Do'stlar_uz @dostlar_uz_kanali Channel on Telegram

Do'stlar_uz

@dostlar_uz_kanali


Бизнинг каналимизда қуръони карийм тиловатлари, ҳадиси шарифлар, авлиёуллоҳлар ҳаётлари мунтазам бериб борилади.

Бизни кузатиб боринг
t.me/dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz (Uzbek)

Assalomu alaykum! Sizga Do'stlar_uz kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda Qur'oniy karim tilovatlari, hadis-i shariflar, avliyoullohlarning hayotlari muntazam tarzda berib boriladi. Agar siz ham bu ilmiy va ma'naviy boyliklardan foydalanishni istasangiz, Do'stlar_uz kanaliga obuna bo'ling! Ayni paytda, bizning telegram sahifamizni ham kuzating: t.me/dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

15 Jan, 02:59


🎙Шайх Ҳассан Салеҳ.
Сураий ЗУМАР.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

14 Jan, 14:23


Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси барча ватандошларимизни она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик байрами бўлган – “Ватан ҳимоячилари куни” билан муборакбод этади.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимиз ҳаётини янада фаровон ва осмонимизни мусаффо айласин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Do'stlar_uz

13 Jan, 17:06


🎤 Махсум бува рохимахуллох!

#ОШИҚЛАР ила бахам кўринг !

👇👇👇👇👇

🍀🌺🌸🌸🌺🍀

https://t.me/Dostlar_uz_kanali.

Do'stlar_uz

13 Jan, 17:04


​​НЕЧУК ЖОНМАН 😢

НЕЧУК ЖОНМАН, ПАРИШОНМАН, САР ТО ПО АЙБУ НУҚСОНМАН,
ЁМОНМАН, ЙЎЛДАН ОЗҒОНМАН, НА ИНСОНМАН, НА ҲАЙВОНМАН.

АБАС УМРИМНИ ЎТКАЗДИМ, ГУНОҲЛАР ДАФТАРИН ЁЗДИМ,
МАОСИЙ ДАШТИДА ОЗДИМ, ТОПОЛМАЙ ЙЎЛНИ ҲАЙРОНМАН.

АМОЛИМДАН УЁТҚОНМАН, ГУНАҲ ЛОЙИҒА БОТҚОНМАН,
ХУДОЙИМНИ УНУТҚОНМАН, НЕЧУК ДЕРМАН МУСУЛМОНМАН?

ОЛИБ КАСБИ ҲАЛОЛИМ ДЕБ, ҲАҚИ МАРДУМНИ МОЛИМ ДЕБ,
ЕСИН АҲЛИ АЁЛИМ ДЕБ ЮГУРГАН ҚАВЛИ ЁЛҒОНМАН.

АМАЛ УҚБОНИ ДАРКОРИ, БУ ДУНЁДИР ЭКИНЗОРИ,
ҲУСУЛУМ МАЪСИЯТ БОРИ, ГУНАҲ ДАШТИГА ДЕҲҚОНМАН.

БЎЙНИМДА ИШҚИ ТАВҚИ ЙЎҚ, ДИЛИМДА ҲАҚНИ ШАВҚИ ЙЎҚ.
ТИЛИМДА ТАВБА ЗАВҚИ ЙЎҚ, ҒАРИҚИ БАҲРИ ИСЁНМАН.

НЕТАРМАН ГЎР АЗОБИҒА, МАЛОЙИКНИ ЖАВОБИҒА,
ҚИЁМАТНИ ҲИСОБИҒА, ЁМОН ОЛУДА ДОМОНМАН.

ТУРАР МАҲШАРДА ҒОВҒОЛАР, БОШИМДА ҚАНЧА САВДОЛАР,
БЎЛУРМАН АНДА РАСВОЛАР, НА ҚИЛҒУМ АҲЛИ ТУҒЁНМАН.

ҚАНИ ЖАМШИД ТАХТИДА, СКАНДАР БОРМУ БАХТИДА,
МАНАМ ЎТКИНЧИ ВАҚТИДА ГАДОМАН, ГАРЧИ СУЛТОНМАН.

ҚУЛИНГДИРМАН МАНАМ, Ё РАБ, ГУНОҲИМДИН НА ҒАМ, Ё РАБ,
АГАР ҚИЛСАНГ КАРАМ, Ё РАБ, ЗИҲИ МАМНУНИ ЭҲСОНМАН.

ИНОЯТЛИК ИЛОҲИМСАН, ПАНОҲИМ, ТАКЯГОҲИМСАН,
НА ҚИЛСАНГ ПОДШОҲИМСАН, САНГА БЎЙНУМНИ СУНГОНМАН.

ГУНАҲИМ ҲАДДИН ОШТИ, ЛЕК ҒУФРОНИНГГА РОЖИЙМАН,
ҚИЁМАТ ШИДДАТИ ВАҲМИ БИЛАН ТАРСОНУ ЛАРЗОНМАН.

Рожий Раҳматуллоҳи Алайҳ

Илоҳий Ишққа Тўла Қалблар Учун

꧁✿🌺🌸🌸🌺

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

13 Jan, 16:15


"Қарз бераман, фақат ўз вақтида қайтарасиз"

Сиз-чи, қарзингизни қайтаришга улгурдингизми?

Ибрат учун тарқатинг.

👉Хозирги Кунда Шундай Бемехр Таъна Қилувчи Охиратини Куйдирган Оқ Падар Фарзандлар Борки Улардан Хатто Шайтон Ранжийди ,
АЛЛОХ ТАОЛО ўзи Волидамиздан Рози Бўлсин, ИККИ Дунё Бахт Саодатини Офиятини Берсин Илохим Омиин 🤲

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

13 Jan, 15:24


Исломда Ватан тушунчаси | Муҳаммад Исхоқ домла

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://youtube.com/watch?v=utzH6alzBkk&si=r0dsLfcBrs6pcBug

Obuna bo‘lishni unutmang!

Do'stlar_uz

13 Jan, 04:26


وَتَرَى ٱلۡمَلَٰٓئِكَةَ حَآفِّينَ مِنۡ حَوۡلِ ٱلۡعَرۡشِ يُسَبِّحُونَ بِحَمۡدِ رَبِّهِمۡۚ

مشهد مهيب وزفاف رباني لأهل الجنة

Шайх Ҳассан Салеҳ

Сураий ЗУМАР.


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

13 Jan, 03:21


#фото_лавҳалар
#жума_шукуҳи

🕌 Андижон шаҳар "БОШ" (Девонабой) жомеъ масжидида жума шукуҳи

🌐 ☪️ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН УЛАШИНГ

➡️ @islom_mtv

Do'stlar_uz

27 Dec, 07:32


#bir_hadis_sharhi

БАРЧА МЎМИНЛАР ҲАҚҚИГА ДУО

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ:
Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).

Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

27 Dec, 07:31


Инсон организми ва руҳидан энергия оладиган ва энергия берадиган ҳолатлар

Сиз буларни билиш орқали организмингизни зўриқиб ишлашини олдини оласиз. Яқинларингизга ҳам юборинг, билиб олишсин.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

27 Dec, 07:30


ҚАБРДАН ТАРАЛАЁТГАН НУР ВА ЁҚИМЛИ ҲИД

Бир куни Исо алайҳиссалом кетиб турсалар, бир қабрга назарлари тушади. Қабрдан эса кўзни қамаштирувчи нур ва ёқимли ҳид таралиб турган эди. Исо алайҳиссалом буни шундай тарк этишни хоҳламасдан, Аллоҳ таолога қабр эгасини тирилтириб, у билан гаплашишини истаб муножот қилади. Аллоҳ таоло пайғамбарининг бу муножотини қабул қилади. Шу онда қабр икки тарафга очилибди, қараса ичида бир инсон, олдида Жаннатнинг дастурхон очилган, Жаннат меваларидан еб ўтирибди экан. Исо алайҳиссалом таралиб турган муборак ҳидни айнан шу неъматлардан келиб турганини билиб, қабр соҳибига қараб:
— Сен ким бўласан? — деб сўрабди.
— Эй Руҳуллоҳ, сизни яҳудий тоифаси ўлдирмоқчи бўлганларида, сизга қочинг деб хабар берган киши бўламан, — дебди.
— Яхши, бу неъматларга қайси амалларинг туфайли ноил бўлдинг? — деб яна сўрабди Исо алайҳиссалом.
— Бу неъматлар менинг амалим билан берилмаяпти. Дунёда яшаётган менинг бир неварам бор. У ҳар доим менинг руҳимга садақа ва хайрликлар бериб туради. Булар ўша садақаларнинг савобидир. Бу неъмат ва нур ўшалардан. Булар менинг Аллоҳ йўлида яшаётган солиҳ неварамнинг мен учун юбораётган ҳадяларидир, — дейди.
Исо алайҳиссалом қабрдаги одамга қараб туриб:
— Бизга фарзанднинг фойдаларидан хабар бергин, — деб сўрайди.
— Эй Руҳуллоҳ, сиз дунёда нубувват билан билинасиз. Биз эса қабрда дунёда қолдирган солиҳ фарзанд, набираси билан фахрланган, деб таниламиз. Хусусан, жума кечаси бўлганда Аллоҳ таоло солиҳ фарзандимизнинг садақалари, дуолари ва истиғфорлари туфайли бизларга малоикалари орқали нурдан бўлган лаганларда неъматлар эҳсон қилaди. Келган бу неъматлар сабабидан байрам қиламиз. Ҳар кимга фарзандининг юборган садақаси, яхшиликлари миқдорича эҳсонда бўлинади. Ўғли йўқ, неваралари бўлмаган маййитлар, ёки фарзандлари ва қариндошлари бўлса ҳам улардан хайр ва ҳасанотлар олмайдиган маййитлар “Менинг ўғлим йўқ. Менда набираларим йўқ. Шунинг учун мени яхшиликлар билан ёдга олмаяптилар” дейди.
❄️🍃🍃🍃🍃
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ота-онасининг қабрини, жума кунлари зиёрат қилганнинг гуноҳлари афв этилиб, ҳақларини адо қилган бўлади" (Термизий).

"Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума" китобидан.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

27 Dec, 06:59


#Ҳадиси_шариф

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз ва жумадан жумагача ўз ораларидаги (гуноҳ)ларга каффоротдирлар. Модомики, катта гуноҳлар қилинмаган бўлса?!» дедилар.

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Беш вақт намоздан бири ўқилгандан сўнг навбатдагиси келгунича содир бўлган гуноҳлар навбатдаги намоз ўқилгач, ўша намоз туфайли ювилади. Жума намозини ўқиганидан кейин янаги жума келгунича бўлган даврдаги беш вақт намоз билан ювилмай қолган гуноҳлар жума намози билан ювилади. Шу билан бирга, ҳадисда ҳаммаси учун бир умумий шарт зикр қилинмоқда. «Модомики, катта гуноҳлар қилинмаган бўлса». Яъни, беш вақт намоз ва жума намози катта гуноҳлардан бошқа гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлар экан.

•┈┈┈┈•✾•┈┈┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

27 Dec, 06:58


Мухаммад абдуллох қори.
Сураий ҚАХФ.

📚📚📚📚📚
Друзья УЗ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali‌‌

Do'stlar_uz

27 Dec, 06:58


#muftiy_minbari

📹 ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Do'stlar_uz

27 Dec, 06:09


«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

27 - Декабрдан
30 - Декабргача

Бомдод          06 : 15  -  06 : 50
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 15  -  15 : 25
Шом                17 : 00  -  17 : 00
Хуфтон           18 : 35  -  18 : 50.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

27 Dec, 06:00


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Жума куни.

27 - Декабр 2024 й.
26 - Жумодус сони 1446 й.


🌙 💐
Жума муборак! 💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

26 Dec, 17:01


«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

27 - Декабрдан
30 - Декабргача

Бомдод          06 : 15  -  06 : 50
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 15  -  15 : 25
Шом                17 : 00  -  17 : 00
Хуфтон           18 : 35  -  18 : 50.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

26 Dec, 16:59


Макка фатхидан кейин хижрат йўқ

Баҳодиржон домла Рузибоев
Олтинкўл тумани
"Миробод ҳожи"
жоме масжиди имом хатиби.


@ramazonuz_kanal

@at_tavfiquz • @Jiddauz

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

26 Dec, 11:29


ОЯТИ АЛ КУРСИЙ.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Dec, 14:17


#muftiy_minbari

📹 ДИНИМИЗ ТАЪМАГИРЛИКДАН ҚАЙТАРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@at_tavfiquz • @Jiddauz

Do'stlar_uz

25 Dec, 02:41


Қуруқ уй
24 декабря 2024 от Мавлонодан ҳикоялар.

 Остонага тиланчи келди, қаттиқ нон сўради. Уй эгаси жеркиб берди: “Бу ер сенга новвойхонами? Жинни-пиннимасмисан?” Гадо: “Озгина ёғ ҳам бўлади?” деди. “Қассобхонага келдим, деб ўйлаяпсан, шекилли”, деган жавобни олди. “Ҳеч бўлмаса, бир кафт ун бер”, деганида эса яна танбеҳ эшитди: “Тегирмон эмас бу жой!” “Майли, ҳамма нарсадан воз кечдик, бир пиёлагина сув узат”, деди тиланчи. Уй эгаси яна қўполлик қилди: “На ариқ ва на булоқ бошидасан!”
Қисқаси, нондан тортиб кепаккача, нима сўраса ҳам, масхараларга нишон бўлган тиланчи ичкарига кириб, этагини кўтарди. Таҳорат ушатмоқчи бўлди. Уй эгаси шошиб қолди: “Ҳой, нима қиляпсан?” Бу сафар тиланчи овозини кўтарди: “Жим бўл, оғзингни юм, эй виждонсиз кимса! Ичида ҳеч нарса топилмайдиган харобада ҳеч қурса таҳоратимни бузайину енгиллайин. Яшаш буткул имконсиз бўлган бу уй фақат қазойи ҳожатга ярайди”.
Султон қўлидан таом емадинг, ов қилишни ўрганмадинг; зотан, лочин эмассанки, ўлжа ортидан қувсанг; товус эмассанки, ранго-ранг нақшлар билан зийнатланиб, кўзларни қувонтирсанг; тўти эмассанки, сенга қанд тутиб, ширин сўзларингни тингласалар; булбул эмассанки, ўтлоқ, майсазорларда ошиқ каби йиғлаб, нола қилсанг, лолазорларда “чаҳ-чаҳ”лаб сайрасанг; ҳудҳуд эмассанки, хабар ташисанг; лайлак эмассанки, юксакларни ватан тутиб, ин қурсанг. Сен нимасан ўзи? Не иш билан машғулсан? Қай ном билан сотиб олсинлар сени? Қанақа қушсан асли? Сени еркан, отингни нима деб атасинлар?
Қадрингни билмайдиганлар растасидан чиқ, кет, кўтарил. “Аллоҳ сотиб олгай” эҳсонининг дўконига кел. Эскилиги сабабли харидори топилмаган бу матони Ул карам эгаси сотиб олгай. Ул Зот ҳузурида ҳеч бир қалб рад этилмас; чунки савдодан мақсади фойда эмасдир.

✍️Турк тилидан Комила Норимматова таржимаси

Do'stlar_uz

24 Dec, 11:40


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИННИНГ БУРЧИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Do'stlar_uz

24 Dec, 03:45


Муҳаддис Розин ал-Абдарий ўзининг жомеъсида келтиради:

Бемор бўлган киши тоза сувга Фотиҳа сурасини 7марта,
Оятул-Курсини 7марта,
Фалақ ва Нос сураларини 7мартадан ўқисин.
Ўқилган сувни 3кун эрталаб оч қоринга ичсин.
Аллоҳу таоло унга ҳар қандай балодан офият беради.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

24 Dec, 03:27


📹 Abdulbosit qori Qobilov Taroveh namozidan (2023)
👤 #Quron_qiroati

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

24 Dec, 02:32


أَلَم نَشرَح لَكَ صَدرَكَ


Хасан Солеҳ.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

23 Dec, 15:43


ДУОЛАРИНГИЗДА 🤲 🤲 БИЗНИ ХАМ ЭСЛАБ ТУРИНГ.

«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

24 - Декабрдан
26 - Декабргача

Бомдод          06 : 15  -  06 : 50
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 15  -  15 : 25
Шом                17 : 00  -  17 : 00
Хуфтон           18 : 35  -  18 : 50


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

23 Dec, 03:40


"Улуғ мартабаларга рағбатинг бўлса, ҳаромдан четлан".

"Унвонул баён"дан.

«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

24 - Декабрдан
26 - Декабргача

Бомдод          06 : 15  -  06 : 50
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 15  -  15 : 25
Шом                17 : 00  -  17 : 00
Хуфтон           18 : 35  -  18 : 50


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Dec, 15:19


****

«Хожа Аҳрори Валий ҳазратларининг “Волидийя” асарини шеърий йўл билан таржима қилган Заҳируддин Муҳаммад Бобур баъзи матнларни бундай ифода этадилар:

Бу киши соҳиби ҳолот ўлғай,
Мазҳари ушбу камолот ўлғай.


Яъни: “Сен суҳбатдош бўлган у киши маънавий ҳолларга соҳиб бўлсин, ушбу зикр қилинган камолотга мазҳар бўлган – эришган бўлсин”.

Тенгри кўнгулни яратти андоқ,
Бу сифатни анга қотти андоқ;
Ҳамнишин ҳар ким ила бўлса кўнгул,
Суҳбатидин мутаъассир ўлур ул.


“Зотан, Аллоҳ таъоло кўнгилни шундай ҳолда яратган ва шу сифатни унга қўшиб қўйганки, киши ким билан ҳамнишин, суҳбатдош бўлса, кўнгли унинг суҳбатидан таъсир олади».

Бас, дунёда ҳар ким ўз суҳбатдоши ким эканига эътибор қилсин.


Устоз Мирзо Кенжабекнинг «Ёшларга дил сўзларим» китобидан.
«Адабиёт» нашрёти, 2020 й.


📚📚📚📚📚👍
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Dec, 03:04


****
БЕШ НАРСА

Ҳазрати Абу Бакр Варроқ
Термизий раҳматуллоҳи алайҳ
айтдилар:


«Беш нарса борки, ҳамиша сен билан биргадир. Агар шу беш нарсани билсанг, нажот топгайсан ва агар билмасанг, ҳалок бўлгайсан: аввало Аллоҳ таоло, кейин нафс, кейин шайтон, кейин дунё, кейин халқ.

1. Аллоҳ таолога мувофақат қилмоқ – итоат этмоқ ва У неки қилса, уни мақбул кўриб, унга рози бўлмоқ лозим.
2. Нафсга қарши мухолафат қилмоқ лозим.
3. Шайтонга қарши адоват қилмоқ – унга душман бўлмоқ лозим.
4. Дунё(га берилиш)дан ҳазар қилмоқ лозим.
5. Халққа шафқатли бўлмоқ лозим.

Агар шуларни бажарсанг, омонлик топгайсан».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимас
.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Dec, 02:55


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!🌺🍃

ЯКШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
Бугун Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 20-куни.
Милодий 2024 йил 22-декабрь.

Аллоҳ Таоло хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга қут барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!🤲

🌹💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

💐Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

🍀🌿🌺🌸❤️🍀🌿

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Dec, 14:44


Отам қани.

Қўлин очиб дуо қилган.
Ичимдаги дардим билган.
Дуосида ишим жилган.
Мехрибоним отам қани.

Оғир ишлар қилдирмаган.
Уй ишларни билдирмаган.
Ўз нафсини тиндирмаган.
Жонкуярим отам қани.

Уй рўзғорни ғамин еган .
Бор камларни топиб кеган.
Ол болам оловир деган.
Мехрибоним отам қани.

Хар қандай ишларни қилган
Бурчим вазифам деб билган
Машаққатни елка илган.
Мехрибоним отам қани.

Бизга оғир тек тур деган.
Асли ўзига оғир кеган.
Сабр қилиб борин еган.
Мехрибоним отам қани.

Сайфи отанг ахдлик бўлган
Халқ дардида тошиб тўлган.
Дин ғамида ёниб ўлган
Мехрибонинг отанг қани.

Do'stlar_uz

21 Dec, 08:25


Шайх Муҳаммад содиқ Муҳаммад юсуф.

Мурхумларни хақларига дуолар қилишлик.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Dec, 05:07


Surayi Insan📖

Ahmad Rizo Qori 🔉

📺Y/t | ✈️T/m | 📸Inst

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Dec, 05:07


Surayi Kaf. Tartil

Shayh Mahmud Ali Banna

@ahmad_rizo

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

20 Dec, 23:14


МАШААЛЛОҲ.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

20 Dec, 23:05


ҚУРЪОН ни қанча кўп ўқисангиз хаётингизда хам барака кўпаяди.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

20 Dec, 13:28


Андижондаги масжидларда жума намози шукуҳи

Ҳаммаларимизга маълумки юртимиз бўйлаб жуда кўплаб масжидларимиз кундан-кунга обод бўлиб бормоқда.
Жумладан, Андижон вилоятида ҳам бир қатор масжидларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бугун эса анашу масжидлардан иккитаси, яъни Андижон шаҳридаги “Шаҳидтепа” ва Андижон туманидаги “Хазрати Умар Одил” жоме масжидларининг янги хонақоҳ бинолари фойдаланишга топширилиб, уларда жума намозлари адо этилди.
Вилоят бош имом хатиби Устоз Мирзамақсуд домла Алимов бугунги жума намозини Андижон шаҳридаги “Шаҳидтепа” жоме масжидида адо этиб, юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, масжид бунёд этилишида хизмат қилган хомийлар ҳамда уста-қурувчилар ҳаққига дуои-хайрлар қилиб бердилар.


Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

08 Dec, 03:00


12269. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Намозини зое қилувчига бирон кимсага Исломда насиба йўқдир”, дедилар.

Ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.
arabicuz👇👇👇👇

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

08 Dec, 02:58


12271. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши қизини турмушга бермоқчи бўлса, ундан изн сўрасин”, дедилар.

Абу Яъло ривояти.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Бирортангиз қизингизни хунук одамга мажбурлаб узатманг. Чунки улар ҳам сиз севган нарсани севишади”, деди.

Ибн Абу Шайбанинг “Мусаннаф”идан.

arabicuz👇👇👇👇👇
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

07 Dec, 13:26


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

07 Dec, 04:24


Ер юзидаги барча мавжудот
фонийдир.
Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш
Роббимизнинг «юзи» боқий қолур.
Ар-Роҳман, 26-27-оят.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌🌹ШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 7 декабр,
+6°-1°☀️

Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади.
🕊🌹💦🌺🌺💦🕊🌹🌸🌺
Алҳамдулиллаҳ.
Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин!

Do'stlar_uz

07 Dec, 04:23


Сицилияда мусулмонлар ва Бухоро қишлоғи тарихига оид қисқа маълумот
Сицилия оролида Бухоро номли қишлоқ мавжуд. Бу қишлоқ Сицилияда мусулмонлар ҳукмронлиги давридаги Бухоро ва бошқа мусулмон мамлакатларидан келган инсонлар жойлашиб қолган ҳудудларга нисбатан бу ном билан аталган.
"Бухоро" номи Сицилияда қандай пайдо бўлган?
Бухоро номининг Сицилияга келиб чиқиши, асосан, Мусулмонлар ҳукмронлиги даврида ўлкада яшаган турли ҳудудлардан, жумладан Марказий Осиё, Бухоро каби минтақалардан келган мусулмонлар билан боғлиқ. Араблар Сицилияда IX асрнинг бошларидан XI асрнинг ўрталаригача ҳукмронлик қилишган ва шу даврда улар ўзларининг илмий ва маданий меросларини олиб келганлар.
Шунингдек, Араблар Сицилияда яшаш учун турли мусулмон мамлакатларидан, шу жумладан Бухородан ҳарбийлар, олимлар, мироблар, уста-ҳунармандлар, қурувчилар, тўқувчилар ва бошқа инсонларни кўчириб келишган, бу эса ўша даврдаги маданиятларнинг ўзаро таъсирига сабаб бўлган. Бухоро номли қишлоқ, шундай қилиб, Марказий Осиё ва бошқа мусулмон мамлакатларининг маданий ва илмий меросини Сицилияга олиб келган бир қисм сифатида пайдо бўлган.
Мусулмонларнинг Сицилиядаги Мероси
Мусулмонлар Сицилиядаги маданият, архитектура, тил ва бошқа кўплаб соҳаларга катта таъсир кўрсатган. Бу таъсирлар ҳозирги кунда ҳам сезилади.
Архитектура:
Араб-Норман архитектураси: Сицилиядаги мусулмон ҳукмронлиги даврида юзага келган ва кейинчалик Норман ва Византия элементлари билан уйғунлашган ўзига хос архитектура услуби жуда машҳур. Бу услубни Палермо собори, Норман ва Зиса саройи каби биноларда кўриш мумкин.
Масжидлар: Мусулмонлар ҳукмронлиги даврида қурилган масжидларнинг аксарияти Нормандлар томонидан забт этилганидан сўнг бузиб ташланган, аммо мусулмон архитектурасининг баъзи қолдиқлари ҳозирги кунда ҳам мавжуд, масалан, ички ҳовлилар ва мураккаб пардозлар.
Куба саройи (Палермо) каби бинолар ҳам мусулмонларнинг дизайн элементларини ўз ичига олади.
Тил:
Сицилия тилида ҳали ҳам кўплаб арабча сўзлар мавжуд. Масалан, "гибберо" (кема тури), "алберго" (меҳмонхона), "зиё" (ёритиш) каби сўзлар араб тилидан олинган.
Қишлоқ хўжалиги:
Араблар Сицилияга илғор қишлоқ хўжалиги техникаларини ва янги ўсимлик турларини етиштирган. Масалан, улар маҳаллий ҳалққа цитрус мевалари, шакарқамиш ва пахта каби экинларни экишни ўргатганлар. Шунингдек, уларнинг илғор суғориш тизимлари ҳозирги кунда ҳам баъзи ҳудудларда ишлатилади.
Жой номлари:
Сицилиядаги баъзи жойлар арабча келиб чиқишга эга номларга эга. Мисоллар сифатида Катаниа (арабча "Катания"), Трапани (арабча "Итрапани") ва Сcиаccа (арабча "Сcиаccа") келтирилиши мумкин.
Озиқ-овқат:
Сицилия ошхонаси ҳам араб таъмлари ва ингредиентларидан таъсирланган. Кимён, сафрон ва шакар каби зираворлар, шунингдек, бодом, хурмо ва цитрус мевалари каби маҳсулотлар араб ошхонасининг анъаналаридан келиб чиққан.
Илм-фан ва таълим:
Мусулмонлар ҳукмронлиги даврида, Сицилия илмий марказга айланган ва кўплаб юнон ва рим классик асарларининг таржималари сақланиб қолишига сабаб бўлган. "Сицилия мактаби" деб номланган адабий оқим ҳам ўша даврда шаклланган.
Хулоса
Сицилияда Бухоро номли қишлоқ, мусулмонлар ҳукмронлиги давридаги маданий ва илмий мероснинг бир қисми сифатида пайдо бўлган. Мусулмонлар Сицилияга ўз илмий, маданий ва қишлоқ хўжалиги билимларини олиб келишган, бу эса ҳозирги кунда ҳам Сицилиядаги архитектура, тил, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда акс этган. Мусулмонлар мероси Сицилиянинг маданий дунёсини шакллантиришда давом этмоқда.

Do'stlar_uz

06 Dec, 16:51


#muftiy_minbari

📹 ИСЛОМ БАҒРИКЕНГЛИККА ЧОРЛАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@at_tavfiquz • @Jiddauz

Do'stlar_uz

06 Dec, 11:27


Жаннат райҳонини ҳидлаганмисиз?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Фарзанд – Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги бир неъматдир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади: “Мол-мулк ва фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир...”.

Фарзанд қалб райҳонаси, гулидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд бўламиз. Вафот қилганимиздан кейин эса уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли номаи аъмолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида фарзандлар дунё ҳаётининг, оила турмушининг зийнати эканини таъкидлаш билан бирга болалар сабабидан ота-оналарга юкланадиган бурч ва масъулиятларни ҳам эслатади: “Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз...”.

Соғлом ва ривожланган жамият биринчи ўринда инсон ҳақида қайғуради. Унда яхшиликка интилишни ва ёмонликка қарши чиқишни тарбиялайди.

Янги авлодни тўғри тарбия қилиш бу йўлдаги илк одимлардир, чунки улар бизнинг келажагимиз.

Юқоридаги ояти каримадан маълумки, ота-онага ва ўқитувчиларга Аллоҳ таоло тарафидан катта масъулият юклатилган. Фарзандларимиз бизга берилган Аллоҳнинг неъмати ва омонатидир. Бу омонат учун Қиёмат кунида Унинг ҳузурида жавоб берамиз.

Бола кичик экан уни тарбия қилиш осонроқ. Чунки инсон шахсияти кичик экан атроф муҳит таъсирида шакллана боради. У ўлғайган сари унга таъсир кўрсатиш ва ўзгартириш қийинлаша боради. Юмшоқ шамга истаган шаклингизни беришингиз мумкин ва бу сизнинг шакл бериш маҳоратингизга боғлиқ. Аммо шам қаттиқ бўлса ундан кукундан бошқа нарса қилиш амри маҳол. Яхши тарбия маҳсулига осонликча эришилмайди ва бу узоқ сурункали меҳнат ва мурувватни, сабр, ақлни талаб қилади.

Фарзандлар тарбиясидан биринчи галда отаоналар масъулдирлар. Ота-она ўз фарзандига гўдаклигидан бошлаб, босқичма-босқич равишда диний, ахлоқий, жисмоний, интеллектуал, руҳий, ижтимоий ва жинсий тарбияни бериб бормоғи лозим бўлади.

Муқаддас ва мукаммал динимиз Ислом ўгитларини диққат билан ўқисак мазкурларнинг ҳар бирига бевосита ва билвосита ишоралар борлигига гувоҳ бўламиз.

Набий алайҳиссалом: “Туғилажак зурриётларингиз учун муносиб онани танланг”, деганларида тарбиянинг илк босқичига далолат қилган эдилар. Зеро, фарзанд асосий тарбияни онасидан олади. Шундай экан, онанинг маърифатли ва тарбияли бўлиши айни муддаодир.

Ҳар бир бола тоза фитратда туғилади. Яъни ҳар бир инсон туғилишида Исломга мойил бўлиб туғилади. Бу нарса унинг фиратида, хилқатида бордир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф шунга далолат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ҳар бир гўдак албатта тоза фитратда (яъни Ислом фитратида) туғилади. Лекин ота-онаси уни ё яҳудий, ё насроний, ё мажусий қилади. Бунинг мисоли шуки, чорва ҳайвони барча ъзолари мукаммал бўлган ҳайвонни туғади. Ёки сизлар қулоқ-бурни кесилган ҳолда туғилган ҳайвонни биласизларми?!”.

Бошқача қилиб айтганда бола она қорнини тарк қилар экан, кераксиз фикру уйлар, нотўғри урф одатлар, зарарли иллатлардан холи тарзда дунё эшикларини очади. Унинг қалби тоза, беғубор, алдамқалдам, ёвузлик, ҳасад, разиллик каби иллатларни билмайди. Унинг қалби тоза бир оқ қоғоз мисол, айнан ота она уни ўраб турган олам ҳақида тасаввур беради, дин танлайди. (Маълум бир дин асосида тарбиялай бошлайди). Айнан шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ҳузурида фарзанди учун жавобгардир.

Do'stlar_uz

06 Dec, 11:27


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом болаларни “жаннат райҳонлари”, деб айтганлар. Уларнинг жаннат райҳонлари бўлиб етишишлари эса ўғил-қизларимизнинг чиройли хулқли, диёнатли, эл-юртига садоқатли, миллатига муносиб этиб тарбиялашга боғлиқ.

Шундай экан, Аллоҳ таоло барчаларимизни фарзандлар тарбияси ҳақида ҳамиша ўйлайдиган инсонлардан қилсин, уларни Ватанга, халқимизга, динимизга муносиб кишилар қилиб тарбиялашда тавфиқ ва ҳиммат ато этсин, фарзандларимизнинг икки дунё саодатига мушарраф айлаб, солиҳ мўминлардан бўлишларини насиб айласин.

Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳидоятидан адаштирмасин! Ватанимизни тинч, осмонимизни мусаффо айлаб, турли хил бало-офатлардан Ўз паноҳида сақласин.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ
Бошқа мақолалар
Конституция кунига бағишланган кўргазма ташкил этилди
6.12.2024 987 1 min.
Конституция кунига бағишланган кўргазма ташкил этилди
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази томонидан “Ғафур Ғулом” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

Кўргазмада беш юзга яқин бадиий, илмий, тарих, диний-маърифий ҳамда сиёсий-ижтимоий китоблар тақдим этилди. Хусусан “Ўзбекистон Республикасининг оила кодекси”, “Меҳнат кодекси”, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”, “Жиноят кодекси”, “Фуқаролик ҳуқуқи”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Меҳнат ҳуқуқи”, “Инсон ҳуқуқи”, “Ҳуқуқий кўникмалар методологияси”, “Рим ҳуқуқи” каби адабиётлар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги китобларни харид қилдилар.

АРМ Бош мутахассиси Абдулазиз Кадиров

МАЪЛУМОТНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА УЛАШИНГ
Обуна бўлинг
https://muslim.uz.

Do'stlar_uz

06 Dec, 11:27


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: кексаликдан олдин ёшликни, бетобликдан олдин саломатликни, фақирликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин тирикликни ғанимат бил!” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисдан, хулоса шуки, ота-оналар фарзандларига ҳар бир кунни ғанимат билиб, ҳаётдан фойдаланиш зарурлигини ўрганишлари керак. Уларни ёшлик давридан бошлаб меҳнатга ўргатиб, ҳалол меҳнат, пешона тери билан топилган ризқ-рўзида барака бўлиши ҳақида панду насиҳатлар қилишлари айни муддаодир.

Маълумки, саломатлик ва бўш вақт улардан унумли фойдаланувчилар учун катта неъматдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Икки буюк неъмат борки, кўп одамлар улар борасида алданиб, чув тушиб қоладилар. Улар: сиҳҳат-саломатлик ва бўш вақтдир”.

Бунинг маъноси шуки, одамларнинг кўплари мазкур икки неъмат шукрини адо қилишда камчиликка йўл қўядилар, уларнинг ҳаққини адо қилмайдилар. Кимки, ўз вожибини адо қилмас экан, неъмат шукрини қилмас экан, у мағбун – чув тушган, зиён кўрган кишидир.

Араб тилида “ғабн” деб аталмиш “алданиб қолиш, зиён кўриш, чув тушиб қолиш” маъноларини англатувчи сўз аслида тижорат ва олди-сотдига тааллуқли сўз ҳисобланади. Арзон нарсани ўта қимматга сотиб олган ёки аксинча қимматбаҳо нарсани билмасдан арзон баҳога сотиб юборган киши араба тилида “мағбун” дейилади. Тожирлар ўз сармояларини эътиборсизлик билан нобоп нарсаларга ишлатиб қўйсалар, чув тушадилар, алданадилар. Худди шунга ўхшаб вақт билан саломатлик ҳам дунё тижоратхонасига келган инсон сармояси экан. Шу боис, ҳам ҳадисда бу икки нарсада кўплар алданиб қолиши, чув тушиши хабар берилмоқда.

Мазкур ҳадисдан келиб, чиқиб, Аллома Муновий ҳазратлари ҳар бир инсонни тижоратчига, саломатлик билан бўш вақтни эса сармояга ўхшатган эканлар. Инсон қўлидаги саломатлик ва бўш вақт аталмиш сармоясини чиройли тадбир билан тасарруф қилса, фойда кўради. Акс ҳолда чув тушади.

Лекин, афсуски, инсон боласи куч-қувватга тўлиб, соғ-саломатлиги яхши пайтида умрининг қадрига етмайди. Дунёнинг ҳамма ишларига бемалол улгурадигандек юраверади. Алишер Навоий бобомиз ибораси билан айтганда “Умр гулшанининг баҳори” ва “ҳаёт шабистонининг наҳори”ни кечираётган ёшлик йиллари завқ-шавқлари фаввораси жўшқинлигидан киши умр баҳори ва унинг мунаввар тонги жуда тез ўтиб кетганини пайқамай ҳам қолади.

Вақт инсон эга бўлган нарсаларнинг энг нафиси ва қийматлисидир. Балки, вақт инсоннинг ҳаётидир. Ибн Ҳабира ўз шогирди ИбнулЖавзийга насиҳат қила туриб, шундай дейди:

Вақт асрашинг керак бўлган нарсаларнинг энг қимматлисидир,
Агар ҳушёр бўлмасанг, энг осон зое бўлувчи нарса ҳам вақтдир!

Фарзандларимизни меҳнатга ҳам тарғиб қилайлик, касб-ҳунар ўрганишларига имконият яратиб, келажак ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун ҳозирдан уларга замин яратайлик. Лекин, бу сўзларимизни тўғри тушунишингизни истардик. Бу билан ўқишдан олиб, меҳнатга солиш керак демоқчи эмасмиз албатта. Балки, таътил вақтларида, бекорчиликнинг олдини олиш учун бироз меҳнатга ҳам ўргатиш фойдадан холи эмаслиги айтмоқчимиз холос.

Аслида эса Фарзандларимиз учун биринчи галда ўқиш муҳим. Айрим нодон ота-оналар, гумроҳ кишилар фарзандларини умуман ўқиб, келажакда олий ўқув юртларини битиришларини истамайдилар. “Ўқиб шаҳар олиб берармиди,”, “ўқиганларни кўряпмиз, бозорда ишлаб юрипти” деган мантиқсиз гаплар билан ўз фарзандларини ҳам ўқишдан совутиб, ўқишга юбормай ишлаб пул топишга мажбур қиладилар. Шу тариқа худди ўзлари каби болаларининг ҳам ҳаётини, келажагини бўғадилар. Аслида эса, ота-она: “бизларга институтларда ўқиш, олий маълумоли бўлиш насиб бўлмади, энди фарзандларимиз ўқисин”, дея фарзандлари учун яхши келажак пойдеворини қуришлари нур устига нур бўларди.

Биз фарзандларимиз учун бугун қайғурмас эканмиз, миллат равнақи, миллат келажаги ҳақида эртаю кеч ваъз ўқишимизнинг сариқ чақачалик фойдаси йўқ.

Do'stlar_uz

06 Dec, 11:24


#mutolaa #saxiy #inson #madina
💚МАДИНАНИНГ ЭНГ САХИЙ ИНСОНИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


💬Бир бадавий Мадина кўчаларига келиб, шаҳардаги энг сахий инсон ким эканини сўради. Одамлар: "Ҳусайн ибн Алий", дейишди. Бадавий Ҳусайн розияллоҳу анҳуни масжидда намоз ўқиётганида топди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг намоз ўқиб бўлишини кутиб, икки томонга салом бериши билан дардини тушунтириб: "Сизга ишонган одам пушаймон бўлмайди, дейишди", деди. Ҳусайн розияллоҳу анху дарҳол ўрнидан туриб, уйига қараб кетди, бадавий ҳам унинг орқасидан эргашди.

🪙У уйига етиб келиб, хизматкори Канбардан: "Ҳижоз мулкидан бирор нарса қолганми?" деб сўради. Канбар: "Ҳа, тўрт минг динор қолган", деди. Ҳусайн розияллоху анху: "Ўша пулни олиб кел, бу молга биздан ҳам муносиброқ одам келди", деди. Орадан кўп вақт ўтмай, Ҳусайн розияллоҳу анҳу қўлида тўрт минг динор билан қайтиб келди ва уни бадавийга бериб, агар оз бўлса, уни кечиришини сўради. Бўлган воқеадан ҳайрон бўлган бадавий динорларни қўлига олдию, йиғлаб:

💬 "Бир кун келиб, шундай мард одамнинг ер бағрига кетиши надомат бўлмайдими?" деди. Кейин қуйидаги шеърни ўқиди:

Ўлурми шижоат, ўлурми мардлик?!
Ер остида қолурми ёки сахийлик?!
Ерга кўмилурми ё одамийлик?!
Мардлик одамларнинг йўлин ёритур!
Мардлик тунни айлар худди кундуздек.


📚 «Миллионер саҳобалар» китобидан


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🪴 Жаннат райҳонини ҳидлаганмисиз?

     Одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?

     📖 Мусулмон жиноятчи бўлмайди


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Do'stlar_uz

06 Dec, 02:33


Жумъа муборак бўлсин!

Тонгда қилинган хайрли дуолар.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

06 Dec, 02:33


****

Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокотуҳ!

БУГУН:
ЖУМЪА.
Ҳижрий 1446 йил.
Жумодус-соний ойининг 4-куни.
Милодий 2024 йил 6-декабрь.

КУНЛАРНИНГ САЙЙИДИ - ЖУМЪА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ДЎСТЛАР!

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

05 Dec, 16:36


"Девонабой" «БОШ» жомеъ масжиди.

«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

06 - Декабрдан
09 - Декабргача

Бомдод          06 : 05  -  06 : 45
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 10  -  15 : 20
Шом                16 : 50  -  16 : 50
Хуфтон           18 : 25  -  18 : 40


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

05 Dec, 14:01


МАЛҲАМ ҚЎЙИНГ
Ибн Ҳажар Асқалонийнинг "Ал-исоба фий тамйизис саҳоба" номли китобида келади:
"Нуъайм ибн Абдуллоҳ Наххом аввалгилардан бўлиб Маккада исломга кирган эди. Аммо исломини ошкор қилмади.
Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлганида қавми Бани Адий уни ҳижратдан қайтаришга уринди. Чунки у сахий инсон бўлиб етимларни қарамоғига олган эди. Мадинага кетса етимлар қаровсиз қолар эди. Қавми унга шундай деди:
- Истаган динингга эътиқод қилавер, сенга ҳеч ким қарши чиқмайди. Шу ерда қолсанг бўлгани!

Шунинг учун токи Ҳудайбийяга қадар Нуъайм ибн Абдуллоҳ Маккада қолди. Сўнгра Мадинага ҳижрат қилди. Уни кўрган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қучоқлаб ўпдилар ва дедилар:
- Сенинг қавминг меникидан яхшироқдир!
Нуъайм деди:
- Йўқ! Сизнинг қавмингиз меникидан яхшироқдир!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Менинг қавмим диёримдан чиқарди, сеники эса олиб қолди!
Нуъайм деди:
- Сизнинг қавмингиз сизни ҳижратга чиқарди, меники эса ҳижратдан ман қилди!".

Баъзи жароҳатлардан тоабад қон оқади.
Баъзи яраларни дунёдаги ҳеч бир нарса муолажа қила олмайди.
Баъзи аччиқликларни киши бутун умр тотиб юради.
Баъзи гаплар Нуъайм ибн Абдуллоҳнинг гапи каби малҳам бўлади.
Агар кимдир сизга ярасини очса унга туз сепманг, аксинча, малҳам қўйинг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov.
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

04 Dec, 03:20


#duo #hadis #tong_otganda #kech_kirganda
🤲 Kim har kuni tong otganida va kech kirganida...

🌙 Abu Dardo roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam:

"Kim har kuni tong otganida va kech kirganida:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

"Hasbiyallohu laa ilaha illa huva ’alayhi tavakkaltu va huva robbul ’arshil ’aziym" (Alloh menga kifoya qiladi. Undan boshqa iloh yo‘q. Unga tavakkal qildim. U ulug‘ arshning Rabbidir), deb yetti marta aytsa, uning dunyo va oxiratdagi muhim ishlarida Allohning O‘zi kifoya qiladi",
dedilar.

Ibn Sunniy rivoyatlari.

MUSLIM.UZ

➡️https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

04 Dec, 00:49


#Хайрли_тонг

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:
«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала», деб айтар эдилар.

Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”. (Ибн Можа ва Ибн Сунний)

Ассалому алайкум, қишнинг яна бир гўзал тонги муборак бўлсин!
Кунингиз хайрли ва барокатли савоб амалларга бой кун бўлсин!


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

04 Dec, 00:40


АБУ ҲАНИФА РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ГЎЗАЛ АҲЛОҚЛАРИ

Имом Заҳабий Мужолиддин ривоят қиладилар:
«Мен Ҳорун Ар Рашиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт Имом Абу Юсуф келиб қолдилар.
Ҳорун Абу Юсуфга:

«Менга Абу Ҳанифани васфлаб бер», деди.
Имом Абу Юсуф шундай дедилар:
«Аллоҳга қасамки, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан қаттиқ сақланган, дунё аҳлидан четда юрувчи, узун сукут сақловчи, доим тафаккур қилувчи, беҳуда сўзлардан йироқ бўлган зот эдилар. Қачон у зотдан савол сўралса, билсалар жавоб берардилар. Эй мўминларнинг амири, мен Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳни нафси ва динида мустаҳкам, инсонларнинг айбини қидиришни тарк қилиб, ўзининг айбларини тузатишга бел боғлаган зот деб биламан. Кимни эсласалар, яхшилик билан эслар эдилар».
Шунда Ҳорун Рашид:
«Бу солиҳ инсонларнинг сиймосидир», деди
».

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг юқорида зикри келган ахлоқларини икки қисимга ажратиш мумкин:
1. Аллоҳ таолога нисбатан ахлоқлари. Яъни у зотнинг Аллоҳга ихлос билан ибодат қилишлари, У зотдан қўрқишлари ва унга бўлган тақволари.
2. Инсонларга нисбатан ахлоқлари. Яъни инсонларга нисбатан сахийликлари, насиҳатлари, яхшилик қилишлари, сабрлари ва ҳалимликлари.

«Имом Аъзам» китобидан.

🌷🌹🌺🌸💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Nov, 02:24


Қиёмат куни сизни энг кўп хафа қиладиган ҳолат:
• қаттиқ севишингизга қарамай ота-онангиз, ҳатто, болангизга биттагина яхшилигингизни беролмайсиз;
• бунинг қаршисида эса ёмон кўриб, ғийбат қилган одамингизга ана шу яхшиликларни мажбуран бериб юборасиз!

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Nov, 02:24


Баъзилар бу дунёда қўриқчи итдек яшаб ўтади. Ўлиб йиққан мол-мулкини меросхўри учун қўриқлаб, нест-нобуд қилмай етказиб беради холос. Ўзи учун ишлатмайди, дам олмайди, даволанмайди, саёҳат қилмайди, Охирати учун заҳира қилиб садақа ва хайри эҳсонлар бермайди. Унинг ўлимидан сўнг меросхўрлари тайёрига айёр, ўроқда йўқ машоқда йўқ хирмонда ҳозир бўлишиб осон келган бойликни истаганича ишлатади, кайфу сафо ва айшу ишрат қилади. Ҳисоб-китобини эса мерос қолдирган беради. Ҳақиқий маҳрумлик шу бўлса керак...

🇺🇿
Ибрат излаганга — ибратдир дунё.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Nov, 02:22


#mutolaa

Мавлоно Румий «Маснавийи маънавий» асарларида Ҳиндистонни фатҳ қилган Ғазнавийлар салтанати ҳукмдори Маҳмуд Ғазнавийдан бир ҳикоя келтирадилар: «Султон Маҳмуд Ғазнавий ҳеч ким таниб қолмаслиги учун оддий кийимда халқ орасига кириб, шаҳар айланар эди. Кунларнинг бирида тунда яна сарой ташқарисига чиқса, ўғрилар тўдаси бир ерни ўмариш маслаҳатини қилишаётган экан. Нима ҳақида гаплашаётганига қизиққан шоҳ уларнинг ёнига суқилди. Ўғрилар «Сиз кимсиз?» деб сўрашса, «Сизларданман», деб жавоб қилди шоҳ. Улар «Бу ҳам бизга ўхшаган ўғри экан» деб ўйлаб шоҳни сафларига қўшишди.
Ўғрилардан бири: «Ишимизга кор бўладиган кимнинг қандай ҳунари бор?» деб сўради. Бири айтди: «Мен вовиллаб турган итнинг нима деётганини тушунаман». Бошқаси: «Ерни ҳидлаб туриб, қаерга хазина кўмилганини аниқлай оламан», деди. Учинчиси эса: «Ҳар қандай деворни тешиб, ичкарисига киришни уддалайман», деб айтди. Яна бошқаси: «Менинг қўлимдан эса ҳар қандай баланд бинога арқондан сиртмоқ ясаб, чиқиш келади», деди. Бошқа бир ўғри: «Қоронғида қаршимдан ўтиб кетган инсонни кундузи ҳам таний оламан», деди. Ўғрилар подшоҳдан ҳам бошқалардан фарқли ўлароқ нимага қодир эканини сўрашди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий: «Бу қобилиятим билан сизларга фойдам тегадими ёки аксинча, билмайман, аммо мен соқолимни бир силкитсам, дорга осиш учун ҳукм қилинган одам жазодан қутулиб қолади», деб жавоб берди. Ўғрилардан бири унга қараб: «Орамизда қутбимиз сен экансан. Қилаётган ишларимиз бизни дор остига олиб борса, сенинг ҳунаринг дор тагидан омон сақлар экан», деди. Шундай қилиб улар султоннинг хазинасини ўмариш учун йўлга тушишди.
Биргаликда сарой томон кетишаётса, йўлда ит вовиллади. Итнинг вовиллашидан нима деётганини тушунадиган ўғри: «Бу ит орамизда биримиз подшоҳ эканини айтяпти», деди, лекин ҳеч ким унинг гапига қулоқ солмади.
Сарой олдига келишганида, ўғрилардан бири бино атрофини айланиб туриб, хазина жойлашган ерни кўрсатди. Бошқаси ёнидан арқонини олиб сиртмоқ қилиб миноранинг тепасига отди. Барчалари чиқиб қарашсаки, қаршиларида девор турибди. Бу борада моҳир бўлган ўғри ишини бирпасда амалга оширди. Шу билан ўғрилар хазинани ўмариб, саройни тарк этишди. Шоҳнинг ўзи ҳам уларнинг ёнида бўлиб, ҳар бирининг яшаш жойини кўриб, саройига қайтиб келди.
Эртаси куни подшоҳ аъёнларини тўплади. «Тунда саройда ўғрилик содир этилди. Бунга ўзим гувоҳман. Ўғриларни ҳузуримга олиб келтиринг!» дея буюриб, уларнинг манзилларини айтди.
Ўғрилар шоҳнинг олдига тутиб олиб келинди ва ҳаммасини дорга осишга ҳукм қилинди. Улар жаллоднинг ёнида қўрқувдан қалтираб турар, аммо биттаси хотиржам экан. Бу тунда йўлиққан одамини кундузи таний оладиган ўғри эди. Қалбида бироз қўрқув бўлса-да, шоҳнинг берган ваъдаси, раҳматидан ҳам умидвор ҳолда подшоҳга қарата: «Шоҳим, менинг бир арзим бор. Сизни танидим, кеча сафимизга қўшилган одам сизсиз. Ўзингизга маълум, орамиздагиларнинг ҳаммаси айтган сўзининг устидан чиқди, истеъдодини ўрнида ишлатди. Сиз ҳам ваъда берган эдингиз. Энди шуни бажаринг», деди. Шунда султон: «Ўзини таниб турган одамга жазо бериш қийин», деб ўғрилар билан бир кечалик ошна бўлгани эҳтиромидан тавба қилиш шарти билан уларни афв этди».
Мавлоно ушбу ҳикояда бир нечта ҳикматларни баён қилмоқдалар. Банда бир ҳаром ишни қиламан дея таъма қилиб қолса, қулоғига насиҳат кор қилмаслигини итлар тилини тушунадиган ўғрининг сўзига ҳеч ким қулоқ солмагани кўринишида ифода этилади.
Банданинг ҳар қандай гуноҳни инсонлардан яшириши мумкин экани, бироқ оламларнинг Подшоҳи унинг ҳар бир амалини кўриб туришини ўғриларнинг яширинча иш қиляпмиз, деб ўйлашгани, аммо бунга подшоҳнинг ўзи гувоҳ бўлиб тургани тамсилида келади. Дарҳақиқат, Ҳақ таоло Ўз каломида бундай дейди: «Қаерда бўлсангиз ҳам, У сиз билан бирга» (Ҳадид сураси, 4-оят).
Мавлоно яна ҳикояда айтмоқчики, шоҳ бўлаётган ишларни кўриб туриб, жазони эртанги кунга кечиктиргани каби Аллоҳ таборака ва таоло ҳам бандасининг гуноҳларидан ғофил эмас, аммо жазони қиёматга қолдириб туради. Чунки Аллоҳ Ас-Сабурдир, осийларни азоблашга шошилмайди. Шунингдек, Аллоҳ таоло Ал-Ҳалийм, ғазаби қўзимайдиган, кечиримли Зот.
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Nov, 02:20


Саййидул истиғфор дуоси

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَ عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»
Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Nov, 02:19


“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”
                   
✍🏼Мавлоно Румий

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿
🌹ВА БАРАКАТУҲУ🕊
Пайшанба тонги хайрли бўлсин! 21.11.2024
+13°+9°☂️

🤲🏻Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
☘️🌹🤲🌿🌹🍃🤲🌹
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

@ Jaloliddinrumiyy🕊
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Nov, 02:09


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

20 Nov, 10:44


РАҲМ ШАФҚАТ

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: «جَعَلَ اللهُ الرحمةَ مائة جُزْءٍ، فَأَمْسَكَ عِنْدَهُ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ، وأَنْزَلَ في الأَرْضِ جُزْءًا وَاحِدًا، فَمِنْ ذَلِكَ الجُزْءِ يَتَرَاحَمُ الخَلَائِقُ، حتى تَرْفَعَ الدَّابَّةُ حَافِرَهَا عَنْ وَلَدِهَا خَشْيَةَ أَنْ تُصِيبَهُ».
تفسير روح البيان

#Ҳадис

«Аллоҳ таоло раҳм-шафқатни юз қисмга бўлди. Тўқсон тўққиз қисмни ўзига қолдириб, бир қисмини ерга юборди. Ўша қисмидан барча мавжудотлар бир бирига раҳм шафқат кўрсатадилар. Шу жумладан ҳайвонлар ҳам, ўзининг туёқларини болаларига тегиб кетишидан қўрқиб баланд кўтарадилар»

«Тафсиру руҳул баён» китобидан.

🌷🌹🌸🌺💐
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

20 Nov, 02:04


Саловати шарифлар ва тонгда қилинган хайрли дуолар.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

19 Nov, 23:32


Қулоғингизга чеснок тиқиб юринг натижадан шокка тушасиз. Бир кеча қўллаш етарли❗️

Шу гапни рахматли бувим қайта қайта такрорлайверар эдилар. Эсимни таниганимдан бери, бувим қулоқларига чеснок тиқиб юрганларини кўрар эдим. Нимага бувим унча мунчага касал бўлмаганликларини сабабини энди тушундим. Совет давридан мерос бўлиб келган бу усулни сири қуйидагича;

✔️Қулоқ оғриғида - чеснокни ўртача бўлакини олиб, қулоқларингизга тиқиб оласиз. Чеснок, антибактериал ва антивирус хусусиятга эга бўлганлиги учун, қулоқдаги яллиғланиш ва оғриқни бартараф этади. Бувимда ҳечам қулоқ оғриғиғи бўлмаган. Бувимга бу усул бувисидан қолган экан. Ҳақиқий мўжиза.

✔️ Рак касаллигида- Бундан ташқари, чеснок, ракни табий қотили хисобланади. Уни мунтазам истеъмол қилиш, ракка чалиниш хавфини камайтиради.

✔️Йўтал ва томоқ оғриб овоз чиқмай қолганда - Бир коса сутга ченок ва карам баргини майда қилиб аралаштирамиз ва устидан асал қўшиб яна аралаштириб истеъмол қилинса йўтал, овоз чиқмай қоладиган даражада томоқ оғриғини буткул йўқ қилади.

✔️ Иммунитетни кучайтиради: Чеснокдаги фитонцидлар бактериялар, вируслар ва замбуруғларни йўқ қилишга ёрдам беради, бу эса иммунитетни кучайтиради ва касалликлардан ҳимоя қилади.

✔️Юрак-қон томир тизимини яхшилайди: Чеснок қон босимини пасайтиради, қон томирларини кенгайтиради ва қон ивишини камайтиради, бу эса юрак хуружи ва инсульт хавфини камайтиради.

✔️ Холестерин миқдорини пасайтиради: Чеснокдаги аллицин моддаси холестерин миқдорини пасайтиришга ёрдам беради, бу эса юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.

✔️ Овқат ҳазм қилишни яхшилайди: Чеснок овқат ҳазм қилиш тизимини рағбатлантиради, метеоризмни камайтиради ва ич кетишини олдини олади.

✔️Салаоматликни сақлашга ёрдам беради: Чеснок антиоксидантлар билан бой бўлиб, организмни эркин радикаллардан ҳимоя қилади ва саратон хавфини камайтиради.

Чеснокдан тайёрланадиган рецептлар: табингизга кўра танлаб тайёрлашингиз мумкин.

* Чеснок қовурилган картошка: Картошкани кубикларга кесиб, ўсимлик ёғида қовуринг. 2-3 бош чеснокни майдалаб, картошкага қўшинг ва яна 5 дақиқа қовуринг. Туз, қалампир ва янги райҳон қўшинг.

* Чеснок соуси: 2-3 бош чеснокни майдаланг. 1 ош қошиқ ўсимлик ёғида қовуринг. 1/2 стакан сув, 1 чой қошиқ туз, 1/2 чой қошиқ қалампир қўшинг. 5 дақиқа қайнатинг. Блендердан ўтказинг.

* Чеснок супи: 2-3 бош чеснокни майдаланг. 1 пиёз майдалаб, ўсимлик ёғида қовуринг. 1 чой қошиқ зирк қўшиб, 1 дақиқа қовуринг. 1 литр сув қуйинг, туз, қалампир, лавр барги қўшинг. 15 дақиқа қайнатинг. Супни блендердан ўтказинг. Хизмат қилишдан олдин, туғралган янги райҳон ва қаймоқ қўшинг.

❗️Чеснокни ҳар куни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки у юракдаги муаммоларга олиб келиши мумкин.

Маълумотлар фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг!

👨🏻‍⚕@KASALLIKLARTV 👈 Уй шифокорингиз биз бўламиз!

Do'stlar_uz

19 Nov, 23:26


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

19 Nov, 22:51


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

19 Nov, 22:39


#muftiy_minbari

📹 МЕҲР-ОҚИБАТ РИШТАСИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Do'stlar_uz

16 Nov, 08:29


#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🤝 Юртимиз бўйлаб "Бағрикенглик ҳафталиги" давом этмоқда
💬 Батафсил

🗣 Тинчликни қарор топтиришга буюрилганмиз
💬 Батафсил

🇺🇿 "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" номли фотокўргазма ўтказилди
💬 Батафсил

“Halal – 2024” халқаро саммити Туркияда ўтказилади
💬 Батафсил

🟢 Отинойилар иштирокида кўргазмали семинар
💬 Батафсил

🌍 Халқаро конференцияда Диний идора вакили қатнашди
💬 Батафсил


🎁 Янгийўлда 200 оилага амалий ёрдам берилди
💬 Батафсил

🕌 Имом-хатиблар тажрибаси оширилиб, эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланди
💬 Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️

Do'stlar_uz

16 Nov, 02:16


ҲАЗРАТИ ШАЙХ ЮСУФ АСБАТ
қуддиса сирруҳу ҳикматларидан:

****
Дунёдан сақлангайсиз, Ҳақ таолодин қўрқгайсиз ва унинг амрига мутеъ бўлгайсиз.

****
Сўрадилар:
- Тавозуънинг ва хокисорликнинг асли нимадир?
- Тонг чоғи уйингдан ташқарига чиқгайсан. Кимни учратсанг, уни ўзингдан яхшироқ, деб билгайсан.

****
Тавозуънинг ҳадди улдирки, ҳар ким сенга ҳақ гапни сўзласа, қабул этгайсан, сендан паст бўлса ҳам, уни ўзингдан улуғ деб билгайсан ва елим каби юмшоқ бўлгайсан, туя каби бўйсунгайсан.

****
Ҳар қачон сенга яхшиликдан ёки ёмонликдан бир нарса етса, шукр айлагайсан.

****
Ориф улдирки, фазилатини Ҳақдан кўргай, айбини нафсидан кўргай.



Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.




@m_kenjabek

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Do'stlar_uz

16 Nov, 02:15


بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!🌹

🌺Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!🌸     

🌹Ҳамиша Аллоҳ паноҳида бўлинг!🌼

🌷🌹🌺🌸💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

16 Nov, 02:13


Тонги хайрли дуолар, ва Саловати шарифлар.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

15 Nov, 14:14


Андижон  Шахар  Абдумалик ака бошчилигилдаги Масжидларни   Обод  қилиш , тозалов грухи, Қорилар  боғи   жамоасига Каъбада қилинган дуолар.

15 ноябр 2024 йил.

🌷🌹🌸🌺💐

Do'stlar_uz

15 Nov, 12:14


Сураий Ваттийн.

Шайх Абдурахмон судейс.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

15 Nov, 02:09


Саловати шарифлар ва тонгда қилинган хайрли дуолар.
▷◉─────────0:00



••••🔊🎶🔊•••


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

15 Nov, 01:54


Гўзал тиловат:

🎤 Мухаммадсодиқ қори домла.
"Саловоти "шарифлар.
i
▷◉─────────0:00



••••🔊🎶🔊•••



🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

15 Nov, 01:53


Мухаммад абдуллох қори.
Сураий ҚАХФ.

📚📚📚📚📚
Друзья УЗ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali‌‌

Do'stlar_uz

15 Nov, 01:49


🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ .

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

15 Nov, 01:23


🌺🥀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУХ🥀🌺

°°💐 ЖУМЪА МУБОРАК...💐°°

Ғанимат уйғонинг ўтмасин фурсат,
Тавбалар қилайлик умр ғанимат.
Орқага қайтмайди ўтган ҳар фурсат,
Мусулмон аҳлига ЖУМЪА МУБОРАК!

Ер юзи сокиндир,тонглар ўзгача,
Бу кунда покланар,қари-ёшгача,
Ижобат бўлгайдир,эзгу дуолар,
ЖУМЪА МУБОРАК, АЗИЗ ЁР-ДЎСТЛАР!

Иймоннинг охири нурли келажак,
Жаннатга калит йўқ намоздан бўлак.
Ният йўқ савоб иш қилишдан бўлак,

🌹🌷🌺🌸💐

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

15 Nov, 00:02


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).
ЖУМЪА КУНИ СИЗГА МУБОРАК.
Имкониятни қўлдан бой берманг.
Сизу бизга бу хабарларни қолдирган
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин.

Аллоҳумма солли васаллим вабарик алайхи.

АЛЛОҲ ТАОЛО УЛУҒ МАРХАМАТЛИ РАХИМДИЛ МЕХРИБОН ҚОДИР ЗОТ.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

14 Nov, 13:13


ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».

Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
ИмомТабароний ривоят қилган.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

14 Nov, 11:56


ДУОЛАРИНГИЗДА 🤲 🤲 БИЗНИ ХАМ ЭСЛАБ ТУРИНГ.


«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

15 - Ноябрдан
18 - Ноябргача

Бомдод          05 : 50  -  06 : 30
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 15  -  15 : 25
Шом                17 : 00  -  17 : 00
Хуфтон           18 : 35  -  18 : 50


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

14 Nov, 01:44


💥 БУГУН 14 - НОЯБРЬ. ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

🌸🌤🍀 АССАЛОМУ
🌤🌸🍀 АЛАЙКУМ
🌸🌺🍀ВАРОҲМАТУЛЛОҲИ
🌤🌸🍀ВАБАРОКАТУХ,
🌹🍃 Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

🌷🍃 Илохим ҳар бирингизнинг
🌷🍃 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌷🍃 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌷🍃 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌷🍃 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌷🍃 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌷🍃 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌷🍃 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍃Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин, Дўстлар!🤲

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

13 Nov, 16:25


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@at_tavfiquz • @Jiddauz

Do'stlar_uz

29 Oct, 02:40


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Хайрли тонг! Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугун ҳафтани Сешанба куни.

29 - Октябр 2024 й.
26 - Робиус соний 1446 й.

Дуо кўзга кўринмас ҳимоячидир...
Биродарлари ҳаққига хайрли дуо қилгувчилардан бўлайлик, зеро, бундай дуо қабулдир, иншааллоҳ...

Файзу баракотга тўла кун тилаймиз!

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

29 Oct, 02:37


****

Хожа Али ар-Ромитаний қуддиса сирруҳу ҳазратларидан: «Иймон нимадир?» – деб сўрадилар. Ул зот: «Узмоқ ва уламоқ!» – дедилар.
Бу сўзларида бир неча маънога ишора бор.
1. Қалбнинг самимий тасдиқини тилга кўчирмоқ, дилдаги ҳақиқатни тилга уламоқдир.
2. «Узмоқ ва уламоқ»дан рамзий маъно шуки, солик дунёдаги ўткинчи орзу ҳаваслардан, беҳуда хаёллардан, дунё ҳирси ва муҳаббатидан кўнглини узсин ва кўнглини Ҳақ таолога боғласин. Шундан кейингина ҳақиқий иймонга сазовор бўлади, иймон ҳаловатига эришади.
3. Ҳазрат Азизоннинг тўқувчилик касблари билан боғлиқ маъноси бор...


УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ

(Кўҳна Урганчда ҳазрати Азизон Али ар-Ромитаний ал-Бухорий зиёратлари)


Ҳазрат Азизондан асҳоби камол
“Иймон нима?” дея сўрмишлар савол.
“Узмоқ ва боғламоқ!” демишлар Ҳазрат,
Бу сўзга жон фидо, бу сўзга ҳайрат!

Маъно талқинида дилни доғлайсиз:
Нимани узасиз, нени боғлайсиз?
Иймоннинг шарти не, азиз дўсту ёр,
Дил билан тасдиқдир, тил билан иқрор.

Дилни Ҳақдан ўзга илоҳдан узиб,
Ёлғиз Аллоҳ билан иртибот тузиб,
Чин иймон неъматин жойлайсиз дилга,
Дилнинг тасдиқини улайсиз тилга!

Ёмон қилмишлардан узасиз кўнгул,
Яхши хислатларга боғланур сўнг ул!
Дунёдан кўнгилни узасиз, албат,
Дилни охиратга боғлайсиз фақат.

Ҳақдан бошқа не бор – кўнгил узасиз,
Ёлғиз Ҳаққа боғлаб, бирлик тузасиз.
Видо айтиб буткул мосиваллоҳга,
Кўнгилни боғлайсиз ёлғиз Аллоҳга!

Эй дил, бу ҳикматга борлиғинг тўлдир:
Узмоқ ва уламоқ маъноси шулдир!..
Ё Раб! Даргоҳингга бизни қариб эт,
Узмоқ ва боғламоқ бахтин насиб эт!

Биз учун маърифат анжуманин туз,
Дунё занжиридан кўнглимизни уз!
Ё Раб! Лутфинг ила дилларни чоғлат,
Қалбимизни ёлғиз Ўзингга боғлат!..


2022 йил, 15-ноябрь, сешанба.


Мирзо КЕНЖАБЕК


@m_kenjabek
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Do'stlar_uz

29 Oct, 02:37


«УЗМОҚ ВА УЛАМОҚ»

Устоз Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Комронбек Самарқандий.



@m_kenjabek
https://t.me/Dostlar_uz_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Do'stlar_uz

29 Oct, 02:31


****

Холиқо! Боқсанг-чи оҳ-зоримга, Ҳув!
Дард олиб келдим бу бозорингга, Ҳув!
Нолалиғ найман, мени кесмиш гуноҳ,
Бас, мени қайтар у найзоримга, Ҳув!


Мирзо КЕНЖАБЕК,
🎙Рустамхон ҚУРБОНЗОД
.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

28 Oct, 16:20


#kasb

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Do'stlar_uz

28 Oct, 06:03


أروع ما جود الشيخ عبد الباسط عبد الصمد | سورة التحريم والحاقة والضحى والشرح | جودة عالية HD

Surah Tahrim
Surah Haqqoh
Surah Duha
Surah Sharh

𝐘𝐨𝐮 𝐭𝐮𝐛𝐞
👇👇👇
https://youtu.be/dKmOs04H294

🪔••┈• ❁✿❁•┈•🪔
🎙𝐀𝐛𝐝𝐮𝐥𝐛𝐚𝐬𝐢𝐭 𝐀𝐛𝐝𝐮𝐬𝐬𝐨𝐦𝐚𝐝
🪔✿°•••ৡ❀ৡ••°🪔

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

28 Oct, 05:57


الشيخ عبدالباسط محمد عبدالصمد

▶️Youtube 🌐Telegram🌐Instagram

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

28 Oct, 05:55


#Ҳақиқий_дўст

Буюк саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Қанча дўстингиз бор?
У зот шундай жавоб бердилар:
- Буни ҳозир билмайман, чунки бугун дунёда иқболим келиб турибди, ҳамма менинг дўстим. Бу нарсани дунё мендан юз ўгирганда билишим мумкин. Дўстнинг яхшиси - дунё мендан юз ўгирганда менга иқбол қилувчисидир.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

28 Oct, 04:35


#Юзингизни_пастга_қаратинг

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Мусулмон кишининг назари бирон хушсурат одамга тушсаю, Аллоҳ учун нигоҳини пастга қаратса, Аллоҳ таоло унга ибодатнинг лаззатини насиб қилади».

Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий айтади: “Шогирдларим ибтидода зикрдан маза қилганларини, аста-секин бу мазанинг йўқолиб қолганини айтишди. Бунинг сабаби эса уларнинг бадназарлик билан бегона аёлларга кўзи тушиб қолганидир. Бадназарликнинг яна бир офатларидан бири ризқнинг кесилишидир. Муттасил шу дардга йўлиққан одамнинг хонадонида барака қолмайди.

Шайтон жаннатдан қувилиб, Аллоҳдан одам фарзандларини гумроҳ қилишлик учун рухсат оларкан, ўнгидан, чапидан, орқасидан, олдидан келаман деб ваъда қилгану, лекин пастки тарафдан келаман деб ваъда қилмаган. Шунинг учун Аллоҳ таоло «номаҳрамдан юзингизни пастга қаратинг» дейди”.

«Ибратли ҳикоялар» китобидан.


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

28 Oct, 04:20


Уч нарсани ҳаргиз унутманг:
Аллоҳнинг неъматлари олдингизда кўринган заҳоти ҳамд айтишни,
Ризқнинг сизга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни,
Бошингизга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.
Шайх Шаъровий

🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ДУШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!🌺
Бугун 28 октябрь
+12°+8°🌧️☔️

🕌📿
Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин…Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин! Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин! Бошланган янги ҳафта унумли ўтсин!

Do'stlar_uz

26 Oct, 12:48


Масжидда қибла томонга қараб тупуриш

(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ) «Масжиднинг қибласи томонга қараб тупуришдан қайтардилар». Қибланинг ҳурмати каттадир. Чунки у Байтуллоҳнинг олд томонидир. Масжиднинг олд томони эса, унинг шиори, белгиси ҳисобланади. Қибла жойлашган жой Байтул-маъмурнинг ўрни бўлиб, Аршнинг томонидир. Тупук эса бош ва кўкракдан чиқадиган ортиқча нарсадир. Демак, бу нарса қибла томонга ташланмаслиги керак. Акс ҳолда қибла ҳурматсиз нарсага ўхшаб қолади. Эътибор берсанг, киши ўзининг олдига ва ўнг томонига тупуриши ҳам одобсизликдир. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинишича у зот бу ҳолатни жуда ёмон кўрган эканлар ва «Кимки тупурадиган бўлса, чапига ёки қадамларининг орасига тупурсин», деган эканлар.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.
@mehrob_uz

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 23:34


Инсонга бир мусибат келганда,
Сабир билан,
Намоз билам,
АЛЛОҲ дан
ёрдам сўранглар.

••••🔊🎶🔊••• ▷◉─────────1:55


🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 13:32


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 12:08


🤲 ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси фахрий имом Раҳматуллоҳ қори Обидовга рафиқаси Зубайдахон ҳожи онанинг вафоти муносабати билан у кишининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонлари ва солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳума онахоннинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳума онахоннинг яқинларига, хусусан, Раҳматуллоҳ қори Обидов ва Нуруллоҳ домлага ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
muslim.uz

Do'stlar_uz

25 Oct, 11:10


«Umar Muxtor "Sahro arsloni" kino» to'liq
(O'zbek tilida) 1-qism

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 08:57


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 08:53


Муғанний
АЙЛАНДИ

Далолат даркорга айланди,
Муҳаббат озорга айланди,
Хушомад изҳорга айланди,
Бозорлар мозорга айланди.

Ой чиқиб ой ботар – кун чиқмас,
Бир ботган кўнгилдан тун чиқмас,
Ишонган Ҳофиздан ун чиқмас,
Табиблар беморга айланди.

Зоғларни сийлашар гул билан,
Мардликни ўлчашар пул билан,
Шаҳарлар шуҳрати тул билан,
Суҳбатлар қиморга айланди.

Қўшнисин танимас ён қўшни,
Ўйлашар Ҳокимга ёқишни,
Қозонга босишар Оққушни,
Ходима ҳушторга айланди.

Зарралар юлдузга даъвогар,
Кечалар кундузга даъвогар,
Қуёнлар қундузга даъвогар,
Соддалар айёрга айланди.

Мақталган гўзалнинг турқи йўқ,
Ҳалолдан ҳаромнинг фарқи йўқ,
Бир яхши замоннинг тарҳи йўқ,
Ўғрилар сардорга айланди.

...Бозорда инсофдан сўзламанг,
Ҳукумат борми деб, бўзламанг,
Деҳқонни бозордан изламанг,
Айёрлар тайёрга айланди.

Матоҳнинг арзони одамзод,
Сотолмай сарсони одамзод,
Сиёсат сандони одамзод,
Тиғдорлар туғдорга айланди.

Инилар оғани чопишар,
Қирғинга баҳона топишар,
Тобутга гўшанга ёпишар,
Йиғилар “ёр-ёр”га айланди.

ТУРКИСТОН, кўксингда ўтлар бор,
Тарихин унутган зотлар бор,
Умидин узмаган ётлар бор,
Муқимлар сайёрга айланди...

Ҳожилар мақсади зиёрат,
Нокаснинг кўнглида тижорат,
Муҳожир авлодлар ҳижолат,
Байт-уллоҳ бозорга айланди.

Шоирга қилмангиз эътироз,
ҲАҚ сўзга келмагай инқироз,
Сиғинган пирингиз хотинбоз,
Ибодат шикорга айланди.

ИЛОҲИМ, йўқсилга чора бор,
Ҳокимнинг ити пора ер,
Манфаат оқни ҳам қора дер,
Ҳақиқат инкорга айланди.

Айланар бу дунё аломат,
Қайдасан, азизим қиёмат,
Етайлик иймонлар саломат,
Тириклар бекорга айланди.

Муғанний, рўйҳатга битилдинг,
Гаровга ўйнамай ютилдинг,
Кўрмадим десангу қутилдинг –
Дуторинг сеторга айланди...

26 август, 1992 йил

Do'stlar_uz

25 Oct, 07:20


MUHAMMAD ABDULLOH QORI. Suraiy KAHF. JUM'A. https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 07:01


Гўзал тиловат:

🎤 Мухаммадсодиқ қори домла.
"Саловоти "шарифлар.
i
▷◉─────────0:00



••••🔊🎶🔊•••



🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
Dostlar UZ
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 07:00


SALOVATI SHRIFLAR VA TONGI XAYIRLI DUOLAR. https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

25 Oct, 06:59


Surayi Kaf. Tartil

@ahmad_rizo

Do'stlar_uz

25 Oct, 06:54


Ахдлашайлик.

Келинг мумин биродар бир ахдлашайлик.
Бир биримизга эзгулик бир улайшайлик.
Жума муборак деб бахт тилашайлик.
Жума савобларига биз илашайлик.

Келинг гина бўлса унитайлик бирга.
Ўзгалар билмасин қолсин у сирга.
Айланмасин хеч хазиллар зилга
Озор бериб махзунлик етмасин дилга.
Жума муборак дейиш келсин хар тилга.

Кўрганда юз буриб кетиш қилмайлик.
Бир биримиз энди душман билмайлик.
Қовоқ осиб кўрганда қалбни тилмайлик.
Кўринсак бошқамиз асло жилмайлик.
Жума кун оддий эмас оддий билмайлик.

Жума хурмати деб узур сўрайлик.
Бирга бирга дўстим даврон сурайлик.
Саксон туқсон ёшни бирга кўрайлик.
Жума масжидига бирга борайлик.
Биз хам кўп қатори дуо олайлик.

Роббим бандасини авф этиб турса.
Банда кечирмиман деб куксига урса.
Тушуниб қолармиди масжидга юрса
Шояд насихатга ўзини бурса.
Саховати қўзиб масжидлар қурса.

Тилайлик юрт элга хаёт фаровон.
Юрт йўли хамиша бўлсун чароғон.
Бундай гўзал он қачонлар бўлғон.
Шукур айт халқим юрт учун бер жон.
Жамланиб Жумада дуо қилган он.

Do'stlar_uz

25 Oct, 03:17


#Жума_муборак

🕋 Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Жума айёмингиз муборак бўлсин қадрдоним!

🕌 Улуғ кунда сўранг не бўлса керак!
🕌 Нолаларингиз йиғади фалак.
🕌 Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим,
🕌 Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Аллоҳ таоло,
хар бир қилган ибодатингиз қабул бўлсин! 🤲

Do'stlar_uz

23 Oct, 01:44


****

Кел, эй соқий, муҳаббат жомидин май,
Харидор илгина бергил паё-пай.

Харидор ул эрур жуз нияти фард,
Кўнгил кўнглакина юқтирмағай гард.

Қаю ҳолатда бўлса эртаю кеч,
Хилофи ҳукми маҳбуб этмагай ҳеч.

Бу йўлнинг барчасин тай қилғон эрлар,
Ризо бермак мақом аълоси дерлар.

Агар бошида юрса осиё санг,
Ризо жўянда ҳаргиз бўлмағай танг.

Агар ҳар кунда ичса заҳр аёғин,
Суюклук бандаси чатмас қабоғин.

Кишиким розилик коминда бўлса,
Қилур шукр, аждаҳо коминда бўлса.

Ризо айвонида топқон киши жо,
Демас «во» боби офат бўлса ҳам во.

Агар мағзи дилинг айрилса то пўст,
Йиғини йиғ, агар чин қулсан, э дўст.

Сўнар ғам тушса ҳар озода эрга,
Ўчар ўт тушса хасдин холи ерга.

Худо амриға оқил ғам емасдур,
Демас гардун қилур гар дун эмасдур.

Эгам ҳукмиға ҳар ким бўлса мамнун,
Кўтармас ун агар бошин қилур ун.

Бу тоққа сурсалар, ташлаб у тоғдин,
Санодин ўзга чиқмас ақли соғдин.

Агар киндур магар минг қилсалар қийн,
Қачон тушкай чин эрни кўнглина чин?

Қаю ҳолат билан жон бўлса танда,
Бўлар шокир ҳамиша рози банда.

Улуғ йўлдин адашқон неча беақл,
Қилур эрлардин у ёлғончилар нақл:

«Киши ким ошиқи дийдори Ҳақдур,
Муҳаббат аҳли бирлан ҳамсабақдур.

На ҳожат ўзгача тоатлар андин!»
Бўлур юзи қаро мундоғ дегандин.

Буюрғониға ҳар ким бўлса мункир,
Гумон йўқтур, бўлур албатга кофир.

Ўшал халқики кўп беақл эмишлар,
Худонинг душманин ошиқ демишлар.

Дилу жон бирла бўлғон ошиқи зор,
Хилофи ҳукм қилмас зарраи кор.

Буюрғон ишларини шоду ғамда,
Қилур бирдек фароғатда, аламда.

Агар тўлдирсалар ернинг юзини,
Қизил тилло билан, солмас кўзини.

Бало ўқи қадалса, урмағай оҳ,
Қилич бошиға келса, бузмағай роҳ.

Киши ким қилса ошиқликни лофин,
Қилурму ҳеч маъшуқи хилофин.


“Саботул ожизин”
Сўфи Аллоҳёр
қуддиса сирруҳу


m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

23 Oct, 01:40


💧 Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲 «Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

#дуо #Ёмғир


🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁🍁

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

23 Oct, 01:39


Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.
☀️
Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.
Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.
Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.
Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🌊
Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🌼
Жалолиддин Румий

🕋Ассалому алайкум,!📿

🕌ЧОРШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 23 октябр, +13°+10°
☔️

Алҳамдулиллаҳ.📿
Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин!
Чин дилдан қилган дуоларингиз ижобат бўлсин


🍁🍁 🍁🍁 🍁🍁 🍁🍁

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Oct, 11:44


Рахмат бўлсин.

Ахли илм мулло эди Нурмухаммад.
Амаллари гўзал эди Хурмухаммад.
Турганингда махшар аро дурмухаммад.
Қўлин ушлаб етакласин ул Мухаммад.

Таниб олсин пайғамбарим сийратингдан.
Салла билан юрган либос зийатингдан.
Бахо берсин суннат деган ниятингдан.
Тил тишласин кўролмаслар ғийбатингдан.

Сен муминлик бурчин адо эта олдинг.
Қанча касни рохи рост йўлга солдинг.
Улуғлардан керакликча ўгут олдинг.
Зехинларда тақво билан эсда қолдинг

Аллох сабр берсин қолган хаётларга.
Яқин яна бегонаю хам ётларга.
Доим хамрох йўлдош устоз у зотларга.
Ахли илм, ноиб имом қуззотларга.

Нурмухаммад Аллох ўзи рахмат қилсин.
Сиддиқинлар солихинлар улфат билсин.
Пайғамбарлар хаммалари жам ўлишиб. Нурмухаммад меросхўр деб назар қилсин.

Домла Сайфиддин.

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Oct, 11:34


🙂Ta’ziya

Ustoz Nurmuhammad domla foniy dunyodan boqiy dunyoga rihlat qilibtilar.

Domlani ilm va amallariga husni xulqlariga guvohlik beramiz.

Alloh taolo domlamizni xalqimizga qilib o’tgan xizmatlarini qabul aylab, oilalariga sabru jamil bersin.
🤲

@AbdulHadiyHafiz

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Oct, 07:25


🎥«Iftorlik suvi» Kino
(O'zbek tilida)



https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Oct, 06:35


ЖАҲОН ЎЗБЕКЛАРИГА

Турли муносабатлар билан чет элларга кетган ватандошларимизга


Кўнглим юмшаб, бўғинларим бўш энди,
Феълингизни асранг, кўчган ўзбеклар.
Сизни тупроқ асролмади, хўш энди,
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Деҳқонмисиз, тужжормисиз, йўлбоқар,
Қолаётган Ватан сизга лол боқар.
Хорижларда, билмам, қандай ҳол боқар,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Улги олинг Сир ва Аму наҳримдан,
Мендан кечинг, кечманг юртнинг баҳриндан,
Сиз кўчдингиз лекин юрак-бағримдан – 
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Туркий куйда Дулбаржиннинг ёди бор,
Қошғарий ҳам Мир Алишер доди бор,
Тил йўқотган зотнинг қандай зоти бор?
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар!

«Алла» кўрмай ўсган «қулун» қулунмас,
«Ёр-ёр» кўрмай тушган келин келинмас,
Ҳали сизга ётлик макри билинмас,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Балки унда ризқ-насиба тўкинроқ,
Туз-қум –  ажал бўрони йўқ, сокинроқ,
Эндингизми Энасойга яқинроқ,
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Ҳали юртда ҳандалакнинг бўйи бор,
Олиш-улоқ, карнай-сурнай тўйи бор,
Она тилда онанинг дард-ўйи бор,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Хиёнатлар қилиб руҳи покларга,
«Насруллоҳ»ни алишдикми «рок»ларга?
Тангри мадад бермас тили йўқларга,
Тилингизни асранг, кўчган ўзбеклар.

Тил –  юракнинг интиқоми, асрори,
Ўзбек қизин меҳри, офтоб узори,
Бегонага қўшилмаган мозори,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар.

Сиз кетсангиз, мен нетайин, бор бўлинг,
Ҳеч хор бўлманг, бургут бўлинг, сор бўлинг,
Лекин бир бор юрт меҳрига зор бўлинг,
Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар!..

1989

Мирзо КЕНЖАБЕК



m_kenjabek

https://t.me/Dostlar_uz_kanali
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Do'stlar_uz

22 Oct, 05:27


Инсон КабаниТавоф қилса,ва Кабага қараб, намоз ўқиса, нима бўлади? Буни билиб олинг.

🕋 🕋 🕋 🕋 🕋 🕋 🕋

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Oct, 02:00


#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо #Ҳадис:
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).

Абу Довуд ривоятлари.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

22 Oct, 02:00


* * *
Иброҳим Адҳам ҳазратлари марҳамат этадилар:
«Бир куни Байтул муқаддас ходимлари мени масжиддан чиқаришмасин, деб ўзимни бўйрага ўрадим, Ярим кеча бўлди. Масжид эшиги очилиб, бир пир ичкари кирди. Меҳробга ўтиб, икки ракъат намоз ўқиди.

Орқасини меҳробга берди, яна қирқ киши кириб келишди. Биттаси: «Бу ерда бир киши ётибдир, биздан эмасдир», деди.

Пир кулимсираб, «Адҳам ўғлидур. Қирқ кундирки, ул ўқиган намозининг тотини билмас», деган эди, пирнинг ҳузурига салом бериб бордим.

Аллоҳ ризоси учун (бу ҳолатимнинг) сабаби не эканини айтмоғини сўрадим. «Фалон куни хурмо олаётиб, ердаги бир хурмо сеники бўлмагани ҳолда, меники, деб олиб единг – сабаб шудир».

Шу жавобни олганим ҳамоно хурмофурушга бориб, ҳалоллик тиладим. Дўкон соҳиби бу сўзимни эшитиб, бир фарёд кўтарди. Дўконини тарк этиб, дарвишлардан бўлди».


Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.


@m_kenjabek

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Do'stlar_uz

21 Oct, 13:48


"Табаррук жоизми ?"

Олимжон домла Рахимов

Андижон вилояти Асака тумани "Холид ибн Валид" жоме масжиди имом хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Oct, 13:47


"Аҳли илимни ҳақорат қилманг..."

Муҳаммад Амин домла Қобилжонов

Олтинкўл туман бош имом хатиби


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Oct, 13:47


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Oct, 13:47


#hadis

Аллоҳни рози қилади

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир", дедилар (Имом Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Oct, 13:35


"БОШ "ДЕВОНАБОЙ жомеъ масжиди.

«Андижон вақти билан Намоз вақтлари»

22 - Октябрдан
24 - Октябргача

Бомдод          05 : 20  -  06 : 00
Пешин            12 : 45  -  13 : 00
Аср                  15 : 45  -  15 : 55
Шом                17 : 30  -  17 : 30
Хуфтон           19 : 05  -  19 : 20


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Oct, 13:33


ДУОЛАРИНГИЗДА 🤲 🤲 БИЗНИ ХАМ ЭСЛАБ ТУРИНГ

Do'stlar_uz

21 Oct, 09:47


- Ҳой, Мажнун, кўрмадингми намоз ўқияпман.
Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим.
Лекин сен Аллоҳнинг ишқида мени қандай кўрдинг?

Хазрат Мир Алишер Навоий.


https://t.me/Dostlar_uz_kanali

Do'stlar_uz

21 Oct, 09:29


​​Намозни тарк қилганнинг насибаси йўқ

Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади: "Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, хушларидан кетдилар. Саҳобалар: "У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота олмайсизлар", дейишди. Атрофдагилар: "Эй мўминларнинг амири, намоз ўқиб бўлинди, уйғонинг", дейишлари билан Умар розияллоҳу анҳу ўзларига келиб, "Ё Аллоҳ! Намоз ўқишим керак, намозни тарк қилган кишининг Исломдан насибаси йўқ", дедилар. Кейин намоз ўқидилар, ҳолбуки, жароҳатларидан шундайгина қон оқиб турарди".

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

https://t.me/Dostlar_uz_kanali