Neueste Beiträge von Кайнона ва келинларга маслахатлар (@qaynonakelinla) auf Telegram

Кайнона ва келинларга маслахатлар Telegram-Beiträge

Кайнона ва келинларга маслахатлар
Ассалому Алайкум ушбу сахифани Мамадалиева Мавлудахон Хайдаровна томонидан юргизиб борилади. Реклама ва таклифлар булса бемалол мурожаат килинг

@MamadalievaMX
1,478 Abonnenten
985 Fotos
3,403 Videos
Zuletzt aktualisiert 26.02.2025 19:45

Der neueste Inhalt, der von Кайнона ва келинларга маслахатлар auf Telegram geteilt wurde.


#Мулътфилм

Имоми алБуҳорий мулътсериалининг 1-қисми

🔹Бугундан бошлаб кўп қисмли Исломий фильмни хар куни кечки 20/00 бериб борамиз.
КАНАЛИМИЗГА. КУШИЛИНГ

​​📝 ​​ЧАҚАЛОҚНИНГ СОЧИНИ ОЛИШ ЖУДА ХАМ ФОЙДАЛИ

Германияда яшовчи бир мусулмон оила фарзанд кўрибди ва суннатга амал қилиб еттинчи куни болани сочини олдириб ақиқа қилибди.
40 кундан кейин врач қабулига боришганда врач болани обдон текшириб бўлиб улардан:
- “Бола шундай туғилганми ё сочини ўзларинг қириб қуйдингларми?” - деб сўрабди. Улар:
- Ўзимиз, нима бирор нарса бўлибдими? - дейишди.
Врач: - “Йўқ ҳаммаси яхши. Яқинда биз хамкасблар билан бир текширув ўтказгандик, унда чақалоқларни 40 кунлигида сочи олиб қуйилса болани кўриш, эшитиш ва жисмоний ривожланишига жуда катта фойдаси борлигини кашф қилгандик. Агар 7 кунликда соч олинса икки баробар яхши бўларкан. Сизлар буни қаёқдан эшитдинглар?” - деб хайратланиб сўрабди.
Боланинг отаси: - “Бизга пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ўргатганлар" - деди.
Врач: - “Ахир бу янгиликка энди 50 кун бўлди, у одам қайердан билган? - деб сўрабди. Шунда болани отаси:
-“Пайғамбаримиз 1400 олдин яшаб ўтиб кетганлар” - деди. Врач ҳайратлангача бир нуқтага тикилиб қолди.

Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг.

Batafsil

Келинга қайнонанинг янги йил совғаси нима бўларди?))

#kun_videosi

Ushbu videoga izoh sizdan...!

Barcha narsani vaqtida qadriga yetish kerak.


✈️ Rasmiy kanalimiz:
https://t.me/marifatli_fargona

​​ОТА ДУОСИ.

(воқеий ҳикоя)

Муножаат опа ўғли Элёр олиб келган кичиккина халтачадаги егуликларни кўриб ичи узилди .

- Ўғлим , -деди у ўзи олиб келган муштдеккина колбаса, пишлоқ , дудланган балиқни ликопчага жойлаётган катта ўғлига қараб,- бунча ўзингни қийнайсан ? Ўзинг ҳам жўжабирдек жон бўлсанг. Беш фарзандинг ейман, ичаман деб турган ёшда бўлса.
Аллоҳга шукр , укангнинг ишлари жойида , топиш тутиши барча ҳаражатимизга етиб , хатто ортиб қоляпти. Сен ўзинг шундоқ келсанг бўлди.

Элёр индамади. Бир хўрсинди-ю, ўзи билан олиб келган бир ликоб егуликларни олиб отаси ётган хонага йўл олди.

Отаси Мурод ака мана салкам саккиз ойдан буён оғир касал. Шифокорлар дастлаб буйрак етишмовчилиги деган ташхис қўйишганди. Ўнг тарафдаги буйрак олиб ташлангандан кейин олти ой ичида у кишининг асл касаллиги саратон эканлиги маълум бўлди . Кейинги ойларда саратон отанинг бир неча тана аъзоларида потирлаб юз кўрсата бошлади.
Дард берган Аллоҳ бандасига сабрни ҳам ўзи берар экан . Ота шунча ётса ҳам бир оғиз "Их" демади. Қайтага ётган ўрнида оиладагиларга далда бўлишга ҳаракат қилгани қилган.
Отанинг тўрт фарзанди унинг дардига куйиб кетди. Айниқса тўнғичи Элёр қоп- қарайиб ранги унниқиб кетди.
Уйи бўлак бўлишига қарамай ҳар тонгда ўзи келиб отасини овқатлантириб кетади , ишдан қайтишда ўзи билан шифокор дўстларини чақириб отани кўрсатиш пайида бўлади.

Ота билан бирга яшайдиган кичик ўғил ҳарчанд ўзига тўқ бўлмасин акасига индамайди. Билади-ки, акаси индаса ҳам гапга кўнадиганлар хилиданмас. Билади-ки , акаси худди у каби юрагининг оташига малҳам топа олмай ўзини тўрт тарафга отиб ётибди.

Ота яна икки ой яшади.

Икки ой ҳар икки ўғли ,ҳар икки қизини дуо қилди.

Айниқса тўнғисини дуо қилганда кўзида ғилт- ғилт ёш айланарди :

- Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб этсин.

Отасининг йили ўтгач , Элёр тўнғич қизини узатди. Орадан олти ой ўтиб иккинчисини . Кейинги йил Фотима - Зуҳрасини.
Икки йил ичида тўрт қиз чиқарган , бирин- кетин бешик ва набира тўйлари қилган Элёрнинг рўзғоридаги баракани кўриб кўпчилик ажабланди:

"Тилладан тоғи борми бунинг ? "

Яқинда бир иш билан дўконга кирсам Элёр аканинг еттинчи синфда ўқийдиган кенжаси Тоҳиржон чўнтагидан бир сиқим ҳар хил майда пулларни чиқариб ҳажми гугурт қутисидан сал каттароқ пишлоқ сотиб олди.
Мен уни кузатиб турганимни кўриб қизарганча изоҳ берди :

- Адамла шу пишлоқни яхши кўрадилар ...

Мен унга бир жилмайдим- у индамадим. Болани ҳижолат қилгим келмади.

Қулоқларим остида Элёр аканинг отаси дуо қилаётгандек бўлди :

-Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб қилсин ...

Камтар бўлинг —  ҳурмат қозонасиз;
• Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
• Нозиктаъб бўлинг — эсланасиз;
• Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
• Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
• Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
• Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
• Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.

Ҳар қандай ҳолатингизда ҳам Аллоҳга хамд айтинг...


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК

Фарзанд тарбиясида қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:

🔹 Болангизга шукур қилишни ўргатмоқчи бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам, хаттоки қаттиқ нон билан сув ичиб ўтирганингизда ҳам яратганга шукур айтишни унутманг.

🔹 Болангизни билим олишини, дарсини ўз вақтида бажаришини истасангиз, ўзингиз ҳам китоб ўқинг.

🔹 Болангизни Қуръон ўқишини хоҳласангиз, Қуръон тафсири ҳақида уйда тез-тез суҳбатлар уюштиринг.

🔹 Болангизни нутқи гўзал бўлишини истасангиз, ўзингиз сўзлаётган жумлаларингизга эътиборли бўлинг.

🔹 Болангиз буюк шахс бўлишини истасангиз, унга орзу қилишни ва шу орзуларини мақсадга айлантиришни ўргатинг.

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК

😲Аёллар камроқ гапирса, тушкунликка тушишади, бу депрессияга олиб келади!

▪️Аёллар учун гаплашиш ҳақиқий «завқ» бўлиб, уларга «дофамин» гормони ажралиб чиқиши имконини беради;
▪️Дофамин аёллар миясига айнан флуоксетин каби таъсир қилади;
▪️Аёлларда жим туриш депрессияга мойилликни оширади.

Шунинг учун жим турманг, гапиринг аёллар. 🤭


РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК

Бугун вафот этган Авазбек Эргашев 16 йил ҳоким бўлиб ишлаганидан сўнг Қўрғонтепа халқи билан шундай хайрлашган эди.
(2020 йил, 20 декабр)

Авазбек Эргашев 1966 йилда Олтинкўл тумани Оқтепа қишлоғида туғилган, бугун 58 ёшида оламдан ўтди.

Жаноза намози марҳум ўзи туғилиб ўсган Олтинкўл туманидаги Оқтепа жоме масжидида Жума намозидан сўнг ўқилади.

Масжид локацияси👉 ШУ_ЕРДА

Марҳумнинг яқинларига сабр берсин.

Канал 👉 @VODIYBOZOR

#ТЕЗКОР #ТАЪЗИЯ

Узоқ вақт Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида ҳоким бўлиб ишлаган Авазбек Эргашев вафот этди

Марҳум иш фаолиятини 16 йил Қўрғонтепа тумани ҳокими, кейин Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ва сув масалалари бўйича ўринбосари, сўнгра Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ва сув масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида олиб борган.

Марҳумнинг яқинларига сабр тилаймиз!

Жанозаси Олтинкўл тумани Оқтепа жоме масжидида Жума намозида ўқилади.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Канал👉 @VODIYBOZOR