Latest Posts from "Besh_kappa" (@beshkappa_uzz) on Telegram

"Besh_kappa" Telegram Posts

"Besh_kappa"
Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali.
Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇
@AlisherMaxmudov_1
5,529 Subscribers
8,002 Photos
3,033 Videos
Last Updated 27.02.2025 17:26

The latest content shared by "Besh_kappa" on Telegram


بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
Тошкент вақти билан.
Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ!

1446 йил | 2025 йил, 19-Январь , ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.)

ТОНГ - 06:22 сахарлик тугаши
БОМДОД - 07:05
ҚУЁШ - 07:45
ПЕШИН - 12:39
АСР - 15: 42
ШОМ - 17:26 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ
ХУФТОН -18:44

❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг!
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси - 103 оят)

🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling!

https://t.me/Beshkappa_uzz

Ноҳотки...

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат, у зотни кўришга бўлган шавқ, соҳобалар тобеъинлар, мужтаҳидлар ва уларнинг шогирдларидан бўлган солиҳлар қалбларини тўлиқ эгаллаб олган эди. Чунки улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни зулматдан нурга, жаҳолатдан маърифатга олиб чиққан ҳидоят Пайғамбари эканлигини чуқур англаб етган эдилар .Битиклардан қуйидагиларни ўқий бошладим.
Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу :"Мен учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан севимлироқ бирор киши йўқ", деганлар.
Абда бинт Холид ибн Сафвон отаси ҳақида :"Отам Холид ўрнига ётишдан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, муҳожир ва ансорлардан иборат у зотнинг асҳобларига шавқини айтар, уларни номма-ном санаб, то уйқу ғолиб келгунча :"Улар менинг аслим ва ифтихорим, уларга талпинар қалбим, узоқ чўзилди соғинчим, ё Роббим, ҳузуринга жон таслим қилишимни тезлат ", дер эди.

Буюк тобеъин Зайд ибн Аслам айтади:"Умар розияллоҳу анҳу кечаси одамларни аҳволларини кузатиб юрганларида бир уйда ёниб турган чироққа кўзлари тушди.Қарасалар, бир кампир жун титиб:"Муҳаммадга яхши бандаларнинг саломи бўлсин.Поклар, яхшилар у зотга саловат айтадилар.Сиз кечалари ибодат билан қоим бўлар, саҳарлари кўз ёш тўкар эдингиз.О, кошкийди мен уни билган бўлсам! Ўлим ҳолати турлича.Мен билан ҳабибимни бир ҳовлига жамлармикан!? "деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутар эди. Умар розияллоҳу анҳу ўтириб йиғлай бошлади.
.....Шу жойга етганда ўқишни тўхтатдим.Очиқроғи ўқиёлмадим.Ўзимнинг кимлигимни чуқурроқ англаб етиш учун ҳаёлга толдим.....
Наҳотки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйганларнинг мингдан бир муҳаббати менда бўлмаса.
Ноҳотки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан шу даражада узоқлашиб кетдим. Наҳотки, қалбим муҳрланган бўлса .
Ноҳотки, ул зотдан энг узоқ, ул зотга энг муҳаббатсиз уммат бўлсам.Охиратда ул зотга умматлик даъвосини қилиш учун қўлимда нима бор, қалбимда нима бор...
Ноҳотки, охиратда умматлик даъвоси сохталар сафида бўлиб қолсам.
Наҳотки...
Наҳотки...
Наҳотки...
Савол кўпайган сари ўзимдан нафратланиб кетяпман....
Аллоҳ Ўзинг асра!


Миршавкат Тўйчиев

https://t.me/beshkappa_uzz

Уч шайхни, устозни беқадр қилманг, таҳқирламанг:
–Илмдаги устоз
–касб-ҳунардаги устоз
–ва ҳаётдаги устоз

Муҳаммад Рамазон Юсуф

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Ҳадис

Яхшиликнинг катта-кичиги, ози-кўпи бўлмайди.

Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Яхшиликлардан бирортасини паст санамагин, агар у биродарингга очиқ юз билан қараш бўлса ҳам», - деганлар.
Имом Муслим ривояти.


Яна бир ҳадиси шарифда: «Ҳар бир яхшилик садақадир», - дейилган.
Имом Бухорий ривояти.


Донишмандлардан бири айтади: «Яхшилик мол ва фарзандларнинг кўплигида эмас, яхшилик кенг феълли, ахлоқли бўлиш, илм олиш ва Аллоҳга ибодатда бошқаларга ўрнак бўлишдир».

Муҳаммад Зеҳний айтади: «Одамларнинг яхшироғи ўз қалбида яхшиликка йўл очгани ва ёмонликни, очкўзликни ҳайдаб чиқарганидир».

Улашинг ↘️

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#Ҳикмат_вақти

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал оз бўлса-да, бардавом бўлганидир», дедилар.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

Ота-онага вафотларидан сўнг яхшилик қилиш

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

"Одоблар хазинаси" китобидан

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•

https://t.me/Beshkappa_uzz

БИР СУҲБАТ

Бир киши Ҳазратдан: «Намозлар нима учун бешта фарз қилинган?» дея сўради. Ҳазрат: «Бурнингиз нима учун белингизга эмас, балки юзингизга ўрнатилган?» деб жавоб бердилар. У киши: «Белда бўлса, хунук кўринарди», деди. Ҳазрат: «Ҳамманинг бурни белида бўлса, хунук кўринмас эди», дедилар. У жим бўлиб қолди.
Камина(мен Шафеъ Усмоний) айтаманки: Ҳазрат қайта қайта айтардиларки: «Шаръий ҳукмларнинг кўплаб ҳикматлари маълумдир. Агар ҳаракат қилинса, яна зиёда маълум бўлиши мумкин». Чунончи Ҳазратнинг ўзлари мана шу мавзуда «Алмасолиҳул ақлийя фил аҳкомин нақлийя»деган ном билан алоҳида бир китоб ёзиб, нашр қилдилар. Лекин бундай деб айтардилар: «Аҳкамул ҳакиминнинг ҳукмларидаги сабаб ва ҳикматларни излайвериш банданинг ҳолига ярашмайдиган ишдир. Бунинг натижаси шу бўладики, у бирор ҳукмнинг ҳикматини билолмаса, унга амал қилиши оғир туюлиб қолади. Банданинг иши бандалик ва ҳукмга амал қилишдир. Одам ҳукмга амал қилишга ҳаракат қилавергани сайин шаръий ҳукмларнинг ҳикматлари унга очилиб бораверади». Бир маротаба шунга ўхшаш савол берилганида қуйидагича жавоб бердилар: «Бу ишнинг ҳикмати бизга маълум, лекин уни айтиб бериш сен учун зарарлидир. Чунки, шундай қилсак, сенга ҳар бир шаръий ҳукмни маслаҳат ва ҳикматини тадқиқ қилиб юравериш касали тегиб қолади. Натижада эргашиш ва амал қилиш деб аталмиш асл буйруқ қолиб кетади.
Ҳофиз Шеърозий:
مصلحت نیست که از پرده برون افتد راز
ور نه در مجلس رندان خبری نیست که نیست

Маслаҳат нестки аз парда бирун уфтад роз,
Варна дар мажлиси риндон хабаре нестки нест.

Маъноси:
Сирни парда ортига чиқаришдан бирор фойда йўқ. Ва илло, риндлар (ошиқлар) мажлисида йўқ хабарнинг ўзи йўқ.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ХАТАРИ
#Фатво

Фатво бериш ўта масъулиятли иш бўлиб, манбаларда ким илмсизлик билан фатво берса Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлишидан огоҳлантирилган. Ҳадиси шарифлардан бирида шундай дейиган:

من أفتى الناس بغير علم ، لعنته ملائكة السماء وملائكة الارض

"Кимки илмсизлик билан одамларга фатво берса, осмон ва ер фаришталари унга лаънат айтади".
("Жамъ ул-жавомеъ", 1/4137).

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

#muftiy_minbari

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz

ҲАРОМ ЕЙИШДАН САҚЛАНИНГ!

“Ҳаром еб ибодат қилган кимса, айниган тухумни босиб ётган кабутарга ўхшайди. Айниган тухум босган кабутар нафсини қийнасада, аммо бирорта полопон чиқара олмайди”.
Алиййул Ҳаввос

ҲАРОМ ЕЙИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ:

• Ҳаром оловга айланади;
• фикрлаш қобилиятини,
• зикр лаззатини кеткизади,
• ихлосни куйдиради,
• қалб кўзини кўр қилади,
• ҳикмат ва маърифатуллоҳ ҳаловатидан тўсиб қўяди,
• ғафлат ва унутиш балосига гирифтор қилади.

Банданинг гуноҳ қилишига асосий сабаб ҳам ҳаром ейишидир, бу иймонни заифлаштириб бораверади-да, охир оқибат иймондан айиради.

Каналга уланиш
⤵️

https://t.me/beshkappa_uzz