Neueste Beiträge von ⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️ (@interfutboluz) auf Telegram

⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️ Telegram-Beiträge

⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️
InterFUTBOL газетасининг расмий Telegram канали.

⚽️ https://interfutbol.uz/
📲 www.iff.uz
👉 facebook.com/interfutbolofficial
👉 twitter.com/InterFUTBOLuz
👉 instagram.com/interfutbol.uz/
👉 ok.ru/interfutbolinfo
9,045 Abonnenten
67,475 Fotos
4,596 Videos
Zuletzt aktualisiert 09.03.2025 18:02

Der neueste Inhalt, der von ⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️ auf Telegram geteilt wurde.

⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 17:34

85

#Хабарлар
💥Инсайдер – Месси "Барселона"га қайтмайди

🗣Лионел Мессининг келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Аввалроқ, аргентиналик футболчининг «Барселона»га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган ва у янги Камп Ноуда ўйнаш орқали фаолиятини тугатмоқчи эканлиги айтилганди.
✍️ Бироқ, инсайдер Клаудионинг маълумотларига кўра, Месси "Интер Маями"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. У фаолиятини Америка MLS лигасида якунлайди. Янги “Камп Ноу”да эса Лионел ташкил этилиши режалаштирилган “Барселона” ва “Интер Маями” ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 16:52

117

#Анонс
“ESTADIO OLIMPIСO”DA “ОТИШМА” ёки 🎇InterFUTBOL🎇нинг пайшанба сони АНОНСи

❄️ Хабарингиз бор, куни кеча Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон ОК-31 мезбонлиги учун қўшма ариза топширишди. Шунингдек, 26 февраль куни юртимизда трансферлар ойнаси расман ёпилди. Бундан ташқари финал учрашувига Андижон мезбонлик қиладиган Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди...
☃️- ОК-2031га мезбонлик қилиш имконияти қандай?
- Лицензиялаш жараёни ва бухгалтерия мавзуси;
- Клубларимиз лагеридан сўнгги янгиликлар;
- Легионерларимиз. Битта самарали ҳаракат учун 108 дақиқа;
- Зафармурод Абдираҳматов: “Қатардаги ОКни эслашни истамайман”
- Пул мотивация бермайди, лекин...
- Аутсайдерларнинг фантастик камбеклари:
- Сўз навбати – Диогу Далотга;
⛄️- Ҳар томондан юқори сиқув ёки экономкласс
... ва бошқа шу сингари эксклюзив материаллар нашримизнинг 16 (2228)-сонида чоп этилди.
🙏ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 16:14

597

#Расман
Килиан Мбаппе “Реал”нинг бугунги учрашувида майдонга тушмайди

Қайд этилишича, Килиан тиш тошини олиб ташлаш учун операция қилинган ва қаттиқ оғриқни бошдан кечиришда давом этмоқда. Маълумотларга кўра, франциялик футболчи “жуда ёмон тун” ўтказган ва ҳали тўлиқ тузалмаган. Шу боис Мбаппени бўлажак ўйинда иштирок этишдан озод қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
♻️ Аммо футболчи Ла Лиганинг 26-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Бетис"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлади. Эслатиб ўтамиз, Мбаппе жорий мавсум “Реал” сафида барча турнирларда 38та ўйин ўтказиб, 27та гол ва 4та голли узатмани амалга оширди.

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 15:42

340

#Расман
Жалолиддин Машарипов жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Черногориялик мутахассис Миодраг Бозович Эроннинг "Истиқлол" клуби бошқарадиган бўлди.

♻️Аслида Эрон клубини италиялик мутахассис Матсарри қабул қилиши кутилганди, аммо у клуб учун оғир бўлган молиявий шартларни қўйгани боис музокаралар тўхтатилди.

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 14:58

146

#Хабарлар
⚡️🌠 "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кин жамоасини ўзгартириши мумкин.
💥Футболчига инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда.


Маълумот учун, 24 ёшли Кин 15та гол билан А Сериянинг иккинчи энг яхши тўпурари бўлган ҳолда фақат Матео Ретегидан ортда қолмоқда. Футболчининг хизматларига эса, Лондоннинг "Арсенал" ва "Тоттенхем" клублари қизиқиш билдирмоқда.

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 14:35

695

#Қуръа
🏆Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе иштирок этган қуръа ташлаш маросими якунига етди.
Жамоалар ўз гуруҳларида кимларга қарши баҳс олиб боришларини билиб олишди

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 14:09

1,027

#Расман
🏆"Бобур арена" стадиони Ўзбекистон Кубоги-2025 финалини қабул қилади

Қуръа ташлаш маросимининг илк қисмида Ўзбекистон кубогининг финал учрашувини ўтказадиган стадион номини қуръа орқали аниқлаб олинди. Мезбонлик учун Андижондан ташқари Олмалиқ ва Сурхондарё шаҳарлари ҳам даъвогарлик қилишди

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 13:42

740

#Ўзбекистонкубоги.
💥Қуръа олдидан нималарни билишимиз керак?

🏟Финал мезбонлиги Андижон, Тошкент ва Термиз шаҳридаги стадионлардан бирига насиб қилади

🏆Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида барча жамоа 3 тадан ўйинда майдонга тушади.

Гуруҳнинг биринчи ва иккинчи жамоаси 2 тадан учрашувни ўз майдонида ўтказади ва фақат 1 та ўйинни сафарда ўтказади.

♻️Гуруҳ босқичига саралаш орқали етиб келган жамоа ҳамда гуруҳнинг учинчи рақамли жамоаси 1 та уй ҳамда 2 та сафар беллашувида қатнашади.

📊Мусобақанинг саралаш босқичига кейинроқ қуръа ташланади ва унинг якунига кўра ғолиб чиққан саккиз жамоа мос равишда ўз гуруҳидан жой олади.

❗️Қолган 24 жамоа эса тасодифий рақам ва албатта тасодифий гуруҳдан ўрин эгаллайди.

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 13:22

149

#Хабарлар
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Ёнг фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.


🗣 Хабарларга кўра, Лондонинг "Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасида голландиялик футболчини сотиб олишни кўриб чиқмоқда. Футболчига шунингдек, "Ливерпул" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ, голландиялик ярим ҳимоячининг ўзи каталонияликлар билан шартномани узайтирмоқчи.
Аммо, ҳозирда "Барселона" спорт директори Деко ва де Ёнг вакиллари ўртасида ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаяпти.

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

26 Feb, 12:33

160

#Хабарлар
⚡️🌠Александр-Арнольд жамоасини алмаштиришга ҳозирлик кўрмоқда.
Мадриднинг “Реал” клуби “Ливерпул” ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни ўз сафига қўшиб олишга яқин.
Шунингдек келишувнинг дастлабки шартлари маълум ва футболчи Мадридда 4 йиллига мўлжалланган шартномага имзо чекади.
♻️Эслатиб ўтамиз, Александр-Арнольд "Ливерпул"нинг шартномани узайтириш бўйича барча таклифларини рад этди.
💥Трент аввалроқ Мерсисайдликлар сафида Премер-лигада 250та ўйин ўтказган энг ёш футболчига айланганди. Ҳимоячи 26 ёшу 200 кунлигида “Ливерпул” либосида майдонга тушиб, клуб афсонаси Стивен Жеррарднинг 250та ўйинлик рекордини янгилаганди.

➡️ Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook