ДИН ВА АДАБИЁТ @dinvaadabiyot Channel on Telegram

ДИН ВА АДАБИЁТ

@dinvaadabiyot


Фарғона вилояти Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджоновнинг диний-маърифий, адабий-бадиий саҳифаси.
Бу каналда оят ва ҳадислардан намуналар. Мутафаккир алломаларнинг бадиий адабиёт намуналари бериб борилади.
Тавфиқ Аллоҳдан!

ДИН ВА АДАБИЁТ (Uzbek)

ДИН ВА АДАБИЁТ is a Telegram channel dedicated to exploring the intersection of religion and literature. This unique channel offers a space for discussions, debates, and reflections on how these two aspects of life intertwine and influence each other. From analyzing religious texts to discussing the literary works inspired by faith, subscribers of ДИН ВА АДАБИЁТ will find a rich and diverse range of content to engage with. Who is it? ДИН ВА АДАБИЁТ is for individuals who are passionate about both religion and literature and seek to deepen their understanding of these subjects. Whether you are a scholar, a student, or simply someone interested in exploring the spiritual and artistic dimensions of life, this channel welcomes all who are curious and open-minded. What is it? ДИН ВА АДАБИЁТ serves as a platform for sharing knowledge, insights, and perspectives on the connections between religion and literature. Through thought-provoking discussions, book recommendations, and analysis of sacred and secular texts, this channel aims to foster a deeper appreciation for the beauty and complexity of these intertwined domains. Join ДИН ВА АДАБИЁТ today and embark on a journey of exploration and discovery where faith and creativity converge in meaningful and inspiring ways!

ДИН ВА АДАБИЁТ

05 Jan, 19:06


#20_томлик

Алишер Навоий. МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Йигирма томлик. — Тошкент: «Фан».

1. Биринчи том. БАДОЙИЪ УЛ-БИДОЯ.
2. Иккинчи том. НАВОДИР УН-НИҲОЯ.
3. Учинчи том. Ғаройиб ус-сиғар.
4. Тўртинчи том. Наводир уш-шабоб.
5. Бешинчи том. Бадоеъ ул-васат.
6. Олтинчи том. Фавойид ул-кибар.
7. Еттинчи том. Ҳайратул-аброр.
8. Саккизинчи том. Фарҳод ва Ширин.
9. Тўққизинчи том. Лайли ва Мажнун.
10. Ўнинчи том. Сабъаи сайёр.
11. Ўн биринчи том. Садди Искандарий.
12. Ўн иккинчи том. ЛИСОНУТ-ТАЙР.
13. Ўн учинчи том. МАЖОЛИС УН-НАФОИС.
14. Ўн тўртинчи том. МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ. МУНШАОТ. ВАҚФИЯ.
15. Ўн бешинчи том. ХАМСАТ УЛ-МУТАҲАЙЙИРИН. ҲОЛОТИ САЙЙИД ҲАСАН АРДАШЕР. ҲОЛОТИ ПАҲЛАВОН МУҲАММАД. НАЗМ УЛ-ЖАВОҲИР.
16. Ўн олтинчи том. МУҲОҚАМАТ УЛ-ЛУҒАТАЙН. МЕЗОН УЛ-АВЗОН. ТАРИХИ АНБИЁ ВА ҲУКАМО. ТАРИХИ МУЛУКИ АЖАМ. АРБАЪИН. СИРОЖ УЛ-МУСЛИМИН. МУНОЖОТ. РИСОЛАИ ТИЙР АНДОХТАН.
17. Ўн еттинчи том. НАСОЙИМ УЛ-МУҲАББАТ.
18. ўн саккизинчи том. ДЕВОНИ ФОНИЙ.
19. Ўн тўққизинчи том. ДЕВОНИ ФОНИЙ (давоми).
20. Йигирманчи том. ДЕВОНИ ФОНИЙ (давоми). ҚАСИДАЛАР. МУФРАДОТ. ИЛОВАЛАР.

KANALGA ULANISH:
👇👇👇

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

ДИН ВА АДАБИЁТ

05 Jan, 19:06


#Луғат

Навоий асарлари учун луғатлар:

1. Шамсиев П., Иброҳимов С. Навоий асарлари луғати. – Тошкент: "Ғафур Ғулом", 1972. – 784 б.

2. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 1-том. – Тошкент: "Фан", 1983. – 656 б.

3. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 2-том. – Тошкент: "Фан", 1983. – 644 б.

4. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 3-том. – Тошкент: "Фан", 1984. – 624 б.

5. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 4-том. – Тошкент: "Фан", 1985. – 636 б.

6. Ҳасанов Б. Навоий асарлари учун қисқача луғат. – Тошкент: "Фан", 1993. – 375 б.

7. Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. – Тошкент: "O'zbekiston", 2014. – 320 б.

8. Манзар Абдулхайр. Навоий асарларининг изоҳли луғати. – Тошкент: "Ўзбекистон миллий энциклопедияси", 2018. – 560 б.

9. Абдувалиева Д. Алишер Навоийнинг "Тарихи мулуки Ажам" асарида қўлланган сўзларнинг изоҳли луғати. – 262 б.

10. Алишер Навоий: қомусий луғат. 2 жилдлик: 1-жилд. Масъул муҳаррир: Ш.Сирожиддинов. — Тошкент: "SHARQ" НМАК, 2016. — 536 б.

11. Алишер Навоий: қомусий луғат. 2 жилдлик: 2-жилд. Масъул муҳаррир: Ш.Сирожиддинов. — Тошкент: "SHARQ" НМАК, 2016. — 480 б.

12. Avaznazarov O. Navoiy timsollari so‘zligi. – Toshkent: Spectrum Media Group, 2024. – 288 b.

KANALGA ULANISH:
👇👇👇

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

ДИН ВА АДАБИЁТ

05 Jan, 02:45


Аnons

Adabiyotshunos olim, professor Naim Karimov hayot yo‘liga bag‘ishlangan hujjatli filmni “Madaniyat va ma’rifat” telekanalida o‘tkazib yubormang.

📺 "Ilm majnuni"
🗓  10-yanvar
  21:30

ДИН ВА АДАБИЁТ

03 Jan, 18:14


Бугун Ҳазрат Навоий вафот этган кун: самимий дуоларимиздан руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин. Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри Сари Пули Инжил масжиди ҳовлисидаги қабрлари акс этган видео.

https://youtu.be/FlHC69wcdlg?si=O-_BuoCZeRDj0S6b

ДИН ВА АДАБИЁТ

03 Jan, 18:06


Руҳ тўтиси

Бош бир кун тош ёстиққа етар,
Руҳ тўтиси танни тарк этар.
Дейдилар, ёш танламас ажал,
Худо билар, ким олдин кетар…

Офтоб елиб толса кўк узра,
Унга осмон сандиғи ҳужра.
Ҳақдан ҳукм, бандадан ижро,
Худо билар, ким олдин кетар?!

Пок дилингни кемирди ҳасад,
Қадамингда топдинг азият.
Дўстим, менга қилма васият,
Худо билар, ким олдин кетар.

Асо тутмиш қанча қадди дол,
Мен бир кучга тўлган навниҳол,
Отам мени кўмар эҳтимол…
Худо билар, ким олдин кетар.

Мухаммад Юсуф...

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

03 Jan, 11:55


Абдулла Орипов

АДОЛАТ

Йўқсилга дедилар: Даъвойингдан кеч,
Мана ол, сийму зар сенга кафолат.
Йўқсил улар гапин тингламади ҳеч,
Адолат, деди у фақат, адолат!

Бадавлат кимсага бердилар савол,
Дедилар: Нима бор кучлироқ пулдан?
У жавоб қайтарди: —Қўрқаман алҳол,
Адолат ахтарган ўша йўқсилдан.

1994 йил.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

03 Jan, 03:09


Ҳушхабар: Янги китоб!

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг “Мангу қуёш” номли янги тарихий-фалсафий романи улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг қайноқ ва серташвиш ҳаётига бағишланган. Романда аниқ тарихий фактлар асосида Навоий ва Султон Ҳусайн Мирзоларнинг бетимсол ва чинакам дўстлиги янги талқинда ёритилади, шоирнинг ёруғ ва фожиали муҳаббати тасвирлари романнинг энг ёрқин ва нурли саҳифаларидандир. Адиб Навоийнинг Шахс сифатида буюклигини кўрсатишни ният қилган. Мазкур тарихий роман Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Адабиёт”нашриётида босиб чиқарилмоқда. Бу китобни албатта ўқинг!

📱 Telegram 📱 Facebook

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

01 Jan, 15:47


Rajab oyi ham kirib keldi.

Rajab oyida oʻqiladigan duo:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ ، قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ : " اللَّهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ "

Anas ibn Molik roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Rajab oyi kirsa, Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Allohumma baarik lanaa fiy rajabin va sha'bana, va ballig'naa ramazona”, der edilar».

Maʼnosi: “Allohim! Rajab va sha'bon oylarida bizga baraka bergin va Ramazon oyiga yetkazgin”.


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

28 Dec, 17:51


ГУНОҲКОР ОДАМ

Бир одам кўп гуноҳ қилган эди, гуноҳларидан уялиб, тавба қилди ва тўғри йўлга кирди. Аммо нафси ғалаба қилиб, тавбани унутиб, яна шаҳватга берилди. Яна бир муддат йўлдан адашиб, ҳар хил гуноҳ ишларни қиларди. Шундан кейин дилида шундай бир дард пайдо бўлдики, хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмасди. Ҳаракатлари натижа бермасди, тавба қилай деса, яна бузиб қўяман, деб қўрқарди. Кеча-кундуз қозонда қовурилаётган буғдой донасидай дилида ўт, кўзларидан қонли ёш оқизарди. Агар йўлида чанг-ғуборлар қўнса унинг кўз ёши ювиб ташларди. Бир куни саҳарда қулоғига ғойибдан овоз келиб, мушкулини осон этди. Овоз деди: "Худованди жаҳон дейдики, эй фалончи, аввалда тавба қилдинг, афв этдим. Сен тавбани буздинг – жазолашим мумкин эди, лекин жазоламадим. Иккинчи марта тавба қилдинг яна буздинг. Муҳлат бердим, ғазаб қилмадим. Энди хаёлингда яна тавба қилиш бор, эй бехабар. Яна тавба қилиб, Мен томон қайт, эшикларим очиқ, сен - жиноят қилувчи, Биз - кечирувчимиз".

"Мантиқ ут-тайр"
@mehrob_uz

ДИН ВА АДАБИЁТ

24 Dec, 09:30


Alisher Navoiy haqida 10 ta fakt!

#bilasizmi

Manba.

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

23 Dec, 19:09


Мард сўзим шу.

...Чин шоирлар бари отилган, Қолганлари бари сотилган.

Мард сўзим шу, ҳаммаси қўрқоқ!
Ўзим кимман? Сўраманг бироқ.

Мен исмимни айтмасман зинҳор,
Замон нозик, бола-чақам бор.

Эркин Воҳидов

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

23 Dec, 17:32


****

Мирзо Кенжабек:

ҚУРЪОНДАДУР


2024 йил 10-декабрь, сешанба, ҳижрий 1446 йил, Жумодус-соний ойининг 8-куни ҲИЛОЛ-НАШР матбаа даргоҳида ўтказилган Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги изоҳли таржимаси «Анворул-Қуръон: ФАЙЗУЛ-ФУРҚОН» китоби тақдимоти охирида ўқилган шеър.
(Биринчи марта 2023 йил 7-ноябрь, сешанба, ҳижрий 1445 йил робиъус-соний ойининг 23-куни МАСНАВИЙХОНЛИК охирида ўқилган).


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

23 Dec, 06:52


БАХТ

Икки ёш турмуш қурдик,
Бир ўғил-бир қиз кўрдик.
Нозаниндек аёлим,
Аёлимда хаёлим.
Аввал китоб ўқирди,
Тунлари шеър тўқирди.
Ғашим келар, на қилай?
Шоир хотин... ноқулай.
Бир кун дедим: “Бўлди, бас!
Шоиралик сенгамас.
Эр керакми, шеър керак?”
“Шеър керакмас... эр керак...”
Хуллас, шеърни ташлади,
Рўзғор гуллай бошлади.
Ўнгланди уй-жойимиз,
Қишлоқнинг энг бойимиз.
Бор кўлик, дўконимиз,
Очил дастурхонимиз.
Бахтми? Ўта бахтлимиз,
Уйғонамиз вақтли биз.
Ғизиллаймиз Қўқонга,
Мол ташиймиз дўконга.
Кундузи савдо – талаш,
Оқшомдан сўнг – пул санаш.
Обрў-эътибор, ҳай-ҳай,
Ўсар доллар курсидай.
Аммо... бахтни ҳар банда
Ҳар хил ҳис қиларкан-да:
Кечалари бетиним
Йиғлаб чиқар хотиним...

✍️ Иқбол МИРЗО. 2022 й.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

23 Dec, 05:52


#ҳикоят

ЭШИК

Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан:
- Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради.
- Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у.
Суҳайл ҳайратланиб:
- Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди.
Шунда у:
- Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди.
Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга:
- Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, бир куни албатта ўша эшикдан киради, - деди.

Гарчи кўп гуноҳлар қилган бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги барча эшикларни ёпиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Шоядки, биргина эшик сизга кўплаб эшикларни очиб юборса...

Манба.

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

23 Dec, 05:44


* * *

Оёғимдан ғам чалар эди,
Болаликда йиқилсам ҳар дам.
Мени ердан кўтарар эди.
Онагинам, бечора онам.

Энди эса… Энди одамлар,
Йиқилсам ҳам парво қилмайди.
Энди эса… Энди у дамлар
Ёдимдан ҳеч кўтарилмайди.

Оёғимдан чалиб кетса ғам,
Кўтармагил, кўнглимни овут.
Мен биламан, энди йиқилсам
Мени ердан кўтарар тобут.

Устоз Одил Икром ижодидан.


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

23 Dec, 04:58


Бахтнинг моҳияти...

Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Зиналар ўтириб, дам олишга мослашмаган. Умрни шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва ҳаётнинг моҳиятини тўғри англаб етган одам нақадар бахтли!


Жалолиддин Румий


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

23 Dec, 04:55


Йўқотиш...

Бу оламда йўқотишлар ичидаги энг оғир йўқотиш инсоннинг ўзлигини йўқотишидир.


Эркин Воҳидов.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

22 Dec, 04:32


"Ўзи йўқ одам"

Абдулла Орипов.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Dec, 17:16


Кўзингни очмасанг, эй дил...

Кўзингни очмасанг, эй дил, лаҳадда очмоғинг бордур,
Ниҳон қолмас бирор аъмол, сирингни сочмоғинг бордур.

Туролмассан, жилолмассан, эвоҳ, ул кун жойингдан ҳеч,
Хатарларни кўриб ул дам азобин чекмоғинг бордур.

У кун Мункар, Накирларнинг сўроғига не дерсанким,
Адолат гурзиси тушгач, тариқдай учмоғинг бордур.

Ёруғ оламда ҳақ йўлда риёзат чекмадинг асло,
Жаҳаннамнинг азобига суниб бош, кечмоғинг бордур.

Ўзингда ихтиёр эрди, лек ишққа бермадинг кўнгил,
Қаро ерда тугунларни ки бир-бир ечмоғинг бордур.

Синоат қилмайин ўтдинг гуноҳ ҳамда савобларни,
Пиширган заққум ошингни ки анда ичмоғинг бордур.

Кўзингни каттароқ очгил гуноҳлар ичра, эй Маҳмуд,
Ки фазлидин берар бўлса, савобин қучмоғинг бордур.


Устоз Исмоил Маҳмуд Марғилоний ижодидан.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

20 Dec, 18:17


ОДДИЙ МУАЛЛИМ

Қадри билинади энди менга гоҳ,
Оддий мактабимнинг ўша беҳашам,
Навоийку бизга устоздир бироқ,
Кимдир ўқитганку Алишерни ҳам,
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!

Аяган ҳаётнинг санчиқларидан,
Йиқилса кўтарган тўсиқларидан,
Отадек эзилган ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан.
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!

Йўқдан Берунийни бинолар қилган,
Ҳусайнни ибн Синолар қилган,
Машрабни машҳуру - дунёлар қилган.
Абдуллонинг тилин бурролар қилган,
Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Эҳтимол юздан ҳам ўтарман бир кун.
Қайноқ қучоғида ҳурлар чорласа,
Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун.
Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим,
Оддий муаллим у, оддий муаллим!

Муҳаммад Юсуф

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

20 Dec, 15:12


***
Узолмасман кўнгилни ҳеч бу дунёнинг саробидин,
Тўйиб ичмоққа йўқ фурсат муҳаббатнинг шаробидин.

Тириклик гаштини сургум ғанимат деб ўтар дамлар,
Дилим хафв айламас зарра кечар умрим ҳисобидин.

Бўлиб авворайи нафсим, туну кун топмагум ором,
Тўкилмас қатра ёшим ҳеч пушаймонлик азобидин.

Қаро тунлар кечар беҳуд, ширин тушлар қучоғида,
Очилмас кўз муножот-чун саҳар ғафлатли хобидин.

Мабодо инграса руҳим, тасаллилар бериб айтгум:
«Кетар вақти қилиб тавба билан қочгум итобидин».

Ўтар кунлар кетидин кун, кетар нақдим, валек асло
Хабарсизман маишатда кечар умрим шитобидин.

Ҳасад ёмғирлари қуйгай маним бошим уза тинмай,
Кўзим тингай кўриб кўлмак уза сузган ҳубобидин.

Вужуд яйрар кеча-кундузки минг турфа таомлардин,
Бу лаззатдин семиргай тан, қочолмам нафс уқобидин.

Аё Толиб, кўзинг очгил, фавойид ол кибардин сен,
Сиғар ўтди, васат кетди, асар йўқдур шабобидин.

Устоз Толибжон домла Рўзибоев ижодидан.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

20 Dec, 08:12


МИР АЛИШЕР

Тирикликнинг бонги Навоий,
Буюкликнинг ранги Навоий.

Бир ёришди зим-зиё олам,
Туркийларнинг тонги Навоий.

Беш асрлик рўёдир дунё,
Беш асрлик ўнги Навоий.

Бир уммонки, ибтидоси йўқ,
Йўқдир унинг сўнги – Навоий.

Ўтган сайин илдамлаб кетгай,
Борган сайин янги Навоий.

Ватан каби поёни йўқдир,
Ватан каби мангу Навоий.

Сирожиддин САЙЙИД

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

17 Dec, 13:03


https://youtu.be/q2nUhGxB2t4?si=1o7QeAkFiVbeXllh

ДИН ВА АДАБИЁТ

16 Dec, 16:26


Naşrdan çiqdi.

Sotib oliş uçun murojaat :

@sardorbotirali

ДИН ВА АДАБИЁТ

08 Dec, 18:02


Комил мўминлик.

"Уч нарсани уч нарса билан бирга ушлагин, шунда сен мўминлардан бўласан:

1. Кибрни тавозе билан ушла.

2. Ҳирсни қаноат билан тут.

3. Ҳасадни насиҳат билан жиловла.

Молик ибн Дийнор.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

07 Dec, 11:43


Абдулла Орипов

ҲАЁТ

Буви набирасин авайлар ҳар вақт,
Шамоллаб қолма, деб уқтирар фақат.
Набираси дейди: — Сиз ҳам соғ юринг
Биламан, бувижон, дорилар қиммат.

2014 йил 26 сентябрь

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

06 Dec, 14:13


Қалб рози!

یا رب کجاست محرم رازی که یک زمان
دل شرح آن دهد که چه دیدو چها شنید

Ё Раб, кужост маҳрами розе, ки як замон,
Дил шарҳи он деҳад ки, чи диду чиҳо шинид.

Ҳофиз Шерозий

Маъноси:

Ё Раб! Бир сирдош бормики, дилим унга ўзи кўрган ва эшитган (яъни маҳбуб билан ўзи орасидаги) нарсаларнинг шарҳини бир он бўлса ҳам айтиб берса?

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

06 Dec, 12:16


ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ

— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.

"Ўн бир ёшли ворис" китобидан.

Интернет саҳифаларидан олинди.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

05 Dec, 20:10


Адолат...

Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради:
-Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми?
Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди:
-Ҳа!
-Нега ўғирлик қилдинг?
-Муҳтожликдан!
-Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?!
-Пулим йўқ!
-Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку!
-Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим!
-Сен ишламайсанми?
-Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди!
Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди:
“Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”.
Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди:
“Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”.
Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди!

Интернет саҳифаларидан...

ДИН ВА АДАБИЁТ

05 Dec, 05:37


ФАРЗАНД САБОҒИ...

Эндигина олти ёшга тўлган ўғлимнинг расм чизаётганини кўриб қизиққанча ёнига бордим:
— Ўғлим, нимани расмини чизяпсан?
— Сизни, ойимни ва ўзимни... — нигоҳларини менга қадади, суратга аҳамият берсам, ўзининг ва менинг кўксимга юрак чизган ва уларни қора рангга бўяган.
— Ўғлим юрак қизил рангда бўлади, — дедим.
— Буни биламан!
— Унда нега қора рангга бўядинг?
Бувимнинг айтишича, бошқаларни йиғлатган одамларнинг юраги қора бўларкан. Сиз кеча ойимни йиғлатдингиз-ку?
Жажжигина ўғлимнинг сўзларидан кечаги дилхиралик ёдимга тушиб кетди. Қилган ишимдан ўз ўғлим олдида уялиб қолдим. Шундай бўлса-да, гапни ҳазилга бурдим:
Унда сеники нега қора? Ёки сен ҳам бирор қўшни қизни йиғлатдингми?
— Йўқ, мен ҳеч кимни йиғлатмадим. Ўзингиз доим айтасиз-ку: "Сен худди мендай бўлишинг керак",– деб.


Ўзи билиб-билмай дадасига сабоқ бериб қўйган фарзандимни бағримга босар эканман, этим жимирлаб кетди.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube

ДИН ВА АДАБИЁТ

05 Dec, 05:36


67.
Эйки, дерсен ишқ аро ўлмак – зиёндур, умр – суд,
Ҳар не судидур – санга, неким зиёнидур – манга.
Алишер Навоий (Б.В., 15, 6)

Насрий баён:
Эй ишқдан бехабар киши, ишқ билан ўлмоқнинг зиён, умрнинг фойдали эканлигини айтасан. Шу сабаб сенга фойдали ҳамма нарса мен учун зиёндур!

Байт шарҳи:
Мумтоз адабиётда, тасаввуфда ишқ-муҳаббат жуда катта тушунча ҳисобланади. Ҳазрат Навоий ҳам қитъаларидан бирида муҳаббат ва Муҳаммад сўзларини боғлиқликда тушунтирадилар. Ёки бошқа бир шоирнинг "Муҳаббатдан Муҳаммад бўлди пайдо, Муҳаббатсиз кишидан қоч Ҳувайдо", Нодирабегимнинг "Муҳаббатсиз киши одам эмасдур, Гар одамсан, муҳаббат ихтиёр эт", ёки яна бир ижодкорнинг "Дилда дардинг бўлмаса, сардафтаримни кавлама", халқимизнинг "Ишқсиз – эшак, дардсиз – кесак" фикрлари ҳам бежизга эмас. Чунки тасаввуф адабиётида комилликка эришиш,  Ҳаққа етиш йўлидаги энг катта тўсиқ – НАФС ҳисобланса, уни енгиш қуроли эса ИШҚ деб қаралади. Шу сабаб ҳазрат Навоий ишқсиз кишиларни қаттиқ қоралайдилар ҳамда ишқсиз кимсалар учун фойдали ва қимматли кўринган ҳар қандай нарсанинг аҳли ишқ учун қийматсиз ва зиён эканлигини таъкидлайдилар!

Одилжон Раҳматуллоҳ

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

ДИН ВА АДАБИЁТ

04 Dec, 16:18


#Видеолавҳа

Кўнгилҳушлик оламидаги инсонлар...

Саъдий Шерозий

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

04 Dec, 10:46


#ОАВ

🎞«Хамса» асарининг 500 йиллик қўлёзмаси Лондонда сақланмоқда

Манба: Ўзбекистон24

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇
Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube

ДИН ВА АДАБИЁТ

04 Dec, 09:43


#Навоий #ҳадис

Алишер Навоийнинг "Арбаъин" асари шарҳи ва насрий баёни.

#Ўн_учинчи_ҳадис

Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажидларнинг
''Навоийдан чу топқайлар навое'' китобидан...

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" номли масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

01 Dec, 16:56


Тантовий роҳимаҳуллоҳдан «Ҳаётингизда ўқиган энг гўзал ҳикмат қайси?» деб сўрашибди. У зот шундай дебди:

«Етмиш йилдан бери китоб ўқийман, аммо Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ушбу ҳикматдан гўзалини кўрмадим:

-«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...».


Интернет саҳифаларидан олинди.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

01 Dec, 09:02


"...Аллоҳ биладир сизлар билмассиз". Бақара сураси 216 оят.

Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Шифокорлар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...

Хуллас, амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган шифокор унинг олдига кириб табассум билан деди:
- Қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
- Ҳа, эшитганман. Аммо, мен буйрагимдан ажралдим доктор!
- Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Лекин, сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
- Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
- Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
- Бу аниқ қазо ва қадар!
-Аллоҳнинг тақдир эди...

Интернет саҳифаларидан...


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

30 Nov, 15:52


#Видеолавҳа

Гуноҳни ювувчи амал

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

29 Nov, 04:19


Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон.
Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон!


©️ Жалолиддин Румий

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

28 Nov, 16:52


Бизнинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

🌐 Instagram: @olimjon.domla

📹 YouTube: Olimjon Domla каналига уланинг

Telegram: Din va Adabiyot канали

Барча ижтимоий тармоқларимизда бизни кузатинг!

ДИН ВА АДАБИЁТ

28 Nov, 15:47


Абдулла Орипов

ДЎКОНЛАР

“Соғлиқ” деган дўконда эдим,
Мен дардлардан азоб тортувчи.
—Бироз беринг соғлиқдан, — дедим,
—Тугаб кетган, — деди сотувчи.

“Омад” деган дўконга кирсам,
Пештахталар турар қуп-қуруқ.
—Кутинг, — дейди сотувчи беғам,
—Омад ҳали келганича йўқ.

2014 йил 24 июль

@abdullaorifijodi

ДИН ВА АДАБИЁТ

28 Nov, 14:13


#Видеолавҳа #Фаридуддин_Аттор

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

27 Nov, 14:18


#Видеолавҳа #Фаридуддин_Аттор

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

26 Nov, 08:24


#Ҳазиний

Ҳар киши ер остида ёлғиз ётарни ўйласин...

Раҳгузардур бу жаҳон, бир-бир ўтарни ўйласун,
Юрмасун ялғуз киши, роҳи хатарни ўйласун,
Вақти етганда амонатни тутарни ўйласун,
Бул қаро ер барчани бир-бир ютарни ўйласун,
Ҳасрато, вовайлато, бир-бир кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Молу дунёни йиғиштурган билан бир кун қолур,
Жон амонатдур кишига, билсангиз, охир олур,
Кўп халойиқ мол учун ўзини кулфатга солур,
Ҳар киши дунёга келса, охири бир кун ўлур,
Ҳасрато, вовайлато, бир-бир кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Анбиёю авлиёлар ўлмайин қолғони йўқ,
«Кулли нафсин зоиқатул мавт»нинг ялғони йўқ,
Барча кетганлар тақи бу дуняга келгони йўқ,
Қайси соат жон берарни ҳеч киши билгони йўқ,
Ҳасрато, вовайлато, бир-бир кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Бандалик қилғил тирикликда, ғаниматдур нафас,
Кеча-кундуз йиғламоқликни, биродар, қилма бас,
Ушбу дунё ишлари беҳудаи ҳою ҳавас,
Жон мисоли андалибдур, бу жасад мисли қафас,
Ҳасрато, вовайлато, бир-бир кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Ушбу дунёдин гузар қилди ўшал Одам Ато,
Шис пайғамбар билан Нуҳи набий, воҳасрато,
Ҳам яна Иброҳиму Исмоилу кулли анбиё,
Мустафо кетти, Ҳазиний, йиғладилар «Уммато!»
Ҳасрато, вовайлато, бир-бир кетарни ўйласун,
Ҳар киши ер остида ялғуз ётарни ўйласун.

Кулли нафсин зоиқатул-мавт Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир (Куръони карим, «Оли Имрон» сурасининг 185-оятидан).

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

25 Nov, 16:56


​​ТАКЛИФНОМА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ТУРКСОЙ Халқаро ташкилоти ҳамкорлигида 26-29 ноябрь кунлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида туркий тилли давлатлар ижодкорлари иштирокида XVI Туркий шеърият фестивали ўтказилади. Ушбу фестивал доирасида турли тадбирлар, адабий учрашувлар, мушоиралар ўтказилади. Адабий байрамга барчани таклиф этамиз. Дастур илова қилинмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ахборот хизмати


ХАЛҚАРО ТУРКИЙ ШEЪРИЯТ ФЕСТИВАЛИ

(ТОШКEНТ 2024 йил, 26-30 ноябрь)

Фестиваль Меҳмет Доған хотирасига бағишланади

 1-кун

26 ноябрь, сешанба

Соат 15:00 да “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйилади.

2-кун

27 ноябрь, чоршанба

09:00-10:00 да Адиблар хиёбони билан танишиш, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш.

10:30-11:30 да Тантанали очилиш маросими (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида). Видеоролик намойиши.

Сўзга чиқувчилар:

1. Султон Раев – ТУРКСОЙ Бош котиби;
2. Сирожиддин Саййид – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси;
3. Муса Казим Аритсан – Туркия Ёзарлар бирлиги раиси проф.;
4. Улуғбек Эшдавлат – Турксой Ёзарлар бирлиги раиси;
5. Али Риза Тезжан – ТИКАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари;

Сертификат тақдим этилади

11:30-12:30 да Ёқуб Умар ўғлининг “Ўн доллар” китоби тақдимоти.

14.30-16.00 да “Алишер Навоий ва ХХI аср шеърияти: Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов хотирасига бағишланади”. Мушоира (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида).

16.00-17.00 да учта асосий мукофот тақдим этилади. Шоирларни тақдирлаш маросими.

17.00-18.30 да “Шеърият келажаги ва сунъий интеллект”.

Сўзга чиқувчилар:

1. Усмон Ўзбахче
2. Али К.Метин;
3. Атиф Бадир;
4. Меҳмет Айжи;
5. Али Сали.

3-кун

28 ноябрь, пайшанба

09.30-10.30 да Абдулла Қодирий ижод мактаби ва Қодирий мемориал музейи билан танишиш

10.30-12.30 да Меҳмет Доған хотирасига бағишланган мушоира. («Турон» кутубхонаси катта залида).

14.00-16.00 да Қирғиз шоири Алиқул Осмонов хотирасига бағишланган мушоира.

16.00-18.30 да Қозоқ шоири Абай хотирасига бағишланган мушоира.

19.00-21.00 Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси номидан тантанали қабул маросими.

4-кун

29 ноябрь, жума

9.00-20.00 да Тошкентнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат.

9.00-13.00 да Ҳазрати Имом меъморий мажмуаси. Ислом цивилизацияси маркази қурилиши.

14.00-18.30 да Тошкент тарихи музейи. Сузук ота меъморий мажмуаси.

ДИН ВА АДАБИЁТ

25 Nov, 12:33


#Навоий #ҳадис

Алишер Навоийнинг "Арбаъин" асари шарҳи ва насрий баёни.

#Ўн_иккинчи_ҳадис

Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажидларнинг
''Навоийдан чу топқайлар навое'' китобидан...

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" номли масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

24 Nov, 17:31


Кажфеъл кажрафторлар тарбиясига,
Каждумлар қисмати  ибратдир аён.
Жаҳолат авжида ўз миясига,
Ниш уриб қўяди баъзида чаён.🦂

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

24 Nov, 17:11


Нодонга илтифот қилмоқ не керак,
Жоҳилни дилбар сўз ҳуркитар аён.
Думини тарасанг тепади эшак,
Бошини силасанг ниш урар чаён.

Эркин Воҳидов

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

24 Nov, 12:25


#Ибрат

Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасманку, бироз кўтарилсам ўзимни йўқотиб, ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турган бўлсамда кўзларим мудом ерда бўлади...

Шақиқ Балхий



https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Nov, 16:49


Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

– Эй Аллоҳнинг Расули!? Мен қачон Абу Бакрга йўлиқсам у мен аввал салом беришимни кутади! - дедилар.

Шу пайт олдиларига Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб қолдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишидан шу ҳақида сўрадилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу:

  – Ё  Расулаллоҳ!
Мен эшитдимки, кимда ким биродарига йўлиққанда, аввал салом берса, ўша киши учун жаннатда қаср барпо этилар экан! Мен ана шундай қасрнинг биродарим Умарда бўлишини истайман!!! - дедилар.

Интернет саҳифаларидан...

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Nov, 02:16


ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

(Саъдий Шеърозий ғазалига татаббуъ)


Сен жонингдан кечмасдан
жонон орзу қиларсан,
Белдан зуннор кесмасдан
иймон орзу қиларсан.

“Ман ъарафа нафсаҳу..."
дерсан, ундоқ эмассан,
Малаклардан юқори
сайрон орзу қиларсан.

Бир тифли наврастадек
этагингни от қилиб,
Қўлга чавгон олмасдан
майдон орзу қиларсан.

Билмадинг сен ўзингни,
садафда не гавҳарсан,
Мисрга султон бўлиб,
Канъон орзу қиларсан!

Ул азал оламинда
сен кутмадинг абадий,
Пар ва болинг битмасдан
жавлон орзу қиларсан.

Етмиш етти парда бор –
Дўстингни қилма орзу,
Еттисин ўтмай, васлин
чунон орзу қиларсан.

Ўттизтаси кўздадир,
ўттизтаси – кўнгилда,
Буни билмай, кўрмоқни
чандон орзу қиларсан.

Бунда хизматга келдинг,
бандалик эт, хизмат қил,
Ҳали қул бўлмай туриб,
султон орзу қиларсан!

Юнус, тушдинг бу дардга,
Аййубдайин сабр айла,
Дардга чидай олмассан,
дармон орзу қиларсан!..


Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси


@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

20 Nov, 17:29


ЧИЗИҚ

Замон тез, фурсат оз,
ҳар лаҳза зиқдир,
Ҳар лаҳза зиқлиги билан қизиқдир.
Ҳаёт йўли надир? Қабр тошида
Икки сана аро қисқа чизиқдир.

Эркин Воҳидов (1936 – 2016)

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

20 Nov, 17:26


Сени ибодат қилишга лойиқ кўриши, Аллоҳнинг ҳадияси ўлароқ сенга етарли!

Ибн Атауллоҳ ал-Искандарий.

Интернет саҳифаларидан.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

20 Nov, 17:12


☀️ Ўлтирмоқ эл ичра юқорироқдин,
Ўлтирмоқ эл ичра юқорироқ бил.

❇️ Икки сатр сўнгги икки ҳарфдан ташқари, айнан такрорланган ва ажойиб санъат ишлатилган. Маъноси: элдан юқорироқ ўлтиришдан кўра эл ичида ўлтиришни афзалроқ-юқорироқ бил.
Сўзларнинг маъно товланишларига эътибор беринг. Биринчи сатрдаги «эл ичра» «элга нисбатан» маъносида, иккинчи сатрдаги «эл ичра» ўрин маъносида. Биринчи сатрдаги «юқорироқ» ўринни, иккинчисидаги «юқорироқ» – афзалликни, яъни нисбатни билдиради.
Ҳар икки байтда гўзал санъат бор. Лекин муҳими шундаки, гўзал санъатнинг ўзигина эмас. Ҳар икки байтда жуда муҳим ва сабоқли чуқур инсоний ғоя ўз ифодасини топган. Даҳо санъаткорларда доимо ана шундай бўлган. Санъат олижаноб ғояни ифода этиш учун хизмат қилган

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Санъат ва тафаккур" мақоласидан, 1978 йил

🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

19 Nov, 15:46


https://telegra.ph/ҲAZRAT-NAVOIJ-ҲAҚIDAGI-SOHTA-TASAVVURLARDAN-HALOS-BЎLAJLIK-11-18

ДИН ВА АДАБИЁТ

19 Nov, 09:29


#Мақолалар

ИЛМ — САОДАТ КАЛИТИ!

Камол эт, касбким, олам уйидин
Санга фарз ўлмағай, ғамнок чиқмоқ.
Жаҳондин натамом ўтмак биайниҳ
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ...


Алишер Навоий

БАТАФСИЛ

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

ДИН ВА АДАБИЁТ

19 Nov, 02:01


#Shohbayt

61.
Гар будур олам, кишига мумкин эрмас анда ком,
Ҳақ магарким ком учун боштин ёротқой оламе.
Алишер Навоий

Насрий баён:
Агар Ҳақ таоло инсоният фақат бахтга кўмилиб яшаши учун қайтадан янги бир олам яратса-ю, аммо оламнинг, олам аҳлининг бугунги аҳволи ўзгармаса, инсонлар ундан бахт ва шодлик топмоқлари мумкин эмас!

Одилжон Раҳматуллоҳ

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

ДИН ВА АДАБИЁТ

17 Nov, 06:32


-Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

-Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!.

©Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.

@Islom_jome_masjidi

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

16 Nov, 16:10


"Бахт шундай нарса: борлигида киши уни сезмайди, йўқлигида орзу қилади. Бахтли одам "Мен бахтлиман" деб оламга жар солмайди. Инсон ҳеч қачон бахтга тўйган, бахтим етарли, деган эмас".

Эркин Воҳидов

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

16 Nov, 16:09


— Устоз, икки марта уйландим, ҳеч ўхшамаяпти-да..
Оилавий бахтга қачон эришаман?..
— Оилавий ҳаётни ибодат деб эътиқод қилганингдагина... Ибодат учун эса сабр ва савоб умид қилмоқ даркор.


Интернет саҳифаларидан...


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

15 Nov, 16:17


Доимо Аллоҳ билан!!!

Туркларнинг машҳур ҳукмдорларидан Султон Ёвуз Салимни болалигида тарбия қилган Ҳасан Жон унинг вафоти ҳақида бундай деган эди:
– Подшоҳнинг елкасига бир яра чиқди. У тез орада катталашиб, тешик ҳолига келди. Яра ичидан ҳукмдорнинг ўпкасини кўриш мумкин бўлиб қолди. Султон ярадан қаттиқ азоб чекар эди.
Бир куни тасалли бериш учун унинг ёнига келиб:
– Подшоҳим, Аллоҳ таоло билан бирга бўлиш пайти келганга ўхшайди, - дедим.
Султон мен томонга шаҳд билан ўгирилди ва ҳайрат билан:
– Ҳасан!
Бугунгача мени ким билан бирга деб ўйлаган эдинг!? - деди-ю, жон таслим қилди.

(Кўҳна дунё ривоятларидан)

Интернет саҳифаларидан...


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

15 Nov, 16:14


Мулоҳаза

Садақа доим мол мулк билан бўлавермайди.


Масалан, табассум ҳам садақа, ширин сўз ҳам садақа, овқат тайёрлаш ҳам садақа, мусулмонларга ғойибдан туриб дуо қилиш ҳам садақадир.

Ислом нақадар буюк!

Интернет саҳифаларидан...


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

14 Nov, 16:19


ИШОНЧ

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. У ўзига жонини ишониб топширганга хиёнат қилмади!

Сиз ҳам сизга ишонганларга хиёнат қилманг, алдаманг... Хиёнат бу разолат ва пасткашликдир!

Абдулқодир Полвонов

ДИН ВА АДАБИЁТ

13 Nov, 17:01


#Видеолавҳа

🟥 КЕЛИНЛАРГА НАСИҲАТ!!!

Суюкли синглим, азиз қизим сиз бугун қаҳрамондирсиз, чунки сиз меҳрибон ота-онангизни, қадирли ака-ука, опа-сингилларингизни ташлаб, бегона хонадонга келин бўлиб кетяпсиз.
Аслида ҳеч ким сизчалик, ўз азизларидан, меҳрибонларидан ажраб жасорат кўрсата олган эмас. Лекин бу тақдир фақат сизнинг бошингизда эмас балки, барча қизларимизнинг бошига тушган қисматдур.

Биламан, сизни яхши ҳаёт кутиб тургани йўқ, бегона оила, бегона муҳит, сиз уларнинг феъл атворларига рози бўлмасангиз ҳам ҳурмат қилишликка мажбур бўлган ота-она яъни қайнона ва қайноталар кутиб турибди. Лекин сиз тақдирнинг қисматига розисиз, бу қаҳрамонлик эмасми!?

Азиз синглим, суюкли қизим, жондан азиз меҳрибоним, сиз ҳаммасини уддалайсиз! Мен сизга ишонаман. Сизни меҳрибон Роббимиз янги ҳаёт, янги турмуш сари чорлаяпти, қаҳрамонлик остонаси муборак бўлсин, бахтли бўлинг!!!


🎙 Олимжон домла Обиджонов

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

https://t.me/Islom_jome_masjidi

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

13 Nov, 14:11


#Навоий #ҳадис

Алишер Навоийнинг "Арбаъин" асари шарҳи ва насрий баёни.

#Ўн_биринчи_ҳадис

Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажидларнинг
''Навоийдан чу топқайлар навое'' китобидан...

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" номли масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

13 Nov, 13:19


Шайтон ҳийласи.

— Устоз, нима қилай? Ахир уни ўлгудай яхши кўраман!..
— Тезроқ уйлан бўлмаса – ўлгудай ёмон кўриб қоласан...
— Йўғ-эй?! Нега?..
— Ахир шайтон ҳаромни гўзал, ҳалолни хунук кўрсатишини билмайсанми? Ҳозир у сенга ҳаром, шунинг учун шайтон сенга уни яхши кўрсатяпти. Ҳалолинг бўлганидан кейин эса, аксинча, уни сенга ёмон кўрсатади...

— Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир рожийм!

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

13 Nov, 13:11


Қўлингизда 700 бетлик китоб бор. Китобни кўриб, сизни ваҳима босади. “Шунча нарсани қачон ўқиб чиқаман”, деб ўйлайсиз. Аслида ҳар куни ҳеч бўлмаса 2 бетдан ўқисангиз, бир йилда ўқиб тугатасиз.
Лекин сиз ҳамон...


Зиёвуддин Раҳим


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

13 Nov, 09:16


Абдулла Орипов

"... Ўтган мафкура бизни, халқни, олимларниям, адабиётшуносликниям шу даражада буздики, ким нима деса шуни тагидан кир, маъно ахтариш бошланиб кетди. Усмон Носирни ҳукм қилишган.

Йўлчиман манзилим уфқдан нари
Ложувард денгизнинг тубига яқин.

Шу сатрлар делосида ёзилган, ложувард денгизнинг тубида нима бор? Америка! Усмон Носир Америкага кетяпти.
Мана шунақа хулоса чиқарган. Кейин Усмон Носирдан айб ахтаришган:

Шеърим яна ўзинг яхшисан
Боққа кирсанг гуллар шарманда.

Айбловни қаранг: «Бу нима дегани? Совет гуллари Усмон Носир шеърларидан хунукми? Совет гуллари шарманда бўладими?» Энди шу даражага етдики, образли фикрлашнинг ўзи керак бўлмай қолди. Адабиётшуносликнинг қизиқ-қизиқ томонлари бор. Бу ҳақда раҳматли Озод Шарафиддинов айтиб юрарди. Танқидчилар атайлаб қилмайди, бу кўпинча тушунмасликдан келиб чиқади..."

2005 йил декабр

✍️Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

03 Nov, 11:11


#Навоий #ҳадис

Алишер Навоийнинг "Арбаъин" асари шарҳи ва насрий баёни.

#Ўнинчи_ҳадис

Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажидларнинг
''Навоийдан чу топқайлар навое'' китобидан...

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" номли масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

02 Nov, 15:01


#Видеолавҳа #Ҳикмат

Жалолиддин Румий

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

01 Nov, 08:48


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

31 Oct, 02:48


Ҳолвани Ҳақдин буюрганлар олур,
Ҳолва деб лекин югурганлар қолур.

Жалолиддин Румий.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

29 Oct, 13:16


#Румий #маснавий

#Олтинчи_маснавий

Ўзгаларнинг жуфтига тикдим кўзим...

Жалолиддин Румий

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

28 Oct, 18:17


Додага қойил лекин...

ДИН ВА АДАБИЁТ

27 Oct, 15:37


15.10.2024 йил кунги "Ислом нури" газетасининг 19-сонида Қувасой шаҳар Ислом масжиди имом ноиби О.Абиджоновнинг А.Навоийнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васфларида ёзган ғазалининг шарҳига бағишланган "Қамар қўрқиб бошин яширар..." номли мақоласи чоп этилди.

ДИН ВА АДАБИЁТ

27 Oct, 08:00


Яхшига бир карра эҳсон айла бас,
Етти юз эҳсон ила бергай эваз.

Жалолиддин Румий.


https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

24 Oct, 15:31


🎥 Видеолавҳа: Ёлворучан қўллар

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий муножотидан

📖 Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Диний маърифат ва маънавий озуқа олиш учун бизнинг каналга қўшилинг!

👇 Ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 15:07


Юнус Эмро ҳикматлари
https://youtube.com/watch?v=ZyH9YiZvKK4&si=WmjCKJdsLwdBAl2v

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 09:33


Давлат тили...

ЎЗБЕК ТИЛИ...

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 08:37


- Ҳой, Мажнун, кўрмадингми намоз ўқияпман.
Нега олдимдан ўтяпсан?
- Узр. Мен Лайлининг ишқида сени кўрмай қолдим.
Лекин сен Аллоҳнинг ишқида мени қандай кўрдинг?

Алишер Навоий

@Jaloliddinrumiyy🕊

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 08:36


Qadring baland bo‘lsin, ona tilim!

Milliy qadriyatlarimiz va davlatchilik timsoli bo‘lgan ona tilimiz har doim dunyo minbarlarida jaranglab tursin! O‘z sofligi va jozibasini hech qachon yo‘qotmasin.

21-oktabr — O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun.
Tilimizni asraylik!

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

Миллий қадриятларимиз ва давлатчилик тимсоли бўлган она тилимиз ҳар доим дунё минбарларида жаранглаб турсин! Ўз софлиги ва жозибасини ҳеч қачон йўқотмасин.

21-октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.
Тилимизни асрайлик!

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 06:39


1989 йил 21 октябр куни Давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинган, унга мувофиқ ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган.

Ҳар бир халқнинг она тили унинг бебаҳо бойлиги ва миллий ифтихори саналади. Барчага Ўзбек тили куни муборак бўлсин!

┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 06:24


Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур.

Абдулла Авлоний

Интернет саҳифаларидан...

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 06:22


21-октябрь, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун!

Абдулла Орипов

            ОНА ТИЛИМГА

Минг йилларким, булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.
Аммо шўрлик тўтининг ҳоли
Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан...

1965 йил.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

21 Oct, 02:59


🎬 "БЕКАТ"

Тилимизга муносабат ҳақида оғриқли видеоролик. Кўришни тавсия қиламиз!

ДИН ВА АДАБИЁТ

19 Oct, 15:19


https://youtu.be/lm_a4UX9E7c?si=F9hskVr7nsLK5esi

ДИН ВА АДАБИЁТ

16 Oct, 09:29


Ўзбегим қасидасига радиф нима учун айнан мана шундай танланган?
Шоиримиз Эркин Воҳидов ушбу саволга қандай жавоб берганликлари видеолавҳада акс этган.

👇👇👇
🌐
www.facebook.com/evohidov
🌐
https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐
www.erkinvohidov.com

ДИН ВА АДАБИЁТ

16 Oct, 06:38


ЎЗИМГА САВОЛ
(Мустазод)

Умринг ўтадир, сен не хаёллар сурадирсан,
Беғам юрадирсан?
Мақсад не, фароғат куйига йўл бурадирсан,
Кимга жўрадирсан?

Очилгали кўз шартми экан тошга бош урмак,
Сўнг кўзни яшурмак,
Не ўй билан нодон тошига бош урадирсан,
Не наф кўрадирсан?

Йиллар кўпи кетди, ози қолди, не қилолдинг,
Ким бўла олдинг?
Қум устига сен бўйла иморат қурадирсан,
Ҳам айш сурадирсан.

Ҳадддингни билиб чек қўй ўйин, базм, ўтириш
Кўз оч, ўтир ишга.
Кўрсатмай ул кунники, сен оҳ урадирсан,
Ҳайрон турадирсан.

Йиғлаб келадир ушбу жаҳонга азиз инсон,
Кулгай у кетар он.
Шоядки, ҳаёт қарзин узиб улгурадирсан,
Қаҳ-қаҳ урадирсан.

  Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1983 йил.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

13 Oct, 15:54


#Видеолавҳа #Фаридуддин_Аттор

Фоний дунё

Фаридуддин Аттор

Луғатлар:

1. Беш — кўп, ортиқ, зиёда.
2. Фиръавн — қадимги Миср подшоларининг унвони. Фиръавнлик — мутакаббирлик, зўравонлик.
3. Намруд — Иброҳим (а.с.) пайғамбарни ўтда ёққан афсонавий золим шоҳ.
4. Шаддод — Ямандаги Од қавмининг ҳукмдори. У ер юзида жаннат яратиш даъвоси билан "Боғи Эрам"ни бунёд этган.
5. Лош — ўлимтик, мурдор.

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

10 Oct, 09:41


Ойдаги кратерлардан бирига номи берилган Ал-Фарғоний ҳақида 10 та факт.

ДИН ВА АДАБИЁТ

09 Oct, 15:39


ХОЖА АҲМАД ЯССАВИЙГА ТАЗМИН

“Оқил эсанг, дунё учун емагил ғам”,
Бири камдир дунё молин, билгил, ҳардам,
Арзимагай, тўксанг кўздан бир қатра нам,
Ботқоғига ботсанг, асло чиқиб бўлмас.

Гўзал санам кўрингайдир кўзга дунё,
Кўрганингдан, билганингдан ўзга дунё,
Сеҳру жоду қилиб тортар ўзга дунё,
Тузоғининг ришталарин узиб бўлмас.

Ҳар қадамда юз минг ишва ноз қилади,
Интилганга ишқин айтиб роз қилади,
Қишда иссиқ бағрин очиб ёз қилади,
Бўсаларин лаззатидан кечиб бўлмас.

Бугун сенинг, эрта унинг, қилмайди ор,
Доду фарёд, ҳасрат унинг қилмайди кор,
Ҳеч ошиғин садоқат-ла қилмайди ёр,
Унинг макри тубига ҳеч етиб бўлмас.

Югурганлар ҳоли бир кун вой бўлади,
Надоматдан кўз ёшлари сой бўлади,
Қабри зулмат, қуёш, ойсиз жой бўлади,
Дунёдан бир шамни олиб кетиб бўлмас.

Дунё моли тўсгай сени ибодатдан,
Бандалик-ла Ҳаққа бўлган итоатдан,
Маҳрум этар оқибатда саодатдан,
Шарҳин бир-бир айтиб адо этиб бўлмас.

Кўзингни оч, дунёга ҳеч бўлма толиб,
Ғам даштида ҳасрат чекиб кетгунг қолиб,
Нафсни тепкил Яссавийдан ибрат олиб,
Ибрат олмай Ҳақ йўлини топиб бўлмас.

Толибжон Рўзибоев. 09.10.2024.

https://t.me/dinvaadabiyot

ДИН ВА АДАБИЁТ

07 Oct, 16:21


#Shohbayt

56.
Итингдур шоҳлар, йўқтур Навоий итча оллингда,
Алар иттин кўпу бу ит аёғи туфроғидан кам.
Алишер Навоий

Насрий баён:
Эй ёр, шоҳлар сенинг итингдир, Навоий эса олдингда итча ҳам эмас. Ҳузурингда шоҳларнинг мартабаси итдан баландроқдир, аммо Навоийнинг мартабаси итнинг оёғидаги тупроқдан ҳам пастроқдир!

Одилжон Раҳматуллоҳ

KANALGA ULANISH:
👇👇👇
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

https://t.me/dinvaadabiyot