Шофеи рохимаҳуллоҳ:
Рақс агар эркаклар йўқ жойда бўлса, харом ичимликлар бўлмаса, аёллар ҳаё либосида бўлса ва бу рақсда кофир аёлларига тақлид бўлмаса жоиз,
Лекин бу рақсда азоларни қимирлатиб, бел,елка, кўкракларни қимирлатиб ўйнаш ҳох Аёл ҳох Эркак бўлсин Ҳаром деганлар.
📌 ХАНАФИЙ, МОЛИКИЙ ВА ХАНБАЛИЙ МАЗҲАБЛАРИ эса Рақсни ~Макрух чунки бу муслимани ҳайбатини йўқотиб,, обрўсини тўкувчи бефойда лаҳу ишлардан деб ҳисоблашган.
Замонамизни Улуғ Олимларидан Ибн Усаймин рохимаҳуллоҳ ҳам,
Мен жоиз деб фатво бермайман, чунки аёллар рақси оқибатида кўп фитналар содир бўлаётгани бизга етиб келган деганлар.
Яна Ислом Оламини йирик Олимларидан, Саудия фатво қўмитаси аъзоси Мухаммад Алмухтор Ашшинқити эса:
📌РАҚСНИ АКСАР УЛАМОЛАР ХАРОМЛИГИГА УШБУ ОЯТНИ ДАЛИЛ ҚИЛИБ ИТТИФОҚ ҚИЛИШГАН ДЕГАНЛАР.
📌
ذَٰلِكُم بِمَا كُنتُمْ تَفْرَحُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ وَبِمَا كُنتُمْ تَمْرَحُونَ
📌Мана бу азоб сизларга ер юзида ноҳақдан шодланиб ва кибру ҳавога берилиб юрганингиз учундир..)))
📍Рақс аёл кишини ҳайбатини,ҳурмат иззатини кеткизадиган паст амаллардандир,айниқса
📚ИЛМ УСТОЗАЛАРИ ва ИЛМ ТОЛИБАЛАРИ
,бошқаларга ўрнак бўлиб турган муслималарга бу ярашмайдиган,
⛔️Уларни жамиятда ҳурматини кеткизадиган нолойиқ
ишлардандир❗️❗️❗️
📌чунки рақс мойиллик, баданларни ўйнатиш қимирлатишдан,базида эса машхур раққоса фосиқ аёлларга тақлид қилиб уларни ҳаракатларини такрорлашдан иборат хунук ишлардир деб айтганлар
📝 Шайх МУХАММАД АЛМУХТАР АШШИНҚИТИ.
⛔️Аёл киши фақат ўз эри учун ўйинга тушса жоизми❓
📌Уламолар аёл киши ўз эри учун бир неча шартларга риоя қилган ҳолида рақсга тушиб ўйнаб бериши жоиз бўлади, деб фатво беришган:
📌 Болалари, маҳрамлари ва бошқа ҳеч ким кўрмаслиги ва эшитмаслиги лозим. Фарзанд ёш бўлса ҳам, онасини ўйинга тушаётганини кўрадиган бўлса оналик ҳайбати кетиб, тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин.
📌Ҳаром қилинган беҳаё суратлар, видеолар, мусиқа асбоблари ва мусиқа овозлари ишлатилмаслиги;
📌Кўп вақт кетказиб, ибодатлардан ва муҳим ишлардан чалғимаслик.
Агар Эр талаб қилса аёли рақсга тушиб бериши уларни ўртасини, муҳаббатини зиёда қилади, дейишган.
Демак эр ҳотинни ўртасини мустаҳкам қилиш учун бошқа жойда жоиз бўлмаган кўп амалларга шариат рухсат берди.
Демак эр~хотинни ўртасига совуқлик солиш ҳам катта гунохлардан хисобланар экан.
⭕️Рақс ҳақида Олимларни фикрларини сўраган Азиз муслима биродарим, танлаш ўзингизга ҳавола.
📌Ҳохласангиз шариатни рухсатидан шартларини бажарган ҳолда фойдаланинг,
📌Ҳохласангиз Олимлар иҳтилоф қилган шубҳали амални ташлаб, қалбингиз таскин топадиган, шубҳадан узоқ бўлган, обрў ҳайбатингизни сақлаб турувчи амални қилинг.
🌴Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.
من رسول الله ﷺ: دع ما يريبك إلى ما لا يريبك
🌺 Сени шубҳага солган амални ташлаб шубҳалантирмаган амални олгин.
Тўй маросимларда аъзоларини қимирлатиб ўйнашлик ХАРОМ эканлигини билиб тўхтай олмаётган аёллар , сакраб ўйнаётган вақтда нақадар хунук кўринаётганликларини билишганида эди балки тўхтармидилар.
Шунинг учун хам Олимлар ,
рақсга тушиш ўзини хурмат қилган муслима учун жоиз эмас ,айниқса илм ахлидан бўлган аёлларга дейилган.
Тўйларда фақат келинни дугоналарига енгил базм қилишлик ,келинни қалбига қувонч олиб кириши учун жоиз.
ХАЁ--ИМОНДАНДИР,
ИМОН-- фақат масжидга кирганда исбот қилинмайди ,
имон орзу хавас келганда ,хис туйғу тошганда ,
шахват ғалаён қилаётганда , "хамма" жоиз бўлмаган ишни бемалол қилаётган вақтда исбот қилинади .
Масжидларда ,
Умра Хажларда мусулмон бўлиб юриб ,масжиддан чиққач билганини ,
нафси хавоси буюрганини қилиб яшашлик бу- МУНОФИҚЛАРНИ сифатларидан бўлган .
Азиз муслима биродарим Имонингиз энг нафис қимматбахо гавхарингиздир.
Ўша гавхарни хар хил нопокликлар тегиб хиралаштириб юборишидан сақланг.
Сиз МУСЛИМАСИЗ
бу дунёдаги энг баланд унвон мана шудир ,доғ туширмай ўтинг .
Хаммага эмас ,
Росуллуллох соллолоху аьлайҳи васалламнинг покиза мутоххаро аёлллари , қизларига эргашсангизгина Жаннатларда улар билан бирга бўласиз.
Қисқа дунёга ўйнаб кулиб ,куйлаб сакраш учун келмадик - ИМТИХОНДАМИЗ УНУТМАНГ !!!