Latest Posts from Кайнона ва келинларга маслахатлар (@qaynonakelinla) on Telegram

Кайнона ва келинларга маслахатлар Telegram Posts

Кайнона ва келинларга маслахатлар
Ассалому Алайкум ушбу сахифани Мамадалиева Мавлудахон Хайдаровна томонидан юргизиб борилади. Реклама ва таклифлар булса бемалол мурожаат килинг

@MamadalievaMX
1,478 Subscribers
985 Photos
3,403 Videos
Last Updated 26.02.2025 19:45

Similar Channels

Битта бўлсин!
22,150 Subscribers
Masha Tillyaeva
12,078 Subscribers

The latest content shared by Кайнона ва келинларга маслахатлар on Telegram


Тақдирми, тантиқликнинг тўловими?

(Бўлган воқеа)

Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

-Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай?-ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
-Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!..Унинг чакаги ўчай демасди.
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича..Бир пайт қараса , эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
-Уй -сиз ва қизимга.Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди...Кетди...

Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,»-деб ўйлай бошлади у

Катталар аралашди. Уларни ҳеч ким яраштира олмади.
-Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди. Республика миқёсидаги катта лавозимни айтди аммаси.
Дилдорнинг кўзидан дувиллаб ёш оқарди. Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди, аслида. Унга доим беғубор нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди.

Турмуш қурган одам тушган оиласидаги барчани яхши кўриб қолишга мажбур эканлигини жуда кеч тушунган эди, холос...

МАНА КEЛДИ РАМАЗОН

Умр сойдек оққаркан,
Ҳаёт эшик қоқаркан,
Мусулмонга ёқаркан
Мана келди, Рамазон.

Гина араз унутинг,
Меҳр бериб сиз кутинг,
Бирга рўзалар тутинг,
Мана келди, Рамазон.

Аллоҳ бўлсин ҳамроҳиз,
Дуога тўлсин оҳиз,
Тўксинлар бу гуноҳиз,
Мана келди, Рамазон.

Сабр калит совчиси,
Мукофот зўр овчиси,
Хажир-ажир, томчиси,
Мана келди, Рамазон.

✍️ Солиҳабеги
м

🔥 🌼💕🍃

#МашаАллоҳ

🤩Бунақаси камдан кам кузатилади: Ўзбекистонда нақд 14 нафар опа-сингил ва ака-укалар бир дастурхон устида жам бўлишибди 😍

Кўриб жуда ҳавас қилдим, жигарларнинг оқибатига кўз тегмасин!

Менинг юлдузим...

#Сизга_Вақт_Топмадим_Онажон

Қайта-қайта қучдим боламни
Онамни соғиндим Онамни!
Дармоним, кўзимдаги ноламни
Дўстлар кўп соғиндим Онамни!

Катта даврал
арда шэър айтдим ёниб
Амалдор йўлига чиқдим қувониб
Яшадим мол-дунё ортидан қувиб
Сизга вақт топмадим Онажон!

Вақт топдим дўст-у, ёр хизмати учун
Машхур казоларнинг суҳбати учун
Номард-у, пастларнинг ғийбати учун
Сизга вақт топмадим Онажон!

Доимо ташвишни юрдим елкалаб
Азобларим сиз олдиз битта-битталаб
Бир сўз демадиза сиз мени аяб
Сизга вақт топмадим Онажон!

Боламга кўйлаклар олдим ранг-баранг
Ўзимга қарашга вақт топдим қаранг
Демадим бир бориб онамни кўрай
Сизга вақт топмадим Онажон!

Келсангиз уйларим ёришиб кетар
Бағрингизда меҳрим қоришиб кетар
Севинчдан кўзларим ёришиб кетар
Сизга вақт топмадим Онажон!

Жуда таъсирли албатта кўринг азизларим

👉 @XonimlarKanali 
Ўзбекистондаги барча хотин қизлари шу ерда

Одамато ва Шайтон қиссаси...

🎤 Жаноб Армон

Бир қабиланинг ажойиб урф-одатлари

Бир Африка қабиласида қизиқ ва ноёб урф одат бор. Агарда шу қабилада кимдир ёмон ёки гуноҳ иш қилиб қўйса, уни майдон ўртасига олиб чиқиб, бутун қабила ўраб олишар экан. Кейин эса икки кун давомида шу хато қилиб қўйган инсонга илгари қилган барча яхши ишларини эслатишар ва ўша яхшиликлари учун унга миннатдорчилик билдиришар экан.

Уларнинг айтишича, ҳар бир инсон дунёга яхши бўлиб келади. Уни мухит-жамият шакллантиради. Ҳар бир инсон севгига, бахтга, тинчликга, хавфсизликга мухтож, аммо ушбу неъматларнинг ортидан қувганда инсон хато қилиб қўйиши мумкин. Улар биргалашиб хато қилган инсонни руҳини кўтаришга ва аслида у кўп яхшиликлар қилган ва яхши инсонлигини эслатиб, уни асл холига қайтаришга харакат қилишар экан...

Бизга ҳам яхши инсонлигимизни эслатиб турувчи яқинларимиз омон бўлсинлар...

РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК

РАМАЗОНДА,КАЛБИНГИЗНИ
ВА ИЛМИНГИЗНИ НУРЛАНТИРИНГ !!!

РАМАЗОН ФАКАТГИНА РУЗА
ТУТИШ ЭМАС, БАЛКИ У‌З КАЛБИНГИЗ УСТИДА ИШЛАШ, ЯНГИ БИЛИМЛАР ОЛИШ, ДУОЛАР ОЛИШ, ШУНИГДЕК МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ДАВРИ ХАМДИР

РАМАЗОННИ ИЛМ ВА БИЛИМ
БИЛАН ЗИЙНАТЛАНГ.!!!!!