✅"Барселона" футболчилари жамоа шифокорининг ўлимидан қандай ҳолатда хабар топгани маълум бўлди
♻️“Барселона” футболчилари “Осасуна”га қарши учрашув бўлиб ўтиши керак бўлган “Olimpik Lluis Kompani” стадионига етиб боргунига қадар жамоа шифокори Карлес Минарро Гарсиянинг ўлимидан бехабар эди дея хабар бермоқда Спорт.эс
Манбага кўра, "Барселона"нинг баъзи футболчилари автобусга чиқиш пайтида бортда шифокор йўқлигини пайқашди. Бу ходимлардан бирини Гарсиянинг жасади топилган хонасига чиқишга ундади. Масъул шахслар эса, футболчилар ўйингоҳга келгунларича шифокорга нима бўлгани ҳақида хабар берилмайди, деган қарорга келишди.
Кейинчалик клуб президенти Жоан Лапорта ўйинчилар ва ходимларни Гарсиянинг ўлими ҳақида хабардор қилган. Таъкидланишича, футболчилар бу хабардан ҳайратда қолган. Натижада "Барселона" "Осасуна"га қарши ўйинни кейинга қолдиришга қарор қилди.
📲 Тelegram | LOTINCHAsi | Instagram | ok| Twitter| Youtube | Facebook