(Эй, Муҳаммад!) Эсланг, Иброҳим айтган эди: «Эй, Раббим! Бу шаҳарни (яъни, Маккани) тинч қилгин, мени ва авлодларимни санамларга сиғинишдан йироқ қилгин!» (Иброҳим, 35-оят).
Ҳақ субҳонаҳу ва таоло Ўз Каломида биз мўмин-мусулмонлар учун эслатган Иброҳим халилуллоҳнинг дуолари мустажоб бўлганининг шоҳидимиз.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Макка шаҳри билан қасам ичган, бир неча номи билан зикр қилган: Макка, Бакка, Ал-Балад ал-Амин ва Уммул-Қуро.
Макка (араб. Умм ул-Қуро, Умм ул-Мадоин — шаҳарлар онаси ва б.) — Саудия Арабистонининг ғарбий қисмидаги шаҳар, Қизил денгиздан 73 км узоқликда жойлашган. Макка шу муборак номли вилоятнинг маъмурий маркази. Аҳолиси 1 млн. кишига яқин. Ҳаж вақтида (ҳожилар ҳисобига) 2 млн.дан ошади.
Макка – қадимий шаҳар. Дастлаб Замзам булоғи атрофида аҳоли турар жойлари пайдо бўлган.
Маккаи мукаррамада Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) таваллуд топганлар. Бу шаҳар ислом дини тарқала бошлаган шаҳар.
Милодий 610 йил Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Макка яқинидаги Нур тоғининг Ҳиро ғорида биринчи бор ваҳий – Қуръон ояти карималари нозил бўлди.
Маккадаги Ал-Масжид ал-Ҳаром ёки Байтуллоҳ ал-Ҳаром – Каъба биз мусулмонларнинг қибламиз ва муқаддас зиёратгоҳимиз.
Намозда қиблага юзланиш фарзи айндир. Каъбатуллоҳни кўриб турганлар айнан ўша уйга юзланадилар. Масжидда бўлганлар Каъбатуллоҳ томон қарайдилар. Масжиддан ташқаридагилар Масжиди Ҳаром томон юзланадилар. Маккадан ташқаридагилар Макка шаҳри томон юзланадилар.
Мурожаат учун: