Последние посты Alimoff (@nurbekalimov) в Telegram

Посты канала Alimoff  

Alimoff
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff

Реклама - @The_Blesssed

Альтер Эго 👉 @Alimofflive
21,243 подписчиков
2,000 фото
944 видео
Последнее обновление 06.03.2025 22:45

Похожие каналы

davletovuz
82,933 подписчиков
Mikrofon ko‘targan ayol
5,113 подписчиков
Bored Panda
2,262 подписчиков

Последний контент, опубликованный в Alimoff на Telegram

Alimoff

06 Mar, 16:11

2,114

Москванинг Манеж майдонидаги энг йирик намойиш ҳақида

1991 йил 10 март куни Москва шаҳридаги Манеж майдонида Совет Иттифоқи тарихидаги энг йирик антиҳукумат намойишларидан бири бўлиб ўтади. Бу намойишда юз минглаб одамлар Михаил Горбачёвнинг истеъфосини талаб қилиб кўчаларга чиқишади.

1980-йиллар охири ва 1990-йиллар бошларида Совет Иттифоқи улкан иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий инқирозни бошдан кечираётган эди. Горбачёв томонидан бошланган “қайта қуриш” ва “ошкоралик” сиёсати бошланғич даврда умид бағишлаган бўлса-да, вақт ўтиши билан мамлакатдаги муаммоларни янада чуқурлаштиради. Иқтисодий таназзул, дефолт ҳолатидаги корхоналар, маош ва маҳсулот таъминотидаги узилишлар аҳоли норозилигини кучайтиради. Шу билан бирга, миллий республикаларда мустақилликка интилиш кучая бошлайди, бу эса марказий ҳукуматга нисбатан ишончни пасайтиради.

10 март куни Москвадаги Манеж майдонига турли мухолифат кучлари, шу жумладан, “Демократик Россия” ҳаракати, миллатчилик ва либерал гуруҳлар, ҳамда оддий норози фуқаролар йиғилади. Намойишда қатнашганларнинг сони 500 мингга яқин бўлгани айтилса, баъзи манбалар бу рақамни 800 минггача баҳолайди.

Намойишчиларнинг асосий талаби – Горбачёвнинг истеъфоси, КГБ ва КПССнинг ҳокимиятдан четлатилиши, шунингдек, ҳақиқий демократик ислоҳотларни амалга ошириш эди. Шиорлар орасида “Долой КПСС!”, “Горбачёв, кет!”, “Эркинлик ва демократия!” каби чақириқлар кўп эшитиларди.

Совет ҳукумати бу намойишни қаттиққўллик билан тарқатишга ҳаракат қилади. Намойиш олдидан Москвада ҳарбий ҳолат жорий этилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Ҳукумат Манеж майдонини қуршаб олиш учун кучли полиция ва ички қўшинларни сафарбар этди. Намойишчиларга қарши ОМОН ва КГБ кучлари жалб қилинади. Бир қанча намойишчилар калтакланиб, бир қисми ҳибсга олинади.

Шу билан бирга, намойишни тинч тарзда тарқатишга ҳаракат қилишади, чунки ҳукумат катта тўқнашувлардан қочишни афзал кўрарди. Намойишчиларнинг босими остида Совет ҳукумати маълум вақтга чекинади, лекин сиёсий инқироз янада чуқурлашади.

Манеж майдонидаги бу намойиш Совет Иттифоқининг парчаланишида муҳим воқеалардан бири бўлди. Шундан сўнг мухолифатнинг нуфузи ортиб, СССР ичидаги республикалар мустақиллик учун жиддий қадамлар қўя бошлади. 1991 йил 19-21 август кунлари Совет Иттифоқида “ГКЧП тўнтариши” содир бўлди, бундан сўнг эса декабрь ойига келиб СССР расман тарқаб кетди.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

06 Mar, 11:15

3,119

Тамара Лицинская — қатaғон даврининг бегуноҳ қурбони

1937 йилнинг шафқатсиз қатaғон тўлқини Совет Иттифоқи бўйлаб минглаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган. Улар орасида кечки таълим олаётган оддий талаба — Тамара Всеволодовна Лицинская ҳам бор эди.

Тамара 1910 йилда туғилган, миллати рус, партиясиз эди. У Москва шаҳрида яшаб, Ленин номидаги Ишчилар факультети (Рабфак) кечки бўлимининг 2-курс талабаси бўлган. Рабфак Совет Иттифоқида ишчилар ва камбағаллар учун олий таълим эшигини очиш мақсадида ташкил этилган муассаса эди. Тамара, эҳтимол, келажагини илм ва меҳнат билан боғлашни орзу қилган бўлса керак.

Аммо у ўқишини тугата олмади…

1937 йилнинг 8 февралида Тамара Лицинская “контрреволюцион фаолият” билан шуғулланганликда айбланиб ҳибсга олинади. Ўша йилларда бундай айбловлар одатий ҳолга айланган эди — қатағон машинаси оддий ишчилар, талабалар, зиёлилар, ҳатто партия аъзоларини ҳам аямасди.

Тамара устидан олиб борилган тергов жараёни Совет Иттифоқининг шу даврдаги кўплаб суд жараёнларига ўхшарди — унга қарши ҳеч қандай ишончли далиллар йўқ, лекин айблов аллақачон тайёр эди. Аксарият ҳолатларда, қамоққа олинганлар қийноқлар остида ўзларига қарши кўрсатма беришга мажбур бўлишган ёки сохта гувоҳларнинг гаплари асосида ҳукм чиқарилган.

1937 йил 25 августда СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси Тамара Лицинскаяни ўлим жазосига ҳукм қилади. Худди ўша куни ҳукм ижро этилади – у отиб ташланади.

1958 йил 1 март куни, Сталин вафотидан кейин “тинчлик даври” бошлангач, Тамара Лицинская оқланиб, реабилитация қилинади. Совет ҳукумати унинг бегуноҳлигини тан олди, лекин бу қарор фақат қоғозларда қолиб кетди – унинг ҳаёти аллақачон поёнига етган эди.

Тамаранинг қисмати унинг онаси — Александра Петровна Лицинская (1889 йилда туғилган) билан ҳам боғлиқ. Маълумотларга кўра, у ҳам Совет репрессиясининг қурбони бўлган. Бундай ҳолатлар ўша даврда жуда кенг тарқалган – “халқ душмани” деб эълон қилинган одамларнинг оила аъзолари ҳам жазо чораларига тортилар эди.

Тамара Лицинская ва унга ўхшаган минглаб бегуноҳ қурбонлар фожиаси Совет қатоғонларининг қанчалик шафқатсиз бўлганини яна бир бор тасдиқлайди. Бу инсонлар шунчаки ўз ҳаётларини яшаш, ўқиш, ишлаш, орзу қилишни хоҳлаган. Тоталитар тизим эса уларнинг барчасини жиноий тўрга тушириб, йўқ қилиб юборди.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

05 Mar, 16:49

4,738

Тошкент, 1937–1939-йиллар

Ўрда маҳалласидаги Қишлоқ хўжалиги мутахассислари уйи. Трамвай ҳозирги Лабзак (ўша пайтда Полиграфическая) кўчаси бўйлаб ҳаракатланяпти. Меъмор: А.И. Павлов

Мутахассислар уйларини қуриш тўғрисидаги қарор 1924 йилда, Ўзбекистон ССР ташкил этилган йили, СССР Министрлар Кенгашининг қарорига биноан қабул қилинган. Бу қарорга мувофиқ, Анҳор канали бўйлаб тўртта уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар ижодий соҳалар вакиллари ҳамда мутахассислар – маҳаллий ва Россиянинг марказий шаҳарларидан юборилган ёки ўз хоҳиши билан Ўзбекистонда яшаш ва ишлашга келган шахслар учун мўлжалланган эди.

Бу уйларнинг хоналари паркет пол қопламасига эга бўлиб, ертўла хоналари, қозонхона, сув билан иситиш тизими, канализация, мустақил чиқинди чуқури, замонавий ҳожатхона, ҳаммом ва ошхона билан жиҳозланган эди. Шунингдек, хизматкорлар учун алоҳида хона ҳам кўзда тутилган эди.

Бундан ташқари, зилзилалар эҳтимоли ҳам инобатга олиниб, илк бор сейсмик мустаҳкамловчи темир арматура ишлатилган.

Фотосурат муаллифи номаълум.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

05 Mar, 16:09

4,456

1750 йили Буюк Британия Ҳиндистон, Эрон ва Хитойдан пахта матоларини олиб киришни тақиқлайди. Бу тақиқ “Калькоукт қонуни (Calico Acts) номи билан машҳур бўлиб, у Британия тўқимачилик саноатини ҳимоя қилиш учун жорий этилганди. Охир-оқибат, ушбу қонун натижасида британияликларнинг ўзлари пахта мато ишлаб чиқаришни бошлайдилар ва бу мамлакатда ушбу соҳани ривожлантиради.

Так вот, Temu платформаси 20 мартдан Ўзбекистонда блокланар экан

Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб Temu платформасига расман чеклов қўйилади

Temu расмий лицензия олмаган ва ҳанузгача ИЛМАга мурожаат қилмаган. Шу сабабли, унинг фаолияти яқин кунларда чекланиши кутилмоқда.

Темуга нисбатан чекловлар кўплаб давлатларда жорий этилмоқда, жумладан:

📌 Индонезия ва Ветнамда Temu аллақачон блокланган.
📌 Туркияда Temu маҳсулотларига 60% божхона божи жорий қилинган.
📌 Европа Иттифоқи ва АҚШ Temu'ни чеклаш масаласини муҳокама қилмоқда.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

05 Mar, 15:10

4,249

Ўзбекистонда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши айтилди

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар фаолиятига аралашиш ҳолатлари учраётгани алоҳида таъкидланди.

Президент одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ҳамда бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини таъкидлаб ўтганини маълум қилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Адвокатлар обрўси ошгани яхши. Ҳуқуқий жамият ривожи учун бу жуда муҳим.

Адвокат братлар энди босилинорпди😎 Баҳодиржон Ахмедовга ташлаб қўямиз

🧠@nurbekalimov
Alimoff

05 Mar, 14:56

6,599

Ўзбекча маркетинг сирлари

Сигма Подкастда узоқ йиллик тажрибага эга маркетолог, KorzinkaUz маркетинг директори Малик Каримов чиқибди.

Суҳбат эндигина иш бошлаган ёш мутахассислар учун анча фойдали бўладиган инсайтларга тўла. Маркетинг соҳасида ишлайдиганлар учун эса янги қарашларни бера олади.

Тавсия:

https://youtu.be/nFXAhOgG6Fs?si=uH0L8E2fJJYV1ise
Alimoff

05 Mar, 12:02

5,265

Никола Тесла – келажакни кўрган даҳонинг фожиали тақдири

Замонавий электр тизимлари, симсиз алоқа ва ҳатто бугунги инновацион технологияларга асос солган олимлардан бири Никола Тесла. Унинг исми кўпинча ихтиролар ва ғайриоддий ғоялар билан боғланади, лекин у умрининг охирида камбағаллик ва унутилиш билан яшаган.

Тесла 1856 йилда Австрия империясининг (ҳозирги Хорватия) кичик қишлоғида туғилган. У ўта зукко бола эди, ҳатто ёшлигида мураккаб муҳандислик муаммоларини тасаввур қилиб ҳал қила оларди. Кейинчалик, у АҚШга кўчиб, Томас Эдисон билан ишлайди. Лекин уларнинг ўртасида зиддият юзага келади. Эдисон ўзгарувчан ток (AC) тизимига қарши бўлиб, Тесла ва унинг ҳомийси Жорж Вестингауз илгари сурган бу технологияни инкор этарди. Натижада тарихга “Токлар уруши” номи билан кирган йирик баҳс юзага келди.

Тесла сим ва энергия ўтказгичсиз электр узатиш ғоясини илгари сурган эди. У ҳатто дунё бўйлаб электрни эркин тарқатиш имконини берадиган “Варденклифф минораси” лойиҳасини яратган. Лекин молиячилар, жумладан, Ж.П.Морган бу ғояни фойда келтирмайди деб ҳисоблаб, уни молиялаштиришдан бош тортади.

Никола Тесла умрининг сўнгги йилларини Нью-Йоркдаги бир меҳмонхонада ёлғиз ва камбағалликда ўтказади. У 1943 йилда вафот этади. Бугунги кунда унинг исми қайта кашф этилган – электрокарлар, муҳандислик ютуқлари ва замонавий технологиялар оламида Тесла мероси абадий яшаб қоляпти.

Бу даҳо нафақат илм-фан оламини ўзгартирган, балки инсоният тараққиётининг янги йўналишларини ҳам белгилаб берган дейиш мумкин.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

05 Mar, 11:17

4,160

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан 2022 йилда тақдим этилган маълумотга кўра, Ўзбекистонда аёлларнинг иқтисодий фаоллиги эркакларникига нисбатан паст. Бу кўрсаткич аёллар орасида 41,3 фоизни, эркаклар орасида эса 56,9 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон аёлларининг меҳнат бозоридаги иқтисодий фаоллиги 30 ёшдан бошланади. Сабаби, ўртача 22,3 ёшида турмуш қуради ва ундан кейин камида 2 йилни туғруқ таътилида ўтказади. Ундан сўнг меҳнат бозорига қайтади, лекин қисқа вақтдан кейин уларнинг такрорий туғруқ таътилига чиқиш эҳтимоли юқори.

Ўтган йили шу йўналишда “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида пойтахт ҳокимлиги 1000 нафар қизни СММ йўналишига бепул ўқитиш бўйича катта лойиҳа бошлади. Яъни олдинда “мана шунча қизни иш билан таъминлаймиз, ундоқ қиламиз, бундоқ қиламиз” деб ўтиришмади, шартта бошлашди ва охиригача босишди.

Бу орқали вақтинча ишсиз қизлар ҳам ўқиди, ҳам замонавий касб ўрганди. Қолаверса, уйда ўтириб ҳам пул топиш имконини қўлга киритди. Тасаввур қилинг, 1000 нафар қиз, қўлида ҳунари билан жамиятга кириб келди. Қўпол қилиб айтганда, улар катта ҳаётда ҳам нонини бемалол топиб еб кета оладиган нуқтага келди.

Мана шуни самарали, тизимли ва натижали ишлар, деса бўлади. Бугун кўзга кўринмас, аммо кун келиб, бу лойиҳа ўзининг мевасини беришига, ана шу қизлар жамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнини топиб, иқтисодий фаровонликка етишига шубҳа йўқ, назаримда.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

04 Mar, 15:04

7,968

Ўзбекистоннинг биринчи тракторчи аёли ким бўлганини биласизми?

Ўзбекистон тарихидаги илк тракторист аёллардан бири – Сайдинисо Шокирова ҳақида ҳужжатли маълумотлар кам бўлса-да, у ҳақдаги қисқа маълумотлар жуда қизиқ ва тарихий аҳамиятга эга.

1920-йиллар Ўзбекистонда саноатлаштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлаш жараёни янги бошланган давр эди. Бу вақтда деҳқончилик асосан қўл меҳнатига таянган, техник воситалар деярли мавжуд бўлмаган. Шу сабабли, 1923 йилда Қўқонда биринчи аёл тракторчи пайдо бўлиши ўша давр учун катта воқеа эди.

Сайдинисо Шокирова замонавий техника – тракторни бошқарган илк ўзбек аёлларидан бири сифатида тарихга кирган. У ҳайдаган трактор айрим манбаларда “Фордзон” (Fordson) русумида бўлгани айтилади. Совет давлати бу каби ишчи аёлларни қўллаб-қувватлаган ва уларни янги ҳаёт қуриш рамзи сифатида кўрсатган.

Бу воқеа аёлларнинг жамиятдаги ўрнини ўзгартириш, уларни меҳнат жараёнига жалб қилиш борасидаги дастлабки қадамлардан бири дейиш мумкин. Шокирова каби аёллар нафақат қишлоқ хўжалиги, балки бошқа соҳаларда ҳам аёллар учун йўл очиб бергани айтилади. Унинг изидан кейинги йилларда юзлаб аёллар трактор ҳайдашни ўрганган ва қишлоқ хўжалигида фаол иштирок эта бошлаган экан.

Сайдинисо Шокирова ҳақида тўлиқ тарихий ҳужжатлар сақланмаган бўлиши мумкин, лекин унинг номи Ўзбекистондаги илк техника бошқарган аёллардан бири сифатида тилга олинади. Унинг фаолияти ўша даврдаги совет пропагандасида аёлларнинг озод қилиниши ва уларнинг иқтисодий фаолликка жалб этилиши рамзи сифатида кенг ёритилган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Юқоридаги сурат 1923 йил Қўқонда олинган. Паранжида Сайинисо Шокирова. Сурат музейдаги расмдан олинган, унда икки кишининг юзини бўяб қўйишганини кўриш мумкин. Чунки улар кейинчалик қатағонга учрашган.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

04 Mar, 12:47

4,613

Александр Литвиненко — ўлими ҳалигача жумбоқ бўлиб қолаётган собиқ жосус

Бу воқеа детектив ёки сиёсий триллер эмас, балки реал ҳаётда бўлган. Александр Литвиненко – Россия федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) зобити эди. У 1998 йилда Россия махсус хизматлари ичида ноқонуний буйруқлар берилаётганини фош қилиб, жамоатчиликка чиқади. Шундан сўнг уни таъқиб қилиш ҳолатлари бошланади ва 2000 йилда Буюк Британияга қочишга мажбур бўлади.

2006 йил 1 ноябрь куни Литвиненко Лондондаги Millennium Hotel меҳмонхонасида уч киши – Андрей Луговой, Дмитрий Ковтун ва Вячеслав Соколов билан учрашади. Чойхўрликдан кейин Литвиненко ўзини ёмон ҳис қила бошлайди. Аввалига шифокорлар буни оддий озиқ-овқатдан заҳарланиш деб ўйлашади, лекин унинг аҳволи тобора оғирлашиб борарди. Бир неча кунлик текширувлардан сўнг, шифокорлар унинг организмида юқори даражада радиоактив полоний-210 моддаси борлигини аниқлашади. Бу модда ниҳоятда ноёб бўлиб, фақат юқори даражадаги махсус хизматлар томонидан ишлатилиши мумкин эди.

Литвиненко вафотидан олдин ёзиб қолдирган баёнотида Россия ҳукуматини уни ўлдиришга буюртма берганликда айблайди. У ўз фаолияти давомида ФСБнинг сиёсий қотилликлар билан шуғулланиши, 1999 йилда Москвадаги уй-жой портлашларини ҳукумат ташкил қилгани ва Владимир Путиннинг жиноий алоқалари ҳақида очиқ гапирган эди.

2016 йилда Буюк Британия ҳукумати Литвиненконинг ўлими бўйича расмий тергов натижаларини эълон қилади. Тергов хулосаларига кўра, Литвиненко Андрей Луговой ва Дмитрий Ковтун томонидан заҳарланган бўлиши эҳтимоли юқори ва бу Россия ҳукумати буюртмаси билан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги айтилган. Россия эса бу айбловларни рад этиб, Британия терговини сиёсий босим деб атайди.

Литвиненконинг ўлими ҳанузгача сиёсий жосуслик ва махфий хизматлар тарихидаги энг сирли қотилликлардан бири бўлиб қоляпти. Унинг иши халқаро сиёсатда Россия ва Ғарб ўртасидаги кескинликларнинг муҳим нуқталаридан бири бўлиб турибди.

🧠@nurbekalimov