HEMIS_University (@hemis_university)の最新投稿

HEMIS_University のテレグラム投稿

HEMIS_University
14,070 人の購読者
369 枚の写真
54 本の動画
最終更新日 06.03.2025 17:33

類似チャンネル

QARSHI SHAHRI HOKIMLIGI
4,950 人の購読者

HEMIS_University によってTelegramで共有された最新のコンテンツ

HEMIS_University

04 Mar, 14:54

6,297

Баҳолаш қайдномасида якуний назоратнинг муҳимлик даражаси

Тизимни созлаш функционалига Кредит баҳолаш тизими қайдномалари учун Якуний назоратнинг муҳимлик параметри қўшилди.

Бунда:

👉 1) Муҳимлик параметри байроқчаси ўрнатилган:
Бунда қайдномада ОН ва ЖН йиғиндиси ЯНга кириш учун етарли бўлиб (камида 3 баҳога етарли бўлса ҳам) аммо ЯН бали етарли бўлмаса Умумий балга "0" қиймат чиқарилади ва имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади. Агар ЯН бали ҳам етарли бўлса у ҳолда Умумий балга ОН+ЖНга ЯН балини ҳам қўшиб чиқаради ва баҳони аниқлайди.

❗️Бу ҳолат кўпроқ ОН ва ЖН учун ажратилган баллар йиғиндиси 60 дан катта бўлган ОТМларда фойдаланилиши мумкин.

👉 2) Муҳимлик параметри байроқчаси ўчирилган:
Бунда қайдномада ОН ва ЖН баллар йиғиндиси ЯНга кириш учун етарли бўлиб, ЯНдан етарли бал олмаганда Умумий балга фақат ОН+ЖН балини чиқаради. Агар ЯН бали ҳам етарли бўлса у ҳолда Умумий балга ОН+ЖНга ЯН балини ҳам қўшиб чиқаради ва баҳони аниқлайди.

#ХЕМИС #Қайднома
Миллий консультант
HEMIS_University

04 Mar, 13:16

8,287

Баҳолаш қайдномаларини PDF форматда юклаб олиш

Хемис дастурида Кредит баҳолаш тизимининг баҳолаш қайдномаларини QR-код билан тасдиқланган ҳолда PDF форматда юклаб олиш имконияти қўшилди.

Бунда:

👉 1) Ўқитувчи томонидан қайдноманинг Сақлаш тугмаси босилганда қайдномага киритилган баллар сақланади, умумий баллар ҳисобланади ва қайдноманинг PDF формати шакллантирилади.

👉 2) Чоп этиш тугмаси босилганда қайдноманинг QR-код билан тасдиқланган PDF файли юкланади. QR-код орқали ҳам қайднома файлини юклаб олиш мумкин.

❗️Баҳолаш қайдномаси тизим томонидан автоматик рақамланади, масалан 999-102 / 2024-6 / 2
Бунда:
👉999-102 - факультетнинг тизимдаги ID коди
👉2024-6 - назорат ўтказилган йил ва семестр рақами
👉2 - қайднома тартиб рақами

#ХЕМИС #Қайднома
Миллий консультант
HEMIS_University

04 Mar, 13:01

8,189

Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.61 02.03.2025й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Қайта ўқиш / Талабани бириктириш функционалида танланадиган фанлар рўйхатида ўқув режасининг ҳам номини кўрсатиш имконияти қўшилди;

2) Апелляцияга нисбатан академик ёзувга бал ва баҳоларни кўчириш функционали такомиллаштирилди, агар апелляцияда баҳоси бўлса фаннинг қайдномадаги баҳоси академик ёзувга кўчиришда автоматик мувофиқлаштирилади;

3) Сўровнома функционалига ўтказилган сўровномалар натижаларини экспорт қилиш имконияти қўшилди. Сўровнома функционалининг Натижа саҳифасида сўровномада берилган жавоблар қийматларини яхлитлаш амалга оширилди;

4) Таълим шаклининг иккинчи олий кундузги турида ўқийдиган талабаларига ҳам стипендия тайинлаш имконияти қўшилди;

5) Тизимни созлаш функционалининг Хемис интеграция бўлимига Мобил ва бот дастурлари учун Student API интеграция функцияларини ўчириб қўйиш имконияти қўшилди;

6) Хемис тизимига Сертификат фанлари, Сертификат тоифаси, Сертификат турлари ва Сертификат даражалари классификаторлари қўшилди;

7) Хемис тизимидаги кредит баҳолаш тизимига оид барча баҳолаш қайдномалари QR-код билан тасдиқланган ҳолатда PDF форматда чиқариш имконияти қўшилди;

8) Кредит баҳолаш тизимидаги барча баҳолаш қайдномаларида Якуний назорат учун ажратилган балнинг ихтиёрий қийматини қабул қиладиган имконият қўшилди;

9) Тизимни созлаш функционалига Якуний назорат муҳимлигини белгилаш параметри қўшилди. Параметр ўрнатилган ҳолатда ЯНдан ўтиш бали олинмаса умумий бал 0 га тенглаштирилади акс ҳолда ОН балига ЯНга қўшилиб умумий балга чиқарилади.

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
HEMIS_University

06 Feb, 13:39

58,883

https://youtu.be/xSCARU7vCco
#ma'lumotnoma
#myhemis
#talaba
HEMIS axborot tizimida o'qish joyidan ma'lumotnoma olish

🌐hemis.uz 🌐my.hemis.uz

📢HEMIS axborot tizimi telegram kanali

💬HEMIS axborot tizimining telegramdagi guruhi
HEMIS_University

04 Feb, 10:46

13,649

https://youtu.be/AQLLlqQkQiU

#stipendiya
#myhemis
#talaba
HEMIS axborot tizimida talabalar stipendiyasini bekor qilish

🌐hemis.uz 🌐my.hemis.uz

📢HEMIS axborot tizimi telegram kanali

💬HEMIS axborot tizimining telegramdagi guruhi
HEMIS_University

24 Jan, 14:38

52,841

https://www.youtube.com/watch?v=73GVI9KYzNA

#shaxsiygrafik
#myhemis
#talaba
HEMIS axborot tizimida talabalar profilidan chaqiruv qog'ozini yuklab olish.

🌐hemis.uz 🌐my.hemis.uz

📢HEMIS axborot tizimi telegram kanali

💬HEMIS axborot tizimining telegramdagi guruhi
HEMIS_University

12 Dec, 04:56

31,108

Стипендия баённомаси функционали такомиллаштирилди.

Хемис тизимининг Стипендия баённомаси функционали биллинг тизими билан боғланди.

❗️Энди стипендияларни белгилаб бўлгандан сўнг, стипендия баённомасини келишишдан олдин, баённомадаги стипендияларни биллингга текширишга юбориб тасдиғини олиш керак, акс ҳолда ишларни давом эттириб бўлмайди

👉1) Амал майдонидаги кнопкани босиш орқали баённомадаги стипендиялар биллингга текшириш учун юборилади.

👉2) Billing Status майдонида натижа кузатилади, бу майдондаги маълумотлар стипендияларнинг текшириш натижасини кўрсатади.

👉3) Агар Биллингда тасдиқланди статуси келса унда бённомани келишиш ишларини ва ундан кейинги амалларни бошлаш мумкин.

👉4) Агарда Рад этилди статуси кўринса у ҳолда талаба сони устига босиб хато бўлган стипендиялар тузатилади ва яна қайтадан биллингга текширишга юборилади.

5) Қолган буйруқ яратиш, уни келишиш ва стипендияни юбориш амаллари ўз жойида қолган.

#ХЕМИС #Стипендия
Миллий консультант
HEMIS_University

12 Dec, 04:42

23,521

Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.27 12.12.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Эълонлар ва янгиликларни киритиш ҳамда талаба ва ходимлар эътиборига етказиш функционали қўшилди (Эълонлар / Эълонлар ва янгиликлар

2) Талаба профилига шахсий қайднома, ундаги фанлар ва баҳоларини кўриш функционали қўшилди

3) Илмий фаолият менюсидаги илмий ва услубий ишлар, интеллектуал мулк ва илмий фаолият тўғрисидаги функционаллар Раҳбарият ролига ҳам имконли қилинди.

4) Стипендия модули такомиллаштирилди, стипендия баённомадаги стипендияларни биллингга юбориш ва текшириш имконияти қўшилди.

5) Тизимни созлаш функционалидаги ОН ва ЖН назоратлар натижаларини киритишни чеклаш параметридан фойдаланишга рухсат берилди

6) Давомат статуси функционалидан фойдаланиш вазирлик буйруғи асосида Декан ва Регистратор офис ролларига қайтарилди

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
HEMIS_University

02 Dec, 06:18

41,788

Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.25 30.11.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Хемис тизимига талабаларга нисбатан қўлланилган интизомий жазоларни киритиш ҳамда талабага тақдим қилиш учун Талаба ҳаракати менюсига Интизомий чора функционали қўшилди

2) Хемис тизимининг ходимлар ва талаба профилларига талабаларнинг шахсий ва ўқув маълумотларини ҳамда унга нисбатан қўлланилган барча буйруқ маълумотларини тақдим қилувчи Талаба резъюмеси функционали қўшилди

3) Хемис тизимининг Тизимни созлаш функционалида ОН ва ЯН балларини киритишга рухсат бериш параметрлари блокланди

4) Хемис тизимидаги рейтинг қайдномаларга баҳо киритиш муддати регламентга биноан назорат ўтказилган санасидан кейин 5 кун этиб белгиланди

5) Хемис вазирлик тизимига верификация базаси ва функционали ҳамда интеграция АПИ функциялари қўшилди

6) Хемис ОТМ тизимида маълумотларни верификация қилиб текшириш ва верификация базасидан ўқишга кириш балларини олиш функционали қўшилди

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
HEMIS_University

01 Nov, 13:30

34,849

Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.19 01.11.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Хемис тизими ходимлар ва ўқитувчилар профилининг авторизация формасида паролни очиб кўриш имконияти қўшилди

2) Хемис тизимининг администратор ролини бошқариш ва созлаш такомиллаштирилди

3) Талабаларнинг ўқишини кўчиришда анкета ва академик маълумотларини бир отмдан бошқасига кўчириш функционли ишлаб чиқилди

4) Домен номлари ўзгарганда топшириқлар линклари билан боғлиқ камчиликлар тузатилди

5) Шахсий қайднома функционалидаги семестрлар билан боғлиқ хатолик тузатилди

6) Хемис тизими талаба профилининг авторизация сахифасида паролни очиб кўриш имконияти қўшилди

7) ОН ёки ЖН учун берилган тест кўринишдаги топшириқларнинг натижалари талабаларга топшириқ муддатидан сўнг кўринадиган қилинди.

8) Юкламаларни шакллантиришдаги аудиториядан ташқари машғулотлар классификаторини синхронизация қилиш муаммоси тузатилди