𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал @murshid_uz_nurafshon Channel on Telegram

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

@murshid_uz_nurafshon


🕌Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри марказий «Тўй тепа» жоме масжидининг расмий саҳифаси.


🌐 Бизнинг расмий саҳифаларимиз.
👉 taplink.cc/murshid.uz


Биз билан боғланиш:
📞 +9989331307700


Диний саволлар учун:
☎️ +998781503344

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал (Uzbek)

🕌 𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

Муршид Узбекистон Нурафшон шаҳридаги "Тўй-тепа" мечетининг расмий саҳифаси. Бу каналда диний мавзулар бўйича ҳамзамо билан музакаралар ва маълумотлар ўтказилади. Жоме масжиди ҳақида фойдали маълумотлар, диний саволлар учун мурожаатлар учун каналга обуна бўлинг. Муршид Узбекистоннинг Нурафшон шаҳрида расмий мечет саҳифаси сизни кутмоқда!

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Jan, 14:35


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Jan, 14:35


ИНСОНГА ЗУЛМ ҚИЛИШ ОҚИБАТИ ОҒИР

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

КЎРСАТУВНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/QmbkQp64OVg?feature=shared

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Jan, 03:01


АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ЭРТАЮ КЕЧ ЗИКР ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

«Эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида Раббингиз номини зикр қилинг!» (Инсон сураси 25-оят).
Мазкур оят “Раббингиз исми билан зикр қилинг” ёки «У Раббисининг исмини ёд этиб, намоз ўқиди» (Аъло сураси, 15-оят) оятида келганидек, “Раббингиз номи ила намоз ўқинг” ёки “Раббингиз номини ёд этинг!” яъни ҳар вақт Уни ёдингизда тутинг, деган маъноларни англатиши мумкин.
Оятдаги بكرة [букротан] – “эрталаб”, сўзидан бомдод намози, أصيلا[асийла] – “куннинг иккинчи ярми” сўзидан эса пешин ва аср намозлари ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин.
«Яна кечанинг бир қисмида ҳам Унга сажда қилинг ва узун тунда унга тасбеҳ ҳам айтинг!» (Инсон сураси 26-оят).
Агар аввалги «Эртаю кеч Раббингиз номини ёд этинг!» ояти фарз намозлари ҳақида бўлса, ушбу оят эса тунги нафл намозлар маъносида бўлиши ҳам мумкин. Агар шу маънода бўлмаса, У Зот гўё: “Раббингизни кеча ва кундузнинг ҳар бир вақтида зикр қилинг” ёки “Раббингизнинг исми ҳатто кеча ва кундузнинг ҳар бир онида зикр қилинган бўлсин”, дегандек бўлади.

"Таъвилот"дан дурдоналар.


Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Jan, 02:03


#ҲАДИС

Шарид ибн Сувайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимдан ўтдилар. Мен бундоқ қилиб: чап қўлимни орқамга қўйиб, кафтимга таяниб ўтирган эдим. Шунда у зот: «Сен ғазабга учраганларга ўхшаб ўтирасанми?!» дедилар».

(Имом Абу Довуд ривояти).


Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

21 Jan, 09:35


Масжидда қибла томонга қараб тупуриш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Масжиднинг қибласи томонга қараб тупуришдан қайтардилар». Қибланинг ҳурмати каттадир. Чунки у Байтуллоҳнинг олд томонидир. Масжиднинг олд томони эса, унинг шиори, белгиси ҳисобланади. Қибла жойлашган жой Байтул-маъмурнинг ўрни бўлиб, Аршнинг томонидир. Тупук эса бош ва кўкракдан чиқадиган ортиқча нарсадир. Демак, бу нарса қибла томонга ташланмаслиги керак. Акс ҳолда қибла ҳурматсиз нарсага ўхшаб қолади. Эътибор берсанг, киши ўзининг олдига ва ўнг томонига тупуриши ҳам одобсизликдир. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинишича у зот бу ҳолатни жуда ёмон кўрган эканлар ва «Кимки тупурадиган бўлса, чапига ёки қадамларининг орасига тупурсин», деган эканлар.

📚«Қайтарилган амаллар» китобидан.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

21 Jan, 07:30


Фаришталар қандай саф тортадилар?

Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

21 Jan, 07:16


​​УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
#қурбонлик

1531-CАВОЛ: Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса, кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

21 Jan, 02:46


#ҲАДИС

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят килинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, мўмин ўзининг ҳусни хулқи ила рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топадир», деганларини эшитдим».

(Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилишган).

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

20 Jan, 14:31


#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

🎙 № 23 Муҳаммад алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

20 Jan, 09:03


АЛЛОҲНИ УНУТМОҚ

2-қисм


Давоми 1-қисми

Жаҳаннамнинг темир дарвозалари лаънат билан ёпилгандир. Усти мисдан, ости қўрғошиндандир. Асосларида азоб бордир. Жаҳаннам аҳли пастдан-юқоридан, ўнгдан-сўлдан, табақа-табақа алангаи оташга дучор бўладилар. Энг остки табақа мунофиқлар учун ҳозирлангандир.
Бир кун Жаброил алайҳиссалом Пайғамбаримиз (с.а.в.) қошига келади. Аллоҳ Расули: «Эй Жаброил! Менга жаҳаннам оловини ва унинг ҳароратини таърифлай оласанми?! - деб сўраганда, шу жавобни оладилар.— Аллоҳ жаҳаннам оташини яратди ва минг йил ёқди, у қип-қизил ҳолга келди. Сўнгра минг йил яна ёқди, оппоқ ҳолга келди. Ундан кейин минг йил яна ёқди, қора ҳолга келди. У тим қоронғиликдир. Эй Муҳаммад, сени пайғамбар этиб юборган Аллоҳга онт ичиб айтаманки, агар жаҳаннам аҳлининг кийимларидан бир либос ер юзига чиқса, бутун инсонлар ўлади; жаҳаннам сувидан бир кўза сув ер юзининг сувларига қўшилса, ундан ичган ҳалок бўлади. Агар Аллоҳнинг
— Сўнгра узунлиги етмиш газ бўлган занжирга солиб боғланглар! (Ал-Ҳааққа сураси, 32-оят) — оятида айтган занжирлардан бир гази (тахм. чорак кам бир метр) дунё тоғларидан бирининг устига тушса, муқаррарки, тоғ эрирди. Агар бир инсон жаҳаннамга тиқилиб, кейин дунёга чиқарилса, ер юзидаги барча инсонлар унинг заҳарли ҳидидан ўлардилар.
Аллоҳни ва унинг буюклигини таниган одам ундан қаттиқ қўрқади ва келгусида азобга дучор бўлмаслик учун нафсини ҳозирдан тарбиялаб боради ва қилган гуноҳлари устидаги пардалар очилиб, Аллоҳ ҳузурига келтириб муҳокама қилиниши натижасида жаҳаннамга отилмасидан бурун илоҳий ахлоқ асосларига риоя қилади. Неча-неча мўйсафидлар борки жаҳаннамда: «Воҳ кексалигим!» — деб бақиради. Неча-неча ёшлар борки: «Оҳ, ёшлигим!» — дея фиғон қилади. Неча-неча хотинлар борки: «Оҳ, разилликларим!» — дея ғужанак бўлади. У ерда ҳаммасининг юзлари ва вужудлари қоп-қора, беллари синиқ бўлади. На катталарга иззатикром, на ёшларга марҳамат қилинади!.. Хотинларга ҳам, шубҳасиз, ҳеч қандай шафқат бўлмайди.
Аллоҳим! Бизни оташдан, оташда ёнишга сабаб бўладиган ҳар турли амалдан ўзинг асра. Бизга марҳамат қил! Эй афв этувчи Аллоҳим! Биздан марҳаматингнй дариғ тутма, бизни яхши кишилар ёнида жаннатингга қўй! Аллоҳим, айбларимиздан ўт, бизни қўрқувлардан халос эт!
Аллоҳим, қабоҳатларимизни назарга илма! Бизни ўз ҳузурингда разил этма, раҳмонларнинг раҳмони! Пайғамбаримиз Ҳз. Муҳаммад (с.а.в.)га ва унинг гўзал ахлоқига эргашганларни икки дунёда омон сақла!

©️Абу Ҳомид Ғаззолий
"Мукошафат ул қулуб" китобидан

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

20 Jan, 08:00


​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ

1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

20 Jan, 07:04


#ИМОМ_МИНБАРИ

Намоздан кейинги зикрлар

Қуръони Карим ходими, устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

20 Jan, 03:01


АЛЛОҲНИ УНУТМОҚ

1-қисм

Аллоҳ буюрадики:
— Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кеййн, Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир (Ҳашр сураси,
19-оят.)
Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан сўрашди:
— Мўмин ким-у, мунофиқ ким?
Расулуллоҳ буюрдилар:
— Мўмин намоз ўқийди, рўза тутади. Мунофиқ кимса ҳайвондай еб-ичади, намоз ўқимайди ва Аллоҳнинг ўртага қўйган ахлоқ асосларига зид ҳаёт кечиради. Мўмин музтариб (изтиробда қолган) ва қийналаётганларга ёрдам бериш ва Аллоҳдан мағфират тилаш билан машғулдир. Мунофиқ эса ҳою-ҳавас кетида, очкўзлиқ билан чор тарафга ташланиш билан машғулдир. Мўмин ёлғиз Аллоҳга суянади, ундан бошқасини ҳақиқий халоскор деб билмайди. Мунофиқ эса Аллоҳдан бошқа ҳар нарсага сиғинади, ёлғиз Аллоҳга таваккул қилмайди. Мўмин динини пулга ва мол-мулкка сотмайди, олдин дин-иймон, сўнгра мол-мулк ва пулдир. Мунофиқ эса динини пулга сотади, унинг учун пул ва мол-мулк диндан ҳам, иймондан ҳам устун туради. Мўмин Аллоҳдан бошқа ҳеч бир зотдан қўрқмайди, мунофиқ эса, Аллоҳдан бошқа ҳар кимдан қўрқади. Мўмин гуноҳ қилишдан сақланади, Аллоҳ учун кўз ёши тўкади. Мунофиқ эса, гуноҳ қилишдан тоймайди, доимо кулади. Мўмин ёлғиз қолиб, қалбида Аллоҳ севгисини кучайтиришни яхши кўради. Мунофиқ ёлғизликни севмайди, тинимсиз инсонлар билан аралашиб ўтиришдан роҳатланади. Мўмин тузатишни, ислоҳни севади, бузғунчиликдан тийилади, мунофиқ эса бузғунчиликни севади ва бу бузғунчиликнинг охирида хайрия тўпламоқчи бўлади. Мўмин фақат Аллоҳнинг амри бўлгани учун ёмонликларга тўсқинлик қилади, эзгу амаллар қилинишини истайди. Мунофиқ эса ўз манфаатини кўзлаб тўсқинлик қилади ёки буюради. Ҳатто ёмон нарсаларни ташвиқ қилади, яхши нарсалар йўлига ғов бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ буюради:
- Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар (бир-бирларини давом эттирадилар).
Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутади. Албатта, мунофиқлар фосиқ-итоатсиздирлар".
- Аллоҳ мунофиқ ҳамда иймонсизларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилдики, ўша улар учун етарлидир. Аллоҳ уларни раҳматидан четга чиқарди. Улар учун битмас-туганмас азоб бордир (Тавба сураси, 68-оят.).
- Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва иймонсизларни жаҳаннамга жамлагувчидир
(Нисо сураси, 140-оятнинг сўнги).
Иймонсизлар ва мунофиқлар куфр қилаёттанларида ёки нифоқ кўтарган пайтларида ўлсалар, улар учун абадий жаҳаннам азоби бордир. Кўрилганидек, оятда олдин «муно-фиқлар» келган. Чунки мунофиқлар иймонсизлардан ҳам шарир (бузуқи) ва хатарлидирлар.
Яна Раббимиз буюради:
— Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! (Нисо сураси, 145-оят) Ҳадисда шундай буюрилган:
— Мунофиқ икки бегона сурув орасида қолиб, бир у сурувга, бир бу сурувга қўшилмоқчи бўлган, лекин ҳар икки сурувда ҳам бегона бўлгани учун уларнинг ҳеч бирига киролмаган қўйга ўхшайди.
Шунга ўхшаб, икки юзлама инсонлар (мунофиқлар) ҳам ёт бўлиб қоладилар: на иймонлилар ёнида барқарор тура оладилар, на иймонсизлар ёнида!..
Аллоҳ жаҳаннамни ётга қават қилиб яратди ва шундай буюрди:
— У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз жаҳаннамдир. Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозадан уларнинг бир тўдаси кирур (Ҳижр сураси, 43-44-оятлар)

Давоми бор...

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

20 Jan, 02:03


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта дин осондир. Бирор киши дин билан тортишса уни енгиб қўяди. Бас, шундай экан, ўрта ҳол бўлган тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар..»

(Имом Бухорий ривояти).

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

19 Jan, 14:34


#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

🎙 № 22 Исо алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

19 Jan, 08:20


#МАҲСУС_ДАЙЖЕСТ

Ҳафта давомида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида фаолият олиб бораётган диний соҳа вакиллари томонидан амалга оширилган ишлар тафсилотлари билан қисқа хабарларда танишинг.


🔘 13-январь санасида, шаҳар бош имом-хатиби Абдурашид домла Рустамов, «Саид ибн Ваққос» жоме масжидига ташриф буюрди.
👉 Батафсил...

🔘 14-январь санасида, «Саид ибн Ваққос» жоме масжидида "Иймон ва унинг рукнлари" мавзусида маъруза қилинди.
👉 Батафсил...

🔘 14-январь санасида Тошкент вилояти Бекобод туманида намунавий-амалий тадбир бўлиб ўтди.
👉
Батафсил...

🔘 16-январь санасида, шаҳар бош имом-хатиби Абдурашид домла Рустамов, «Исмат ота» жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.
👉 Батафсил...

🔘 17-январь санасида, «Тўй тепа» жоме масжидида, "Жамиятдаги салбий иллатлар – дабдабабозлик ва исрофгарчилик" мавзусида жума намози адо этилди.
👉 Батафсил...

Нурафшон шаҳар Тўй тепа жоме масжиди Ахборот хизмати.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

19 Jan, 04:32


ҒАФЛАТ

2-қисм


Давоми... 1қисми

Абу Али Даққоқ (Абу Али Даққоқ - ҳижрий II-III аср мутасаввифларидан бири. Унинг сабр, таваккул, тақво, Аллоҳдан қўрқиш - кўз ёши, маъюслик мавзуларидаги асарлари тасаввуф оламида машҳурдир) ҳикоя қилади:
— Бир солиҳ зот бор эди. Замонасининг буюк олими эди. бир пайт хасталанди. Кўргани бордим. Атрофида талабалари ўтирган эди. У зот эса йиғлар эди.
Дедим:
— Эй устоз, нега йиғлайсиз? Дунёдан кўчаяпман дебми?
Деди:
— Йўқ, дунёдан кўчаётганимга эмас, намозимни мазмунсиз ўтказганимга йиғлайман.
Дедим:
— Яъни қандай? Сиз намозингизни тўла-тўкис адо этардингиз-ку?! Деди:
- Ҳа, тўкис намоз ўқирдим. Фақат бугунгача доим ғафлатда сажда қилдим, ғафлатда саждадан бошимни кўтардим. Мана энди ғафлатда ўляпман.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан нақл этилган бир хабар шундайдир: -Аршда шу шаклда ёзув бор:
- Мен (Аллоҳ) менга итоат этганнинг истакларини бераман, ишини йўлга қўяман. Мени севганни севаман. Мени чақирганга жавоб бераман. Афв тилаганни афв этаман.
Ақлли мусулмон Аллоҳдан қўрқади, унга итоат этади. Ибодатларини ёлғиз Аллоҳ учун қилади. Унинг ҳукмига ва тақдирига рози бўлади. Бошига тушган мусибатларга сабр қилади. Эришган неъматларининг шукрини қилади. Аллоҳнинг берганига қаноат этади. Ҳаром ва ғайриқонуний йўл билан топилган фойдаларга илтифот қилмайди.
Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда буюрадики:
- Ким Менинг ҳукмимга ва тақдиримга рози бўлмаса, балоларга сабр қилмаса, неъматларимга шукрона билдирмаса ва берганимга қаноат қилмаса, у ўзига Мендан бошқа илоҳ топиб олсин!
Бир киши Ҳасан Басрий (Хасан Басрий - энг атоқли тобеинлардан бўлиб, ҳадис ва фиқҳда буюк олимлардандир. Хижрий 21 йилда туғилган. Ўлими 110/728 й. Ҳэ. Алининг қўл остида тарбияланган. Саҳобалардан 130 зот билан учрашган. Басрада дафн этилган) га:
- Мен Аллоҳ йўлида бўлишдан завқ олмайман! - деганида, Ҳасан Басрий:
- Эҳтимол, сен ўзида Аллоҳ қўрқуви бўлмаган бир одамнинг юзига қараган бўлсанг керак, - деб жавоб берган экан.
Бошқа бир киши айни сўроқни Боязид Бастомий (Боязид Бастомий - зоҳидлик ва тасаввуфга янги ўлчов, янги мезонлар олиб кирган сўфийлардан биридир. Унинг тасаввуфий ҳаётида сархушлик, шиддаткорлик, юксак ҳаяжон, дунёнинг ўткинчилигини ёдда тутиш ҳоллари ҳукм суради. Ана шу хусусиятлари билан Ҳаллож ва ибн Арабийга таъсир ўтказган. Вафоти 261/874 й.) га берганида мана бу жавобни олган эди:
- Сен Аллоҳга эмас, итоатга ибодат киласан. Ибодатдан завқ олмоқчи бўлсанг, итоатга эмас, Аллоҳга ибодат эт.
Бир одамнинг қопи йўқолади, кимга берганини ҳеч эслаёлмайди. Бир кун намоз ўқиётганда қопи кимдалиги эсига тушиб қолади. Намозни битирганда қулига қараб бақиради: - Ҳой, фалон кишиникига бор, қопимизни сўра!
Қул:
- Қоп ундалигини қачон эсладингиз?
Хожа:
— Намозда!
Қул:
— У ҳолда сиз ибодат қилмай, қоп қидирибсиз!..
Қулнинг бу гўзал танбеҳи ва тўғри эътиқоди туфайли хожаси уни озод этади.
Ақли бор одам қалбини дунёга эмас, Аллоҳга беради.
Оқибатни ўйлайди ва охират учун ҳозирлик кўради. Шунинг учун ҳам Раббимиз буюради:
— Ким охират экинини истар экан, биз унга экинининг ҳосилини мўл-зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, биз унга ўшандан (дунё матоларидан) берурмиз ва унинг учун охиратда бирон насиба бўлмас! (Шўро сураси, 20-оят.)
Мол-мулкига муккасидан кетган инсоннинг қалбида Аллоҳ севгиси ва охират қайғуси бўлмайди. Ҳз. Абубакр — Аллоҳ ундан рози бўлсин! - қалбидаги Аллоҳ севгисига халал бермасин учун мол-мулкидан қирқ минг динорини яширинча, қирқ минг динорини ошкора садақага берганди. Шундайки, охирида ўзи ҳеч нимасиз қолганда севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳамда ул зотнинг оила аъзолари дунё севгисидан ва дунёга берилишдан (топинишдан) қатъиян сақланишарди, қалбларида ёлғиз Аллоҳнинг муҳаббати ҳукмрон эди. Ана шу сабабларга кўра Аллоҳнинг Расули Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳз.Фотимани турмушга чиқарганларида сеп сифатида фақатгина ошланган бир қўчқор пўстаги ила ичида хурмо дарахти пўстлоғининг толалари бўлган бир ёстиқ совға қилгандилар, холос.

©️Абу Ҳомид Ғаззолий
"Мукошафат ул қулуб" китобидан.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

19 Jan, 03:03


ОТА-ОНАНГИЗНИНГ БУ СЎЗЛАРИГА ИШОНМАНГ!

Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари:

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".

©️Ҳомиджон домла Ишматбеков

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

19 Jan, 02:01


#ҲАДИС

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонга амал қилиб, уни доим тиловат қилиб юрувчи қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш билан Аллоҳни ҳурмат қилган бўлади»

(Имом Абу Довуд ривояти)

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

18 Jan, 14:20


🎙 № 21 Закариё Алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

18 Jan, 04:03


ҒАФЛАТ

1-қисм

Ғафлат надоматни орттиради. Ғафлат неъматнинг қўлдан кетишига сабаб бўлади. Ғафлат Аллоҳ йўлини пардалайди. Ғафлат ҳасаднинг кучайишига, кишининг озорланишига сабаб бўлади.
Бир киши тушида устозини кўриб, сўрабди:
- Сизнингча, қандай пушаймон оғирроқ?
Устози:
— Ғафлат сабаб бўлган пушаймон? — деб жавоб берибди.
Яна бир киши тушида Зуннун Мисрийни (Зуннун Мисрий — маърифат султони, ўз даврининг маънавияти соҳасида энг юксак чўққига кўтарилган олим, Пайғамбаримиз ҳадисларидаги «камбағаллигим билан фахрланаман» ғоясини ўз ҳаёти билан исботлаган, Миср халқига ўзини ярамас қилиб кўрсатгани туфайли даҳрий лақабини олган улуғ сиймо эди (ўлими 245/859 й.) кўради ва шундай савол беради:
-Аллоҳ сенга нима деди?
Мисрий жавоб айлади:
— Мени ўз ҳузурида тикка турғазиб, шундай деди: «Эй ёлғончи, мени севганингни иддао қилардинг, ундай бўлса кейин нега ғафлатда ётдинг?!» Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Энг фазилатли жиҳод нафс тарбияси учун қилинган жиҳоддир, - деб марҳамат қилганлар.
НАФС инсонни ҳар он тўғри йўлдан оздириши мумкин, шу боис у билан тинимсиз курашиш керакдир.
НАФС ва уни васвасага солувчи шайтон эса қўзга кўринмайди. Кўриниб турган душман билан олишиш кўринмаётган душман билан олишишга қараганда осонроқки, буни айтиб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Яна, васвасачи шайтон инсонда ўзига ёрдамчи топади. Бу нафснинг ҳавойи орзуларидир.
Агар шайтон ва нафс инсонни йўлдан оздирса, у киши Аллоҳнинг азобига дучор бўлади.
Айнан шу борада бир ҳикматли сўз бор. Айтадиларки:
— Кимнинг жанг майдонидан оти қочса, душманнинг қўлига тушади. Кимнинг ўзидан иймони қочса, Аллоҳнинг азобига учрайди. Иймонни қочирмаслик учун Аллоҳга сиғинамиз. Ғафлатдасан, қалбинг адашмоқда,
Умринг ўтди, гуноҳларинг қалашмоқда.
Солиҳлардан бири тушида отасини кўради, аҳволини сўрайди ва олган жавоби шу бўлади:
— Эй ўғил, ғафлат ичида яшадик, ғафлат ичида ўлдик. Ёқуб алайҳиссалом (Ёқуб алайҳиссалом - Қуръонда номи келтирилган пайғамбарлардан. Юсуф алайҳиссаломнинг отаси ва Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғлидир. Яна бир оти Исроил бўлгани сабабли бу сулоладан тарқалганларни Исроил ўгиллари ёки Бани Исроил дейилади. Катта ўғлининг оти Яҳуд бўлганидан улар яҳудийлар ҳам дейилгандир.) билан ўлим фариштаси Азроил биродарлардек учрашиб туришарди. Бир куни Азроил зиёратта келганида, ораларида шундай суҳбат бўлиб ўтди: Ҳз.Ёқуб:
— Эй ўлим фариштаси, зиёратга келдингми ё жонимни олганими?
Ўлим фариштаси:
— Зиёратга келдим.
Ҳз.Ёқуб:
-Сендан бир талабим бор. Ўлим фариштаси: -Нима экан у? Ҳз.Ёқуб:
-Ажалим яқинлашиб, жонимни олмоқчи бўлганингда менга сал олдинроқ хабар берсанг...
Ўлим фариштаси:
- Жуда соз. Сенга икки ё уч хабарчи юбораман.
Бу суҳбатдан бирмунча вақт ўтгач, Ҳз.Ёқубнинг ажали яқинлашди. Ўлим фариштаси яна келди. ҲзЁқуб сўради:
— Зиёрат мақсадида келдингми ё жонимни олганими?
Ўлим фариштаси:
- Жонингни олгани!
Ҳз.Ёқуб:
- Ахир, сен менга олдиндан хабар бермоқчи эдинг-ку?!-
Икки ё уч хабарчи юбораман-дегандинг... Қани хабар берганинг?
Ўлим фариштаси:
- Мен айтганимни килдим:
1. Сочларинг олдин қора эди, оқарди. 2: Вужудинг олдин кучли эди, кейин қувватдан қолди. 3. Қаддинг олдин тик эди, энди букилди. Эй, Ёқуб, мана санга уч нарса, ўлимдан олдин инсонларга менинг юборган хабарчиларимдир.
Ойу йиллар ўтади, гуноҳларинг ортади, Қалб Азроил келганда, ғафлат босиб ётади. Дунёдаги неъматларинг - кибру надомат, Мангу қолмоққа дунёда йўқ имконият.

Давоми бор...

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

18 Jan, 03:04


БУ УММАТНИНГ ҚИЗИГА

Сенинг маданиятинг ва ўтмишингдан бехабар кишидан шунчаки китоб борасида тавсия олмагин. Китобни худди дори каби қабул қил. Фойда беради деб турганингда, сени заҳарлаши мумкин. Бу борада жуда эҳтиёт бўлишинг керак. Гарчи мусулмон бўлмаганларнинг китобларида яхши нарсалар бўлса ҳам, бу китоблар биргина гап билан сени иймондан чиқариши ёки ахлоқингни бузиши мумкин. Буни ҳам эътибордан қочирма. Сенга бир гапни яна бир бор таъкидлайман:
Қуръон китоб ўқишга кирмайди. У бизнинг олаётган нафасимиздир. «Бугун нафас оламан» демаганидек, Қуръонни ҳам худди шундай тушунча билан ўқи, фалон куни ўқи, дея олмаймиз. Ҳар куни доимий равишда бир саҳифа бўлса ҳам ўқиш кам ҳисобланмайди. Ўқигин. Сен шу умматнинг қизисан. Қуръон эса бу умматнинг китобидир. Уни сен қониб-қониб ўқимасанг, ким ўқийди? Баъзи-баъзида мутолаадан зерикиш худди бир касалликка ўхшаб сенга юқиши мумкин. Бу ҳолатни қиш ёки баҳорда авж оладиган гриппга ўхшатса бўлади. Уйдаги қандайдир машғулот ёки зеҳнингни чарчатадиган бирор муаммо сени мутолаадан совутиши ёки ҳолдан тойдириши эҳтимоли бор. Тин олишни билмасанг, мутолаа завқини бутунлай йўқотишинг мумкин. Бир-икки кун ўзингга дам бер. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Ёки ўқиётган китобингни ўзгартир.

Нуриддин Йилдизнинг
«Бу умматнинг қизи» китобидан

Маҳмуд Маҳкам таржимаси

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

18 Jan, 02:02


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади»

(Имом Термизий ривояти)
.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

17 Jan, 14:37


#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

🎙 № 20 Ал Яса алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

17 Jan, 10:36


НАФС ТАРБИЯСИ

3-қисм

Давоми... 2-қисми

Ақли бўлган одам нафснинг шаҳвоний ҳавасларини очлик йўли билан маҳв этади. Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларини оёқ ости қилган нафсни фақат очлик тарбиялай олади. Чунки ҳавойи орзулар, еб-ичишлар кишини тўғри йўлдан чиқариш учун шайтоннинг қўлидаги қуролдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули (с.а.в.) буюради:
- Шайтон инсоннинг қон томирларида айланиб юради. Унинг йўлини очлик билан тўсиб ташланг. Қиёмат куни Аллоҳга инсонларнинг энг яқин бўлгани кўпроқ оч ва ташна юрганлардан иборат бўлади (Бу ҳадис шундай шарҳланади: калорияси кучли ва кўп овқат ейувчи кимсалар тез йўлдан озадилар, чунки бу ҳолда қон серҳаракат бўлади. Нафс шундай ҳолга етадики, энди у ҳаром-ҳалол, машруъ-ғайримашруъ демай, ҳар нарсани ураверади. Ҳолбуки, эҳтиёж миқдорига риоя қилган ҳолда овқатланилса, нафс бузилмайди, одам йўлдан озмайди.)
Баъзи аҳли ҳикмат дейдики:
-Кимнинг нафси ғалаба қилиб, бўйнига миниб олса, у кимса нафсининг ҳавойи истакларига асир ҳисобланади. У мағлублар зиндонида қамоқдадир. Қалби яхши ва фойдали, эзгу амаллар ўйлаб тополмайди. Кимки вужуд шудгорини нафснинг ҳою-ҳаваси билан сўғорса, қалбига надомат ниҳолини эккан бўлади.
Аллоҳ жонлиларни уч тоифада яратган:
1 - МАЛАКЛАР (ФАРИШТАЛАР): Аллоҳ малакларга фақат ақл берган, доимо ҳою ҳавасга амал киладиган нафс бермаган. Демак, малакларда гуноҳ қилишга мойиллик йўқ.
2 - ҲАЙВОНЛАР: Аллоҳ ҳайвонларга биз тушунган маънода ақл бермаган, фақатгина нафс берган.
3 - ИНСОНЛАР: Аллоҳ инсонларга ҳам ақл, ҳам нафс берган. Шундай бўлгач:
Инсон зоти учун энг катта хатар меъдадан ва ейиш-ичиш ҳирсидан келади. Одам ила Ҳаво - уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин - меъданинг ҳирси туфайли жаннатдан қувилиб, хорлик ва йўқлик майдонига отилгандилар. Чунки Аллоҳ уларга мева ейишни такиқлаганди.
1. Кимнингки нафси ақлидан ғолиб келса ва шу нафсининг ҳавойи истакларига кўра ҳаёт кечирса, у ҳайвондан ҳам тубанроқ, яъни ҳайвонлар ундан яхшироқдирлар;
2. Кимники, ақли нафсидан ғолиб келса ва ҳаётини Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асослари доирасида ўтказса, у малаклардан ҳам устундир.
Нафснинг ҳавойи истакларига бўйсунган одам, агар у ҳукмдор бўлса, қул аҳволига тушади.
Нафснинг ҳавойи ҳавасларига қаршр бориб, сабр қилган одам эса, қул бўлса ҳукмдор бўлади.
Бир кун Абулҳасан Розий (Абулҳасан Розий - Ҳижрий П-Ш асрларда яшаган авлиёлардан бири.) икки йил олдин вафот этган отасини тушида кўради. Эгнида қатрондан бир кийим бор эди. Отасига дедики:-
-Эй отажоним, нима бўлди? Нечун сизни жаҳаннамлик кишилар қиёфасида кўрмоқдаман?
Отаси шу жавобни беради:
— Эй ўғлим, нафсим мени жаҳаннамга етаклади. Эй ўғлим, нафсингнинг ҳийласидан сақлан!
Ишратга ўчлигим жабр жонимга -Мубтало бўлдим-ку мен тўрт золимга. Булар: шайтон, дунё, нафс, ҳою-ҳавас.
Лекин ким иймонини қочирган бўлса, Аллоҳнинг ғазабига учрайди, юзи қораяди, қўли бўйнига боғланади, оёғига оловдан кишан урилади; ейдигани, ичадигани ва киядигани оловдан бўлади.

©️Абу Ҳомид Ғаззолий
"Мукошафат ул қулуб" китобидан.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

17 Jan, 10:29


​​БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ

1526-CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

17 Jan, 08:49


#ШУКУҲ

Нурафшон шаҳар «Тўй тепа» жоме масжидида жума намози шукуҳи.

Бугунги жума мавзуси: Жамиятдаги салбий иллатлар – дабдабабозлик ва исрофгарчилик.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Jan, 14:51


#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

🎙 № 17 Довуд алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Jan, 06:02


​​ВИТР НАМОЗИДА ҚУНУТ ТАКБИРИНИ ТАРК ҚИЛИШ
#намоз

1517-CАВОЛ: Витр намозида 3-ракатда қунутга такбир айтиш ёдимдан кўтарилиб, қунут дуосини ўқиб, шу билан намозни тугаллабман. Шундай ҳолатда намозим тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намозида қунут дуосини ўқиш, шунингдек, дуодан олдинги такбир вожиб амаллардан саналади. Уни унутиб тарк қилган киши саждаи саҳв қилиши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Jan, 04:24


САБР ХАСТАЛИК

Кимки Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлмасликни ва раҳматига эришиб, жаннатига киришни истаса, нафсини дунёвий ҳою-ҳавасдан тийсин ва дунёнинг қийинчиликларига ҳамда мусибатларига чидаб, сабр қилсин! Бу борада Аллоҳ буюради:
Аллоҳ мусибатларга чидаб сабр қилгувчиларни севади (Ол-и Имрон сураси, 146оятнинг сўнги). Сабр бир қатор ҳолларда зулумлидир.
1. Аллоҳга итоат қилишдаги сабр ва сабот.
2 . Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр ва сабот.
3 . Мусибатларга ва айниқса мусибатга дучор бўлган илк онларидаги сабр ва сабот.
Ким Аллоҳга итоат қилишда сабр ва саботли бўлса, Аллоҳ унга қиёмат куни жаннатда ҳар бири ер билан кўк орасича келадиган уч юз даража беради.
Яна, ким Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишда сабр ва сабот кўрсатса, қиёмат куни У, унга олти юздаража беради.
Ким дунёнинг машаққат ва мусибатларига чидаб, Аллоҳ ўртага қўйган ахлоқ асосларига риоя қилса, У, жаннатда унга етти юз даража беради.
-Ақлли мусулмонга ярашадиган энг тўғри харакат, бу — ҳар не суратда бўлса ҳам дунёда мусибатларга сабр қилмоқ ва ўз ҳолидан шикоят қилмасликдир. Чунки мусибатларнинг энг даҳшатлисига пайғамбарлар ва авлиёлар маъруз қолганлар. Жунайд Бағдодий (Жунайд Бағдодий — Бағдодлик машҳур мутасаввиф, вафоти ҳижрий 297, милодий 909 йил (бундан кейин «ҳижрий», «милодий» сўзларини тушириб қолдирамиз ва 297/909 й. тарзида ишлатамиз) — унга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! - дейдики:
-Бало ва мусибат орифлар (донолар) учун қандил, Аллоҳ йўлини изловчилар учун омил, иймонлилар учун бир ислоҳчи, ғофиллар учун эса ўлим хабарчисидир. Киши мусибатга дучор бўлганда розилигини намоён этмагунча ва сабр қилмагунча ИЙМОНдан маза топмайди.
Пайғамбарчмиз (с.а.в.) буюрадилар:
-Кимки бир кеча хасталансаю, сабр қилса ва Аллоҳга шикоятчи бўлмаса, онасидан туғилган кундагидай гуноҳларидан фориғ бўлади. Эй умматим, хасталанган пайтингизда Аллоҳга шикоят қилувчи бўлманг!
Маоз ибн Жабал (Маоз ибн Жабал - саҳоба, тўлиқ исми Абу Абдураҳмон Ансорий алҲазражий ал-Жашмий, Муоз ҳам дейдилар. Бадр жанги ғозийларидан) дан нақл этилган бир хабар бундайдир:
- Аллоҳнинг бир мўмин бандаси хасталикка мубтало бўлган чоғида, Аллоҳ гуноҳларини ёзиб борувчи фариштага амр беради:
- Торт қаламни унинг дафтаридан! Савобларни ёзувчи фариштага шундай буюради:
- Бандам қилган амалларнинг энг чиройлиларини ёз! Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан ривоят қилинган бошқа бир хабар қуйидагича:
—Бирон иймонли банда хасталанган пайтида Аллоҳ унга икки малак юбориб, «Қараб боқинглар-чи? Бандам нималар деяпти!» - дейди. Агар банда: «Алҳамдулиллоҳ», - деса, Аллоҳ ўзи бундан воқиф бўлади, яна малаклар ҳам бу сўзни Раббига етказадилар. Шунда Аллоҳ буюради:
—Агар бандамни шу хасталик ҳолида ўлдирсам жаннатга қўяман. Агар шифо берсам зотини ва қонини покизароқ эт ва қонга айлантириб, гуноҳларини мағфират этаман!
Ибн Ото (Ибн Ото - араб фақиҳи ва муҳаддиси, асли яманлик бўлиб, Маккада вояга етган. Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос кабилардан таҳсил олган, кейинчалик, Маккада муфтилик қилган даврида катта шуҳрат қозонган, 88 йил умр кўрган. Вафоти тахминан 115/733 й.) дейди:
—Кишининг тўғри ё эгрилиги ва мўмин ё осийлига соғлик чоғида ва мусибат онида маълум бўлади. Агар соғ-саломат кунларида шукр қилсаю, мусибатга дучор бўлганида Аллоҳга қарши зорланаверса, у ғирт ёлғончилардандир. Агар бирон кимса катта олим бўлсаю, бошига андуҳ шамоллари тушганда, дучор бўлган шу балолар туфайли Аллоҳга қарши шикоятланса, унга на илми, на гўзал амаллари фойда беради. Шунинг учун ҳам ҚУДСИЙ ҲАДИСда Аллоҳ буюради:
—Кимки менинг тақдиримга рози бўлмаса, бошига тушган кулфатлар туфайли шикоятланса, у ўзига Мендан бошқа илоҳ топиб олсин!

©️Абу Ҳомид Ғаззолий
«Мукошафат ул қулуб» китобидан.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

04 Jan, 06:00


#ОГОҲЛИК

Хусусий таълим масканларида диний сабоқ бериш қонунга зид!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

04 Jan, 05:31


#БУЮКЛАР_ҲИКМАТИ

Ёмон фикр соҳиблари ҳам, куфрони неъмат қилувчилар ҳам ёввойи қобонлар мисоли Аллоҳ таолонинг мағфиратидан йироқдирлар.

©️ Абулқосим Замахшарий

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

04 Jan, 05:05


​​НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИШ МАСАЛАСИ

1501-CАВОЛ: Мен ҳозирда чет давлатда даволанмоқдаман. Неча кунда ватанга қайтишим аниқ бўлмагани учун намозларимни қаср қилиб ўқиётган эдим. Бугун келганимнинг ўн еттинчи куни. Бугун шифокор мени текширгач, тўрт кундан кейин уйга қайтишимни айтди. Бу ҳолатимда ҳам қасрни давом эттираманми ёки намозларимни тўлиқ ўқишга ўтайми? Чунки келган кунимдан ҳисоблаганда йигирма бир кун турар эканман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда қаср ўқишни давом эттирасиз. Қайтиш кунингиз ноаниқ бўлгани учун қаср ўқиб тўғри қилгансиз. Қайтиш кунингиз аниқ бўлгани билан у ўн беш кундан кам бўлгани учун кейинги кунлар ҳам қаср қилаверасиз. Агар шифокор сизга, яна 15 кун турасиз, кейин уйга қайтасиз, деганда, ўша вақтдан бошлаб тўлиқ ўқишга ўтар эдингиз. Чунки китобларимизда мусофир инсон бир жойга бориб, у ерда ўн беш ва ундан кўп кунлар туришни қасд қилмагунича намозларини қаср қилади. Қасд қилгандан кейин тўлиқ ўқишга ўтади, дейилади. (“Мухтасари Қудурий” ва бошқа манбалар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

04 Jan, 03:03


ОНАСИЗЛИК ДАРДИНИ...

Бекатда автобус кутардим. Майдалаб ёғаётган қор хаёлимни банд этганди. Шу пайт ёнимдаги икки дугонанинг суҳбати эътиборимни тортди. Улар она ҳақида гаплашишарди. Бири иккинсичисига онасининг тергайвериши, тинмай қўнғироқ қилиб “безовта” қилавериши жонига тегиб кетгани ҳақида шикоят қилди. Онаси тўғрисида айтган сўзларини эшитиб, ёқа ушлайсан киши! Наҳотки, муштипар оналар ҳақида фарзандлари шундай фикрласалар?! Бизни дунёга келишимиздан қувониб, тунларини бедор ўтказиб, ўзи емай, киймай, ювиб-тараб, бетоб бўлсак жонини фидо қилган, улғайиб катта бўлишимизни, бахт – иқболимизни Аллоҳдан сўраган оналаримиз эмас-ми?
Оналаримизни қанча илиқ сўзлар билан таърифласак, шунча кам. Икки дугона суҳбатидан ҳайратланиб, онамни соғиниб кеттим. Қанийди, шу изғиринли, қорли кунларда онамнинг дийдорига тўйсам эди...
Меҳрибон онажонимни йўқотганимга тўрт йил бўлди, ҳали ҳамон дардим янгидек. Орадан йиллар ўтса-да, соғинч ортиб, қалбимни тилка-пора қилмоқда. Онамнинг файзли чеҳраси, майин овози, ширин табассуми кўз олдимдан ҳеч кетмайди. Онамни эслаганимда кўз олдимда кулиб турган нурли юзи намоён бўлади. Онам ҳеч қачон бизга ёмон сўз айтмасди. Жуда чиройли насиҳатлар қилар, шошилмай, дона-дона сўзларди. Муштипарим ҳаёт синовларида тобланиб, турли машаққатлар билан бизни катта қилган. Ўзларининг меҳнатсеварлиги, меҳрибонлиги, жонкуярлиги билан барчага ўрнак эди.
Ҳозир қизларим сиймосида онамни кўраман. Уларнинг ҳар бирида онамдан нимадир бордай. Шунга қувонаман, шундан таскин топаман. Тўймай қолганим она меҳрини қизларимдан излайман.
Онасининг тергашидан, йўқлашидан безган тенгдошларим, умр − ғанимат. Бир кун сизни қайноқ меҳри билан “безовта” қилаётган онаизорингизни тополмай қолишингиз мумкин. Онангиз ҳаёт бўлса, у сиз учун энг меҳрибон ва ўз навбатида сиздан меҳр кутиб яшаётган табаррук зот эканини унутманг. Ахир, «Жаннат оналар оёғи остидадир.».
Хаёт бўлган онажонларни Аллоҳ саломат қилсин, ўтганларини рахмат ва мағфират айласин!

“Мўминалар” журналидан.


Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

03 Jan, 14:44


#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

🎙 № 6 Иброҳим алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

03 Jan, 14:28


#ОГОҲЛИК

Жарга етакловчи соҳта даъватчилардандан эҳтиёт бўлинг!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

03 Jan, 10:19


#ВИДЕОЛАР

🎞Сохта салафийликнинг радикал ғоялари ёшлар онги ва дунёқараши, эътиқоди ва хулқига қандай салбий таъсир кўрсатади?

🔰Саидафзал Саиджалолов,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси дотценти

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

03 Jan, 10:17


#МУФТИЙ_МИНБАРИ

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

03 Jan, 10:01


Халққа илм беришдаги тартиб

«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувининг 74-сони

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

03 Jan, 08:51


#ШУКУҲ

Нурафшон шаҳар «Тўй тепа» жоме масжидида жума намози шукуҳи.

Бугунги жума мавзуси: Мотуридийлик таълимотининг аҳамияти.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

27 Dec, 17:38


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 28 ДЕКАБРЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     06:23
ҚУЁШ -    07:48
ПЕШИН - 12:30
АСР -        15:20
ШОМ -      17:04
ХУФТОН -18:
24

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

27 Dec, 10:58


ДИНИМИЗДА МАЪРАКАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ВОЖИБМИ?
#маърака

1496-CАВОЛ: Мени турмуш ўртоғим 65 ёшда. 5 декабрь 2024 й оламдан ўтдилар. Қариндошларимиз 20, 40 маърака қилинглар дейишяпти. Шу маъракаларни ўтказиш тартиби, қонун-қоидалари, нечта одам таклиф қилиш кераклиги ҳақида билмоқчиман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда маййит аҳли вафот этган инсонга атаб, “уч”, “етти”, “йигирма”, “қирқ”, “йил” каби маъракаларни ўтказишлари вожиб деган ҳукм йўқ. Чунки динимизнинг бирор манбаида ушбу маросимлар ўтказилиши вожиб ёки суннат экани зикр қилинмаган. Аксинча, мазҳабимизга оид фатво китобларда бу макруҳ амал экани таъкидланади (“Фатҳул Қодир”, “Баззозийя” китоблари).
Аммо вафот этган кишининг вояга етган фарзанларидан кимдир ўз мулкидан, кун санамасдан, риёкорлик ва дабдаба қилмасдан, савоб умидида, етимлар, фақир ва муҳтожларга эҳсон қилса, бундан ман қилинмайди. Балки вафот этган кишига савоби етиб бориши умид қилинади. Чунки Аҳли сунна вал-жамоага кўра, солиҳ амалларнинг савобини вафот этган кишиларга бағишлаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

27 Dec, 09:05


#ШУКУҲ

Нурафшон шаҳар «Тўй тепа» жоме масжидида жума намози шукуҳи.

Бугунги жума мавзуси: Ўзини сарҳисоб қилиш - мусулмоннинг вазифасидир!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

27 Dec, 04:21


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

▪️ Жума учун ғусл қилиш.

▪️ Хушбўй нарсалар суртиш.

▪️ Чиройли кийимлар кийиш.

▪️ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

▪️ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

▪️ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

▪️ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

▪️ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

▪️ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

▪️ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

▪️ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

▪️ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

27 Dec, 03:00


#ҲАДИС

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади» дедилар.


(Имом Термизий ривояти).

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

27 Dec, 01:00


#ЖУМА_МУБОРАК

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Кунларнинг султони Саййид-ул айём, Ҳаж-ул масокин яна бир жума кунига насиб қилган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

26 Dec, 18:15


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 27 ДЕКАБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     06:22
ҚУЁШ -    07:48
ПЕШИН - 12:29
АСР -        15:20
ШОМ -      17:04
ХУФТОН -18:24

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

26 Dec, 14:33


#МАСЖИД_НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

Нурафшон шаҳар "Тўй тепа" жоме масжидининг, бир хафталик (27.12.2024 дан - 02.01.2025 гача) намоз вақтлари.

БОМДОД -  06:45

ПЕШИН - 13:00

АСР -        15:25

ШОМ -      17:10

ХУФТОН - 18:40

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

26 Dec, 09:57


​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

08 Dec, 03:01


#ҲАДИС

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳдан сўралганда бериладиган нарсалар ичида У Зотга энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир» дедилар.

(Имом Муслим ривояти).

Изоҳ:
Шунинг учун Аллоҳ таолодан офиятни кўпроқ сўраш керак.
Офият - саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни англатади.
Офият Аллоҳ таолодан сўраладиган энг яхши нарсалардан экан.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

08 Dec, 02:47


#МУФТИЙ_МИНБАРИ

📹 ЭҲСОННИНГ АФЗАЛИ ОТА-ОНАГА ҚИЛИНГАНИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

08 Dec, 01:22


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

07 Dec, 17:15


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 8 ДЕКАБРЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     06:11
ҚУЁШ -    07:36
ПЕШИН - 12:20
АСР -        15:13
ШОМ -      16:57
ХУФТОН -18:16

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

07 Dec, 12:18


​​ТАШАҲҲУДДАН КЕЙИН ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИШ
#намоз

1475-CАВОЛ: Мен ташаҳҳуддан кейин адашиб Фотиҳа сурасини ўқиб юборибман. Намозим охирида саҳв саждаси қилмай тугатдим. Менинг намозим дуруст бўлганми? Мен саҳв саждаси қилишим керакмиди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизнинг ўқиган намозингиз дуруст ва сизга саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Бу борада шундай зикр қилинган:
وَإِذَا فَرَغَ مِنْ التَّشَهُّدِ وَقَرَأَ الْفَاتِحَةَ سَهْوًا فَلَا سَهْوَ عَلَيْهِ وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ وَكَذَلِكَ إذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ ثُمَّ التَّشَهُّدَ كَانَ عَلَيْهِ السَّهْوُ
“Агар ташаҳҳуд (аттаҳиёт)ни ўқиб тугатса ва адашиб Фотиҳа сурасини ўқиса, унга саҳв сажда (хатони тўғрилаш сажда)си лозим бўлмайди. Агар Фотиҳани ташаҳҳуднинг ўрнига ўқиса, у ҳолда унга саҳв саждаси лозим бўлади. Шунингдек, аввал Фотиҳани ўқиб, сўнг ташаҳҳудни ўқиса ҳам, унга саҳв саждаси вожиб бўлади (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, ташаҳҳуддан кейин Фотиҳа сураси адашиб ўқиса, дуонинг ўрнида ўтади дейилган. Шунинг учун ҳам бундай қилган кишига саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

07 Dec, 03:08


#ҲАДИС

Убай ибн Каъб розияллоху анхудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Рожифа келур (яъни, титратгувчи ер титраб, устидаги бор жонзот ҳалок қилинади) унга Родифа эргашур (яъни орадан қирқ сана ўтгач, сур иккинчи марта чалиниб, барча нарсага қайтадан ҳаёт ато этилади) ва ўлим бутун борлиғи билан келур (яъни, Қиёмат куни бошланади

(Имом Термизий ривояти).

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

07 Dec, 02:01


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

06 Dec, 17:35


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 7 ДЕКАБРЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     06:10
ҚУЁШ -    07:35
ПЕШИН - 12:20
АСР -        15:13
ШОМ -      16:57
ХУФТОН -18:16

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

06 Dec, 14:38


Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

17 Nov, 03:09


#ҲАВАСИМ_КЕЛЯПТИ

🔸️Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: - “Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мултфилм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...“.

🔸️Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: “Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...“.

🔸️Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: “Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..“.

🔸️Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: “Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяптику, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...“.

🔸️Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: “Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...“.


Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

17 Nov, 03:02


#ҲАДИС

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан  ривоят қилинган ҳадисда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васаллам шундай дедилар:
«Аллоҳнинг зикри бўлмаган гапларни кўпайтирманглар, чунки Аллоҳнинг  зикри бўлмаган гапларни кўпайтириш  қалбни қорайтиради. Одамларнинг Аллоҳ таолодан энг узоқ бўлгани қалби қорайган кишидир».

(Имом Термизий ривояти).

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

17 Nov, 01:57


#ҲАЙРЛИ_КУН

Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

16 Nov, 18:08


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 17 НОЯБРЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:52
ҚУЁШ -    07:14
ПЕШИН - 12:13
АСР -        15:21
ШОМ -      17:05
ХУФТОН -18:22

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

16 Nov, 18:03


#ИМОМ_МИНБАРИ

ДЎСТИНГ КИМ

🎙Абдурашид домла Рустамов
Нурафшон шаҳар бош имом-хатиби


Дўстларингизга ҳам улашинг!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

16 Nov, 09:37


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

16 Nov, 08:55


Муҳаммад Али:  ”Боксчидан кўра, мен кўпроқ мусулмонман”.

Олтин медални ютганимдан сўнг оқ танлиларни ўз ўрнига қўйиб қўяман деб ўйладим ва "Downtown" ресторанига кириб келдим. У ерда қора танли инсон овқатлана олмас эди. Олтин медаль, олимпия чемпиони бирор нима буюртма қилмоқчи эдим. Мен ҳаммаси жойида, мен камбағал эмасман дедим. Лекин мени шундай бўлсада ресторандан ҳайдаб юборишди. Жуда ҳам хафа бўлдим.

Мен дарё қирғоғига бориб, олтин медалимни сувга улоқтирдим. Мен Муҳаммад Пайғамбар ва Ислом динида ирқчилик йўқлиги ҳақида эшитган эдим. Кейин масжидга бордим, оёқ кийимимни ечиб, масжид ичига хафа ҳолатда кирдим. Ҳамма жим ўтириб намоз вақтини кутишар эди. Мен уларни кузата бошладим. Ўз кўзларимга ишонмадим.

Оқ танлилар қора танлилар билан гаплашишар, бирга кулишар ва ибодат қилишар эди. Мен буни кўриб жуда ҳам қувондим. Мен оқ танли қора танлини қучоқлаганини кўрдим ва бу мен учун чақмоқ зарбасидек бўлди. Мен уларни кузатаётганимда, ёнимга масжид имоми келди ва сени олдин бу ерда кўрмаган эдим, дея сўз бошлади. Мен эса мусулмон бўлишни хоҳлашимни айтдим ва имом: албатта намоздан сўнг, деди. Намоздан кейин у мени олдига чорладида ва тан оласанми "Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва расули". Мен: "Ҳа" дедим. Қолганлар эса "Аллоҳу Aкбар" дея қичқиришди.

Мен йиғлаб юбораман деб ўйламаган эдим, кўпчилик ва ҳатто имом ҳам йиғлаб юборди. Мени табриклаб бағирларига босишди, исмимни Муҳаммадга алмаштирдим. Мен буюкликдан ҳам устун бўлдим ва ҳатто чемпион бўлганимда ҳам йиғламаганман, лекин мусулмон бўлган куним йиғлаб юбордим. "Мен боксчидан кўра кўпроқ мусулмонман".

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

16 Nov, 03:30


ЁШ БОЛАНИНГ САВОБИ ОТА-ОНАСИГА ЁЗИЛАДИМИ?

1447-CАВОЛ: Одамлар орасида балоғатга етмаган ёш боланинг яхши амаллари савоби ота-онасига ёзилади деган гап бор. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда "Эълоус сунан" китобида шундай дейилади:
وانعقدت الأئمة الأربعة ( أي أجمعت ) على أن الصبي يثاب على طاعاته، وتكتب له حسنات، سواء كان مميزا أو غير مميز، لكن اختلف أصحابنا هل تكون حسناته له دون أبويه، أو يكون لوالديه من غير أن ينقص من أجر الولد شيء ؟ ثم رجح قول الثاني بدليل الأثر،
"Тўрт мазҳаб имомлари ёш бола қилган тоатлари учун савоб олиши ва бу учун унга яхшиликлар ёзилишига иттифоқ қилишган. Аммо унинг савоблари фақат ўзига бўладими ёки унинг ажри камаймаган ҳолда ота-онасига ҳам ёзиладими деган масалада турли фикр айтиб, далиллар келгани учун иккинчи фикр (ота-онага ҳам савоб бўлиши)ни устун кўришган".
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари ҳам буни қўллайди: “Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаъи аъмолига савоб ёзиб турилади: Садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд” (Имом Муслим ривояти).
Демак, ҳар икки қарашга кўра ҳам фарзандларини яхшиликка йўллаган, чиройли таълим-тарбия берган ота-оналар савоб оладилар, Аллоҳ таолонинг фазли кенгдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

16 Nov, 02:34


#ҲАДИС

Бир кишининг ридосини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайтларида шамол тортиб кетди.
Бас, у уни лаънатлади.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатлама! Унга амр қилингандир.
Ким лаънатга сазовор бўлмаган нарсани лаънатласа, унинг ўзига қайтади», дедилар.

(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган)
.

Шарҳ:

🔹Бундан шамол ва шунга ўхшаш нарсаларни лаънатлаб бўлмаслиги чиқади.
🔹Ким бундоқ нарсаларни лаънатласа, унинг лаънати ўзига уради.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

16 Nov, 02:00


#ҲАЙРЛИ_КУН

Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

15 Nov, 18:14


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 16 НОЯБРЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:51
ҚУЁШ -    07:13
ПЕШИН - 12:13
АСР -        15:22
ШОМ -      17:06
ХУФТОН -18:22

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

15 Nov, 13:35


#ТАДБИР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари, туман ва шаҳарларнинг бош имом-хатиблари иштирокида амалий тадбирлар ўтказилди.

👉 Батафсил...


Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

15 Nov, 09:40


#ШУКУҲ

Нурафшон шаҳар «Тўй тепа» жоме масжидида жума намози шукуҳи.

Бугунги жума мавзуси: Исломда дўстлик ва ўзаро муҳаббатга тарғиб.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

15 Nov, 02:12


#ҲАДИС

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

15 Nov, 01:49


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум. ЖУМА муборак бўлсин!

Ушбу кунимизни Яратган эгам барчамизни мехрдан барокатдан, бенасиб қилмасин.

Аллоҳ барчамизни ўз панохида асрасин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Nov, 18:18


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 15 НОЯБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:49
ҚУЁШ -    07:11
ПЕШИН - 12:13
АСР -        15:22
ШОМ -      17:06
ХУФТОН -18:23

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Nov, 15:03


#МАСЖИД_НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

Нурафшон шаҳар "Тўй тепа" жоме масжидининг, бир хафталик (15.11.2024 дан - 21.11.2024 гача) намоз вақтлари.

БОМДОД -  06:25

ПЕШИН - 13:00

АСР -        15:25

ШОМ -      17:10

ХУФТОН - 19:00

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Nov, 12:09


#muftiy_minbari

📹 ҚАЛБИДАН ШАФҚАТ СУҒУРИБ ОЛИНГАНЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Nov, 04:53


Бўлган воқеа

Бир бева аёл бор эди. Ёлғиз боши билан фақат Аллоҳ таолодангина мадад сўраб болаларини боқар эди. Шу ҳолатда у болаларига меҳр, шафқат ва хотиржамлик улашар эди. Аёл сабрли ва имонли бўлгани учун ҳам болаларини боқиш ва тарбиялашга ўзида куч топар эди.
Бир куни кечаси болалари билан ухлаб ётган пайтда, шамол кучайиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Уйининг томи юпқа, деворлари эса, жуда нимжон эди. Аёл болаларидан хавотирланиб уйқуси қочди. Уларни бағрига олиб, бир оз бўлсада бағрининг тафти билан уларни иситган бўлди.
Довул кучайгандан кучая борди. Уйнинг девори эса, ёриқларидан шамолнинг гуввилашини эшиттирар, аёлнинг хавотирини янада оширар эди. Бир пайт аёл ўрнидан туриб, кичик бир қоғозни олди ва унга бир неча калималарни ёзди. Сўнг уни деворнинг ёриғига тиқиб қўйди ва яна болаларини бағрига олиб ётди
Бу пайтда аёлнинг ўғилларидан бири унинг деворга нимадир қўйганини кўриб қолди!

Орадан ойлар ва йиллар ўтди… Болалар катта бўлишди. Ҳаммалари билимли, касб-ҳунарли инсонлар бўлиб етишишди. Шаҳардан каттароқ уйга ҳам кўчиб ўтишди. Аммо, она уларнинг бу бахтли кунларида узоқ яшамади, бир йилга бормай вафот этди. Бир куни онадан қолган ширин хотираларни  ёдга олиб ўтирганларида, катта ўғил ёмғирли кечада онасининг девор ёриғига қоғоз парчасини тиқиб қўйганини эслаб қолди.
Оға-инилар эски уйларига шошилишди. Уйга етиб келишгач, катта ўғил девор ёриғидаги тошни олиб ташлаб, у ердан бир парча қоғозни олди... Шу пайт гўё ер қимирлагандек бўлиб, уйнинг деворлари тебраниб кетди. Уй қулаб тушишидан қўрқиб, болалар уйдан тезда қочиб чиқишди ва уйнинг деворлари қулаб тушди… Бир неча лаҳзалик сукунатдан сўнг, ўғиллар юзларидаги ҳайрат ва ҳаяжон билан бир-бирларидан нима бўлди, деб сўрашди. Ўғиллардан бири: “Қоғоз сиздами, ака?"-деб сўради. У: “Ҳа, мана”, деди. Улар ҳаммаси бир овозда: “Очинг, нима ёзилган экан!” дейишди. Катта ўғил қоғозни очганида, унга онаси фақат биргина жумла ёзиб қўйган экан "Аллоҳнинг изни билан тек тур...".

Ушбу жумланинг буюклиги ва аёлнинг имон ишончининг кучи деворни қулашдан тийиб турган эди.
Фарзандларига меҳр ва шафқат кўрсатган она ўзидан кейин ҳам фарзандларига яна бир буюк сабоқ қолдириб кетди. У ҳам бўлса Аллоҳга таваккул қилиш, ҳар қандай ҳолатда Унга суяниш сабоқи эди.

Аллоҳга ишонч – бу буюк бир неъмат, афсуски, бизнинг кўпчилигимиз бундан ғофилмиз.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Nov, 04:09


#МУФТИЙ_МИНБАРИ

ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН

🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Nov, 02:07


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жисми мубораклари шул қадар марғуб, чиройли ва зебо эдики, инсон кўриб, вужудларини Аллоҳ таоло кумушдан қуйганмикан деб қолар эди. Муборак сочларида бироз буралганлик бор эди.

(Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий)

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

14 Nov, 01:08


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

13 Nov, 18:05


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 14 НОЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:48
ҚУЁШ -    07:10
ПЕШИН - 12:13
АСР -        15:23
ШОМ -      17:07
ХУФТОН -18:24

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

08 Nov, 08:57


#ШУКУҲ

Нурафшон шаҳар «Тўй тепа» жоме масжидида жума намози шукуҳи.

Бугунги жума мавзуси: Исломда солиҳа аёл - Ҳадийжа онамиз тимсолида!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

08 Nov, 02:09


#ҲАДИС

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар
гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар».

(Муслим ва Термизий ривоят қилишган.)

Шарҳ:

🔹Гуноҳ содир этмаган банда бўлиши мумкин эмас.
🔹Ожиз банда доимо гуноҳ қилиш эҳтимоли остида яшайди.
🔹Шунинг учун банда доимий равишда истиғфор айтиб туриши лозим.Ана ўшанда банданинг синиқлиги ва Аллоҳ таолонинг авф ва мағфирати намоѐн бўлади.
🔹Аммо зинҳор-базинҳор бу xадиси шарифдан гуноҳ қилишга даъват маъносини тушунмаслик керак.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

08 Nov, 01:01


#ТАБРИК

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!


Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Жума айёми муборак бўлсин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

07 Nov, 18:09


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 8 НОЯБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:42
ҚУЁШ -    07:03
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:29
ШОМ -      17:13
ХУФТОН -18:29

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

07 Nov, 12:48


#МАСЖИД_НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

Нурафшон шаҳар "Тўй тепа" жоме масжидининг, бир хафталик (08.11.2024 дан - 14.11.2024 гача) намоз вақтлари.

БОМДОД -  06:20

ПЕШИН - 13:00

АСР -        15:30

ШОМ -      17:15

ХУФТОН - 19:00

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

07 Nov, 03:09


#ҲИКМАТЛАР_ХАЗИНАСИ

Сабрда шундай куч борки, хоҳласа тоғни ҳам қулатади.

©Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

01 Nov, 02:20


#ИМОМ_МИНБАРИ

ДИНИМИЗДА МУСИБАТЛАРНИ ЕНГИШ

🎙Абдурашид домла Рустамов
Нурафшон шаҳар бош имом-хатиби

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

01 Nov, 02:17


1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
(“Tариху димашқ”)

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

01 Nov, 02:10


#ҲАДИС

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат олсаю таҳоратини чиройлик қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки, тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».

(Имом Муслим ривояти)

Шарҳ:

Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни яхши биламиз ва таниймиз. У кишидан ривоят қилинган бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни яхшилаб олса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баѐн қилинмоқда. Аввал айтганимиздек, таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

01 Nov, 02:01


Ассалому алайкум!

Аллоҳ  хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Кунингиз файзу баракотга тўлсин!

Жума айёми муборак бўлсин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

31 Oct, 18:05


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 1 НОЯБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:35
ҚУЁШ -    06:55
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:36
ШОМ -      17:21
ХУФТОН -18:36

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

31 Oct, 17:33


#Табиат

🌑 Ноёб табиат ҳодисаси

🌒Шимолий қутбда, Канада, Аляска ва Россия чегараларида Ой бутун улуғворлиги билан намоён бўлади ва Ер билан тўқнашмоқчидек кўринади.

⚡️Бу ҳодиса йилига бир марта 35 сония давомида кузатилади.

🌏 Шундан 5 сониясида қуёш тўлиқ тутилади ва қоронғилик қоплайди. Тутилиш тугагач Ер сайёраси улкан тезликда ҳаракатланаётганини сезиш мумкин.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

31 Oct, 14:27


ТАЪЗИЯ

Замонамизнинг етук алломаси, фақиҳи, устоз, шайх Муҳаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Шу муносабат билан марҳумнинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига чуқур, самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ қилсин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилсин, бу дунёда қилган хайрли амалларидан, хизматларидан ҳосил бўлган ажру савоблардан Қиёматга қадар баҳраманд қилиб, руҳларини шод қилсин, охиратларини обод қилсин, ваъдасига биноан, иззат тожини кийдирсин, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айласин!

Ҳақ таоло бу олим бандасининг ҳаққига қилинадиган барча хайрли дуоларни ижобат қилсин!

Ушбу оғир жудолик дамларда марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, барча яқинларига гўзал сабр тилаб қоламиз.

Аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига барча мўмин-мусулмонлар номидан, кўплаб шогирдлар номидан ҳамдардлик изҳор қиламиз, марҳумнинг ҳақларига дуода бўламиз.

Муборак жума кунида сиз азизлардан ҳам марҳумнинг ҳақларига дуолар қилишингизни сўраймиз.

«Мусибат етганда «Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз Унга қайтамиз», дейдиган сабрлиларга хушхабар беринг».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси,
Islom.uz портали жамоаси

Илмий шаҳодатлари ва фаолиятлари ҳақида маълумот:

🔗 https://islom.uz/maqola/22841

@islomuz & @hilolnashr

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

31 Oct, 13:04


#МАСЖИД_НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

Нурафшон шаҳар "Тўй тепа" жоме масжидининг, бир хафталик (31.10.2024 дан - 11.11.2024 гача) намоз вақтлари.

БОМДОД -  06:15

ПЕШИН - 13:00

АСР -        15:40

ШОМ -      17:25

ХУФТОН - 19:00

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

31 Oct, 12:25


#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Қуйичирчиқ тумани «Дўстлик» жоме масжиди имом-хатиби Шухрат домла Музаффаровнинг волидаи муҳтармаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

31 Oct, 02:30


#ҲАДИС

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлсангиз, агар унинг никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Абу Довуд, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилишган.(Жобир розияллоҳу анҳудан)

Шарҳ:

Демак, уйланишдан олдин ўзининг бўлажак умр йўлдошига назар солиш жоиз. Бошқа ҳадисларда саҳобаларнинг суннатга амал қилиб, уйланмоқчи бўлган қизларига қандоқ назар солганлари, уни ёқтириб, сўнгра уйланганлари ҳақида сўз кетган.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

31 Oct, 01:43


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

🍂Aссалому алайкум.
🍁Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🍂 Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

30 Oct, 18:13


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 31 ОКТАБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:34
ҚУЁШ -    06:53
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:38
ШОМ -      17:22
ХУФТОН -18:37

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

25 Oct, 06:01


🌙 АБДУРАШИД ДОМЛА РУСТАМОВ "САИД ИБН ВАҚҚОС” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🕌 Бугун, 25-октябрь куни Нурафшон шаҳар бош имом-хатиби Абдурашид домла Рустамов, шахримизнинг "Саид ибн Ваққос" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ҳамда домламизнинг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.


📍 Масжид манзили

☪️ Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

НУРАФШОН ШАҲАР ТЎЙ ТЕПА ЖОМЕ МАСЖИДИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

25 Oct, 02:02


#ҲАДИС

Каъб ибн Иёз розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам нинг бундай деб айтаётганларини эшитдим: “Ҳар бир уммат учун фитна бор, менинг умматим фитнаси мол-дунёдир”

(Имом Термизий ривояти).

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

25 Oct, 01:29


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло янги кунни  файзли, баракали ва хайрли қилсин.

Жума айёмингиз муборак бўлсин.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

24 Oct, 18:12


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 25 ОКТАБРЬ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:27
ҚУЁШ -    06:46
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:45
ШОМ -      17:30
ХУФТОН -18:44

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

24 Oct, 16:09


#янгилик #қуръони_карим

🎉 Тажвидли мусҳаф нашрдан чиқди!

Ушбу нашрдаги ўрта ҳажмли тажвидли мусҳаф янада сифатли қилинди, яъни муқоваси чармлик, зарлари янада бўрттирилган ҳолда нашр қилинди.

Мусҳафни «Hilol Nashr» нашриётининг барча дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиздан буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 69 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун: @hilol_reception

🌐 Сайтдан буюртма беринг

📍 Манзилларимиз

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

@hilolnashr

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

24 Oct, 13:07


#МАСЖИД_НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

Нурафшон шаҳар "Тўй тепа" жоме масжидининг, бир хафталик (25.10.2024 дан - 31.10.2024 гача) намоз вақтлари.

БОМДОД -  06:10

ПЕШИН - 13:00

АСР -        15:45

ШОМ -      17:30

ХУФТОН - 19:00

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

24 Oct, 03:01


#МУФТИЙ_МИНБАРИ

📹 КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

24 Oct, 02:01


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дунё мўминнинг қамоғи ва кофирнинг жаннатидир», дедилар».

Шарҳ:

Бу дунёнинг роҳат-фароғатлари
Аллоҳ таоло охиратда мўмин-мусулмонларга берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида қамоққа ўхшаб қолади.

Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари улар учун жаннатга ўхшаб қолади.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

24 Oct, 01:03


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

23 Oct, 18:20


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 24 ОКТАБРЬ ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:26
ҚУЁШ -    06:45
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:46
ШОМ -      17:32
ХУФТОН -18:45

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 18:16


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 23 ОКТАБРЬ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:25
ҚУЁШ -    06:44
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:48
ШОМ -      17:33
ХУФТОН -18:46

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 14:49


#ШЕЪРИЯТ

21-ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИГА 33 ЙИЛ БЎЛДИ!

Мирзолар – Мишага айланган йиллар,
Сувонлар – Сашага айланган йиллар,
Алишер – Аликка, Камол – Коляга,
Муаттар – Машага айланган йиллар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халқим.

Гулчеҳра исмини "Гуля "деганлар,
Зулхумор, Зумрадни "Зуля" деганлар,
Ростмана номини айтсанг ортингдан,
"Маданиятсиз бўлмай, ўл-е", деганлар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халқим.

"Боря" ёзганлардан Бобур хафадир,
"Толя" ёзганлардан Темур хафадир,
"Федя "ёзганлардан Фарҳод кўнгли ғаш,
Қолганидан яна кимдир хафадир,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халқим...

© Эркин ВОҲИДОВ

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 14:02


TURKIYADA XALQARO QUR’ON MUSOBAQASI BOSHLANMOQDA

2024-yil 23-31-oktyabr kunlari Turkiyaning Shanli Urfa viloyatida bo‘lib o‘tadigan “Tukiya Qur’oni karimni yod olish va go‘zal tilovat qilish bo‘yicha xalqaro musobaqaning IX sessiyasi” bo’lib o’tadi.

Mazkur xalqaro musobaqada “Hidoya” o‘rta maxsus islom ta’lim muassasasining 4-kurs, 50-guruh talabasi Obidov Abbosxon Saidmurod o‘g‘li ishtirok etish uchun ertaga Turkiya davlatiga jo’nab ketadi.

Shu munosabat bilan Abbosxon qori bugun 22.10.2024 sanada “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limiga kelib, bo’lim mudiri Ustoz Shayx Alijon qoridan kerakli ko’rsatma va xayrli duolarni oldi.

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
Telegram | Facebook | Youtube | Instagram

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 11:50


#VIDEOLAR

⁉️So‘nggi paytlarda soxta salafiylarning qarashlari xato ekani, ular tutgan yo‘l noto‘g‘ri ekani ko‘p bora aytilsa-da, ba’zilar haligacha ularga ergashib ketayotganini ko‘rish mumkin. Aslida, shu kabi adashgan toifalarning musulmonlarga qanday zarari bo‘lishi mumkin. Axir ular ham islomdan gapiradi-ku?

✔️Shayx Saloh Abulhoj

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

🌐Ziyo.uz | Telegram | 🌐Instagram |📹 Youtube

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 11:50


#muftiy_minbari

📹 САВОБИ ТЎХТАМАЙДИГАН ЕТТИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 07:59


​​#ИБРАТ

БОМДОД НАМОЗИ ВАҚТИНИНГ  ИЛОҲИЙ ҲИКМАТИ

Саҳиҳ ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Бомдод намозининг азонидан токи қуёш чиққунигача уйғоқ бўлган эканлар.
Шу пайтда намозларини адо этиб, Аллоҳнинг зикрида давом этар эканлар.

Бомдод намозига азон айтилганидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир ҳаво инади.  Бу ҳаво покиза саҳар вақти уйғоқ бўлган бутун жонзотларга Робиул Аламийннинг лутфи  ўлароқ ҳадя этилади.
Фақат бу пайтда уйғоқ бўлганларгина фойда кўришади. Шу пайтда уйғоқ бўлган жонзотлар вужудида қувват ортади, ризқига барака ёғилади, умри узаяди. Юзига нур инади. Мияси ривожланади ва ҳофизаси қувватланади.

Бу ҳаво қуёш чиққунича ер юзида кезади.

Қуёш чиққанидан кейин Илоҳий буйруқ тақозоси билан бу гўзал ҳаво кўтарилади.

Қуёш чиққанидан кейин уйғонганлар бу ҳаводан насибаланмайдилар ва маҳрум қоладилар.

Бу ерда яна бир ғаройиб сир бор; Бу ҳаво Бомдод азони билан ерга тушганида, таҳорат олиб, намозини  адо этганларга ёпишиб, ўрнашиб қолади.  Бу киши гўзал ҳаводан ҳам нафас олади, ҳам терисига ўрнашади. Бу ҳаво инсонга шифо бўлади, касалликларга қарши тана иммунитетини кучайтиради, кишининг терисини ёшартиради, хотирани мустаҳкамлайди. Бу пайтда уйғоқ бўлиб, ибодатларни адо этган киши ҳилм соҳиби бўлади, ҳаловат топади ва яна бир қанча неъматларга муваффақ бўлади.

Албатта, энг муҳими, кишининг руҳи ҳам бу ҳаводан таъсирланади ва руҳий ҳаловатга эришади.

Бу мақолани ўқиганларда бир савол туғилиши мумкин: "Ўша вақтда уйғонган, таҳорат олмаган ва намоз ўқимаганлар ёки ғайри муслимларнинг ҳолати қандай бўлади?"

Аллоҳ таолонинг махлуқотларига бўлган шафқати ва марҳамати бениҳояки, ўша вақтда уйғоқ бўлганларнинг бари, у нисбатдан  бир мисқол бўлсин фойдаланишга муваффақ бўлади.

Иймон келтирган, келтирмаган, билган- билмаган, инсу жинс ва ҳайвонларнинг ҳаммаси бу ҳаводан насибаланади.

Маҳрум қолганлар эса фақат ухлаб ётганлар бўлади.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни субҳи саҳарларда уйғоқлардан, сабоҳнинг муаттар ҳавосидан насибаланган ва Бомдод намозига ҳар доим қиём бўлганлардан қилсин!

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 03:58


#ДУО

Балони даф этиб офиятни жалб этувчи дуо

Ўқилиши: Аллооҳумма инний ас‘алукал аафията фид-дуня вал аахироҳ. Аллооҳумма инний ас‘алукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня˜я ва аҳлий ва малий. Аллооҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаатий, аллооҳуммаҳфазний мин байни ядайя ва мин холфий ва ъан ямийний ва ъан шимаалий ва мин фавқий, ва аъуузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан Дунё ва охират офиятини сўрайман. Эй Аллоҳ! Сендан диним, дунёйим, аҳлим ва молимда афв ва офиятни беришлигингни сўрайман. Эй Аллоҳ! Менинг авратларимни (айбларимни) яширгин ва қўрқувимдан омонлик бергин. Эй Аллоҳ! Мени олдимдан, орқамдан, ўнг ва чап тарафимдан, устимдан алданиб қолишдан Сендан паноҳ тилайман. Ва Сенинг азаматинг ила остимдан ҳалок қилинишимдан (яъни, ер ютиб ҳалок бўлишимдан) паноҳ тилайман.

Абу Довуд 4412 – р, ибн Можа 3861 – р, Аҳмад 4554 – рақам ривояти.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 03:00


#БУЮКЛАР_ҲИКМАТИ

Кўпинча тил билан етказилган жароҳат қилич билан етказилган жароҳатдан оғирроқдир.

©️Абулқосим Замхшарий

 Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 02:00


#ҲАДИС

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лоқайд одам бўлманглар.
Одамлар яхшилик қилса, яхшилик қиламиз.
Одамлар зулм қилса, зулм қиламиз, деманглар. Аммо ўзингизни одамлар яхшилик қилсалар, яхшилик қилишга, агар улар ёмонлик қилсалар, зулм қилмасликка ўргатинглар», дедилар».

(Имом Термизий ривояти)

Шарҳ

Мусулмон киши одамларнинг қилганига қараб эмас, ўз динининг кўрсатмасига биноан, амал қилади.

У доимо яхшилик қилишга ва зулм қилмасликка амр қилингандир.

Одамлар нима бўлсалар ҳам, мусулмон яхшиликдан қолмайди ва ёмонликни қилмайди.


Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

22 Oct, 01:00


#ҲАЙРЛИ_ТОНГ

🌤Ассалому алайкум!

Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланган янги кун, Унумли ва барокатли келсин.

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

21 Oct, 18:31


“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2024/1446 ЙИЛ 22 ОКТАБРЬ СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ -     05:24
ҚУЁШ -    06:43
ПЕШИН - 12:12
АСР -        15:49
ШОМ -      17:34
ХУФТОН -18:48

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz

𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал

21 Oct, 07:57


#ИМОМ_МИНБАРИ

КИБРНИНГ АЛОМАТЛАРИ

🎙Абдурашид домла Рустамов
Нурафшон шаҳар бош имом-хатиби

Бизнинг расмий саҳифалар

https://taplink.cc/murshid.uz