Segment.uz @segmentuz Channel on Telegram

Segment.uz

@segmentuz


Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz

Segment.uz (Uzbek)

Segment.uz kanali - bu internetning o'zbek segmentidagi muhim voqealar va eksklyuziv yangiliklar manbasi. Kanalda o'zbekiston bo'ylab yuqori darajadagi yangiliklar, tadbirlar va hodisalar haqida ma'lumotlar paydo bo'ladi. 'Segment.uz' kanali @segmentuz bo'limi orqali foydalanuvchilarga yetkaziladi va uning asosiy maqsadi - o'zbek sohasidagi eng muhim voqealarni sayohat qildirishdir. Segment.uz, reklama va marketing sohasidagi yangiliklarni o'z ichiga oladi va xabarnoma arqali foydalanuvchilarga tarqatadi. Kanalda reklama va marketing sohasidagi yangiliklardan tashqari, tijorat va iqtisodiyot sohasidagi ma'lumotlar ham joylashadi. Siz ham 'Segment.uz' kanaliga a'zo bo'ling va soha bo'yicha eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling! Tijoratda hamkorlik qilish uchun @fimediateam ga murojaat qiling. Ularga - https://tirikchilik.uz/segmentuz

Segment.uz

29 Jan, 09:53


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

29 Jan, 09:28


❗️Президент қарори билан Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда рейтингда биринчи 1000 талик рўйхатга кирган етакчи Туркия олий таълим ташкилотларининг ўқув дастурлари асосида ташкил этилади.

Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет Учтепа туманидаги Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент солиқ техникуми бино ва иншоотларида жойлаштирилади.

Тошкент солиқ техникуми ҳамда Тошкент иқтисодиёт ва саноат техникуми қўшиб юборилади, уларнинг негизида Тошкент иқтисодиёт ва солиқ техникуми ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

29 Jan, 07:58


❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

29 Jan, 05:26


Энергетика институти ташкил этилади

Кеча Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда Энергетика вазирлиги қошида Энергетика институтини ташкил этиш топшириғи берилган. Институт барча ҳудудларда филиалларига эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

29 Jan, 05:03


Президент Шавкат Мирзиёев:

— Биз 2017 йилдаги 59 млрд кВт/соатдан 81,5 млрд кВт/соатга ўтдик. Бу революцион кўрсаткич. Генерацияда хусусий секторнинг улуши 24 фоиз бўлди, “яшил” энергия 16 фоиздан ошди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Jan, 10:28


Binance крипто-биржаси (CoinPay билан қўшма платформа) Ўзбекистонда расман иш бошлади.

“Эндиликда фойдаланувчилар банк карталари ва миллий тўлов тизимлари орқали криптоактивлар билан операцияларни хавфсиз ва қулай тарзда амалга оширишлари, миллий валютадаги маблағларни депозитга қўйишлари ва ечиб олишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Jan, 04:02


Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

2023 йилдан буён у Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Jan, 15:47


“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми 1 февралдан бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Jan, 07:17


Саида Мирзиёева, Президент ёрдамчиси:

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнида 2024 йилда катта қадам ташлади.

Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган қатъий иқтисодий ислоҳотлар натижасида амалга ошди. Хусусан, ўтган йили ЖСТ Ишчи гуруҳи иккита муҳим йиғилиш ўтказди. Бу бизга аъзоликнинг асосий ҳужжати – Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини тайёрлашга киришишга имкон берди. Шунингдек, АҚШ, Хитой ва Япония каби 15 та мамлакат билан икки томонлама музокаралар якунланди. Натижада Ўзбекистон ҳисобида 23 та имзоланган битим бор.

Қисқа вақт ичида бизнесни ва рақобатни янада шаффоф қилиш учун 20 та муҳим қонун қабул қилинди.

Тез орада Ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун жорий йилда ҳам биз шу суръатда давом этамиз.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Jan, 09:38


Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги “Амирсой” курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Jan, 12:52


❗️Электрон сигареталар ва вейплар тақиқланмоқда

Қонунчилик палатасида учинчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

Бундан ташқари, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Jan, 11:52


Автомобилни маст ҳолда бошқарганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан (9,37 млн сўм) 40 бараварига оширилмоқда (15 млн сўм).

Ҳайдовчи такроран маст ҳолда рулга ўтирса, 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Jan, 10:59


❗️Фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга иш ҳақи сақланган таътил берилиши мумкин

Олий Мажлиснинг қуйи палатасида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Меҳнат кодексига меҳнат жараёнларида тазйиқ ва зўравонликларни тақиқлаш, уларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ҳамда фарзанди туғилиши муносабати билан эркакларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, қўшимча таътил беришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Jan, 10:33


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Jan, 07:47


❗️Автомобилни такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, Жиноят кодексида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, "дрифт", "шахмат" шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Jan, 07:22


ҲМҚО ходимларини тасвирга тушириш ва тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинмоқда

Фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини фото, видео тасвирга тушириш ва тасвирларни тарқатиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Муҳофаза қилувчи органлар ходимлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тўлиқ сақланиб қолмоқда. Олдинги таҳрирдан фарқли равишда бор нарсани ижтимоий тармоққа қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти.

Қонунда фақат ходимларнинг тасвирини уларни обрўсизлантиришга олиб келадиган тарзда бузиб тарқатмаслик, яъни ходимнинг ҳаракатлари, сўзлари ва юз берган ҳолатни бузмаслик, шу мақсадда монтаж қилмаслик талаб этилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

22 Jan, 13:26


Ишпулатов Зокир Эшкурбонович Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

22 Jan, 07:16


Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси миллий терма жамоамиз бош мураббийи лавозимига муносиб номзод тайинлаш борасида иш олиб бормоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

22 Jan, 06:34


❗️Энди сотувчи товарни муддатида етказмаса истеъмолчига пеня тўлаши мумкин

Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилмоқда.

Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

22 Jan, 06:10


Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У ўтган йил ноябрида саломатлиги туфайли Самарқанд вилояти ҳокимлигидан кетганди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Jan, 16:00


Туркиянинг Болу музофотидаги тоғ-чанғи курортида юз берган кучли ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгда Туркиянинг Карталкая тоғ-чанғи курортида 12 қаватли ёғоч меҳмонхонанинг ресторанида келиб чиққан ёнғин оқибатида 66 киши вафот этди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Jan, 11:53


Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампни ушбу лавозимга расмий киришгани муносабати билан табриклади.

Президент ўз мактубида Дональд Трампнинг янги муддатдаги фаолияти давомида АҚШнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, глобал миқёсдаги ўрни ва аҳамияти янада ортишига ишонч билдирди.

Сизнинг биринчи Президентлик даврингизда Ўзбекистон-АҚШ ўртасида янги даврдаги стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганини ва кўп қиррали алоқаларимиз юқори босқичга кўтарилганини таъкидлаб ўтишни истар эдим. Биз бундан кейин ҳам икки ва кўп томонлама платформалар доирасида узоқ муддатли ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришдан манфаатдормиз”,
– дейилади мактубда.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Jan, 06:07


Президент қарорига кўра:

2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Jan, 16:41


Энергетика вазирлиги:

“М-25” кони ҳудудида ҳеч қандай кутилмаган вазиятлар кузатилмаган.

604-сонли қудуқда тозалаш ишлари олиб борилаётганда қудуқдан олис ҳудудларда ер юзасига яқин жойлашган бўшлиқлар ва коллекторлардаги микро ёриқларда кичик ҳажмдаги газ тўпланган.

Айни пайтда ҳудудда кичик ҳажмда тўпланган газни ёқиш орқали зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кислотали газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишдан иборат.

Ушбу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда стандарт ёндашув ҳисобланади ва халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Jan, 15:24


2024 йилда Ҳисоб палатаси янги манбалар ҳисобидан 3,7 трлн сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг 9,2 трлн сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди, 2,3 трлн сўмлик молиявий камчиликлар олди олинди. Давлат харидларига оид 4,5 трлн сўмлик камчиликлар бартараф этилди.

Жорий йилда “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизимига 110 та вазирлик ва идоранинг маълумотлар базаси интеграция қилинади. Бу орқали жорий йилда 480 трлн сўмлик бюджет харажатлари мониторинги тўлиқ қамраб олинади.

Жорий йилда бюджетга 309 трлн сўм даромадлар тушишини таъминлаш чоралари кўрилади. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларни халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказиш амалиёти бошланади.

Президент барча давлат идораларида молиявий интизом ва тежамкорликка қатъий амал қилиниши зарурлигини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Jan, 13:06


Жураев Марат Юлдашевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Жураев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Jan, 09:23


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади — "Ўзгидромет".

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Jan, 19:21


Шавкат Мирзиёев “Манчестер Сити” эгалари билан Абдуқодир Ҳусанов ҳақида суҳбатлашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” клубига ўтиши ҳақида суҳбатлашди.

“Манчестер Сити”га эгалик қиладиган оила вакили шундай футболчини улғайтирган ўзбек халқига ҳурматини билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Jan, 06:46


Камбағалликни қисқартиришда янги ёндашувлар татбиқ этилади

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Бу йил 5,2 млн фуқаронинг бандлигини таъминлаш ва 1,5 млн аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Биринчи марта 60 та туман ва шаҳар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.

Маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 млн аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 трлн сўм кредит ажратилади.

Илғор хорижий тажриба асосида 32 та йўналишда камбағалликни қисқартириш бўйича янги ёндашувлар йўлга қўйилади. Мисол учун, 300 та оғир маҳаллада умумий қуввати 107 мегаватт бўлган қуёш электр станциялари ишга туширилади. Уларга камбағал оилалар аъзолари кооперация асосида ишга олинади.

123 та туманда камбағал аҳоли 20 минг гектар ўрмон ва кўчатзор барпо этиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштиришга жалб этилади. Улар эккан ҳар 100 та дарахт учун 375 минг сўм субсидия тўланади.

Туризм салоҳияти бор жойларда меҳмон уйлари ва ошхоналар, муайян почта бўлимларида электрон тижорат марказлари очилиб, камбағал оила вакиллари ишга олинади.

Умуман, жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

17 Jan, 12:22


Бекзод Тошпўлатов Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Жиззах вилояти Солиқ бошқармаси бошлиғи эди.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Зафар Рузиев Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

17 Jan, 06:02


17 январдан Марказий банк томонидан илк марта сотувга чиқарилган 100 граммлик олтин қуйма нархи 116 млн 603 минг сўмни ташкил этди.

Қумаларнинг сотиш нархлари ҳар куни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

16 Jan, 10:36


Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

2024 йилда Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.

Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

15 Jan, 17:07


Дубайда Президент Шавкат Мирзиёев БАА вице-президенти, бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум билан учрашди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

15 Jan, 10:51


Ўзбекистон ва БАА президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация;

Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Молиявий-техник ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

инвестициялар, саноат ва илғор технологиялар, адлия, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги, фойдали қазилмалар соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида идоралараро битимлар;

Маданият соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома, Дипломатик академиялар ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

15 Jan, 04:48


❗️ Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади

Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Уларга кўра, маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгартирилганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда улар қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, суғурта қилдирувчилар мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилмоқда.

Бунда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

14 Jan, 10:47


14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан куч тузилмалари раҳбарлари “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументига гул қўйди.

Расмда чап тарафдан:

Мудофаа вазири — генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов;
ДХХ раиси — генерал-полковник Баҳодир Қурбонов;
ДХХ раиси ўринбосари — генерал-майор Ботир Турсунов;
Ички ишлар вазири — генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов;
Миллий гвардия қўмондони — генерал-майор Рустам Жўраев;
Фавқулодда вазиятлар вазири — генерал-майор Абдулла Қўлдошев;
Божхона қўмитаси раиси — генерал-майор Акмалхўжа Мавлонов.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

14 Jan, 09:01


❗️Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда.

Шунингдек, маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

14 Jan, 08:09


Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди.

Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

14 Jan, 06:50


Юртнинг кучи бирликда, қадри эса тинчликдадир!

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Jan, 17:05


Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига келди. Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 14 январь куни Ўзбекистон Президенти "Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги" халқаро саммитида иштирок этади.

БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган.

15 январь куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Jan, 14:37


Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Jan, 10:26


❗️“HUMO” 65 млн долларга сотилди

“Миллий банклараро процессинг маркази”, яъни HUMO’нинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилди. Унда олтита номзод қатнашишга таклиф қилинган.

65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ кимошди савдосининг ғолиби деб топилди.

Харидор жамиятга тегишли бўлган “Humo” тўлов тизими фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Jan, 05:34


❗️Эртага, 14 январь — барча учун иш куни

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистонда кенг нишонланади, бироқ бу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, қуйидаги 9 та ишланмайдиган байрам куни бор:

1 январь — Янги йил;
8 март — Хотин-қизлар куни;
21 март — Наврўз байрами;
9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь — Мустақиллик куни;
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь — Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Қонун билан тасдиқланган байрамлар сони 30 дан ортиқ бўлиб, уларнинг 9 таси дам олиш куни ҳисобланади, қолганлари эса ишланадиган байрам кунларидир. 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳам қонун билан белгиланган ишланадиган байрам кунларидан биридир.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Jan, 05:01


❗️Президент фармони билан:

Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Бунда йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Jan, 04:26


❗️Президент фармони билан:

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Jan, 16:04


Жисмоний шахсларга ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик қилишига берилган вақтинчалик рухсат энди доимий бўлади.

Икки йил олдин вақтинча жорий қилинган ушбу тартиб натижасида таксичилар сони 6 баробар ошиб, 457 мингга етди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Jan, 04:33


Шавкат Мирзиёев 13-16 январь кунлари расмий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

10 Jan, 13:02


Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

09 Jan, 09:26


2025 йилги давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги президент фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Давлат дастури лойиҳасида 5 та устувор йўналиш бўйича 2025 йил учун амалий чора-тадбирлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилмоқда.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

08 Jan, 14:08


❗️Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар рўйхати

Олий суд 2025 йил 8 январь ҳолатига интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар рўйхатини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

08 Jan, 06:47


Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

08 Jan, 06:11


Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархи оширилади

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг қарорига мувофиқ, 1 февралдан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгарди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

08 Jan, 05:06


❗️Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

08 Jan, 04:37


Segment.uz канали ижодкорлари бугун Сизларга турли "коридор"лардаги инсайд хабарлар ва мамлакатимизга оид муҳим янгиликларни энг биринчилардан бўлиб эълон қилиши билан кўпчиликнинг эътиборига тушган @platformauzb каналини тавсия этади.

Ўтган йил бошида "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати томонидан давлат амалдорлари қайси телеграм каналларни кузатиб бориши бўйича ўтказилган сўровномада ҳам респондентларнинг аксарияти айнан @platformauzb ни танлагани ҳам бежиз эмас! Каналда кўтарилган кўплаб муаммолар юқори доираларда ҳам кўп бора муҳокама бўлган.

Шундай экан, @platformauzb га дарҳол обуна бўлинг! Кўп нарса йўқотмайсиз, аксинча кўп сирлардан воқиф бўласиз!

Segment.uz

07 Jan, 15:05


“Ижтимоий карта” тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Бунда:

барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:

ЯИДХП (my.gov.uz);
“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
молиявий агент.

Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:

▪️2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;

▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Jan, 14:41


❗️Segment.uz каналининг обуначиларига маълумки, бизнинг канал асосан Ўзбекистондаги сиёсий воқеаларни ёритиб боради.

Лекин ҳозирги замон сизу биздан нафақат Ўзбекистондаги сиёсий воқеаларни балки дунёда бўлаётган воқеа ҳодисаларни ҳам билиб боришни талаб қилади. Чунки бугунги кунда бўлаётган геосиёсий жараёнлар, урушлар, санкцияларнинг таьсири бизга ҳам таьсир қилмоқда. Хўш ташқи оламда рўй бераётган сиёсий жараёнларни қаердан ўқиб борса бўлади? Ўзбек сегментида ишончли биронта канал борми?

Албатта бор. Ўзбекистондаги энг йирик сиёсий канал Gorizont каналини тавсия қиламан. 4 йилга яқин вақт мобайнида фақат дунёдаги воқеаларни тўлиқ ёритиб келади. Россия-Украина уруши, Эроннинг Исроилга ҳужуми, Пригожин воқеалари, Ҳамас ва Исроил уруши жуда аниқ ва тиниқ ёритилган айнан шу каналда.

Каналга аьзо бўлиш: https://t.me/gorizont_uz

Segment.uz

06 Jan, 14:50


❗️Вазирлик ва идораларнинг штат жадваллари 20 январгача тасдиқланиши лозим

2025 йилдан бошлаб:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 20 январидан кечиктирмай ҳамда белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатдан ўтказиш жорий йил 25 январгача амалга оширилиши лозим.

Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари январь ойи учун амал қилади.

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Jan, 14:44


❗️Соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш тартиби ўзгаради

Киритилган ўзгартиришларга кўра:

2025 йил 1 январдан
туман (шаҳар) бюджетларидан маблағ билан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади.

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Jan, 14:39


❗️Молиялаштириш манбаи аниқ бўлмаган тадбирларни амалга ошириш қатъиян тақиқланди

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маҳаллий бюджет ва унинг қўшимча манбалари ҳисобидан норматив-ҳуқуқий асоси бўлмаган қўшимча штат бирликларини сақлаш ҳам тақиқланди.

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Jan, 12:42


Шавкат Мирзиёев 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Jan, 06:51


Ҳафта ўртасида ҳаво совиб, қор ёғадиЎзгидромет

Ўзбекистонда жорий ҳафта боши илиқроқ, ўрталари булутли ва совуқ (баъзи вилоятларда қор), охирида эса ҳарорат аста кўтарилиб, қуруқ бўлиши кутилмоқда. 8 январга ўтар кечаси Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида қор ёғиши, ҳарорат тунда -10 даражагача пасайиши мумкин.

Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат фонида аста-секин сезиларли ўсиш кузатилади. Ушбу кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво муҳити кузатилади. Дам олиш кунлари эса кундуз куни анча юқори ҳарорат кутилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Jan, 05:04


ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ

Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

ССВга кўра, метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади. Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади.

Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Jan, 04:22


1 февралдан тезюрар поездлар учун чипта нархи ошади

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ 1 февралдан мамлакат ичида тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилганини маълум қилди.

Бунда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Jan, 03:53


❗️Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Унга кўра, таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

05 Jan, 07:33


❗️Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш тўхтатилди

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш 2022 йил 1 январдан бошланган эди ва орадан 2 йил ўтиб, бу тартиб бекор қилинди.

Устама миқдори ходимнинг лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача деб белгиланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Jan, 05:22


❗️Ҳукумат қарорига кўра:

Эндиликда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тингловчиларининг асосий иш жойидаги лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқишнинг бутун даври учун сақлаб қолинади.

Ушбу тартиб давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар ходимларига татбиқ этилади.

Қарорга кўра, Олий мактабнинг магистратурасига қабул 2 босқичда амалга оширилади:
номзодлар билан суҳбат;
тест синовлари (фанлар рўйхати қабул комиссияси томонидан белгиланди).

Шунингдек, инглиз тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга номзодларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Jan, 04:46


❗️Президент қарорига мувофиқ:

Тошкент Ислом университети битирувчиларига, шу жумладан Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига ҳам 20 фоизгача ойлик қўшимча ҳақ энди тўланмайди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

03 Jan, 13:11


❗️Эртага, 4 январь — барча учун иш куни

Президент қарорига кўра, эртага, шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун ҳам иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан 2 январь куни қўшимча дам олишди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

03 Jan, 09:34


2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

“online-mahalla.uz”, “bank-kredit.uz” ва “soliq.uz” ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

03 Jan, 06:29


Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун махсус тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

03 Jan, 05:49


Энергетика вазирлиги кимлар ортиқча ишлатилган электр энергияси учун қўшимча ҳақ тўлашига ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда. Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарорининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда.

Унга кўра, ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади, дея ўзгартириш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

03 Jan, 05:30


❗️2025 йил 1 январдан қонунчиликдаги айрим ўзгаришлар

▪️Тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 500 млрд сўм этиб белгиланган.

▪️Қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 2025 йил 1 январдан бошлаб 50 фоиздан ошмаслиги керак.

▪️КАТМ томонидан тақдим этилаётган "Freeze" хизмати пуллик кўрсатилади (БҲМ нинг 0,03 баробари миқдорида).

▪️Тошкент шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

02 Jan, 18:42


Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси раислигидаги Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

02 Jan, 13:59


❗️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш кунлари тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

❗️Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба куни (4 январь) ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

02 Jan, 06:37


Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига қўшимча ваколатлар берилди — Президент қарори

Қарорга (31.12.2024 йилдаги ПҚ-467-сон) кўра:

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

▪️хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

▪️давлат ва жамият қурилиши;

▪️ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

▪️ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

▪️ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

▪️экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

31 Dec, 18:57


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

30 Dec, 15:10


“Ижтимоий карта” тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Бунда:

барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:

ЯИДХП (my.gov.uz);
“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
молиявий агент.

Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:

▪️2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;

▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

29 Dec, 17:25


❗️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкалари оширилмайди

“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари 2028 йил 1 январгача оширилмаслиги белгиланди.

2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва белгиланган шартларга жавоб берадиган тадбиркорлар учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди.

2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади.

Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинади.

Марказ тадбиркорларга халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан давлат кафолатисиз маблағлар жалб қилиш бўйича консалтинг хизматлар кўрсатади.

2025 йилда айланма маблағларини тўлдиришга ажратиладиган кредитлар учун “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖга (Компания) 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ ажратилади.

2025 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини калибровка қилиш ва махсус идишларда қадоқлаш лойиҳалари ҳамда айланма маблағларини тўлдириш учун Компания ресурслари ҳисобидан миллий валютада револьвер кредитлар ажратилади.

2025 йил 1 январдан:

божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм пахта ип-калаваси учун йиғим унинг экспорт нархидан 2 фоиз миқдорда, бироқ 0,05 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ўрнатилади;

божхона чегарасидан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато учун йиғим унинг экспорт нархидан 1 фоиз миқдорда ўрнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Dec, 11:16


Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Азимов Зафар Абдумажидович ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари эди.

Рузиев Зафар Шаропович ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Бунга қадар у вилоятнинг Зарбдор тумани ҳокими эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Dec, 08:43


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Dec, 07:12


“Давлат сирлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди

Қонунга кўра, давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади.

Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.

Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:

- махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

- махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

- махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Dec, 16:19


Расмий баёнот

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Б.Расаев ва Ш.Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Бош прокуратура

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Dec, 13:58


❗️Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Dec, 13:41


1 январдан йўлкира нархлари оширилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 минг сўм этиб белгиланди.

❗️Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда, ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм.

Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Бундан ташқари, кўп марталик – 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалари ҳам жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Dec, 13:22


Lixiang L6 avtomobili yutib olishni istaysizmi? Sizda yana 4 kun bor!

UZTELECOM g‘aroyib sovg‘alarni o‘ynashda davom etadi! Yutib olish imkoniyati har kimda mavjud.

Bosh mukofot: ajoyib qora Lixiang L6!

🎁 2-o‘rin — MacBook Pro M3
🎁 3-o‘rin — iPhone 16 Pro Max
🎁 4-o‘rin — Apple Watch Series 9 soati
🎁 5-o‘rin — Apple AirPods 4 quloqchinlari

Allaqachon biz bilanmisiz?UZTELECOMning istalgan mahsuloti (mobil aloqa, uy interneti, telefoniya) uchun o‘z tarifingiz bo‘yicha vaqtida to‘lov qiling.

Hozircha biz bilan emasmisiz? Istalgan xizmatga ulaning, tarifni tanlang va to‘lovqiling.

📅 Qatnashish davri: 1-dekabrdan 31-dekabrgacha

📍 Yutuq o‘ynalishi: 2025-yil 6-yanvar kuni Instagram jonli efirda bo‘lib o‘tadi.

Shoshiling, aksiya yakunlanishiga atigi 4 kun qoldi!

Batafsil

Segment.uz

27 Dec, 10:40


Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон янги магистрал темир йўли қурилиши бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида бу “дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеадир” деди.

Айтилишича, Кошғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйича 20 та станция, 42 та кўприк, 25 та тоннель барпо этилади. Бундан ташқари, замонавий транзит-логистика инфратузилмаси, омборхона ва терминаллар қурилади.

Ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади. Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш масофаси ва муддати бир неча минг километр ва деярли бир ҳафтага қисқаради. Йўловчиларни мунтазам ташишни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади.

Келгусида ушбу темир йўл линияси Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоқларини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Dec, 10:21


🎁Дўстларингиз ва оилангиз учун ноёб совға излаяпсизми?

UZTELECOM офисларида сизни янги йил мўжизалари кутмоқда!

Яқинларингизга алоқа сеҳрини ва унутилмас лаҳзаларни совға қилинг. Турли гаджетлар, аксессуарлар ва чексиз мулоқот учун тарифлар сизни кутмоқда!

👍 UZTELECOM – Доимо Сизга яқин бўлган оператор!

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Websites

Segment.uz

27 Dec, 06:55


100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди

100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакувация қилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев хабар берди.

Ушбу эвакувация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, эвакувация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

Ўзбекистон ҳукумати уларга мамлакатда бўлиш даврида оиласининг барча эҳтиёжлари, жумладан, меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқа нарсалар билан таъминлайди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Dec, 03:54


Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди

IQAir
хизмати рейтингида 27 декабрь соат 08:50 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 1-ўринда (жуда зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5 дисперсли заррачалар.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан салкам 35 баравар юқори.

ЖССТга кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан PM2.5 дисперс зарраларидир.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Dec, 12:50


Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади. У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади.

Бош режа соддалаштирилган форматда ишлаб чиқилган. Бу шаҳарни ривожлантириш стратегиясини, шунингдек, ҳудудлар учун умумий талабларни белгилайди ва бош режа асосида ички ҳудудларни мустақил равишда ривожлантиришга имкон беради.

Бош режада қўшимча 10 минг гектар яшил ҳудуд ташкил этиш ва шаҳар атрофида 15 минг гектар яшил белбоғ барпо этиш кўзда тутилган. Бу яшил ҳудудлар майдонини киши бошига 3 кв.м дан 8 кв.м гача ошириш имконини беради.

Бош режа билан қамраб олинган Тошкент шаҳрининг умумий майдони 43 873 гектарни ташкил этади. Аҳолининг прогноз қилинаётган ўсиши 3 миллиондан 7,4 миллионга етади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Dec, 10:56


Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди

2022 йил июль ойида Нукусда рўй берган тартибсизликлар қатнашчиларининг 943 нафари ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун огоҳлантирилган, 6135 нафар шахсга маъмурий жарима, 2639 нафар қатнашчига эса маъмурий қамоқ жазоси белгиланган, 61 нафари жиноятлар содир этганлиги аниқланган.

Жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра оиласига қайтарилган, 30 нафар судланувчи комиссия илтимосига кўра суд залидан озод этилган.

Оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро (2 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими) вафот этган, 413 киши жароҳатланган, шундан 183 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари.

Комиссияга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан оммавий тартибсизликларни маъмурий бинолардан узоқлаштириш, ва тарқатиб юбориш мақсадида сув ва рангли суюқлик пурковчи техника, кўздан ёш оқизувчи махсус гранаталардан фойдаланилган.

Фуқаролар ва давлат идораларининг мол-мулкига катта миқдорда 6,8 миллиард сўм моддий зарар етган.

Тартибсизликларни бартараф этишда инсон ҳуқуқларини бузган 3 нафар ички ишлар органлари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Dec, 10:37


Lixiang L6 avtomobilini yutib olishni xohlaysizmi? Hammasi Siz o‘ylagandan ham oson!

Siz UZTELECOM abonentimisiz? Shunchaki Kompaniyaning istalgan xizmatlari (mobil aloqa, uy interneti, telefon) bo‘yicha abonent to’lovini o‘z vaqtida to‘lang.
UZTELECOMabonenti bo’lmasangiz, Kompaniyaning istalgan xizmatiga ulanib, abonent to’lovini to‘lang va ishtirok eting.

Sovrin jamg‘armasi:
🎁 1-o‘rin — Qora Lixiang L6
🎁 2-o‘rin — MacBook Pro M3
🎁 3-o‘rin — iPhone 16 Pro Max
🎁 4-o‘rin — Apple Watch Series 9 soati
🎁 5-o‘rin — Apple AirPods 4 quloqchinlari

📅 Ishtirok etish muddati: 1-dekabrdan 31-dekabrgacha
📍 Yutuqlar o‘yini: 2025-yil 6-yanvar kuni Instagram sahifasida jonli efirda o’ynaladi.

Yangi yilni ajoyib sovg‘alar bilan kutib olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang! 💫

UZTELECOM’ga qo‘shiling!

Batafsil

Segment.uz

25 Dec, 14:35


❗️Президент қарори билан:

2025 йил 1 январдан бошлаб:


нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;

давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Dec, 14:25


❗️Президент Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан
техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Dec, 14:21


1 январдан йўлкира нархлари оширилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 минг сўм этиб белгиланди.

❗️Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда, ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм.

Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Бундан ташқари, кўп марталик – 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалари ҳам жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Dec, 14:02


ИСТАЛГАН МАҚСАДЛАР УЧУН ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗ

Харидларни ортга сурманг 100 млн сўмгача онлайн микроқарз олинг

Гаровсиз
— Кафилликсиз
— Суғуртасиз!

Микроқарзни ўз вақтида сўндиринг ва тўланган фоизлар бўйича 10% гача кешбекка эга бўлинг

Қолаверса, микроқарз расмийлаштирганда, АНОРБАНК карталаридан бирини бепул очишингиз мумкин💳

Анорбанк иловаси орқали уйингиздан чиқмасдан онлайн микроқарз расмийлаштиринг

Иловани юклаб олиш👉🏻https://anorbank.onelink.me/ultE/segmentuz

Segment.uz

24 Dec, 13:51


❗️Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади

Президент қарори билан 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Dec, 04:19


❗️Эртадан талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланади

Олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Dec, 04:04


Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Dec, 03:36


Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади

Президент раислигида Қорақалпоғистон Республикасини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, йиғилишда ҳудуднинг улкан имкониятларини рўёбга чиқариш, жумладан, инвестицияларни кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш сифати ва даромадларини ошириш чоралари муҳокама қилинган.

“Ушбу масалалар бўйича билдирган таклифларимизни кўриб чиқиш асносида давлат раҳбари лойиҳа офисини ташкил этиш тўғрисида топшириқ берди. Тузилма учта асосий “ўсиш нуқтаси”: қишлоқ хўжалиги, саноат ва туризмни ривожлантиришга йўналтирилган”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

23 Dec, 06:12


❗️Ҳокимликлар фаолияти самарадорлиги баҳоланадиПрезидент фармони

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини 10 та асосий йўналишда ҳисобдорлигини ошириш бўйича samaradorlik.uz электрон платформасида баҳолаш амалиёти жорий этилади.

Мазкур тизим икки ой муддатда амалиётга татбиқ этилиши белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

23 Dec, 05:51


❗️Ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақи ошириладиПрезидент фармони

Фармонга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича Президент Фармони лойиҳаси тайёрланади.

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Фармон лойиҳасини киритиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

23 Dec, 05:35


Вилоятлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмаси тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

23 Dec, 05:25


❗️Президент фармони билан:

2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида
иқтисодий ўсиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасин пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

02 Dec, 03:55


Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;
9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

01 Dec, 14:05


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

30 Nov, 14:55


Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталафот ўтказиш, истеъмолчиларга ёқилғи-энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш ҳамда уларни тежаш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга асосан ҳудудлардаги бир қатор масъулларга интизомий жазо қўлланилган.

Хусусан, электр энергияси ва табиий газни иқтисод қилиш бўйича белгиланган режага амал қилмагани, энергия ресурсларидан фойдаланишда лимитдан ошишига йўл қўйгани ҳамда назоратни таъминламагани учун Оқолтин тумани ҳокими К.Эрназаров, Мирзаобод тумани ҳокими О.Рахмонқулов, Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов, Бекобод тумани ҳокими Ш.Дўсбеков, Зангиота тумани ҳокими Э.Рустамов, Тошкент тумани ҳокими С.Эргашев, Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев, Қўқон шаҳар ҳокими М.Усмонов, Боғдод тумани ҳокими Ғ.Солиев, Бешариқ тумани ҳокими Р.Жўраев, Сўх тумани ҳокими С.Саидмусаев, Фурқат тумани ҳокими Э.Асронкуловга “ҳайфсан” берилди.

Шунингдек, электр энергияси ва табиий газ талон-торож қилинишига йўл қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев, Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.Комилов, Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ғ.Муродхўжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Султанбеков, Андижон тумани ҳокими Б.Юлдашев, Беруний тумани ҳокими И.Хидировга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Бундан ташқари, ҳудудларда аҳолига кўмир тарқатишни кечиктириш, сифатсиз кўмир тарқатиш каби ҳолатлар жуда кўп кузатилгани ҳамда ушбу ҳолатларни зарур даражада назоратга олмагани учун “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Э.Якубов охирги марта огоҳлантирилди.

Фармойиш билан тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатилган шаҳар ҳамда туманлар сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериб, уларга нисбатан тегишли чора кўриш ҳамда натижалари тўғрисида бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

30 Nov, 09:10


Бухорода қатор тайинловлар амалга оширилди:

Ҳаёт Давлатов
Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Когон шаҳар ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Миршакар Тўрабоев Когон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

29 Nov, 12:46


Ўзбекистон Хитой билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади.

Шу билан, Ўзбекистон билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган давлатлар сони 22 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон АҚШ билан ҳам музокараларни якунлаган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

29 Nov, 09:58


Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Марказий банк

Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Nov, 13:26


Президент:

“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.

Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Nov, 12:49


❗️Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 29 ноябрдан 2 декабр кунига қадар республикада беқарор об-ҳаво кутилиши бўйича тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Унда ноябрнинг сўнгги икки кунида республикада нам ҳаво, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши, айрим ҳудудларда кучли ёғиши, декабрнинг бошида ҳудудларда ҳаво ҳароратининг тунда ноль даражадан пасайиб кетиши келтирилган.

Республиканинг кўплаб ҳудудларида 30 ноябрь ва 1 декабрда мавсум учун илк қор ёғиш ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Nov, 11:57


Шавкат Мирзиёевга ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилди. Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажарди. Умра сафарларини ташкил қилиш қонуний тартибга солинди.

30 минг фуқаро “Қуръони карим ва тажвид” курсларини тамомлади. “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам 90 та зиёратгоҳ таъмирланиб, ободонлаштирилди.

Қўқон ва Марғилон шаҳарлари тажрибаси асосида маҳаллаларда “Оқсоқоллар ва ота-оналар кенгашлари” тузилгани бунда муҳим ўрин тутмоқда. Юртимиз ҳожиларининг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” деган ташаббуси ҳам ижтимоий вазиятни яхшилашда ижобий қадам бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

28 Nov, 09:16


❗️Президентнинг тегишли фармонлари билан:

Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Nov, 15:15


Президент Шавкат Мирзиёев хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳолати ва келгуси йилги режалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Таъкидланишича, ўтган 10 ойда мамлакатимизга 26 млрд доллардан зиёд хорижий инвестиция киритилган. Бу – ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп. Шундан қарийб 24 млрд доллари тўғридан тўғри сармоялардир.

Киритилган инвестициялар ҳисобига 6,3 мингта корхона ишга тушган, улар 30 трлн сўмлик қўшилган қиймат яратган, экспорт 305 млн долларга ошган. Энг муҳими, буларнинг натижасида 163 мингта юқори даромадли иш ўрни очилган.

Ноябрь-декабрь ойларида яна 8,6 млрд доллар инвестиция келиши кутилмоқда.

Йиғилишда халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлардан маблағ жалб этиш ҳажмлари ва йўналишларини яна бир бор кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. 2025 йил учун лойиҳаларни тармоқ ва ҳудудлар кесимида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик ва хусусий сармоялар йўналишида аниқ белгилаб олиш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Nov, 12:42


Тошкентда жамоат транспортини тун-у кун ишлаш режимига ўтказиш режалаштирилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш масалаларини ўрганиб, тегишли таклифлар тайёрлади.

Хусусан, қуйидагилар таклиф этилмоқда:

2025 йил 1 февралдан тунги иқтисодиёт ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ тузиш;

кўнгилочар муассасаларнинг жума ва шанба кунлари кеча-кундуз ишлаши ҳамда уларнинг иш соатларига қўйилган чекловларни бекор қилиш

туристик жозибадор зоналарни аниқлаш ва уларда тунги тадбирлар учун жойларни ташкил этиш;

Тошкент шаҳридаги жамоат транспортини (автобуслар, трамвай, метро) кеча-кундуз ишлаш режимига ўтказиш;

тунги муассасалар, жамоат транспорти йўналишлари ва махсус таклифлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган “Тунги Тошкент” электрон платформасини яратиш;

тунги иқтисодиёт учун маълум ҳудудларни модернизация қилиш, кўчаларни ёритишни кучайтириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиш.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистонда тунги иқтисодиётни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, тунги иқтисодиёт соҳасида лицензиялаш тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи қонунни тайёрлаш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Nov, 12:20


29 ноябрь куни Click Day’га бағишланган ёпиқ тадбир бўлиб ўтади 🔥

Click асосий ҳамкорлар ва мижозларни Тошкентда йиғиб, ўз режаларини баҳам кўриб таваллуд кунини нишонлайди.

Тадбир тўловларни рақамлаштириш учун замонавий технологиялар ва мазкур сохага оид янгиликларни муҳокама қилиш майдонига айланади.

🎥 Click’нинг YouTube-каналида тадбир жонли эфирда намойиш этилади. Томошабинларни қизиқарли дастур, Click’нинг янги маҳсулотлари тақдимоти, ютуқли ўйин ва совғалар кутмоқда.

Click’нинг расмий саҳифалари:

Telegram | Instagram | YouTube

Segment.uz

27 Nov, 10:09


1 декабрь куни Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, ҳафта охирига бориб республиканинг аксар аҳолиси қор ҳодисасининг гувоҳи бўлиши мумкин.

1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси ҳаво ҳарорати 0 даража ва ундан пасайиши прогноз қилинмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Nov, 10:53


❗️Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарорига (ПҚ-400-сон, 22.11.2024) кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Шунингдек, маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Nov, 06:08


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳасининг концепцияси юзасидан бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилмоқда.

Лойиҳада аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш учун Давлат бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолинмоқда.

Хусусан, камбағалликни қисқартиришга жами 20 трлн. сўм маблағ ажратилмоқда. Ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағларнинг манзиллилигини кучайтириш ва самарадорлигини таъминлашга қаратилган чоралар лойиҳада ўз аксини топган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Nov, 18:00


Шавкат Мирзиёев Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.

Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Nov, 16:38


❗️ Ўтган йилги қишда 9 минг гектар боғ ва 4 минг гектар узумзорни совуқ урган эди. Оқибатда 207 минг тонна ҳосил нобуд бўлди.

Президент бундай об-ҳаво шароитларида деҳқонлар зарарининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Шунга мувофиқ, хорижий мутахассислар билан бирга “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унинг қабул қилиниши деҳқон ва фермерларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Nov, 13:49


Президентга “Ўзавтосаноат”нинг режалари ҳақида ахборот берилди

Мамлакатимиз саноатида автомобилсозлик улуши 10 фоизни ташкил этади. Ўтган ўн ойда 338 мингта енгил автомобиль ишлаб чиқарилган.

Келаси йил 450 мингта автомобил ишлаб чиқариш ва экспортни 700 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

Жиззахда “BYD” компанияси билан ҳамкорликда электромобил заводи барпо этилган. Ҳозирда у ерда Chazor ва Song Plus Champion каби машиналар ишлаб чиқарилмоқда. Иккинчи босқичда электромобиллар сонини йилига 200 минг донага, учинчи босқичда 500 минг донагача етказиш кўзда тутилган.

Давлат раҳбари томонидан кооперация асосида маҳаллий корхоналарга буюртмаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Nov, 13:34


❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади

Жамоавий спорт турлари бўйича “Маҳалла лигаси” ва “Мактаб лигаси” мусобақаларини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Давлат ОТМларида спорт клублари ташкил қилиш, улар ўртасида “Талабалар лигаси”, “Вазир кубоги” ва “Ректор кубоги” каби мусобақалар ўтказиб бориш кўзда тутилмоқда.

Жамоавий спорт турлари бўйича миллий лигалар қўллаб-қувватланади. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида ҳудудий спорт клублари тузилади. “ERP Sport” электрон тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва селекция қилиш жорий этилади.

Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Таклифга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “жисмоний тарбия ва спорт куни” сифатида белгиланади. Жалб қилинган ёшлар сони ҳамда эришилган натижаларга қараб, спорт мактаблари ходимларига устама берилади. Шунингдек, инфратузилмадан келиб чиқиб, муассасалар муайян спорт турларига ихтисослаштириб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Nov, 12:25


❗️Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади

Президент Фармони билан:

2025 йил 1 мартдан бошлаб
ёлғиз она (ота)га бир нафар фарзанди учун бола(лар) 3 ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун БҲМнинг 1 ярим бараваригача (562 минг 500 сўмгача) миқдорда моддий ёрдам берилади. (бунда моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади)

2025 йил 1 февралдан бошлаб:

оилавий болалар уйини ташкил этиш учун оиланинг эр ва хотиндан иборат тўлиқ оила бўлиши талаби бекор қилинади;

30 ёшга тўлган фуқароларга оилавий болалар уйини ташкил этишга рухсат этилади;

ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар оилага тарбияга (патронат) фақат уларнинг қариндошларига берилади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш харажатлари, оилавий болалар уйини ташкил этган фуқароларга болани тарбиялагани (парваришлагани) учун ажратиладиган маблағлар тарбияланувчилар умумий ўрта, ўрта махсус ва бошланғич профессионал таълим муассасаларини тамомлагунига қадар берилади.

Фармон билан “Инсон” марказлари боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод этилди.

Эндиликда алимент тўлаётган ота ёки онанинг моддий аҳволидан қатъи назар давлат ёки нодавлат муассасаларнинг тўлиқ таъминотида бўлган вояга етмаган болага тўланаётган алимент миқдорини суд томонидан камайтириш ёки уни алимент тўлашдан озод қилинмайди.

❗️Олий таълим муассасаларини тамомлаган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар давлат фуқаролик хизматига танловсиз қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Nov, 12:24


❗️Президент Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан бошлаб:


меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларига кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини вақтинчалик қабул қилиш тартиби бекор қилинади;

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга таълим олиш, бандлигини таъминлаш, даволаниш ҳамда уй-жой шароитларини яхшилаш учун ижтимоий ёрдам кўрсатилади;

тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш истагини билдирган номзодлар ҳам қамраб олинади;

босқичма-босқич Андижон вилояти, Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятида кичик ҳажмли болалар уйи ташкил этилади;

“Меҳр дафтари” жамғармалари тугатилади.

2025 йил 1 февралдан бошлаб фарзандини тарбиялашдан воз кечмоқчи бўлган оналар, шу жумладан, ҳомиладор аёллар учун болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Nov, 12:19


❗️ Президент Фармони билан вазирлар тайинланди:

Лазиз
Кудратов – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири;

Ботир Захидов – Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;

Иброхим Абдураҳмонов – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири;

Шавкат Хамраев – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири;

Шерзод Хидоятов – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;

Илхам Махкамов – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Жўрабек Мирзамаҳмудов – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;

Бобир Исламов – Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири;

Шерзод Шерматов – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири;

Азиз Абдухакимов – Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;

Асилбек Худаяров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири;

Хилола Умарова – Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири;

Конгратбай Шарипов – Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири;

Адхам Икрамов – Ўзбекистон Республикаси спорт вазири;

Озодбек Назарбеков – Ўзбекистон Республикаси маданият вазири;

Акбар Ташкулов – Ўзбекистон Республикаси адлия вазири;

Бахтиёр Саидов – Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири;

Абдулла Кулдашев – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири;

Пўлат Бобожонов – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири;

Баходир Курбанов – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Nov, 12:08


Депутатлар Ҳукумат аъзоларини маъқулладилар:

Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

Зулайҳо Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Nov, 11:32


“Умра” тадбирларини ташкил этувчи тур фирмалар рўйхати эълон қилинди

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълум қилишича, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича Танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ 12 та талабгор танлов ғолиби деб топилган. Булар:

1. “Ihlos travel 1” МЧЖ;
2. “Yuksak travel Air” XK;
3. “Muhtasham travel” МЧЖ;
4. “Musaffo turizm xizmati” МЧЖ;
5. “Risola travel lux” МЧЖ;
6. “Xorazm umra jamiyati” МЧЖ
7. “Hikmat Umra Travel” МЧЖ;
8. “Real Dreams” МЧЖ;
9. “Travel with family” МЧЖ;
10. “Sofa Marva tour” МЧЖ;
11. “B2 Management” МЧЖ;
12. “Safar time exclusive” МЧЖ.

Қўмита лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланишини эслатиб ўтган.

Маълумот учун, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (ҳозирда 75 млн. сўм) этиб белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Nov, 08:16


❗️Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319–сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига асосан иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 13:46


Депутат Акмал Саидов Президентга:

«Бугун мен парламентга оид яна бир қанча ҳикматли тушунчаларни киритганингизни эшитдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Парламент — бу халқ уйи, демократия мактаби деганингиз. Бугун халқ хизматчиси, халқ уйидан халқчил қонунлар чиқиши керак, деган янги бир ҳикматли сўзларни айтдингиз, шунда мен ўйлаб қолдим. Янги Ўзбекистон парламенти. Ким Янги Ўзбекистон парламетининг ташаббускори, меъмори [дейишса], мен сизни айтардим»

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 13:34


Президент “А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 09:38


IQAir хизмати рейтингида 20 ноябрь соат 14:30 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 9-ўринда (заиф гуруҳлар учун зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5 дисперсли заррачалар.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан салкам 9 баравар юқори.

Шунингдек, IQAir хизмати ҳафта давомида Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражасини “ўртача” бўлишини прогноз қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 09:33


❗️ Шавкат Мирзиёев:

— 2024 йилда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарган ишларимизга якун ясадик. Парламентимизда – “Халқ уйи”да депутатлар билан муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни, моҳият эътиборига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Сиз, ҳурматли депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарлар мана шу Мурожаатномада белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қиласизлар, деб ишонаман.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 08:58


❗️ Президент 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 07:10


Шавкат Мирзиёев:

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 07:05


Президент бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 07:02


❗️Қозоғистон ва Тожикистонга ҳам ID карта билан бориш мумкин бўлади

“Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган”, — деди президент.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 06:26


Шавкат Мирзиёев:

Келгуси беш йилда иқтисодиётнинг хусусий сектордаги улушини 85 фоизга етказиш ҳам асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Бу борада 2 мингта корхонада давлат улушини, 5 мингдан зиёд кўчмас мулк объектини сотиш, 16 та йирик мажмуа акцияларини IPOга чиқариш талаб этилади.

Ҳукумат 30 миллиард долларлик хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаши керак.

Вазирлар Маҳкамаси 2025 йилда “тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давлат компанияларини трансформация қилишни тезлаштириб, уларнинг харажатларини 15-20 фоизга қисқартириши зарур.

Бу борада 1 миллиард долларлик 18 та давлат компаниясининг улуши берилган Миллий инвестиция жамғармаси фаолиятини самарали йўлга қўйиш лозим.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

20 Nov, 05:18


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, мажлисда бош вазир номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

19 Nov, 10:21


❗️ Амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, президентнинг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

19 Nov, 08:53


Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан:

Нарзулло Обломурадов
Тошкент давлат аграр университетининг ректори;

Севара Шакирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 14:22


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳар бир қўмитаси қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашларини тузиш таклиф этилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 13:43


❗️Президент Россия Федерациясининг маданият ва санъат соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади.

Унга кўра, қуйидагилар «Дўстлик» ордени билан мукофотланди:

Безруков Сергей Витальевич Россия Федерациясининг халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри

Лиепа Андрис Марисович Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 13:36


Шавкат Мирзиёев янги таркибдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида иштирок этди.

Президент ўтган чақириқдаги депутатлар ишига баҳо берди ва парламент аъзоларининг янги таркиби олдида турган муаммоларни санаб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 12:29


Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет эллик шахсларга оид қонун кучга кирди.

Бундай шахслар рўйхатига Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган шахслар ҳам киритилади.

Мазкур рўйхатга тушган шахслар учун мамлакатга кириш беш йилга тақиқланади. Шунингдек, улар Ўзбекистонда банк ҳисоб рақамларини очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда қатнашиш, молиявий ва шартнома муносабатларига киришиш имкониятидан маҳрум қилинади. Фақатгина ўз мулкларини сотиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 09:55


Ҳукумат қарори билан қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 08:49


❗️Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди

Бунинг учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўтса, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Парламент назорати, аввало, сиёсий назоратдир, унинг оқибати ҳам сиёсий масъулият билан боғлиқдир. Президент Қонунчилик палатасига Ҳукумат аъзоси ҳисоботини эшитиб, унинг якунларига кўра, ушбу раҳбарни истеъфога чиқариш тўғрисида Президентга таклиф киритиш ҳуқуқи берилганини эслатиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 08:49


Президент нутқидан:

эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш керак;

мажбурий тиббий суғурта тизимини қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келди;

франчайзинг, капитал бозори, “стартап”лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш зарур;

сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратиш жуда муҳим;

келгуси йилда илк бор электр энергияси онлайн улгуржи бозори ишга тушади. Шу боис, иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қиладиган бу соҳада бозор механизмларини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратишни тезлаштириш зарур.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 08:23


Қуйи палатадаги 12 та қўмита ўрнида 10 та янгиланган қўмита ташкил қилинди. Илк бор парламентимизда Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилгани юртимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

Президент таъкидлаганидек, парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга аҳамият берса, айни муддао бўлади.

Энг катта камчилик – вазирликлар қуйи бўғинда, айниқса, туман ва шаҳар даражасида самарали иш ташкил эта олмаяпти. Энди аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, одамларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш улар учун бош вазифа бўлиши керак.

Бундан буён ҳар бир раҳбар ва мутасадди фаолиятига айнан шу мезон асосида баҳо берилади.

Президент депутатларни ваколатлари доирасида ўз округларидаги туман ва шаҳар даражасида сўров ва талабни ҳеч тортинмасдан кучайтиришга чақирди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 08:02


Президент партиялар сайлов кампанияси давомида илгари сурган ва халқимиз қўллаб-қувватлаган ҳар бир таклиф албатта кўриб чиқилиши ва амалга оширилишини таъкидлади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Президент “Миллий тикланиш” демократик партиясининг мактабларда муаллимларни танлов асосида ишга қабул қилиш, фарзандларимизни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларга она тили ва чет тилларни ўргатиш учун янада кенг шароитлар яратишга оид таклифларига қўшилди.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни янада яхшилаш, аҳолимизнинг пенсияга чиқишдаги кафолатли ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Адолат” социал-демократик партиясининг истироҳат боғлари, сайилгоҳ, хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш бўйича позицияси, дорилар устидан назоратни кучайтириш, нархлар сунъий ошишини олдини олиш, рецептсиз дорилар рўйхатини қисқартириш бўйича интилишларини маъқуллади.

Экологик партиянинг давлат органлари ва корхоналар ҳудудида яшил боғлар ташкил этиш, экологик маданиятни юксалтириш бўйича дастур қабул қилиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 07:56


❗️ Сайловлар натижасида Қонунчилик палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланиб, 87 нафар янги депутат сайланди.

Депутатларнинг 11 нафари 35 ёшгача, илк бор ёшлар парламентининг 2 нафар вакили Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди. Айниқса, депутатларнинг 38 фоизини аёллар ташкил этгани минтақадаги энг юқори кўрсаткичдир.

Тарихимизда илк бор ногиронлиги бўлган фуқаромиз Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.
Бу – парламентимизни том маънода инклюзив органга айлантириш, ушбу қатлам манфаатларини янада кенг ифода этиш йўлида навбатдаги муҳим қадам бўлгани эътироф этилди.

Янги таркибда 63 нафар депутат қайта сайлангани эса парламент ишида узвийлик ва профессионализмни таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 06:53


Депутатлар Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари этиб сайланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 06:23


Нуриддин Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 05:46


Мудофаа вазирлигига кўра, Шарқий ҳарбий округи ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилиб борилмоқда.

Шу муносабат билан фуқаролардан йўлларда ҳарбий техникалар ҳаратакати давомида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш ҳамда ОАВлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмаслик сўралмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

18 Nov, 05:26


Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркибдаги биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

16 Nov, 11:36


❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

16 Nov, 08:44


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Nov, 07:15


Тадбиркорлик субъектларида таъсисчи бўлган 1,5 мингга яқин давлат хизматчиси аниқланди

Давлат органлари ва ташкилотларнинг 1 488 нафар бошқарув ходими 1 653 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли ташкилотларга 33 та тақдимнома киритилди.

Маълумот учун, қонунчиликка кўра, вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Nov, 05:25


Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади;

тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгиланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Nov, 04:31


❗️Комплаенс-назорат тузилмаларининг ходимлари тўғридан-тўғри Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бўйсунувига ўтказилиши мумкин.

Бу ҳақда Аксилкоррупция агентлиги матбуот хизмати раҳбари маълум қилди.

Таъкидланишича, Агентлик томонидан давлат идоралари ва ташкилотларида коррупцияга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилган.

Хусусан, ташкилотлардаги комплаенс-назорат тузилмаларининг мақоми ва масъулиятини ошириш мақсадида, ушбу тузилмалар ходимларини тўғридан-тўғри Аксилкоррупция агентлиги бўйсунувига ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг комплаенс-назорат бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

13 Nov, 04:01


❗️Президент қарорига кўра:

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

12 Nov, 12:52


Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси – COP29 доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Президент таъкидлаганидек, иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб, геосиёсий кескинликнинг кучайишига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

Ш.Мирзиёев глобал иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда енгиб ўтиш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди:

ривожланаётган мамлакатлар дуч келаётган иқлим хатарларини танқидий таҳлил ва молиявий баҳолаш учун етакчи давлатлар, кўп томонлама институтлар ва конвенцияларнинг техник ва молиявий кўмагини кенгайтириш мақсадида Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш;

БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида мажбуриятлар тўғрисидаги Декларацияни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистонда ўсимликларнинг иқлимга чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банки ҳамда денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун БМТнинг инновацион агросаноат хабини ташкил этиш.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

12 Nov, 12:26


“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун жорий йилнинг 6 декабридан бошлаб кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

12 Nov, 10:01


Президент топшириғи асосида Тошкент вилоятининг Бўка тумани “Жўраобод” маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бошланди.

Мақсад — қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини самарали ташкил этиш, маҳалладаги ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришдан иборат.

Шунингдек, МФЙ учун замонавий хизмат биноси, 300 ўринли замонавий мактаб ва спорт зали, боғча биноси, тиббиёт пунктини қуриш, маҳалла йўлларини таъмирлаш, яроқсиз электр симёғочларни бетон устунларга, замонавий трансформаторлар ўрнатиш, ичимлик суви иншоотлари ва тармоқларини янгилаш каби ишлар амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

12 Nov, 09:40


Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда COP29 Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этмоқда.

Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф, Озарбайжон парламенти раиси Соҳиба Гафарова, ФИФА президенти Жанни Инфантино билан норасмий суҳбатлар ўтказди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Nov, 15:36


Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашув ўтказди.

"Яшил" энергетика, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, коммуникациялар соҳасида, қишлоқ хўжалиги, саноатда янги қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга, шу жумладан 2025 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан Ар-Риёдга амалий ташриф доирасидаги тадбирлар якунланди, президент Бокуга жўнаб кетди. 12-13 ноябрь кунлари Ш.Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Nov, 14:54


Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Кун тартибига мувофиқ, халқаро ҳамжамиятнинг Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш, юзага келаётган вазиятни тез фурсатда сиёсий йўл билан ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ш.Мирзиёев Фаластин-Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

“15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди. Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир”, деб таъкидлади Президент. Шу маънода, Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолияти қўллаб-қувватланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Nov, 14:16


Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлаб, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Nov, 11:52


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига етиб борди. Уни Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шундан сўнг, президент Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Nov, 05:35


11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмасидир.

Касаба уюшмаларининг мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилишдан иборат.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Nov, 04:04


Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

11 Nov, 04:01


IQAir хизмати рейтингида 11 ноябрь соат 09:00 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 15-ўринда (заиф гуруҳлар учун зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5 дисперсли заррачалар.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 9 баравар юқори.

Шунингдек, IQAir хизмати эртадан Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражасини “яхши” бўлишини прогноз қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

10 Nov, 15:32


Президент Шавкат Мирзиёев 11-13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжон Республикасида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

09 Nov, 06:41


IQAir хизмати рейтингида 9 ноябрь соат 11:30 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 28-ўринда (заиф гуруҳлар учун зарарли). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5 дисперсли заррачалар.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 7 баравар юқори.

Шунингдек, IQAir хизмати эртадан Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражасини “яхши” бўлишини прогноз қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

09 Nov, 06:19


Янгиликларнинг ишончли ва батафсил тақдим этилиши муҳим. Бу борада кузатиш мумкин бўлган ишончли манбалардан бири бу шубҳасиз Uz24.

Сабаби ушбу сайт тезкорлик билан биргаликда муҳим ахборотни батафсил таҳлил қилиб ўқувчиларга етказади. Шу билан бирга, каналнинг фишкаларидан бири дайжестлар. Унда кунлик чиққан хабарлар позитив ёки негатив дайжест ҳолида жойлаб ҳам борилади. Баъзан нашрларда бунақа профессионал ёндашув етишмаслиги чатоқда.

Кўп мақтаб юбормадимми). Лекин, мақташ керак бўлган нарсани мақташ керак-да.

Хуллас, линк – @Uz24uzb

Segment.uz

08 Nov, 14:59


Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

08 Nov, 06:31


❗️ Кадастр агентлиги директорининг мурожаати

Бугун 8 ноябрдан миллионлаб юртдошларимиз кутган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга киради.

Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган «уддабуронлар» ҳам йўқ эмас.

Сизларни бундай нопок кимсаларнинг ҳар қандай сўзлари ва ваъдаларига ишонмасликка чақираман!

Биринчидан, маҳаллалар аниқ тасдиқланган режа-график асосида хатловдан ўтказилади. Бири қолиб иккинчисига ўтилмайди, яъни халқ тили билан айтганда “тезлаштириб беришнинг имкони йўқ!”.

Иккинчидан, хатловдан кейин «ЭЪТИРОФ» дастурига киритилган ҳар бир ҳолат бўйича 15 дан ортиқ вазирлик ва идоралар хулосаларини беради ҳамда космик суратлар ёрдамида таҳлил қилинади. Халқ тили билан айтганда “иложини қилиб ўтказиб бўлмайди!”.

Учинчидан, хатлов жараёнида қонун билан аниқ белгилаб берилган 8 та тоифага кирувчи ҳолатлар ўрганилади. Ҳозирда эгаллаб олиб, қурилиш қилиб қонунийлаштириб олишни режа қилаётганлар жавобгарликка тортилади ва бу ишлар ҳам ахборот тизимлари орқали назорат қилинади. Халқ тили билан айтганда “таниш-билиш ўтмайди!”.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг.

Мазкур Қонуннинг адолатли ва самарали ижро этилиши барчамизга бирдек боғлиқ эканлигини ёддан чиқармайлик.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 16:36


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ўтказилган йиғилишдан:

Келгуси йилда канал ва ариқларни бетонлашга 800 млрд сўм ажратилади.

Ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлади.

Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 12:50


Мактабларда сабоқлар сифатини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда

Хусусан, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналиш ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

Мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилади. Олий таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналиши битирувчиларига мактабларда ишлашга рухсат берилади.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.

❗️ Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 11:48


Ўзбекистонда фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғларида ва (ёки) питомникларда сақланиши мумкин.

❗️ Шунингдек, давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 07:46


❗️2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 07:31


❗️Президент қарорига кўра:

2030 йилдан
Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

2028 йилдан “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.

2024-2026 йилларда Тошкент вилоятининг жами 441 гектар, жумладан: 2024 йилда 129 гектар, 2025 йилда 148 гектар ҳамда 2026 йилда 164 гектар майдонда “яшил белбоғ” ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 07:04


“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилди.

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 06:41


⚡️⚡️⚡️МАРКАЗИЙ БАНККА ИШГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?

Марказий банкдаги 16 вакант жойларга танлов бошланди.

Танлов жорий йил 12 ноябрда якунланади.

Қаерда ва қандай бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 танишинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Segment.uz

07 Nov, 06:03


ДХХнинг тезкор-қидирув тадбирларида халқаро террористик ташкилот тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳ фош этилди.

Улар шанбалик ошлари ўтказиш ниқоби остида йиғинлар ташкиллаштириб келишган.

Манба

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 04:41


Ўзбекистонда мослашувчан иш режими синовдан ўтказилди

Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб 6 ой давомида 29 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг Сирдарё вилоятидаги 7 та ҳудудий бошқармаларида мослашувчан иш режими жорий этилди. Экспериментда ушбу тузилмаларда фаолият юритаётган 87 нафар хотин-қизлар иштирок этди.

Хўш, иш берувчилар ва мослашувчан иш режимида фаолият юритган хотин-қизлар ушбу эксперимент ҳақида қандай фикрда?

Лавҳада томоша қилинг.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

07 Nov, 03:47


Бугун ҳаво ҳарорати 3 даражагача совуқ бўлади

7 ноябрь куни ҳудудларда ҳаво харорати +5...+10 даража илиқ бўлади.

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг биринчи ярмида Фарғона водийсида бироз ёмғир, Қорақалпоғистон Республикаси ва тоғларда ёмғир-қор ёғиши мумкин. Кундуз куни изғирин шамоллар эсиб туради.

Тоғ олди ва тоғли  ҳудудларда ҳарорат 3° совуқ, 2° илиқ бўлади.

Тошкентда ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Nov, 12:07


Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Nov, 10:24


❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш жараёнига старт берилди

Қонун шу йилнинг 8 ноябридан расман кучга киради. Қаерга мурожаат қилиш керак?

Қонунга мувофиқ ваколатли ташкилотлардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида ҳар-бир ҳудудда хатлов ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу режа-жадвал Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтида эълон қилинди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайтга кириш билан дастлабки ойнада жадвал билан танишиш таклиф этилади.

Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими — «EʼTIROF» ААТ дастури ишлаб чиқилди.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

06 Nov, 09:16


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқидан:

“Яқин Шарқдаги низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир”.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

05 Nov, 15:33


ДХХ: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

05 Nov, 15:02


❗️ Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади. Бунда аввало васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш қўллаб-қувватланади. Ихтисослаштирилган муассасага энг сўнгги чора сифатида жойлаштирилади.

Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Камбағал оила вакиллари ишга жойлашган тақдирда, боласи уч ёшга тўлгунча боғча харажатлари учун Ижтимоий ҳимоя жамғармасидан компенсация берилади.

Болалар уйларида “Оналар маскани” ташкил этилиб, унда боласидан воз кечмоқчи бўлган оналар жойлаштирилади. Уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик кўникмалари ўргатилади ҳамда касб эгаллашига кўмаклашилади.

Оғир ҳаётий вазиятга тушган болалар тарбияга берилгунига қадар “Инсон” маркази томонидан оилавий болалар уйига жойлаштирилади. Тарбияга бериладиган болалар учун индивидуал ривожланиш режаси ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

05 Nov, 13:58


Green Card учун аризалар қабули икки кунга узайтирилди

АҚШнинг миграция дастури – Green Card учун аризалар қабули 7 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.

Аввалроқ, анкета тўлдириш муддати 2 октябрдан бошлаб, 5 ноябргача давом этиши маълум қилинганди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

05 Nov, 12:07


❗️Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйиладиПрезидент қарори

Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;

вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

05 Nov, 06:03


Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

05 Nov, 04:34


Ҳоким ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг кирдикорлари фош этилди

Деҳқонобод
тумани ҳокимининг ўринбосари 5 минг доллар миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди ва қамоққа олинди.

Шунингдек, 20 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Nov, 13:10


Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Nov, 09:58


АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини маъқуллади

Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг айтишича, музокаралар 14 ой давом этган.

Қўшма Штатлар Ўзбекистон билан ташкилотга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаган 21-давлат бўлди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Nov, 08:33


❗️Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Nov, 07:45


❗️Президент фармонига мувофиқ:

2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги”
томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

2025 йил 1 январдан:

кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Nov, 07:25


AL-MUAMALAT CONSULTING VA AAOIFI HAMKORLIGI

2024-yil 4-noyabr kuni Bahraynning Manama shahrida Al-Muamalat Consulting va AAOIFI tashkiloti o‘rtasida rasmiy hamkorlik kelishuvi imzolandi. Ushbu kelishuv natijasida Al-Muamalat O‘zbekistonda AAOIFI Fellowship dasturlari va sertifikatlari bo‘yicha rasmiy o‘quv markaziga aylandi.

🖇 Al-Muamalat endilikda AAOIFI dasturlarida qatnashishni istaganlar uchun ro‘yxatga olish, treninglar o‘tkazish va sertifikatlash imtihonlarini tashkil etish huquqiga ega bo‘ldi. Bu hamkorlik Islom moliyasi sohasida bilim olishni istagan o‘zbek mutaxassislar uchun yangi imkoniyatlarni yaratadi.

📚 Al-Muamalat, AAOIFI Fellowship dasturlari va sertifikatlari uchun tayyorlov kurslari taqdim etayotgan yagona tashkilotdir. Hozirda tayyorlov kurslari va AAOIFI imtihonlari asosan arab va ingliz tillarida taklif etmoqda. Kelgusida ushbu kurslarni va AAOIFI imtihonlarini o‘zbek tilida ham taqdim etish rejalashtirilgan va AAOIFI tashkiloti bilan kelishuv olib borilmoqda.

❗️Muhim Sana: 2024-yilning 4-dekabr kuni Al Muamalatning Toshkentdagi imtihon markazida AAOIFI CSAA imtihoni bo‘lib o‘tadi, unda O‘zbekiston, Qozog‘iston va Tojikistondan 20 dan ortiq nomzodlar qatnashishi kutilmoqda.

Qo‘shimcha ma’lumot uchun biz bilan bog‘laning:
📲 +998 (99) 051-18-81
🌐 al-muamalat.uz
✏️ @almuamalatuz

Segment.uz

04 Nov, 06:33


❗️Тошкентда 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Nov, 06:03


IQAir хизмати рейтингида 4 ноябрь соат 11:00 ҳолатида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича Тошкент шаҳри — 30-ўринда (ўртача). Асосий ифлослантирувчи — PM2.5 дисперсли заррачалар.

Пойтахтдаги PM2.5 концентрацияси ҳозирда ЖССТ тавсия қилган йиллик ўртача ҳаво сифатидан 5 баравар юқори.

Ҳафта ўрталарида кузатиладиган ёмғирли об-ҳаво муҳити ҳавода майда дисперс заррачалари узоқ муддат тарқалишига имкон қолдирмайди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

04 Nov, 03:46


“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, бугун бир вақтнинг ўзида республиканинг шимолида +13 даража, жанубида эса қарийиб +30 даража иссиқ ҳарорат кузатилади.

Шимол ва жанубда ҳароратнинг бу даражада фарқланиши республикага совуқ нам ҳаво оқимларининг кириб келаётганидан далолат.

Душанба куни кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечга томон Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ёғингарчилик кутилади. Сурхондарё ва водий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат тунда шимолда +5…+10 даража, жанубда +11…+16 даража оралиғида, кундузи — шимолий ва жанубий вилоятлардан ташқари — ҳудудларда +20…+25 даража иссиқ бўлади. Ҳаво оқимлари ўрин алмашинаётгани боис, чўл ва жануб ҳудудларда кучли шамол ва чанг тўзонлари кўтарилиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

02 Nov, 06:23


Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

01 Nov, 09:00


Президент Шавкат Мирзиёев захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратди.

18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.

Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

01 Nov, 05:09


❗️Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил этилади.

Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.

Университетда 2025/2026 ўқув йилидан эҳтиёж юқори бўлган қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

аниқ ва табиий фанлар;
ахборот технологиялари;
сунъий интеллект;
иқтисодиёт;
бизнес ва туризм;
инвестицияларни бошқариш;
қишлоқ хўжалиги;
экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
логистика.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

31 Oct, 15:59


Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»

Ушбу тарифлар 2024 йил 1 майдан амал қилмоқда.

❗️Иситиш мавсуми — ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойлари

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

31 Oct, 15:31


❗️Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрь кунги қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.

Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:

тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);

аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);

бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).

Маълумот учун, охирги марта нарх 2024 йилнинг 2 апрелида оширилганди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

31 Oct, 12:19


Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси эълон қилинди.

Segment.uz

31 Oct, 07:45


❗️Ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқаруви 2024 йил 31 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

31 Oct, 06:06


31 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради.

Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида давлат раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

30 Oct, 12:46


Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунгача Вазирлар Маҳкамаси Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

30 Oct, 10:09


❗️Ноябрь ойига об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Яқин кунларда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 3 ноябрь кунига келиб, кечаси 10-12 даражагача, кундузи 23-25 даражагача кўтарилади.

4 ноябрдан шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бу ҳодиса барча ҳудудларига таъсир этади.

5 ноябрдан 7 ноябргача республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. Ҳарорат кечалари 6-9 даража илиққача, кундузи 12-17 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Кейинчалик ой давомида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари 0-5 илиқдан 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида 31 октябрдан 3 ноябргача ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 3 ноябрга келиб ҳарорат кечаси 9-11 даражани, кундузи 23-25 даражани ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

27 Oct, 09:30


Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — Марказий сайлов комиссияси

27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловиларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Oct, 14:16


❗️“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди

Унга кўра,

Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Oct, 11:43


❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этиладиПрезидент фармони

2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Oct, 11:01


Сизларни Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламан!

🔹 Нафақа ва моддий ёрдам ажратиш;
🔹 100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар;
🔹 33,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар;
🔹 Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар;
🔹 Жамғармалар рўйхати;
🔹 Хориждаги иш ўринлари;
🔹 Аҳолига ер майдонлари ажратиш;
🔹 Коммунал тўловларда имтиёзлар;
🔹 Имтиёзи (120,0 млн сўм) )ипотека кредитлари;
🔹 Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг уй-жойини таъмирлаш


Янги имтиёз ва икониятлар ва шу каби янгиликлар ҳоким ёрдамчиси каналида.

Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!

КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
https://t.me/hokim_yordamchilar

Segment.uz

26 Oct, 06:25


Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,151 млн сўмни ташкил қилмоқда

Жорий йилнинг тўққиз ойлик натижалари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 5,151 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,4%га ўсган.

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида ўрта ойлик иш ҳақи 14 млн 488,8 минг сўмни ташкил қилгани ҳолда, Ўзбекистондаги энг кўп маош олувчи соҳа бўлиб қолмоқда. Ахборот ва алоқа соҳаси эса иккинчи ўринда бўлиб, бу йўналишда ўрта ойлик иш ҳақи 12 млн 799,7 минг сўм бўлган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси ҳамда таълим тизими ходимлари энг кам маош олувчилар бўлиб қолишмоқда (3,3 – 3,48 млн сўм).

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлиб – ўртача ойлик маош 8 млн 683,6 минг сўмни ташкил қилган бўлса, энг кам иш ҳақи Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида (3,62 – 3,67 млн сўм) қайд этилган.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

26 Oct, 05:54


❗️Бош прокуратура:

26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Oct, 17:14


Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратилади

Президентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Oct, 15:45


Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисми ҳамда Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди.

Маросимда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Oct, 14:59


“Маҳалла еттилиги” вакиллари ҳар чоракда фуқаролар олдида ҳисобот беришлари лозим

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жамоатчиликни маҳалла еттилиги аъзолари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тасдиқланди.

Еттиликнинг ҳар бир аъзоси ўз фаолиятининг барча йўналишлари бўйича батафсил ҳисобот беради. Ҳисобот фуқаролар йиғинида ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача эшитилади.

Шунингдек, Қарор билан кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

25 Oct, 14:29


UZTELECOMдан узоқ кутилган янгилик 🥳

🎉 UNLIM хизмати: мулоқотни яхши кўрадиганлар ва ҳар доим долзарб воқеалардан хабардор бўлишни истаганлар учун!

UZTELECOMнинг янги UNLIM хизмати билан севимли платформаларингизга ♾️чексиз кириш имкониятига эга бўлинг. WhatsApp, Telegram, Instagram, YouTube ва бошқа машҳур сервислар энди битта чексиз пакетда – ва сизнинг телефонингизда! 📱

💵 Нархлар:
💬 Мессенжерлар –17 000 сўм/ой
📱 Ижтимоий тармоқлар – 12 000 сўм/ой
🎵 Мусиқа – 7 000 сўм/ой
🎥 Видео – 17 000 сўм/ой

⭐️Уланинг ва ҳар доим долзарб воқеликлардан хабардор бўлинг!

Батафсил
Онлайн уланинг

UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!

MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website

Segment.uz

24 Oct, 14:58


❗️Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 13:35


❗️Ҳукумат ҳузурида яна бир агентлик ташкил этилди

Президент Фармони кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

2025 йил 1 январдан:

Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;

Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish” электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 13:05


24 октябрь куни Сенатнинг тўртинчи чақириғи ўзининг сўнгги ялпи мажлисини ўтказди

Юқори палата раиси Танзила Нарбаева ўтган 5 йилдаги фаолиятни сарҳисоб қилиб, уларга билдирилган ишонч учун Ўзбекистон халқига ва президентга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Т.Нарбаева бўлажак депутат ва сенаторларга муваффақиятлар тилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 11:11


Президент Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқидан:

— Биз Ғазо ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани қалбимиздаги оғриқ ҳисси билан қабул қиляпмиз. Тинч аҳоли, айниқса, болаларнинг бегуноҳ қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди.

Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардир. Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 10:20


❗️ Бош прокуратура Тошкент ҳавосининг ифлосланишига эътибор қаратди

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг ортиб бораётганлиги ва “салбий” рейтингларда етакчи ўринларга чиқаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар барчада асосли ташвиш ва қайғу уйғотмоқда.

Таҳлилларда I ва II тоифага кирувчи, атроф - муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида 2024 йилда белгиланган замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ишлари пайсалга солинаётганлиги, шу жумладан Тошкент вилоятда 27 та корхонадан 19 тасида, Тошкент шаҳрида эса 31 та корхонадан 8 тасидагина бу ишлар амалга оширилганлиги маълум бўлди.

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда бевосита Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 22 октябрь кунидан бошлаб тегишли тадбирлар амалга оширила бошланди.

Бош прокуратура томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниши ҳамда улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 09:47


❗️Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади — Президент қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.

Бунда:

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар олти ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади;

хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда, лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади;

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчиларининг хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

❗️Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 09:39


❗️Президент қарорига асосан, 2025 йил 1 апрелга қадар:

Аҳолига бандлик хизматларини экстерриториал тарзда кўрсатиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда ишсиз ва иш қидираётган фуқароларга ишга жойлаштириш йўлланмасини исталган бандлик органлари орқали бериш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 09:20


❗️Президент қарорига асосан:

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидаги ходимларнинг малака талабларига мувофиқлиги ўрганилади.

Ўрганиш натижаларига кўра, ушбу лавозимлар малакали кадрлар билан таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 09:11


❗️Президент қарорига асосан:

Иш берувчилар томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш ўринларини шакллантиришда иш ўрнига қўйиладиган малакавий ва бошқа талабларни киритиш мажбурий этиб белгиланади.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, 2025 йил март ойига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 09:07


❗️Президент қарорига асосан, 2025 йилдан бошлаб:

Бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан бериш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

24 Oct, 08:38


❗️Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;

буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;

импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;

барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;

соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

23 Oct, 12:00


❗️Энди давлат мулки объектлари “ноль” қийматда сотилмайди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан давлат мулкини гаровга қўйиш, баҳолаш ва оммавий савдоларга чиқариш, давлат мулки объектларини "ноль" харид қиймати бўйича реализация қилиш тартибини бекор қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарнинг ҳомийликка сарфланадиган харажатларини тартибга солиш назарда тутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

22 Oct, 17:18


Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

О.Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

22 Oct, 14:58


Шавкат Мирзиёев 23-24 октябрь кунлари БРИКС бирлашмаси давлатларининг саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

22 Oct, 06:59


❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Oct, 13:59


❗️Транспорт вазирининг тегишли буйруғига асосан, жорий йил 20 ноябргача темир йўл, ҳаво транспорти ва автобус қатновлари ҳақида маълумот ва чипта олиш имконини берадиган ягона онлайн платформа яратилади ва тажриба-синов тариқасида ишга туширилади.

Шунингдек, 1 декабрдан бошлаб Uztrans ахборот тизимида транспортнинг барча турлари учун чипта қидириш имкониятига эга модул фаолияти тўхтатилади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Oct, 13:28


❗️Пойтахт ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Oct, 12:56


❗️Президент раислигидаги йиғилишдан:

Баҳор мавсумида 28 та туман дарахт экишда режани бажармаган. Иқлим шароитини ҳисобга олмасдан, сув йўқ жойларга дарахт экилгани учун минглаб туп дарахт кўкармаган.

Масалан, суғориш тизими йўқ жойга Тошкент шаҳрида 322 минг, Самарқандда 96 минг, Тошкент вилоятида 67 минг, Қорақалпоғистонда 61 минг, Бухорода 24 минг, Навоийда 15 минг кўчат экилган.

Ҳисоботга қўшиб ёзиш энг кўп Бухоро, Тошкент, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилган.

❗️ Шу муносабат билан Бош прокуратурага соҳадаги назоратни кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Oct, 07:26


❗️Президент Фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан
техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook

Segment.uz

21 Oct, 07:04


❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади — Президент Фармони

2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.

2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:

фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;

етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;

кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;

касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга.

Telegram | Instagram | Facebook