Darvesh bobo masjidi @darveshbobo Channel on Telegram

Darvesh bobo masjidi

@darveshbobo


Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali
Savollar bo`yicha @rashidbek_domla ga murajaat eting.
Telegram: https://t.me/darveshbobo
You tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw

Darvesh bobo masjidi (Uzbek)

Darvesh Bobo Masjidi - Xorazm viloyati Bog'ot tumani markaziy masjidi rasmiy telegram kanali. Agar Siz musulmon bo'lsangiz va xotin-qizlar, onalar, va akamizni islomiy tarbiyalash beradigan markaziy masjidni topishni istasangiz, ushbu kanal siz uchun! Darvesh Bobo Masjidi telegram kanalida islomiy maqolalar, darslar, va muxlislar uchun foydali bayonotlar jamlangan. Kanalda savollar bo'g'icha @rashidbek_domla ga murojaat etishingiz mumkin. Ayni paytda, Darvesh Bobo Masjidi kanalining You Tube sahifasida ham yangiliklar va islomiy ma'lumotlar e'lon qilinadi. Agar Sizga islomiy ilm-fanniy materiallar kerak bo'lsa, Darvesh Bobo Masjidi kanaliga obuna bo'ling va foydali ma'lumotlardan bahramand bo'ling! Telegram: https://t.me/darveshbobo You Tube: https://www.youtube.com/channel/UCd1X0jia6A2oXqA7qlqILaw

Darvesh bobo masjidi

29 Jan, 01:57


#Таҳажжуд

Ҳасан Басрий: «Киши бир гуноҳ қиладики, ўша сабабли тунги таҳажжуд намозидан маҳрум бўлади», дедилар.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

29 Jan, 01:56


#Ҳадис

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Амаллар фақат ниятларга кўрадир. Ҳар кимга ният қилганигина бўлади", - дедилар".
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.


Шарҳ: Яъни ҳар бир амал ниятга қараб баҳоланади. У тил билан бажариладиган амалми, бадан билан адо этиладиганми, фарзми, вожибми, суннатми, нафлми, ишқилиб, ҳаммасининг тўғри бўлиши ниятга боғлиқ. Ислом шариати наздида "динимиз менга аҳли-аёлимнинг нафақасини вожиб қилган, ҳалол йўл билан, ҳалол луқма топиб, аҳли аёлимга тутай" деган ният билан далада ишлаётган деҳқон, дастгоҳ олдида турган ишчи, ўз касбидан қолмаётган хунарманд, ўз вазифасини адо этаётган идора ходими, ёки зиёли, ибодат қилаётган бўлади. Бундан бошқа ниятни қилган одам эса мўлжалидаги нарсасига эришиши мумкин, аммо ажру савобга етиша олмайди.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

28 Jan, 04:17


🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🕋ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🦋 🌼ВА БАРОКАТУҲ🕌

Бугун 28 январь сешанба
☁️

Оппоқ вароққа бир қора нуқта қўйинг-да, сўнг одамлардан нима кўряпсизлар? дея сўранг! "қора нуқта кўряпмиз", дейишади.
Вароқнинг оқ томонлари қаёққа кетди?! Кў-ўп инсонлар ҳам худди шундай, фақатгина хатоларингизни кўрадилар.

Бу дунёни ташвишларидан асло бошингиз эгилмасин...
Аллоҳим ҳар бир муаммомизга Ўзи одилона ечим юборади...
Яхши нарсалар ҳақида ўйланг...
Сизларни яхши кўрувчи инсонларни қадрланг...


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

27 Jan, 11:30


Отанг сени яхши кӯришини айтавермайди. Лекин отангнинг яхши кӯриши унинг ҳатти-ҳаракатларида кӯриниб туради.

[Эй фарзанд, буни сен ӯзинг кӯра олишинг керак. Шунда отанг сени қанчалар яхши кӯришини, сен унинг соясида юрганингни ҳис қиласан]

«Ҳикматлар чашмаси»дан

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

27 Jan, 06:21


Жаннат оналар оёги остида эканлигин унутмайлик азизлар!

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

27 Jan, 04:36


🍃🌹​АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃

❄️ Бу дунёдаги барча нарсалар сизни тарк этади. Ёки сиз уни тарк этасиз.

❄️ Фақат Аллоҳга юз тутсангиз, у сизни барча нарсадан беҳожат қилади.

❄️ У Зотни тарк этсангиз, тавба қилишга чақиради. Субҳаналлоҳ, сиз нақадар мукаррамсиз!!

❄️ Аллоҳ кунингизни хайрли қилсин! Тан сиҳҳатлик, тинчлик, офият сизни асло тарк этмасин!

❄️ Аллоҳ, бизни, сизни, ота - оналаримиз ва барча мусулмонларни мағфират айласин! Амийн! 🤲🏻

🍃☀️ХАЙРЛИ ТОНГ!


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 21:28


ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИ АСЛ ҲОЛИДА КЎРГАНМИЛАР?
#сийрат

1534-CАВОЛ: Пайғамбаримиз алайҳиссалом Жаброил алайҳиссаломни асл суратида кўрганмилар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа кўрганлар. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломни асл суратларида икки марта кўрганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилган узун ҳадисда бундай деганлар:
“Лекин у зот Жаброил алайҳиссаломни икки марта ўз суратида кўрганлар”. Кўплаб уламолар икки мартанинг бир мартаси Расулуллоҳ ерда, Жаброил алайҳиссалом уфқда бўлган ҳолатда, иккинчиси Исро ва меърож кечаси Расулуллоҳ осмонга кўтарилганларида Сидратул мунтаҳо олдида Жаброил алайҳиссаломни кўрганлар, дейишган (“Умдатул қорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 21:28


#muftiy_minbari

📹 ХУРОФОТЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 21:28


ЁШ БОЛАНИНГ АЗОНИ
#азон #намоз

1533-CАВОЛ: Уйда намоз ўқисак, балоғатга етмаган ўғлим азон айтади. Шу азон билан фарз намозини ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўғлингиз айтган азон билан фарз намозларни адо қилсангиз бўлади. Чунки балоғатга етмаган, аммо ақли расо, яхши-ёмонни ажратадиган болалар айтган азон билан фарз намозларни ўқиш жоиз (“Иноя шарҳул ҳидоя” китоби).
Лекин балоғатга етган киши азон айтгани афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 21:28


​​ҲАЖ ВА УМРАДАГИ ЖАРИМАЛАРНИ КЕЙИНРОҚ ТЎЛАШ МУМКИНМИ?
#Ҳаж_умра

1536-CАВОЛ: Умра ва ҳажда хато қилиб, жарима тўлайдиган бўлиб қолса-ю, тўлашга маблағи бўлмаса, уйга қайтгандан кейин тўлаб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умра ва ҳажда хатолар туфайли зиммага тушган жарималарни шу заҳотиёқ тўлаш шарт қилинмаган. Кейинроқ тўласа ҳам бўлади. Аммо жарима жонлиқ сўйиш бўлса, унинг пули бирор ишончли одамни вакил қилиб, у орқали Маккага юборилади ва жинояти учун қўй сўйдирилади. Агар жинояти садақа тўлайдиган жиноят тури бўлса, ўз юртида адо этиши мумкин (“Фатҳи бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 16:33


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра қисқартирилиб, беш вақтга келтирилди. Кейин эса:
«Эй Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор», деб нидо қилинди».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
«Исро» сўзининг луғавий маъноси «кечаси сафар қилиш»дир.
Шариатда эса Аллоҳ таолонинг амри ила Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси Буроққа миниб, бир зумда Маккаи Мукаррамадан Байтул Мақдисга сафар қилганликлари тушунилади.
Ўша куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтул Мақдисдан осмонга, Меърожга олиб чиқилганлар. Ва у ерда Аллоҳ таоло билан суҳбат бўлган ва кунига эллик вақт намоз фарз қилинган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтаётганларида Мусо алайҳиссаломга дуч келганлар ва у киши:
«Аллоҳ сенинг умматингга нимани фарз қилди?» деб сўраганлар.
У зот:
«Эллик вақт намозни», деганлар.
Мусо алайҳиссалом:
«Роббингга қайт. Умматинг бунга тоқат қила олмайди», деганлар.
Сўнгра Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтиб, намозни камайтиришни сўраганлар. Аллоҳ таоло бир оз камайтирган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига қайтганларида у киши яна олдинги гапларини айтганлар. Шундай қилиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча марта бориб, қайтганларидан сўнг Аллоҳ таоло намозни беш вақтга туширган ва:
«Эй Муҳаммад, албатта, Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмайди. Албатта, сенга ушбу бештада элликтанинг (ажри) бор», деб марҳамат қилган.
Мусо алайҳиссалом яна қайтишни таклиф қилганларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббимдан уяламан», деб, қайтмаганлар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намознинг Аллоҳ таоло томонидан фарз қилинганлиги.
2. Намознинг Исро кечасида фарз қилинганлиги.
3. Намозни дастлаб эллик вақт ўқиш фарз қилиниб, кейин беш вақтга туширилганлиги.
4. Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги сўз ўзгартирилмаслиги.
5. Аллоҳ таоло меҳр кўрсатиб, Ислом умматига беш вақт намоз учун эллик вақт намознинг ажрини бериши.
6. Ислом осонлик дини эканлиги. Аввал эллик вақт намоз фарз қилиниб, кейин беш вақтга қисқартирилиши ана ўша осонликни бандаларга эслатиб туриш учундир.
Демак, беш вақт намозни янада чин ихлос билан ўқимоғимиз керак.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 16:04


#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 11:30


#оят

لِلَّذِينَ أَحْسَنُوا الْحُسْنَىٰ وَزِيَادَةٌ ۖ وَلَا يَرْهَقُ وُجُوهَهُمْ قَتَرٌ وَلَا ذِلَّةٌ ۚ أُولَٰئِكَ أَصْحَابُ الْجَنَّةِ ۖ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ.

"Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас. Ана ўшалар жаннат эгаларидир. Улар унда абадий қолурлар".
(Юнус сураси, 26-оят).

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 11:28


#дуо

ҚАРЗДАН ҚУТИЛИШ ДУОСИ

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман (Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

26 Jan, 11:25


#Ҳикмат

Бир йигит шайх Муҳаммад Ғаззолийдан сўради:
- Эй шайх, намоз ўқимаганнинг ҳукми нима?
У киши шундай жавоб бердилар:
- Ҳукми - уни ўзинг билан масжидга олиб боришингдир. Яхшиликка чақирувчи бўл, амалларга ҳакам эмас!

Яна дейдиларки:
- Диннинг вазифаси қоқилганни кўрганда, унинг ўрнидан туришига кўмаклашишдир. Туртиб, йиқитишга уриниш эмас.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

25 Jan, 06:06


Намозга оид масала.
Ёркинжон домла.

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

25 Jan, 05:04


Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят)

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

25 Jan, 04:58


Ҳазрат Умарнинг аҳдномаси

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдан Мадинага қайтар экан, одамларнинг аҳволларини билиш учун ўзи ёлғиз айланиб юрар экан, чодрадаги бир кампирга йўлиқди. Кампир сўради:
– Ҳой йўловчи! Умар нималар қиляпти?
– Шомдан Мадинага қайтди, – жавоб берди ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
– Аллоҳ унга яхшилик кўрсатмасин!
– Нега?
– Аллоҳга қасамки, у мўминларга раҳбар бўлганидан бери менга ундан бирор туҳфа етиб келмади.
– Сен ундан олисда бўлсанг, у сенинг ҳолингни қаёқдан билсин?
– Субҳоналлоҳ! Аллоҳга қасамки, мўминларга раҳбар бўлган инсон уларнинг машриқидан мағрибигача билмайди деб ўйламайман!
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва ўзига айтди: “Шўринг қурғур Умар! Ҳар бир инсон, ҳатто мана шу кампир ҳам сендан кўра фаҳмлироқ экан!” Сўнг кампирга айтди:
– Эй Аллоҳнинг канизаги! Умардан қилган шикоятингни қанчага сотасан, шоядки мен уни дўзахдан сақлаб қолсам?
– Мени масхара қилма! – деди кампир.
– Мен сени масхара қилмаяпман!
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ундан шикоятини йигирма беш дирҳамга сотиб олди. Шу маҳал Али ибн Абу Толиб билан Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳумо келиб қолишди ва салом беришди:
– Ассалому алайкум, мўминларнинг амири!
Кампир бошини чангаллаб қолди:
– Вой шўрим қурсин! Мўминларнинг амирини ўзининг олдида сўкиб юборибман-ку!
– Аллоҳ сенга раҳм қилсин, Ҳечқиси йўқ, – деди ҳазрат Умар ва хат ёзиб бергани варақ сўради. Топилмаган эди, кийимининг ямоғидан қирқиб олиб ёзди: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ушбу хат Умар раҳбарлик қилганидан бери шу кунгача фалон кампирнинг шикоятларини йигирма беш дирҳамга сотиб олиш шартномасидир. Шу миқдор эвазига фалон аёл Маҳшар кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида Умарга даъво қилмайди. Гувоҳлар − Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Масъуд”.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша хатни ўғлига топшириб тайинлади: “Қачон мен вафот этсам, шу хатни кафанимга қўшиб кўм. Токи Раббимга шу хат билан йўлиқай”.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Каналга уланиш учун

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

25 Jan, 04:24


🕌🍃Ассалому алайкум! Янги тонг муборак!!! Бугун 25 январь, шанба❄️🌥

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
Ҳар куни янги саҳифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади…

🕌🕊❄️🍃🌺🌹🌸❄️🕊🕋
Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ, мухлис бандалар бу куннинг ғанимат эканлигини, охират учун озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар! Бу йўлда Сизга Аллоҳнинг мадад беришини ва кунингиз хайрли ўтишини тилаб қоламиз.

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

15 Jan, 02:08


Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби,
Қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!


Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби,
Ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРОКАТУҲ🌼
Бугун 15
январь, чоршанба❄️

Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга янги кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин!

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

14 Jan, 02:31


🇺🇿 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Ўзбекистон мард ўғлонлари.
Баҳодирлар, паҳлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига байрам муборак бўлсин! Тинчлигимиз абадий бўлсин!
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

14 Jan, 02:30


🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРОКАТУҲ🌼 ❄️

Хайрли тонг! 🍃🌸
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...

🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... кунингиз файзу барокатли ўтсин!

Дўстларга ҳам улашинг
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

13 Jan, 16:12


• Уч кунлик дунё учун
• Ғайрат устига ғайрат,

• Абадий ҳаёт учун
• Ғайрат йўқ, ҳайрат.

Хикматли суз

Darvesh bobo masjidi

13 Jan, 16:10


• Қалбларнинг катталиги аслида бир хил.
• Лекин, улардаги маърифатларнинг катталиги ҳаммада ҳар хилдир.

Ҳазрати Шоҳ Баҳуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳу
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

13 Jan, 15:55


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 "КУФР" лафзига эҳтиёт бўлинг!

🎙Соатмурод домла Примов

Тошкент ислом институти проректори

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Darvesh bobo masjidi

13 Jan, 08:17


#sarhisob

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ 2024 ЙИЛГИ ФАОЛИЯТИДАН ЁРҚИН ЛАВҲАЛАР



🎙O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Darvesh bobo masjidi

11 Jan, 17:59


Ота она энг катта неъмат, борида розилигини олинг!
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

11 Jan, 17:33


«Кераксиз нарсаларни сотиб оладиган киши
• Кун келиб керакли нарсаларини сотишга мажбур бўлади».


Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

11 Jan, 17:30


Ҳамма ҳам яхшилик қилиш имкониятига эга эмас.
Лекин ҳамма ёмонлик қилмаслик имкониятига эгадир...
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

11 Jan, 17:29


Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра миқдорича кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ, киши чиройли кийим ва чиройли пойабзал кияди (бу ҳам кибр бўладими?)» деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ чиройлидир. Чиройлини яхши кўради. Кибр эса ҳақни инкор қилиш ва кишиларга паст назар билан қараш», дедилар.

Имом Муслим ривояти
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

08 Jan, 15:48


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar. "Sadaqa rizqni ko'paytiradi, umrni uzaytiradi" : deganlar.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

08 Jan, 02:12


Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!"деган ку?!"
🌹
(Зумар сураси,53-оят).
❄️
🕋Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва
барокатуҳ.
🕌

Муродбахш чоршанба тонгидан бошлаб муродингиз ҳосил бўлишини Яратган Эгамдан сўраб қоламиз!🌹
Кунингиз ибодатда, зикрла шодликка тўлсин!
❄️
ХАЙРЛИ КУН!

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

03 Dec, 03:29


Харам имоми томонидан гўзал тиловат

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

03 Dec, 03:28


🌥Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
🌺Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
🌷Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
🕌Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ❗️
Бугун 3
декабрь, Сешанба! ☀️

Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг...
Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир дунёсиз....
🌸🌺🍃
Кунингиз хайрли, саодатли ўтсин!


Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Dec, 03:20


https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Dec, 02:53


• Сизга жаҳл қилганда ёмонликни раво кўрмаган инсон билан дўст бўлинг.
• Чунки, жаҳл инсоннинг асл қиёфасини намоён этади.

Ҳазрати Али Муртазо розияллоҳу анҳу
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Dec, 02:52


• Аллоҳ таолога қуллик
• Бу ҳалол ва ҳаромлар чегарасини муҳофаза этиш,
• Аҳдларга вафо қилиш,
• Борига рози бўлиб, йўғига сабр қилиш деганидир.

Ҳазрати Усмон зиннуройн розияллоҳу анҳу
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Dec, 01:53


Богот тумани "Дарвеш бобо" масжиди
      
          #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓   27- ЖУМАДУЛ АВВАЛ ОЙИ 1446  ҳ.й

29.11.2024 дан. 05.12.2024 гача

🌃  ТОНГ 06:38 🕰

🏙  БОМДОД - 07:30 🕰

🌇  ҚУЁШ - 08:02 🕰

🌇 ҚИЁМ - 12:49 🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30   🕰

🌇  АСР - 16:00 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 17:35 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 19:05 🕰

Масжидимизда хуфтон  19:45 да укилади.

“Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
Тоха сураси 132-оят

Якинларингизга хам эслатинг!

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Dec, 01:52


#Машҳур_қорилар

Шайх Носир Ал-Усфур

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Dec, 01:51


«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса,
бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.»
Мавлоно Румий

🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 📿
🕌ДУШАНБА ТОНГИ
🌺🍃
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🌸Бугун 2 декабрь☀️

Ҳаёт мўъжиза... Бу мўъжизалар Яратувчиси Роббимга ҳамду санолар бўлсин!
🕊
Бошланган янги ҳафтангиз хайрли ва омадли ўтсин!
Хайрли тонг...

Дўстларга ҳам улашинг
↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

01 Dec, 16:27


Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? -деб сўрадилар.
Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.

Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар.
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

01 Dec, 16:24


#Ҳикмат

Ихлос Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Фаришта қаердан билади ёзай деса, шайтон қаердан хабар топади бузай деса.

Жунайди Бағдодий (қ.с.)

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

01 Dec, 16:21


МЕН АҲДНИ БУЗМАЙМАН!
Қурайш Абу Рофиъни Мадинага элчи қилиб жўнатди. У токи Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга жавоб мактуби ёзиб бермагунларича Мадинада яшади. Саҳобаларнинг ахлоқини яқиндан кўрди. Исломга киришга қарор қилди. Абу Рофиъ мақсадини Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен энди Қурайшнинг олдига қайтиб бормайман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Мен аҳдни бузмайман. Мен элчиларни олиб қолмайман. Сен Қурайшнинг олдига бор. Агар ниятинг жиддий бўлса яна Мадинага қайтиб кел!
Абу Рофиъ мактубни Маккага олиб борди. Сўнгра қайтиб келиб мусулмон бўлди!

Қурайшликлар мушрик бўлишига қарамасдан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга берган аҳдларига вафо қилмоқдалар. Мусулмонга қилинган аҳдга риоя қилинганидек, кофирга берилган аҳдга ҳам риоя қилинади!
Аҳдга вафо қилинг. Сўзингизда туринг. Шарафли инсонлар нафақат имзо чеккан ҳужжатига, балки тили билан ваъда қилган нарсаларига ҳам вафо қилади.
Қиёмат куни аҳдини бузганларга хиёнати миқдорида байроқ бериб қўйилишини, маҳшардагиларга “бу фалончининг хиёнати” дейилишини унутманг!

Abdulqodir Polvonov

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

01 Dec, 16:21


Тантовий роҳимаҳуллоҳдан «Ҳаётингизда ўқиган энг гўзал ҳикмат қайси?» деб сўрашибди. У зот шундай дебди:

«Етмиш йилдан бери китоб ўқийман, аммо Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган ушбу ҳикматдан гўзалини кўрмадим:

-«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Бахтимнинг калити деб ўйлаган нарсангни қўлдан бой берсанг, билгинки, у сени бахтсиз қилмасидан Аллоҳ таоло сени ундан қутқарибди.

Кечиримли бўл, махлуқотларни уларнинг Холиқига қўйиб қўй, чунки биз ҳам, улар ҳам ўткинчимиз.

Яхшиликни ҳар қанча кичик санасанг ҳам қилавер, чунки сени қайси яхшилигинг жаннатга киритишини билмайсан».

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

01 Dec, 16:20


#Маъруза

Қирқ кун ихлос қилган киши

Улуғларимиздан базилари айтадиларки; «Ким узлуксиз қирқ кун ихлос қилса, унинг қалбидан ва тилидан ҳикмат дури ёғилади».


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

01 Dec, 12:55


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

Rasululloh sollallohu alayhi vasallam aytadilar. "Sadaqa rizqni ko'paytiradi, umrni uzaytiradi" : deganlar.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

23 Nov, 19:37


Богот тумани "Дарвеш бобо" масжиди
      
          #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓   20- ЖУМАДУЛ АВВАЛ ОЙИ 1446  ҳ.й

22.11.2024 дан. 28.11.2024 гача

🌃  ТОНГ 06:31 🕰

🏙  БОМДОД - 07:20 🕰

🌇  ҚУЁШ - 07:54 🕰

🌇 ҚИЁМ - 12:47 🕰

🏞  ПЕШИН - 13:30   🕰

🌇  АСР - 16:00 🕰
                                     
🌆  ШОМ - 17:35 🕰
                                     
🌃  ХУФТОН - 19:05 🕰

Масжидимизда хуфтон 19:40 да укилади

“Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
Тоха сураси 132-оят

Якинларингизга хам эслатинг!
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

23 Nov, 10:54


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

23 Nov, 10:49


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

23 Nov, 09:13


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Nov, 04:34


Juma kuni qilgan duoingiz ijobat bo'lsin!

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Nov, 04:15


#Жума_муборак

🌙 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ЖУМА муборак бўлсин!🤲

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак...

🍀 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Nov, 03:57


ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

🍃Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Қуёш ҳеч бир кунда жума кунидагидан афзал бўлиб чиқмайди ва ботмайди. Бу кундан инсон ва жинлардан бошқа ер юзидаги бор жонзот қўрқади. Масжидларнинг эшиклари олдида иккитадан фаришта ўтириб олиб, бир-бир ёзади. Биринчи келган туя қурбонлик қилган киши каби, кейин қўй қурбонлик қилган киши каби, кейин қуш қурбонлик қилган киши каби ва кейин тухум қурбонлик қилган киши каби. Имом минбарга ўтирса, саҳифалар ёпилади».
🍃
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: «Қуёш чиқадиган кунларнинг яхшиси жумадир. У кунда Одам яратилган ва у кунда жаннатга киритилган ҳамда у кунда жаннатдан туширилган. У кунда қиёмат бўлади ва у кунда шундай бир соат борки, мўминнинг Аллоҳдан сўрагани шу соатга тўғри келса, сўраганини унга беради».

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Nov, 03:57


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Nov, 18:07


#Ҳадис

Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: "Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), – дедик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: "Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: "Мен сизга бир марта саловот айтган кишига ўнта саловот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими", – деб хабар берди.
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Nov, 18:06


ҲАР БИР ЯХШИЛИК - САДАҚАДИР

Яқин қариндошларингиз ичида муҳтожлари бўлса, ёрдам беринг.

Бирор толиби илмга керакли китоб совға қилинг.

Ҳамкасбингизга ҳадя беринг.

Тайёрлаган таомингиздан қўшнингизга улашинг.

Ўтганлар ҳаққига дуо қилинг.

Фарзандингизга Фотиҳа сурасини ўргатинг.

Ота-онангизни хурсанд қилинг.

Икки инсон орасини ислоҳ қилинг.

Уйи йўқ ҳайвонни таомлантиринг.

Барчага яхши сўзлар айтинг.

Табассум қилинг...
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Nov, 18:06


СИДҚ ВА САДОҚАТ

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

- Эй Али! Тўғри бўл, тўғрилик дунёда зарар берса ҳам, охиратда фойда беради. Ёлғон гапирма, дунёда фойда берса ҳам, охиратда зарардир.

Кўп гуноҳ қилиш қадр-қийматни кетказади.

Ростгўй бўл, ростгўйликни асра,
омонатга хиёнат қилма, сахий бўл, ҳалол ва иффатли бўл.

Дўстликка риоя қилмай, сирингни фош этувчи дўст энг ёмон кимсадир!

Минг дўст ҳам оз, бир душман ҳам кўпдир. Садоқатли дўстнинг аломатлари қуйидагилардир: молини, нафсини ва шарафини сенинг молинг, нафсинг ва шарафинг ўрнига қўяди.

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга қилган насиҳатлари» китобидан.
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Nov, 18:05


Ҳадис

СИЛАИ РАҲМ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таоло ризқини кенг қилиши ва ажалини кечиктириши кимни қувонтирса, у силаи раҳм қилсин”.
Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари.

Шарҳ: Силаи раҳм дейилганида, қариндошлик алоқаларини мустаҳкамлаш тушунилади. Соддароқ ифодаласак, қавм-қариндош, ёру биродарлар билан ўзаро борди-келдини узиб қўймаслик, доимо қондошлар, айниқса, улар орасидаги бетоблари ва ҳожатмандлари ҳолидан хабар олиш, қўлдан келганича уларнинг оғирини енгил қилиш каби улуғ инсоний фазилатларга силаи раҳм дейилади.
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Nov, 17:51


📿🕌 ЖУМА ТОНГИДА 🕌📿

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Nov, 03:18


Самодан баҳор фармони келмагунча тупроқ ўз сиррини очмас.
Жалолиддин Румий...

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌
Бугун 21 ноябрь, пайшанба☁️


🕋
Алҳамдулиллаҳ Аллоҳга шукур
🕌
Биз фақат сония ва дақиқа, соат ва соатлар ҳамда бир кундан иборатмиз.
Бомдод азонини эшитиб, янги кунни, янги ҳаётни Намоздан бошланг. 🕊

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

20 Nov, 10:50


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

20 Nov, 09:59


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 15:00


Мадинага борганда илк бор килинадиган амал!

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 09:29


Аллохим имонимизни нурлантиргин!

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 08:12


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Suv alovni o'chirganidek, ehson gunohlarni o'chiradi va umrni uzaytiradi. (hadis sharifdan)

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 08:12


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 08:11


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Suv alovni o'chirganidek, ehson gunohlarni o'chiradi va umrni uzaytiradi. (hadis sharifdan)

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 07:36


#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲ КЎРИБ ТУРГАНИНИ УНУТАСИЗМИ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 07:36


​​ҲАЗРАТИ УМАР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ТЕНГЛИК ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ
#ҳадис #никоҳ

1430-CАВОЛ: Ҳазрати Умарнинг: “Менда жоҳилиятдан бирор нарса қолмади. Фақатгина мусулмонлардан қайси аёлга уйланишим ва кимга қиз беришимга парво қилмайман”, деган гапларини қандай тушунамиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муҳаммад ибн Сийриндан, у эса буюк саҳоба Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан нақл қилган саволда зикр қилинган ривоятни тўлиқ шакли қуйидагича:
عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ سِيرِينَ ، قَالَ : قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ : مَا بَقِيَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَخْلاَقِ الْجَاهِلِيَّةِ ، إلاَّ أَنِّي لاَ أُبَالِي إلى أَيَّ الْمُسْلِمِينَ نَكَحْت وَأَيَّهُمْ أَنْكَحْت.
“Менда жоҳилият ахлоқидан бирор нарса қолмади. Фақатгина қайси муслима аёлга уйланишим ва қайси мусулмонга қизимни никоҳлаб беришимга парво қилмайман” (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Ибн Саъд “Табақот”да ривоят қилишган).
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг ушбу гапларида никоҳдаги тенглик ҳақида сўз юритилмоқда. Шунинг учун ҳам муҳаддислар ушбу ривоятни “Кафоат боби – никоҳдаги ўзаро тенглик” мавзусида келтиришган. Яъни, мусулмонларнинг барчалари никоҳда, ўзаро қуда-андачиликда бир-бирларига тенгдирлар. Улар наслу насабга қараб одамларни ажратишлари ва бу борада ҳаддан ошишлари тўғри эмасдир. Шунинг учун мен кимнинг қизига уйланишим ва кимга қизимни никоҳлаб беришимнинг аҳамияти йўқ. Бунда фақатгина унинг мусулмон бўлиши кифоя”, дейилмоқда.
Дарҳақиқат, жоҳилият даврида одамларга наслу насабига қараб муомала қилиш, насли пастроқ кишиларни одам ўрнида кўрмаслик авж олган эди. Ислом дини келиб, бу тушунчалар мутлақо нотўғри эканини, одамлар аслида бир мартабада эканларини, фақатгина тақволари билан бир-бирларидан ортиқ эканларини баён қилди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобаларига қарата шундай мурожаат қилганлар:
"إن الله قد أذهب عنكم عُـبـِّية الجاهلية وتعاظمها بآبائها ، الناس رجلان : بَـرٌّ تقي كريم على الله عز وجل ، وفاجر شقي هيِّن على الله عز وجل ، الناس كلهم بنو آدم ، وخلق الله آدم من تراب" (رواه الترمذي).
“Аллоҳ сизлардан жоҳилият давридаги ота-бобоси билан фахрланиш ва кибрланиш одатини кетказди. Одамлар икки тоифадирлар: Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадр топган – солиҳ ва тақволи киши ҳамда Аллоҳ таолонинг ҳузурида қадрсиз – фожир ва бахтсиз киши. Одамларнинг барчаси Одамнинг фарзандларидир. Одамни эса, Аллоҳ таоло тупроқдан яратган”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Шундан келиб чиқиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам никоҳда мусулмонлар ўзаро тенг экани ва наслу насабга кўра одам ажратиш нотўғри эканини айтмоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 07:36


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Aҳли суннанинг ҳақ эканлигига ҳадисдан далил

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ    

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 07:36


#Mushohada, #ajrimlar

⚡️ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР: САБАБ, ОҚИБАТ ВА ЕЧИМ

📝Ҳурматли юртдошлар, muslim.uz портали ижодкорлари сиз азиз мухлисларимизга янги "Мушоҳада" номидаги лойиҳани тақдим этмоқда. Унда бугунги ҳаётимиздаги долзарб муаммолар, турли ижтимоий иллатларга динимиз таълимотидаги ечимлар ҳақида уламолар, соҳа мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари бериб борилади, иншааллоҳ.

🕊Тўй – деса халқимиз борини беришга тайёр. Тўй куни тўйхонага дабдаба билан кириб келган икки ёшнинг бахтли онларини кўриб ҳамманинг севинчи ичига сиғмайди. Қани энди, мана шу хурсандчилик билан бошланган янги ҳаёт остонаси, бир умр мустаҳкам бўлса. Минг афсуски не не умидлар билан боғланган никоҳ ришталари гоҳида йил, гоҳида ой баъзида эса кун ўтмай узиляпти. Турли арзимаган сабаблар билан ёш оилалар барбод бўляпти...

▶️FULL HD

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 06:34


Мўмин узр истайди, мунофиқ эса айб.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 05:31


Кунгил тангрининг тахти,
Тангри кунгилга бокди.

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 05:28


Кибрли киши жаннатга кирмайди!

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 03:10


Ла хавла вала куввата илла биллах
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

02 Nov, 02:51


Умар хунграб йигладилар.

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 18:11


https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 18:05


https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 17:18


Хурматли хажга борган муъмин ва муъминалар манашу сузларни канчалик согиндингиз?
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 13:31


#Долзарб #Видеолавҳа

⁉️ Интернетдаги бузғунчи фирқаларнинг ширк ва бидъат тушунчаларига ёпишиб олгани

🎙 Доктор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳаж Ал-Ҳанафий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 13:31


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 13:31


❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 13:31


#VIDEOLAR

🎞Adashganlarning nadomatlari

🔰Otabek domla Avezov,
Buxoro viloyat bosh imom-xatibi o‘rinbosari


O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifalarini kuzatib boring!🔽

🌐iiau.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Telegram

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 13:31


#Долзарб #Видеолавҳа #Мазҳаб

⁉️Мазҳабга эргашиш зарурати ҳақида🕌

🎙Ҳасан домла Қодиров

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Darvesh bobo masjidi

29 Oct, 13:31


#muftiy_minbari

📹 ОЛТИНДАН ҚИММАТ НЕЪМАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Darvesh bobo masjidi

23 Oct, 01:27


🕋🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ🕌

Ишингизни эрта тонгдан бошланг!
Кундалик ишларга киришишни эрта тонгдан бошлашнинг фазилати ҳақида қатор ҳадислар ворид бўлган.
Сахр Foмидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй, Аллоҳим! Умматимнинг тонгига барака бер”, дедилар”.
(Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоддан кейин, қуёш чиқишидан олдин ухлашдан қайтарганлар ва бу вақтда ухлаш баракани кетказадиган сабаблардан бири эканини баён қилганлар.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг бомдоддан кейин ухлаётганини кўриб, уйғотдилар ва бу маҳалда ухлашдан қайтардилар.
📚"Енгил амаллар" китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Oct, 17:06


#Машҳур_қорилар

Шайх Носир Ал - Қитомий  томонидан гўзал тиловат.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz

Darvesh bobo masjidi

22 Oct, 09:56


• Шуни айтишим керакки,
• Ўзимдан қўрқиб қолдим,
• Нафсимдан қўрқдим, ҳаммасидан ҳам кибримдан қаттиқ қўрқиб қолдим.

• Тан олишим керак, ёзишга ошиқлардек мубтало бўлганман.

• Бироқ ёзганларимни ҳамманинг ўқиётгани ва бунча эътибор мени яна ҳам қўрқитмоқда.

• Чунки буларнинг барчаси нафсимга ёқяпти, дастхат олишни кутаётганлар, мени тинглаш учун келганлар, мен билан суратга тушиш ниятида бўлганлар, барчаси...

• Булар менинг имтиҳоним бўлса керак.

• Чунки ичимдаги овоз баъзида:
• «Қара, энди аслингга қайтдинг», дейди.
• Ваҳоланки, «Бўлдим деган инсон бўлмаган бўлади», - деб ўзим айтмаганмидим?

• Биламан, кибр — нафснинг аскари.
• Лекин мен унга мағлуб бўлишдан қўрқаман.
• Чунки мен ҳам инсонман ва мукаммал эмасман.

©️Кўриш учун кўз керак эмас...
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Oct, 09:36


Siz bugun ehson qildingizmi🧐

Suv alovni o'chirganidek, ehson gunohlarni o'chiradi va umrni uzaytiradi. (hadis sharifdan)

Ehson qiling zero  Alloh
Ehson qiluvchilarni Sevadi.

AGRA BANK  4073 4200 4489 8405

CLIK TIZIMI ORQALI  Ehson qilish uchun
📲 https://indoor.click.uz/pay?id=026541&t=0

Murojat uchun:   📞 +998 93 619 82 81
Rashidbek  domlaga  murojat qiling.


Дўстларга ҳам улашинг 🚀
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Oct, 09:19


Денгиз тубида Аллоҳга сажда қилган йигит.

Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин –кулги, енгил-елпи нарсалардан иборат деб ўйлайдиган ёш йигит эдим…
Жумъа куни эди.. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирар эдик.
Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган нидони эшитдим.
Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба “Азон” овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам “фалаҳ” сўзини маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар мухрлаб қўйган эканки.. Ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди.
Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз ўқиш учун тайёрланишар эди. Биз эса сув остида дам олиш учун сувга тушиш мосламалари, ҳаво олиш учун мўлжалланган асбобларни тайёрлаш билан овора эдик..
Ва ниҳоят махсус кийимларни кийиб, денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига бориб қолдик..
Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди…
Нақадар ажойиб саёҳат!!!
Кутилмаганда, тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси орқали ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук ҳаво олаётган пайтимда ёрилиб кетди. Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди. Ўлишни бошлаётгандим..
Менга ҳаво керак эди! Фақат ҳаво…
Ҳавотирга туша бошладим.. Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди.. Дўстларим эса мендан узоқда эдилар…
Вазият ниҳоятда хатарли эканини англай бошладим.. Мен ўлаяпман…
Инграй бошладим.. Шўр сув тобора тиқилиб борарди..
Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади..
..биринчи инграшимдаёқ.. қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим..
Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр сувга эрк бериши билан, менга қанчалар кучли, Жаббор Зот эканлигини кўрсатиб қўйган эди.. Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканлигига ишонч хосил қилдим..
Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим..
Менинг ўлимимда хеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо, қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди.. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда.. нима деб жавоб бераман?!
Майли, уларни ҳисобламай тура қолай… Лекин намозимчи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку?!
Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан якунланишини хоҳлардим..
Эндигина “ашҳ..” деганимни биламан, томоғим бўғила бошлади… Гўё бир кўринмас қўл бўйнимдан тутиб гапиришдан тўсаётгандек эди… Бор кучим билан ҳаракат қилдим..
“ашҳ… ашҳ… ашҳ…” Лекин ушбу ҳарфлардан уёғига ўта олмасдим..
Қалбим билан чинқира бошладим..
“Роббим мени қайтар… Роббим мени қайтар… бир соатга…
бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…” Лекин э-воҳҳ…
Ҳеч нарсани сезмай беҳуш бўла бошлагандим.. Атрофимни қоронғу зулмат ўраб олганди..
Охирги ёдимда қолгани шу эди..
Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам кенг Зотдир..
Тўсатдан кўксимга ҳаво қайтадан кира бошлади… Кўз олдимда эса бир киши ҳаво найчасини оғзимга тутиб турарди. Биз денгизни ўртасида турган ҳолимизда у мени яшаб қолишим учун ҳаракат қиларди…
Унинг юзида табассумни кўрдим. Бундан тушундимки, аҳволим яхшиланиб борарди..
Қалбим.. тилим… танамдаги ҳар бир ҳужайрам билан:
“Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ…
Аллоҳга ҳамд бўлсин..” дер эдим..
Сувдан чиққанимда, мен бошқа бир инсонга айланган эдим… Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди…
Кунлар ўтар экан мен Аллоҳга янада яқинлашиб борардим… Ҳаётда мавжудлигим, яшаётганлигим сирини англадим.
Бир олимнинг Аллоҳ таоло “Фақатгина Ўзига ибодат қилишимиз учун..” деган сўзларини эсладим..
Нақадар ҳақ гап… Биз беҳудага яратилмаганмиз!
Кунлар ўтди… Мен тавба қилдим. Бу воқеани эслаб денгизга бордим… Махсус кийимларни кийиб сувга тушдим.. Бир ўзим денгизни ўртасидаги ўша жойга бордим…
Ўша ерда Аллоҳ таъолога сажда қилдим.. Ҳаётимда ушбу сажда каби сажда қилганимни эслай олмайман…
Мана шу жойда мендан илгари бирор киши сажда қилган ҳам деб ўйламайман…
Шояд ушбу макон қиёмат куни шоҳидлик берса-ю, денгиз ўртасида қилган саждам сабабли Аллоҳ таъоло менга раҳм қилиб, Ўзининг жаннатига дохил айласа эди.. Аллоҳим дуоларимни ижобат эт.. амийн!
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

22 Oct, 04:29


Кечаги кун утмиш, уни кайтаролмайсан!💐

Эрта эса келадими йукми билмайсан!💐

Бугунги кун эса тухфа, бугунги кун учун Алхамдулиллох!💐

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 05:25


#Долзарб #Видеолавҳа

❗️Билмаганлар сукут қилса ихтилофлар камаярди

🎙Шайх Саид Камалий ҳафизаҳуллоҳ

Улашинг:
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 05:23


Богот  тумани "Дарвеш бобо" масжиди
      
          #НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ

🗓   15- РОБИУС СОНИЙ  ОЙИ 1446  ҳ.й

18.10.2024 дан. 24.10.2024 гача

🌃  ТОНГ 05:55

🏙  БОМДОД - 06:40

🌇  ҚУЁШ - 07:13

🌇 ҚИЁМ - 12:46

🏞  ПЕШИН - 13:30  

🌇  АСР - 16:40
                                     
🌆  ШОМ - 18:15
                                     
🌃  ХУФТОН - 19:45

Масжидимизда 20:30 да укилади

“Ахлингизни намоз (ўкиш) га буюринг ва (ўзингиз хам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
Тоха сураси 132-оят

Якинларингизга хам эслатинг!

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 05:19


Иймон ва солиҳ амалдан бошқа суянчиғинг бўлмасин. Сенга на «қалбингнинг поклиги» ва на отангнинг «имомлиги» фойда беради. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг суюкли қизларига:

«Eй қизим! Отам пайғамбар, деб насабингга суянма, амалингни билиб қил, зеро, ҳар бир жон қилган амалига қараб мукофотланади», деганлар.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 05:12


https://youtu.be/SAx2-YsNxkk?si=tWTJd6AwTk2GDsnG

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 05:12


#муфтий_минбари

🌙 ИНСОНЛАР НЕГА БИР-БИРЛАРИГА ИШОНМАЙ ҚЎЙДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 02:29


РИЗҚДАГИ БАРАКАНИНГ ОМИЛЛАРИ

1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа).
2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа).
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий).
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний).
5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин).
8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа).
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад).
10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим).
11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий).
12. Барака буюкларингизда (Рафиий).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир).
14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий).
15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх).
16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий).
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий).
18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий).
19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор).
20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор).
21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий).
22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи).
23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий).
24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду ислом).
25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта).
26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа).
27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий).
28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий).
29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий).

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 02:28


Тупроқ каби бўл...

Ақлли, фаросатли йигит комил устозга шогирд тушиб, анча вақт хизматида бўлди. Бир куни устоз уни ёнига чақириб:
– Масжидни тозала, ҳар тарафда кир-чанг тўпланибди, – деди.
Бу топшириқни олганидан кейин мусофир йигитни узоқ муддат ҳеч ким кўрмади. Йигитнинг бу иши гап-сўзларга сабаб бўлди. Кунларнинг бирида устознинг шогирдларидан бири ҳалиги мусофирни учратиб қолди ва унга:
– Эй дўстим, тўғри иш қилмадинг. Ҳаммамиз сенга яхши муомалада эдик. Ишдан қочиб, бизни ташлаб кетдинг. Одамлар меҳнат қилиб юксалади ва камолга эришади, – деди.
Шунда йигит ёниб сўзлай бошлади:
– Дўстим, буйруқни олган заҳоти тозалаш учун масжидга бордим. Кўрдим, ҳамма жой топ-тоза экан. Кир менинг кўнглимда экан. Шундан кейин кетдим. Киши энг олдин кўнгил масжидини тоза тутиши лозимлигин англадим.

Қиссадан ҳисса: имонли киши ўз қусурларини кўра олувчи, тавозели бўлади. Мевали новданинг боши эгилгани каби, ақлли, фаросатли киши ҳам мутавозе бўлади. Буюклик истасак, тавозени танлайлик.
Аллоҳ таоло одамни тупроқдан яратди. Камтарликда тупроқ каби бўлайлик. Модомики, аслимиз тупроқ экан, олов каби ҳирсли, саркаш бўлмаслигимиз керак. Олов ўзини юксак тутгани учун ундан шайтон бино бўлди. Тупроқ тавозели бўлгани учун ундан ўн саккиз минг олам гултожи Одам алайҳиссалом яратилди.
https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 02:15


#кун_ҳақиқати

Эсингдами сен туғилган он,
Ҳамма шодон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагинки, кетар чоғингда,
Ҳамма гирён қолсин, сен кетгин шодон!

© Саъдий Шерозий

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

21 Oct, 02:13


#хайрли_тонг

Сокин инсонга боқиб, унинг муаммоси йўқ деб уйламанг...
Шунчаки баъзилар ўз муаммолари билан бошқаларни безовта қилишни хохлашмаслигини ёдда тутинг...
Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз сермазмун ўтсин.

https://t.me/darveshbobo

Darvesh bobo masjidi

20 Oct, 16:39


​​Намозни тарк қилганнинг насибаси йўқ

Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади: "Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, хушларидан кетдилар. Саҳобалар: "У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота олмайсизлар", дейишди. Атрофдагилар: "Эй мўминларнинг амири, намоз ўқиб бўлинди, уйғонинг", дейишлари билан Умар розияллоҳу анҳу ўзларига келиб, "Ё Аллоҳ! Намоз ўқишим керак, намозни тарк қилган кишининг Исломдан насибаси йўқ", дедилар. Кейин намоз ўқидилар, ҳолбуки, жароҳатларидан шундайгина қон оқиб турарди".

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/darveshbobo