Қоида:
Бир тил чеккадан бирон сўз олишга мажбур қолганида у сўзни ўз тилининг айтилиш (талаффуз) қоидасига мослаб олади (айрим чет сўз маҳаллий тил айтилиш қоидасига уйғун келса, ўзгармасдан ҳам кирса бўлади). Бутун дунё тиллари четдан мана шу қоида асосида сўз қабул қилади.
Нимагадир фақат ўзбек тили бегана сўзни айни бегана шаклда олишга мажбурланган, мияларимизга сингдирилган.
То бу бузғунчиликдан қутулмас ва тилимизнинг сўз қабул қилиш мустақил қобилиятини тикламас эканмиз, ўзбек тили тобора қарамлашиб, қашшоқлашиб, хунуклашиб кетаверади.
Бир нечта ўрнак бераман:
"Велосипед" эмас, ВАЛАСАПИД бўлади.
"Акумулятор" эмас, АКИМЛАТИР бўлади.
"Вулканизация" эмас, ВУЛҚОНЛАШ бўлади.
"Глобализация" эмас, ГЛОБАЛЛАШУВ бўлади.
"Телефон" эмас, ТИЛПОН бўлади.
"Машина" эмас, МОШИНА бўлади.
"Аппарат" эмас, АПАРАТ бўлади.
"Автомат" эмас, АПТАМАТ бўлади.
"Ноль" эмас, НЎЛ бўлади.
Ва ҳоказо...
Ўзбекча шаклларнинг айримлари агар кўзларингизга ғалати кўринаётган ва қулоқларингизга ғалати эшитилаётган бўлса, бу нарса қоиданинг камчилиги эмас, балки кўзларингиз ва қулоқларингиз етти ёт бегана сўзга ва тескари "қоида"га аллақачон ўрганиб қолганидандир, тилингиз мустақиллигини йўқотганидандир.
Ора-орада шу каби ўрнаклар беришда давом этамиз, иншаоллоҳ.