⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️ (@interfutboluz)の最新投稿

⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️ のテレグラム投稿

⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️
InterFUTBOL газетасининг расмий Telegram канали.

⚽️ https://interfutbol.uz/
📲 www.iff.uz
👉 facebook.com/interfutbolofficial
👉 twitter.com/InterFUTBOLuz
👉 instagram.com/interfutbol.uz/
👉 ok.ru/interfutbolinfo
9,045 人の購読者
67,475 枚の写真
4,596 本の動画
最終更新日 09.03.2025 18:02

類似チャンネル

MAYDON_MARKAZI
4,764 人の購読者
SURKHON PFK
4,352 人の購読者
Мuborak tumani hokimligi
3,116 人の購読者

⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️ によってTelegramで共有された最新のコンテンツ

⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 17:48

39

#Фожеа
"Барселона" футболчилари жамоа шифокорининг ўлимидан қандай ҳолатда хабар топгани маълум бўлди
♻️“Барселона” футболчилари “Осасуна”га қарши учрашув бўлиб ўтиши керак бўлган “Olimpik Lluis Kompani” стадионига етиб боргунига қадар жамоа шифокори Карлес Минарро Гарсиянинг ўлимидан бехабар эди дея хабар бермоқда Спорт.эс
Манбага кўра, "Барселона"нинг баъзи футболчилари автобусга чиқиш пайтида бортда шифокор йўқлигини пайқашди. Бу ходимлардан бирини Гарсиянинг жасади топилган хонасига чиқишга ундади. Масъул шахслар эса, футболчилар ўйингоҳга келгунларича шифокорга нима бўлгани ҳақида хабар берилмайди, деган қарорга келишди.
Кейинчалик клуб президенти Жоан Лапорта ўйинчилар ва ходимларни Гарсиянинг ўлими ҳақида хабардор қилган. Таъкидланишича, футболчилар бу хабардан ҳайратда қолган. Натижада "Барселона" "Осасуна"га қарши ўйинни кейинга қолдиришга қарор қилди.

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 17:09

70

#Хабарлар
♻️"Ливерпуль" Нунесга ўринбосар сифатида кўрилган футболчи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр

"Ливерпуль" "Брайтон"га 23 ёшли форвард Жуан Педрони сотиб олиш учун таклиф тайёрламоқда. Мерсисайдликлар футболчини Дарвин Нунеснинг узоқ муддатли ўринбосари сафтида кўришмоқда.
Empire of the Kop хабарига кўра, “Ливерпул” бразилиялик футболчининг трансфери учун "Брайтон"га 50 миллион евро тўлашга тайёр.

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 16:33

94

#Хабарлар
💥"Челси" "Страсбург"нинг 22 ёшли марказий ҳужумчиси Эмануэл Эмегани сотиб олмоқчи.


✍️ Caught Offside хабарига кўра, француз клуби голландиялик футболчининг трансфери бўйича 22-25 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Таъкидланишича, Англия чемпионатининг бошқа клублари ҳам форвардни кузатиб боришмоқда. Бироқ уни қўлга киритиш учун энг яхши имконият "Челси"да эканлиги айтилмоқда. Чунки 2023 йилда "кўклар"га эгалик қилувчи Америка консорциуми “Страсбург”ни ҳам сотиб олган.
❗️Жорий мавсумда Эмега барча турнирларда 21та ўйин ўтказиб, 11та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 15:37

107

#Статистика
💥Хабарингиз бор «Ливерпул» вингери Муҳаммад Салоҳ АПЛ 28-туридан ўрин олган «Саутгэмптон»га (3:1) қарши баҳсда дублга эришди.
Натижада 32 ёшли футболчи бир қатор кўрсатгичлар бўйича янада юқорига кўтарилди. Жумладан, мерсисайдликлар аъзоси «Ливерпул»нинг барча турнирлар доирасидаги тўпурарлари орасида 3-ўринга чиқиб олди:
1. Иан Раш — 346
2. Рожер Ҳант — 285
3. Муҳаммад Салоҳ — 243
4. Гордон Ҳожсон — 241
5. Билли Лиддл — 228
6. Стивен Жеррард — 186


📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 14:58

108

#Хабарлар
💥Жошуа Зиркзеени "МЮ"да қолмоқчи

Give Me Sport хабарига кўра, нидерландиялик футболчига "Милан" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда. Аммо Зиркзе "Олд Траффорд"да қолишга қарор қилган. Шунингдек манкунианликлар ҳам 23 ёшли форварднинг ўйинидан мамнун ҳамда ҳужумчи билан хайрлашишни истамаяпти.

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 14:16

120

#Бўлиши_мумкин
💥Кобби Мэйну «Манчестер Юнайтед»ни тарк этишга тайёр
✍️The Guardian нашрининг таъкидлашича, ярим ҳимоячи инглиз клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Боиси футолчи ўзини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи. Манкунианликларнинг ўз тарбияланувчиси билан амалдаги келишуви 2027 йилгача мўлжалланган. Аммо «қизил иблислар» молиявий вазиятни яхшилаб олиш учун 19 ёшли футболчини сотиши ҳам мумкин. Айни дамда Кобби 70 миллион фунтга баҳоланмоқда.

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 13:38

114

#Жароҳат
"Байер" сешанба куни "Бавария"га қарши Чемпионлар лигаси ўйини олдидан учта асосий ўйинчининг жисмоний ҳолатидан хавотирда.

🚑 Флориан Вирц, Гранит Жака ва Эдмонд Тапсоба "Вердер"га қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлишди.
Леверкузен клуби ўнг оёғидан жароҳат олган Вирцни касалхонага ётқизгани айтилмоқда. Шунингдек, Жака ва Эдиеда ҳам ҳали натижалари аниқ бўлмаган жиддий жароҳатлар мавжуд

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 13:03

133

#Хабарлар
💥Рюдигер “Реал”даги келажаги борасида бир қарорга келди
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоада шартномаси якунига етгунича тўп сурмоқчи.
Чунончи, 32 ёшли футболчига Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятининг қолган қисмини Саудия Арабистони чемпионатида ўтказмоқчи. Бироқ, 2026 йил якунига етадиган шартномага тўлиқ риоя қилиш ва шу вақт давомида совринларга эга чиқишни мақсад қилган ҳолда албатта.

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 12:18

141

#Келишув
💥"Барселона" Рафинянинг маошини сезиларли даражада оширади 💸
Ўтган мавсум Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби Рафиняни сотиб олиш учун "Барселона"га 100 миллион евро тўлашга тайёр эди, шунингдек, футболчига 15 миллион евро маош таклиф қилганди, дея хабар беради Relevo.
Манбага кўра, "Барселона" бразилиялик ҳужумчини жамоада сақлаб қолиш ниятида ва футболчи учун янги шартнома тайёрламоқда. Унга кўра Рафиня Испания грандининг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook
⚽️InterFUTBOL.uz ⚽️

09 Mar, 11:42

145

💬 Файзуллаев: “Ҳусановнинг ҳар бир ўйинини кузатиб бораман”
💥 ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевдан январь ойида "Ланс"дан "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган ҳамюртимиз Абдуқодир Хусанов ҳақида сўрашди.
Абдуқодир Ҳусановнинг “Манчестер Сити” сафидаги ҳар бир ўйинини кузатиб бораман. Шунингдек биз ижтимоий тармоқ орқали тез-тез ёзишиб турамиз. У АПЛда юқори даражада тўп сурмоқда”, - дея Файзуллаевнинг сўзларини келтиради ТАСС.

📲 Тelegram  | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook