Ўқинг...фақат йиғламанг! @oqing_faqat_yigiamang Channel on Telegram

Ўқинг...фақат йиғламанг!

@oqing_faqat_yigiamang


Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020

Админ: @HusniddinMirzaliyev

Ўқинг...фақат йиғламанг! (Uzbek)

Ўқинг...фақат йиғламанг! канали - бу сизнинг дунёнгизни асрларнинг энг таъсирли ҳикоялари билан тангловчи канал. Бу ерда сиз асрлар оламидан олдинги ҳикояларни ўқишингиз мумкин. Канал фаолияти 24.03.2020 йилда бошлаган, уларнинг барчаси админ @HusniddinMirzaliyev томонидан юритилади. Ўқинг...фақат йиғламанг! каналига кириб, дунёнинг шаҳнозликлар билан танишинг ва уларга қаратган назарингизни оширишингиз мумкин! Новеллалар, ҳикоялар ва муҳаббат эртаклари - барчаси бу каналда! Шунингдек, ўзингизнинг янги талқинларингизни ҳам юборишингиз мумкин. Жойлар четларингизни креативларингиз билан бахраланг ва тўртмоқли ҳикояларингизни бизга юборинг! Ўқинг...фақат йиғламанг! канали билан танишганиз қийин бўлмайди, унда сиз унутолмай турадиган ҳикоялар билан танишасиз!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

15 Jan, 03:05


​​6-мактуб
Салом, дугонажон. Муборак бўлсин, жиянли бўлдинг. Шунақанги чиройлики... кўриб кўзинг тўймайди. Сенга ўхшашини истаб Озода деб исм қўйгим келганди. Аммо қайнонам Нодирабегим деб исм қўйди. Чорасиз индамадим. Эрим ҳам ишдан бўшаб олган. Кун-кунора ишсиз. Нима қилишини билмай қолган. Қайнотам нуқул ўғлини тергагани-тергаган. Мен эса болам билан андармон бўлиб юрибман. Озода, очиғи туғишга қийналдим. Совуқ, зах хоналарда белимдан оғриқ ўтиб кетди. Айрим дўхтирлар яхши қарамас экан ҳам... агар қўлига пул тутқазмасанг... сиз томонларда ҳам шундайми?

7-мактуб
Тўйингга боргим келганди, Озош, аммо боролмадим. Боламнинг тоби йўқ. Шунинг учун ҳеч нарса кўнглимга сиғмади. Қизим чақалоқлигида ҳеч нарса билинмасди. Аммо уни юришга ўргатаётганимизда оёғида нуқсони борлиги билинди. Туман марказидаги шифохонага боришга тўғри келди. Дўхтир кўриб, туғилаётганда оёғи чиқиб кетган деди. Қанақасига тушунмадим, у эса “Доя болани қаттиқ тортворган, унинг оёғи чиқиб кетган. Аввалига билинмайди. Аммо кейин билинади”, деди.. Озодажон, болам оқсоқ бўлиб қолмасайди, деб қўрқяпман. Уни тўғрилаш учун катта пул керак экан. Бизда эса ҳемири ҳам йўқ. Аранг кун кечириб турибмиз ўзи. Камига қайнсинглимни ҳам узатишимиз керак. Нима қилишни билмай ҳайратдаман. Ҳозирча гипслаб шинага қўйиб қўйишган. Тўққиз ойлик боламга қараб ичим ачишиб кетади. Ҳали кўкракдан ҳам чиқармаганман. Дўхтир дегани шунчалик эътиборсиз бўладими-я?

8- мактуб
Озода, яхши юрибсанми? Ўтган сафар хатимга юборган жавобингдан хурсанд бўлдим. Дўхтирга айтиб қизимни оёғини гапслатиб, шинага қилдириб қўйдик. Аммо боламни ҳар кўрганимда ичи ачиб кетади. Сенда ҳам янгилик борлигини билиб шодландим. Мен эса иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Лекин туғсамми-йўқми деб ўйлаяпман. Ахир, қизим бунақа бўлса, иккита бола билан қийналиб қолмайманмикан, деб ўйлаяпман. Қайнонам “Туғинг, зора ўғил бўлса”, деяпти. Эримга эса фарқи йўқ. У яқинда Россияга кетмоқчи... ишлаб пул топиб келмоқчи... Суянган кишимсиз бу уйда қандай яшайман, билмадим...

Мактубларни ўқирканман кўзларимдан оқаётган шашқатор ёшни тўхтатолмасдим. Мен ношуд, ўз билимига бино қўйган қиз дугонамни унтиб қўйгандим. У ҳар бир номасида менга қалбини бўшатиш учун ёзган экан. бироқ мен уни бирор марта кўргани ҳам бормагандим. Юрагимни оғритадиган алам шу эдики, Лола иккинчи фарзандини дунёга келтираётиб, шифокорлар хатоси туфайли оламдан кўз юмганди...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

15 Jan, 02:39


Дугонамга мактублар.

Муаллиф: Саида Қорабоева.

Куни кеча ота уйимдаги эски жавонни тозаладим. Расмий тарзда бу жавонни “Архивим” десам ҳам бўлади. Мактаб давримдан токи институтни битиргунимга қадар ёзилган қўлёзмаларим, қоралама машқларим ва ҳатто илк севги мактублари ҳам унга “яширинган”. Ҳар бир қоғозни бирма-бир кўздан кечирарканман, хаёлотимни хотиралар олами эгаллаб олгандек, гўё. Синфдош дугоналаримнинг тўй таклифномаларигача сақлаб қўйган эканман. Оний лаҳазаларда беғуборлик даврларим эсталиклари мени маст этди... Бироқ... қоғозлар орасидан мактабда ҳақиқий дўстим бўлган, опа-синглим йўқлигини билдирмаган, чин дугонам Лоланинг номаларини топиб олдим. Энг аламлиси эса... мен уларни унутиб юборгандим... Шаҳарга ўқиш истагида кетган дугонасига самимий тилда ёзилган эди бу мактублар... Ҳатто санаси ҳам битилмаган эди.

1-мактуб
Салом, Озода! Яхши юрибсанми? Ҳойнаҳой, ўқишларинг ҳам тугаб қолгандир. Онам айтди, шаҳарда қолмоқчи экансан. Билмадим, ростми ёки ёлғон. Янганг тоғангнинг хотини Норхол холанинг азасидан қайтишаётганда онамга шу гапни айтибди. Норхол хола эсингдами? У ҳам вафот этди. Яхши кампир эди, раҳматлик. Аммо бирорта фарзанди ҳам унинг ўлигига етиб келишолмади. Ҳаммаси шаҳарга кетиб қолишганди-ку... Шунинг учун уни маҳалла-кўй “чиқариш”ди. Аммо онанинг айтишича, қайсидир ташкилотда раҳбар бўлиб ишлаган тўнғич ўғли келиб маҳаллага катта қозонда ош дамлаб берганмиш. “Одамларда оқибат қолмади”, деб хўрсинди дадам бу гапни эшитганда. Сен ҳам шаҳарга кетиб қолгансан. Ишқилиб, ота-онангни унутиб қўймагин...Қара-я, мен фақат ўзим ҳақимда гапириб сен ҳақингда сўрамабман. Биламан, сен яхши юрган бўлишинг керак. Ахир сен ҳаммадан чиройли, ҳаммадан ақлли қиз эдинг-ку. Шунинг учун ҳам ўқишга кириб кетдингда... Майли яхши юргин...

2-мактуб
Озода, яхши юрган бўлсанг керак. Қишлоққа келиб кетганингни эшитдим. Афсус, мен ўша пайтда икки қишлоқ наридаги бувимникида эдим. Бувим шўрлик касал бўлиб қолди. Шу боис онам мени бориб қарашимни тайинлади. Сени кўрганлар шаҳарлик бўлиб кетганингни айтишди. Сенга ҳавасим келди. Алимардон магазинчининг қизини тўйи бўлди. Аммо бир ой ўтмай келининг аҳволи оғирлашибди. Чиқиб текширишса, тўрт ойлик ҳомиладор экан. Шу заҳоти ҳайдаб юборишибди. Тавба, дейишди бутун қишлоқ. Сен ўзингга пишиқ бўлгин, ўртоқжон, хўпми? Сени худога топширдим.

3-мактуб
Салом, Озода. Мени унаштиришди. Узоқроқ қариндошимизга... Учта қишлоқ нарида яшайди куёв бўлмиш. Тоққа яқин жойларда. У томонларга келин бўлишни сира хаёлимга келтирмагандим. Қишлоқда қолсам керак, деб ўйлардим. Йўқ, адашган эканман. Қиз бола палаҳмон тоши дегани рост экан. Мана учта қишлоқ нарига отилдим. Куёв бўлмиш сени қизиқтираётган бўлса керак-а. Исми Шерқўзи. Кулиб турадиган, содда қишлоқ йигити. Биринчи учрашувга чиққанимизда иккимиз ҳам ҳеч нарсани гапиролмадик. Нима иш қилишини аниқ билмайман. Биласан-ку, бизда қариндошдан совчи келса сўрамасдан бериб юборишади. Отам аммамнинг юзидан ўтолмади. Катта аммамнинг қайнопасининг ўғли экан. Тақдирда тан беряпман. Ўн кундан сўнг тўй. Тўйга келарсан...

4-мактуб
Салом, Озода. Узр, сенга мактуб ёзишга вақтим бўлмай қолди. Ишим роса кўп.Маҳалламизда чироқни кечга бориб ўчириб қўйишади. Шамнинг ёруғида ёзай десам ким қандай тушунади, деб ўйлайман. Шунинг учун сенга ёзолмаяпман. Тўйимга ҳам келмадинг. Янги хонадонга мослашиб кетдим. Қайнона-қайнотам у қадар ёмон одамлар эмас. Қайнонам бироз жаҳли тез. Агар ҳамма нарса ўз вақтида бажарилмаса бошингда тегирмон тошини юргизиши аниқ. Эрталаб тўрт бўлмай ўрнимдмн тураман. Кўча супур ишдан тортиб, сигир соғиш, уй ишлари... бирам кўпки.. аммо ҳаммасини уддалашга ҳаракат қиляпман. Ҳа-я, сенга бир янгилик бор. Яқин орада жиянчали бўласан...

5-мактуб
Салом, Озода. Қишлоққа, ота-онамни кўргани боргандим. Янганг сени унаштиришганини айтишди. Шаҳарлик йигитга турмушга чиқаётган экансан. Жуда ҳавасим келди. Сен яхши яшашга муносиб қизсан. Мен эса яқинда она бўламан........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

15 Jan, 01:05


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мен учун Қадри баланд Қадрдонларим!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик...

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатини зиёдаси билан тухфа этсин.

Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Бугунги Чоршанба кунингиз файзу барокатли ўтсин!

Хар бир янги кун Аллохнинг бизга хадясидир. Янги кун, янги имкон муборак бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 17:08


    Хайрли тун азизларим!

Бугунги ажойиб  кунимиз тинч ва яхшиликларга тўла кун бўлди деб умид қиламиз!
Унутманг! Гўзал кунлар сизга келмайди, сиз уларга борсангизгина хаётингиз гўзал бўлади.

Ер юзида яшаган инсон ,
Майлига у қаерлик бўлсин.
Тинч мехнатда кунлари шодон,
Кечалари хайрли бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 16:33


Маҳкума (ҳикоя)

Ёш бир жувон ўз қилмишига яраша кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди, аммо у умрини бандиликда ўтказишга рози бўлмай, турмадан қочиш йўлларини излай бошлади.
Шу мақсадда у турма
ходимларидан бири билан
дўстлашиб олди. Бу ходимнинг вазифаси вафот этган маҳбусларни турма яқинидаги қабристонга элтиб дафн этишдан иборат эди.
Агар турмадагилардан кимдир ҳаётдан кўз юмса, у дастлаб махсус ўрнатилган катта қўнғироқни чалиб, маҳбусларни ораларидан яна бири жон таслим қилганидан огоҳ этарди. Сўнг марҳумнинг танасини махсус хонага элтиб, тобутга жойлар эди.
Ундан кейин турмахона идорасига бориб, тегишли ҳужжатларни тўлдирар, сўнг қайтиб келиб, тобутни махсус машинасига ортиб, қабристонга олиб бориб кўмар эди. Буларни аниқлаб олган маҳбус аёл турмадан қочишнинг айёрона режасини ўйлаб чиқди ва янги дўстига айтиб, қочишга ёрдам беришини сўради.
Режага кўра, кейинги сафар қўнғироқ чалинганида, аёл дарҳол тобутхонага бориб, жасад солинган тобут ичига кириб олиши, дўсти – турма ходими идорада ҳужатларни тўлдириб келгач, бу тобутни олиб чиқиб дафн этиши лозим эди.
Қабристонга элтиш ва дафн маросимлари бошқа назоратчилар иштирокида
амалга оширилиши сабабли,
аёл бу паллаларда «миқ»
этмай, жон сақлаб ётиши, дўсти эса тунда келиб, тобутни қазиб олиши ва уни озод этиши лозим эди. Турмахона ходими қўрққанидан узоқ вақтгача бунга розилик бермай юрди, аммо аёл қатъият билан сўрайверди ва ниҳоят уни кўндирди. Бу келишувдан
кейин ҳам аёл турмада кимдир ўлишини кутиб, бир неча ҳафтани илинж билан ўтказди.
Ниҳоят, бир куни тушдан
кейин маҳбус аёл ўша салобатли қўнғироқнинг умидбахш бонгини эшитиб, боши осмонга етди.
Сал кутиб туриб, ҳеч кимга сездирмасдан қоронғи тобутхонага йўл олди. Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб, тобутни очди ва жасад ёнига кириб жойлашиб олгач, устидан қопқоқни ёпди.
Тез орада қадам товушлари
эшитилди – турма ходимлари
келиб, тобут қопқоғини
михлай бошлашди. Гарчи ўлик
билан битта тобут ичида ётиш анча ноқулай бўлса-да, аёл
озодликка эришиш учун ҳар нарсага тайёр эди. Ахир, жазодан қочишни у озмунча вақт кутдими!
Тобут қопқоғига қоқилаётган ҳар бир мих унинг учун гўёки мақсади сари ташланган янги бир қадамдек эди...
Ниҳоят, тобутни махсус машинага юклаб, совуқ қабристон сари йўл олишди.
Аёл овозини чиқармай ётар,
ҳатто тобут устига тупроқ ташланаётганини ҳис қилиб, юрагига сал ваҳима инган бўлса-да, озодлик онлари яқинлашаётганини ўйлаб, ўзини тинчлантирарди.
Овозлар тинди, демак, энди у фақат дўстининг келишини кутиб вақт ўтказиши керак эди. Аммо сукунат ва зулмат ичра ётган аёл тез зерикди, ёлғиз ўзи...
Дарвоқе, тобутдоши ким экан-а? Шу пайтгача қизиқмаганди, зеро, бунинг аҳамияти ҳам йўқ, деб ўйлаганди.
Бироқ ётавериб зериккач,
қизиқувчанликдан унинг
кимлигини шунчаки билиб
қўйгиси келди. Ёнида гугурт олиб келганди, гарчи ёпиқ тобут ичида кислородни эҳтиётлаш кераклигини билса-да, фақатгина марҳумнинг юзини кўриш учун битта гугурт
чақиб кўришга қарор қилди.
Гугуртни жасаднинг юзига
яқинлаштирар экан, даҳшатдан чинқириб юборди.
Чунки ўлган одам бирор маҳбус эмас, балки унинг қочишига ёрдам бермоқчи бўлган ўша дўсти – турмахона
ходими эди!..

Муаллиф: интернет

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 15:34


Қачонки қўрқувга тик боқишни бошласанг, қўрқув ҳам сендан чекинишни бошлайди...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 15:29


1 КИЛО ҚАТИҚНИ ТУПРОҚҚА КЎМИБ ҚЎЙИНГ. НАТИЖАДАН АНИҚ ШОККА ТУШАСИЗ

Бувим 104 ёшни қаршиладилар. Туғилган кун кечаси секингина бориб бувижон энди айтинг бу ёшга киришни сири нимада десам 1 кило қатиқни тупроққа кўмиб қўй дедилар. Ғалати одат экан-а деб Бувимдан сўрасам: бу одат эмас, сирли усул деб, сабабини менга айтиб бердилар.

Мана 5 йилдирки бу усулни қўллайман. 100 млнга дори укол олиш қаердаю 1 кило қатиқни ерга кўмиб шу фойдани олиш қаерда. Гап шундаки, қатиқни тупроққа кўмиб қўйсангиз... Батафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 14:06


​​ИККИ ҲИКОЯ

У боламас, чол экан-ку!

Ўғлим ўсмир ёшда эди. Мактабдан қайтгач, маҳалладаги тенгдош болалар билан мол боққани далага борарди. Бир куни йиғидан кўзлари қизарган, уст-бошлари бир аҳволда уйга қайтди. Ўчоқ бошида куймаланиб юрганимни кўриб йиғлаб юборди: “Ая, иккинчи бу мишиқ молизи боққани обормийман. Ўзи Борининг молини тиззасидан келади-ку, жинниси қўзиганда кучим етмайди. Йўлда бир боғнинг ёнидан ўтаётганда ўзини боққа урди. Арқон қўлимни қонатгунча тортдим, кучим етмади. Бечора бир кекса бобонинг боғи экан. Мевали дарахтнинг шохини синдириб, пайҳон қилди. Мени роса қарғаган бўлса керак, эплолмаса нега мол боққани боради, деган бўлса керак...” Уни бағримга босиб юпатмоқчи бўлдим, “Ўғлим, сен атай қилмагансан бу ишни. Ҳайвонни қилган ишига бунча қақшама. Дарахтнинг шохи синса, яна кўкаради. Келаси йил яна мева беради...” Шунда ўғлим менга қараб: “Аяжон, каналга чўкиб ўлсам йиғлайсизми? Яна ўғил туғсангиз у Элёр бўладими? Дарахтнинг мевали шохларини синдириб, пайҳон қилди деяпман, онасиз-куууу”, деб додлаб юборди. Ундай дема, яхши ният қил, деб мен ҳам йиғладим. Эрталаб дадаси иккаламиз ўша боғбон отанинг ёнига бордик. Хафа экан. Кўнглини кўтариб узримизни айтдик. Ўғлимни гапини айтиб бердим. Бобо кўзларига ёш олди, кейин жилмайиб шундай деди: “Эҳ, у боламас чол экан-ку! Эртадан молини шу боққа обкелиб бойласин. Ёлғизман, ёнимда юрса эрмак бўлади...”

Қўшнимизнинг товуғи.

Марҳамат туман ҳокимлигида ишлаётган пайтимда қўшимча тарзда 7-гимназияда “Одобнома”дан дарс берардим. Бошланғич синфда ўқийдиган ўғлим дарс пайтида менга устоз, деб мурожаат қиларди. Унга нега устоз дейсан, ўғлим эканингни ҳамма билади, ая деявергин, десам, синфда мен ҳам ўқувчиман, деганди.
Бир куни ҳовлимиз ичкарисидаги сомонхонада бир уюм тухум турганидан ҳайрон бўлиб, этагимга солиб олиб чиқдим. Ўғлим кўриб: “Аяжон, Маҳбуба опанинг бир товуғи доим бизникига кириб донлаб юради-ку, ўша товуқнинг тухумлари бўлса керак, келинг мен обчиқиб бераман”, деди. Менинг шумлигим тутиб, ўғлимга: “Ўзинг бизникида донлаб юради, дединг. Тухумларни тенг бўламиз”, дедим. Шунда ўғлимнинг ранги ўзгариб, юзларида норозилик ифодаси пайдо бўлди: “Аяжон, ўзингиз кечаги дарсимизда тухум ўғирлаган ҳам, сигир ўғирлаган ҳам бирдек ўғри”, дедингиз. “Қўшнининг ҳақи икки дунёнинг орасида бўйнимизда туради”, деб ёздирдингиз. Энди ўзингиз... Айтган гапимдан уялиб титраб кетдим. “Ҳазиллашдим”... дедим қизариб. Кейин хурсанд бўлган ўғлим чопқиллаб қўшнига омонатини бериб чиқди. Бироздан кейин қўшни аёл хурсанд бўлиб тоғорачага солинган тухумларни кўтариб чиқди. “Опа, мен у дайди товуқ қурмағурни тухумдан қолди, деб юрибман. Етти хазинани бири деганлари шу бўлса керак-да! Санадим. Тенг ярмини сизларга обчиқдим”, деди.
Тухум қовуриб еб ўтирган дўмбоққинам менга қараб жилмайиб, ҳалол бўлди, олинг аяжон, деди...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 13:18


Бир куни келиб, шам ўзини йўқ қилган ипни қучоқлаб яшаганини тушунади...

Иммануэл Кант

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 13:13


Дунёдаги ҳеч бир давлатнинг рамзий мадҳиясида, бошқа бир давлатнинг номи қатнашган эмас.
Аммо ЎЗБEКИСТОН(ЎЗБEКЛАР) номи бир давлат мадҳиясига ёзилган ва ҳозирда куйлаб келинмоқда.

Диққат савол - Бу қайси давлат мадҳияси ва нима учун Ўзбекистонга бундай юқори ҳурмат кўрсатишиб мадҳиясига ўзбеклар номини зикр қилишган?

ЖАВОБ👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 12:06


​​..... Ёш бир жувон ўз қилмишига яраша кўп йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган эди, аммо у умрини бандиликда ўтказишга рози бўлмай, турмадан қочиш йўлларини излай бошлади. Шу мақсадда у турма ходимларидан бири билан дўстлашиб олди. Бу ходимнинг вазифаси вафот этган маҳбусларни турма яқинидаги қабристонга элтиб дафн этишдан иборат эди. Агар турмадагилардан кимдир ҳаётдан кўз юмса, у дастлаб махсус ўрнатилган катта қўнғироқни чалиб, маҳбусларни ораларидан яна бири жон таслим қилганидан огоҳ этарди. Сўнг марҳумнинг танасини махсус хонага элтиб, тобутга жойлар эди. Ундан кейин турмахона идорасига бориб, тегишли ҳужжатларни тўлдирар, сўнг қайтиб келиб, тобутни махсус машинасига ортиб, қабристонга олиб бориб кўмар эди. Буларни аниқлаб олган маҳбус аёл турмадан қочишнинг айёрона режасини ўйлаб чиқди ва янги дўстига айтиб, қочишга ёрдам беришини сўради. Режага кўра, кейинги сафар қўнғироқ чалинганида, аёл дарҳол тобутхонага бориб, жасад солинган тобут ичига кириб олиши, дўсти – турма ходими идорада ҳужжатларни тўлдириб келгач, бу тобутни олиб чиқиб дафн этиши лозим эди. Қабристонга элтиш ва дафн маросимлари бошқа назоратчилар иштирокида амалга оширилиши сабабли, аёл бу паллаларда «миқ» этмай, жон сақлаб ётиши, дўсти эса тунда келиб, тобутни қазиб олиши ва уни озод этиши лозим эди. Турмахона ходими қўрққанидан узоқ вақтгача бунга розилик бермай юрди, аммо аёл қатъият билан сўрайверди ва ниҳоят уни кўндирди. Бу келишувдан кейин ҳам аёл турмада кимдир ўлишини кутиб, бир неча ҳафтани илинж билан ўтказди. Ниҳоят, бир куни тушдан кейин маҳбус аёл ўша салобатли қўнғироқнинг умидбахш бонгини эшитиб, боши осмонга етди. Сал кутиб туриб, ҳеч кимга сездирмасдан қоронғи тобутхонага йўл олди. Овоз чиқармасликка ҳаракат қилиб, тобутни очди ва жасад ёнига кириб жойлашиб олгач, устидан қопқоқни ёпди. Тез орада қадам товушлари эшитилди – турма ходимлари келиб, тобут қопқоғини михлай бошлашди. Гарчи ўлик билан битта тобут ичида ётиш анча ноқулай бўлса-да, аёл озодликка эришиш учун ҳар нарсага тайёр эди. Ахир, жазодан қочиш учун у озмунча вақт кутдими! Тобут қопқоғига қоқилаётган ҳар бир мих унинг учун гўёки мақсади сари ташланган янги бир қадамдек эди... Ниҳоят, тобутни махсус машинага юклаб, совуқ қабристон сари йўл олишди. Аёл овозини чиқармай ётар, ҳатто тобут устига тупроқ ташланаётганини ҳис қилиб, юрагига сал ваҳима инган бўлса-да, озодлик онлари яқинлашаётганини ўйлаб, ўзини тинчлантирарди. Овозлар тинди, демак, энди у фақат дўстининг келишини кутиб вақт ўтказиши керак эди. Аммо сукунат ва зулмат ичра ётган аёл тез зерикди, ёлғиз ўзи... Дарвоқе, тобутдоши ким экан-а? Шу пайтгача қизиқмаганди, зеро, бунинг аҳамияти ҳам йўқ, деб ўйлаганди. Бироқ ётавериб зериккач, қизиқувчанликдан унинг кимлигини шунчаки билиб қўйгиси келди. Ёнида гугурт олиб келганди, гарчи ёпиқ тобут ичида кислородни эҳтиётлаш кераклигини билса-да, фақатгина марҳумнинг юзини кўриш учун битта гугурт чақиб кўришга қарор қилди. Гугуртни жасаднинг юзига яқинлаштирар экан, даҳшатдан чинқириб юборди. Чунки ўлган одам бирор маҳбус эмас, балки унинг қочишига ёрдам бермоқчи бўлган ўша дўсти – турмахона ходими эди!..
Хамидбек Юсупов таржимаси.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 11:26


Муаммо шундаки, одамлар ҳақиқий бўлганлардан нафратланади — сохта бўлганларни эса севади...

Боб Мерлей

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 09:00


​​Биринчи бўлиб овқатланиб, ортидан кекириб олган уй эгаси худди ҳукмфармолардек оила аъзоларига беписанд назар ташлади ва:
— Ўзларинг ҳам ўлгудек очқолибсизлар-да, каллаларингни охурдан кўтара олмай қолдинглар, — деди ишшайиб
Кейин ўзининг ҳазили ўзига нашъа қилиб хохолаб кулди.
Бироздан сўнг опасининг этагига осилиб ошхонага йўл олган кичик ўғлини оёғидан ушлаб олиб судрай бошлади.
Болакай ҳар қимирлаганда опасининг қўлидаги косалардан овқат юқи сачрар, ота эса “Ўғилтой менга бокс кўрсатинг” деб қийқирар, дугонам эса қиқирлаб куларди… Болакайни опасининг этагидан ажратиб олиб, “Сен бор идишларингни ювавер” деб қизига жавоб бериб юборгач, менга юзланди:
— Худо хоҳласа, болаларни ўқитамиз, — деди оғзидан чиққан гапи ҳозирнинг ўзидаёқ амалга ошгандек гердайиб.
 — Кўраяпсиз, ўғиллар бўладиган, биттаси пул топишнинг минг хил йўлини билади, иккинчиси боксчи бўлмоқчи… Тарбия зўр-да, тарбия зўр!
Боласини биғиллатиб бокс қилдираётган ота, унинг қилиғига қотиб-қотиб кулаётган она, бир қўлида нон, бирида узум билан ҳовлима-ҳовли юрган ўспирин, бу уйда фақат сояси яшайдиган қиз…
Туни билан алоқ-чалоқ тушлар кўриб ухлолмай чиқдим, тонг отар-отмас “Поездга кеч қоламан”, деб хайрлашиб кўчага чиқдиму тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олдим.
Тамом.
Дилфуза Собирова.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 09:00


— Майли-да, ким ўқийдиган бўлсаям. Ҳа-а, хўжайин қаерда ишлайди?
— Участкавой…
— Ух, жа-а, зўр жойлашиб олибсизлар-ку-а?! Яхши, яхши… 
Сўраб қўйган яхши-да, одамнинг иш-пиши тушиши бор. Керак бўлганда ёрдам берворасизлар, ҳарҳолда беш-бегона эмасмиз… Дастурхонга қаранг-чи, меҳмон. — эр-хотин мендан кўз узмай ерёнғоқ ея бошлашди.
Беш дақиқа ичида қайнотам, қайноғаларим, ака-укаларим қаерда ишлашини суриштириб, ўзига фойдаси тегиши мумкинлигини миясида чамалаб чиққач, кўнгли жойига тушди шекилли, мезбон хотинига овқат сузишни буюрди.
Дастурхонга овқат тортилгач, шу пайтгача хонага қадам босмаган болалар секин кириб хонтахтанинг бир бурчагидан жой олишди.
— Ие, ота ўғил! Сиз билан ўйнамапмиз-ку бугун. Қани, келинг-чи, келинг.
Болакай истамайгина дадасининг ёнига борди.
Ота боласини эзғилаб, соқолини унинг юзига ишқаб бирпас “эркалатгунча” ҳеч ким таомга қўл чўзмади.
— Холаси, бу боксчи бўлади, қани қандай бокс тушасан, бир кўрсат, ота ўғил.
Болакай ғинший бошлади. Дугонам ҳам қиқирлаб “Қани, ўғилтой, бир кўрсатинг, кўрасата қолинг энди” деб эрининг гапини қувватлади.
Бокс тушишни истамаган болани дадаси оёқлари билан исканжага олиб тиззасига ўтқизди-да, қўлчаларини мушт қилиб тугиб, юзига ура бошлади. Ўзини-ўзи дадасининг қўли билан муштлаётган бола бошини ҳар томонга ташлаб йиғлагани сайин ота-она завқланиб кулар, бола эса баттар йиғларди.
— Ие, ўғил бола ҳам йиғлайдими? — жаҳли чиқди отанинг. 
— Ўғил бола йиғласа, нима қиладилар…
У боланинг икки қўлидан тутиб бошига кафтчалари билан шапиллатиб урдира бошлади.
Менинг ғашим келгани сайин эр-хотин авж олиб хохолаб кулишарди. Агар эшик тақиллаб қолмаса, билмадим, томоша қанча давом этарди?
Хонага ўн беш ёшлардаги ўғил бола кириб келгач, боксчи дадасининг исканжасидан қутилди.
— Ассалому алайкум, — деди ўсмир йигитча кўчадан кириб тўғри хонатахтанинг тўрига жойлашаркан.
Эр-хотин бир зум мени унутиб бола билан гаплашиб кетишди.
— Ҳа, нима бўлди? Сотдингми? — бетоқатланиб сўради уй эгаси.
— Сотдим! — дастурхонга кўзи аланг-жаланг бўлган ўспирин кафтларини бир-бирига ишқалаб бетоқатлана бошлади.
— Сапира момоникини ҳам сотдингми? — гапга аралашди дугонам.
— Униям сотдим, темирчи бобоникиниям сотвордим. Битта сандиқфурушники қолди.
— Э, яша! — Дугонамнинг эри тиззасига шапиллатиб уриб олди.
 — Бўладиган бола… маълумда ўзи. Энди тез овқатингни еб-ютгинда нариги маҳаллагаям бориб кел. Ёки… аввал сотиб, кейин ейсанми а?
— Шундай қила қолсин… — эрини қувватлади дугонам.
Ўсмир йигитча яна кўчага қувилишини сезиб, қўлидаги нонни икки буклаб оғзига тиқди. Опаси унга ҳам овқат сузгани ўрнидан турди.
— Кейин ейсан, овқат қочиб кетмайди, бор тезгина сандиқфурушникини биров олиб қўймасдан “зайнит” қилиб қўйгин. Тур, югур…
Жойлашган ўрнидан сакраб турган йигитча бир бўлак нонни чўнтагига уриб, эшикка йўналди.
— Менга қара, ўзинг танимаган одамларникига ҳам кириб чиқавер, ҳаммадан “Уйингизда хурмо борми? Ўзимиз териб, кўтара нархда оламиз”, деб сўрайвер. Кетишингда “Бошқа сотиладиган нарсалар ҳам борми, эски-тускиларни ҳам сотиб олаверамиз” дегин, — тайинлади.
 — Пул топишни уяти йўқ, ҳа, борақол энди.
— Борақол, кеч бўлди деб югуриб уйга кирволмагин, бошқа маҳалларга ҳам бор, — ақл ўргатишда давом этди онаси.
Ўсмир йигитча дастурхондаги узумдан бир бош олиб кўчага югурди.
— Ҳа, нафсингдан осилгур, — койиб қолди онаси орқасидан. Йигитча эса ҳиринглаб кулганча “пул топгани” югуриб кетди.
Йигитча кетгач, уйда меҳмон борлиги мезбонларнинг эсига тушди шекилли, иккаласи ҳам менга ўгирилишди:
— Қани, овқатга қаранглар, совиб қолгандир.
Иштаҳам йўқолганидан маставага қошиқни солиб бир-икки айлантирдим. Ҳамманинг боши косага эгилгани сабаб хонада фақат қошиқнинг шақиллагани эшитиларди. Уч ёшлардаги болакай ўзининг муштидан қизарган юзини ишқаб-ишқаб қўйганча овқатини шўриллатиб ичар. Дугонам ва эри худди бир жойга кечикаётгандек шошиб-пишиб овқатланишарди. Фақат сояга ўхшаган қизининг овози эшитилмасди........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 09:00


Бир кеча – минг кеча....

Иш юзасидан икки кунга О. шаҳрига хизмат сафарига жўнатишди. 
У ерда бир кунда ишимни битириб, пойтахтга қайтиш учун вокзалга йўл олдим. Одам гавжум вокзалда чипта олиш учун бир-бирига гал бермай гапираётган икки аёлдан кейин навбатда турдим. Хаёл билан бинога кўз югуртираётганимда олдиндаги аёллардан бири гапдан тўхтаб менга қаради. Бегона кишининг қаттиқ тикилаётганини кўз қирим билан сезсам-да, эътибор бермасликка ҳаракат қилиб вокзални кўздан кечиришда давом этдим.
— Кечирасиз… — менга ошкора тикилаётган аёл сумка тутиб турган билагимга бир туртди.
Туртиб гапирган одамни ёқтирмаганим учун истар-истамай унга ўгирилдим. Юзини қора тўр, кўзининг атрофини ўрдакпанжа ажин қоплаган, оғзида тилла тишлари ялтираб турган аёл менга қараб, “Ҳой, дугон, ўзингмиса-а-ан?” деди чўзиб. Уни қаердадир кўргандек бўлдим-у, лекин сира эслай олмадим.
— Э-э, мен Зебоман, танимадингми? — ўзига ярашмаган қувноқлик билан деди аёл. — Курсдошингман-ку!
— Ие, Зебо?! — энди ҳайратланиш навбати менга ўтди.
Курсдошим билан қучоқлашиб кўришдик. Унинг О.шаҳри атрофидаги қишлоқларнинг биридан эканлиги ҳам ёдимга тушди.
— Нима қилиб юрибсан биз томонларда? — сўради Зебо яна мушти билан туртиб.
— Хизмат сафари билан келгандим, энди қайтмоқчиман…
— Бизникига кирмасдан кетмоқчимидинг? Бекорингни айтибсан-да! Ҳали чипта олмадингми? Эрталабки поездга оласан!
Зебо мени қўярда-қўймай уйида бир кеча қолишга кўндирди.
— Вокзалнинг нарёғида ишлайман, ишдан қайтаётиб бир танишимни учратиб қолувдим. Яхшиям, у билан гаплашиб қолибман, бўлмаса сени қаердан ҳам учратардим?.. Ҳозир бизникига борамиз…
Хуллас, ўн саккиз йилдан буён кўрмаган курсдошимнинг гапини ерда қолдира олмай уникида бир кеча меҳмон бўлишга кўндим. Бир кеча минг кеча бўлмас.
Чипта олгач, таксига ўтириб Зебонинг уйига йўл олдик.
— Би-и-р талабаликни эслаб, гаплашиб ётамиз, — кулди Зебо.
Беш қаватли уйларга яқинлашанимиз сайин қилган ишимдан пушаймон бўла бошладим.
— Жуда ноқулай бўладиган бўлди-да, Зебо. Эринг, болаларинг мени деб беҳаловат бўлишади…
— Э-э, эрим индамайди!
Учинчи қаватдаги уч хонали уйда бизни ўн олти ёшлардаги озғингина қиз билан уч ёшлардаги болакай кутиб олди.
— Бу қизим Мағпират, буниси кенжам Зойир, — деди Зебо.
Дугонамнинг қизи менга салом берди-ю, индамай ерга қараб тураверди. Кичкинаси онасининг қучоғига отилмади ҳам. Болакай опасининг этагини қўйиб юбормай ошхонага эргашди.
Мени меҳмонхонага киритган дугонам ошхонага шошилди.
Бироздан кейин у ердан ғўнғилалган овозлар эшитила бошлади: “Ергина ютсин, жувонмарг бўлгур… Сенга нима дегандим? Овозинг чиқмасин, итвачча…” ортидан боланинг бўғиқ йиғлагани эшитилди.
Игнанинг устида ўтиргандек безовталана бошладим. 
Бу орада дугонам кула-кула гапирганча дастурхон ёзиб, қанд-қурс қўйиб кетди.
Кўп ўтмай, Зебонинг эри ишдан қайтди. 
Остонада эр-хотин алланарсалар деб ғижиллашиб олишди. Келганимга яна пушаймон бўла бошладим. Озғин, пешанасидаги кокилини бир тутам қилиб бирлаштириб олган, учбурчак юзига ярашмаган думалоқ шаклдаги кўзойнаги бурнига қўндирилган эркак хонага кириб мен билан саломлашгач, рўпарамга ўтирди.
— Ҳа-а, яхшимисиз, меҳмон? — сўрашди у. 
— Қани, дастурхонга қараб ўтиринг.
Зебо ҳам шошиб келиб, эрининг ёнига чўккалади.
— Дадаси, бу курсдош дугонам бўлади. Сизга доим айтаман-ку, бир дугонам Тошканда, Малака ошириш институтида ишлайди, катта одам бўп кетган деб, ўша шу-да… — дугонам бир тирсагини чордона қуриб ўтирган эрининг тиззасига тираганча бир қўли билан дастурхондаги ерёнғоқдан ея бошлади.
— Йўғ-ей, унчалик катта иш эмас, — дедим мен хижолат бўлиб.
— Яхши, яхши. Институт бўлса, яхши. Бизни болаларни ҳам қўллаб юборасиз-да энди, меҳмон…
— У талабалар ўқийдиган институт эмас… — изоҳ беришга шошилдим.
Мени ёрдам беришдан қочаяпти деб ўйлади, шекилли, мезбон жеркиброқ гапимни бўлди:.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 08:59


GIONEE FLIP 14 PRO — Акция нархларда!

299.000 сўм эвазига буюрта қилинг!

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!🚚

Буюртма бериш..👈

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 06:05


БИЗ БАРИБИР БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!..

Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар…
Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди.
— Гуноҳимни ўзинг кечир!..
У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...»
Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди.
— Бечора болагина-я, сени ким бу ерга ташлаб кетди?! Кимга ортиқча бўлиб қолдинг? Бугун ҳаётимдан умидимни узгандим, мени ҳаётга қайтардинг…
Йўргакни очиб кўрди, ўғил бола экан. Болани қучганча қишлоқдаги онасининг уйига борди. Ўғиллари шаҳарда ишлаб қолиб, каттагина ҳовлида ёлғиз яшайдиган она, қизини бу аҳволда кўриб ҳайратланди.
— Қизим, тинчликми? Қўлингдаги бола кимники?
Нафиса ҳеч бир сўз айтолмай йиғлаб юборди.
Майли, қизим, мавриди келса ўзинг тушунтирарсан. Ҳозир болага қарайлик. Кечқурун сут соғиб қўювдим…
Она шўрлик, сутни қайнаган сув билан аралаштириб қайната бошлади. Сўнг бир амаллаб сутни қошиқчада чақалоққа бериб, қорнини тўйдиришди. Гўдак ниҳоят ухлаб қолди.
— Болам, юрагимни сиқмай тўғрисини айт, болани қаердан олдинг?
Ойижон, гулдек боласини биров қамишзорга ташлаб кетган экан. Энди у менинг болам.
— Қамишзорда нима қилиб юргандинг?
Нафиса қайнонасининг маломатларию эрининг олдида виждони қийналаётганини, ҳаётдан тўйганини — ҳаммасини сўзлаб берди. Она ҳам йиғлади. Сал бўлмаса, қизи жонига қасд қилиши мумкин экан-а! Эҳ, Яратганнинг мўъжизасини! Бечора қизи етти йилдан буён тирноққа зор эди. Қаратмаган дўхтири, табиби қолмади. Қайнонаси эса ҳар гапининг бирида ўғлини онаси ўпмаган қизга уйлантиришини таъкидлашдан тоймайди. Куёви барака топсин, шунча йил хотинига сабр, бардош тилаб, ўзи ҳам сабр қилиб кутаётганди.
Навбатдаги қайнонасининг дашноми Нафисага оғир ботди.
— Сен ўғлимни иссиқ-совуқ қилиб олгансан. Бўлмаса, туғмас хотинни етти йилдан бери ушлаб турадими! Сен туфайли бечора болам зурриёдсиз ўтиб кетяпти. Ҳаҳ, шунча жавобини бер, бу туғмас хотинингни десам, кўнмайди. Жодуинг кучли экан.
Бу гаплар Нафисанинг жон-жонидан ўтиб кетди. Ахир эри унга севиб уйланган, жавобимни беринг деса, сендан бошқаси керакмас, дейди. Яхшиси, ҳаётидан бутунлай кетаман. Шундагина эри балки тақдирга тан бериб, бошқасига уйланар. Хат ёзди: “Комил ака, мени қидирманг. Сиз бу хатни ўқиётганингизда бу оламда бўлмайман. Ўлигимни сойдан топишади, мендан рози бўлинг. Қанча тиламайлик, биз бахтли бўладиганга ўхшамадик, Комил ака… Онангиз топган қизга уйланинг. Худо насиб қилиб, фарзандлар атрофингизда чуғурлашиб юради ҳали…”
Комил хатни бир нафасда ўқиди.
— Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Нафис… Нафиса, нима қилиб қўйдинг?!
У сой тамон югуриб кетди. Қамишга илиниб қолган хотинининг рўмолини олиб, юзига босиб йиғлади. Нафиса уни ташлаб кетиши мукин эмас. Комил анча вақт шу ерда ўтирди. Мактаб даврида Нафисанинг қандай чиройли қиз бўлганини, битирув оқшоми унга биринчи маротаба севги изҳор қилганини эслади.
— Ойи, куёвингиз қидириб келмасидан аввал кетайлик.
— Ахир қаерга ҳам борамиз, болам?
— Жиззахдаги холамникига кетамиз. Ҳовлилари жуда ҳам катта, бизга ҳам жой топилади. Мен ишга кираман. Кейин уй олиб, алоҳида чиқамиз.
Комил Нафисаларникига келганда, улар алақачон йўлга чиқишганди. Эшик тақиллатганини кўрган қўшни аёл чиқиб келди.
— Нафисахон онаси билан Жиззахга кетди. Сизга хат ҳам қолдириб кетувди, ҳозир.
Ҳайрият, тирик экан, енгил тин олди Комил. Хатни шошиб ўқиди-ю, ҳафсаласи пир бўлди.
“Комил ака, — деб ёзилганди хатда, — мен ҳаётингиздан бутунлай кетмоқчи эдим, лекин бахтли тасодиф ҳаётга қайтарди. Энди излаб овора бўлманг. Онангизнинг ҳам айтганларини қилинг. Бахтли бўлинг”........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Jan, 06:05


​​Комил уйига махзун қайтди.
— Ҳа, кетса кетар, хотин зотига қурт тушибдими, ўзим сани қўша-қўша бола туғиб берадиганига уйлантириб қўяман, — деди онаси.
Шомда она-бола ва чақалоқ Жиззахдаги холасиникига кириб боришди. Хола деганлари аслида она томондан узоқроқ қариндош эди.
— Вой, қадамларингга ҳасанот, — хурсанд бўлди уй эгаси, — қаердан қуёш чиқди? Бу набирангми? Исми нима?
Она ҳайрон қизига қаради.
Нафиса озгина каловланиб:
— Ҳаёт... Исми Ҳаёт, — деди.
— Ўзим ўргилай, Ҳаётжон, катта йигит бўлгин.
Холанинг икки ўғил ва икки қизи бўлиб, кичик ўғли ва келини билан яшар, қизлари турмуш қуриб кетган, катта ўғли эса алоҳида ҳовли олиб чиқиб кетганди. Хола жиянининг кўзидаги маъюсликни сезган бўлса-да, майли, бир куни ўзи очилиб қолар деб индамади.
Улар уч-тўрт кун меҳмон бўлганларидан кейин воқеани аста мезбонга тушунтиришди.
— Ҳа, бечора қиз, анча қийналибди. Шу ерда яшайверинглар, жойимиз катта, ҳовлининг этагидаги мана бу уй бўш ётувди. Сизлар келиб тўлдирдинглар. Адашмасам, қизим, ҳамширалик дипломинг бор. Қишлоққа эса ҳамшира керак. Эртага ўзим сени қишлоғимиздаги “медпункт”га жойлаштириб келаман.
Тез орада Нафиса ишга кирди. Онаси эса боланинг атрофида парвона эди. Ҳаётбек ҳам тетапоя қилиб, ширин тиллари билан ая, буви сўзларини гапира бошлади. Нафиса ҳар гал ўғли уни ая деганида лўппи юзларидан ўпиб-ўпиб, бағрига босарди. Дарвоқе, гўдакни қандай топгани, фарзандликка олмоқчи эканини айтиб, идораларга учрашгач, ниҳоят, у боланинг қонуний жиҳатдан ҳам онасига айланди.
Комил эса Нафиса кетгандан кейин анча одамови бўлиб юрди. Онасининг қистови билан у яна уйланди. Кунлар, ойлар ўтса ҳамки, унинг кўнгли хотининга илимади. Ўзини таҳқирлангандек сезган аёл кўч-кўронини йиғиштириб кетиб қолди. Комил хотинининг йўқлигини пайқамади ҳам.
Соч-соқоли ўсиб, худди мажнун қиёфасига кириб қолган йигит аламини ичкиликдан олди.
— Болам бунақада ўзингни хароб қиласан-ку, — деди онаизор ўғлининг рангпар юзига қараб.
— Нима қил дейсиз, ойи, нима қилай?! Гулдек хотиним бор эди. Чиқиштирмадингиз! Сабр қилсак, фарзанд берар, дедим, кўнмадингиз, фарзанд асраб олайлик ҳам дедим, яна кўнмадингиз. Бечорани жувонмарг қилдингиз...
— Бўлди, ўғлим, энди тушундим. Сенинг бахтинг Нафиса экан… Қанийди вақтни орқага қайтара олсам...
— Ойижон, кеч, жуда кеч. Мен сой бўйида унинг рўмолини топганимда бир умрга йўқотдим деб ўйлагандим. Бахтимга тирик экан. Лекин… шунча вақтдан бери хабар олмадим, ахтариб бормадим…
— Ўғлим, ҳалиям кўнглинг бор экан, юр, бирга борамиз. Кечирим сўрайман ундан.
- Йўқ, ойижон, уни ўзим олиб келаман. Эшитишмча, қайта турмуш қурмабди, асраб олган фарзанди билан яшаркан…
Комил Жиззах тамон йўл олди. Улар яшайдиган қишлоққа етиб, эндигина одамлардан суриштираётганда, сим тортилган ҳовлида кирларни чаяётган Нафисани, атрофида чуғурлаб нимадир деяётган икки-уч ёшлардаги болакайни кўрди. Комил ҳовлига қадам қўйди. Нафиса унга қарадию қотиб қолди. Бола ҳам зийраккина экан. Ойисининг ва нотаниш кишининг кўзларидаги маъноларни уққандек, ширин тиллари билан:
Дадам келдими? — деб сўради.
Ойисидан жавоб бўлмагач, Комилга қараб юрди.
— Сиз кимсиз?
Комил болани кўтариб олди. Нафиса ҳам эри томон аста юрди.
Орадан бир йил ўтиб, уларнинг хонадонида чақалоқ йиғлади. Комилнинг иккинчи хотини қайта турмуш қуриб, бошқа оиладан бахтини топди. Комил ва Нафисанинг эса пешонасига кўша қариш ёзилган эканми, улар барибир битта оила бўлдилар, бахт юз ўгирмади.
тамом

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 17:06


Азизларим мана яна тун чўкди...бир кунлик умримиз хайр деб кетди.
Кунимиз қандай ўтди...хеч кимни хафа қилиб, кўнглини оғритмадикми? Яна кимнидир калбига оз булсада
кувонч олиб кира олдикми?
Мана шу гудакдек бегубор...
бегунох булайлик. Биз муминмиз бир - биримизга
эзгуликни эслатиб куйсак
яхши булади. Эслатинг, эслатиш муминларга манфаат берур дейилганку
бизнинг динимизда.
Азизларим сизларга
осуда тун, хайрли ва ширин уйку тилаб, тонгда яна гоибда
учрашгунча деб коламиз!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 16:06


​​.... Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.

Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?

Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?

Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти-ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?

Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Бир куни онам мени чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизникида ўтирган эдилар. «Ҳой ўғлим, келақол, сенга бир нарса бераман», — деди онам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамдан: “Ўғлингга нима бермоқчисан?” – деб сўрадилар. «Хурмо бермоқчиман», — деб жавоб берди онам. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам онамга: “Агар сен ҳеч нарса бермаганингда номаи аъмолингга “ёлғон гапирди” деб ёзилар эди” – дедилар.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 15:04


Дарвешдан сўрашди:
— Нега бунчалар сокинсиз?

У деди-ки:
— Узун вақт ўқишим ва тажрибаларим натижасида ҳаётимни беш устун асосида қурдим:
1. Менинг ризқимни ҳеч ким ея олмаслигини тушундим ва сокинлашдим.
2. Аллоҳнинг доимо мени кўриб турувчи эканини тушундим ва ҳаё қилдим.
3. Менинг ишимни ҳеч ким қила олмаслигини тушундим ва ишга тушдим.
4. Тушуниб етдим-ки ҳар бир ишнинг охири ўлимдир ва унга тайёрландим.
5. Ва яна тушуниб етдим-ки яхшилик ва ёмонликлар қолувчидир, шунинг учун яхшиликларимни кўпайтирдим ва ёмон хулқларимни тарк қилишга ҳаракат қилдим.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 14:59


— Ака, мен 1945 йили гуноҳ иш қилганман.
— Қани айтингчи!
— Уруш пайтида бир америкаликни немислардан яшириб уйимдан сақлаганман.
— Биродар бу гуноҳ эмас, аксинча яхшику, бировни жонини сақлаш
— Тўғрику-я лекин ҳар куни 100$ олардимда.
— Ие, шунақа денг. Майли-майли барибир бегуноҳни жонини сақлагансиз.
— Ака, нима деб ўйлайсиз, уруш...

Давоми даҳшат 🤣👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 14:44


​​Покиза ният.

Ҳаммаси бир маромда кетаётганди. Рўзғор ҳам. Бировдан олдин, бировдан кейин дегандек. Ғайрат алоҳида ҳовлида, укаси отаси билан бирга битта ҳовлида, Карима опаси поччаси, бола-чақаси билан ўзининг уйида. Опасининг турмуш ўртоғи қурилишда ишларди. Фалокат бўлиб, эрталаб ўз оёғи билан чиқиб кетган одамнинг шомда совуган танаси келди...

Укаси Музаффар мактабда меҳнат фанидан дарс беради. Отасининг нафақаси ҳаминқадар.
Ғайрат--наққош. Баъзан ҳаттотлик қилади. Иши мавсумий. Шу кунларда қўли тузукроқ пул кўрмайди. Поччаси ўлгач уйидагилари йил ўтмай, опасининг кўч-кўронини олиб келиб ташлади. Учта боласи билан. Бугунги оилавий мажлисга отаси укаси иккаласини чақирган...
Одатдаги сўрашишлардан сўнг бир лаҳзалик жимликни отасининг бироз асабий, шошиб айтган гаплари бузди.

---Сизларни йиғишдан мақсад шу—иккаланг опангга уй олиб берасанлар. Сўнг болаларининг аҳволини ўзи яхши билганиданми ерга қараб олди.
Орага жимлик чўкди...
Ғайрат уйга келгач, узоқ ўйга чўмди, йиғиб қўйган пули йўқ, ўзи рўзғорни зўрға эплаяпти, аммо, опасига уй олиб бермаса бўлмайди. Иложсизлик қурсин. Ўйлаб қараса,отаси унга ҳеч қачон бирор нарса юкламаган экан. "Дадам қарибди, энди опамга уй—жой қилиб беришга кўзи етмаяпти, нимадир қилишим керак!" Бир пайт қачонлардир олиб қўйган қимматбаҳо бўёқлари эсига тушди, уйининг ертўласига тушиб, бўёқларни ташиб чиқара бошлади. У ўзи зўрға етишган, бир олам орзулар билан олгани—бу бўёқлар ёғочга безак бериш учун келтирилган бўлиб, ўта тиниқ ва ёрқин рангларни ифодалаб бера оларди.

Эртасига бўёқларни бозорга олиб борди. Харидор ҳам топила қолди. Ундан молни сотиб олган одам кўз олдида сал нарироқдаги жойига олиб бориб икки баравар нархига пуллади.
Ғайрат анқайиб қолди, аммо сотувчи йигитга индамади. Эртасига қолган бўёқларни ўзи келтириб сотди. Харидор тадбиркор йигит бўлиб, қурилиш фирмаси бор экан, катта бир одамнинг уйларини шарқона услубда таъмирлашни бўйнига олганини, наққошлар кеча келтирган бўёқларнинг жуда ноёб эканлигини айтгандан сўнг қайтиб келганини айтиб ўтди.
Ғайрат бир юмалаб бўёқ етказиб берадиган савдогарга айланди. Шу баҳона бозорга кириб келди.
Опасига уй олиб бериш ҳаётининг мақсадига айланди. Эртадан кечгача елиб-югурар, ҳар кунги тушумини ҳисоблар, тезроқ отасини хурсанд қилгиси келарди. Нияти холислиги учунми худойим ҳам бирига минг бериб бир пасда бозорнинг паст- баландини ўрганиб олди...

У опасига таъмирдан чиққан, уч хоналик уйнинг калитини берганида қалбида ҳеч ҳис қилмагани катта бир шодликни туйди. Отаси йиғлади, қиблага қараб кафтини очди

---Тупроқ олсанг олтин бўлсин, олтин бошинг омон бўлсин. Етимларга уй олиб бердинг, чор тарафда уйинг бўлсин, болам...

Инсоннинг нияти йўлдоши бўлади
Ҳикоямиз қаҳрамони ҳозир шаҳарнинг кўзга кўринган бадавлат инсонларидан бири бўлиб, яхшилик учун ташлаган битта қадамига Аллоҳим унга минглаб эшикларни очиб берганини, отасининг битта дуоси билан шаҳардаги тўртта бадавлат инсоннинг бирига айланганини айтиб ўз ҳикоясини якунлади.
Феруза Салходжаева

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 13:31


• Фалокатта дучор бўлишни истамасанг — мутакаббир бўлма.
• Роҳатда яшашни истасанг — дилингни хирсдан пок қил.
• Хору зорликни истамасанг —
таъмагир бўлма.
• Ўзингга яхшилик қилинишини истасанг — яхшилик қил, ҳеч кимга озор берма, яхшиликни улуғ иш деб бил.
• Қадр-кимматинг ошишини истасанг — баланд ҳимматли бўл.
• Ишинг пушаймонлик билан натижаланишини истамасанг — аввал яхшироқ ўйлаб, доно, тажрибакорлар билан кенгашиб, сўнгра ишга кириш.
• Ўзингни ҳаммага севдиришни истасанг — феъл-атворингни тузат, адабли, тарбияли бўл.
• Иззат-ҳурматта эга бўлишни хоҳласанг — ҳалол меҳнат қил.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 13:26


Хўроз Шер билан дўстлашибди. Шер Хўрозга:
— Агар бирор муаммо юз берса дарахтга чиқиб азон айтсанг, етиб келаман, — дебди.
Бир куни Хўроз қараса, Тулки келаётганмиш, дарров дарахтга чиқиб азон айта бошлабди. Тулки Хўрозга қараб:
— Бўлдими, энди туш, намоз ўқиймиз, - дея тиржайибди.
Хўроз:
— Озгина кутайлик, ҳозир имом келади, бирга ўқиймиз, — дебди.
Тулки аланглаб атрофга қараб, Шерни кўриб қолибди ва қоча бошлабди. Шунда Хўроз:
— Қаёққа, ана имом келди, намоз ўқимаймизми?! — деса, Тулки...👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 11:24


​​Қизалоқ кутади, ишқилиб қоронғу тушгунча келсин-да, у-ку, қўрқмайди, лекин ухлаб қолиши мумкин-да… Кейин отаси хафа бўлади: ҳай, эси йўқ қиз, мен сенга қўғирчоқ олиб келсаму сен ухладингми, деб кўзи ёшланади. Ана, қизалоқ отасининг кўзида ёш келишидан қўрқади. Шунинг учун у ақлли қиз – йиғламайди.
Хайрият, отаси қоронғу тушмасидан келди. Вой, бунча чиройли бўлмаса бу қўғирчоқ. Бу сенга дугона, ҳамма гапингни шунга айтавер, мана, қара, бу ерида диктафони бор, лекин битта чатоғи бор экан-да, бу фақат битта гапни ёзиб қоларкан. Иложи йўқ-да, дейди сотувчи амакинг, яна беш олтита гапни ёзадиган топиб бер десам. Ҳозирги модел дейди. Майли-да, ўзингга ёққан бирор гапни айтсанг, маза қилиб эшитиб юрасан.
Орадан қирқ кундан ортиқ вақт ўтди.
Отанинг боши осмонда, қизнинг кайфияти чоғ: қорайиб ётган ерда гуллар тизза бўйи кўтариб қолди.
– Она, қизим – дейди ота, – кўраяпсанми, қандай чиройли гулзоримиз бор. Сен деразадан қараб тур, мен сен учун дунёни гулзорга айлантираман.
Қизалоқ отасининг айтганини қилади: термулади, термулаверади.
Гуллар бирин-кетин ғунча чиқарди: оқ, қизил, сарғиш яна бир қанча ранглар. Қизалоқ уларни бирам яхши кўрадики, хаёлида ўрнидан туриб ҳамма-ҳамасини бағрига босади, эркалайди, ҳатто ўпиб олади. Кейин отасининг дағал қўлини юзига босади: раҳмат отажон, дейди. Кундан-кун, ҳафтадан-ҳафта ўтиб гуллар қизалоқнинг бўйидан ҳам узун бўлиб қолди. Деразага бош ураётганда қизалоқ, бунча тез катта бўлишди, дея ҳайратланди.
Отаси яхши одам. Тонг саҳардан то кечгача гулзорда: ягана қилади, бегона ўтларни юлади, сув қуяди. Қизига қараб, қара, жон қизим, дугонамизга айтинг келсин, ўйнаймиз деяпти, дейди. Қизалоқ ич-ичида хурсанд бўлади, қиқирлаб кулади.
Бир куни кастюм-шим кийган, галустик таққан бир одам келди. Пўлатбой, гулзорга айлантирибсиз-ку, деб, битта гулни узиб кўзини юмганча ҳидлади. Ота қўлини кўксига қўйиб, бошини эгиб турди. Қизалоқнинг жаҳли чиқди.
– Иш битди, эртадан бошлаб сиз энди ишли одамсиз, – деди гулни ҳидлашда давом этиб. Кейин отасига бир нималарни тушунтирди. Унинг оғзи қимирлаганда отаси жим турар сўнг негадир кўзлари қувнаб қизи томонга мамнун қараб қўярди.
– Ана, жон қизим, мен ишли бўлдим, – деди ота бир даста гулни олиб кетган одамни кузатиб қайтиб, гулзорнинг четидаги тош ўриндиқда ўтираркан. Қизалоқ борманг, гулзор нима бўлади, демоқчи бўлдию, лекин ақлли қизлиги эсига тушиб, жилмайиб қўйди. – Мен энди менежерман. Бунинг маъносини биласанми? Йўқми? Ҳай, аттанг, ҳозир тушунтираман: иш бошқарувчи, яъни қўшиқчиларнинг концертларини ташкиллаштираман.
Директорнинг айтишича, туманимизда бойлар кўп, агар қўшиқчилар билан яхши танишиб олсанг, ўша бойларнинг тўйига олиб келасан. Ҳам сенга, ҳам менга пул, кейин қўшиқчиям хурсанд, бой ҳам сендан миннатдор, дейди.
Хўп, дедим, менга кўп пул керак, қизимни даволатаман, хорижга олиб кетишим керак, дедим. Худонинг бергани шу-да, қизим, энди янада тезроқ тузалиб кетасан…
Эртаси қизалоқ жуда зерикди. Гулларга қараб ётаверди. Отаси тушликка келиб овқатлантирди-да, яна чиқиб кетди. Бу ҳол уйларига Зулпин момо келгунча давом этди.
– Сенга энагалик қилади, мен энди кеч келаман, олис қишлоқларгаям концерт беришга тўғри келаяпти, – деди отаси. Кейин шу кетганича икки ҳафта келмади.
Момо гулларни ёмон кўраркан.
Ҳар кун уч маҳал овқатини беради-да, ухлайди.
Қизалоқ беҳад зерикарди.
Аста-секин гуллар қурий бошлади.
Аввалига битта…
Иккита…
Ўнта…
Орадан саккиз ойу икки ҳафта ўтгач барча гул қуриб… хазон бўлди.
Бир тун отаси келди:
– Бўлди қизим, энди кетамиз, эрта тонг отса йўлга тушамиз.
Мана, Америкага билет олдим. Мана буларни кўраяпсанми, – деб қора сумкани кўрсатди, – ичи тўла пул. Ҳаммаси доллор…
Эртаси эрталаб ота қизининг ёнига кирганда қизалоқ ухлаб ётарди.
Унинг қошига эгилган отанинг кўзи беихтиёр гулзорга тушди ва қотиб қолди: наҳотки… Сўнг қизи қучиб ётган қўғирчоқни ҳиссиз ушлади ва ундан: Дадажон, сизни яхши кўраман, деган овоз чиқди…
Яна эртаси…
Йўқ, иккисидаям энди сира-сира эртанинг кераги йўқ эди…
тамом.
Санжар Турсунов

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 11:24


ОТМАГАН ТОНГ.

Шифокорнинг гапи самимий ва бениҳоя қатъий эди:
– Хорижга олиб бориш керак. Эҳтимол, у ерда ҳам давоси йўқдир, ҳарҳолда маълум муддат умрини узайтириши мумкин. Мен сизни кўнглингизни кўтаришим, яхши бўлади, дейишим ва умид бор, деб айтишим ҳам мумкин эди, бироқ, ўзингиз ростини сўрадингиз…
У каридорга чиқиб деразадан ташқарига қаради. Қизи ўриндиқда оёғини осилтириб турар, сал нарида бир аёл боласига ниманидир берилиб тушинтиряпти, бола гоҳ дарахтларга, гоҳ қизчага қараб қўяди. Ҳали кўрмагандай бўлиб кетасан, мана кўрасан, бу дўхтирларингни гапи чикора, мени сени дунёдаги энг бахтли қизга айтлантираман, деб эркак ташқарига йўналди. Қизини бағрига босиб дарвоза томон юрди.
Балониям билмайсан, нега ўқидинг, виждонинг борми ўзи, хориж эмиш… Нима ўзимизда даволаш қўлингдан келмайдими? Нега ахир? Шунча одам яшаб юрган дунёда нега энди бу дард келиб-келиб жажжи қизимга учраркан, нималигини айтолмадинг-ку, яна дўхтир эмиш…
Эркак тўнғиллаб дераза остидаги уч қулочдан ортиқ жойни кетмон билан чопар, аҳён-аҳён пешонасини артар ва бемаҳал, бир оғиз касалман, деб айтмаган, икки кунда оёқдан, сўнг тилдан қолган хотини билан хаёлан гаплашарди: сенам эшитдингми, Нисо, қизимизнинг дардига даво йўқ эмиш. Бу касалликнинг номи ҳали тиббиётда аниқланмаган, миллиёндан биттагаям учрармиш, топган гапини қара, миллиёнтадан битта.
Шу, дейди ўзига ярашмаган мўйлов қўйган, буям камдай кўзойнак тақиб олган дўхтир, бемор индамай юраверади, балки ўн йил, йигирма йил, балки уч кун, уч соат ҳам бўлиши мумкин, бироқ кутилмаганда, йиқилади-да, аввал оёқдан, сўнг тилдан қолармиш…
Шуям гап бўлдию, хотиним ҳам балодай юрувди, кейин… деб сенинг бу дунёда йўқлигингни айтсам, генитикаям бўлиши мумкин, бу сингари касалликлар суяк суриши, авлоддан авлодга ўтади, худди қанд касаллигининг бир тури-да, лекин қандга даво бор, дейди, Нисо. Бўладиганини гапир десам, хориж дейди, агар сен айтган ўша хорижингга олиб борсам, ҳеч бало кўрмагандай бўлиб кетишига кафолат берасанми, десам, мен бир воситачиман, Худо билади уёғини, дея сигарета чекди, тутуниниям ўхшовсиз чиқараркан, дод деб юборасан. Пул…
Ўша нарса йўқ-да. Тўйнинг дастурхони – бир кун, азаники – қирқ кун дерканлар. Бор йиғиб қўйганим кетди-да. Нусрат бова дўхтирлар оғзига келганини валдирайверади, сан яхшиси гулзор барпо эт, ана, шу гулзорни яхшилаб парвариш қилсанг – қизинг ундан завқ олса, кўрмагандай бўлиб кетади, дейди. Билмадим, Нисо, билмадим, одамнинг бошига ташвиш тушса хаёли ўзида бўлмас экан: ким нима деса қилаяпман. Сен ҳам йўқсан-да, бўлмаса-ку, эҳ, бағри қаттиқ дунё… Пул… Хабаринг бор эди,
Маданият уйининг директори иш ваъда қилган: хабар бераман, деганигаям ҳафталар бўлиб кетди. Ё ҳовли-жойни, мол-ҳолни сотиб, хорижга об кетсаммикин, нима дейсан, Нисо? Ахир, ўзинг биласан-ку, шу ёлғиз тирноқ учун йигирма йилдан ортиқ сабр қилмадикми… шу тирноқ учун сен бечора қанақа дашномларга чидадинг, камситишларга, хўрлашларга жимгина дош бердинг, ҳатто туғмас байтал дейишгандаям ғинг демадинг-а, жонинг ҳам тошдан экан, сен шўрликни. Мен-чи? Мени шохи синган ҳўкиз дейишдилар-а? Э, одамлар, одамлар…
Эркак жаҳд билан ерга кетмон урар, кичкина кесаклар деразага отилиб чирс-чирс овоз чиқарар, бунга сари унинг ғазаби тошарди. Талош вақтигача ерни ағдариб, омбордан сарғиш қопга солинган уруғни олиб чиқди-да, менмас устоз гулчиларнинг қўли дея, қорайиб турган ерга сепди. Бу ерни шундай гулзор қилайки, қизим, худди шу ерда дардига даво топади. Дўхтирлар оғзига келганини валдирайди-да, ҳали кўрсатиб қўяман…
Эртаси тушликка яқин қизалоқ дераза раҳигача кўтарилган осма кароватда ётиб, отаси барпо этган, сал кунда гулзорга айланадиган, айни дамда маллатоб тусдаги ағдарилган ерни томоша қилиб ётарди. Шундай гулзор қиламанки, унинг муаттар ҳиди етти иқлимга таралади, деган отасини кутиб аҳён-аҳён дарвоза томонга қараб қўяди қизалоқ. Отаси бозорга кетган: қўғирчоқ олиб келади. Тугмачасини босса юрармиш. Ҳозир ўша урф бўлган экан. Қизалоқ ақлли, қўрқмайди – ботир, майли, кеч қолсаям, қўғирчоқ олиб келади-ку........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 10:18


Ўн бир йилда такрорланган туш.

Туш кўрдим. Катта боғ, ёмғир, кекса ўрик… Шохида эса бир қанотли қуш тинмай сайрагани-сайраган… Узоқ ўтмишга тушиб қолгандай бўлдим. Аниқ эсимда: бу тушни олдин ҳам кўрганман. Ҳали мактабга чиқмаган вақтимда бобомнинг ёнида унинг қўлларини ушлаб ухлардим. Шунда тушларимдан қўрқмайдигандай, ёнимда бобом борлигини ҳис қилиб турадигандай эдим. Бир гал бобомга худди шу тушни айтиб берганим аниқ ёдимда. Негадир энг кичик тасвирларигача хотирамда қолган ўша туш. Бобомнинг вафот этганига эса ўн бир йил бўлди… Шунча вақт ўтиб айнан шу тушни кўришимнинг қандай сири бор?
Тўнғич қиз бўлганимданми, ота-онамдан кўра бобомга кўпроқ боғланиб қолгандим. Уч-тўрт ёшлигимда момом вафот этган, бобомнинг нимасидир камайиб қолган оламида ўша бўшлиқни тўлдириб турган бўлсам керак, у ҳам менга қаттиқ боғлангандай эди. Буни кейин-кейин аммалариму онамнинг гапларидан ҳам сезардим.
Бобомнинг бир девори тўлиқ китоб бўлган катта хонаси бор эди. Бир девори деганимга сабаб китоблар терилган жавон девор билан бирга ясалган, растадан бир китобни олсангиз, орқасидан девор кўриниб қоларди. Бўйим етадиган китобларнинг ҳаммаси қўлимдан ўтган ва уларнинг деярли ҳар бирида «рассомлик қобилиятим»ни намойиш қилгандим. Бобомни кўпинча нимадир ёзиб турган ҳолатда кўриш мумкин эди. Шунданми, унга тақлид қилиб қўлимга ручка тушди дегунча, бир нарсалар чизишни ёқтирардим. Битта фарқи, менинг оддий вараққа чизгим келмас, асосан, муқовалари қалин, қаттиқ, чиройли ялтироқ китоблар «қурбонларим»га айланарди. Бунинг учун бобомнинг бирор гал қаттиқроқ тергаганини эслолмайман. Шогирдлари кўп ва тез-тез бизникига келиб турарди. Уларнинг ҳеч бири қўли қуруқ ҳолда қайтганини кўрмаганман, доим қўлларига китоб тутқазиб юборарди бобом. Баъзилари қайтарган, баъзилари эса йўқ. Ҳозир бу китобларнинг жуда оз қисми бизда қолган. Мен «сурат» солган китобларнинг кўпи ҳали ҳам қайсидир уйларнинг жавонида терилиб турганига аминман…
Ҳовлимиз каттагина, бир қисмида қирқ туп узум, яна бир қисмида йигирмата анор, қўйингки, ўрик, олма, нок, анжир, ёнғоқ, беҳи, хурмоларга бой ям-яшил маскан эди. Бобом ҳар бирини алоҳида меҳр билан парвариш қилар, узумлару анорлар ёнида соатлаб қолиб кетарди. Пиша бошлагач, челаклаб қўшниларга тарқатишдан чарчамасдик. Ҳовлимиз ёнидан кимдир ўтиб қолса ҳам, кўча-кўйда бирор кимни кўриб қолса ҳам «Мевалардан олиб кетинглар, роса пишган, увол бўлмасин», дерди. Хуллас, асли меҳмон кўп келадиган уйимизда бунақа пайтлар одам аримас, бутун қишлоқ болалари эса эртадан кечгача бизникида бўларди. Шунданми, ҳалинчакларимиз ҳам катта-катта, теракзоримиз эса ўйин майдонига айланган эди. Бобом вафот этгач, йилдан-йилга боғимиз ҳам, узуму анорлар ҳам ҳосилини камайтира бошлади. Меҳнати ҳар йилгидек, ҳосили айтарли эмас, бобомга ўрганганди, назаримда. Биз ҳам улғайиб, болаларнинг ҳам қадами узила борди. Ҳозир ҳам таътилда, унда-бунда уйга бориб қолсам, қўшнимизнинг кичкина ўғли бизникида бўлади. Нуқул укам билан уришиб-талашиб юради. Онамга: «Уйига борсин энди, сизнинг ҳам бошингизни оғритиб юборди булар», — десам, «Қўявер, қизим, шунисига ўрганганман, болаларнинг шовқин солиб тургани яхши», — дейди.
Бобомдан бизга нафақат ширин хотира, одатлари, амаллари ҳам қолгандай…
Ҳовлимизнинг орқа томонида кекса ўрик дарахти бўларди. Ўрикларимиз кўп, лекин буниси бошқачароқ: довуччаси ҳам йирик-йирик, ялтираб турарди. Бобом уни «Мойли зардоли», дерди эркалаб.
— Бобо, шу дарахтни кўпроқ яхши кўрасизми, меними? — деб сўрардим баъзан қизғаниб.
— Унга чиқиб олганингда иккалангниям бирдан яхши кўравераман, — дерди бобом кулиб. Қовоғимни уя бошласам: — Бу дарахтни менинг дадам ўтқазган, ўзим кўчатини тутиб турганман. Ўша куни менга кўп гаплар айтган, ҳали яна озроқ катта бўлсанг, сенга ҳам айтиб бераман. Шунинг учун ҳам бу ўрик менга қадрли, лекин сени кўпроқ яхши кўраман, жужуқ, — дерди.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 10:18


​​Бобом мени эркалаб, «жужуқ» дерди, шу гапни эшитганда доим юмшаб, нима деса, дарров кўна қолардим. Биз бобом билан ёз ойларида дераза ва эшикларни очиб ухлардик. Хонамиз деразаси орқа ҳовли томонга қараб қурилган. Бобом уйқуси меникидек қаттиқ бўлмаганидан сал овозга ҳам уйғониб кетарди. Ўша куни саҳарлаб дадам билан гаплашаётиб:
— Кечаси орқа ҳовлидан ғалати шитир-шитир овозни эшитиб, деразадан қарасам мойли зардоли томонда шарпа кўринди. Кимдир ўтиб кетаётгандир деб эътибор бермагандим, кўриб турганингдай аҳвол шу, — деб бир шохи анчагина сийраклаб қолган ўрикни кўрсатди.
Бу кеча ўзим хабардор бўлиб тураман, сиз хавотир олманг, — деди-ю, ишга кетди дадам.
Бир неча кун ўтиб ярим кечаси бемаҳалда хонамиз чироғи ёнганидан уйғониб кетдим. Орқа ҳовлидан дадамнинг овози эшитилди. Қарасам, бобом ташқарига чиқяпти, чопқиллаб қўлидан ушлаб олдим-да, орқасидан эргашдим. Уришиб, «Сен қол, деса ҳам қолмайман, «жужуқ» деса ҳам қолмайман, мен ҳам бораман», — деб турсам, бобом менга эътибор ҳам бермади. Ҳайрон қолдим. Хуллас, ташқарига чиқсак, дадам билан бизникига кўп-кўп келиб турадиган, ҳар сафар мен яхши кўрадиган китобларни олиб кетадиган киши турибди. Ўрталарида ярим челак мойли зардоли… Ур-а-а, ўғрини ушладик, деб ич-ичимдан қувониб, яна дадамни яхши кўриб ҳам кетдим. Менинг дадам ўғри тутадиган кучли киши. Қандай яхши! Бобом ўғрини уйига кеткизаётиб ярим челак ўрикни ҳам бериб юборди. Қувончим эса кўпга чўзилмади, бобом кун бўйи хафа бўлиб юрди. Энг ёмони, менга умуман эътибор бермади. Намозшомда ўғри киши яна келди. Ҳеч нарса демасдан, бобомга пул узатди. Бобомнинг хафа юзи бирдан оқарди, зарб билан унга тарсаки тушириб юборди. Биринчи марта бобомнинг кимнидир урганини кўрдим.
У киши кетганидан кейин ҳам ҳайрон ҳолда қолганимнини кўриб, бобом ёнига чақирди. Доим чопқиллаб борардим-у, бу гал бироз ҳайиқдим. «Ҳали жаҳлидан тушмаган бўлса-чи?» деб ўйладим. Бобом бўлса ёнига боришим билан пешонамдан ўпиб, ниманидир эслагандай бироз турди-да, секин гап бошлади. Унинг ҳеч қачон менга ниманидир айтиб бериш олдидан бунақа қилмаганини ўйлаб, ҳозир айтмоқчи бўлганлари жуда муҳим эканини англадим.
Шу дарахтни дадам экканини биласан-а, жужуқ? Ўшанда кўчатини мен тутиб турганман, дадам: «Бу кўчатни авайла, уни ҳалоллик мезони деб бил. Ҳар кўрганингда ҳалол яшаш кераклигини ёдингга солсин. Унинг катта фазилати бор: ҳалоллик менга шу кўчатни берди. Катта дарахт бўлсин-у, ўзи сенга ҳалоллик келтирсин», деган. Ўша вақтдаёқ бу дарахт дадам учун ҳам қандайдир бошқача, каттароқ аҳамиятга эга эканини тушунганман. Унга ҳар қараганимда дадамнинг гаплари ёдимга тушади. Ўша ибратни деб бугунгача ҳалол яшашга интилиб келдим. Бу дарахтни дадамнинг ҳалол умри, мен ҳам шу умрни давом эттираётганим тимсоли деб биламан… Шу гапларнинг барини у биларди, билиб туриб шу ишни қилганини кечиролмадим-да, жужуқ.
Шу пайт ўша кишини шунчалар ёмон кўриб кетдимки, яхшиям, у бошқа бизникига келмади, келганида аниқ ёмон кўришимни ўзига айтган бўлардим…
Бугун тушимга кирган кекса ўрик шунча хотирани ёдга солди. Болалигимга қайтгандай яна бобомнинг «жужуғи»га айлангандай бўлдим. Негадир орзиқиб кетдим. Бобомни соғинганимдан дадам билан гаплашгим келди. Дарров қўнғироқ қилдим.
Ассалому алайкум, дадажон. Яхшимисиз? Чарчамаяпсизларми?
Ва алайкум ассалом, омонмисан, қизим? Ўқишларинг яхшими? Қийналмаяпсанми? Пулинг борми?
Ҳар сафар гаплашганимизда Қийналмаяпсанми, пулинг борми? деб сўрашига кўникиб қолганман, беихтиёр жилмайиб қўйдим.
Бор, дадажон. Яқинда стипендия олдим.
Ҳа, яхши. Биз ҳам яхшимиз. Уканг яна Азиз (қўшнимизнинг ўғли) билан уришиб, пешонасини қашқа қилиб ўтирибди.
Шу жанжали тугамади, тугамади-да уларнинг.
Ҳа, майли, шуниси яхши. Ҳалитдан пишади. Айтгандай, сен яхши кўрадиган мойли зардоли бор эди-ку, қуриб қолган? Шуни бугун чопиб ташладик. Зардолининг ўтини яхши бўлади, деб.
Жим бўлиб қолдим, дадам ҳам бироз жим туриб:
Дадам яхши кўрарди, — деб қўйди.
Ҳа, дадам билан хайрлашгач, ўйга толдим ва нега бундай туш кўрганимни англадим.
Муниса Азомова

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 05:21


Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Хона деворларида осиғлик диплом ва совринларини эслади. Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади. "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?"

БАХТ БУ...

Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 05:03


Агар бирон жойга оддийроқ кийиниб борганингизда сизни менсимай муомала қилишса, айтинг:
— Мен бу ерда тузукроқ одамлар бўлади деб ўйлабман, қарасам фақат тузукроқ кийинганлар бор экан.

Ориф Таскин

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 04:59


⁉️ БУНИ БИЛАРМИДИНГИЗ?

Ҳаётимизда шундай бир сўз учрайдики, уни маносини тушунмасдан ишлатаверамиз.

Бу сўз жуда эҳтиросга берилганимизда, ўта хаяжонга тушганимизда беҳосдан изхор қилинади. Асли у сўз «Жаханнамнинг энг туби» деган маънони билдиради.

Савол: Бу қайси сўз?

❗️Билиб қўйганингиз яхши...👈

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 03:02


Яқинда мусулмон бўлган бир яҳудий ҳикоя қилади:
«Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шуғулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар қилдик. Вақти келиб, иккимиз ажралишга қарор қилдик. Ўртадаги молимизни ҳисобладик. Иккимизнинг улушимиз аниқ бўлди. Шундан сўнг мусулмон шеригим менга деди:
- Мана шу мол ҳам сенга бўлсин.
- Нима учун?
- Биз сен билан шунча йил иш қилдик. Кўп фойдалар қилдик. Бизнинг динимизда «қул ҳаққи» деган бир гап бор. Бу жиддий масала. Яна бирор жойда сенинг ҳаққинг менга ўтиб кетган бўлмасин. Мен ғайри муслим бир инсоннинг ҳақидан қўрқаман. Меники сенга ўтган бўлса, мен розиман.
- «Қул ҳаққи» нима дегани?
- Мен бу масалани сенга тафсилоти билан тушунтира олмайман. Лекин, нозик масала эканини биламан. Истасанг, бу масалани яхшилаб тушунтириб берадиган бир домладан сўраймиз.

Бир илм одамининг олдига бордик. «Қул ҳаққи» тўғрисида маълумотлар олдик. Инсонларнинг молини ноҳақ ейишликнинг жуда нозик томонларигача англатди.

Мен у ердан чиқиб тўғри ўз динимнинг, яъни яҳудий олимининг олдига бордим. Ундан сўрадим:
- Муҳтарам! Мусулмонларда «қул ҳаққи» деган тушунча бор экан. Мусулмонлар ҳаётларида бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлар эканлар. Бизда бу ҳақда нима дейилган?
- Бизда агар «қул ҳаққи» деган тушунча бўлганда, ҳеч бир иш қилолмаган бўлардик.
Бизда ҳар нарса «ҳалол».
Бир нарса, хусусан, мусулмонга тегишли бўлган бир молни агар тортиб ололсанг, бу сенинг учун савоб иш ҳисобланади...

Қандай разиллик!

Мусулмонлардачи?
Мусулмонларда бир мол, гарчи душманинг қўлида бўлса ҳам, уни ҳимоя қилишга буюрилган...

Қандай олийжаноблик!

Уйга қайтиб, дарҳол мусулмон бўлдим.»

Бир ғайри муслимни мусулмон бўлишини истасангиз, уни масжидларга олиб борманг. Маърузалар тинглатманг. Фақат, улар билан тижорат қилар экансиз, дуруст ҳаракат қилинг.
Бировнинг ҳаққига риоя қилинг.
Гўзал воиз бўлишингиз шарт эмас.
Ислом одоби билан безанинг!
Шунинг ўзи етади!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Jan, 03:02


Овозли жойнамоз!

Энг юқори сифатли ва катта овозли электрон жойнамозида сиз қуйидаги имкониятлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

1) 5 маҳал намоз (бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон, витр)
2) Таҳажжуд намози, Қазо ва Мусофир намозлари ҳақида умумий маълумот.
3) Фотиҳа сураси ва 11 та қисқа суралар битта тугмага жойлаштирилган бўлиб, уларни аёл ҳамда эркак киши тиловатида тинглаб ёд олишингиз мумкин.
4) Жойнамозда 5 тил мавжуд бўлиб, улар ўзбек ва рус тилида, аёл ва эркак киши овози алоҳида жойлаштирилган.
5) Жойнамоз ўлчами: 12080


💰Маҳсулот нархи: 199.000 сўм

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд!

Буюртма бериш учун:👇
https://alijahon.uz/oqim/80409
https://alijahon.uz/oqim/80409

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 17:04


Х а й р л и т у н.
Осуда тун хамрохингиз бўлсин!

Гап-сўзни кўпайтирганинг сари хатоларинг кўпаяверади.
Лекин Аллоҳнинг зикри ундай эмас – зикрни кўпайтирганинг сари хатоларинг ўчирилаверади.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 16:59


Ўсмани фақат қошга суртади деб ким айтган? Мана унинг мўжизавий фойдаси!

Кўкрагингизга ўсма суртсангиз борми натижадан шокка тушасиз. Рости бу нарсани бугун кўрдим. Қўшнилар билан ўтиргандик, биттасини ўғилчаси йиғлаб қолди. Шунда у эмизгани кўкракларини очганди қарасам кўкрагига ўсма суртилган. Рости шокка тушиб қолдим. Дарров олдига бориб нега бунақа суриб олдингиз десам, қўшни келин гап бошлади. Кўкрагингизга ўсма суртсангиз роппа роси 3 кунда... Батафсил 👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 16:09


ЭНГ ГЎЗАЛ ҲАДЯ...

Устоз шогирди билан далаларни айланиб юриб, эски этикни кўриб қолишди. Икковлари ҳам: «Шу ерда ишлаётган бирор кимсаники бўлса керак. Олиб кетиш учун қайтиб келади», деб ўйлашди. Шу пайт шогирд устозига:
  ‒ Устоз, этикни беркитиб, эгасини бир қўрқитмаймизми? Олгани келганда жойида йўқлигини кўриб, нима қилишини томоша қиламиз, ‒ деди.
  Устоз шогирдига танбеҳ бериб, шундай деди:
  ‒ Болам, бошқаларни хафа қилиш билан ўзини хурсанд қилиш ярамайди. Лекин сен бой-бадавлат одамсан. Сен бу камбағалнинг этигига пул солиб, ҳиммат қилгин-да, яшиниб, унинг ўзини қандай тутишини кузатиб тур. Унинг хурсандлигини кўриб, ўзинг ҳам хурсанд бўласан.
Устознинг бу таклифи шогирдига маъқул келди. У этикнинг иккала пойига ҳам пул солди. Сўнг нима бўлишини кузатиш учун устози билан бирга дарахт панасига яширинишди. Бироз ўтиб,  этикнинг эгаси келди. У этикни киймоқчи бўлган эди, оёғига нимадир тегди. Этикнинг ичига қарадиди-ю,  пулни кўриб, ҳайратланди. Иккинчи пойини ҳам киймоқчи эди, оёғи яна бир нарсага тегди. Яна этикнинг ичига қаради. Унинг ичида ҳам пул бор эди.
Ишчи пулларни қўлига оларкан, ҳайрат билан тикилиб қолди. У ҳар тарафга аланглаб қаради. Ҳеч кимни тополмади. Пулларни маҳкам сиқимлаб, чўнтагига солди. Сўнг... У қадоқ қўлларини самога чўзиб, тиззалаб ўтириб қолди.  Унинг кўксидан отилиб чиққан йиғи аралаш нидо атрофга ҳам  жаранг сочди. Бу нидолар унинг улуғ Зотга илтижолари эди:
«Эй Роббим! Сен раҳмли ва меҳрибон Зотсан! Ўзингга шукрлар бўлсин...
Эй Роббим! Аёлимнинг бетоблигини, болаларимнинг қорни очлигини билиб, дардимизга малҳам бўлдинг!
Эй Роббим! Мени бу ҳалокатдан, бу изтиробдан қутқариб қолдинг!..”
У роббоний саховатга шукр қилган ҳолда осмонга термулганча йиғларди...
Бу ҳолатдан таъсирланган шогирднинг ҳам кўзларига ёш келди. Устоз эса табассум билан:
‒ Сенинг таклифингдан кўра менинг таклифим сени кўпроқ хурсанд қилмадими?! – деди.
Шогирд «Ҳа», дегандек бош ирғади. У устозидан миннатдор бўлиб, шундай деди:
‒ Устоз, бугун мен «Берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтиёр бўласан» деган ҳикматнинг маъносини англаб етдим.
Устоз шогирдининг гапларидан мамнун бўлди. Унга яна шундай деди:
‒ (Жазолашга) қодир бўла туриб, кечириш ҳам ҳадядир.
Биродарингга билдирмай дуои хайр қилишинг ҳам ҳадядир.
Узрни қабул қилиш ва ёмон гумон қилмаслик ҳам ҳадядир.
Биродаринг йўғида уни ғийбат қилаётганларни тўхтатишинг ҳам ҳадядир.

Тўтиё Абдулқаҳҳор қизи таржимаси

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 14:37


Уч ҳаракат аёллик латофатини камайтириб юборади:
• итоат қилмаслик;
• асабийлашиш;
• овозни баланд кўтариш.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 14:32


Битта абитуриент тайёргарлик кўрмасдан имтиҳонга кирибди. Умуман ҳеч нарсани билмас экан. Ҳудди тест саволларини ишлаётгандек ўтираверибди. Қараса, ёнида бир йигит ўзини вариантини ишлаб бўлиб, ўтирган экан. Ҳалиги абитуриент аста туртиб, шивирлабди:
— Илтимос, мени тестимни ҳам ишлаб бер! Қанча сўрасанг бераман!, - деган экан, ҳалиги йигит унга учта бармоғини кўрсатибди.
— Розиман!, - деган экан, дарров уни масалаларини ҳам жавобларини топиб ташлабди.
Имтиҳондан чиқгач, — Қанча берай? - деб, ҳозир ёки уч ёки ўттиз миллион сўраса керак деб ичида ўйланиб турса, бояги йигит:👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 14:08


Оила қурмоқчи бўлганларга имтиҳон саволлари

Аёлнинг эркак кишига бериши керак бўлган саволлари:

- Эркак киши аёлини унга зарур бўлган бошпана ва кундалик егуликлари билан таъминлаши керак. Агар аёл киши касал бўлиб қолса, эри унинг даволаниши билан шуғулланиши лозим. Шундайми?

- Аёл кишига боқиманда, ортиқча ташвиш сифатида қараш мумкин эмас. Чунки у оиланинг асосий таянчидир.  Исломда  аёл эркакка Аллоҳ томонидан берилган омонат ҳисобланади. Шунинг учун эркак киши аёлига нисбатан ҳурматли ва мурувватли бўлиши керак. Бундан ташқари, Ислом дини эр-хотинни “бир-бирига ёпинчиқ (либос)” дея таърифлайди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Эркак киши аёлини ноҳақ уришга ҳаққи йўқ. Агар бу ҳолат содир бўлган бўлса, эркак киши аёлига шариат қонунлари томонидан белгиланган товонни тўлаши керак. Агар аёл киши итоатсизлик қилса, аввало, у огоҳлантирилиши зарур. Сиз бунга қўшиласизми?

- Эркак киши хотини каби шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши ва ўзини покиза тутиши керак. Бунга нима дейсиз?

- Эркак киши аёлига шариат қонунларидан чиқмаган тўй ёки жаноза маросимларига боришликка тўсқинлик қилмаслиги керак. Агар доимо бунга тўсқинликлар қилса, аёл киши уй юмушларини қилишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

- Эркакнинг аёлига нисбатан меҳри сўнмаслиги учун у кўчадан келганда аёли билан кўтаринки кайфиятда кўришиб, уйдан кетишидан олдин хайрлашиши лозим. Нима дейсиз?

- Эркак киши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ, аёлига уй юмушларида ёрдамлашиб туриши керак. Сиз бунга қўшиласизми?

- Агар аёл киши бир хато қилиб қўйса, эркак унга бақирмаслиги ва қаттиқ уришмаслиги лозим. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

- Оилали аёл ишлаб пул топишига нима дейсиз?

- Эркак киши ўз аёлига шубҳа ва гумон билан қарамаслиги керак. Бу борада у туҳматчи-ю фитна тарқатмоқчи бўлган инсонларнинг (ҳатто бу ота-онаси бўлса ҳам) ҳар бир сўзларига ишонмаслиги лозим. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

Муслимахон Анвархонова таржимаси

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 11:13


Сўнги пушаймон

Тасодифан аёлнинг қўлидаги сут тўла идиш тушиб кетиб синди. Ўғли эса бундан дарғазаб бўлиб, бақир-чақир қилиб хонани тарк этди. Шундан сўнг, бечора она ўғлига бир хат ёзди. Ўғил уйга қайтиб келса, онаси одатдагидек курсисида мизғиб ётган экан. Онасининг тиззаси устидаги хатга кўзи тушиб, олиб  ўқий бошлади.

"Болагинам, кўзим оқу-қораси... Мен афсусдаман. Қариб қўлларим қалтираб қолган. Таом солинган идиш қўлимдан тушиб кетди.
Энди аввалгидай чиройли, хушбуй ҳидли эмасман, мени койимагин болажоним, ҳозир кийимларим, ҳаттоки пой афзалларимни ҳам кийишга кучим етмайди, ўзинг ёрдам бериб юбор. Икки оёғим мени хожатхонагача ҳам кўтариб олиб боролмайди, мени кўлимдан ушлагин!
Менинг қўлим сенинг кўлингни кичиклигингда юришни ўрганишинг учун қанча ушлаганини эслагин, мен бундан бир кун ҳам малолланган эмасман. Болажоним, сен хотирамнинг пастлиги ва секин гапиришимдан малолланмагин. Ёшлигингда мен учун энг катта бахт бу фақат сен билан бирга бўлиш, сени кулишларингни кўриш эди. Ҳозир мени табассумингдан маҳрум килмагин, сени дунёга келтирган вақтимда сен билан бирга эдим, вафот этар пайтимда ҳам мен билан бирга бўлгин".

Ўғил кўз ёшларини онасининг кўйлагининг бир томонига артдида кечиринг онажон деб, унинг қўлларини ўпа бошлади. Бироқ, онанинг қўллари қордек совуб бўлган эди. У вафот этган эди...

Уларни йўқотиб қўймасингиздан олдин яхшилик қилиб қолинг!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 11:08


Ажойиб актёр, хозирги кунда ўзбек дубляжи етакчилардан бири Фахриддин Шамсематовнинг расмий телеграм каналига ташриф буюринг. У ерда турли жанрлардаги ибратли ва тарбиявий ҳикоялар аудио кўринишида жойланиб борилади.

Аъзо бўлиб қўясизлар👇
@Faxriddin_Shamsematov

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 09:07


Келинпошшани қайноналарига дил сўзлари...

Ассалому алайкум, ойижон!
Ўн йилдан бери сизга «ойижон» деб мурожаат қиламан. Бир пайтлар бу сўзда менинг сизга бўлган асл муносабатим акс этмасди. Янаям очиқроқ айтадиган бўлсам, сизни ўз онамдек кўрмасдим.

Ўғлингиз билан севишиб турмуш қурганмиз, ҳамма қайнонадан омадинг чопди, ақлли аёл, хотин-қизлар қўмитаси раиси, бундайларни оиласи тинч бўлади дерди. Аммо илк кунларда сиздан жуда қўрқардим. Эримнинг кўнгли менда, энди қайнонамни юрагига йўл топишим керак дердим. Шунинг учун айтганларизни сўзсиз бажаришга, ҳатто айтмасингизданоқ қилишга интилардим. Ҳамма келинлар эрталаб соат 6 да турса, мен 5 бўлмасдан кўча супургани чопардим. Фақат ўзимизнинг эмас, қўшниларни ҳам эшигини супурардим. Қайнонам мени деб кўчадан мақтов эшитиб келсин, дердим. Аммо илк танбеҳни ана шу қўшнилар сабаб эшитганман сиздан.
— Ўзингизча қўшниларга яхши кўринаман, деб уринманг. Сув сепаётганизда қўшнини дарвозасига сачратибсиз, шуни маҳалла аёллари орасида гапириб юрибди. Мендан бемаслаҳат иш қилманг!
Шуни юрагимга қаттиқ олиб, кўзёш қилиб ўғлингизни дилини хира қилганимни эсласам, уялиб кетаман ҳозир. Аммо ўшанда ёш эдим, ота-онамдан фақат ширин сўз эшитиб катта бўлган эркатой…

Биринчи қаттиқ жанжалимиз эса бешик тўйи муносабати билан чиқди.
— Ойингиз ортиқча майда-чуйда қилиб ўтирмай, битта плазма телевизор олиб келақолсин.
Аммо мен буни ойимга айтолмасдим. Чунки қариндошларимиз чақалоққа керакли нарсаларни совға қилиб уйга ташлаб кетишган, онам уларни карнай-сурнай билан олиб келишга тайёргарлик кўраётганди. Шуларни сизга айтгандим, яна мендан бемаслаҳат иш қилибсиз, деб уришдингиз. Мен қизалоғимни олиб уйга кетдим. Очиғи, кетмасам ҳам бўларди, лекин энди эрим мен билан фарзандини дейди, биздан воз кечмайди деган ишонч бор эди-да ичимда. Аммо бундай бўлмади…
Бир ойдан кейин ойим келинилик уйимга олиб келиб ташлаб кетди. Шундан кейин аразлаб кетмайдиган бўлдим.
Аслини олганда, кўп нарсани сиздан ўрганганман. Қайнотамга бўлган муносабатиз ибратли эди. Адажонни жаҳллари чиққанда сиз ҳеч қачон бир оғиз сўз демасдингиз. Шунингдек, уларга бирор марта бепардоз кўринганизни эслолмайман. Бир гал қайнтоамнинг юраклари хуруж қилиб қолди. Тез ёрдам чақирдик. Ҳамма у кишининг атрофида парвона, сиз эса кўзгу олдида юзингизга упа сураётгандингиз: «Яна «скорийпомош»дагилар бу аёл бунча ўзига қарамай юраркан, эрининг юраги бекорга касал эмас экан-да» дейишмасин», дегандиз ўшанда.

Муносабатларимизда бурилиш нуқтаси мен оғир бетоб бўлиб қолганимда рўй берди. Шифокорлар бачадон саратони ташхисини қўйишди. Тез орада бачадонимни олиб ташлашди, узоқ муддат нур ва кимё муолажалари олдим. Шундай кунларда қизимни оқ ювиб-тараб ўзингиз қарадингиз. Ҳатто ўғлингиз дориларимга пул топа олмай акаларимга айтмоқчи бўлганида билагузугингизни сотиб юборганингизни, «Набирам етим бўлиб қолса, шу билагузуклар кўзимга балодек кўринади» деганизни эшитиб, роса йиғладим. Худога шукрки, дард чекинди ва мен оилам бағрига эсон-омон қайтдим.
Мени ташвишга солаётган нарса оиламни сақлаб қолиш эди. Энди фарзанд кўра олмасдим. Эрим битта қиз билан ўтиб кетадими, ўғил қайғуси босмайдими деб ўйлардим. Бир кун Сизга режамни айтдим:
— Ойижон, фарзандингиз ўғил кўриши керак. Майли, бошқа аёлга уйлана қолсин. Мен сизнинг ёнингизда хизматизни қилиб юравераман. Қизим ота меҳридан бебаҳра қолмаса бўлди…
— Бу нима деганиз? Аёл киши ҳам шунақа тез таслим бўладими? Сиз кундош нималигини биласизми? Менга ҳам, ўғлимга ҳам бунақа қурбонликнинг кераги йўқ. Ўғлим сиз билан яшайди ва набирамни бирга катта қиласизлар.
Жаҳл билан, қатъий оҳангда айтаётган бўлсангиз-да, мен ҳаётимда эшитган энг ёқимли сўзлар эди бу.

Мана, орадан шунча йиллар ўтди. Эрим билан тинч-тотув яшаяпмиз. Сиз ҳамон баланд пошнали туфлида, пардоз-андозли бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрибсиз. Ҳеч ким сизни ёши етмишга яқинлашиб қолган демайди. Сизга ҳавас қиламан, сизни яхши кўраман, Ойижон (энди бу сўзни жуда самимий айтаяпман).

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 07:06


НАМОЗДА БУЙРАКНИНГ ФАОЛЛАШУВИ

Маълумки, инсон тик турганида ёки спорт билан шуғулланганида буйракдаги қон оқими секинлашади. Замонавий тиббиёт илмининг тасдиқлашича, намоздаги сажда ҳолатида ёки ёнбошлаб ётганда бу аъзодаги қон айланиши тезлашар экан. Олимларнинг бу кашфиёти асосида кун бўйи тик турувчилар устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гавданинг тик туриши буйракдаги қон оқими миқдорини камайтириб, пешоб ажралишини секинлаштиради. Бу эса эса буйракдаги гломерул (“glomerol” –тугунча) деб аталадиган майда қон томирларидан иборат пешоб майда қилувчи махсус биологик воситада айланувчи қоннинг софланиш суръатининг пасайишига сабаб бўлади. Тадқиқотчилар одам тик турганида буйракдаги қон айланишининг секинлашишига унга қон етказиб берувчи томирлар деворининг сиқилиши сабаб эканини топишди. Бу жараёнларни доимий ҳолда бошқарувчи асаб тизими эса қон томирларининг кесилиши ёки кенгайишига тик турилганда ёки ёнбошлаганда кўпроқ ҳукмронлик қилиши аниқланган.
Олимлар буйракдаги бу физиологик воқеликни ҳанузгача изоҳлай олишмаяпти. Лекин тик турган ҳолатда нафақат буйракларга, балки барча пастки аъзоларга қон оқиш миқдори камайишини, шу билан бирга, саждада ва ёнбошлаганда қон оқими зиёдалашишини таъкидлашади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қачон буйракларга қон оқиб келиш миқдори етарли даражада бўлса, юқорида айтилган “коптокча” томирларида қон босими юқори бўлиб, қоннинг тозаланиши ҳам зиёдалашади, ўз-ўзидан ажраладиган пешоб миқдори ҳам ортади. Демак сажда ҳолати буйракларга етарли миқдорда қон оқиб келиши, кўпроқ пешоб ажралиши учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📖“Қуръон ва Суннатдаги Илмий
мўжизалар” китобидан.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 05:04


Масжидга киргандим ибодат учун
Болакай масжитда йиглаб утирмиш
Кафтига Куръонни кучоклаб олиб
Кузида ёшбилан кироат килмиш

Болакй ёшини куз Билан куриб
Юрагим багридан эзилиб кетди
Аллохга санолар айтишим Билан
Кузимдан ёшларим тукилиб кетди

Кичгина болакй Аллохдан куркиб
Кузида ёш Билан кироат билар
Кучада югуриб уйнаш урнига
Аллохга хамд айтиб ибодат килар

Калбимдан утказиб кичгина савол
Аллохга хамд айтиб шодон йигладим
Муборак Куръонни нурли эканин
Болакай юзидан куриб англадим

Аллохим хидоят килгувчи узинг
Узинга доимо хамдлар айтаман
Гумрохлар юрибди ибодат килмай
Уларни йулидан сенга кайтаман

Гунохлар нелигин билмаган бола
Лабидан чикмокда Аллох садоси
Гунохни ёшига тулмасдан туриб
Аллохдан махфират сурар нидоси

Узимга бирданда савол берилиб
Калбимиз неларга булмокда ошик?
Калбимиз Куръонни жойлаш урнига
Хар куни чикмокда галати кушик!

Ё Роббим гунохим кечиргин узинг
Саждага бошимни узок куяйин
Биргина узинга мактовлар айтиб
Масжитдан чикибон уйга кайтайин.      

Рузанна

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 04:59


Солиқчи дўконга кирса, қафасда турган тўтиқуш:
– Келдингми, эшак? – дебди.
Солиқчининг жаҳли чиқиб, дўкон эгасига жарима солмоқчи бўлибди. Дўкондор илтимос қилиб, алдаб-авраб солиқчининг қўлига озроқ пора бериб қутулибди. Кейин тўтиқушини роса урибди.

Орадан уч-тўрт кун ўтиб солиқчи яна дўконга кирса, тўтиқуш:
– Яна келдингми, эшак? – дебди.
Яна ўша ҳолат такрорланибди. Охири эгаси тўтиқушни қайноқ сувга ботириб:
– Агар яна шундай десанг, каллангни узаман, – дебди.

Бир куни солиқчи кирса, тўтиқуш жим. У ёққа ўтибди, жим... Бу ёққа ўтибди жим... Кунора пул олишга ўрганган солиқчи тоқати тоқ бўлиб қафас ёнига бориб астагина:
– Мени танимадингми? Эшакман, – деса, тўтиқуш...👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 03:05


Болам салгина кечикдинг...

Жасур ишдан кеч қайтди. Кириб онасига салом бердида, сўрига ёнбошлади. Аёли Шоҳида ичкаридан овқат ва дастурхон кўтариб чиқдида: - Келинг бегим, чарчамадингизми? Келишингизга сиз яхши кўрадиган манти тайёрладим, сиз еб туринг, ҳозир ман чой ҳам дамлаб келаман, дея ичкарига кириб кетди. Халидан бери қовоғидан қор ёғиб ўтирган қайнона “пақ” этиб ёрилди: -Ширин-ширин таомингни бошимга ураманми, уни ўрнига биттагина бола туғиб берсанг бўлмайдими, қўлингдан таомдан бошқа нарса келмайди, биттагина ўғлим наҳот энди бефарзанд ўтсая.... Жасур онасини дийдиёси яна бошланганидан бир оз жаҳли чиқиб: - Ойи, яна бошладингизми ўша эски записни, бир кун тинчгина овқатлана олмаймана, бу бечора ҳам Худо эмаску, ўзига бола ясаб олса. – Сен жим ўтир, 2 йил бўлдия, сен тенги уйланганларни боласи “дада” деябди, сени бўлса овунчоғинг шу ширин овқатлари, ахир мани ҳам орзу ҳавасларим бор, ман ҳам буви бўлишни, набирамни кўчада етаклаб юришни ҳоҳлайман, дея онаси эски гапларини такрорлай бошлади. – Нима қилайлик ойи, ахир бормаган докторимиз қолмади, айб менда эканку, Аллоҳ насиб қилган куни фарзандли бўлармиз. Мана янги даволаниш курси тугади, докторим, яхши натижага умид бор деябди, сабр қилайликчи.... - Эййййй сабр сабр деб икки йилдан бери мани қулоғимга достон ўқийсан, бу шумтумшуғинг ўзи қисир чиқди. Бизни авлодда бундақаси ўтмаган, бунингни зотини Худо билади, қанақалигини, мана топиб келганинг....хуллас қатъий гапим шу: Ажрашасан, агар ажрашмасанг, мани сендек ўғлим йўқ, ё онам дейсан ё шу туғиш бахтидан маҳрум бўлган бахтиқароингни дейсан. Жасур бу гапларни биринчи марта эшитиши эди. Илгари ажрашиш ҳақидаги гаплар айтилмасди. – Ахир уни севаман ойи, албатта сизга ҳам ўғиллик муҳаббатим чексиз, лекин у бечора ҳам шу уйда ману сизни деб юрибди. Ўзи ҳам кечалари ич ичидан эзилади, “шундай бахтли оилага битта фарзанд туғиб бера олмадим”, деб....озгина сабр қилайлик.... - Севги, фарзанд бор жойда бўлади, болам, буни унутма, бунинг туғмайди, афтидан туғадиганга ҳам ўхшамайди. Ажрашасан вассалом.... Қўлида чой кўтарган Шоҳида сўрига яқинлашар экан, қайнонасини бу гаплари уни юрак юрагини тилка пора қилди. Кўзи жиққа ёшга тўлиб, келиб чойнакни қўйдида, йиғлаб хонасига кириб кетди. Бу холат қайнонасини бадтар асабини бузди: - Вой бу кишимни жаҳл қилганларини, аввал мана бу ерга иккита қоракўзни чиқариб қўйинг, кейин манга жаҳл қилинг келинпошша....сизни ёшингизда ман 3 та туққандим... Бу можаролар ва ниҳоят поёнига етди. Она ўз мақсадига эришди. Жасур жонидан ҳам ортиқ кўрган Шоҳидасини кўп кунлик онасини жанжалларидан кейин талоқ қилди. Қонуний нигоҳларини ҳам ажратишди. Иккиси ҳам икки тарафда жуда қийналишар, гоҳ гоҳ учрашиб туришарди. Лекин бу ҳам узоққа чўзилмади. Жасурга онаси келин қилибди. Тезда тўй қилиб ҳали келинни кетганига бир ой бўлмай янги келинни тўй қилиб олиб келди. Бу хабарлар Шоҳидани қулоғига етганда, ўзини қўярга жой топмай, роса йиғлади. Юраги беҳузур бўлиб... икки кун ётди, аҳволи яхшиланмади. Ойиси доктор чақирди. Доктор текшириб кўриб: - Ҳавотирга ўрин йўқ, қизингиз хомиладор, икки ойликга ўтиб қолибди боласи, дея чиқиб кетди. Шоҳида бу гапдан на хурсанд бўлишини ва на ҳафа бўлишини билмай гоҳ кулимсирар, гоҳ йиғларди...Аста қорнини силар экан: “Болам, озгина кечикдингда...озгина кечикдинг” дея жим қолди.... Азиз ёшларимиз, укалар ва сингиллар! Фарзанд Аллоҳнинг неъмати, кимга эрта кимга кеч беради, кимга кўп, кимга кам беради, кимга ўғил, кимга қиз ва яна кимгадир ҳар иккаласидан беради ва яна кимнидир бефарзанд ўтказади. Бу ҳақида Аллоҳ Таоло Китобида ҳабар бериб қўйган. Чин сўраганларга, албатта неъматларини аямайди. Шошқалоқлик қилманг, сабрли бўлинг, севиб қурган оилангиз бузилишига бунчалар шошилманг! Қайноналарга ҳам айтадиганимиз: Фарзандни келин ва куёвни хоҳиши дунёга келтирмайди, кечиккан набирангизни деб, икки ёшни ҳа деганда чақиб қийнаверманг, балки бу ҳам бир синовдир, балки Аллоҳ сабрингизни синаябди. Барчамизга бахтли оила қуриш, солиҳ фарзандлар кўриш насиб этсин...!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 02:04


Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.

Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Эзгу ишларда ўзиб кетувчилардан бўлиш сиз-у бизларга насиб этсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

03 Jan, 01:59


Беш ёшли қизим бошига кола тўкиб юборди. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим‼️

7 йил деганда қиз фарзандли бўлган эдим. Янги йил арафаси қизим ўйнаб бошига кола тўкиб юборди. Бир кечада бўлган ўзгариш бизни шокка солиб қўйди. Бу тасодиф ортидан мана 10 йилдирки 7 ёшли қизимдан бошлаб 90 ёшли бувимчага бошини кола билан ювадиган бўлди. Буни сирини қўшниларим билишлари билан 1 хафатага қолмасдан махалламизда кола қимматлаб кетди.

Маълум бўлишича, бошни кола билан ювишни сири шундакиБатафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

02 Jan, 17:06


Азизларим бировнинг кимлигини билишни истасангиз, хамманинг уша инсон хақидаги гапигамас...
Уша одамнинг хамма хақидаги гапига қулоқ солинг!
Азизларим совуқ кунларда узингизни эхтиёт қилинг! Агар мехр - мухаббатли яқинларингиз,
қадрдонларингиз атрофингизда экан, совуқни асло сезмайсиз.

ҚАЛБЛАРИ МЕХРГА - МУХАББАТГА ТУЛА ЯХШИЛАРИМ!!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг. Ғойибона дийдорга кадар омон булинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

02 Jan, 16:04


Бир одамнинг тўртта ўғли бор эди.
Шошилиб қарор чиқармаслик борасида ҳаётий дарс ўргатиш учун уларни бирин кетин узоқ далада жойлашган катта дарахтни кўриб келишга юборди.
Тўнғич ўғил қиш фаслида, иккинчиси баҳорда, учинчи ўғил ёзда, кенжа эса кузда борди.
Барчалари дарахтни кўриб келишгач, оталари улардан: “Қани, ҳар бирингиз кўрган дарахтингизни бирма-бир шарҳлаб берингчи” деди.
Тўнғич ўғил “Дарахт жуда ҳунук ва қуриган экан”, деди.
Кейингиси “Дарахт ям-яшил баргли экан” деди.
Учинчиси “Дарахт хушбўй гуллар билан қопланган экан” деди.
Кенжа ўғил эса “Дарахтнинг мевалари кўп экан” деди.
Буларни эшитган ота “Ҳар бирингиз тўғри гапирдингиз.
Чунки сизлар турли фаслларда бордингиз.
Aммо шуни билингларки, битта дарахтга бир фаслнинг ўзи билан ҳукм чиқармаслик керак.
Aгар қишдаги кўринишига ишониб, “Дарахт фақат қуруқ” десангиз, унинг баҳордаги яшиллигини, ёздаги гўзаллигини, куздаги ширин меваларини инкор қилган бўлиб қоласиз.
Худди шунингдек, инсонни ҳам бир вазиятда кўриб ҳукм чиқаришга шошилманглар.
Уни ҳар томонлама, ҳар вазиятда ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқаринглар”, - деди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

02 Jan, 14:18


КАСАЛЛИКДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

  Ҳадиси шарифда марҳмат қилинади: “Қиёматда номаи аъмолларида истиғфори кўп бўлган кишиларга муждалар бўлсин!” Истиғфор ўлимдан бошқа ҳар дардга даво бўлади, ризқни кўпайтиради. Ажали келган кишининг эса азобсиз ва енгил жон беришига ёрдам беради”.

Ҳадисларда: “Ла ҳавла ва қуввата” дуосини ўқиш тўқсон тўққиз дардга даволиги, уларнинг энг оддийси ғам-қайғу экани айтилган.  “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил азийм” ни ўқиш асаб касалликларида ва бошқа турли хасталикларда яхши фойда беради.

  Фотиҳа, Оятал Курси, ва “Қул...” билан бошланувчи тўрт сура (“Чорқул” – Кофирун, Ихлос, Нос ва Фалақ суралари) 7 мартадан ўқилиб, беморга дам солинса, ҳар турли оғриқлар, сеҳр, суқ-назарларга шифо бўлади, ҳайвон чаққанда ва тишлаганда кор қилади.

  “Аъузу би калиматиллоҳит томмати мин шарри кулли шайтонин ва ҳомматин ва мин шарри кулли айнин ломматин” дуосини ҳар кун эрталаб ва кечқурун 3 марта ўқиб ўзига ёки яқинидагиларга дам солса, кўз тегишидан ёки шайтонлар ва ҳайвонлар зараридан ҳимоя бўлади.

  Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қиладилар: “Ёмғир сувини йиғиб, унга Фотиҳа, Аятал Курси, Ихлос ва Қул аъузу суралари етмиш мартадан ўқилади. Бу сувдан етти кун ҳар тонг узлуксиз ичган кишининг касалликлари, оғриқлари йўқолади”.

  Йўқолган ва ўғирланган нарсани топиш учун ҳар кун “Йа жамиъаннаси ли явмин ла ройба фийҳи инналлоҳа ла йухлифул мийъад ижмаъ байни ва байна ... ” дуосини 25 марта ўқиш керак (Уч нуқта ўрнида йўқолган нарсанинг номи айтилади).

«Дуолар тўплами» китобидан

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

02 Jan, 13:59


AJOYIB RETRO KINOLAR
KANALIGA XUSH KELIBSIZ!
5 YILDAN OSHIQ TARIXIGA EGA BO'LGAN KANAL.
YO'QOLIB BORAYOTGAN KINO VA SERIALLARNI SIZ AZIZ OBUNACHILARGA YETKAZIB BERAYOTGAN QADRDON KANAL!


KANAL LINKI:👇👇👇👇👇👇👇

https://t.me/+_RiR4XlWg284MTUy
https://t.me/+_RiR4XlWg284MTUy
https://t.me/+_RiR4XlWg284MTUy

Ўқинг...фақат йиғламанг!

02 Jan, 12:06


ОҚИБАТСИЗ ЖИГАРДАН КЎРА...
(Ҳаётий ҳикоя)

Унинг бошига иш тушди. Хотини оғир дардга чалиниб, катта қарзга ботди. Лекин дард шу билан чекинмади. Олдинда яна кимё муолажалари турарди. Олаётган маоши рўзғорни тебратишга зўрға етади, бу ёқда дори-дармон дегандай...
Ҳаётда шундай вазиятлар бўлар эканки, нима қилишингни, қай деворга бошингни уришингни билмас экансан. Гўёки бутун дунё сендан юз ўгиргандай...
У хотинининг эртага бўладиган муолажасига қаердан пул топишни ўйлайвериб, боши оғриб кетди... Нима қилсин, кимдан яна қарз сўрасин? Аввалги қарздорлар эшигига қарзни сўраб кела бошлашди. Бу ерда эса... У иложсизликдан “дод” деб бақиргиси келарди-ю, янаям ўзини тутиб турарди. Ўйлаб-ўйлаб охири бадавлат қариндоши – амакисининг ўғлидан ёрдам сўрашга аҳд қилди.
Амакиваччаси ҳаммага ёрдам беради, лекин унинг бир ёмон одати бор эди. Пул беришдан аввал қарз олувчини обдон ерга уради, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситади, мазах қилиб кулади, хуллас устидан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилиб, кейин пул беради. Лекин у ҳозирда ноилож эди...
У йўлда кетаётиб ёнидан ўтиб кетган машинанинг тўхтаб, орқага юраётганини кўрди. “Жудаям ҳайбатли машина-да Ланд крузер”. Шу пайт машина олдида тўхтади ва унинг рулида акаси ўтирган экан. Акаси уни уйига олиб кетди, йўл-йўлакай ўзининг ютуқлари ҳақида гапириб кетди. Уч қаватли уйлар билан ўралган катта ҳовлисида қурилишни тугатганини, “фалон” пулга “Ланд крузер” олганини, келаси ҳафта оиласи билан дам олгани 10 кунга чет эл саёҳатига кетаётганини, эртага новвос сўйиб, худойи қилаётганини мақтаниб гапириб берди. Шундан кейингина укасидан ҳол-аҳвол сўради.
Укаси оилавий шароити, рўзғорни зўрға тебратаётгани, хотини оғир касаллиги, эртага эрталабка кимёвий муолажа учун пул кераклиги, шунинг учун амакисининг ўғлидан пул сўрагани кетаётганлиги ҳақида гапириб берди.
- Э, ука, нима қиласан улардан пул сўраб? Эзворадиларку устингдан кулавериб... Бир гап бўлар, юр ундан кўра қурган уйларимни томоша қил, кейин овқатланамиз...
Шу куни акаси уни кечгача уйида олиб ўтирди. Укаси ҳам ноиложликдан пул илинжида чидаб ўтирди. Лекин хайрлашар чоғи акаси пул ҳақида оғиз очмагач, секин ўзи сўради.
- Ука, ҳали айтдимку, келаси ҳафта 10 кунга оилавий чет элга дам олгани кетаётибмиз. Ўзи 10000 доллар нима бўлади, ҳеч нарсага етмайдику, деб кимдандир қарз олмоқчи бўлиб турибман. Бунинг устига жиянингга “ўқишга кирсанг “Малибу” олиб бераман”, - деб лавз қилганман, у ҳам ўқишга кирди, энди ваъдани бажаришим керак. Ўзи биласанку, сани жудаям яхши кўраман, жиянларим ҳам зўр, келинга гап йўқ. Сандака меҳрибон ука ҳеч кимда йўқ. Лекин ўзимга ҳам етмаяпти, агар пулим бўлганида жоним билан берган бўлардим...
У акасининг олдидан бўшашиб чиқди. Шунча олиб ўтириб, кунни тун қилиб, энг асосийси йўлдан қолдириб, пул бермай жўнатаяпти... Ахир эртага эрталабга хотинининг кимё муолажалари учун пул жудаям зарурку. У шу ўй-ҳаёллар билан кеч бўлса ҳам амакиваччасининг уйи томон йўл олди...
“Майли пул беришдан аввал обдон ерга урсалар ҳам, дунёдаги энг ҳақоратли сўзлар билан камситсалар ҳам, мазах қилиб кулсалар ҳам, хуллас устимдан мағзавани ағдариб, лойларга ботириб, ҳаммага овоза қилсалар ҳам, барибир шундан кейин пул берадиларку. Оилам тузалиб кетса бўлди. Ҳаммасига чидайман. Акамга ўхшаб бойлиги билан мақтаниб, пул бермагандан кўра, ерга уриб бўлса ҳам пул берса бўлгани...
У амакиваччасининг уйига етиб келди ва дарвоза қўнғироғининг тугмасини босди... Дарвозани амакиваччасининг ўзи очди. У йиғлаб юборишдан зўрға ўзини тийиб, бор гапни айтди-қўйди. Энг қизиғи, амакиваччасини бир оғиз сўз ҳам демади. Индамай ичкарига кириб, керагидан ортиқча пул олиб чиқди ва “Қачон ва қанча пул керак бўлса уялмасдан келавер, жиян” дея пулни қўлига тутқазди...

БЕҲЗОД ҲОЖИМАТОВ.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

29 Dec, 14:05


Кекса аёл ва бокира қиз.

Бу кекса аёл хозирги кунда Саудия Арабистонида хаёт кечирмоқда. Унинг
икки бўйраги ишдан чиқиб хасталанган аёл эди. Бу аёлнинг
итоаткор, мехрибон фарзандлари унга бокира кизнинг икки буйрагини сотиб олишди. Бу қиз фақир, камбағал бўлиб пулга эхтиёжи бор
эди ва буйракларини сотишга мажбур бўлди. Бокира қиз эрталабги
операцияга таёргарлик қилиниши учун кечқурун касалхонага олиб келинди ва аёл билан бир палатага жойлаштирилди. Қиз бомдод намозигача Аллоҳга кўз ёши билан ибодат килиб дуо қилиб чикди. Кекса аёл уйғониб қараса тепасида ёшгина бокира қиз йиглаб дуо қилаётганини кўрди ва : «Нега йиглаяапсан кизим »деб сўради. Қиз:«Мухтожлигимдан жисмимдаги буйракларимни сотаётганимга ачиниб йиғлаябман» деб жавоб берди.
Маша Аллоҳ ла хавла вала қуввата илла биллаҳ бу меҳрибон онахон
Ўғилларидан бирига телефон қилиб тезда етиб келишини айтди.
Итоаткор фарзанд бомдод намози тугаши биланок етиб келди. Онахон
углига:« Бу кизга вадалашган пулни бердингизларми» деди. Угли:« Йук
онажон, операциядан сунг беришликга келишган эдик» деб
жавоб берди. Онахон:« Аллохга касамки пулини хозир берасан» деди. Угилса эса:« Ойижон операциядан кейин беришликга келишгандикку» деди.
Она« Аллохга касамки хозир бермасанг рози эмасман» деди. Угли ака укаларига телефон килиб пулни олиб келишларини айтди.
Маша Аллох, ла хавла ва ла куввата илла биллах, уттиз минг риёл олиб
келинди ва мархамат кизим олинг деб, кизга берди. Шунда онахон:« Кизим бу пулни олиб уйинга бор ва эхтиёжинга ишлатгин» деди.
Махзунлик куз ёшлари шу ондан бошлаб хурсандчилик куз ёшларига
айланди. Мехрибон она углига:« Юр углим кетамиз. Доктор айтганидек, хар икки кунда буйракни ювдириб турамиз. Аллох таоло биз билан,
бизни ташлаб куймайди» деди. Кекса аёл буйрагини ювдириб учун
бир кун келди, сунгра икки кундан кейин яна келди, шу вактда иккала буйраги ишалаётгани хакида хурсандчилик хабари берилди. , бу аёл хозирги вактда Роббиси тарафидан ризклантирилиб, сог-саломат хаёт кечирмокда. Лаа илаха илла Аллох, бунданда буюкрок нарса бормикин. Бир тажриба килиб куринглар:« Бас ким зарра мисколчалик яхшилик килса, ушани куради....

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

29 Dec, 11:30


Бир куни...
Ўшанда июнь ойи эди. Тошкентда уч ойгина яшаган бўлсак ҳам соғинчимиз минг йиллик эди, гўё. Яқинлар, жигарлар билан дийдорлашгач, қадрдон ҳовлимизда қўним топдик. Ҳовлимиз жаннатдай баҳаво, фусункор эди. Эрта баҳорда ерга уруғи қадалган жўхори поялари қариндошу қўшнилар қаровида кўкка бўй чўзган анор, хурмо, токларнинг мевалари чумак уриб, кўзга ташланиб қолганди. Эндигина уч ёшга кирган кенжа қизим остона ҳатлаб, ҳовли томонга чопиб кетди. “Воййй, вуййй бунча кўп чақалоқлар, менга чачи узууунидан кўпгина оберииинг, аяжон!” Сочлари селкиллаб турган маккажўхори сўталарини чақалоққа ўхшатганига ҳаммамиз кулиб юбордик. Уч-тўрт кун қишлоқнинг тоза ҳавосида мириқиб дам олгач қайтишга чоғландик. “Мен машина топиб келгунча сизлар тайёр бўлиб туринглар”, деб чиқиб кетган дадаси пешинга яқин қайтди. Ток шохларига арғамчи боғлаб ясалган беланчакда "боласи”ни тебратиб ўйнаб ўтирган қизчам сояда ухлаб қолганди. Ҳаммамиз хайр-хўшлашиб йўлга чиқдик. Ҳали довон ошмай уйқусидан уйғонган қизчам “болам қолди”, дея хархаша қила бошлади. Аввалига шунчаки инжиқлик деб ўйладик. Кейин овутиб бўлмагач, йўл бўйи ҳаммамизнинг хунобимиз ошди. Кеч оқшом тушганда уйга етиб бордик ҳамки овутиб бўлмади. Тунда ҳам, тонгда ҳам болам қолди, деб йиғлаб, юпаниб юрган қизчамнинг иссиғи чиқа бошлади. “Инга”лайдиган қўғирчоқ ҳам, кўзлари мунчоқ айиқча ҳам унинг дардига малҳам бўлмасди. Ака-опаларига тайинлаб, мен “думбул бола” излаб чиқиб кетдим.
3-трамвайда ишга қатнаб юрган пайтларимда шаҳар четидаги ҳовлиларда ўсиб ётган маккажўхори пояларига кўзим тушганди. Бозорлардан излаб тополмагач, ўша манзилни кўзлаб йўлга тушдим. Ҳартугул топдим. Ҳовли дарвозасига бориш йўлагидан анча айлана масофа борлиги учун ҳовли этагидаги пастак девор ёнига келиб овоз бердим. Бегона овоздан сергакланиб вовуллашга тушган итдан чўчиб кўча томонга юрдим. Кутилмаганда, қўрғон деворининг нураган жойидан сакраб тушган ит мен томонга югурди. Ҳаммаси бир нафасда юз берди. Қичқириғимдан югуриб чиққан уй эгаси, бир икки йўловчилар...
... Оёғимдаги оғриқ азобидан бутун вужудим титрарди. Мени бағрига босиб узрхонлик қилаётган аёл уй эгаси экан. Уйидан (негадир)хамиртуруш олиб чиқиб шикастланган жойга боғлади. Дарвозаси ёнидаги тош супага ўтирдик. Меҳр билан юзларимни силаб, кўзига ёш олди.
– Қўрқиб кетибсиз-да, қизим. Рангингизда қон қолмабди. Мен қурғур кучукни занжиридан бўшаб кетганини билмабман. Қўрқманг, қутурмаган. Қопоғон итнинг боласи-да, шунақа гажир бўларкан. Эрим оламдан ўтган, икки бўйига етган қизим, бир ўғилчам бор. Деворларим нураб ётибди. Балодан ҳазар, деб шу кучукни ҳовли этагига боғлаб қўйгандим. Мавжуда хола, деб чақирсангиз эшик очардим қизим. Мен билмай қолдим, кечиринг...
Ўша хокисор аёл онамга ўхшаб кетарди. Негадир елкасига бошимни қўйиб тўйиб-тўйиб йиғладим. Болам қолди, деб йиғлаб касал бўлиб қолган қизимдан айтиб йиғладим. Марҳаматда катта ҳовлим борлигини, боғу роғим, ота-онам қолиб, бошимиз айланиб эру хотин шаҳарга келиб қолганимиздан айтиб йиғладим. Райҳон исини яхши кўришимни, сув сепилган тупроқ ифорини соғинишимни, анор гулини, пишганида ерга “топ” этиб тўкилган ўрик мевасини олиб ейишни соғинаётганимни айтиб йиғладим. Она-боладек дардлашдик. Икки дона маккажўхори сўтасини излаб юрганимни, болам кутиб турганини айтиб хайрлашдим. Оқсоқланиб бир халта “думбул”ларни кўтариб уйга келганимда кун оға бошлаган эди. Девор томонга қараб гулқоғозни силаб ётган қизалоғимга: “Дилсорахон, болангни обкелдим”, дедим. У чаққонлик билан ўрнидан туриб қўлимдаги “болача”ларини бағрига босди. Ўпиб, эркалаб уларни овута бошлади: “Сизларни ташлаб келганимга хафа бўлдизми, опаааа, деб йиғладизмииии? Мен сизларни соғиниб кечқурун ухламадим. Энди ташлаб кетмийман. Бирга ухлаймиз...” Кўз ёшимни тиёлмасдим. Оёғимдан сизиб чиқаётган қон гўёки юрагим томонга қараб оқарди. Оғриқ азоби ҳам ўша томонда эди, хаёлимда...

Мунаввара Усмонова

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

29 Dec, 09:35


Умр шундай кечади...

Бир гурух улфатлар тижорат мақсадида чет элга боришди. Сайёҳлари кўп шаҳарнинг саксон қаватли меҳмонхонасида етмиш бешинчи қаватга жойлашишди. Чунки бундан пастда жой йук эди. Юқорида ҳаво тозалиги, шаҳарни томоша қилиш кулайлигини ўйлаб, шу қаватда қолишга рози бўлишди. «Аммо- - дея огоҳлантирди меҳмонхона ходими уларни, шуни эслатиб қуйишим лозимки, ички тартибимизга кўра, кеч соат ўн бирдан эрталабки еттигача лифт ишламайди. Шунинг учун соат ўн бир- гача хонангизга чиқиб олишни унутманг».

Улфатлар биринчи ва иккинчи кунлари айтилган вақтгача ишларини тугатиб, хоналарига кўтарилиб олишди. Аммо учинчи куни кўнгилочар базмда узоқроқ қолиб кетишди. Меҳмонхонага қайтишганида, соат ўн бирдан ўн дақиқа ўтган эди. Хизматчилардан илтимос қилишди, фойдаси бўлмади. Чунки лифт автоматик равишда ўчар экан. Пастда қолишнинг ҳам иложи йук, етмиш бешинчи қаватга пиёда чиқиш эса, азоб. Шунда биттаси: «Келинглар, секин суҳбатлашиб чикиб кетаверамиз. Аввалги йигирма беш қаватда латифа айтамиз, ҳазил-ҳузул қиламиз. Кейинги йигирма беш қаватда хаётий ҳикоялардан суҳбатлашамиз. Охирги йигирма беш қаватда эса, қўрқинчли воқеалардан гаплашамиз. Қарабсизларки, хонамизга етиб олганимизни билмай қоламиз», деди. Бу гап ҳаммаларига маъқул келди. Қолаверса, уларнинг бошқа иложи ҳам йўқ эди. Шундай қилиб, енгилрок булиш учун кўзларига арзимас ва арзон кўринган нарсаларини пастда мехмонхона эшик орасида қолдиришиб, юқорига ўрлашди.

Дарҳақиқат, қизиқ-қизиқ ҳангомалар билан дастлаб- ки йигирма беш қават анча тез босиб ўтилди. Кейин жиддий вокеаларнинг, мардлик қиссаларининг гали келди. Улфатлар иккинчи босқични ҳам амаллаб ортда қолдиришди. Сўнгги йигирма беш қаватни фожеа ва ғам-ғуссага тўла ҳикоялар, юракни эзадиган алам, мусибат, хиёнат, касаллик ҳақидаги қиссаларни айтиб, минг машаққат билан босиб ўтишди. Ниҳоят, силлалари куриб, ҳансираб, тиллари оғизларидан осилиб, эшиклари олдига етиб келишди. Шунда улардан бири ўша куннинг энг мусибатли қиссасини айтди: «Калит пастда қолиб кетибди!»

Азиз ўқувчи, юқорида ёзганларимиз бир мажозий хикоя эди. Инсоннинг ҳам ҳаёти мазкур улфатларнинг сафарига ўхшаб ке- тади, шундай эмасми? Киши ёшлик даврини ўйин-кулгу, енгил-елпилик билан ўтказади. Ҳаётнинг нима эканини англаб улгурмай, 20-25 ёшни уриб» қўяди. Кейин ҳаёт ташвишлари бошланади, иш дейди, бола-чақа дейди. 50-55 ёшгача тириклик орзу-хаваси билан яшайди. Ундан у ёгига жисми заифлашади, куч-куввати кетади, ташвишлар эса янада ортади, касалликлар кийнайди. Хуллас, ташвиш-машаққатлар сўнгида охиратга йўл олади. Ушанда бир савол туғилади: хўш, рўпара келадигани жаннат эшигининг калитини узи билан олиб кетдими ёки «паст да ғафлат-ла унутиб қолдирдими?

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

29 Dec, 05:30


Икки дўст болалигида, ўзлари яшайдиган худуддаги бой қўшниларини кўриб, уларга хавас қилиб, орзулар қиларди:
"Келажакда биз ҳам бой бўламиз, бизнинг ҳам қўша-қўша машиналаримиз, икки-уч қаватли уйларимиз бўлади, ана ўшанда ушбу бой одамлар бизнинг ҳам дўстларимизга айланади, тўй маросимларимизда биз билан ёнма-ён туради, кўрганлар хавас қиладилар"
Йиллар ўтиб, болакайлар улғайиб борар экан, ёшликдаги орзулари янада кучайиб, тиниқлашиб орзулар орзулигича қолиб кетмаслик учун амалда ҳам бой бўлиш йўлларни қидиришга тушибди.
Ўйлаб-ўйлаб икки дўст икки йўлни танлабди, танлаган йўллари сабаб, иккиси икки томонга айриладиган бўлибди.
Бири ўқиб, илм олиб келажакда яхши лавозимнинг эгаси бўлиш учун харакатини бошлаб юборган бўлса, иккинчиси айнан ўзи хавас қилган бой қўшниларининг хизматига чопибди.
"Бойларнинг ёнида юрсам, хизматида бўлсам, уларнинг ўзлари менга бой бўлишнинг сирларини ўргатади, келажакда ўртоғимдан анча аввалроқ бой бўламан" деб, хаёл қила бошлабди.
Биринчиси ўз танлаган йўлида олға қадам ташлар экан, бир зум қўлидан китобни туширмай, тинмай илм олишда давом этаверибди.
Иккинчиси эса, бадавлат "ака"ларининг хизматларини қилиб чарчамас, отларига ем берар, молхонасини тозалар, машиналарини ювар, томорқаларини чопар хамда рўзғорига керакли харидларни ҳам ўзи қиладиган бўлибди.
Ўз хизматлари эвазига бой акалари яхшигина пул билан сийлай бошлабди. У эса, танлаган йўли тўғри эканлигидан, тез орада китоб қучоқлаб юрган ўртоғидан ўз мақсадлари учун анча илгарилаб кетишини ўйлаб қувонибди.
Кунларнинг бирида ота-онасидан хабар олиш учун шахардан келган биринчи ўртоқ, махаллада "бой" акаларини машинасини миниб юрган болаликдаги ўртоғини учратиб қолибди.
Икки дўст саломлашибди, ўзаро хол аҳвол сўрагандек бўлибди.
Акаларининг хизматида юрган ўртоғи, дўстига тинимсиз мақтана бошлабди.
- Ана кўрдингми? Мен сендан аввалроқ бойишни бошладим, орзу қилганимиздек, ўша бой акаларнинг доимо ёнларидаман, одамлар менга хавас қилади, мана машинада ҳам юрибман, хозирча бу машина ўзимники бўлмаса ҳам, лекин тез орада менга ҳам худди шунақасидан олиб беради, бунга ишончим комил! Сенчи сен, хали ҳам китоб қучоқлаб, худди мактабдагидек, ўнг қўлингни тепага кўтариб, "устоз мен айтай, мен айтай" деб юрибсанми? Бу юришингда биринг икки бўлмайди, мактабда аъло бахога ўқиб мендан олдинда юрганинг билан, хақиқий хаётда, мендан анча ортда қолиб кетдинг! Хали кўрасан, сен нари борса бир ўқитувчи бўласан, ана ўшанда мен казо казолар билан юрган бўламан ва сен фарзандларимга алифбедан дарс бериб юрган бўласан! -деб, устидан мазах қилди.
***
Кунлар ўтди, кунлар кетидан ойлар, ойлар кетидан эса йиллар.
Илмни танлаган ўртоқ, ўқишни тугатиб, бошқасига ўтиб ўқиди, бирини тугатиб, иккинчисини бошлади, чет элларда ўқишини давомлатди ва ниҳоят кун келиб ўзи яшайдиган туманга хоким этиб тайинланди.
Энди ёшлигида орзулар қилган, хаваси келган ўша бой инсонлар, унинг хизматига ошиқди. Учрашганда, кўришганда қучоқлаб, бағриларига босиб кўришадиган бўлди.
Тўй қилди. Ўша худуддаги барча бойлар, у билан бир қаторда, бир сафда туриб хар томондан келган меҳмонларни кузатди.
Бойларнинг хизматини қилишни ва шу орқали бойишни истаган болаликдаги дўсти эса, ўша бойларнинг машинасини миниб, ўша бойнинг топшириғига биноан, дўстининг тўйида ҳам хизматкор бўлди.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

29 Dec, 03:05


Таниқли теннисчи, жахон чемпиони Артур Эш қон қуйиш жараёнида оғир хасталикни юқтириб олди. Ахволи кундан-кун ёмонлашарди. Умрининг сўнгги кунларини яшаётган Артур мухлисларидан кўплаб мактублар оларди. Улардан бирида бундай сўзлар бор эди: “Парвардигор бундай дард учун нега бошқани эмас, сизни танлади?” Артур эса мухлисига бундай жавоб ёзди: “Бутун дунёда хар йили эллик миллион бола теннис ўйнашни бошлайди, шундан беш миллиони ўрганади. Беш юз минг нафари профессионал даражасига чиқади. Беш минги катта мусобақаларда қатнашиб, эллик нафари “Уимблдон”гача келади. Тўрттаси ярим финалда, иккитаси финалда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади. Қўлимда чемпионлик кубогини тутиб, қувониб турарканман, бирор марта: “Нега мен?” демадим. Энди хасталикка чалиниб, азоб чекаётганимда: Нега мен? десам, тўғри бўладими . . . ! ! ! Мўминнинг сифати Хар қандай холатни хам розилик билан қабул қилиш мўминлик белгиси. Зеро, бунда Аллох таоло розилиги бор. Илохий ризога эришиш эса мусулмон одамнинг энг улуғ орзуси. Кўпчилигимизга, бирор неъмат берилса, ўзимизни лойиқ деб билганимиз учун хам “нега менга?” деган савол хаёлимизга келмайди. Аммо қийинчилик етса, тилимизга чиқармасак-да, дилимиздан: “Нега машаққатларга фақат мен дучор бўларкинман?” деган савол ўтиши бор гап. Шундай пайтлар ўзимиздан юқори эмас, пастдагиларга қараш хақидаги муборак тавсияни унутиб қўямиз . . . Яна бир хақиқат бор, банда илохий ризога фақат амаллари билан етишолмайди. Балки оз бўлса хам, амалнинг ихлос ила бажарилгани, ўша амал эгасининг хар қандай холатда қазойи қадарга розилиги саодатга етишиш асосидир . . . ! ! !
Зумрад Фозилжон қизи.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

29 Dec, 00:24


⛅️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 17:04


🌙 Хайрли тун

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз !

Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !

Юрагингизга яқин олманг!

АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг !

ТУНИНГИЗ ОСУДА УТСИН АЗИЗЛАРИМ..

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 16:59


2000 сўмлик бу дори билан мен 20 миллионимни тежадим...

Бу дори сизни:
- ёшартириши;
- терингизни тозалаши;
- оздириши ва ҳаттоки жигарингизни янгилаши мумкин.

Бу арзон сирни сизга ҳеч қачон айтишмаган. 2000 сўм олиб аптекага киринг ва бу дорини сотиб олинг сабаби... БАТАФСИЛ👇🏻

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 16:23


Ўзбек аёли

Муниса бетоб бўлиб қолди. Икки қаватли уйини, ҳовли жойларини чиннидек қилиб тозалаб ўтирар, озода уйларида кўнгли ёзиларди.
Аёл ҳали келин олмаган, ўзи эса элликни қоралаб қолганди.

Бемор бўлди, уйлари бир ҳафта қаровсиз бўлиб қолди. Ўзи бир ишга ярамас, аммо атрофдаги тартибсизликни кўриб безовта бўлаётган эди. Ҳам давлат ишида ишлаб, ҳам уйини ораста қилиб қилиб, югуриб юрган одамнинг ётиб қолиши ёмон бўларкан.

Кечаси яхши ухлолмади. Эрталаб турмуш ўртоғидан мардикор бозордан бир кунга иккита аёлни олиб келиб беришини сўради.

Бири ўзи тенги, бири анча ёш аёллар келиб ҳовли-жойнинг катталигини кўриб, "Икки юз эллик минг кам, бу ерда иш кўп экан!" деб туриб олди. Муниса яна эллик минг қўшди.
Ишлаш учун келган ҳашарчилар уч юз мингга ҳам рози бўлмай, кетиб қолдилар.

Муниса ўрнига беҳол чўзилар экан, лаблари бемажол пичирдади.
"Бир кунлик уй тозалаганим ҳақи уч юз мингдан қиммат экан, яна Давлат ишида ҳам ишлаб пул топдим, учта ўғил туғдим, ўзимнинг нархимни мана шу аёл айтмагунча билмабман-а?"

Сиз-чи, қадрдоним, сиз биласизми, ўзбек аёлининг баҳоси қанча?

Феруза Салходжаева

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 15:06


• Закот - сени тозалаш ва кучингни кўпайтириш учун ўтказиладиган нозик жарроҳлик амалиётидир.
• Уйланиш - борлиқдаги энг катта масъулият. Унинг ҳар бир тафсилоти учун ё савоб оласан ёки жазоланасан.
• Судхўрлик - Аллоҳ таолога қарши расмий уруш эълон қилиш.
• Барака - Аллоҳнинг махфий қўшинларидан бири.
• Садақа - хатоларни ўчирувчи.
• Масжид - Аллоҳнинг ўз аҳбоблари ила учрашиши учун ердаги уйи.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 15:01


Ўзини ўта синчиков ва зийрак деб биладиганлар учун махсус.

Ушбу суратда нечта бургут тасвирланган?

Жавоби 👇👇👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 14:39


Кениялик югурувчи Абел Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.

Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.

"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.

"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.

"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".

"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.

"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ."

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 12:17


ЎРГAНДИМ...

• Кўрдимки, инсонлар кўрингани каби чиқмаслар. Яхши танимасдан туриб, яхши, ёмон демасликни ўргандим...
• Боқдимки, ортиқча баҳо бермоқ ярамас. Кераклича баҳо бермоқни ўргандим.
• Боқдимки, шошилса, кўп ёмонликлар бўлар. Сабр этмоқни ўргандим.
• Боқдимки, насиб эмас бўлса, бўлмас. "Хайрлиси" демоқни ўргандим.
• Боқдимки, ортимдан гапирганлар ҳеч тўхтамас. Aллоҳга ҳавола этиб, йўлимда давом этишни ўргандим.

Ўргандим...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 12:12


Жудаям зиқна бой бўлган экан. Бир куни қўшни қишлоққа ошнасиникига меҳмонга борибди. Энди ўтирган экан, уйдаги шамни ўчириб келдимми йўқми, деган савол қийнай бошлабди. Бориб келай деса йўл узоқ, бормай деса шамни эриб қолишини ўйлаб юраги увишиб кетибди. Охири чидолмай йўлга тушибди. Халлослаб уйига келиб, эшикни тақиллатибди. Хотини чиқиб, эшикни очмоқчи бўлган экан...
Бой:
— Эшикни очма, ҳадеб очиб ёпилаверса эшик емирилиб кетади. Уйдаги шамни учириб қўй, шуни айтишга келган эдим. Мен шундоқ изимга қайтиб кетаман. Тайёр ошдан қолмай.
Хотини:
— Вой дадажониси-ей, менку шамни аллақачон ўчириб қўйганман, сиз шу гапни айтиш учун шунча йўл босиб келдизми, ковушингизни тагини емириб?
Бой:👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 11:06


Ушбу машинанинг эгаси даниялик. Мусича унинг машинасига уй қурганлиги сабали, у бир ой давомида машинасидан фойдаланмади.

"Қуш уй қуриб, жўжа очиши учун менинг машинамни танлабди. Демак, унинг учун энг тинч жой шу ер. Мен унинг тинчини ва уйини бузишга ҳаққим йўқ. Шу сабабли, унинг тинчлиги учун қайғураман", деди у.

Ҳақиқий инсон. Сизнинг машинангизга қуш уя қуриб, тухум қўйса, нима қилган бўлар эдингиз?

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 07:44


​​Акбар хотининг ўзгариб қолганини тушунмай, жавоб берди:
– Кеча тилла бозорда бир аёлдан сотиб олдим. Асл тилла деди… Сенга ёқмадими?
Ҳа, худди ўзи. Санобар опанинг балдоқлари эди булар!
– Бу энди меники, а? Нима қилсам ихтиёримми? – сўради аёл.
Акбар ҳайрон бўлди.
– Ҳа… Тинчликми
– Мени кечиринг…
Зулайҳо бу гапни кимга ва нега айтганини Акбар тушунмади.

– Юрақол энди, яқинларимиз кутиб қолишди, – у дарвоза томон имо қилди.

– Ҳозир бир дақиқа, опа билан хайрлашиб келай… – гулзор атрофини супураётган Санобар опага кўзи тушган Зулайҳо ўша ёққа шошди. Акбар болани олиб, машина томон кетди.

– Опа… – Зулайҳо тезгина аёлнинг қулоқларига назар ташлади. Санобар опанинг қулоқларида балдоқлар йўқ эди.

– Менда бир нарсангиз қолиб кетибди, – Зулайҳо Санобар опага қутичани тутқазди. – Яхши кунларга ишлатинг!

Санобар опа бир нима дейишга улгурмай, Зулайҳо чопганча машина томон кетиб қолди. Уни ортидан ҳайрон кузатиб қолган опа қўлидаги қутичани очди-ю йиғлаб юборди…

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

28 Dec, 07:39


Ўрмонда маймун югуриб кетаётиб “Нархлар яна ошибди, нарх-наво кўтарилибди...” деб бақирармиш. Олдидан бўри чиқиб сўрабди:
— Нега бақиряпсан?
— Нархлар ошибди, эшитдингизми? – дебди маймун.
— Нима бўпти? Менга нима?! Аввал гўшт еб юрганман, бундан кейин ҳам еявераман! – дебди бўри бепарво.
Маймун яна йўлида югуришда давом этибди: “Нархлар ошиб кетибди...”.
Уни олдидан тулки чиқибди.
— Нима деяпсан?
— Ҳамма нарса ошиб кетибди...
Тулки ҳам парво қилмай:
— Менга умуман фарқи йўқ! Аввал мўйна кийиб юрганман, бундан кейин ҳам мўйнада юраман! – деб жавоб берибди.
Шунда маймун ўйлаб туриб...

Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз...👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

26 Dec, 02:54


​​​​ДАДАМГА АЙТИБ ҚЎЙМАНГ...

Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:
– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:
– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?
Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.
Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:
- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Донг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.
Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

26 Dec, 01:05


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Пайшанба тонги файзли келсин!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 17:04


ХАЙРЛИ ТУН
ҚАДРЛИГИМ.

Яхши инсон ўзидан бахт,
Ёмон инсон ўзидан тажриба,
Хатокор инсон ўзидан дарс,
Мукаммал инсон ўзидан гўзал из қолдиради...

Доимо гўзал ўйланг,
гўзал сўзланг,
табассумли ва очиқ чехрали бўлингки,
ёмон ниятли инсон сизни кўрганда беихтиёр ёмон ниятидан қайтсин...

Тунингиз осуда ўтсин.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 16:59


Онкологлар энди мени кечиришмайди. Бутун дунё топмаган дардимга, биргина мева даво бўлди‼️

АҚШ соғлиқни сақлаш институтининг нашр қилишича, медицинада Рак касаллигига қарши энг ўткир фаол тасир қилувчи ягона мева Ўзбекистонда экан. Биргина мева кимёвий муолажадан 70.000 маротаба кучли бўлиб, 1000 дан ортиқ дардларга даво экан. Бу мева билан рак энди дард эмас, шунчаки енгил бир шамолдир.

Европа мамлакатларида ҳали билмайдиган, бизда эса бир тийин турадиган мужизавий мева шукиБатафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 16:04


Ойна артган бола...

Доктор Муҳаммад Хоний айтади "Кунларнинг бирида машинамда ўтиргандим. Ўн олти ёшли бола келиб, "Олд ойнани артиб тозалаб берайми?" деб сўради.
"Хўп" дедим.
Ажойиб қилиб тозалади. Унга 20 доллар бердим. Бола ҳайрон бўлиб, "Америкадан келдингизми?" деб сўради.
"Ҳа" дедим.
"Тозалаш ҳақини олмай, ўшанинг эвазига сиздан Америка университетлари ҳақида сўрасам майлими?" деди бола.
У шу даражада одобли эдики, гаплашиш учун ёнимга чақиришга мажбур бўлдим.
"Ёшинг неччида?" деб сўрасам, "Ўн олтида" деди.
"Ўрта мактабнинг иккинчи синфида ўқийсанми?" десам, "Йўқ, эъдодиянинг олтинчи синфини тамомладим" деб жавоб берди бола.
"Қандай қилиб?" деб сўрадим.
(Араб мамлакатларида мактаблар ўқувчилар ёшига, ўқитиладиган фанларнинг мураккаблигига қараб турлича бўлади. Мутавассита деб номланган ўрта мактабларда кичик ёшдаги болаларга енгил фанлар ўқитилса, эъдодия мактабида ёши каттароқ болалар ўқитилади. Ҳикоядаги бола мутавассита мактабида ўқиш ёшида экан. Аммо эъдодияда ўқияпти)
"Дарсларни ўзлаштиришда бошқа ўқувчилардан устунлигим ва барча фанлардан баҳоларим беш бўлгани учун улар мени бир неча йил олдинга ўтказишди" деди.
"Нега бу ерда ишлаяпсан?"
"Отам икки ёшлигимда вафот этганлар. Онам бир уйда пазандалик қиладилар, мен ва синглим кўчада ишлаймиз. Эшитишимча, Америка университетларида дарсларни пухта ўзлаштирган, аълочи талабаларга стипендия берилар экан" деди.
"Бу ерда сенга ёрдам берадиган киши борми?" деб сўрадим.
"Ўзимдан бошқа ҳеч ким" деди.
"Кел, овқатлангани борамиз" дедим.
"Орқа ойнани артиб бериш шарти билан" деди. Рози бўлдим.
Ошхонада таомни ўзи емади, балки онаси ва синглисига олиб бориш учун халтага солиб келишларини сўради.
Инглиз тилида равон гаплашишини сездим. Бола кўп ишларни маҳорат билан бажарарди.
Ўзининг ҳужжатларини уйидан менга юборишга, мен уларни Америкага жўнатишга уриниб кўришга келишдик. Олти ой ўтгач, уни ўқишга қабул қилишларига эришдик. Ўқишга қабул қилинганидан икки кун ўтиб менга қўнғироқ қилди ва "Аллоҳга қасамки, биз уйда қувончдан йиғлаяпмиз" деди.
Икки йилдан сўнг унинг исми Нью Йорк таймс газетасида замонавий технологиялар соҳасидаги энг ёш олим сифатида нашр этилди. Мен ва оилам бундан хурсанд бўлдик. Аёлим менга билдирмай, боланинг онаси ва синглиси учун виза олибди.
Бола онаси ва синглисини Америкада кўриб, на гапира оларди, на йиғлай оларди.
Бир куни уйда мен ва аёлим ўтиргандик. Қарасак, у ташқарида машинамни ювяпти. Кутилмаган ҳолдан ҳайратда қолиб, уни қучоқлаб олдим ва "Нима қиляпсан?" дедим. Шунда у "Мени қўйиб юборинг. Ўзимнинг олдин қандай аҳволда бўлганимни ва сиз мен учун нималар қилганингизни унутмаслик учун" деди.
Фаластинлик бу йигитнинг исми Фарид Абдул Олий бўлиб, бугун у АҚШдаги Гарвард университетининг энг афзал ва машҳур профессор ўқитувчиларидан бири.

Инсондаги юксак хулқлардан бири қилган яхшилигини миннат қилмаслик ва бировдан кўрган яхшилигини унутмасликдир.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 14:15


ТУҲМАТ.

-Хотин, совуқ чой олиб кел! - ўшқирди ароқ ичиб, маст бўлиб, гандираклаб келган эркак.
-Ҳозир, - қўрқув аралаш жавоб берди аёл.
Чойнакни чумагидан чойни хўриллатиб охиригача “ютгач” эркак темир каравотга ўзини ташлади. Бироздан сўнг хона унинг гулдираган хуррагига тўлди.
Бир соатлардан кейин оғзи қақраб, сув ичишга турган эркак, негадир “чўнтагимдаги пулим қани?” деб важоҳат билан аёлига бақириб қолди.
-Яхшилаб кўринг, дадаси, мен тегмадим! – деди аёл минг хавотир билан ва ичида секингина шивирлади: “Топилақолсиней, ишқилиб”.
-Сен олиб қўйгансан! Қани, топ, бўл, яшириб қўйдингми пулимни, ўғрисан, - сўкина кетди эркак.
-Дадаси, мен ошхонадан бери келмадим-ку, чўнтакларингизни яхшилаб кўринг, мен тегмадим, ишонинг, - зорланарди аёл.
-Сендан бошқа олмайди, ўғри хотин, топ пулни, чўнтагимдалиги аниқ эди... Топ! - бисотидаги энг хунук сўкиниш, ҳақоратларни қаторлаштириб ташларди эркак.
Тўсатдан тушган тепкидан аёл букилиб, оғриқдан ҳатто ингролмай ҳам қолди.
-Пулни жойига қўй, ҳароми, ўғри,- тинмай сўкиниб, айбсиз “айбдорни” дўппосларди эркак...

Шовқинни эшитиб, эшикдан қасава рўмол ўраган кампир-қайнонани боши кўринди...
-Нима гап, болам ? - сўради кампир.
-Кўрмайсизми, пулимни ўғирлаб, бўйнига олмаслигини? Тан олмасин, топиб бермасин, ўлдираман, - ўшқирарди эркак бор овози билан.

-Худо ҳаққи, дадаси, мен олмадим, мен ўғримасман, Худодан қўрқинг, туҳмат қилманг, - юзининг қонини артишга уринарди аёл. Титраб, зўрға овози чиқарди...
Тўсатдан, кампир важоҳат билан келинига ташланди ва уни уришга тушди:
-Қасам ичма, қасам уриб ўлгур, олган бўлсанг қайтариб бер, ўғри!
Аёл шўрликни бурчакка босиб, ўласи қилиб дўппослаган она-бола чарчашди шекилли, уришдан тўхташди.
Кампир ўғлининг ўрнини тўғрилаб бераман деб, ёстиқни кўтариб...бир даста пулни кўрдию:
-Ҳа, ўла ароқ ичмай, қара, манаку пулинг, заҳархўр, ичма энди дегандима... – ғудранди эшикка йўналиб.
Бурчакда, оғзи-бурни қонга беланиб , оғриқдан, туҳматдан буғриқиб, “Мен ўғримасман, мен олганим йўқ” -дея алам билан аянчли шивирларди шўрлик аёл...
Ушбу туҳмат ва адолатсизлик учун эр ҳам, қайнона ҳам кечирим сўрашни хаёлларига ҳам келтиришмади. Афсус...

Энди ҳисоб-китоб Қиёмат куни бўлади... Энди бу ноҳақликнинг жазосини ожиза аёл эмас, азоб берувчи фаришталар беришади!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 13:43


Афсуски, бу ҳақиқат...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 13:38


Янги йилни нишонлаб тонгга яқин бир аҳволда уйга кириб келган эрни хотини кутиб олибди.
— Юзимга қарашга энди қандай чидайсиз? – дебди хотини.
Эр бўлса унга:
👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 12:04


Инсонийлик қиймати

Бир аёл қимматбаҳо кийимлар сотиладиган дўконга киришда эшик оғзида турган фақир бир эркакка кўзи тушди. У эшикка суянганича кийимларга термулиб турар эди. Аёл эркакни дўкон ичига чақириб, кийимлар орасидан ўзига ёққанини танлаб олиши мумкинлигини айтди. Эркак уялиб қаршисида турган болалар кийимига қаради. Аёл эса уни тушуниб, сотувчидан ўша кийимдан икки жуфтини халтага солиб беришини сўради. Ўзи эса четроқдан ҳалиги эркакнинг қувончини кузатиб турди. Бироздан кейин эркак кийимларни қўлига олиб, аёлга кўп раҳматлар айтганча дукондан чиқиб кетди. Аёл эса кийимлар пулини тўлаш учун тўлов чекини сўради. Чекни қўлига олган аёл кутилмаганда бошқа ёзувга кўзи тушди.
Дўкон эгаси унга шундай ёзиб қўйган эди:
«Бизда инсонийлик қийматини ўлчай оладиган аппарат йўқ!»

Садақани кўпайтиринг, ризқингиз зиёда бўлади.
Намозингизда хушъни кўпайтиринг, ҳаловатингиз ортади.
Ота-онангизга яхшилик қилишни кўпайтиринг, муваффақиятларингиз кўпаяди.

«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур..» (Талоқ 2, 3)
«Ким Аллоҳга тақво қилса...» — бу шарт.
«У зот унинг йўлини очиб қўюр...» — бу ваъда.
«Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...» — бу эса мукофот.

©Икром Шариф таржимаси

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 11:08


Бу японча тартиб. Текин овқатга турган ватандошларимиз хотингланг-да, нима учун Япония бу қадар ривожланиб кетганини мулоҳаза қилаверинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 05:06


БЕРАХИМ ОНА

Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
"Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга
беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди.
Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги
учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... – деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими?
Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, – деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калла-сига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол.
У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бири-ни олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 03:05


​​Омонат жон

Узоқ масофага йўлга чиққан автобус ўриндиқлари деярли тўлган эди. Ҳаво мусаффо, кўклам ўз тароватини ёйган. Ҳар бир йўловчи ўз хаёли билан банд. Текис йўлдан яхшигина тезлик билан кетаётган автобуснинг бирдан тўхташи барча йўловчиларнинг диққатини тортди.
Йўлнинг қоқ ўртасида уловнинг юришдан тўхташининг сабабини тушунмаган одамлардан бири хитоб қилди
—Шофёр ака, нима бўлди, нега тўхтадик?
—Қўл кўтарган чол чиқиб олсин, ҳозир юрамиз,-деди ҳайдовчи бамайлихотир.
—Қанақа чол, ҳеч ким йўқ-ку! Йўловчилар энди автобус ойнасидан қарай бошладилар.
—Ҳозиргина битта чол қўл кўтарди-ку,,-деди ҳайдовчи.
Энди ҳамма ўрнидан туриб олган, автобус ойнасига боқиб, уларни йўлдан қолдирган чолни изларди.
—Эйй, ҳеч ким йўқ, юраверинг,-деди кимдир.
Жавоб бўлмади.
—Ҳайдай қолинг, энди, норози оҳангда гапирди яна бири.
Ҳайдовчи жавоб бермади.
Олдинги ўриндиқда ўтирган йигит шофёрнинг олдига бориб елкасига туртган эди, ҳайдовчи бир томонга оғиб кетди.
—Ҳайдовчимиз бандаликни бажо қилибди! —деди йигит ҳам қўрқув, ҳам ҳаяжон билан.
Ҳозиргина ғала-ғовур қилаётганлар жим-жит бўлиб қолган эдилар.
Ўртароқда ўтирган кексароқ киши сукунатни бузди.
—Ҳайдовчимизнинг ажали етган экан, Азройил чол қиёфасида кўринибди. Бизнинг эса ҳали насибамиз узилмаган экан...
Феруза Салходжаева оққа кўчирди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 02:13


Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайверганлар эса мағлубиятга учрайверади.

©️ Браян Трейси

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

25 Dec, 01:05


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мен учун Қадри баланд Қадрдонларим!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди,

Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтаётган кунларимизни шукроналик ила қарши олайлик...

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатини зиёдаси билан тухфа этсин.

Яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!

Бугунги Чоршанба кунингиз файзу барокатли ўтсин!

Хар бир янги кун Аллохнинг бизга хадясидир. Янги кун, янги имкон муборак бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 17:04


ҲАЙРЛИ ТУН.

Сизга албатта бахт, омад
келади.

Сабабини ўзингиз билмайсиз!

Лекин, ишонинг, бунинг учун
кимдир ҳаққингизга чин қалбдан
дуо қилгани, ёки

Аллоҳ ризоси учун қилган ва
эсингиздан чиқарган бирор яхши
амалингиз сабаб бўлган бўлади.

Шунинг учун, кичик бўлса ҳам,
арзимас санамай яхшиликларда
давомли бўлинг!

Аллоҳ сизга ғам андуҳ
ораламайдиган бахт саодат
беришини сўраб, хайрли тун
тилаймиз! Аллоҳнинг паноҳида
бўлин

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 16:59


Вазелингга + Йод қўшсангиз борми натижадан шокка тушишингиз аниқ❗️

Бунчалик оддий рецепт билан 18 ёшли тиниқ юзни 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни ҳаёлига келибди дейсиз.

Камига маникюр, педикюр ҳаттоки уҳод қилишга ҳам ҳожат қолмайди. Терингизни гўзаллиги Женифер Лопезни синдиради. Қорайган териларни момиққина пахтадек оппоқ қилиб қўяди.

Бир тийин турадиган бу рецептни 2 ҳафта қўллаш етарли. Натижа эса дунё гўзалларини ҳам ортда қолдиради!

Мана ўша рецепт: ёзиб олинг!
• вазелин
• 1 қошиқ йод ва …Батафсил👇🏻

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 16:05


Аёл дуоси!

Аёл ҳар кеча уйқудан олдин дуо қилиб, Аллоҳга шукр қилади. Бир кеча уйқудан олдин шундай шукрона дуоси қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда ва кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимлари менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 14:53


Замонавий наркомания...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 14:48


Танангизда бир дона холингиз бўлса ҳам буни билиб қўйишингиз шарт❗️

Бир куни маҳалламиздаги ёши энг катта онахонни кўргани боргандим. Ёшлари ҳам 100 дан ошиб қолган. Гаплашиб бўлиб дуо қилинг дегандим, қўлларини дуога очиб юзингдаги хол бахтинга таъсир қилмасин деб қолдилар. Онахондан бу сўзларни маъносини сўрадим. Танамдаги холлар аслида нимадан дарак беришини эшитиб қотиб қолдим.

Онахоннинг айтишича танадаги хол сизни булардан огоҳлантиради... Батафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 14:05


​​ Таққослаш

Дугоналаримдан бирининг эри хиёнати ошкор бўлгач, буюмларини йиғиштириб маъшуқасиникига кўчиб кетганини эшитганимда ичимда бир нима узилгандек бўлди. Шу воқеа вазиятга бошқача қарашга мажбур қилди. Бўлиб ўтган воқеалардан нафақат мен, балки эрим ҳам азобланаётганини, оиламиз ва фарзандларимизга бефарқ эмаслигини тушундим. Бироз кўнглим юмшаб эримга яхши муомала қила бошладим. Бошида эри хиёнат қилганлик мен учун дўзах азоби бўлиб туюлган бўлса, энди уни енгиб ўтганимни ҳис этардим. Албатта, бу осон бўлмади, лекин одам сабр қилса, барча қийинчиликларни енгиб ўтиши мумкин экан. Энди у мен учун болаларимнинг отаси. Ҳозирча эр-хотиндек яшай олмас эканмиз, ҳеч бўлмаса, ота-онадек яшашга қарор қилдим. Орадан ўтган икки ой эса турмушимизга аввалги ҳис-туйғуларни қайтара бошлади. Лекин хали ҳам унинг телефонини, электрон почтасини яширинча текширишдан ўзимни тия олмасам-да, уни кечиргандим. Нега менга хиёнат қилди, деган саволга жавоб топишга уринардим. Бир куни топгандек бўлдим. Эркаклар бир-бири билан рақобатлашишни ёқтиришади, шундай экан, эрим ҳам «юриш» қанақа бўлишини билишни истаб қолган. Бор-йўғи шу! Аксинча бўлганда у мени ташлаб, маъшуқаси билан кетган бўларди. Хиёнат ҳақида кўп ўқиганим учун бир куни газетада актриса Марлин Дитрихнинг «агар аёл эрининг хиёнатини кечирган бўлса, хатосини юзига солавермаслик учун ҳам ўзида куч топиши керак» деган сўзларини ўқиб қолдим.
Кўнглимдаги чандиқ
Орадан яна бироз вақт ўтгач, оиламизда хотиржамлик ҳукм сура бошлади. Вақт мени даволади, оиламни сақлаб қолдим. Юрагимдаги чандиқ сабаб эримга бутунлай ишонмасам-да, ҳарҳолда кечирдим. Албатта бу чандиқ оилавий бахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиб турибди, лекин дунёда беқусур нарсанинг ўзи йўқ. Воқеалардан тўғри хулоса чиқариб, ўзимга бўлган ҳурматим анча ошди. Ўзингни ўзинг яхши кўрмасанг, сени ҳеч ким яхши кўрмайди, деган гап тўғри экан. Энди ўзимга кўпроқ вақт ажратаяпман, эрим билан муносбатларимиз тикланиб, бой берган вақтимизнинг ўрнини тўлдириш, оила даврасида вақтимизни кўпроқ ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин қора кунларни умуман тилга олмаймиз. Бу менинг биринчи ва очиқ иқрорим.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 11:21


​​​Эркинлик...

—Якшанба  куни болаларингни олиб бизникига кел! Хўжайин ҳам ўртоқлари билан тоққа кетадилар, уйда бўлмайдилар!
Холаваччаси бўлмиш Камоланинг таклифидан сўнг уч кун турмуш ўртоғига ялиниб, кўндиришга эришган Маъсума қолган уч  кунни ҳаяжон ва тайёргарлик билан ўтказди. Айтилган куни эрталаб кеча тайёрлаган пишириғини кўтариб йўлга чиқди. У Сергелидан ҳали метро, ҳали маршрутка қилиб Дўрмонга етиб келгунича тинкаси қуриб кетди. Ўғиллари жуда шўх; метрода бир-бирини қувлаб безор қилди, маршруткада бетоқат бўлиб "Қачон етамиз!", " Яна қанча қолди? "деган тинимсиз сўроқлари билан бошини оғритиб юборди.
У бир-биридан ҳашаматли ҳовлилар оралаб  дугонасининг уйини топиб борди.
Ҳашаматли ҳовли яқинда таъмирдан чиққанлиги шундоқ сезилиб турарди. Уни Камолани ўзи кутиб олди. Уйда ҳам ясаниб олган ўртоғи болаларини қучоқлаб,  ўзини бағрига босиб кўришгач, уни дид билан солинган   икки қаватли уйга ярашиб тушган, ҳовлининг четроғида  шийпонга ўхшаб қурилган, тепаси нақшлар билан ёпилган, устунли, тўрт томони очиқ айвонга таклиф қилди.
Маъсума бу қадар ҳашаматни кўраман деб ўйламаганди, ўзини ўнғайсиз ҳис эта бошлади.
Ҳали уни, ҳали буни дастурхонга қўйган дугонаси болалар тўккан ушоқни ҳам кўздан қочирмай териб олиб кетарди.
Камоланинг ҳам унинг  болалари тенги ўғиллари бор экан, сал ёввойироқ кўринди кўзига, ўзини одамдан тортиб турар экан...
Рухсат теккач, Маъсуманинг ўғиллари бассейнга қараб чопқиллаб кетди...Бироздан сўнг қўлидан телефони тортиб олинган мезбон болалар ҳам сувга тушди.
Камоланинг ўғли қаёқдандир топиб келган коптокни сув ичида бир-бирига  отиб, қийқириб ўйнай бошладилар. Бир пайт Маъсуманинг ўғли  бассейндан тушиб, коптокни йўлак томонга қараб тепди. Сувдан чиққан копток деворга урилди. Камола ўтирган жойида бақирди
—Деворни расво қиласан, Комрон, унақа қилма! Бор, чўмил!
Бироз ўтиб кичик ўғли ҳовлидаги гулларни уза бошлади, дугонаси ўтирган жойидан танбеҳ берди
—Вой, Имрон, фасадни бузасан, болам, тегма гулларга!
Маъсума болаларининг беодоблигидан уяла бошлади.
Ҳали сувга кириб, ҳали сувдан чиқиб, қувламачоқ ўйнаётган ўғилларини тўхтатишнинг иложи йўқ эди. Ҳаммасидан ёмони зинадан кўтарилаётган Камрондан  ўзиб кетмоқчи бўлган Имроннинг туртиниб, катта гулдонни синдириб қўйгани бўлди. Ўрнидан отилиб турган Камола "Ишқилиб вазам синмаган бўлсин, буюртма қилиб обкелтиргандик  Хитойдан",—деганча уйга кириб кетди...
Дугонаси овқат маҳали ҳам бир-бирини туртиб ўтирган болаларини кўздан қочирмасликка ҳаракат қилди, аммо, улгурмади, Имрон косани сураман деб шўрвани тўкиб юборди.
—Вой, куйиб қолмадинг-ми?Маъсума ўғлини пайпаслай бошлади.
—Кўрпачаям расво бўлди, янги қавитган эдим,— дугонаси дарҳол нам салфетка билан тозалашга тушди...
Келганига минг пушаймон бўлган Маъсума болаларнинг орқасидан ҳай-ҳайлаб юрган дугонаси билан  тузук-қуруқ гаплашиб ҳам ўтирмади, ҳижолатдан нима еб, нима ичганиниям билмади...
Сувдан амаллаб чиқариб олган ўғилларини кийинтириб, хайрлашаётганда дугонасининг кўнгил учун
—Шунақа қилиб келиб туринглар, мана уйимизни кўриб олдинг,—деб айтган гапларига
—Ўзинг ҳам бор, болаларингни олиб,—дея хайрлашди.
Шунча тўполон қилиб ҳам чарчамаган болалар метронинг узун йўлаклари ичида ҳали ҳам у ёқдан бу ёққа югурар эдилар.
Ўз ўйлари билан ўтирган Маъсума болалигини эслади. Онаси қайси қариндошининг уйига борса, албатта, болалардвн бирини олиб кетар, "Бир-бирини танисин",-дер эди. Уларнинг уйида ёз бўйи қариндош-уруғларнинг болалари бўлар, Камола бутун ёз уларникидан кетмасди. Истаганча тўполон қилиш,
" бекинмачоқ"," қувламачоқ", "беш тош"," ўртага тушар",-ўйнашар, бирор нимани синдириб қўйишса,  катталар "Келган бало шунга урсин", деб қўяр, ҳеч ким  " Жим бўл", демас, боласининг овозини ўчириш учун қўлига телефон бериб қўймас эди.
Кўзларида ёш айланди.
Катта ўғлининг
Барибир кичкина бўлса ҳам ўзимизнинг уйимиз яхши-я, ойи,—деган овозидан бошини кўтарди
Нимага?
Чунки синадиган вазамиз йўқ гапга қўшилди кичиги
Маъсума боласини қучаркан, беихтиёр кулиб юборди.
Феруза Салходжаева.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 10:05


Кўзгудаги акс

— Нима етишмайди сенга? Устингда энг яхши кийим-бош, еганинг олдингда. Қанча сўрасанг берсак, нега дўстингнинг пулини ўғриладинг?
— …
— Жим турма, гапир!
— …
— Афтағфируллоҳ, кимга тортган-а бу?!
Менга қара, агар яна шу иш такрорланса оёғингдан осаман, бола! Менга ўғри бола керак эмас!

Тўсатдан эшик тақиллади. Туриб эшикни очди. Таниш одам унга сумка тутқазди.
— Ҳеч ким сезмадими?
— Ҳеч ким, хўжайин. Юкларни заводдан кечда чиқариб улгургандик. Ўт ўчирувчилар келганда сохта моллар ёниб бўлганди…
— Яхши. Бор энди. Бу атрофда кўп ўралашма.

Бола сумкада пул борлигини биларди. У бир дадасига, бир таниш амакининг оғзига қараб ҳаммасини зўр қизиқиш билан кузатарди…

Аржумандбегим

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 09:41


Сукут сақлашнинг етти фойдаси

1. Сукут — ҳеч қандай ҳаракатсиз ибодат.
2. Сукут — тақинчоқсиз зийнат.
3. Сукут — салтанатсиз ҳайбат.
4. Сукут — деворсиз қўрғон.
5. Сукут — бирор кимсадан узр сўрашга беҳожатлилик.
6. Сукут — икки елкадаги фаришталарга истироҳат.
7. Сукут — жоҳилларнинг айбини яширадиган тўсиқ.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 09:36


🐢Уч тошбақа тоққа дам олгани чиқишибди. Тоғни учига чиққунларича 20 кун ўтибди. Энди ўтириб гулҳан ёқамиз дейишса, гугурт пастда қолиб кетган экан. Тошбақалардан бири дебди:⠀
— Мен пастга тушиб гугурт олиб чиқаман.⠀
Орадан 3 кун, 5 кун, 1 ҳафта ўтибди. Иккита тошбақа бир-бирига қараб:⠀
— Энди қачон келади? Жуда секин юради-да! – деб туришса, сал нарироқдан шеригининг овози келибди...👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 09:05


​Ўзидан кечган инсон ўзгани бахтли қилар.

Мен отам билан гаплашиб ўтиришни яхши кўрардим. Бир куни улар: “Биласанми ўғлим, шу амманг жудаям меҳрибон, бошқача-де”, - деб қолдилар.

- Биламан, аммажоним бизларни ҳам ўз фарзандларидек яхши кўрадилар. Биз ҳам уларни яхши кўрамиз, - дедим.
- Ҳеч эсимдан чиқмайди... Бир куни мактаб ошхонасидан иккита булочка олиб, биттасини менга берган. Қорним жудаям очиб турганди. Шунақанги мазза қилиб еганман, унинг таъми, синглимнинг меҳрибонлиги бир умрга хотирамга муҳрланган, - дедилар. 

Отамларнинг шу гапларидан 3-4 кун ўтгач, аммажоним уйимизга келиб қолдилар. Уларга отамнинг шу гапларини эслатдим. Аммажоним кулиб қўйдилар ва: “Ўзи шу акам меҳрибон, бошқачалар. Мен воқеа аслида қандай бўлганлигини айтиб бераман. Яхшилаб қулоқ сол”.

-  Мактабнинг иккинчи ёки учинчи синф ўқувчисиман. Овқат пулини эсдан чиқариб, уйда қолдирибман. Катта танаффус вақтида ҳамма синфдошларим ошхонага кетишди. Мен тезда юқори синфда ўқийдиган шу акамларнинг олдиларига бориб: “Ака, агар ортиқча пулингиз бўлса беринг, синфдошларим билан ошхонага кетаяпмиз”, - дедим.
- Албатта синглим, ман доим ортиқча пул олиб юраман, ма, олгин”, - деб пул берганлар.

Мен ошхонага кириб, иккита гўштли сомса олдим. Шу пайт кўзим акамнинг синфдошларига тушиб қолди. Қарасам, уларнинг орасида акам йўқлар. Ошхона деразасидан кўрдимки, акам битта ўзлари ташқари ҳовлида айланиб юрибдилар. Ана шунда билдимки, акам ўзлари оч қолсалар ҳам, ёнларидаги ҳамма пулни менга берган эканлар...

Тезда акамнинг олдиларига чиққанман. Битта сомса ўзимга, иккинчисини акамга берганман. Биргаликда кулишиб, мазза қилиб еганмиз. Бу воқеа бир умр эсимдан чиқмайди...

Ўзидан кечган инсон ўзгани бахтли қилар. Шу гапларимни ҳеч қачон унутмагин!

Ҳожиматов.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 06:48


Муаммо нима?

Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жахл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингиз ётади!

Орқага қараманг!
Кечиринг!
Кечинг!
Унутинг дуо айланг!
Орқага қараманг!
Соғинманг, кутманг!
Орқага йўл йўқ!
Жахлни йиғиштириб келажак сари олға босинг!
Сиз албатта енгасиз !

Ўқин..Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 06:43


Тухум ичига лимон солиб қўйсангиз борми нима бўлиши етти ухлаб тушингизга ҳам кирмаган!

Эски СССР каналини кўриб ўтиргандим, биттаси тухумни ичига лимон солиб қўйди. 14 кечадан сўнг ҳосил бўлган нарсадан шокка тушиб қолдим. Шу захоти туриб битта тухум ичига лимон солиб қўйдим. Ростан ҳам ҳаммада ўхшаркан. Бир йилга қолмасдан миллионер бўлиб кеттим. Бўлди энди бой бўлиш сирини очмасам бўлмайди!

Гап шундаки тухумга лимон солиб устига бироз сув қуйганиздан сўнг… Батафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 05:29


​​Онангиз хақ , нима қилсин у ҳам фарзандидан зирриёд қолишни ҳоҳлайди. Набира суйсам, набира тўйлар қилсам деган орзу - ҳаваслари бор. Мен сизнинг бахтингизга тўғаноқ бўлмай. Ойингизни орзу - ҳаваси армон бўлмасин. Яхшиси ажралишайлик, мен кундош билан бир уйда яшаолмайман, буни қабул қилолмайман. Менда кундош билан яшашга на жасорат бор, на сабр - тоқат бор. Шундоқ хам юрагим адойи тамом бўлган, -деб йиғлайди.
— Фариштам, сен яхшиси мени олдимга кел. Менга сендан бошқаси керак эмас. Фарзандга келсак, Оллоҳим тақдиримизга , қисматимизга ёзган бўлса албатта фарзандли бўламиз. Кўп сиқилавермагин , ойимдан ҳам хафа бўлма. Сени ҳеч кимга алишмайман, жонимдан ортиқ кўришимни била туриб ,бамайлихотир ажрашайлик дейсан. Бошқа бунақа гапларни айтмагин.
— Нима қил дейсиз унда? Ахир мен хам шундай бўлишини хохлармидим. Туғиб беролмасам сизга...
Турмуш ўртоғи бир амаллаб Зулфияни Россияга келишига кўндирди. Зулфияни Россияга кетаётганини эшитган қайнопалари роса жанжал қилишди . Зулфия нима қилишини билмай фақат йиғларди Шу зайлда кунлар ўтаверди.
Зулфия Россияга келди. Турмуш қурганига ўн бир йил бўлган эди. Орадан бир йилдай вақт ўтиб уйига телефон қилди. Келинойиси ҳомиладор, ой куни яқинлашиб қолган экан.
Телефонда гаплашиб туриб, Зулфия ҳазиллашиб: — " Келинойи, туғсангиз фарзандингизни менга беринг", - деди.
— Майли бераман, - деди келинойиси.
Зулфия бундан хурсанд бўлиб эри билан маслахат қилди . Эри хам ,"агар ўзлари рози бўлиб берсалар, майли ", - деди.
Зулфия келинойисига яна телефон қилди.
Хол - ахвол сўрашгач: — Келинойи ростдан берасизми болангизни , - деб сўради.
— Ҳа, сиз бахтли бўлсангиз бўлди , бераман, - деди келинойиси.
— Акам нима дейди ,онангиз қарши эмасмилар келинойи?
— Хаммаси розилар , фақат сиз бола туғилгач келиб олсангиз бўлди, - деди.
Ўн беш кун ўтгач бола туғилди. Зулфия билет олиб уйига келди. Бозорга бориб бола учун кийим - кечак , ул - бул нарса олиб, келинойисинг уйига борди. Болани ҳали чўмилтирмаган эканлар. Ўзи чўмилтирди чақалоқни. Зулфиядан бахтли инсон йўқ эди ўша дамда. Икки - уч ой ичида чақалоқни хужжатлари тайёр бўлди. Бу вақт ичида хар ким , хар хили гап сўз қилди. Зулфия гап сўзларга эътибор қилмади. Чақалоқни бироз вақт ўтиб, ўзи билан олиб кетди Россияга. Қизалоққа бор оналик меҳрини бериб парвариш қилди. Аллоҳим ўзи меҳрибон зот. Зулфия қизалоққа бутун мехрини бериб, оналик қилгани учунми, бирин - кетин Оллохим учта фарзанд берди. Қизалоқ ҳозир Зулфиянинг меҳрибон ёрдамчиси, укаларининг севимли опажониси...
Алла айтай, жоним болам,
Қулоқ солгин, алла
Ширин аллам тинглаб аста,
Ухлаб қолгин, алла
Юзларинга томган сувга
Ҳайрон бўлма, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Истиқболинг порлоқ сенинг,
Жажжигинам, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Бойлик билан фарзанднинг эрта - кечи йўқ дейди доно халқимиз. Инсон турмушнинг пасту - баланд сўқмоқларини сабр - матонат билан енгиб ўтса ,албатта унинг ажри бор. Хикоямиз қаҳрамони Зулфия 13 йил деганда , сабр - тоқат билан Оллохга фарзанд ато қилгин , - дея нола қилди. Оллоҳимга қилган нолалари етиб бориб , Яратган Эгам Зулфияни бирин - кетин фарзандлар билан сийлади. Оллохим хар бир аёлга фарзанд бериб, оналик бахтидан бенасиб қилмасин , ҳар бир хонадонда чақалоқнинг йиғиси, хамда шодон кулгуси жарангласин. Амийн

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 05:16


Фарзанд билан бойликни эрта - кечи йук...

Зулфия 23 ёшида холасига келин бўлди. Янги келинчак хаётининг энг ширин онларини бошидан кечириб, келинлик вазифасини ҳам маромига етказарди. Тонг саҳардан ҳамма жойни саранжом-саришта қилиб, нонушта тайёрлаб қўярди. Елиб югуриб куни билан уй ишларини қилар, икки қўлида кўксида холасини хурматини жойига қўярди.
Икки ёш жуда бахтли эдилар. Бир-бирларини қаттиқ севишарди. Хамма ёшларга ҳавас кўзи билан қарашарди.
Аммо орадан бир йил ўтсада Зулфия хомиладор бўлмади. Турмуш ўртоғи бир ярим йил ўтгандан кейин Россияга ишлагани мусофир юртларга кетди. Қайнонасининг 9 та фарзанди бор эди. Оила катта, оилада шунга яраша иш хам бор. Зулфия 2 йилдай қайнонасининг хизматини қилди. Учинчи йили турмуш ўртоғи Зулфияни: "Кел бирга ишлаймиз " - деб ёнига чақирди.
Шу пайтлари кунига бир амаллаб қозон қайнарди. Тирикчиликлари унча яхши эмасди. Қайнонаси бисотидаги 2 та қўйни сотиб, Зулфияни йўлига йўл кира қилиб берди. Балки ҳаво алмашса бўйида бўлиб қолар, фарзандли бўлар деб Зулфияни Россияга турмуш ўртоғининг ёнига юборди. Россияда Зулфия 4 йил турмуш ўртоғи билан бирга ишлади... Аммо бу ўтган 4 йил ичида фарзанд кўриш учун, бормаган доктори қолмади. Докторларга кўринишди, даволанишди эр-хотин барибир файдоси бўлмади.
Эр-хотин Россиядан келиб, уч ой қайнонаси билан бирга яшашди.Зулфияга нисбатан қайнонаси ўзгариб қолган эди. Тўғри ҳаммаям фарзандини бахтини ўйлайди. Фарзандимдан зурриёд қолса,- дея.
Бир куни Зулфия қўшнилардан қайнонасининг эрига: —" Бошқага уйлантираман, қачонгача бефарзанд ўтмоқчисан. Менинг хам орзуларим бор. Набира суюб эркаласам, маҳаллага дастурхон ёзиб набира тўйлар қилсам дейман" деган гапини эшитиб қолади. Шу куни Зулфия кечаси Оллохга нола қилиб:
—Эй Яратган эгам. Марҳаматингни мендан дариғ тутма. Менга хам фарзанд бер. Она бўлиш бахтидан бенасиб қилма. Сен мархамати кенг зотсан Сендан мол дунё, бойлик сўрамайман. Фақат тирноққа зор қилма. Мен хам бағримга фарзанд қучай, алла айтай. Менинг бу орзуларим менга армон бўлмасин. Раҳм қил Оллохим,- деб йиғлаб тонгни оттирди. Турмуш ўртоғи кўнгил бериб:
— Зулфия, кўп сиқилавермагин албатта биз фарзандли бўламиз Фарзанднинг эрта-кечи йўқ. Муҳими биз-бирибиримизни севамиз. Балки Яратганнинг бизга юборган синовидир бу. Онаси тушкунликка тушма. Сабр қилайлик, - деб далда бўлди.
Турмуш ўртоғи бирон марта Зулфияга фарзандимиз бўлмади дея нолимади. Асло умидини сўндирмади. Зулфияга ҳам сабрли бўлишни ўргатди...
Шу зайлда кунлар ўтаверди. Уч ойдан кейин улар янги ҳовли олиб, янги уйга кўчиб ўтишди. Турмуш ўртоғи олти ой ўтиб яна Россияга кетди. Зулфия эса ёлғизликдан бефарзандликдан сиқилиб йиғлаб - йиғлаб оларди. Кўчада болаларни кўрса хам уйига кириб, фарзанд сўраб Оллоҳга нола қилиб тўйиб-тўйиб йиғларди.
Бир куни тоғасининг хотини келиб Зулфияга:
— "Қайнонангиз ўғлимни уйлантираман деябди" деди.
Бу гапни эшитган Зулфия кечаси билан ухлай олмай, эрталаб қайнонасининг ёнига боради. Айтай деса айтолмайди, айтмай деса дунё кўзига тор кўринарди. Нима қилишини билмасди.
— Ассалому алайкум ойижон.
— Ва алайкум ассалом.
— Тинчмисиз?
— Худога шукр.Ха эрталабдан қайси шамол учирди.
— Бир гап эшитдим ойижон. Уғлингизни уйлантирмоқчимисиз?
— Юрагига сиғдиролмай дарров етказибди-да янганг. Мадомики эшитибсан яхши бўлди. Ҳа уйлантирмоқчиман устингга ўғлимни, - дея Зулфияни устига қичқириб кетди.
Зулфия турган ерида йиғлар, кўз ёшлари юзини юварди.
— Ойижон мен бунга чидолмайман. Мен кетаман кейин майли уйлантиринг. Ўғлингизга ҳам неча маротаба уйланинг, балки фарзандингиз бўлар, мени жавобимни беринг дедим. Нима қилай мени яхши кўради. Мен билан ажрашишни ҳоҳламайди.
— Балки бир балолар қилиб қўйгансиздир. Ўзингизга боғлаш учун иситганмисиз нима бало худо билади.
Ойижон бу гапингиз менга ортиқча бўлди, - деб йиғлаб уйига кетди...
Оллохим ҳар бир аёлнинг қучоғига фарзанд берсин экан. Зулфия уйига келиб турмуш ўртоғига телефон қилиб: — "Мени жавобимни беринг .Уйга келинг уйланинг, балки фарзандли бўларсиз. Онангиз ўғлимни уйлантириб, сени устингга туғадиган хотин олиб бераман, -деяптилар......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 03:05


​​Эрим устимга хотин олди.
ТАЯНЧ УСТУНИ ЎЗИНГИЗДА

Куни кеча столим устидаги қоғозлар орасидан ўз номимга келган бир аёл мактуби эътиборимни тортди. Уни олиб ўқидиму... Келинг ана шу мактуб туфайли кўнглимдан кечган ўй-кечинмаларимни изҳор этишдан олдин мактубни шундоғича эътиборингизга ҳавола этиб қўя қолай.
«Ассалому алайкум Дилбар опа, - деб бошланади мактуб. -Сиз менинг ҳаётимни сақлаб қолган ҳалоскоримсиз. Мен ва фарзандларим бир умр сиздан қарздормиз. Ажабланаяпсиз-а... Бунинг тарихи узоқ. Келинг ҳикоя қилиб берай. 5 нафар фарзандимиз бор. Кичик қизим туғилгандан кейин эрим устимга хотин олди. Олган хотини билан синфдош бўлишган, улар севишиб, ҳеч бир-бирларидан кўнгил узолмаганликлари туфайли - биз эримнинг ҳам, ўша аёлнинг ҳам кўзига кўринмабмиз. Мен рақибамни жуда яхши танийман. Ёмон аёл деб айтолмайман. Олдинги эридан туғилган бир ўғли билан домда яшайди. Олий тоифали ўқитувчи. Эси-хуши жойида. Бир неча марта у аёлни огоҳлантирган эдим. Аммо, хуллас ҳозир эримдан битта ўғил туғиб олган. Мен бўлсам бошимни қайси тошга уришни ҳам билмайман, бахтсизлигимдан олов бўлиб ёндим. Дардимни ёрай десам онам ҳам, қайнонам ҳам йўқ - вафот этиб кетишган.
Аҳвол шу даражага келди-ки, яхшиси ўлиб қутулиб қўя қолай деган қарорга келдим. «Бу аёлга қаранг, ўн йил турмуш қуришибди-ю эрининг кўнгил мулкига кира олмабди-да», - деган таъна-дашномлар юрагимга ханжардек ботарди. Турмуш ўртоғимнинг мени тушунмай келганлиги, унинг ҳаётимиз давомида артистлардек роль ўйнаб алдагани, ҳақиқий башарасини эса шунча йил ўтгач, энди кўраётганим учун ўлимни афзал билдим.
Сизнинг бир китобчангиздаги «Ажралиш» йўқолишми йўқотишми?» сарлавҳали мақолангизга кўзим тушиб қолди. Қарангки, худди ўша саҳифа очилган экан. Худойим бу шаккокликдан мени тўхтатиб қолиш учун ҳам балки ўша мақола ёзилган бетни очиб қўйгандир. Қандайдир куч ёғилиб мени шу мақолани ўқишга ундади. Сўз сеҳри, ҳар бир сатридан нур ёғилиб турган бу мақола юрагимга малҳам бўлди. Мен бутун вужудим билан уни қайта-қайта ўқидим. Ўқидиму кўзларимни катта очдим. Ақлу ҳушимни йўқотаёзган онларимда йўлимни, ҳаёт йўлимни ёритувчи юлдуз бўлиб порлади бу мақоладаги ҳар бир сатр.
Ҳозир ҳам тушкун, маҳзун пайтларимда ана шу мақолангизни қайта-қайта ўқийман. Мана турмушимиз ҳам изга тушиб кетди. Бошимдан қанча-қанча савдолар ўтди. Фарзандларим бахтига омон қолганимга худога беадад шукурлар айтиб, сиздан ҳамиша қарздор синглингиз...»
Мактубни охирги нуқтасигача ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Сезган бўлсангиз аёл исмини, манзилини атайлаб тушириб қолдирдим. Асосий гап бунда эмас. Бир дардли кўнгилнинг изтиробларидан юрагимда аччиқ оғриқ, орзиқиш тўйдим. Яна қувондим ҳам. Ахир меҳнатимиз - сўзимиз кимгадир, кимларгадир керак ва зарур экан, кимнингдир, кимларнингдир дардларига малҳам бўлган экан... Ўша аёлни-онани умрининг энг сўнгги машъум қадамидан асраб қола олган ўша мақоламни излаб, топиб қайта ўқиб чиқдим ва ўйладим. Аёл-ку ҳаётидаги оғир лаҳзаларни енгиб ўтиб олибди. Шу лаҳза, шу дамда балки яна кимдир, кимлардир қаршисидан лоп этиб чиққан турмуш муаммоларидан, кулфату ғамдан нима қилишини, билмай, қайдан чора излашни билмай эсанкираб тургандир. Бир оғиз далдага, таскинга муҳтождир, маслаҳатга интизордир. Ва шу ўринда ижозатингиз билан ана ўша мақола хулосасини такрорласам:
Азизларим!
Ҳаётда шундай дамлар бўлади - чорасиз қоласан, тушкунликдан ўзингни қайга уришни билмайсан, дунё кўзингга қоп-қоронғу кўринади. Бундайин ҳол ҳаммада ҳам юз бериши мумкин. Гап фақат, ана шу ҳолатдан қадр-қийматни тушириб юбормай, ўз-ўзингдаги маҳзунлик, ғам-қайғуни енгиб, ундан чиқиб кета олишда. «Ўзингни йиғсанг, лашкарсан», - деганларидек, мен аминманки, ишончим комил, Сиз кучлисиз, қаршингиздаги бу оғирдан-оғир муаммони ҳам енгиб ўтишга қодирсиз. «Сенинг истагинг - сенинг ўзингдадир», деган экан улуғ алломалардан бири. Инсон токи ўз-ўзидан қувват олмаса, ўз-ўзини руҳан кучли, қудратли сезмаса, улкан ҳаёт денгизида кемасини бошқара олмай ғарқ бўлиши аниқ. Бир зум бугунги кун ташвишларини ўзингиздан, қалбингиздан узоқлатинг-да бир ўйлаб кўринг.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Dec, 01:04


Ассаламу Алайкум
            ва роҳматуллоҳи
                ва барокатуҳ

Янги кун, янги имкониятлар муборак!!!
Ҳар онингиз фойдали, хайрли - барокотли ўтсин!

Аллоҳим, Сенинг раҳматинг кенглиги қадар бандаларинг ичида бизни энг бахтлилардан қил!
Бизни Ўзингга энг яқинлардан, Ўтмиш ва келажак гуноҳлари кечирилганлардан эт!.
Аҳволимизни ўнгла!
Ризоингни қалбларимизга жойла!
Авф ва жаннатингдан маҳрум этма!
Ҳар бир кунимизни ўтганидан кўра хайрли қил!
Муҳаббатингни нафсимизга жойла!
Юзларимиздан табассумни, уйларимиздан саодатни, дилларимиздан зикрингни аритма! Амийн.🤲🤲🤲

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 17:04


Хайрли тун !

Ҳар кеча яқинларингизни Аллоҳга омонат қилишни унутманг.
Ухлаб уйғонмаслик бор, ёки уйғониб тополмаслик.

Аллоҳга омонатсиз!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 16:59


Бу балиқ инсониятга бир нарсани билдириш учун ўзини қирғоққа отар экан.

Уч метрли балиқ сўнгги 3 ой ичида иккинчи марта Калифорния қирғоқларига чиқиб ўзини халок қилди.
Балиқ океан тубида яшайди, қирғоққа сузиб чиқиб ўзини халок қилиши жуда ғалати. Аммо олимлар буни сабабини топишганда шокка тушиб қолишди.
Ўзини қирғоққа отишини сабаби...👈

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 16:05


Душман ака - укалар...

Акам ва мен болалигимиздан улғайгунимизга қадар бир - биримизга душманлардек эдик. Онам раҳматли:
- Болаларим, сизлар қондошсизлар. Бошқалар сизларга меҳрибон кўрингани билан, ака - укангиздек бўлишмайди! - деб такрор - такрор айтардилар.

Отам биз билан унча гаплашмас, гаплашсалар ҳам, худди иш юзасидан, расмий гаплашаётгандек чегара сақлардилар. Сабаби маълум: акам ва менинг орамиздаги адоват.

Онамга отам:
- Аллоҳ уларга ҳидоят берсин... кун келиб, улар бир - бирини қадрига етади! Бизнинг насиҳатларимизни эслашади, - дердилар.

Орадан йиллар ўтди. Иккимиз ҳам уйланиб, уйлик - жойлик бўлдик.

Адоватимиз барҳам топмади.

Аксинча, аёлларимиз ҳам бир - бирига тош отадиган душманлар бўлишди, соямизда.

Бизни яраштиролмай, аввал онам, сўнг отам вафот этдилар...

Бизлар бола - чақалик бўлдик. Фарзандлар улғайишди! Лекин улар, қардош сифатида кўришишмаган, бир - бирини танишмас эди.

Кунлар ўтди. Менга Аллоҳнинг қаттиқ синови келди. Мол - мулкимдан айрилдим. Қанд касалига чалиндим. Ўнг кўзим кўрмай қолди.

Бир куни бомдод намозини ўқиётгандим. Эшик жиринглади. Қарасам, қўшним. Аҳволимдан хабар олиб кетди. Бир ҳафта ўтиб, 50 минг динор маблағ ёзилган чек олиб келди. Уни қарз эмаслигини, ўзимни тиклашим учун бераётганини айтди. Бунинг учун мен ҳар куни Роббимга чексиз шукрлар айтар, эски кунларим қайтмаслигини сўрардим.

Бир куни қўшним ранглари оқарган ҳолда кириб келди. Ундан берган пул учун келган бўлса, қайтаришга қурбим етишини айтдим. У:
- Йўқ, нималар деяпсиз? У пул меники эмасди. Уни акангиз бергандилар. Қийналиб қолганингизни эшитган эканлар. Мен берганимни айтманг, дедилар. Энди улар касалхонадалар. Жонлари узулай деяпти. Боринг, бориб хабар олинг! - деди. Шунча йил кибримни енга олмаганимдан, акам асли, мен қилишим керак бўлган ишни қилганликларидан, савобни, фурсатни бой берганимдан афсусланиб касалхона томон шошилдим.

Акам жонлантириш хонасида, хушсиз ётардилар. Уларнинг қўлларидан ушлаб, юз - кўзлари, пешоналаридан ўпдим. Кўзёшларим тинмасди. Акам кўзларини очдилар. Кечирим сўрадим. Кўзларига ёш қалқди. Қўлларимни қаттиқ сиқдилар.. ва риҳлат қилдилар....

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 15:11


Фирибгар

Юсуф масжиддан чиқиб, ўзини кутиб турган одамга юзланди.

-Ассалому алайкум, Қори ака, қийналиб қолдим, фарзандим оғир бетоб . Пул зарур эди. Аллоҳнинг уйидан ёрдам сўраб келдим.
-Масжид аҳлидан берухсат ҳеч нарса қилолмайман. Уйга юринг, биродар. Бирор нарса ўйлаб топармиз.
У бир мусулмонниг ҳожатини чиқарганидан мамнун бўлди. Ўзи ишга энди тайинланди.
Эртаси имомлар йиғилишида ўтираркан, кеча уйидаги бор-йўғини бериб юборгани мусулмон биродарининг фарзанди ҳақида ўйлаб, қилган эзгу ишидан кўнгли сурурга тўла ҳолда Бош имом ҳатибнинг сўзларига диққат қилди
-...Мусулмон одам гўсхўр бўлмаслиги керак. Эшитган бўлсангиз керак, шаҳримизда фирибгар пайдо бўлган...
Қолган гаплар Юсуфнинг қулоғига кирмади. Бош имом ҳатибнинг қўлида турган суратдаги йигит унга жуда таниш эди...

Салходжаева Феруза

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 15:06


Ўсмани фақат қошга суртади деб ким айтган? Мана унинг мўжизавий фойдаси!

Кўкрагингизга ўсма суртсангиз борми натижадан шокка тушасиз. Рости бу нарсани бугун кўрдим. Қўшнилар билан ўтиргандик, биттасини ўғилчаси йиғлаб қолди. Шунда у эмизгани кўкракларини очганди қарасам кўкрагига ўсма суртилган. Рости шокка тушиб қолдим. Дарров олдига бориб нега бунақа суриб олдингиз десам, қўшни келин гап бошлади. Кўкрагингизга ўсма суртсангиз роппа роси 3 кунда... Батафсил 👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 14:05


Лилиана Лунгина... (Русчадан таржима)

— Отам ўн етти ёшлигида, ярмаркада бир қизни учратиб қолади. Ўн тўрт ёшли бу қиз мовий рангли кўйлак ва сочига ҳам мовий ранг боғич тақиб олган эди. Отам қизни севиб қолади. Қизнинг катта бўлишини кутди. Ўн саккизга тўлганида ундан ўзига турмушга чиқишини сўради ва уйланди. Отам уни жуда ардоқлар эди...

Улар жуда камбағал фермер эдилар. Онам сигирларни соғар, ҳамма ишларни қилар эди. Лекин улар шундай яшашар эдики, ўтган ҳар бир кундан қувонч ола билишар эди. Охиригича шундай бўлди. Бу эса жуда самимий, шундай таъсирли ва ажойиб эди!

Мен яхши одамлар, яхши оилаларда, чойни ким қўйиши ҳақида жанжаллашишларини кўрар эдим. Бизникида эса, жанжал акс маънода бўлар эди. Ҳар бири чойни ўзи қўйишни хоҳлар эди. Ишни ҳар ким ўзига олишни истар эди. Қачон шеригинг ўзига кўпроқ оғирликни олишни хоҳласа, шунда сенда ҳам кўпроқ олиш истаги пайдо бўлади... Бу ерда жуда қизиқ механизмни кузатар эдим. Йўлдошинг зиммасига қанчалик кам олишни истаса, сенда ҳам кам олишга хоҳиш бўлади. Ва аксинча. Бу ерда тескари натижа кўрсатар эди. Ота онам уйдаги ишларни, нохуш вазифаларни, қийин юмушларни бир-бирларидан тортиб олишга ҳаракат қилар эдилар....

Мен яна шуни эслайман. Эрталаб отам соқолини олаётганида ҳиргойи қилар, онам эса:
- Бас қил куйлашни - фикримни жамлай ололмаяпман! – дерди.
Онам қандайдир бир мактабгача бўлган муссасада ишлар ва эрталаблари ҳисобот ёзар эди. Отам эса, – қизиқ, нега шундай нарсалар эсда қоларкин, – шундай дерди:
– Майли айтмайман. Сен эса, қачондир шундай ўйлайсан: "Афсуски у энди қўшиқ айтмаяпти. Қани эди куйласа", –дейсан.

Уларнинг никоҳи бахтли ва қувноқ бўлган эди. Қалб ва интилишлар бирлиги. Мен мана шундай, чуқур ва жиддий, айни вақтда ҳар бир дақиқаси қувончли ва сурурли бўлган бошқа никоҳни учратмадим...
Ҳар тонг отамнинг ибодати билан бошланар эди. У шундай мўъжиза-хотинни, мўъжиза-севгини, мўъжизали туйғуларни ато этгани учун Ҳудога шукрлар қилар эди...

Биз эса мана шундай буюк муҳаббат, ардоқлашлар соясида улғайдик...

Кейин мен сўрадим:
– Онанг?
– Онам ўн йил аввал вафот этди.
Мен дедим:
– Парвардигор!... Отангчи?
– Отам ҳаёт.
– Онангнинг ўлимига қандай бардош берди? Оғир бўлгандир?
– Нима деяпсан? Отам, айрилиқ азоби онамга эмас, ўзига тушгани учун ҳар куни Ҳудога шукрлар қилади...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 12:05


Энг ёмон ўлим... (Ривоят)

У пайтлер Саодат асри замонлари эди. Мухаммад (соллаллоху алайхи васаллам)Маккаи мукаррамада ислом динини тарғибот қила бошлаган эдилар. Бу хабар Ясриб яни Мадинайи мунавварага хам етиб келган, шу ерлик бир шоир янги динга кизикиб колади. Йул тайёргарлигини кўриб маккага караб туясида йўлга тушади. Ўн кун йўл юриб хориб-чарчаб Маккага кириб келади. Макка мушриклари унинг мусофирлигини билиб, сўраб-суриштиришади. У:
- Маккадан Мухаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деган киши чиқиб, одамларни янги динга даьват килаётган экан, у билан учрашиб, маъкул бўлса динига кирмокчийдим, дейди.

-Албатта, унинг қарорига мушриклар карши бориб шоирни шундай саволлар билан гапга тутадилар - Хамрга (арокка) қандоқ карайсан?
Яхши қарайман, хамр шоирларнинг илм Булогику.
- Эшиги тепасига қора байроқ қадаб, ўзига  чорлайдиган фоҳишаларга хушинг қандай?
- Хамма эркаклар қатори.
- Рибогачи?
- Рибосиз бу дунёда яшаб бўларканми?
- Киморга нима дейсан?
- У эркакларнинг ўйини.
- Унда иккала қулоғинг билан яхшилаб эшитиб ол, Муҳаммаднинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дини шуларнинг барига қарши, уларни ҳаром қилган. Аҳмок одамгина шундай роҳат-фароғатдан воз кечиши мумкин, тўғрими?
- Шунақами, унда мен, ҳеч бўлмаса, яна бир йил ўйнаб кулиб, маза қилиб олай, ундан кейин Муҳаммадга (алайҳиссалом) рўбарў бўларман, дейди ва орқасига
қайтади.
-Аммо ўн кунлик йўлдан юриб келган туяси ўн қадам ҳам юрмай, текис йўлда қоқилади. Эгаси ерга учиб тушади ва шу заҳоти жони узилади.
Бундан хабар топган Пайғамбаримиз (алайҳисса- лом): «Бу қандай ёмон ўлим», - дейдилар.

Азизлар, орамизда намоз қочиб кетмайди, олдин нафақага чиқиб олай, бола-чақамдан қутулиб олай, кейин бир гап бўлар дейдиганлар йўқ эмас. Астағфируллох, юқоридаги воқеадан билдикки, анави одам исломга киришни бир йил орқага сурди, аммо бир соат хам яшай олмади. Хотимамиз гўзал бўлишини Иймонда собит қилишини роббимиздан сураймиз.

(Саждада ором бор) китобидан.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 11:34


Домла ва талаба сессияда:
Домла: - Самалётда 300-ғишт бор эди. Биттаси тушиб кетди. Нечта қолди?
Талаба: - Албатта, 299-қолади. Домла: - Ҳа тўғри. Туяни 3-та харакат билан музлаткичга қанақа қилиб жойлимиз?
Талаба: - Биринчи музлаткични очамиз, туяни жойлимиз, эшигини ёпамиз.
Домла: - Ҳа тўғри. Сигирни 4-та харакат билан қанақа қилиб музлаткичга жойлаймиз?
Талаба: - Биринчи музлаткич эшигини очамиз, туяни чиқазамиз, сигирни жойлаймиз, эшигини ёпамиз.
Домла: - Ҳа тўғри. Кейинг савол, ўрмон қироли шер туғулган кун ўтказди. Ҳамма ҳайвон борди-ю биттаси бормади. У қайси ҳайвон?
Талаба: - Албатта, сигир боролмади. Чунки, у музлаткичда.
Домла: - Ҳа буям тўғри. Чол тимсохли кўлдан сузиб ўта оладими?
Талаба: - Ҳа ўта олади. Чунки тумсохлар шерни туғилган кунида-ку.
Домла: - Ҳа буниси ҳам тўғри. Лекин чол сузиб ўтолмай чўкиб ўлди. Нега?
Талаба: - Қариганлиги учун ярмида чарчаб қолиб чўкиб кетган.
Домла: - Йўқ тополмадинг. Чолни бошига самалётдан тушган ғишт тушиб ўлди. Бор қайта топширасан сессиядан ўта олмадинг.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 11:29


Фермада яшайдиган товуқ 5 килограм келадиган тухум қўйибди.
Журналистлар товуқдан сўрашибди:
— Бунга қандай эришдингиз?
Товуқ:
— Бу сир! - дебди.
Журналистлар яна сўрабди:
— Келажакдаги режангиз қандай?
— 7 килограмлик тухум қўйиш, - дебди товуқ.
Журналистлар хўрозни ёнига келишибди:
— Сизни режаларингиз қандай?
Хўроз дебди:

👉ДАВОМИ ЎЛДИРАДИ 🤣👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 09:05


Кўнгил...

Дунёда инсон учун қадрли, илиқ хотиралар бисёр. Оналар ҳақида сўз борганда яна бир қадрли инсоним- қайнона онажонимни эслагим келди.

19 ёшли келинчак. Ҳали ҳаёт аччиқ- чучугини кўрмаган, навниҳол келинман, Сиздаги меҳрни кўриб лол бўлиб қолганман.Турмуш ўртоғини худди пайғамбардек иззат қилган сиздек аёлни бошқа учратмадим.
Болам- чақам деб яшашнинг аслини фақат сизда кўрганман.Келинларга муроса, куёвларга иззат бу -сизнинг шиорингиз эди.Озгина қилган яхшилигимизни кўпдек кўриш,кечиримлилик каби гўзал ҳулқ эгаси бўлган ОНАЖОНИМ.Шу сатрларни ёзяпман-у кўз ёшларимни тўхтата олмаяпман.

Бир куни турмуш ўртоғимдан аразладим.Кетаманга тушиб қолдим.Яхши гапириб кўрдингиз, бўлмади. Ёш гўдак фарзандимни қўлингизга олдингизда "Кетсанг кетавер, бола шу ерда қолади",-дедингиз.Жаҳл билан чиқиб кетдим.Ярим кеча. Кўчанинг бошига бориб , туриб- туриб қайтиб келдим."Энди уйга қандай кираман",-деб.ўйлаб турсам, ўзингиз чиқиб қолдингиз
-Билардим,ақллилигингни, қайтиб келишинга ишонгандим" ,-дедингиз.Бундан ортиқ бағрикенглик бўладими?! Оҳ , доно онажоним-а, хозирги қайноналар сиздан ўргансин келин ушлашни.
Бир мен эмас, сизни ҳамма овсинларим яхши кўради.Яхши кўрмай бўладими, қулоғидаги ягона тилласини тириклигидаёқ келинига тақиб қўйган меҳрибоним.Юрагимда биргина армон қолган.Тўйлар қилганимизда ўрнингиз шу қадар билинди. Йўқдан бор қиладиган чеварим.Охиратингиз обод бўлсин.Қилган эзгу амалларингиз у дунёда.йўлдош бўлсин, ортидан Ҳатми Қуръон қиладиган фарзандлар қолдирганим.Сизни севиб,соғиниб...

Феруза Салходжаева

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 07:04


Вақт...

Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига ?
- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз..
- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми..?.. Айт, дарров мухайё қиламан.
- Истаган нарсамними? Алдамайсизми?
- Биласанку, йигит —БИТТА— гапиради ва сўзида туради..!..
- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?
— ВАҚТ— совға қилинг ! Бошқа хеч нима керакмас.
- Нима деганинг бу?
Қанақа вақт?...
- Хар куни кечки пайт, мана шу қўлингиздаги телефонни ковлаб ўтиришга кетган вақтингиздан бир соатини, оилангиз учун,
болаларингиз ва мен учун кетказсангиз, бу биз учун катта совға буларди...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 06:59


Баъзи африка қабилаларда, африкалик аёллар турмушга чиққандан сўнг икки олд тишсиз қолишади. Бунга сабаб...

Тўлиқ ўқиш 👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 06:05


“Бугун тўйимизга 10 йил бўлганди. Аммо эрим буни яна эсламадилар. Кичикроқ бўлса ҳам совға беришларини истагандим холос, у киши бўлса...
Энди бир неча кун қовоқ солиб, гапирмасдан юраман. Ўрнимда бўлсангиз, сиз нима қилардингиз” дея сўроққа тутди мени бир аёл.
Унга жавобан айтдим.
“Яқинда тўйимизга 20 йил бўлди. Турмуш ўртоғим ҳар доимгидек никоҳ санамиз муносабати билан табрикламадилар мени. Тўғриси, кўпинча ўзим ҳам унутиб қўяман бу кунни...
Жуфтим ҳеч бир совға олиб келмадилар менга.
Аммо, 20 йилки, у киши мени ва болаларимни ҳеч эринмасдан бомдод намозига уйғотадилар.
Ҳар доим намозни эслатдилар.
Охират кунига иймон келтирган киши учун бундан-да буюкроқ бир совға, бунданда каттароқ яхшилик бўлиши мумкинми?
Сизнингча совға нима ўзи?
Йилда бир марта ҳадя олиш билан барча муаммоларингиз ҳал бўладими?
Йил бўйи саодатли бўласизми шу билан?
Тўйлари кунини унутмаган эркаклар комил эркаклар саналадими сизнингча?
Севги-муҳаббат, ўзаро ҳурмат бўлмаган бир оилада йилда бир эсга олинадиган никоҳ санасининг қанчалик аҳамияти бор?
“Эрим ундай, эрим бундай” деб кўп ҳасрат қиламиз.
Ўзи ким мукаммал?
Қай биримиз мукаммалмиз?
Эримизнинг бизга ёқмайдиган бир томони бўлса, яхши кўрадиганимиз бошқа бир томони ҳам бор албатта!
Комилликни бир шахсиятдан изламанг.
Барибир тополмайсиз...
Чунки, бу ер жаннат эмас!
Бундай арзимас сабаблар учун жуфингиз таъбини хира қилманг.
Ижтимоий тармоқлардаги бўёқлар чапланган сохта ҳаётларга, ҳақиқатдан йироқ бўлган эртакларга алданиб тинчлигингизни бузманг.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 04:17


Энди биз ҳам шу сувдан ичамиз...

Қадим замонда бир подшоҳнинг доно вазири бўлган экан. Улар аскарларни олиб бир ўлка томон сафар қилишибди. Йўлда сувсизликдан ҳамманинг тинкаси қуриб қолибди. Узоқдан бир кўл кўринибди. Вазир бу кўлнинг суви ҳақида хабардор экан, дарҳол подшоҳни огоҳлантирибди: «Подшоҳим, бир қошиқ қонимдан кечинг, бу кўлнинг сувини ичиб бўлмайди, чунки ундан ичган одам ақлдан озиб, жинни бўлиб қолади», дебди. Подшоҳ дарҳол фармон чиқариб, аскарларга кўлдан сув ичишни ман қилибди. Подшоҳ билан вазир ҳар чанд уринмасин, ташналаб қўшин ҳеч нарсага қулоқ солмай кўл томон чопиб кетишибди ва огоҳлантиришларига қарамай, кўлнинг сувидан қонгунча ичишибди. Сув ичмаган фақат подшоҳ билан вазир қолибди. Қарашса, бир муддат ўтиб, ҳамма аскарлар тентак бўлиб қолибди. Ҳеч бири ҳеч нарсани тушунмасмиш. Шунда подшоҳ вазирдан: «Энди нима қиламиз?» деб сўрабди. Вазир: «Энди биз ҳам шу сувдан ичамиз», дебди. Подшоҳ ҳайратланиб: «Нега энди? Ахир, уларнинг жинни бўлгани етмайдими?» дебди. Вазир босиқлик билан: «Йўқ, Подшоҳим, энди уларга бош бўлиш учун биз ҳам тентак бўлишимиз керак, шунда биз уларни, уларни бизни тушунади, акс ҳолда қўшиндан айрилиб қоламиз», деган экан.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 04:12


Бир қишлоқда чуқур бор экан. Чуқурга тушиб кетган жароҳатланаркан. Бир куни депутатларимиз чуқур ёнига келиб, муаммога ечим излашибди:
— Чуқурнинг олдига тез ёрдам машинаси қўйиш керак. Йиқилган одамни юклайди-ю, тезда касалхонага олиб боради.
— Ундан кўра, чуқурнинг ёнига...👇

Давомини ўқиб, кулгидан думалаб қоласиз

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 03:05


ЖИНЛАРНИНГ ТЎЙИДА ҚЎШИҚ КУЙЛАГАН ҚЎШИҚЧИ АЁЛ

Қуйида биз сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлган воқеа 1950 йилда таваллуд топган собиқ Қувайтлик қўшиқчи Нура Исмоил Робиъа Али ҳаётида бўлиб ўтган. Бир пайтлар Нура Тоқақа тахаллуси билан машҳур бўлган қўшиқчи тўй ва зиёфатларда ўз гуруҳи билан концертлар бериб юрган. У ўз қўшиқларини ёзиш ва басталаш билан бошқа санъаткорлардан ажралиб турган.
Нура Тоқақа 90-йилларнинг бошларида ватани Қувайтда машҳур бўлиб, уни форс кўрфазидаги бадавлат оилалар ўзларининг тўй ва зиёфатларига таклиф қилишар эди. Қўшиқчи Нуранинг санъатни буткул тарк этиб, ҳидоят топишига 1997 йилда ҳаётида содир бўлган ғаройиб воқеа сабаб бўлган. Бу воқеа ҳақида ўша пайтнинг машҳур "Жиноят" журналида ҳам мақола чоп этилган.
Қўшиқчи қуйидагича хикоя қилади: "Бир неча йил аввал дам олиш кунларининг бирида телефон жиринглаб қолди. Мен телефоннинг гўшагини кўтардим. Қўнғироқ қилган киши ғалати овоздаги аёл бўлиб, у мендан шу кеча қизининг тўйига келиб, қўшиқ куйлашимни таклиф қилди. Мен дам олиш кунимиз бўлгани учун унинг таклифини рад қилмоқчи бўлдим. Лекин у сўрганимиздан икки баробар ортиғи билан тўлашини айтди. Мен катта миқдордаги пул эвазига рози бўлдим. У менга манзилини бериб, телефон гўшагини қўйди. Мен гуруҳимиз аъзоларига телефон қилиб, бу хабарни айтганимда, аввалига улар дам олиш куни бўлгани учун рад қилишди. Кейин бизга ваъда қилинган катта миқдордаги пулни эшитишгач, ўша заҳоти боришга рози бўлишди. Шу кечанинг ўзида биз тайёрланиб, машинада йўлга чиқдик.
Менинг юрагимда қандайдир хавотир бор эди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмадим. Манзил жуда ғалати эди. Айтилган манзил чўли биёбонда бўлгани учун йўлни топиш қийин бўлди. Ва ниҳоят биз айтилган жойга етиб бордик. Келган манзилимиздаги уй ҳашаматли бўлиб, баланд мусиқа қўйилган, одамлар ҳам жуда кўп эди. Биз машинадан тушиб, уйга кирдик. Тўй иштирокчилари ғалати кийимда эди. Телефонда мен билан гаплашган аёл кўришиш учун қаршимга келди, уни овозидан танидим. Мени қучиб, юзимдан ўпганида унинг терисини тошдек қаттиқ эканлигини ҳис қилдим. Аёлнинг либоси ҳам ғалати эди. Мен эса ичимдаги қўрқувга эътибор бермасликка давом этардим. У бизга дам олишимиз ва концертга тайёргарлик кўришимиз учун керак бўлган хонани кўрсатди. Биз тайёргарлик кўриб, намойиш қўйиш учун чиқдик. Катта зал аёллар ва болалар билан гавжум эди. Тўй дастурхонига қўйилган таомлар оддий зиёфат таомларига ўхшамасди. Залдаги чироқлар, безаклар биз келган хонадон бой-бадавлат оила эканлигидан дарак берарди. Куёв қадимги усмонийлар либосида, келин эса қимматбаҳо оқ тошлар қадалган қора либосда эди. Мен куйлашни бошлашим билан одамларнинг келиши янада кўпайди. Улар ғалати тарзда рақсга тушишни бошлаши билан бутун вужудимни қўрқув қоплаб олди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмасликка ҳаракат қилар эдим. Гуруҳимиздаги қизлардан бири хушидан кетиб қолмагунча, концерт беришда давом этдик. Мен у қизнинг олдига яқинлашай деганимда, гуруҳимиздаги йигитнинг қаттиқ қўрқув билан қараб турганини кўрдим. Мен ҳам йигит қараб турган тарафга назар ташлаб, сакраб рақсга тушаётган одамларга кўзим тушди. Уларнинг оёқлари инсонларнинг оёғидек эмас, балки эчкининг туёғи эди. Мен титрашни бошладим. Агар биз ўз қўрқувимизни билдирсак, улар бизни қўйиб юбормаслигини билар эдим. Мен хотиржам бўлишга ҳаракат қилиб, гуруҳимиз аъзолариларга ҳам осойишталикни сақлаб, намойишни давом эттиришларини айтдим. Бу танлов бизнинг бу ердан чиқиб кетишимизнинг ягона йўли эди. Мусиқачилардан бири хушидан кетиб йиқилган қизни кўргач, ёнимга келиб, нима бўлганини сўради. Мен ўзимдаги ваҳимани босиб, буни шунчаки чарчоқдан эканлигини, фақат уни озгина дам олиши кераклигини айтдим. Биз қизни дам олиш хонасига олиб бордик. Бир вақт қиз кўзини очиб, "Сен уларнинг оёқларини кўрдингми, у нима эди?" деб қичқирди. Мен: "Сизлар нимани кўрган бўлсангиз, аслида мен ҳам уни кўрдим. Бу ердан қутилиб чиқишимизнинг ягона йўли - концертни давом эттиришимиз. Бу ерда кўрганларингизни уларга сездирманг. Биз жинларнинг тўйига келганга ўхшаймиз. Бомдод азонигача икки соатча бор. Келинглар, унгача ўзимизни қўлга олиб турайлик" дедим.

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 03:05


Улар рози бўлишди. Биз саҳнага қайтиб, намойишни давом эттирдик. Мен яхшилаб куйлашга ҳаракат қилар эдим. Токи улар ўзларини ақлдан озгандек тутиб, ғалати рақсга тушиб, ғайритабиий товушлар чиқариб, сакрашни бошлагунларича қўшиқ изидан қўшиқ куйлашда давом этдик. Сакрашган вақти оёқлари ўша-ўша эчкининг туёғи каби эди. Мусиқачилардан бири қаттиқ қўрқувдан чинқириб юборди. Уларнинг ҳаммаси ўгирилиб, унга қарашди ва қотиб қолишди. Мен Аллоҳга юзланиб, мени қутқаришини сўраб дуо қилишни бошладим. Агар У мени қутқарса, бошқа ҳеч қачон қўшиқ куйламасликка аҳд қилдим. Шу заҳоти дунёдаги энг чиройли овоз–бомдодга айтилган азонни эшитдим. Тўсатдан чироқ ўчиб қолди ва шу вақтнинг ўзида ҳаммаси ғоиб бўлди. Биз нарсаларимизни йиғиб, қочдик. Мен уларнинг ким эканлигини аниқлашим керак эди. Мен бу ерга келганимда ажиб уйга, мени қуршаб олган ғалати инсонларга дуч келдим. Мен ўзимнинг ҳис-туйғуларимга ишонишим керак эди. Ҳалиги аёл менинг юзимдан ўпганида унинг юзи тошдек қаттиқ бўлиб, инсонларникидек эмас эди. Бизга дам олиш хонасини кўрсатишганда, у ердаги эски ётоқлар, чанг, ҳид бу ерга юз йилдан бери ҳеч ким кирмаганини билдирар эди. Уларнинг оёқларини кўрмагаунимча жинлар эканлигига ишонгим келмади. Биз токи бир кишига дуч келмагунимизча қочдик. У киши бизга тикилиб қараб қолди, биз эса унга қараб турардик. У бизни жинлар деб ўйлади. У биздан "бу эски, ташландиқ уйда нима қилиб юрибсизлар", деб сўрамагунича, биз ҳам уни жин деб гумон қилдик. Уни нега бундай савол бераётганига тушунмай орқамга ўгрилиб қарасам, биз яқиндагина концерт қўйган ҳашаматли уй ўрнида вайронага айланган эски уй турар эди. Бизга учраган кишига бўлиб ўтган воқеаларни айтиб бердик. У эса бизга: " Юз йилдан бери бор бўлган бу уйни жинлар эгаллаб олган", деб айтди.
Мен ўша кундан бери умуман намозимни тарк этмадим. Қўшиқ ҳам куйламадим. Кунларимни Аллоҳга ибодат билан ўтказаяпман. Ҳаж ва умрага ҳам бордим. Мен ҳар доим ўша кеча бўлган воқеаларни эсласам, у пайтлар Аллоҳнинг динига қанчалик бепарво бўлганимни ҳис қиламан. Менинг ҳаётимни ўзгартириб, ҳидоятга бошлагани учун Аллоҳ таолога ҳисобсиз ҳамду санолар айтаман".
Аллоҳ розичилиги учун шон-шуҳратдан воз кечиб, ҳидоят йўлига кирган собиқ қўшиқчи Нура Тоқақа 2016 йилда вафот этган.

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Nov, 02:01


ЯКШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК ВА ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

Омонат дунёда омон бўлинг!
Аллоҳим Хар бир қилаётган
хайрли ишингиздан, босган хар
бир қадамингиздан рози бўлсин.

Жисмингизга соғлиқ, қалб
оламингизга хотиржамлик
тилайман!

Топганингиз халол бойлик,
қилган ибодатларингиз ажру
савобларга тўла бўлсин!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 16:55


Пулингни қачонлардир чўнтагинга солиб қўйиб, кейин эсингдан чиқиб кетган пайтда топиб олсанг, жуда ҳам хурсанд бўлиб кетасан.

Аллоҳнинг сен кутмаган тарафдан келадиган ризқи ҳам шунга ўхшайди. Моддий томондан қийналиб турганингда, кутмаган тарафингдан ризқнинг кириб келиши сени жуда ҳам қувонтиради. Ўйлаб қарасанг, бошқа вақт шу ризқни топаман деб жуда кўп ҳаракат қилсанг ҳам, унга эриша олмайсан. Назарий жиҳатдан аниқ сеники бўлишини сезиб туриб ҳам, унга етиша олмаслигинг мумкин.

Аллоҳга осон деб бекорга айтилмаганда. Сенга аталган ризқ, барибир сени топиб келади. Фақат, ҳаракат ва ишончни йўқотмасанг бас...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 16:50


Кола ичига банан солиб қўйсангиз борми нима бўлиши етти ухлаб тушингизга ҳам кирмаган!

СССР каналларини кўриб ўтиргандим, биттаси колани стаканга қуйиб устига битта банан солиб қўйди. 14 кечадан сўнг натижадан ҳосил бўлган нарсадан шокка тушиб қолдим. Шу захоти туриб битта бананни колага солиб қўйдим. Ростан ҳам ҳаммада ўхшаркан. Энг қизиғи бу ишимдан кейин махаллада ҳурматим ҳам ошиб кетти.

Гап шундаки колага бананни солиб қўйиб устига бироз сув қуйганиздан сўнг… Батафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 04:04


Ҳаётда асалари каби бўл. У қай дарахт ёки гулга қўнмасин ундан ўзига керагини – асални олади. Қолгани билан иши йўқ.

Аммо пашша каби бўлма. У ҳар қандай жойда фақат нопок ва бадбўй нарсаларни топиб, ўшанисига қўнади. Қолгани билан иши йўқ.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 03:59


👀Кўзлар учун тест

👁Ушбу тестдан ўтган инсонлар кўриш қобилиятида муаммо бор-йўқлигини билиб олишади

Суратда қайси рақамларни кўраяпсиз?

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 03:05


ТАВФИҚ АЛЛОХДАН!

Мен - дейди ушбу ҳикояни сўзлаб бераётган одам, - бир неча йилдан бери намоз ўқийман, Аллоҳнинг ибодатида қойимман. Пайғамбаримизнинг (с.а.в) "ўзига яхши кўрган нарсаларини биродарига илинмагунича инсон етук мўмин бўла олмайди", деган сўзларини эшитганимдан сўнг, бор эътиборимни яқинларимга қаратдим.
Кўрган одамларимга исломни илина бошладим, кимгадир таъсир қилдим, кимдир сўзларимни олмади. Ҳидоят Аллоҳдан, дейишади. Табиийки, чақирувнинг энг ҳақдорлари қўшнилар ҳисобланади.
Бир қўшним бор эди, ёши ўттиз тўққизга кирган, Аллоҳнинг фазли билан бой-бадавлат эди. Ҳар йили катта маъракалар қилар, қориларни чақирар ва одамларга ёрдам бериб турар эди. Бу фазилатлари олдида намоз ўқимаслиги кимларгадир сезилмаса-да, мени жуда қийнарди. Қўшним бўлгани учунми, сал қаттиқроқ гапиришга ҳаддим сиғарди. Ҳар кўрганимда билганларимни илинардим унга. Аммо қўшним нуқул бир гапни айтиб мени гўёки мот қиларди:
"Намоз ўқийман, мунча қўймайсиз, қўшни. Бошқаларга ўхшаб қариб қартайиб ўқирман, демаяпман-ку. Мана кўрасиз, икки ойдан сўнг қирқ ёшимни нишонлай, зўр туғилган кун қилиб берай, эртасига эрталаб, бомдод намозига сиз билан чиқмаган эркак бўлмасин!"

Бу сўзларга ўрганиб қолган бўлсам-да, қўшнимни Аллоҳнинг байтига чақиришда давом этавердим. Ўша орзиқиб кутилган дам ҳам етиб келди. Туғилган кун, замонавий тил билан айтганда юбилей дабдабали ўтгани ҳақида эшитдим. Камида йигирма маротаба туғилган кундан кейинги кунни эшитганим боис, эрталаб туриб, қўшнимнинг олдига чиқишга бел боғладим. Туғилган кунга шариат рухсат бермагани учун бормадим, аммо кечқурун қўшнимнинг эшигини тақиллатиб, эртани унутманг-а, деб қўйдим.
Озгина ичганиданми, унинг юзида дарҳол розилик аломати сезилди.
"Майли, майли, эсимда, эртага эрталаб, ҳозиргина меҳмонларни чиқариб юборгандим, - деди-ю, киришга ҳозирланди.
Мен уйдан узоқлашганим боис, охиридаги гапи элас-элас эшитилди: Лекин сал бошим оғриб турибди-да...

Ана шу охирги гап юрагимнинг ўртасини тешиб ўтгандек бўлди. Унга қараб тасалли бермоқчи эдим, аммо кириб кетган экан.
"Ҳа, энди ичган-да, боши оғриса, эртага тарқаб кетади", деган ўй ила уйга қайтдим.

Ухладим, тушимда қўшнимни кўрибман. Эмишки, саҳрода юрганмишмиз, иккимиз. Жуда чанқаб кетибмиз. Қани энди сув кўринса эди, деган орзу билан узоқ юрибмиз.
Ва ниҳоят саҳро ўртасида булоқ кўринибди-ю, иккаламиз югуриб кетибмиз. Мен биринчи бўлиб етиб борганимдан сўнг, қўшнимни ўйламай, сув ича кетибман. Ичиб, қониб бўлгач, қўшни ичинг, деб орқага қарасам, қўшним йўқ эди. Ия, қаёққа кетди экан-а, деб ўйлаб турганимда, уйғониб кетдим.
Турсам, соат уч ҳам бўлмаган эди. Ёнимда аёлим ётарди, пайғамбаримиз cоллоллоҳу алайҳи ва васаллам ёмон туш кўрсаларингиз, бировга айтмангиз, деб уқтирганлари боис, уйғониб кетган аёлимга ҳам бу тушни айтмадим, чап томонимга туфлаб қўявердим. Лекин буёғига уйқу келавермади...

Секин ташқарига чиқдим. Юрдим, ҳаёлимдан ўша машъум туш кетмасди. Соат учда қўшнини чақириш... қандай бўлар экан...
Йўқ, Аллоҳ асрасин, Аллоҳ жонини омон қилсин. Эрталаб худо хоҳласа, бомдодга чиқамиз, дедим-у, уйга кириб ётдим.

Икки соат ўтмасдан, эшик таққилаётганини эшитиб, уйғониб кетдим.
Чиқсам, қўшнимнинг аёли турарди. Йиғлайверганидан кўзлари шишиб кетганди.

-"Қўшнижон, эрим икки соат олдин қаттиқ оғриб қолди, дўхтир чақиргани болаларимни турғузгунимча, касали баттар бўлди. Болаларим дўхтирга боришга эндигина тайёрланишаётган эди, эрим омонатини топширди".
"Соатга қарасам, роппа роса тўрт бўлганди"...

Мен бу хотиннинг сўзларидан гарангсиб қолгандим. Чунки ўша пайти бомдод соат тўртдан беш дақиқа ўтганда кирарди.
Субҳаналлоҳ !, Аллоҳ таъоло бу бандасини бомдод вақтига кириб боришига ҳам йўл қўймабди. Субҳаналлоҳ !, қирқ ёшлик тўйимни ўтказаман-у, эртасига бомдодга чиқаман, деган одам айнан бомдод кириши арафасида жон беришини қаердан ҳам билсин...

Бир танишим дуо қилганда яқинларга иймон, тавфиқ тилаш керак деган эди, тавфиқ фақат Аллоҳдан экан...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 02:02


ҚИЗЛАРНИ ЎҚИТСАНГИЗ...

Бир зал тўла эркак кириб келган аёлнинг чиройи, бойлиги, насаби ё лавозими учун ўрнидан тургани йўқ. У малика ҳам, дунё гўзали ҳам эмасди.

У биринчи Нобель олган аёл эди. У полоний ва радийни кашф қилди. Унинг эри, қизи ва куёви ҳам Нобель мукофоти лауреатлари бўлди.

Бир зал эркак аёлдаги илм, тажриба, жасорат учун оёққа қалқди ва бош эгди.

Ўрнингиздан туринг, мадам Мария Кюри ташриф буюрдилар!

Тасаввур қилинг, сизнинг қизингиз ҳам шу даражада. Сиз эса уни кузатиб турибсиз...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 02:01


#Foydali #Soglomhayot

🤓ҲАТТОКИ 90 ЁШДА ХАМ ЎТКИР КЎРИШ УЧУН УШБУ ОДДИЙ ДАМЛАМАНИ ИЧИНГ ВА УЗОҚНИ БЕМАЛОЛ КЎРАСИЗ!

Кўз нурини ҳалкона воситалар ёрдамида яхшилаш!

Кўз нурини тиклаш учун маҳсус дамлама👇
http://dexpress24.tilda.ws/kristall_u
"Зрения" си паст дўстларга юборамиз
👇
http://dexpress24.tilda.ws/kristall_u
🔔БАТАФСИЛ➡️
http://dexpress24.tilda.ws/kristall_u

⁉️ Оҳиригача ўқинг

(Батафсил маълумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 01:04


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Навбатдаги тонг барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Доимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Nov, 01:01


БЎҒИМЛАРГА ЁШЛИКНИ ҚАЙТАРИНГ❗️

🤧 Туни билан бўғимларингиз оғриб, кундузи эркин юришга қўймаяптими?

🐏 Қўчқор ёғини суриб, иссиққа тобласангиз ҳам фойда сезмаяпсизми?

🟢 Унда ўша машхур ва эффектли малҳамни синаб кўриш вақти келди!

✔️ 3 қўллашда самараси билинади ва сиз яна ёшликдаги қадамларни ҳис қиласиз!

👇🏻 Батафсил билиш учун босинг!
http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/13
http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/13

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 19:51


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Янги тонг, янги кун барчага муборак бўлсин! Аллоҳ бугунги қиладиган амалларимизни икки дунё саодатига эриштирувчи амаллардан қилсин!
Бугунги кунни кўрсатган Аллохга хамду санолар бўлсин. Умматим, умматим деб бизни йуқлайдигон пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам га бехисоб дуру саловатлар бўлсин.
Қилган яхши савобли амалларимиз Аллох учун бўлса, Аллох рози бўлсин.
Хурматли мўътабар Мухлислар, ўқувчилар,
Оналаримиз, опа сингилларимиз, қизларимиз!
Хар доимги чиройли тилакларим, яхши ниятларим сизлар учун.
Бошинглар омон бўлсин, хонадонинглар, яқинларинг соғ бўлсинлар. Ўйлаган ниятинглар амалга ошсин.
Аллох панохида жамийки ёмонликлардан асрасин. Амин.
Борингларга шукур.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 17:10


Ҳар бир ўтган кунингиздан рози бўлинг...
Қалбингиз қувонадиган амаллар қилинг...
Ўтган кун ўтмиш...
Келадиган кун келажак...
Хозирдан завқланиб яшанг...
Илм,  билим,  савоб  сиз билан бўлсин...

Эртанги тонгдан умидвор ёстиққа бош қўяр экансиз тунингиз осуда ўтишини тилаймиз.

Ҳайрли тун қадрлигим...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 16:05


​ЗАКОТ  ФАЗИЛАТИ.

Пешона тери билан топган жамғармасидан закот
берган деҳқон бир дўсти билан ҳаж сафарига отланди.. Деҳқон закотни адо қилгандан сўнг қолган пулларини белбоққа ўраб белига маҳкам қилиб
боғлаб олдида йўлга равона бўлдилар.
Бир неча кун йўл юриб Мадинага яқин қолганда бир карвонсаройга тўхтадилар. Пешин намозини ўқишга ният қилдилар. Таҳорат олиш учун чиқиб турган булоқ сувларидан бирини ёнига бориб ўтирган деҳқон бироз ҳордиқ олди ва таҳорат қилиб намоз ўқиди. Дўсти билан Мадина томон йўл олар экан, бироқ белидаги пуллардан боғлаган белбоғини таҳорат олган булоқ ёнида унутиб қолдирганини билди. "Қайтсаммикан?" ўйлади деҳқон. Орадан анча-мунча вақт ўтди.  Аллақачон кимдир топиб олиб
кетган бўлса керак. Одам гавжум жой бўлса... эҳ, майли, аммо бир умр йиққан бойлигим эди-я" ўйларди хаёлида.
Деҳқон дўсти билан ҳаж ибодатини чиройли тарзда адо этдилар. Сўнгра яна ўша йўл орқали ортга қайтдилар. Пулини унутиб қолдирган карвонсаройга намоз ўқиш учун тўхтадилар. Деҳқон ўша пулини унутиб қолдирган булоқ бўйига ошиқди негадир. Аммо у булоқ бўйига ҳеч
ким ўтмаётганидан таажжубланди. Деҳқон ўша булоқ томон юрган эди, одамлар уни тўхтатиб деди: "У булоқ бўйига борма, у жойда катта бир илон
бор. Яхшиси, бошқа булоқлардан бирида таҳорат олавер". Деҳқоннинг қизиқиши ортди ва деди: "Йўқ, мен ўтиб кўрай-чи, қанақа илон экан".
Деҳқон булоқ бўйига ўтиб не кўз билан кўрсинки, белбоғига ўралган пуллари турар эди. Деҳқон хурсанд бўлиб пулларини олиб, йиғилган  одамларга бор гапни айтиб берди. Шунда одамлар орасидан бир уламо деди:
"Эй мусулмонлар... Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни сўзларини эсланглар. "Кимки топган молидан Аллоҳ учун закот берса, Аллоҳ унинг молини ўғри ва ҳар хил талафотдан асрагувчидир" деганлар. Ушбу биродаримиз ҳам закотни ўз вақтида Аллоҳ йўлида берганлиги учун бу белбоғидаги пулни Аллоҳ одамлар кўзига илон шаклида кўрсатган ва, натижада, ушбу омонатни ўз эгаси келгунча сақлаган".

Samirjon Tursunov саҳифасидан олинди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 15:04


Чучук сув ҳам, шўр сув ҳам тиниқ кўринади. Унинг шаффоф кўринишига алданма. Яратилиш жиҳатидан ҳамма ҳам одам бўлиши мумкиндир, аммо ҳақиқий инсон аҳли муҳаббат бўлганлардир.

Жалолиддин Румий

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 14:59


🧐Фақат 30% одам бу ўйинни жавобини топа олади.

Савол: Товуқ қайси кепка ичида яширинган?

ТЎҒРИ ЖАВОБНИ БЕЛГИЛАНГ👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 14:05


РЎЗҒОРИМДА БАРАКА, ҚАЛБИМДА ҲАЛОВАТ ЙЎҚ..

— Ассалому алайкум...
— Ва алайкум ассалом.
— Кўпдан бери ўзи ўзимни ўйлантираётган бир саволга сиздан жавоб истагандим. Рўзғоримдан файз-барака аригандай. Эр-хотин иккимиз тинимсиз ишлаймиз, лекин ҳеч биримиз икки бўлмайди. Бу ойдан бу ойга аранг етказамиз. Баъзида қарзга ботиб қоламиз. Ҳафталаб гўштли овқат қилинмайди. Болаларимизга қараб эзилиб кетаман. Нега бунақа экан? Нима қилсам рўзғоримда барака, қалбимда хотиржамлик бўлади?
— Аввало барака ва хотиржамлик Аллоҳдан бандасига иноят қилинади. Қолаверса, феъл — тақдир. Демак, барака ва хотиржамлик истаган инсон аввало феълини ислоҳ қилиши керак. Бандаси қалбини ислоҳ этса, Робби унинг аҳволини шубҳасиз ислоҳ этади. Бу — асосийси. Барака билан боғлиқ ҳолатлар кўп. Муҳими—ҳалоллик, вафодорлик, омонатдорлик, қавм-қариндош ва қўни-қўшнилар ўзаро муносабатларни яхшилаш. Ота- она ва жигарларга меҳрибон бўлиш, силаи раҳмни узмаслик, садақа ва хайр-эҳсонни канда қилмаслик, қарздорликдан сақланиш. Энди ўзингиз мулоҳаза қилинг, юқорида саналган ва уларга риоя қилганга кенг ризқ, баракотли умр ваъда этилган хусусиятларнинг барига амал қиляпсизми? Ота-онангиз, жигарларингизнинг аҳволидан ҳар доим бохабармисиз? Ҳафтада иккита нон билан бўлса ҳам ота-онангизни йўқлайсизми? Ака-ука, опа-сингилларингизнинг қувончу ташвишидан ҳар доим хабардормисиз? Қўни-қўшнингиз сиздан озор кўрмаяптими? Касбу корингизни чин дилдан, ихлос ва меҳр билан бажарасизми? Одамлар сиздан норози эмасми? Қарздор эмасмисиз? Қарзингизни узишдан қочиб юрмаяпсизми? Имкониятингизга яраша хайр-эҳсон қилиб турасизми? Унутманг, инсоннинг ўзи ва яқинлари, фарзандларига қилган муруввати ҳам садақа ҳисобига ўтишини таъкидлаганлар салафларимиз. Хато қилганингизда, кўнглингиз ғашланганида истиғфор айтиб, Аллоҳга тавба қиласизми? Мана шу саволларга ижобий жавоб беролсангиз ва шукрни кўпайтирсангиз, ин ша Аллоҳ рўзғорингиздан барака, кўнглингиздан хотиржамлик аримайди.
— Мулоҳазага қўйдингиз мени. Нега буларни аввалроқ ўйламаган эканман?
— Баъзан ўзимиз билган нарсаларни ҳам англаш учун қандайдир туртки керак бўлади..
— Гапингиз тўғри. Бугуноқ айтганларингизга амал қиламан.
— Аллоҳ сизу бизни яхшиликда ибрат қилсин, саломат бўлинг!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 12:05


​​​​ХАСТА БОЛАНИНГ ОРЗУСИ....

Она лейкоз (оқ қон) билан оғриган олти ёшдаги ўғлига қараб, юрак бағри ўртанарди. Қалби изтироб ичида бўлишига қарамай, нимадир қилиб ўғлини севинтиришн ўйларди. Барча ота-оналар каби у ҳам фарзандининг улғайишини, орзуларининг рўёбга чиқишини истарди. Аммо бундай бўлмаслиги аниқ, хасталик чангалида боласи эзғиланаётгани ҳаммага аён эди. Шунинг ҳам она ўғлининг орзуларини рўёбга чиқаришга уринарди.
– Меҳмет, катта бўлганингда қайси касб эгаси бўлишинг ҳақида ҳеч ўйладингми? Катта бўлганингда қандай яшашингни орзу қилдингми?
Меҳмет узоқ куттирмай жавоб берди:
– Ойижон, мен катта бўлсам ёнғин ўчирувчи бўламан!
Она кулимсиради ва:
– Орзуингни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилиб кўрамизми?- деди.
Кейин шаҳардаги ёнғин ўчириш мудирлигига борди ва ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан танишди. Уларга ўғлининг сўнги истагини етказди. Боласини ўт ўчириш машинасига миндириб, шаҳар айлантиришга имкон бор-йўқлигини сўради.
– Бундан ҳам кўпроғини қила оламиз,- деди ёнғин ўчириш хизмати ходимларидан бири. – Агар ўғлингизни чоршанба куни эрталабда уйғотиб, кийинтириб турсангиз у бизнинг шарафли меҳмонимиз бўлади. Ўғлингизга ўт ўчирувчилар кимлигини кўрсатамиз. Биз билан бирга ёнғин ўчириш маҳкамасига келади, бирга овқатланамиз. Ёнғин ўчириш амалий машғулотларида қатнашади. Бизга унинг ўлчовларини берсангиз, унг лойиқ хизмат кийимлари тиктириб кийдирамиз.
Уч кундан сўнг ёнғин ўчириш хизмати ходими Меҳметнинг олдига борди. Унга аталган махсус кийимчаларни кийдирди ва ётоғидан ўт ўчириш машинасигача кўтариб олиб бориб, машинага ўтқизди. Меҳмет ёнғин ўчириш хизматчиси ҳамроҳлигида ўт ўчириш машинасида маҳкамага борар экан, ўзини ниҳоятда бахтли ҳис қиларди.
Ўша куни шаҳарда учта ёнғин фалокат рўй берди. Меҳмет ҳар хил ўт ўчириш машиналарига минди, ҳатто маҳкама мудирининг хос машинасига ҳам ўтириб шаҳар айланди. Телевизорда одамлар жажжи ёнғин ўчирувчи- Меҳметнинг жасоратини тоомша қилдилар. Орзусининг рўёбга чиқиши, унга кўрсатилган муҳаббат ва эътибор Меҳметни шунчалик севинтиргандики, у докторлар айтган муддатдан яна уч ой кўп яшади.
Бир кечаси Меҳметнинг аҳволи оғирлашиб, сўнги дақиқаларини яшаётганида, умрининг охирида болакай ўзини ёлғиз ҳис этмаслиги учун бош ҳамшира оиласини касалхонага чақиртирди. Кейин Меҳметнинг ёнғин ўчириш хизмати ходимлари билан ўтказган кунини эслади ва ёнғинга қарши курашиш маҳкамасига қўнғироқ қилиб, Меҳмет ёруғ дунё билан видолашаётганида унинг олдида ёнғинга қарши кураш маҳкамасининг бирор хизматчиси, хизмат кийимида туришини илтимос қилди.
– Буни аъло даражада бажарамиз,- деди ёнғинга қарши кураш маҳкамаси мудири.- Беш дақиқада ўша ерда бўламиз. Сиз бизга бу борада ёрдам бера оласизми? Яъни машиналаримиз сиреналарини чалиб касалхона атрофида айланганида, раҳбариятингизга ҳеч қандай ёнғин рўй бермагани, шунчаки бир болани хурсанд қилиш учун унинг зиёратига келганимизни хабар бериб, Меҳметжон ётган хонанинг деразасини очиб бера оласизми?
Беш дақиқалардан сўнгра ўт ўчирувчи машиналар сиреналарини чалганча касалхонага етиб келишди. Ўн тўртта ёнғин ўчириш хизмати ходимлари Меҳмет ётган учинчи қаватдаги хона деразасига тирмашиб чиқишди ва онасининг изни билан болакайни бағирларига босдилар. Улар Меҳметжонни жуда яхши кўришларини айтиб, болакайни эркаладилар. Ўлим билан юзма-юз турган Меҳмет ёнғин ўчириш хизмати мудирига қаради ва:
– Жаноб, мен энди чиндан ҳам ёнғин ўчирувчиманми?- дея сўради.
– Албатта! Ё бунга шубҳанг борми, Меҳметжон?- жавоб берди мудир.
Шу сўзлардан сўнг Меҳмет кулимсиради ва кўзларини бир умрга юмди…
Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 09:05


​​ИЖАРАДАГИ УЙ...

Бундан бир неча йил олдин яқин бир танишим кўп қаватли уйларнинг биридан икки хонали уй харид қилди...
Шу муносабат билан мен ва яна бир қадрдон дўстимизни ўша уйига таклиф этди...
Ихчамгина дастурхон атрофида маълум вақт суҳбатлашиб ўтирдик...
Уй жуда ҳам шинам ва бежирим эди...
Ундаги барча жиҳозлар жой-жойига тушган. Деярли, ортиқча ёки йўқ нарсанинг ўзи йўқ...
Қайтиш вақти ҳам яқинлашди...
Шу аснода уни яна бир бора янги уйи, айниқса, уйни яхши жойдан олгани ва аҳл-иноқ қўшниларга қўшни бўлгани билан қутладик...
Самимий тилакларни тиладик...
Сўз ўрнида мен унга шу ёшида ўзининг шахсий уй-жойга эга бўлганига жуда ҳам ҳавасим келганини билдирдим...
Биласизми, нега...
Чунки, мен ўша ватқларда ижара уйда яшар эдим...
Ижара пули мени қийнамасада, уни ҳам ўзига яраша ташвишли томонлари борда – қайсидир ҳаракатим уй эгасига нотўғри туюлмадимикин ва ҳоказо...
Эшикни бирор киши оҳистагина қоқиб келса ҳам юрак акка-дукка...
Ким, нега, нима учун келди экан???
Уй эгаси келган бўлса борми, қисқа сониялар ичида хаёлингдан минглаб ўйлар поезддек шовқин солиб ўтиб кетади...
Ўшанда Аллоҳ таоло Қиёмат кунини нега أَلْقَارِعَة - “Қориъаҳ”, яъни – “Қоқувчи”, дея номлаганини бироз бўлсада ҳис этасан, киши... Зотан, у Кун инсонлар қалбини ўз даҳшатлари ила қоқиб, қалбларга қўрқув солади...
Ижарада ашаш изтиробларини фақатгина ижарада турган одамгина ҳис эта олади...
Шахсий уйли бўлишни жуду-жуда соғиниб яшайсан, киши...
Шунда у менга жавобан:
"Аслида, уй масаласида мен Сизга ҳавас қиламан...
Чунки, Сиз ҳовлида яшайсиз...
Уйингиз ҳам шаҳарнинг асосий ва марказий қисмида жойлашган", деди...
Бироз сукут сақлаб турдим ва табассум ила: "Ижарада тураман", дедим...
Навбатдаги савол-жавобдан сўнг Аллоҳ таолога шундай ақлли ва зукко дўстлар билан дўстлаштирганига яна бир бор тасаннолар айтдим...
Нимага, дейсизми?
У бироз жим турдида, кейин шундай деди:
"Ака, тўғрисини айтай-ми...
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бу уйни ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Рост, ростайтаяпман, рост, ИЖАРАГА ОЛДИМ"...
Биз ҳайрон қолиб, унинг кўзларига тикилдик...
Шунда у ушбу сўзларини мунгли оҳангда қуйидагича изоҳлади:
"Рост айтаяпман, ИЖАРАГА ОЛДИМ...
Нари борса, эллик-олмиш йил...
Балки, ундан бироз кўпроқдир...
Кейин ўз Эгаси қайтариб олади"...
Хулоса ўзингизда...
Олдинлари оддий бир қуриб битказилмаган ёхуд ҳароба уй олдидан ўтиб кетсам ҳам, унга ҳавас қилар, шахсий уйим йўқлигидан оҳ-у ташвишлар тортар эдим..
Унинг ушбу зукколи сўзлари менга то уй олгунимга қадар тасалли бериб турди...
Ҳа, аслида ҳамма-ҳаммамиз ИЖАРАДАГИ УЙларда яшайди...
Вақти келиб бу ижара уйларни ўз эгаси – Аллоҳ барчамиздан қайтариб олади ва ундаги ҳаётимиз, ўтказган кунларимиз юзасидан бизни бешак саволларга тутади...
Муҳими қандай уйда яшамоқ эмас, ҚАНДАЙ ЯШАМОҚ!!!
Нурали МАВЛАНОВ

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 08:53


Айтишларича, Японияда иккинчи жаҳон уруши сабаб бир-бирини йўқотиб қўйишган эру хотин орадан 54 йил ўтиб, топишишган экан.

Эр оила қурган, аёл ҳали ҳам турмуш қурмаган экан.

Аёлнинг садоқатига таҳсин айтса арзийди!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 08:52


Ҳар тонг қоринни бир силаб қўйган билан натижага эришиб бўлмайди. Ҳамма нарса ҳаракат билан узвий боғлиқ. Ўша ҳаракатлар янада самарали бўлиши учун эса сабабларни қилишимиз лозим. Уйдан чиқмаган ҳолда қорин ва тананинг бошқа қисмларидаги ортиқча ёғларни этириб, баҳоргача идеал қоматга эга бўлишингиз учун:

Эътиборингизга "Pres uchun" роликли мини тренажоримизни ҳавола этамиз. Қиммат эмас, баъзи оздирадиган қўшимча дорилардан бир неча баробар эффектли. Муҳими соғлиқ учун зарарсиз ва ҳамёнбоб!

💰Нархи: 157.000 сўм.

Маҳсулотни Ўзбекистон бўйлаб етказиб берамиз!

Буюртма бериш учун:👇
https://alijahon.uz/oqim/71945
https://alijahon.uz/oqim/71945

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 06:05


ЎГАЙ СИНГИЛ…

Нормат хотини Хайри билан ажрашди-ю, балога қолди. Хайри қасдма-қасдига ишхонасига бориб арз қилди, ишдан ҳайдаттирди. Тоға-ю, ака-укаларини чақириб, минг бир туҳматлар билан киссасидаги охирги чақасигача олиб қўйди. Ўз уйидан шармандаларча қувиб чиқарди. Нормат худди боши берк кўчада қолган бандадек боши ғовлаганча бегона шаҳар кўчаларини кезишга, бирор бошпана қидиришга, ижара ҳақини тўлаш учун пул ишлаб топишга мажбур эди. Бир ойча шу тахлит кун кечирди. Мардикор бозорда иш ҳам ҳадеганда топилавермас, баъзида қуруқ қўл билан қолиб кетишига тўғри келарди. Охири ҳаммаси жонига тегди. Кутилмаганда қищлоқдаги ёлғиз синглиси Турсуной тушиб қолди.
«Ота-она ўтиб кетган бўлса, — ўйлади Нормат киссасидаги пулларни хомчўт қиларкан. — Қариндош-уруғлар ҳам ҳалигидай йўқ ҳисоб. Бориям мана шу аҳволимда юзини терс буриши тайин. Яхшиям синглим боракан. Ҳарқалай, жигар, куяди, қайғуради, ташвишимни қилади. Агар манавинақанги ҳолатда қолганимни эшитса, йиғлайвериб пишиб қолса керак. Ҳа, синглимникига бораман, уч-тўрт кун бўлсаям кўнгил ёзаман, дам оламан, зора бошимга тушган балолар бироз унут бўлса. Акс ҳолда жинни бўлиб қолиш ҳеч гапмас…»
Шу куниёқ Нормат шаҳардаги катта бозорга кириб, майда-чуйдалар харид қилди. «Мозорбосди ҳарқалай, — кўнглидан ўтказди у. — Жиянларнинг қўлига тутқазсам хурсанд бўлишади…»
Пули бориб-келишдан ортиб яна ижара ҳақига ҳам етарди. У таваккал автобусга ўтирди-ю, таксилар турадиган ёққа жўнади.
Вақт шомга яқинлашганда, Нормат синглисининг ҳовлисига кириб борди. Атрофдаги мирзатераклар, беҳи, олма дарахтлари кўзни яшнатарди. У синглиси, куёви билан сўрашгач, ўша дарахтларга бир муддат тикилиб турди. Бошқа пайт бўлса, дилдан яйраб, ҳайратини синглиси Турсуной билан албатта баҳам кўрган бўларди. Афсуски, ташвиш, армон ҳайратга йўл бермади. Яшиллик Норматнинг кўнглини баттар ғашлантирди. Бу ҳам етмагандек, куёви Соливой сира ўзгармабди. Ёв қараши, гумонли саволлар бериши қолмабди. Бу ҳам Норматнинг дардига дард қўшиб оғир хўрсинди-ю, дарвозахонадаги темир каравотга чўкди. Шу тобда синглиси ичкарига жой тўшаётганми, аҳён-аҳёнда эри билан пичирлашгани қулоғига чалиниб қоларди.
«Синглимнинг омади бор экан, — кўнглидан ўтказди Нормат бош қашиб. — Совуққон бўлсаям куёв уйим-жойим дейди. Асосийси ҳам шу-да! Қанийди мениям шундай ҳовлим, ҳурматимни жойига қўядиган оилам бўлса. Дўппини осмонга отиб яшардим, албатта. Афсус…»
— Ака, ичкарига кира қолайлик, — синглиси ичкаридан чиқиб келиб хаёлини бўлди. Нормат худди аскар каби даст ўрнидан турди-ю, аста ичкари уй томон одимлади. Соливой аллақачон дастурхон қаршисида ўтирар, икки фарзандини навбатма-навбат эркалатарди. Шундагина Норматнинг ёдига шаҳарда олган майда-чуйдалар тушди.
— Синглим, жиянларга бояги қанд-қурсларни берсанг-чи, — деди аста куёвининг рўпарасига чўкаркан. — Хурсанд бўлишади-да! Атайин олувдим.
— Кейин ейишар, — деди эрига ўғринча қараб олиб Турсуной. — Сиз… Ҳалигидай… Тўрга ўтмадингиз-да!
— Тўрда нима қиламан? — деди Нормат Соливойнинг қилиғи асабига тега бошлаганидан қовоқ уйиб. — Мана шу ер ҳам тешиб чиқмайди.
— Ака, — ниҳоят қизчасини бир четга ётқазиб тилга кирди Соливой. — Кўпга келдингизми?
— Нимайди? — сўради Нормат куёвга жаҳд аралаш тик боқиб. — Тинчликми?
— Й-йўқ… Тинчлик… — деди Соливой каловланиб. — Шунчаки… Ҳалиги… Кеннойим билан ажрашибсиз, уй-жойни бой берибсиз деб эшитиб… С-сиз кўнглингизга олманг! Ҳа энди… Сўраганнинг айби йўқ-да, ака!..
Нормат индамади. Шундоқ ҳам куёвининг муддаосини тушунганди. Иложи борича сир бой бермасликка уриниб мажбуран жилмайди ва дастурхондаги ноннинг бир бўлагини қўлига олди.
Буниси ҳолва экан. Куёв ниманидир баҳона қилиб болаларини етаклаганча кўчага чиқиб кетгач, Турсунойнинг гапи ўтиб тушди.
— Ака, мени ёмон кўрманг-у, — ҳар галгидек кўзида ёш ғилтиллаб гап бошлади синглиси. — Эримнинг феълини биласиз. Уйингиз бузилганини эшитганданоқ мени сиздан қизғона бошлади. Бу ерда кўп қоласиз деб ўйлаб жони чиққудай бўляпти. Нима қилай? Мен аёл бўлсам! Унга бас келиб нима топаман? Икки болам бўлса…......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 06:05


— Сен сира сиқилма, — деди Нормат бу гаплар кўксини нақ тешиб ўтаёзган бўлса-да, яна ўзини босиб. — Мен ҳаммасини тушунаман. Сеникида бир минут ҳам қолмайман. Жинни бўлганим йўқ жигаримнинг оиласига совуқчилик тушириб. Ана, туман марказига борсам, ҳайҳотдай меҳмонхона бор. Шунчаки… Сизларни соғиниб келувдим-да, синглим! Сен сира кўз ёш қилиб ўзингни қийнама! Бўпти, яхши ўтиринглар! Яхши кунларда кўришайлик илойим!..
Турсуной ортиқ бир сўз демади. Норматни ташқаригача кузатди-ю, дарҳол ўзини ичкарига олди.
Нормат катта йўл бўйлаб кетиб борарди-ю, деярли ҳеч нарсани идрок эта олмасди. Қулоқлари остида фақат бир сўз. Синглисининг «Эрим мени сиздан қизғона бошлади», деган биргина гапи жарангларди. Шу ёқимсиз, ҳақоратга йўғрилган жумлалар миясида айлангани сайин ғазаби қўзғар, қўйиб беришса, Соливойни хумордан чиққунча дўппослар шашти бор эди.
«Энди нима бўлади? — ўйларди у теваракка ҳиссиз назар ташлаб. — Туғишган синглимникига сиғмадим. Сиғмаганим ҳам уёқда қолиб, очиқчасига ҳайдалдим. Бало келса ботмонлаб келиши шу бўлса керак. Бунданам баттари бўлмайди. Шу мараз ўтган йили ҳам оёқларимни ўпиб, изимни кўзга суришга ҳозир-у нозир эди. Мана, ишсиз, оиласиз, ватансиз қолганимни эшитибоқ, тўнини тескари кийибди. Нима бўлгандаям куёв ёв экан-да! Дўстлик қилмас экан-да! Бу-ку майли. Буёғига нима қиламан энди. Шаҳарга жўнавориш ҳам кўнгилга сиғмайди. То бобом, бувижонимнинг қабрини зиёрат қилмагунча, кўзимга ҳеч нарса кўринмайди. Демак, туман марказидаги меҳмонхонага боришим керак. Ўша ерда бир-икки кун яшаб, болалигим ўтган кўчаларда тўйиб айлансам, бас. Кейин ими-жимида жўнасам ярашади. Бироқ меҳмонхонада, ўша атрофда танишлар кўриб қолса-чи? Нима дейман? Қанақа баҳона тўқийман? Тўхта, Манзураникига борсам-чи? Уям эрининг гапига кириб ҳайдаб солармикан ё? Йўқ, ундай қилиши… Дарвоқе, Манзура ўгай сингил-ку менга! Отаси бошқа бўлса… Туғишганим нима қилди-ю, ўгай нима қиларди?!. Ачинармиди? Ҳечам-да! Бўлиб ўтган гапларни эшитса, устимдан кулар боплаб!.. Тўғри, шу кунгача Манзурадан ёмонлик кўрмаганман. Кўришиб қолса, атрофимда пойи-патак бўларди. Ёмонимни яшириб, яхшимни оширарди. Аммо… Отаси ўз таъсирига тушириб олган бўлса-чи? Худди ўгай отам каби менга ўқрайса-чи? Тўнғиллаб берса-чи?.. Йўқ, нима бўлгандаям бир бош суқиб ўта қоламан. Вазиятга қарайман. Сал қалтислигини сезсам, яхшиликчасига, обрўйим борида жўнаб қоламан. Ана унда меҳмонхонадан бўлак илинж қолмайди…»
Нормат таниш кўча рўпарасига етганда, таваккал ўша тарафга бурилди…
Янглишибди, Манзура Норматнинг маҳзун ҳикоясини эшитиб, бир муддат унсиз йиғлади. Ора-сирада Норматга ер остидан ачиниш, меҳр аралаш қараб олди. Лекин қараганини сездирмади. Орага жимлик чўккачгина шоша-пиша кўз ёшларини енгига артди-да, Норматга қайноқ чой узатди.
— Хафа бўлманг-у, аммо бекор борибсиз опамникига, — деди у ер чизиб. — Ўша ярамас эрининг қанақалигини билардингиз-ку! Нега тўғри меникига келавермадингиз?..
Бу саволга жавоб қайтариш Нормат учун жуда мушкул эди. Ўртага «туғишган», «ўгай» деган сўзни аралаштиришдан, билиб-билмай хато қилишдан жуда чўчиётганди. Олдинига нима дейишни, ўзини қандай оқлашни билмай гарангсиди. Лекин… Бўлмади. Охири ёрилди.
— Қара, Манзура, — деди томорқа тарафга бош буриб, жўхоризорни ўйчан кузатаркан. — Турсуной… Ҳалигидай… Туғишган, жигар бўла туриб шундай деди. Бу, ахир…
— Мен ўгайманми?..
Нормат Манзуранинг қўққисдан берган саволини эшитди-ю, аъзойи бадани увишган каби бир неча ўн сония тош қотди. Манзура эса ҳануз ундан жавоб кутиб жавдирарди.
— Бу нима деганинг, аҳмоққинам? — деди Нормат ниҳоят сал ўзини ўнглаб. — Ким сени ўгай деди?
— Деб ҳам кўринг-чи, — деди Манзура Норматнинг кўзларига тик боқиб. — Ўша кунданоқ қайтиб бетингизга қарамайман.
— Қўй, ундай дема! Сен билан биз бир қориндан талашиб тушган ака-сингилмиз. Зинҳор бу сўзни оғзингга олма, синглим!........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Nov, 06:05


— Ака, бошингизга шунча ташвиш тушибди. Энди ҳеч бўлмаса бир ҳафта дам олинг, асабларингизгаям дам беринг! Оти ўчсин унақаларнинг! Мана, Мана, уйимнинг тўри сизники. Кетгунингизча ўзингиз ёқтирган овқатларни пишириб бераман. Сиздай акамни меҳмон қила олмасам, нима қилиб юрибман бу дунёда яшаб? Хўш, қоласизми?
Нормат ўгай синглисининг сўнгги сўзларини эшитиб, худди жонсиз мурда каби қотиб қолганди. Йўқ, шу тобда фақат жисмигина қимирлашдан, ҳаракатланишдан мосуво эди. Қалби эса юм-юм йиғларди. Кўз ўнгида собиқ хотини, у айттириб келган қариндошларнинг ҳақоратга қоришиқ гаплари, беўхшов қилиқлари, камситилишлар, бош эгишлар, яккаю-ёлғиз синглим деб юрган жигари Турсунойнинг ер чизганча тилга кўчирган сўзлари маржондек тизилгани сайин хўрлиги келар, дунёни бошига кўтариб дод солишдан базўр тийиларди…
Нормат беихтиёр кўзлари жиққа ёшга тўлган кўйи Манзурага яқинлашди-ю, аста елкасидан қучди ва титроқ аралаш шивирлади:
— Жиннивой, сен менга ўгай эмассан! Бизларнинг орамизда ўгай йўқ. Ўгайликнинг оти ўчсин, жон синглим! Мен ҳаммаларингизни яхши кўраман. Сизларнинг борлигингизга шукр қиламан! Илойим ўзимнинг Манзура синглимга кўз тегмасин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 16:54


​​​​Дунёда ҳар нени баҳоси бордир,
Одам қадрин билса ким, дил унга ёрдир!
Қадри паст ҳам, баланд ҳам меҳрга зордир,
Меҳр билан яшаганлар чин бахтиёрдир..

“Сизни яхши кўраман, сиз мен учун қадрлисиз..."

Бу гапни ҳар куни яқинларимизга айтишдан чарчамайлик.. 

Хайрли тун азиз диндошим..
Аллоҳга омонатсиз.. 

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 16:49


Бир бой одам кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини бир танга қилиб қўйибди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "зиқна, хасис" деб сўкибди.

Бир куни дунёдан кетиш олди бой одам ўғлини олдига чақириб, шундай васият қилибди:
- Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эслашсин.

Ўғил эса отасидан кейин...👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 16:05


ВИЖДОН АЗОБИ....

Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 14:05


"Ман ҳаётдан чарчадим..."

Манзура холам, аслида, отамнинг холаси, бувимнинг синглиси. Амакиларим, аммам, биз олти фарзанднинг учтаси—барчамиз шу холамизнинг уйида туриб олийгоҳларни битирганмиз. Холамнинг уйи отасидан— отамнинг бувасидан мерос қолган уй эди.
Манзура холам содда, кўнгли очиқ, фарзандларига ўта меҳрибон, ўта самимий аёл эдилар. Турмуш ўртоқлари қирқ кунлик чақалоғи билан уйдан ҳайдаб юборгач, ота уйига қайтиб келиб, иккита боласини ўзи катта қилган эди. Кенг-мўл кўйлак кийиб юрар, кўча-кўйда ўзидан катта ёшли чолларга ҳам "болам" деб мурожаат қилар эдилар. Бир куни сабабини сўраганимда бир воқеани айтиб берган эдилар.
"Ошхонада картошка-пиёз артаман (бир умр шу ишда ишлаб, нафақага ҳам шу ердан чиққанлар) Ёшман, унинг устига беваман, бирга ишлайдиганлардан биттаси гап отиб ўтадиган бўлди. Бир индамадим, икки индамадим, учинчи сафар гап отганда қўлимдаги картошка тозалайдиган пичоқ билан сапчиб турдим.
—Мани ким деб ўйлаяпсан? Яна бир марта гапирсанг, шу пичоқни қорнингга тиқиб оламан! Пичоқ ўқталиб турган важоҳатим қўрқинчли бўлса керак, ранги бўзариб, эшикдан зўрға қочиб чиқиб кетди...Бева аёлга маҳаллани итиям бошқача қарайди, болам, ўзимдан кампир "ясаб" олишим шундан.

Номоз ўқишни шу холамдан ўрганганман, Аллоҳ рози бўлсин.

Холам жудаям меҳмондўст эдилар. Камтарона яшасалар-да дастурхонларида доим ҳолвайтар, бўғирсоқ, қуш тили бўларди. Уйига келган меҳмонларга ҳаммасини бериб юборар ва яна бошқатдан пиширар эдилар. Турбатга борадиган бўлсалар, эринмай, малолланмай бир қоп биз кукуруз дейдиган "Ширин маккажўхори қаламчалари" дан олиб борар, кўринган болакайларга улашар эдилар.

Холам авлиёсифат одам эдилар, дуолари ижобат бўлиб, биз бундан жудаям қўрқар эдик. Масалан, қиш кунлари юпун кийиниб, ёки ялангбош, ўқишга кетмоқчи бўлсам, остонада туриб олиб
—Айтганимни қилмасанг, тескари потаҳа қиламан, имтиҳондан ўтолмайсан, — дер эдилар., шу гапларидан жуда қўрқардим ва дарров айтганларини бажарардим. Умуман оиламиз орасида (ойим, додам, амакиларим, аммам, адамлар) Манзура холамнинг ижобат бўлган дуолари ҳақида ҳар хил гап-сўзлар юрарди. Холам қалб кўзи очиқ одам бўлиб, йигирма беш ёшларида кафанликларини тайёрлаб қўйган эдилар.Гап орасида Навоийдан, Сўфи Оллоёрдан мисоллар келтириб қўяр эдилар.
Бир куни уйнинг қўнғироғи жиринглади, дарс тайёрлаб ўтиргандим, эшикни очсам ҳеч ким йўқ, бироз туриб яна жиринглади, яна ҳеч ким йўқ. Холам болалар ўйин қилаётганини сезиб қолдилар. Бироз пойлаб турдилар-да, эшикни шартта очдилар, эшик қўнғироғини ўйнаб қочаётган болаларни тутиб олдилар,(бу ҳол аввал ҳам содир бўлган, бу болаларга олдин ҳам танбеҳ берган эканлар) кейин уларни уйга опкириб

—Кучук билан ҳўтикни қанча қилма тарбият,
Ит бўлур, эшак бўлур, асло бўлмас одамий! Бор, энди кетаверинглар, — дедилар.
Мен ўша пайтда бу сатрлар ҳазрат Навоийники эканлигини билмаганман, уни холам ўзлари тўқидилар деб ўйлаганман ва роса кулгандим. Билмадим, шу ҳикмат таъсир қилганми, ҳар қалай болакайлар бошқа эшигимиз олдига келмай қўйганди.
Манзура холам ҳаётдан нолимас, ҳаммага ўзини бадавлат кўрсатар, саховат қилар, аммо ёлғиз қолсак "Ман ҳаётдан чарчадим, Феруз", —дер эдилар. Бу гапга ҳам кулардим, тушунмасдим. Энди-энди биламанки, ёлғиз боши билан ҳам ўзининг, ҳам жигарларининг фарзандларига оналик қилиш, унинг масъулиятини бўйнига олиш, рўзғор юритиш... ҳеч бири осон бўлмаган экан. Бир умр ҳалол яшаб ўтган Манзура холам Ҳайит куни, жума куни оламдан ўтдилар.
Дастурхонларидан туз тотганим, ёнида олиб ётиб эринмай кўп ҳикматлар ўргатганим, турмушга чиқиб кетганимдан сўнг ҳам йўқлаб турганим боладек беғубор Манзура холамни Аллох раҳмат, мағфират қилсин.

Феруза Салходжаева

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 13:17


Баъзида одамларнинг бизга яхшилик қилмоқчи бўлганлигини тушунмасдан озор берамиз. Кейин эса...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 13:12


Онкологлар мени қарғашлари аниқ. Биргина мева Миллионлар етмаган дардимга даво бўлди‼️

АҚШ соғлиқни сақлаш институтининг нашр қилишича, медицинада Рак касаллигига қарши энг ўткир фаол тасир қилувчи ягона мева Ўзбекистонда экан. Биргина мева кимёвий муолажадан 70.000 маротаба кучли бўлиб, 1000 дан ортиқ дардларга даво экан. Бу мева билан 70 ёш энди қарилик ёши эмас, умрни бошланишидир!!!

Европа мамлакатларида орзу бўлган, бизда эса бир тийин турадиган мужизавий мева шукиБатафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 13:10


Ўшанда ҳали бола эдим.

Онам ишдан ҳориб қайтса-да, ҳар кеч биз учун нон пиширарди. Бир куни вақт алламаҳал бўлган, онаизорим шоша-пиша биз учун кечки овқат тайёрларди.

Бир оздан кейин у отамнинг олдига овқат ва нон қўйди. Менинг икки кўзим нонда эди. Кимдир ноннинг куйганига эътибор берармикан деб кутиб турдим.

Лекин отам нонни индамасдан чайнади ва мендан мактабдаги куним қандай ўтганини сўради. Ўша кун унга қайтарган жавобимни эслай олмасам ҳам, овқатдан кейин волидамнинг отамга нон бир оз ўтиб кетганини минг хижолат билан айтгани кечагидек қулоғим остида.

Отам ўша куни жилмайиб туриб, онамга: “Азизам, куйган нон менга ёқади-ку”, деди. Ухлашдан олдин отамга хайрли тун тилаш учун унинг олдига кирдим ва ундан куйган нонни ростдан ҳам яхши кўриш-кўрмаслигини сўрадим. Отам мени бағрига босиб, қаттиқ қучоқлади.
— Ўғлим, онанг кун бўйи ишлаб, жуда чарчаган. Бир марта куйган нон есам, менга бирор нима бўлмайди. Лекин ёмон сўз онангни қаттиқ жароҳатлаган бўлар эди, — деди.

Биз барчамиз хом сут эмган бандалармиз. Кези келганда муҳим саналарни, зарур нарсаларни, бурчларимизни эсдан чиқариб қўямиз. Шунча йиллар мобайнида ўрганган нарсам шуки, бир-биримизнинг камчиликларимиз билан қабул қилишимиз керак. Чунки ҳаёт афсуслар билан уйғониш учун жуда ҳам қисқалик қилади.

Доктор Абдул Қалам

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 12:05


ДИЛОЗОР....

Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.

Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.

Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.

Йиллар ўтди.

Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.

Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.

Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.

Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.

Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим. Ва шунда Сабоҳатнинг қизларига ҳам чин дилдан бахт тиладим. Менимча улар онасининг йиллар давомида овсинига қилган дилозорлиги учун етарлича жавобни берган эдилар...

"Катта гапиргандан кўра катта нон тишла " - ўзбек халқ мақоли.

Бу мақол сўнгсўз ўрнида эди ...

Хазонрезги

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 09:09


Аёлининг оёқ кийимини тўғирлаб қўяётган эркакни кўрган бир одам деди:
-Эркаклигинг шуми?

Эркак деди:
-Ҳа, менинг эркаклигим шу. Суюкли аёлимнинг жамоат жойида эгилишига йўл қўймайман!

интернет.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 09:05


Ҳожи отам билан ошхонада овқатланиб ўтирибмиз. Қўшни столда ҳам бир нечта Ҳожи акалар ўтиришганди. Шеригим телефонини олиб, эсталикка ён атрофни видеога олиб тургандилар. Телефонларини ўша қўшни стол томон бурганларида, бир акамиз видеога олмасликларини қатъият билан жиддий қиёфада илтимос қилдилар. Шунда шерикка, Ҳожи отам қўйинг. Кимдир расмга, видеога тушади, кимдир йўқ дедим. Ҳаммани қадрияти ҳар хил. Ўринларига узр сўрадим, анави инсонни юз кўриниши ўзгармади. Ха майли, нимаям дердик. Овқатланиб бўлгач, кўчага чиқдик. Чеккароқ ўтиб тоза ҳавода нафас оламиз деб чиқиб, не кўз билан қарайки...

Давомини ўқиш... 👈

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 09:05


​​Лекин кучани кесиб утаётиб, чап томондан машина болонларининг тормозлашда эшитладиган чийиллок овозини эшитди. Куз олдида ёки хаёлида ёп ёруг булди ва у хушини йукотди.
Мана энди Нодиржон ётган жойида овозсиз , секингина йигларди. Онаси уни ётган жойида кучиб, куз ёшларини артиб, эркалаб гапирарди. Лекин Нодиржоннинг кулогига онасининг гаплари кирмасди. Факат уша отаси билан угай сингилчасини килган киликлари куз олдида турарди. Ва албатта у онасининг бир куни айтган гапини эслади:
-- Углим, биз билан бирга бошка амаки яшаса, бунга нима дейсан?
-- Нега онажон ? - ажабланиб ва норози охангда суради.
-- У сенга ота булиши хам мумкин!
-- Йуууккк.....!- дея оёклари билан ер тепиниб,- Менинг уз отам бор!- дея бакирди Нодиржон.
Онаси афсус билан чукур нафас олди ва бу мавзуга бошка кайтмади. Лекин хозир Нодиржон отаси умуман келмай колгандан кейин, онасига караб, шивирлаган овозда:
-- Онажон, майли мен розиман. Агар яхши амаки булса биз билан яшайверсин! У менга ота булсин майли. Мен уни уз отам каби севиб хурмат киламан!- деди.
Мени отамни Лайло севгандек севаман демокчи булдию, лекин нимадир халакит берди чоги, чукур нафас олиш билан чекланди холос....
Азиз оталар, уз фарзандларимизни угай ота кулида колдирмайлик. Хар кимни уз зурриёди доим ота она мехрини олиб, доим кучогида булсин. Оила бу мукаддас даргох. Ёзиш биздан ибрат олиш сизларга хавола. Доим Аллох уз панохида асрасин барчамизни деб....
Крик Души Шухрат.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 09:05


Отаси деярли хар хафта дам олиш куни Нодиржон билан учрашиб, уни шахарда айлантириб келарди. Факат хизмат сафарида булган кунлари бундан мустасно эди. Бу холат унчалик куп булмасди. Бунга Нодиржон аллакачон куникиб булганди.
Лекин бир куни онаси Нодиржонга:
-- Нодиржон углим, отанг эртага сени ёнингга келолмас экан. У эрталабдан ишлари куплиги сабаб банд экан. Лекин отанг сени кундуз куни уни ёнига олиб боришимни айтди!- деди онаси.
Эх хаёт... нега шунака шавфкатсиз эканааа....ёш гудакни кунгли огришини билардику...онаси хам нега уша куни шу ишни килди....нега негаааа.....
Онасининг бу гапларидан Нодиржон хафа булмади, аксинча хурсанд булди. Ва нихоят олдингидай отаси билан уйнашини хис килди. Нодиржон хаттоки хаёлан отаси уни икки кулларида кутариб хавога отиб яна илиб олишларини тасаввур хам килди. Нодиржон бу онларни интизорлик билан кутишни бошлади.
Маълум булишича, отаси унчалик узок булмаган жойда яшаркан. Деярли ёнгинасида. Нодиржон онаси билан автобусда учта бекат юришди. Автобусда Нодиржонга онаси :
-- Углим, хозир отанг бошка уйда, бошка аёл билан яшайди. Уни бир кизи хам бор!- дея гапириб борарди.
Лекин хозир айни шу вактда уни кулогига хеч канака гап кирмасди. Фикру хаёли купдан бери учрашмаган отасида эди. Жуда согиниб кетганди отасини.
Отасининг уйи эшигини кунгирокдан кейин бегона аёл очди. Бу аёл Нодирнинг угай онаси эди.
-- Носир (Нодирнинг отасини исми)акам хали келмади?- табассум билан уларни карши олиб. -- Сизлар уйга кириб кутиб туринглар, хозир келиб коладилар!- деди.
Нодиржонни онаси уйга киришни хохламади. Аксинча кунгли уксиниб, эридан нафратланиб кетди. Уша кундошини юлмалаб ташламокчи эди, лекин буни узига эп билмади. Углини олдида узини ерга ургиси келмади. Углини шу ерда колдириб уйига кайтиб кетди.
Нодиржон билан угай она ичкарига кириб кетишди. Уйга кириб келгач :
-- Сизлар хозирча Лайло кизим билан уйнаб туринглар. Отангиз хадемай келиб колади!- деди угай онаси.
Угай сингилчаси Лайло унга нисбатан бир ёш кичик эди. Нодиржонни яхши кутиб олди ва унга уз кугирчокларини берди. Лекин Нодир учун уни муомиласи хам, уйинчоклари хам кизиктирмасди. У интизорлик билан отасини кутарди.
Бу вактда угай онаси ошхонада кичик мехмон учун тушликка байрамона таом тайёрлаш билан банд эди.
Шу пайт кутилганидек болалар утирган хона эшиги олдида оталари пайдо булди. Эшик очилгач хонадан биринчи булиб Лайло чикиб келди. Энгашиб келган отаси буйнига иккала жажжи кулчалари билан ёпишди. Отаси эса уни кутариб олди.
Ундан сунг Нодиржон хам югуриб чикди. Отасини бу холидан бироз ажабланиб турган Нодир томонга отаси эгилиб уни хам кулида кутариб олди. Болалар бир бирларига бурунчалари текгудек якин булишди отасининг кучогида. Лайло эса отасини янаям махкамрок кучди. Ва тилчасини Нодирга караб чикариб куйди. Шунда отасини кизгониб Нодир кулчаларини мушт килиб уша кизчани урмокчи булди. Лекин богчада опалари киз болага кул кутариш ёмон одат эканлигини доим такрор ва такрор айтганлари доим ёдида эди.
Шу вактда ошхонадан угай онанинг овози эшитилди:
-- Носир ака, ошхонага келинг, менга ёрдам бериворинг!- деган.
Отаси болаларни полга куйиб хонадан чикиб, ошхонага кириб кетди.
-- Нимага бу ерга югуриб кеволдинг?- жахл билан Нодирга бакирди Лайло.
-- Мен отамни олдига келдим! - секин овозда гапирди Нодиржон.
-- Бу менинг отам!!!- янаям баланд овозда бакиришда давом этди Лайло.
Бу кутилмаган гаплардан кейин Нодиржон нафрат билан уксиниш билан хафа кайфиятга тушиб колди. Йиглагиси келди, лекин йигламади. Мана шу кизча уни йиглаганини куришини хохламади.
У оркага бурилдида, чикиш эшиги томон югурганча чопиб кетди. Онасини олдига шошди. Онасини куксига бошчасини куйиб, барчасини айтиб бериб туйиб туйиб йиглашни хохлади.
Эшикдан чикибок Нодиржон тезрок онаси ёнига боришни хохлаб, келган йулини эслади. Атига учта бекат борлигини эслади. Демак югуриб кучани нариги томонига утсам ва учта бекатни оралигини босиб утсам уйимизга етиб оламан дея хаёлидан утказди........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 09:05


ЎЗ ОТАСИНИ ЎГАЙ СИНГЛИСИДАН ҚИЗҒОНГАН БОЛА...

Нодир узига келганида, ёнида ок халат кийган бир амаки билан утирган Онасини курди. Касалхонада эканлигини тушуниб етди. Нодирни хали хам эсида бир марта каттик шамоллаганда онаси билан касалхонада ётганди.
Духтир онасини тинчлантириш учун:
-- Опа, сиз хавотирланманг. Уни омади бор экан, Худони узи асрабди. Халиям машина болонини тагида колиб кетмабди. У факат машина бамперига урилиб ва уни чеккага отиб юборган. Барча ички органлари бутун. Суяклари эса...бу ёшда синган суяклар тез битиб кетади. Уни устига биз хам суякларини яхшилаб тузатдик. У хали хам яхши бир спортчи булиши мумкин....Тугрими Нодиржон? - дея болага юзланди узига келган Нодирга караб.
Нодир эса хеч нарса демади. У спортчи булишни хохламасди. У отасини куришни хохларди.
Духтир кетгач онаси Нодир томон эгилиб:
-- Нодиржон углим, кандайсан? Бирор жойинг огрияптими болажоним?
Нодиржон онасига жавобан бошини кимирлатиб ишора килди. У хеч канака жисмоний огрикни сезмаётган эди. Уни калби огриётганди. Нодир буни тушунмасди. Унга жуда огир ботганди уша гаплар. Лайлодан хафа булиб унга нисбатан аламда эди. Тугрироги отасидан хафа эди Лайлога уз мехрини купрок бергани сабаб.
Унга яна хотираси кайтаётганди, уни бу касалхонага ким олиб келган экан.
У ота- онаси яъни уччовлон жуда бахтли яшаган даврларни эслади. Отаси доим ишдан кеч келарди. Доим богчадан Нодирни онаси олиб келгандан сунг ишдан келарди. Лекин отаси доим у билан уйнаш учун, гаплашиш учун вакт топарди. Баъзида эса эртак айтиб ухлатарди.
Кунлардан бир куни, ишдан келиб узини каттакон сумкасига узини баъзи кийим кечакларини тахлаб солишни бошлади. Хизмат сафарига кетса керак иш юзасидан дея хаёлидан утказган Нодир унчалик куп хам ахамият бермади.
Отасининг хизмат сафарига у икки томонлама фикрда эди. Бир томондан ёмон, чунки отаси бир неча кунга уйда йук буларди. Иккинчи томондан эса хизмат сафаридан кайтгунча унга доим янги уйинчоклар ёки мужизали ширинликлар олиб келарди. Отаси деярли хамма нарсаларини сумкасига жойлаб булгандан сунг, Нодиржонни олдига келиб:
-- Нодиржон углим,- дея хаяжон аралаш гапини давом этди,- мен хозир кетаман лекин сен хеч хам хавотирланма. Мен тез тез келиб тураман сен билан гаплашиб туриш учун!
Бу сузларни айтиб булгач, отаси тез деярли югургани каби уйдан чикиб кетди. Нодиржон хайрон булиб, хеч нарсага тушунмади. Бу гаплар нимани англатишини онасидан сураш учун чогланганди хамки, онаси эса стол ёнидаги стулда кузида ёш билан гамгин утирарди. Нодиржон бу холни куриб онасини безовта килишни хохламади. Кандайдир хавотир билан уз хонасига кириб, узи кийимларини ечиб одеял остига кириб кетди.
Нодирнинг отаси дам олиш куни эрталаб келди ва уни чакирди ёнига. Нодиржон билан бу бир кунни утказиш учун олиб кетишини айтди. Бунга жавобан албатта Нодиржон хурсанд булди. Улар истирохат богига боришиб , у ерда болалар майдончасидаги хар хил атракцоинларда учишди, зоопаркга ва кугирчок театрига хам киришди. Нодиржон каерга деса отаси хамма жойга олиб бориб уни кунглини хушлади.
Ошхонага киришди, отаси Нодиржонни чарчаб хам корни оч колганидан овкатланаётганига тикилиб караб турар ва бу ёшгина одамчага хаммасини кандай тушинтириб айтиб беришни уйларди. Балким буни хозир айтишни хожати йукдир. Уни бироз катта булишини кутармиз. Хозирча эса шундай сирлигича булиб колсин деб хаёлидан утказди.
Нодирни отасини янги хаёти унчалик хам яхши эмасди. Иккинчи хотинининг ёш кизчаси унга тезда урганиб, уни ота дея жуда богланиб колганди. Бу албатта уни кувонтирган эди. Чунки кизчанинг бундай харакати янги эр хотинни оддий келишмовчиликларига бархам берарди........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 08:01


Аллоҳ, йўқотаман деб ўйламаган нарсангизни олиб қўйса, билингки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангизни топасиз...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 07:54


Қизил рангли ичимликлар, колбаса, лаб бўёғи ва шунга ўхшаш маҳсулотларга қўшиладиган, "кармин" деб номланувчи озиқ-овқат бўёғи тайёрланадиган ҳашаротнинг номи нима?

👉 Жавобини билиш 👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 06:30


ФИРИБ КАСОФАТИ…

Ўрмонбой қишлоқдан шаҳарга кўчиб келиб хато қилмабди. Айниқса, иш танлашда бунақа омад ҳар кимга ҳам кулиб боқавермайди.
Бунга кейинги пайтларда амин бўла бошлади.
Тўғри-да, нимаси ёмон. Олий ўқув юртларидан бир-иккита таниш орттирди. Ёзда ким кўп, абитуриент кўп. Ҳамма ўқишга киришни хоҳлайди. Барчасини ё отаси, ё тоға, амакиси чўнтагини қаппайтирганча шаҳарга етаклаб келади. Ўрмонбой ана шу вазиятдан фойдаланишни билади. Мана, шунинг орқасидан бир йилда ўзига икки хонали квартира, чет эл мебелларини сотиб олди. Ҳатто қиш кунлари ҳам кўчадан қайтиб иссиқ квартирага киради-ю, жони ҳузур топади. Асосийси, илгаригидек ижарага уй қидириб, уй эгасининг қош-қовоғига тикилиб кун кўрмайди. Егани олдида, емагани кетида.
Мана, бу йилги қабул ҳам бошланай деб қолди. Насиб бўлса, бу йилги топганига уйланади. Ахир, тенгқурлари биттадан болали бўлишди. Бўйдоқ юраверса уят бўлар-ов!
Ёз ҳавоси азбаройи қиздираётганига қарамай, Ўрмонбой бугун ҳам елпина-елпина ўзига қадрдон бўлиб қолган ўқув юрти ҳовлисида ҳозир бўлди.
Эҳ-ҳе! Бу йил ўтган йилдагидан ҳам кўпроқ абитуриент келган кўринади. Ўриндиқлар уёқда қолиб, дарахтлар соясидан ҳам бўш жой топиш амри маҳол бўлибди.
“Ишқилиб, куним туққани рост бўлсин!” — ўйлади Ўрмонбой ва турли вилоятлардан келиб, юз-кўзларида кучли ҳаяжон, қўрқув балқиб турган йигит-қизларни бир четдан туриб эринмасдан кузатди. Нияти аниқ. Содда, шаҳарга илк бор қадам қўйган, аммо киссасида пули бор кимсани топиш ва ишончига киришнинг тадбирини кўриш. Шунақалардан икки ё уч нафарини топса, етарди. Бундан ортиғи ортиқ. Чунки, ғалва кўпаяди. Қолаверса, бундай обрўли ўқув юртига озгина пул сўралмайди.
Ҳа, ана, ҳов анави чинор остидаги ўриндиқда оқ сочли, бақалоқ эркак нозикниҳол қизга нималарнидир уқтириш билан банд. Кўринишидан айни Ўрмонбойбопга ўхшайди.
— Қани, секин борай-чи, — ўзича шивирлади Ўрмонбой. — Олдин нима ҳақида гаплашаётганларини эшитай. Ундан кейин бир гап бўлар…


— Ассалому алайкум! — Ўрмонбой эркакнинг эътиборини тортиш илинжида тавозе билан салом берди.
— Ваалайкум ассалом! — қаршисидаги келишган, бироқ бироз ғамгин йигитга кўзи тушган эркак сўзлашдан тўхтаб алик олди ва сўради:
— Сиз ҳам ўқишга киряпсизми?
Ўрмонбой маъюс жилмайиб қўйди.
— Йўғ-э, мен битирганман. Жиянимни олиб келганман.
— Қаердан келдингиз агар сир бўлмаса? — сўради эркак қизиқсиниб.
— Анжондан келганман, ака! — деди Ўрмонбой. — Водийдан, водийдан.
— Ҳа-а, ўзи… Водийнинг одамлари ширинсухан бўлишади-да! Кам бўлманг!
Ўрмонбой пайқадики, эркак суҳбат якун топишини истамаяпти. Ҳойнаҳой, ниманидир сўрамоқчи ё аниқлаб олмоқчи.
— Қизчани ўқишга олиб келибсиз-да! — ўртага чўккан бир неча сониялик сукутни бузди Ўрмонбой.
— Э, ёлғиз қизим… Ўқийман деб туриб олди. Нима қилай? Уйдаги мол-ҳолларнинг ҳаммасини сотдим-у, пулни белга тугиб келавердим-да!..
— Гаплашдингизми?..
— Н-нимани?.. Ҳа-а… Домлаларни назарда тутяпсиз-да!.. Қаёқда. Бир укахонимиз бўларди. Мен қурмағур қишлоқдалигимда аниқлаб олмабман. Таваккал келаверибман. Кириб сўрасам, чет элга кўчиб кетган экан.
— Энди нима қилмоқчисиз?
— Қайдам. Бошимиз қоти-иб нима қилишни билмай тургандик. Ҳар ҳолда танимаган одамга пул тутқазиш… Ноқулай.
— Ҳа-а, аҳволингиз жиддий кўринади. — деди бош чайқаб Ўрмонбой. — Энди ичкарига кириб домлалардан бириминан танишишингизга тўғри келади.
— Ука, ким ҳам мендай қишлоқи, деҳқон одамминан танишаман деб тайёр турибди. Айтганча, сиз жиянингизнинг ишини ҳал қилдингизми?
— Албатта. Бир ой олдин берадиганимни қўлларига тутқазганман.
— Яқин танишингиз борми дейман?
— Ҳа, яқин ўртоғим шу ерда дарс беради. Лекин… Боя айтганингиздай, бегонани яқинигаям йўлатмайди.
— Ана, мен сизга нима дедим? Улар ҳам ўзидан қўрқади-да!.. Менга қаранг, ука, гапнинг индаллосини айтайми?.. Инсофли, иймонли йигитга ўхшайсиз. Ёрдам берворинг! Вей, ўзингизни алоҳида рози қип кетаман. Мана шу арзанда қизим ўқишга кирса бўлди. Пулни аяш йўқ!
— Тўғри-ку-я! — елка қисди Ўрмонбой. — Бироқ… Қандай бўларкин? Ҳеч бировларнинг орасига тушмаганман.
— Жон ука, савоб бўлади-ку! Бу бегона шаҳарда бошқа танишим йўқ.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 06:30


​​​​Келинг, бир ёрдам қилинг. Бенасиб кетмайлик.
— Бўпти, лекин бир шартим бор. — деди Ўрмонбой жиддийлик билан.
— Хўш, қандай шарт? Э, нима десангиз бажараман.
— Ҳозир сал четроққа ўтиб мени кутасизлар. Кириб гаплашиб кўраман. Омадингиз чопса, кўндирарман. Бўлмаса…
— Хўп, ука, сиз нима десангиз шу. Фақат… Сиздан қаттиқ илтимос, кўндиринг ўша ўртоғингизни! Пулидан ташқари, ресторанга опкириб бир меҳмон қиламан икковларингизни.
— Майли, унда сизлар ҳов анави кўча бошига бориб туринглар. Мен тез кириб чиқай-чи!

Ўрмонбой ярим соатча ўқув юрти биноси ичкарисини айланиб юргач, ташқарига чиқиб, кўча тарафга разм солди. Ота ва қиз йўл четида уни муштоқлик билан кутишарди.
“Тажрибам анча ошибди, — ўйлади Ўрмонбой “ўлжа” томон шошилмасдан юриб бораркан. — Дастлабки пайтларда сал шошиб қолардим. Гапларим ҳам пойма пойига кетиб қоларди. Энди эса акси бўляпти. Ҳар бир гапимни ўйлаб гапирадиган бўлибман. Ишқилиб, кўз тегмасин!..”
Ўзини Дониёр ака дея таништирган эркак Ўрмонбойни кўрди-ю, икки қўли кўксида унга пешвоз чиқди.
— Хўш, ука, бўрими, тулкими? — сўради Дониёр ака жавдираб.
— Э, ўртоғим тушмагур жуда қайсар хилидан-да! — деди Ўрмонбой қовоғини уйиб. — У аҳмоқни кўндиргунча қора терга тушиб кетдим.
— Кўндими?
— Кўнмай қаерга борарди. Фақат пулини сал кўпроқ сўраяпти.
— Қанча?
Ўрмонбой қиз томон бир кўз ташлаб олди-да, Дониёр аканинг қулоғига шивирлади.
— Э, гап йўқ! — нархни эшитган Дониёр аканинг туси ўзгармади. Аксинча мамнунлигини яшира олмай, Ўрмонбойнинг икки елкасидан қучди. — Яшанг ука! Илойим камлик кўрманг! Хўш, энди буёғини…
— Ўзингиз тушунасиз, — аста гап бошлади Ўрмонбой. — Бу масала жуда нозик. Дуч келган ерда олди-берди қилиб бўлмайди.
— Биламан, биламан! — ҳовлиқиб жавоб қилди Дониёр ака. — Айтаверинг! Дунёнинг нариги четига десангиз ҳам бораман.
— Бугун кечки соат еттиларда манави қоғозда ёзилган манзилда учрашамиз. — Ўрмонбой олдиндан тайёрлаб қўйилган бир парча қоғозни Дониёр акага узатди. — Метронинг шундоқ ёнида. Таксичиларга айтсангиз, кўзини юмиб олиб боради.
— Маъқул, маъқул! — деди Дониёр ака қоғозни ён чўнтагига жойлаб. — Ҳа-а… Ресторан нима бўлади, ресторан.
— Ресторанга Худо хоҳласа, қизимиз ўқишга ўтган куни кирамиз. Нима дейсиз?
— Хўп, сиз нима десангиз шу-да!..
— Айтганча, — Ўрмонбой нимадир ёдига тушгандек, кетишга чоғланган ота-болани тўхтатди. — Пул берилди дегани, қиз деярли ўқишга жойланди дегани. Кўнглингизни тўқ қилаверинг. Шундай экан, эртадан бошлаб ўқув юртига келиб юрманглар. Ҳар ҳолда… Дўст бор, душман бор… Бунинг ўрнига қизингиз яхшилаб тайёрлансин. Ўртоғим шуни қаттиқ тайинлади. “Мени бошқа домлалар олдида шарманда қилиб қўймасин” деди.
— Буёғидан хавотир олманг! — деди Дониёр ака. — Ҳозироқ боради-ю, китоб ичига шўнғийди.
— Унда кўришгунча!
— Хайр! Мен айтган вақтингизда ўша жойда бўламан.

Орадан кунлар, кунлар кетидан ҳафталар ўтиб, имтиҳон палласи ҳам бошланди. Ўрмонбой эса аллақачон Дониёр акадан олган пулларни долларга айлантириб, қолган-қутганига кайф-сафо қилишни бошлаб юборганди.
Ана шундай кунларнинг бирида у шомга яқин ҳийла чайқалиб ширакайф ҳолда қаҳвахонадан чиқди ва автобус бекати томон юрди. Бир маҳал орқадан кимнингдир қичқириғи қулоғига чалиниб таққа тўхтади ва орқасига ўгирилди.
Не кўз билан кўрсинки, юз метрча нарида Дониёр ака ҳаллослаганча у томон чопиб келарди.
Бу одам Ўрмонбойнинг кўзига Азроилдек кўриниб кетди. Боягина ичган ароғининг кайфи учиб, юраги ҳаприқди ва жонҳолатда қоча бошлади.
— Ҳой априс, тўхта! — қичқирганча унинг ортидан қувлаб келарди Дониёр ака. — Тўхтасанг-чи! Эркакмисан ўзи?
Алоҳол узоқдан катта тезликда келаётган “Нексия” йўл ўртасида югуриб бораётган Ўрмонбойга яқин қолганда чийиллаб тормоз берди…
Тарақлаган товуш бутун атрофни тутди.
Бир зумда асфальт усти қоп-қора қонга беланди.
Дониёр ака даҳшатдан қотиб қолганди. У титраб-қақшаб йўл ўртасида чўзилиб ётган таниш жасадга яқин боришни ҳам, бормасликни ҳам билмасди.
Алқисса, ҳаром пуллар Ўрмонбойга юқмади. У оғир аҳволда касалхонага келтирилди ва бир соат деганда жони узилди.
Олимжон ҲАЙИТ

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 03:05


АЧЧИҚ КЎЗ ЁШЛАР...

Момомни айтишларича яқин ўтмишда тоғ ён бағрида бир кишлок жойлашган экан. Уша кишлокда яшайдиган инсонлар самимий ва интифок яшашганлар. Лекин ораларида бир бирини камситадиганлар хам топилган. Билмадим момомни кушниларини ун икки ёшли бир кизчаси булиб, у ёшига нисбатан дунё караши яхши ривожланган экан. Бир томондан худди жажжи даъватчи сингари Оллох унга шундай бир кобилият бериб инсонлар уртасида мехр окибатни баркарорлигини саклаб колиш учун сабабчи килиб жунатгандир. Бу ёлгиз Оллохга аён.
Уша ун икки ёшли кизчани деярли купчилик яхши курар ва хурмат килишарди. Хаттоки баъзилар унга нотугри гапириб куйишдан куркишарди хам. Кизча жуда аклли ва эсли хушли булиб, доим Аллохга сажда килиб шу ёшида номоз укирди. Мехнат севарлиги хам худди ота онасидан утган булиб, дала ишларига доим бувисига карашарди. Пазандалик хам килиб хар хил пишириклар пиширарди, хатто нон хам ёпарди. Ота онаси ва айникса бувиси шундай набираси борлигидан хурсанд эди.
Ота онаси укимишли булишгани учун шахарда ишлашарди. Хафтага бир баъзида икки хафтада бир бир келишиб туришарди. Кизчасини эса бувисига яъни кишлокда колдириб кетишарди. Бу ерда тоза хаво....уни устига одамлари хам мехр окибатли. Мен хикоямни бошида бекорга кишлокдаги одамларни баъзилари уша кизчадан бироз куркишарди деб. Чунки улар кизчани кунглини огритиб хакорат килишган пайтларида узларида огрикни сезишган. Хали айтганимдек уша кизчага Худо томонидан берилган бир истеъдод бор эди. Агар кимда ким кизчани хафа килса ёки куз ёш тукишга сабабчи булса уша инсон касалланиб коларди. Хеч канаканги врачлар тузатишолмасди. Токи кизчадан чин дилдан кечирим сурашмаса тузалишмасди. Факат шундагина уша дарддан форик булишарди. Шу сабабли кишлок ахли кизчани дилини огритишдан куркишарди.
Кимдир ишонмас лекин мен узим гувохи булган бир вокеа бунга яккол мисол була олади. Мен ушанда кишлок магазини ёнида том оркага экилган писталарни ковуриб , тирикчилик учун сотардим. Кишлогимиз тог ён багрида жойлашганлиги сабаб айникса бахор ва ёзда шахардан купчилик табиат кучогидан дам олиш учун келишарди. Магазин олдига бегона машина келиб тухтади. Машинадан успирин ёшдаги уч киз ва икки йигит тушишди. Магазинга кириб кетишди. Улар келишидан бироз олдин уша кушнимизни кизчаси хам ул бул нарса харид килиш учун кириб кетганди. Билмадим доим бувиси билан келарди. Бу сафар узи келган экан. Уларни уйлари шундоккина магазинни ёнгинасида жойлашган булиб, том оркасида буви экинларни чопик килиб ишлаб тургани куриниб турарди.
Бир пайт магазин ичкарисида шовкин эшитилди. Мен нима булди экан дея эшик олдига бориб кузатдим. Уша шахарлик кизлардан бири йигит шеригига караб:
-- Рустам...кишлокда яшашни хохлайсанми?- деди кулган охангда.
-- Сен билан булса горда хам яшашга розиман!- деди йигит.
-- Алдаяпсан, икки кунда кочиб кетасан...ахир сен ишлашни ёктирмайсанку...
-- Тугри, кочиб кетаман...качонки сен анави кари кампирга ухшаб колганингда!- дея уша йигит магазин деразасидан уша кизчани том оркада ишлаётган бувисини бармоги билан курсатиб.
-- Йуккк, мен бутун умр лойга, чангга ботиб яшашни хохламайман.- дея кулди мехмон киз.
-- Анави кари ахмок кампирга ухшабми?- дея яна бармогини бигиз килиб кизчани бувисини курсатиб кулишда давом этди йигит.
Буларни уша ерда кузатиб турган кушни киз уша бувисини устидан кулган йигитни олдига бордида:
-- Кечирасиз, у кекса аёл ахмок эмас. Мени бувим булади, у киши яхши ва мехрибон аёл !- деди.
-- Демак мехрибон ахмок экан унда!- дея бувисини устидан кулишда давом этди йигит.
-- Узинг ахмоксан!!!- дея кушни киз йиглаб магазиндан харид килган нарсаларини олиб, магазиндан отилиб чикиб кетди.
Шахарлик мехмонлар магазиндан олган арок ва сигареталарни рюкзагига солишиб кулишиб чикиб кела бошлашди........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 03:05


​​Шунда магазин сотувчиси уларга карата:
-- Кизчани бекорга хафа килиб бувисини устидан кулдиларинг!- деди.
Мехмонлар тухташиб, магазин сотувчисига караб:
​​-- Тушунмадик, кайси маънода...уша ахмок кизчани савалаш керак эди узидан катталарга бундай муомилада булганлиги учун!- дея жавоб кайтарди.
-- Касал булиб колишларинг мумкин ёки сизлар билан бирон кор хол юз бериши мумкин. Чунки бу кизчани хафа килиш мумкин эмас!- деди.
-- Булди, булди....бизга кишлок эртакларини айтишни бошламанг....бизга кераги йук!- деди йигит.
-- Майли, узларинг биласизлар. Мени маслахатим кеч булмасдан уша кизчадан узр сурасаларинг яхши буларди!- деди магазинчи.
-- Яхши колинг хола!- дея нопосанд тарзда кулини силтади иккинчи йигит.
-- Майли бораколинглар....хали узларинг тезда кайтиб келасизлар!- деб куйди магазинчи.
-- Хеч качон...- дея кизлар бакириб кулишишдида машинага чикишиб тог томон жунаб кетишди.
Шу вокеадан икки кун утгач уша кунги шахарлик мехмонлар кишлокда пайдо булишди. Машина магазин олдига тухтади. Харидорлар кам булганлиги сабаб магазинчи аёл мени ёнимга чикиб стулда мен билан сухбатлашиб утирганди. Бизни ёнимизга келган машина хайдовчиси магазинчи аёлга караб:
-- Ассалому алейкум холалар яхшимисизлар. Сизни анави йигитлар чакиришяпти!- деди.
-- Ким, нимага?- дея хайрон булиб савол берди магазинчи аёл.
-- Улар машина ичида утиришибди!- дели хайдовчи.
Биз иккаламиз уша машина томон бордик. Машина ичида уша кунги икки йигит ва икки киз утиришарди. Уларни гапидан билдикки улар юролмай колишибди. Уларнинг гамгин чехраларидан куриниб турардики, уша кунги ишларидан афсусдалиги.
-- Мен сизларга нима дегандим!- дея уларга гап котди магазинчи аёл.
-- Узр холажон...уша кизчани уйига кандай борсак булади?- дея сурашди.
-- Кани яна бир киз шерикларинг? Сизлар беш киши эдиларингку?- дея савол берди уларга магазинчи аёл.
-- У киз энди йук.- дея гамгин бошини эгишди.
Уларга кушни кизни уйини курсатиб юбордик. Улар уша томон кетишди. Кушни киз уларни кечирди. Энди киз хакидаги гап сузлар кишлокдан хам ташкарига таркалиб кетди.
Тугри кимдир бу вокеага ишонмаслиги мумкин, яна кимдир бошкача фикрдадир. Аммо нима булганда хам узидан ночоррок кийинган, оддий инсонларни камситиш, устидан кулиш ярамайди. Бу нафакат бандаларига балким Аллохга хам хуш келмайди. Ягона хукм чикарувчи ва жазо берувчи бу ёлгиз Аллохдир. Келинг бу фоний дунёда мехр окибатли булайлик. Ёзиш биздан хулоса чикариш сиздан....хидоят Аллохдандир.
Хар доимгидек куришгунча деб колувчи.....
Крик Души Шухрат

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

17 Nov, 01:05


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!

ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

ХАЙРЛИ ТОНГ.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 17:10


ТУНГИ ЗИКРЛАРНИ УНУТМАНГ

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллааҳ
Лаа илааҳа иллаллоҳ
Аллоҳу акбар
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ
Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ
Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала набиййина Муҳаммад.

Барчага хайрли тун тилаймиз!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 16:05


​​Кекса ёшли бир кишидан сўрашди:

Ўтган умрингиздан нималарни сабоқ олдингиз?!
У киши қуйдагича жавоб қилди:
"Шуни ўргандимки, албатта, дунё ундан қандай қарз олсанг шундай қайтарар экансан.

Мазлум инсонга албатта ёрдам келар экан гарчи узоқ муддат ўтса ҳам.

Тунги ўқлар (дуолар) зое кетмас экан.

Хаёт, биз ғафлатда бўлган ҳолимизда бир лаҳзада тугаши мумкин экан.

Ширин сўз, хушмуомалалик ва олийжаноблик ахлоқлар дастмояси экан.

Бутун олам ичра энг бой инсон соғлом ва омонда бўлган инсон экан.

Саримсоқ пиёз эккан одам ҳосил пайтида райҳон термас экан.

Умрнинг ниҳояси бор, иш эса бениҳоя экан.

Кимки инсонлар уни эшитишини хоҳласа, ўзи ҳам одамларга қулоқ солмоғи лозим экан.

Инсонлар билан сафар қилиш уларнинг хазинасини очиб берувчи дақиқ (микроскоп) экан.

Яна шуни билдимки,
"мен ундай, мен бундай" - дейдиган кимсанинг ичи бўм-бўш бўлар экан.

Хазинаси (калби, хулки, амали) олтин бўлган одам олтинлигича қолар, хазинаси темир бўлгани эса, ўзгариб занглаб қолар экан.

Кабрларга дафн қилинган ҳар бир кишилар машғул, ваъдалари бор ва кўп ниятлари амалга ошмай қолар экан.

Яна шуни ўргандимки, биз кичик уйқудан роҳат топиш учун ётоғимизни тартиблаб, хонамизни салқинлатамиз, лекин ўлим чоғи роҳатда бўлишимиз учун амалларимизни тартиблаб ва қабримизни тоат-ибодат билан салқинлатиш керак экан...!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 15:05


​​Кошки эди ДУНЁ онам каби бўлса-ю... уни ранжитсам ҳам мендан рози бўлса...

... Баъзи фарзандлар оналари билан бирга юришдан "ХИЖОЛАТ" тортиб уяладилар...
Бунинг акси эса агар фарзанд онасини бозорга ёки бирон-бир қариндошиникига олиб борса она фахрланиб қувониб кетади...
Ҳақиқатдан ҳам, оналар нақадар бағри кенг ва меҳрибон... Фарзандлар эса нақадар бағритош ва бераҳм...

... Кошки эди ДУНЁ онам каби бўлса-ю... уни ранжитсам ҳам мени тарк этмаса....

... Кўпчилик аёлига ёки азиз дўстига СОВҒА юборишни режалаштиради. Лекин...биронтаси кутилмаган совға билан онасини хушнуд этишини ҳеч ўйлаб кўрармикин...?!

... Кошки эди ДУНЁ онам каби бўлса-ю... уни ранжитсам ҳам менга кулиб боқса....

... Эҳтимол, онанг қалбидаги сенга бўлган СЕВГИСИнинг ҳажмини билмасдурсан...
Бир кун келиб сен ҳам оила қурасан...
Бирин-кетин фарзандли ҳам бўласан... Ана ўшандагина ота онанинг фарзандига бўлган меҳр муҳаббатининг миқдорини билиб оласан...
Агар ўшанда ҳам севгининг миқдорини ҳис эта олмасанг, унда азиз дўстим, сенинг қалбинг қаттиқ ва хиссиз тошлардан иборат экан...

... Кошки эди ДУНЁ онам каби бўлса-ю...уни ранжитсам ҳам мени эркалайверса...

... Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўрнини босса бўлади. Ажрашиб кетсанг ундан яхшиси билан оила қурасан...
Бошқа фарзанд ҳам кўришинг мумкин...
Мол-у дунёни ҳам янгитдан тўплашинг мумкин... Лекин ягона нарса "ОНАНГ" агар кетадиган бўлса, унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди...!!

... Кошки эди ДУНЁ онам каби бўлса-ю... уни ранжитсам ҳам бошим силаса...

... Шундай фарзандлар борки, улар ОНАни шунчаки уй ходимаси деб ўйлайдилар...
Таом тайёрлайди, тозалайди, эрта тонг билан уйғотади. Лекин ОНА билан чўрининг орасидаги ягона фарқ шундаки, чўри ҳар ой маош олади... ОНА эса кеча-кундузги меҳнати учун иш ҳаққини талаб қилмайди...

... Кошки эди ДУНЁ онам каби бўлса-ю... ранжитсам ҳам меҳрин аямаса...

... Орамиздан қанчамиз қўлларидан ЎПИБ қучганмиз..?
Қанчамиз бошларидан ўпиб қўйганмиз..?
Қанчамиз энгашиб оёқларидан ўпганмиз..?
Қанчамиз эҳтиром ва одоб билан суҳбатлашганмиз...
Агарда фарзанд ОНАсига қилаётган муомаласига эътибор бериб қарайдиган бўлса, ўзини қанчалар ношукр ва итоатсиз эканлигини кўрган бўлар эди..!

... Ношукр фарзандлар эса онаси вафот этгач уни қабридан чиқариб бўлса ҳам бошини силаб ўпиб қўйишни ва "ОНАЖОН МЕНИ КЕЧИРИНГ.." деб айтишни орзу қилади...

... Агар онанг ака-укаларинг орасидан сени ихтиёр билиб чақирса ёки чақиртирса шуни билгинки Аллоҳ таоло сени ибодатга элтаётган бўлади...

... Аллоҳим онамдан уч нарсани яъни қабр азоби, қабр фитнаси ва дўзах оташини йироқ қил... Ва уларни уч нарса билан яъни, саййиди акром Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари, қабр роҳати ва жаннати "Наъийм" билан ризқлантиргин...
Амийн я Роббул аламийн.

Кун ҳикмати
Оналар бу дунёнинг жаннатидир. Уларнинг розилиги эса у дунёнинг жаннатидир.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 13:36


Бир аёл имом Лайс ибн Саъд ҳузурига келиб:
- Эрим касал бўлиб қолди, озгина асал берсангиз, - деди. Қўлида кичкина бир идиш бор эди.

Имом мешга асал солиб беришни буюрди. Хизматкори:
- Бу аёл кичкина идиш кўтариб келди, сиз бўлсангиз, мешга солиб бер, деяпсиз, - деди.
- У ҳолатига яраша идиш олиб келди, мен эса, мартабамга яраша беряпман, - деб жавоб қилди имом...

Улуғлар ҳеч қачон паст кетмайдилар, балки пастдагиларни ҳам улуғликка етаклайдилар. Ҳозир бизнинг давримизда ким сўраб келганини ошиғи билан олибди. Бундай қилиш бизнинг хаёлимизга ҳам келмайди. Аксинча, камроқ бериш пайида бўламиз. Шуни бераётганимга ҳам шукур қилсин, деган иддао бўлади ичимизда. Аллоҳ аҳволимизни ислоҳ қилсин!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 13:30


Энди чойга шакар эмас, сода солиб ичишингиз аниқ!

Маҳалламиз бошида рус кампир яшарди. Бир куни нимадир керак бўлиб уйига кирсам ошхонада сувга сода қўшиб ичаётганларига кўзим тушди. Холажон бу шакар эмас сода деб юборибман. Рус кампир кулиб қўйдида нимага бундай қилганини айтиб берди. Бу ишни сабабини билган мен ушаерни ўзида 1 стакан сувга сода қўшиб ичиб юбордим.

Рус кампир ўтиб кетганларига 15 йил бўлган бўлсада мен ҳозиргача бу усулни такрорлаб тураман. Чунки 1 стакан сувга ярим қошиқ сода қўшиб ичсангиз эртаси куни сизда... Батафсил буерда👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 12:05


Беандиша виждон....

Тун яримда эркак ва аёл «гуноҳ оловига ўт қалаб» ётишарди. Тонг ёришди. Олов сўнди. Аёл музлай бошлади. Совуқ сўзлар, совуқ нигоҳлар, бегоналик ҳисси!...
- Биласанми, у жуда яхши инсон. Биз сен билан бошқа учрашмаймиз, ҳўрсинди аёл.
- Қароринг қатъийми? Сўради эркак.
- Ҳа, бу охирги учрашувмиз. Мен ортиқ бундай яшай олмайман...
Аёл кун ёришгач уйга қайди. Уйда уни эри кутарди.
- Келдингми азизам?! Яна дугонангникида қолдингми?
- Ҳа, дугонамникида қолдим азизим! Орага бир муддат ҳақиқат сукути чўкди.
- Йўқ, дугонамникида эмасдим, тунни бошқа эркак билан ўтказдим, портлади аёл. Эркак индамади.
- Наҳотки ҳеч нарса демасанг? Ҳайратланди аёл.
- Буни билардим.
- Билсанг нега тўхтатмадинг? Нега жазоламадинг?
- Барчасини виждонингга қўйиб бердим. Жазолаш? «Бундай оғир гуноҳнинг жазоси ҳам ўзи билан». Сен нафақат менга, ўз қалбингга ҳам хиёнат қилдинг. «Виждоннинг жазосидан оғир жазо борми кишига».
- Биласанми, сен жудаям яхшисан. Агар ёмон инсон бўлганингда мен сенга хиёнаткорлик қилмасдим. Агар сен ёмонроқ бўлганингда эди, мен сени кўпроқ қадрлардим, балки. Илтимос азизим бунчалик яхши бўлма. «Дунёда сени яхши эканингдан фойдалиниб қолишни истайдиган пасткашлар талайгина. Қанчалик яхши бўлсанг, шунчалик ғам чекасан!» Орага бир муддат ҳиссизлик сукути чўкди. Бу сукутни аёл бузди:
- Алвидо!...
У қандай келган бўлса шундай чиқиб кетди. Эртаси кун унинг жасадини дарё бўйидан топишди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 10:35


Иш куни оғир бўлди. “Мактабда ишлаш ҳар кимга ҳам эмасда”. Йўл-йўлакай ўз ўзига гапириб келаркан, уйда кутиб турган рўзғор ишларини ўйлаб юраги сиқилди.
“Ойим келдилар!” Чопқиллаб пешвоз чиққан ўглини нари сураркан, ивирсиб ётган уй гўё тобора кичрайиб уни бўғаётгандай нафаси қайтди.
— Аҳмоқ! Лоақал еган овқатининг идишини тозалаб қўйса бўлади-ку! Ғазабини ютолмай айтиб юборган гапини эшитган ўғлига юзланиб, сохта табассум билан:
— Азизбек ўғлим, мактабингга яхши бориб келдингми? Нечта беш олдинг? — деди.
— Ҳеч қанча! — қўрслик билан қайтарилган жавобдан сергак тортди.
— Ақлли болалар ойисига шундай жавоб қайтарадими, ўғлим? — деди ўзини зўрға босиб.
— Мен дадамнинг ўғлиман-ку, ойи?! — деди юзи тундлашган ўғли ошхонада куймаланаётган отаси томон кетиб бораркан.

Аллома Ҳакимова

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 09:06


Эрталаб Онаси Нодирани куёвини уйига олиб келди. Шавкат Нодирани жонидан ортиқ кўрарди. Бир -бирини қаттиқ севишарди. Шавкат бир кунда ўзгарганди.
—Нега келдинг, сенга кадамингни босма дегандим.
Қайнонасига олиб кетинг қизингизни. Набирангизниям,-дейди.
Шундай қилиб бир кунда уларни оиласи бузилди. Нодира онасини уйига Шухрат билан қайтиб келди. Нодирани бу вокедан кейин сути хам кесилди. Стрессданми, асабданми кўкрагига сут келмай қолди.
Асабданми стрессданми Нодирани кўкрагига сут келмай қолди. Қўшни Феруза келин Шухрат билан қизини галма-гал эмизарди. Орадан икки йилдай вақт ўтиб Нодирани хотини билан ажрашган бир йигитга шахарга турмушга беришди. Ўғли Шухрат онаси билан қолди. Шавкат хам уйланди. Нодира иккинчи турмушида бахтли эди. Турмуш ўртоғи Нодирани яхши кўрар эъзозлар. Қайнона-қайнотаси хам жуда мехрибон эдилар. Нодира бир йил ўтиб-ўтмай ўғил фарзандли бўлди.
Шавкат эса бахтли эмасди. Турмушга чиқмаган қизга уйланди. Чунки Нодирани севарди. Хато қилганини кейин тушунди. Афсус энди кеч эди. Шавкат аламини ичкидан оларди. Уйига кеч келар. Одамови бўлиб қолганди. Хотини Гулчехрага қанча азоб-уқубат кўрсатди. Фариштадай аёл экан. Шавкатнинг хамма қиликларига камситишларига хаммасига сабр билан чидади. Ичиб келган кунлари аёвсиз дўппосларди. Эртаси ўзига келганда кечирим сўрарди. Гулчехра эридан мехр кўрмасаям учта уғил фарзандли бўлди. Шавкат ичкига берилгандан кейин тўйларгаям чиқмай қўйди. Ота-онаси, қўшикчи акаси бирин -кетин оламдан ўтди.
Опаси фалаж бўлди. Шавкатни ўзи гиёхвандликка ўтиб кетди. Онасидан қолган уйдаги нарсалардан қўлига нима илса олиб чиқиб сотарди.
Нодира яна хомиладор бўлди. Вақти соати келиб оилада қиз туғилди. Кейин катта ўғли Шухратниям фарзандлари билан бирга ўстириб вояга етказиш учун Нодира уйига олиб келди. Аммо бу узоққа чўзилмади. Ўгай барибир минг қилсаям ўгай бўлар экан. Шухратни ўгай отаси ўз фарзандларидан айри кўрди. Нодирага кун бермай бошлади. Шухрат бу уйда ортиқча эди. Нодира яна оилам бузилмасин деб, Шухратни яна онасини уйига келтирди. Шухратга момоси онасидан мехрибон эди. Шухрат момосини бобосини жуда яхши кўрарди. Шухратни тоғалари хам яхши кўришарди. Фақат катта холаси отангга ўхшамай қол деб бироз Шухратни хушламасди. Бир неча бор Шухратни роса калтаклаган пайтлари хам бўлган. Турмушга чиқиб, фарзанди бўлмагани учун ажрашган эди холаси.
Шухрат мактабга борди. Момоси Шухратни бекаму-кўст ўстирди, тарбиялади, вояга етказди. Онасидан Шухрат учун, хаттоки битта пайпок хам олгани йўқ. Онаси хам ишламагандан кейин, ўғли Шухрат учун хеч нарса қилолмасди. Яширин бдлса хам бир дона дафтар ёки ручка олиб бермасди. Шухрат мактабда бировдан кам кийинмасди. Синфдошлари орасида энг чиройли замонавий кийинадиган Шухрат эди.
Шухрат Нодранинг илк мухаббатинг, севгисининг меваси. Оналар фарзандларини хаммасин бирдай кўради. Бирини олдин бирини кейин кўрмайди деб ўйлайман. Аммо Нодира Шухратга икки фарзандига берган мехрни бермади. Онасини уйига келгандаям "ўглим",- деб бағрига босиб , қучоклаб эркаламасди. Туғилган куни ёки бир байрамлардаям келиб алохида совға бермасди. Турмуш ўртоғидан қўрқиб балки шундай қилишга мажбурдир,- деб уйлайди инсон. Аммо у она. Оналар фарзанди учун хамма нарсага тайёр. Онасига ўғлим учун совға олиб мени номимдан беринг деб совға олдириб биларди. Гап совғада эмас.
​​Гап кўнгилда. Бола онасидан бир ширин сўз эшитса ёки совға олса, қандай бахтли бўлади. Кўнгли тўлади. Аммо Шухрат хам хохларди онасидан совға олишни. Онасини бағрида эркаланиб ҳидларига тўйишни. Онасини кўриб билиб туриб хам бегоналардай ўсди.
Бугун сўнгги қўнғирок. Мактаб билан хайрлашадиган хаяжонли кун. Шухратни бир нарса юрагини қийнаябди. Бугун ўқувчиларни ота-оналари қучокларида гул билан мактабга келишиб, фарзандларини сўнгги қўнғироқ билан табриклаб, совғалар улашишади. Шухрат ўша куни онасини келишини юрак-юрагидан хохлади. Онасини кутди. Нихоят , кутилган дамлар келди. Сўнгги қўнғироқ чалинди. Хамма ота-оналар фарзандларини табриклаш учун даврага ошиқишди.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 09:06


​​Шухратни момоси қўлида катта айикча билан неварасини ёнига келиб пешонасидан ўпиб Болам табриклайман, кўнглингдаги ниятларингга етгайсан, ўқишга кириб, хаётда ўз ўрнингни топгайсан, келгуси хаётингда , ишларингда улкан зафарлар тилайман. Бошинг тошдан бўлсин. Бахтли тахтли бўлгайсан ,- деб дуога қўл очди. Кейин қўлида икки букет гул билан қўшни Феруза келин хам қизини, хам ўғлидай кўрган Шухратни табриклаб иккиласигаям, бахт омад тилаб. гулларни берди.
Шухрат кўзлари билан хар тарафга нигох ташлаб онасини қидирарди. Бугун албатта келади, -деб ўйларди. Афсус...келмади. Шухратни юрагини босиб турган шунча йилги согинч, алам, армон, хаммаси нафратга айланди.
Мактабни тугатган йили мусофир юртларга кетди. Бошда мусофир юртда қийналди. Кейин ишга жойлашиб ишлай бошлади. Хар ойда бувусини номига пул юбориб турди. Бир куни онасидан смс келди. Ўғлим мен хам мусофирчиликка ишлагани бормоқчиман. Бироз касалман. Даволанишим керак. Шунга бироз пул юбор ,- деб ёзилган бўлади. Бу смс дан кейин Шухратни хаёли яна ортга болалик йилларига олиб кетади. Онаси унга оналик қилиб ,ақлини танигандан бери бирон марта она меҳрини қалбдан ҳис қилдирмаган. Шухратни қалби хар доим унга талпинган. "Она",- деб кўксига бошини қўяолмаган. Онасига эркаланиб ҳидларига тўймаган. Энди онасининг эсига ўғли борлиги тушубдими. Нима учун...?Энди Шухрат ишлаябди пули бор , шунинг учунми? Шу пул ўлгур дунёда хамма нарсани ҳалми қилади. Уйлаб-уйлаб саволларига жавоб тополмади. Онасига пул
юборишга қарор қилди.
Онаси даволаниб, мусофир юртга келди. Албатта ўғлини кўрди. Мана уч йилдирки онаси мусофир юртда. Шухрат онаси билан на телефонда. гаплашади, на онаси билан учрашади.
Унга болалигида сут эмизган Феруза хам мусофир юртда қизи билан. Шухрат хар доим Ферузани кўргани келади. Ферузани қизини синглисидай кўриб, акалик қилади. Феруза : —Шухрат ўғлим онанг билан гаплаш, у сени дунёга келтирган, сенга хаёт бахш этган. Сени катта қилмаган бўлсахам онанг. Онангги дуосини ол,- деб неча маротаба насихат қилди. Аммо Шухрат халигача онасидан хафа. Мени онам хам, отам хам момом билан бобом дейди. Улар мени тарбиялаган вояга етказган, мен улар олдида карздорман. Сизгаям рахмат. Оч қолганимда фарзандингиздай кўриб эмизгансиз, қорнимни тўйғузгансиз.. Қаерга бормайлик синглим, яъни, қизингиз билан иккимизни хамма эгизак деб ўйлашади. Чунки сизларни ёнингизда катта бўлдим мен,- деб айтади.
Феруза икки ўт орасида. Нодирагаям гапиради. У сени ўғлинг. Сен онасан. Оналар фарзандлари учун керак бўлса жониниям беришга тайёр бўлади. Ўғлим деб мехрингни бер. Она мехрига зор боланг.
Аммо Нодира Ферузани тинглармиди. Онасини бирон марта холидан хабар олмаган мени ундай ўғлим йўқ . Ана мен керак бўлсам келсин. Телефон қилсин. Мен онаси бўлиб менга телефон қилмаса. Номерини билмасам. Кейин хаммага мени номеримни онамга берманглар деса ,нима қилишим керак,- дейди.
Шухрат онам икки фарзандини ўйлайди. Менга она бўлиб нима қилди. Бу ерга келганида мусофир юртдамиз деб бордим. Онам дедим, ёнида бўлдим. Аммо бир куни икки фарзанди учун бу дунёни совғасини олиб келди. Укаларингга олдим ,- деб. Аммо мен учун атиги битта пайпок олмаган. Мен хам фарзандиман. Кейин йўлларимиз айро тушди. Мени номеримни билган вақтиям на телефон қилди, на ўғлим деди. Чунки эри келганди. Мени яна унутди. Мени хеч қачон ўғлим демаган, -дейди.
Тамом.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 09:05


БИР   АЁЛ ТАҚДИРИ.....

   Нодира Шавкат билан кўшнисини туйи куни танишади.    Шавкат санъаткор, оилавий тўйга боришади. Акаси қўшикчи укаси    доирада, Шавкат эса гармонда.    Тўйда Шавкат кўзини Нодирадан    хеч узмади.
Нодира қўхликкина, қошлари камон, кўзлари чарос, қадди-қомати келишган, яноқлакайфд тишлари бир     хуснига ўн чандон  хусн қўшади. 
      Ўша куни Шавкат Нодира билан қандай гаплашсам,- деб    ўйлайди. Тўй тугагандан кейин    Таваккал    деб Нодирани  ёнига     келади.
  —Ассалому-алайкум! Танишсак бўладими яхши қиз.
   —Ва-алайкум ассалом! Нега?
   —Билмасам, сиз билан танишгим келди.
   —Узр, мени эса танишгим келмади. Яхши  қолинг
   —Тўхтанг. Очиғи сизни ёқтириб     қолдим.
    —Шунақа    денг.
    —Ха    шунақа.  Севиб қолдим    десам хам  бўлади.
    —Демак  ёқтириб қолиш бахона эканда. Нима сиз мени ахмоққа    ўхшатябсизми. Севиб қолиш осон экан-да сизнингча?
    —Йук,   сиз     мени    хато     тушундингиз. Рост     айтаябман.
    —Менга     қаранг     яхши     йигит. Обрўйингиз     борида     бу     сафсатангизни йиғиштиринг.
    —Хеч      бўлмаганда     исмингизни     айтинг. Нима     севиш     гунохми     ёки айбми?
    —Хар тўйда     бир     қизга     севги     изхор қиласизми?
   —Яхши     қиз,    агар     сизни     ёқтириб    қолмаганимда     олдингизда     турмасдим. Тўй     бошлангандан    бери     бутун      ўйи хаёлимни     уғирлаб,    мени    қалбимга     ишқ     оловини    солган,     сиз      бўлгандан кейин ,    сизга      севги     изхор      қиламан-да.     Бошка     тўйда    мани      ҳали    бундай ақли-ҳаёлимни     ўғирлаган    қиизни  учратмадим.
  Нодира    хали    энди     17-ёшни     қаршилаган     қиз     эмасми.    Бу     гаплар уни     эсанкиратиб    қўйди.    Балки     ростдан     ҳам    севиб    қолгандир.     Ўзиям чакки     эмас.     Келишган    чиройли    йигит экан,-   деб     хаёлидан     ўтказди.
  —Нега    жим     бўлиб     қолдингиз?
   —Танишсамми,    йўқми     деб      ўйланиб     қолдимда,-    деди     Нодира     бироз нозланиб.
    —Ҳа,    кўп     ўйланасизми?
    —Балки     бир     кун,    бир      хафта ,    ўн кун,-    дея     Шавкатни     кўзларига     боқди .Нигоҳлар     тўқнашди.     Тўқнашди-ю Нодиранинг     қалби     алланечук     бўлиб кетди.     Кўзларини     олиб     қочди,    юзлари     уятдан    лов-лов    ёнди.
   Бир     муддат     ўтиб,    исмим      Нодира деди-ю     орқасига     қарамай     чопқиллаб югурганича     уйи     томон     кетди.      Шавкат      Нодиранинг     орқасидан     энтикиб,     мамнун     жилмайиб     қолди.
  Шавкат    Нодирани     кўриш     иштиёқида тез-тез     Нодирани     кўчасига     келар. Нодирани     соатларча     кутар.    Нодира хам     Шафкатга     бефарк     эмас. Нодира онасига,    дугонамникига     деб     уйдан чиқар.     Шавкат     билан     учрашарди. Булар    бир     неча    ой     учрашиб     юришди.
  Бир     куни     Шавкат     Нодирани   қариндоши    ҳамда    яқин     дўстиси    Анварни     туғилган     кунига    таклиф    қилади.     Нодира     онасига     ёлғон     гапириб     ўша     куни     туғилган    кунга боради. (Шахарга    холамникига    бораман деб     айтади. 1994-йил   . Нодира     қишлоқда    яшагани     учун     уйида    телефон    йўқ.    Онаси     телефон    қилиб тайинлай     деса.   Шахарга  шахарлараро    қатнайдиган     поездда 15 дақиқада    борилади) Шавкат     Нодира   жуда   хурсанд   бахтли    эдилар.    Туғилган     кунда      рақсга     тушушди,    сухбат     қилишди,    еб ичишди.     Шафкат      бироз      ичди     кайфда.
Нодирага     эса,    мен    ичмайман    дейишига    қарамай     шампанский     ичирди.
Ҳамма      меҳмонлар      тарқалишди.   Жуда     кеч   бўлди.     Нодира бу      аҳволдям     уйига     боролмасди. Шавкат     Нодирани    қолишга     мажбурлади.  Дўсти     Анвар     Нодирага алоҳида      хона     тайёрлатди.     Шавкат Нодирага     бироз      сухбатлашиб     ўтирайлик.     Кейин     ухлайсан.     Биз    Анвар     билан     ён     хонада     бирга ётамиз. Хусни    жамолингга    туяй........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 09:05


    —Илоҳим   чақалоқни   умри-куни,   рисқи билан   берган  бўлгайсан    яратган   эгам.   Қадамлари    қутлуқ    бўлсин.  Хайрли   фарзанд    бўлсин,-   деб  дуо  қилди   қайнонаси .
   Дарров   ошхонага   кириб, музлаткичдан   гўшт   билан   тухум   олди.   Товога   сариёғ   қўйиб,  гўшт   билан    тухумни    қовуриб,   бир   товоққа   қўйди. Оғзини    ёпиб  бир    кичгина    дастурхонга   ўради...Термозга   чой   дамлади.   Новот   қанд ,нон   олиб   хаммасини   бир   сумкага   жойлади. Дарров туғриқхонага   ошиқди.
   Ҳамма хурсанд. Янги мехмон    чақалок дунёга келганидан.    Факат чақалоқни тугилиши Шавкатни хурсанд килмади.
Шавкатни катта опаси Ойгул опа, Нодира туғиб ётган касалхонада ишларди. Ойгул опа ўша куни сменада бўлади. Хамкасблари келинигиз келди, бироздан кўзи ёрийди,- дейишса;
-Туғилажак фарзанди мени укамдан эмас, худо билсин отаси ким?-деб жавоб берди.
Нодирани кўзи ёригандан кейин ,хамкасблари Ойгул опага:
-Чакки айтдингиз бояги гапингизни, чақалоқ икки томчи сувдай, қўйиб қўйгандай Шавкатни ўзгинаси,-дейишди.
Ойгул опа туғрукхонага кириб ,чақалокни ёнига келди. Чақалоқга назар солди. Ростдан хам чақалок худди укасининг ўзгинаси. Шундаям айтган гапига афсус қилмади. Барибир укам билан сени яшатмайман. Сен бизни оилага муносиб эмассан бузуқи,- деб кўнглидан ўтказди.
Дугонаси Феруза келин хам хомиладор. Ой-куни яқинлашган. Нодирани кўргани овқат қилиб, ул-бул нарса олиб келади. Икки дугона роса сухбат қилишади. Нодира ўғилли бўлдинг, энди хаётинг измига тушади. Шавкат сени яхши кўради. Қайнона. қайнопаларингни гапига эътибор қилма,- деб хайрлашади. Нодирага уйига кетишга рухсат беришади, ўша куни Феруза
туғруқхонага келади. Феруза эса қизли бўлади...
Нодира уйга келгандан кейин уйдагилар Нодира билан чақалокни унча хушламай кутиб олишди. Чақалок жуда нимжон. Етти ойлик туғилгани учун, бор- йўги бир кило етти юз грамм эди. Чақалоққа Шухрат деб исм қўйишди. Шухрат жуда кичик бўлгани учун 2-3 ой пахтани ичида катта қилишди. Нодирага болани катта қилиш албатта осон бўлмади. Онасини уйига тез-тез келадиган бўлди. Онаси уйни яхши иситарди. Шуҳратни бошдан-оёқ пахтани ичига ўраб қўярди. Онасини ёрдами билан Шухратни катта қилди.
Бир куни Нодирани овсини кайнакаси билан ҳовлида урушиб жанжал қилишади. Қайнакаси ичиб олган маст. Хотинини дўппослар, сени ўлдираман,- деб калтакларди. Аксига олиб уйда хеч ким йўқ. Ярим кечаси Нодира қўрққанидан нариги махаллада яшовчи катта қайнакасини чақириб келиш учун қайнакасини уйига кетади. . Йулда эри Шавкатни кўради. Ярим кечаси нима қилиб юрибсан?- деб Нодирага ўшқиради.
-Акамни чақиргани кетябман ,чунки акангиз хозир келинойингизни ўлдириб қўяди.
-Менга ёлғон гапирябсан. Ростини айтавер, ўйнашинг билан учрашгани кетябсан. Мени ахмок билябсанми ,-деб Нодирани билагидан тортиб уйига олиб келади.
Уйдаги жанжал хам тинган. Акаси супада ухлаб ётарди.
-Ростдан хам мен акамни чақиргани кетаётгандим,- деб қанча айтмасин Шавкат Нодирага ишонмади. Шавкат хам ичкили маст эди . Умрида хотинини урмаган Шавкат Нодирани уриб, қўлига ўғлини тутқазиб, кўчага хайдайди. Бу уйга бошқа қадамингни босма. Онам, опаларим хотининг тузук эмас деса, мен уларни оғзига урардим. Уларни гапида жон бор экан. Сен билан яшамайман , кет, йўқол.
—Бундай қилманг, кўз очиб кўрганим сиз. Менга тухмат қилябсиз.
—Сенга ишонмайман. Уч талоқсан
—Йўўўқ...
Нодира ярим кечаси Шухрат билан онасини уйига кириб боради.
Онасига хамма гапни айтиб беради.
—Қизим, мен нима деяолардим. Мен шундай бўлишини билардим. Хаммасига ўзинг сабабчисан. Шу хаётни ўзинг танладинг. Тақдирингни ўз қўлларинг билан яратдинг. Шавкатни уйидагилар ўғлимизни қаматишмасин ,- деб мажбуран тўй қилишди. Улар сени бошида қабул қилишмади.
—Онаси эмас, мени Шавкат эрим хайдади.
—Эҳ, қизима қизим. Сен халиям хеч нарсага ақлинг етмаябди. Шавкатни онаси, опаси сенга қарши гап беришган. Хар куни тўлдиришган. Бугун сени кўчада кўринча мана шу гаплар уни, бундай қилишга мажбур қилган бўлиши хам мумкин. Тонг отсинчи. Ўзим сени олдимга солиб олиб бораман. Қабул қилишмаса тор қорнимга сиғган , кенг ховлимгаям сигасан. Энди кириб ётгин........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 09:05


Багримга     босиб     бироз     эркалай,     сени жонимдан      ортиқ     кўраман,-    деб    хонада     Нодира     билан     ёлгиз     қолди. Нодирани      сочларини      силаб,    ҳидлаб,    ўзига     тортиб     бағрига     маҳкам     босди. Нодира      хам     уни     бағрида      ўзини бутунлай      унитиб,    ишқдан     маст бўлганди.      Бу     икки     ёш     ўша    куни     ўзлари      хохламаган      ҳолда       билиб-билмай       гунохга       ботишди. Нодира нима     қилиб      қўйганини,      афсус      кейин      тушунди.
   Онаси      Нодирадан      буни     кутмаганди. Сени      шу     ниятда    катта     қилганмидим.      Кўрнамак.    Отангни      ўйламадингми.     Отанг      эшитса,    бу     иснодга    қандай      чидайди.      Бизни       тириклайин ўлдирмоқчимисан.     Гапир.     Маҳаллада     қандай      бош       кўтариб      юрамиз,-    деб йиғлаб      қизини      уриб      қаргарди...
      Шавкатни    уйидагилар     Нодирани     олиб     бермаймиз,-    деб     туриб      олишди.
  Нодирани      уйидагилар      Нодирани докторга     олиб      боришди. Нодира хомиладор.
  Шундан     кейин     Шавкатни      судга  бериб,    қонун     олдида     жавобгарликга тортишмоқчи     эди.
  Бу     гапдан     хабар     топган     Шавкатни опалари      Нодирани     уйига      совчиликга келишди     ноилож.    Бир      неча     кун ичида     тўй     бўлди.      Ҳовлида      алоҳида   солинган      бир      хонали     уй      бор. Шу уйга     туширишди      келинни.     Нодира билан      Шавкат      бахтли      эди. Нодира чаққонгина      кулиб     турган,    гапга чечан,    уй     ишларини     елиб     югуриб     қиларди. Қанча     " Ойижон ",-   деб     кулиб    хизматини     қилсаям,     қайнонасини кўнглини     ололмасди.    Турмушга чиқмаган     ўзидан      икки     ёш      катта қайнопаси       Сайёра     бор     эди.    Овкат    қилса      массаллиқларни     Сайёра   ўлчаб   берарди.    Уйнинг     ичида      алохида     бир   хоналари      бор     эди.     Бу хонада     ҳамма   еб     ичадиган     нарсалар      сақланарди. Калити      қайнонасида ,    қайнона     бир     ерга     кетганида      Сайёрада    бўларди. Шавкат      кунора     тўйга     кетарди.    Тўйдан     келиши     билан     онаси   дарвозани     олдида      кутиб      олиб , Шавкатни     қўлидаги      хамма   пулларни,    хамма      нарсани     сириб    супуриб      оларди.    Кейинчалик      Шавкат     хам     уйга      келмасдан      олдин    йўлда     бироз пулни    пайпоғининг     ичига     ёки  енг   ичига   яшириб     кейин     уйга      келарди. Онасига:  
     —Мана    тушган     бори    пулим    шу     деб ,-   бериб     хонасига     кириб      кетарди. Нодира      хомиладор     эмасми,    кўнгли    у бу     нарса     тусар,   Шавкат     ҳозир     деб чиқиб     кетар,      Нодирани     кўнгли     тусаган     нарсани     енг     ичида     яшириб олиб     келарди.     Кечқурун     хамма ухлагандан     кейин     Нодира     Шавкат келтирган нарсаларни ер эди.  Бир куни Шавкатни қариндошларида тўй бўлди. Нодира      Шавкат,   ҳаммаси     тўйга   кетишди.     Туйда      Нодирани     дарди кўзғаб     қолди.   Ҳали    вақти     бор    эди  Хомила   эндигина  етти   ойлик   бўлганди     Шавкат Нодирани      дарҳол     тугрукхонага      олиб      келди.     Икки     соат     ўтиб-ўтмай     Нодира    уғилли     бўлди.    Тугрукхона      Нодиранинг     онасини      уйига      жуда     яқин    жойда   эди.     Эрталаб     тонгги     соат     тўртларда Шавкат     қайнонасининг      уйига     суюнчига     келди.
Уғил    набира    муборак,-   деб.
    —Ҳали    вақти    бор   эди...Қалай   қизимни    аҳволи    яхшими?   Касалхона    икки    қадам   бўлса,   нега   келганингиздай   хабар   қилмадингиз?-  деб    куёвидан   ранжиди.
    —Ойижон,   сизларни   ярим кечаси   безовта    қилиб,   хавотирга    қўймай    дедим...Она-бола   хар   иккаласининг    ҳам    аҳволи   яхши........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 06:05


​​У ёқ-бу ёқдан гаплашиб, кўнгил ёзишди. Онаси неваралари билан анча овунди. У ҳам яқинлари қаторида ўзини енгил сезди. Барча ташвишларини унутгандек бўлди. Дастурхонни йиғиштирар вақти отасини эслашди. Онаси ўтганлар ҳаққига дуо қилди. Шу билан бу йилги йиғинга ҳам якун ясалди. Ҳамма тарқади. Бир зумда уй яна ҳувиллаб қолди. Ётар маҳал онаси гапга тутди.
-Қачон қайтасан?
-Эртага.
-Бироз қолмайсанми?
-Ишларим кўп. Кейин неваралариз…
— …Отанг ҳосилни бошидан шаҳарга жўнат деб тайинлаганди, — деди секин гапини бўлиб. – Шунинг учун эрталаб инжиқлик қила кўрма!..
Ҳар гал шу — кетар маҳал онаси бир дунё нарсаларни қўлига тутқазарди.
-Хўп, — деди бош қимирлатиб.
Аммо онасининг ичидаги гап бошқа эди. Уни айтолмай қийналаётгани яққол сезилиб турарди.
-Бояги сўзларимдан хафа бўлмагин яна. Болаларни ўқитинглар. Келинга ҳам тайинла. Кўп куюнавермасин. Дунё ўзи шундай. Бешафқат.
Онаси нимага шама қилаётганини тушунолмай бироз гарангсиди. Узоқ вақтдан бери хотинининг тоби йўқ эди. Бироқ онаси буни билмасди-ку! Ҳайрон бўлиб қараган эди:
-Ёз охирлаб қолганда келин тушимга кирувди. Оппоқ кийимда фаришта мисол учиб юрган экан. У осмонга қараб талпинар, сен бўлса ерга тортардинг. Тузукла бетобга ўхшайди. Ҳали соғайиб, отдай бўлиб кетади. Кўп сиқилаверманглар.
У нима деярини билмай, жим қотиб қолганди. Вужуди қулоққа айланиб, фақат тингларди.
-Яна бир гап, – деди онаси чуқур хўрсиниб. — Доим бир нарса ичимни эзади. Дийдор қиёматга қоладими, деб зириллайман. Гапимни бўлишга шошилма. Ўзимни ўзим яхши биламан. Отангдан кейин анча чўкдим. Ишларим ҳам аввалгидек унмаяпти. Ҳаракатда мадор йўқ. Қаридим шекилли. Бариси орқага қараб кетяпти. Буни ўйлаш қанчалик оғир бўлмасин, бу – ҳақиқат! Ҳақиқат эса, доимо аччиқ…
Минг ҳаракат қилиб, гапиришга чоғланса ҳам буни уддалай олмади. Ҳатто онасини юпатувчи бирон сўз айтолмади.Тун ичи онасининг гапларини ўйлаб мижжа қоқмади. Қуёш бош кўтармай акаси билан укаси етиб келди. Тонг саҳар катта йўлгача кузатиб қўйишди.
Кетар чоғ онасини маҳкам қучоқлаб, хайрлашди.
— Умрингиз узоқ бўлсин! — деди секин. Онаси дуо қилди.
-Яқинларингни йўқлаб тур, — деди ортидан.
Йўлда атрофдаги дов-дарахтлару, қадрдон йўллар ҳам онасининг гапини такрорлаётгандек туюларди. Бир томондан яқинлари билан бўлган кечаги ўтириш завқи-ю, бошқа тарафдан онасининг тундаги оҳи-зори ичида тортишарди. Улардан қочай деб қочолмасди. Осмон олис, ер қаттиқ. Манзилгача эса ҳали анча бор эди.
-Албатта, — деди беихтиёр пичирлаб ўзига ўзи кетиб бораркан.
Келаси йил кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари яна йиғилашади.
Бахтиёр Нуриддинов

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 06:05


-Ҳа-аа… Отангни сендан умиди катта эди. Буни катта шаҳарда ўқитамиз, дерди раҳматли. Айтганини қиладиган одам эди-да. Шунинг учунам ҳамма ҳурмат қиларди.
Болалигида боғларида отасига кўп ёрдамлашган. Баҳорда дарахтларнинг тагларини юмшатиб, ўғитлашишар, кузда эса ҳосилни йиғиштиришарди. Отасининг қизиқ одати бор эди. Ҳар доим пишган меваларнинг олдини қўшниларга улашарди. Нима сабаб бундай қилганига ҳалигадовур ақли етмайди.
Отасидан сўраганда:-Келаси йил учун, — дерди жилмайиб. Тўғриси бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаган экан.
-Қолганлар ҳаяллашдими?.. – гапни бошқа ёққа бурмоқчи бўлди у ака-укаларига ишора қилиб. Йўқса онасини билади. Кўзёш қилиши аниқ. Ўпкаси тўлиб турипти. Бунинг устига бошидан йиғлаб олса, минг йиллик йиғин ҳам таътимайди.
— Ҳа демай келиб қолишади. Уйни тўзитишади ҳали, — фикрини бўлди онаси.
-Ҳаммалари катта бўлиб қолишгандир? – жиянларини сўради у.
-Нимасини айтасан. Ўҳ-ҳў… Ақл ўргатишади сенга. Келишса кўрасан.
Онаси невараларининг қайси бир қилиқлари эсига тушдими, мийиғида кулиб қўйди. Икки сават ҳам қип-қизил анорларга лиқ тўлди. Энди меваларни тоғораларга банди билан узиб, жойлаша бошлашди. Бу сафар, бир қатор қилиб териб чиқишди.
-Бўлди етарли, — деди онаси бироз ўтиб.
– Қолганини кейинроқ йиғиб оламиз.
-Мен териб қўяқолай, — деди у онасининг чарчаганини билиб.
-Бутун бошли боғни сенга ишониб бўларканми?..
-Эпларман.
-Узоқ йўлдан келгансан. Юр энди, — деди онаси қатъий.
Улар идишларни олиб боғдан чиқишди. Ҳаммасини кўтармоқчи бўлганди онаси кўнмади. Қўярда-қўймай бир сават билан тоғорани ўзи олди.
-Унақада анорлар эзилади, — деди дакки бериб.
Шу пайт дарвозахонадан дупур-дупур оёқ товушлари эшитилди. Ким, дейишга улгурмасидан ака-укалари етиб келиб, зумда қўлларидаги идишларни олишди. Онаси айтгандай бир пасда қий-чув, тўс-тўполон бошланди. Кичкина жиянлари хархаша қилишар, катталари бўлса юпатишарди.
-Кўрдингми буларни қанақалигини, — деди онаси уларга қарата қош учириб.
-Бувиларига ўхшаган-да, — деди у ҳам мийиғида кулиб.
-Кошки шундоқ бўлса. Оталарининг ўзгинаси. Мана бунисини ширинлигини қара. Мени кўргани келибди-да жужуғим, — дея энг кичкина набирасини кўтариб бағрига босди онаси. Чўнтакларидаги ширинликлардан бериб, бироз эркалади.
-Э-ээ, бормисиз, ака! — сўрашди укаси шошиб келиб.
-Раҳмат.
-Бизсиз бутун ҳосилни йиғиштирибсанда ука, — деди акаси ҳам кўриша туриб.
-Яхшимисиз ака.
-Худога шукур. Ўзинг тузукмисан? Оиланг тинчми?.. Қани улар!? Нега олиб келмадинг? Бир ёзилиб кетишарди-да.
-Ҳадеб авайлайвермай қишлоқ офтобидан ҳам едиринг уларга, ака! – деди укаси ҳам қўшилиб.
У тузукроқ баҳона тополмай кулиб қўя қолди.
Бирин-кетин жиянлари келиб кўриша кетишди. Катталари бўйи баробар чўзилишибди. Ҳаммасини кўриб ҳурсанд бўлди. Янгаси билан келини ҳам ҳоллаша туриб, оиласини сўрашди. Ростданам олиб келса бўларкан. Бир пасда айвонга дастурхон ёзилди. Синглиси келибоқ ош-овқатга уннади.
Онаси келинлари билан нон зуваласини олишга тушди. Бу ғимир-ғимирларни кўриб калласи айланиб қолди. Ҳамма нарса тахт эди. Онаси ҳатто хамиргача қориб, тайёрлаб қўйган экан. У нима қиларини билмай, тандирга ўт қалади. Косов билан оловни кавлаб, сал қолди қошини куйдиришига. Ҳижолатдан ариқдаги сувга йиқилай ҳам деди.
Тоза кулги бўларди-да ўзиям. Жиянлари амакиларининг ҳаракатларини бир-бирига кўрсатишиб, қиқирлашишарди. Ер ёрилмади-ю, кириб кетмадиям… Амаллаб тандирни қизитиб олди. Онаси келиб ўзи нон ёпди. Тандирнинг жағига митти кулчалардан ёпиштирган экан, бироздан кейин узиб унга узатди.
-Ма, еб ол! Эсингдами, бола пайтларинг доим кулча пишишини пойлардинг, — деди. У қўли куя-куя синдириб оғзига солди. Ҳақиқатан ҳам жуда мазали.
Хотиралар қанақадир вужудида ажиб ҳис уйғотди чоғи алланечук бўлиб кетди.
Шу йўсин қош қорайди. Кечки овқатга барча жамул-жам бўлди. Ҳаммаёқни эндигина тандирдан узилган иссиқ нон-у, иштаҳани қитиқловчи қовурма таомларнинг иси тутди. Меваларнинг ҳидини айтмайсизми? Нақ димоғни ёради-я! Ҳаммалари бирга ўтиришиб тановвул қилишди.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 06:05


Эски удум...

Ҳар йили кеч куз қишлоқдаги эски ҳовлиларида барча оила аъзолари йиғилашади. Одатдагидек бу гал ҳам элдан бурун ўзи етиб келди. Кириб борганда уйда ҳеч ким йўқ эди. Бироз иккиланиб туриб қолди. Биринчи марта болалиги ўтган, ҳаётга бўлган илк муҳаббати уйғонган қадрдон жойда ўзини бегонасирагандек туйди.
Атрофга аланг-жаланг назар ташлаб чиқди. Ҳаммаси ўша-ўша: саранжом-саришта. Фақат деворлар сал-пал нурай бошлабди, холос.
Ё кўзига шундай ётсираб кўриняптими, ҳархолда унчалик тушунмади.
-Келдингми? – деди онаси ҳовли этагидаги дарахтдан терилган сап-сариқ беҳиларга лиқ тўла саватни сўрига қўяр экан.
Хаёл билан бўлиб онасини пайқамай ҳам қолибди. У югургилаб бориб, қўлидагиларни олди.
-Оғир бўп кетибди-ку, — деди биихтиёр инқиллаб зил-замбил идишлардаги меваларни ёзилган дастурхонга тўкаркан.
-Кўникиб қолганман, — деди онаси вазмин ўғлини қуча туриб, нафасини ростларкан. У ўзини ноқулай сезди. Айбини яширмоқчи бўлгандек, маҳкам қучоқлаб олди. Онаси “Ҳечқиси йўқ!” дегандек елкасига қоқиб қўйди.
-Бардаммисиз, — деди секин пичирлаб.
Онаси индамади. Бироздан сўнг:
-Невараларим яхшими?.. Келинни олиб келмадингми? – деб сўради ўсмоқчилаб.
-Келишмоқчийди, йўлимиз қовушмади, — деди истар-истамас.
-Балки ҳамёнинг кўтармагандир?.. – дангалини гапириб қўя қолди она.
-Шунақароқ, — деди тан олиб у ҳам тушунарсиз оҳангда минғирлаб.
-Бекор қипсан. Уларниям соғинганман ахир. Ўзим боролмасам, -зорланди онаси.
– Ҳартугул амалласанг бўларди-ку. Улар учун олмурутдан қоқи солиб қўйгандим.
Болалари туршакнинг ана шунақасини ёқтиришарди. Айниқса бувиларининг сутга солиб қайнатиб бергани жони дили эди. Унинг таъмини шаҳарга қайтганларида ҳам кўп эслаб юришарди.
-Ўқишлари қолиб кетмасин тағин. Таътилда олиб келарман, — деди базўр.
Онаси яна жимиб қолди. Индамай беҳиларни саралаб, иккига ажратарди.
У бир пас қари онасининг юмушини кузатиб турди. Кейин кийимларини алмаштириб чиқиб, ёрдамлаша бошлади.
-Қўявер, ўзим уддалайман, — деди кампир истамайгина. Аммо у ўзини ишчан кўрсатиб, янаям чаққон ҳаракат қила кетди. Бу иши онасига ёқмади шекилли:
-Авайламасанг заҳо қиласан, — деди жеркиб.
У гап оҳангидан ҳаммасини тушунди. Бояги гинахонлик ҳалиям тарқамаган эди. Энди кўнглини овлаш йўлини излай бошлади.
-Яна териб ўтайми?.. — сўради бўшаган саватларни қўлига оларкан.
-Шуниси ҳам етар, — деди онаси эринибгина.
– Улар ўқиб нимани қойиллатишарди. Бариси урф-одатларни унутишяпти. Катталардан йироқлашишгани қоляпти.
Очиғи нима деярини билмай боши қотди. Онаси тўғри айтарди. Ўйлаб кўрса ўзи ҳам ўқимишли бўлиб худди шундай қилган. Мингни уқиб тузукроқ ҳол сўрашни билмаса одам, ундан не наф. Бу иддиоларнинг бариси ўзига қаратилган асли.
-Ҳаёт шунақа экан-да. Вақт бир жойда кутиб турмаса. Замон кундан кун ўзгариб бораяётган бўлса…
-…Ақлимни танибманки ҳаммаси ўша-ўша. Дунё ҳам жойида. Аввал қандай бўлса ҳозир ҳам шундай, – гапини чўрт кесди онаси. — Яна сенга айтсам, одамзотнинг ўзи ўзгарган!
У тортишишни хоҳламади. Буларнинг бари бор гап, ўзича ичида ўйлади. Лекин кечаги кун билан бугун бир-бирига ўхшамайди-да барибир… Хаёлидаги фикрлар тўқнашувида, яна бўш келгиси келмасди унинг.
-Сен тоғораларни ол! Анор узамиз, — деди онаси хаёлини бузиб. У беихтиёр бўйсунди. Идишларни кўтариб, онасига эргашди.
Анорзорда ҳосил мўл эди.
-Бу йил ҳаво яхши келди. Ҳамма мевалар бошини еб солди. Ҳар йилгидан тузук-да ҳарҳолда. Бултур бари дарахтларни совуқ урганди. Авж олмасмикин, деб қўрққандим. Худога шукур! Ўзини раҳми келди. Бўлмасам биз ҳам ўтириб қолардик.
Онаси катта-катта пишиб етилган анорларни битта-битта узиб унга узатарди.
У бўлса авайлаб идишларга жойларди. Ёрилганларини алоҳида-алоҳида қилар, сараларини бошқа ёққа терарди.
-Гулини пастга қаратма. Эзилса узоқ турмайди, — танбеҳ берди онаси.
– Нима бало, ҳаммасини унутибсан-да!?
-Анча қўлим чиққанми дейман, — ўзини оқламоқчи бўлди у.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 03:05


НОГИРОН ЭР ҚАЙҒУСИ.

Зайнабнинг пешонасига ёзилган экан бу кургилик. Кенжаси Нилуфарнинг тугулган куни эди. Шуни нишонлаб бераман деб бозорга отланган эри халокатга учради.
Касалхонада конга беланиб бехуш ётган эрини куриб. Шифокорлар кечиктирмай операция килиш кераклигини айтишганда буткул эсанкираб колди. Энди нима килади. Кимдан ёрдам сурайди.
Катта шахарда уларга кайишадиган кариндош уругнинг узи йук. Кайнона кайнотасиям ота онасиям узокда булса. Анварни оператция хонасига олиб кириб кетишди. Зайнаб дори дармон ун каердан пул топишни уйлаб боши котганча йулакда туриб колди.
Шу лахзада хаёлига кушниси. Санобар опа келдию аёгини кулга олиб югурди. Бир неча кун илгари эри Зайнабга кир ювиш машинаси совга килганида санобар опа хам шунака буюм олмокчи булиб юрганини айтганди. Ушани сотаман деган карорга келди.
Зайнаб бирок кушни хотин кир ювиш шаминасининг нархини ерга урди. Зайнаб ноилож буямни ярим бохосига сотиб халлослаб касалхоага етиб келганида эрини операциядан олиб чикишганди.
Синглим эрингизнинг аёк суяклари мажакланиб кетган экан уз холига кайтаришни иложи булмади . Охирги чорани кулладик аёкларини кесиб ташладик.
Хар калай хаёти сакланиб колинди.
Шифокорнинг гапидан Зайнабнинг ич эти музлаб кетди. Лекин мен йигламсиради аёл ва карахт холда йулакдаги уриндкка утириб колди.
Энди нима булади. Гуёки ёмон туш кураётгандек вахимага берилган Зайнаб коронги туша бошлаганини сезмай колди. Кизлари уйда ёлгиз.
Бу ерда утиргани бн эрини курсатишмайди..
Зайнаб хамширадан эрини ахволини сураб билдию уйига ошикди.
Келса кизлари бу кунгилсизликка узлари сабабчидек бир бурчакда мунгайиб утиришибди.
Отасининг аёклари кесилганини эшитса кизларим не куйга тушишаркин уларнинг жавдираб турган кузларига карв. Зайнабнинг юраги увишиб кетди. Бирок тонгга кадар мижжа кокмади.
Эрталаб касалхонага келганида Анварнинг хушига келганини эшитиб кунгли таскин топган булсада олдига югириб киришга юраги дов бермади.. Пешинга якин узини кулга олиб нихоят унинг олдига кирди. Анвар шифтга термилиб ётган экан.
Хотинига кузи тушиб айб иш килиб куйгандек кузларини олиб кочди. Кизларини сурамокчи эди тили айланмади. Кизларингиз сизни согиниб колди. Качон дадам келади деб холи жонимга куйишмаяпти. Тезрок согайиб кетсангиз уйга кетардик. Нихоят орадаги сукунатни Зайнабнинг титрокли овози бузди..
- Мен энди согаймайман. Хеч качон.
Анвар карокларига калккан ёшларни яширишга уриниб деразага каради. Ундай деманг хали хаммаси яхши булади узини кулга олиб эрини юпатган булди Зайнаб.
Орага огир сукунат чукди. Соатлаб гаплашиб хам гаплари тугамайдиган
эру хотин бир бирининг юзига карашга гаплашишга ботинолмай утиришарди. Зайнаб болалари ёлгизлигини айтиб урнидан кузгалди.
Анвар эса унинг ортидан огир хурсинганича колаверди..
Икки хафта утиб эрини уйга олиб келган Зайнаб яна аввалгидек яшаб кетишига умидланди. Рузгор анжомларидан анча мунчасини сотиб бир хафтача кун утказишди. Бирок пулнинг таги куриниб колган эди. Боз устига уйда сотишга арзирли буюмнинг узи колмади. Турмиш куришганидан бери эрининг топганига каноат килиб бирон жойда ишлаб курмаган бунинг устига кулида бирон хунари йук жувонни уй босди. Анварнинг ота онаси уларни кишлокка олиб кетишга уринишди. Бирок Анвар кучиб кетишдан бош тортди у эртадан кечгача шифтга термилиб ётар ич этини ер эди.
Кушнимиз Сожида опа бн божорга чикмокчиман. Савдомга ёрдамлашиб турсанги3 кундалик харажатларингизга етарли пул бериб тураман деяпти эрталаб уйдан чикиб кетган Зайнаб шомга якин хурсанд булиб эрининг олдига кирди. Йук бозорга чикмайсан кескин жовоб бёрди. Анвар ётган жойида. Нимага бозорга чиксам нима кипти. Рузгорни тебратиш керакку. Этироз билдирди жув5.. Зайнаб. Агар шундай булишини билганимда улиб колсам хам сизга тегмасдим. Манови икки кизниям ортирмасидим. Шуям хаётми эртага нонгаям пул топалмай коламиз. Нима энди кучага чикиб гадойлик киламанми алам билан гапирди. Зайнаб.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 03:05


​​Ушанда мен сенга икковиниям ташлаб кетавер девдима. Мана курдингми
бу бола энди аёгингга тушов булади. Суд залидан кайтишаётганида кузига дунё коронги булиб кетган Зайнабнинг кулогига онасининг гаплари кирмасди.
У ортига кайтишни эри болалари билан яшашни истар аввалгидай бир кунгина бахтли яшаши учун бутун умридан воз кечишга таёр эди. Кунлар ойларга уланди..
Ажрашгандан кейин олти ой утиб каттакон бир ташкилотда бош хисобчи булиб ишлайдиган фарзандсизлик туфайли хотинидан ажрашган эркакдан совчи келди. Кизим сенга айтгандимку бахтингни топасан деб. Йукчилик азобини тортмайсан энди. Уша ногиронни бокаман деб эртадан кечгача бозорма бозор юк оркаламайсан. Онанинг севинчи ичига сигмай кизига юзланди. Лекин мен унга теголмайман. Кизим эрим. Кизингниям уша майиб эрингниям унут у билан ажрашдингку. Энди гап сузни купайтирмай рози буласан.
Онажон.
Агар мени онам отангни отам десанг шунга тегасан. Шундогам тортган азобларингни куриб отанг иккимиз адойи тамом булдик.
Зайнаб гапиролмади йиглаб йиглаб жим булди.
Буни узича кизининг розилиги деб тушунган ота она совчиларга розилик бериб юборишди. Уч кун утиб иккита машинада уч турт эркагу аёл Зайнабни олиб кетишга келди. Болам хозирча кизинг менинг олдимда колади. Кейинрок эрингни кунглига йул топсанг олиб кетарсан. Кизини узи билан олиб кетишга хозирланаётган.
Зайнаб онасининг гапидан донг котиб колди. Йук уни ташлаб кетолмайман. Бугзини куйдирган огрикка зурга чидаб жовоб берди. Зайнаб. Болам борган жойингда тинчиб кетгин деб шундай килаяпман. Агар буни олиб борсанг эринг ёктирадими йукми. Худо хохласа тиниб тинчиб кетсанг угилли буласан эринг сени бошига кутаради. Кизингни хам опкетсанг хеч нарса деёлмайди шунда.
Миттигина кизчаси. Зайнабнинг кетаётганини сезгандай чинкириб йиглаганини куриб жувоннинг юраги кон булди. У узини йигидан тухтатолмади. Йигирма турт ёшида иккинчи марта эр килишни хаёлига
хам келтирмаган. Зайнаб янги хонадонга кадам куйиб келинчакдек сузилиб безатигли уйга кирдию аламидан дод деб юборай деди.
Чинданам у орзу килгандек шохона уй хавас килгудек хона уй тула мебеллар. Шундай яшашни орзу килиб у Анвардан неча бор аьзи хол этганини бирок эрининг кули калталиги боис хатто бундай шароитни ваьда хам килаолмаганини эслади. Мана бу уйда барчаси мухаё энди одамдек яшаса булади. Лекин болалари ногирон эри.
Зайнабнинг юраги бир лахзадаёк аламга тулди. Хаёл билан булиб эшик очилганини булажак эри кириб келганини сезмай хам колди. Куринишидан уттиж бешларни коралаб колган истаралигина эркакни куриб. Зайнабнинг вужуди титраб кетди. Зайнабхон сизни бундан беш йил олдин бир туйда куриб ёктириб колган эдим. Укишни битириб уйланаман деб суриштирсам турмушга чикиб кетган экансиз. Мана такдирни карангки йулларимиз барибир бирлашди.
Эркакнинг гапларини эшитаркан. Зайнабминг куз олдига икки гудаги ва кузлари жикка ёш Анвар келдию чукур хурсинди. Зайнабхон. Йук менга якинлашманг. Менинг кизларим... Узига мехр билан талпинган эркакни гапиртиргани куймади Зайнаб ва алам бн ортга тисарилди. Эркак бир суз демай нари кетди ва бориб тушакка чукдию бир нуктага тикилганча утириб колди. Мен кизларидан ногирон эридан воз кечган ахмок хотинман. Уларни канчалик согинганимни... Йук мен бу ерда колмайман. Кетаман.
Зайнабхон
. Эй Худойим хаммаси жонимга тегиб кетди. Дея Зайнаб ташкарига отикди. Эшик ортида турган хотинлар унинг йулини тусмокчи булишганди. Зайнаб уларни силтаб ташлаб ташкарига чикди.
Ортидан кексарок эркакнинг сукингани эшитилди.
Зайнаб шитоб билан илдамлаб бораркан куз олдидан Анварнинг кизларининг маьюс чехраси кетмасди. Жувон уларнинг ёнига кайтишга тузгиб кетган оиласини йигиб узи бош кош булишга катьий карор килганди. Шу тобда уни шахтидан хеч ким кайтаролмасди.
ТАМОМ
Муаллиф?

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 03:05


Анвар зарда бн каравотга муштлади. Унинг кузлари газаб ва аламга тула эди. Аёл ташкарига отилди. Ховлида узок вакт бошини чангаллаб утирди. Уйга кайтиб кирганида кизлари овкатланмай ухлаб колганини куриб хурлиги келди.
Эртасига эрталабдан Сожида опаникига борган Зайнаб унинг шартларига рози булди ва уша куниёк бозорга чикиб кетди. Зайнабхон эшитишимча эрингиз юра олмасмиша деди бир куни рупара растадаги Нариман.
Ха энди гапини давом эттиролмай кузларини олиб кочди жтвон. Эсиз штндок аёл. Канийди мениям хотиним сиздел чиройли булса бозорда овора килиб куймасдим бошимда кутарардим.
Наримоннинг бу гапи шундок хам кийналиб юрган Зайнабнинг юрагига ут калагандел булди. Унга жуяли гап топа олмай тилини тишлади. Кеч булиб колганини бахона килиб нарсаларни егиштира бошлади. Утиринг Зайнабхон йул йулакай уйингизга ташлаб утаман бекат томон юрган Зайнаб каршисига келиб тухтаган машинага каради. Ичкарида Наримон кулимсираб турарди. Уйим якин рахмат деди атрофдагиларни караб турганидан хижолат булган аёл. Автобус деб юрасизми мана тайёр машина. Йук деманг энди. Зайнаб кунгилчанликка бориб орка уриндикка утирди.
Машина жойидан кузгаларкан Наримон Зайнабга кузлари кувониб караб куйди. Зайнабхон сиз хали ёшсиз бунинг устига чиройлисиз. Бир аёксиз эр билан умрингизни азобда утказаётганизга ачинаман деди Наримон. Одам дунёга бир марта келади. Одамдай яшаш хам керакку тугрими.
-Мен эримни яхши кураман. Зайнаб узини тутиб тура олмади.
- Канийди эрингиз хам сизни яхши курса мана бундай кийнаб куймасмиди. Эркак киши улиб колса хам рузгорини тебратиши керак. Шифтга термилиб ётган эркакдан ниманиям кутиш мумкин. Мени яхши куради деб узингизни алдаб юрибсизда. Сиз кадрингизни билинг. Билинг. Мен сизни биринчи курганимдаёк.. Илтимос тухтатинг шуерда тушиб коламан. Етиб келдим. Наримонни гапини булди Зайнаб.
Машина тухтади.
Зайнаб рахмат деб тушиб колди.
Наримоннинг гаплари Зайнабга хакикатдек туйилди. Ахир эртадан кечгача тиним билмайди. Эри булса буни сезмагандай унга терс муомала килади. Уйга кела келгунча жувоннинг бошидан минг бир хаёл утди. Ойижон бувим келди эшикдан кириши билан кизлари югуриб пешвоз чикишди.
- Кизим сени шу куйга тушади деб тукканмидим дегунча унга кучок очиб келаётган онасини куриб Зайнаб узини тутиб туролмади онасининг багрига сингиб йиглаб юборди. Узингни олдириб куйибсану болам.
Зайнабнинг афт ангорига тикилиб онаизор енги билан куз ёшларини
артди.
-Сени шу ахволда курмай мен улай. Йук сени бундай ахволда колдириб кетолмайман. Мен билан кетасан. Болаларимчи болам хали ёшсан эндигина йигирма учга кирдинг. Сен каторилар хали онасининг уйида утирибди. Сен булсанг. Тенгинг чикади хали бахтингни топасан. Бу кунларни курмагандек булиб кетасан. Зайнаб болаларини уйлаб онасига канчалик ялиниб ёлвормасин аёл шаштидан тушай демасди. Ахийри уларсиз яшай олмайман улиб коламан деб туриб олгач онаси кичик кизини узи билан олиб кетишга рухсат бёрди. Бу болалар аёгингга тушов булди. Ялпайиб ётмасдан анови ота булмиш бокиб олсинда дея куёвини гап билан чакиб олди аёл.
Бу гап шифтга тикилиб ётган Анварнинг кунглига ханжардек ботди. Томогига бир нима тикилгандек булди. Хотини онасининг ортидан эргашганини куриб ёнида жовдираб турган катта кизини узига тортиб багрига босди сочини силади. Дод деб юбормаслик учун тишини тишига босди.
Орадан бир ой утар утмас Зайнаб онасининг кийин кистови билан ажрашишга ариза берди. Ариза бердию бирок Анвордан тунгич кизидан айрилаётгани юрагининг бир парчаси узилиб кетаётганидан дарди дунёси коронги тортди. Онасининг гапига кириб улардан воз кечди. Суд карори чиккандан сунг. Зайнаб не кор хол руй берганини тушуниб ич этини ея бошлади. Суд катта кизни Анварда кичигини Зайнабда колдириш хакида карор чикарди.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 01:20


Муаммо телефонда эмас, ўзимизда...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

14 Nov, 01:20


👩🏻‍🔬 Олимлар ўз тадқиқотларида рус подшоси бўғим оғриқларида қўллаган самарали малҳамни аниқлашди!

💯Малҳамминг кучи ногиронлик аравасида ўтирган одамни юргиза олади деса ишонасизми?

Қисқа муддат ичида натижани ҳис қиласиз! Бир неча қўллашда оғриқ камаяди!

👴🏻 Қариларнинг РОССИЙСКИЙ деган гапини маъносини энди тушунгандирсиз?

👉🏻
http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/13 http://dexpress24.tilda.ws/snake_oil/13

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 15:10


Ёлғон урчиган жамиятда ҳақиқатни айтиш жиноят ҳисобланади...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 15:04


Бир студент кундалик харажатларга пул топиш учун мардикор бозорга чиқибди. Ўзи кичкина озғин экан, ҳеч ким ишга ёнламабди. Бир пайт қора Мерс келиб тўхтабди. Ичидан учта крутой одамлар тушиб тўғри унинг олдига келиб:
— Сен тўғри келасан, юр иш бор, - деб уни олиб кетибди.
Студентни ҳайвонот боғига олиб боришибди. Ҳайвонот боғи директори:
— Ука сенга 200 минг сўм бераман, ҳайвонот боғига комиссия келаяпти, маймунимиз ўлиб қолганди. Туппа тузук маймунга ўхшайдиган бола экансан, комиссия кетгунча маймуннинг ниқобини кийиб, маймун бўп тур, - дебди.
Студент рози бўлибди.
Комиссия келибди. Студент "бу зўр маймун экан", - ўйласин деб каратега тушиб томоша кўрсатаётганмиш. Комиссия аъзоларидан бири:
— Бу каратист маймун экан, келинглар шер билан уриштирамиз, - дебди.
Шерни маймуннинг қафасига қўйворишибди. Шер студентга ўкириб яқинлаша бошлабди.
Студент бурчакда. Шер яқинлашган сари, студентнинг иштони оғирлашармиш. Ниҳоят шер студентнинг ёнига келиб:👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 14:05


Икки_ҳикоя

Кампир ўлибди…

Охирги марта уни икки ой олдин кўргандим… Ҳали ҳамон мактабдаги кичкинтойларга майда-чуйда сотиш билан оввора эди. Бир сиқим писта азоби қийнамоқда… Йигирма йил олдинги ахмоқгарчилик азоби, Аллох ундан рози бўлсин. Биринчи синфда ўқирдим. Мактабдан уйга қайтишга шундай маҳалламиз бошида бир кампир майда-чуйда писта-қанд сотарди. Синфдошлар билан шу ерда тўпланиб мактабга борардик,Шу ердан тарқалардик. Кампир анча қари, кўзлари хира тортиб қолган эди. Бу кампирдан жуда қўрқардим. Ўзимча уни ялмоғизга ўхшатардим. Бунга сабаб боғчамиз ҳам шу бозорча олдидан ўтар, ҳар гал боғчага бормайман деб хархаша қилсам ойимлар шу кампирга бериб юбораман, у сени уйига олиб кетади, деб қўрқитардилар. Шунинг учунми, оша кампир кўзимга ёвузлик сиймоси бўлиб қотиб қолганди. Нима қилиб бўлса ҳам ундан қасд олишни, хўрлашни хохлардим. Бир куни мудраб ётганда шеригим билан бориб бир сиқим писта ўғирлаб қочдик. Ўзимизда йўқ хурсанд эдик… Йиллар ўтди. Ўша ишимиз ахмоқгарчилик эканлигини англаб етдик. Кампир “маркети” ўрнида замонавий “супер маркет” қад ростлади. Кампир эса дараксиз йўқолди. Ён атрофда ҳеч ким танимас экан. Йиллар ўтиб, улғайдик… ҳар гал шу воқеа эсга тушса, бугуноқ кампирни топиб рози қиламан дердим-у, яна ишлар ва муаммолар билан бўлиб эсдан чиқарардим. Бундан икки ой олдин уни кўрдим, ҳар доимгидек кичкинтойларга мактаб панжарасидан туриб писта улашарди. Олдингидан ҳам хокисор эди. Жуда ҳам зарур ишим борлиги учун машинадан тушишни хохламадим. Қайтаётганимда ташлаб ўтарман дедим-ичимда. Аммо… Аммо қайтганимда кампир йўқ эди. Эртасига ҳам… ундан кейин ҳам… Бугун эса уни кўз юмганини эшитдим. Ҳеч кими йўқ экан. Кампирни маҳалла бош-қош бўлиб сўнгги манзилга кузатишибди. Қизиғи ва аламлиси, у шундай икки кўча нарида турар экан… Бугун тушимга кампир кирди. Ёшлик қиёфам эмиш, қўлимда бир сиқим писта, қочаётган эмишман, кампир эса менга қараб жилмаяр эмиш… Уйқу бузилди… Бир сиқим писта азоби қийнамоқда...

.. Самаджон уйланди. Ёш оила тинч ва тотув яшай бошлади. Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар ўтди. Эрининг топиш-тутиши яхши, ҳамма нарса етарли эди. Бироқ оила фариштаси – Озодахонда негадир ялқовлик касали бошланди. Кечки овқатдан сўнг кўпинча идиш-товоқ ювилмай, уй супуриб-сидирилмай қолар эди. Самаджон аввалига ўзини билиб-билмасликка олди. Балки вақт ўтиб, яхши бўлар, деб ўйлади. Йўқ, қараса, уй юмушларига бундай муносабат хонадон бекасининг кундалик одатига айланди. Хонадондан гўё файз, барака кетгандек эди.
Оила бошлиғининг боши қотди. Нима қилмоқ керак? Шундай антиқа бир тадбир ўйлаб топиш керакки…
Самаджон эртасига эълонлари кўп газеталарни сотиб олди. Ўзи ҳам уларга эълон ёзиб юборди.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Кечқурунлари эр-хотин ишдан келганларидан сўнг телефон қўнғироқларининг овози тинмас эди. Қўнғироқ қилаётганлар турли саволлар билан қизиқишарди. Мана, яна қўнғироқ. Озодахон асабий ҳолда бориб гўшакни кўтарди. «Қанақа эълон? Йўқ, сиз янглишиб тушдингиз. Нима?… Ҳа, мана шу манзил… Қайси газетадаги эълонни айтаяпсиз, ўзи?»
Озодахон телефон столидаги бир даста газетага қараб, ундан тегишли эълонни топди. Унда шундай сатрлар бор эди: «Уй юмушларини бажариш учун хонадон бекаси таклиф этилади. Мурожаат учун телефон…»
Шу пайт яна телефон жиринглаб қолди. Озодахон ҳар галгидек, телефон гўшагини кўтараркан, босиқ, лекин ишончли овозда деди: «Йўқ, бу хонадоннинг бекаси бор. Илтимос, бошқа безовта қилманг!..»
Самаджон бу пайтда ойнаи жаҳондан берилаётган концертни томоша қилар, бўлиб ўтаётган гап-сўзларни эса гўё «эшитмас» эди.
Эртасигаёқ оилада муҳит ўзгарди: ҳамма нарса жой-жойида, идишлар ювилган, хоналар ораста. Хонадонга яна аввалгидек файз кирди.
Байт: Эй, дил! Масрурлик бахш этар нима, инсонга? Тинчлик ва аҳиллик ҳаловат жонга.

Обиддин МАҲМУДОВ

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 12:05


​​ҚАЙТА ТИКЛАНИШ ФАСЛИ.

«Эримга иккинчи турмушман. Ажрашган аёли яқинда боласини ҳам ўғирлаб олиб кетди. У шунга қаттиқ сиқиляпти. Кези келса, кўнглига ҳеч нарса, ҳатто мен ҳам сиғмай қоляпман. Мен қандай йўл тутай?»

Турсуной СОДИҚОВА:
Ойим, сен бахтингни қайта тиклаш фаслига кирибсан. Бу жуда азиятли иш. Кейинги умринг ҳам осон кечмайди. Кўз очиб кўрган турмушингни тутиб қололмадингми, бу ёғига энди чидайсан. Бир нарсани йўқ қилишдан осон нарса йўқ! Бор қилиш эса сув келса симириб, тош келса кемиришларга чидаш билан бино бўлади. Рўзғорининг қопқоғини кўтармай, овоз чиқармай яшаётганларнинг бари ўша оғирликларга дош берган кишилардир. Биринчи турмушингдаги хатоларни энди такрорламайсан, ҳеч қилмаган яхши тутумларни тутиб кўрасан. Сен албатта чиройли ҳаётга етасан, иншооллоҳ, фақат бу ақлу фаросатингни қандай ишлатишингга боғлиқ.
Аввало, жуфтинг боласини онасидан айириб олиб қолиб нотўғри иш қилган. Бу қонунга ҳам хилоф, одамгарчиликка ҳам! Бола вояга етгунга қадар онанинг ҳиди, онанинг қўли, онанинг овози ўстирувчи, ундирувчидир. Юзта ота битта онанинг илоҳий тафтини беролмайди. Аллоҳ бу хосиятни аёл кишига берган, эркакнинг маҳмадонагарчилиги бу ерда ўтмайди! Қолаверса, вояга етмаган болани юлқиб олиб қолиш онага ҳам зулм! Бу ҳолатда аёлнинг икки букилиб қолиши аниқ. Эркак ажрашган  аёлини ёмон кўрса ҳам, у Аллоҳнинг бандаси эканлигини ёддан чиқармаслиги керак эди.
Жуфтингнинг ҳозирги изтироб чекиши табиий. Ҳеч кимнинг ини бузилмасин. Сен унинг ўти аланга олиб яна пасайгунча сабр қилиб турасан: у ҳозир бир ёқдан боласини соғиняпти, иккинчи томондан ўзини, қилган хатоларини таҳлил қиляпти. Ва билиб қўйки, у тинмай сени аввалги аёлига солиштиряпти ҳам! Сенинг «тош келса кемиришинг» шу вазиятларда ўзингни чиройли тутишингдир. Тўғри бўлдими, нотўғри бўлдими, нима бўлса бўлди, энди сен шу рўзғорни чин турмушга айлантиришинг шарт! Бунинг учун қуйидаги айтганларимни қулоғингга оласан:
Асло қовоқ-димоғ қилма, ўзингга эътибор сўрама.
Кайфиятига мос келадиган меҳрибонликлар қил, чиройли хабарлар айт.
Оқ ювиб, оқ тара. Ҳар куни тоза рўмолча, тоза сочиқ тут, дастурхонинг ораста, таомларинг мазали бўлсин. Ҳар гал ҳар хил нарса пиширишга урин.
Ўзинг покиза юр, ярашимли кийин.
Ҳеч қачон аввалги турмуши, унинг камчиликлари, у ҳақдаги ёқимсиз гапларни тилга олма. Лекин мақтов гапларни ҳам айтма.
Ишларининг юришиб кетишига рағбат бер.
Ҳайит байрамларда боласини йўқлашни эслатиб тур. Агар ўзи илинаётган бўлса, асло монелик қилма…
Хулласи калом, сенинг ўзинг ҳам, сўзинг ҳам, уй тутумларинг ҳам унга яхши кайфият берсин. Сен аста билиб ол, олдинги аёлининг қайси феълидан уларнинг кўнгли тўлмаган. Сен худди ўша ишларни такрорлама, уларнинг кўнгли тусаган ҳолатларда кўринишга урин. Бу тиниб-тинчиб кетишнинг йўли, ҳамма ақлли аёллар ўз бахтларини шундай ясаб ўтганлар, сен ҳам буни уддалайсан, болам.

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 09:05


.... Ўғлининг ҳаракатларидан кўнгли тўлмаётган Саида бақира кетди:  
- Нега имиллайсан, тезроқ қимирласанг бўл­май­дими?  
Носиржон йиғлаб юборди.  
- Қиз болага ўхшаб йиғ­лама, тезроқ юр!  
Носиржон қоқилиб, йиқилди. Аяси уни тур­ғиз­ма­­­­­ди.  
- Тур ўрнингдан, лапашанг, ўзинг тур!  
Ҳар куни аҳвол шу. Саида кўзи ожиз ўғлига турли юмушларни буюриб, қийнагани-қийнаган. Қўш­ниларнинг «Ёш жонига раҳмингиз келсин, кўзи кўрмаса, қандай қилиб идишларингизни ювади, қандай қилиб уйларингизни супуради?» дейишларига ҳам парво қилмайди. Нодирбек ўғлининг ожиз­лигидан бир куюнса, хотинининг тошюраклигига икки куяди. Синг­лиси туғилгач, Носиржоннинг иши кўпайди. Энди синг­лисининг бешигига «қоровул» бўлди. Бир куни бешик тебратиб ўтирган эди, ойиси кириб, бир сиқим тугмачаларни гилам устига сочди:  
- Қани, гиламдаги туг­мачаларни тер-чи, санаб, нечталигини айтасан.  
Носиржон эмаклаб, гиламни пайпаслаб, тугма тера кетди.  
- Бўлди, ойижон.  
- Нечта экан?  
Соғлом болалар ҳам бу ёшда санашни яхши билмайди, лекин Носиржон санаш тугул, каррани ҳам ёддан билади. Билмаса, онасидан нақ шапалоқ ейди-да.  
- Ойижон, йигирма учта экан.  
- Бекор айтибсан, улар йигирма бешта бўлиши керак, қидир, лаллайма!  
Саида нарироқда ёт­ган тугмачани олиб қўй­ди.  
- Ойижон, биттасини топдим! — суюниб деди Носиржон.  
- Бўпти, яна биттасини топ!  
Носиржон минг ахтарса ҳам топа олмади.  
-Топа ол­­­­­­маяпман, — деди Носиржон йиғи аралаш. 
- Ҳа, дангаса, шуни ҳам эплай олмадингми? — ўғлининг бўйнига мушт туширди Саида.  
Носиржон синглисини уйғотиб қўймаслик учун овоз чиқармай йиғлади.  
Носиржон мактаб ёши­га етди. Саиданинг қаҳри баттар ошди. Носиржон тенгдошлари қа­тори маҳалладаги мактабга бормади. Шаҳар четидаги махсус мактабга олинди. Яхшиям отасининг иш жойи шу тарафда. Ўғлини ўзи олиб бориб, тушлик вақти олиб келади. У мактабда унча қийналмади. Ўртоқлари ҳали санашни, ўқишни ўрганаётганда, у бемалол қўшиб-айириб, матнлар ҳам туза оларди. Ҳаракатли ўйинларда ҳам унинг олдига тушадигани йўқ эди. Тарбиячилар ҳам хурсанд, Носиржон бир қа­рашда кўзи ожизга ҳам ўхшамасди. Фанлардан, айниқса, мусиқага кўнгил қўйди. Пианинонинг олдидан кетмай қолди. Устози Саидани чақиртирди.  
- Синглим, Носиржонда мусиқага қизиқиш ниҳоятда кучли. Алоҳида дарс­ларга кирса нима дейсиз?  
- Бирон нима чиқса шуғулланаверинг.  
Бу жавобдан устознинг таъби хира бўлди. Бироқ Носиржон билан астойдил шуғуллана бошлади. Йиллар ўтиб, Носиржон аввал шаҳар, кейин республика миқёсидаги танловларда ғолиб бўлди. Унинг яқин дўсти, доимий ҳамроҳи пианино эди. Оҳанглар орқали у дунёни кашф эта бошлаган эди.  
Носиржон ўн тўрт ёши­да Халқаро танловга таклиф қилинди. Бетховен туғилган юртдаги дунёнинг манаман деган созандалари чиққан саҳнага чиқар экан, Носиржонни ҳая­жон босди. Устози уни пианино қошига етаклаб борди. Елкасини силаб, далда берар экан, унинг қулоғига пичирлади:  
- Бардам бўл, ўғлим, омадингни берсин!  
Носиржон бир дам тин олди. Минглаб томошабин нафас олмай, унинг нимани чалишини кутарди. Носиржон шунча йиллар давомида юрагида тўпланган дарду аламлари, изтиробларини оқ-қора клавишларига тўкиб солди. Куй авжига чиқиб борар экан, унинг қалби нурланиб, ёруғ бў­либ бораётгандек, дардлари ариб, кўнгил ойнаси тозариб бораётгандек эди. Куй сеҳридан жодуланган тингловчилар эса кўзларидаги ёшни ҳам артмас, Носиржонга қў­шилиб, хаёл оғушида парвоз этардилар.  
Куй тинди. Бир муддат томошабинлар жим қо­лишди. Носиржон «Яхши чала олмадиммикан?» деган хавотирга тушди. Ам­мо кутилмаган олқиш ва қарсаклардан қадимий кошона ларзага келди. Ол­қишлар узоқ вақт тўхтамади. Ҳакамлар томонидан «Ўзбекнинг Бетховени» дея улуғланган Носиржон танловнинг бош соврини билан мукофотланди.  
Носиржоннинг Венадан қайтиши тўйга айланиб кетди. Унинг концертини телевизорда кўрган қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, қўни-қўшнилар, таниган-танимаганлар уларнинг уйига оқиб келаверди. Носиржон ўқиган мактаб раҳбарлари, шаҳарнинг катталари келишди. Ота-онаси шодликдан гўё осмонда учиб юришарди. Айниқса, Саида ўзини қўярга жой тополмасди.  .......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 09:05


​​Табриклар, дил изҳорлари, самимий тилаклар айтилди. Носиржоннинг отасига сўз берилди. Нодирбек ҳаммага раҳмат айтиб, ҳаяжонини боса олмаётганини, кўп гапира олмаслигини, аммо бугун аёлининг ёстиғи остидан топиб олган мактубни ўқиб беришини айтди ва чўнтагидан ўша хатни олиб, ўқий бошлади:  
«Ўғлим! Сен дунёга келганингда жуда суюндим. Докторлар: «Ўғлингиз кўр­майди» дейишганда дунё кўзимга тор кў­ринди. Ҳат­то сендан воз кечмоқчи ҳам бўлдим. Ахир, кўзи ожиз бола менга бир умр халақит берарди. Бошқа аёллар каби ўйнаб кулолмасдим, сени етаклаб, тўй-ҳашамларга боролмасдим-да. Ҳамшира сени олиб кириб, кўкрак тутишим кераклигини айтганида ҳайдаб солдим, врачлар кириб, мажбурлаб, сени қўлимга тутқазишди. Сенга нигоҳим тушди-ю, дилимга илиқлик кирди. «Бу норасидада нима гу­ноҳ? Аллоҳ шундай яратган экан, бунда ҳам бир ҳикмат бордир. Йўқ! Асло жигарбандимдан воз кечмайман! Майли, яхши-ёмон ичида гап-сўзга қолай, қўни-қўшни олдида кулги бў­лай, майли, дугоналарим сайр-у саёҳат қилиб юрганда мен ожиз боламни парваришлай, зиёфатлар менсиз ўтсин, аммо дилбандимни ўзим тарбия қиламан! Ҳали буюк одам бўлади!» дедим. Шундай аҳд билан бутунлай бошқа одамга айланиб, сени туғруқхонадан олиб чиқдим. Энди-энди юра бошлаганингда, атайлаб йўлингга ҳар хил нарсалар қўйдим, йиқилдинг, йиғладинг, мен ҳам йиғладим, буни сенга сездирмадим, қўлингдан тортиб турғизмадим, аксинча, ўзимни бепарводай тутдим. Йиқилсанг, ўзинг туриб, йўлингда яна давом этишингни хоҳладим. Сени идиш-товоқ ювиш, супуриш, овқат пиширишга ўргатдим. Бировнинг қў­лига қараб қолмаслигингни, кимгадир муҳтожлик сезмаслигингни истадим. Баъзан адолатсизлик қилдим, бажара олмайдиган ишларни буюрдим, ҳаётнинг тўсиқларига, паст-баландига дадил туришингни, енгиб ўтишингни ният қилдим. Сен бирон ютуққа эришсанг, хурсандликдан ўзимни қўярга жой топа олмадим, юм-юм йиғладим, аммо сенга сездирмадим, тўхтаб қолишингдан қўрқ­дим! Сен мени бемеҳрликда, тошюракликда айбларсан, лекин буларнинг ортида яширинган муҳаббатимни дилингдан, ич-ичингдан сезасан, мен бунга ишонаман!  
Мана, бугун шунча йил қийналганим, ўзимни меҳр­сиз қилиб кўрсатиб бўл­са-да, сенга берган тарбиямнинг мевасини тотаяпман! Қани, эн­ди сени бағримга боса олсам, ҳидларингга тўя олсам, ҳатто ухлаётганингда ҳам бундай қила олмаганман, уйғониб кетсанг, билиб қоласан, дея эшик олдида термула-термула қайтиб чиқардим. Сени жуда соғиндим! Бугун келсанг, бўйимга тенг бўйларингни кўрсам, маҳкам қучоқлаб, юз-кўзларингдан ўпаман. Ахир бу кунни  ўн тўрт йил кутдим-да, ўғлим! Энди аниқ биламан, сен ўз йўлингни топдинг!»  
Нодирбек хатни ўқиб бўлганда кўзлари ёшга тўлган эди. Йиғилганларнинг ҳам ёноқлари ҳўл бўлди. Бу аёл суратидаги фариштанинг пойига тиз чўкмоққа тайёр эди улар.  
Носиржон онасининг бағрига отилди. Унинг қалбида бошқача, у шу пайтгача чалмаган гўзал, ёрқин бир оҳанг жаранглай бошлаган эди…  
Тамом 
манба (БЕКАЖОН ГАЗЕТАСИ)

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 07:57


Болангизга бекор ўтказаётган вақти қандай оқибатга олиб келишини тушунтириб қўйинг...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 07:50


🥊 Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганда, бир журналист ундан сўради:

— Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?

Муҳаммад Али жавоб қилди:

— Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!

Журналист яна сўради:

— Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?

Алини айтган гапи журналист қизни овозини ўчириб қўйди. У шундай деди... Давоми...

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 06:05


​​Оксокол мархум укасининг хотини кувиб унинг уйида углини уйлантиришни максад килаётган ака ва хотинига хам бундай разилликга бориши яхши эмасликни айтди. Уятдан узларига жой тополмаётган андишасиз кариндошлар, жуда кескин айтилаётган гапларни инкор этиш учун гап топа олмадилар. Ота изига кайта туриб Мадинага уйни керакли хужжатларини тайёрлашни айтиб уйни катта кизининг номига расмийлаштиришни уктириб утди.
Махалла оксоколини кузатиб куйган Абдужаббор ота бошини куйи соганча титрок ва аламли овозда узр суради.
-- Келин илтимос бизни, кайнонангизни акангизни ва овсинингизни кечиринг. Сизга куп озор бердик, хом сут эмган бандалармиз хаммасиз хам адашамиз хато киламиз. Бизни нотугри тушунибсиз кизим. Аслида бу гапни чин дилдан айтмагандик. Турмушга чикишни айтиш бизнинг бурчимиз эканлигини кайнонангиз билан айтгандик. Рахмат сизга бизни углимизни хурмат килганингиз учун кадрлаганингиз учун.
Кайнотанинг овози бугилиб, кузига ёш келди.
-- Бу уй сизники, невара кизларимники. Сизларни хеч ким уз манзилингиз ва маконингиздан айиролмайди. Мана мен сизларни сунгги нафасим колгунча химоя киламан!
Мадина кайнотасининг сузларини тинглай туриб аллакандай тушунишсиз хиссиётлар билан карокларини ёшга тулдирганча, бутун кучини тилига туплаб:
-- Рахмат Дада .- дея олди холос...
Ха азизлар мана узингиз гувох булгандек хаётда шундай жигарлар хам учраб тураркан. Ахир бу опамизни айби нима,бева булиб колганими фариштадай сингилларни айби нимада,етимлигидами Мардонбек борида улар керак ,йугида бегона булишдими хеч бир опа сингилларимизнинг бошига бундай кун тушмасин.. Аллох узи асрасин....
Вакт ажратиб укиганларингиз учун рахмат..
Ха мени хикояларимни укиган факат укиган мухлисларга соглик тилайман бахт тилайман тинчлик тилайман...
КРИК ДУШИ ШУХРАТ.

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 06:05


БЕВА АЁЛНИ ХАЁТИ...

Мадина айвон устинига суянганча уйланиб турар, овсини Сожидани гаплари сираям эзгулик сари эмаслигини тушунгандай буларди. Лекин ишонгиси келмасди. Чунки шунча йил катта бир ховлида бирга яшашдилар. Эри улгандан бери унга тинчлик йук. Бир йилдан бери овсини Сожида уни уз холига куймайди. Товба кайнота кайнонаси хам бу гаплардан хабарлари бор. Лекин улар хам жим.
Бечора дардини кимга айтсин якин одами ким? Акаларигами уларнинг хам уз ташвишлари бор. Янгаларигами? Ёлгизлик уни жуда кийнаган махал бу машмаша керакмиди. 
-- Онажон йигладингизми ким хафа килди?!- деди катта кизи Окила.
-- Йук кизим хеч ким хафа килмади,узим чарчабман шекилли сенга шундай туюляпти кизим- дея Мадина куз ёшини кизидан яширишга чогланиб кизини сочларини силади.
-- Онажон сиз ниманидир яшираяпсиз жуда чарчаганингизда хам бундай гамгин холга тушмас эдингиз узингиз айтардингизку киз бола онасига сирдош булади деб айтинг ким хафа килди,бувимми....?- деди Окила.
Мадина эса кизи хам хамма нарсага тушуниб акли етадиган булиб колганини англаб уни чалгитиш учун:
-- Юр кизим ундан кура Она бола бир палов пиширайлик хадемай синглинг хам мактабдан келиб колади!- деди Окилага.
Мадина кизи бу жавобдан кунгли тулмаганлигини билиб ичидан зил кетди. Узи хам етимликни бошидан кечирган билади,энди болалари хам етимлик тунини кийишганидан кунгли уксиди. Эх шунчалар хам хаёт шафкатсиз буладима - аа....
-- Мадина нима булди уйлаб курдингизми? Хар калай узингизга хам яхши булади ёлгизлик ёмон дея яна эски кушигини бошлади. Ойимлар хам биз рози, Мадина хам хали ёш чиройли аклу хуши жойида, вактида биттани этагини тутиб оила кургани яхши эрта индин кизлари улгайиб турмушга чикиб кетишса бир узи шуппайиб колади. Колаверса ота тарбияси керак киз болага деяпти. Мадинахон мана мени айтди дерсиз турмушга чиксангиз хаётингиз яхши булиб кетади. Бирорта фарзанд талаб булсаку бахтингиз деб гапини давом эттирарди Сожида.
Мадина овсиниинг гапларини эшитишга токати етмай гапини булди:
-- Эй опа булди бир ками буйи етай деб колган кизларимни угай ота остонасида хор килишим колувди. Мен хеч каёкка кетмайман кизларим хам шу ота уйида улгайишиб шу уйда колишади. Сиз мени ташвишимни килмай куя колинг кизларимни бахти очилиб кетгани яхши мен ёлгиз колмайман унгача Худо омонликни берсин. 
-- Ха энди айтдимда ёлгиз колиб кетманг дейманда. Сожиданинг ранги туси узгариб аранг тилида шу жумлалар айланди ва бузрайганча афтини бурди.
-- Мен хам бегонаникига кизларимни сигинди килиб юрмайман, отасини рухини нотинч килмайман киёматда отасининг юзига кайси юз билан карайман. Опажон агар мени хафа булмасин десангиз бошка менга бу хакда огиз очманг илтимос. Куйган юрагимга сиз хам намакоп сепманг.
Овсин энсасини котириб юзини четга бурди.
Мадина жонидан утиб кетган гапларни тахлил кила туриб бу фикрлар факат овсинига эмас кайнота кайнонаси ва кайногаларига хам тегишли эканини чамалади.
Сожида овсинининг туртта угли бор. Туртталаси хам уйланиш ёшига етиб колишган. Уларни уйлантириш учун эса уй йук. Хаммаси тилини бир килишиб Мадинани алдаб авраб уйдан чикаришмокчи. Угилларининг хам бирини шу уйга уйлантиришмокчи етим кизларининг хам уйига эга чикишмокчи. 
Нима килсин экан а...бу можаролардан кандай кутилсин экан. Мадина туну кун шу уйлар устида уйлар ва бош котирар эди. Кунда кун ора кайнонаси ва овсинининг наштар каби юрагига санчилувчи сузларидан озарда булган юраги огриб кайфияти бузуларди. Дардини айтай кунглини бушатай деса ёнида бир дардкаши йук. Эх кани эди Ота ва Онаси хаёт булсаю уларнинг багрига бориб бир оз дардлардан чекиниб уларнинг багрига борса. Уларга эркаланиб гамларини бир оз булса хам унутса. 
Эртага нима булиши ёлгизгина Аллохга аён эди.
Ушанда Мадина учинчи синфда укир эди. Ота онаси узок кариндошлариникига туйга борадиган булишди. Онаси акаларига туйдан кечрок кайтишини синглисига куз кулок булиб туришини кайта уктириб Мадинани багрига босиб йулга чикишди. Шу куни илк бора ота онаси билан туйга боролмаган Мадина тумтайиб аразлаб ,хеч ким билан гаплашмасдан колди......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 06:05


Акалари билан мактабдан кайтиб онаси тайёрлаб кетган овкатлардан тамадди килган булди. Барибир Онаси ва Отасини каттик согинган уларни кургиси келиб,томогидан хеч нарса утмади. Кеч тушиб осмон ой юлдузлар билан мунаввар булди хамки мехрибонларидан дарак йук. Кизалок кечкурун туз тотмади. Дарвозахана ёнидаги уриндикда оёкларини кучоклаганча ота онасини кутиб утираверди. Акалари канча алдаб аврамасин овитиб эркаламасин Мадина уйига кирмади. Охири деворга суяниб ухлаб колган сингилчасини катта акаси кутариб олиб кириб,уз жойига ёткизиб куйди.
Кизча тонгда орзикиб уйгонди. Онам билан отам келишгандир аммо уларнинг ётоги бушлигини курган мургак кунгил яна умидсизлик денгизига чукиб колди. Онамни согиндим отамни согиндим дея инжикланиб эркаланиб мактабга хам бормади. Сунг эса тушдан кейин амакиси ва тогалари ота онасининг куйиб корайиб кетган жасадларини топиб келишди. Маьлум булишича улар кечки пайт туйдан кайтаётиб йулда юк машинасига тукнаш келиб,автохалокатга учрашибди.
Уша машьум куни уйларида киёмат булди. Ота онасининг улимидан кейин Мадина бутунлай узгарди. Дугоналарига кушилиб уйнамас акаларига эркалик килмас хеч кимга бир огиз суз демасди. Отаси билан онасининг маракалари утиб, буваси ва бувиси Мадиналарникида яшай бошлади.
Яна тонг отиб кун ботиб кунлар утиб кетаверди. Бу шавкатсиз дунё бир оиланинг ойи куёшини сундириб,яна уз урнида айланаверди. Йил утиб Мадинанинг тунгич акасини уйлантиришди. Тохир акаси ва Рохила келин ойиси чиндан хам Мадинага ота оналик килишга харакат килишди. Вакт соати келиб угилларини хам уйлантиришди. Алохида уй жойлар килиб чикишга кумаклашишди. Мадинани тогасининг углига узатишмокчи булишиб юришганди. Каердан кайнонаси пайдо булдию Рохалага ёпишдию куйди.
-- Мана шу кайнисинглингизни мен келин килсам бошини силаб оналик мехрини берсам.- деб.
Акалари бошида кунишмади. Аммо келин ойиси аёл эмасми совчи хотиннинг бадавлат пулдор эканлигини куриб,унинг ёлгон ваьдаларига чиппа чин ишонди колди.
Мадина бу хотин шунча кизлар туриб нега мени келин килмокчи булди экан дея хайрон буларди. Туйдан кейин бунинг асл сабабларини англаб етди.
Куёв Мардонбек асли хаста экан хаттоки ногиронлик нафакасини хам олар экан. Шунинг учун у кунгилчан мехрибон ва беозор эди. Мадина бу дилкаш йигит билан тез иноклашиб кетди. Келин куёв дили дилидаги гапларини дарду хасратлари ва орзуларини айтиб диллашишарди.
Хуллас ёшлар бир бирига мехр куйишга улгуришди. Мадина эрининг жуда хам ха жуда мехрибонлигини гамхурлигини жон жонидан хис этиб турар,бу билан етимлик тиги малхам топарди гуё. Йил утиб бу мехр мухаббатни янада мустахкамловчи ришта ,кизалоги дунёга келди. Унга Мардонбекнинг узи Махлиё деб исм берди. Мадина бахтиёрлиги шоду хуррамлигига куз тегиб колмасин дея гохида узидан чучиб хам коларди. Нимага деганда фарзанди тугилиб Мардонбекка куч киргандек булганди.
Энди олдингидек йутали каттик хуруж хам килмас тез тез иситмалаб тер ичида алахсирамас эди. Бутунлай тузалиб кетдилар Худо хохласа деб келинчак иккинчи кизалогини дунёга келтирди. Эрининг кувончи биринчи кизининг кувончидан зиёда булди. Махлиёга дугона булди бир бирига дилдош сирдош булади. Иккинчи кизига мархума кайнонасининг исмини берди Мохира.
Икки кизалок хамдармон булиб яшайверишди. Мадина эса болалар рузгор ташвиши билан булиб эрининг касаллигини унитибдию дард тобора холдан тойдириб, Мардонбек узини тетик тутишга уринардими хар калай. Турмуш уртогини тушакка ётиб колиши Мадинани саросимага солди. Табибу шифокорларнинг текшируви касалликнинг сунгги боскичига келиб колганлигини тасдиклади.
Хуллас саккиз ойлик тушакдан сунг Мардонбек Мадинанинг ярим кунглини яна хам укситиб эгасиз фарзандларини отасиз колдириб бу ёруг дунёдан видолашди. Окибатсиз кариндошлари эса Мадинани азоб ситамлардан кийнашдан чарчашмаяпти. Шурлик эрининг рухи Мадинанинг нотинчлигидан безовтадир........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 06:05


Нахотки шуни ёши анчага бориб колган Ота она фахмламадия. Боласидан ёдгор булиб колган икки набирасини ва келинини уйдан хайдаб чикариб эл юрт олдида кандай бош кутариб юришини уйламадими..... товба дейсан ёка ушлаб.....
Бир пайтлар ёшлар андишасизлик килишсалар катталар олдига солиб панду насихатлар килишиб йул йурик курсатишган. Мадинага карши овсини кайнона кайнотаси ва кайногасини кайрашда тинмасди.
Кексаларда ОНАНГНИ КОЗИ УРСА ДОДИНГНИ КИМГА АЙТАСАН деган киноёмус накл бор. Кайнонаси келини ва икки норасидасини уйдан хайдамокчи булиб турганда, Мадина кимдан нажот сурасин. Кайнотасиданми? Аллакачон эркаклик гурурини фармондорлик хукукини хотинига бой берган кайнотаси, келинини химоя кила олармикан. Мадина нима булганда хам бу уйдан кизларини олиб чикмаслиги шарт.
Ахир рахматли эри кизларини унга омонат колдирганди. Омонатга хиёнат килганнинг азоби огир булади. Махалла оксоколи билан гаплашиб курсинми. Кайнонаси у билан хам маслахатлашган булсачи.
Ота мулохазали бамани одам. Гаплашиб кураман агар нажот булмаса ундан юкорирогига мурожаат килади. Хуллас кизларини кучада сарсон килиб юрмайдида.
Оксокол отанинг хонасида маьлумотнома олиш учун келган икки киздан бошка хеч ким йук эди. Салдан кейин кизлар юмушини бажариб остонадан чикишди.
-- Ассалому алейкум Ота...
Мадина ийманибгина хонага кадам босди. Оксокол кулидаги когозларини четга суриб Мадинани утиришга таклиф килди.
-- Ваалейкум ассалом кизим,кел утир. Яхши юрибсанми болаларинг кайнота кайнонанг яхши юришибдими? Кийналмаяпсанми?
Оксокол Мадинани утиришга таклиф килиб суради.
-- Рахмат Ота, шукр яхши юрибмиз узингиз тузукмисиз чарчамай зерикмай ишлаб юрибсизми.
-- Ха Худога шукр ишлаб юрибмиз чарчашга вактимиз хам йук саломат булинг рахмат кизим.
Оксокол гапни нимадан бошлашни билмай хижолат булиб утирган аёлни холатига синчковлик билан кузатди.
-- Кизим бу дейман ташвишли куринасан тинчликми ?
Мадина ичидан хуруж килиб келаётган йигини зур базур ютиб уч турт кундан бери давом этиб келаётган гап сузлар хакида гапириб берди. У хар канча йигламасликка уринмасин юрак юрагидан тошиб келаётган хурлик булогидан тухтата олмади. Уксиниб уксиниб ёш тукаётган Мадинага караб оксоколнинг кунгли бузилди.
Кайнонаси билан овсинини турмушга чикишни маслахат берганини эшитиб Отахон Мадинага босиклик билан тушунтирди.
-- Кизим хафа булма,кайнона кайнотангни вазифаси сенга бир огиз шариат юзасидан айтиб куйишибди холос. Сен уни нотугри тушунибсан. Майли кизим сен куп сиқилаверма бу масалани бир ёгли киламиз. Сен уйингга боравер. Мен ортингдан етиб бораман. Кайнота кайнонанг уйдами?
Мадина оксоколга тасдик жавобини айтиб уйга ошикди. Унинг кунглига оксоколнинг гаплари умид чирогини ёкканди. Мадина уйига кайтганидан кейин куп утмай Оксокол ота кайнотасининг исмини айтиб дарвозадан кириб келди. Кайнона махалла оксоколини кириб келгани бежиз эмаслигини уйлаб сабабини чамаладию бирдан ранг туси узгарди.
-- Абдужаббор нима ишлар килиб юрибсиз огайни?
Оксокол нигохларини нафрат билан кайнотага тикди. Абдужаббор ота хижолатдан ерга кириб кетгудай булиб кузларини узидан олиб кочишга уринди.
-- Эшитган одам нима дейди? Сиз углингизни рухини норизо килаётганингизни биласизми?
Оксокол энди нина ютгандай бесаранжонланаётган кайнонага чогланди.
-- Ота она учун хар бир фарзанд хам жигар конидан булган бирдек фарзанди. Нега энди катта углингизни гамини еб дунёга келиб дарддан азобдан боши чикмай кетган болангизни рухини нотинч киляпсиз? Уялмай нетмай қизларингни олиб турмушга чикиб кет деб айтибсиз.
Она хак гапларнинг таьсирига дош беролмай уввос тортиб йиглаб юборди.
​​-- Хуш келинингиз турмушга хам чикиб кетди дейлик сизга бундан нима наф. Сиз сал булсаям огринмайсизми? Сиз уни шу умидда келин килганмидингиз. Келинингиз турмушга чикиб кетган такдирда хам кизлар шу уйда колади. Бу уй невараларингизники тушундингизми!......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 03:05


“Рўзғорнинг юки аёлга қолганда...”

Турмуш, рўзғор, фарзандлар тарбияси...
Бу ташвишлар одамни не кўйларга солмайди, дейсиз?!
Анча йил бирга яшаб, бир-биримизга ишончимиз мустаҳкам бўлса ҳам, эрим билан орамизга совуқчилик тушди.
Бу вазиятдан қандай чиқиб кетишни билмаяпман. Маҳалла-кўй, ҳатто яқинларингнинг ишончини йўқотиш одамни жуда эзиб қўяркан.
Бошимдан ўтганларини сизларга ёзишимдан мақсад, баъзи эркаклар ўзига хулоса чиқаришини истардим...
Ёш турмушга чиқдим.
Ота-онамнинг розилиги билан серфарзанд оилага келин бўлдим.
Ака-укалари орасида эрим “ишёқмас, эринчоқ” деган номга эга эканлигини тез орада билиб олдим. Бу менга ёқмаса-да, ҳақиқат эди.
Баъзида эримнинг яқинларидан хафа бўлиб кетардим. Нега ўз жигарини бунча ёмон кўради, деб. Бошида унинг бу камчилиги менга арзимасдек туюлган бўлса-да, кейинчалик ўзим ҳам унинг тепса-тебранмаслигига чидолмай қолдим.
Болалар кичиклигида бу майда-чуйда нарсадек кўринаркан кўзимизга. Эрнинг топармон-тутармони, уддабурони яхши экан.
Рўзғорнинг камчиликларини тўлдириб қўйиш эркак кишининг вазифаси-ку.
Менинг эрим эса бунинг акси, уни на болаларининг ташвиши, на рўзғордаги етишмовчиликлар қизиқтирарди. Бошида қайнота-қайнонам билан яшаганимиз учун унчалик муҳтожлик сезмаганмиз.
Алоҳида кўчиб чиққанимиздан кейин қийинчиликлар бошланди.
Онам аҳволимизни кўриб тургани учун акаларимни тергаб, бир неча марта бозорлик қилиб беришди. Мен эса ҳадеб уйдагилардан ёрдам олишдан уялардим. Ҳамманинг ҳам ўз ташвиши ўзига етарли.
Айниқса кичик акамнинг шартта гапирадиган одати бор:
- Эрингга айт, уйда ётавермасдан, ҳеч бўлмаса, бозорда арава судраб бўлса ҳам пул топсин. Ҳадеб сеникига нарса ташийвериш жонга тегди, - деди.
Буларни кўриб, билиб турган эрим ҳеч хижолат ҳам бўлмасди.
Болаларим ҳам ейман-ичаман, деб турган пайти. Эримдан ҳеч наф чиқмагач, қўл қовуштириб туролмадим. Ўзимни ўққа-чўққа уриб бўлса ҳам, пул топиш йўлини ўйлардим. Бозорга чиқиб, савдо қила бошладим.
— Ҳадеб ўзинг югуравермай, эрингни ҳам терга, ҳеч бўлмаса, сенга ёрдам берсин, бозорга бирга чиқинглар, – деди онам.
Уларнинг менга ачиниб айтган гапидан кейин уни ҳам бозорга чиқишга кўндирдим. Лекин савдога умуман қўли келишмай, бозорда ҳам бекор ўтирадиган бўлди.
Бундай пайтда уйда болалар ёлғиз қолаётганини ўйлаб, баттар сиқилардим.
— Бозорчилик менга эмас экан, энди чиқмайман, бошқа иш суриштираман, — деди у.
— Майли, уйга яқин жойда янги қурилиш бошланяпти экан.
Суриштириб кўринг, иш бўлса, болалардан ҳам кўз-қулоқ бўлиб турардингиз...
Эрим шундан кейин бозорга чиқмай қўйди.
Бу орада бир-икки жойдан қурилиш иши чиқиб, ўша жойларда ишлади. Хурсанд бўлдим. Лекин шериклари негадир кейинги ишларга эримни чақирмай қўйишарди. Бозорга чиқишни камайтираман, деб турганимда унинг яна ишсиз ўтирганини кўриб, фикримдан қайтдим.
Ўзида ҳаракат бўлмаганидан кейин мен нима қила олардим.
Топган пулимдан орттириб, иккита бузоқ олдик. Хўжайиним болалар билан биргалашиб, молга қарай бошлашди. Уларни сотиб, яна кичикларига алмаштирдик. Шунисига ҳам шукр қилардим.
Уч-тўрт йил шундай ишлаганимиздан сўнг, соғлигим ёмонлашиб қолди, ёзни-ёз, қишни-қиш демай, бозорга чиқардим, ахир. Жазирама иссиқ, қаҳратон совуқда кун бўйи бозорда туриш ўз таъсирини ўтказмай қўймади.
Буйрагим шамоллаб, тўшакда ётиб қолдим.
Бахтимга қизларим улғайиб, қўлидан иш келиб қолгани учун, мени ўзлари парваришлашди. Лекин касалим зўрайиб, икки ой шифохонада даволаниб чиқдим.
Жамғариб қўйган озроқ пулим ҳам ўзимга кетди. Учта қиздан кейин туғилган ўғлим ҳали кичкина, қўлидан иш келмайди. Отаси эса ҳамон бир ишнинг бошини тутай демайди.
Шуларни ўйлаб, яна қай йўл билан пул топсам бўлади, деб бошим қотди.
Аҳволимдан хабардор бўлган ён қўшним ака-укалари ва келинлари қўшни давлатда ишлаб, яхшигина пул топаётганини айтиб қолди.
— Суриштириб кўринг, менбоп иш топилса, мен ҳам ишлаб келардим.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 03:05


Бегона жойда танишлар бўлгани яхши, — дедим унга.
Бирор ҳафта ўтмай, қўшним иш топилганини айтди.
— Уларга битта аёл киши керак экан. Агар уч кун ичида етиб боролсангиз, ўша ишга сизни тайинлашаркан.
​​Бўлмаса, бир қариндошимизга ҳам айтишмоқчи, деди қўшним.
Ўйлаб-ўйлаб, қўшни давлатда бирор йил ишлаб келишга қарор қилдим.
- Болаларим ўзини эплайдиган бўлиб қолди, отаси кўз-қулоқ бўлиб туради, - дедим норози бўлган акамга.
Хуллас, хорижга кетдим.
У ерда қўшнимнинг ака-укалари ишлаётган супермаркетга фаррош бўлиб ишга кирдим. Бозорда савдо қилиб, қўлим анча келишиб қолгани учунми, кун бўйи уларга ёрдам берардим. Сотувчиларга ёрдам бераётганимни кўрган хўжайин мени ҳам фаррошликдан олиб, бир бўлимга сотувчиликка қўйди.
Шунга яраша, маошим ҳам ошди.
Худога шукр, болаларимнинг ризқи, кўпроқ ишласам, тезроқ пул жамғариб, уйга қайтардим, деб қувондим. Бекорга суюнган эканман. Шерикларимнинг менга муомаласи бутунлай ўзгарди. Мени ёмон кўриб қолишди. Аввалига бошқа квартирага чиқиб яшашимни талаб қилишди.
Мен “ўзларига келиб қолар”, деб уларга парво қилмадим. Келганимга икки ой бўлмай, уйга анчагина пул жўнатдим. Бу эса шерикларимга ёқмади.
Ҳасад, кўролмаслик одамнинг кўзини шу даражада кўр қилиб қўяркан. Шерикларим қишлоққа мен ҳақимда ёмон гаплар тарқатишибди. Гўёки, мен супермаркетнинг хўжайини билан дон олишиб юрганмишман.
Ўз юртдошларим, мен каби мусофирчиликда қийналиб пул топаётганлар кўра-била туриб туҳмат қилишлари етти ухлаб тушимга ҳам кирмаганди...
Синглим қўнғироқ қилиб, йиғлаб гапирди:
— Опа, нималар қилиб юрибсиз? Эрингиз, болаларингиз кўзингизга кўринмадими? Уйга қайта қолинг, қанча кўп пул жўнатганингиз сари сиз ҳақингизда шунча ёмон гаплар тарқаляпти.
Одамларни биласиз-ку, оғзи билан юради...
Акам жуда ғазабда...
Бу гапларни эшитиб, дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетди.
Наҳотки, оиламни деб қийналганларим эвазига ёмонотлиқ бўлсам?!
Нега шерикларим бунчаликка боришди? Шундан кейин ҳеч нима кўзимга кўринмай, қўлим ишга бормай қолди. Охирги иш ҳақимни олиб, уйга қайтишга қарор қилдим. Юртга кириб борарканман, хўрлигим келиб, йиғлардим.
“Аёл бошим билан нега бегона юртга бордим ўзи?” деган савол миямдан кетмасди. Саҳарда уйга кириб бориб, болаларимни бағримга босдим. Кутганимдек, эрим мени совуқ қарши олди.
— Мен сизнинг олдингизда ҳам, Худонинг олдида ҳам покман...
Ишим юришиб кетганини кўриб, аламдан туҳмат қилишди.
— Бу гаплар бекордан-бекорга чиқмайди. Ишинг ҳам ўз-ўзидан юришиб кетмагандир. Энди бирга яшамаймиз...
Эримнинг бу гапи жон-жонимдан ўтиб кетди.
“Сиз рўзғорни таъминлаб қўйганингизда, мен уйда ўтирардим...” дедим хаёлимда.
Ўзимни қандай оқлашни билмай, бошим қотди.
Юрак-бағримни ўртаган аламларни зўрға ичимга ютиб, тилимни тийдим.
Эримга мени нима четга чиқиб ишлашга мажбур қилганини айтиб, юрагимни бўшатмоқчи эдим. Лекин ўзимни тийдим. Барибир тушунмайди. Кейин болаларимни ўйлаб, ўзимни қўлга олдим. Ахир ўзимга тўғриман, оиламга, турмуш ўртоғимга хиёнат қилганим йўқ. Нега айбсиз бўла туриб, оилам бузилиб кетиши керак?
Эримга ҳам, яқинларимга ҳам ҳеч қандай ёмон иш қилмаганимни, бўлган барча вазиятни тушунтирдим. Менга ишонишгани билан барибир, баъзи одамларнинг нигоҳидаги истеҳзони кўриб, чидолмай кетаман.
Ўйлаб-ўйлаб, шундай хулосага келдим: аввало оилада эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ўз вазифаси бор.
Бугунги кунда баъзи аёлларимиз менга ўхшаб ўз гарданига кўпроқ вазифаларни олаётгани бор гап. Лекин бу хато экан.
Менинг бошимдан ўтганлари бунга яққол мисол. Эрим пул топмайди, деб ўзим бозорга чиқиб кетишим керак эмас эди. Аксинча, уни ҳаракат қилишга, ишлашга ундаганимда ҳозирги вазиятга тушмасдим.
У пул топаётганимни, рўзғорни эплаётганимни кўриб, баттар хотиржамликка берилди. Барча юкни менга ташлаб қўйди.
Ҳозир айни қизларимга совчи келадиган пайт. Оиламиз ҳақида бундай гаплар чиққани ёмон бўлди. Ўзимга тўғрилигимни биламан, ҳақиқатни юзага чиқариш учун курашишим керак энди. Ҳаммаси изга тушиб кетишига ишонаман.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 03:05


​​Афсуски, эримга ўхшаган эркаклар кам эмас.
Улар кўзларини каттароқ очишсин.
Оила, фарзандлар олдида асосий масъулият ўз бўйнида эканлигини кеч бўлмасдан англашсин, дегим келади.

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

12 Nov, 01:05


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Сешанба тонгингиз хайрли бўлсин.

АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Юзингизни нурли қилсин,
Қалб дунёингиздаги орзуларингиз,
Ниятлариз ижобат бўлсин!
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!

ХАЙРЛИ КУН!

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Nov, 17:10


Хайрли тун

Севгилингиз учун қўлингизда беркитиб турган гулдан кўра, қалбингизга яшириб қўйган биттагина ширин сўз ва меҳрли нигоҳ минг марта афзалроқдир..

Меҳрли нигоҳлар сизни тарк этмасин илоҳим...

Хайрли тун азизларим😊‌‌

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Nov, 17:03


Статисткага кўра 95% одам хато жавоб берар экан, сизчи топа оласзми?

📌 СAВОЛ:Суратдаги дераза ичкарига қараб очилганми, ёки ташқарига қараб очилганми?
👇🏼

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Nov, 16:25


Хаммадан узр сўраймиз админни бугун мухим ишлари чиқиб қолди шахсий. Эртадан хикоялар ўз вақтида қўйилади. 😊

Ўқинг...фақат йиғламанг!

11 Nov, 16:05


АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ.

- Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди.
- Қанақа дорини айтяпсан? - сўради у.
- Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг!
- Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди.
- Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам "Аллоҳнинг мўъжизаси"дан бера қолинг!
Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди.
- Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан? - дея сўради у.
- Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, "Аллоҳнинг мўъжизаси"гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим, - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб.
- Хўш, ёнингда қанча пулинг бор? - деб сўради ҳалиги киши.
- Ўн ярим рупия!
- Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим.
Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди.

Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди:
- Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди.
- Кечирасиз, - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси.
- Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади?
Жаррох жилмайди.
- Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция.
Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди:
- Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман.
Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди.

https://t.me/oqing_faqat_yigIamang!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 09:05


ТЎҚЛИККА ШЎХЛИК...

Ўғлим,Назира холангни кўшниси Зулфияхоннинг ой деса ойдек,кун деса кундек,акилли ,хушли одобли,кули гул чевар ,чиройли кизи бор экан. Обру-эътиборли оила булгани учун,хар тарафдан совчилар келаётганмиш. 
-Ойижон келин топишда чарчамадингизми?Неча маротаба айтдим ,мен севган кизим Гулмирадан бошкага уйланмайман. 
-Дадаси бундок ота булиб,сиз хам углингизга гапирсангиз. 
-Онаси бизни давримиз бошка эди. Хозирги ёшлар сен мен айтган кизга уйланмайди. Хотинни узлари топишади. Ана айтаябди-ю,Гулмирага уйланаман деб. Сенга яна нима керак. Олиб бер шу Гулмирасини. 
-Дада хеч булмаганда сиз тушунинг мени. Ахир севмаган кизим билан кандай яшайман. Бир кизни бахтсиз килиб куймийманми. Яхшиси уйланмийман. 
-Углим ,менга бахтли булсанг булди. Онангга тушинтириб булмаябди шуни. 
-Зулфияхонни кизини сен аввал бир кургин. Сочлари тупикини упади мисли шалоладай. Хуснини айтмайсанми...
-Ойи курганим билан нима узгаради,барибир уйланмийман. Ойижон,жон ойижон Гулмира хам яхши киз. Курмагансизда. Мен уни севаман. Мен севмаган кизимга уйлансам бахтли булмийман. Мени бахтсиз булишимни хохласангиз,майли кимга совчиликга борсангиз боринг. Менга кизиги йук кимлиги. Туйгача учрашмайман хам. Чарчадим тугриси. Барибир тушунмайсиз мени ,-деб бошини куйи солиб бир нуктага тикилиб утирди. 
Жамила ая огир хурсиниб куйди. Углига зимдан назар ташлади. Агар мен айтган кизга уйланиб бахтли булмаса бир умр виждоним кийналади. Узи айтган кизга уйлантирсам. Узи пиширган ош. Айланиб хам,ургулиб хам узи ейди. Дадасиям тугри айтади. Бизни давримизда эди. Ота-онамиз кимни раво курса,ушанга тегиб кетаверганмиз. Мана узим хам,ота-онам танлаган инсонга турмушга чикдим. Мендан бир огиз хам сурашмади-я.
Хаётимдан нолимийман. Турмуш уртогим яхши инсонлар. Мени узим баъзан аёллигимга бориб коламан,-деб хаёлидан утказди.
-Майли углим сен нима десанг шу. Шуни унутмагин-ки,хеч бир ота -она фарзандига ёмонликни раво курмайди. 
-Мана бу бошка гап онаси. 
Икки ой ичида кунгилдагидай туй булиб утди. Гулмира янги бир хонадонга яхши ниятлар билан кадам босди. Жамила ая келинини пешонасидан упиб: Кизим кушганинг билан куша -кари. Хонадонимизга кадаминг кутлук булсин. Шу хонадонда илдиз ёзиб ,фалак отгайсан. Бахтли булинглар,-деб дуо килди.
Гулмира янги хонадонда елиб -югуриб кайнонасини хизматини килиб, хурматини жойига куйиб,тезда кунглидан жой олди.
Турмуш уртоги Анваржон тижорат билан шугулланарди. Ойда бир-икки марта мол олиб келиш учун сафарга кетар эди. Келтирган молларини дуконларга таксимлаб чикарди. Даромади яхши. Хар ойда тижоратнинг оркасидан нумайгина файдо курарди. 
Курбон ака угли Анваржонни олдига чакириб: 
-Углим,олиб куйган еримиз бор биласан. Энди хозир ишларинг яхши. Шу ердан сенга атаб иморат тиклайлик. Бугунми-эртанг уканг мактабни тугатгач униям уйлантиришимиз керак булади. Шунгача иморатни тиклаб куйайлик. Хохлаган пайтинг кучиб алохида яшаб биласан. Нима дейсан бунга углим. 
-Майли дадажон,сиз нима десангиз шу. Эртадан мен архитектор топиб уйни планини чиздирай. Тез кунда хаволар совумай бу йил иморатни тиклаб куйсак. Кишдан чиккач давом эттирармиз. 
-Баракалла углим. Унда эртадан кечикма.
Анваржон иморатни бошлаб юборди. Хаш -паш дегунча усталар иморатни тиклашди. Кун ортидан кунлар кувиб утиб,бахор хам келди. Анваржон чала колган иморатни давом килдирди. Отаси усталар бошида турди. Анваржон тижорат билан,бозор олди-сотди ишлари билан шугулланди. Гулмира усталарни ош нонидан хабар олиб турар. Кайнонаси Гулмирага хомиладор булгани учун кулидан келганича ёрдам киларди. Чеккадан караган инсон бу оилани ахиллигига хавас киларди. Аслида хам хавас килгудай оила эди. 
Ёз ойининг охирларида Гулмира эгизак фарзандли булди. Гулёр-Дониёр деб исм куйишди. Оиланинг кувончи чексиз. Жамила ая, Курбон ака элга кутлук дастурхон ёзиб,набира туйи бешик туйлар килиб беришди. 
Анваржонни севинганини айтмайсизми. Хам угилли, хам кизли булганидан севинчидан дунёларга сигмасди. Уйга хар доимгидан эртарок келишни фарзандларини ёнида булишни хохларди. ........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 09:05


​​Жамила ая набираларини ёнидан айрилмас Бир Гулёрнинг ,бир Дониёрнинг бешигини тебратарди. Иккиласи хам уйгонса ,эрини чакирарди. 
-Хой дадаси келинг,бундок набираларингизга сиз хам каранг. Уз болаларингизни бешигини тебратмагансиз,хеч йук набирангизни бешинини тебратинг,- деб чакирарди. Шу зайлда кунлар хам утаверди. 
Анваржон янги иморатни тугатиб ичини замонавий жихозлар билан жихозлади. Фарзандлари уч ёшга тулганда янги уйга кучиб утишди. Болаларни бокчага беришди. 
Жамила ая кичгина угли Умиджонни уйлантирди.
Анваржон орада тижорат юзасидан сафарга чикиб турар эди. Оилада бирон нарсага мухтожлик йук. Гулмира маликалардай яшарди. Шу зайлда кунлар утаверди. Болалар мактабга борди. Анваржонни у ер бу ердан кулогига хар-хил гаплар чалина бошлади. Бошда бу гапларга эътибор килмади. Огзига кучи етмаганлар хар-хили гап чикаришади. Мени Гулмирам икки дунёдаям менга хиёнат килмайди ,-деб узига-узи гапирарди. Гулмирага хе йук,бе йук сен менга хиёнат килаябсан. Кулогимга шунака гаплар чалинябди деб айтолмасди, айблай олмасди. Нима килишига,кандай йул тутишига хайрон. Уйлаб-уйлаб бир режа тузди. Тижорат иши билан сафарга кетдим деб ,хар доимгидай йулга отланади. 
Кечкурун хеч кимга билдирмай томга чикиб шифр остига беркиниб ,икки кун пойлокчилик килади. Иккинчи кун кечкурун ёшликдан бирга усган,калин уртоги Собир уйига келади. Анваржон хамма нарсани камерага ёздириб олади. Гулмира Анваржонни шу куни пичоксиз суйди.Фарзандларининг онаси, калбининг маликаси, хаётининг жону-жахони булган, жондан азиз курган умр йулдоши Якин уртоги Собир билан унга хиёнат килишди. Анваржонни дунё кузига тор куринди. Боши айланди. Бутун вужуди даг-даг титради. Чуккалаб утириб олиб йиглади. Бутун хаёти кино лентасидай бир-бир куз олдидан утди. Калбидан нималар кечмади. Узини кулга олди. 
Эртаси куни хеч нарса булмагандай уйга келди. Гулмирага хар доимгидай муомилада булди. Гулмирага ош дамлашни буюрди. Кечкурун ошга ота-оналаримизни чакирамиз. Мени сюрпризим бор ,-деди. 
Кечкурун Гулмирани хамда Анваржонни ота-оналари келишди. Бирга бутун оила жам булиб овкатланишди. Кейин Анваржон кеча камерада ёзиб олган видеосини хаммани олдида очикдан-очик кургазди. Охиригача куришга хеч кимни бардоши етмади. Киёмат бошланди. Гулмирадан ота-онаси сендай фарзандимиз йук деб воз кечишди .Кудаларидан Анваржондан кечирим сураб,бошларини ерга эгиб,куз ёш тукиб,калби минг пора булиб ,шундай фарзанд устирганликлари учун,узларини лаънатлардилар. 
Анваржон болаларни олиб колиб Гулмирани уйдан хайдади. 
Курбон ака махаллада,махалла оксоколи булиб ишлаб нафакага чикган. Бу иснод Курбон акага каттик таъсир килди. Чунки Курбон ака кирмаган хонадон йук. Канча-канча ажрашаман деган оилаларни саклаб колган. Хаммага кулидан келганча панд-насихат килган. Куп ёшлик килиб ,бебошлик килганларни тугри йулга солган. Киска килиб айтганда махалланинг отаси эди. Энди эса куз куриб,кулок эшитмайдиган бундай жирканч холат Курбон аканинг хонадонидан чикса...
Анваржон конун тарафдан ажрашди. Судья болаларининг ваколатномасини Анваржонга берди. Гулмира фарзандларидан хам айрилди. 
Орадан бир ,бир ярим йил утиб Анваржонни тижорат ишида бир тушунмовчилик булиб иши судьга ошди. 3-йил камок жазосини олди. Фарзандларини бу утган уч йил ичида онаси Жамила ая уз каромогига олди. 
Умр оккан дарё каби куз-очиб юмгунча утиб кетар экан. 
Анваржон камок муддати тугаб,уйига болаларининг бошига кайтиб келди. 
Жамила ая Анваржонни турмуш уртоги улиб,бир фарзанди билан колган Зебо исмли кизга уйлантирди. Зебо хозир уч фарзандни бирдай куриб,оналик мехрини бериб уларни вояга етказябди. Айтганча Зебо якинда яна она булади...
Гулмирага келсак;Ота-онаси халигача кечирмади. Боларини хам куролмайди. Куримсизгина бир кулбада ижарада яшаб,бозорга чикиб ул бул сотиб кунини зурга курябди. Курган одам Бу Гулмирами деб зурга танийди. Юзларига ажин тушиб,сочларига ок оралаган. Оппокгина юзлари куёш нурида куйиб бир ахволда. 
Мана азизлар бир инсонни хаёти. Тўқликка шўхлик деб шунга айтишса бежизмас. 

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 06:10


Нар лочин емиш топиб келаркан. Мода лочин ўлжани полапонларига бўлашиб бераркан. Бирон фалокат бўлиб, мода лочин ўлиб қолса, нар лочин ҳар қанча емиш топиб келтирмасин, барибир, полапонлар очидан нобуд бўлар экан. Негаки, нар лочин ўлжани болаларига бурдалаб беришни эплолмас экан… Табиат нақадар бешафқат, табиат нақадар доно!

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асаридан

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 06:03


Сайёрамизда кўплаб чаён турлари мавжуд. Улар ранг, захар кучи катта ва кичиклиги, кучли ва кучсизлиги билан ажралиб туради...

Суратдаги тўрт ҳил рангдаги чаённинг қайси бирининг захари кучлироқ?

Жавобини билиш...

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 03:06


​​У бир муддат нима қиларини билмай турди-да, дарҳол ортига ўгирилмай хонадан югуриб чиқди. Эшик ортига ўтар-ўтмас, кўксини чангаллаган аёл тез-тез нафас олар, кўзлари эса катта очилган. Лабларидаги титроқ «Бу Зулфия-ку, Зулфия!» дея сўзлар, у қочишни истарди. Шундай қилди ҳам. Дўконнинг нариги қанотидаги ҳали ишга туширилмаган хонага тозалаш баҳонасида кириб олди, эшикни қулфлади, катта деразаларга яқиндагина осилган пардаларни тортиб беркитмоқчи эди, бирдан… Бирдан унинг кўзи қаршисидаги катта тош ойнага тушди. Букилиброқ қолган қоматда қўллар шалвираб турибди. Бир тутам оқ соч тушган пешонада ажинлар кўпайган. Сўлғин юз, ҳеч нима суртилмаган, қуриб қақшаган лаблар ва нурсиз кўзлар. Аёл кўзгу қаршисига жуда яқин келди. «Бу кўзлар… Мен жуда қариб кетибман. Мени ҳаёт қаритибди. Ҳа, айниқса, бу кўзлар аввалгидай шодликдан чақнамаяпти, ёнмаяпти. Ўша бахтиёр кўзлар эмас бу!»
Зарифа бир зум ўтмишга қайтди.
Ўша куни у дугонаси Зулфиянинг ёнига борганди. Зулфия дарсдан чиқа солиб, дугонасига ортидан келаётган йигит курсдоши Музаффар эканини айтиб, ишора қилган. Зарифа эса дугонасининг эс-ҳушини ўғирлаган йигитга қочирма ҳазил қилиб, унинг устидан кулишга уринарди. Шу тариқа Зарифа Музаффарнинг кўнглидан жой олгандир, эҳтимол. Дастлаб қанчалик кўнгли бўлишига қарамай, Музаффар билан алоқа ўрнатиш Зулфияга нисбатан хиёнат деб ҳисоблаган Зарифа муҳаббатини тан олмади. Бироқ Музаффарнинг дил изҳорлари алал-оқибат уни ҳам эритди. Зулфия эса, табиийки, қаттиқ ранжиди ва болаликдаги дугонаси билан муносабатини узил-кесил узди. Ана ўша кундан бери Зарифа Зулфия ҳақида эшитмади ҳам. Бугун эса…
Зарифа ҳозир дугонасига кўринмаслик учун ҳар нарсага тайёр. Бешафқат вақт уни қай даражада ўзгартирганини, мафтункор дугонасининг қаршисида ер чизиб туришини ўйлашни ҳам истамайди. Шу пайт бирдан эшик қаттиқ тақиллади.
— Зарифа опа, эшикни нега қулфлаб олдингиз, очинг! Меҳмонлар бу хонани ҳам кўришмоқчи!
Бу менежер қиз эди. Зарифа унинг гапларини эшитиб, совуқ терга ботди. Йўқ, у бу эшикни оча олмайди. Ахир эшик ортида Зулфия бор. Аммо қамалиб олиш ҳам аҳмоқлик. Нима қилиш керак? Зарифа югуриб бориб, яна тош ойнага разм солди, у ер-бу ерини тўғирлади. Худди ўзгариб қоладигандай енгларини кўтарди, яна туширди. Ва ниҳоят, эшикни очди. Остона ҳатлаб кириб келаётган меҳмонлар аёлга деярли қарагани йўқ, уларнинг фикри пардалару катта тош ойнада. Зарифа эса бу ердан ҳам қочиш пайида… У бошини эгган кўйи кетишга шайланган эди ҳамки, оппоқ қўллар унинг билагидан тутди. Зарифани бутунлай эгаллаб олган титроқ, асаб, ортиқ дош бера олмасди.
— Зарифа опа?
Бу Зулфия эмасди. Зарифа менежер қизга қаради. Қиз эса бир энлик хатни аёлга узатдию, меҳмонлар орасига шошилди.
Зарифа Зулфия бу даврада эмаслигини тушунган, қўлидаги хат ҳам айнан ундан эканини сезиб турарди.
«Сени кўрдиму, неча йиллардан бери ҳаётимга етишмаётган асл дўстлик соғинчини туйдим. Худо хоҳласа, ҳаммасини изга соламиз! Илтимос, рад этма. Ахир ҳаёт ўткинчи, ҳаёт жуда қисқа…»
Эрталабдан буён Зарифанинг кўксига, бўғзига қадалган оғриқ кўз ёшлари орқали тўкилдию аёл эриб кетди. Эҳтимол, бу эрталабки эмас, балки неча йил аввалги виждон азобининг таскин топишига ўхшаш бир нарсадир. Эҳтимол, яхши ҳаёт бўсағасидаги хуш кайфиятнинг бўйидир бу! Зулфия уни кўрган заҳотиёқ ортидан югурмаганини, уни хижолатга қўймаслик учун кетганини ва мана шу икки энлик хатда қанчалар самимият борлигини Зарифа англаганди. Аёлнинг кўз ёшлари қўлидаги хатни ҳўл қиларкан, хотиржамликни ҳис этарди.
Шахноз киритди

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 03:05


Бир аёл дарди.....

Кузнинг илк кунлари. Зарифа ўғиллари ва қизига қараб, бир дам хаёлга толди.
«Вақт аёвсиз югуради, бирпасда катта бўлиб қолишди. Ўғилларим худди раҳматли отасига ўхшайди. Ўзларини тутиши ҳам, гапириши ҳам. Айниқса, Сардор отасининг қуйиб қўйгандек ўзгинаси. Илоҳим, умри ўхшамасин!»
— Ойи, энди катта бола бўлиб қолдим, мактаб учун овқат пулини кўпроқ берасиз, шундайми? — Сарварнинг кўзлари чақнади.
— Ойи, менга қўғирчоқ олиб беринг, — кенжатойининг чучук тилларидан сўзлар бийрон чиқаётганди, — ўзи юрадиганидан.
— Менга эса машина! — гапга қўшилди Суҳроб.
Зарифа лабини тишлади. Қўлида бор-йўғи рўзғор учун етадиган пул. У ҳам бўлса, энг асосий озиқ-овқатга аталган. Аёлнинг бўғзига тиқилган оғриқ, хўрлик кўзларига беихтиёр ёш қалқитди. Лекин у кўзидаги намни кўрсатишдан қочиб, дарҳол «Қани, болалар, ҳаммамиз кийинамиз, кечикяпмиз», деб ҳолатига мутлоқ зид равишда қийқириб кулди.
— Пул берасиз-а, ойи? — табиатан инжиқроқ Сарварнинг юзи ўзгарган, қовоқлари уюла бошлаганди.
— Бўлди, ойимни қийнайвермасанг-чи, қара, ойим сени деб йиғлаяпти!
Зарифа шу тоб катта ўғли Сардорни эри Музаффарга жуда ўхшатиб юборди.
— Ойим менга ваъда берган…
— Пулимиз кам, мен ўзимнинг пулимни сенга бераман, — Сардор чўнтагидан майда пулларни чиқарди. — Менинг қорним очмайди, мана, олавер. Лекин ойимни қийнама!
— Керакмас сизнинг пулингиз! Ҳамма ўртоқларимга дадаси «Катта бўлиб қолдинг», деб кўп пул беряпти, — йиғлашга тушди Сарвар. — Менинг дадам йўқ-да, тўғрими, шунга ҳеч ким мени ўйламайдими?!
— Ўғлим! — Зарифа ўғлининг гапларидан титраб кетди ва ерга тиз чўкиб, Сарварнинг кўз ёшларини артди. — Бу нима деганинг, болам, ахир сенинг ойинг бор-ку?! Сен учун ҳамма нарсага тайёр ойинг бор, болажоним, нега йиғлайсан?!
Зарифа рўзғор харажатлари учун аталган пулидан олиб ўғлига узатди:
— Ол буни. Мактабда истаган нарсангни егин, сен чиндан ҳам катта бола бўлиб қолибсан!
— Катта бўлганида қиз болага ўхшаб дод солармиди! — Сардор укасига ғазаб билан тикилди-да, у томонга одимлади. — Бир туширардиму ойим қўймайди-да.
Аёл ўғилларининг ҳолатига бир кулгиси келарди, бир уришгиси. Мийиғида жилмайган аёл кўз ёшларини артди-да, болаларни боғча ва мактабига кузатди. Қўлидаги бесўнақайгина сумкаси билан автобусга бир амаллаб чиқиб олганида ўзи тенги аёлнинг унга жой берганини кўриб, тағин дили ғаш тортди:
«Шунчалик ёши катта кўринаманми?»
Кўчаларни томоша қилаётгандай кўринса-да, Зарифа хаёлан ўтмиш йўлларига боқарди.
«Кўп эмас, ўн беш йил муқаддам гўзал, бир қарашда ўзига мафтун эта олишга арзийдиган ҳусни бор қиз эдим. Ҳар ҳолда, шундай дейишарди. Ҳозир-чи? Ҳеҳ, ўзим қатори аёл жой берганига қараганда… Ёки қўлимдаги сумкам туфайлимикин бу илтифот? Наҳот шу қадар ёши ўтган аёлга ўхшаб қолдим? Бу саволга жавоб бериш учун ақалли уйдан чиқаётганда ойнага қараш керак эди. Қачон ўзимга оро бердим, тузукроқ кийиндим, қачон яхши атирлар сепиб, юзимга ул-бул бўёқ теккиздим? Сочимни тараш кифоя, деб югургилаганча кўчага шошаётганимга ҳам беш йил бўлибди. Ҳа, умр йўлдошим вафот этганидан бери дунё менга зиндон! Ким учун ҳам ясан-тусан қилардим? Ўзинг учун дейсизми? Менда ўзлик қолибдими, фақат болалар бева аёлларни ҳаётда ушлаб турса керак. Йўқ, фақат беваларни эмас, касал, чарчаган, баридан тўйганларни ҳам. Улар мен учун эримдан қолган ёдгорларим, қалб гавҳарларим.
Афсус! Мени бутун оламдан қизғанган инсон бугун ёнимда эмас ва мен ўн йил эрининг хоҳишларига заррача қарши чиқмаган, итоаткор аёл бугун ҳар куни кўчадаман. Рўзғор юкини кўтараман, деб бозорга ҳам чиқдим, идиш ҳам ювдим. Иш кетига иш улаб, меҳнат қилишга мажолим етмайдию, лекин болаларимни ўйлайман…»
Зарифа автобус манзилга етганини сезмай қолишига бир баҳя қолди:
— Вой, шошманг, мен тушаман!..
— Э-э-э, айтмайсизми, хола, туша қолинг тезроқ!
Зарифанинг пул узатган қўллари титради. Гўё автобус салонидаги одамларнинг бари унинг асл ёшидан хабардору, бу одамнинг «хола» деганини масхаралашдай ҳис этди ўзини. Аёл қалбидаги ҳисларни доимгидай четга суриб, пол ювиш учун югурди.

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 03:05


— Кеч қолдингиз Зарифа опа, доим шу аҳвол, — бежирим юбка кийган менежер қиз энсасини қотирди. — Бугун нима баҳона, яна......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 03:05


болаларми?
— Баҳона эмас, чиндан болалар, — фартугини шошиб тақаётган Зарифа жилмайиб қўйди. — Сиз ҳам фарзандли бўлсангиз, тушунасиз мени.
— Шундоқ ҳам тушуниб, кечикаётганингизга кўз юмяпман-ку, опа, — деди қиз қўлидаги телефондан кўз узмасдан. — Зарифа опажон, малол келмаса, аввал менга аччиқ қаҳва тайёрлаб, кейин иш бошланг.
— Ҳа, албатта.
Зарифа илк бор менежер қизнинг кийимларига, пардози, соч турмагига эътибор қилди. Қўллари шошиб қаҳвага қошиқ суқар, нигоҳ эса қизнинг тирноқларида эди. Аёл қаҳвани атай қизнинг орқасидан айланиб ўтиб, столга қўйди. Атир ифорини туюш учун.
— Ҳаммаси аъло, бирор нуқсон топа олмайсан, — ўзича беихтиёр гапириб юборди аёл.
— Тушунмадим, менга гапиряпсизми?
— Йўқ, йўқ!
Зарифа ишларига ўралашиб кетди. Қўллари тинимсиз ҳаракатда, аммо ўйлари тарқоқ, юраги сиқилган, худди нимадир содир бўладигандай… Бир томондан рўзғор учун ажратилган пул етмаслигини, яна қарз сўрашга эса ийманаётганини ўйлади. «Маошимни олдиндан олиб бўлганман, шундай экан, қарз сўрашдан бошқа иложим йўқ!»
Аёл ютиниб олди-да, менежер қизнинг олдига кирди.
— Халақит бермадимми? Мен ҳ-ҳалиги… сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим…
— Вой, Зарифа опа, доим заб вақтини топасиз-да, — шошиб бошқа, яна-да баландроқ туфлисини кияётган қиз ҳовлиққанидан бошини уриб олди. — Жин урсин!
— Эҳтиёт бўлинг!
— Хўжайиннинг аёли дугоналари билан келаётганмиш, — терилган қошларини учирган қиз энди юзини бўяшга тушиб кетди, — бошимга битган бало бўлиб! Умри давомида эрининг дўконига келмаган аёл бир тўда дугоналари билан ташриф буюряпти. Яхшилаб кутиб олмасак бўлмайди. Зарифа опа, қаққайиб турмай тезроқ айвончага жой тайёрланг. Гуллар ҳам олиб келишсин, ширинликлар ҳам.
Зарифа буйруқларни бажаришга тушди. Анча йилардан бери ея олмаётган ширинликлар, совға қилинмай қўйилган гуллар, барчасини кўркам, кенг айвончага олиб кирди. Аёл ўзи ишлаётган дўконнинг эгалари бадавлат эканидан хабари бор. Аммо уларни ҳеч кўрмаган. Айниқса, хўжайиннинг аёлига ҳамма каби у ҳам қизиқяпти.
— Зарифа опа, сиз чиқаверинг, қолганини хизматчилар қилишади! — менежер қиз аёлнинг уст-бошига ишора қилди. — Фаррош кийимида қаҳва ташиб юрманг тағин, алоҳида официантларни чақирганман.
Бугун Зарифа учун ҳамма нарса йиғилиб келаётгандай эди гўё. Одатдагидай гаплар ҳам унинг қалб торларини бир-бир узиб юборар, ич-ичидан ёлғизликни туярди. Кўксида турган аламнинг ташқарига чиқиши учун яна нимадир етишмаяпти.
— Ниҳоят, келдингиз, сизни суратларда кўргандим. Вой, Худойим, ҳаётда янада мафтункор экансиз…
— Жуда чиройли дўкон экан…
— Гуллар баҳри дилингни қувонтиряпти…
Очиқ айвондан келаётган овозлар ҳам худди аёллар сепган атирнинг хуш ифори каби майин, ёқимли эди. Хандон отаётган товушлар, бижир-бижирлардан Зарифа на бир дард ва на қайғуни топди. Эшик тирқишидан қараркан, уларнинг юзида фақат шодон кулги, мамнунлик. Фақат бир аёл эшикка орқа ўгириб ўтирар, менежер қизнинг бу аёлга ҳали шарбат, ҳали қаҳва таклиф қилишига қараганда, бу ҳамма кутган, қизиқаётган — хўжайиннинг эрка рафиқаси.
«Жуда чиройли кийинаркан. Қўлидаги соат нақадар нафис. Ён томондан кулиши менга кимнидир эслатяпти…»
— Зарифа опа, — хизматчилардан бири аёлни чўчитиб юборди. — Ёрдамингиз керак, мана бу кийимни кийиб, бизга ёрдамлашинг, икки киши улгурмаяпмиз.
Зарифа хизматчилар кийимини тез-да кийди-да, қаҳва тайёрлашга тушди. У патнис тўла қаҳваларни кўтариб, айвончага ўтганида таниш овоздан қўллари титради.
— Ёшим қирқда.
— Бўлиши мумкин эмас, ахир жуда ёш кўринасиз-ку.
— Ҳамма шундай дейди, лекин чиндан ҳам қирққа кирдим!
Шодон овозлар яна-да баландроқ жаранглади. Бир гала аёллар қуршовидаги хўжайиннинг рафиқасинини кўриш имконсиз. Зарифа алланечук ҳислар остида титраганча патнисни столга қўйди. Қулоқларига чалинаётган овоз, ҳа, бу овоз, қанчалар таниш… Аёл ортга аста-аста қарар, кўзлари билан пайпаслаб таниш овоз соҳибасининг юзини кўришга интиларди. Ниҳоят, бунинг имкони бўлди. Зарифа шундоққина ўн қадам нарида ўтирган аёлни кўрди. Кўрдию дарров таниди.
— Зулфия?!
Аёлнинг пичирлаган, лекин қалбидан туғён билан отилиб чиққан сўзини ҳеч ким эшитмади......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 02:05


Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

Тоқатнингчи? - Борми баҳоси?
Унга тенгдир Жаннат сабоси....

Ота-она қандай мўъжиза?
Сув ва ҳаво, улар мўъжиза..!

Дўсту-ёрга берасизми таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

Во ажабким, саволлар бисёр...
Шархламоқчи?
Онгда ихтиёр...
Мавлоно Румий.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

08 Nov, 01:05


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, Азизлар!
тонгини бирга кутиб олиш насиб қилибди, Алҳамдулиллаҳ! Аллоҳим барчамизга ушбу кунни хайрли қилсин! Барчамизни ўз панохида асрасин!

Дунё машаққатлари сизга эргашса, куюнманг, балки, Аллоҳ сизнинг илтижоларингизни эштишни истагандир...

Бахтли бўлсам, куламан деманг, Аллоҳнинг бизга берган хар бир кунининг ўзи бахт!! Шундай экан Бахтли бўлиш учун табассум қилинг!

Аллоҳга истиғфор айтинг, қўлингиздан келганича одамларга яхшилик қилинг, яхшилик хеч қачон ерда қолмайди,
Ин шаа Аллоҳ!
Аксинча зиёда қилиб қайтарилади...

Аллоҳим, қалбларингизга хотиржамлик, яқинларингизга соғлик, хонадонингизга файзу-барака ва барчамизга ғам-ташвишсиз, машаққатсиз, кун ато этсин.. Кун давомида яхши кайфият хамрохингиз бўлсин! Амин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 18:35


Э Р Т А Г А Ж У М А

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

ЖУМАНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 17:10


Азизларим хар нарсанинг хикмати бор...!
Хаётимиздаги ёмон инсонлар ҳам биз учун неъмат эканини биласизми?
Чунки улар бўлмаганида яхши инсонларнинг қадрини билмаган бўлар эдик.
Азизларим тунингиз осуда ва сокинликда ўтсин.
Яхши дам олинг. Умр кифоя қилса яна сизлар билан тонгда ғоибона учрашармиз.
Яхшиларим Аллоҳ омонатни зое килмас...Аллоҳга омонатсиз...!!!

ХАЙРЛИ ТУН...!!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 17:05


ИЧКУЁВЛИГИНИ СЕЗМАЁТГАН КУЁВЛАР!

Диний уламоларимиздан бири ҳикоя қилади:
«Бир куни шаҳар кўчаларидан бирида машинамда кетаётган эдим. Бир-иккита йигит қўл кўтарди, тўхтаб, уловимга миндириб кетаётганимизда улар ўзаро тўй можаролари тўғрисида гапириб қолди. Ўз-ўзидан мен ҳам суҳбатга қўшилиб:
— Ҳой, йигитча, уйланганмисиз, оилангиз борми? — дедим.
— Ҳа, уйланганимга бир ҳафта бўлди, — деди у.
— Ичкуёвмисиз? — деб сўрадим. У эса бир сапчиб тушиб:
— Нима деяпсиз? Худога шукр, ичкуёв эмасман, — деди.
Мен унга қарата:
— Эгнингиздаги костюм-шимни келин олиб берганми? Кўйлакни-чи? Ичкийимларингиз, ҳатто, оёғингиздаги туфлини ҳам келин олиб берган бўлса керак-а?
— Ҳа, шунақа… — деб жавоб берди.
Яна унга:
— Ҳозир уйингизга борсангиз, у ердаги барча жиҳозлар, кўрпа-тўшак, ётоқ учун диван, гилам, парда, идиш-товоқлар барчаси келин тарафдан келтирилган бўлса керак?
— Тўғри.
— Энди нима дейсиз, сиз ичкуёв бўлмасдан ким ичкуёв бўлиши мумкин? Ўзингизча, ичкуёв дегани фақагина келиннинг ота-онаси яшайдиган ҳовли-жойга бориб, улар билан бирга яшашга айтилади деб ўйлайсиз-да, а? — деб роса тушунтирдим…»
Бу ҳаётий воқеада кўпчиликка ёқмайдиган ёки тан олгиси келмайдиган бир ҳақиқат ўз ифодасини топган. Яқин ўтмишимизда «ичкуёв»лик ҳар қандай йигит учун ҳақорат, ор ҳисобланган. Мабодо, тақдир тақозоси ила маълум бир сабаб ва узрлар туфайли бирор йигит ичкуёв бўлиб оила қурса, тенгдошлари, улфат ва қавм-қариндош ичида бош кўтара олмас, унинг сўзнини ҳеч ким тингламас эди. Ваҳоланки, шариат нуқтаи назаридан қаралганда узрли ҳолатлар (келиннинг ота-онаси кекса бўлиб, қаровсиз қолиш хавфи бўлганда ёки куёв ўта камбағал ва ночор бўлганидан, келинни бошпана билан таъминлаш имкониятига эга бўлмаганида ва яна бундан ташқари баъзи ҳолатлар)да ичкуёв бўлиш ҳеч қандай айб эмас.
Ҳозир эса суратан ичкуёв бўлмаса ҳам маънан ва ҳақиқатан ҳар тарафлама ичкуёвлик кундан­-кунга «йигитлар» ичида урф, ҳаттоки фахрланиш, бир-бирларига мақтаниш воситаси бўлиб қолмоқда. Уйлфатчилик қилиб ўтирган ёшларнинг суҳбатига бир қулоқ тутсангиз бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз. Бир йигит: «Устимдаги пиджакни қайнонам қанча пулга олиб берганини биласанми, туфлини-чи? Яқинда машина ҳам ­олиб бермоқчи», деса, иккинчиси: «Менинг қайнотам ёғли ишга жойлаб қўйди», дейди.
Бунга ўхшаган «фахрланиш»ларнинг чеки йўқ. Юришлари эса оламни бузади. Агар уларнинг ичида бирортаси тақдир тақозоси билан ичкуёв бўлиб ҳаёт кечираётган бўлса, улфатларига худо беради. Ҳар бир ўтириш, йиғилишдаги асосий мавзу ва нишон айнан ўша ичкуёв бўлади. Ўзларининг ҳолатлари қай даражада эканини эса ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ҳозирги кундаги аксарият оила қураётган йигитлар ҳақиқий маънода ичкуёвлардир. Лекин ўзлари буни сезмайди ёки сезса ҳам тан олмайди. Чунки ичкуёв тўғрисида уларнинг тор ва юзаки тушунчаси бор. Бу ҳақда айтиб ўтдик. Ана шундай тушунчада юрганлиги учун ҳам бундай эрларнинг хотинлари кўпинча итоат этмайди. Чунки эрнинг тили қисиқ, уйдаги жиҳозлардан тортиб, миниб юрган уловигача келин тарафдан келган.
Одатда баъзи келинлар ўзи тушган хонадон эгаларини ҳар тарафлама қўлга олиш, уларга ўз ҳукм ва инжиқликларини ўтказиш ва яна қандайдир бошқа мақсадларини амалга ошириш учун ҳам мазкур харажатларнинг ҳаммасини ўз зиммасига олади. Бу келажакда ўз самарасини бериб, келиннинг тилини узун қилади. Халқимиз «Еган оғиз уялар» деганидек, куёвбола ва унинг ота-онаси келин нима деса, шунга кўнадиган бўлиб қолади. Бирон нарса деб хотинга танбеҳ бериб, унга таъсир ўтказай деса, тили қисиқ, ҳаттоки хотини ажрашаман деб харшаша қилиб қолишидан қўрқади. Чунки бундай бойвучча хотиндан ажралса, ўзи ялонғоч, уйи бўшаб қолади, куёвбола эса эгаллаб турган мансабидан ҳам айрилади. Айтинг-чи, мана шундай «йигитча»лар ҳақиқий ичкуёв эмасми? Уларни бундан бошқа нима деб эълон қилиш мумкин.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 15:43


• Агар хотинсифат эркак бўлмаса, эркаксифат аёл юзага келмас эди.
• Агар тушунмайдиган эркак бўлмаса, асабий аёл ҳам бўлмас эди.
• Агар меҳр ва ҳиссиёт улашишда бахил эркак бўлмаса, беэътибор хотин ҳам бўлмас эди.
• Агар жуда ҳам қаттиққўл эр бўлмаса, исёнкор хотин ҳам бўлмас эди.
• Агар эрнинг эркаклик ҳисси кучайса, хотиннинг ҳам аёллик латофати ўз ўрнига қайтади.
• Агар эр тушунишни бошласа, хотинидаги асабийлик ҳам барҳам топади.
• Агар эр севганини кўрсатишни бошласа, хотинда ҳам нозиклик ва мулойимлик ўрнашади.
•  Агар эр "мулойимлик" билан бир иш талаб қилса, ХОТИН ҳам ўзи истамасада "итоат" қила бошлайди.
• Бу сўзлар билан аёлларнинг тарафини олмаяпмиз.
• Ҳақиқатдан аёллар мисоли ойнадир. Унга қандай қарасангиз шундай жавоб қайтаради.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 15:36


Тухум қайнатилган сувни асло тўкиб юборманг. Фойдасини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ!

Уйимизда газ ўчиб қолганди. Қўшни овсинимникига бориб 4 та тухумни қайнатиб беринг десам, овсиним майли тухуми сизники қайнаган суви меники деди. Кулгим қистаб у сувни нима қилишини сўрагандим, фойдаларини эшитиб овсинимга тухумларни бердим ўзим қайнаган сувини олиб чиқиб кеттим.

Мана 5 йилдирки оилавий тухум қайнатилган сув ичамиз. Ўғилчамдан тортиб қайнонамгача. Гап шундаки тухумни қайнатиб сувини ичсангиз эртаси куни сизда... Батафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 14:05


ДАРД...

Шифохона. Тонг ёриша бошлади. Соат 04:38. Ота дераза ёнида тик туриб кўчага қараб ҳаёл суриб турибди. Унинг ҳаёлида битта ўй: "Ўғлим тузалиб кетармикин?.."

Уч кун олдин унинг 9 ёшли ўғли оғир операциядан чиқди. Ўша кундан бери отанинг кўзлари уйқу кўрмади. Докторлар ҳам тайинли гап айтишмади:
- Бу ёғи энди худодан. Аниқ бир гап айтолмаймиз. Кутамиз. Яхши ният қилайлик, ҳали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Операциядан кейинги уч кун жуда оғир кечади. Агар шу уч кундан эсон- омон ўтиб олсак, марра бизники - дейишди докторлар.
Мана бугун учинчи кун. Шу уч кун ота учун қанчалик имиллаб ўтди. Ҳар бир соат отанинг сабрини синаётгандек эзмаланарди. Ниҳоят бугун кутилган учинчи кун келди... Ота секин ортига қаради. Краватда ўғли беҳуш ётарди. Унинг билинар-билинмас нафас олаётган овози эшитиларди. Ота ўғлининг ёнига келди. Ҳолсизликдан оқариб кетган юзидан ўпди. Ҳиёл жингалак сочларини секингина силади. Яна соатгақаради, 04:45... Эҳ нега бунча эзмаланади бу вақт... Тунни ўтказиш, яна бемор олдида ўтказиш нақадар азоб?.. Ота яна дераза ёнига борди. Яна ҳаёллар денгизига ғарқ бўлди...
- Да-дада, ота келган овоздан сесканиб ортига қаради. Ха, ўғли ҳушига келган эди. У отилиб ўғлининг ёнига борди.
- Ха ўғлим, мен шу ердаман. Сув ичгинг келдими? Ҳеч қаеринг оғримаяптими?
- Дада онам шу ердами?
- Онанг?.. Ха шу ерда, бошқа хонада ухлаяпти.
- Опам ҳам шу ердами?
- Ха ўғлим опанг ҳам шу ерда.
- Акамчи, акам қаерда?
- У ҳам шу ерда. Сенинг уйғонишингни кутиб ўтиришибди.
Бола гапиришга қийналарди. Буни пешонасидаги тер томчиларидан ҳам билса бўларди.
- Дада бир гап айтсам мени уришмайсизми?
- Қанақа гап ўғлим, аввал эшитайчи.
- Мен математика фанидан 2 баҳо олгандим. Дўстим Аҳрор билан кундаликнинг ўша варағини йиртгандик.
- Ҳа майли, биринчи сафар ўзинг айтганинг учун уришмайман. Бундан буёғига энди фақат яхши баҳоларга ўқи, хўпми ўғлим?..
Тонг ёриша бошлади. Ота бу тонгни роса уч кун кутганди. "Худога шукур, ҳаммаси яхши бўлди" ҳаёлидан ўтказди ота ўғли билан гаплашиб ўтирар экан.
- Дада яна бир гап айтаман, уришманг хўп?
- Хўп. Қани гапирчи қанақа гап экан?
- Дада мен, мен... Мен Маҳлиёни севаман.
- Ростданми ўғлим? Хўш у қанақа қиз? Кимнинг қизи? Мен танийманми?
- Улар орқа кўчада яшайди. Дадаси дамас ҳайдайди... Маҳлиё чиройли қиз. Юзлари оппоқ, сочлари уузун. Фақат доскага чап қўли билан ёзадида. Дафтарига эса ўнг қўли билан ёзади. У мен билан бир партада ўтиради...
Бола Маҳлиё ҳақида гапирар экан кўзлари чақнаб кетарди. Шунақанги берилиб гапирардики ҳаттоки дардни ҳам унутганди. Ота ўғлининг гапларини эшитар экан шифтга қаради. Ахир унинг кўзидан ёш кела бошлаганди... Ота яна бир бор Яратганга шукрона келтирди. "Эй Худо, нақадар буюксан?! Шу ёшгина боланинг муштдек юрагига севги ўтини ёқишга улгурибсан. Беадад шукур ўзинга".
- Дада совқотаяпман. Ўғлининг гапидан кейин ота ўғлига қаради.
Ўғлининг қўлини кафтлари орасига олди.
- Дада, да-дад-а, мен жудаям совқатяпман. Дада, дадажон мен сизни жудаям яхши кўрам-ааан...
- Ўғлим, ўғл-и-и-и-ммм!!!..
Бу ҳайқириқ бутун шифохонани титратиб юборди...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 12:57


• Сенга мотивация етишмаяптими!?
• Мен бераман у ҳолда сенга ўша мотивацияни!
• Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат!
• Отангнинг кўзларига қара!
• Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқларига қара!
• Шуларнинг ўзи етмайдими ҳаётда тезроқ шижоатли бўлишингга!?
• Чунки улар муваффақиятингни кутмоқдалар...
• Улардан кўп нарса талаб қилма ва миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлни ҳам чиқариб ташла!
• Нима экан, ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!
• Бекорларнинг бештасини айтибсан!
• Ота-она сени дунёга келтириб, сендан ниманидир кутаётгани ўзи сен учун катта бахт!
• Ота-онаси йўқ инсонлар қанча!
• Шундоқ экан, улар сенга ишонишган, уларни рози қилишга улгур!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 12:50


Онкологлар мени қарғашлари аниқ. Биргина мева Миллионлар етмаган дардимга даво бўлди‼️

АҚШ соғлиқни сақлаш институтининг нашр қилишича, медицинада Рак касаллигига қарши энг ўткир фаол тасир қилувчи ягона мева Ўзбекистонда экан. Биргина мева кимёвий муолажадан 70.000 маротаба кучли бўлиб, 1000 дан ортиқ дардларга даво экан. Бу мева билан 70 ёш энди қарилик ёши эмас, умрни бошланишидир!!!

Европа мамлакатларида орзу бўлган, бизда эса бир тийин турадиган мужизавий мева шукиБатафсил👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 12:10


Опа-сингиллар

Опа-сингиллар турмушга чиқишди: бири мол-дунёси беҳисоб эркатойга, иккинчиси сўмни сўмга улаб яшаётган бечораҳолга.
Опада данғиллама уй, қатор-қатор машина, калондимоғ қайнона, олифта эр.
Сингилда пахса уй, нураётган девор, содда қайнона, меҳнатдан боши чиқмаган эр.
Унисининг қадами ўлчовли, сўровли, терговли. Ўз уйида бегона.
Бунисида борини баҳам кўришган, уйим-жойим деб туришган. Яримта нон — роҳатижон. Қизиқ, кичик қиз опасига ҳавас қилади...
Опа эса синглисига...

Лола Ўроқова

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

07 Nov, 11:05


​​Аллоҳ менга ибрат бўлсин деб қизимни ҳидоятга бошлаб қўйибдику...
Аслида мен фарзандларимга бу йўлни ТУШУНТИРИШИМ керакмасмиди?!
Нега, нега ундай бўлди?! Яна қизимга қаршилик қилганимчи! Ўзимдан «УЯЛИБ» кетдим. Аллақачон уйғониб бўлган аёлим “Нима бўлди?!” деб ҳайрон эди...
Ана масжиддан АЗОН овози эшитиляпти. Тез турдим, таҳорат қилишим керак, масжидга чиқаман...
Уйдан чиқмоқчилигимни кўрган хотиним ”қаёққа адаси?!” деб сўради. Қизим эшитсин деб БООР овозим билан :
---”МАСЖИДГА, онаси, МАСЖИДГА!” дедим. Хонасидан югуриб чиққан қизимни кўзларидаги ҳайрат аралаш КУВОНЧ ҳалигача кўз ўнгимда. Югуриб келиб бўйнимдан қучоқлаб йиғлаганча:
---”Алҳамдулиллаҳ, АДАЖОНИМ, Алҳамдулиллаҳ” ,~дерди...
Шу кундан БУТУНЛАЙ ўзгардим
Солиқ идорасида ишлардим. Ишимни ташладим. Масжиддаги бир~икки биродарлар ТИЖОРАТ қилишимга сармоя беришди...
Янги иш бошладим. Бошлаган куним оилам билан суҳбатда ниятимни айтдим:
---”Иншааллоҳ шу ишларим юришиб кетса энг катта қилган фойдамдан бизга -> "АЛЛОҲНИ ТАНИТИШГА САБАБЧИ бўлган қизимни, «ФАРИДА» опасига бераман” !
Ниятим ХОЛИС эди, қалбимни туб~тубидан чиққанди. Мана ишимдан кўрган ФОЙДАМдан сизга олиб келдим, гарчи сиз бизга берган нарсангиз -> Б Е Б А Ҳ О бўлса ҳам...
Ажрингизни Аллоҳ Ўзи берсин...
ДУОларда эслаб қўйинг, сиз ва оилангиз доим дуоимиздасиз !
Ҳа, айтгандай яқиндагина қизимни УЗАТДИК... Илмли, тақволи ҚОРИ йигитга.”
Хат шундай тугаганди... Кўз ёшларидан кийимларигача ҲЎЛ бўлган Фарида фақат шуни такрорларди:
---”Аллоҳим, Раззоқ сифатингга шубҳам йўқ, Ўзингга ТАВАККУЛ қилдим, Ўзинг менга КИФОЯ қилгувчисан !
Бандаларингни ИЙМОН НЕЪМАТИ билан севинтирган Роббим, Сенга ҳамд бўлсин, Сенга ҳамд бўлсин!”
Укиб Шахсан Мени Кузимга Ёш келди сизничи?
Аллохим Мана шундай Аёлларни Купайтиргин.
Ин Шаа Аллах Амиииин...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 18:38


Э Р Т А Г А Ж У М А

Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
Яхши дам олинг хайр тонггача!

Аллоҳ баракот бериб ишларингизга,
Машхарда соя бўлсин бошларингизга.
Дўстим тун хам тушди, яхши дам олинг,
Росулуллоҳ кирсин тушларизга
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг

ХАЙРЛИ ТУН.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 16:27


Ўғри ютдим ўғирлатган эса ютқаздим дейди. Худди шундай алдаган ҳам бопладим, алданган эса чув тушдим деб ўйлайди. Аслида эса бунинг акси бўлади. Сабабини қиёмат куни билиб оласиз.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 16:22


Эрингизни ўзингизга ипсиз боғлаш усуллари!

Аёл эрига ёқиши учун фақатгина бўяниши ёки очиқ-сочиқ кийиниши керак деб ўйлардим. Албатта булар ҳам керак аммо ҳаётда шундай усуллар бор эканки эримни бир деганда ёш болаларча севдириб қўйди.

Бу усул эри билан бир умр бирга, бахтли яшашни истаган аёллар учун. Эрингиз сизга талпинишини, сизга жисмонан ва руҳан зор бўлишини истасангиз... Давоми 👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 15:25


Умр китоби...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 15:20


👴🏼 Бўлган воқеа.. 👵

Чол кампирига депти:
- Кампир кел бир ёшлигимизни еслайлик, сени хар доим учрашадиган жойимизда кутаман, дебди ю уйдан чикиб кетибди.
Бир соат кутибди.. Икки соат кутибди кампири келмабди, кейин уйга борса кампири уйда екан.
- Ха кампир нега бормадинг сени роса кутдим деса, шунда кампир..😉

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 14:04


Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 700 минг.
— Атиги 700 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам, совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 13:04


• Агар Аллоҳ сўраганингни берса, сен иймонлисан!
• Агар сал кечиктириб берса, сабрлисан!
• Агар бермаса, сен ундан буюгига лойиқсан!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 12:59


Telegram tekin ammo vaqt bilan toʻlov qilingani uchun QIMMAT

Azizlar! Sunday qimmatli boʻlgan telegramdan maksimal foyda olishingiz uchun shu kanalga obuna boʻlishingiz kerak.

Buyerda kitoblar, ilm-fan, oʻqish va yozish texnikalari, shaxsiy rivojlanish va bloging, iqtiboslar haqida kitoblarga teng bilimlarni olasiz!

Boshqalar umrini behuda oʻtkazayotganda siz telegramdagi eng foydali kanalda fikrlash va dunyoqarashingizni oʻstirib, hayotingizni yaxshilaysiz.

Bilasizlar sizlarga eng eng eng yaxshisini tavsiya etamiz. Oʻzingiz bir oʻtib koʻring!

Kanalga qoʻshilish! 👈

https://t.me/kariymulloh
https://t.me/kariymulloh
https://t.me/kariymulloh

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 12:47


Онани хурсанд қилиш Ҳаж зиёратидан ҳам авзал экан...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 07:05


Гўл...

Анча бўлди...хонамга болаларимнинг мураббияси Юлия Васильевнани маошини бериш учун чақирдим:
- Юлия, ўтир! Ҳисоб-китоб қилайлик. Билиб турибман, пулга эҳтиёжинг бор. Аммо хижолат бўлиб ўз ҳақингни ҳам сўрай олмаяпсан.
Хўўп, сен билан иш бошлашдан олдин бир ойда ўттиз рубль маош олишингни белгилаб олган эдик. Тўғрими?
- Қирқ рубль...
- Йўқ! Ўттиз рубль. Мен дафтаримга ёзиб қўйибман. Мураббияларга доимо ўттиз рубль бераман. Икки ой ишлабсан.
- Икки ой-у беш кун...
- Икки ой ишлагансан. Аниқ. Менда ёзиғлиқ турибди. Демак олтмиш рубль бўлади. Ўнта якшанбани чиқариб ташлаймиз. Якшанбада дарс бермагансан. Фақат болалар билан сайр қилгансан. Уч кун байрам бўлган уни ҳам чиқариб ташлаймиз.
Унинг юзлари қизариб қўли билан куйлаги попукларини беҳуда ғижимлай бошлади. Бир оғиз ҳам гапирмади. Давом этдим..
- Демак уч кун байрамни чиқариб ташлаймиз. Ҳаммаси ўн икки рубль бўлади. Коля тўрт кун бемор бўлди. Фақатгина Варяга дарс бергансан. Уч кун тишинг оғриган. Хотиним тушдан сўнг сенга жавоб берган. Демак ўн иккига еттини қўшсак ўн тўққиз бўлади. Айириб ташласак қирқ бир рубль қолади. Шундайми?
Юлия Васильевнанинг чап кўзи қизариб ёшга тўлди. Ияклари титраб йўталди ва ютинди. Аммо бир оғиз ҳам гапирмади. Мен давом этдим:
- Янги йилдан олдин битта пиёла ва товоқни синдирган экансан. Бунга икки рубль чиқариб ташлаймиз. Пиёла бундан қимматроқ туради. У бизга мерос қолган. Аммо яратган сени кечирсин. Ўрнига бошқасини олақоламиз. Сенинг эътиборсизлигинг туфайли Коля дарахтга чиққан ва пиджакини йиртган. Сенинг айбинг билан Варянинг оёқ кийимини хизматкор ўғирлаган. Сен ҳамма нарсага эътибор беришинг лозим эди. Шундай қилиб яна беш рубль чиқарамиз. Ўнинчи январда мендан ўн рубль олгансан.
Юлия Васильевна пичирлади:
- Олмаганман!
Мен:
- Олгансан. Дафтаримда ёзилган турибди.
-Хўп. Шундай бўла қолсин.
Давом этдим...
- Қирқ бирдан йигирма еттини айирамиз. Ўн тўрт рубль қолади.
Унинг кўзлари ёшга тўлди. Узун ва чиройли бурунлари устида тер кўринди. Бечора қиз! У титроқ овозда деди:
- Бир марта олганман. Бир марта уч рубль олганман. Бошқа олганим йўқ!
Мен:
- Тўғри айтдинг. Мен шуни ёзмаган эканман. Ўн тўртдан учни айирсак ўн бир қолади. Мана пулларинг азизам. Уч...уч... уч ва бир...бир...
Унга ўн бир рубль бердим. У қўллари қалтираб пулни олиб чўнтагига солди ва "раҳмат" деди.
Мен асабийлашиб хонада уёқдан буёққа бориб кела бошладим. Ғазабим чиқди:
- "Раҳмат"?! Нега раҳмат?
- Пул учун.
-Жин урсин! Ахир мен сени таладим-ку! Тортиб олдим-ку ҳақингни, ўғирладим-ку! Сен нега раҳмат деяпсан?!
У деди:
- Бошқа жойларда менга ҳеч нарса беришмаган.
- Ҳеч нарса беришмаган?! Сен индамаганмисан? Мен сен билан ҳазиллашдим. Сенга қаттиқ дарс бердим. Сенга ҳамма пулингни бераман. Мана бу конвертда турибди. Аммо сен шу даражада ҳам ожиз бўласанми?! Нима учун ҳужжатлашмайсан? Нега сукут сақлайсан? Бу дунёда тирноқларинг ўткир бўлмаслиги мумкинми? Шу даражада гўл бўлиш мумкинми?
У ожизона табассум қилиб: "Мумкин", деди.
Ундан қаттиқ сабоғим учун кечирим сўраб саксон рубльни бердим. У хижолат бўлиб "раҳмат" , деб чиқиб кетди. Мен унинг ортидан қараб фикр қилдим:
"Бу дунёда заиф бўлмоқ қанчалар жирканч!".

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 05:34


​​​Ойимни қайтариб бер, Художон!!!

Дада, ойим тузалдими?
Жажжи болакайнинг саволи шундоғам сиқилиб турган дадасининг юрагини эзди. Ўғлини тиззасига ўтқизди-да пешонасидан ўпди.
— Ойинг роса чарчаган, болам. Энди бирнеча кун ухлаб, дам олиши керак.
Болакай индамади. 5 ёшли болакай онасининг оғир касаллигини анча олдин фахмлади. Шифохонага дадаси кўришга олиб борганда ойиси уни қучиб роса йиғлаганди. Дадаси ойинг тузалиб кетади, кейин шифохонадан жавоб беришади, деганди. Ойиси уйга қайтганида бола, ойим тузалибдилар, деб роса севинганди. Ўй-хаёллари ўзидек соф мурғак бола ойисига бошқа сабабдан жавоб бериб юборишганларини билмасди. Хар кунгидек ўрнига ётаркан болакай осмонга қараб қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига ёрдам бер, Художон!
Бир неча кун ўтгач, тунда уйғониб кетди. Пилдираб коридорга чиқди. Дадаси балконда сигарет чекиб, ким биландир телефонда гаплашарди. Болакай дадасининг хамма гапларига хам тушунмади-ю шу гаплар орасидан операция, катта пул деган жумлаларни илғай олди. Бир кинода кўрганди. Операцияда докторлар касални укол қилади, кейин у тузалиб кетади. Ойимни хам укол қилишса, соғайиб кетадилар, ўйлади болакай. Ўрнига қайтиб ётаркан, осмонга қараб яна қўлини чўзди:
— Ойимни тузалишига катта пул бер, Художон!...
Болакайнинг онасининг аҳволи кундан кун ёмонлашиб борарди. У эса буни билмасди. У фақат дадасининг ўша кунги гапларини ўйларди: операция, катта пул...
Охирги кунлар болани ойисининг ёнига киритмай қўйишди. У уйига келиб-кетаётган кўплаб қариндошларини жимгина кузатиб ўтирарди. Дадаси эса болакайга пул тутарди:
— Ушла ўғлим, бориб музқаймоқ олиб е...
Болакай онасининг яқинлари билан видолашаётганини тушунмасди. Нихоят уни чақиришди. Ойиси ёнига олиб киришди. Кўзлари шишиб кетган, оппоқ чойшаб ёпинган онасининг ёнига келди.
— Кел, шириним,-ойисининг хаста овози эшитилди,-ақлл болаР бўляпсанми боғчада?
— Ҳа, ойижон.
— Яхши ўзимни тойчоғим.
— Ойи, энди тузалиб кетасизми?
— Хм,- йиғлаб юборди ойиси.
— Менга яна эртак айтиб берасизми?
— Ҳм...
— Сизни яхши кўраман...
Эҳ болакай... Ойиси билан шундай сўнгги марта гаплашиб турганини қаердан хам биларди у.
Боғчадан келганида уйидаги одамларнинг кўплигидан хайрон қолди. Хамма болакайни кўриб кўзига ёш оларди.
— Дада, ойим уйғондиларми? - дадасининг ёнига келиб сўради у. Дадаси чўккалаб ўтириб ўғлининг кўзларига боқди.
— Ойинг энди уйғонмайди, болам... У бизни ташлаб кетди.
Бола тушунмади, чўнтагини шошиб ковлади-ю, бир сиқим букланиб кетган пулларни чиқарди.
— Дада, докторга беринг, ойимни укол қилишсин. Ойим тузалиб кетса бўлди, мен битта хам музқаймоқ емайман, фақат ойимни тузатиб беришсин.
Ўғлининг пешонасидан ўпаркан дадасининг кўз ёшлари унинг юзига томчилади. Онасини кўмишди.
Тун чўккач, ўрнига ётаркан болакай яна осмонга қўлини чўзди:
~ "Илтимос, ойимни менга қайтариб бер, Художон"...

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 05:29


Фарзандингизни қаровсиз қолдирманг!

1956 йил Нью-Йорк ҳайвонот боғида, қаровсиз қолган 5 ёшли қиз тасодифан тимсоҳлар террариумига қоқилиб, кириб қолади. Одамлар буни кўриб шовқин кўтаришар, аммо тимсохлар қизни еб қўйишига бир баҳия қолган эди.

Қизни тамом бўлди деб ўйларсиз? Аммо мўъжиза юз бериб, қизалоқ омон қолади...Давомини ўқиш..👈

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 04:06


Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор  қилибди. Нияти шундай  қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин.  Бунинг учун у тунда, ҳамма  уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига  борибди. Шоша-пиша дуч  келган илонни танлабдида  пулини бериб, уни қўйнига  солиб қўйибди. Ўч олиш  ниятини ўзгалар кўзидан  махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона  бўлибди. У тез орада айбдор  билан учрашиб, уни илонга  чақтиришни уюштиришга  умид қилибди. Бироқ насиб  қилмаган экан, интизорлик  билан кутилган учрашув  чўзилиб кетибди. Натижада  аламзада одам режасини  амалга оширишга пайт  пойлаб, қаерга борса ҳам,  илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам  ўйлаганини амалга  оширибди. Қаршисидаги  айбдор оғриқдан "дод” деб  юборибди.
- Нега бақирасан? - деб  сўрабди аламзада, - мен  йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг  керак? Илон сени  чақмади-ку! - деб қўлини  ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни  ёнимда олиб юрганимда  танамни тишлайвериб қай  аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...

Шу сўзларни айтиб  аламзада одам кўйлагини  очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга  толибди.
- Нега индамайсан? - дебди  аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина  кичик қасос олишга ўзингни  шунчалик қийнашинг  шартмиди? Арзирканми  шунга шунча азобланиш?  Энди ўйланиш навбати  қўйнида илон олиб юрган  одамга келибди....

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 02:08


Бу умматнинг шундай муҳаббатли султонлари бўлган эди...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 02:08


ИЧИНГИЗДА ҚУРТЛАР ВИЖИЛЛАБ КЕТСА ПАПИЛЛОМАЛАР ЧИҚА БОШЛАЙДИ!

Табобатда тоғларда ўсадиган “шувоқ ўти 🌱” гижжаларга қарши биринчи ўринли восита деб топилган!

Иннавацион восита айнан шу ўтлардан ташкил топган.

Восита хақида билиш:👇🏻

👉🏻 tabibchi.uz/l3cd37be2
👉🏻 tabibchi.uz/l3cd37be2

(Швейцария сертификатига эга)

Ўқинг...фақат йиғламанг!

24 Oct, 01:05


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

Сизу бизга яна бир тонгни кўриш бахтини ҳадя қилган Аллоҳимга ҳамд бўлсин!  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин!

Аллоҳим,  бугунимизга Ўзинг барака ва хайр бер!

Аллоҳим, бугунимизни сенга маҳбуб бўладиган амаллар билан тўлдир!

Аллоҳим,  бугунимизни дилхиралик, қайғу ва гуноҳлардан ҳоли қил!

Аллоҳим, бугунимизни кунларнинг энг мунаввари ва гўзали айла!

Аллоҳим, бугунимизни ота-оналаримизни рози қилмоқ (ўтганларини раҳматингга олмоқ), яқинларимизни севинтирмоқ, фарзандларимизни қувонтирмоқ бахти ила тўкисла!

Аллоҳимнинг яна бир ёруғ тонги муборак,  азизларим!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Oct, 17:07


Сизга икки дунё саодати ЖАННАТ.
ЖАННАТДА РОББИМ жамолини  кўришлигини. Росулуллох кафтиларидан сув ичишлигни тилайман мехрибонларим.

Хайрли тун қадирлигим
Яхши дам олинг.

Аллоҳнинг сизни ҳифз-у ҳимоясида асрасин 🤲

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Oct, 17:00


Омадингизни аниқ кўрсатиб берувчи тест!

Олимлар томонидан тастиқланган. Эшиклардан бирини танланг, келажакда сизни қандай омад кутаётгани ва ўзингиз ҳақизда 97% сўзлаб беради.

1) 🔴Қизил эшик
2) 🟡Сариқ эшик
3) 🟢Яшил эшик


Жавобини белгиб билиб олинг👇🏻

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Oct, 16:05


..... -Эшитдингизми, Зиёда уйига қайтиб келибди. Муҳаббат қизимни қайтиб жўнатмайман деяпти.Тушган жойи яхши эмасмиш, эри золиммиш...
Насибанинг қулоғига бошқа гап кирмади.Тўйига энди уч ой бўлган келин уйига келиб ўтирса-я?
Қўшниси билан хайрлашиб , йўлда ўзи билан гаплашиб кета бошлади. Тўйга борганди, қўшнилар қатори. Оддий, камсуқум оилага ўхшаганди. Куёвнинг юзи нурли эди. Қайнона кўнгилчан-йиғлаб эси кетганди, ўғлини қучоқлаб.
Муҳаббат енгилтабиат аёл, қизи ҳам она тарбиясини олган. «Бекор қайтиб келибди!»
Насибанинг ўзи ҳам икки келиннинг қайнонаси. Худога шукур, келинлари бир-биридан яхши. У барибир Зиёда билан гаплашишим керак, деб ўйлади. Ана гаплашаман, мана гаплашаман деб бир ой ўтиб кетди.
Дўконга нонга чиқди-ю, магазинчи йигит билан ҳингиллашиб савдо қилаётган Зиёдани кўриб қолди. Мавриди келганга ўхшайди.
-Зиёда, юр, бирга кетамиз!
-Вой, ассалому алайкум , Насиба опоқи, тузукмисиз, уйдагилар, акаларим яхшими?..
-Яхши, яхши , юравер, сенда гапим бор,-деди у дўкондан узоқлашиб, йўл-йўлакай.
-Нимага уйингга кетмаяпсан?
-Бормайман, ойим айтдилар, унақа золим билан яшамас эканман!
-Нима зулм қилди сенга?
-Қайнонам яхшилар, болам-болам дейдилар. Куёвингиз-да.. юзингда ҳаё йўқ,, кўринган эркак билан гаплашиб кетаверасан, деб уйдан кўчага чиқармаяпти. Хатто деразадан қарашимга рухсат бермайди. Кўча ҳовлини супурсам , балога қоламан. Қайнисинглим билан айланишга чиқиб уриш эшитдим, нимага менсиз борасанлар, деб. Ээ, жонимга тегди, шартта уйга қайтдим. Онамни кўришга ҳам ёлғиз келмас эмишман. Қайтиб бормайман! Телефон қилган эди , ойим боплаб уришиб бердилар...
Мана , онам ҳам икки марта ажрашдилар, эрсиз ўлиб қолаётганлари йўқ!
-Шунақами? Кел бироз ёнимда ўтир. Бир гап айтаман.Насиба хола дарахтлар панасида жойлашган ҳарракка ўтираркан, Зиёдага «Ўтир!»ишорасини қилди. Оғир- босиқ овозда гап бошлади.
-Эринг мусулмон йигит экан, сени севгани учун рашк қиляпти. Ўзинг отасиз катта бўлдинг, ойинг яхши аёл, фақат эркак ва аёл ўртасидаги пардани билмайди. Мен бир аёлни биламан, эри ота-онасиникига боришига беш йил рухсат бермаган. Жуда рашкчи эди. Ишга кетса, битта боласи мактабдан қолиб онасига қоровуллик қиларди. Энди буям бир касалликда. Қариндош-уруғ, ҳеч кимнинг тўйига юбормасди. Аёл эрининг розилиги учун ўранди, ҳаммасига рози бўлди, болам
-Бир умр қамоқда яшабди-да?
-Йўқ, у эрини севди, шу кунига кўнди , йиллар ўтиб эри ҳам унга ишончи ортди. Айрим нарсаларга рухсат тега бошлади.Тўйлар қилди.Турмуш ўртоғи , фарзандлари жуда авайлайди ,хоҳлайсанми шунақа турмушни?
Яна турмушга чиқсанг, бундан баттарига учрайсан, пешона битта бўлади , болам...
Зиёда икки кундан кейин уйига қайтиб кетганини эшитган Насибанинг кўнгли ёришди.
Орадан етти ойлар ўтиб , сипо кийимларда турмуш ўртоғи ёрдамида машинадан тушаётган хомиладор Зиёдани кўриб қолди, у эрига нимадир деб Насибанинг ёнига келди, салом бергач ,сўради
-Опоқи, сиз айтган ўша аёл ким эди?
-Ўзим эдим, болам!

Феруза Салходжаева.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

23 Oct, 15:24


• Эркак кишига тенг келдингиз.
• Ўзингизнинг ҳақиқатингизни устун қўйдингиз. 
• Табриклайман!
• Сиз ютдингиз!
• Лекин муносабатларда ютқаздингиз...
• Ана энди ўзингизнинг ҳақиқатингиз билан бахтли бўлинг!!!

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 17:08


ХАЙРЛИ ТУН.

Шундай вақтлар бўладики, мол-дунёнинг қиймати қолмайди, муваффақиятнинг қиймати қолмайди, мансабларнинг қиймати қолмайди.

Аммо мехр муҳаббатнинг қиймати ҳеч замон йўқолмайди.

Сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас.
Сиз  ўзингизнинг  кимлигингизни билсангиз бас,,

Хайрли тун ширин тушлар кўринг.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 16:59


Оддий совунга + Сода қўшсангиз борми. Натижадан хайратланишиз аниқ❗️

Капейка турадиган бу совунли маска юзни тиниқ қилиб, 1 умрга сақлаш мумкинлиги кимни хаёлига келибди дейсиз…


Юзингиздаги сизга ёқмайдиган ҳар қандай ажин ва доғларни гумдон қилади, косметологга бориш шарт ҳам эмас. Озгина сода олинг ва хаммомдан совунни олингда бу усулни синаб кўринг.

Камига қорайган жойларизи қордай оппоқ қилиб қўйса маззами?

Мана ўша рецепт: ёзиб олинг!

•оддий совун
•1 қошиқ сода
•яримта... Батафсил👇🏻

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 16:48


Иккинчи хотин олмоқчи бўлган бир киши шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳдан маслаҳат сўради. Шайх унга:
- Иккинчи хотин олишдан мақсадинг нима? - деб савол бердилар. У:
- Бир қизни иффатли бўлиб яшашига ёрдам берган бўламан, - деб жавоб берди.
- Ундай бўлса уйланмаган бир бўйдоқ йигитга пул бериб, уни ўша қизга уйлантириб қўйгин, иккаласини ҳам ҳаромдан сақлаганлик савобини оласан, - дедилар.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 15:15


Ерга бир томчи асал оқиб тушди.  Буни кўрган чумоли шошилиб келди-да, татиб кўрди. Сўнг ортга қайтмоқчи бўлиб ўгирилиб қараса,  асални таъми ёқимли, ортига қайтиб яна бир тотиб кўрди. Яна  қайтиб,  ўзини ҳали тўймагандай ҳис этди ва бир йўла мазза қилиб тўйиб олиш учун ичига тушиб олди. 

Аввалига жуда ёқимли эди,  тўйиб-тўйиб асалдан озуқаланди, бироқ, қайта чиқишга уруниб кўрган эди,  иложи бўлмади. Ҳолдан тойиб,  ерга ёпишиб қолган эди.   Бора-бора ҳаракат ҳам қила олмай, ўлгунича ўша ерда қолиб кетди. 

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 15:09


Аёлнинг қандай айби учун эркакнинг кўнгли қолиши мумкин

22 йиллик турмушимизда эримнинг юзида кўрмаган маюсликни 2 оғиз тилимдан чиққан сўздан кейин кўрдим. Танамни совуқ босди, чунки 22 йил давомида неча марта гап талашиб урушган бўлсак 1 соатга бормасдан ярашардик. (Бу сўзлар тилимдан чиқмагунича)

Бу сўзларни аёлидан эшитиб юрган эркаклар меҳрни кўчадан қидиришни бошлар экан. Энг ёмони бу иборани жуда кўп аёллар ўзи билмаган ҳолатда айтиб қўйишларида.

Эрингизни сиздан фақатгина узоқлаштирадиган бу ибора шуки... Давоми👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 14:16


Етти ёшимда отамдан:
- Қачон бизнинг ҳам Майкл Жексонникидай катта уйимиз бўлади? - деб сўрардим.
Отам менга қараб:
- Бу амалга ошмайдиган орзу, - дерди.

Вақтлар ўтиб мен, ҳатто, унданда катта уйга эга бўлдим, бироқ энди унда отам йўқ эди. Шу пайт:
- Катта уйим бўлмасада, қанийди отам қайтиб келса! - дея орзу қила бошладим. Пул бу ҳамма нарса дегани эмас экан.

©️ Криштиану Роналду

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 13:55


#Қизиқ

Шундай бир Давлат борки, 100 долларни ярмидан йиртиб ҳам уни 50 доллар сифатида ишлатса бўлади ва у қонуний равишда рухсат этилган!

Савол бу давлат қайси?

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 13:55


​​— Мени кечиринг. Сизни хафа қилмоқчи эмасдим, — деди.
— Нега ахир… Қандай қилиб ахир…
— Бу анча олдин пишитилган савдо. Ота-онам мени ёшлигимда унаштириб қўйишган.
— Мен ҳеч кимдан хафамасман. Лекин одам ўзи учун ҳам яшаши керак-ку. Истасангиз ҳамма масъулиятни бўйнимга оламан.
У ақлли қиз эди. Нима демоқчи бўлаётганлигимни дарров тушунди.
— Йўқ! Бунинг кераги йўқ. Мен ҳеч қачон ота-онамнинг юзи ерга қарашини истамайман. Улар олдидаги масъулиятим ҳам, бурчим ҳам бунга йўл қўймайди. Ҳиссиётларга берилиб иш кўрсам, охири яхши бўлмаслиги мумкин, — деди қатъий қилиб.
У сўнгги гапларини қатъийлик билан айтган бўлса-да, овозидаги титрашни англаш унчалик қийин эмасди. Бекатга келиб тўхтаган автобус томон бурилар экан, паст овозда:
— Майли, хайр, мени олиб кетгани келишди. Хайр, Сиз яхши одамсиз, — деди. Унга диққат билан, худди сўнгги бора кўраётгандек термулар эканман, кўзларининг туб-тубидан тўфон каби ёпирилиб келаётган ёшларни кўрдим. Шу лаҳзада унинг нима учун кундан-кунга ғамгинлашиб бораётганлиги ҳам аён бўлган эди мен учун.
У автобусга чиқди-ю одамлар орасига сингиб кетди. Ҳувиллаган бекатда яна ёлғиз ўзим қолдим. Кузнинг илк кунлари бўлишига қарамай олдин битта-битта, кейин эса шовуллаб ёмғир ёға бошлади. Аммо бу сафарги ёмғир куз ёмғири эди. Қўлимдаги таклифномага қаердандир томчилар томар, бу томчилар ёмғирми ёки менинг кўзимдан томчилаётган ёшларми, буни аниқ ажрата олмасдим.
Биз кетсак, ер кенгайиб қолар,
Осмон ҳам сал энкайиб қолар,
Бир қора кўз жилмайиб қолар,
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан!
Ҳамон дераза рахига суянганча, ташқаридаги баҳорни томоша қилардим. Қаерлардадир эса ҳалиям ўша куй ўзининг ҳазингина оҳангини таратарди. Шу пайтда бир нарсага амин бўлдим – Муҳаббат ҳаёт экан бу куйлар ўлмайди. У абадий яшайди!
Беҳзод Бийболаев

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 13:55


Менинг назаримда у билан чиқишиб кетиш осондек, умуман дунёда ҳамма ишни қилиш осондек кўрина бошлади. Айни дамда бутун Тошкентни пиёда айланиб чиқишга қодирдек сезардим ўзимни.
Ётоқхонага етиб келдим-у эртанги кунни орзиқиб кута бошладим. Хонадошларимнинг қочиримли гапларига ҳам эътибор бермай, фақат у ҳақда хаёл сурардим. Зеро, мен учун ҳозир энг завқли нарса ҳам шу эди. “Қизиқ, унинг исми нима экан? Мафтунамикин? Йў-ўқ, унинг исми бундан ҳам чиройли. У дунёдаги энг чиройли исмга муносиб.”
…Гап-сўзларидан бироз шўх бўлиб кўринса-да, ўзига етарли даражада жиддий ҳам эди ва худди мана шу жиддийлик у ҳақда енгил хаёлларга боришимдан сақлаб турарди.
Эртаси куни унинг исми маълум бўлди. Гуруҳ журналига ёзилганда билдик. Рухшона. Бу исм ўй-хаёлларимни шу қадар банд этдики, кўзимга кўринган ёзувлардан унинг исмида иштирок этган ҳарфларни излайдиган бўлиб қолдим. Бир сўз билан айтганда шоирлар муболаға қилиб ёзадиган девоналик менда ҳақиқатга айланган эди. У билан қисқа-қисқа суҳбатларимиздан яна шу нарсани билдим: у мен биринчи кунда ўйлаганимдек ҳам ҳар доим шўх-шодон эмас экан. Унинг кўзларида қандайдир мунг яширин эди. Шу сабаблими, баъзан маъюс тортиб қолар ва бу дамларда мен ҳам дунёларга сиғмай кетардим…
Шу тариқа уч ой ҳам кўз очиб юмгунча ўтди-кетди. Бу орада унинг маъюслиги, ғамгинлиги ҳам ортаверди. Унинг биринчи кундаги, ҳувв ўша, илк баҳорда, янги ёмғир ёғиб ўтган йўлакда бўлиб ўтган суҳбатдаги шўхлиги, қувноқлигидан бу пайтга келиб асар ҳам қолмаганди.
У менинг сўровларимга ҳам жавоб бермас, негадир доим ёлғиз қолишга интиларди. Бир кўнглим “у сени ҳеч қачон яхши кўриб қолмайди,” деса, яна бир кўнглим “ҳаммаси ўзингни ҳаракатингга боғлиқ,” дерди. Мен унинг ўша, биринчи кунги шўх кулгуси-ю қувноқлиги, овозидаги жарангдорликни соғинардим. Уни яна шу ҳолатда кўргим келарди…
Сен, дилимда яшнаган чечак,
Биз биргамиз, қайда яшасак!
Шоир менинг дардларимни билиб ёзгандек эди гўё. Қани энди ўз муҳаббатингни етакласанг-у, ҳеч кимнинг қадами етмас жойга олиб кетсанг. Уни ўша жойга яшириб қуйсанг. У жойга бегона нигоҳлар ораламаса. Ҳар хил кўнгилхираликлар-у бу дунёнинг ташвишлари етиб бормаса. Шундай жой бормикин? Агар бор бўлса, қаерда бўлиши мумкин? Кўнгилнинг тубидами? Лекин кўнгилнинг энг тубидаги муҳаббат ҳам вақти келиб ўзини ошкор қилиб қўйиши мумкин-ку.
Ёзги таътил ҳам бошланиб, барча талабаларнинг қувончи ичига сиғмайдиган палла келган эди. Ҳамма хурсанд, фақат мени ундан узоқлашиш қайғуси қийнар эди. Уни кўрмасдан уч ойлик таътилни қандай ўтказаман? Кошки орамиз яқин бўлса. У бошқа вилоятда, мен бошқа вилоятда. Бунинг устига қишлоқ шароити… Томорқа ва уйдаги ишлардан ортиб, бирор жойга чиқиш муаммо. Яна бизнинг хонадонда бир сўм пулнинг ҳам ўз ишлатиладиган жойи бор эдики, бу ҳолатга мен ҳам аллақачонлар кўникиб бўлган эдим. Бунинг устига ота-онамизга ҳам бирор қиз ҳақида гапириш жуда қийин эди.
У менга бирор рўйхушлик бермаган бўлса-да, негадир ич-ичимдан “у ҳам мени яхши кўради” деган ўй ўтаверарди. Бу орада неча бор унга қўнғироқ қилган бўлсам, ҳаммаси бесамар кетди. Телефонхатлар ҳам ҳавога учгандек жавобсиз қолди…
Қушларнинг чуғур-чуғурларию, ҳамма ёқни чангитиб қайтаётган мол-қўйларнинг овозлари билан азим ёз фасли ҳам ўтиб кетди. Ўқиш бошланиши олдидан талабалар ётоқхонасига жойлашдим. Дарслар бошланган куни юрагим хапқириб, олийгоҳ томонга учиб бордим. Курсдош болалар ҳаммаси бир-бири билан қучоқлашиб бир-биридан ҳол-аҳвол сўрашар, ёзги таассуротларни сўзлаб чарчашмасди. У ҳам шу ерда эди. Жилмайган куйи кимнингдир сўзларини тингларкан, қўлидаги беш-олтита кичик хатжилдлар титраб турарди. Мен билан ҳам ўша, жилмайган кўйи бош қимирлатиб сўрашган бўлди. Менинг кўзларим эса хатжилдларда – улар титраб турарди.
Ўша куннинг ўзидаёқ мен учун машъум бир ҳақиқат аён бўлди. Титраётган хатжилдлар унинг тўйига таклифномалар экан. Шундан кейин нималар бўлганлигини айтиб ўтишимга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Фақатгина дарслар тугаб, яна ўша йўлакдан ёнма-ён қайтар эканмиз, ҳавода ҳам кузнинг оғир қора булутлари изғиб юрарди. У қўлидаги сўнгги таклифномани қўлимга тутқазди-да:.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 13:55


Бу кўнгил куйининг оҳангдан мен фақат бир нарсанигина илғашга улгурдим: “Албатта унинг муҳаббатини қозонишим керак!” Қолганларини англашга менда фурсат ва тафаккур етмади, чоғи. Зеро, шунинг ўзи ҳам менга бир олам ишонч бахш этган эди.
Бу пайтда аудитория ҳам аста-секин ўзининг эски ҳолатига қайта бошлаган, ҳамма ўз ишини қолган жойидан давом эттиришга тушиб кетган эди: кимдир кимгадир латифа айтар, яна кимдир шеригининг телефонидаги суратларни томоша қилишга тушиб кетган. Шундай бўлса-да, у ҳамон ҳамманинг диққат марказида эди. Болалар тез-тез унга ўғринча кўз ташлаб қўяр, у қаёққа қараётганлигини билмоқчи бўлаётгандек, зимдан кузатишарди. У эса бепарво, фақат баъзан деразадан ташқарига кўз ташлар экан, бошқалар ҳам унга тақлид қилгандек ўша тарафга қараб қўйишарди. Лекин бирорта талаба унинг олдидаги бўш жойга бориб ўтиришга журъат топа олмасди. Шу маҳал эшик шаҳд билан очилиб, кечиккан домла хонага кириб келди ва ҳамма бирдан оёққа қалқди. Уч-тўрт киши бошлаган “Ас-салому а-лей-кум” сўзларини бутун аудитория жўр бўлиб тугатдик. Шундан кейин хонани портфелларнинг “қарс-қурс”лари-ю китобларнинг “тап-туп” овозлари тутиб кетди – ҳамма дарсга тайёргарликни бошлаб юборди.
Менинг хаёлимда ҳамон унинг “тақ-туқ, тақ-туқ” қадам товушлари-ю, шоирнинг шеъри акс-садо бериб турарди:
Ширин тушлар кўрсин севгилим,
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан…
Дарслар тугаб, ҳамма уй-уйига тарқалиш ҳаракатига тушганда, атрофни куни бўйи шаҳар хиёбонларидаги дарахтзорлар ичида мудраб ўтирган қоронғулик босиб кела бошлаган, бироз олдин ёғиб ўтган баҳор ёмғири йўлакларни ҳам янги келин сув сепиб, супургандай қилиб қўйган эди. У билан олийгоҳ қопқасидан изма-из чиқиб борар пайтимизда ҳаводан ҳам қишнинг заҳри кетган, баҳорнинг ёқимли шабадаси эндигина шарфлардан ҳоли бўлган ёқалардан кириб, этни ҳузурбахш жунжиктираётган, кеч тушиши билан хиралашган осмондаги булутлар қўнғир-қора тусга кириб турган бир маҳал эди.
Кетма-кет кетиб боряпмиз-у, хаёлан унга нима дейиш ҳақида ўйлайман. Аксига олиб калламга ҳам бирор тузукрок фикр келмаётган эди. Ниҳоят бир чуқур нафас олдим-да, кетидан етиб олиб:
— Салом! Энди бизнинг гуруҳимизда ўқийсизми? — дедим.
Шундай дедим-у, овозимдан ўзим уялиб кетдим. Овозим жуда паст, бунинг устига беморларникига ўхшаб хириллаб чиққан эди.
Табиийки, у гапимга тушунмади ва менга “ялт” этиб қаради. Кейин жилмайганча:
— Кечирасиз, нимадир дедингизми? — деди.
— Салом, дегандим. Кейин, энди бизнинг гуруҳда ўқийсизми, деб сўрадим, — дедим бу сафар тетикроқ товушда.
— Ҳм-м, — деди у. Кейин жилмайган куйи давом этди: — Мен бўлсам, ўзингизга ўзингиз гапиряпсизми, деб ўйлабман.
— Саволимга жавоб бермадингиз?
— Жавоб беришим шартми?
— Ҳа энди… балки, бундан кейин курсдошмизми, дейман-да.
— Бўлиши мумкин….
Суҳбатимиз у қадар қовушмади. У эса ҳамон хиёл жилмайган куйи, ердан кўзларини узмаган ҳолда мен билан ёнма-ён кетиб борарди. Унинг биргина шу табассуми ҳам шу қадар чиройли эдики, у йўлак бўйидаги эндигина бош кўтарган майсалар билан яхлит бир манзарани касб этарди. Биз бу маҳалда бекатга яқин келиб қолгандик.
— Кечирасиз, исмингиз нима? Одатда гуруҳга янги келганларни таништиришарди. Сиз билан эса бирорта домла келиб, таништирмади ҳам, — дедим. Бу пайтга келиб ичимда потирлаётган ҳаяжон босилмаган бўлса-да, ўзим анчагина дадиллашиб қолган эдим. У менга тафтишчи нигоҳлари билан қараб турди-да:
— Сизни фақат шу қизиқтирадими? — деди кулимсираб.
Яна калаванинг учини йўқотиб қўйдим. Бошим қизиб, қулоқларим шанғиллай бошлади.
— Йўқ, э-э, ҳа, умуман айтаман-да.
— Майли, хайр бўлмаса. Мени олиб кетгани келишди.
У ёнгинамизга келиб тўхтаган автобуснинг зиналаридан салонга кўтарилар экан, мен тарафга яна бир бор “ялт” этиб қараб қўйди.
— Майли… хайр… — дедим бўшашибгина. Лекин бу овозимни ўзимдан бўлак ҳеч ким эшитмади.
Юрилавериб ҳар бир муюлиши, ҳар бир бинолари таниш бўлиб қолган кўчалардан талабалар шаҳарчасидаги ётоқхонамга қайтар эканман, атроф ҳам ҳар кунгидан бошқача гўзал эди. Бутун борлиғим ва хаёлимда у билан номини ўзим ҳам билмайдиган бир жойларда сайр қилиб юрардик.......

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 13:55


ЮР МУҲАББАТ КЕТДИК БУ ЕРДАН......

Дам олиш куни кечгача уйда бўлиб, анчадан бери ортга сурилиб келаётган ишларимни тартибга солдим. Камтаргина ижодхонанинг кунботар тарафидаги деразаси қия очиқ, ундан эндигина кириб келган баҳорнинг енгил-енгил нафас олишлари эшитилиб турарди. Бироз олдин оппоқ булутлардан ёғиб ўтган ёмғирнинг иси хонани тутган, бу ёмғир гўё менинг руҳимга ёғиб, ундаги бор ташвиш ва дардларимни ўзи билан ювиб кетгандек эди. Айни дамда ўзимни қушдек енгил ҳис қилардим. Ботаётган қуёшнинг сўнгги нурларига қиши билан соғиниб чиққанимиз – офтобнинг илиқлиги эниб, у юзимга теккани сари қандайдир меҳрга ўхшаш бир тафтни ҳис қилардим. Аста ойна ёнига бордим ва дераза рахига таянганча ташқаридаги кўкламнинг овозига қулоқ тутдим. Шу дамда олис-олисдан бир куй саси кела бошлади. Бу куй менинг қалбимга шу қадар сингиб кетган эдики, худди менинг ичимдан чиқаётгандек. Бу наво бундан анчагина вақт олдин бўлиб ўтган, юракнинг туб-тубида ётган бир хотирани уйғотиб юборди.
…У аудиторияга кириб келган куни мен аллақачон йигирма беш ёшни уриб қўйган, қўшни қизларнинг миш-миш гаплари билан айтганда “анча-мунча нарсаларни кўриб, ичидан қариб кетган” йигит эдим. У эса эндигина ўн саккиз-ўн тўққиз ёшга кирган, бўйи мендан ҳам баланд укамнинг таъбири билан айтганда: “қибла тарафдан шабада эсса ҳам йиқилиб тушадиган даражада” нозик эди.
Гуруҳдошларим ичида ёшим катта бўлганлиги учун аудиториянинг “тўри”, яъни энг орқа тарафи ҳамиша каминага тегишли бўлар, бу эса, баъзида дарснинг қоқ ярмида уйқуни тортиб юбориш учун-да қулай эди.
Хуллас, у бироз жилмайган кўйи бир-бир қадам босиб хона ўртасигача келди-да, бўш жой қидиргандай бир зум тараддудланди. Ёнимдаги бўш жойни кўриб, қимтинибгина, ерга тикилганча мен томонга юра бошлади. Гуруҳимизда унгача ўттиз йигит ва бир қиз ўқирдик. Ўша куни ёлғизгина эрка қизимиз ҳам дарсга келмаган, қуш бозорига ўхшаб, қий-чув қилиб ўтирган болалар у кириб келиши билан негадир ғайритабиий бир тарзда тинчиган, бундан ҳам қизиғи, хонага бирорта бегона қиз адашиб ёки деканатнинг иши билан кириб қолган маҳалларда бошланиб кетадиган ҳуштакбозлигу қарсакбозликлар бу сафар бирдан ҳамманинг эсидан чиқиб қолгандек эди. У аста қадам босиб келар экан, қадамларининг “тақ-туқ” товуши хона бўйлаб акс-садо берарди.
Шу пайтгача қанча қизларнинг қўлидан ушлаб, қулоғига шеър шивирлаб юрган бўлсам-да, бирор марта бу қадар қаттиқ ҳаяжонга тушмаган эдим. Унинг мен тарафга келаётганлигининг ўзиёқ, ич-ичимдан қандайдир бир тўлқинни уйғотди… Беихтиёр парта устида бетартиб сочилиб ётган китоб ва дафтарларимни йиғиштириб, унга жой оча бошладим. У эса ҳамон мен тарафга келарди: тақ-туқ, тақ-туқ…
У худди қуёшга ўхшарди. Биз – бутун аудитория – кунгабоқардай бурилиб, ундан кўз узолмасдик. Бир текис, ўлчангандай ташланаётган қадамлар: тақ-туқ, тақ-туқ….
Ва ниҳоят у мен ўтирган партага жуда яқин келди. Мен эса, бу пайтда у менинг ёнимга ўтиришига буткул ишонган, мен тарафга ўғринча кўз ташлаб қўяётган гуруҳдошларимга ғолибона бир назар билан – лабимнинг бир четини сал учирганча, кулиб турардим…
У етиб келди-ю ўйлаб ҳам кўрмасдан шарт бурилиб, нариги қатордаги бўш жойлардан бирига бориб ўтирди. Хонага оғир сукунат чўкиб, сукунат янада сукунатлашгандай бўлди. Ҳеч кимдан овоз чиқмас, ҳамма устимдан жимгина кулаётгандек эди. Ўзининг қитмирлиги ва шўхлиги билан гуруҳда отнинг қашқасидек бўлиб қолган қашқадарёлик курсдошим Жасур секингина, лекин ҳамма эшитарли қилиб “Имм…” деди-ю, “шилқ” этиб парта устига йиқилди. Кейин яна бир андижонлик жўрамиз эса минғирлаб шеър ўқий бошлади:
Ой юзидан нур ёғар сим-сим,
Юр, муҳаббат, кетдик бу ердан…
Мен эса айни дамда ўзимни таҳқирлангандек ҳис қилар эканман, дам дафтарни, дам китобни сабабсиз, асабий варақлардим. Шу лаҳзаларда онгу шууримнинг ич-ичидан, қандайдир ўзим ҳам билмаган жойлардан, юракнинг ҳали хаёл етиб бормаган бурчакларидан ҳазин бир куй, куй-ки одамни жанг олдидан руҳлантиришга қодир, наво-ки, унда инсонни чек-чегарасиз оламни босиб ўтишга етадиган қудрат бағишловчи куч бордек эди........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 12:18


Бир ўсмир йигит бир олимнинг олдига келиб сўради:
– Устоз, сиздай донишманд олим бўлиш учун нима қилишим керак?

Донишманд жавоб бермади. Ўспирин унинг ортидан бир неча кун тинимсиз эргашиб юрди, саволини такрорлайверди. Ниҳоят олим унга “ортимдан юр!” деган ишора берди-да, дарёга бошлаб борди. Сувга тушишди. Шу пайт донишманд ўсмирнинг елкасидан қаттиқ тутиб, сувга ботирди. Бола бечора қутилишга минг чиранмасин, уддасидан чиқолмади. Озроқ вақт ўтгач, олим уни қўйиб юборди. Ўсмир ўпкасини тўлдириб-тўлдириб нафас олди, бир оздан сўнг сал-пал ўзига келди. Шунда устоз сўради:
– Болам, сувда димиқиб турган пайтинг энг кўп истаган нарсанг нима бўлди?
– Ҳаво! Фақат ҳавога етишишни хоҳладим! – деди ўспирин ҳеч иккиланмай.
– Унинг ўрнига бойликми, кўнгил очишми, куч-қудрат ё севги-муҳаббатми истамадингми? – деб сўради донишманд.
– Асло йўқ. Нафасим тугаб, бўғриқиб кетдим, фақат ҳаво олишнигина истадим, холос, – деди ўсмир шоша-пиша.
– Олим бўлиш учун, бўталоғим, – деб сўзида давом этди устоз, – худди ана шундай хоҳиш керак. Сен бошқа мақсадларни четга суриб, фақат шу йўлда ҳаракат қилишинг керак. Бу мақсад кечаю кундуз хаёлингни банд этиши зарур. Агар олимликка шундай ғайрат билан интиладиган бўлсанг, ниятингга албатта етишасан.

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 12:10


😍Ишдан уйга қайтганимда музлатгич тўла овқатни кўриб, хотиним «Севгинатор»га айланиб қолдими деб ўйладим...

Кейин билсам у шунчаки «Кунлик Рецептлар» телеграм каналига обуна бўлган экан!

Бу каналда улар 30 дақиқада мазали ва арзон таомларни қандай тайёрлашни кўрсатиб берар эканлар!

Сизга ҳам бу каналга обуна бўлишни самимий тавсия қиламан👇

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 12:05


ОНАМГА 20 МИНГ.

Ҳовлида озгина иш бор эди, ўзим қилишга вақт тополмай мардикор олиб келадиган бўлдим. Улар тўпланадиган жойга бориб машинани тўхтатгандим, 20-30 таси бирдан ёпирилди.

Кунига саксон мингдан чиқаман, нима иш бўлсаям қилавераман, деди бир йигит.
Унинг кўзларидаги қандайдир мунг мени фақат шу йигитни олиб кетишга ундади.

Одамзот қизиқ, ўзи 100 мингларни чамалаб келаётган эдим. Шундай бўлса-да, тортишдим:
— 60 минг бераман, гап тамом.

У бир муддат жим турди-ю машинага ўтирди.
Уйга келиб кийимларини алмаштирди-да, ишни бошлади.

Ярим соатлар ўтгач бонкада совуқ чой олиб, унинг кийимлари ёнига қўяётганимда бир ёзув дафтарчасига кўзим тушди.

Ҳуснихатнинг чиройлилиги эътиборимни тортди. Унда "20.07.20. Ишим яхши бўлса, ойимга 20 минг, синглимга 20 минг, уйга 20 минг, майда-чуйдага 20 минг деб" ёзилган.

Лекин негадир “уйга 20 минг” деган ёзув устига чизиқ тортилган.

Демак, бу кела келгунча мендан оладиган пулини ҳисоб-китоб қилган. 60 мингга кўнмаса, ишсиз қолишини ўйлаб, айтганимга рози бўлган. Кейин оладиган пулининг уйга ишлатадиган қисмини ўчирган.

Одамлар бор, жарақ-жарақ пул топади, аммо синглиси ё опаси тугул туққан онасини ҳам бир йўқламайди.

Акалик, укалик, фарзандлик бурчини унутиб қўйган баъзилар эса давраларда ҳеч кимга гап бермайди, лекин суриштирсанг нечта ака-укаси борлигини ҳам эсидан чиқарган бўлади.

Шулар ҳақида ўйларканман, ҳалол меҳнати билан топадиган пули арзимас бўлса ҳам оқибатни унутмаган мардикор йигитга тан бердим.

Тан бериш билан қорин тўярмиди?

Ишни тугатгач, укамизга жуда яхши ишладингиз, ҳовлимни гулдай қилиб қўйдингиз, раҳмат, деб икки ҳисса пул бердим. У аввал унамади.

Энди фақат сизни опкеламан, қўлингиз гул экан, деганимдан сўнг рози бўлди, чеҳрасидаги мунг тарқагандай бўлди. Ва дуо қилди.

Қалби соф, ҳалол, содда одамларнинг бундай дуоларидан кейин яйраб яшайсан...

Мақсуд Жонихонов

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 07:02


Сизда шукур қилиш учун етарли сабаблар бор...

Ўқинг...Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 06:54


Сайёрамизда кўплаб чаён турлари мавжуд. Улар ранг, захар кучи катта ва кичиклиги, кучли ва кучсизлиги билан ажралиб туради...

Суратдаги тўрт ҳил рангдаги чаённинг қайси бирининг захари кучлироқ?

Жавобини билиш...

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 06:05


ҚИСМАТ ЭШИКЛАРИДА "ДАРВОЗАНГНИ ОЧ, БОЛАМ!"

- Кушнижон, эшитдингизми? Салим акани хотини Махфиза камокдан кайтганмиш. Бир хафтадан бери махаллада изгиб юрганмиш девонага ухшаб. Уйига келса, ичкарига киритишмабди. Эри хайдаб юборибди. Угиллари "биз сизни танимаймиз, кетинг бу
ердан", деб дарвозани ичкаридан кулфлашибди. Махфиза "Дарвозангни оч, болам", деб
йиглаб кушик айтганмиш. Кеча Амина опани гаштагида факат шуни гапиришди, - тулиб-тошиб гапирарди Сабрия. - Йук, сиздан эшитяпман, - малолланиб гапирди Мунисахон. - Махалланинг бекорчи аёлларига зур ва долзарб мавзу топилибди- да.
Хе, яшанглар. Биров уламан деса, сизлар кулинглар. Тавба килдим. - Ха, намунча уша котил ва хиёнаткор аёлга кунглингиз ачияпти, - лабини бурди Сабрия. - Айби булмаса камашармиди, айланай. - Э, булди Сабрияхон, - бировни гийбатини килиб, гунохини
олмайлик. Ким айбдор, ким беайб эканлигини ёлгиз Аллох билади. Шахсан мен Махфизахонга ишонаман. У нохаклик курбони булди. Яхши адвокат топиб, узини
химоя килолмади. Начора, такдирида бор экан. Майли, узр, мен ишларимни килай.
Мунисахон бу кони гийбат кушнисига "уйимдан кетинг",
дейолмади-ю, шунга ишора килди.
Уни кучагача кузатиб куйди.
Дархакикат, бир хафтадан бери
махаллада муддатидан олдин
камокдан озод килинган
Махфизанинг мавзуси мухокама
килиняпти. Кимдир уни коралар,
яна биров унинг ёнини оларди. Бу гап-
сузлар бир тараф, оила аъзолари,
айникса узи дунёга келтирган
фарзандларининг ундан юз
угиришлари хаммасидан утиб
тушди. Хатто остона хатлаб,
ичкарига кадам куйдиришмабди.
Инсон зоти учун бундан катта
фожиа булмаса керак...
Мана кечга кадар Махфиза яна
махаллада пайдо булди. Уст-боши
юпун, жудаям озиб-тузиб кетган
муштипар аёл бошини хам
килганча яна ховлиси томон келяпти. Умид
билан келяпти. Нажот билан
келяпти. Дарвоза очик экан. Аста ичкарига
муралади. Ёз пайти булгани учун
гилос дарахти остига каравот
куйилган. Хаммаёк супуриб-
сидирилган. Уйларни замонавий
таъмирлаб, куркамгина килиб
куйишибди. Ана, хушруйгина
келинчак товусдек товланиб,
хизмат килиб юрибди. Адашмаса, бу
тунгичи Икромжонининг хотини.
Камалганида 15 ёшли успирин
йигитча эди. Кеча уни хайдаб
солди. - Мени сендай котил онам йук, -
деди. Ана, Илхомжон угли. Буйлари
усиб, жуда чиройли йигит булибди.
Ушанда ун икки ёшда эди.
Милиция ходимлари кулларига кишан
солиб, ховлидан олиб чикишганида
"ойижон" деб ортидан чинкираб
колувди. Кеча эса танимади. Эх,
бевафо дунё. Туккан фарзандинг
сендан тониб утирса-я... Кенжаси
Илёсжон куринмаяпти. Мана эри.
Ёнидаги аёл ким экан? Уйланибди-
да... Салим ака каравот устидаги
курпачага чузилаётиб,
дарвозахонада тиланчидек
утирган Махфизага кузи тушиб, жахл отига
минди. Урнидан туриб, кулига узун
бир калтакни олиб, аёлга
хезланди. - Ха, котил! Яна келдингми? Бизни
тинч куясанми, йукми? Энди бу уй
сенга бегона. Кадам босма дедим-
ку! Ё оёкларингни уриб синдирайми?
- Салим Махфизани хакоратлай
бошлади. - Майли, уриб улдиринг, бу
кунимдан улганим яхши. Нега Худо
жонимни олмайди-я...- алам ила
йигларди аёл. - Менга сиздан хеч
нарса керакмас. Факат
угилларимни курай, бир мартагина багримга
босай, хидларидан туяй, кейин
майли, бир умрга кетаман.
Илтимос, тошбагирлик килманг, - Махфиза
ерга утириб олиб, шундай
зорланардики, эшитган одамнинг
юраги эзилиб кетарди.
- Угилларинг учун сен улгансан!
Уларга кули конга беланган она
керакмас. Утмишинг кора сени.
Йукол, бу ердан! - Салим бир
вактлар жуфти халоли булган, уч
угилни дунёга келтирган аёлини
турткилаб-турткилаб,
дарвозахонадан хайдаб чикарди.
Гала-говурни эшитган куни-
кушнилар ташкарига чикишди.
Бир нима дейишга хеч кимни юраги
дов бермасди. Угиллар хам она
тарафини олмай, козикка ухшаб
туришарди. - Тез кетинг бу ердан! - бакирди
угли Илхом. - Бизни шарманда
килдингиз. - У шундай деб
дарвозани яна ичкаридан кулфлаб,
сукинганча узоклашди. Кушнилар
хам таркалишди. Махфиза
ёлгизланиб, мадорсизланиб
деворга суяниб колди. Шашкатор окаётган
аччик куз ёшлари ажин босган
юзларини ювар, титраб-титраб,
чукиб колган елкалари силкиниб-
силкиниб йигларди........

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 06:05


​​​​У кузлариниюмди-ю утмиш дунёсига гарк
булди. Етти йил олдин шу хонадонда
булиб утган фожиани эслади...
... Эр-хотин куп катори яшашарди.
Аллох уларга кетма-кет уч угил
фарзанд берди. Кайнона-
кайнотаси оламдан утган, кайнакаси Содик
булар билан бир ховлида яшарди.
У ичкиликка муккасидан кетгани
учун хотини уч боласи билан кетиб
колган ва нихоят ажрашишганди.
Содик махаллада монтёрлик килар,
топганини арокхурликка сарфларди.
Ичган пайтлари эс-хушидан
айрилар, укаси билан жанжал
килар, жиянларини хам тинч куймасди.
Махфиза ундан жуда куркарди.
Кузлари бежо кайнакасини курса,
юраги оркасига тортарди. Лекин
эрига бу хакда айтмас, ака-ука
орасига совукчилик тушишини
истамасди. Бир куни кечкурун ошхонада ёлгиз
узи овкат килаётганида кайнакаси
гандираклаб кириб келди. Эри
ишда, угиллари кучада эди.
- Ха, келин, нима овкат бугун? -
Содик Махфизага якинлашди. - Сиз
жудаям дилкаш, ажойиб аёлсиз-да.
Укам сизни кадрингизга етмайди. -
Содик кутилмаганда Махфизага
ташланди. Ожиза аёл дод солар,
кайнакасига каршилик киларди.
Ичган булсаям, унинг бакувват
кулларидан чиколмасди. Узини
йукотиб куйган аёл стол устидан
пичокни олиб, кайнакасининг дуч
келган жойига ура бошлади.
Угиллари, кушнилар кириб
келганда Содик конига беланиб ётар,
Махфиза даг-даг калтираб, дод
солиб йигларди.
- Узи айбдор, менга ташланди. Мен
узимни химоя килдим.
Улдирмокчи эмасдим...
У факат шу гапни такрорлаб,
йигларди. Кейин милиция келди. Унинг
кулларига кишан солиб,
панжарали машинага утказиб, олиб кетишди.
Содикни "тез ёрдам" машинаси
жуда огир ахволда шифохонага олиб
кетди. Содик хушига келмай турт
кундан кейин вафот этди. Эри уша
куннинг узиёк хотинига талок
берди. " Бу акамни ёмон курарди. Касддан
улдирган акамни", деган гапни
ушлаб олди. Махфизанинг
биттагина синглиси бор эди. Бир марта судга
келдию шу билан оёги узилди.
Балки эри рухсат бермагандир. Отаси
кексайиб колган, кулидан хеч
нарса келмасди. Шу тарика Махфиза
анча йилга камалди. Бу вокеа махаллада
анча вактгача шов-шув булди.
Угиллар наздида хам Махфиза
котилга айланди...
Махфиза аста урнидан туриб,
накшинкор дарвозани куллари
билан пайпаслади.
- Жон угилларим, дарвозани
очинглар, гунохкор онангизни
кечиринглар... Онанг сени излаб келди,
Дарвозангни оч болам!
Юраккинам абгор булган,
Дармон булгин жон болам!
Дийдорингга туяй деб,
Остонангга келдим мен.
Нахот, пешвоз чикмасанг,
Дарвозангни оч, болам!..
Махфиза йиглаб-йиглабяна
деворга суяниб утириб колди. Кушни аёл
чидолмади. Келиб Махфизани
уйига олиб кирди. Ювинишга шароит
яратиб берди. Кийим-кечак берди.
Биргалашиб овкатланишди.
Дардлашишди. Махфиза
кушнисига миннатдорчилик билдирди.
Эрталаб тонг сахарда эса уз дарвозаси
томон охирги марта каради-ю йулида
давом этди. Туппа-тугри шахардаги
Мехр мурувват уйига келди. Узига
ухшаган кисматдошлари даврасига
кушилди.
БУ ХИКОЯ КАРИЯЛАР УЙИДА
ЯШАЁТГАН МАХФИЗА ОПАНИНГ
СУЗЛАБ БЕРГАНЛАРИ АСОСИДА
ЁЗИЛДИ. ОДАМЛАР ОРАСИДАН МЕХР-МУХАББАТ КУТАРИЛМАСИН ДЕБ УМИДА БОНУ.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 03:58


​​Ночорлик

—Дилбар, чой-пой қил, ниманг бор? Бир хоналик уйнинг торгина ошхонасига қамалган хотини, болаларини олдига чиққан Абдусалим озғингина аёлидан деярли шивирлаб сўради
— Тухум опкелувдим тўртта, ҳаммасини қовурайми? —кўзига тикилди аёли.
—Тухум ейман!— ирғишлади кичик ўғли.
—Меҳмонга иккита қовур, қолган иккитасини болаларга бер!
—Ким ўзи меҳмонингиз? —товани газга қўйиб, идишдаги охирги ёэни қуяркан шунчаки сўради Дилбар.
— Қийналиб қолибди, хотини шифохонада ётган экан. Пули тугабди. Бугунги топган пулимни бериб юбораман. Кўчада ёрдам сўради, ҳали исминиям билмайман

Абдусалим бир қўлида чойнак, бир қўлида қовурилган тухумни кўтариб кириб кетди. Дилбар кечки иссиқ овқат ўрнига иштаҳа билан тухум еётган болаларига қараб, "Алҳамдулиллаҳ, бизнинг уйимиз, егани нонимиз, муҳими соғлиғимиз бор", —деб қўйди.
Оёқ кийимларни тартибга келтириш учун йўлакка чиқди-ю, бир лаҳза ўйланиб қолди. Турмуш ўртоғининг кўп кийилаверганидан пошнаси ейилиб, бир ёққа қараб қийшайиб қолган пойафзали ёнида ночорликдан нолиган меҳмоннинг янги туфлиси худди масхара қилгандек ярақлаб турарди...
Феруза Салходжаева

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

22 Oct, 00:32


​​​​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗЛАРИМ... Аллоҳ тонгимизни Ўз нури билан мунаввар қилсин! Кунингиз ҳайру ~ барокатларга тўла бўлсин.!

Яна бир кунни осуда ва хотиржамликда қарши олдик Алҳамдулиллаҳ.!

Табассум қилинг.. Зеро ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган.. Бу дунё ишлари сиқилишингизга арзимайди.. чунки у Аллоҳнинг қўлидадир. Шундай экан, хурсанд бўлган дамларда ҳамиша шукрда, махзун бўлганингизда эса сабрда бўлинг.!

Хафта давомида бахт, қувонч ва омад ортингизда соядек хамроҳлик қилсин.!

Аллоҳ юртимизни тинчлик-омонликда ва барчамизни барокатда барқарор қилсин ва яхшиликлари ила қувонтирсин. Сизга Аллоҳ муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳ паноҳида ва назарида бўлинг.

Ўқинг... Фақат йиғламанг!