Huquqshunos xizmati @huquqshunos_xizmati Channel on Telegram

Huquqshunos xizmati

@huquqshunos_xizmati


Ҳамкорлик учун: @TalimHamkor

Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

Huquqshunos xizmati (Uzbek)

Huquqshunos xizmati kanali sizga huquqning muammolari va savollari bo'yicha yordam bermoqda. Kanalda huquq sohasidagi yangiliklar, maslahatlar va foydali ma'lumotlar paydo bo'ladi. nnHuquqshunos xizmati kanali orqali siz o'zingizning huquqlarini aniqlashingiz va muammolaringizga yechimlar topishingiz mumkin. Kanalda sizga huquq sohasidagi mutaxassislar va xizmat ko'rsatuvchilar bilan aloqaga chiqishingiz hamda ularning takliflaridan foydalanishingiz mumkin. nnAgar sizda huquqning alohida bir so'rovi bo'lsa, Huquqshunos xizmati kanalining botlariga murojaat qilishingiz mumkin. Siz savollaringizni yetkazib, tez va aniq javob olishingiz mumkin. nnHuquqshunos xizmati kanali sizning huquqiy muammolaringizga yechim topish uchun yaxshi bir manba bo'lib, o'zining e'tirof etilgan mutaxassislar tomonidan olib boriladi. Sizga tegishli ma'lumotlar taqdim etiladi va muhim huquqiy masalalarda yordam beriladi. nnHuquqning farzandlari, talabalari yoki hodimlari bo'lsangiz, Huquqshunos xizmati kanali sizga huquqning asosiy prinsiplari va qonunlari haqida foydali bilimlar olib kelishi mumkin. Kanalga obuna bo'ling va huquqingizni tartibga solishingizga yordam bera olgan huquqshunoslar bilan bog'laning. Sizning huquqingiz muammolari ko'rsatmada qolsa, Huquqshunos xizmati kanali doimiy yordam berishga tayyor. nnHuquqshunos xizmati kanalida o'z fikrlaringizni, savollaringizni yozib qoldiring va huquq sohasidagi yangiliklardan xabardor bo'ling. Sizga huquqning o'zining ma'nolisini tushuntirish va sizni yuqori saviyaga olib kelishga yordam berish uchun Huquqshunos xizmati kanalini to'ldiring. nnHuquq va adolatning bir qutbda to'planishi uchun, Huquqshunos xizmati kanali sizni kutilmoqda. Obuna bo'ling va huquq sohasidagi ilmiy va amaliy yordamlardan foydalaning!

Huquqshunos xizmati

06 Nov, 09:05


📸📸
Чет элга чиқишга таъқиқ бор ёки йўқлигини қандай билиш мумкин?

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

04 Nov, 14:31


💠Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга йўл қўйилади?

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар келтирилган.

🔝Булар қуйидагилардир:

1)солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) ушбу Кодекс 312-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган жаримани ундириш учун;

Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

31 Oct, 15:01


Менга ҳадя қилинган машинада хотинимнинг улуши борми?

🔺Турмуш ўртоғим билан никоҳимиз даврида отам менга машина совға қилган эди. Турмуш ўртоғим билан айрим сабабларга кўра ажрашганмиз. Ҳозирда собиқ турмуш ўртоғим автомашинадан улуш талаб қиляпти. Бу тўғрими?

🔺Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 25-моддасида: “Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади”, деб белгиланган.

🔺Демак ҳадя тариқасида берилган ҳар қандай мол-мулкдан улуш талаб қилиш нотўғри.  

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

29 Oct, 12:42


1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🔺Қандай ҳолларда ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин?

🔺Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. 

🔺Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230  ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

🔺18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. 

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

27 Oct, 13:05


📸📸
Чет элга чиқишга таъқиқ бор ёки йўқлигини қандай билиш мумкин?

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

27 Oct, 03:03


📸📸
Сайловда қандай овоз берилади?

Кайфият учун латифа: Сайлов участкасига бир қари отахон кириб келиб, рўйхатга олаётган масъулнинг олдига бориб сўради:

— Кечирасиз, аёлимнинг ҳам овоз берган-бермаганини билиб берсангиз илтимос.

— Ҳозир кўрамиз-да. Ҳа отахон, мана шу фамилия ва манзил. Аёлингиз овоз бериб кетипти. Нима, бирга яшамайсизларми?

— Йўқ, гап шундаки, ўлганига 15 йил бўлди, лекин қисталақ ҳар сафар сайловда овоз бергани келади, бирон марта тутолмаяпман.

❗️Бугун, 27 октябрь Ўзбекистонда 8:00 дан 20:00 га қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бўлиб ўтади.

🎞 Сайловда қандай овоз бериш ҳақида батафсил юқоридаги видеода танишишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

25 Oct, 04:30


@Huquqshunos_xizmati: 99-савол

Мен 2022 йил 23 май куни маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоллари) сайловида 3 (уч) йил муддатга МФЙ раиси лавозимига сайландим ва 2024 йил 11 сентябр куни ўз хохишимга кура хизмат вазифамдан озод  этилишимни ва моддий ёрдам берилишини сўраб иш берувчи рахбар номига ариза билан мурожаат қилганман.
      Мен 2024 йил 11 сентябр куни вазифамдан озод этилдим.
      Мен 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр куни оралиғида мехнат таътилига чиқмаганман (иш берувчи мехнат таътили бермаган) ва моддий ёрдам олмаганман.
      Мен иш берувчи ташкилот хисобчиси билан 2024 йил 20 сентябр куни телефон орқали иш берувчи ташкилот томонидан  менга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр кунига қадар булган вақт учун пуллик компенсaция тўланиши тўғрисида сухбатлашганимда менга иш берувчи томонидан фақатгина 2024 йил январ ойидан 2024 йил август ойлари 8 (саккиз) ой учун фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсaция тўланишини, 2022-2023 йиллар учун фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсaция ва бир марталик  моддий ёрдам тўланмаслигини билдирди (Низомга тўғри келмаслигини билдирди) бу холат қанчалик тўғри?.
      Менга 2022 йил 23 май кунидан 2024 йил 11 сентябр кунига қадар булган вақтга пуллик компенсaция ва бир марталик моддий ёрдам тўланадими?.
      Шу хақида маълумот берсангиз.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 172-моддаси Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиш ҳақида.

🔺Унга кўра:

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

🧮 Ҳисоб-китоб ходимга:

✔️охиригача олинмаган иш ҳақини;

✔️ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

✔️агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олади.

🟣Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

🟣Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ишламаган бўлса, тегишли суммалар ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида ходим томонидан талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай тўланиши керак.

🟣Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

🟣Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга тегишли бўлган суммаларнинг миқдорлари тўғрисида низо чиққан тақдирда, иш берувчи унга шак-шубҳасиз тегадиган суммани ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган муддатда тўлаши шарт.

☝️Демак, иш берувчи сизга фойдаланилмаган 2022-2023-2024 йилларда фойдаланилмаган йиллик меҳнат таътиллару учун пуллик компенсация тўлаши шарт. Агар бундан бош тортса, Адлия бўлимига ариза бериб, компенсация пулини ундириб беришларини сўрашиз керак. Улар сизга суд тартибида 2022-2023-2024- йиллар учун компенсация пулини ундириб беради.

Лекин, моддий ёрдам пули фақатгина ишлаётган ходимларга берилади. Сиз билан меҳнат шартномаси бекор қилингани сабабли, моддий ёрдам пулини олаолмайсиз.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

24 Oct, 13:37


@Huquqshunos_xizmati: 98-савол

Жияним рассида ота онасини олдида 4 ва 5 синфларни ўқиб келди ва õқиганлиги тўғрисида ҳужжат ҳам бор. Ҳудудимиздаги мактаб рахбари уни 5-синфга қабул қилмоқчи. Шу тўғрими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА сифатида тасдиқланган «Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 5-боби Хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺27. Ота-оналар хорижий давлатда таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган фарзандини Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш ҳуқуқига эга.

🔺28. Хорижий давлатда таълим олган болани Ўзбекистон Республикасидаги мактабга ўтказиш учун ота-оналар томонидан мактаб директорига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

🟣ота-она томонидан мактаб директори номига ариза;

🟣боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг (ҳужжатларнинг) асли ва нотариал тасдиқланган таржимаси;

🟣боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

🔺29. Мактаб директори тақдим этилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кўриб чиқади ва болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

🔺30. Мактаб директори боланинг хорижий давлатда ўқиган таълим дастури мактабнинг ўқув дастурларига мос келиш-келмаслигини аниқлайди ҳамда фанлар бўйича аниқланган фарқларни жорий ёки навбатдаги ўқув йилида бартараф этиш чораларини кўради.
Боланинг хорижий давлатда таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат мавжуд бўлмаганда, мактаб директори болани унинг ёши ва билим даражасига мос синфга қабул қилиши лозим.

🔺31. Болани мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

☝️Демак, юқоридаги Низомда кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлса, мактаб директори ўқувчини 6-синфдан қабул қилишга мажбур ҳисобланади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

24 Oct, 04:30


Иш ҳақи ҳисоб китобдаги хатолар оқибатида тўланган бўлса, иш берувчи ортиқча тўланган иш ҳақини ушлаб қолишга ҳақлими

@Huquqshunos_xizmati: 97-савол

Мен мактабда инглиз тили фани ўқитувчисиман ўткан ўқув йили давомида пластик картамга 2 ойда 1марта қўшимча пул чиққан. Тумандан туманга ўтиб ишлайман ва мактабимиз ўзлаштириши паст даражадаги мактаб бўлганлиги сабабли менга қўшимча тўлаяпти давлат деб ўйладим. Ҳозирда эса аудит текшириб бу техник хато деб мендан ортиқча ўткан суммаларни ойлигимдан ҳечқандай розилигимсиз олиб қолмоқда. Фарзандим касаллиги туфайли мен ортиқча тушган пулларни ҳам ишлатиб юборганман. Ҳозирда боз устига кредитим ҳам бор. Ойлигимдан бу даражада олиб қолишлари қонунан тўғрими?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Меҳнат кодексининг 269-моддасига биноан қуйидаги ҳолатларда ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи тўловларини қайта ундириб олса бўлади:

🔺иш ҳақи ҳисоб-китобдаги хатолик натижасида тўланган бўлса;

🔺агар ходим меҳнат нормаларини айбли тарзда бажармаган бўлса ва бу меҳнат низоларини кўрувчи орган томонидан эътироф этилган бўлса;

🔺ходимнинг ортиқча иш ҳақи ходимнинг ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги натижасида тўланган ва бу суд томонидан белгиланган бўлса.

☝️Демак, Сизга иш ҳақи ҳисоб китобдаги хатолар оқибатида тўланган бўлса, иш берувчи ортиқча тўланган иш ҳақини қисман ушлаб қолишга ҳақли ҳисобланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

23 Oct, 04:15


@Huquqshunos_xizmati: 95-савол

Ассалому алекум мен шарий никохда булган конуний закси булмаган оиладан уларнинг розлиги билан бола асраб олмокчиман хозрда хомила 8,5 ойлик, конуний хужатлар асосида асраб олишим учун бу ойланинг оила азоларини розлиги керакми ( хола ва тога ). Ёки онани розлиги ўтадими.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (ОК) 152-моддасида вояга етган эркак ёки аёл фуқаролар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин, деб белгиланган, шу сабабли сизнинг фарзандликка олиш ҳуқуқингиз бор.

🔺Аввало, ОК 205-моддасига асосан болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурийлигини, болалар туғилган жойидан ёхуд ота-онасидан бири доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФХДЁ органларида бир ой ичида амалга оширилиши лозимлиги учун, дугонангиз фарзанди туғилиши билан тегишли тартибда болани туғилишини қайд этади ва туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олади.

🔺Кейинги жараён, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 298-моддасида “фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади" деб белгиланган.

🔺Демак сиз ота ва она яшайдиган тумандаги тегишли судга фарзандликка олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қиласиз.

🔺Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризангизда:

фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг (унинг) яшаш жойи;

фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш (турган) жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар;

фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фарзандликка олиш тўғрисидаги илтимосини асословчи ҳолатлар ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;

фарзандликка олувчилар (олувчи) боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритишни истаган тақдирда — бу бўйича ҳам қўшимча илтимос.

🔺ОК 159-моддасига кўра болани фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган бола ота-онасининг розилиги талаб этилади.

🔺Шундай экан сизнинг танишингиз ўз турмуш ўртоғи билан (яъни сизга фарзандиликка берилаётган боланинг ҳақиқий ота онаси) судга ёзма розилик беришлари керак.

🔺Сўнгра ОК 164-моддасига асосан суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида ФХДЁда қайд этилади.

🔺Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши ёзилган дафтарга, агар бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, унинг ота-онаси деб ёзилиши керак.

☝️Демак, Бола асраб олишда фақатгина ота-онанинг розилиги сўралади. Бобо, буви, тоға, амаки, ҳола, аммаларини розилиги шарт эмас.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

22 Oct, 14:30


@Huquqshunos_xizmati: 94-савол

Ассалому алайкум мен ўқтувчи бўлиб ишлайман апрель ойида муддатдан олдин 6 ойлик ҳомила билан туғриқ таътилига чиқдим 17 август санасида ҳомила таътилим тугаб 19 август санасидан опискага чиқдим 15 октябрь санасида опискам тугайди мени ишга чиқсам буладими иш талаб қилиб боришга ҳақим борми қонуний жавоб беринг олдиндан рахмат

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 405-моддаси
болани икки ва уч ёшга тўлгунига қадар парваришлаш таътиллари ҳақида.

📄 Унга кўра:

🟣Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.

🟣Сиз йиллик меҳнат таътилингиз тугагандан кейин яъни 16-октабрдан бошлаб ишга қайтишингиз ёки 2 ёшгача бола парваришлаш таътилига чиқишингиз мумкин.

🟣Агар сизни ишга қайтармаса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришингиз керак, улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга ишга қайтишингизда амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

22 Oct, 04:15


@Huquqshunos_xizmati: 93-савол

Мен мактабда ишлайман. 25 йиллик ўқитувчилик стажим бор. 2024 йил аттестациядан 40 балл олиб ўтаолмаганман. Лекин магистратурани тугатганман. 10 йил бўлган. Менга 2- тоифага ойлик тўланиши керак. Лекин менга олий маълумотли ўқитувчи даражасида ойлик тўлашмоқчи. Тоифамни тушириб қўйишибди. Шу тўғрими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 10-банди Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:

🟣бакалавр даражасига эга педагог кадрларга — мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими;

🟣магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

🟣фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Sciense (DSc) илмий даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

☝️Юқоридаги Низомнинг 10-бандига асосан, Сизга иккинчи тоифа мажбурий аттестацияга жалб этилгунизга қадар берилган, мажбурий аттестациядан ўта олмаганингиз учун сизни тоифангиз бекор қилиниб мутахасисга туширилгансиз

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

21 Oct, 14:30


@Huquqshunos_xizmati: 92-савол

Ассалому алайкйм. Менинг саволим қйидагича: Менинг ёшим 57 да нафақадаги ўқитувчиман. 1- Малака тоифам бор. У 2025 йилгача берилган. Агар 2025 йилгача аттестациядан ўтмасам бу тоифамдан мутахасисликка тушуриб қўйишлари қанчалик тўғри бўлади?? Мен қайта аттестациядан ўтмасликка ҳаққим борми? Агар аттестациядан ўтмасам мени тоифамни йўққа чиқариш мумкинми?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА
сифатида тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 6-банди кўра қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

🟣фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science(DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрлар;

🟣олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар;

🟣педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагог ходимлар;

🟣ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог ходимлар;

🟣педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;

🟣педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;

🟣ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🟣ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

🟣педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

🟣узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган педагог кадрлар, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

🟣мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган педагог кадрлар, уларга малака тоифаси тўғридан-тўғри берилган ёки бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

🟣республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган педагог кадрлар;

🟣ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган педагог кадрлар, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

☝️Демак, Сиз юқоридаги Низомнинг 6-бандига асосан, пенсия ёшида бўлганингиз учун аттестацияга жалб этилмайсиз. Сизни тоифангиз эса доимий сақланади яъни аттестацияда қатнашмаганингиз учун тоифангиз туширилмайди

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

21 Oct, 04:05


@Huquqshunos_xizmati: 91-савол

Ассаломалекум ман 2021 йил Р.Ш.Т.Ё.И.М (16 гор болн) бушаб ковид центр зангиотага ишга кирдим 14 йиллик стажим билан. 2022 йил Зангиота больницасидан бушаб 16 гор больницага кайта ишга кирдим. Узлуксиз иш стажи билан. Лекин хозирда куп йиллик иш стажига манга хак туланмаяпти. Шу хакда бугун бухгалтерия булими бошлигига даво килиб чикдим. Тулаш керелиги хакида малум килди ва 30% олишга хаккиз бор диди. Энди 2 йил мобайнида манга туланиши кере булган пул туланмаган шуни 2 йиллик хаккимни талаб килсам буладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Меҳнат кодексининг 253-моддаси Иш ҳақини тўлаш муддатлари ҳақида. Унга кўра:

🟣Ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

🟣Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, ўн олти кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

🟣Меҳнат кодексининг 253-моддасининг 1-қисмига асосан сизга кўп йиллик иш стажиз учун 30 фоиз устама ҳар ойлик иш ҳаққизга қўшилган ҳолда тўланиши керак. Сиз Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза бериб олинмаган 2 йиллик устама пулингизни иш жойингиздан ундириб беришларини сўрашингиз керак. Улар ҳолат ўрганиб чиқиб сизга олинмай қолган икки йиллик иш ҳаққингизни ундириб беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

20 Oct, 14:20


@Huquqshunos_xizmati: 90-савол

Мен 1965 йилда туғилганман
Ўқитувчилик стажим 34 йил малака тоифам биринчи тоифа эди олий тоифага аттестацияга 5 йил тўлганлиги учун аттестацияга кирдим етарли балл тўплай олмадим (62 балл олдим) тоифам тушадими?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига
1-ИЛОВА
сифатида тасдиқланган
"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 44-банди б) кичик бандига кўра, биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

80 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилган;

70 баллдан 79 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақланган;

70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига (катта ўқитувчи лавозимига) туширилган

☝️Демак, юқоридаги низомнинг 44 бандига асосан, сиз аттестацияда 62 балл тўплаганиз учун тоифангиз 2-тоифага туширилади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

20 Oct, 04:20


@Huquqshunos_xizmati: 89-савол

Педагогика коллежини бошланғич таълим йўналишини тугатганман. Ҳозирда давлат боғчасида тарбиячи ёрдамчиси бўлиб 1 ставкада 4 ойдан буён ишлаяпман. Саволим шуки 4 ойдан буён нопедагог ҳисобланиб ойлигим кам тўланяпти, мен эса педагогман ойлигимни тўлиқ берилар ва 4 ойлик тўланмай қолиб кетган маошимни ҳам тўлаб беришларини сўраяпман. Талабим қанчалик тўғри?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🟣Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 255-сонли “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ёрдамчиси лавозимининг малака талаблари белгиланган.

🔺Унга кўра:

🟣мактабгача таълим йўналиши бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот;

🟣бошқа йўналиш бўйича ўрта махсус маълумотлилар мактабгача таълим йўналишидаги касбий қайта тайёрлов курсини ўтаган бўлиши лозим;

🟣амалий иш стажи талаб қилинмайди.

✔️Мана шу қоидага мувофиқ тарбиячи ёрдамчиси лавозими учун ўрта махсус маълумот талаби қўйилган.

✔️Яъни сиз мактабгача таълим ёналишини тамомлаган бўлсангиз мутахассислигиз тўғри келади. Сизни мутахассислигиз бошланғич таълим бўлганлиги учун мактабгача таълим ёналишида қайта тайёрловда ўқишиз керак. Кейин сизга мутахассис педагог ходимлар билан бир хил миқдорда ойлик иш хақи тўланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

19 Oct, 12:38


@Huquqshunos_xizmati: 88-савол

Мен ДМТТ (давлат богчаси) да кир ювувчи болиб ишлайман. Ҳафтада 5 кун иш куни. Кир юювчи вазифасида 2 та ходим 0.75 ставкадан ишлаймиз (ЖАМИ 1.5 БИР ЯРИМ СТАВКАЛИ ИШ) . Аммо иккаламиз ҳам ҳафта 4 кун 9 соатдан ишлаймиз. Саволим аслида 1 ҳафтада иккаламиз 2 ярим кундан яни 22 ярим соатдан ишлашимиз керакми ? Ёки ҳафтада 4 кун 36 соатданми ?

Жавобингиз учун рахмат.


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Мактабгача таълим ташкилотларида иш вақтига оид қоидалар мактабгача таълим ташкилоти нинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир. Демак, сиздаги ҳолатда ҳам иш вақтига оид меёрлар ушбу ҳужжатда белгиланади.

🔺Шунингдек, Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

🔺Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

🔺Демак, Сиз педагог бўлмаганиз сабабли, 1 ставка ишлайдиган ходим ҳафтасига 40 соат ва кунига 8 соат ишлаши лозим.

☝️Бундан кўриниб турибдики, 0.75 ставка ишлайдиган ходим ҳафтасига 30 соат ва кунига 6 соат ишлайди.

Шундай экан, сиздан кун бўйи ишлашни талаб қилиш мумкин эмас.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

15 Oct, 12:22


1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🔺Қандай ҳолларда ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин?

🔺Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. 

🔺Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки Меҳнат кодексининг 230  ва 231-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.

🔺18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. 

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

13 Oct, 14:09


💬Алиментдан воз кечиш эвазига уй олиш мумкинми?

🔺Фуқаролик кодексининг 344-моддасига асосан алиментлар ундириш ҳақидаги талабни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди. Бу дегани, уйни номингизга ўтказиб бериб, алиментдан озод қилишни сўраб бўлмайди.

🔺Агар уй-жой турмуш даврингизда орттирилган ва турмуш ўртоғингизнинг номида бўлса, унда Оила кодексининг 23-моддасига кўра бу уй сизларнинг умумий мулкингиздир.

🔺Оила кодексининг 28-моддасига асосан уйнинг 50 фоизи шундоқ ҳам сизники бўлади.

🔺Агар никоҳдан олдин олинган ёки турмуш ўртоғингизга ҳадя ёхуд мерос тарзида қолган бўлса, бу уй унинг шахсий мулки ҳисобланади. Ушбу вазиятда сизга уйнинг қийматидан келиб чиқиб, аниқ бир қарорга келишни тавсия қиламиз.

🔺Агар уйнинг қиймати юқори бўлиб, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунча қопланадиган алимент миқдоридан катта ёки тенг бўлса, алимент ўрнига уйни олишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

11 Oct, 12:31


💬 Паспортни йўқотганлик қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

📄 Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорт ID-картасини қасддан яроқсизлантириши ёки уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши,

🟣БҲМнинг иккидан бир қисми(187,500 сўм)дан уч баравари(1,125,000 сўм)гача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,

🟣БҲМнинг беш баравари (1,875,000 сўм)миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

08 Oct, 12:48


Васиятнома тузиш тартиби қандай?

🟣Фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродаси васият деб эътироф қилинади.

🟣Васиятнома шахсан тузилиши лозим. Васиятноманинг вакил орқали тузилишига йўл қўйилмайди.

🟣Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиши мумкин.

🟣Васият қилувчи қонун бўйича меросхўрлардан биттасини, бир нечасини ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилишга ҳақли. Қонун бўйича меросхўрни меросдан маҳрум этиш, агар васиятномадан бошқа ҳол келиб чиқмаса, бу васият қилувчининг тақдим этиш ҳуқуқи бўйича ворислик қиладиган авлодларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🟣Мерос қолдирувчи ҳар қандай мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли.

🟣Мерос қолдирувчи васият қилаётган пайтида ўзига тегишли бўлмаган мол-мулк тўғрисидаги фармойишни ўз ичига оладиган васиятнома тузишга ҳақли. Агар мерос очилган пайтга келиб, бундай мол-мулк унга тегишли бўлиб қолса, тегишли фармойиш ҳақиқий ҳисобланади.

🟣Мерос қолдирувчи васиятнома тузилганидан кейин уни истаган пайтда бекор қилиш ва ўзгартириш борасида эркин бўлиб, бунда бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас.

🟣Мерос қолдирувчи ўзи васиятномада меросхўр этиб тайинлаган шахсларга, ўз навбатида вафот этишлари эҳтимоли билан ўзларига васият қилинган мол-мулкни муайян тарзда тасарруф этиш хусусида кўрсатма бериш мажбуриятини юклашга ҳақли эмас.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

01 Oct, 03:51


💠Педагог мақоми ва имтиёзлар: муҳим 6 қоида

1️⃣Педагог ким?

Таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир.
Ўзбекистонда педагогнинг мақоми тан олинади. Педагогларнинг ўз касбий фаолиятини юритиши учун ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилади, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади ва ҳуқуқлари амалга оширилиши учун кафолатлар берилади.
Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

2️⃣Кимлар педагог бўлиши мумкин эмас?

Қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди:

🟣суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганлар;

🟣суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;

🟣педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлганлар;

🟣психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турганлар.

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

3️⃣Педагогларга қисқартирилган иш ҳафтаси қўлланилади

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.
Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагоглар доимий равишда иш берувчи ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади ҳамда иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

4️⃣Мактаб педагогларига ҳар ойлик қўшимча устама берилади

Мактаб ўқитувчилари учун директор жамғармаси ҳисобидан 40 фоизгача қўшимча устама тўланади, бу ҳақида батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Мактаб ходимлари 1 октябрь байрам муносабати билан МҲТЭКМнинг 50 фоизигача мукофотланиши мумкин.

5️⃣Педагогларга давлат мукофотлари берилади

Касбий фаолиятда юқори натижаларга эришганлиги учун педагоглар давлат мукофотларига, хусусан, “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.

6️⃣Педагоглар фаолиятига аралашиш жавобгарликка сабаб бўлади

Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

28 Sep, 05:58


🔺Қандай ҳолатда алимент маблағи алимент жамғармаси томонидан қоплаб берилади?

🔺Ижтимоий тармоқларда алимент маблағи “Алимент тўловлари” жамғармасидан ҳам тўлаб берилади, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Бу хабарга МИБ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 427-сонли қарорига кўра, Мажбурий ижро бюросида ташкил этилган алимент тўловлари жамғармаси маблағлари – алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздор томонидан тўланмаганда ёки қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганда ундирувчиларига тўлаб берилади.

🔺Яъни, алимент маблағини жамғарма маблағларидан қоплаб бериш учун энг биринчи шарти қарздор алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

🔺Ушбу ҳолатдан бошқа вазиятларда алимент тўловлари алимент тўловлари жамғарма маблағларидан қоплаб берилмайди.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

24 Sep, 09:29


Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби қандай?

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"
ги Қонунга кўра, фуқаро ёки унинг қонуний вакили пенсия тайинлашни сўраб ўз танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:

🟣доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан;

🟣яшаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказида сўровнома тўлдирган ҳолда;

🟣Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда.

🔺Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкин.

🔺Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.

🔺Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тайинлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар бериши, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашиши шарт.

🔺Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга.

🔺Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисоб-китоб қилиниши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар бўлади.

🔺Корхона ёки пенсионер томонидан маълумотлари ишончсиз ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига қопланади.

🔺Бунда корхона томонидан етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

18 Sep, 05:21


Менга ҳадя қилинган машинада хотинимнинг улуши борми?

🔺Турмуш ўртоғим билан никоҳимиз даврида отам менга машина совға қилган эди. Турмуш ўртоғим билан айрим сабабларга кўра ажрашганмиз. Ҳозирда собиқ турмуш ўртоғим автомашинадан улуш талаб қиляпти. Бу тўғрими?

🔺Қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексининг 25-моддасида: “Эр ва хотиннинг ҳар бирининг мулки эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек, улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади”, деб белгиланган.

🔺Демак ҳадя тариқасида берилган ҳар қандай мол-мулкдан улуш талаб қилиш нотўғри.  

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

17 Sep, 03:45


Талабалик даври меҳнат стажига кирадими?

@Huquqshunos_xizmati: 87-савол

Мени саволим шундан иборатки мен 2020 йил Озбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт инсетутида ўқишга кундизги шаклига кирганман ва 2023 йил битирдим ва 3 куслигимда ишга кирдим мактабга 2022 йил 5 сентябрда ишлашни бошлаганман ва мактабдан 2024 йил август ойидан бушадим мени ҳозир 2 йил иш стажи бошқа ишга ҳужжат топширганман стажим етмаяпти чунки 3 йил иш стажи бўлиши керак экан. Шунда мен инсетутда ўқиган давримни иш стажига қушимча қилиб кўрсата оламанми иш стажи бўлиб меҳнат Дафтарчамга қушиладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔘Талабалик даври меҳнат стажига кирадими?

🔺«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддаcида иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган. Мазкур модданинг «е» бандига кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажор-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

🟣Яъни, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига (эркаклар учун – 60, аёллар учун 55 ёш) қадар камида 7 йил иш стажига эга бўлсангиз, шундагина олий таълим муассасаларида ўқиган даврингиз иш стажига қўшиб ҳисобланади ва 4 йиллик ўқиш даври 7 йиллик иш стажига қўшилиб, 11 йиллик иш стажи мавжуд деб ҳисобланади.

☝️Демак, сизнинг олий таълим муассасасида ўқиш даврингиз фақатгина пенсияга чиқишда ҳисобга олинади, лекин ишга кириш вақтида сўраладиган меҳнат стажида ўқиш даврингиз стаж сифатида ҳисобланмайди

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

16 Sep, 15:48


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети дипломи билан мактабда дарс бераолмайманми?

@Huquqshunos_xizmati: 86-савол

Мен Узбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 3 курсда укийман мен узимни туманимдаги мактабга кираман десам Адиля булими буйругимни тасдикдан утказмаяпти. Нима учун утказмаяпсиз деб борсам сени укишинг педагог укиш эмас деб кайтаряпти. Шу саволимга тулик жавоб берсангиз

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Йўқ сиз мактабда дарс бера олмайсиз. Бунга сабаб дипломингиз педагогик соҳага тегишли эмас.

Соддароқ айтганда сиз педагог эмассиз. Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 44-модданинг 1-қисмига кўра, тегишли маълумотли, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга шахслар, шунингдек, магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканликлари белгилаб қўйилди.

🟣Энди қаранг! Бу ерда мутахассислик деганда, тўғриси, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”га мувофиқ айнан педагогикага оид йўналиш ва мутахассисликка оид талабни тушуниш мумкин.

🟣Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбиядан фанидан Таълим йўналиши: Жисмоний маданият ва йўналиш коди 5112000 бўлган мутахассисликка эга ходим дарс беришга ҳақли бўлади. Бу қоида юқоридаги ВМ 343-сонли қарорда келтирилган.

❗️Сиз ҳозирги дипломингиз билан спорт мактабларида дарс беришингиз мумкин.

Умумтаълим мактабларида эса қайта тайёрловдан ўтган ҳолда жисмоний тарбия фанидан дарс беришингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

16 Sep, 06:10


@Huquqshunos_xizmati: 85-савол

Мен мактабда ўқтувчи бўлиб ишлайман технология фанидан дарсбераман мактабда жами 23 соат дарс бор ўқтувчи 2 та шундан бошлангич устозлар 1 ставка дарс талаб қилаябди тойифам бордеб технология дарсини олишга хақлийми малумотим олий

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🟣Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 10 август кунидаги 03-02/01-1807-сонли кўрсатмасида умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқитувчиси дипломида “Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш” ихтисослиги берилган булса, улар умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида “она тили”, “ўқиш”, “тарбия”, “математика”, “атрофимиздаги олам”, “табиатшунослик”, “тасвирий санъат”, “технология”, “жисмоний тарбия” фанларидан дарс бериши мумкин.

🟣Юқорида бошланғич синф ўқитувчиси дарс бериши мумкин бўлган фанлар рўйхати аниқ келтирилган.

🟣Хулоса қиладиган бўлсак, бошланғич синф ўқитувчиси бошланғич синфларга “технология ” фанидан дарс бера олади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

16 Sep, 04:30


Отаси судланганлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 84-савол

Ассалому алайкум фарзандим Ўзбекистон хаво йўлларига стюордесса лавозимга хужжат топширганди отаси тўғрисида тўлиқ маълумот йўқлиги сабабли тўлиқ маълумот ёзолмаган.Мен турмуш ўртоғим билан фарнзандим туғилган вақт яъни 2002йил ажрашиб кетганман.Турмуш ўртоғимни судланганлиги борлиги эшитганимдан сўнг .Турмуш ўртоғим 2016 йил вафот этган .Саволим фарзандларимнинг ишга кириш вақтида отасини судланганлиги тўсиқ бўладими.Илтимос тўлиқ маълумот беринг жуда хам зарур.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📖Меҳнат кодексининг 119-моддаси ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмаслиги ҳақида.

🔺Унга кўра:

🔺Ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишга йўл қўйилмайди.

🔺Қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этишдир:

🔺меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;

🔺иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;

🔺иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

🔺ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

🔺судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик;

🔺қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

🔴Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш берувчи ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган ишга қабул қилишни рад этиш сабабларининг ёзма асосини ишга қабул қилиниши рад этилган шахснинг талабига кўра уч кунлик муддатда тақдим этиши шарт. Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

☝️Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ яқин қариндошларининг яъни отасининг судланганлиги сабабли ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний ҳисобланади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

15 Sep, 14:20


Maктабга янги тайинланган директор амалдаги уринбосарларини лавозимдан озод килиши мумкинми?

@Huquqshunos_xizmati: 83-савол

Maктабга янги тайинланган директор амалдаги уринбосарларини лавозимдан озод килиши мумкинми?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.05.2023 йилдаги ПФ-79-сонли Фармонининг 4-банди:

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:


🔺а) 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.

🟣Юқоридаги нормага асосан директорга ўринбосарлар билан меҳнат шартномаси тузиш ва бекор қилиш ҳуқуқи берилган.

Меҳнат кодексининг 161-моддаси меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш ҳақида.

🔺Унга кўра:

🟣Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асосланган бўлиши керак.

Қуйидаги сабаблардан (асослардан) бирининг мавжудлиги меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асосланганлигини билдиради:

1️⃣ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;

2️⃣технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;

3️⃣ ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;

4️⃣ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир;

5️⃣ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганлиги. Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхатини белгилаш ушбу Кодекснинг 162-моддасига мувофиқ амалга оширилади;

6️⃣ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар).

🟣Меҳнат шартномасини ушбу модда иккинчи қисмининг 2 ва 3-бандларига кўра бекор қилишга ушбу Кодекс 144-моддасининг талабларига риоя этилган ҳолда йўл қўйилади.

🟣Меҳнат шартномасини ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилиш интизомий жазо чораси бўлиб, у ушбу Кодексда белгиланган интизомий жазоларни қўллаш тартиби ва муддатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши керак.

🟣Умумий ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг, шунингдек давлат грантлари бўйича таълим олган олий таълим ташкилотларининг тегишли таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кирган битирувчилари билан меҳнат шартномаси ушбу меҳнат шартномаси тузилган кундан эътиборан уч йиллик муддат ўтгунига қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганида иш берувчи бу ҳақда маҳаллий меҳнат органига ёзма шаклда хабар қилиши керак.

✔️Иш берувчи ходимни Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган ҳоллардагина ишдан бўшатиши мумкин. Яъни директор ўринбосарларини Меҳнат кодексининг 161-моддасида назарда тутилган асослар билан ишдан бўшатиши мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

15 Sep, 04:10


Мактабда бошланғич синфлардаги жисмоний тарбия дарсини ким ўтиши керак?

@Huquqshunos_xizmati: 82-савол

Мен бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши йўналиши бўйича битирганман биринчи малака тоифасига эгаман 11 йиллик стажим бор синфимдаги 2 соат жисмоний тарбия дарсини, Жисмоний маданият олий тоифали ўқитувчи олиши ҳақлими илтимос шу саволга батафсилроқ жавоб беришингизни сўрайман

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

✔️Бош вазир ўринбосарининг 2021 йил 8 августдаги 07/1-3064-сонли кўрсатмасига асосан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб бошланғич таълим йўналиши бўйича дарс бериш ҳуқуқига эга бўлган барча ўқитувчиларга 1-4 синфларда “Жисмоний тарбия” фанидан ҳам дарс бериш ҳуқуқи берилган.

🟣Шунингдек, олийгоҳларнинг "Жисмоний тарбия" мутахассислигини тамомлаган педагог кадрлар ҳам бошланғич синфларда ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фанларидан дарс бериши мумкин.

🟣Демак, хулоса шуки бошланғич синф ўқитувчиси ҳам, "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчиси ҳам ушбу фандан 1-4 синфларга дарс ўтиш ҳуқуқига эга.

❗️Хўш, унда бу фан айнан кимга берилса, қонунан тўғри бўлади?

🟣Бу вазиятда «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом асосидаги устувор кетма-кетлик бўйича дарс тақсимланса, қонунан тўғри иш қилинган бўламиз.

🟣Айтайлик, бошланғич синф ўқитувчиси биринчи тоифага эга, лекин "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчиси олий тоифали ўқитувчи. Бу вазиятда бошланғич синфлардаги "Жисмоний тарбия" дарси олий тоифадаги ўқитувчига берилади. Акси бўлса, буни тескариси.

🟣Эътибор беринг, дарс соатларини тақсимлашда фақатгина ўқитувчининг малака тоифаси эмас бошқа кўрсатгичлари ҳам инобатга олинади. Бу мактабдаги ўқитувчиларнинг қандай турдаги ютуқларга эришганига боғлиқ. Бу ерда ҳам фақатгина ўқитувчининг тоифаси бўйича дарс тақсимоти мисол тариқасида келтирилмоқда.

🟣Умуман олганда «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом талаблари бўйича ким юқори устунликка эга бўлса, бошланғич синфлардаги "Жисмоний тарбия" фани айнан ўша ўқитувчига берилади.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

Huquqshunos xizmati

14 Sep, 15:33


@Huquqshunos_xizmati: 81-савол

Никоҳдан олдинги мол- мулк эр хотин ўртасида бўлинадими?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📖 Оила кодекси 23-моддасига мувофиқ эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Ушбу қоидага кўра сиз турмуш қурганингиздан кейин орттирилган ҳар қандай мулк сизларнинг умумий мулк ҳисобланади.

☝️Демак, никоҳдан олдинги эр-хотин номига олинган мол-мулк умумий мулк ҳисобланмайди, шу сабабли, эр хотин ажрашганда никоҳдан олдинги эр хотин мол мулки бўлинмайди

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati