Alimoff (@nurbekalimov)の最新投稿

Alimoff のテレグラム投稿  

Alimoff
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff

Реклама - @The_Blesssed

Альтер Эго 👉 @Alimofflive
21,243 人の購読者
2,000 枚の写真
944 本の動画
最終更新日 06.03.2025 22:45

類似チャンネル

HabiKatura
28,508 人の購読者
Susambil – Nodir Nishonov
7,111 人の購読者

Alimoff によってTelegramで共有された最新のコンテンツ

Alimoff

04 Mar, 12:02

7,548

Юнонлар қадимги империяларга, хусусан, Форс империясига қарши жасорат билан кураш олиб борган. Марафон, Саламин ва Платея жангларида улар озодлик ва мустақиллик йўлида ғалаба қозонишди. Демократия тарафдори бўлган юнон шаҳар-давлатлари босқинчиларга бўйсунишни рад этишди. Уларнинг кураши нафақат ҳудудий ҳимоя, балки маданий мерос сақланиб қолишига ҳам хизмат қилди.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/CAsoqP0iYZY?si=iVzV0HyEFrd1dzwX
Alimoff

03 Mar, 14:32

5,616

Дунёни ҳайратга солган сохта шоҳ

1773 йилда Россияда ўта сирли шахс пайдо бўлади. У ўзини Пётр III деб таништирар, жуда ишончли тарзда шоҳона маданият ва одоб-аҳлоқни намоён қиларди. Бу одам ҳақиқатан ҳам Пётр III бўлиши мумкинми? Ахир тарихга кўра, Пётр III 1762 йилда аёли Екатерина II томонидан тахтдан ағдарилган ва ўша йили ҳалок бўлган-ку. Лекин халқ орасида у қочиб кетган, деган миш-мишлар ҳам бор эди.

Ҳаётнинг ажабтовур бурилишларидан бири шундаки, бу сохта Пётр III, аслида Емельян Пугачёв исмли қочқин казак бўлиб чиқади. У ўзини шоҳ деб эълон қилиб, Россияда энг катта қўзғолонлардан бирини бошлайди – бу 1773-1775 йиллардаги Пугачёв исёни эди.

Пугачёвнинг даҳоси шунда эдики, у ҳақиқатан ҳам шоҳлардек ҳаракат қилар, нутқ сўзлар ва ҳаттоки собиқ император билан ташқи кўринишда ўхшаш ҳам эди. Унинг даъволарига ишонган минглаб қўшинлар унга қўшилади ва Россия ҳукумати катта муаммога дуч келади. Бир муддат Пугачёв ҳатто бутун шаҳарларни ўз қўлига олиб, Екатерина II ҳокимиятини жиддий таҳдид остига қўяди.

Лекин 1775 йилда у қўлга олиниб, қатл этилади. Унинг тарихда қолган изи шунчалар кучли эдики, кейинчалик яна бир нечта сохта “Пётрлар” пайдо бўлади. Тарихда шундай шахслар бўладики, улар ҳақиқий шахсиятлардан кўра кўпроқ одамлар ишончига киришади ва катта ўзгаришларга сабаб бўлишади.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

03 Mar, 11:53

9,175

Туркистон жадидлари қандай қилиб оддий одамлар оиласида туғилиб, давлат қура оладиган даражага етишган? Улар нега ўлдирилган?

Қуйидаги видеода айнан шу мавзу ҳақида етарлича маълумот берилган: https://youtu.be/Li4W6XEkZoE?si=y4N-UUpnVQjxjRvY
Alimoff

03 Mar, 10:19

5,605

"Акела" нинг Атлантикадаги сўнгги дақиқалари ҳақида

1943 йил 24 августда Германиянинг U-185 сувости кемаси Атлантика океанида АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ҳужумга учрайди. Бу IXC/40 синфига мансуб узоқ масофали патрул кемаси бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши давомида бир қанча муваффақиятли ҳужумларни амалга оширган эди. Немис сувости кемалари ўша даврда иттифоқчиларнинг савдо ва ҳарбий кемаларига жиддий хавф туғдираётганди, шунинг учун АҚШ ва Буюк Британия ҳарбий денгиз кучлари уларни йўқ қилиш учун доимий равишда патрул хизматини олиб борарди. Инглизлар ушбу кемалар тўдасини "Денгиз бўрилари" деб аташарди.

АҚШнинг PV-1 Ventura самолётлари U-185 ни аниқлаб, унга қарши чуқурлик зарядларини ташлайди. Биринчи зарбанинг ўзиёқ кемани жиддий шикастлайди ва қисқа вақт ичида кема бошқариб бўлмайдиган ҳолга келади. Портлашлар натижасида бортда ёнғин келиб чиқади, бу эса экипаж аъзоларининг омон қолиш имкониятини янада камайтиради. Немис денгизчилари сувга сакрашга мажбур бўлишади, лекин кўпчилиги чўкиб кетади. U-185 охирги марта сув юзасида кўрингач, бир неча дақиқа ичида бутунлай йўқолади.

Бу воқеа Германия сув ости флоти учун жиддий йўқотиш эди. U-185 фақат ўзи ҳалок бўлиши билан чекланмай, иттифоқчи давлатларнинг Атлантикадаги устунлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Омон қолган денгизчиларнинг баъзилари асирга олиниб, АҚШнинг махсус лагерларига юборилади. Шу тариқа, бир пайтлар Атлантикани забт этган немис сувости бўриларининг кучи аста-секин сўна бошлайди.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

03 Mar, 10:00

173,399

Михеева – ўзбекча фамилия эмас ёки нима учун "Anora" фильми ўзбеклар ҳақида эмаслиги ҳақида

Баъзилар "Anora" фильмини кўрмай туриб, фильмда ўзбеклар ҳақоратлангани ҳақида гапиряпти. Қизиғи, фильмни кўрганлар деярли ҳаммаси у ерда ўзбекларга ишора ҳам йўқлигини қайта-қайта таъкидлашяпти.
Аслида чиндан ҳам фильмда на "ўзбек" деган сўз ишлатилган, на қаҳрамоннинг миллатини аниқ белгиланган. Барча шов-шув фақат қаҳрамоннинг исми Анора бўлгани туфайли чиқяпти.

Фильмда бош қаҳрамоннинг фамилияси Михеева, у АҚШга бориб бир неча авлоддан бери яшаётган мухожирларнинг фарзанди. "Анора" фақат ўзбекларга хос эмас, балки бутун Ўрта Осиёда, жумладан, қозоқ, қирғиз, тожик ва ҳатто бошқа минтақаларда ҳам учрайди. Қолаверса, Анора исми исм форс-тожикча бўлиб, қизил ҳолли, норли қиз деган маънони англатади. Демак, бу фильм айнан ўзбеклар ҳақида дейиш учун асос йўқ.

Ҳақиқатдан ҳам бирор халқ ҳақорат қилинган бўлса, далиллар билан кўрсатиш керак. Фильмнинг қайси жойида? Қайси кадрида? Қайси диалогда? Агар бундай нарса йўқ бўлса, "бизга туҳмат қилиняпти" деб овора бўлиш – "Иштонсизнинг ҳадиги чўпдан" мақолига мос келмайдими?

Энг ёмони, ҳеч қандай асоссиз тарзда бундай гапларни тарқатиш билан, биз ҳақиқатдан ҳам мухожирлар ҳақида салбий образ шакллантиришга хизмат қилиб қўямиз. Оқибатда, ўзимизга ўзимиз зарар келтирамиз.

Нимага шунақамиз: нимаики ифлослик бўлса ўзимизга юқтириб олишга тайёр турамиз, бизга тааллуқли бўлмаган негативларга ҳам “лаббай” деб олдинга чиқиб елка тутамиз? Бунча ўзимизни ёмонлашга, ёмон кўришга ўчмиз? Ҳали биздан бошқа биров бу фильм ўзбеклар ҳақида дегани ҳам йўқ, ўзимиз “бу бизмиз” дейишимиз – касаллик-ку, аллақандай “ноқислик синдроми”. Бас қилайлик энди!

Ҳис-туйғуларга эмас, фактларга асосланган хулоса чиқарайлик. Кўрмаган нарсани муҳокама қилиш – жамиятни нотўғри маълумотлар билан тўлдиришдан бошқа нарса эмас.

Айтганча, ушбу фильм кеча “Энг яхши фильм” номинациясида Оскар мукофотини олди.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

02 Mar, 15:29

5,873

”…Nemesis томонидан отилган биринчи ракета катта джонкалардан бирига тегди… Шундан сўнг у деярли бир зумда портлаб, кемадаги ҳар бир тирик жонни абадийликка равона қилди ва вулқон остидаги олов оқимига ўхшаш лавага улоқтирди. Катта кеманинг шу лаҳзадаёқ вайрона бўлиши икки томонга ҳам даҳшат солди. Портлашнинг тутуни, олови, гулдуроси, атрофга сочилган кема парчалари ва бўлакланиб кетган жасадлар шу қадар кўп эдики, буни кузатган энг жасур инсон ҳам нафақат ҳаяжон, балки қўрқувни ҳис қилган бўлса, ажаб эмас…”

Бу воқеанинг гувоҳи 1839 йилда қурилган Британиянинг биринчи темир ҳарбий кемаси HEIC Nemesis иштирок этган жангни шундай таърифлаган. Бу кема Биринчи Афюн уруши доирасидаги “Иккинчи Чуаньби жанги”да қатнашган.

Юқорида тилга олинган джонка анъанавий хитой кемаси бўлиб, асосан денгиз савдоси ва ҳарбий мақсадларда ишлатилган. Джонкалар ўзининг кўп парракли, ёйилувчи елканлари ва барқарор конструкцияси билан ажралиб туради. Улар асрлар давомида Хитой ва Жануби шарқий Осиё сувларида ҳаракатланиб, савдо ва юк ташишда муҳим роль ўйнаган. Биринчи Афюн уруши давомида эса хитойликлар джонкалардан Британия денгиз флотига қарши ҳарбий мақсадларда фойдаланган.

Лекин анъанавий ёнғоқдек ҳашамдор ёғочдан ясалган джонкалар темир билан зирҳланган ва замонавий артиллерияга эга бўлган британ кемалари олдида самарасиз эди. Nemesis’нинг биттагина зарбаси жангнинг қандай якунланганини кўрсатиб турибди.

"Жонкаларим тойчоқларим" деган темага алоқаси йўқ. 😁

🧠@nurbekalimov
Alimoff

02 Mar, 08:43

9,675

Улар бекорга жон бермади!

Бир пайтлар бу халқ зулмат қаърида эди. Саводсизлик, қолоқлик, истибдод – лекин жасоратли одамлар чиқди. Жадидлар миллатни уйғотиш, илм билан қуроллантириш, фарзандларимизни ёруғ келажакка элтиш учун жон фидо қилишди. Фитрат, Чўлпон, Мунавварқори, Икромов – уларнинг ҳар бири миллат йўлида қурбон бўлди. Улар орзу қилган келажакни ўз кўзлари билан кўра олишмади, лекин билишарди: уруғ сепилди, у албатта униб чиқади!

Бугун биз уларнинг орзулари билан яшаяпмиз. Улар ёқилган мактаблар, йўқ қилинган китоблар, ўчирилган овозлар орқали эмас, бугун барпо этилган илм масканлари ва қалбларимиздаги ҳурмат билан яшайди. Улар биздан фақат биргина нарса сўрашади: Унутманг!

Тарихнинг шу саҳифаларини янада чуқурроқ англамоқчи бўлсангиз, Қурултой подкастининг шу сонини албатта кўринг. Улар тарихни шунчаки ҳикоя қилиб бермайди – уни қалбингизга жо қилади.

Албатта кўринг⬇️
https://youtu.be/BvcbU1a1cz4?si=Xy7bU_HEto8Hh0Ua
Alimoff

02 Mar, 07:34

5,980

“Озодлик сари саёҳат – Қочқин қуллар”

Рассом Истмен Жонсон томонидан 1862 йилда чизилган бу картина XIX асрнинг иккинчи ярмида унга “Америкалик Рембрандт” номини олиб келган.

Картинада қулликдан қочаётган эркак, унинг рафиқаси ва икки фарзанди тасвирланган. Улар тонг саҳарлаб отда жанубдаги қулдорлардан қочиб, АҚШ армияси томон йўл оляпти. Орқа фондa армия найзаларини кўриш мумкин. Рассомнинг таъкидлашича, у 1862 йил 2 март куни Виржиния штатининг Манассас шаҳри яқинида айнан шундай воқеани ўз кўзи билан кўрган.

Асар ўз даври учун ўзига хос ва ноёб ҳисобланади, чунки у афроамерикаликларни шимоллик оқ танлилардан озодликни шунчаки қабул қилиб олувчи объект сифатида эмас, балки ўз озодлигига эришиш йўлида фаол ҳаракат қилувчи субъект сифатида тасвирлайди. Қулликдан қочиш билан бир қаторда, афроамерикаликларнинг ўз тақдирини ўзи белгилашдаги яна бир йўли АҚШ қуролли кучларида хизмат қилиш эди. Натижада тахминан 200 минг қора танли аскар армияда хизмат қилиб, Шимол армиясининг 10 фоизини ташкил қилган.

🧠@nurbekalimov
Alimoff

01 Mar, 15:49

11,447

“Титаник”да омон қолган қувурчи

1912 йил 15 апрелда “Титаник” айсбергга урилиб, Атлантика океанига ғарқ бўлди. 2200 га яқин йўловчи ва экипаж аъзоларидан 1500 дан ортиғи ҳалок бўлди. Лекин шу қоронғу тундагина эмас, балки бутун тарих давомида ҳайратга солган омон қолганлардан бири – Артур Жон Прист эди.

Прист “Титаник” нинг қозонхонасида қувурчи бўлиб ишлаган. Кема ғарқ бўлаётганда, у яна бир неча ҳамкасби билан югуриб, қутқарув қайиқларига чиқишга ҳаракат қилган ва охир-оқибат омон қолган. Лекин бу унинг биринчи ёки охирги денгиз фожеаси эмасди.

Артур Прист ўз карьераси давомида беш марта кемаларнинг йўқ бўлишига гувоҳ бўлган. У “Титаник” билан бирга “Британник” ва бошқа бир неча паромларда ҳам ишлаган. Ҳар гал у тирик қолишга муваффақ бўлган. Шунинг учун ҳам уни “сувга чўкмайдиган қувурчи” деб аташган.

Артур Прист 1937 йилда нафақага чиққач, ўзининг бутун умрини сувга чўкаётган кемалардан қочиб ўтказганини ҳазиллашиб эслаб юрган. Унинг ҳикояси тақдир ва омад нима эканини яна бир бор ўйлашга мажбур қилади.

Айтганча, Ютюб каналимда Титаник фожеасига атаб ажойиб видеоролик ишлаганмиз. Унда мафассал тарих ёритилган ва гарчи Ютюб бу видеога 18+ босиб уни рекка чиққармаган бўлса-да, ушбу ролик 100 мингдан ортиқ марта кўрилган. Қизиқ бўлса сиз томоша қилинг👉 https://youtu.be/kCTnS5Ws3NQ?si=MynaaiQ6b2HV_JKT

🧠@nurbekalimov
Alimoff

01 Mar, 14:42

12,171

Янги Тошкент қурилиши учун ишчилар қабул қилинмоқда – иш ҳақи 8-15 млн сўм!

Янги Тошкент шаҳрида кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилмоқда! Ҳукумат ташаббуси билан амалга оширилаётган ушбу мега-лойиҳа доирасида 10 мингга яқин янги иш ўринлари яратилаяпти.

Қурилиш соҳасида тажрибангиз борми? Иш излаяпсизми? Демак, бу имконият айнан сиз учун!


🔹 Иш ҳақи – 8-15 миллион сўм
🔹 Барча шароитлар мавжуд: ётоқхона, транспорт, иш кийими, 3 маҳал овқат
🔹 Расмий бандлик: 8 соатлик иш ва қўшимча дам олиш кунлари
🔹 Лавозимлар: бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик, ғишт терувчи ва бошқа қурилиш касблари

Ишга жойлашиш учун:
📞 Хориждаги юртдошлар: 0 800 0000 1176
📞 Ўзбекистонда: 1176

Ўз келажагингизни бунёд этишда иштирок этинг!