PROTODAY.UZ @protodayuz Channel on Telegram

PROTODAY.UZ

@protodayuz


Protoday.uz сайтининг расмий Телеграм канали

📸: https://instagram.com/protodayuz

Реклама:
+998 95 1773335

PROTODAY.UZ (Uzbek)

Protoday.uz - bu resmiy Telegram kanali. Bu kanal sizga yangiliklar va maqolalar bilan ta'minlashi bilan birga, O'zbekistondagi jamiyat, siyosat, iqtisodiyot, sport va boshqa sohalardagi so'nggi voqealarni ham taqdim etadi. Agar siz o'z istalgan sohaga oid yangiliklarni o'rganishni xohlaysiz, ushbu kanal sizga qiziqarli ma'lumotlar bilan ta'minlaydi. Protodayuz kanali @protodayuz manzilidan ham kirish mumkin va Instagramdagi sahifasiga o'tish orqali ham so'nggi voqealardan xabardor bo'lishingiz mumkin. Siz ham yangiliklardan xabardor bo'lish va maqolalar bilan zamonaviy ma'lumotlardan foydalanishni xohlaysizmi? E'tiboringizni Protoday.uz kanaliga yo'nating va so'nggi voqealar bilan birinchi bo'lib tanishing!

PROTODAY.UZ

06 Oct, 14:38


Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

16 Aug, 07:02


Сенат ниҳоят қонунни рад этди

Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунни рад этди.

Қонун қайта қўриб чиқиш учун қайтарилди. Энди парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.

@protodayuz

PROTODAY.UZ

09 Aug, 10:07


Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

Ўзбекистон раҳбари туристик алмашувни кенгайтириш мақсадида “Битта тур – бутун минтақа”  тамойили бўйича миллий ай-ди карталарни ўзаро тан олиш ва оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқиш масалаларини ўрганиб чиқишни таклиф қилди.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

07 Aug, 17:39


Давлат миқёсидаги кўзбўямачилик

“Яшил макон” доирасидаги ишлар аҳволи  ўрганилганда, 541 та ҳолатда амалда экилмаган 1 миллиондан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги, 580 мингтаси суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилганлиги ва 19 мингдан ортиқ кўчат ўз вақтида экилмаганлиги сабабли нобуд қилинганлиги аниқланган, - Бош прокуратура.

@protodayuz

PROTODAY.UZ

07 Aug, 05:15


Босфорда дунёдаги биринчи уч қаватли сув ости туннели қурилиши кутилмоқда

Истанбулда улкан лойиҳа – дунёдаги биринчи уч қаватли сув ости туннелини қуриш режалаштирилмоқда.

Туннель лойиҳаси 2015 йилда тақдим этилган бўлиб, унинг бир қаватида тезюрар метро, қолган иккитасида эса бошқа транспорт воситалари ҳаракатланади.

Фотиҳ Султон Меҳмет ва 15 июль шаҳидлари кўприги ўртасида ғарбдаги Гайреттепе станциясини шарқдаги Кучуксу Парк ҳудуди билан боғлайдиган объект узунлиги 6,5 км га чўзилиши кутилмоқда.

Лойиҳага кўра, йўллар ўтадиган максимал чуқурлик 110 м дан ошади; диаметри қарийб 19 м га етади (баъзи манбаларда – 17 м).

Қурилиш 2018 йилда бошланиб, 2023 йилгача якунланиши керак эди. Аммо айрим қийинчиликлар туфайли лойиҳанинг 2028 йилгача якунланиши кутилмоқда.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 10:01


Реновация учун ҳудудлар “аҳоли мурожаатлари асосида” танлаб олинган - Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт маъмурияти қоқ тунда реновация бўйича расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, Тошкентда қурилган уйларнинг фойдаланиш муддати 50 йилга мўлжалланган, аксарият ҳолларда капитал таъмирлаш имконияти йўқ, фойдаланиш муддати тугамоқда.

“Вазиятни холисона баҳоласак, ушбу уйларни ҳозирги ҳолатида фойдаланишда қолдириш муқаррар равишда пойтахтда авариявий уй-жойларининг оммавий пайдо бўлишига олиб келади” дейилади муносабатда.

Оммавий ахборот воситаларида тилга олинган ҳудудлар маҳаллий “аҳоли мурожаатлари асосида таклиф этилган ва режа тузилган”.

Дастлабки таҳлили уларнинг юқоридаги шаҳарсозлик меъёрлари талабларига жавоб бермаслигини тасдиқлаган.

“Биз лойиҳани амалга ошириш механизмини мамнуният билан эълон қиламиз, чунки у жуда соддалаштирилган ва биз уни кейинги хабарларимизда батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламиз”, дейилади хабарда.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 09:42


Qudratimizga shubha qilsang, biz sovurayotgan pullarga boq.

@trolluz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 09:39


Ҳокимбувамизнинг сермаҳсул фаолиятлари фикр етакчилари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Улар хурсанд!
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 09:38


Ҳокимбува бошлиқ тиниб-тинчимас гуруҳнинг Қўштут-Соғуний тарафлардаги топилмаларидан яна бири. Севги изҳори, шекилли.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 09:37


Ҳокимбува Қўштут ва Соғуний маҳаллаларга борибди. Ҳокимлик видеосига қараганда, ҳаммаёқ чиқиндимиш, кўчаларга ташлаб кетилган пакетларнинг ичида, хусусан, чириган ўрик, олмалар (шекилли).
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 09:36


Темур Кападзе йилнинг қолган ярмида дам олади, “Олимпик” лойиҳаси эса камида йил охирига қадар давом этади.

Темур ака ва жамоасига раҳмат!
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 05:50


Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 05:35


⚡️Бангладешлик исёнчилар Мужибур Раҳмонга ўрнатилган ҳайкалга ҳужум қилишди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Мужибур Раҳмоннинг уй-музейига ўт қўйиб юборилган.

Мужибур Раҳмон — Бангладешнинг биринчи давлат раҳбари бўлган, ҳозирги исёнлар ортидан истеъфога чиқиб, хориждан сиёсий бошпана сўраётган бош вазир Шайх Ҳасинанинг отаси ҳисобланади.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 05:28


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Вазирлар Маҳкамаси инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 05:26


Мактаб формаси жорий йилда мажбурий бўлмайди

2018 йилда Ҳукумат томонидан ягона мактаб формаси намуналари тасдиқланган бўлсада, уларнинг мажбурий жорий этилиши 2024/2025 ўқув йилига кечиктирилган эди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камоловнинг маълум қилишича, жорий йилда мактаб формалари мажбурий тарзда жорий этилмайди.

@protodayuz

PROTODAY.UZ

06 Aug, 05:25


Президент ҳузурида Иқлим кенгаши ташкил этилади – Президент Фармони

Иқлим кенгаши иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва унга мослашиш масалалари бўйича Президент ҳузуридаги энг юқори маслаҳат органи ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги доиравий конвенцияси ва Париж битимидан келиб чиқадиган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилиши мониторингини юритиш Иқлим кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази Иқлим ўзгариши миллий маркази (Иқлим маркази) деб қайта номланди.

Илмий ва академик салоҳиятни ошириш ҳамда фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида (Green University) Иқлим илмий форуми (резиденцияси) (Иқлим резиденцияси) ташкил этилади.

@protodayuz

PROTODAY.UZ

05 Aug, 10:26


«Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

04 Aug, 14:17


Андижонда “Дунё садолари” фестивалига қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида 29—31 июль кунлари бўлиб ўтган “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивалига барча манбалар ҳисобидан жами 6 миллиард сўм маблағ сарфланди. Бу ҳақда вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
@protodayuz

PROTODAY.UZ

04 Aug, 07:47


Айтишларича Россия Google, iOS ва Android ни ўзининг ҳудудида блоклашни режалаштирмоқда.
@protodayuz