Кайнона ва келинларга маслахатлар @qaynonakelinla Channel on Telegram

Кайнона ва келинларга маслахатлар

@qaynonakelinla


Ассалому Алайкум ушбу сахифани Мамадалиева Мавлудахон Хайдаровна томонидан юргизиб борилади. Реклама ва таклифлар булса бемалол мурожаат килинг

@MamadalievaMX

Кайнона ва келинларга маслахатлар (Uzbek)

Salom, aziz do'stlar! Bugun sizga zarur va foydali bir yangilikni taqdim etmoqchiman. Telegramdagi 'Кайнона ва келинларга маслахатлар' kanali Mamadalieva Mavludaxon To'libaevning boshlig'i bilan yaratilgan. Kanalda qaynonalik va kelinlik haqida maslahatlar va yordam bilan tanishtirib boriladi. Qaynona va kelinlarning muammosiga ilm-fan bilan yondashish, ularning munosabatlari bo'yicha maslahatlar berish va ko'rsatish, oilaviy munosabatlarni saqlash yoki masalalar yuzaga kelganda uni yechib olish uchun foydali tavsiyalar - bular hammasi 'Кайнона вa келинларгa маслахатлар' kanalida mavjud. Kanalga obuna bo'lib, oila muhabbatini kuchaytiring va oilangiz bilan doimiy aloqada bo'ling. Agar reklama berish yoki taklif qilishga lozim bo'lsa, hammasi bemalol mamnunlik bilan qabul qilinadi. Sizga foydali va g'aroyib kanalni doimiy ravishda kuzatib boring! @MamadalievaMX

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Nov, 15:12


#Tarbiya

Otasi bilan muntazam o‘ynagan bolalar aqliroq tartibliroq, baxtliroq, bo‘lar ekan!

Mehribon otalarga yuborib qo'yamiz!

🌐 Rasmiy kanalimiz:
https://t.me/marifatli_fargona.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Nov, 05:35


🛡 Ҳар йили 25 ноябрда Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш куни сифатида нишонланади. Айнан шу кундан «Зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракат» халқаро кампанияси ўтказилишни бошлади.

✔️Бу куннинг мақсади – жамиятда аёлларга нисбатан зўравонлик муаммосига эътибор қаратиш, жамиятни хабардор қилиш ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдир.

🛡 Биз зўравонликка қаршимиз! Келинг, барчамиз биргаликда хавфсиз, адолатли ва меҳрга тўла жамият яратиш учун ҳаракат қилайлик!

🌍 Каналимизга аъзо бўлинг ✈️ "Минтақавий мулоқот ва тараққиёт" гендер тенглигига эришиш учун ННТлар тармоғи 📞

📸 Instagram | Facebook

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Nov, 02:03


Донолар бисотидан.

Фарзандимизни ҳулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...


М М МУХАМАДСОДИКОВ.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 06:11


Хотиралар, кимларни эсладингиз

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 06:03


Қайнона ўз қизидек кўрганда, шунга муносиб бўлинг!

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 03:35


📝ЭНДИ МЕНИНГ НАВБАТИМ ОНАМ...

🎤Шаҳноз Қодирова
Қалбларни ларзага солган сўзлар...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 03:33


🌸Ассалому алейкум🌸

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 03:30


📝КУНГИЛИМГА БИР СЎЗ ДИНГ ШИВИРЛАНГ АСТА ТАСАЛА БЕРИНГИЗ ДАРДНИ УНУТСАМ...

🎤Ижрочи: Шаҳноз Қодирова
Қалбларни ларзага солган сўзлар...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 02:45


📝Бир бой инсон умрини молу - давлат тўплаш ва бойлик ортиришга сарфлади, мана шу йўлда оғир касалликга дучор бўлди.

Қалбларни ларзага солган хикоя
🎤Ижрочи: Жаноб Армон

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 02:19


📝ДИЛОЗОР (ҳикоя)

Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.

Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.

Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.

Йиллар ўтди.

Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.

Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.

Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.

Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.

Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим.
ВА ШУНДА
Сабохатни кизларига чин дилдан
БАХТ тиладим. Менимча улар
ОНАСИНИ ЙИЛЛАР давомида
Овсинига КИЛГАН дилозорлиги
УЧУН етврлтчажавобини БЕРГАН
Эдилар. .....
" КАТТА гаиргандан ку‌ра КАТТА нон тишла ,,,,," узбек Халк маколи.
Хазоноезги

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 01:40


📝ЯЛТИРОҚ ҚОЗОНЧА.

Лобар фарзандларини оёққа турғазиш учун нималар қилмади дейсиз… Тўғри Лобар ёлғиз аёл эмас, аммо ҳамма нарсага ўзи ҳаракат қилишга мажбур. Турмуш ўртоғи ҳеч қаерда ишламайди. Баҳона иш йўқ. Бозорга чиқиб арава тортишга ёки мардикорчилик қилиб оила боқишга ўзини лойиқ кўрмайди. Учта болани едириш, кийинтириш керак. Шундай қилиб у ҳамширалик касбидан ташқари, уйда бўлган кунлари ишлаш учун қўшимча иш қидира бошлади, ахир ҳамшираликдан топган пули рўзғорни бир қисмига зўрға етарди, холос. Уни иш қидираётганини эшитган бир бадавлат қўшниси уй юмушларига қарашиб юрса, яхшигина пул тўлаши мумкинлигини айтди. Лобар жон деб рози бўлди.
Ҳафтада уч кун шифохонада ишлар, қолган кунлари эса эртадан кечгача қўшнисини уйида бўларди. Қўшниси роса бой бадавлат яшарди. Ҳар куни зиёфат. Бир куни роса катта зиёфатдан кейин йиғиштириб турган Лобарни олдига уй бекаси келиб:
- Биз дам олгани кетяпмиз. Калитни ташлаб кетаман. Сиз бемалол йиғиштириб кейин қулфлаб кетарсиз. Икки кундан кейин келамиз, деди.
- Хўп, деб жавоб берди Лобар.
Идишларни ювиб жойига жойлаштирар экан, жавонлардаги турли туман ялтироқ қозончаларни кўриб роса ҳаваси келди.
Қанийди мендаям ҳеч бўлмаса биттагина шунақа чиройли қозончам бўлса деб орзу қилдию, кўз олдига ўзини эски қийшайиб кетган қозонини келтириб, хўрлиги келди.
Биттасини олсам нима қиларкина, ахир бу ерда сон саноқсизку, бунақа идишлар. Қўшним қаердан билиб ўтирибди, бизникига ҳеч қачон меҳмонга кирмайдику. Битта қозончани қўлига олди. Эшикларни қулфлаб уйи томон шошилар экан, юраги қинидан чиққудек уриб, нафас олишлари ҳам қийинлашиб борарди.
Йўқ, ўғирлик қилиш яхши эмас. Эй Худо, нималар қилаяпман. Ярим йўлда тўхтадию, ортига қайтди. Қозончани жойига қўйиб, бироз енгил тортгандек бўлди ва эгри йўлдан қайтгани учун хотиржам виждон билан уйига қайтди. Орадан бир ҳафта ўтди. Бугун Лобарни туғилган куни. Қўшнисиникига уй йиғиштириш учун чиқиши керак. Энди чиқишга тайёргарлик кўраётган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди. Эшикни очса, қўшниси турибди.
- Яхшимисиз, Лобархон?
- Вой, ассалому алайкум. Келинг–келинг. Ичкарига киринг.
- Йўқ, рахмат. Вақтим йўқроқ. Кеча болаларингиздан бугун туғилган кунингиз эканлигини эшитгандим. Бугун йиғиштиргани чиқмай қўяверинг, болаларингиз билан туғилган кунингизни нишонланг. Ҳа, айтганча мана бу биздан совға.
У шундай деб бир қутини узатди.
- Раҳмат, умрингиздан барака топинг, бекор овора бўлибсиз-да, уялиб совғани олди Лобар. Қўшниси кетди, Лобар совғани кўтариб уйига кирар экан, ўша кунги қилиғи эсига тушиб виждони яна бир бор жизиллаб кетди. Қандай яхши инсонлар…
Ман шу инсонларни уйидан ўғирлик қилмоқчи бўлдимми? Қандай килиб бу даражагача бордим, ахир бировни ҳаққидан қўрқадиган аёл эдимку, балки йўқчилик мани шу куйга солдимикин. Йўқ, бу иш учун ўзимни ҳеч қачон кечирмасам керак. Хайрият, вақтида у ниятимдан қайтдим, барибир ўғирликни нияти ҳам ҳаром. Ичкарига кириб қутини аста очди, не кўз билан кўрсинки, қутида чиройли қозонча турарди. Худди тунов куни ўғирламоқчи бўлган қозончасига ўхшаш қозонча.
Кўзига ёш келиб, Аллоҳга шукур деб йиғлаб юборди. Унга совға эмас, ҳаётни ажабтовур ҳикмати қаттиқ таъсир қилганди

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 01:22


Дардингизни одамларга дастурхон қилманг. Уларнинг ярмига бунинг қизиғи бўлмаса, қолган ярмини дардманлигингиз мамнун этади...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 01:21


🍂 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍂
    
        ☔️ХАЙРЛИ ТОНГ 🌦
  

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Nov, 01:18


Қадим замонда хитойлик қария фермерлардан бири ўз фермасида от боқарди. Бир куни унинг отларидан бири қочиб кетди. Фермернинг ён қўшниси эса унга тасалли бериб, бу ҳолга бахтсизлик деб таъриф берди. Қария фермер унга:
— Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? — дея жавоб берди.

Бир ҳафтадан сўнг, қочиб кетган от орқасидан бир қанча отларни эргаштириб келди. Ён қўшниси бу сафар "Бахтингиз бор экан, қўшни” деса қария унга яна
— Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? — дея жавоб берди.

Кейин фермернинг ўғли ёввойи отлардан бирини минмоқчи бўлганида йиқилиб тушиб, оёғи синиб қолди. Энди бу ҳолга маҳалла аҳли "бахтсизлик” деб баҳо беришди. Қариянинг жавоби эса одатдагидай бўлди:
— Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?

Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳарбий кучлар қишлоққа келиб, хизматга яроқли барча ёшларни тўплаб, урушга олиб кета бошлашди. Улар фермернинг ўғлини кўргач: "Буни оёғи чўлоқ экан, бу бизга ярамайди” деб қолдириб кетишди.
Маҳалладагилар фермернинг ўғлини чўлоқ ҳолда кўришгач, ўзлари ҳам бу нарса бахтми ёки бахтсизликми деб ўйлаб қолишди.

Яна ким билади? Ҳаётдаги воқеалар асл кўринишидан бошқача ҳам бўлиши мумкин. Биз яхши деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ёмонлик келиши ёки жуда ёмон бўлди деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ҳаётимиз учун жуда фойдали нарсалар келиши ҳам мумкин!

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 06:09


🔥КАЙНОНАМДАН БУЛАК ЧИКДИМ...

.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 06:04


Борингизга шукур яхши одамлар!

​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 06:02


📝БЕФАҲМ (Бўлган воқеа)

У йилларча ётоққа михланди. Бечорагина шипга термулганча ўтган кунларини ҳисоб қилади. Ёш боши билан ҳаёт лаззатидан маҳрум бўлган. Фарзандларини ўйлайди. Уларнинг келажагини тушуниб йиғлайди. Қайнонасининг, эрининг жонкуярлиги бу ўйларини юпатади. "Бу инсонларнинг қўлида фарзандларим хор бўлишмайди", дейди. Уни кўп куйдирадиган бошқа нарса бор. Овсини... Ҳар келганда ярақлаб келади. Тилла тақинчоқларию ҳашаматли кийимларини кийиб, уни кўргани келади. У ҳар келганда бу оғринади. Унга ҳаваси келади. Овсини кетгач: "Мен ҳам тузалиб кетсам, кийимларимни янгилайман. Ҳар хил қилиб кияман", деб гапириб қўяди пичирлаб. Ичидан эзилади, ичидан йиғлайди. Ҳеч қанча кун ўтмай, яна бефаросат овсин товланиб кириб келади. Кетгач эса у яна сиқилиб, эзилиб қолади. Бешафқат ўлим уни барибир олиб кетди.
Орзулари УЗИ билан кумилди.

КАСАЛ. КУРГАНИ БОРСАНГИЗ
ОДМИРОК КИЙИНИБ БОРИНГ
ИЛТИМОС.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 04:10


Капалакка айланган дадам....

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 04:09


📖 Камчилик...

Бошлиғим қаттиққўл, пасткашроқ одам. Ишимдан ҳар сафар қандайдир камчилик қидириш билан овора бўлиб юради. Унинг мақсади - ойнинг охирида ҳамма камчиликларимни юзимга солиб, мукофот пулидан маҳрум қилиш. Табиий хол, кесилган пул ўзига қолади. Ой давомида йўл қўйган камчиликларни рўйхатини тузиб боради. Шу сабабли имкон қадар ишга кеч қолмасликка ҳаракат қиламан.
Бугун эрталаб ҳар доимгидек соат 7:10 да уйғондим. Деразам ортидан келаётган товуш, жала қуйиб ётганидан ҳабар берди. Кайфиятим яхши, туриб ювиниб нонуштага ўтирдим. Соат 7:40 ларда отам қўнғироқ қилдилар:
- Яхшимисан?
- Ассалому алайкум дада, яхши дам олдингизми? (ҳайрон бўлдим, бундай вақтда хеч қўнғироқ қилмас эдилар)
- Ва алайкум ассалом, яхши. Ишга соат нечада кетасан?
- Тинчликми?
Отам ҳижолат бўлиб:
- Кўчани қара, ёмғир қуйиб ётибти, ишхонамга олиб бориб қўясанми дегандим?
Отамнинг уйлари билан менинг уйим ораси 2 км.
Ўғлим ва қизимни аёлим уйғотиб, кийинтираётган эди. Ёмғирда юришмасин деб боғчасига ташлаб ўтмоқчи эдим.
Ичимда отам бошқа бир йўлини топишларини истадим. Аммо яна истагимдан нафратлана бошладим. Ишга кеч қолишим керак эмас. Бу ёқда фарзандларим, у ёқда отам…
- Ҳўп майли, бориб қўнғироқ қиламан, тушарсиз.
- Шошилма яна, ишга 9:00 гача борсам бўлади.
«Хехе дада, мен ҳам ишга 9 гача боришим керак» дегим келди. Бироқ қайси аблаҳ отасига бундай муомала қилади деб «ҳўп» дедим.
Йўлга кетадиган вақтни ҳисоблаб кўрдим. Фарзандларимни боғчасига, отамни ишхоналарига элтиб қўйиб, ўзим бошлиғим олдига етиб боришимни инобатга олган ҳолда, уйдан соат 8:10 да чиқишга аҳд қилдим.
Болаларни биласиз, қизиқувчан бўлади. Машинада кетадиган бўлса- да, соябонини сўраб қўйишмади. Ахир кўчада ёмғир-ку. «Логика прямой» ишлайди. Подъездан чиқишдан олдин, машинагача 5 метр бўлса-да, қизим соябонини очиб беришимни сўради. Сўнг ўғлим ҳам соябонини узатди. Иккаласи кўчага чиқишди, ёмғир уларни эркалай бошлади. Машина қизиб олгунча, мен сигарет чекиб, кузатиб турдим. Шунда ўғлимга ҳазилона гап қилдим:
- Бу ерга кел, Хусрав, менинг соябоним йўқ-ку?! Мени машинагача олиб бориб қўй.
- Э йўқ, боғчага кеч қоламанку, деди кулиб.
Подъездан чиқаётганимда, катта бир томчи бўйнимни орқасига тушди. Ёқимсиз ҳолат, тўғрими? Машинага болаларимни соябонларини йиғиб ўтказгунимча ҳам ёмғирни тагида қолдим. Баттар ёқимсиз ҳолат. Машинага ўтириб, ўғлимга юзландим. Ўзи билан ўзи овора, синглисига бир нималарни кўрсатиб ўтирибди. Боғчага келдим, қизим раҳмат деб тушди. Ўғлим индамай, боғчасига қизиқиб кириб кетди. Бола-да.
Отамни олдим, йўлда чиройли суҳбат қурдик. Оиламиз, укаларим, умуман ҳаёт ҳақида анча гаплашиб кетдик. Бош фарзанд бўлганим ва алоҳида яшаганим учун, мен билан кўп мавзуларда маслаҳатлашадилар. Ишлаётган жойим ёмон эмас. Отам бўлмаганда бу ерда ишламас эдим. Умуман кўп майдалашмайман, менинг борлигим отамнинг борлигидан.
Отам ишхоналари ёнига келиб тўхтадим. Машинадан тушаётиб, менга «раҳмат ўғлим» дедилар. Сочларидаги оқларни энди кўрдим, худо гувоҳ. Отам бу сўзни умуман айтишлари керак эмас эди…
Ишга кеч қолдим. Бошлиғим саломимга алик олмади ҳам. Ўзим учун тушундим.
Буюк бир ҳикмат йўқ

Богча КИРИБ кетаётган КИЗИМ
РАХМАТ дада, деди УГЛИМ
ХЕЧ НАРСА демади.
ОТАМ ЭСА КИЛГАН ишимга минатдорчилик билдирди
Аслида ОТАМ ХЕЧ НАРСА демаса
Хам буларди.....

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 03:51


🎤ЮЛДУЗ УСМОНОВA

Уйда эркак бўлса кўнгил ҳотиржам
Демак сизга насиб дунё устуни
Эркак уйда бўлса тунда ҳам байрам
Демак сиз дунёнинг бағри бутуни

Эркакни қилмангиз хор,
ўзингиз бўласиз зор

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 03:25


Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.


П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.

NaqshbandUZ

Кайнона ва келинларга маслахатлар

22 Nov, 03:08


🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Nov, 13:56


Шукурда Гап Куп.
Газетага маколам босилиб чикди..бахра олинглар укинглар

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Nov, 12:41


📹 Она дуоси қалқон экан фарзанд учун...🤲

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Nov, 12:22


Донолар бисотидан.

• агар фарзанд шижоатлантирувчи муҳитида яшаса, ўзига ишончни таълим олади.
• агар фарзанд бардошли муҳитда яшаса, сабрни таълим олади.
• агар фарзанд мақтов муҳитида яшаса, розилик ва муҳаббатни таълим олади.
• агар фарзанд ўзаро шерикчилик муҳитида яшаса, сахийлик ва олийжанобликни таълим олади.
– агар фарзанд пок ният ва виждонли муҳитда яшаса, ростгўйликни таълим олади.
• агар фарзанд инсоф муҳитида яшаса, адолатни таълим олади.
• агар фарзанд ҳис туйғулар риоя қилинадиган муҳитда яшаса, бошқаларни ҳурмат қилишни таълим олади.
• агар фарзанд ҳисоб китоб ва танқид муҳитида яшаса, ёлғонни таълим олади.
• агар фарзанд муваффақиятсиз ва қўпол муҳитда яшаса, душманлик қилишни таълим олади.
• агар фарзанд хавф муҳитида яшаса, заифлик ва безовталикни таълим олади.
• агар фарзанд танҳолик ҳукм сурган муҳитда яшаса, одамовиликни таълим олади.
• агар фарзанд масхара бўлинадиган муҳитда яшаса, хижолат бўлаверишни таълим олади.
• агар фарзанд рашк қилинаверадиган муҳитда яшаса, ҳасадни таълим олади.
• агар фарзанд ортиқча эътибор қилинадиган муҳитда яшаса, ўзига ишончсизликни таълим олади.

М М МУХАМАДСОДИКОВ.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Nov, 04:25


#Ёлгиз_аёл


🌙
АЁЛ ЁЛҒИЗ ,ХИЛОЛ ЁЛҒИЗ !

Ёлғиз аёл, метин бўлар,
Йиғлаб умри ўтин бўлар.
Ўт қўйманглар у, шўрликка,
Бағри ёниб  тутун бўлар !

Кўзларида, яшайди ёш,
Ўзи қайғу, ўзи сирдош.
Аравани ёлғиз тортар,
Кеча кундуз, қучиб бардош !

Тўр меники, деёлмайди,
Хандон отиб кулолмайди.
Ками кўсти бўлмаса ҳам,
Кўнглини тўқ тутолмайди !

Ташвишлардан елиб толмас,
Рўзғорининг ками қолмас.
Гар, билсангиз дилбандининг,
Бир кам, деган, ғами бўлмас !

Жон беради болам, дея,
Униб ўсгин лолам, дея.
Ўз умрини қурбон қилар,
Суянганим қоям, дея!

Ёлғиз бўлса, куни ёлғиз,
Қалби эмас, туни ёлғиз,
Ғийбат тошин отаверманг,
Хилол ёлғиз, Тангрим ёлғиз !

Кулган юзин хунук, деманг,
Йиғлаб турса тузук, деманг,
Дилгинасин билмай туриб,
Қадамини бузуқ, деманг!

Йиқилганда беролмайсиз,
Тик қаддини кўролмайсиз.
Эй, осийлар керилманглар,
Бевадек мард, бўлолмайсиз !!!

Ёлғиз бўлса, куни ёлғиз,
Қалби эмас, туни ёлғиз.
Ғийбат тошин отаверманг,
Хилол ёлғиз, Тангрим ёлғиз !

Кайнона ва келинларга маслахатлар

10 Nov, 04:46


Остонада кутарсиз, келиб қолсайди болам деб,
Мен юраман рўзғору, фарзандимни ғамин еб.
Асли бир кам дунёнинг битираман камин деб,
Сизни йўқлаб, ойда бир боролмайман, Онажон




Кайнона ва келинларга маслахатлар

10 Nov, 04:07


Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, ана шу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

©️ Иқбол Юсуф

Кайнона ва келинларга маслахатлар

10 Nov, 03:47


НЕВАРАЛАРГА.

Уйингизни бозор қилган
Кўп гапириб безор қилган
Бир пас ухлашга зор қилган
Неваралар омон бўлсин!!!

Тасбехни узиб қўйса ҳам
Китобга чизиб қўйса ҳам
Соатни бузиб қўйса ҳам
Неваралар омон бўлсин!!!

Севингансиз туғилганда
Ўғлингиз ота бўлганда
Уйингизни тўлдирганда.
Неваралар омон бўлсин!!!

Қовурдоқда сандиқ тўлган.
Бош оёқ сарпо кийдирган.
Қудаларни хўп ийдирган.
Неваралар омон бўлсин!!!

Қизларники меҳмон бир кун
Ўғилники бирга кун, тун.
Шулар билан бағриз бутун.
Неваралар омон бўлсин!!!

Қизникини уришолмайсиз.
Олдида гап айтолмайсиз.
"Тегма!, "Олма!" деёлмайсиз.
Неваралар омон бўлсин!!!

Аллоҳимнинг раҳматлари.
Бизга берган неъматлари.
Уй безаги, зийнатлари.
Неваралар омон бўлсин!!!

Қизлар бўлишсин иболи.
Иффатли, шарму ҳаёли.
Қория, илмли, вафоли.
Неваралар омон бўлсин.

Ўғиллар Қори бўлишсин.
Ватаннинг ори бўлишсин.
Йигитнинг нори бўлишсин
Неваралар омон бўлсин!!!
Муҳимизўр ИНСОН бўлсин!!

Кайнона ва келинларга маслахатлар

10 Nov, 03:15


🌤Ҳайрли кун Қадрдонларим!!!

Шу шеъри эшитиб жудаям
таъсирландим сизга ҳам илиндим

🔶Келинойи

🎤 Искандар Хамрақулов

Ўтқазиб юборманг

Кайнона ва келинларга маслахатлар

10 Nov, 00:22


Илм ўрганинг! Фарқи йўқ, дунёвий ёки диний. Муҳими саводли, эл-юртга фойдаси тегадиган олим инсон бўлинг.

Тириклигида олим бўлган инсонга кавланаётган қабрни кўринг.

Тупроқ ипакдек майин, қўл билан бемалол кавланиб кетибди.

Канал👉 @VODIYBOZOR

Кайнона ва келинларга маслахатлар

10 Nov, 00:20


Одамларнинг хато қилишига қўйиб бериш керак.

Раҳматли Ҳожибой қизиқнинг "Борма — куясан. Ана куйдинг..." деган машҳур ибораси бор эди. Баъзида кимнингдир хато йўлдан кетаётганини кўрасиз, унга буни қайта-қайта айтишга ҳаракат қиласиз, лекин барибир ўз билганидан қолмайди. Шундай кезларда уч мартадан ортиқ танлаган йўли хатолини айтиб ўтирманг.

Биринчидан, уч мартага гапингизга амал қилмаган ундан кейингиларига ҳам амал қилмайди. Иккинчидан, ҳурматингизни тўкиб, ўзингизни ёмон кўрсатганингиз қолади. Учинчидан, қилган хатоси келгусида катта сабоқ бўлиши мумкин.

Кибрга етакловчи яхшиликдан, тавбага етакловчи ёмонлик яхши. Шундоқ экан, бошқаларнинг хато йўлдан кетаётганига куйиб-пишиб ўтирманг. Хато қилишига қўйиб беринг!

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 16:42


" БИР КЕЧАДА УЧТА
ТОБУТ ЧИҚАРГАН АЁЛ ".

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 16:38


ДЕВОР.

- Алло? Рисолат? Икки кундан бери ҳеч кимга телефон қилиб тушолмадим. Тинчмисизлар?
Рисолат акасининг овозини эшитиб севиниб кетди. Шоша пиша салом бериб,ҳол-аҳвол сўрашди.
-Узр,акажон.Қишлоққа,Паркентга кетувдик.У ерда антенна йўқ доим.Узр акажон...Сизни хавотирга қўйибмиз.
-Тинч бўлсаларингиз бўлди.Ҳа,сен Раҳимага телефон қилиб қўй.Менку айтаман,ўзинг телефон қилсанг яхшироқда Рисол.Росса хавотир олди у бечора ҳам.
Рисолат акасига ҳозирроқ қўнғироқ қилишини,ҳаммага саломини етказишини айтиб қизил тугмачани босди.
Раҳима Рисолатга сингил.Оиладаги олти фарзанднинг тўртинчиси.Икки ака,икки ука ва бир опа ўзларидан тиниб кетишди.Раҳимага эса бир икки ўзига тенг десак хато бўлар,ўзидан ҳам ночорроқ кишилардан совчи келдию,қайтиб сўралмади.Ўзидан ҳам ночорроқ деганимизнинг боиси Раҳима туғма нуқсон билан туғилган эди.Чап томон қўл,оёқ ва ҳатто юзининг ҳам шу томони унча яхши ривожланмаган,кичикроқ туғилди.Раҳматлик Рисолатнинг отаси собиқ Иттифоқ даврида бир умр таксичилик қилган,оиласи бут, ўзига тўқ киши эди.Раҳимани қаратмаган ери қолмади.Аммо худо берган дард,ҳеч қаерда тўлиқ тузалиб кетишига кафолат беришмади.Қизалоқ улғайган сари камчилиги яққолроқ кўзга ташланаверди.Олти фарзанднинг бешаласи олийгоҳларни тугатишди.Раҳима эса чет тилларига ихтисослаштирилган мактаб интернатда таҳсил олди.Сўнгра дорилфунуннинг чет тиллар факульетини тугатди.Аммо мураббийлик қилмади.Сабаби тили ҳам бир томони ривожланмай қолганми, талаффузида бузилишлар бўлиб, баъзи ҳарфларни айтолмас, товуши ҳам ғализроқ чиқарди. Уйда адабиётларни таржималар қилиш,чет тилидан ўзбек тилига,ўзбек тилидан немис ва француз тилига қилиш билан шуғулланди.Қўлтиқтаёқда юрса ҳамки, бир қўли кичикроқ бўлса ҳамки чаққонгина эди Раҳима. Бинойидаккина ўзини эплаб, пишир туширни ҳам қойиллатарди. Рисолат курсдошига турмушга чиқиб пойтахтда қолди.Янгалар, келинлар ҳам Аллоҳга шукр, имон-инсофлилардан тушди. Раҳимани камситмай, ҳурмат-иззатда муносабат қилишарди. Лекин барибир онанинг кўзи нам эди. Онаси раҳматлик икки кўзи ортида кетди шу Раҳима учун.
-Ака-укаларинг хотин боласи билан,сен бола чақанг билан,боз устига бошқа шаҳардасан.Раҳимагинамнинг ҳоли не кечаркин ману отангдан сўнг?Бир ўзи қолиб кетмасмикан?Ёлғизнинг ёри худо!-шундай дея юм-юм йиғларди онаизор.
-Янгаларим ҳам,келинларим ҳам ардоғида тутишадику онажон.Худога шукур,келинларингиз ҳаммаси яхши.Асло ёлғизлатишмайди.-онасини тинчлантиришга уринарди Рисолат.Лекин синглига қараб ўзининг юрак бағри эзилар,кўз ёшини бировга кўрсатмай йиғлаб оларди. Раҳима онасининг ўлимидан сўнг опасига боғланиб қолди.Отанинг ўлимидан кейин эса буткул суяниб қолди.Раҳима тенгиларнинг невараси бўй етиб қолди мана.Ота уйида кенжа укасининг оиласи билан яшайди Раҳима. Укаси эски молхоналарни бузиб янги уй солгач, Раҳима ҳайҳотдай уйда бир ўзи қолди. Замонавий телевизор, замрнавий совутгич ва яхши мебеллар билан жиҳозланган уйида тинчгина таржималари билан шуғулланар, рўзғор ишларида келинга ҳам кўмаклашарди. Ака укалар ундан доим бохабар. Рисолат эса онасининг қазосидан кейин Раҳимани кўп ўйлайдиган бўлиб қолди. Опа онанинг ўрнида қолади деган гап бекорга эмас эканда. Укаси барибир ўз уйида, Раҳима ёлғиз... Ҳар ҳолда иккита дарвозаси бўлсада,ота уйи ва Фахриддиннинг ҳовлиси туташиб кетган,битта эди.
-Кўникиб кетганман опа. Хавотир олманг. Кундузи ишим билан бандман. Бир кечаси бўлса уйқуда ўтади. -Рисолатни тинчлантиришга уринарди Раҳима. Яхшиям қўл телефонлари чиқдия..Кунда гаплашиб туришади.Опасининг овозини эшитиши билан Раҳима гинани бошлаб юборди.Бори гинасини тўкиб,икки кун жим бўлиб кетгани учун опасини "койиб"ҳам бергач қувончли хабарни етказди.
-Укам уйни таъмирлашни бошлаб юборди.Менинг ҳам уйим таъмирланяпти опа.Уйда усталар ишлаяпти.Келинга овқатга қарашаётувдим.Кечқурун гаплашамиз а,опа?

Рисолат кенжа укасини чин дилдан дуо қилди.Яқин кунларда невараларининг ёзги таътили тугамасдан Бухорога бориб келишни кўнглига тугди.Айтмай кириб боради.Сюрприз қилиб!Соч соқолига оқ оралаб,нуроний бобога айланган акаларини,салобатли эркакка айланган укаларини ва қўлтиқтаёғига суянганча иқболига ошиқадиган..

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 16:38


сингли Раҳимани ниҳоятда соғинганини ҳис қилиб кўзи ёшга тўлди.Уларни кўрмаганига ҳам етти ойдан

ошибти. Боради!Албатта боради!
Эри Манноп акага маслаҳат солган эди, маъқул келди.
-Бир ҳафта сабр қилсанг, бирга борамиз. Невараларни олииииб, чол- кампир мазза қилиб бориб ееламиз-деди Манноп ака. Бир ҳафта бирам чўзилдиееей... Сюрприз қилишнинг иложи бўлмади. Раҳимадан унга нима олишни сўраш керак бўлиб қолди. Рисолат опасига Тошкентдан қази ва Чорсу бозорида сотиладиган туя қурт олиб келишни тайинларди доим Раҳима. Рисолат Раҳиманинг овозида аллақандай мунг борлигини пайқади.
-Раҳи? Нега овозинг бунақа? Ким хафа қилди?-сўроққа тутди синглисини Рисолат.
-Сизга шунақа туюляпти опа. Тинчман. Ким ҳам мани хафа қиларди? Тезроқ келинг опа. Соғиниб кетдим Сизни..-шу сўзларни айтар экан Раҳима йиғлаганга ўхшаб туюлиб Рисолат баттар хавотири ошди.
-Ниманидир яширяпсан. Таъмирлашмадими уйингни? Ўзим таъмирлаб бераман, жон синглим...
-Таъмир битди-унинг гапини бўлди Раҳима.-Чиройли таъмирлаб беришди уйимни опа. Шунчаки... Сизни соғиндим опа.
Рисолат ва Манноп ака тўрттала неваралари билан тўлиб тошиб кириб келишди. Аввал катта акалариникига киришди. Ҳикмат ака отасига ниҳояда ўхшаш эди. Ҳозир отасининг худди ўзи бўлиб қолган эди ёши ўтиб. Акасининг бағрида ҳар сафар отасининг исини туядиган Рисолат кўз ёшини бу сафар ҳам тиёлмади.Янгасини ҳам меҳр билан қучиб кўришди.Ахир шу янгаси келин бўлиб келганда Рисолат ўн икки ёшда эди. Иккинчи акаси Насилло ака эса ўзи ҳаллослаб кириб келди. Дарвозахонаданоқ гулдираб
-Ҳоооов, ким бор? Рисол келдими?-дея кириб келди. Янгаси келинларига шўрва солдирган экан.Шўрва ичилгунча кенжа укаси Фахриддин ва Раҳима олти мартача қўнғироқ қилишдиёв. Негадир ўртанча укаси Оқилжон жим эди. Шўрва ичилиб, чой, ширинликдан кейин ота уйларига йўл олишди ҳаммалари. Ораси яқинлиги учун пиёда юриб боришаркан Рисолат Ҳикмат акадан сўради:
-Оқилжон келмади ака? Тинчмикан?
-Ана Оқилжон-акаси олдинга ишора қилди. Рисолат ота уйи дарвозаси олдида турган укасини танимаганига хижолат бўлди. Яна бир янгаси, икки келини, укалари, жиянлари билан кўришиб кейин Раҳима билан кўришди Рисолат. Раҳима опасини қучоқлаб йиғлаб юборди. Шунча йил ичида биринчи марта опаси билан кўришаётганида ҳўнграб йиғлади. Икки ака ҳам, икки ука ҳам, янгалар ҳам ерга қарашди. Оқилжоннинг хотини Мавлуда келин Раҳимани койиган бўлди:
-Опочоооо(опа, шева)!... Бу қанақаси энди? Йиғламанг ээээ!
Кенжа келин Фахриддиннинг хотини эса дув қизариб кетди.Булар айтишиб қолишибти шекилли хаёлидан ўтказди Рисолат.Ҳаммалари дарвозадан ичкарига киришди.Киргачгина Рисолат тушунди.Раҳима нега йиғлаганини тушунди.Ота уйи ва Фахриддиннинг уйи баланд девор билан ажратилган эди.Томоғига бир нима тиқилиб,нафас олиши қийинлашди бир муддат.Сўнг ялт этиб ортига қаради.Фахриддин кўзини яширди.Ҳикмат ака вазиятга келган ноқулай вазиятни юмшатиш учунми, укасини хижолатдан қутқариш учунми ҳаммани тезроқ ҳовлига ўтишни айтиб шошилтира бошлади.
Тўкин дастурхон. Кабоблар пишириляпти. Ноз неъматлардан тўла дастурхоннинг очиқ ери йўқ. Лекин гап гапга қовушмасди. Даврада ака укаларнинг аввалги ҳазиллари ҳам ўхшамайроқ чиқар, аллақандай ғашлик ҳукмрон эди. Охири Рисолат чидолмади.
-Фахри... А... Бу девор... Нима учун қурилди укажон?
-Мен айтдим!-эрининг жавоб беришига ҳам фурсат бермай Дилфуза келин жавоб берди.-Болаларимиз катта бўлишяпти, қуда анда қиламиз. Бу ҳовли барибир бизга тегмайди. Раҳима опочом биринчи гуруҳ ногирони бўлганлари учун у кишига қаровчи қилиб Оқил акамулломнинг кенжа ўғиллари биркитилибти. Демак уй ҳам ўшаники. Ҳалиям мана, таъмирлаб бердик. Энди ўзлари биладилар!-бир пасда бидиллаб дардини тўкиб ташлади Дилфуза келин.

​Ҳикмат ака қанчалик табиатан оғир босиқ одам бўлмасин ҳозир жим туролмади.
-Келин! Фаррухжон вояга етгани, қолаверса бўлажак ҳакимлиги учун маслаҳатлашиб уни тайинлагандик. Ўзбекчиликда уй азалдан кенжа ўғилга қолган. Бу нима деганингиз? Биз Фахриддиннинг оиласи тинч бўлсин деб гапирмадик девор олинаётганда. Андиша қилдик. Сиз... Сиз андишанинг отини қўрқоқ қўйманг.........

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 16:38


Дилфуза нималир демоққа оғиз жуфтлаган эди, Фахриддиннинг важоҳатига кўриб. дами ичига тушиб кетди.
-Оғзингни очсанг, тилингни суғуриб оламан!-тишлари ғичирлаб хотинини **** юборгудек ўқрайди у хотинига.
Ҳамманинг егани оғзида қолди. Раҳима ерга қараганча унсиз йиғларди. Шу билан ўртага чўккан дилхиралик тарқамади. Кечга яқин Рисолат кетиш тарадудига тушди. Акалари, янга-келинларининг қолинг-қолинглаши ҳам, эрининг саволомуз нигоҳи ҳам жавобсиз қолди.
-Раҳима ҳам мен билан кетади!
Фақатгина шу гапни айтди Рисолат.
Дилфуза энди қилган ишининг нохуш натижасининг ҳали интиҳоси эканини, бу деворни эри ва унинг ака-опалари ўртасига солганини англади шекилли қайнопасининг ортидан юриб бир нималар дея жаврар, шахтидан қайтармоқчи бўларди. Рисолат эса индамай Раҳиманинг кийимларини, нарсаларини йиғиштирарди.
-Рисол! Агар мени акам десанг шу кеча шу уйда қоласан. Ҳаммамиз қоламиз. Болаликдагидай ҳовлида ётамиз. Хўп синглим? Ҳаммамиз... Рисол, синглим... Укаларим... Ҳаммамиз шу уйда...
Рисолат ўзини акасининг бағрига отиб изиллаб йиғлаб юборди. Оқилжон елкасига бошини қўйиб йиғлаётган Раҳиманинг сочларини тўғрилаб, силаб қўяркан деди:
-Кетдик. Дадамларникига ўтайлик.
Дарвозадан чиқиб кетаётган овсинлари, қайнопаю-қайноғаларига на эргашиш на эргашмаслигини билмай ҳовлининг ўртасида
Дилфуза какайиб ТУРИБ колди
Кечаги коронгисида ойни шуьласи тушиб девор ховли
Уртасида кора соя солиб турарди

Тамом
ЗЕЙЛ ЛЕЙЛА

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 09:15


Исақжон Жўрахонов "Онангизни қадрига етинг"

⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
❤️СИЗ ҚИДИРГАН КАНАЛ

Яқинларингизга улашинг.
   ┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄
Каналга Обуна Бўлинг⤵️
Мохларойим Гулим Канали

https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 08:21


Тиллаю бриллиантларимиз ҳам қолиб кетади,
машиналаримиз металломга айланади, вақти келиб қимматбаҳо мебелларимиз ўтинга айланади.

Ҳаловатимиздан кечиб қурган уйларимизда бегоналар яшайди...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 04:21


Эй дил бунча қайсар бўлдинг,
Жонимга дардисар бўлдинг,
Қаёқданам шу бедилни
Севдинг-а ҳокисор бўлдинг?...

🎤 Дилнура Қодиржонова

Кайнона ва келинларга маслахатлар

09 Nov, 03:08


Инсофли келин келсин..

Вақтида нонимни эплаб емадим,
Боламга кийдирдим ўзим киймадим.
Шуларни дедимда боримни бердим,
Ўғлимга инсофли келиндан келсин.

Ёзёвонликлар шу каналда:
@yozyovonliklar_24
@yozyovonliklar_24

Кайнона ва келинларга маслахатлар

08 Nov, 18:45


Умр қандай ўтмоқда айтинг....
.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 18:54


Отинойилар канали учун
ДИЛБАР ХОЖИМ ОНА !
Аллохнинг 99 та гузал исмлари


​​​┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 18:52


Криштиану Роналду шундай дейди:

- Ёшлигимда копток тепиб, ўқишга бепарво бўлганим учун ўқитувчиларим дакки беришарди: "Криштиану коптокни ташла, бу сени қорнингни тўйдирмайди. Ўқишинг, яхши ишга киришинг керак" деб. Мен эса ўз қизиқишимдан воз кечмадим ва ҳозирда дунёнинг энг бой одамлардан бириман.

ИЛОВА...
Аксарият одамлар билим олиш деганда фақат китоб орқали олинадиганини тушунишади. Бу ҳам керак, албатта. Лекин бошқа томони ҳам бор: аслида, илм олиш, билимли бўлиш - бу бирор соҳада етакчи бўлиш ҳам демак.

Қайсидир соҳанинг илми китоб билан, бошқа бир соҳаники эса тажриба, машқлар билан эгалланади.

Муаллим кўплаб китобларни мутолаа қилиш билан, спортчи ҳар кунлик интизомли машқлари орқали, уста эса доимий такрорланувчи ишини қилиб, кўникма, билим орттиради.

Ёшларнинг ўзига, жамиятга фойдаси тегадиган ҳар қандай ишдан, касбдан совутмаслик керак. Ҳар замоннинг ўз одамлари, ўз соҳалари бўлади.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 18:50


📹📹#Озодбек Назарбеков #Опа мени йўқлаб келинг.

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://t.me/+kL8RWpyUExU2NDIy
https://t.me/+kL8RWpyUExU2NDIy

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 15:08


Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

• Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган.
• Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.
• У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
• Ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
• Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
• Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежиз: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 03:51


МEНИНГ ОПАМ МEҲРИБОН🤗

Доим кулиб, олар ён,
Жигарим деб берар жон,
Ҳар сонияю ҳар бир он,
Менинг опам меҳрибон.

Яхши суянч бор, тахтим,
Синдирмаган ҳеч шахтим,
Доим ўйлаган бахтим,
Меннинг опам меҳрибон.

Кўпни ўйлар елкадош,
Эгма кўтар дейди бош,
Дардим олар у сирдош,
Менинг опам меҳрибон.

Ундан оламан журъат,
Мен учун топар фурсат,
Нелар қилдинг бир кўрсат?
Дейди опам меҳрибон.

Йўқ бўлсам жони ҳалак,
Дуо қилар шу малак,
Кучли бўлсин шу билак,
Менинг опам меҳрибон.

Йўқотмайди оқибат,
Яхшилик қилар одат,
Опамдан олдим ибрат,
Менинг опам меҳрибон.

Дунё тургунча турсин,
Даври давронлар сурсин,
Ҳар вақт роҳат кўрсин,
Менинг опам меҳрибон.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 03:21


ЎЗИНГИЗ НИ СЕВИНГ АЁЛЛ

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 03:17


Биласизми?
Нега ўзимни ''Бахтли'' деб биламан...
Мендан олисда, кўзлари-кўзларимдан йироқ бўлса ҳам...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 03:15


Кани яна КАЙТИБ келса
18 ёшим.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 03:14


-Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, - деди бир куни Луқмони ҳаким. Улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар.
-Яхши тушунмадик? - дейишди одамлар. Ҳаким изоҳ берди:

-Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 02:38


Нега қорин соҳасида ортиқча ёғлар тўпланади?

Хаттоки ортиқча вазни йўқ аёллар ҳам бу муаммога дуч келишади. Қорин соҳасида ёғ йиғилиши сабаблари эса:

1. Уйқу сифатсизлиги
2. Стресс
3. Рационал овқатланмаслик


❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @TABOBATLAR 💊

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 02:25


🟢Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум қилишди

➡️Рўйхатнинг 1-ўрнига пакетчали чой қўйилган. Бундай чойнинг 11 турида ичак таёқчаси, баъзиларида эса моғор аниқлаган.

➡️2-ўринга газли ичимликлар қуйилган, чунки уларда кўп миқдорда тезкор углеводлар бор.

➡️Зарарли ичимликлар рўйхатининг сўнгги ўрнидан қоғоз қутиларга қадоқланган шарбатлар эгаллаган. Мутахассислар бундай шарбат ўрнига битта апелсин ейишни тавсия қилишган.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 02:13


Донолар бисотидан.

Энг хушбўй атир танангга, кийимларингга суртганинг эмас, балки тилингдан чиққан, бошқалар эшитган, атрофингдагилар ҳис қилган нарсалардир.
Аллоҳим, тонгни раҳматинг шабадалари билан тўлдир!

М М МУХАМАДСОДИКОВ.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 02:11


Гўзалликдан баҳра олинг

Кайнона ва келинларга маслахатлар

02 Nov, 00:29


https://t.me/+32Fa2wduESsyMmZi

Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 10:13


#Долзарб

❗️Андижонлик 68 ёшли онахондан олтинга тенг маслаҳат:

Пенсияга чиқдим дегани уйда ўлимни кутиб ётаман дегани эмас, пенсия бу янги ҳаётнинг бошланиши, ЎЗИНГ УЧУН ЯШАШНИ БОШЛАНИШИ...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 09:47


Бир қўлингизда ўчирғич бўлсин

Ўғлини уйлантирган ота бир куни ўғлига қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришни буюрди. Ўғил аввалига отасининг бу талабидан ҳайрон бўлди, ота қистайвергач, ўғил айтилган нарсаларни олиб келди. Ота ўғилга: ёз!-деди.
Ўғил: нимани ёзай?-деди.
Ота: ҳохлаган нарсангни ёз, деди. Ўғил бир жумла ёзди.
Ота: энди ёзганингни ўчир, деди. Ўғил ўчирғич билан ёзган нарсасини ўчирди.
Ота: яна ёз!-деди.
Ўғил: нимани, нега ёзай?-деди.
Ота: Сен ёзавер, деди. Ўғил ёзди.
Ота: энди ўчир, деди. Ўғил ўчирди.
Ота: Ёз!-деди.
Ўғил: Сиз мендан нима истайсиз, нега ёзай?-деди.
Ота: Айтганни қил, деди. Ўғил яна ёзди.
Ота: Энди ўчир!-деди. Ўғил ўчирди. Шундан кейин ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб: Эй ўғлим, турмуш қургандан кейин оилада битта ўчирғич бўлиши керак. Сен аёлингдан кўрган баъзи бир ёқмайдиган нарсаларни ўчириб туришинг, аёлинг сендан кўрган баъзи бир ёқтирмайдиган нарсаларини ўчириб туриши керак бўлади. Акс ҳолда турмушнинг оппоқ варағи кўп ўтмай ёқимсиз хотиралар билан тўлиб қолади. Натижада, турмуш жаҳаннамга айланади. Эй ўғлим, эр-хотинлик алоқаси меҳр-муҳаббат ва ўзаро бағрикенгликка, бир-бирига нисбатан кечиримли бўлишга асосланади. Агар бирор камчилик ўтса уни такрорламаслик учун муносиб услуб билан тушунтириш лозим бўлади. Мана шу эр-хотинлик алоқасини мустаҳкамлайдиган асосий қоидалардан ҳисобланади, деди.

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️

https://t.me/qaynonakelinla

Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 07:31


💵Пул топиш ёки топа олмаслик ота-онадан рози бўлиш ёки бўлмасликка боғлиқ. Отаси ёки онасига зарда қилиб, айблаб яшайдиган фарзанд ҳеч қачон бой бўла олмайди!

Бойиб кетмоқчимисиз, аввало ота-онангиздан рози бўлинг, уларни борича яхши кўринг
.



Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 04:44


📹 Dildora Niyozova-Yomg‘ir yog‘di

🎶 Mp3 format uchun 👈

Instagram | Telegram | Bot

┅━✧⊱••••🔊🎶🔊•••⊰✧━┅
    
🎶 Kanalga obuna bo'ling! 👈

Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 04:44


Бу армоннинг баҳоси борми?

Менимча агар баҳоси бўлганида, дунёдан қимматроқ турарди бу армон…

Баъзилар шу гапларни эшитади, тўлқинланади ва тез эсидан чиқаради.

Кун келиб борингизни сотиб ҳам «болам» деган сўзини топа олмайдиган азизларингизни ҳозир, айни дақиқадан қадрлашни бошланг.

Аъзам Шокиржонов айтганларидек, бошингизни ўртага қўйсангиз ҳам топа олмай кеч қолиб юрманг…

Маълумот учун, Аъзам Шокиржонов етимхонада улғайган, улар кураш бўйича 23 карра Ўзбекистон, 5 карра Осиё, 3 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Янада кўпроқ👇🏼
https://telegram.me/joinchat/C7wFAD6UR0m0dAHA7pyqlw

Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 04:42


Марҳабо Каримованинг шу мазмундаги шеърига назира.

Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...

Ёшинг ўтиб, мунғайиб қоларкансан бир ўзинг,
Олисларни англамай қолар экан ҳам кўзинг,
Ҳатто бир фарзандга ўтмас экан-да сўзинг.
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга....


Хато чиқар сўзларинг, камчиликлар бир талай,
Ёқмас панд-насиҳатинг, болалардан ўргилай,
Тишлаб олган нонингни, ўтирасан ютолмай,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...


Кеча туққан болангга, бугун ёқмай қоласан,
Бир иш қилмай ўтириб, жуда чарчаб қоласан,
Оддий сўзнинг мағзини ҳеч тушунмай қоласан,
Ўғлинг еб ўрга кетар,
Қизинг еб қирга

Бир кун белинг оғриса, бир кун бошинг оғрийди,
Бир пиёла сув ичсанг, жиғилдонинг қайнайди,
Ахволинг не бўляпти, буни боланг билмайди,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...


Бир нимани кутгандек,  ўтирасан кун-у тун,
Уйқуларинг қочади, ёлғиз уйда кечқурун,
Қарилик бир хасталикдир, бундаймасди ҳеч бурун,
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...

Пичирлайсан ўзингга танҳоликда қолганда,,
Ҳамсуҳбатинг пар болиш ётиқдошинг кетганда,
Ёқмайсан бошқаларга инжиқ қари бўлганда.
Ўғлинг еб ўрга кетар, қизинг еб қирга...


Эҳ, ўғлинг еб ўрга кетар...


Шояд Бек

ШОЯДБЕК. шоирнинг ушбу ижодини сизларга хам илиндим. Азизларим. Долзариб мавзуларни теран ёритиб бера оладилар шеърларида.
Жуда қаламлари ўткир.. Илохим ижоддан асло чарчамасинлар🤲🤲

Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 03:28


⚡️ Ибратли видео ролик!

Фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир ота она ушбу видеони кўриши шарт!

Фарзандларга сарфланган ҳар бир сармоя вақт ўтиб минг карра бўлиб қайтади..

Кайнона ва келинларга маслахатлар

26 Oct, 01:35


Донолар бисотидан.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бахтнинг боши...Сабрда

Доимо ишларимиз ўнгидан келиб турганда, соғлигимиздан шикоятимиз бўлмаганда, омад биз томонда бўлганида шукр қилишни унутамиз.

Лекин...
Баъзида, сал ишимиздан ривож кетганда, бирон жойимиз оғриб қолганда, бирон ниятимиз амалга ошмай қолганда, беихтиёр
« уфф» тортиб, ҳаётдан нолишни «қойиллатамиз.».

Бахтни қучоқ очиб кутволишни биламиз-у, қадрини билмаймиз..
Юборилган синовларни эса
«ҳазм» қилолмаймиз
сабрини билмаймиз..

Ҳамма бизга аталган неъматларни борича қабул қилайлик.

Шукрни ва сабрни охирида Роҳат ва « мукофот» кутиб турганини англайлик.

🍁Хайрли тонг!
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин, қадрли диндошим...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Oct, 17:08


📹 Қарғиш урган аёл.

🔶Бўлган воқеа.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Oct, 12:45


Келиним келин олди 😂

Келин бўлиб суйдирган,
Гап қайтариб куйдирган,
Кетиб қолиб тўйдирган,
Келиним келин олди.

Юзларидан ёғар нур,
Лаби ғунча, тиши дур,
Дедим: «Ҳали шошмай тур»,
Келиним келин олди.

Кайфият учун яқинларга ҳам улашиб қўйинг.👇

https://t.me/qaynonakelinla

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Oct, 12:28


🥀СИНГЛИНГИЗГА ЕЛКА ТУТИНГ 🥀

Қиз дегани палахмоннинг тоши бўлар,
Мослашгунча кўзларида ёши бўлар,
Ака деган, сингилларнинг боши бўлар,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.

Уйингизга йиғлаб келса туриб кетманг,
Овқатингиз бир чеккага суриб кетманг,
Жаҳл қилиб юзингизни буриб кетманг,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.

Орзуларин оғир турмуш йўқ қилганда,
Оғир нафас томоғига тиқилганда,
Рўзғорининг ғорларига йиқилганда,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.

Саратонда қовжираган бир ялпиздай,
Бошгинаси эгилмасин ҳеч кимсиздай,
Алп қоматли акаси бор ахир сиздай,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.

Оқибатнинг чироғини ёқиб туринг,
Меҳр деган дарёларда оқиб туринг,
Эшигини ҳар замонда қоқиб туринг,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.

Ташвишларин қоқиб ташланг болға бўлиб,
Тўйларида ёлғизлатманг оға бўлиб,
Фарзандига энг суюкли тоға бўлиб,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.

Онангизнинг чеҳраси бор юзларида,
Отангизнинг нигоҳи бор кўзларида,
Титрамасин ёлғизликнинг музларида,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.

Яшанг доим оқибатли жигарга хос,
Сиз туфайли ташвишлардан бўлсин холос,
Мактубадан яна бир бор шу илтимос,
Синглингизга елка тутинг сиз акалар.


Опангизга елка тутинг сиз укалар.

Мактуба ШАЙДО


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ

Ота онасини эзозлаганлар❤️
https://t.me/+yY2I22CIaJhkZmIy

Аёллар Бекати 💖💖
https://t.me/+P-G8C7PhOHBlMDFi

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Oct, 07:24


🇺🇿 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Сизни Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Фарғона вилоят бўлими номидан чин қалбдан қутлаймиз!

🇺🇿 Аёллар ва уларнинг оилаларига кўрсатаётган ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашингиз, гендер тенглигини таъминлаш йўлидаги ҳамкорлигингиз учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

🇺🇿 Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини мустаҳкамлашдек шарафли ва масъулиятли хизматларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

🌍 Каналимизга аъзо бўлинг ✈️ "Минтақавий мулоқот ва тараққиёт" гендер тенглигига эришиш учун ННТлар тармоғи 📞

📸 Instagram | Facebook

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Oct, 00:52


Донолар бисотидан.

Бир кўнгил ол, Ҳажжи акбар бўлсин,
Бир кўнгил топ, Сиротда роҳбар бўлсин...


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН...

М М МУХАМАДСОДИКОВ.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

25 Oct, 00:22


#Байрам_муборак

25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

Ҳурматли тинчлигимиз посбонлари! Сизларни Ички ишлар идоралари ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва тинчлик тилаймиз!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Oct, 23:58


ЎЗИМНИНГ ЖИГАРЛАРИМ

Мингларга кириб юринг,
Қирқ майизни еганларим,
Дунё тургунча туринг,
Ўзимнинг жигарларим.

Сизсиз бу ҳолим ёмон,
Онадан туғишганларим,
Бахтимга бўлинг омон,
Ўзимнинг жигарларим.

Бировдан ҳеч кам бўлманг,
Бирга ўйнаб ўсганларим,
Гулланг, доим ҳеч сўлманг,
Ўзимнинг жигарларим.


Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Oct, 16:04


"ОРЗУ"

Фарзандим дунёга келди. Бу хабарни «Самолётга улгура олармиканман?» деган хавотирли хаёл билан банд пайтимда эшитдим... Мен ҳали у, ҳали бу жойларда сафарда эканман, юришни ўрганди, гапиришни ҳам... бир оз катта бўлгач, «Сизга ўхшашни хоҳлайман, дадажон. Катта бўлганимда худди сиздек бўламан», деган гапини эшитиб, бошим осмонга етди.
Кун бўйи ишхонамга неча марталаб телефон қилар, «Қачон келасиз? Эртароқ қайтинг», деб такрорларди.
― Хўп, ўғлим, хўп, иложи борича эртароқ бораман, кейин бирга ўйнаймиз...
Шу тарзда йиллар ўтди. Ўғлим ўн ёшга кирди. Туғилган кунига копток совға қилдим. Жудаям суюнди. Бўйнимдан қучоқлаб, раҳмат айтди. Кейин:
― Дада, бирга ўйнамаймизми? ‌ деди қувноқ овозда.
― Ўйнаймиз, албатта, ўғлим. Фақат ҳозир эмас, ишларимни битирай, хотиржам бирор жойга бориб, яйраб тўп тепамиз.
― Ростдан оборасиз-а? – сўради севиниб. Кейин қўшиб қўйди: - Катта бўлсам, сизга ўхшайман!

Ўғлим олдин мактабни, кейин университетни яхши баҳоларга тугатди. Дипломини олган куни қучоқлаб табрикладим: «Сен билан фахрланаман», дедим кўзимга ёш тўлиб. Ўша куни у билан гаплашгим келди. «Бугун бир суҳбатлашиб ўтирайликми?» дедим. «Зўр бўларди, дада. Қанча йиллардан бери холи ўтириб гаплашмадик, - жавоб берди. – Лекин, дада, хафа бўлманг, бугун ўртоқларимга сўз берганман-да...»

Кейин нафақага чиқдим. Нафақадаги одамда энг кўп нарса бўш вақт. Зерикканимда узоқ шаҳарда ишлаётган ўғлимга телефон қилардим, унинг эса гаплашишга камдан-кам фурсати бўларди, доим бир жойга шошилиб турарди. «Вақт топишим билан бораман, дадажон. Ўзимам соғиндим. Ишларни кўрмайсизми, кундан-кунга кўпайса кўпайяпти, камаймайди. Балки келаси ҳафтага имкон топарман...»

Аммо ўғлимнинг «келаси ҳафта»си ҳеч келмади. Бир сафарги шундай суҳбатдан кейин битта ҳақиқатни тушундим – ўғлим мақсадига етибди. Доим менга ўхшашни орзу қиларди. Улғайиб, худди менинг ўзим бўлибди...

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Oct, 14:55


#milliytiklanishga_ovozbering
#saylov_2024
#saylov_fargona

Targ'ibot tadbirlarida farg'onalik ayol nomzodlar ham faol ishtirok etmoqda
...

Deputatlikka nomzod sifatida ko‘rsatilgan xotin-qizlar tomonidan Farg‘onaning markazi hisoblangan Yozyovon tumanida olib borgan targ‘ibot-tashviqot jarayonlaridan lavha

Bizni qo'llab-quvvatlab, partiyamiz hamda nomzodlarimizga ovoz bering!

Telegram l Website l Facebook l Instagram l youtube

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Oct, 14:31


Донолар бисотидан.

Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир китобидан
М М МУХАМАДСОДИКОВ.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

24 Oct, 12:36


Қизларини узатиб юборган эр-ҳотин сухбати 🥲

Ота-онангизни тез-тез йўқлаб туринг



Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Oct, 06:56


🇺🇿 Til – har bir millatning g‘ururi, mustaqillik belgisi, kelajagi. Tilsiz hech bir millat to‘laqonli xalq bo‘la olmaydi. Usiz Vatanning erki yo‘q. Bu yorug‘ olamda o‘zbek tili ham millatimizning faxri, dunyo tan olishiga hissa qo‘shgan ijtimoiy aloqa vositasidir.

🇺🇿 Prezidentimiz tomonidan 21-oktyabr sanasining “O‘zbek tili bayrami kuni” deb e’lon qilinishi Yangi O‘zbekistonning yangi tarixi, yangi taraqqiyot yo‘lini jahonga bor bo‘y-basti bilan baralla so‘zlamoqda.

😁 Qadrli yurtdoshlar!

🇺🇿 O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 35 yilligi munosabati bilan Fuqarolik tashabbuslarini qo‘llab - quvvatlash markazi Farg‘ona viloyat bo‘limi jamoasi Siz azizlarni samimiy muborakbod etadi!

🇺🇿 Bayramingiz qutlug‘ bo‘lsin!

Kanalimizga a’zo bo‘ling ✈️ "Минтақавий мулоқот ва тараққиёт" гендер тенглигига эришиш учун ННТлар тармоғи 📞

📸 Instagram | Facebook

Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Oct, 05:41



Донолар бисотидан.

Кун_тарихи

🇺🇿 Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

▫️1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги белгилаб қўйилган.

▫️1995 йил 21 декабрда “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

▫️Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.

▫️Тарихан Ўзбек тилининг такомилида ўзбек мумтоз адабиёти вакилларидан Навоий, Ҳофиз Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Лутфий сингари шоирлар яратиб қолдирган мероснинг аҳамияти беқиёс.

Навоий:

Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам, —

▫️Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”.

▫️Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.

▫️“Тил яшаса, миллат яшайди”. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.

М М МУХАМАДСОДИКОВИЧ.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Oct, 04:34


Рўзғордаги, оиладаги барака эркакнинг қанча топишида эмас, аёлининг қаноатига, шукрона қилишига боғлиқ.

Агар эркак кўчадан 2 донагина нон кўтариб келсада аёл борига шукур деб xурсанд бўлса, эркакнинг савоб фаришталари Аллоҳга бориб "бандангни аёли шукур айтди" деркан. Аллоҳ зиёда қилар экан.
Аксинча бўлса, Аллоҳ бандамнинг эртанги ризқини тор қилинглар деб ҳукм қилар экан. Шукрсиз аёлнинг эридан барака кетар экан.

👉🏻

Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Oct, 04:32


Йиғлама дил

Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Oct, 01:21


***

Умуман, одамнинг ақли доим кечикиб киради. Биз ҳамма нарсанинг  қадрини ўзи йўқолганидан кейин биламиз. Ҳатто бир-биримизнинг қадримизни ҳам.

Ўткир ҲОШИМОВ

Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Oct, 00:27


🇺🇿 «21 Октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун»

«ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!»

@Militsiya_Uzb👈🏽

Кайнона ва келинларга маслахатлар

21 Oct, 00:26


☝️Сизни фақат юқорига тортадиган инсонлар билан бирга бўлинг.
Чунки ҳаёт сизни пастга тортувчилар билан тўлиб тошган.

М М МУХАМАДСОДИКОВИЧ.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 12:39


📹 Жуда ибратли гўзал ривоят экан ҳаммага фойдали бўлади иншаАллоҳ

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 12:03


Одамлар жинни буганми.Келинга умуман кайнона гапиромедгон клиб куйишибдю

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 11:56


Эри билан тенгма тенг тортишиб урушган аёлдан хаттоки шайтон хам хазар қилар экан.

Аёлларга юбориб қўйинг

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 10:10


#кун_ҳақиқати

Кўз Аллоҳнинг қудрат ва санъатини кўрмоқ учундир. Оиланг ва дўстингнинг айбларини, хатоларини кўриш учун эмас!.

© Жалолиддин Румий

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 03:41


95 ёш буважоним🥰


Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻


🕊ОНА ДУО қўрғони🕊
https://t.me/+tQnfxg8fk18xYzhk

🍃🌷Жаннат оналари🍃🌷
https://t.me/+8w1RJBXVYu43M2M0

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 01:56


SAYLOV-2024 | Siyosiy partiyalar debati.

#milliytiklanishga_ovozbering

"Milliy tiklanish" demokratik partiyasini qo'llab-quvvatlang va uning nomzodlariga ovoz bering
!

"Onalik ta'tili"ni berish taklifi ham ilgari surilyapdi.

#19oktabr #saylov2024

https://t.me/Fargona_trk

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 01:52


Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади.
Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради. Ассалому алайкум. Бугунги кунингиз хайрли бўлсин!

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 01:14


Айрим келинларимиздан илтимос қилиб қоламиз қайнонангизни ҳурмат қилинг!

Хотин топилади лекин она топилмайди!

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 01:11


Чиройли Онам
Мен учун нималар к,илди.

Онажонларимиз хамиша омон булишсин .кунингиз хайрли булсин.
сиз азиз мухлислар учун.

❤️НИГОРАХОН❤️

Кайнона ва келинларга маслахатлар

20 Oct, 01:10


Кўп меҳр бермадим, хизмат қилмадим,
Қачон хизмат қилсам миннат қилмадим.
Балки пушаймоним шундан билмадим,
Дил беринг онасин соғинганларга.

Кайнона ва келинларга маслахатлар

19 Oct, 16:24


SAYLOV-2024 | Siyosiy partiyalar debati.

#19oktabr #saylov2024

https://t.me/Fargona_trk

1,123

subscribers

893

photos

3,102

videos