Canal Dr. Mamajanova Azizaxon @endokrinolog_preventage en Telegram

Dr. Mamajanova Azizaxon

Dr. Mamajanova Azizaxon
20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор👩‍⚕️

Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув!

@konsultatsiya_murojaati


♥️💉Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эри
4,380 Suscriptores
472 Fotos
207 Videos
Última Actualización 01.03.2025 04:54

Canales Similares

FATIMAH SCHOOL
8,357 Suscriptores
Nutriciolog.Shahlo
5,910 Suscriptores

Интегратив медицина: Замонавий ёндашув ва эндокринология

Интегратив медицина, жамиятда соғлиқни сақлашга алоҳида эътибор беришни талаб қилган замонларда муҳим аҳамият касб этмоқда. У, замонавий тиббий методлар ва анъанавий амалларни бирлаштириш орқали беморларнинг соғлиғини яхшилашни мақсад қилади. Тиббиётнинг эндокринология соҳаси эса инсон организмида гормонларнинг миқдори ва фаолиятини ўрганиш билан боғлиқ, бу эса соғлиқка муҳим таъсир кўрсатади. Д-р Мамажанова Азизахон, 20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор сифатида, беморларга замонавий ёндашувлар ва гигиеник услублар орқали муолажалар таклиф этади. Унинг мақсади, беморларга гормон ва антибиотикларсиз касалликнинг сабабларини тушуниш, улардан халос бўлиш ва умумий соғликни яхшилашга ёрдам беришдир.

Интегратив медицина нима?

Интегратив медицина, замонавий тиббий кўрсатмаларни анъанавий методлар билан бирлаштириб, беморларнинг умумий соғлиғини яхшилашни мақсад қилади. У, турли хил муолажалар, яхши овқатланиш, жисмоний фаоллик ва эмоционал саломатликни бирлаштиришга асосланган.

Интегратив медицина, соғлиқни сақлашнинг интегратив ва индивидуал ёндашувларини таклиф қилиб, касалликнинг энг асл сабабларини аниқлашга ёрдам беради. Бу метод замонавий тиббнинг имкониятларини анъанавий маслаҳатлар ва муолажалар билан биргаликда олиб боради.

Д-р Мамажанова Азизахоннинг тажрибаси қандай?

Д-р Мамажанова Азизахон 20 йилдан ортиқ тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктордир. У, эндокринология соҳасида мукаммал билимларга эга бўлиб, беморларга индивидуал ёндашув орқали ёрдам беради.

Унинг тажрибаси, замонавий тиббий усуллар билан биргаликда анъанавий тиббиётни ҳам қамраб олган. У, беморларнинг гормонал муаммоларига эътибор берар экан, уларнинг умумий соғлиғига ҳам таъсир қилади.

Тиббий муолажаларда гормонларнинг роли қандай?

Гормонлар инсон организмининг нормал фаолияти учун жуда муҳимдир. Улар метаболизм, овқат ҳазм қилиш, иммун тизими ва бошқа кўплаб жараёнларни бошқаради.

Агар организмда гормонлар миқдори нормадан четлашса, бу соғлиқда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Эндокринологлар айнан шундай ҳолатларни аниқлаб, уларни тузатиш юзасидан муолажалар таклиф этадилар.

Интегратив медицинада антибиотиклардан фойдаланиш мумкинми?

Интегратив медицинада антибиотиклардан фойдаланиш, беморнинг ҳолатидан келиб чиқиб амалга оширилади. Ушбу муолажаларда анъанавий тиббий усуллар билан биргаликда альтернатива усулларни ҳам ҳисобга олиш керак.

Беморлар антибиотикларга эҳтиёж сезса, интегратив докторлар уларни бевосита аниқ ва масъулиятли фойдаланишга ёрдам берадилар. Антибиотиклар, асосан, инфекцияларни даволаш учун фойдаланилади.

Интегратив медицина билан касалликларни профилактика қилишнинг афзалликлари қандай?

Интегратив медицина касалликларнинг профилактикасига алоҳида эътибор беради. У, организмнинг барқарорлигини сақлаш ва функционал фаоллигини оширишга қаратилган услубларни таклиф этади.

Беморлар интегратив медицинанинг профилактик ёндашувлари орқали ўз соғлиғини яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш бўйича самарали натижаларни кўришлари мумкин.

Canal de Telegram Dr. Mamajanova Azizaxon

Dr. Mamajanova Azizaxon - bu endokrinolog va integrativ doktor. U 20 yillik tajribaga ega, uning kanalida soglik-salomatlik so'g'li zamonaviy yo'ndashuv haqida ma'lumotlar topishingiz mumkin. Endokrinologiya va integrativ tibbiyot sohasida mutaxassis bo'lgan Dr. Mamajanova Azizaxon, kasallik sabablari, ulardan hormon, antibiotiksiz shifolashga erishishingiz mumkin. U shifokor, sog'lom turmush va sog'liqni saqlash uchun zarur bo'lgan har bir narsani o'rganishga va amalga oshirishga intilgan. Agar siz endokrinologiya, integrativ tibbiyot va sog'liqni saqlash haqida ko'proq bilishni xohlaysiz, Dr. Mamajanova Azizaxon kanaliga obuna bo'ling va so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling!

Últimas Publicaciones de Dr. Mamajanova Azizaxon

Post image

Ифтор – фақат овқатланиш учунми?

Ифторлик дейилганид кўпчиликнинг кўз олдига мўл-кўл дастурхон, турфа таомлар ва узоқ давом этадиган зиёфатлар келади.

Лекин аслида, ифтор – бу ибодатнинг бир қисми, нафақат очликни босиш, балки жисмоний ва руҳий покланиш жараёни ҳамдир.
Шундай экан, ифторни қандай ўтказиш керак?
Кўп овқат ейиш шартми? Қандай маҳсулотлар фойдали?
Келинг, буларнинг барчасига жавоб топамиз!

Суннатга мос ифтор – энг мукаммал ифтор

Рўза тутиш нафақат очлик ва чанқоқни ҳис қилиш, балки танани ёмон одатлардан халос қилиш учун ҳам берилган неъматдир. Шунинг учун, оғиз очганда Пайғамбаримиз (с.а.в.) тавсия қилган оддий лекин фойдали услубга амал қилиш лозим:
Ҳурмо ёки илиқ сув билан оғиз очиш.
Бу ошқозонни овқат ҳазм қилишга тайёрлайди.
Тахминан 800 мл илиқ сув ичиш.
Бу организмни тозалашга ёрдам беради ва токсинлар таъсирини камайтиради.
Оғиз очгач, шом намозини ўқиш.
Бу тана ва руҳиятга енгиллик бағишлайди. Намоздан кейин эса, ошқозон овқатни ҳазм қилишга тайёр бўлади.

Меҳмон кутсак, нима тайёрлаш керак?

Кўпчилик ифторликда меҳмон чақирганда ёки меҳмонга борганда фақат таом ҳақида ўйлайди: "Қайси таомни пиширсам экан?", "Нечта хил овқат бўлса яхши?" Лекин энг муҳими – соғлом ва енгил овқатланиш.
Чунки ифторнинг мақсади – ибодат қилиш учун куч тўплаш, ошқозонни тўлдириш эмас.
Oвқатни шошилмай, аста-секин ейиш. Чунки тез ейилган овқат яхши ҳазм бўлмайди, ошқозонга ортиқча юк тушади ва организмга стресс олиб келади.

Ифтор пайтида нималар ейиш керак?

Фойдали маҳсулотлар:

Бульон ва суюқ овқатлар.
Сабзавотли салатлар (майонезсиз!) – ҳазм жараёнини яхшилайди.
Резавор мевалар (анор, ўрик, маймунжон ва бошқалар) – иммунитетни мустаҳкамлайди.
Эчки сути ёки табиий йогурт – фойдали бактериялар билан танани тўйинтиради.
Ошқовоқ – ошқозон учун энг фойдали маҳсулотлардан бири.
Ози миқдорда ёғ – фойдали ёғларни организмга етказиб беради.

Нималардан тийилиш керак?

Сомса, манти, ёғли гўшт – организмга ортиқча юк туширади.
Ширинликлар ва газланган ичимликлар – ҳазм қилиш тизимини чарчатади.
Ҳаддан ташқари иссиқ овқат ва кўп ейиш – ошқозонга зарар етказиши мумкин.

❗️Агар кечаси оғир овқат истеъмол қилсак, кундузи организмни тозалаш учун қилган ҳаракатларимиз бекорга кетади!

Демак, ифторлик – бу нафақат овқатланиш, балки хотиржамлик ва қувонч манбаи ҳамдир.
Шу сабабли дастурхондагина таомларни эмас, ўзимизни назорат қилишни ўрганишимиз керак.
Қанча енгил ва тўғри овқатлансак, шунча бардам бўламиз ва ибодатимизга кўпроқ эътибор бера оламиз.

Унутманг! Рўза – бу фақат очлик эмас, балки нафсни тарбиялаш санъати ҳамдир.

@endokrinolog_preventAge

28 Feb, 14:00
2,630
Post image

Тўғри Саҳарлик Қилишни Ўрганамиз!

Саҳарлик — бу Рамазон ойида кундалик овқатланишнинг муҳим қисми. Уни эътиборсиз қолдириш ёки нотўғри саҳарлик қилиш – кун давомида чарчоқ ва сусткашликка сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун саҳарликни соғлом ва тўғри ташкил қилиш муҳим!

Кўпчилик саҳарликка шошилиб, тез-тез овқатланиб, ифторга эса ортиқча таомлар тайёрлаб, ҳаддан ташқари овқат истеъмол қилади. Бу эса ошқозонга оғирлик туширади, ҳазм қилиш тизимига босим юклайди ва ибодат қилишда ноқулайлик туғдиради. Саҳарликка жуда оч қолмаслик ва осонгина уйғониш учун овқатланиш тартибига амал қилиш зарур. Аҳир танамиз бизга омонат-ку!

Саҳарликдан олдин танани тайёрлаш:

📍Саҳарликдан олдин организм ўзининг табиий детокс (тозалаш) жараёнини ўтказади. Бундай вақтда жигар ва ўт пуфаги токсинларни ажратиб чиқаришга тайёр туради. Шу сабабли саҳарликдан 1 соат олдин уйғониб, 800 мл илиқ сув ичиш тавсия этилади. Бу ҳазм қилиш тизимини уйғотиб, танани саҳарликка тайёрлайди.

Саҳарлик учун тўғри таомлар👇

Соғлом ёғлар – Улар узоқ давом этадиган тўқлик ҳиссини таъминлайди ва организмга энергия беради. Масалан: табиий сарийёғ, зайтун мойи, дудланган қўй ёғи.

Оқсиллар (протеинлар) – Балиқ, гўшт, тухум организм учун зарур бўлган аминокислоталарни етказиб беради ва қон босимини меъёрда ушлаб туради.
(Оқсилларни ҳазм қилиш учун ошқозон шираси яхши ишлаб чиқиши керак. Агар ошқозон муаммоси бўлса, овқатдан олдин лимон суви ёки олма сиркаси ичиш тавсия этилади.)

Мураккаб углеводлар – Улар энергия манбаи бўлиб, узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради. Масалан: гречка, перловка каби.

Клетчатка (толалар) – Ичак флорасини яхшилайди ва соғлом микробиотани қўллаб-қувватлайди.

Хўш нотўғри саҳарлик нималарга олиб келади?

Кўпчилик саҳарликда ширинликлар, оқ унли маҳсулотлар (булка, торт, джем, блинчик) истеъмол қилади. Бундай маҳсулотлар:
Ошқозон ости безига ортиқча юк бўлади.
Қондаги шакарни кескин ошириб, тез оч қолишга сабаб бўлади.
Танага қувват эмас, фақат вақтинчалик тўқлик ҳиссини беради.

Ҳадисда ҳам:
"Инсон тўлдирадиган энг ёмон идиш – унинг ошқозонидир," — дейилган.

📌 Саҳарлик учун тавсия этилган меню

• 2 бўлак ёғли қази
• Қора нон ва табиий сарийёғ
• Пишлоқ
• Гречка ёрмаси
• Икра

Муҳим: Суннатга мувофиқ овқатланиш тартибига риоя қилиш лозим. Яъни, ошқозонни уч қисмга бўлиш керак: 1 қисми овқат, 1 қисми сув, 1 қисми эса ҳаво учун бўш қолдирилиши лозим. Шунингдек, ҳар бир луқмани камида 35 марта чайнаш тавсия этилади. Унутманг, тиш фақат оғзингизда бор, ошқозонда эмас! Луқма қанчалик майдаланган тушса, шунча осон хазм бўлади. Ваааа узоқ чайнаганда одам озгина овқатга хам тўяди (озмоқчи бўлганлар учун лайфхак😉)

Агар организмни ҳозирдан тўғри озиқлантириш ва тозалаш одатини йўлга қўйилса, Рамазон ойида қувватли бўласиз ва ибодатлар осон кечади, иншаАллоҳ!

Ушбу маслаҳатларни яқинларингизга улашинг ва баракали Рамазон учун ҳозирдан тайёргарликни бошланг!

@endokrinolog_preventAge

28 Feb, 09:03
7,283
Post image

Жигар – табиий фильтр! Уни тоза ва соғлом сақлаш сирларини биласизми?


Жигар – организмнинг “лабораторияси”! У ҳар куни 500 дан ортиқ функцияни бажаради: қон тозалайди, токсинларни чиқаради ва ёғларни парчалайди. Аммо нотўғри овқатланиш, стресс ва зарарли одатлар уни чарчатиб қўйиши мумкин.

Сиз жигарингиз соғлом ишлаётганини қандай билишингиз мумкин?
Агар терингиз тиниқ, кайфиятингиз аъло ва ҳазм қилиш тизимингиз яхши ишлаётган бўлса – демак, жигар ҳам хурсанд! Агар аксинча бўлса, уни тозалаш ва соғлом сақлаш вақти келди!

Жигарни тозалашнинг 6 табиий усули👇

1⃣ Сув – энг арзон ва фойдали тозаловчи!
Кунига 1,5–2 литр оддий сув ичинг. Айниқса, эрталаб оч қоринга ичилган илиқ лимонли сув жигарни уйғотади ва токсинларни ҳайдаб чиқаради.

2⃣ Жигар севган таомларни танланг!
Жигар шунчаки "фастфуд" эмас, балки авокадо, брокколи, исмалоқ, сабзи, зайтун ёғи каби маҳсулотларни ёқтиради!
‼️ Ҳар куни камида битта яшил маҳсулот истеъмол қилинг!

3⃣ Кўпроқ ҳаракатланинг!
Жисмоний фаоллик жигарни ортиқча ёғдан тозалайди. Кунига 10 000 қадам юриш ёки енгил машқлар қилиш жигар фаолиятини яхшилайди.

4⃣ Жигар детокс ичимликларидан фойдаланинг!
Табиий шарбатлар: лавлаги + сабзи + лимон, грейпфрут + кўк чой, занджабил + олма – жигар учун супер ичимликлар!

5⃣ Зарарли одатлар – жигар душмани!
Спиртли ичимликлар
Газланган ичимликлар ва ортиқча шакар
Ёғли ва қовурилган таомлар
Чекиш ва стресс

6⃣ Сифатли уйқу
Жигар тунда 23:00–02:00 орасида энг фаол ишлайди. Шунинг учун кеч соат 11 гача ухлашга ётиш жигарни янгилашга ёрдам беради.


📌 Тасаввур қилинг, сиз бутун кунингизни уй тозалашга бағишладингиз. Ҳар бир бурчак ялтирайди, ҳавоси тоза, ҳамма нарса ўз жойида. Аммо бироз вақт ўтмай, кимдир кириб, ҳамма жойни тартибсиз қилиб, чанг-тўзонга беласа — бу ҳолатда қандай ҳис қиласиз?
Албатта, ёқимсиз, ҳатто асабийлашишингиз ҳам мумкин.

Худди шундай, жигар ҳам организминимиздаги "тозалик қўриқчиси". У кун давомида меҳнат қилиб, қонимизни зарарли моддалардан тозалайди, биз эса кечаси оғир ва зарарли таомларни истеъмол қилиб, уни ортиқча юк билан қийнаймиз. Унга ҳам ёқимсиз, оғирлик қилади, безовталанади. Шунинг учун жигарга ҳам эътибор бериш, унга тинч ишлаши учун имконият яратиш лозим.


Агар жигар соғлом бўлса, бутун организм қувват билан тўлиб-тошади! Шундай экан, унга эътибор беринг ва дўст бўлинг!

@endokrinolog_preventAge

28 Feb, 04:57
2,750
Post image

ХОМИЛАДОРЛАР УЧУН ЭНГ МУҲИМ 8 ТА ВИТАМИН!


Хомиладорлик – аёл организми учун катта синов. Бу даврда чақалоқнинг соғлом ривожланиши ва онанинг ўзини яхши ҳис қилиши учун витаминлар жуда муҳим!

Қуйидаги рўйхат билан танишинг. 👇
1⃣ Фолий кислотаси (энг яхшиси фолиновая кислота
) – чақалоқнинг асаб тизими ва мияси ривожланиши учун энг муҳим.
(Исмалоқ, брокколи, авокадо, ясмиқ, банан, тухум сариғи)

2⃣ Темир
сақловчи махсулотлар – камқонликнинг олдини олади, онанинг чарчоқ ҳиссини камайтиради ва чақалоқни кислород билан таъминлайди.
(Қизил гўшт, жигар, анор, олма, нўхат, қора шоколад). Эътибор беринг темирли ПРЕПАРАТ демаяпман, сабаби хомиладорликда қон кўпайтирувчи дорилар ичишга қаршиман (критик холат бўлмаса агар).

3⃣ Кальций – хомиланинг суяк ва тиш ривожланиши учун зарур, онанинг суякларини мустаҳкамлайди.
Сут ва сут махсулотлари (қатиқ, творог, пишлоқ,бодом, кунжут, брокколи)

4⃣ D витамини – кальцийни яхши сўрилишига ёрдам беради, иммунитетни мустаҳкамлайди.
(Тухум, балиқ ёғи, лосось, қўзиқорин, қуёш нури). Қўшимчасига 2000ЕД ичиб турсангиз бўлади.

5⃣ Омега-3 ёғ кислоталари –
чақалоқнинг мияси ва кўриш қобилияти ривожланиши учун фойдали.
(Балиқ, ёнғоқ, чия уруғи, зағир ёғи)

6⃣ Витамин C – иммунитетни кучайтиради, темирнинг яхши сўрилишига ёрдам беради.
(Киви, лимон, апельсин, қизил қалампир, қулупнай)

7⃣ Витамин A – чақалоқнинг юраги, кўзлари ва тўқималари ривожланишига ёрдам беради.
(Сабзи, ширин картошка, қовоқ, жигар, яшил баргли сабзавотлар)

8️⃣ Ва албатта ЙОД! Энг ками 200мкг. Бу профилактик доза. Агар сизда буқоқ билан муаммолар бўлса докторингиз анализларингизга қараб кўтариб беради.
Болам ақилли бўлсин десангиз, йодга хушёр туринг, канда қилмай ичиб юринг😌

📌 Муҳим маслаҳат! Витаминларни табиий маҳсулотлардан олиш энг фойдали! Хомиладорлик даврида рационингизни тўғри шакллантириш ва қўшимча витаминлар истеъмол қилиш борасида шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

@endokrinolog_preventAge

27 Feb, 05:24
2,898