Millat @millatparvaruz Channel on Telegram

Millat

@millatparvaruz


Millatni saqlamoq – avlodlarga qoldiriladigan eng ulugʻ merosdir

Millat (Uzbek)

Millat telegram kanali – "millatparvaruz" ismi bilan tanilgan bu platforma siz millatning avlodlarga qoldiriladigan eng ulugʻ meroslariga ega boʻlishingiz mumkin. Bu kanal orqali millatning tarixi, madaniyati, sanʼati va nazariyasi haqida koʻp maʼlumotlar olishingiz mumkin. Millatning tinchlantirilgan muhim yangiliklari, axborotlar va tadbirlar haqida xabardor boʻlishingiz mumkin. Millat jamiyatimizning tikanga ega boʻlish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar, fikrlar va oʻngʻon fikrlar sizlarga bu telegram kanali orqali taqdim etiladi. Siz ham millatning eng muhim boʻlimlarini taniyapsiz va millatning mustaqilligi va dinamikasi yagona vaqt mavzulari boʻlib qolmaydi. Millatga tegishli yangiliklar, tadbirlar va savollar uchun bu kanalga obuna boʻling va millatning zamonaviy hayotida qatnashish imkoniyatiga ega boʻling!

Millat

27 Dec, 07:28


Uzbekistan Airways 11 ойда 557 млрд сўм солиқ тўлаб, 1 трлн 858 млрд сўм имтиёз олган.

Ўзбекистон темир йўллари эса 363 млрд солиқ тўлаб, 946 млрд сўмлик солиқ имтиёзи олган.

@millatparvaruz

Millat

24 Dec, 15:18


❗️ Президент қарори билан 2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹28 декабрь (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

@millatparvaruz

Millat

24 Dec, 04:37


Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда вафот этди.

@millatparvaruz

Millat

23 Dec, 10:35


Янги йил байрамида неча кун дам олинади?

Ҳозирча 4 куни аниқ, лекин яна ўзгариши мумкин.

Ҳар йили қўшимча дам олиш кунлари олдиндан маълум қилинади. 2024 йил учун Президент фармони мавжуд, аммо ҳали 2025 йилги дам олиш кунлари ҳақида фармон чиқмади. Шу сабабли ҳам Янги йил байрамидаги дам олиш кунлари ҳозирча тўлиқ маълум эмас, сабаби йил бошида тақвим қанақа бўлишини билмаймиз.

Аммо йил охирида қандай бўлиши маълум:

28 декабрь (шанба) — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь (якшанба) — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь (душанба) — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14-декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь (сешанба) — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами.

Бундан келиб чиқадики, ҳозирча олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун кетма-кет 4 кун, беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

Аммо 2025-йил учун чиқиши кутилаётган фармонда йил бошида яна қўшимча дам олиш кунлари эълон қилиниши ҳам мумкин. Масалан, 2-январни дам олиш куни деб эълон қилса бўлади (беш кунликларга 4-январ, шанбадан кўчирган ҳолда). Шунда олти кунликлар кетма-кет 5 кун, беш кунликлар кетма-кет 6 кун дам олиши мумкин бўлади. 3 ва 4 январ — барча учун иш куни бўлади. Бу шунчаки вариант холос, расмий тасдиқланган эмас.

Балки йил боши учун ҳеч қанақа дам олиш куни берилмас ва барча 2 январдан ишга чиқиб кетиши ҳам мумкин.

@millatparvaruz

Millat

19 Dec, 08:31


Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

Ҳукумат қарорига кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

— Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;

— Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;

— Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

@millatparvaruz

Millat

16 Dec, 06:59


Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 955 сўмгача кўтарилди.

@millatparvaruz

Millat

16 Dec, 05:22


Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

@millatparvaruz

Millat

12 Dec, 05:31


Мактабларда 3-чорак дарслари 13 январдан бошланади

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11- январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024-йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

@millatparvaruz

Millat

09 Dec, 16:48


⚡️"Gaz zapravkalar" faoliyatiga qisqa muddatli cheklov kiritilishi rejalashtirilmoqda,- Energetika vazirligi

Havo haroratining keskin pasayishi natijasida isteʼmolchilarning tabiiy gazga boʻlgan talabi keskin oshib, respublika gaz transport tizimi obyektlari maksimal quvvatlarda ishlashiga, shu jumladan, gazni yer osti saqlash omborlaridan rejalashtirilgan maksimal kunlik gaz olinishiga va tarmoqqa uzatilishiga qaramay, quvurlarda gaz bosimining pasayishi kuzatilmoqda.

Birinchi navbatda aholi xonadonlari hamda ijtimoiy soha obyektlarini (tibbiyot, maktab, maktabgacha taʼlim, oliy taʼlim muassasalari va boshqalar) tabiiy gaz bilan taʼminlash ustuvor vazifamiz ekanligini inobatga olib, hududlardagi mahalliy hokimliklar bilan birgalikda ishlab chiqilgan reja-grafiklarga muvofiq, isteʼmol yuqori boʻlgan ayrim hududlardagi avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalari (gaz zapravkalar) faoliyatiga qisqa muddatli cheklov kiritilishi rejalashtirilmoqda.

Bu boʻyicha viloyatlar va tumanlar hokimliklari rasmiy axborot manbalarida tegishli tartibda maʼlumot berib borilishi yoʻlga qoʻyiladi.

Kanalga ulanish: 
@uzauz

Millat

06 Dec, 15:12


Жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди

Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги арафасида Президент Фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 483 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 107 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 275 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 7 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 94 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@millatparvaruz

Millat

05 Dec, 05:50


Олий таълим муассасалари талабалари, техникум, коллеж ва академик лицей ўқувчилари учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади ва 2025 йилнинг 7 январига қадар давом этади.

@millatparvaruz

Millat

04 Dec, 17:37


🇺🇿 Доллар курси келгуси йилларда қанчага ошади?

S&P Global агентлиги Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги иқтисодий прогнозларини очиқлади. Унга кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси йиллар давомида қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

2024 йилнинг охирида — 12 950 сўм;
2025 йилнинг охирида — 13 650 сўм;
2026 йилнинг охирида — 14 300 сўм;
2027 йилнинг охирида — 15 000 сўм.


@millatparvaruz

Millat

04 Dec, 14:17


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;

Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@millatparvaruz

Millat

03 Dec, 07:10


“O‘zbekneftgaz” AJ Markaziy apparati hamda Jamiyat tasarrufidagi boshqarma va zavodlar xodimlari Konstitutsiya bayramiga bag‘ishlab diktant yozishibdi

@millatparvaruz

Millat

03 Dec, 04:50


Қипчоқча алладан парча:

"Жилама бўпам жилама, жиллик чағиб берайин,
Журт суймаса - суймасин! Ўзим суяман, аппағим!".

Сиз қўшиқ сўзларини тушундингизми?..

@millatparvaruz

Millat

02 Dec, 10:11


Туман ва шаҳарларда жиноят ишлари бўйича тергов судьялари тайинланди

Президентнинг 2024 йил 10 июндаги фармонига асосан, 21-28 ноябрь кунлари Судьялар олий кенгаши томонидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри туманларида тергов судьялари тайинланди. Судьялар рўйхати бу ерда.

Янги тайинланган тергов судялари 2025 йил 1 январдан вазифаларига киришади. Унга қадар улар ҳозирги лавозимларида фаолиятларини давом эттиради.

@millatparvaruz

Millat

02 Dec, 09:18


Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;

❗️14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

@millatparvaruz

Millat

02 Dec, 05:57


Эртага долларнинг расмий курси - 14 сўм пасайиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

01 Dec, 13:07


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди.

@millatparvaruz

Millat

01 Dec, 07:56


Уч кун дам олинади

Қонунчиликка кўра, жорий йил 8 декабрь — Конституция куни якшанба — дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2024 йил 9 декабрь — душанба кунига кўчирилади.

Шундай қилиб, ўзбекистонликлар шанба, якшанба ва душанба кунлари — уч кун дам олади.

Millat

24 Nov, 11:01


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Баходир Низамович Курбанов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди;

- Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди;

- Абдусалам Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.

@millatparvaruz

Millat

23 Nov, 14:54


Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди

Kun.uz манбасига кўра, сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

Ҳукуматнинг расмий саҳифаларида бу тайинлов эълон қилинмади.

@millatparvaruz

Millat

23 Nov, 14:54


ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан олинди — манба

Kun.uz манбасига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан четлатилган.

Азизовнинг ишдан кетгани ҳақидаги хабар ҳукумат ахборот манбаларида расман эълон қилингани йўқ.

@millatparvaruz

Millat

22 Nov, 12:12


❗️Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади

Ҳукумат Қарори (774-сон, 21.11.2024 й.) билан Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

Низом билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби белгиланди.

🔰Низомга кўра, давлат ҳисобидан кўрсатиладиган юридик ёрдам — Қонунда белгиланган тартиб-таомиллар ва шартларга мувофиқ давлат ҳисобидан тўлиқ ёки қисман кўрсатиладиган, жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган малакали юридик ёрдам ҳисобланади.

🗒Қуйидаги жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади:

кам таъминланган шахслар (фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар, маъмурий ишлар бўйича ариза берувчилар, маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар ҳамда жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек, маҳкумлар бўлса);

руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда;

ўз ҳуқуқлари бузилган, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;

жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.

Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кам таъминланган шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу шахслар томонидан маъмурий қамоқ жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда кўрсатилади.

➡️Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш учун жисмоний шахслар экстерриториаллик принципи асосида адлия бўлимига оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади:

🔹электрон шаклдаги мурожаатлар Ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтган ҳолда, “Юридик ёрдам” ахборот тизими орқали юборилади.
🔹оғзаки ва ёзма мурожаатлар тегишли адлия бўлими томонидан мурожаат келиб тушган куннинг кейинги иш кунидан кечиктирмай тизимга киритилади.

♻️Адвокатга белгиланган миқдорларда ҳақ тўланиши билан бирга хизмат сафари ва транспорт харажатлари адвокат шартнома тузган жойдан 50 км масофадан узоқ бўлган ҳудудда юридик ёрдам кўрсатилган ҳолларда қопланади.

@millatparvaruz

Millat

22 Nov, 06:43


Душанба куни долларнинг расмий курси -15 сўмга пасайиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Akbar Toshqulov O‘zbekiston Respublikasi adliya vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Baxtiyor Saidov O‘zbekiston Respublikasi tashqi ishlar vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Abdulla Qo‘ldoshev O‘zbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Po‘lat Bobojonov O‘zbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Bahodir Qurbonov O‘zbekiston Respublikasi mudofaa vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Asilbek Xudayarov O‘zbekiston Respublikasi sog‘liqni saqlash vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Hilola Umarova O‘zbekiston Respublikasi maktabgacha va maktab ta’limi vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Kongratbay Sharipov O‘zbekiston Respublikasi oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Ozodbek Nazarbekov O‘zbekiston Respublikasi madaniyat vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:25


Adxam Ikromov O‘zbekiston Respublikasi sport vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:14


Jo‘rabek Mirzamahmudov O‘zbekiston Respublikasi energetika vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:14


Bobur Islomov O‘zbekiston Respublikasi tog‘-kon sanoati va geologiya vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:14


Sherzod Shermatov O‘zbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:14


Aziz Abduhakimov O‘zbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:10


Shavkat Hamroyev O‘zbekiston Respublikasi suv xo‘jaligi vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:10


Sherzod Hidoyatov O‘zbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:10


Ilhom Mahkamov O‘zbekiston Respublikasi transport vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:07


Ibrohim Abdurahmonov O‘zbekiston Respublikasi qishloq xo‘jaligi vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:07


Botir Zohidov O‘zbekiston Respublikasi kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

21 Nov, 12:04


Laziz Qudratov O‘zbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri lavozimiga ma'qullandi

@millatparvaruz

Millat

15 Nov, 13:42


❗️Зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда

“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–996-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қонунга кўра, қуйидагилар болаларга нисбатан зўравонликнинг шаклларидир:

🔹жисмоний зўравонлик;
🔹жинсий зўравонлик;
🔹руҳий зўравонлик;
🔹ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🔹эксплуатация қилиш;
🔹таъқиб этиш (буллинг).

🚫Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шакллари тақиқланади ҳамда қонун билан таъқиб қилинади.

❗️Давлат болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли ҳуқуқий, маъмурий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа чораларни кўради.

Қонунга мувофиқ:

зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари белгиланмоқда;
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирлар белгиланиб, жумладан, зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери бериш тартиби йўлга қўйилмоқда.

📑 Шунга кўра, ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан берилади ва зўравонликдан жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига ваколатли давлат органи иштирокида топширилади.

🗓 Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

🏢 Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.

📞 Агентлик ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш механизми ва чора-тадбирлари тўғрисида ахборот олинишини, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларининг олди олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида туну кун ишлайдиган ишонч телефони ишлашини таъминлайди.

Ишонч телефони орқали олинган ахборотни ошкор этишга йўл қўйилмайди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

@millatparvaruz

Millat

15 Nov, 10:21


Янги Зеландия парламенти баҳсли қонун лойиҳасига қарши норозилик тариқасида ижро этилган ҳака (анъанавий Маори рақси) туфайли тўхтатилди. Ушбу қонун лойиҳаси маҳаллий Маори халқи ва Британия тожининг шартномасини талқин қилиш усулини ўзгартиришни назарда тутади.

Мазкур қонун лойиҳасига қарши минглаб одамлар тўққиз кун давомида Веллингтон томон юриш қилиб, ўз норозиликларини билдиришмоқда.

@millatparvaruz

Millat

15 Nov, 09:03


🇺🇿🇺🇸 АҚШдаги икки ўзбек суҳбати.

@millatparvaruz

Millat

15 Nov, 08:35


#Tayinlov

Yangiyoʻl shahriga yangi hokim tayinlandi


Raimov Ravshan Isakdjanovich – Yangiyoʻl shahri hokimi etib tayinlandi.

Tayinlovga qadar u Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi boshligʻi oʻrinbosari vazifasida ishlab kelgan.

@millatparvaruz

Millat

14 Nov, 05:50


Монополистлардан навбатдаги шокхабар: Темир йўлда юк ташиш тарифлари кескин оширилади

“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ устав капиталидаги 35,0 фоиз давлат акциялар пакети 200 млрд.сўмга "хусусийлаштирилгани" фонида ўзбек бизнесини ақлини шоширадиган навбатдаги шокхабар эълон қилинди. Балки бугун монополистлар кунидир.

1 декабрдан темир йўлларида юк ташиш тарифлари 30%га кўтарилади.

Монополист хизмат тарифларининг оширилишини харажатларнинг ошгани билан оқлаган. Йил бошида Давлат раҳбари барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили эълон қилиниб, таннархни 15 фоизга камайтириш бўйича топшириқ бергани темирйўлчиларнинг эсида бўлмаса керак ёки улар харажатларни ошириб таннархни шишириш ҳадисини шонли энергетиклардан ўрганиб олишган.

Темир йўллари компанияси, шунингдек, турли монополист ва чўнтаклар учун каррасига арзон имтиёзли тарифларни бекор қилиниши ҳақида маълумот келтирмаган. Ахир имтиёзлар бекор қилинса, тарифларни оширишга умуман зарурият туғилмаслиги ҳам мумкин.

Темир йўлларида тарифларнинг қимматлигидан ташқари ношаффоф шаклланиши, тарифларда тенглик йўқлиги, вагон ва контейнерларга доступ бир хил эмаслиги бизнесни доимий қийнайдиган муаммолардан ҳисобланади.

Кескин қимматлашаётган тарифлар истеъмол ва ишлаб чиқариш нархларида қандай акс этиши бўйича ҳисоб-китоблар эълон қилинмаган.

Millat

14 Nov, 05:41


Эртага долларнинг расмий курси – 8 сўмга пасайиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

13 Nov, 06:52


Рақобат қўмитаси биржада АИ-80 маркали бензиннинг бошланғич нархи учун 5% миқдорида чеклов ўрнатди. Бундан ташқари, битта қўлга 4 тонна бензин сотиш чеклови ҳам сақлаб қолинади.

@millatparvaruz

Millat

13 Nov, 06:21


Эртага долларнинг расмий курси + 15 сўмга кўтарилиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

13 Nov, 05:37


🎆Уй сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби ўзгартирилди❗️

Унга кўра,
ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади;

тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгиланади.

@millatparvaruz

Millat

12 Nov, 05:52


Эртага долларнинг расмий курси –10 сўмга пасайиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

11 Nov, 16:00


Германияда хизмат кўрсатиш соҳасида 300 та мавсумий бўш иш ўринлари мавжуд (олий маълумот талаб этилмайди).

🔸 Иш ҳаққи: 2.200 EUR (30,0 млн сўм ойига)
🔸 Ташкилот манзили:Германия, INH. DR. N.VOHIDOVA MÖNCHWÖRTHSTRASSE 6 68199 MANNHEIM
🔸 Иш вақти: Ҳафтада 40 соат (5/2)
🔸 Ёш чегараси: 18 ёшдан 35 ёшгача
🔸 Соҳа: Хизмат кўрсатиш (касблар кесимида)
🔸 Таълим даражаси: Ўрта-махсус
🔸 Иш тури: Мавсумий


☎️ Мурожаат учун:
Телефон:
(71) 202-33-55
Қисқа рақам: 1282
Ишонч рақами: (71) 202-44-11

Millat

11 Nov, 13:47


Oʻzbekistonda "nomaqbul jinsiy aloqalarning har qanday targʻibotini taqiqlashga doir qonun" ustidan ishlanmoqda — Alisher Qodirov

@millatparvaruz

Millat

11 Nov, 13:45


Toshkent viloyatining bir qator tumanlariga hokimlar tasdiqlandi

Xalq deputatlari tumanlar Kengashlarining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyalari bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar tomonidan:

▫️Madirimov Doniyor Mamatsaliyevich Ohangaron tumani hokimi lavozimiga;

▫️Qosimov Ixtiyor Rustamovich O‘rta Chirchiq tumani hokimi lavozimiga;

▫️Ahmedov Jo‘rabek Ilhomovich Bo‘stonliq tumani hokimi lavozimiga;

▫️Rustamov Erkin Erkamovich Zangiota tumani hokimi lavozimiga;

▫️Isoqulov Sardor Dadajonovich Parkent tumani hokimi lavozimiga;

▫️Rashidov Muzaffar Abrorovich Qibray tumani hokimi lavozimiga;

▫️Xolmurodov Akmal Arslonovich Quyi Chirchiq tuman hokimi lavozimiga;

▫️Baxtiyor Paxriddinovich Begmatov Bo‘ka tumani hokimi lavozimiga;

▫️Atemov Uskenbay Businovich Yuqori Chirchiq tuman hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

11 Nov, 13:45


Toshkent viloyatining yana bir qator tumanlariga hokimlar tasdiqlandi

Xalq deputatlari tumanlar Kengashlarining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyalari bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar tomonidan:

▫️Ergashev Sardorbek Qodirovich Toshkent tumani hokimi lavozimiga;

▫️Aripov Muzaffar Akbarovich Piskent tumani hokimi lavozimiga;

▫️Ataullayev Odiljon Qosimovich Yangiyo‘l tumani hokimi lavozimiga;

▫️Salixov Sherzod Abduhakimovich Chinoz tumani hokimi lavozimiga;

▫️Do‘sbekov Shuhrat Begimqulovich Bekobod tumani hokimi lavozimiga;

▫️Bobolov To‘ra Abdiyevich Oqqo‘rg‘on tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

11 Nov, 11:05


Toshkent viloyatidagi shaharlarga hokimlar tasdiqlandi

Xalq deputatlari shaharlar Kengashlarining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyalari bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar tomonidan:

▫️Rajabboyev Muzaffar Erkaboyevich Ohangaron shahar hokimi lavozimiga;

▫️Hamdamov Qobil Mamatqulovich Olmaliq shahar hokimi lavozimiga;

▫️Abdurahimov Murodjon Komiljonovich Chirchiq shahar hokimi lavozimiga;

▫️Sultonov Dilshod Shuhratovich Yangiyo‘l shahar hokimi lavozimiga;

▫️Babayev Nasrulla Nurullayevich Bekobod shahar hokimi lavozimiga;

▫️Ra’yimov Alisher Abdumalikovich Angren shahar hokimi lavozimiga;

▫️Qilichxonov Ilhom Mahmudjonovich Nurafshon shahar hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

11 Nov, 07:15


Qashqadaryo viloyatida ham bir qator tumanlarga hokimlar tasdiqlandi

Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyalari bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar tomonidan:

▫️Samad Hasanov Shahrisabz tumani hokimi lavozimiga;

▫️Rustam G‘afurov Kitob tumani hokimi lavozimiga;

▫️Bekzod Suyunov G‘uzor tumani hokimi lavozimiga;

▫️Lutfiddin Abdullayev Yakkabog‘ tumani hokimi lavozimiga;

▫️Xurshid Usmonov Qamashi tumani hokimi lavozimiga;

▫️Asrol Boyqorayev Koson tumani hokimi lavozimiga;

▫️Muxtor Hayitmurodov Muborak tumani hokimi lavozimiga;

▫️Botir Tog‘ayev Nishon tumani hokimi lavozimiga;

▫️Xurram Jo‘rayev Ko‘kdala tumani hokimi lavozimiga;

▫️To‘xtamurod Meyliyev Kasbi tumani hokimi lavozimiga;

▫️Fayzulla Yusufov Chiroqchi tumani hokimi lavozimiga;

▫️Fayzulla G‘ulomov Mirishkor tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

11 Nov, 07:15


Qashqadaryoda tuman va shaharlarga hokimlar tasdiqlandi

Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyalari bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar tomonidan:

▫️Dehqonobod tumani hokimi lavozimiga Shokirov Sherzod O‘tkirovich;

▫️Shahrisabz shahar hokimi lavozimiga Bo‘riyev Sherzod Ahadovich;

▫️Qarshi shahar hokimi lavozimiga Normo‘min Yaxshiyevich Xolboyev nomzodi tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

11 Nov, 05:13


Судъянинг қатъиятсизлиги учун одамлар умри билан жавоб бериши керакмас!

Олий суд раисининг судъяларда ҳақиқий айбдорларни жазолаш учун қатъият етишмаётгани ҳақидаги фикри кутилмаган иқрорлик бўлди.

Мен ҳурматли Исломов буни ҳеч қачон тан олмаса керак, деган фикрга келиб бўлгандим. Чунки ўтган вақт давомида у киши жамоатчиликнинг эътирозларига деярли эътиборсиздек тасаввур пайдо қилиб улгурди. Аммо ҳали ҳам умид бор кўринади.

☝️Судъялардаги қатъиятсизликни тан олиш бу муаммо ечимига киришишни англатади. Умид қиламизки, бу қатъиятни ошириш йўлида ҳаракатлар бошланади. Зеро кимнингдир қатъиятсиз ва қўрқоқлиги учун айбсиз одам панжара ортида ўтириши керакмас.

Расул Кушербаев

@millatparvaruz

Millat

08 Nov, 10:48


3 нафар венгериялик сайёҳ Китоб туманидан ўтган катта автомобил йўлида тош босиб қолиши эвазига вафот этди

Автомобиль йўллари қўмитаси эса шундан сўнгина 1393 қисқа рақамли «call»-маркази ишга туширди.

Эндиликда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида аниқланган камчиликлар бўйича 1393 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, об-ҳаво ва йўлнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳам ушбу «call»-маркази орқали билиб олишингиз мумкин.

Автомобиль йўллари қўмитаси уйғониши, ўз вазифасини бажариши учун албатта фожиа юз бериши, мамлакат имижига путир этиши керакмиди? Албатта бу фожианинг сабаб ва оқибатлари ўрганилса керак. Кутамиз?!.

@millatparvaruz

Millat

08 Nov, 09:56


Sirdaryoda ham bir qator tuman va shaharlarga hokimlar tasdiqlandi

Bugun Sirdaryo viloyatida Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlarining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyalari bo‘lib o‘tdi. Unda deputatlar tomonidan quyidagilar tuman (shahar) hokimi lavozimiga tasdiqlandilar:

▫️Jamoliddin Hojimanov Guliston shahar hokimi;

▫️Otabek Nosirov Yangiyer shahar hokimi;

▫️Niyoz Hazratqulov Shirin shahar hokimi;

▫️Musurmonqul Xatamov Sirdaryo tumani hokimi;

▫️Ziyodulla Karimov Sardoba tumani hokimi;

▫️O‘lmasjon Mamadaminov Guliston tumani hokimi;

▫️Komiljon Mullajanov Sayxunobod tumani hokimi;

▫️Ulug‘bek Yo‘ldoshev Xovos tumani hokimi.

@millatparvaruz

Millat

08 Nov, 06:38


Бухоро амири Олимхон ҳамда Россия императори Николай II нинг рафиқаси Александра Фёдоровна Қримдаги Ливиада саройининг боғида. 1910 йил.

@millatparvaruz

Millat

08 Nov, 06:00


Душанба куни долларнинг расмий курси + 14 сўмга кўтарилиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

08 Nov, 05:54


Амалдорлар ҳам китоб ўқийдими, раҳбарлар орасида ҳам зиёлилар борми?

Ҳозирча фақат ОАВда коррупцияга шўнғиганлар, миллионлаб долларни олаётганда ушланаётган лавозим эгалари, раҳбарлар ҳақида кўпроқ билаяпмиз.

Хўш, Ўзбекистон раҳбарларнинг орасида китобсеварлари ҳам борми? Китоб варақлаб ўтирган амалдорни ҳеч кўрганмисиз? Газета журналларни кунда варақлайдиганлари топиладими?

Қайси раҳбар зиёли, деган номга муносиб?

Uzdiplomat'нинг бу галги сўровномаси аноним шаклида ўтказилади.

Сўровнома мавзуси юзасидан вазирликлар, давлат муассасалари, корхона ва ташкилотлар тузулмалари зиёли раҳбарлари ҳақида бизга ёзиб юборишлари мумкин.

Хўш, қайси амалдорлар кўпроқ китоб ўқийди?

Таклиф ва мулоҳазалар учун манзил: ➡️ @uzdiplomatbot

Millat

07 Nov, 10:23


Shavkat Abdurazzoqov Namangan viloyati hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Xalq deputatlari Namangan viloyati Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi oʻtkazildi. Unda Prezident tomonidan koʻrsatilgan nomzod —Abdurazzoqov Shavkat Shokirjonovich Namangan viloyati hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 08:47


Ulug‘bek Qosimov Surxondaryo viloyati hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Bugun Xalq deputatlari Surxondaryo viloyati Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi o‘tkazildi. Unda Prezident tomonidan koʻrsatilgan nomzod — Qosimov Ulug‘bek Berdiqobilovich nomzodi Surxondaryo viloyati hokimi lavozimiga bir ovozdan tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 08:47


2025/2026 oʻquv yilidan boshlab umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida:

— chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik fani oʻquv dasturlari doirasida “Oʻqotar va pnevmatik sport qurollarining taktik-texnik tavsiflari” amaliy mashgʻulotlari kiritiladi;
— amaliy mashgʻulotlarni tashkil etishda harbiy qism, muassasalar, harbiy poligonlarning oʻquv-moddiy bazasidan foydalaniladi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 08:47


Akmaljon Mahmudaliyev Sirdaryo viloyati hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Xalq deputatlari Sirdaryo viloyati Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi oʻtkazildi. Unda Prezident tomonidan koʻrsatilgan nomzod —Akmaljon Mahmudaliyev Sirdaryo viloyati hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 07:31


Dilshod Shakarboyev Qo‘shrabot tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Xalq deputatlari Qo‘shrabot tumani Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi oʻtkazildi. Unda deputatlar tomonidan Shakarboyev Dilshod Davronovich Qo‘shrabot tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 07:20


Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi shafqatsizlikni ifodalaydigan kontentlarini tarqatayotganlarni ogohlantirdi

Qonunchilik talablariga rioya qilinmagan taqdirda tegishli choralar koʻrish uchun huquqni muhofaza qiluvchi organlarga murojaat qilinadi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 07:14


Dilshod Shakarboyev Qo‘shrabot tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Xalq deputatlari Qo‘shrabot tumani Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi oʻtkazildi. Unda deputatlar tomonidan Shakarboyev Dilshod Davronovich Qo‘shrabot tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 06:28


Shuhratbek Abdurahmonov Andijon viloyati hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Bugun Xalq deputatlari Andijon viloyati Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi oʻtkazildi. Unda Prezident tomonidan koʻrsatilgan nomzod — Abdurahmonov Shuhratbek Qoʻshaqboyevich Andijon viloyati hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 06:19


⚡️DXX: Qoʻqonda “Tavhid va jihod katibasi” xalqaro terroristik tashkiloti tarafdorlari ozodlikdan mahrum etildi
 
Davlat xavfsizlik xizmati xodimlari tomonidan oʻtkazilgan tezkor-qidiruv tadbirlari davomida Qoʻqon shahrida faoliyat olib borgan “Tavhid va jihod katibasi” xalqaro terroristik tashkiloti tarafdorlaridan iborat jamoat fosh etildi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 06:19


Umidjon Adizov Xatirchi tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Xalq deputatlari Xatirchi tumani Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi boʻlib oʻtdi. Unda Adizov Umidjon Hasanovich Xatirchi tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 06:19


Nazirbek Rahmonov Zarafshon shahar hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Xalq deputatlari Zarafshon shahar Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi boʻlib oʻtdi. Unda Rahmonov Nazirbek Isroilovich Zarafshon shahar hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 06:19


Orzumurod Umarov Tomdi tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi

Xalq deputatlari Tomdi tumani Kengashining birinchi sessiyasi boʻlib oʻtdi. Sessiyada Orzumurod Umarov Tomdi tumani hokimi lavozimiga tasdiqlandi.

@millatparvaruz

Millat

07 Nov, 06:15


Эртага долларнинг расмий курси + 23 сўмга кўтарилиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

01 Nov, 07:57


⚡️Prezident ayrim hududlarda kartoshka va goʻsht narxi oʻsganiga eʼtibor qaratdi

Zaxira qilish ishlaridagi kamchiliklar uchun
ayrim hududlarda kartoshka va goʻsht narxi oʻsganiga eʼtibor qaratildi. 18 ta tuman va shaharda bozorlarni goʻsht, kartoshka, sabzi, piyoz va guruch bilan uzluksiz taʼminlashda sustkashlikka yoʻl qoʻyilayotgani, oziq-ovqat jamgʻarmalari uchun Sirdaryo, Xorazm va Toshkent shahrida mahalliy byudjetdan mablagʻ ajratilmagani tanqid qilindi.

Bosh prokuratura, Raqobat qoʻmitasi va boshqa masʼul idoralarga zaxira yaratish va narx ustidan monitoring qilish boʻyicha hududiy ishchi guruhlar tuzish, narx eng yuqori oʻsgan tuman va shaharlarda bozorlarni barqarorlashtirish boʻyicha tezkor choralar koʻrish topshirildi.

Viloyat, tuman va shahar hokimlari oldiga 620 ming tonna mahsulot zaxirasini yaratish vazifasi qoʻyildi.

@millatparvaruz

Millat

01 Nov, 07:12


⚡️Ҳокимият тадбиркорга берган ерни вазирлик аукционда сотиб юборган

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги аукцион орқали қум-шағал қазиб олиш учун сотиб юборган ер аслида Шофиркон туман хокимлиги томонидан тадбиркорга 49 йил муддатга ижарага берилган эди.

Тошкент туманлараро Маъмурий судининг ҳал қилув қарорида ҳам Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Nurli bog`-2020” МЧЖга тегишли 15,46 гектар ер майдонини аукционга чиқариш тўғрисидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Аммо...

@millatparvaruz

Millat

01 Nov, 07:04


Shavkat Mirziyoyev Navoiy viloyatida 2025-yilni Alisher Navoiy yili deb e’lon qilishni taklif etdi

@millatparvaruz

Millat

01 Nov, 05:42


Душанба куни доллар курси +15 сўмга кўтарилиши кутилмоқда

@millatparvaruz

Millat

01 Nov, 05:22


Навоий давлат университети ташкил этилади

31 октябрь куни “Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади.

Ҳудудда соҳа ва тармоқларнинг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда замонавий билим ва малакага эга бўлган илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.

Университетда 2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

— аниқ ва табиий фанлар;
— ахборот технологиялари;
— сунъий интеллект;
— иқтисодиёт;
— бизнес ва туризм;
— инвестицияларни бошқариш;
— қишлоқ хўжалиги;
— экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
— логистика.

Янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича хорижий давлатлар ва республикадаги етакчи олий таълим ташкилотлари билан иккита диплом беришга асосланган қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.

@millatparvaruz

Millat

01 Nov, 04:49


Тўққиз ойда Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 11,3 млрд долларга ошди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 34,8 фоизга ошиб, 11,3 млрд долларни ташкил этди.

Россиядан ўтказмалар 35 фоизга — 8,75 млрд долларгача ўсди, унинг улуши эса — 77 фоиздан (биринчи ярим йил охирида) 75,3 фоизгача камайди. Жанубий Кореядан 420 млн доллар (+76 фоиз), Қозоғистондан — 625 млн доллар, АҚШдан — 415 млн доллар, Туркиядан — 291 млн доллар, Буюк Британиядан — 93 млн доллар (+67 фоиз), Польшадан — 48 млн доллар (деярли 2 баробар ўсиш) келиб тушди.

@millatparvaruz

Millat

31 Oct, 17:14


Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрь кунги қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.

Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:

⁃ тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);

⁃ аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);

⁃ бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).

Маълумот учун, охирги марта нарх 2024 йилнинг 2 апрелида оширилганди.

@millatparvaruz

Millat

31 Oct, 08:31


Эртага доллар курси + 6 сўмга кўтарилиши кутилмоқда

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

31 Oct, 07:57


Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

30 Oct, 09:17


❗️Давлат идораларида ходимлар сони 53 560 кишига қисқартирилади

Президент фармонига кўра, республика ижро ҳокимияти органларида бошқарув ходимлари сони 5,2% га камаяди.

Қайси идорада қанча ходим камаяди?:

⚡️Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида — 1416 та ходим;

⚡️Иқтисодиёт ва молия вазирлигида — 580 та ходим;

⚡️Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида — 336 та ходим;

⚡️Экология вазирлигида — 273 та ходим;

⚡️Адлия вазирлигида 208 та ходим камаяди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил бошида ҳам штатлар 24%га қисқартирилган эди.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

30 Oct, 09:16


Кейинги йилда ҳам ойлик маошлар оширилади

2025 йилда
иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 6,6 триллион сўм ажратиш режалаштирилмоқда.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

30 Oct, 07:04


Фарғона вилояти ҳокими қарори билан вилоятдаги жамоат транспортидан фойдаланганлик учун бир марталик тўлов 3000 сўм этиб белгиланди. Агар йўл ҳақи картадан тўланса, 2400 сўм бўлади.

Йўналишли такси (микроавтобус)ларда бир нафар йўловчи учун эса — 4000 сўм.

Маълумот учун, 2023 йил ноябрдан Тошкент шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақи нақд ёки банк картаси орқали тўлашда 1400 сўмдан 2000 сўмгача, АТТО транспорт картаси билан тўлов амалга оширилганда эса 1700 сўмгача оширилганди.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

29 Oct, 15:20


Расмий муносабат:

Чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилмайди

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан "мусор"дан қарзи борлар тўлиқ электрдан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабарни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Маълум бўлишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди ташиш ва олиб кетиш хизматида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 октябрь соат 23:50 дан 5 ноябрь соат 23:50 гача профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилган.

Шунингдек Агентлик томонидан мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинчалик техник узилишлар бўлишини ҳақида хабар берган.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниши натижасида кўпгина манбаларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан ҳам узилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

Айни пайтда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши амалиёти бўйича техник ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

29 Oct, 15:15


Эндиликда юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланса, жаримага тортилади

Ушбу ҳаракат базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.

Бу ҳақдаги қонун расман эълон қилинди ва кучга кирди.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

29 Oct, 14:35


2025 йил учун солиқ сиёсати:

асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;

2025 йилнинг 1 апрелидан таркибида шакар бўлган нафақат газли ичимликлар, балки чой, сок ва бошқа газланмаган шакарли ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз жорий этилади;

таркибида ширинлантирувчи ёки хўшбўйлантирувчи моддалар бўлган газланган ичимликлар 1 литри учун амалдаги 500 сўмлик солиқ 300 сўмга туширилади;

барча тадбиркорлик субъектлари учун сув солиғи саноат корхоналари билан бирхиллаштирилади (760 сўм);

”автомойка”лар учун сув солиғи 1 метр куби учун 15 минг сўм қилиб белгиланмоқда. Амалда бу 2700 сўм;

мол-мулк ва ер солиғи 10%га оширилади;

мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади;

импорт қилинган табиий газ учун ҳам ички қазиб олинган табиий газни реализация қилишдаги каби акциз солиғи тартиби жорий этилади. Акциз ставкаси 20%дан 12%га туширилади;

ЯТТлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаси 10%га оширилади. Фаолият тури, жойлашган ҳудудига қараб энг кам ва энг юқори солиқ ставкалари диапазони белгиланмоқда.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

29 Oct, 13:47


Сўмнинг 100 сўмга қадрсизланиши бюджетга 240 миллиард сўмга тушади

Миллий валютанинг бюджет ҳисоб-китобларида ҳисобга олинган алмашинув курсининг 100 сўмга қадрсизланиши йиллик Давлат бюджети харажатларининг 240 млрд сўмга ошишига олиб келади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

28 Oct, 06:18


Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va mahalliy Kengashlar deputatlari saylovining dastlabki natijalari

Kanalga ulanish: 
@uzauz

Millat

24 Oct, 10:38


Бош прокуратура Тошкент вилояти ва пойтахт ҳавосини ифлослантираётган саноат корхоналарини текширмоқда

Бош прокуратура жорий йилнинг 22 октябридан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар бўйича текширувлар бошлаган.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

24 Oct, 09:48


❗️Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади — Президент қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.

Бунда:

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар олти ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади;

хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда, лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади;

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчиларининг хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

❗️Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.

👉🏻
@millatparvaruz

Millat

24 Oct, 09:08


Президент қарорига асосан, 2025 йилдан бошлаб:

Ишсиз фуқароларни бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни ҳоким ёрдамчилари томонидан бериш тизими жорий этилади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

24 Oct, 07:49


Эртага доллар курси -11 сўмга пасайиши кутилмоқда

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

24 Oct, 05:16


Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 870 - 12 890 сўмга етди.

@millatparvaruz

Millat

23 Oct, 08:32


Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

Millat

23 Oct, 07:41


Эртага доллар курси кўтарилиши кутилмоқда

Эртага тахминан + 11 сўмга ошади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

23 Oct, 01:55


🔴 Собиқ мегаюлдуз, актёр Фарруҳ Соипов экстремист сифатида малакаланаётгани айтилмоқда

Uzdiplomat'даги аниқ маълумотларга кўра, собиқ мегаюлдуз, актёр Фарруҳ Соипов (Шайх) Содиқ Самарқандий издоши сифатида кўрилмоқда. Маълумки, Содиқ Самарқандий фаолияти Ўзбекистон қонунчилигига кўра, террорист сифатида малакаланади ва жиноий жазо назарда тутилган.

Айни пайтда қуйидаги шахсларнинг:

Содиқ Самарқандий;
Абдуллох Зуфар;
Юсуф Даврон;
Фарруҳ Соипов;

видеоларини тарқатиш, лайк босиш ва уларни сақлаш жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Ички ишлар вазирлиги халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка раҳна солаётган шахслар сифатида Ўзбекистон томони Содиқ Самарқандий, Абдуллох Зуфар, Юсуф Давронга нисбатан қидирув эълон қилган.

Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Millat

22 Oct, 13:00


Оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар бўйича NPL 20%, деган рақам қаердан чиқди?

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази "Бакиров келтирган 20 фоиз даражасидаги муаммоли кредитлар ҳақидаги даъво расмий манбалар, статистика ёки тадқиқотлар билан тасдиқланмаган", деб ёзмоқда.

Биринчидан, мен келтирган важларда "Норасмий ҳисобларга кўра, ушбу тоифадаги кредитлар бўйича NPL 20% атрофида" деб ёзилган. Агар Марказ мутахассисларининг бу бўйича умумэътироф этилган методология доирасида ҳисоб-китобларни амалга оширишга хоҳишлари бўлса, мен тайёр. Эртагаёқ Халқ банкига, Микрокредитбанкка ёки шу балога рўпара бўлган исталган банкка бориб ҳисоблаш ишларини амалга оширишимиз мумкин.

Иккинчидан, Марказий банк оилавий тадбиркорликка ажратилган кредитлар бўйича муаммоли кредитлар улуши ва ҳажмини алоҳида кўрсатмай келади дея алоҳида таъкидланган. Фақат бир марта, 2023 йил 4 май куни ўтказилган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитларнинг муаммоли қисми 3 трлн.сўм атрофида эканини маълум қилган (жонли эфир материалларини олиб кўриш мумкин). Бу ўша пайтда Оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитлар бўйича NPL улуши 20% атрофида эканини англатар эди. Ўтган 1,5 йил ичида барча кредитлар бўйича NPL улуши 3,6%дан 4.2%га етди, яъни аҳвол янада мураккаблашди. Банклар кредит портфели ичида энг ёмон маҳсулот бўлган Оилавий тадбиркорлик учун кредитларнинг сифати бунданда ёмонлашган бўлса борки, яхшиланмаган. Шу маънода, ҳатто яхши гумон билан 20% деган рақам келтирилган эди (бу орада оилавий тадбиркорликка ажратилган неча юз миллиард кредитлар "списать" қилингани эслаш шарт эмас, келинг ўзбекистонликларни қўрқитмайлик).

Ва ниҳоят, учинчидан, Оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитларнинг муаммоли қисми ва улушлари эълон қилинмаслигига асосий сабаби 7 йилдан бери тўхтамай давом этаётган бу бузуқ ва зараркунанда воситанинг хато эканини, кўзланган мақсадларга умуман эришилмаганлигини тан олмаслик билан боғлиқ бўлиши мумкин холос.

Дарвоқе, марказ эълон қилган материалда "Ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган кредитларнинг ўртача 7,9 фоизи қайтарилмайдиган кредитлар" деб кўрсатилган эди. Кейин "қайтарилмайдиган" сўзи "муаммоли" билан алмаштирилди. Биринчи таҳрир ҳақиқатга яқинроқ эди.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

22 Oct, 06:26


Ўзбекистонда чиқиндиларни энергияга айлантирадиган 1,3 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади. Лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига сингади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш орқали унинг табиатга таъсирини камайтириш, фойда олиш мақсадида қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.

Хитойнинг “CAMC Engineering” компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бу соҳага Хитойнинг бошқа бир компанияси – “Shanghai SUS Environment” ҳам қизиқиш билдирган. У 310 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.

Бирлашган Араб Амирликларининг “Tadweer Group” компаниясининг 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. Унд кунига 1 минг 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

22 Oct, 05:30


Ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган кредитларнинг ўртача 7,9 фоизи қайтарилмайди

Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида спикерлар томонидан одатда расман эълон қилинмайдиган қизиқ рақамлар айтилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимовга кўра, Ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган кредитларнинг ўртача 7,9 фоизи қайтарилмайдиган кредитлар. Ушбу тоифадаги қайтарилмайдиган кредитларнинг динамикаси (ўсиши, қисқариши) очиқланмаган. Обид Ҳакимовнинг қайд этишича, Кредит ўртача ҳажмининг 1 фоизга ошиши 1000 аҳолига тўғри келадиган муаммоли (ишламайдиган) кредитларнинг 0,25 фоизга ўсишига олиб келади.

Эслатиб ўтамиз, қайтарилмайдиган кредитлар бу NPL ёки 9-стандарт бўйича қадрсизланган кредитлар эмас. Балки, қайтарилмайдиган дея умидсиз, яъни қайтмаслигидан далолат берувчи омиллар ёки аломатлар мавжуд бўлган ҳамда қайтмайдиган ёки қиймати жуда пастлиги туфайли ҳисобини балансда актив сифатида юритилиши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган кредитлар назарда тутилмоқда.

Агар ҳоким ёрдамчилари томонидан берилган кредитларнинг ўртача қайтарилмайдиган кредитлар 7,9%ни ташкил этса, унда NPL улуши икки хонали экани эҳтимоли юқори.

Марказий банк оилавий тадбиркорликка ажратилган кредитлар бўйича муаммоли кредитлар улуши ва ҳажмини алоҳида кўрсатмай келади. Норасмий ҳисобларга кўра, ушбу тоифадаги кредитлар бўйича NPL 20% атрофида.

Камбағалликни қисқартириш воситаларидан бири сифатида камбағал оила вакилларини тадбиркорга айлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратилиши иқтисодий самарасизлиги, юқори коррупциогенлиги ва қиммат маъмуриятчилиги сабабли танқид қилиб келинади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

21 Oct, 13:47


Баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармаган — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишда баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармагани танқид қилинди. Иқлим шароитини ҳисобга олмасдан, сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган.

Масалан, суғориш тизими йўқ жойга Тошкент шаҳрида 322 минг, Самарқандда 96 минг, Тошкент вилоятида 67 минг, Қорақалпоғистонда 61 минг, Бухорода 24 минг, Навоийда 15 минг кўчат экилган.

Ҳисоботга қўшиб ёзиш энг кўп Бухоро, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Шу муносабат билан Бош прокуратурага соҳадаги назоратни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳар бир ҳоким, вазир, ташкилотга қаерга, қанча кўчат экиш эгаси, жойи, суви ва маблағи билан аниқ белгилаб бериш топширилди, мутасаддилар бунинг ижроси бўйича қатъий сўров бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

21 Oct, 11:40


Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

21 Oct, 05:53


Эртага долларнинг расмий курси пасайиши кутилмоқда

Эртага тахминан –10 сўмга пасаяди.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

21 Oct, 05:25


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолияти ҳамда циркуляр иқтисодиёт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

20 Oct, 12:20


Салоҳиддин Аюбий ўзбек тили ҳақида

Келиб чиқиши этник ўзбек бўлган "Толибон" қўмондонларидан бири Салоҳиддий Аюбий. У Зобул вилоятидаги хавфсизлик масалаларига масъул амалдор.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

20 Oct, 11:42


❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

19 Oct, 06:41


❗️Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти такомиллаштирилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-976-сон, 17.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ҳокимларнинг ҳамда халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатларини аниқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

📝 Жумладан, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунидан вилоят, туман, шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланмоқда.

✉️ Ҳокимларга тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиясига масалалар киритиш, зарурат бўлганда Кенгаш сессияси чақирилишини талаб қилиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш учун Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби қатор янги ваколатлар берилмоқда.

✔️ Шунингдек, халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда, уни ваколатлари муддати тугагунига қадар лавозимидан озод қилиш тартиби назарда тутилмоқда.

🖥 Бундан ташқари, халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатларни Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талаб мустаҳкамланмоқда.

Бунда ушбу тизимда рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ҳамда ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манба мақоми берилишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

📆 Кенгашларга сайланадиган раис бошчилик қилишига оид ўзгартиришлар вилоятлардаги, Тошкент шаҳридаги кенгашларга нисбатан - навбатдаги сайлови якунлари бўйича, туман, шаҳар давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижро этувчи органларига нисбатан – 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

📜 Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, Олий Мажлисга бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан киритилган.


👉🏻 @millatparvaruz

Millat

18 Oct, 08:31


Rossiya Qozog‘iston donini olib kirishni taqiqladi

Vaqtinchalik cheklov qachongacha amal qilishi haqida ma’lumot berilmagan.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

18 Oct, 08:30


Асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровга кўра, келаси йилда қатор солиқлар, хусусан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ставкалар ўзгаришсиз қолади (интервьюда бошқа солиқлар бўйича тафсилотлар келтирилмаган).

Харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорлигини оширишга урғу берилади.

Бюджет дефицити 2024 йилда тасдиқланган 4% атрофида сақланади, 2025 йил ва кейинги йилларда 3%гача пасайтирилади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

18 Oct, 08:20


🇺🇿✈️ Telegram Ўзбекистонда ўз офисини очиши мумкин

Компания LinkedIn'да Ўзбекистондаги офис директори лавозими учун вакансия эълон қилди.

Бу эса компаниянинг маҳаллий бозорга қатъий кириш ниятида эканини англатади.

Аввалроқ Telegram Қозоғистонда бош офис очиш режасини маълум қилган эди. Ўзбекистонда офис очилишига доир расмий маълумот ҳали эълон қилинмади.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

18 Oct, 08:17


Кеча президент ҳузурида янграган айрим рақам ва вазифалар:

бюджетга тушумларни ошириш билан бирга харажатлар оптималлаштирилади, иқтисод қилинган ресурслар инсон манфаатларига йўналтирилади.

асосий солиқ ставкалари сақланиб қолган ҳолда, бюджет даромадларини оширишнинг ягона йўли солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш ҳисобланади.
Давлат раҳбари буни тадбиркорлар фаолиятига аралашиш йўли билан ҳал этмаслигини таыкидлаган.

2030 йилда ЯИМ ҳажмини 160 млрд.долларга етказиш бўйича мақсадли кўрсаткични яхшилаган ҳолда, янги прогнозни 200 млрд.доллар этиб ўзгартириш бўйича топшириқ олинган. Шунда жон бошига ЯИМ 2030 йилга бориб 5 000 долларни ташкил этади.

2024 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 111 млрд.долларга етади.

2025 йилда инфляция 7%дан ошмаслиги, 2026 йилда 5-6% даражасида сақланиши ва 2027 йилдан бошлаб 5% ва ундан паст бўлиши бўйича вазифалар қўйилган.

2030 йилгача суверен рейтинг инвестицион даражага олиб чиқилади. Иқтисодчи Отабек Бакировга кўра, ҳозирда Ўзбекистоннинг суверен рейтинги Ba3 (Moody’s), ВВ- (S&P ва Fitch) даражасига эга. Рейтинг шкалалари бўйича инвестицион тоифа Baa3 (Moody’s) ва BBB- (S&P ва Fitch) даражасидан бошланади. Яъни суверен рейтингни инвестицион тоифагача яхшилаш учун камида уч марта юқорига сакраш керак бўлади.

Millat

18 Oct, 08:16


Buxoroda 2 oyda saksovul bilan bog‘liq 25 ta huquqbuzarlik aniqlandi

O‘tkazilgan reyd tadbirlari davomida aniqlangan holatlarda tabiatga 29 mln 702 ming 400 so‘m zarar yetkazilgan.

Aybdorlarga nisbatan 222 mln 900 ming so’m jarima tayinlangan. Huquqbuzarlar jami 252 million 602 ming 400 so‘m tovon to‘lashlari belgilangan.

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

18 Oct, 07:17


Душанба куни долларнинг расмий курси кўтарилиши кутилмоқда

Душанба куни тахминан +12 сўмга ошади

👉🏻 @millatparvaruz

Millat

17 Oct, 14:54


Лирик чекиниш

Шақол юрган бу тоғларда юр, ўғлим.
Хоин кезган бу тоғларда кез, ўғлим,
Ватанингга кўз тиканни эз, ўғлим,
Дўстинг ким, душманинг ким, сез, ўғлим.
Тарихингни шараф билан ёз, ўғлим,
Ёз, ўғлим...


Мардлик, ҳалоллик, тўғриликни таъсирли даражада тарғиб қиладиган қўшиқлар ҳар доим ҳам яралавермайди. Балки, ҳақиқий шундай қўшиқлар яралиши учун уни куйлаётган одамнинг юраги ҳам ёниб туриши керак.

Сиз ҳам тингланг. Умид қилинг. Балки бизда ҳам шундай қўшиқлар яралиб қолар, ўзимиздан ортиб, Ватан ҳақида ҳам ўйлаб қолармиз. "Ватан" деганда бор вужудимиз титраб кетадиган қўшиқлар миллатни уйғотади. Ғурурлантиради. Бир бутунлигини ҳис қилдиради. Ватанни ўйлаганлар юраги Ватан дея ёниб турсин.

@anora_sodiq