𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢 @muhammadali_muhammadayyub Channel on Telegram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

@muhammadali_muhammadayyub


▫️Muhammad Ali Muhammad Ayub Qori •
▫️Rasmiy Telegram Kanal •

Bizning Rasmiy Sahifalarimiz: ⬇️

https://lift.bio/muhammadali_muhammadayyub

Muhammad Ali Muhammad Ayub Qori (Uzbek)

Muhammad Ali Muhammad Ayub Qori telegram kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanal rasmiy Telegram sahifamiz va ularning yangiliklarini o'zbek tilida o'qish imkoniyatiga ega. Muhammad Ali Muhammad Ayub Qori - bu qorilar ustasi va uning ijodi sizni shox so'zlariga bog'laydi. Kanalimizda siz uchun juda ko'p foydali ma'lumotlar mavjud. Agar siz ham qori ustasining ijodiga sevgi qilsangiz, bu kanal siz uchun. Biz bilan birga Muhammad Ali Muhammad Ayub Qori dunyosiga kirib, qorilarni o'rganing va ularga sevgi bering. Bizning rasmiy sahifalarga quyidagi havolalar orqali murojaat qiling: https://lift.bio/muhammadali_muhammadayyub

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

21 Nov, 11:01


Fussilat surasi

Албатта, «Роббимиз Аллоҳ» деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар: «Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар.

Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз. Сизга у(жаннат)да кўнглингиз иштаҳа қилган нарса бордир ва сизга унда орзу қилинган нарсангиз бордир.


Telegram 🌐 instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

01 Nov, 06:25


Live stream started

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

01 Nov, 05:01


Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад

Расулуллоҳ ﷺ: «Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади»

اللهمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ علَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим алаа Набиййинаа Муҳаммад ﷺ



Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

18 Oct, 06:59


Live stream finished (39 minutes)

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

18 Oct, 06:24


https://t.me/Muhammadali_Muhammadayyub?livestream=38191d810a82f15a17

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

18 Oct, 06:20


Live stream started

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

19 Sep, 14:59


اللهمَّ صَلِّ وَ سَلِّمْ علَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ ﷺ

Аллоҳумма солли ва саллим алаа Набиййинаа Муҳаммад ﷺ



Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

04 Sep, 00:01


РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН !

Бошлаб олган РОБИЪУЛ АВВАЛ ойингиз муборак бўлсин !
Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин !

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, РОБИЪУЛ АВВАЛ ойига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

РОБИЪУЛ АВВАЛ ойида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман !

РОБИЪУЛ АВВАЛ ойида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин !

МАВЛУД ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН !!!


Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

03 Sep, 05:27


Mashaqqatsiz Ajr oling !!!



Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

14 Jul, 15:32


#эслатма
🟢 АШУРО КУНИ РЎЗАСИ.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар:
“Эй Росулуллоҳ,бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”,деб айтишди.Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, иншааллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар.Лекин кейинги йил (Муҳаррам) келмасидан туриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар”.

Имом Муслим ва Абу Довудлар ривояти.

🔻Уламолар: “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнинчи куни рўза тутиб,кейинги йили тўққизинчи куни ҳам тутишни ният қилган эдилар.

АШУРО КУНИНИНГ ФАЗИЛАТИ.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ".
(رواه البيهقى في شعب الإيمان)

🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар».

Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган.

Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса,йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади.

🔳Муҳаррам ойининг 10- куни,яъни Ашуро куни 16 июл,сешанба кунига тўғри келмоқда.

Устоз Анвар Аҳмад

Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

15 Jun, 18:23


Эслатма

☪️Такбири ташриқ айтишни унутманг

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

🔹Изоҳ: Такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозига қадар айтилади.

Изоҳ: Такбири ташриқ 15 июн бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июн аср намозига қадар айтилади:
• 15 июн— 5 маҳал
• 16 июн — 5 маҳал
• 17 июн — 5 маҳал
• 18 июн — 5 маҳал
• 19 июн — 3 маҳал
Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

🔹Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.
Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!



Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

14 Jun, 06:32


Live stream started

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

14 Jun, 06:19


Kahf surasi (online)

11:30

https://t.me/Muhammadali_Muhammadayyub

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

14 Jun, 06:04


#эслатма

Агар Зулҳижжа ойи бошланганидан буён рўза тутишга имкон топмаган бўлсангиз, эртадан кейин 15 июнь,шанба куни – Арафа рўзасини ўтказиб юборманг.

Бу рўза ўтган ва кейинги йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади,уларни ўчиради,инша Аллоҳ.

Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Арафа куни рўзаси ундан олдинги бир йил ва кейинги бир йил(лик гуноҳлар)га каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”.
Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (749).


Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

07 Jun, 06:03


Kahf surasi (online)

11:30

https://t.me/Muhammadali_Muhammadayyub

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

07 Jun, 02:02


Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам ҳожиларга ўхшаб тукларини ва тирноқларини олмасдан юриши


САВОЛ: Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам ҳожиларга ўхшаб тукларини ва тирноқларини олмасдан юриши керак, деган гапни эшитиб қолдим. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бундай гап бор. Имом Муслим Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни тавсия қилганлар:

اذا دخل العشر وأراد بعضكم ان يضحى فلا يمسّ من شعره و بشره شيئا و فى رواية فلا يخذنّ شعرا و يُقلمَنّ ظفرا و فى رواية من رأى هلال ذى الحجة وأراد ان يضحى فلا يأخذ من
شعره و لا من أظفاره. رواه مسلم

“Қачонки Зулҳижжанинг ўн кунлиги кирса, (унинг ҳилолини кўрса), сизлардан бировингиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, сочи-тукларини ва тирноқларини олмасин!”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу буйруқлари вожиб эмас, балки мустаҳаб эканлигини барча уламолар таъкидлаганлар. Демак, шундай қилса, яхшироқ. Қилмаса, айб эмас.
Бироқ, тирноқ олиш ва баданни туклардан тозалашнинг ўз вақти ҳам бор. Уларни ҳар ҳафтада бир марта олиш афзал, ўн беш кунда бир олиш яхши, қирқ кундан ўтказмаслик керак бўлади. Бу ўтган барча Пайғамбарларнинг суннатлари эканлиги барчага маълум. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаганлар. Шунинг учун “Музмарот”, “Шарҳ ал-Муниййа” ва “Радд ул-муҳтор” каби ҳанафий мазҳабининг фиқҳий асарларида тирноқ ва туклар жуда ўсиб кетадиган бўлса, Пайғамбарлар суннатига амал қилиб, ўн кунликда бўлса ҳам олиш керак, дейилади. (Аллома Ибн Обидийн ад-Димишқий. “Радд ул-муҳтор”. III-жилд. –Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмиййа, 2003. 66-бет).

Демак, юқоридаги ҳадисга амал қилмоқчи бўлган ақлли одам Зулҳижжа киришига бир кун қолганда мисоли ҳожиларга ўхшаб, тайёргарлик кўриб, ҳамма жойини тозалаб, кейин суннатга амал қилишга киришар экан.

Ҳамидуллоҳ Беруний


Telegram📸instagram

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

11 May, 03:02


#Duo #Arxiv_videolardan

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқиб, туяларига минганларида уч марта такбир айтар ва:

«Субҳааналлазии саххоро ланаа ҳааза, ва маа куннаа лаҳуу муқринийн ва иннаа илаа Роббинаа ламунқолибуун.

Аллоҳумма ! Иннаа нас‑алука фии сафаринаа ҳааза ал-бирро ват-тақва ва минал ъамали маа тардо. Аллоҳумма! Ҳаввин ъалайнаа сафаронаа ҳааза ватви ъаннаа буъдаҳу. Аллоҳумма! Антас-сооҳибу фис-сафар вал холийфату фил-аҳл. Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика мин ваъсаа‑ис-сафари ва каабатил манзори ва сууил мунқалаби фил-мали вал-аҳли», дер эдилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Дуонинг маъноси: «Бизга буни бўйсундирган Зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз. Аллоҳим! Биз Сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, Ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Аллоҳим! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Аллоҳим! Сенинг Ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Аллоҳим! Мен Сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, мол-мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».

🎤 Muhammad Ali Muhammad Ayyub


Telegram📸instagram

📹YouTube🎶TikTok

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐀𝐥𝐢 𝐐𝐨𝐫𝐢

04 May, 14:00


Fath surasi 1-2-3-4-oyatlar

🎤 Muhammad Ali Muhammad Ayyub


Telegram📸instagram

📹YouTube🎶TikTok