✅ Тизимни созлаш функционалига Кредит баҳолаш тизими қайдномалари учун Якуний назоратнинг муҳимлик параметри қўшилди.
Бунда:
👉 1) Муҳимлик параметри байроқчаси ўрнатилган:
Бунда қайдномада ОН ва ЖН йиғиндиси ЯНга кириш учун етарли бўлиб (камида 3 баҳога етарли бўлса ҳам) аммо ЯН бали етарли бўлмаса Умумий балга "0" қиймат чиқарилади ва имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади. Агар ЯН бали ҳам етарли бўлса у ҳолда Умумий балга ОН+ЖНга ЯН балини ҳам қўшиб чиқаради ва баҳони аниқлайди.
❗️Бу ҳолат кўпроқ ОН ва ЖН учун ажратилган баллар йиғиндиси 60 дан катта бўлган ОТМларда фойдаланилиши мумкин.
👉 2) Муҳимлик параметри байроқчаси ўчирилган:
Бунда қайдномада ОН ва ЖН баллар йиғиндиси ЯНга кириш учун етарли бўлиб, ЯНдан етарли бал олмаганда Умумий балга фақат ОН+ЖН балини чиқаради. Агар ЯН бали ҳам етарли бўлса у ҳолда Умумий балга ОН+ЖНга ЯН балини ҳам қўшиб чиқаради ва баҳони аниқлайди.
#ХЕМИС #Қайднома
Миллий консультант