Latest Posts from Burchak | Rasmiy kanal (@burchak) on Telegram

Burchak | Rasmiy kanal Telegram Posts

Burchak | Rasmiy kanal
@Burchak Расмий канал!

- Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар.

- Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @Burchakka_xabar
189,070 Subscribers
16,297 Photos
12,566 Videos
Last Updated 11.03.2025 07:44

Similar Channels

Dunyo.uz | Tezkor Yangiliklar
1,017,461 Subscribers
SOG'LOM HAYOT ️️
326,066 Subscribers
Mehrob.uz
247,056 Subscribers

The latest content shared by Burchak | Rasmiy kanal on Telegram

11 Mar, 07:33

743

Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Бухорога ҳам қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади

Қўшимча қатновлар 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

🔸778-сонли “Тошкент — Бухоро” рейси Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14

🔸777-сонли “Бухоро – Тошкент” рейси Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08.

TELEGRAM | INSTAGRAM

11 Mar, 06:56

1,864

#диққат

❗️☀️ 12 мартдан ҳарорат кескин кўтарилади

Ўзбекистонда 12 мартдан бошлаб ҳаво ҳарорати сезиларли ошиши кутилмоқда. Кечалари +7…+12, кундуз кунлари эса +20…+25 даражагача исиши прогноз қилинмоқда. Об-ҳаво асосан илиқ ва қуруқ бўлиб, шамол кучайиши ҳам мумкин.

TELEGRAM | INSTAGRAM

11 Mar, 06:09

2,952

#Диққат

❗️ "Опен бюджет" овоз бериш жараёни бошланди.

Агар сизни мажбурлашса, 712000600 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг – мажбурлаганлар жазоланади!

⚖️Бюджет ташкилотлари раҳбарлари ходимларни мажбурлашга ҳақли эмас (ПҚ-117, 6-банд).

Мажбурий меҳнат тақиқланган (Меҳнат кодекси, 5-модда).
Маъмурий жавобгарлик – 50-100 БҲМ миқдорида жарима (МЖТК, 51-модда).

Жиноий жавобгарлик – агар такрорланса ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса (ЖК, 148²-модда).

TELEGRAM | INSTAGRAM

11 Mar, 05:29

3,635

#ТЕЗКОР

⚡️Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

Uzbekistan Airways’нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербургга қўнди.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган «ковёр» (гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, захира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.

Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.

TELEGRAM | INSTAGRAM

11 Mar, 04:01

4,249

❗️Йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган таксичилар солиқ тўлайдиган бўлди.

TELEGRAM | INSTAGRAM

11 Mar, 03:01

4,666

⚡️Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати рекорд даражада ошди

2025-йил 1-март ҳолатига кўра, мамлакат халқаро захиралари 44 млрд 943 млн доллардан ошди. Шундан олтин қиймати 34 млрд 860 млн доллар, хорижий валютадаги захира активлар 9,5 млрд долларни ташкил этган.

TELEGRAM | INSTAGRAM

11 Mar, 02:03

4,723

🦠 Бугун Пандемиянинг туғилган куни экан, туғилмай ўлсин😡

11 март — ЖССТ томонидан коронавирус пандемияси эълон қилинган кун

2020 йил 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус дунёда COVID-19 коронавирусининг тарқалиши пандемик характерга эга бўлгани ҳақида маълум қилган эди.

TELEGRAM | INSTAGRAM

11 Mar, 00:12

5,708

ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин 🤲👇

TELEGRAM | INSTAGRAM

10 Mar, 23:33

4,716

11-МАРТ, РЎЗАНИНГ 11-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Тошкент вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

TELEGRAM | INSTAGRAM

10 Mar, 23:24

7,438

Рўза тутаман деб сахарликга уйғонганларга, Аллохнинг саломи, Жаннат бўлсин!

• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

TELEGRAM | INSTAGRAM