O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12 @onikkinchi Channel on Telegram

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

@onikkinchi


- Футбол ичидаги ва атрофидаги гаплар
- Мухлислар фикри
- Ўзбек футболи
- Расмий хабарларга манбаа кўрсатилади
- Каналдаги маълумотлар расмий мақомга эга эмас.


Каналда зерикмайсиз, унинг учун футболга тушунсангиз етарли!
@onikkinchi -

O'NIKKINCHI O'YINCHI - 12 (Uzbek)

O'NIKKINCHI O'YINCHI - 12 kanali O'zbekistondagi eng mashhur futbol yangiliklarini va tadbirlarni taqdim etadi. Kanalda futbol bilan bog'liq hamma narsa bor - futbol ichidagi va atrofidagi gaplar, muhlislar fikri, O'zbek futboli haqida ma'lumotlar va rasmiy habarlar. Bu kanalda eng so'nggi futbol yangiliklari va ma'lumotlar bilan tanishing. Eslatib o'tamiz, kanaldagi ma'lumotlar rasmiy manbalardan olingan ma'lumotlar emas, shuning uchun tezda va to'g'ri sursatda yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @onikkinchi kanaliga obuna bo'lishni unutmang. Futbol hamkasblariga va futbolshunoslarga yo'qisizlik qilmasdan, eng so'nggi futbol dunyo yangiliklarini bilib oling! @onikkinchi - O'zbekiston futboli haqida eng yangi va foydali kanal!

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 11:50


⭕️ Лазиз Қўчқоров Ўзбекистон Хакамлар Маркази рахбарлигидан озод этилди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 11:44


Нефтчи бу мавсум эски тарихни такрорлашга уринмоқда. Фарғонага келадиган клублар энди югуришга мажбур. Левченко қўл остида Суперлиганинг ЭНГ яхшилари жамланди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 07:32


⏏️ Йигитларга омад, канал мухлисбоп бўлсин!

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 07:32


Bugun Transferlar olamidagi eng yaxshi maʼlumotlar manshu kanalimizga joylanadi👇

https://t.me/+3PATL6PHMHdiYzRi

Obuna Bolish esdan chiqmasin albatta manzil: https://t.me/+3PATL6PHMHdiYzRi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 07:09


⭕️ Олимпик ва Металлургнинг Суперлигадаги иштироки "кесилиши" фонида футбол ишқибозлари орасида элитанинг 16- жамоаси қайси эканлиги кўп муҳокамага сабаб бўлмоқда. Хоразм иштирокини барча истаса хам, клуб рахбарияти олдида катта хажмли ишлар турибди:
⭕️ Чими талабга жавоб берадиган майдон
⭕️ ВАР технологияси учун шароит
⭕️ Ёруғлик сифати яхши бўлган Прожектор
Жамоа май ойига қадар ОФК лицензиясини хам олиши керак бўлади. Ўтган мавсум мураббийларнинг етарли лицензиялари бўлмагани учун ОФК лицензияси берилмаган.
Локомотивда эса ишлар анча яхши, жамоада қарз, майдон, ВАР ва медиа зона, мураббийга қўйилган талаблар бўйича муаммо йўқ.
Солиштир асносида қаралса хам ПФЛга муаммо керак эмасдек. Шу сабаб катта эҳтимол билан Локомотив Суперлигада ўйнайди. Зотан клуб трансфер бозорида хам фаол.
Агар футбол спорт принциплари ва мухлислар учун ўйналадиган бўлса Хоразмга имтиёзлар берган холда Суперлигани тортиқ қилишлари керак.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 06:32


➡️ “Лицензиялаш регламенти”га асосан клуб ўз раҳбарияти таркибини ЎзПФЛ
рўйхатидан ўтказиш шарт.

Бунда:
• бош директор (менежер);
• спорт директори;
• техник директор;
• хавфсизлик бўйича офицер;
• матбуот котиби;
• бош мураббий;
• катта мураббий (ёрдамчи мураббий);
• жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;
• дарвозабонлар мураббийи;
• таҳлилчи;
• маъмур;
• шифокор;
• массажчи (физиотерапевт);
• юрисконсулт;
• ёшлар билан ишлаш тизими масъули (академия ёки футбол мактаби
директори);
• U19, U16, U14, U12, U10 жамоалари бош мураббийлари;
• аёллар жамоаси бош мураббийи;
• аёллар U16 жамоаси бош мураббийи;
• футзал жамоаси бош мураббийи;
• футзал U18 жамоаси бош мураббийи

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 04:57


Анталияда тайёргарликни давом эттираётган "Пахтакор" бугун "Юнирия Слабозия" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Баҳс тушликдан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.

P.S. Матбуот котибини ОЛИБ кетган клублар молиявий тарафдан қийналиб қолишмаяпти...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 04:43


⭕️ Трансфермаркт сайти Абдуқодир Хусановнинг Манчестер Ситига эҳтимолий трансферини 73% деб баҳоламоқда.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Jan, 04:34


⭕️ Бугун Бухоро клуби рахбарияти иштирокида мухлислар ва ОАВ учун йил якунларига аталган йиғилиш бўлиб ўтади.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

29 Dec, 14:45


Well done!

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

13 Dec, 10:56


💣...

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

11 Dec, 09:06


No comment...

#qobiljonovdanolindi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 19:45


Нефтчи: " Нимўляпти?! Борми оғриқ?

2025- йил бу таркиб билан Левченко асл тажрибасини кўрсата олади деган умиддаман .

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 17:39


⭕️ Тажрибали футбол мутахассиси, ўзбекистонлик Ислом Аҳмедов Абдиш-Ота клуби бош мураббийлигини тарк етгани айтилмоқда.

Балки Суперлигамизга қайтар...?

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 17:31


Вохани кўрди, пойтахтни кўрди, энди навбат Водийми...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 16:03


⭕️ Водийда трансфер ойнаси очилмасдан "портлаётган" пайтда Олимпик тарихга айланмоқда...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 14:06


⭕️ Нефтчи бошлади!

Кутилганидек, Аброр Исмоилов яна эркин агент сифатида Нефтчи футболчисига айланмоқда.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 12:02


Совуқ. Сирпанчиқ майдон.

Орият ( шундай десак хам адашмаган бўламиз) учун кечган баҳсда Металлург кутилганидек ғалаба қозониб, элитада 16- жамоага айланди.

Реал Мадрид академияси билан 2023-2027 - йилларга мўлжалланган хамкорлик тўхтаб қолмайдиган бўлди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 05:25


⚽️ 19 йиллик фаолият, 17 та титул, 10 та клуб - Португалиялик Нани ўз футболчилик фаолиятини якунлади.
👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 05:04


2021- йилда келишилган ўйинда қатнашгани учун 3 йилга дисквалификацияга учраган Шерзод Қосимов 2025- йилдан яна ўзбек футболига қайтиши мумкин. Унинг чеклови бу йил сўнггида якунланади. Маълумотларга кўра у АҚШда фаолият олиб бораётганди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 04:10


⭕️ Шерзод Насруллаевнинг шартномаси йил якунида ниҳоясига етади.
Футболчи билан қисқа сухбатдан шу маълум бўлдики, у январда аввало хориж клублари таклифларини сўнгра Суперлига клублари таклифларини кўриб чиқади. У шу кунга қадар бирор клуб билан на ёзма ва на оғзаки келишувга эришган.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Dec, 01:56


Абдуқодир Хусановнинг кечаги баҳсдаги олган бали энг юқорилардан бири бўлди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Dec, 09:46


🛑 Милан ўзининг 125 йиллик юбилейи муносабати билан 15.12.2024 кунги Женоага қарши баҳсда маҳсус либосда майдонга тушади.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Dec, 06:46


⚽️ Зарбалар аниқлиги бўйича Суперлига статистикаси. ТОП-3.

1) Динамо - 73 %
2) Навбахор - 71 %
3) Пахтакор - 68 %

Манбаа: #statisticsfootballplatform

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Dec, 04:13


39-ёшли Криштиано Роналду 2024-йилда 51 ўйин ўтказиб, 43 та гол уришга эришди.

Қолган йиллардаги натижалари:
2023: 56 ўйин | 50 гол
2022: 46 ўйин | 26 гол
2021: 65 ўйин | 46 гол
2020: 45 ўйин | 44 гол
2019: 50 ўйин | 39 гол
2018: 53 ўйин | 49 гол
2017: 60 ўйин | 53 гол
2016: 57 ўйин | 55 гол
2015: 57 ўйин | 57 гол
2014: 60 ўйин | 61 гол
2013: 59 ўйин | 69 гол
2012: 71 ўйин | 63 гол
2011: 60 ўйин | 60 гол
2010: 59 ўйин | 48 гол
2009: 49 ўйин | 30 гол
2008: 58 ўйин | 35 гол
2007: 60 ўйин | 34 гол
2006: 60 ўйин | 25 гол
2005: 64 ўйин | 15 гол
2004: 60 ўйин | 8 гол
2003: 36 ўйин | 1 гол
2002: 16 ўйин | 5 гол

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Dec, 02:08


Манчестер Юнайтеднинг кечаги мағлубиятига ишланган карикатура.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

07 Dec, 03:58


Хозирда ПФЛ ва Футболчилар Уюшмаси билан маош ва бошқа масалаларда муаммоси бўлмаган:
ОКМК
Сурхон
Динамо
Бунёдкор
Қизилқум
Машъал
Шўртан
Қўқон-1912
Бухоро
Металлург
Арал
Хоразм
Дўстлик

клублари янги мавсум учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олади. Таъқиқ йўқ.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

06 Dec, 12:31


Тез орада Лушан Навбахор учун 4 нафар Бунёдкор академия тарбияланувчиларини олиб келади.
Навбахорни ёшартириш ишлари бошланди.
Янги мавсумнинг иккинчи даврасидан Одил Аҳмедов академиясидан хам футболчилар жалб қилиш режалаштирилган.
Бир тарафдан тўғри қарор, миллиардларсиз, суний иширилмаган жамоа тузиш ҳар қандай холатда хам фойдали. Энг камида Наманган футболи ютади.
👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

05 Dec, 10:00


⭕️ Мавсумни Ордабасида ўтказган Жасур Яхшибоевга Нефтчидан таклиф бор дея хабар бермоқда Қозоғистон ОАВ.

Баку гўзал шаҳар.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

05 Dec, 04:57


⚽️ Қўқон-1912 нинг майдони Суперлига учун тайёр!

🥅 Майдонда Прожектор, медиа-зона, ВАР учун барча шароитлар янгидан хозирланди. Чим янгиси билан алмаштирилди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

01 Dec, 18:53


⚽️ Қўқон-1912 клубининг ашаддий мухлислари Суперлига ўтиш ўйини учун чорлов ишларини бошлаб юборишди. Суратдаги реклама баннерлари шахар бўйлаб тарқатилмоқда.
Қўқонга Суперлига, катта футбол хавоси зарур!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

01 Dec, 16:05


🗣 Виталий Левченконинг Нефтчидаги кейинги фаолияти борасида бир қанча гап-сўзлар урчимоқда. Хозирги кунда аниқ маълумот шуки, Виталий Левченко ва унинг ёрдамчилари учун бошқа жамоалардан хеч қандай таклиф йўқ. Клубдаги фаолияти янги хафтада тор доирада кечадиган рахбарият билан учрашув хулосасига боғлиқ. Шундай экан , у хали Нефтчида ва амалда шартномага эга.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

01 Dec, 09:08


Андижон ОЧЛдаги омадли иштироки учун рахбарият бор имкониятни ишга солади.
Кун тартибидаги масала - бош мураббий.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

01 Dec, 04:51


⭕️ Нефтчининг ёш иқтидорли футболчиси Дониёр Валиев жамоани тарк этадиган кўринади. Деярли асосий таркибга имконият берилмаган футболчи ўз омадини бошқа Суперлига клубларидан қидириб кўради. Унга бир қатор клублардан қизиқиш бор.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Nov, 13:30


💣 Янги хафтадан Нефтчи кўмиб қўйган миналар "портлайди".

Oҳ, нақадар гўзалсан, Фарғона!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Nov, 13:02


Аллақачон "кўмиб" бўлишибди...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Nov, 12:43


⚽️ Жамшид Искендеров Қатар клуби билан келиша олмаса, 2025- йилги мавсумни Суперлигада ЭНГ катта сметага эга клуб бўлиши кутилаётган Нефтчида давом эттириши мумкин.

Унинг олдидаги Локомотив вариантини бугун Левченко шогирдлари пучга чиқарди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Nov, 12:39


Нефтчи Левченко билан навбатдаги тарихий натижани қўлга киритди.
Жамоа жадвалда Пахтакордан тепада якунлади. Бу 23 йил аввал , 2001 - йилда содир бўлганди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Nov, 04:03


🏆 Бугун СУПЕРЛИГА -2024 йилги мавсум ўз ниҳоясига етади. Хозирги кунга қадар фақат чемпионлик хал бўлган. Элитани ким тарк этиши, кумуш ва бронзачилар бугун 17:00 қадар маълум бўлади.

Жуда кўп футболчилар айнан бугунги баҳсларнинг натижасини кутиб туришибди. Айримларининг омади келса, айримларининг эса тарвузи қўлтиғидан тушиши табиий.

Трансфер таъқиқига тушиш эҳтимоли бор клублар аллақачон трансфер ойнаси очилмасдан отни қамчилаган.

Эртадан бошлаб "кўмилган миналар портлашни" бошлайди.

P.S. Расмга парво қилманглар.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Nov, 02:24


- Анваржон, мавсум бошида бу қадар яхши натижага эришаман деб ўйлаганмидингиз? Хар холда Абрамовнинг асосий таркибига кириш хам осон эмас...
- Албатта, хар бир мавсумга Оллохдан сўраб бошқача тайёргарлик қиламан. Шукурки, мавсум ёмон ўтмади. Карленович қўл остида рақобат кучли ва у айнан таркибга мосини туширади.
- Суперлига деярли тугаб бўлди ва қишки трансфер ойнаси яқинда очилади. Анвар Хожимирзаевни янги мавсум бошқа клубда кўрамизми...?
- Чемпионатни яхши кайфиятда тугатаверайлик. Хали хеч нима аниқ эмас. Қолиш хам, кетиш хам.
- Бу мавсум қайси тур, қайси бахс қийин кечди. Эсда қоларли.
- Деярли хаммаси.Осон ўйин қолмади Суперлигада. Охирги турлар шунчаки ёняпти.
- Мухлислар сизни терма жамоага чақиришларини истамоқда. Умуман термамизни мундиалга чиқиш имконини қандай бахолайсиз?
- Мундиалга насиб қилса чиқамиз. Имконимиз бор. Йигитлар мехнат қилишмоқда. Терма учун мен хам боримни бериб ўйнар эдим.
- Сухбат учун рахмат.
Жасур Мирзамахмудов сухбатлашди
👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Nov, 02:14


⚽️ Суперлигада ўзбек хужумчиларининг обрўсини легионерлар олдида кўтариб тураётган Анвар Хожимирзаев трансфер бахоси шу икки йил ичида қарийб 5 баробар ошди. 2023-йилги мавсум Про Лигада тўпурар бўлган хужумчи 2024-йил элитада хам "боши айланиб" қолмади- 10 та гол. Фаолияти давомида Навбахор, Истиқлол (Фарғона), Нефтчи, Қўқон-1912 клубларда тўп сурган Хожимирзаев Абрамов Динамосида янги сахифа очди.
👉 @onikkinchi
Сизларга футболчи билан кичик сухбатни тақдим қиламан.

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

24 Nov, 15:55


Нефтчи тарихий натижани такрорлаши мумкин.
Агар Виталий Левченко шогирдлари сўнги турда сафарда Локомотивни мағлуб қила олса, жадвални Пахтакордан тепада якунлайди.
Нефтчи охирги бор 2001 - йилда ( чемпион бўлган йили) бу натижага эришганди.

Сизнингча, Нефтчи буни уддалай оладими?

👍 - ҳа
👌- йўқ

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

24 Nov, 15:18


Алданиб қолишидан чўчиган Владимир Козак Ҳиндистон клуби билан шартномани бекор қилди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

24 Nov, 14:36


Кимга нима? Ким қаерга?

26- тур Ўзбекистон Суперлигаси хал қилувчи турига айланди. Боз устига энг сўнгиси!

Насаф-Металлург
Локомотив - Нефтчи
ОКМК - Қизилқум
Динамо - Сўғдиёна
Сурхон - Олимпик
Навбахор - Андижон
Бунёдкор - Пахтакор

Ўйинлар айни кун ва айни соатларда бошланади.
Шу ўринда футбол эркаклар ўйини эканини жамоаларга эслатиб ўтаман )

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

24 Nov, 14:22


25-тур бахслари якунланди.

Чемпионликдан ташқари қолган барчаси охирги -26-турга қолди.
⚽️ Ушбу турда мухлислар жами 7 ўйинда 16 голни гувоҳи бўлишди.
3 ўйинда 2-0 хисоби такрорланди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

22 Nov, 08:22


⭕️ Тошкентга таклиф қилинган Йоахим Лёв борасида бир неча миш-мишлар тарқалди.

Йиллик маоши 3,9 миллион € ни ташкил этувчи мураббий келажагини Пахтакорга боғлашмоқда .
Тўғри, хозир Пахтакорда ҳар қандай вазият чигал.
Лекин, Шайтанат филмини кўрганлар эсласин, "ВинЗаводни" қўлга киритишни иккита йўли бор, биринчи режа амалга ошиб бўлди. Пахтакор" ўтирди" . Энди "олим"ларнинг кашфиётлари сабаб клуб гуллаб яшнаса...ажаб эмас.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

12 Nov, 12:47


#инсайд
💣 Локомотив ( Тошкент) Черан ва Эҳсоне Панжшанбега аниқ ва рад қилиб бўлмас таклиф киритган.
Агар Локомотив Суперлигада қолишни уддаласа, 2025- йилги мавсумда молиявий бақувват клуб қаторида бўлади.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

10 Nov, 16:10


Собиқ Нефтчи Фарғона футболчилари бир даврада.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

10 Nov, 08:59


💼 Жаноб Левченконинг кечаги баҳсдан ( Сурхон - Нефтчи) кейинги интервьюсидан кўчирма :
- "Андижон" клуби сизга қизиқиш билдираётгани ҳақида нималар дея оласиз? Сиз Чемпионлар лигасида "Истиқлол" билан ажойиб натижага эришган мураббийсиз-ку.
- "Истиқлол"ни назарда тутаяпсизми? Улар ҳам менга қизиқиш билдираётган эканми? Ҳар бир мураббий ўз амбицияларига эга. Ҳамма халқаро майдонда иштирок этишни истайди. Мен "Нефтчи" билан ОЧЛга чиқишни истардим, аммо буни уддалай олмадик.

Р.S. Демак мураббийнинг келаси 2025- йилги режаларида Нефтчи билан ОЧЛ учун курашиш йўқ.
Бу йил уддалай олмадими, то мақсадга етгунча давом этиш, ишониш йўқ экан чоғи...

Мухлислар ишончини тасаввур қилаверинг...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

10 Nov, 04:20


Ёшлар билан яхши ишлай оладиган мураббийлар Суперлигамизга келса, натижа қила оладими?

👍 - ҳа
👎 - йўқ

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Nov, 15:57


Жасур Жалолиддинов ва Силванус Нимели ўз жамоасининг (Сумгайит ФК) эртангилик баҳсига тайёргарлик қилмоқда.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Nov, 15:25


✈️🇺🇿 Бугун водий клубларининг бирига бош мураббий бўлиши кутилаётган мутахассис Тошкентга учиб келади.
10-15- ноябрь кунларига қадар эса музокаралар якунланиши кутилмоқда.

Вазиятни кузатамиз.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

07 Nov, 14:43


⚽️ Абрамовнинг топилмаси - Хислат Халиловни йил кашфиёти дея оламиз!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

06 Nov, 08:09


🏆 Андижонда яна битта Кубок!

⭕️ Республика махаллалар ўртасида бўлиб ўтган "Беш ташаббус" футбол мусобақаларида хам Андижоннинг Обод турмуш маҳалласи Кубок сохибига айланди.

2- ўрин Жиззах, 3- ўрин эса Тошкент шахрига насиб қилди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

06 Nov, 07:48


"Сен баҳорни соғинмадингми?"

Август ойидаги қўпол хатоси сабаб кўринмай қолган Асимовнинг йўқлиги Суперлигада бошқа хакамларни танишимизга сабаб бўлди. Бир ёмонни бир яхшисиям бор дегани шу бўлса керакда.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

05 Nov, 20:10


⚽️ Ўзбекистонлик мураббий Ислом Аҳмедов бошчилигидаги Абдыш- Ота клуби Қирғизистон чемпионига айланди!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

05 Nov, 17:51


Ҳали мавсум тугамасдан янги мавсум муҳокамалари ва эҳтимолий трансферлари ҳақида футбол мухлислари ва журналистлар томонидан фикрлар янграмоқда.
Лекин... Шуни унутмаслик керакки, бу мавсумни ортиқча молиявий талофатларсиз тугатиш Насаф , Пахтакор, ОКМК, Қизилқумга насиб қилади чоғи.

Хатто ишчи-ходимларга бир неча ойдан бери маош бера олмайдиган клубга халитдан у ёки бу футболчи билан қилинган музокара хабарини сиздириш ярамайди.

Халқимиз топиб гапирган :
"Уйда чакса ун йўқ, том тагида қўш тандир"

Яқинда доимги "санкциячиларни" қайта эшитасиз.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

05 Nov, 07:38


Муштумдан ажойиб "мушт"

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

03 Nov, 06:56


Металлург Колосовскийни истеъфога чиқарди.

Демак мантиқ ўз ўрнида. Бабаян Локога борса, бу шахснинг иш жойи хам тайин бўлади.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

01 Nov, 12:56


Насафнинг собиқ футболчиси бошқариб борган ўинда Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз тарихида илк бор Ўзбекистон Чемпиони деган номга сазовор бўлишди.

Табрик!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

01 Nov, 05:09


Бугун бўлиб ўтадиган Локомотив - Насаф баҳси учун чипталар 40 минг сўмдан, соат 12:00 да Дўстлик ўйингохи кириш қисмида сотилишни бошлайди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

01 Nov, 02:16


⭕️ Жоэл Кожога Насафдан жиддий таклиф бўлди. Лекин футболчи хозирча чет элдан келаётган таклифлар бўйича қизиқмоқда. Агар Бердиев Эрон клубига бош мураббий сифатида кетадиган бўлса хам футболчини чорлов даражаси камайиб қолмайди. Рўзиқул ака ўзи билан 3-4 нафар футболчи олиб кета олади.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

31 Oct, 19:35


Жўжани санайдиган ноябрь, хуш келдинг!

Ноябрь - воҳа ва пойтахт жамоалари учун мухим ой бўлиб, асосан жадвалдаги ўринлари учун кураш олиб борадилар. Асосий эътибор очко олишга қаратилади.

Ноябрь - водий жамоалари учун молиявий муаммолар эшигини очиб берадиган ой. Чунки бу ойда "кимдир" "ари инини" тўзитиб, ойлик маошлар кечикаётгани, қишки трансферда таьқиқлар кутиб тургани хақида бонг уради. Қарабсизки, омма эьтиборига тушган хабарлар ПФЛга етиб бориб, яхшигина муаммога айланади.

Ноябрь - майдон холатини сақлаб қолиш,майсани асраш учун агрофирмаларга яхшигина даромад олиб келадиган ой.

Хуллас, ноябрь, эски эртакларни тугатиб, янгисини бошлаб берадиган ой.


👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

31 Oct, 16:28


🏆 Ҳалқона жаргонда айтганда агар эртага Насафга "эчки халал бермаса" 2011,2017,2020,2023- йилги мавсумларда охирига етмай қолган ишини якунлаб, муддатидан аввал чемпион бўлишади. Бу бахс Насафчилар учун чемпионатлар доирасидаги 793- баҳсдир.

Ўз академияси, стратегияси, Осиё ареналаридаги ўз ўрни, ОФК доирасидаги мусобақалардаги мавқега эга клуб аллақачон Ўзбекистон чемпиони деган номга эга чиқиши керак эди. Лекин ўша даврларда "эчки халақит" бериб қолган...

Эртага Қаршилик мухлислар учун унутилмас кун бўлиши кутилмоқда.


👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Oct, 17:08


Фарғона ФА дан ажойиб "антирекорд" !

22 та ўйинда ўз дарвозасидан 102 та гол ўтказиб юбориш ўзи бир маҳорат.

Фарғона футболини юзи...ми?

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Oct, 08:58


⭕️ Яхши янгилик!

2025- йил Ўзбекистонда футбол учрашувларини сифатли транслация қилиш мақсадида кўчма телевизион станция учун бюджетдан қарийб 109 миллиард сўм ажратиш бўйича қарор тасдиқланди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

30 Oct, 08:02


💣 Челси, Ньюкасл, Манчестер Юнайтед скаутлари Ланс билан Абдуқодир Хусанов трансферини баҳолаш бўйича таклифларини ўрганишни бошлашди дея хабар бермоқда #GOAL24 нашри.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

28 Oct, 13:11


⚽️ 🤝 ⚽️ Ўзбекистон - Бавария ( Германия) хамкорлик ташкилоти раиси ФАРҒОНАДА вилоят Хокими билан учрашиб, таълим,саноат , спорт масалаларида бир қатор лойиҳаларни мухокама қилишди.

Ўша гап: Фарғонада Марказий Осиё Футбол академияси ташкил қилинса борми...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

28 Oct, 13:08


Нефтчи сафарда ОКМК устидан ғалабага эришди!
Бу ютуқ клубнинг Ўзбекистон футбол чемпионатлари тарихидаги 500 - ғалабасидир!

P.S. Бир пайтлар Насафдан чемпионликни юлиб олган Нефтчи бугун уларга шу чемпионликни (деярли) тортиқ қилишди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

28 Oct, 12:32


⭕️ МЮ мухлислари қутилди!

Эрик Тен Хаг истеъфога чиқарилди!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

26 Oct, 13:08


⭕️ Пахтакор Суперлига тарихидаги расво мавсумини ўтказмоқда.
Қизилқум эса бугун 23 йил аввал қилган ишини такрорлади: Пахтакор мағлуб этилди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

25 Oct, 16:31


#reklama
🤩 Aziz o'qituvchilar, repetitorlik qilib, qo'shimcha daromad qilishingiz mumkin!
1-2-3-4- sinflar uchun
Prezident maktabi va Al-Xorazmiy nomidagi tayanch ixtisoslashtirilgan maktablarga tayyorgarlik ko'ruvchilar uchun Matematikad "Masalalar to'plami va misollar to'plami .

🔴 Kitoblar elektron PDF format shaklida SOTILADI!

     🔸 MAVZULASHTIRILGAN MISOLLAR TO'PLAMI
     🔸 YOZMA ISH, TEST VA OCHIQ TEST KO'RINISHIDA
     🔸 CAMBRIDGE ADMISSION TESTING DASTURI ASOSIDA
     🔸 YANGI DARSLIK QIYINLIK DARAJASIDA

😉 Yuqorida sanab o'tilgan sifatlarga ega kitob hammaga birdek xush kelishi aniq, chunki hozirda aynan bu turdagi kitoblarni topish amri-mahol

ARDITO STUDY CENTRE

@ardito_777 ga murojaat

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

23 Oct, 12:44


Бугун Нефтчи билан ДЎСТОНА хайрлашган Жасур Жалолиддинов харакатлари рақамларда:

10 та ўйин, шундан:
2 та ўйин тўлиқ
Жами 613 дақиқа
2 гол + 1 ассист
3 сариқ карточка

P.S. Тўғриси, биз хам кўпроғини кутгандик .

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

23 Oct, 11:48


⚽️ Навбахор - Металлург ўйини учун чипта нархи барча секторларга 20 минг сўм этиб белгиланди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

22 Oct, 18:14


#neftchitime

Ўйинни асосан ўтириб кузатадиган Виталий Левченко мавсум охиригача клубда қолади. Қолмасаям бўлмайдида... Эвазига отни калласидай товон пули кутиб турибди ( норасмий хабарларга кўра 5 миллиарддан кўп) .

💣 Нефтчида ноябрь ойи ўртасида бомба хабарлар хам пайдо бўла бошлайди. НЕФТЧИ афсонаси қайтмоқда чоғи...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

20 Oct, 13:58


⭕️ Барселонада тажриба орттирган, УЭФА Про лицензияси эгаси Никола Лазаревич ҳақида ЭШИТДИК-ДА! сўзи билан постлар бошланиб қолади чоғи...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

19 Oct, 16:52


🎙 Zuhriddin Hakimovdan "Neftchi" - "Navbahor" bahsi uchun maxsus she'r

@Zuhriddin_Hakimov

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

18 Oct, 15:01


Насаф қоқилди.

Сурхон Қаршида аждарлар билан ғалабага тенг дурранга эришди.

Насруллаевнинг ( Насаф) хатти харакатлари спортга зид. ПФЛ Тартиб Интизом Қўмитаси жим турмайди.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

17 Oct, 18:53


⭕️ Фарғона вилояти Хокими билан музокара ўтказган Омар Имтиаз футболга бегона эмас. У Франциянинг Ницца жамоаси акциядорлари кенгаши аъзоси хисобланади, хамда бу йил августда Бенфика клубининг 16,38 % акцияларини хам қўлга киритиш учун " оғиз " солган.

Агар Фарғонада Ўрта Осиё Футбол академияси ташкил қилинса борми...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

17 Oct, 16:19


💥 Британия компанияси Фарғонада футбол академиясини ташкил қилиш таклифи билан чиқди.

Учрашувда Фарғона вилояти Хокими , Вилоят ФФ рахбари ва Нефтчи бош мураббийи Виталий Левченко иштирок этди.
👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

16 Oct, 13:45


Манчестер Юнайтед клуб учун меҳнатини аямаган Алекс Фергюссонга элчилик учун маош тўламайдиган бўлганди.
Энди Сер Алекс ўйиндан кейин МЮ кийиниш хонасига хам кира олмайдиган бўлди.

Янгиланаётган МЮ учун фалсафа: қаердан келади шунақа фикрлар, каллаларингга сизларни?!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

16 Oct, 11:21


Но коммент )

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

12 Oct, 09:09


Championat asia журналисти Абдулазиз ака Искандаров бўйдоқлар сафини тарк этмоқда!
Абдулазиз акага бахт,омад тилаймиз!

#borardik😁
#toylarmuborak👏
👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

11 Oct, 05:49


Бежизга молларга МАША деб исм қўйишмас экан...!

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

09 Oct, 05:29


Адолатли тенг тақсимот қани?

Ҳар бир ўзбекистонлик ашаддий мухлислар интиқлик билан кутаётган Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан миллий жамоамизни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган фан-клублар учун нохуш хабар тарқалди.

Эмишки, ЖЧ-2026 ҳал қилувчи босқичнинг энг муҳим ўйини бўлган Ўзбекистон – Эрон учрашуви учун ЎФА томонидан барча клубларга жами 400та чипта, шундан 300таси «Андижон» фан-клуби учун, қолган барча жамоалар фан-клубларига эса бор йўғи 5 донадан чипта берилади... Шу жумладан, «Динамо» фан-клубига ҳам...

Миллий жамоамизнинг ҳар бир ўйинида, ҳаттоки қизиқиш унча юқори бўлмаган ўртоқлик ўйинларида ҳам Самарқанддан Тошкентга бориб Ўзбекистон МТЖни қўллаб-қувватладик, энди эса энг муҳим ўйинлар қолганда жонкуяр мухлисларнинг шунчаки четга суриб қўйилаётгани адолатданми? Гап йўқ, «Андижон» фан-клуби кубок финалида ажойиб қўллаб-қувватлади, аммо мамлакатнинг бош жамоаси ўйинида барча шаҳар ва вилоятлар жамоаларига тенг кўз билан қараш керак эмасми? Шунча пайт тенг тақсимот бўлганди, нега энди энг муҳим паллада ажратиш бошланди? Бўлаётган мана шундай инсофсизликларнинг уволи якунда миллий жамоанинг омадсизликларига сабаб бўлиб қолмайдими? Мухлис керак бўлганда хатлар ёзиб, 50тадан, керак бўлса 100та чипта бериларди, энди Эрондек жамоалар келаётганда ажратиб қўйиш бошландими? Адолат, ҳақиқат қаерда қолди? Тирикми у ўзи?

🥁 👉 @DinamoSamarqand

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

08 Oct, 07:07


🏆 Тожикистон терма жамоаси 11-14 октабрда Тайландда Халқаро турнирда иштирок этади.

Шунингдек, улар ноябрь ойида Россия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишдан бош тортишган.

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

06 Oct, 06:25


Нигоҳлар...

Футбол бу...

👉 @onikkinchi

O'N IKKINCHI O'YINCHI - 12

05 Oct, 15:32


Андижон футболчилари клубнинг 60- йиллик юбилейига мухлислар ва Водий учун ОЧЛни совға қилди!

👉 @onikkinchi