Dernières publications de Buxoro 24 | Расмий канал (@buxoro24uzb) sur Telegram

Publications du canal Buxoro 24 | Расмий канал

Buxoro 24 | Расмий канал
Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.

Тижорат таклифи учун: @bmup88
61,533 abonnés
13,698 photos
4,341 vidéos
Dernière mise à jour 06.03.2025 10:39

Le dernier contenu partagé par Buxoro 24 | Расмий канал sur Telegram

Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 11:47

13,078

Бухорода психиатр назоратида турган эркак 5 та мих ва 6 та металл игнатугма(бандак) ютди.
Шифокорлар уни ҳаётини сақланиб қолишди


Сўнгги йилларда тиббиёт муассасаларига ошқозон ва ичакларга ёт жисм тушиши билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Статистик маълумотларга кўра, бундай ҳолатлар асосан 1 ёшдан 25 ёшгача бўлган эркак ва аёллар ўртасида кўп учрайди.

РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан 2005 йилда туғилган беморнинг ошқозони ва 12 бармоқли ичагидан 5 та мих ва 6 та металл тугма (тўғноғич) муваффақиятли олиб ташланди.

Бемор шифохонага кучли оғриқ, кўнгил айниши ва овқат ўтишининг қийинлашиши билан мурожаат қилган.

Тиббий текширувлар давомида унинг ошқозон ва ичакларида бир неча металсимон ёт жисмлар борлиги аниқланган.
Шу боис хирург-эндоскопист А. Ҳайдаров томонидан махсус эндоскопик қисқичлар ёрдамида тезкор жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ҳозирда беморнинг аҳволи яхши, ошқозон-ичак тракти фаолияти тикланган.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 11:07

12,843

Тасдиқланган режа-график бўйича хатловга тушган маҳаллалардаги хонадонларда уй эгаларининг хонадонида бўлмасликлари, ишчи гуруҳга ер ҳужжатларини тақдим этмаслик ёки кейинроқ келишларини айтиш каби ҳолатлар кадастр ходимлари томонидан хатлов ишларини амалга оширилишларига тўсқинлик қилмоқда.

❗️Фуқаролардан яшаш маҳалласининг хатловга тушган вақтини билиш ва ўша вақтда хонадонида бўлиш сўралади.

📹 Батафсил илова қилинган видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 07:17

272

Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди – Президент

Солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этилди.

Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолатлиги кўрсатиб ўтилди.

Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланган. Бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 миллиард сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаган.

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди", — деди Президент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотлар ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилмоқда. Энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинади.

«Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади», — деди Президент.
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 07:06

1,451

Энди учатковойларга ҳам бодикамера берилади

Янги ички ишлар вазирига ҳар бир маҳалладаги профилактика масканларини кузатув камераси ва ҳар бир инспекторни “боди камера” билан таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш торширилди.

Жиноятларни ҳисобга олиш тизимини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.

Прокурорлар тергов устидан назоратни сусайтириб юборгани кўрсатиб ўтилди. Жумладан, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчиликлари учун терговга қайтарилган.

Бош прокуратура тергов сифатини ошириш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича янада қаттиқ ишлаши кераклиги қайд этилди.

❗️ Бош прокуратура ҳам, ички ишлар вазирлиги ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 05:58

4,451

Шавкат Мирзиёев фавқулодда вазиятлар вазири нега ишдан олинганини айтди

Президентнинг айтишича, қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетган.

Шу сабабдан ўтган ҳафта фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари ишдан олинган.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 05:51

4,598

Мирзиёев оммавий ахборот воситалари ҳақида гапирди

«Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!» – президент

Жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди.

Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.

Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги
мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 05:29

5,065

⁉️ Кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозимми?

💥 Қандай ҳолатларда тўланади?

Батафсил видеода👆

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 05:16

5,482

ҚҚСни сунъий қайтариш орқали 24 млрд сўм ўмарган гуруҳ қўлга олинди

Гуруҳ таркибида 17 нафар солиқчи, 1 нафар божхоначи, 1 нафар банк ходими, 1 нафар туман ҳокими биринчи ўринбосари ва 18 нафар тадбиркор бўлган.

ДХХ хабарига кўра, улар экспорт мебель маҳсулотлар учун қайтариладиган 15%лик ҚҚС суммасини асоссиз қайтариб олиб, 24 млрд. 580 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Суд ҳукми билан гуруҳнинг 14 аъзоси 5,5 йилдан 7,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди. Яна 18 кишига зарарни қоплаш шарти билан 3 йил синов муддати берилди, 6 нафарига нисбатан 2 йилдан кам бўлмаган муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

05 Mar, 03:30

7,548

☀️Бугун ҳаво ҳарорати +14° гача кўтарилади

Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади.

Тоғли ҳудудларда шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +2...+7° бўлади.

👉Каналга уланиш👈
Buxoro 24 | Расмий канал

04 Mar, 18:19

10,002

Элит ОЧЛ. "Пахтакор" ўз уйида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди

Бугун, 4 март куни футбол бўйича Элит Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини қабул қилди.
Ушбу учрашувда киритилган ягона голга "Пахтакор" жамоаси футболчиси Фламарион муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви 11 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтади.

👉Каналга уланиш👈