Ўрда маҳалласидаги Қишлоқ хўжалиги мутахассислари уйи. Трамвай ҳозирги Лабзак (ўша пайтда Полиграфическая) кўчаси бўйлаб ҳаракатланяпти. Меъмор: А.И. Павлов
Мутахассислар уйларини қуриш тўғрисидаги қарор 1924 йилда, Ўзбекистон ССР ташкил этилган йили, СССР Министрлар Кенгашининг қарорига биноан қабул қилинган. Бу қарорга мувофиқ, Анҳор канали бўйлаб тўртта уй қурилиши режалаштирилган бўлиб, улар ижодий соҳалар вакиллари ҳамда мутахассислар – маҳаллий ва Россиянинг марказий шаҳарларидан юборилган ёки ўз хоҳиши билан Ўзбекистонда яшаш ва ишлашга келган шахслар учун мўлжалланган эди.
Бу уйларнинг хоналари паркет пол қопламасига эга бўлиб, ертўла хоналари, қозонхона, сув билан иситиш тизими, канализация, мустақил чиқинди чуқури, замонавий ҳожатхона, ҳаммом ва ошхона билан жиҳозланган эди. Шунингдек, хизматкорлар учун алоҳида хона ҳам кўзда тутилган эди.
Бундан ташқари, зилзилалар эҳтимоли ҳам инобатга олиниб, илк бор сейсмик мустаҳкамловчи темир арматура ишлатилган.
Фотосурат муаллифи номаълум.