Hadis Oyat | حدس ايات 📚 @hadis_oyatt Channel on Telegram

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

@hadis_oyatt


~•Hadislar Oyatlar 📚
~•Hayoti Hikoyalar 🧕
~•Qiroatlar 🎧
~•Hikmatli so'zlar 🌺
~•Hadis va Oyat kanali siz bilan 🫀


Fikr va Murojat uchun:

Hadis Oyat | حدس ايات 📚 (Uzbek)

Salom! Siz Hadis Oyat kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda siz eng so'nggi hadislar va oyatlar bilan tanishishingiz mumkin. Kanalimizda hayoti hikoyalar, qiroatlar, hikmatli so'zlar va boshqalar jamlangan. Sizga eng zamonaviy va ma'qullar bilan taqdim etiladigan kanalimizga aziz do'stlar davlatlar, bu zo'r imkoniyatdan foydalaning. Hadis va Oyat kanali siz bilan! Agar savollaringiz yoki takliflaringiz bo'lsa, bizga @Hadiss_Oyatt_bot orqali murojaat qilishingiz mumkin. Muhim ma'lumotlar va foydali matnlar haqida sizga xabardor bo'lish uchun kanalimizga obuna bo'ling va biz bilan birga hadislar va oyatlar dunyosida safar qiling. Rahmat! 🌺

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 18:03


🌙 Хайрли тун Азизларим!!!


Шароб ҳаром, шинни ҳалол,
Иккиси ҳам узум суви...

Кибр ҳаром, виқор ҳалол,
Иккиси ҳам инсон хулқи...

Қобил золим, Ҳобил мазлум,
Иккиси ҳам инсон насли...

Жаннат ҳақ, жаҳаннам ҳақ,
Иккиси ҳам йўл охири...

Ё Роббий! Атрофимдаги ёмондан 
ёмон хулқдан, ёмон наслдан, ёмон оқибатдан Ўзинг асра..!

Яхши дам олинг азизларим..

Эртагача ҲАЙР, АЛЛОҲНИНГ панохида бўлинг...

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 16:01


Agar ba'zan sababsiz qalbingiz siqilsa, bilingki ruhingiz Allohning zikrini istamoqda..📿

Kanalga ulanib oling😊👆

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 13:55


Жума кунида шундай вақт борки...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло Жума сурасида бундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир» (9-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуёш чиққан кунннинг энг яхшиси жума кунидир, чунки у кунда Одам алайҳиссалом яратилган, у кунда жаннатга киритилган ва у кунда жаннатдан чиқарилган ва қиёмат ҳам жума куни бўлади”.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васаллам: “Жума кунида бир вақт борки, бирор мусулмон намоз ўқиб турган ҳолда ўшанга тўғри келиб қолиб, Аллоҳдан яхшилик сўраса, унга буни албатта беради”, деганлар.

Жума кунининг бир қанча одоблари бўлиб, уларга ҳар бир мўмин банда амал қилмоғи лозим:

1. Ғусл қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ким жума куни таҳорат олса, қандаям яхши. Аммо кимки ғусл қилса, янада афзалдир!”.

2. Мисвок ишлатиш, сочни ёғлаб парваришлаш, хушбўйлик сепиш.

3. Энг яхши ва тоза либосларни кийиш.

4. Масжидга шошилмай, зикр айтиб юриб бориш.

5. Одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаслик.

6. Каҳф сураси ўқиш.

7. Дуолар қабул бўладиган вақтни ғанимат билиш. Уламолар ушбу вақт ҳақида 2 хил фикр билдиришган.


Биринчиси – қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир;
Иккинчиси – бу соат имом хутба айтиши билан жума намози тугагунга қадар бўлган вақт орасидадир.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади”, деганлар (Имом Байҳақий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД.

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 13:51


"Яхшилик қил- сени тушунишмаса ҳам...
Яхшилик улаш- гарчи сенга қайтмаса ҳам!
У ерда ҳам, бу ерда ҳам яхшилик уруғини эк...
У яхшиликдан барча баҳра олсин!
Нимадир учун яхшилик қилма...
Қалбинг поклиги учун яхшилик қил!
Кимдир ёмонлик билан
жавоб қайтарса...
Аллоҳнинг олдида сенинг юзинг ёруғ-уники эмас...

Мавлоно Румий



Оқшом хайрли бўлсин қадрлигим...

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 09:25


​​‌ ‌ «ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ШАРОФАТИ...

Бир куни Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу) жуфти ҳалоллари билан уйнинг деразаси ёнида ташқарига қараб ўтирган эканлар. Шу маҳал бир- икки кулимсираб қуйибдилар. Буни кўрган аёллари ҳайрон бўлиб, кулишлари сабабини сўрабди. Имом Раббоний ( қуддиса сирруҳу):
- Бир одам кўчани кесиб ўтаётган эди шайтон унг тарафидан яқинлашди, шунда одам ёнидаги фаришта шайтон бошига бир тушурди. Шайтон қочиб одамнинг бошқа томонидан унинг қалбига вас-вас солмоқчи бўлди, ҳалиги фаришта яна бошига қараб солди. Шайтон олдидан ҳам яқинлашмоқчи бўлди, лекин яқинлаша олмади, - дедилар. Аёллари қизиқиб:
- Нега бундай бўлди? - деб сўрабди.
Имом ҳазрат:
- Бу муборак инсон уйидан кўчага чиққанида «Оятал курсий»ни ўқиб чиққан экан. «Оятал курсий» унинг атрофини деворга ўхшаб ўраб олибди, - деб жавоб берибдилар.

Имом Раббоний (қуддиса сирруҳу), «Мукошафати ғайбия»

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 09:23


Оятал Курсийни хар куни ўқишликни ажрлари.

√ «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

√ «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

√ «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

√ “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 07:51


Кишиларга яхшилик илиниш.

©Ҳусайнҳон Яҳё Абдулмажид.

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 07:39


Қулоқ, бурун ва киндикни тештириш

САВОЛ:
Ассалому алайкум, Одинахон опа! Қулоқни иккита тештириш мумкинми? Бурун ва киндикни-чи?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Қулоқни иккита тештириш жоиз. Бурун ва киндикни тештириш бизнинг одатларга ҳам, одобларга ҳам тўғри келмайди. Бошқа қавмнинг ишини қилсак, ўшалардан бўлиб қоламиз.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ.
«Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби, 1-жуз.

#Савол_жавоб

©BintuSodiq

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 05:10


Билимингизни оширинг

С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Ж.Пешин намози.
С.Одам алайҳиссаломдан Нуҳ алайҳиссалом давригача бўлган оралиқ вақт қанча?
Ж.Ўн аср.
С.Ҳамма оятида Аллоҳнинг исми зикр қилинган сура қайси?
Ж.Мужодала сураси.
С.Қайси оятда араб ҳарфларининг барчаси ишлатилган?
Ж.Фатҳ сурасининг охирги оятида.
С.Инсонни Дажжол фитнасидан асрайдиган ўнта оят қайси?
Ж.Каҳф сурасининг аввалги ўнта ояти.
С.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўрганишни тавсия қилган сура қайси?
Ж.Нур сураси.
С.Мерос ҳукмлари келган сура қайси?
Ж.Нисо сураси.
С.“Кичик Нисо сураси” деб номланган сура қайси?
Ж.Талоқ сураси.
С.“Мунжия” (нажот берувчи) деб номланмиш сура қайси?
Ж.Мулк сураси.
С.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳунинг исломга киришларига сабаб бўлган сура қайси?
Ж.Тоҳо сураси.
С.Расуллулоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам: “Ким қиёматни кўзи билан кўрмоқчи бўлса ўқисин", деб айтган суралари қайси?
Ж.Таквир, Инфитор, Иншиқоқ суралари.
С.Қайси саҳобийдан фаришталар ҳам ҳаё қилар эди?
Ж.Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳудан.
С.Қориларнинг саййиди деб ном олган саҳобий ким?
Ж.Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу.
С.Байтул маъмур қаерда жойлашган?
Ж.Осмонда.
С.Халойиқ ичида энг охири ўладиган ким?
Ж.Ўлим фариштаси.
С.Жаннатнинг энг олий даражаси қайси?
Ж.Фирдавс.
С.Таровиҳ намозига одамларни жамлаган ким?
Ж.Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу.
С.Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта фарзандлари бўлган?
Ж.Еттита.
С.Жаннат хазинабонининг исми нима?
Ж.Ризвон.
С.Дўзах хазинабонининг исми нима?
Ж.Молик.
С.Жаннатнинг нечта эшиги бор?
Ж.Саккизта.
С.Дўзахнинг нечта эшиги бор?
Ж.Еттита.
С.Аъроф нима?
Ж.Аъроф – жаннат билан дўзах ўртасидаги аросат жой.
С.Аъроф эгалари қаерга тушади, жаннатгами ёки дўзахга?
Ж.Жаннатга тушадилар.
С.Ҳикмат берилган, пайғамбарлик берилмаган киши ким?
Ж.Луқмони ҳаким.
С.Бир куни рўза тутиб, бир куни оғзи очиқ юришни одат қилган пайғамбар ким?
Ж.Довуд алайҳиссалом.
С.Дарахтни ичига яширинганда арралаб ўлдирилган пайғамбарнинг исми нима?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Душманининг қўлида тарбияланиб катта бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Мусо алайҳиссалом.
С.Бешикда гапирган ва ҳозиргача тирик бўлган пайғамбар қайси?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.“Мен икки қурбонлик қилинган зотларнинг ўғлиман” деган пайғамбар қайси?
Ж.Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам.
С.Марям алаҳиссаломни ўз кафиллигига олган пайғамбар қайси?
Ж.Закариё алайҳиссалом.
С.Нуҳ алайҳиссаломнинг аҳлидан нажот топмаган икки киши ким?
Ж.Хотини ва ўғли.
С.Масиҳи Дажжолни ўлдирадиган пайғамбар ким?
Ж.Исо алайҳиссалом.
С.Муҳаммад алайҳиссаломнинг туяларининг исми нима эди?
Ж.Қасво.
С.Тўфондан сўнг Нуҳ алайҳиссаломнинг кемалари қаерда қўнди?
Ж.Жудий тоғига, Ашуро куни.
С.Ейиш мумкин бўлган, аммо сотиш мумкин бўлмаган таом қайси?
Ж.Қурбонлик гўштидан тайёрланган таом.
С.Башарият тарихида энг олисга қилинган сафар қайси?
Ж.Исро ва Меърож.
С.Сидратул мунтаҳо нима?
Ж.Еттинчи осмондаги буюк дарахт.
С.Муқаддас руҳ ким?
Ж.Жаброил алайҳиссалом.
С.Жаброил алайҳиссаломнинг қанотлари нечта?
Ж.Олти юзта.
С.Исо алайҳиссалом қаерда туғилганлар?
Ж.Фаластинда Байти Лаҳмда.
С.Қавмини ўттиз йил динга даъват этган, аммо бирорта ҳам киши имон келтирмаган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Қайси пағамбарлар уйланмай бўйдоқ ўтишган?
Ж.Яҳё ва Исо алайҳиссаломлар.
С.Кўз ўнгида аёлини фаришталар куйдириб юборган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳиссалом.
С.Саждада турган ҳолида боши чопилган пайғамбар қайси?
Ж.Яҳё алайҳиссалом.
С.Қиёмат кунида хотинидан қочадиган пайғамбар қайси?
Ж.Лут алайҳссалом.
С.Жаннат аҳлининг ёши неча ёшда бўлади?
Ж.Ўттиз уч ёшда.
С.Қиёмат куни одамлар орасида биринчи ҳукм қилинадиган масала қайси?
Ж.Ноҳақ тўкилган қонлар.
С.Биринчи бўлиб фитна туфайли ўлимни орзу қилган зот ким?
Ж.Юсуф алайҳиссалом.
С.Жаннат аҳлининг саййидалари ким?
Ж.Хадича бинт Хувайлид, Фотима бинт Муҳаммад алайҳиссалом, Марям бинт Имрон ва Фиравннинг аёли Осиё розияллоҳу анҳунна.
С.Биринчи бўлиб соатни жорий қилган ким?
Ж.Нуҳ алайҳиссалом, кемада намоз вақтларини аниқлаш учун.
С.Каъбанинг ичида нозил бўлган оят қайси?
Ж.Нисо сурасининг 58-оятиb.

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 01:55


🥹🥹🥹

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 01:38


#Ҳадис

Аллоҳнинг зикри ила қалбларингиз ором топсин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Поклик имоннинг ярмидир. “Алҳамдулиллаҳ” мезон (тарози)ни тўлдиради. “Субҳаналлоҳ” ва “Алҳамдулиллаҳ” ер ва осмон ўртасини тўлдиради.

Имом Муслим ривояти.

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 01:38


#Ҳадис

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди»,
- дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”.

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 01:28


___Бомдод намози нима
биласизми?

___Аллохнинг тонгги йуқламасида "мен хам борман" дейиш.))

#МашаАллох

___"Тақобаллоху минна ва минкум".
Аллох биз-у сиздан
(ибодатларимизни) қабул қилсин.🤲

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 01:21


Мухаммад Ал Курди:

وَقَضَىٰ رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًاۚ إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِندَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُل لَّهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُل لَّهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا

Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! (Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси — ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси — ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, деганидир.)

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُل رَّبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт.


(Исро сураси 23-24-оятлар)

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

21 Nov, 01:17


#Бисмиллаҳ.

🌥 🍁 Ассалому алайкум ва рохматуллоху ва барокатуҳ.

🌱ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!🌱

Тонг саҳардан дуо айлаб
Сизни бир бор йўқладим.
Уйингизга файз - барокот
Хотиржамлик тиладим..
Тунда - кунда хеч кетмасин
Дилингиздан таборак.
Сиз мен учун азиз инсон
Гўзал шу тонг  муборак!

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

20 Nov, 18:09


Ё Роббим, шундай юрак бергинки, - тош отсалар гул отайин!
Ё Роббим, шундай иймон бергинки, - қабрда тинч ётайин!
Ё Роббим, шундай ҳаёт бергинки, - ибодатим ҳар он қилайин!
Ё Роббим, шундай муҳаббат бергинки, - Ишқингда куяйин!
Ё Роббим, шундай кўз ёш бергинки, - гуноҳларим ювайин!
🍂
Офият тилайман қадрлигим...

Хайрли тун яқиним Аллоҳ панохида бўлинг. 🤲

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

20 Nov, 15:50


#Ҳадис

КЕЧАСИ БЕДОР БЎЛИШ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: «Уларнинг ёнбошлари ўрин-тўшакка етмайди».
(Сажда сураси, 16-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Кечалари қоим бўлингиз! Зеро, кечаси туриш сизлардан аввалги солиҳларнинг одатларидан эди. У Парвардигорингизга яқин қилади. Ёмонликларнинг мағфират бўлишига олиб келади ва ярамасликлардан қайтаради».
Имом Термизий ривояти.

Ҳасан Басрий айтадилар: «Кечасида туриб ўқилган намоздан ҳам оғирроқ ибодатни билмайман». Ундан сўрашди: «Нима учун кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари одамлар орасида энг гўзалидир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга Ўз нуридан инъом этади».

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

20 Nov, 15:49


Bismillahir rohmanir rohiym

Abu Zarr roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: "Ey Allohning Rasuli, meni (biror joyga) boshliq qilmaysizmi?" dedim. U zot qo'llari bilan yelkamga qoqib, so'ng shunday dedilar: "Ey Abu Zarr, sen zaifsan, u (boshliqlik) esa omonatdir. Bu narsa Qiyomat kuni uni haqli ravishda olib, zimmasidagini ado etganlardan boshqalarga xorlik va nadomat boʻladi".

📋 Sahihi Muslim

Hadis Oyat | حدس ايات 📚

20 Nov, 15:45


Ё Роббим!

©Ҳусайнҳон Яҳё Абдулмажид.