Ҳуш кел, Рамазон
Мақташга ҳожат йўқ, асли улуғсан,
Чунки сенда нозил бўлгандир Қуръон.
Соғиндик чанқоқли рўзаларингни,
Кутяпмиз биз сени, моҳи рамазон.
Юртимга энг улуғ файз ила кел,
Сен келсанг жўш урар юракда иймон.
Гуноҳлар сен сабаб мағфират бўлур,
Ойларнинг султони, моҳи рамазон.
Сени келишинг-ла ёғилар раҳмат,
Хаттоки мунаввар бўлади осмон.
Масжидлар лиммо-лим тўлар мухлисга,
Биз сени ҳўп кутдик, моҳи рамазон.
Ҳар кунинг барака, ҳар тунинг раҳмат,
Сен бизга йил ичра энг улуғ имкон.
Лайлатул қадринг бор минг ойдан афзал,
Тезроқ келақол, моҳи рамазон.
Ҳар соат беҳисоб яхшилик бўлур,
Озоддир дўзохдан мингларча инсон.
Тақволар парҳезла топади сайқал,
Ойларнинг улуғи моҳи рамазон.
Сўнгги нафасгача сени севамиз,
Сени улуғлаган бўлгайдир омон.
Бахра топайлик биз барча фазлингдан,
Ойларнинг султони, моҳи рамазон.
Юракдаги гапни тўкиб солсамда,
Ҳуморим чиқмади мақташдан ҳамон.
Ширин марҳабою,ширин алвидо,
Насиб этсин яна моҳи рамазон.
2019-йил шаъбон ойи.
Миршавкат Музаффар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг
•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•
📢 Каналимизга қўшилинг
•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈┈•
https://t.me/Beshkappa_uzz
Мақташга ҳожат йўқ, асли улуғсан,
Чунки сенда нозил бўлгандир Қуръон.
Соғиндик чанқоқли рўзаларингни,
Кутяпмиз биз сени, моҳи рамазон.
Юртимга энг улуғ файз ила кел,
Сен келсанг жўш урар юракда иймон.
Гуноҳлар сен сабаб мағфират бўлур,
Ойларнинг султони, моҳи рамазон.
Сени келишинг-ла ёғилар раҳмат,
Хаттоки мунаввар бўлади осмон.
Масжидлар лиммо-лим тўлар мухлисга,
Биз сени ҳўп кутдик, моҳи рамазон.
Ҳар кунинг барака, ҳар тунинг раҳмат,
Сен бизга йил ичра энг улуғ имкон.
Лайлатул қадринг бор минг ойдан афзал,
Тезроқ келақол, моҳи рамазон.
Ҳар соат беҳисоб яхшилик бўлур,
Озоддир дўзохдан мингларча инсон.
Тақволар парҳезла топади сайқал,
Ойларнинг улуғи моҳи рамазон.
Сўнгги нафасгача сени севамиз,
Сени улуғлаган бўлгайдир омон.
Бахра топайлик биз барча фазлингдан,
Ойларнинг султони, моҳи рамазон.
Юракдаги гапни тўкиб солсамда,
Ҳуморим чиқмади мақташдан ҳамон.
Ширин марҳабою,ширин алвидо,
Насиб этсин яна моҳи рамазон.
2019-йил шаъбон ойи.
Миршавкат Музаффар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Кўнгилга яқин олганларингизга ҳам улашинг
•┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•
📢 Каналимизга қўшилинг
•┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈┈┈•
https://t.me/Beshkappa_uzz