23.5° бурчак остида Telegram Posts

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Алоқа (реклама): @temurmalikuz
29,732 Subscribers
17,693 Photos
6,567 Videos
Last Updated 09.03.2025 11:13
Similar Channels

313,043 Subscribers

94,668 Subscribers

10,958 Subscribers
The latest content shared by 23.5° бурчак остида on Telegram
Корея Марказий телеграф агенлиги "стратегик бошқариладиган ракетага эга ядро энергияли сув ости кемаси" қурилаётганини тасдиқловчи суратларни эълон қилди. Шунингдек, Ким Чен Ин ҳарбий кемалар қурилаётган кема ишлаб чиқариш заводига ташриф буюргани ҳақида хабар берилди.
Агентлик манбаларига кўра, АҚШ ҳукуматидаги вазир ўринбосари ва ёрдамчиси лавозимларига номзодлар суҳбат жараёнида қатор сиёсий саволларга жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Хусусан, улардан "Мигрантларни депортация қилишга тайёрмисиз?", "Сизга президент Трампнинг қайси фармони энг кўп ёқади?", "Трампнинг сиёсатидаги қайси жиҳатларга қўшилмаслигингиз мумкин?" деган саволлар сўралмоқда.
Шунингдек, "2020 йилги президентлик сайловида ким ғолиб бўлган?" ва "2021 йилда Капитолийга бостириб кириш воқеасига қандай қарайсиз?" деган саволлар ҳам берилаётгани айтилмоқда.
Номзодларни саралаш жараёнига республикачи сиёсий фаол Серхио Гор раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирда у президентнинг кадрлар бошқармаси директори ҳисобланади.
Россия NATO низомининг жамоавий мудофаа тўғрисидаги 5-моддаси ишончлилигини текшириш сценарийларини муҳокама қилмоқда
Бу ҳақда Германия Федерал разведка хизмати (BND) раҳбари Бруно Кал маълум қилди.
"Биз бу маълумотнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигига умид қиламиз ва бундай синов амалга ошмаслигига ишонамиз. Бироқ ҳеч қандай ҳолатни истисно қилиб бўлмайди", — дея фикр билдирди Бруно Кал.
Маълумот учун, NATO низомининг 5-моддасига кўра, алянс аъзоларидан бирига қилинган ҳужум, “иттифоқнинг барча аъзоларга ҳужум” сифатида баҳоланади.
🔥 @burchakostida

Кая Каллас Россиянинг Украинадаги урушни тўхтатиш ниятига шубҳа билдирди.
"Россия ракеталари Украинага тинмай зарба беришни давом эттириб, тобора кўпроқ ўлим ва вайронагарчилик келтирмоқда. Путин яна бир бор тинчликни истамаслигини кўрсатди", — дея ёзиб қолдирди Каллас Х ижтимоий тармоғида.
Ваҳшийларга нисбатан юмшоқ муносабатда бўлганингизда, мана шундай бўлади. Кўпроқ бомбалар, кўпроқ ҳужумлар, кўпроқ қурбонлар", — дея фикр билдирди Полша бош вазири Доналд Туск ижтимоий тармоқлардаги мурожаатида.
"Менинг Starlink тизимим Украина армиясининг таянчидир. Агар мен уни ўчириб қўйсам, уларнинг бутун фронт чизиғи қулайди", — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.
Америкалик ишбилармон, шунингдек, Украинада зудлик билан тинчлик ўрнатишга чақирди.
"Мен бир неча йиллардан буён давом этаётган қон тўкиш ва Украина учун барибир мағлубият билан тугайдиган бу урушдан нафратланаман. Ҳақиқатан ҳам қайғурадиган, ўйлайдиган ва тушунадиган одам бу қирғинни тўхтатишни истайди", — дея қўшимча қилди Маск.
"Маҳаллий ҳукумат ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Аланга соатига 56 километргача тезлик билан тарқалмоқда", дея хабар берди телеканал.
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби шанба куни Россия ҳужум гуруҳлари Курск вилоятидаги Суджа шаҳрига киришга ҳаракат қилганини тасдиқлади. Россиянинг ушбу шаҳри ўтган йилнинг август ойида Украина армияси томонидан эгалланган эди.
"Десант ҳужум бўлинмалари Суджа томон газ қувури бўйлаб ҳаракатланган Россия махсус кучларини йўқ қилмоқда", дейилади Украина Қуролли кучлари баёнотида.
Гап Уренгой-Помари-Ужгород магистрал газ қувури ҳақида кетмоқда. У Суджа орқали ўтади ва ҳозирда фойдаланилмаяпти. Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг маълум қилишича, Россия диверсия ва ҳужум бўлинмалари шаҳарнинг чекка ҳудудларида ўрнашиб олишга ҳаракат қилган, бироқ "ўз вақтида аниқланган, блокланган ва йўқ қилинган".
Шанба куни рус ҳарбий Telegram-каналлари Россия армияси Суджани қайтариш бўйича операция бошлагани ҳақида хабар тарқатди.
Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рыбарь” канали эса Курск вилоятида жанговар ҳаракатлар фаоллашгани ва "муайян муваффақиятларга эришилаётгани, аммо бу жуда катта йўқотишлар ҳисобига бўлаётгани ҳақида ёзди.
Ҳарбий блогерларга кўра, Суджа шаҳрига ҳужумда “Ахмат” махсус бўлинмаси, “Ветеранлар” ҳужум бригадаси, Донецк Халқ Республикасининг “Восток” бригадаси ва бошқа ҳарбий бўлинмалар иштирок этмоқда.
“Украинская Правда” газетаси Курск вилоятида жойлашган Украина ҳарбийларига таяниб, 8 март куни эрталаб тахминан 100 нафар россиялик аскар газ қувури бўйлаб Украина Қуролли Кучлари назоратидаги ҳудудга етиб келганини, аммо бу "кутилмаган ҳолат бўлмаганини" ёзганди.
ҲАМАС Ғазода сулҳ бўйича музокаралар учун учта шарт қўйди — Al Jazeera
"Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг иккинчи босқичи юзасидан музокаралар бошланиши учун ҲАМАС учта муҳим талабни илгари сурди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Ҳазем Қосим Al Jazeera телеканалига маълум қилди.
"Бизнинг асосий шартларимиз: маҳбуслар алмашинуви, Исроил қўшинларининг Ғазодан тўлиқ чиқиб кетиши ва урушнинг қайта бошланмаслигига кафолат берилишидир", — дея таъкидлади Қосим.
ҲАМАС ушбу талабларнинг бажарилишини келишувнинг давом этиши учун ҳал қилувчи омил сифатида кўрмоқда.

Reuters: Сурияда юзлаб одамлар Россиянинг ҳарбий базасида бошпана топди
Агентлик маълумотларига кўра, Сурия шимоли-ғарбидаги Латакия вилоятида жойлашган Россиянинг Ҳмеймим авиабазаси ҳудудида бир неча юз суриялик, асосан аёллар, болалар ва қариялар қуролли товқнашувлардан қочиб, вақтинча бошпана топди. Бу ҳақда нашр виқеа жойидаги икки мустақил манбасига таяниб хабар бермоқда.
Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Ҳмеймим авиабазасига жойлашган аёллар ва болаларнинг суратларини эълон қилиб, уларни "христианлар, друзлар ва алавийларга мансуб қочқинлар", деб таърифлаган. Бироқ ушбу фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш ва суратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.
Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув кенгаши (SOHR) 6 мартдан бери Сурия хавфсизлик кучлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ўлдирилган тинч аҳоли сони 530 кишидан ошганини, қурбонлар орасида болалар ҳам борлигини маълум қилди. Ташкилот буни "Сурияда сўнгги йилларда содир этилган энг даҳшатли зўравонлик ҳаракатлари" дея таърифлади.
AFP агентлиги ва France 24 телеканали маълумотларига кўра, Сурияда ҳукумат кучларининг зўравонликлари аввалги президент Башар Асад тарафдорлари томонидан уюштирилган ҳужумларга жавобан бошланган.