Последние посты 23.5° бурчак остида (@burchakostida) в Telegram

Посты канала 23.5° бурчак остида

23.5° бурчак остида
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
29,732 подписчиков
17,693 фото
6,567 видео
Последнее обновление 09.03.2025 11:13

Похожие каналы

Kun.uz | Online
65,681 подписчиков
Texnoplov⚡️
20,967 подписчиков
Markaziy Osiyo
15,561 подписчиков

Последний контент, опубликованный в 23.5° бурчак остида на Telegram

23.5° бурчак остида

09 Mar, 05:16

5,452

🇬🇧🇩🇪🇫🇷🇮🇹 DPA: Европа мамлакатлари Араб давлатлари Лигасининг Ғазо бўйича қарорини қўллаб-қувватлади

"Германия, Франция, Италия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари араб давлатлари томонидан ишлаб чиқилган ва Ғазо секторини беш йил давомида тиклашни кўзда тутувчи режани реал деб ҳисобламоқда", дея хабар беради агентлик.

Ушбу режани амалга ошириш учун тахминан 50 миллиард евро маблағ талаб этилади ва у фаластинликларни сектордан кўчиришни назарда тутмайди. Бу эса аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан таклиф қилинган “Яқин Шарқ Ривъераси” консепциясидан кескин фарқ қилади.

Ҳужжат 4 март куни Мисрда тақдим этилган ва Араб давлатлари лигаси томонидан қўллаб-қувватланган эди. Европа ташқи ишлар вазирларига кўра, ушбу режа Ғазодаги тахминан икки миллион фаластинлик учун оғир турмуш шароитларни узоқ муддатга яхшилашга ёрдам бериши мумкин. Режа Фаластин маъмуриятининг марказий ролини мустаҳкамлашни кўзда тутади.

"Ғазо секторида узоқ муддатли тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш муҳим. Шу билан бирга, биз ҲАМАС Ғазо секторини бошқаришда иштирок этмаслиги ва Исроилга таҳдид солмаслиги кераклигини яхши тушунамиз", дея таъкидланган Европанинг тўрт давлати ташқи ишлар вазирлари умумий баёнотида.

Режанинг биринчи босқичида кейинги икки йил ичида Ғазо секторида 200 мингта уй-жой қурилиши режалаштирилган, иккинчи босқичда яна шунча уй-жой барпо этилиши мўлжалланган. Бу борада, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони муҳим ёрдам кўрсатиши мумкинлиги айтилмоқда.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

09 Mar, 04:49

5,741

🇨🇦🇺🇸🇷🇺 АҚШ G7 баёнотидаги Россияга оид ифодаларни янада юмшатмоқчи — Bloomberg

Қўшма Штатлар Канада томонидан илгари сурилган, Россияга нефт нархининг юқори чегарасини четлаб ўтишда ёрдам бераётган “соя флоти”ни кузатиш бўйича махсус гуруҳ тузиш таклифини рад этди. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Жорий йилда “Катта еттилик”ка раислик қилаётган Канада келаси ҳафта Квебек шаҳрида ташқи ишлар вазирлари саммитини ўтказишни режалаштирган.

Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ денгиз масалаларига оид қўшма баёнотни тайёрлаш жараёнида Хитойга нисбатан ифодаларни кескинлаштириш, Россияга нисбатан эса юмшатиш тарафдори бўлмоқда.

Шунингдек, Вашингтон баёнотдан “санкциялар” сўзини ҳамда Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттириш қобилиятига доир ибораларни чиқариб ташлашни таклиф қилган.

Феврал ойида Финанcиал Тимес нашри АҚШ G7'нинг Украинага кенг кўламли босқиннинг уч йиллигига бағишланган қўшма баёнотида Россияни “агрессор” сифатида аташга қаршилик қилганини ёзган эди.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

09 Mar, 04:26

5,965

🇮🇱 Исроил ҲАМАС билан музокараларни давом эттириш учун 10 март куни Доҳага делегация юборади

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу идораси хабар берди.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

08 Mar, 19:38

7,830

🇮🇳 Ҳиндистон ҳукумати бир нечта дарёларни бирлаштириб, “мегадарё” яратишни режалаштирмоқда

Ҳукумат бу орқали сув тақчиллиги ва қурғоқчилик муаммосини бартараф этишни режалаштирмоқда, аммо маҳаллий аҳоли бу лойиҳага қарши.

2024 йил декабрида Ҳиндистон ҳукумати “мегадарё” қурилишини бошлади. У Кен ва Бетва дарёларини бирлаштириб, қурғоқчиликдан азият чекаётган ҳудудда 6 миллиондан ортиқ одамни сув билан таъминлашга ёрдам беради.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

08 Mar, 19:29

7,897

🇷🇺 Доғистон ҳукумати республикада Telegram блоклангани ҳақида маълум қилди

Доғистон рақамли ривожланиш вазири Юрий Гамзатовнинг хабар беришича, республикада федерал ҳукумат қарорига мувофиқ Telegram мессенжери блокланган. Унинг сўзларига кўра, мессенжер Чеченистонда ҳам блокланмоқда.

"Блоклаш ҳақидаги қарор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномасига биноан федерал даражада қабул қилинган. Бу платформадан кўпинча душман кучлар фойдаланади, Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар бунга яққол мисол бўлади", — дея Гамзатовнинг сўзларини келтирди “РИА Дагестан”.

2024 йил октябр ойидан бери Доғистон, Ингушетия ва Чеченистон аҳолиси Telegram’дан киришда муаммолар борлигидан шикоят қилиб келади. Декабр ойида эса бу республикаларда , Telegram ва WhatsApp каби хорижий хизматлар ва мессенжерлар ишламай қолган.

Доғистондаги йирик провайдерлардан бири – “Эллко” компанияси ушбу узилишларни Роскомнадзорнинг хорижий интернет сегментига киришни блоклаш бўйича ўтказаётган машғулотлари билан изоҳлаган.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

08 Mar, 19:23

7,469

🇩🇪 Христиан-демократик Иттифоқи Христиан-социалистик Иттифоқи (ХДИ/ХСИ) блоки ҳамда Германия Социал-демократик партияси (ГСДП) мамлакат мудофаа харажатларини ошириш учун давлат қарзини кўпайтиришга “Яшиллар” партиясининг розилигини олиш мақсадида музокаралар олиб боради — ХДИ/ХСИ блоки етакчиси Фридрих Мерц

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

08 Mar, 07:31

730

🇦🇲 Арманистон шимолида 6-7 балли зилзила содир бўлди

Бу ҳақда республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Спитак шаҳридан 6 км узоқликда бўлиб, унинг кучи қўшни вилоятларда ҳам сезилган. Ҳозирча қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

08 Mar, 07:01

1,763

2024 йилда дунёда 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бойликка эга одамлар сони 4,4 фоизга ўсиб, 2,34 миллион кишидан ошди

Бу ҳақда Knight Frank компаниясининг йиллик Wealth Report ҳисоботида келтирилган.

Энг катта ўсиш Шимолий Америкада кузатилиб, мултимиллионерлар сони 5,2 фоизга ошган. Ҳисоботга кўра, АҚШда ҳозирда 10 миллион доллардан ортиқ бойлиги бор одамларнинг деярли 40 фоизи яшайди, бу эса Хитойдагидан икки баравар кўп.

Шунингдек, ҳужжатда илк бор 100 миллион доллардан ортиқ бойлиги бор одамлар сони 100 минг нафардан ошгани қайд этилган. Ҳисоботга кўра, дунёдаги доллар миллиардерларининг сони 8 фоизга ошиб, янги рекорд даражага етди. Ўтган йилда дунёда 204 нафар янги миллиардер пайдо бўлган.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

08 Mar, 06:41

2,326

🇺🇸 Биз долларнинг асосий захира валютаси сифатидаги мақомини сақлаб қоламиз ва бунинг учун стейблкоинлардан (барқарор қийматли криптовалюталар) фойдаланамиз — АҚШ Молия вазири Скотт Бесcент.

🔥 @burchakostida
23.5° бурчак остида

08 Mar, 06:25

2,784

🇺🇸🇷🇺 АҚШ Россиянинг энергетика соҳасига қўйилган санкцияларни юмшатишни кўриб чиқмоқда – Reuters

Оқ уй АҚШ Молия вазирлигига Россиянинг нефт ва газ секторига қўйилган санкцияларни юмшатиш имкониятларини ўрганишни топширди, деб ёзади Reuters манбаларга таяниб. Агентлик маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳукумати бу қадамни Россия Украинага қарши урушни тўхтатишга рози бўлса, санкцияларни тезда бекор қилиш режасининг бир қисми сифатида кўриб чиқмоқда.

Reuters'нинг қайд этишича, Трамп яқин ҳафталарда Саудия Арабистонида Путин билан учрашишни режалаштираётгани ҳақида гапирмоқда ва санкцияларни юмшатиш, эҳтимол, музокараларнинг марказий мавзуларидан бири бўлади.

🔥 @burchakostida