• Аввалги кечада қорин ва фаржларидан хид чиқишни бошлайди. Субҳаналлоҳ! Одам боласи дунё ҳаётида кўп эътибор берган ва сақлашга тиришган бу икки нарса аввалги кечадан сасишни бошлайди. Сўнгра, жисм кўкара бошлайди. Тез орада бутун жасад бир хил рангга киради.
• Иккинчи кунда бутун тана аъзолари — жигар, буйрак, талоқ, ичаклар чиришни бошлайди.
• Учунчи кунда барча аъзолардан сассиқ ҳид чиқа бошлайди.
• Бир хафтада юз қисмда, яъни кўзлар, тиллар, яноқлар шиша бошлайди.
• Ўн кунда бутун аъзолар ишиб кетади.
• Икки ҳафтада сочлар ва бадандаги бошқа туклар тўкила бошлайди.
• Ўн беш кунда қора пашша жасаднинг ҳидини беш километр узоқдан сеза бошлайди. Бу орада қабр қурти бутун жасадни ўраб олади.
• Олти ойда фақатгина суякларнинг ўзи қолади. Бошқа аъзоларни қурт еб битиради.
• Йигирма беш йилдан сўнг бу суяклар хам чириб, майда дончалик қисми қолади. Бунинг ичида кичкина суяк чиримайди. Манашу кичкина суякдан қиёмат кунида қайта тириламиз...
• Мана туну кун авайлаб парваришлаган жисмимизнинг ахволи! Мана шуни деб Аллоҳ таолога исён қилган жисмимизнинг ахволи!
Қабр кунда бизга беш марта нидо қилиб:
1. Мен ёлғизлик уйиман! Қуръон тиловатини ўзингга мунис қилиб кел!
2. Мен зулмат уйиман! Кечалари намоз ўқиб мунаввар қилиб кел!
3. Мен тупроқ уйиман! Солиҳ амалларни тўшаб кел!
4. Мен илонлар уйиман! Тирёқинг(илон заҳрига қарши дори)ни тайёрлаб кел! У "БИСМИЛЛАҲИР РОҲМААНИР РОҲИЙМ"дир.
5. Мен Мункар ва Накир уйиман! Шаҳодат калимасини кўпроқ айтиб кел!
Энди қабрдаги холингни бир тафаккур қилиб кўр! Қай аҳволга тушасан? Қурту қумурсқалардан қандай қочиб қутиласан? Қаёққа қочасан? Тавба қил, жигарим! Солиҳ амалларни кўпайтир! Ўз ҳолингга ўзинг раҳм қил!