Dr. Mamajanova Azizaxon (@endokrinolog_preventage) Kanalının Son Gönderileri

Dr. Mamajanova Azizaxon Telegram Gönderileri

Dr. Mamajanova Azizaxon
20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор👩‍⚕️

Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув!

@konsultatsiya_murojaati


♥️💉Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эри
4,380 Abone
472 Fotoğraf
207 Video
Son Güncelleme 01.03.2025 04:54

Dr. Mamajanova Azizaxon tarafından Telegram'da paylaşılan en son içerikler


Организмигизни душман эмас, дўст билан озиқлантиринг!

Ёғли fast-food, газли ичимликлар ва ширинликларга кўникиб қолганмисиз? Афсуски, бу маҳсулотлар ошқозон ости безини шикастлаши мумкин.

Хўш, нима қилиш керак?

📌 Ошқозон ости безининг соғлом ишлашини тиклаш учун бир нечта муҳим усуллар мавжуд. Бу усуллар унинг фаолиятини яхшилаш, яллиғланишни камайтириш ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

1⃣ Тўғри овқатланиш режими

Ошқозон ости бези ҳаддан ташқари юкланмаслиги учун парҳез муҳим аҳамиятга эга.

Фойдали маҳсулотлар:👇

Сабзавот ва мевалар (янги ёки буғда пиширилган)
Ёғсиз оқсиллар (товуқ, балиқ, творог, тухум)
Тўлиқ дон маҳсулотлари (гречка, сули ёрмаси)
Фойдали ёғлар (зайтун мойи, авокадо, ёнғоқлар)

🍽 Овқатланиш тартиби:
✔️ Ҳар 3-4 соатда оз-оздан енгил овқатланиш
✔️ Кечки пайт оғир овқат емаслик, ошқозон ости безига дам бериш

2⃣ Овқат ҳазм қилиш ферментларини қўллаб-қувватлаш

Агар ошқозон ости бези яхши ферментлар ажратмаса, овқат ҳазм қилиш қийинлашади. Шу сабабли, табиий ферментларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш ёки махсус фермент қўшимчаларини қабул қилиш фойдали бўлиши мумкин.

Ферментларга бой маҳсулотлар:

Ананас (бромелайн ферменти бор)
Лимон (ошқозон шираси ишлаб чиқарилишини яхшилайди)
Кефир ва қатиқ (ичак микрофлорасини яхшилайди)

3⃣ Сув ичишни унутманг!

Ошқозон ости бези учун тоза сув жуда муҳим. У ферментлар ишлаб чиқариш жараёнини қўллаб-қувватлайди ва яллиғланишнинг олдини олади.

•Кунига камида 1,5-2 литр тоза сув ичиш керак!
Қаҳва ва чойни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.

4⃣ Жисмоний фаоллик ва стрессни камайтириш

Ошқозон ости безининг ишлашига стресс ва ортиқча вазн салбий таъсир қилади.

✔️ Ҳар куни 30 дақиқа юриш
✔️ Енгил югуриш ёки сузиш
✔️ Йога (ички аъзоларни яхшилаш учун фойдали)
✔️Нафас олиш машқлари
✔️ Етарли уйқу (камида 7-8 соат)
✔️ Табиатда сайр қилиш

5⃣ Шифокор назоратидан ўтиш

Агар ошқозон ости бези билан боғлиқ муаммолар бўлса, тиббий текширувлардан ўтиш муҳим. УЗИ (ультратовуш) ва қон таҳлиллари орқали унинг ҳолатини аниқлаш мумкин.

Агар ушбу тавсияларга амал қилсангиз, ошқозон ости безингиз сиздан миннатдор бўлади ва умрингиз сўнгигача сизга хизмат қилиб беради!

https://t.me/endokrinolog_preventAge

Ошқозон ости бези: ички “двигатель ”ингиз ҳақида биласизми?

Тасаввур қилинг, сизда жуда муҳим, аммо деярли кўринмас бир двигатель бор. У ҳар куни тинимсиз ишлайди, таомларингизни ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу двигатель – ошқозон ости бези. Кўпчилик уни фақат ҳазм қилиш жараёни билан боғлайди, аммо унинг роли янада кенгроқ! У танангиздаги энг нозик мувозанатни сақловчи органлардан бири бўлиб, инсулинни ишлаб чиқаради ва шу орқали қон шакарини бошқаради. Лекин унга нотўғри муносабатда бўлсангиз, у ишдан чиқиши турган гап!


Аслида, ошқозон ости бези – қорин бўшлиғида жойлашган кичик, лекин жуда кучли орган. У иккита асосий вазифани бажаради:
Ҳазм қилувчи ферментлар ишлаб чиқаради.
Инсулин ишлаб чиқаради.
Бу гормон қондаги шакар миқдорини бошқариб, танангизга энергияни тўғри тақсимлашга ёрдам беради.
Агар ошқозон ости бези тўғри ишламаса, бу қандли диабет, ҳазм муаммолари ва ҳатто панкреатит каби хавфли касалликларга олиб келиши мумкин.

Ошқозон ости безига нима зарар етказади?

Бу органингизга эътибор бермасангиз, у аста-секин “ўз ишдан кетиш аризасини” ёзиши мумкин. Бунга сабаб бўлувчи омиллар: 👇

Ширинлик ва зарарли овқатлар – Кўп шакар истеъмол қилиш ошқозон ости безини ҳаддан ортиқ ишлашга мажбур қилади. Натижада у чарчайди ва қандли диабет хавфи ортади.

Тез овқатланиш ва ёғли таомлар – Ошқозон ости безига оғир юк тушиб, ҳазм жараёни ёмонлашади. Бу эса безнинг яллиғланиши (панкреатит) га олиб келиши мумкин.

Стресс ва асабийлик – Доимий стресс ошқозон ости безининг ишини издан чиқариб, қон шакарининг нотеккис бўлишига сабаб бўлади.

Алкоголь ва чекиш – Бу зарарли одатлар безнинг тўқималарини аста-секин емириб, унинг нормал ишлашига халал беради.

Дори воситалари – Айрим антибиотиклар ошқозон ости безига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин.

Камҳаракат турмуш тарзи – Жисмоний фаолият етишмаслиги метаболизмнинг секинлашишига олиб келиб, диабет ва семириш хавфини оширади.

Ошқозон ости бези сиз билан ҳеч қачон "гаплашмайди" – у шунчаки тинимсиз ишлайди. Аммо унга тўғри муносабатда бўлмасангиз, у аста-секин зарар кўриб, саломатлигингиз ёмонлашишига олиб келади. Агар сиз соғлом овқатлансангиз, стрессни камайтирсангиз ва ёмон одатлардан воз кечсангиз, ошқозон ости бези узоқ йиллар давомида сизнинг содиқ ёрдамчингиз бўлиб қолади.

Агар у зарар кўрса, уни тиклаш мумкинми? Қандай қилиб ошқозон ости безини соғлом ҳолатига қайтариш мумкин?


Бу ҳақда келаси постимизда! Қизиқ бўлса, реакция босинг ва кузатиб боринг! 🔥

@endokrinolog_preventAge

Орада #отзыв қўйиб туришга қарор қилдим🥰

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ЯХШИМИСИЗ
МАН АЗИЗА ОПАНИ ЛЕЧЕНИЯ ЛАРИНИ ОЛИБ, КАЙТА КУРИККА КИРДИМ, АЛХАМДУЛИЛЛАХ, НАТИЖАЛАРИМ ЗУУР, АЛЛОХГА БЕХИСОБ ШУКУР
ОЛДИНГИ САФАР КЕЛГАНИМДА ШИКОЯТЛАРИМ КУП ЭДИ, БОШ ОГРИГИ, УРНИМДАН ТУРГАНИМДА БОШИМ АЙЛАНИБ КУЗИМ ОЛДИ КОРОНГУЛАШИБ КЕТАРДИ, КУЧЛИ ХОЛСИЗЛИК БОР ЭДИ, ШУЛАРНИНГ БАРЧАСИДАН КУТУЛДИМ, ИЧ КОТИШИДАН ХАЛОС БУЛДИМ, АЛХАМДУЛИЛЛАХ🤲, ТЕРИМДА, ЮЗИМДА, УЗГАРИШЛАР БУЛДИ, ТИНИКЛАШГАН, ЭНЕРГИЧНЫЙ БУПКОГАНМАН. ТЕЗ ТЕЗ САЛГА ШАМОЛЛАБ КОЛАРДИМ, ХОЗИР АЛХАМДУЛИЛЛАХ ЯХШИМАН.
АЗИЗА ОПА СИЗГА ЧУКУР МИННАТДОРЧИЛИГИМНИ БИЛДИРМОКЧИМАН, АДМИН КИЗЛАРИЗГА ХАМ КАТТАКОН РАХМАТ, АЛЛОХ РОЗИ БУСИН🤲🤲🤲, ИНСОНЛАРГА ЖУДА КАДРЛИ БУЛГАН, БЕБАХО НЕЪМАТ САЛОМАТЛИКНИ УЛАШИШДАН ЧАРЧАМЕЛА, АЛЛОХ КИЛГАН ЯХШИЛИКЛАРИЗНИ АЖРИНИ БЕРСИН🤲🤲🤲
ШУ БУГУН ЖУДАЯМ КАЙФИЯТИМ КУТАРИЛИБ, ХУРСАНД БУПКЕТДИМ
КАТТАКОН РАХМАТ🙏🙏😍🥰😍😍

Assalomu alaykum Aziza opa. Men qabulingizga Sentabrda kirgandim. Oktabrdan licheniyani olib boshladim. Alhamdulillah Juda yaxshi, sogʻliğimda muammolar bor edi. Hayzim oʻz vaqtida kelyapti , eng

muhimi energiyaga toʻlaman🥰.

Sovuq tushishi bilan Shamollardim , bu Safar deyarli umuman Grip,

yoʻtal , isitma boʻlmadim
😍.

Oldinlari Kayfiyatim yoʻq edi , hozir

kayfiyatim yuqori , stressdan

chiqqanman, qabziyat ham

yoʻqolgan Har narsaga xafa boʻb

qolmidigan boʻlganman
,

Tanishlarim ham aytishadi oʻzgargansan Oldingidek energiyasiz emassan deyishadi 🥹
Rahmat Alloh rozi boʻlsin Aziza opa, ilmingiz ziyoda boʻlsin, har doim sogʻ boʻling Sizni Alloh uchun yaxshi koʻramiz ,Xalqimiz uchun harakatdasiz doim🌷💗😍☺️🤗

Турли касалликларда рўза тутиш!

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тўғри бажарилган рўза организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради, ичак ва метаболизм тизимини яхшилайди ҳамда ёшартирувчи таъсир кўрсатади.

Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳар бир инсон танаси ўзига хос. Бир кишига фойдали бўлган нарса бошқасига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли, рўза тутишда шахсий соғлиғингизни ҳисобга олиш ва тўғри овқатланиш тартибини танлаш жуда муҳим.

Рўза Тутишда Эътибор Бериш Керак Бўлган Ҳолатлар👇

1⃣ Ичак саломатлиги ва рўза

Кўпгина касалликларнинг илдизи ичак билан боғлиқ. Агар сизда ичак муаммолари бўлса, рўза тутиш жуда фойдали бўлиши мумкин. Лекин ичаклар яхши ишлаши учун:
Суяк шўрва истеъмол қилиш керак – бу ичак деворларини тиклайди.
Ошқозон учун оғир бўлган маҳсулотларни камайтириш зарур.
Озиқ-овқатни секин-секин рационга киритиш лозим.

Ичаклари заиф одамлар рўзадан сўнг овқатланишда эҳтиёт бўлиши керак. Биринчи навбатда, енгил овқатлар (шўрва, сабзавотлар) истеъмол қилиб, сўнг секин-секин ёғ ва оқсил миқдорини ошириш тавсия этилади.

2⃣Қандли диабет ва рўза

Қандли диабетга чалинган инсонлар учун рўза қийин бўлиши мумкин. Лекин тўғри овқатланиш тартиби билан бу жараён организмга фойда келтиради. Агар сиз диабет билан яшасангиз:

✔️ Врач билан маслаҳатлашиб, рўза тутиш мумкин ёки йўқлигини аниқланг.
✔️ Қондаги қанд миқдорини доимий назорат қилинг.
✔️ Ёғга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг – бу инсулинга сезувчанликни оширишга ёрдам беради.
✔️ Шакар ва углевод миқдорини камайтириш муҳим.


3⃣Аутоиммун касалликларда рўзанинг фойдаси:

Аутоиммун касалликлар билан яшайдиган одамлар учун рўза жуда фойдали, чунки у иммун тизимини тартибга солишга ёрдам беради.
Шу билан бирга, қуйидаги маҳсулотларни рациондан чиқариш тавсия этилади:

Шакар
Сут маҳсулотлари
Глютен ва ун маҳсулотлари
Тухум

Бундай беморлар ўсимлик чойларидан фойдаланиши мумкин. Айниқса, ялпиз чойи ва куркума чойи яллиғланишга қарши табиий дори ҳисобланади.

Куркума чойи рецепти:
1 чой қошиқ куркума
1 чой қошиқ занжабил (имбир)
1 чимдим қора мурч
1 чимдим долчин (корица)
1 чой қошиқ лимон суви
1 стакан қайнатилган сув
(Бу чой нафақат ичак фаолиятини яхшилайди, балки иммун тизимини ҳам мустаҳкамлайди)

4⃣Ўт қопи муаммолари ва рўза

Агар сизда ўт тошлари бор ёки ўт қопи олиб ташланган бўлса, рўза тутишда қуйидагиларга эътибор беринг:

✔️ Бир вақтнинг ўзида кўп овқат еманг.
✔️ Овқат ҳазм қилишни енгиллаштириш учун табиий ўт дамламаларини истеъмол қилинг.
✔️ Аллoхол, хофитол каби ўт суюқлигини яхшиловчи воситаларни қабул қилиш мумкин.
✔️ Ўт йўлларида спазм (сиқилиш) бўлса, магний истеъмол қилиш фойдали.



📌Рўза – организмни тозалаш ва соғломлаштиришнинг энг табиий усулларидан биридир. Лекин уни ҳар бир инсон ўзининг соғлиғи ва шахсий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда тутиши лозим.

@endokrinolog_preventAge

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида рўза: фойдали ёки зарарли?

Аллоҳ бизга қийинчилик эмас, енгилликни хоҳлайди. Агар рўза аёлнинг соғлиғига ёки чақалоқнинг ривожланишига зарар етказса, вақтинча тутмасликка рухсат берилган. Аммо бу қарор шахсий хохиш билан эмас, мусулмон шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши керак.
Кўпчилик ҳомиладор аёллар:
"Боламга керак бўлади!" – деб, кун давомида 5-6 маҳал овқатланишга одатланишади.
Аслида эса, муҳим нарса – овқатланишнинг сони эмас, балки унинг сифати ва озуқа таркиби! Бола учун муҳим бўлган нарса оддий овқат эмас, балки керакли витамин ва минераллар.

🟢 Ҳомиладор аёллар қачон рўза тутиши мумкин?

Ҳомиладорликнинг илк босқичида, (йўлдош ҳали тўлиқ шаклланмаганда) рўза тутиш мумкин. Чунки бу даврда бола онанинг танасидаги мавжуд озуқа моддалардан озиқланади.

Эмизикли аёлларга келсак, агар она кучли чарчоқ, бош айланиши ёки сут камайиши каби ҳолатларни сезса, рўзани кейинроқ қазо қилиш яхшироқ.

🍽 Рўза тутаётган ҳомиладор ва эмизикли аёллар қандай овқатланиши керак?

•Ҳомиладор ва эмизикли аёллар овқатланиш режимини тубдан ўзгартириши шарт эмас, балки уни янада фойдали таркибга асосланган ҳолда шакллантиришлари лозим.

Керакли маҳсулотлар:

1⃣Гўшт маҳсулотлари – саҳарликда 100-150 грамм қўй, от ёки курка гўшти истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу танани етарли миқдорда оқсил ва темир билан таъминлайди.
2⃣Тоза, соф икра – ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун фойдали омега-3 манбаи бўлиб, ҳужайраларни янгилаш ва боланинг тўғри ривожланиши учун муҳимдир.
3⃣Ёғли маҳсулотлар қўй ёғи, от ёғи, жизза истеъмол қилиш энергия беради, сутни тўйимли қилади ва бола тез-тез оч қолишини олдини олади.
4⃣Тухум – оқсил ва D витамини манбаи.

Нималардан сақланиш керак?

Дуккакли маҳсулотлар – таркибидаги айрим моддалар темир ва кальций сўрилишига халал бериши мумкин.
Магиз (ёнғоқ, бодом, писта) – агар аутоиммун касалликларингиз бўлса, истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Углеводлар (ортиқча нон, ширинликлар, қандли маҳсулотлар) – қондаги глюкоза даражасини тез тушириб, очлик ҳиссини кучайтиради ва ҳомиладорлик диабети хавфини оширади.
Газланган ичимликлар ва ортиқча чой/кофе – танани сувсизлантиради ва кальций сўрилишини пасайтиради.


📍Рўза – бу танани тозалаш ва иродани мустаҳкамлаш воситаси. Аммо ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўзининг ва чақалоқнинг саломатлигини биринчи ўринга қўйиши керак.

Агар сиз кучсизланиш, бош айланиши, ортиқча чарчоқ ёки чақалоқнинг кам эмиши каби ҳолатларни сезсангиз, рўза тутиш қарорини қайта кўриб чиқиш лозим.

Энг муҳими – шифокор билан маслаҳатлашиш ва нотўғри овқатланиш натижасида танангизни заифлаштириб қўймаслик!

@endokrinolog_preventAge

Ўтини олдирган, ўтида тоши бор, анемия, қандли диабети бор беморлар рўзаси хақида хам айтиб ўтаман👌🏻

🌙 Нега рўзанинг биринчи кунида бош оғрийди, холсизлик бўлади ёки кўнгил айнийди?

Нима учун бу ҳолатлар айнан биринчи куни кузатилади?
Бунинг асосий сабаби – организмнинг табиий детокс жараёнини бошлаши. Рўза тутиш натижасида тана токсинлардан тозаланишни бошлайди ва бу жараён ички аъзоларимизга таъсир қилади.

Детокс нима ва у қандай ишлайди?

📍Детокс – организмдаги зарарли токсинлардан халос бўлиш жараёни.
Тана токсинларни асосан тўртта йўл билан чиқаради:
✔️Ошқозон-ичак тизими – қаттиқ моддалар ва ёғда эрийдиган токсинларни чиқаради.
✔️Буйраклар – сувда эрийдиган токсинларни чиқаради.
✔️Нафас йўллари – газ ҳолатидаги токсинларни йўқ қилади.
✔️Тери – агар юқоридаги тизимлар ҳаддан ташқари юклама олса, токсинлар тери орқали ҳам чиқиб кетади (акне, турли тлшмалар, хидли тер)


Рўза даврида танамиз табиий тозаланиш жараёнини бошлайди, аммо унга ёрдам беришимиз керак.

Рамазон ойида бундай кўнгилсизликларни бошдан кечирмаслик учун 1 хафта олдин куйидагиларни килиб , узингизни қўллаб-кувватланг :👇

Иссиқ сув ичиш – (буни одатга айлантирсангиз янада яхши)организмнинг чиқинди моддаларни тезроқ йўқотишига ёрдам беради. Айниқса, саҳарлик ва ифторлик оралиғида етарли миқдорда суюқлик ичиш муҳимдир.

Ҳижома қилиш – лимфа тизимини тозалашга ёрдам беради ва токсинлар тўпланиб қолган жойлардан чиқарилади.

Табиий сорбентлар истеъмол қилиш –(7кун истеъмол килинади)организмдаги зарарли моддаларни ўзига сингдириб, уларни чиқариб юборади. Масалан:

Фаоллаштирилган кўмир (уголь)
•Лактофил
•Псиллиум (сули толалари)
•Литавит
•Расторопша (силимарин)
– жигар фаолиятини яхшилайди.

Ошқозонни тайёрлаш учун ўт чойлари ичиш – масалан, календула чойи. Уни овқатланишдан 20 дақиқа олдин ичиш тавсия этилади. Рамазоннинг биринчи ҳафтасида бу чой ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди ва токсинларни чиқаришга ёрдам беради.
Укроп уруғи – ошқозон-ичак тизимини тинчлантиради ва яллиғланишнинг олдини олади.


Рамазонга хали вакт бор! Шундай экан, детокс жараёнини айнан рўзадан бошламасдан, ундан 7-10 кун олдин бошласак, ресурсларимиз детоксга эмас, ибодатга сарфланади!

Бу тавсияларга амал қилиб, Рамазон ойида нафақат руҳий покланиш, балки танамизни ҳам токсинлардан тозалашга эришамиз. Шу билан бирга, энергиямиз ошади ва ўзимизни енгил ҳис қиламиз.

Рамазон ойини саломатлик билан қарши олайлик!


Кейинги пост хомиладор ва эмизикли аёллар рўзаси хақида бўлади ин шаа Аллох🌹

@endokrinolog_preventAge

Рамазоннинг сири нимада?!

Рамазон ойида нафақат қалбимиз покланади, балки организмимиз
ҳам чуқур тозаланиш ва янгиланиш жараёнидан ўтади.

Тасаввур қилинг, уйингизда ортиқча буюмлар йиғилиб, чанг босиб ётибди. Сиз эса уларни вақт-вақти билан саралаб, кераксизларини ташлаб, янгилаб турасиз. Акс ҳолда, уй тартибсиз ва тор кўриниб қолади, тўғрими?
Худди шундай жараён табиатда ҳам бор. Кузда дарахт барглари ерга тушиб, чириб йўқ бўлгани каби, танамиз ҳам кераксиз чиқиндилардан халос бўлиб, янгиланишга интилади!

Лекин бу сеҳрли тизим доимо яхши ишлайвермайди! Ундан максимал фойда олиш учун тўғри шароит яратиш керак.🙌
Бундай шароит эса рўза тутилганда, яъни Рамазон пайтида бўлади!
Шунингдек, танамизда зарарли токсинлар, эскирган ҳужайралар ва ишламаётган оқсиллар йиғилиб қолади. Тана эса бу "мусор"дан қутулиш учун аутофагия деб номланувчи махсус тизимни ишга туширади.

Аутофагия қандай ишлайди?

Ҳужайралар ичида аутофагосома деб номланувчи “тозаловчи капсула” бор. У зарарли моддаларни ўзига ютади. Кейин лизосома деган яна бир “махсус ёрдамчи” унга қўшилади ва ичидаги барча зарарли элементларни парчалаб, йўқ қилиб юборади.

Агар аутофагия бўлмаса (рўза тутмасак) нима бўлади?!

⚠️ Организм ўз кучини иммунитетга эмас, токсинларга қарши ишлатади.

⚠️ Токсинлар ҳужайралардан ташқарига чиқиб, тўқималарда тўпланади.

⚠️ Рецепторларнинг сезувчанлиги бузилади ва келажакда сурункали касалликлар юзага келади.

⚠️ Эскирган ҳужайралар тўпланиб қолади, дефектли митохондриялар кўпаяди, организм ўзини ўзи янгилай олмайди.

Бу нимага олиб келади?

Қариш жараёни тезлашади!
Тананинг янгиланиши тўхтайди – худди эски кийимларингизни янгисига алмаштирмай, йиллар давомида кийгандек!
• Энг ёмони – аутоиммун касалликлар пайдо бўлиши! Нотўғри шаклланган оқсиллар организмда тўпланиб, иммунитет тизимини нотўғри ишлашга мажбур қилади.

Аллоҳнинг буюк ҳикмати!

Бизнинг танамизни яратган Аллоҳ уни қандай тўғри ишлатиш ҳақида инструкция ҳам берган. Ва бу инструкциянинг бир бўлими – Рўза тутиш!

Рўза тутиш (интервал очлик) аутофагия жараёнини тезлаштиради.
Саҳарлик ва ифторлик орасидаги вақтда тана дам олади, ортиқча овқат ҳазм қилишга куч сарфламайди ва ички тозалаш жараёни бошланади.

Натижада:

1️⃣ Тана ўзини ички ресурслар билан тиклайди.
2️⃣ Эскирган ҳужайралар йўқ қилинади.
3️⃣ Иммунитет мустаҳкамланади.
4️⃣ Ўзингизни енгил ва тетик ҳис қиласиз!


Шундай экан, танамизга дам бериб, руҳан ҳам покланиш учун Рамазон рўзасини тўлиқ тутайлик!
Бу фақат ибодат эмас, балки танамиз учун улкан неъматдир!


@endokrinolog_preventAge