Azizbek Endokrinolog @azizbekendokrinolog Channel on Telegram

Azizbek Endokrinolog

@azizbekendokrinolog


Azizbek Endokrinolog (Turkish)

Azizbek Endokrinolog kanalı, endokrinoloji alanında uzmanlaşmış olan Dr. Azizbek'in sunduğu bilgileri ve içerikleri paylaştığı bir Telegram kanalıdır. Endokrinoloji, vücudumuzun hormonlarla ilgili sistemiyle ilgilenen bir tıp dalıdır ve Dr. Azizbek bu alanda uzmanlığını kanalında takipçileriyle paylaşmaktadır. Kanalda hormonal dengesizlikler, tiroid sorunları, diyabet, obezite gibi konularda bilgi, öneri ve güncel gelişmeler paylaşılmaktadır. Dr. Azizbek'in kapsamlı bilgisi ve deneyimi sayesinde kanal, endokrinoloji alanında meraklıları ve hasta olanları bilgilendirmektedir. Eğer hormonlarınızla ilgili merak ettikleriniz varsa ve doğru bilgiye erişmek istiyorsanız, Azizbek Endokrinolog kanalına abone olmayı düşünebilirsiniz. Sağlıklı bir hayat için doğru bilgi çok önemlidir, bu yüzden uzman bir doktordan aldığınız bilgilerle kendinizi daha iyi hissedebilirsiniz.

Azizbek Endokrinolog

20 Nov, 15:05


Семиз ҳарбийнинг ватанни ҳимоя қилишига кўзим етмаганидек, семиз домлаларнинг ҳам самимийлигига ишонмайман.

Чунки ҳар иккила соҳада ҳам семизлик қораланади. Ўз соҳасининг қоидасига риоя қилмаган одамдан ўша соҳада яхшилик кутиш нодонлик!

@Rovustonliklar_uz

Azizbek Endokrinolog

09 Nov, 03:50


Юракни қувватлаш учун Калий ва магнийга бой махсулотлар рўйхати!
Ўзингизга қулайини танлаб енг, юракни қувватлайман деб бошқа органларни зарарламаслик керак!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

09 Nov, 03:37


Ўрик қоқи юракка қувват, Қандли диабетгачи?

Ўрик қоқи мумкинми Диабети борларга деб кўп савол беришади.
Юқоридаги суратдан маълум 100гр ўрик қоқида 51гр углевод бор шундан 80%и тез сўрилувчи қандлар , бу дегани тезлик билан сўрилиб қандни оширади.
Тўғри таркибидаги юракни қувватловчи калий бўйича у чемпион, лекин уни бошқа махсулотлар билан алмаштирса бўлади!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

07 Nov, 13:34


Мотивация!
35 ёшда ёқотганингни 50да пул тўлаб хам тополмайсан!!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

06 Nov, 13:26


Тестостеронни оширишини билганимдан кейин рационга қўшдим😉

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

23 Oct, 06:07


Кўп дори ишлаб чиқарувчи компаниялар Ўзбекистонда савдо қилишади, аксарияти чет элдан келгани сабабли қиммат бўлади.
Ўзбекистон дориларига хам сифат киряпти, лекин баъзилар четдан хом ашйони сифатсиз, арзонини олиши ёки керакли дозада солмаслиги сабаб сифатсизлигича қолмоқда!
  Айтмоқчи бўлганимиз, бир чет-эл дори фирмаси бор, дорилари хам арзон, хам жуда сифатли.
Нега ундай деб сўрасам, бу фарм компания асосчилари ёшлигида онасига дори сотиб олишга қийналган ва ўша пайтда ният қилишган, "Келажакда дори ишлаб чиқарамиз ва арзон қиламиз!"  деб.
  Сўраяпман: "Мусулмонми улар",
"Худди шундай мусулмон!"
  Бундан хулоса, Хақиқий мўминни қўлига илм ёки қудрат келса бутун умматга фойдали бўлади!
Афсуски хозирги дунёда аксарият илм ва қудрат биласиз кимни қўлида эканлигини. Шунинг учун ўлчовлар пул, мансаб, дунё матохлари бўлиб қолди.

Хулоса, "Тарбия биз учун ё хаёт - ё мамот, ё нажот - ё халокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир".

   Абдулла Авлоний.

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

11 Oct, 11:15


"Йиғламасанг шкалад обераман!"

Бизда болаларни тақдирлашнинг энг яхши усули ширинлик олиб бериш бўлиб қолган. Туғилган кун торт ва ширин ичимликлар, 5 бахо олиш, бирор ютуққа эришиш ёки оддий айтган бирор ишингизни бажариши ширинлик билан мукофотланишига сабаб бўлади. Бора-бора йиғини тўхтатиш, инжиқликни вақтинча енгиш учун ширинлик билан сийланади.
Авваллари Янги йил, туғилган кун ёки Хайит байрамларида орзиқиб кутилган махсулотлар хозирда доимий қўл етадиган жойда туради.
Ва болалар тобора инжиқ, айтганини қилдирадиган, табиати енгил, машаққатни кўтара олмайдиган, ақлий пасайиб бораётганга ўхшайди.
Инглизчада "Sugar rush" термини бор, яъни шакарли махсулот истеъмол қилгандан кейин болаларда рухий ва жисмоний қўзғалиш юзага келишини ифодалайди. Бола активлашиб диққатини бир жойга жамлай олмай, тез чалғийдиган бўлиб қолади. Бу холат катталарга хам хос!
Ўзим хам бугун билибман, Бутун Дунё Соғлиқни Сақлаш ташкилоти 2 ёшгача бўлган болаларга шакар истеъмолини тақиқлаган экан. Тушундингизми!?
Биз биринчи қуютирилган сут (сгушенное молоко), ширин ичимлик ёки шакарли печенье беришдан бошлашадику🫢.
Айтмоқчи бўлганим ўзингизни захарлаб бўлган бўлсангиз хам болалар ёки набираларни ширинлик билан сийламанг. Ундан кўра мукофот сифатида мевалар(сок эмас), писта-бодомлар, шашлик, гўштли махсулотлар олиб беринг!!!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

08 Oct, 15:50


Қабулимизга 21 ёшли аёл қон босимини ортиши шикояти билан келяпти. Хомиладорликдан кейин 50 килодан 77кгга семирган, кейин қон босим, бош оғриқлар бошланган.
21ёшдан давленияни тушурувчи дорилар ичиш керакми?

Хўш касалликка сабаб нима бўлди?
Аввал хам ёзгандим 1кг ёғ олиб семириш, қон босимини 1мм.сим.уст.га кўтарилишига, ўша ёғни ўзини боқиш учун 2.5 километр қон-томир ўсишига сабаб бўлади.
Бу аёл 2-3йилда 27кг семирди яъни 27кг×2.5км=67.5километр=67500метр янги томир ўсди, лекин юрак ўша муштдеклигича қолди. Бунча янги томирда қон оқими бўлиши учун юрак тезроқ ишлайди, катта томирлар тораяди ва қон босими ортади.
Қарабсизки Метаболик синдромли, фарм компанияларга янги кадр!
Биз тушунтирдик, бу ёғи йўлни танлаш ўз қўлида!
Қачонгача курашади?! Керак бўлса бир УМР!
Кўпчилик озгина натижага қувониб ёки натижа бўлмаса курашишдан тўхтайди.
"Дард борки, шифо бор!" — бу буюк ваъда!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

04 Oct, 07:18


Шунақа салатни ёқтирадиганлар борми?!
Ловияни қишга босиб қўямиз!
Дуккаклиларни хам девзирага ўхшаб кўтарвориш йўқ😡!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

30 Sep, 09:03


Ассалому алейкум, бугундан ишга қайтганмиз, эртага 1-октябр хам ишлаймиз.

Azizbek Endokrinolog

26 Sep, 08:40


Ассалому алейкум, яхшимисизлар яхшилар!
Эртадан 27-28-29-сентябр, 3кунлик ўқиш сафаримиз бор, ишда бўлмаймиз. Душанба 30-сентябрдан қайтамиз.
Овора бўлиб қолманг!!!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

24 Sep, 07:58


Тестостерон ва ёлғончилик!

Анчадан бери оилалардаги парокандаликни кўриб бунга кўпроқ ким айбдор, аёллар эркакка бўйсунмай қўйдими ёки эркаклар бўшашиб қолдими деб ўйлаб юрардим, қисман жавоб топгандайман.
Тестостерон эркаклик гормони нафақат жинсий томонга балки муомала, жисмоний холат, виждон, инсофгача таъсир қилади.
2012-йилда ўтказилган тадқиқотда 2та гурух соғлом эркаклар олиниб, уларни ярмига эркаклик гормони — тестостерон берилган, ярмига йўқ. Маълум муддатдан кейин уларни хар бирига топшириқ берилиб, топшириқ текшириш хам иштирочини ўзига топширилган ва кўп бажарганга кўпроқ пул мукофоти берилган.
Тадқиқот натижасига кўра гормон олмаган эркаклар пул учун алдашга(ёлғонга) мойиллиги ва гормони кўплар эса виждон билан иштирок этгани маълум бўлди.
Хозирги замон кўп муаммоларини сабабларидан бири шу бўлса керак!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

21 Sep, 05:31


Юқорида нафс хақида ёзишимга сабаб бир хафта аввал бир холани кўрдим.
Бир неча йилдан бери диабет билан оғриб, охирги бир йилда тинмай овқатдан кейин ичи сурилар экан.
Кўп жойда даволанган, бизга хам "лечения" ёзиб беринг деб келди.
Бунақа касаллик жонига теккан одамни йўлга солиш осонроқ бўлади, чунки "хаёт ширин кўринишни бошлаган" бўлади.
Бу аёлда хам қанд баланд, хам қўзғалган ичак синдроми(СРК) бор.
Хуллас бир хафтада ичи нормаллашиб, қанди хам анча пастлади. Холати анча яхши бўлиб қолган.
"Пархез буюрганда сизни ёмон кўргандим", лекин хозир яхшиман деб, дуо қилди. "Бу биз кайф қиладиган" ишлардан бири!💪
Агар бу аёл инсончилик қилиб, хаста бўлган кунларини эсдан чиқариб, тартибни бузмаса 2-3ой отдай бўлиб кетади.
Хуллас пархез бу организм дам олиб, ўзини даволайдиган холат. Ортиқча овқат доим чиқинди сифатида чиқарилади ёки касаллик бўлиб юзага чиқади.

"У худди қуш каби ер эди, кунига тана вазнини ярмича"😅

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

19 Sep, 04:51


Барча яхшиликлар нафсни ортига беркитилган, хусусан ЖАННАТ хам!
Сабабини кечрок ёзаман!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

10 Sep, 09:25


#Ачинарли_ҳолат
⚠️Бошлиқ ёрдамчиси, ярим кечагача ишлайдиган ёшгина ходим кучли депрессияга тушиб касал бўлиб қолибди 😳

Бошлиқ ҳеч қачон сизга раҳмат айтмайди, ишхона сизга жон куйдирмайди. Соғлиғингиз ўзингизга ва оилангизга керак, бошқа ҳеч кимга керакмас!

❗️ИШХОНА ГРУППАЛАРИГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ

👉 Dunyo🌐Tv

Azizbek Endokrinolog

04 Sep, 08:52


Нимага алдаяпсизлар...😂

@Rovustonliklar_uz

Azizbek Endokrinolog

03 Sep, 04:26


Қайтганимизга анча бўлди, яна бу видеони кўриб "қайтмабди" деб ўйламанг.
Баъзида 3 махал тўлақонли овқатланиш гарчанд шакар бўлмаса хам каминани семиришига сабаб бўлади, 80кг бориб 84кг қайтдик. Лекин 1 хафтада ўзимизга келиб қолдик.
Овқатларни сизга янги ғоя бериш учун ташладим!
Ха овқат ичида менга энг кўпи ясмиқ(чечевица) ва балиқлар ёқди!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

19 Aug, 08:37


Кеча огир кун бўлди, саёхат ва тоғда юриш ва дарёда эшкак эшиш(rafting)!

Бугундан дарслар бошланди!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

18 Aug, 17:08


Лекин биз қатъий турамиз!!! Соғлом овқатга харакат қиламиз!

"Атрофимда маликалар парвона бўлди, лекин мен уларга қарамадим" дейдику сохта Иван Грозный😂😂!

https://t.me/Azizbekendokrinolog

Azizbek Endokrinolog

18 Aug, 06:25


Овқатни кўплиги бошни айлантиради.
Бойларга пархез қилиш қийинлигини тушуняпман, шунча овқатни ичида емаслик қийин экан😁

Azizbek Endokrinolog

18 Aug, 04:53


3 кун аввал Фарғона каналида сузаётган эдик, бугун Ўрта Ер Денгизида, Алхамдулиллах.
Ўзимизни сувларга етмасакан😄