Авғонбоғ Масжиди @avgonbogmasjidi Channel on Telegram

Авғонбоғ Масжиди

@avgonbogmasjidi


Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал
Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

Авғонбоғ Масжиди (Uzbek)

Авғонбоғ Масжиди канали Кўкон шаҳридаги Авғонбоғ жомеъ масжиди билан боғлиқ дастурлар, маҳфиллар ва Аллоҳга ишончли мавқелар ҳақида янгиликларни ўз маъқуллари билан биргаликда тарқатади. Ушбу канал ўқувчиларга мазкур масжидда олиб борилган ибратли маърузалар, фойдали маслаҳатлар ва диний муаммолар бўйича маълумотлар кўриб чиқиш имкониятини кўрсатади. Шунингдек, уларга масжиднинг кундузги ва шаббоз ибодат жадваллари, кутубхона ва бошқа фаолиятлар тўғрисида маълумотлар, таклифлар ва мурожаатларни юбориш имконияти беради. Каналга аъзо бўлиш учун @Xojimurod_1993 га мурожаат қилинг.

Авғонбоғ Масжиди

18 Jan, 16:15


ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ 2-РАКАТИДАН ҚЎШИЛИШ
#намоз

997-CАВОЛ: ٌКиши 3 ёки 4 ракатли намозларда жамоатга 2- ёки 3-ракатга келиб қўшилса, мен 3 ракатли намозга 2-ракатига улгурдим, менга бу қўшилган ракатим менга 1-ракат ҳисобланадими? Ўтириб Аттаҳият ўқимасдан иккинчи ракатга туриб ўқиманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ракатга улгуришнинг энг охирги чегараси имомни рукуда топиб, у билан бирга руку қилишдир.

3 ракатли намознинг 2-ракатига улгурган бўлсангиз, имом билан 2-ракатни ўқиб биринчи қаъдага ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқийсиз. Кейин учинчи ракатни ҳам имом билан ўқийсиз, қадаи охирга ўтирасиз, унда аттаҳиятни ўқиб, салавотни ўқимай имомни салом беришини жим туриб кутиб турасиз. Имом салом бергач, туриб, қолиб кетган биринчи ракатни ўқиб тугатасиз.

Сиз қўшилган ракат, сизга нисбатан, саноқ жиҳатидан биринчи, қироат жиҳатидан иккинчи ракат бўлади. Имомдан кейин туриб ўқиганингиз саноқ жиҳатидан учинчи, қироат жиҳатидан биринчи ракат бўлади. Шунинг учун унда Фотиҳа ва зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

18 Jan, 12:46


КАТТАЮ КИЧИК АМАЛЛАРИМИЗДАН СЎРАЛАМИЗ

«Ким ҳидоят йўлига юрса, бас, ўзи учун юрар. Ким (ҳидоят) йўлидан чалғиса, у ҳам ўз зиёнига чалғир. Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас. То пайғамбар юбормагунимизча (бирор кимсани) азобловчи бўлмадик» (Исро, 15).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади. Валид ибн Муғийра Макка аҳлига: «Менга эргашинглар, Муҳаммаддан юз ўгиринглар. Сизларни оғирликларингиз (юкингиз) менинг бўйнимга, мен сизларнинг қилган ишингиз учун жавоб бераман», деди. Аллоҳ таоло Валид ибн Муғийранинг сўзлари ботил, беҳуда; Аллоҳ ва Унинг расулига итоатсизлик гуноҳ эканидан огоҳ этиб, шу ояти каримани нозил қилди.

Ким ҳидоятда бўлса, ҳақ йўлдан юрса, пайғамбарга эргашса, энг аввало, ўзига фойда. Шунда унинг оқибати ҳам гўзал бўлади. Залолатга кетса, тўғри йўлдан бўйин товласа, гуноҳ ишларни қилса, бу фақат ўзи учун зарардир.

Бандалар солиҳ амаллари, ибодатлари ила Аллоҳ таолонинг розилигига эришади. Исро сурасининг 7-оятида: «Агар эзгу иш қилсангиз ўзларингизга эзгулик қилган бўлурсиз. Агар ёвузлик қилсангиз ҳам ўзингиз учундир...» дея ҳар бир инсон савобли иш қилиши ва гуноҳ ишлардан қайтиши буюрилган.

«Ҳеч бир гуноҳкор ўзганинг гуноҳини кўтармас». Бирор инсон бошқа бир кишининг гуноҳини кўтармайди. Ҳар бир жон қилмишининг жазосини олади. (Фотир сурасининг 18-оятига қаранг)
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

18 Jan, 08:41


​​НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ

1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

18 Jan, 04:53


Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули, Исломнинг қонун қоидалари кўпайиб кетди, менга бир амални ўргатингки, уни қилсам, жаннатга кирайин”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намланиб турсин”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди: “Албатта, (ҳаётида давомида Аллоҳнинг) зикрига қаттиқ берилган киши жаннатга кулган ҳолда киради”.
“Ваабилис сойб” асаридан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

18 Jan, 00:55


Тонгда ўқиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур»  дер эдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Jan, 16:26


КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар 
тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи  кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг 
келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.)
Jaloliddinrumiyy
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Jan, 14:11


ГУНОҲИМДАН ҚЎРҚЯПМАН

Сарвари коинот жон таслим қилаётган кишининг олдига кириб сўрадилар:
– Ўзингни қандай ҳис этаяпсан?
– Гуноҳларимдан қўрқяпман, лекин Аллоҳнинг раҳматидан умидворман, – жавоб берди у.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам башорат бердилар:
– Қайси банданинг қалбида бу иккиси жам бўлар экан, Алллоҳ унинг умид қилганини бериб, қўрққанидан омонлик бермай қўймас.

Manba At-Tavfiq uz расмий саҳифалари:
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Jan, 10:12


​​БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром

1526-CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

17 Jan, 08:14


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Jan, 04:29


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Jan, 02:04


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Jan, 18:03


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Jan, 15:39


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Jan, 13:49


Овқатланишдаги одоблар ҳақида

Овқатланишда ўн икки хусусиятга риоя қилиш лозим. Улардан тўрттаси фарз, тўрттаси суннат ва тўрттаси одоб.

Фарзлар:
1. Аллоҳнинг номини зикр қилиш (бисмиллаҳ айтиш),
2. Ҳалол ва пок овқат истеъмол қилиш,
3. Бор нарсага рози бўлиш,
4. Неъмат учун шукр қилиш.

Суннатлар:
1. Ўнг оёқ устида ўтириш,
2. Овқатни ўз олдидан олиб ейиш,
3. Ўнг қўлнинг учта бармоғи билан овқатланиш,
4. Бармоқларни ялаб тозалаш.

Одоблар:
1. Овқатдан олдин ва кейин қўл ювиш,
2. Луқмани кичик қилиш,
3. Овқатни яхши чайнаш,
4. Бошқа овқатланаётган кишиларнинг юзларига тикилмаслик.
xatib uz
(Ҳасан Басрийнинг одоблари, зуҳди ва мавъизалари)
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Jan, 13:48


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Авғонбоғ Масжиди

16 Jan, 12:25


​​НАМОЗДА БОЛАМ РЎМОЛИМНИ ЕЧИБ ЮБОРАДИ
#намоз

1524-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда болам рўмолимни тортиб ечиб юборди. Намозим нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозда беркилиши шарт бўлган аъзолардан бирининг тўртдан бир ва ундан кўп қисми уч тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш муддатича очиқ турса, намоз бузилади. Агар уч тасбеҳ айтиш муддатига етмасдан, бир қўлда енгил ҳаракат билан ёпиб олса, намоз бузилмайди. Сиздаги ҳолат ҳам мана шу ҳукмга тушади. Бу ҳолатда рўмолнинг ўзи тушиб кетиши ёки кимнингдир тушириб юбориши ўртасида фарқ йўқ (“Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

16 Jan, 06:43


​​КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?
#мерос #товон_пули

1523-CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

16 Jan, 00:52


УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ
#закот #ушр

1402-CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:
فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .
“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

15 Jan, 17:25


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

13 Jan, 15:51


"САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ"

— Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг.
Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ..

— Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг..

— Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқатинг..

— Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг..

— Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради..

— Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг..

— Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади..

— Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг..

— Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг..

— Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг..

— Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг..

— Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир..

— Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз.

Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳул азийм..

Аллоҳим, бу ишим мени хаққимга ва ота онамнинг хаққиларига садақам бўлсин, ҳамда буни бошқалар билан улашганларга ва уларнинг ота оналари хаққиларига ҳам садақалари бўлсин..
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

13 Jan, 11:38


​​МУРОБАҲА ҚАНДАЙ САВДО?
#савдо

1518-CАВОЛ: Муробаҳа савдоси ҳақида тушунтириб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муробаҳа савдонинг бир туридир. “Муробаҳа – сотиб олинган маҳсулот таннархига фойда қўйиб сотишдир” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Яъни муробаҳа савдосида сотувчи маҳсулотнинг таннархини (яъни, унга келиб тушган нархини) ҳамда ўз фойдасини айтиб сотади. Масалан, сотувчи “Бу менга 100 минг сўмга тушган. Сизга 120 минг сўмга сотаман” дейди.
Бу савдода сотувчи таннархни айтишда юк ортиш, уни олиб келиш, тушириш, даллол харажати каби харажатларни қўшиб айтади. Бироқ бу харажатларга ўзи қилган ишларни, шунингдек, бепулга амалга оширилган хизмат ҳақларини қўшмайди.
Ёлғон бўлмаслиги учун сотувчи харидорга “Буни мен шунчага сотиб олдим”, демасдан, “Менга шунчага тушди”, дейди.
Бу савдода сотувчи маҳсулотни насияга сотиб олган бўлса, буни харидорга баён қилиши керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

13 Jan, 08:42


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

13 Jan, 04:12


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди.
Мен ундан сўрадим:
Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши, — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан.
Истиғфорни кўп айтинглар.
Jaloliddinrumiyy
"Солиҳлар гулшани" китобидан
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

13 Jan, 00:47


ДУНЁ ҒАМ ЧЕКИШГА АРЗИМАС

«Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат
узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у
кишининг қалбига ҳеч қачон тугамайдиган ғам солиб қўяди. Шундай машғулотга банд
қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша
олмайди. Орзулар бериб қўядики, доимо ўша орзулар билан банд бўлиб қолади.
Эй Одам фарзанди! Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни
ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан.
Эй Одам фарзанди! Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин!
Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин.
Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда)
дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи. Бас,
Мен сенга қанчалар яхши Хожаман! Сен Менга қанчалар ёмон бандасан! Сенинг кетма-кет
содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан
ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан
хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик
топгансан».

"Қирқ ҳадиси қудсий" китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

12 Jan, 17:36


#Ривоят

🔻«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ 9 ВАСИЯТЛАРИ...»🔻

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар:

◽️ Аллоҳга ширк келтирма, агар қийма-қийма қилиб ташлансанг ҳам, ўтга солиб ёқилсанг ҳам.

◽️ Фарз намозини қасддан тарк қилма. Ким фарз намозини қасддан тарк қилса, унда Аллоҳнинг зиммаси қолмайди.

◽️ Хамр (ароқ) ичма, чунки хамр барча ёмонликларнинг калитидир.

◽️ Ота-онанга итоат қил. Агар улар сенинг бу дунёдан чиқиб кетишини буюрсалар ҳам улар учун чиқ.

◽️ Ишбошилар билан мансаб талашма, гарчи ўша мансабга ўзингни лойиқ деб билсанг ҳам.

◽️ Жанг пайтида душмандан қочма, гарчи ҳалок бўлсанг ҳам, шерикларинг қочиб кетса ҳам.

◽️ Топганингдан аҳлингга инфоқ қил.

◽️ Аҳлинг бошига асоингни кўтарма.

◽️ Ва уларни Аллоҳ азза ва жалладан қўрқит».

•Ушбу ҳадиси шарифда ҳозирги кунимиздаги жуда керакли нарсалар зикр қилинган. Буларнинг ҳаммасига эътибор беришимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Дардо розияллоҳу анҳуга қилган васиятлари барчамиз учун қилинган васиятлардир.
ziyoizlab uz
«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

12 Jan, 16:05


Авваллари шундай бўлган!


— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.

— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.

__ Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.

— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.

— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.

— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.

— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.

— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...

— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор.

— Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.

— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.

— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.

— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.

— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.

— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.

— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.

— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

12 Jan, 09:11


​​ЖАНОЗА НАМОЗИДАГИ САЛОМНИНГ КЎРИНИШИ
#жаноза #намоз

1516-CАВОЛ: Умрага борганда икки муқаддас масжиддаги жанозаларда имом бир томонга салом беришига гувоҳ бўлдик. Шу ҳолатда биз қандай йўл тутамиз? Биз икки томонга салом бераверамизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саудияда асосан Ҳанбалий мазҳабига амал қилинади. Бу мазҳабга кўра жаноза намозида фақат ўнг томонга салом берилади. Биз амал қиладиган Ҳанафий мазҳабига кўра эса икки томонга салом берилади. Шу сабабли биз қаерда бўлса ҳам жаноза намозида икки томонга салом берамиз. Икки ҳарамда ҳам имом бир томонга салом берса, биз иккинчи томонга ҳам салом бериб қўямиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

01 Jan, 23:25


УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРИБ ҚЎЙИШ
#закот #ушр

1402-CАВОЛ: Мен шоли экиш билан шуғулланаман. Ҳосилни йиғиб олгандан кейин ушрини бераман. Деҳқончилик ушрини олдинроқ берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Экинларнинг ушрини экишдан олдин бериш мумкин эмас. Аммо эккандан кейин униб чиқиб, ўса бошлаганда берилса, жоиз. Меваларнинг ушрини эса дарахт мева туггандан кейин бериш мумкин. Ундан олдин мумкин эмас. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирия”да маълумот берилган:
فَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ أَرْضِهِ قَبْلَ الزَّرْعِ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ بَعْدَ النَّبَاتِ فَإِنَّهُ يَجُوزُ وَلَوْ عَجَّلَ بَعْدَ الزِّرَاعَةِ قَبْلَ النَّبَاتِ فَالْأَظْهَرُ أَنَّهُ لَا يَجُوزُ ، وَلَوْ عَجَّلَ عُشْرَ الثِّمَارِ إنْ كَانَ بَعْدَ طُلُوعِهَا يَجُوزُ ، وَإِنْ كَانَ قَبْلَ طُلُوعِهَا لَا يَجُوزُ فِي ظَاهِرِ الرِّوَايَةِ هَكَذَا فِي شَرْحِ الطَّحَاوِيِّ .
“Киши еридаги ушрини экин экишдан аввал берса, жоиз эмас. Экинни экиб, униб чиққандан кейин берса, жоиз. Лекин эккандан кейин, униб чиқишдан олдин берса, жоиз эмас. Меванинг ушрида дарахт мева туккандан кейин берса, жоиз. “Зоҳирур-ривоя”га кўра ундан олдин бериш жоиз эмас. “Шарҳи Таҳовий”да шундай”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

01 Jan, 17:52


КЕСАРЧА КЕСИШ УСУЛИ БИЛАН ТУҚҚАН АЁЛГА ОИД МАСАЛА
#аёлларга_оид_масала

1405-CАВОЛ: Кесарча усули билан туққан аёлдан қон келмаса, қандай йўл тутади. Яъни намоз, рўзаларини нима қилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кесарча кесиш усули билан туққан аёлдан қон келмаса, аёл нифосли ҳисобланмайди. Бу ҳолатда таҳорат олиб, ибодатларини бажаришни бошлайди.
Агар бундай усул билан туққанда қон келса, унинг нифосли аёл бўлиши учун кўрган қони боладан кейин келиши ҳамда бачадондан келиши шарт. Агар бола туғилишидан олдин келса ёки бачадондан эмас, масалан, киндикдан, кесарча кесилган жойдан келса, бу қон нифос қони ҳисобланмайди. Бу ҳолатда ўша аёл таҳорат олиб, намозини ўқийди. Бундай ҳолатга фақиҳларимиз қуйидагича жавоб беришган:
وَلَوْ وَلَدَتْ مِنْ قِبَلِ سُرَّتِهَا بِأَنْ كَانَ بِبَطْنِهَا جُرْحٌ فَانْشَقَّتْ وَخَرَجَ الْوَلَدُ مِنْهَا تَكُونُ صَاحِبَةُ جُرْحٍ سَائِلٍ لَا نُفَسَاءَ إلَّا إذَا خَرَجَ مِنْ الْفَرْجِ دَمٌ عَقِيبَ خُرُوجِ الْوَلَدِ مِنْ السُّرَّةِ فَإِنَّهُ حِينَئِذٍ يَكُونُ نِفَاسًا
“Ҳомиладор аёл қорнида жароҳати борлиги туфайли киндигини ёриб, болани олиш орқали туғса, бу аёл нифосли эмас, жароҳат олган шахсга айланади. Аммо бола киндикдан чиққандан кейин фарждан қон келса, бу ҳолатда аёл нифослига айланади” (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

01 Jan, 12:56


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

01 Jan, 08:46


Ғанимат!

• Сиз тирикмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки тавба қилиш учун вақтингиз бор.
• Сиз соғмисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки ибодат қилишга имконингиз бор.
• Сизнинг фарзандларингиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки орқангиздан сизга атаб дуо қилгувчингиз бор.
• Сизнинг ота-онангиз борми? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки сизни бу дунёда дуо қилгувчингиз бор.
• Сиз ибодатдамисиз? Демак, Алҳамдулиллаҳ, денг. Чунки Сизни Жаннатга етакловчи ибодатларингиз бор.
• Истасангиз, сизни Алҳамдулиллаҳ, дейишга ва Аллоҳга шукрона айтишингиз керак бўлган минглаб сабабларни санаб бера оламан. Ҳар сониянгизга, Алҳамдулиллаҳ, денг. Сабаб, кейинги сонияси йўқлар бор.
• Сиз сездингизми? Ёки йўқми, сиз 7 марта Алҳамдулиллаҳ дедингиз. Мана 8 марта бўлди.
Аллоҳдан сизга жаннатнинг 8 эшигини очишини ва истаганингиздан киришингиз мумкин бўлишини сўраб қоламан.
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

01 Jan, 05:41


​​ЎЗИНИКИ БЎЛМАГАН НАРСАНИ СОТИШ
#савдо

1491-CАВОЛ. Мен бозорда бир дўконни ижарага олиб, улгурчи тарқатувчилардан ҳар-бир маҳсулотдан биттадан олиб келиб, растага қўяман. Қачон сотилса, ўрнига яна олиб келаман. Яқинда эшитиб қолдим. Бу ишим жоиз эмас экан. Чунки ўзимники бўлмаган нарсани сотишга кирар экан. Шу тўғрими? Мен қандай йўл тутсам тўғри иш қилган бўламан?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳсулотларни сотиб олиб, сотсангиз, жоиз бўлади. Лекин уларни сотиб олмаган бўлсангиз бу ишингиз дуруст эмас. Чунки сиз ўзингизники бўлмаган нарсани сотган бўласиз. Шунингдек, бир маҳсулотни “Қачон, сотилса, пулини бераман” деган шарт билан олса ҳам савдо дуруст бўлмайди.
Агар маҳсулотни сотиб олмоқчи бўлмасангиз, маҳсулот эгасининг вакили сифатида сотиб, бу ишингиз учун хизмат ҳақи олишингиз ҳам жоиз. Лекин бу ҳолатда қанчага сотилса, ҳаммасини мол эгасига бериш лозим бўлади ("Ал-Баҳрур-роиқ" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

01 Jan, 01:51


Rasuli Akram sollallohu alayhi va sallam rajab oyi kirgan vaqtda quyidagi duoni o‘qir edilar:
“Alloohumma baarik lanaa fi rajabin va sha’baana va ballig‘naa romadzoona”.
-“Allohim, bizga rajab va sha’bon oylarini barakali qil va bizni ramazonga yetkazgin”.
Bintu orif
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

31 Dec, 15:04


РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

CАВОЛ: Ражаб ойи ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай ибодатлар қилинади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Ражаб ойи келганда, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғнаа Рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Мазкур ҳадисдан Ражаб ойи бошқа ойлардан фазилатли экани, унда тутилган нафл рўзаларнинг ажри кўпайтириб берилиши маълум бўлмоқда.
Демак, биз Ражаб ойидан Рамазон ойига тайёргарликни бошлаб, имкон борича нафл намозлар, рўзалар, хайру эҳсон ва шу каби яхшиликларни кўпайтиришимиз айни муддао бўлади. Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан ўқилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

31 Dec, 10:00


#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

31 Dec, 05:29


#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

30 Dec, 17:41


‼️ Ҳар куни ушбу дуони ўқишни унутманг!

☪️ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ، وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ، وَالعَمَلَ الَّذِي يُبَلِّغُنِي حُبَّكَ

📝 Ўқилиши: Аллоҳумма, инний асалука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука вал ъамалаллазий йубаллиғуний ҳуббак.

📌 Маъноси: Сени севишни, сени севганларни севишни, севгинга сабаб бўладиган амални севишни сўрайман.
UbayIbnKab
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Dec, 14:01


#muftiy_minbari

📹 ҲАР БИР ЯХШИЛИК САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Авғонбоғ Масжиди

30 Dec, 12:14


​​ТУЯ ГЎШТИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛГАН КИШИ ТАҲОРАТ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?
#таҳорат

1499-CАВОЛ: Туя гўшти еган одам таҳоратини янгилаш керак деган ҳадис борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай мазмунда ҳадис бор. Имом Ибн Можа Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя гўшти ейилгандан сўнг таҳорат олишга буюрганлари нақл қилинган. Шу ҳадисдаги таҳорат олиш ҳақидаги сўзни муҳаддис ва фақиҳ уламолар оғиз ва бурунни ювиб олиш деб шарҳлаганлар. Чунки бошқа ҳадиси шарифларда туя гўшти туфайли таҳорат синмаслиги айтилган. Қолаверса, ҳадисларда келган “вузуъ” сўзи ҳар доим ҳам намозга олинадиган таҳоратни англатмайди. Масалан, таомдан олдин қўл ювиш ҳақидаги ҳадисда ҳам мана шу “вузуъ” сўзи қўлланилган. Лекин бирорта уламо овқатланишдан олдин таҳорат олишни айтмаган (“Маорифус сунан” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

30 Dec, 07:00


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Dec, 03:05


Ilm - ahli ilmlarni bo’g’lab turadigan rishta

Ulamolarning ustozlariga nisbatan ko‘rsatgan ehtiromlari biz uchun ibratdir. Quyidagi voqealar shundan dalolat beradi:
1. Imom Abu Hanifa (rahmatullohi alayhi)
Imom Abu Hanifa ustozlari Hammod ibn Abu Sulaymonning uyi tomonga oyoq uzatmas edilar. Holbuki, ustozlarining uyi bilan o‘z uylari o‘rtasida yettita ko‘cha bor edi.
2. Imom Abu Yusuf (rahmatullohi alayhi)
Imom Abu Yusuf aytadilar:
“Men ota-onamdan oldin ustozim Abu Hanifani duo qilaman.”
3. Imom Shofe’iy (rahmatullohi alayhi)
Imom Shofe’iy shunday deganlar:
“Imom Molikdan ta’lim olayotganimda, kitob varaqlarining ovozi ustozimga ozor bermasin deb, asta-sekin varaqlardim.”
4. Robi al-Muazzin (Imom Shofe’iyning shogirdi)
Robi al-Muazzin aytadilar:
“Imom Shofe’iy qarab turgan vaqtda suv icha olmas edim.”
5. Imom Ahmad (rahmatullohi alayhi)
Imom Ahmad ustozlari Hushaym Vositiyning huzurida ellik yil ta’lim olib, bu davrda faqat ikki marta savol berishga jur’at qilganlar.

Bu hikoyalar bizga ustozlarga nisbatan hurmat va ilm olishdagi oliy odobni o‘rgatadi.
muhaddisuz
Hadis ilmi maktabi talabasi
Abdulloh Abdulvosi
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Dec, 17:56


​​ТАҲОРАТДА СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА
#таҳорат #таяммум

1498-CАВОЛ: Баъзида самолёт ёки поездда сув билан таҳорат қилишнинг имкони бўлмай қолади. Шундай ҳолатда нам салфетка билан таҳорат аъзоларни намлаш орқали таҳорат қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар самолёт ва поездда сув билан таҳорат олишнинг имкони бўлмаса, таяммум қилинади. Нам салфетка ёки нам сочиқ билан баданни артиш таҳорат ўрнига ўтмайди. Чунки таҳорат олишга буюрилган ояти каримада аъзоларни ювишга буюрилган. Ювиш – сувни аъзонинг устидан оқизишдир (“Дурарул ҳуккам” китоби). Бунда ювилган аъзодан энг камида 2-3 томчи сув томчилаши керак. Нам салфеткада эса бундай нарса топилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

29 Dec, 13:48


#muftiy_minbari

📹 ИНСОНЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Авғонбоғ Масжиди

29 Dec, 13:48


#muftiy_minbari

📹 МЎЪМИН ЯХШИЛИКЛАР ТИМСОЛИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Авғонбоғ Масжиди

29 Dec, 09:02


Умр ҳақида

Габриэль Гарсиа Маркес:

- 15 ёшда англадимки, яхши нарсаларни кўпроқ оналар билишади, баъзида эса оталар.
- 20 ёшда англадимки, эгри ишнинг ҳеч қандай нафи йўқ, у ҳатто ўта моҳирлик билан бажарилган бўлса ҳам.
- 25 ёшда англадимки, бола онани саккиз соатлик кундуздан, отани эса саккиз соатлик кечадан маҳрум қиларкан.
- 30 ёшда англадимки, эркакнинг жозибаси кучида, аёлнинг кучи эса жозибасидадир.
- 35 ёшда англадимки, келажак – инсонга мерос қоладиган нарса эмас, балки ўзи яратадиган нарса.
- 40 ёшда англадимки, бахтиёр яшаш сири ўзинг севган ишинг билан шуғулланишда эмас, балки қилаётган ишингни севишдадир.
- 45 ёшда англадимки, инсон ҳаётининг 10 фоизи бошига тушган балолардан, 90 фоизи эса уларга бўлган муносабатдан иборат.
- 50 ёшда англадимки, китоб – инсоннинг энг яқин дўсти, кўр-кўрона тақлид эса энг ашаддий душманидир.
- 55 ёшда англадимки, кичик қарорлар мия билан қабул қилинади, катта қарорлар эса юрак билан.
- 60 ёшда англадимки, севгисиз қурбонлик бўлиши мумкин, лекин қурбонликсиз севги бўлмайди.
- 65 ёшда англадимки, инсон ҳаётдан завқ олиши учун керакли нарсадан ташқари ўзи хоҳлаганини ҳам ейиши керак.
- 70 ёшда англадимки, ҳаётдаги энг муҳим нарса қўлингизда яхши карталар бўлиши эмас, балки ёмон карталар бўлатуриб яхши ўйнай олишингиздир.
- 75 ёшда англадимки, инсон ўзини комил ҳисобламагунча ҳаракатда давом этади, ўзини комил санаган заҳоти эса ҳаракатдан тўхтайди.
- 80 ёшда англадимки, севиш ва севилиш дунёдаги энг тотли лаззатдир.
- 85 ёшда  англадимки, ҳаёт ҳақиқатан гўзал.
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Dec, 05:44


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Dec, 02:13


БУ ҚАСАМНИ КАФФОРАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
#қасам

966-CАВОЛ: Инстаграмда бегона эркак билан просто ёзишдим. Эрим шубҳаланиб қасам ичишга мажбур қилди. Мен ёзишмаганман деб, ёлғон қасам ичдим, алдадим. Шу хатони қандай ювсам бўлади, бу қасамни каффороти қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз ичган қасам ёлғон қасам дейилади. Унинг гуноҳини қайта қилмаслик шарти билан, фақат чин тавба ювиши мумкин. Каффарот уни юва олмайди.

Қасамлар уч хил бўлади:

الأيمان على ثلاثة أضربٍ: يمينٌ غموسٌ، ويمينٌ منعقدةٌ، ويمينٌ لغوٌ.
فاليمين الغموس هي: الحلف على أمرٍ ماضٍ، يتعمد الكذب فيه؛ فهذه اليمين يأثم بها صاحبها، ولا كفارة فيها إلا الاستغفار.
واليمين المنعقدة: هي الحلف على الأمر المستقبل أن يفعله، أو لا يفعله، فإذا حنث في ذلك لزمته الكفارة.
واليمين اللغو: أن يحلف على أمرٍ ماضٍ، وهو يظن أنه كما قال، والأمر بخلافه، فهذه نرجو أن لا يؤاخذ اللّه بها صاحبها.

1. Ёлғон қасам
Алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичиш. Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади. Унинг каффароти фақат истиғфордир.

2. Боғланувчи қасам
Келгуси бирор ишни бажариш ёки бажармасликка қасам ичиш. Бу қасамни бузса, унга каффарот лозим бўлади.

3. Бекор қасам
Ўтган ишни тўғри деб ўйлаб қасам ичиш, лекин иш у айтганига тескари бўлади. Бундай қасам ичган кишини Аллоҳ таоло азоб билан тутмайди деб умид қиламиз ("Мухтасарул Қудурий" китоби).

Мана шу матннинг шарҳида шундай дейилади:

(فاليمين الغموس) وتسمى الفاجرة (هي الحلف على أمر ماض يتعمد الكذب فيه) مثل أن يحلف على شيء قد فعله ما فعله أو بالعكس، مع علمه بذلك، وقد يقع على الحال، مثل أن يحلف ما لهذا على دين، وهو كاذب ...
(فهذه اليمين يأثم بها صاحبها) لقوله صلى اللّه عليه وسلم (من حلف كاذباً أدخله اللّه النار) (ولا كفارة فيها إلا الاستغفار) مع التوبة، لأنها ليست يميناً حقيقية، لأن اليمين عقد مشروع، وهذه كبيرة، فلا تكون مشروعة...
وفي المحيط: الغموس يأثم صاحبها به، ولا يرفعه إلا التوبة النصوح والاستغفار؛ لأنه أعظم من أن ترفعه الكفارة، اهـ.

(Ёлғон қасам) - уни "фожира" қасам ҳам дейилади.
(У алдашни қасд қилиб, ўтган ишга қасам ичишдир) - масалан, билиб туриб, қилган ишини қилмадим деб қасам ичиш ёки бунинг акси: қилмаган ишини қилдим, деб қасам ичиш. Гоҳида ёлғон қасам ҳозирги замон учун ҳам воқеъ бўлади, масалан, "бу одамдан менинг қарзим йўқ", деб ёлғон қасам ичади...
(Бунда қасам ичган киши гуноҳкор бўлади) - Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "Ким билиб туриб ёлғон қасам ичса, Аллоҳ уни дўзахга киритади", деганлар.
(Унинг каффароти фақат истиғфордир) - тавба ҳам қилади. Чунки у ҳақиқий қасам эмас. Тўғри қасам шаръий ақд (битим) ҳисобланади, ёлғон қасам эса гуноҳи кабира бўлиб шаръий иш эмас...
"Муҳит" китобида: "Ёлғон қасам ичган гуноҳкор бўлади. Унинг гуноҳини фақат чин тавба ва истиғфор кўтаради. Унинг гуноҳи каффарот билан ювишдан кўра улканроқдир", дейилган ("Ал-Лубоб" китоби).

Масаланинг яна бир муҳим жиҳати: номаҳрамлар билан "Просто гаплашиш", деган гап кетмайди, чунки зинога биринчи қадам "просто гаплашишдан"дан бошланади. Муслима аёл ҳаёли, эрига вафодор, хилватда ҳам бегоналар билан гаплашмайдиган, Аллоҳ таоло кўриб турганини ҳис қилиб, гуноҳ ишлардан тийилувчи бўлади. Акс ҳолда ҳаёси, обрў-эътибори ва оиласини барбод қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Авғонбоғ Масжиди

26 Dec, 23:52


🌙 Otangizning ismi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga ko‘rsatilishini istaysizmi?

Allohumma solli va sallim va barik ’ala Sayyidina Muhammad.

#Rasululloh #ota_ona #salavot
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Авғонбоғ Масжиди

26 Dec, 17:15


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

26 Dec, 12:53


#muftiy_minbari

📹 ЧЎНТАГИНГИЗНИ БОЙИТИШ УЧУН ДИНДАН ФОЙДАЛАНМАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Авғонбоғ Масжиди

26 Dec, 08:46


Маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир. (Иккинчи қисм)

6. Ақийқа – бола етти кунлик бўлганидан кейин ўтказиладиган маросим. Оилада бола туғилиб, орага янги бош келиб қўшилгани Аллоҳ таолонинг Ўзи мусулмон бандаларига ҳалол қилган ҳайвонлардан бирининг бошини кесиш билан нишонланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ, боланинг соғ-омон туғилганига ва уни туққан онасининг саломат қолганига шукрона келтирилади.

7. Вазийма – мотам муносабати ила қилинадиган маросим. Вазийманинг куни, ҳажми, унда пишириладиган таомнинг тури ва бошқа нарсалари белгиланган эмас. Бундай эҳсонни киши ўзидан, оиласидан, қарамоғидагилардан орттирганда, балоғатга етмаган болаларнинг (сағирларнинг) ҳаққини аралаштирмай кўнгли истаган пайтда қилиши мумкин. Бунда турли бидъат-хурофотларни аралаштирмаслик шарт.

8. Маъдаба – оддий, алоҳида сабабсиз зиёфат. Бунда яқин қариндошлар ва дўст кишиларни меҳмон қилиш ниятида дастурхон ёзилади.

9. Ҳизоқ – Қуръонни ёдлаб бўлиш муносабати ила зиёфат бериш. Қуръони Каримни устоздан ўтқазиб, қоидалари ила тўлиқ ёд олиш катта неъмат ҳисобланади. Шунинг учун бу неъматга сазовор бўлганлик шукронасига маросим ўтказиш раво кўрилган. 

10. Туҳфа – бирор киши шарафига қилинадиган маросим. Бу маросим бир кишини зиёрат қилиб келган меҳмоннинг шарафига бериладиган зиёфат бўлиб, яхши кўрганидан ёки яқинроқ танишиш ниятида ёхуд шунга ўхшаш ишлар учун уюштирилади.

Буларнинг валийма – никоҳ тўйидан бошқа барчаси мустаҳабдир. Истаган қилади, истамаган йўқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Исроф" китобидан
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

26 Dec, 04:25


Ризқ дуоси
Эй, Аллоҳим! Менинг ризқим осмонда бӯлса уни туширгин.
Агар ризқим ер (ичи)да бӯлса уни чиқаргин.
Агар (ризқим) узоқда бӯлса уни яқинлаштиргин.
Агар (ризқим) яқинда бӯлса уни осонлаштиргин.
Агар (ризқим) оз бӯлса уни кӯпайтиргин.
Агар (ризқим) кӯп  бӯлса уни менга баракотли қилгин!
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

26 Dec, 01:04


#дуо #Ҳадис:
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Авғонбоғ Масжиди

25 Dec, 17:59


Барчамизга маълумки, Қуръони карим Аллоҳ таоло тарафидан ўзининг бандаси ва энг охирги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган ва қиёмат кунигача абадий бўлиб қоладиган мўъжизадир ва бу мўъжиза асрлар оша барчани лол қолдириб келмоқда. Унда инсон ақли заковати билан англаган ва англай олмаган мўжизалар адади беҳисобдир. Қуръони каримда тиббиёт, фалакиёт, география каби кўпгина аниқ фанларга оид жуда тўлиқ маълумотлар мавжуд. Булар борасида бир қанча илмий тадқиқотлар олиб борилган ва олиб борилмоқда. Шулардан бир жиҳати Қуръони каримда ададга оид мўъжизалардир. Биз шулардан баъзи бирларини эслаб ўтмоқчимиз:
 
· Кунлар (айём) сўзи 365 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги кунлар ададидир.
 
· Алоҳида кун (ёвм) сўзи эса 30 маротаба зикр қилинган, бу эса бир ойдаги кунлар ададидир.
 
· Ой (қамар) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса қамарий ойлар ададидир.
 
· Ой (шаҳр) сўзи 12 маротаба зикр қилинган, бу эса бир йилдаги ойлар ададидир.
 
· Имон сўзи 25 маротаба зикр қилинган, куфр ҳам 25 маротаба зикр қилинган.
 
· Дунё сўзи 115 маротаба зикр қилинган, охират ҳам 115 маротаба.
 
· Фаришталар (малоиклар) 88 маротаба зикр қилинган, шайтон ҳам 88 маротаба.
 
· Одамлар сўзи 50 маротаба зикр қилинган, Пайғамбарлар ҳам 50 маротаба.
 
· Эркаклар сўзи 24 маротаба зикр қилинган, аёллар ҳам 24 маротаба.
 
· Ҳаёт сўзи 145 маротаба зикр қилинган, ўлим сўзи ҳам 145 маротаба.
 
· Яхшилик сўзи 167 маротаба зикр қилинган, ёмонлик ҳам 167 маротаба.
 
· Осмонлар (самовот) 7 маротаба ўзининг ададига мос равишда зикр қилинган.
 
· Жазо сўзи 117 маротаба зикр қилинган бўлса, мағфират сўзи эса 234 маротаба яъни, ундан икки баробар кўп.
 
Мазкур мўъжизалар яна бир карра Қуръони каримнинг улуғлигига далолат қилади.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

25 Dec, 12:33


#Duo
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.
Jaloliddinrumiyy
Ибн Сунний ривоятлари.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

25 Dec, 08:45


Маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир. (Биринчи қисм)

Уламоларимиз маросимлар ҳақида келган шаръий қоидаларни батафсил ўрганиб ва таҳлил қилиб бўлганларидан кейин қайси маросимлар шариатда борлигини белгилаб беришган. Масалан, «Ал-Инсоф» номли китобда «Одамларни чорлаб, маросим қилиб бериладиган таомлар ўнтадир», дейилган ва қуйида бир оз шарҳлаганимиз маросимлар келтирилган:

1. Валийма – келин тушириш (никоҳ тўйи) маросими. Никоҳ тўйини куёв тараф келиннинг шарафига уюштиради. Бу ҳанафий мазҳаби бўйича суннат амалдир. Ушбу тўй орқали никоҳ эълон қилинади.

2. Азийра – хатна муносабати ила ўтказиладиган маросим. Ўғил болаларни хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам, Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айлангани яхши ишдир. Қолаверса, бу ишнинг инсон соғлиғи учун қанчалик фойдали эканини бугунги замон тиб илми ҳам исботлади. Шунинг ўзи Ислом шариатида буюрилган амалларнинг ҳеч бири беҳикмат эмаслигини тасдиқлайди. Ўғил болаларни хатна қилдириш муносабати ила камтарона дастурхон ёзиб меҳмон чорлаш саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳумнинг даврида ҳам бор эди. Хатна боланинг ҳаётидаги муҳим ҳодисалардан бири бўлгани учун бу маросим унинг ҳаққига дуо олиш нияти билан ўтказилади. 
Солимдан ривоят қилинади: «Ибн Умар мени ва Нуъаймни хатна қилдирди. У биз учун қўчқор сўйди. Биз болалар орасида ўзимиз учун қўчқор сўйилгани учун мақтаниб юрар эдик». 

3. Хурса – бола туғилиши муносабати ила. Бу маросимни бизда аёллар учун қилиш одат бўлиб қолган. Янги фарзанд кўрган онанинг тўлғоқ ва туғишдан халос бўлганига шукрона сифатида ўтказилади. Бу маросим бизда асосан қариндош ва яқин аёллар иштирокида ўтади ва у Тошкентда «қовурдоқ» деб номланади. 

4. Вакийра – янги уй-бино муносабати ила. Бу маросим бизда «Уй тўйи» ёки «Ҳовли тўйи» деб аталади. Албатта, янги масканга эга бўлиш шукронага сабаб бўладиган Аллоҳ таолонинг катта неъматидир. Ушбу маросим шукронанинг бир тури сифатида ва янги қўшниларга ўзини танитиш мақсадида ташкил қилинади. У орқали кўпчиликнинг дуосидан умидвор бўлинади. 

5. Нақийъа – бировнинг ғойиб бўлганидан кейин сафардан қайтиб келиши муносабати ила ўтказиладиган маросим. Турли сабабларга кўра оиладан, маҳалладан узоқда бўлган шахс эсон-омон юртига, оиласига қайтиб келгани шукронасига ўтказилади. Бу маросимни сафардан келган одамнинг ўзи ёки бирор яқин кишиси қилиши мумкин. Бунда ҳам бошқа маросимларга ўхшаш хурсандчилик шукронаси, хайр-эҳсон савоби ва дуо умиди мавжуд. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафардан) Мадинага қайтиб келганларида туя ёки сигир сўйдилар». Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаждан қайтиб келганларида Мадинаи мунавварада иккита қўчқор сўйганлари ҳам ҳадисларда ривоят қилинган.
xatib uz
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. "Исроф" китобидан
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

25 Dec, 06:05


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

25 Dec, 01:25


САФНИНГ УЗИЛИШИ ИМОМГА ИҚТИДОНИ МАН ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
#намоз

962-CАВОЛ: Менинг маҳалламдаги масжид нисбатан кичикроқ бўлгани сабаб жума ва ийд намозларида намозхонларнинг аксари намозларини кўчада адо қилишларига тўғри келади. Ҳозирги жазирама иссиқда ёки ёғингарчилик кунларида намозхонлар пана истаб саф уланмаган жойларга жойнамоз солиб намозларини адо этишади. Бу жойга имомнинг хутбаси, қироати, такбирлари эшитилсада лекин жамоат уланган саф билан панадаги одамларнинг сафини орасида анчагина очиқ жой қолади. Бу сафнинг ўртадан узилиб қолиши имомга иқтидони ман қилиб қўймайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шартдир. Бу ҳақда “Бадоеъус саноеъ” китобида қуйидаги матн келтирилган:

اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء ليثبت اتحاد الصلاتين تقديرا بواسطة اتحاد المكان
( كتاب "بدائع الصنائع" للإمام أبو بكر الكاساني الحنفي).

яъни: (Имом билан иқтидо қилувчининг) битта жойда туриши иқтидони дуруст бўлиш шартларидандир. Чунки жой битта бўлиши воситасида гўё имом ва иқтидо қилувчининг намозлари ҳам бирлашади.

Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий” китобларида қуйидаги маълумотларни баён қилганлар:

للجماعة شروط لا تصح بدونها ومنها: اتحاد مكان الإمام والمأموم. سواء كان الإتحاد حقيقة بأن كانا في مسجد أو في بيت أو حكما بأن كان الإمام في جانب النهر وفوق النهر جسر وبعض المقتدين على الجسر وبعضهم على الجانب الآخر من النهر فالذين على الجانب الآخر من النهر: مكانهم ومكان الإمام غير متحد حقيقة لحيلولة النهر بينهم وبين الإمام ولكنه متحد حكما لأن الجسر فوقه صفوف فالصفوف متصلة بين الإمام وبينهم فبسبب اتصال الصفوف حكمنا بأن المكان متحد ( كتاب "المختصر في الفقه الحنفي" للإمام أشرف علي التهانوي الحنفي).

яъни: “Жамоат намозининг ўзига яраша шартлари бор. Улар топилмаса, жамоат дуруст бўлмайди. У шартларидан бири – имом ва иқтидо қилувчиларнинг бир жойда бўлишидир. Бир жойда бўлиш ҳақиқий бўлиши мумкин, масалан, имом ва иқтидо қилувчи бир масжид ёки хона ичида бўлиши каби. Яна бир жойда бўлиш ҳукман (гўё бир жойда тургандек ҳукмда) бўлиши мумкин, масалан, имом ариқнинг бир тарафида туради-да, ариқнинг устида кўприк бўлиб, баъзи иқтидо қилувчилар кўприкнинг устида саф тортган бўлади. Қолганлари ариқнинг бошқа тарафи (имом бўлмаган тарафи)дан туриб иқтидо қилади. Улар ҳақиқий маънода эмаслар, чунки улар билан имом ўртасини ариқ ажратиб турибди. Бироқ ҳукман улар имом билан бир жойда турган ҳисобланадилар. Чунки кўприкнинг устида саф тортганлар сафни улаб имом ва муқтадийларнинг сафини боғлаб турадилар. Шу боис ўртада ариқ бўлса ҳам уларнинг маконини бир деб ҳукм қиламиз.

Бу мавзуда “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилган:

وَإِنْ قَامَ عَلَى سَطْحِ دَارِهِ وَدَارُهُ مُتَّصِلَةٌ بِالْمَسْجِدِ لَا يَصِحُّ اقْتِدَاؤُهُ لِأَنَّ بَيْنَ الْمَسْجِدِ وَبَيْنَ سَطْحِ دَارِهِ كَثِيرَ التَّخَلُّلِ فَصَارَ الْمَكَانُ مُخْتَلِفًا ( كتاب "رد المحتار" للإمام محمد أمين ابن عابدين الحنفي).

яъни: “Агар киши масжидга ёнма-ён ёпишиб турган ҳовлисида туриб, масжиддаги имомга иқтидо қилса, иқтидоси дуруст бўлмайди. Чунки масжид билан ҳовлининг ўртасини ажратувчи нарсалар кўп. Натижада, имом билан иқтидо қилувчининг макони (битта бўлмасдан) турлича бўлиб қолади”.

Авғонбоғ Масжиди

25 Dec, 01:25


Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китобларида шундай дейилган:

المانع من الاقتداء: طريق تمر فيه العجلة أو نهر تجري فيه السفن أو خلاء في الصحراء يسع صفين والخلاء في المسجد لا يمنع وإن وسع صفوفا لأن له حكم بقعة واحدة ( كتاب "الأشباه والنظائر" للإمام ابن نجيم الحنفي).

яъни: “Имом билан иқтидо қилувчининг ўртасида арава сиғадиган йўл бўлиши ёки қайиқ сузадиган катта анҳор бўлиши ёхуд намоз саҳро ёки очиқ майдонларда ўқилса имом билан муқтадий ўртасида икки саф сиғадиган бўшлиқ бўлиши имомга иқтидо қилишни манъ қилувчилар жумласидандир. Аммо масжид ичида икки сафдан ортиқ бўш жой қолишининг зарари йўқ, чунки масжиднинг ичи битта жой ҳисобланади” (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).

Хулоса қиладиган бўлсак, юқоридаги фиқҳий китоблар ва уламоларимизнинг сўзларига биноан, иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва иқтидо қилувчи бир жойда бўлиши ва айни сиз айтган ҳолатда сафлар бири-бирига уланган бўлиши шартдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Авғонбоғ Масжиди

24 Dec, 18:12


​​ТАЛОҒИНГНИ ОЛ-ДА, КЕЙИН БИЛГАНИНГНИ ҚИЛ...
#талоқ

1458-CАВОЛ: Мен аёлимга “Телеграмга расмингни қўйма, талоғингни ол-да кейин билганингни қилавер” дедим. Шу гапимда талоқ сўзини ишлатдим, бунда талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган гапнинг ўзи билан талоқ тушмайди. Чунки бу иборада “Расм қўймоқчи бўлсанг аввал талоқ олиб, сўнг жойлаштиравер” деган маъно бўлади. “Агар расмингни телеграмга қўйсанг талоқсан” дейилса, бу ҳолатда ушбу жумла талоқни бир ишга боғлаб қўйиш бўлади. Агар талоқ боғланган иш юзага чиқса, ўша заҳоти талоқ тушади.
Эр-хотин ўзаро муносабат ва суҳбатларида бунга ўхшаш гаплардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки шунга ўхшаш ҳолатларни деб ҳозирги кунда кўплаб оилалар ўртасида талоқ тушиши кузатилмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

24 Dec, 15:05


​​ДАЛЛОЛЛИК ҲАҚИДА
#савдо #ҳалол_ҳаром

1493-CАВОЛ: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

24 Dec, 11:58


#Пайғамбаримиз_сийратларига_назар

Қандай тирикчилик қилганликлари

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

24 Dec, 08:46


Неъматлардан сўраласизлар

Абу Ҳозим айтади: “Умар ибн Абдулазизнинг олдига бордим. У мени кўрибоқ таниди, мен эса бир кўришда танимадим.

–Эй Абу Ҳозим! Менга яқинроқ кел, – деди у. Яқинроқ борган эдим, мен ҳам уни танидим.

–Сенмисан, мўминларнинг амири? – сўрадим.

–Ҳа, – жавоб берди у.

–Кеча кечқурун Мадинада бўлмадингми?

–Шундоқ.

–Маркабинг учқур, кийиминг покиза, юзинг кўркам, таоминг лаззатли экан. Сен мўминларнинг амири бўлганингдан кейин нима нарса сени бунчалик ўзгартириб юборди?

У йиғлаб юборди. Сўнг :

–Эй Абу Ҳозим! Вафот этиб қабрга қўйилганимдан сўнг уч кун ўтгандан кейин кўрсанг эди? Қорачиқларим лунжларимга оқиб тушган, қоринларим ёрилган, қурт-қумирсқалар баданимда ўрмалаб юрган бўлса, ҳолим нима кечар экан?... Эй Абу Ҳозим! Менга Мадинада айтиб берган ҳадисни яна бир қайтар, – деди. Мен унга ўша ҳадисни эслатдим:

–Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан эшитганман, у айтар эди: “Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизларнинг рўпарангизда машаққатли ва ҳалокатли тўсиқ бор. Ундан фақат ориқ ва қотмаларгина ўта олур”,– деганларини эшитганман”.

Умар яна йиғлади. Сўнг айтди:

–Эй Абу Ҳозим! Мени маломат қилавергин, токи бу маломатларингдан озиб кетай. Шоядки, ўша кунда тўсиқ ҳалокатидан нажот топсам. Бўлмаса, “Неъматдан, албатта, сўралажаксизлар” оятидаги каби сўралганимда, нажот топаман, деб ўйламайман”.
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

24 Dec, 04:01


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Dec, 13:49


#muftiy_minbari

📹 ИФФАТ БУ ЖАННАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Авғонбоғ Масжиди

23 Dec, 10:58


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Dec, 04:03


ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОСМОНГА КЎТАРИЛГАНЛАРИ ВА ҚИЁМАТГА ЯҚИН ЕРГА ҚАЙТИШЛАРИ ҲАҚИДА
#ақида

1439-CАВОЛ: Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёматга яқин тушишлари ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз. Чунки ҳозирда айрим кишилар бунга шубҳа қилишмоқда.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исо алайҳиссаломнинг кўтарилишлари ва Қиёматга яқин тушишларига ҳар бир мўмин инсон имон келтириши фарз ҳисобланади. Бу ақидага шубҳа қилиш – кишининг имонига путур етказиб қўяди, Аллоҳ асрасин . Чунки у зотнинг осмонга кўтарганлари ва Қиёмат олдидан тушишлари борасидаги ҳадислар маънавий мутавотир - инкор қилиб бўлмас даражага етган. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَيُوشِكَنَّ أَنْ يَنْزِلَ فِيكُمُ ابْنُ مَرْيَمَ عليه السلام حَكَمًا مُقْسِطًا..." (رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ).
“Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, келажакда ичингизга Ибн Марям алайҳиссалом одил ҳакам бўлган ҳолда нозил бўлур...”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилганлар).
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва Қиёмат олдидан ерга қайтиб тушишларига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бошлаб ҳозиргача барча мусулмонлар бирдек эътиқод қилиб, ишониб келадиган ақидавий масаладир.
Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилишлари қуйидаги оятда келади:
وَقَوْلِهِمْ إِنَّا قَتَلْنَا الْمَسِيحَ عِيسَى ابْنَ مَرْيَمَ رَسُولَ اللَّهِ وَمَا قَتَلُوهُ وَمَا صَلَبُوهُ وَلَٰكِن شُبِّهَ لَهُمْ وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِيهِ لَفِي شَكٍّ مِّنْهُ مَا لَهُم بِهِ مِنْ عِلْمٍ إِلَّا اتِّبَاعَ الظَّنِّ وَمَا قَتَلُوهُ يَقِينًا ‎﴿١٥٧﴾‏ بَل رَّفَعَهُ اللَّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ‎﴿١٥٨﴾
“Биз уларнинг “Аллоҳнинг Расули Масиҳ Исо ибн Марямни ўлдирдик”, деганлари учун (уларни лаънатладик). Ҳолбуки уни ўлдирмадилар ҳам, осмадилар ҳам, лекин уларга шундай туюлди. У ҳақида ихтилофга тушганлар унинг ўлимидан шак-шубҳададирлар. У тўғрисида уларнинг билимлари йўқ, фақатгина гумонга эргашарлар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки уни Аллоҳ Ўзига кўтарди. Аллоҳ мулкида ғолиб ва ўта ҳикматли зотдир” (Нисо сураси, 157-158-оятлар). Исо алайҳиссалом ҳам жасад, ҳам руҳлари билан осмонга кўтарилганлар ва Қиёматга яқин тушадилар.
Қуръони каримда Исо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари Қиёмат аломатлари экани таъкидланган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
وَإِنَّهُ لَعِلْمٌ لِّلسَّاعَةِ فَلَا تَمْتَرُنَّ بِهَا وَاتَّبِعُونِ هَٰذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ ‎﴿٦١﴾
“Албатта, у (Исо) қиёмат соати белгисидир. Бас, сиз у (Қиёмат) ҳақида ҳеч шубҳа қилманг ва Менга эргашинг. Мана шу тўғри йўлдир” (Зухруф сураси, 61-оят).
Замондош уламолардан Доктор Ҳамза Бакрий “Исо алайҳиссаломнинг тушишларини инкор қилиш Аҳли суннада ҳам, мўътазила ёки бошқа турли фирқаларда учрагани маълум эмас, бу бузуқ ақида яқинда пайдо бўлди”, дейди.
Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида алоҳида китоб ёзиб, Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлари ва тушишлари борасидаги далиллар инкор этиб бўлмас даражада кўп эканини таъкидлаганлар ва унда Исо алайҳиссаломнинг Қиёматга яқин тушишлари ҳақида 100 дан ортиқ ҳадислар келтирган. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

07 Dec, 10:17


https:

https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

07 Dec, 06:45


ЎЛИМ ҲАҚИДА ВАЪЗ

▪️ Вақти-соати етиб ҳар бир тирик жон бу фоний дунёни тарк этиши – ҳақиқат. Инсон омонатини топширгандан кейин қабрга қўйилгач, икки фаришта – Мункар ва Накир келиб уни савол-жавоб қилади. Дастлаб “Раббинг ким? Пайғамбаринг ким?” деб саволлар беради.

Агар инсон имон билан вафот этган бўлса “Раббим Аллоҳ, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом унинг бандаси ва элчисидир”, деб жавоб беради. Агар банда икки фариштанинг савол-жавобларидан ўтиб олса, унинг қабри кенгайиб, нурга тўлади. Қиёматгача, яъни Аллоҳ таоло уни қабрдан қайта тирилтиргунча ётади.

Агар маййит мунофиқ ёки тавба қилмай ўлган бўлса, савол-жавоблардан ўта олмаса, қабр уни шундай қаттиқ қисадики, ҳатто қовурғалари бир-бирига ўтиб кетади. У то қиёматгача мана шундай азобланади.

Қабрдаги савол-жавоб каттаю кичик – ҳаммага баробардир. Шу боис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Маййитларингизга “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни талқин қилиб туринглар» (Имом Муслим ривояти).

Ким денгизда ҳалок бўлса ёки бирор йиртқичга ем бўлса, у ҳам қабрда савол-жавобга тутилади. Қабр азоби кофирлар ва осий мўминлар учундир. Тоат-ибодатда яшаб, эзгуликлар қилиб ўтган кишиларни Аллоҳ таоло қабрда ҳам неъматлантириб қўяди. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
«Албатта, қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки дўзах чоҳларидан бир чоҳдир» (Имом Термизий ривояти).

▪️ Тарози ҳам ҳақдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ўша куни вазн (амалларнинг тарозида тортилиши) ҳақиқатдир. Кимнинг мезонлари (амаллари) оғир келса, айнан ўшалар нажот топувчилардир. Кимнинг мезонлари (амаллари) енгил келса, ана ўшалар оятларимизга зулм (инкор) қилганлари сабабли, ўзларига зиён қилганлардир» (Аъроф сураси, 8–9-оятлар).

Тарози қиёмат куни амалларни ўлчайди. Унинг қандайлигини тасаввур қилишга ақл ожиздир.

▪️ Номаи аъмол, яъни амалларимиз битилган китоб ҳам ҳақдир. Бу китобга савобу гуноҳ амаллар битилган бўлади. Мўминларга, савоб ишларни кўп қилган кишиларга номаи аъмоли ўнг тарафидан, кофирларга чап тарафидан ёки орқа томонидан берилади.

▪️ Сирот – кўприк ҳам ҳақдир. Қилдан ингичка, қиличдан кескир дея таърифланадиган кўприкдан мўминлар тезда ўтиб кетишади. Жаҳаннам аҳли эса кўприкдан прастга қулашади.

▪️ Шафоат ҳам ҳақдир. Пайғамбарлар ва танланган хос кишиларгина шафоат қила олишади. Аллоҳ таоло ширкдан бошқа барча кишиларнинг гуноҳларни мағфират қилади. Катта гуноҳ қилган каттаю кичик кишилар жазога тортилади. Ояти каримада:
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур» (Нисо сураси, 48-оят).

▪️ Ҳавзи кавсар ҳақдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ҳавзим (кенглиги) бир ойлик масофача. Унинг ранги сутдан ҳам оқ. Ҳиди мушки анбардан ҳам яхши, идишлари осмондаги юлдузларга ўхшайди. Ким ундан бир бора ичса, асло чанқамайди» (Имом Бухорий ривояти).

▪️ Қиёмат куни қасос олиш ҳақдир. Кимнинг кимда ҳақи бўлса, албатта, унинг савобларидан олинади. Агар савоблари етмаса, мазлумнинг гуноҳларидан олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ким бировга бирор нарсада зулм қилган бўлса, динор ва дирҳамлар фойда бермайдиган кун келмасидан аввал рози-ризочилик сўраб олсин” (Имом Бухорий ривояти).

Ақлли киши инсонлардан узр сўраб, уларга яхшилик қилиши керак. Ғазаб ва жаҳлдан эҳтиёт бўлсин. Чунки бу иккаласи дўзахга элтади.
🤲 Аллоҳим, бизларга Ўзингдан қўрқмайдиган кишини бошлиқ қилма, бизни золимлардан қилма!

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

07 Dec, 02:58


Усмон розияллоҳу анху айтдилар:

-  “Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди”.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

06 Dec, 17:42


Qur'oni Кarimda 114 ta sura bor. Ular 2 ga bolinadi yani Makkada va Madinada nozil bolgan bolib.
1Fotiha surasi 7 oyat  Makkada
2 Baqara surasi 286 oyat Madinada
3 Oli imron surasi 200 oyat Madinada
4 Niso surasi 176 oyat Madinada
5 Moida surasi  120 oyat Madinada
6 Anom surasi 165 oyat Makkada
7 Arof surasi  206 oyat Makkada
8 Anfol surasi 75 oyat Madinada
9 Tavba surasi 129 oyat Madinada
10 Yunus surasi  109 oyat Makkada
11 Hud  surasi 123 oyat Makkada
12 Yusuf surasi  111 oyat Makkada
13 Rad surasi  43 oyat Makkada
14 Ibrohim surasi 52 oyat Makkada 
15 Hijr surasi 99 oyat Makkada
16 Nahl surasi 128 oyat Makkada
17 Isro surasi 111 oyat Makkada
18 Kahf surasi 110 oyat Makkada
19 Maryam surasi 98 oyat Makkada
20 Toho  surasi 135 oyat Makkada
21 Anbiyo  surasi 112 oyat Makkada
22 Haj surasi 78 oyat Madinada
23 Muminun  surasi 118 oyat Makkada
24 Nur surasi 64 oyat Madinada
25 Furqon surasi 77 oyat Makkada
26 Wuaro surasi 227 oyat Makkada
27 Naml surasi 93 oyat Makkada
28 Qasos surasi 88 oyat Makkada
29 Ankabut surasi 69 oyat Makkada
30 Rum surasi 60 oyat Makkada
31 Luqmon surasi 34 oyat Makkada
32 Sajda surasi 30 oyat Makkada
33 Ahzob surasi 73 oyat Madinada
34 Saba surasi 54 oyat Makkada
35 Fotir surasi 45 oyat Makkada
36 Yosin surasi 83 oyat Makkada
37 As- Soffat  surasi 182 oyat Makkada 
38 Sod surasi 88 oyat Makkada
39  Zumar surasi 75 oyat Makkada
40 Gofir surasi 85 oyat Makkada
41 Fussilat surasi 54 oyat Makkadq
42 Woro surasi 53 oyat Makkada
43 Zuhruf surasi 89 oyat Makkada
44 Duhon surasi 59 oyat Makkada
45 Josiya surasi 37 oyat Makkada
46 Ahqof surasi 35 oyat Makkada
47 Muhammad surasi 38 oyat Madinada
48 Fath surasi 29 oyat Madinada
49 Hujurot surasi 18 oyat Madinada
50 Qof surasi 45 oyat Makkada
51 Zariyat surasi 60 oyat Makkada
52 Tur surasi 49 oyat Makkada
53 Najm surasi 62 oyat Makkada
54 Qamar surasi 55 oyat Makkada
55 Rahmon surasi 78 oyat Makkada
56 Voqea surasi 96 oyat Makkada
57 Hadud surasi 29 oyat Madinada
58 Mujodala surasi 22 oyat Madinada
59 Hawr surasi 24 oyat Madinada
60 Mumtahina surasi 13 oyat Madinada
61 Saf surasi 14 oyat Madinada
62 Juma surasi 11 oyat Madinada
63 Munofiqun surasi 11 oyat Madinada
64 Tagobun surasi 18 oyat Madinada
65 Taloq surasi 12 oyat Madinada
66 Tahrim surasi 12 oyat Madinada
67  Mulk surasi 30 oyat Makkada
68 Qalam surasi 52 oyat Makkada
69 Haaqqah surasi 52 oyat Makkada
70 Maorij surasi 44 oyat Makkada
71 Nuh surasi 28 oyat Makkada
72 Jin surasi 28 oyat Makkada
73 Muzammil surasi 20 oyat Makkada
74 Muddasir surasi 56 oyat Makkada
75 Qiyomat surasi 40 oyat Makkada
76 Inson surasi 31 oyat Makkada
77 Mursalat surasi 50 oyat Makkada
78 Naba surasi 40 oyat Makkadq
79 Naziat  surasi 46 oyat Makkada
80 Abasa surasi 42 oyat Makkada
81 Takvir surasi 29 oyat Makkada
82 Infitar surasi 19 oyat Makkada
83 Mutaffifun surasi 36 oyat Makkada
84  Inwiqoq surasi 25 oyat Makkada
85  Buruj surasi 22 oyat Makkada
86 Toriq surasi 17 oyat Makkada
87 Alaa surasi 19 oyat Makkada
88 Gowiya surasi 26 oyat Makkada
89 Fajr surasi 30 oyat Makkada
90 Balad surasi 20 oyat Makkada
91 Wams surasi 15 oyat Makkada
92 Layl surasi 21 oyat Makkada
93  Zuho surasi 11 oyat Makkada
94 Warh surasi 8 oyat Makkada
95 Tiyn surasi 8 oyat  Makkada
96 Alaq surasi 19 oyat Makkada
97 Qadr surasi 5 oyat Madinada
98 Bayyina surasi 8 oyat Makkada
99 Zalzala surasi 8 oyat Makkada
100 Adiyat surasi 11 oyat Makkada
101 Qoria surasi 11 oyat Makkada
102 Takassur surasi 8 oyat Makkada
103 Asr surasi 3 oyat Makkada
104 Humaza surasi 9 oyat Makkada
105 Fil surasi 5 oyat Makkada
106 Qurayw surasi 4 oyat Makkada
107 Mouun surasi 7 oyat Makkada
108 Kavsar surasi 3 oyat Makkada
119 Kofirun surasi 6 oyat  Makkada
110 Nasr surasi 3 oyat Makkada
111 Masad surasi 5 oyat Makkada
112 Ihlos surasi 4 oyat Makkada
113 Falaq surasi 5 oyat Makkada
114 Nas surasi 6 oyat Makkada.
https:t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

06 Dec, 14:48


​​УЗРЛИ АЁЛ САЖДА ОЯТИНИ ЭШИТСА...
#сажда

1474-CАВОЛ: Ҳайздаги аёл сажда оятини эшитса, сажда қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Узрли аёл сажда оятини эшитса, сажда қилмайди. Агар сажда қилса, гуноҳкор бўлади. Ҳайзли ёки нифосдаги аёл намоз ўқишга буюрилмагани учун унга тиловат саждасини қилиш вожиб эмас. Лекин жунуб кимсанинг ҳукми бошқача: эркакми, аёлми — жунуб ҳолатида сажда оятини эшитса, тиловат саждаси уларга вожиб бўлади. Покланганидан кейин бу саждани адо этиши керак. Бу ҳақда Имом Сарахсий шундай дейдилар:
وليس على الحائض سجدة قرأت أو سمعت" لأن السجدة ركن من الصلاة والحائض لا تلزمها الصلاة مع تقرر السبب وهو شهود الوقت فلا يلزمها السجدة أيضا بخلاف الجنب فإنه تلزمه الصلاة بسبب الوقت.
“Ҳайздаги аёл сажда оятини ўқигани ёки эшитгани сабабли сажда қилиши вожиб бўлмайди. Чунки сажда – намознинг бир рукни (фарзи). Ҳайздаги аёлга гарчи намознинг сабаби – вақти кирсада намоз ўқиши лозим бўлмайди. Шу каби саждаи тиловат қилиши ҳам лозим эмас, лекин жунуб шахсга вожиб бўлади. Чунки жунуб киши намоз вақти бўлганда (ғусл қилиб) намоз ўқиши лозимдир” (“Ал-Мабсут”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

06 Dec, 06:30


#ЖУМАГА ЭРТА БОРИШ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туя қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамол қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқор қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Қачонки, имом (хутбага) чиқса, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Жума намози учун ғусл қилиш ва унга эрта бориш қанчалик савобли иш экани ажойиб услуб билан баён қилинмоқда.

«Жунубликнинг ғуслини қилса» дейилгани, жунубликдан қандоқ қилиб ғусл қилса, Жума учун ҳам шундоқ ният ва амаллар билан ғусл қилиш лозимлиги тушунилади.

Ҳадиси шарифдаги «соат»дан уламоларимиз фалакий соатларни тушунганлар.

Демак, Жума кунининг тонгидан то Жума намози вақти киргунча бўлган соатларнинг аввалгисида борганлар худди туя сўйиб, хайру эҳсон қилган кишининг савобини олади. Кейинги соатларда борганлар учун эса бериладиган савобнинг ҳажми кичрайиб бораверади.

Ҳадиси шарифнинг охирида Жума куни ва намозининг яна бир улкан фазли – имом хутбага чиққанида уни тинглаш учун фаришталар ҳозир бўлиши ҳақида сўз бормоқда.

Демак, Жума намозига нафақат мусулмон бандалар, балки, фаришталар ҳам қатнашар экан. Албатта, бундоқ жамоат энг хайрли, энг баракали, энг файзли жамоат бўлади. Бундоқ жамоатга ювиниб-таранмай яхши кийимларини киймай, хушбўй нарсалар сепмай бориб бўлмайди. Бундоқ жамоатга қанча эрта борса, шунча яхши. Унга ҳеч кеч қолиб бўлмайди.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки, Жума куни бўлса, масжиднинг эшикларидан ҳар бир эшикда фаришталар турур ва келганни ёзиб турурлар. Бас, қачон имом келса, саҳифаларни ёпиб зикрни тинглашга келурлар. Эрта борувчи худди туя қурбонлик қилган кабидир. Сўнгра, худди қорамол қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди қўчқор қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди товуқ қурбонлик қилган каби. Сўнгра, худди тухум қурбонлик қилган каби», дедилар». Икки шайх ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шариф ҳам юқоридаги ҳадисга ўхшаб Жума намозига эрта боришга тарғиб қилмоқда. Бу ҳадисдаги зиёда масжиднинг ҳар бир эшигида фаришталар туриб олиб, Жума намозига келаётганларни ёзиб туришидир. Биз ушбу нарсани доимо ёдимизда тутмоғимиз лозим.

Яна бир ёдда тутиш зарур бўлган нарса, имом Жума намози хутбасини бошлаганда, фаришталар Жумага келганларнинг номини ва савобини ёзиб турган китобларини ёпиб, хутба тинглашга келишлари. Демак, ҳеч бўлмаганда Жумага имом хутбага чиқишдан олдин келиш керак. Ҳамда хутбага жиддий эътибор ила қулоқ осиш керак.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз Жумага келса, ғусл қилсин», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.

https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

06 Dec, 02:45


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

05 Dec, 17:16


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

05 Dec, 11:39


ҚИЗНИНГ СЕПИДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1472-CАВОЛ: Мен қизим учун сеп йиғаяпман. Анча мунча нарса йиғдим. Шундан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Турмушга чиқмаган қизнинг сепидан закот берилмайди. Чунки у тижорат мақсадида олинмаган. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
"إِنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُنَا أَنْ نُخْرِجَ الصَّدَقَةَ مِنْ الَّذِي نُعِدُّ لِلْبَيْعِ" (رواه الامام أبو داود).
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам савдо учун тайёрлаб қўйган мол-мулкдан закот беришимизга буюрардилар”, дейилган (Имом Абу Довуд ривояти).
Агар сеп учун олиб қўйилган кийим-кечак ва буюмларнинг қиймати нисоб миқдорига – 85 гр тилланинг қийматига етса ҳам, ундан закот бермайди. Лекин ҳожати аслиясидан ташқари нисоб миқдорида моли бўлгани учун закот ололмайди. Аммо қурбонлик қилиши вожиб бўлади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар сеп учун сақланаётган буюм тилло тақинчоқлар бўлсаю, оғирлиги 85 гр.га етса, уни олинганидан бир йил тўлганидан кейин тақинчоқнинг закотини бериш лозим бўлади. Чунки тилла буюм ва тақинчоқлар шариатимизга кўра пул ҳисобланади ва нисобга етиши сабабли закоти фарз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

05 Dec, 07:18


ГУВОҲЛАРСИЗ ЎҚИЛГАН НИКОҲНИНГ ҲУКМИ
#никоҳ

1471-CАВОЛ: Гувоҳларсиз никоҳдан ўтганмиз. Шу никоҳимиз тўғри бўлганми? Агар нотўғри бўлган бўлса, нима йўл тутишимиз керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳда гувоҳларнинг бўлиши шартдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَا نِكَاحَ إلَّا بِشُهُودٍ
“Никоҳ фақат гувоҳлар билан дуруст бўлади” (Имом Байҳақий ривояти).
Шунга кўра, агар никоҳ гувоҳларсиз, яъни камида икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигисиз ўқилган бўлса, уни гувоҳлар ҳузурида қайтадан ўқиш лозим бўлади.
فِي مَآلِ الْفَتَاوَى لَوْ تَزَوَّجَ بِغَيْرِ شُهُودٍ ثُمَّ أَخْبَرَ الشُّهُودَ عَلَى وَجْهِ الْخَبَرِ لَا يَجُوزُ إلَّا أَنْ يُجَدِّدَ عَقْدًا بِحَضْرَتِهِمْ .
“Маолил-Фатово китобида ёзилишича, бир киши гувоҳларсиз никоҳланса, сўнг гувоҳларга бу ҳақида хабар берса, дуруст бўлмайди. Фақат никоҳни гувоҳлар ҳузурида янгидан ўқитса, шундагина никоҳи дуруст бўлади” (“Ал-Баҳр ар-Роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

05 Dec, 02:55


СОҲИБИ УЗР КИМ?
#намоз  #таҳорат
#соҳиби_узр

1125-CАВОЛ: Динимизда кимни соҳиби узр дейилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Соҳиби узр (узрли одам) – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:

"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"

Яъни: “Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини вақтнинг чиқиши бузади, масалан қуёш чиқиши каби. Вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди, масалан завол каби” (“Таҳорат боби”).

Демак, соҳиби узрга айланиш учун тўлиқ бир фарз намозининг вақти миқдорича бетаҳоратлик давом этиши шарт бўлиб, масалан: бир кишининг бурни ёки тиши ёки бошқа жойи пешин намозининг аввалги вақтида қонашни бошласа ва пешиннинг охирги вақтига бориб тўхтаб қолса, у соҳиби узр саналмайди. Чунки бетаҳоратлик тўлиқ бир намознинг вақтини ўз ичига олмади. Аммо ушбу ҳолатда қон асрнинг вақти кирганидан кейин ҳам давом этиб, аср вақтини тўлиқ қопласа, у ҳолда мазкур одам соҳиби узрга айланади. чунки узр тўлиқ бир фарз намозини яъни асрнинг вақтини ўз ичига олди.

Бир киши соҳиби узрга айланганидан кейин, унинг узри бир фарз намозининг вақти ичида бир марта содир бўлса ҳам, соҳиби узрликдан чиқмайди. Қачонки тўлиқ бир фарз намозининг вақтида узри тўлиқ йўқ бўлса, кейин соҳиби узрликдан чиқади. Бу ҳақида “Мухтасарул-Қудурий”нинг шарҳи “Лубоб” китобида шундай баён қилинган:

ثم يشترط لثبوت العذر أن يستوعبه العذر تمام وقت صلاة مفروضة، وذلك بأن لا يجد في جميع وقتها زمناً يتوضأ ويصلي فيه خالياً عن العذر ولو بالاقتصار على المفروض، وهذا شرط ثبوت العذر في الابتداء، ويكفي في البقاء في كل وقت، ولو مرة. وفي الزوال يشترط استيعاب الانقطاع وقتاً كاملاً بأن لا يوجد في جزء منه أصلاً.

Яъни: “Сўнг узрнинг собит бўлиши учун узр бир фарз намозининг вақтини тўлиқ ўз ичига олиши шартдир. Яъни бир фарз намозининг вақти ичида таҳорат қилиб, шу таҳорати билан гарчи фарзларни ўзига чекланиб бўлса ҳам узридан холи бўлган ҳолда намоз ўқишга қодир бўлмаса, соҳиби узрга айланади. Бу аввалда узрнинг собит бўлишининг шарти бўлиб, унинг давом этиши учун эса, бир фарз намозининг вақтида бир марта бўлса ҳам содир бўлиши кифоя қилади. Узрнинг йўқ бўлиши учун эса, мазкур узрнинг бир фарз намозининг вақтида бир марта бўлса ҳам содир бўлмаслиги шарт қилинади”.

Соҳиби узр ҳар бир фарз намоз вақти учун янги таҳорат олади ва ушбу таҳорати билан мазкур фарз намозининг вақтида истаганича намоз ўқийверади. Қачонки ушбу намознинг вақти чиқса, унинг таҳорати синган ҳисобланади ва кейинги фарз намози учун яна қайтадан таҳорат олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

04 Dec, 17:03


ҚАРЗ МУОМАЛАСИДАГИ ХАРАЖАТ КИМНИ ЗИММАСИДА?
#қарз

1145-CАВОЛ: Мен бир кишидан 5 млн сўм пластикдан қарз олдим. Ўтказилган 5 млн сўм устига илова ўзини 0.5 фоиз ҳақини қўшиб ҳисоблаб, у инсондан 5 млн 25 минг сўм ечиб олди. Энди мен қарзни қайтариш пайтида 5 млн сўм устидаги 25 минг сўмни ҳам қўшиб 5 млн 25 минг сўм қилиб қайтараманми ёки 5 млн сўмни ўзиними?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Исломда қарз муомаласи қилинганда қарзни етказиб бериш харажатлари қарз олувчининг зиммасига тушади. Бу борада “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай зикр қилинган:

وأما أجرة نقد الدين فإنه على المديون

яъни: “Аммо қарзни беришнинг харажатлари қарз олувчининг зиммасига лозим бўлади” (“Савдо-сотиқ” боби).

Шунга кўра, пластик орқали ўтказилган қарз маблағи учун олинган 0.5% лик тўлов қарз олувчидан бўлади. Бу худди нақд пулни қарзга олиш учун қарздор йўлкира қилиб, келиб олиб кетиши кабидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

04 Dec, 13:04


#muftiy_minbari

📹 ТАРБИЯЛИ ФАРЗАНД ҲАМ САДАҚАИ ЖОРИЯДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Авғонбоғ Масжиди

04 Dec, 08:20


БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРИШИ
#намоз

1470-CАВОЛ: Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
“Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

04 Dec, 04:12


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

03 Dec, 23:13


#tafakkur

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг!

Аллоҳнинг тақдирига розилик қандай бўлишини Ёқуб алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлларида кўришингиз мумкин. У зотнинг ўғиллари ўзлари тўқиб чиқарган ҳолда Юсуф алайҳиссаломни бўри еб қўйгани учун йўқотганларини айтиб йиғлаб келишганида фарзандини йўқотган зот айтадилар: “Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Сизлар сўзлаётган бу нарса (айрилиқ-мусибат) устида мадад сўраладиган Зот ёлғиз Аллоҳдир” (Юсуф сураси, 18-оят).

Ёқуб алайҳиссалом тириклиги ёки ўлгани аниқ бўлмаган ўғлини йиллар давомида кутишда давом этдилар. Йиллар ўтиб йўқолган ўғлини кутаётган бу умидвор қария тўсатдан яна бир ўғлини йўқотди ва эски жароҳат ўрни янада катталашди.

Энди у нима қилади? Бор кучи билан қичқириб, жазавага тушадими? Йўқ, у зот иккинчи марта ҳам шундай дейди: “Энди (менинг ишим) чиройли сабр қилмоқдир. Шоядки, Аллоҳ уларнинг барчаларини бағримга қайтарса. Албатта, Унинг Ўзи билгувчи ва ҳикматли Зотдир” (Юсуф сураси, 83-оят).

У зот биринчи мусибатни қандай кайфиятда қабул қилган бўлсалар. Иккинчисини ҳам шундай қабул қилдилар ҳамда Аллоҳнинг марҳаматига ишониб, келажакка умид билан қарадилар. Чунки қалбларида мусибатлар ўчира олмайдиган умид олови бор эди.

Ёқуб алайҳиссалом ўғилларига дедилар: “(Эй ўғилларим), боринглар, Юсуф ва унинг биродарини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур” (Юсуф сураси, 87-оят).

Биз бу улуғвор услубдан ўзимиз учун гўзал намуна оламиз ва кучли бўронлар қаршисида сабр-тоқат қандай бўлишини ўрганамиз.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

03 Dec, 12:50


ҚАБРДАГИ САВОЛ-ЖАВОБ ҚАЙСИ ТИЛДА БЎЛАДИ?
#савдо

1469-CАВОЛ: Қабрда савол-жавоб қайси тилда бўлади? Баъзилар араб тили дейишди. Шунга кўра вафот этган киши араб тилини тушунмасачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қабрда бўладиган савол-жавоблар бизга нисбатан ғайб бўлиб, савол-жавоблар муайян тилда бўлиши ҳақида бирор оят ва ҳадисда очиқ айтилмаган. Шунинг учун бу борада баҳс-мунозаралардан тилни тийишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бу билан машғул бўлиш кишининг дини ва дунёси учун ҳеч қандай фойда келтирмайди. Албатта, ҳар бир қавмга ўзининг тилидан пайғамбар юборган Ҳаким зот бўлмиш – Аллоҳ таоло қабрда ҳам бандани ноқулай ҳолга солиб қўймайди.
Биз билишимиз лозим бўлаган нарса – қабрда киши айрим саволлар билан имтиҳон қилиниши ва саволлар берилиши ҳақ ва ростдир. Зеро, бу борада кўплаб ҳадислар нақл қилинган. Жумладан, Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон маййитнинг дафнидан фориғ бўлсалар қабр устига келиб:
استغفروا لأخيكم ، و سَلوا له التثبيتَ ، فإنَّه الآنَ يُسألُ
“Биродарингиз учун истиғфор айтинг. Унга сабот сўранг. Чунки ҳозир у сўралади”, дер эдилар (Имом Абу Довуд ва Имом Баззор ривоят қилишган).
Аммо ушбу савол-жавоб айнан қайси тилда бўлиши маълум эмас. Шуниси аниқки, у ердаги саволлар банда тушунадиган ва англайдиган ҳолатда бўлади. Шунинг учун ҳам Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ:
وَيُحْتَمَلُ مَعَ ذَلِكَ أَنْ يَكُونَ خِطَابُ كُلِّ أَحَدٍ بِلِسَانِهِ
“Ҳар кимга ўзининг тилида хитоб қилиниши эҳтимоли бор” деганлар (“Ал-имтаъ бил-арбаин ал-мутабайинатис-самоъ” китоби).
Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

03 Dec, 08:38


МУЧАЛ ЁШИДА ЭҲСОН ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир танишимдан эшитиб қолдим, ўғлининг мучал ёшида кимгадир сарпо ёки бош оёқ сарпога лойиқ пул, бериб эҳсон қилиш керак экан. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда фарзанд мучал ёшига етганида кимгадир эҳсон қилиши шарт, деган кўрсатма йўқ. Чунки шариатда ихтиёрий эҳсонлар учун қатъий бир вақт белгилаб берилмаган. Киши имкониятига қараб қачон бўлса ҳам эҳсон қилиши савобли ишдир. Зеро ҳадиси қудсийда шундай дейилади:
قالَ اللَّهُ تَبارَكَ وتَعالَى: يا ابْنَ آدَمَ أنْفِقْ أُنْفِقْ عَلَيْكَ
“Аллоҳ табарока ва таоло айтди: “Эй, Одам боласи! Инфоқ-эҳсон қилгин, мен ҳам сенга инфоқ қиламан...”” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

03 Dec, 05:09


#ибрат

ВАҚТ шундай нарсаки:
— Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан…
— Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан…
— Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
— Ўтаётган ВАҚТ қадрини ота-онангизда кўринг, болаларингизда кўринг…
— Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган ота-онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
— Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди…
— Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
— Ҳаёт эса бир катта мактабдир…

Ўтаётган умрингизни ўз устингизда ишлашга, фойдали илмларни ўрганишга, савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

03 Dec, 01:28


#ибрат

ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР

1.  Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2.  Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим   бўлиб қоладилар.
3.  У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4.  9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5.  У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6.  25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7.  40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8.  Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9.  Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10.  Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

02 Dec, 16:45


#Ажал яқинлашмоқда!

– Машғулот кўплигидан охири кўринмаяпти.
– Нафс кейин бажарарман, деб муҳлат қўйишдан тўхтамаяпти.
– Эртага тавба қиларман.....
– Эртадан намозни ўз вақтида мукаммал ўқишни бошлайман.
– Эртадан суннат (нафл) намозларни ўқишни бошлайман.
– Эртадан Қуръон вазифамни давом эттираман.
– Эртага....эртага...., деб айтиб турганида тўсатдан ажал келиб, жонини олиб кетади. Шунда у:
"Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин. Шоядки тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир", деб қолур".
(Мўъминун сураси, 99-100 оятлар).
Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол, чунки ажал қачон келишини билмайсанку?!
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

02 Dec, 13:12


УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР.
Инсон ҳаѐтида уйқунинг ўрни беқиѐс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари дам олиб куч
йиғиши, соғлом, тетик бўлиши учун вақтида ухлаб ҳордиқ чиқариш керак. Лекин уйқу доим ҳам
кўнгилдагидек бўлавермайди. Халқимизда “Нотинч кўнгилга уйқу келмайди” деган гап бор. Инсон
салбий ўй-хаѐллар таъсирида яхши ухлай олмаслиги мумкин. Агар ѐтишдан олдин Қуръон ўқилса,
мана шундай нохуш ҳолатлар олди олинади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар
тўшакка ѐтганингда, Фотиҳа билан Ихлос сурасини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар қандай нарсадан
саломат бўласан”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам
Зумар ва Бани Исроил сураларини ўқимасдан уйқуга кетмасдилар.

Яна бир ривоятда айтилишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам ухлашдан олдин
мусаббиҳотни ўқирдилар, “Унда минг оятдан яхшироқ оят бор”, деб айтардилар.

Пайғамбар алайҳиссалом “саббаҳа”, “юсаббиҳу”, “субҳана”, “саббиҳ” сўзлари билан бошланадиган сураларни уйқудан олдин ўқирдилар, мазкур сураларда минг оятдан афзал оят борлигини айтардилар.

Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан олдин
Сажда билан Таборак сурасини ўқирдилар ”.

Яна бир ҳадисда шундай дейилган: “Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, 70.000 фаришта тонггача
унинг ҳақига истиғфор айтиб чиқади ”.

Ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Навфал исмли саҳобага: “Ухлашингдан олдин Кофирун сурасини ўқи. Зеро, у ширкдан омонликдир”, деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам кечаси
ухлашдан олдин кафтларини жамлаб, аввал унга пуфлар, кейин Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб
қўллари етганча бутун баданларига суртардилар. Аввал бошларига, юзларига, кейин қолган аъзоларига
суркардилар. У зот буни уч марта такрорлардилар.

Ихлос, Фалақ, Нос сурасини ҳар бир намоздан кейин, ѐтишдан олдин ўқиган одамни Аллоҳ таоло
турли шикаст-балолардан сақлайди.

Баъзи одамлар кечаси тинч ѐтиш, безовта бўлмаслик учун сунъий дориларни, тинчлантирувчи
воситаларни қабул қилади. Аслида бу кутилган натижани бермайди. Уйқудаги хотиржамлик фақат
моддият билан боғлиқмаслиги кундай равшан. Тинч дам олиш учун турли ѐмон хаѐлларни миядан
чиқариб ташлаш, шайтон васвасасини кетказиш керак. Бунинг учун набавий ҳадисга амал қилинади.

Шунда ҳар хил дори-дармонларга ҳожат қолмайди. Зеро, энг зўр даво Қуръон ва ҳадисдир.
Хуллас, ким кечаси ухлашдан олдин Фотиҳа, Исро, Сажда, Таборак, Духон, Кофирун, Ихлос,
Фалақ, Нос сураларини (шунингдек, Оятул курсийни) ўқиса, туни осуда ўтади, узуқ-юлуқ хаѐллар уни
безовта қилмайди, ѐмон туш кўрмайди. Аллоҳ таоло Қуръонга ошно бандага икки дунѐда омонлик
беради.
Зиёвуддин Рахим
Қуръон қалблар шифоси
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

02 Dec, 09:29


​​НАСИЯГА СОТГАН НАРСАСИНИ АРЗОНРОҚҚА ҚАЙТА СОТИБ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#савдо

1468-CАВОЛ: Бир одам машинасини 1 йилда бўлиб тўлашга 17 мингга сотди. Харидор маълум муддатдан кейин ўша машинани бозорга олиб чиқиб, 12 мингга сота олмабди. Кейин ўша машинани биринчи сотган одам ўзи қайта савдо қилиб, нақдга 12 мингга сотиб олибди. Шу савдо шаръан тўғри бўлганми? Агар тўғри бўлмаган бўлса, булар қандай йўл тутишлари керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай савдо дуруст эмас. Чунки бундай ҳолатда харидор ҳеч нарсага эга бўлмасдан қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий шундай деганлар:
(و) فسد (شراء ما باع بنفسه أو بوكيله ) من الذي اشتراه ( بالأقل ) من قدر الثمن الأول ( قبل نقد ) كل (الثمن) الأول. صورته: باع شيئا بعشرة ولم يقبض الثمن ثم شراه بخمسة لم يجز
“Киши ўзи ёки вакили сотган нарсанинг пулини тўлиқ олмасдан аввал харидордан аввалги нархдан арзонга сотиб олиши – шаръан фосид савдодир (яъни, жоиз эмас). Бундай савдонинг кўриниши: Сотувчи 10 га бир нарса сотди ва пулини қўлига олмади. Кейин уни 5 га ўзи қайтиб сотиб олса, жоиз эмас” (“Дуррул-мухтор” китоби).
Демак, сотувчи сотган нарсасини ҳамма пулини олишидан аввал уни арзонроққа сотиб олиши жоиз эмас ва бундай савдони бузиш лозим бўлади. Лекин, сотувчи насияга сотган нарсасини аввалги нархда ёки ундан кўпроқ нархга сотиб олиши жоиз.
Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, мазкур савдо кўринишида агар маҳсулот харидорнинг мулкидан чиқиб, яна янги мулк бўлиб қайтиб келса: масалан, учинчи шахсга сотса ва савдони бекор қилиб қайтариб олса, ёки учинчи шахс ўша маҳсулотни сотиб олгандан кейин унга совға қилса, ана ўшанда аввалги сотувчи аввалги нархидан озроғига қайта сотиб олиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм шундай дейдилар:
ولو خرج المبيع عن ملك المشتري ثم عاد إليه فإن عاد إليه بحكم ملك جديد كالإقالة قبل القبض أو بعده أو بالشراء أو الهبة أو بالميراث فشراء البائع منه بالأقل جائز،
яъни: “Агар товар харидорнинг мулкидан чиқиб, янги мулк ҳукмида ўзига яна қайтиб келса, масалан савдони бекор қилиш билан қайтса (бунда қабздан олдин ёки кейин бўлишнинг аҳамияти йўқ) ёки кимгадир сотиб, яна қайтиб сотиб олса, ёки кимдандир совға сифатида қабул қилиб олса ёхуд мерос орқали қайтиб келса, харидордан ўша маҳсулотнинг биринчи эгаси аввалги нархидан озига сотиб олиши жоиз бўлади” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, саволда сўралган масалада иккинчи савдони бузиш лозим бўлади. Бунинг ечими сифатида ўша машинани бозорда аввалги эгасидан бошқа одамга сотиб, ундан тушган пулни биринчи савдодан юзага келган муддатли қарзни тўлаш ва қолган суммани келишилган муддатда бўлиб тўлаш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

02 Dec, 06:11


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

02 Dec, 01:55


#ибрат

ҲАР БИР МУСУЛМОН БИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН РАСУЛУЛЛОҲ (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА 10 ТА МАЪЛУМОТЛАР

1.  Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) милодий 571 – Фил йили, баҳор фасли, душанба куни, тонг вақти Маккада туғилганларини айтишган
2.  Оталари туғилишларидан олдин, оналари эса 6 ёшларида вафот этишади. У Зот ёш бола пайитларида етим   бўлиб қоладилар.
3.  У кишининг тарбияси билан боболари Абдулмутталиб, кейин амакилари Абу Толиб шуғулланганлар.
4.  9 ёшларидан бошлаб, амакилари билан тижорат сафарларида қатнашганлар.
5.  У Зот ўзларининг ростгўйликлари билан жамият олдида ҳурматга эришганлар. Амин-ростгўй лақабини олганлар.
6.  25 ёшларида Ходича онамизга уйланганлар.
7.  40 ёшларида пайғамбар бўлиб, 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада исломни тарқатганлар.
8.  Пайғамбарлик 23 йил давом этган.
9.  Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўқиш ва ёзишни билмаганлар.
10.  Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 632 йил Мадинада вафот этганлар.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

01 Dec, 17:37


🌿 Qaysi payg‘ambar qayerda yashaganini bilasizmi?

Otamiz Odam va Onamiz Havvo — janubiy-g‘arbiy Osiyoda yashagan (yashagan joylari hozir qaysi davlatga to‘g‘ri kelishi haqida aniq ma’lumot yo‘q).

Nuh alayhissalom — Iroq   Yaman
Idris alayhissalom — Falastin
Solih alayhissalom — Arabiston
Hud alayhissalom — Yaman
Ibrohim alayhissalom — Falastin
Lut alayhissalom — Iordaniya
Ismoil alayhissalom — Arabiston
Is’hoq alayhissalom — Falastin
Ya’qub alayhissalom — Falastin
Yusuf alayhissalom — Misr
Shu’ayb alayhissalom — Arabiston
Ayyub alayhissalom — Suriya
Horun alayhissalom — Misr
Muso alayhissalom — Misr
Zulkifl alayhissalom — Falastin
Dovud alayhissalom — Falastin
Sulaymon alayhissalom — Falastin
Alyasaʼ alayhissalom — Suriya
Ilyos alayhissalom — Suriya
Yunus alayhissalom — Falastin
Zakariyo alayhissalom — Falastin
Yahyo alayhissalom — Iordaniya
Iso alayhissalom — Falastin

Muhammad sollallohu alayhi vasallam — Arabiston

https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

01 Dec, 10:58


​​ҲАДЯНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?
#ҳадя

1467-CАВОЛ: Одамлар ўртасида доим совға-салом алмашиш бўлиб туради. Баъзи одамлар турли сабабларга кўра берган совғаларини қайтариб олишади, шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Берган ҳадясини қайтариб олиш ҳадя олганнинг розилиги билан жоиз бўлади. Лекин ҳадясини қайтариб олувчи гуноҳкор бўлади. Чунки ҳадиси шарифда берган ҳадясини қайтариб олиш, ит ўзининг қайт қилган нарсасини қайтариб олишига ўхшатилган. Энди ҳадя олувчи норози бўлса, ҳадяни қайтариб олиш ўзганинг мулкини ноҳақ олишдир ва бу асло жоиз эмас.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
وإذا وهب هبة لأجنبي فله الرجوع فيها إلا أن يعوضه عنها أو تزيد زيادة متصلة أو يموت أحد المتعاقدين أو تخرج الهبة من ملك الموهوب له وإن وهب هبة لذي رحم محرم منه فلا رجوع فيها وكذلك ما وهب أحد الزوجين لآخر
"Бегона кишига ҳадя қилса, ундан қайтиши жоиз (лекин макруҳ бўлади), қуйидаги ҳолатларда эса ҳадяни қайтариб олиш дуруст эмас:
- Ҳадя эвазига бирор нарса олган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарсага ажратиб бўлмайдиган зиёдалик қўшилган бўлса;
- Ҳадя берувчи ёки олувчидан бири вафот этган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарса уни олган кишининг мулкидан чиқиб кетган бўлса;
- Маҳрам қариндошига ҳадя қилган бўлса;
- Эр-хотин ўртасидаги ҳадяларда ҳам, ундан қайтиш йўқ".
Демак, ушбу олтита ҳолатда ҳеч ҳам ҳадяни қайтариб олиб бўлмайди.
Шуни таъкидлаш керакки, кўп ўринларда садақа қилиш ҳадянинг ҳукмида бўлади. Масалан садақа ҳам қабз (қўлга олиш) билан охирига етади. Лекин фарқли томони, садақадани ҳеч қачон қайтариб олиш жоиз эмас.
Бойга берилган садақа ҳадя деб ҳисобланади, камбағалга берилган ҳадя эса садақа бўлади. Камбағал кишига берилган совға ва ҳадяларни қайтариб олиб бўлмайди. Ҳатто камбағалга майда пул деб ўйлаб адашиб, қиймати катта пулни бериб қўйса ҳам уни қайтариб олмайди.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

01 Dec, 07:33


#муфтий_минбари

📹 САХОВАТ ИЛА ЖАМИЯТ ОБОД БЎЛУР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

30 Nov, 23:55


ДУОДА ЮЗГА ҚЎЛНИ СУРТИШ

Савол:
  Дуо қилгандан сўнг қўлни юзга суркамоқ суннатми ёки бидъат?
Жавоб:
  Бу жуда муҳим саволлардан биридир. Бугунги кунда ҳатто баъзи бир ўзига илмни нисбат берадиганлар ҳам қўлини дуодан сўнг юзига суркайдиганларни масхаралаб устидан кулиб юрибди.  Аслида бу иш суннат. Чунки бу иш мутахассислар наздида турли туруқ (йўллар) йиғиндиси ила собит бўлган ишдир. Салафи солиҳларимиз бунга амал қилиб келишган. Ҳеч бўлмаганда амал қилмаса ҳам  бунга нисбатан одоб билан туриш керак.
Далиллар:
1. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадилар: " Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилсалар қўлларини юзларига суртмасдан туширмас эдилар".
(Имом Термизий ривояти)

2. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У зот айтадилар:
  "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
  "Аллоҳ таолодан кафтларингизни қорни билан сўранглар, орқаси билан сўраманглар. (Дуодан) фориғ бўлсангиз уни юзингизга сурканглар".
(Имом Абу Довуд ривояти)
   Аллома Бассом роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Бу ҳадис туруқининг (йўлининг) кўплиги билан қувватли ҳадис бўлади. Буни Исҳоқ, Нававий, Муновий, ибн Ҳажар, Санъоний ва Шавконийлар қувватли ҳадис дейишган".
("Тавзиҳул аҳком")

3. Абдурраззоқ айтади:
  "Маъмарни қўлларини кўкраги баробар кўтариб дуо қилаётганини кўрдим. Сўнг қўлини қайтариб юзига суртди".
  "Дуода қўлни кўтариш боби"да шундай дейди(3234):
  "Маръмардан ривоят қилинди, у Зуҳрийдан ривоят қилди:
  "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўксилари баробар кўтарар эдилар. Сўнг қўлларини юзларига суртар эдилар. Маъмар ҳам шундай қилди. Мен ҳам шундай қиламан".
4. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Ваҳбдан ривоят қиладилар. У айтади:
  "Ибн Умар ва ибн Зубайрларнинг дуо қилаётганини кўрдим. Улар кафтларини юзларига айлантиришди".
("Адабул муфрад")
 
5. Муътамир ибн Сулаймон деди:
  "Абу Каъбнинг қўлини кўтариб дуо қилаётганини кўрдим. У фориғ бўлгач қўлларини юзига суртди. Мен ундан: "Кимнинг шундай қилганини кўргансан?", деб сўрасам у: "Ҳасаннинг", деди.
(Имом Суютийнинг "Фаззул виъо")
  Имом Санъоний айтади:
"Бу ҳадисда дуодан сўнг қўлни юзга суртишнинг машруълигига далил бор".
("Субулус салом")

6.  Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари Абдуллоҳ айтади:
   "Мен отамдан "қўлни юзга суртиладими?", деб сўрадим. Отам: "Зарари йўқ деб умид қиламан", дедилар.
 
7. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ дуодан сўнг қўлни юзга суртишни мустаҳаб деганлар.

8. Мурдовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Қўлни юзга суртиш ҳақида қилинган ривоят бу мазҳабдир. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай қилганлар.
  "Мажмаъул баҳрайн"нинг соҳиби ҳам буни авло(афзалроқ) деган.
("Инсоф" китоби)

9. Ибнул Муфлиҳ роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қўлини дуодан сўнг юзига суртади. Имом Аҳмад шундай қилганлар".
("Ал-фуруъ" китоби)

10. "Ҳанбалий мазҳабида рукуъдан  кейин мустаҳаб тарзда қунут ўқийди. Қунутдан кейин қўлини юзига суртади. Намознинг ташқарисида ҳам шундай қилади".
  Юқоридаги гапни шайх Муръий Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтган.

11. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Қунутда дуодан сўнг қўлни юзга суртиш ҳақида икки хил қавл бор. Машҳури бу ишнинг мустаҳаблигидир. Буни Жувайний, ибн Саббоғ ва Ғаззолийлар айтишган".
("Ал-мажмуъ")
 
12. Нафровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Дуодан кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари каби қўлни юзга суртиш мустаҳабдир.
("Ал-фавокиҳ")

13. Кўп машойихларимиз дуодан сўнг юзни масҳ қилишнинг саҳиҳлигини айтишган. Бу тўғрисида хабар воқе бўлган.
("Ҳиндийя")

14. Шайх Ҳаммод Ансорий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Дуодан кейин қўлни юзга суртиш ҳақида ҳасан даражасига етган учта ҳадис бор" .
("Ал-мажмуъ фий таржиматил аллома ал-Ансорий")
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Nov, 16:07


#Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизларнинг бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, чунки шайтон оғиздан киради ”, дедилар.
Имом Муслим ривоят қилган.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Nov, 12:38


​​ҲАДЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ҲАДЯ ҚИЛИШ
#ҳадя

1466-CАВОЛ: Менга бир киши кийим ҳадя қилган эди. Мен у кийимни анча кийиб фойдаландим. Энди шу кийимни мен ҳам кимгадир ҳадя қилиб берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ҳа, ҳадя сифатида келган нарсаларни ўзгаларга ҳадя қилиш дуруст. Чунки ҳадя қилинган нарсани қўлга олиш ёки олишга тўлиқ имконият берилиши билан совға олувчининг мулкига ўтади. Кейин киши ўз мулкини хоҳлаганидек ишлата олади.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
الهبة : تصح بالإيجاب والقبول وتتم بالقبض فإذا قبض الموهوب له في المجلس بغير أمر الواهب جاز وإن قبض بعد الافتراق لم تصح إلا أن يأذن له الواهب في القبض
“Ҳадя ижоб (“сенга фалон нарсани ҳадя қилдим”, дейиш) ва қабул (“қабул қилдим”, дейиш) билан дуруст бўлади ва қўлга олиш билан охирига етади”. Қўлга киритиш кўчадиган мулкларда уларга муносиб кўринишда, кўчмас мулкларда эса калитларни олиш ва уйнинг бўшатиб қўйилиши билан бўлади.
Ҳадяда “сенга фалон нарсани ҳадя қилдим” ва “қабул қилдим”, деган сўзларни талаффуз қилиш шарт қилинмайди. Балки берилган нарса ҳадя эканига далолат қилувчи ишлар кифоя қилади. Масалан бир фақирга кийим берса ва у индамай олса ҳам, ҳадя бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

30 Nov, 09:43


​​“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни кўп айтиш.

Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий  соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Нуҳ алайҳиссаломнинг вафоти яқинлашгач, икки ўғлини чақириб деди: “Мен иккингизга васият қилмоқчиман. Мен сизларни икки нарсага буюраман ва икки нарсадан қайтарман. Сизларни ширк ва кибрдан қайтараман ҳамда “лаа илаҳа иллаллоҳ”га буюраман. Зеро осмонлар, Ер ва ундаги бор нарсалар тарозининг бир палласига ҳамда “лаа илаҳа иллаллоҳ” бошқа бир паллага қўйилса, албатта у оғир келади. Агар осмонлар ва Ер бир ҳалқа бўлиб, унга “лаа илаҳа иллаллоҳ” қўйилса, уни узиб юборади. Мен сизларни “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ”(ни кўп айтиш)га буюраман. Зеро, у барча нарсанинг “салот”идир ва у билан барча нарса ризқлантирилади” (Имом Аҳмад ривояти. Имом Аҳмад томонидан қилинган бошқа ривоятда: “У билан (Аллоҳнинг) махлуқотлари ризқлантирилади”, дейилган).
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Nov, 00:28


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Nov, 15:33


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Nov, 13:33


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Nov, 10:21


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Nov, 05:00


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Nov, 01:55


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

28 Nov, 18:05


🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ! Умматимнинг барвақт қилган ишларига барака бер!" деб ҳақимизга дуо қилганлар. Бу дуо мағзини чаққан ота-боболаримиз вақтли туришга одатланишган, тонгдан ишга киришишган. Натижада кўп ютуқларга эришишган. Илм олишни мисол қилиб келтирадиган бўлсак, тонг саҳарда китоб ўқилса, маълумотлар хотирада яхши сақланади.
🕌
Ҳадиси шарифларда айтилишича, хуфтондан кейин ўзаро гаплашиб ўтириш, беҳуда ишлар билан машғул бўлиш маъқул эмас. Айрим одамлар тун ярмигача телевизор кўриб, алламаҳалда уйқуга кетади. Натижада эрталаб жуда кеч уйғонади. Бундай кишилар рўзғорида барака, ишида унум бўлмайди. Бунақа ҳаёт тарзи киши соғлиғига ҳам зарар келтиради.
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ризқ талабида барвақт ҳаракат қилинглар! Зеро, эрталабдан ҳаракат қилиш барака, муваффаққият келтиради” (Имом Табароний ривоят қилган).
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Jaloliddinrumiyy
Шундай экан,  барвақт ётишга  одатланинг!

Тунингиз хайрли ўтсин!
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

28 Nov, 14:35


​​АЁЛЛАР САЖДАДА ТИРСАКЛАРИНИ ЕРГА ҚЎЯДИМИ?
#намоз

1465-CАВОЛ: Аёллар намозда тирсакларини ерга қўядими ёки ердан кўтариб турадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёллар саждада икки тирсагини ерга тўшаб туради. Бу ҳақда Аллома Алоуддин Косоний шундай деганлар:
فَأَمَّا الْمَرْأَةُ فَيَنْبَغِي أَنْ تَفْتَرِشَ ذِرَاعَيْهَا وَتَنْخَفِضُ وَلَا تَنْتَصِبَ كَانْتِصَابِ الرَّجُلِ وَتَلْزَقُ بَطْنَهَا بِفَخِذَيْهَا لِأَنَّ ذَلِكَ أَسْتَرُ لَهَا
“Аёл (саждада) икки тирсагини ерга тўшаб туриши лозим. Саждада ерга яқин бўлади. Эркаклар каби (қорнини ердан) кўтармайди. Қорнини сонига ёпиштиради. Бу ҳолат уни яхшироқ тўсади” (“Бадоиус-саноиъ” китоби).

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

28 Nov, 11:33


МАНТИҚ ?!

Жума намозида бир танишим билан кўришиб қолдим. Шу пайт биз ўтирган жойни ёнидан унинг жияни дўстлари билан ўтиб қолди.
Қизиғи танишимга салом хам бермади, танишим эса истехзоли кулиб қўйди.
- Тинчликми?
- Мен билан ярим йилдан бери гаплашмайди.
- Ҳеч бўлмаса салом берса бўлардику нари борса 16-17 ёшда бўлса...
-  Ўзининг онаси билан бир ойдан бери гаплашмаяптику...
- Унда нима қиляпти жума намозда?

Ғалати савол бердим а?
Тўғри ғалати савол...балки ахмоқона. Лекин ўз онаси билан бир ойдан бери гаплашмаётган ва тоғасига жума намозида алик бермай ўтган одамни шу масжидга келишини ўзи шахсан мен учун ғалати ва мантиққа зид... Нима учун масжидга келди тушунмадим.
Фарз? Мажбуриятми?

Саломчи? Фарзмасми? Онаси билан гаплашмасликчи?
Ундан кўра вақтингни онангни рози қилиш учун сарфлаб, шу Жума намозига чиқа олмасанг мантиққа тўғри келармиди?
Келинглар бир тахлил қилиб кўрсак, жума намозига ўзи нима учун борасизлар? Наҳотки бу хам "понт” турига кириб бормоқда? 

Гунохларни ювганими?
Тавба тасаввур қила олмаяпман Худодан масжидда гунохларини ювишини сўраб туриб гунох қиляпти. Тоғасига салом бермай онаси билан гаплашмай туриб  нима учун масжидга келишаркин? Масжид гунохлардан суғурта офисими?

Эртага Жума!
Муборак кун! Жумага отланаётганда у ерга хаммомга отлангандек гунох ювиш маросимига эмас, ўшаларни бартараф этишдан бошласак мантиқан тўғри бўлармикан?
Сендан кимнидир дили оғриб турганида Аллоҳга мурожаатингдан не фойда?

Хулоса ва жавоб сизлардан, зеро Жума намоз борку деб йўл-йўлакай истаган гунохларни қилиб бораверсак унда намозга не хожат? Барибир Худо кечиримли, жума намозга бориб турсам бўлгани деб истаган нарсани қилаверсак... ғалатимасми...
Ундан кўра умуман масжидга бормай, шу хўжа кўрсинликни бажармай, лекин хаётида ХАРАКАТИ билан яхшилик қилгувчи, ёмонлигини Худодан кечир деб эмас, харакатда бартараф қиладиган одам балки Аллохга яқинроқдир?
Jaloliddinrumiyy
Мухлисимиздан…
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

28 Nov, 07:18


Масжидга пиёда боришнинг фазилати ҳақида.


1052/1. Абу Ҳурайрадан (r.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (s.a.v.) «Ким кундузи ва кечқурун масжидга борса, ҳар бориб-келишига Аллоҳ зиёфат ҳозирлаб қўяди», дедилар. 
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


1053/2. Абу Ҳурайрадан (r.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (s.a.v.) «Ким уйида таҳорат олиб, Аллоҳнинг уйларидан бир уйга Унинг фарзларидан бирини бажариш учун борса, қадамининг бири хатоларини ўчирса, иккинчиси даражаларини кўтаради», дедилар. Имом 
Муслим ривоятлари.


1054/3. Убай ибн Каъбдан (r.a.) ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир киши бор эди. Бу кишидан бошқа бирор кишини масжиддан узоқроқ жойда туришини билмайман. У бирор намозни қолдирмас эди. Ўша кишига «Агар бир эшак сотиб олиб, уни қоронғи зулматда ва қаттиқ иссиқ бўлганда миниб келсанг бўлмайдими?» деб айтганимда, у киши: «Манзилим масжид ёнида бўлиши мени хурсанд қилмайди. Мен масжидга
боришимдаги ва аҳлимга қайтишимдаги қадамларимга (савоб) ёзилишини хоҳлайман», деди. Расулуллоҳ (s.a.v.) (буни эшитиб): «Аллоҳ таоло сенга бу нарсаларнинг ҳаммасини жамлаб берди», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.


1055/4. Жобирдан (r.a.) ривоят қилинади. Масжид ёнида бир ўрин бўшаб қолиб, Бани Салама масжид яқинидаги ўша жойга кўчишни хоҳлашганида, бу хабар Расулуллоҳга (s.a.v.) етиб келди. Расулуллоҳ (s.a.v.) «Сизлар масжид яқинига кўчиб келишни 
хоҳлаяпсизларми?» деганларида, улар: «Ҳа, эй Аллоҳнинг расули, биз шуни хоҳлаяпмиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ (s.a.v.) «Ўз
жойларингизни (қўлдан бой бермай) сақланг. Қадамларингизга (савоб) ёзилади», деб айтгандилар, улар: «Бу гапдан кейин ана шу 
ердан кўчиш бизни хурсанд қилмас эди», дейишди. Имом Муслим ривоятлари.


1056/5. Абу Мусодан (r.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (s.a.v.) «Кишиларнинг намозда  ажр олиш жиҳатидан энг улуғлари узоқдан йўл юриб келувчиларидир. Имом билан ўқиш учун кутиб ўтирган кишининг савоби ўзи ўқиб кейин ухлаган кишиникидан улуғроқдир», 
дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


1057/6. Бурайдадан (r.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (s.a.v.) «Қоронғида масжидга юриб борувчи кишиларга Қиёмат куни мукаммал нур бўлишини башорат қилинглар», деб айтдилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.


1058/7. Абу Ҳурайрадан (r.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (s.a.v.) «Хатоларни ўчириб, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» деганларида, саҳобалар: «Ҳа», дейишди. Шунда у зот: «Қийинчилик пайтида таҳоратни мукаммал қилиш ва масжидга 
қадамни (боришни) кўпайтириш ҳамда намоздан кейин намозни кутиш. Мана шу нарсалар Аллоҳ йўлида жиҳод кабидир. Мана шу нарсалар Аллоҳ йўлида жиҳод кабидир»,  дедилар. Имом Муслим ривоятлари.


1059/8. Абу Саид ал-Худрийдан (r.a.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (s.a.v.) «Агар масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик 
беринглар. Чунки Аллоҳ таоло: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина обод қилурлар», деб айтган. Имом Термизий 
ривоятлари.
АБУ ЗАКАРИЁ ЯҲЁ ИБН ШАРАФ НАВАВИЙ.
РИЁЗУС-СОЛИҲИЙН 
(Солиҳлар гулшани).
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

28 Nov, 00:53


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

27 Nov, 16:00


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

24 Nov, 08:52


​​СЕҲР ТАЪСИРИДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ
#талоқ

1459-CАВОЛ: Бир одам аёлига талоқ берган, кейин яқинларига ўша инсоннинг сеҳрлангани маълум бўлибди. Сеҳр қилинган кишининг талоғи ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талоқ тушиши учун эрнинг ақл-ҳуши жойида бўлиши шарт. Шунинг учун фуқаҳоларимиз мажнун (ақли заиф), уйқудаги ва беҳуш кишининг талоғи ўтмаслигини таъкидлашган. Худди шунингдек, сеҳр сабабидан ақли жойида бўлмаса, феъл-атвори ўзининг мувозанатидан ташқарида бўлсаю хотинини талоқ қилса, талоғи тушмайди. Агар сеҳр қилинган кишининг ақл-ҳуши жойида бўлиб, ўзининг ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда бажараётган бўлса, унинг талоғи тушади.
Замондош ҳанафий уламолар сеҳр қилинган кишининг тасарруфи (талоқ, савдо каби ишлари) ҳақида шундай деганлар:
إن فقد عقله فهو غير مكلّف، وإلّا فيكون مكلّفاً
“Агар сеҳр қилинган киши ақл-ҳушини йўқотган бўлса, мукаллаф эмас (яъни талоғи ўтмайди). Аксинча - ақли жойида бўлса, мукаллаф саналади (яъни қилган ишларига жавобгар бўлади)” (Арийжуз зуҳр” китоби).
Демак, саволда сўралган ҳолатда кишининг талоғи тушиши ақли жойида ёки жойида эмаслигига боғлиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

24 Nov, 06:12


#Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

1. Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
2. Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
3. Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
4. Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
5. Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
6. Чап қовоқ учса;
7. Чап кафт қичиса;
8. Хўроз бемаҳал қичқирса;
9. Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
10. Бойўғли сайраса;
11. Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
12. Ҳовлига мажнунтол экилса;
13. Сафар ойида тўй қилинса;
14. Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
15. Биров тишлаган нарсани еса;
16. Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса...
HIKOYANEW
ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ!
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

24 Nov, 00:51


Луқмон айтган экан: “Сукут сақлаш — доноликдир, афсуски, кўпчилик сукут сақлашни билмайди.

     Худди битта камондан ўқ узгандай, бу ҳақда тўртта подшо бир хил гапирган экан: булар Хусрав, Рум қайсари, Хитой подшоси ва Ҳиндистон шоҳи”.

Хусравнинг сўзи: “Мен айтмаган гапим учун ҳеч қачон афсусланмаганман, айтган гапим учун кўп марта афсус чекканман”.

Рум қайсарининг сўзи: “Ҳали айтиб улгурмаган нарсани қайтариб олиш мумкин, лекин мен айтган гапни қайтариб олиб бўпсан”.

Хитой подшосининг сўзи: “Сен сўзни ирод қилдингми, бас, у сенинг устингдан ҳокимлик қилади, ҳали айтиб улгурмаган сўзингга эса ўзинг ҳокимсан”.

Ҳиндистон шоҳининг сўзи: “Кимдир бирор нарса ҳақида гапирса ҳайрон бўламан. Aгар унинг гапини керакли жойга етказишса, унга зарари тегади, агар етказишмаса — ҳеч қандай наф бўлмайди”.
Jaloliddinrumiyy
“Aдабиёт гуллари” китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Nov, 17:54


БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛАЯБСИЗМИ?

Саҳобалар Росулуллоҳ ﷺ га  келиб: Биз Бомдоднинг қазо бўлишлигини жуда ёмон кўрамиз. Аммо намоздан ухлаб қолябмиз, уйқу бизга ғолиб бўлябди бомдод намозига туролмаябмиз деб шиқоят қилишди.
Росулуллоҳ ﷺ: Ҳаддидан ошишлик уйқуда эмас уйғоқликдадур дедилар.
(Термизий ривояти)

Шарҳ: Ҳадис қисқа ва маъноли. Ҳеч ким кўп ухлаганлиги учун бомдодга ухлаб қолмайди. Бир инсон ярим кечагача ўтиради ва кеч ётади. Инсон бўлганлиги учун чарчайди ва бомдодга устидан сув қуйилса ҳам туролмайди. Ухлаганлигида эмас уйғоқлигда ҳаддидан ошади.

Вақтлироқ ётиб дам олинг. Бомдодга ухлаб қолмайсиз...
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Nov, 12:45


​​ТАЛОҒИНГНИ ОЛ-ДА, КЕЙИН БИЛГАНИНГНИ ҚИЛ...
#талоқ

1458-CАВОЛ: Мен аёлимга “Телеграмга расмингни қўйма, талоғингни ол-да кейин билганингни қилавер” дедим. Шу гапимда талоқ сўзини ишлатдим, бунда талоқ тушадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган гапнинг ўзи билан талоқ тушмайди. Чунки бу иборада “Расм қўймоқчи бўлсанг аввал талоқ олиб, сўнг жойлаштиравер” деган маъно бўлади. “Агар расмингни телеграмга қўйсанг талоқсан” дейилса, бу ҳолатда ушбу жумла талоқни бир ишга боғлаб қўйиш бўлади. Агар талоқ боғланган иш юзага чиқса, ўша заҳоти талоқ тушади.
Эр-хотин ўзаро муносабат ва суҳбатларида бунга ўхшаш гаплардан эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки шунга ўхшаш ҳолатларни деб ҳозирги кунда кўплаб оилалар ўртасида талоқ тушиши кузатилмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

23 Nov, 10:39


#Масжид сари босилган ҳар бир қадам учун ўнта яхшилик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", дедилар
(Имом Аҳмад ривояти).
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Nov, 07:16


#Ҳадис_13📕


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: 
«Дўзах Раббисига шикоят қилиб: «Раббим, баъзим-(бир қисмим) баъзисини-(бошқа қисмини) еб қўйди», деди. Шунда У унга икки марта нафас олишга изн берди: қишда бир нафас ва ёзда бир нафас. У сизлар тотаётган энг қаттиқ иссиқ ва сизлар тотаётган энг қаттиқ аёз-(совуқ)дир».
Hadislar pdfkitoblar
Бухорий (3260) ва Муслим (617).
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Nov, 03:29


БАЛО ВА МАШАҚҚАТЛАРГА САБР ҚИЛИШ.

   Ибн Аббос (r.a.) ривоят қиладилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй бола, сенга Аллоҳ таоло фойда берадиган калималарни ўргатайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, эй Аллоҳнинг элчиси!" дедим. Айтдилар: "Аллоҳни ёд эт, Аллоҳ сени сақлайди. Аллоҳни ёд эт, Уни ҳузурингда топасан. Аллоҳ таолони кенглик пайтида тани, қийинчиликда сени танийди. 
Тиласанг, Аллоҳдан тила. Ёрдам сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Бўладиган нарсаларни қалам (ёзиб бўлди), қуриди. Агар бутун одамлар сенга фойда бермоқни хоҳласалар, Аллоҳ уни сенга тақдир қилмаган бўлса, қодир бўлмайдилар. Агар улар сенга зарар бермоқчи 
бўлсалар, Аллоҳ таоло тақдир қилмаган бўлса, зарар беришга ҳам қодир бўлмайдилар. 
Аллоҳга шукр ва ишонч билан амал қил. Билки, ёмон кўрган нарсангга қилган сабрингда кўп яхшиликлар бор. Албатта, (Аллоҳнинг) ёрдами сабр қилиш билан, қувонч 
қайғу билан, енгиллик машаққат билан биргадир". 


Али ибн Абу Толиб (Аллоҳ узотдан рози бўлсин) айтадилар: "Эй одамлар! Мендан беш 
нарсани ёд қилинглар: Гуноҳдан бошқа нарсадан қўрқмангиз, Аллоҳдан бошқасига 
умид этмангиз, агар билмасангиз, таълим олишдан уялмангиз, агар сўрасалар, билмасангиз, билмайман, демоқдан уялмангиз. Билингизки, сабр жасаддаги бош кабидир. Жасаддан бош ажралса, жасад ҳеч нарсага ярамайди, шунингдек, ишлардан сабр 
кетса, бузилади". 

Кейин: "Мен сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми?" деб сўрадилар. "Ҳа, эй амирул 
мўминин", дейишди. "Одамларни Аллоҳнинг илтифоти ва
марҳаматидан ноумид қилмаган, 
шунингдек, уларни Аллоҳнинг азобидан хотиржам ҳам қилиб қўймаган, гуноҳларни 
одамларга зийнатли қилиб кўрсатмаган, гуноҳкор ва муваҳҳидларни (тавҳид эътиқодида 
бўлганларни) Аллоҳ ҳукм қилмасдан олдин жаннати ёки дўзахи деб ҳукм этмаган киши 
ҳақиқий фақиҳдир. Аллоҳнинг азобидан бу умматнинг яхшиси хотиржам бўлмайди.

Аллоҳ  таоло айтади: 
"Улар Аллоҳнинг "макри"дан хотиржам бўлиб қолдиларми? Бас, Аллоҳнинг "макри"дан фақат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлади" (Аъроф, 99). Бу 
умматнинг ёмони ҳам Аллоҳнинг лутфидан ноумид бўлмайди. 

Аллоҳ айтади: 
"Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур" (Юсуф, 87)", 
дедилар Ҳазрати Али. 
Язид Раққоший айтадилар: "Агар киши қабрга киргизилса, намози ўнг томонда, берган закоти чап томонда туради ва яхшилиги унга соя солади. Сабр эса, унинг устида 
баҳслашиб туради. Айтадики, олдингизда соҳибингиз турибди, ҳужжатлашсанглар 
ҳужжатлашинглар, йўқса, унинг орқасидан мен бораман". Яъни, агар қодир бўлсаларинг, уни азобдан мудофаа қилинглар, мудофаа қилолмасангизлар, мен сизлар учун ҳам унга  кифоя қиламан ва ундан азобни кетказаман. 

Бу хабарларда сабр амалларнинг афзали эканига далил бордир. Аллоҳ таоло айтади: 
"Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб￾китобсиз, тўла-тўкис қилиб берилур" (Зумар, 10). 

    Муҳаммад ибн Муслим ривоят қиладилар. Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Эй Аллоҳнинг элчиси! Молим кетди, танам касал бўлди", деб шикоят қилди. 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: "Моли кетмаган, жонига касаллик 
етмаган бандага яхшилик йўқдир. Албатта, Аллоҳ бандасини яхши кўрса, унга бало  юборади, агар унга бало юборса, уни сабрли қилиб қўяди". 

Али ибн Абу Толиб (r.a.) айтадилар: "Қайси бир кишини султон зулм қилиб қамаса, у ҳибсда 
ўлса, шаҳиддир. Агар урса, таёқ зарбидан ўлса, шаҳиддир". 

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинди. Айтдилар: "Албатта, 
кишининг Аллоҳ наздидаги даражага эришмоғи учун қилган амали етмайди. Ҳаттоки, 
унинг жонига бало келади, ўша бало туфайли уни ўша даражага
етказади".

©️ Абу Лайс Самарқандий
Танбеҳул ғофилийн.

Тафаккур қилинг!
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

22 Nov, 16:47


#ВАҚТ

Вақт, унинг нақадар бебаҳо неъмат эканлиги ҳақида Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда батафсил баён этилган. Вақтнинг қадрига етиш ҳақида Аллоҳ таоло Каломуллоҳнинг бир неча ўринларида бандаларига билдирган, зикр қилган ва танбеҳ берган.
Олимлар айтадилар: «Вақт қилич кабидир. Сен уни кесмасанг, у сени кесиб қўяди». Банда вақтдан унумли фойдалана олмас экан, дунёда кўп нарсасини бой беради.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Вақт бу – сенсан. Ҳар бир кун, ҳар бир сония ўтиши билан сендан бир парча йўқолиб бораверади», деган. Ваниҳоят ҳамма парча йўқолиб, инсон вафот этади. Шу боис бежиз Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: «Сенинг учун фурсат бугунингдир. Кечаги кунга қарама, у ўтди. Энди сен уни қайтара олмайсан. У кунни қандай ўтказдинг, буни-да фақатгина ўзинг биласан. Фойдалими ёки бефойдами – бу ҳам ёлғиз ўзингга аён. Кечаги кунингга қараб, натижаоласан. Эртанги кун эса сен учун мавҳумдир. Чунки сен унда бор ёки йўқ бўласан. Эртанги кунни қандай ўтказишинг эса, бугунни қандай ўтказишинга боғлиқ. Шундай экан, сен бугунни ғанимат бил. Чунки ихтиёрингда фақат бугун бор».

Ҳар куни янги кун инсонга нидо қилади: “ Эй банда, мен сенинг янги кунингман. Фойдалансанг, мендан фойдаланиб қол. Беҳуда ўтказиб юборсанг, мен асло сенга қайтмайман”.
Аллоҳ таоло ҳар биримизга вақтдан тўғри ва оқилона фойдаланишимизни насиб айласин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

22 Nov, 13:26


Бугун эшитган энг таъсирли сўзим:

Умр жуда қисқа! Ҳатто бугун сенга жаноза ўқилиши мумкин.
Ixtiyor Marg‘inoniy
#hikmat
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

22 Nov, 09:27


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

22 Nov, 02:21


#Жума_муборак

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди» (Табароний ривоят қилган).

Бомдодда бош эгиб аҳли мусулмон,
Жойномоз устида ният қилибсиз,
Ўзига сўрасин ризқ-иймон,
ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!!!
Alhidoya
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

21 Nov, 21:11


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

21 Nov, 09:44


Расулуллоҳ қувончлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан:
- “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” - деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди:
- “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириши  ҳаромдир”.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
-  “Ана энди кўзим қувончга тўлди” -  дедилар.
(Имом Табароний ривояти)
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

21 Nov, 06:01


​​ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1426-CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

18 Nov, 05:42


Нафснинг Аллоҳга етишувидаги кўтарилиш босқичлари

1. Нафсул аммора — «Ёмонликка кўп ундовчи нафс».

«Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир» (Юсуф сураси, 53-оят).

2. Нафсул лаввома — «Маломатчи нафс».

«Ва маломатчи нафс билан қасам» (Қиёмат сураси, 2-оят).

3. Нафсул мулҳима — «Илҳомлантирувчи нафс».

4. Нафсул мутмаинна — «Хотиржам нафс».

«Эй хотиржам нафс»! (Фажр сураси, 27-оят).

5. Нафсур розия — Рози бўлган нафс.

6. Нафсул марзия — Ундан рози бўлинган нафс.

«Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт»! (Фажр сураси, 28-оят).

7. Нафсул камила — Комил нафс.
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

18 Nov, 01:26


Болаларингиздан ҳаққингизга дуо қилишларини сўранг.

«Болалар бегуноҳ бўлади. Уларни дуосини фаришталар талашиб аршга кўтаради» Шундай экан фарзандингиздан дуо олишни одат қилинг. Ҳудди ота-онангиздан дуо олгандай... Инша Аллоҳ қабул бўлади.

Эрталаб ишга кетаётганизда: «Ўғлим (қизим) менинг ҳаққимига бир дуо қилинг» денг. Бундан фарзандларингиз ҳам дуо қилишни ўрганади, сизнинг дуоингиз ҳам кўкка кўтарилади.

Умар розияллоҳу анҳу доимо набираларини Масжидга бирга олиб бориб, бирга дуо қилдирар эдилар. Бу холни кўрган кишилар ҳайрон бўлиб, ҳазрат сиз ҳам чакана одам эмассиз, ўзингиз дуо қилаверинг десалар, ёш болалар бегуноҳ бўлади, уларнинг дуолари шаксиз қабул бўлади деганлар.

Фарзандингиз  "Ота-онамга икки дунё саодатини ва хаж ибодатини насиб эт, Аллоҳим..." дея дуо қилсин...
Jaloliddinrumiyy
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Nov, 11:35


​​ҚАСАМ КАФФОРАТИНИ БИР КИШИГА БЕРИШ
#қасам

1450-CАВОЛ: Қасам бузилгандан кейин унинг каффоратини бир кишига берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қасам бузилгандан кейин даставвал ўн нафар камбағал кишига таом берилади ёки ўн кишига бошдан оёқ кийим кийдирилади. Агар бир фақирга ўн кун берса, бу ҳам жоиз бўлади. Аммо бир куннинг ўзида бир камабғалга каффоратнинг барчасини бериш жоиз эмас. Бундай ҳолатда фақат бир кун берган ҳисобланиб, яна тўққиз кун ёки тўққиз кишига бериши лозим бўлади. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أعطى مسكينا واحدا في عشرة أيام كل يوم نصف صاع يجوز، ولو أعطاه في يوم واحد بدفعات في عشر ساعات، قيل يجزئ، وقيل لا، وهو الصحيح
“Агар битта мискинга ўн кун, ҳар куни ярим соъ(икки кило)дан бериб борса, жоиз бўлади. Агар каффоратнинг барчасини бир кунда бир мискинга ҳар соатда бўлиб-бўлиб берса, жоиз деган гап ҳам, жоиз эмас деган гап ҳам бор. Саҳиҳ гап жоиз эмаслигидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

17 Nov, 08:17


НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

• Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

• Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

• Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)
Ибн Сунний ривоятлари.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Nov, 05:13


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

17 Nov, 01:53


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Nov, 18:23


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Nov, 11:30


​​БЕМОРГА ЁРДАМ БЕРИШ УЧУН НАМОЗНИ БУЗИШ
#намоз

1449-CАВОЛ: Жамоат намозида баъзан намозхонлардан бирининг тоби қочиб, йиқилиб, унга ёрдам кўрсатиш керак бўлади. Шу ҳолатда бошқа намозхон унга ёрдам бериши учун намозини бузиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бундай ҳолатда намозни бузишга рухсат берилган. Бу ҳақда “Ғунятул мустамлий” китобида шундай дейилади:
يُباح قطعُ الصَّلاة لإغاثة ملهوف، أو تخليص أحدٍ من سببِ هلاكٍ؛ كسقوطٍ من سطح، أو غرق أو حرق ونحوه، وكذا إذا خاف ضياع ما قيمته درهم له أو لغيره،
“Оғир аҳволга тушиб қолган инсонга ёрдам бериш, баланддан тушиб кетиш, ғарқ бўлиш, ёнғин каби ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан қутқариш учун намозни бузишга рухсат бор. Шунингдек, ўзининг ёки ўзганинг бир дирҳам (бугунги кунда тахминан икки юз минг)га тенг моли йўқолишдан хавф қилса ҳам намозни бузиш мумкин”.
Ҳатто “Раддул муҳтор” китобида “Чўкаётган, ёнғин ичида қолган, аҳволи оғирлашган кишини қутқариш учун намозни бузиш вожиб бўлади”, дейилган.
Демак, намозда бирор кишининг тоби қочиб йиқилса, унинг ёнидаги кишилар унга ёрдам бериш учун намозини бузиши керак бўлади. Чунки шариатнинг мақсадларидан бири инсон жонини муҳофаза қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

16 Nov, 07:55


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Nov, 05:53


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

16 Nov, 01:59


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

15 Nov, 17:54


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

15 Nov, 15:01


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

15 Nov, 13:21


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

15 Nov, 11:56


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

15 Nov, 07:40


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

15 Nov, 03:37


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

15 Nov, 00:29


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

10 Nov, 02:34


Rasululloh ﷺ haqlarida siz bilgan va bilmagan ma'lumotlar

1.   Rasululloh (ﷺ) Odam alayhissalom hali ruh va jasad orasida turganlarida u zot (ﷺ) nabiy edilar.

2.   Rasululloh (ﷺ)ning Odam alayhissalomgacha bo'lgan nasablaridagi kishilarga biror fahsh ish yetmagan.

3.   Rasululloh (ﷺ)  Ahmad (Allohga eng ko'p hamd aytuvchi) deb nomlandilar. U zotdan oldin biror kishi bunday nom bilan nomlanmagan.

4.   Rasululloh (ﷺ) kechasi och qorinda uxlab, tongda qorinlari to'q holda uyg'onardilar. Alloh u zotni taomlantirib qo'yar edi.

5.   Rasululloh (ﷺ)  old tomonni qanday ko'rsalar, orqa tomonni ham huddi shunday ko'rardilar.

6.   Rasululloh (ﷺ)  kunduzi qanday ko'rsalar, qorong'u kechani ham huddi shunday ko'rardilar.

7.   Rasululloh (ﷺ)ning tupuklari sho'r suvni ham chuchuk qilar edi.

8.   Rasululloh (ﷺ) dushmanlarning qalbiga bir oylik masofadan qo'rquv solardilar.

9.   Rasululloh (ﷺ) biror marta ham esnamaganlar.

10.  Rasululloh (ﷺ) va boshqa payg'ambarlar hech qachon ehtilom bo'lishmagan.

11.  Rasululloh (ﷺ)ning terlari mushkdan ham hushbo'y bo'lgan.

12.  Rasululloh (ﷺ)ning soyalari bo'lmagan. U zot tamomila nur bo'lganlar.

13.  Rasululloh (ﷺ)ning kiyimlariga biror marta ham pashsha qo'nmagan.

14.  Rasululloh (ﷺ)ni biror marta burga va hasharot chaqib, aziyat bermagan.

15.  Rasululloh (ﷺ) mingan ulov biror marta tezak tashlamagan, bavl qilmagan.

16.  Rasululloh (ﷺ) dunyoga kelganlarida kohinlar osmondan xabar ololmay qolishgan.

17.  Rasululloh (ﷺ) Me'roj kechasi barcha payg'ambarlar va farishtalarga imom bo'lib namoz o'qiganlar.

18.  Rasululloh (ﷺ)ning ummatlariga butun yer yuzi masjid qilib berilgan.

19.  Rasululloh (ﷺ) boshqa payg'ambarlar davrida kelganlarida, boshqa payg'ambarlar u zotga ummat bo'lar edilar.

20.  Rasululloh (ﷺ)ning ummatlariga u zotni ismlari bilan chaqirish  xakida (Nur-63).

21.  Rasululloh (ﷺ)ning sahobalariga u zotning ovozlaridan baland ovozda gapirish harom qilingan (Hujurot 2).

22.  Rasululloh (ﷺ)ning huzurlariga farishta Isrofil alayhissalom tushganlar. Bu farishta u zotdan oldin hech qaysi payg'ambarga tushmagan edilar.

23.  Rasululloh (ﷺ)ning oldingi va keyingi gunohlari kechirilgandir (Fath 1-2).

24.  Vafot etkan bandadan qabrda Rasululloh (ﷺ) haqida so'raladi, boshqa payg'ambarlar haqida so'ralmaydi.

25.  Rasululloh (ﷺ)ni tushida ko'rgan, haqiqatdan ham ko'rgan bo'ladi. CHunki shayton u zotning su'ratiga kira olmaydi.

26.  Rasululloh (ﷺ) bir kishini chaqirsalar, o'sha inson namoz o'qiyotgan bo'lsa ham, u zotga javob berishi vojib bo'lgan.

27.  Rasululloh (ﷺ) vafot etkanlarida sahobalar imomsiz guruh-guruh bo'lib janoza o'qiganlar. Va bu namozlarda Janozadagi mashhur duo o'qilmagan.

28.  Rasululloh (ﷺ)ning muborak badanlari chirimaydi.

29.  Rasululloh (ﷺ)ning qabrlariga bir farishta muvakkal qilinib, u zotga salovot aytganlarning salovotlarini yetkazib turadi.

30.  Rasululloh (ﷺ)ning  qabrlari Qiyomatda birinchi ochiladi. Oxiratda u zot yetmish ming farishtaning qurshovida bo'ladilar.

31.  Rasululloh (ﷺ) Sirotdan birinchi bo'lib o'tadilar.

32.  Rasululloh (ﷺ) Mahsharga Buroq degan otga mingan hollarida keladilar.

33.  Rasululloh (ﷺ) Mahshar kuni Arshning o'ng tomonida shunday maqomda turadilarki, u zotdan boshqa hech kim u yerda turmaydi.

34.  Rasululloh (ﷺ) Jannatga birinchi bo'lib kiradilar.

35.  Rasululloh (ﷺ)ning ummatlari Qiyomat kuni birinchi so'roq qilinadi.

Sayyid Muhammad Hasaniyning “Ikki olam sarvari“ kitobidan.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

10 Nov, 00:12


Масжид сари босилган ҳар бир қадам учун ўнта яхшилик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким уйидан масжидга чиқса, икки фаришта ҳар бир босган қадами учун ўнта яхшиликни ёзишади. Масжидда намозни кутиб ўтирган одам намоз ўқувчилар кабидир. То уйига қайтиб келгунча намоз ичида деб ёзилади", дедилар
Taskin uz
(Имом Аҳмад ривояти).
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

09 Nov, 18:04


НАМОЗДА ЎН ИККИ МИНГ БАРАКА

  Машойих ва орифларнинг айтишларича, намозда ўн икки минг барака бордир. Аллоҳ таоло уни ўн икки бўлакда жамлагандир. Намоз мукаммал, умид қилинган самара ҳамда талаб қилинган фойданинг ҳосил бўлиши учун ана шу бўлакларга риоя қилиш лозим:
1. Илм (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинишича, "Илм билан озгина қилинган амал жоҳиллик билан кўпгина қилинган амалдан яхшироқдир).
2. Таҳорат.
3. Либос.
4. Вақт.
5. Қиблага юзланиш.
6. Ният.
7. Такбиру таҳрима.
8. Намоздаги қиём.
9. Қуръони карим тиловати.
10. Рукуъ.
11. Сажда.
12. Қаъда.

Ана шу ўн икки бўлакнинг ҳар бир бўлагида яна учтадан бўлак мавжуд.
Илмнинг уч бўлаги бор:
1. Фазл ва суннатлар билан танишиш.
2. Таҳорат ва намозда қанча суннат борлигини билиш.
3. Шайтон макри ва васвасасини, унинг қандай қилиб халал беришини ўрганиш.

Таҳоратнинг уч бўлаги бор:
1. Қалбини гина ва ҳасадлардан покламоқ.
2. Аъзоларини маъсиятдан покламоқ.
3. Сувни ишлатаётганда исрофга ҳам, камчиликка ҳам йўл қўймаслик.
Либоснинг ҳам уч бўлаги бор:

1. Ҳалол йўл билан топилган бўлиши керак.
2. (Нажасдан) пок бўлиши керак.
3. Фахрланиш ва такаббурликдан узоқ, суннатга мувофиқ бўлиши керак.

Вақтнинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Намоз вақтига аҳамият бериб, унинг вақтларини аниқлаб олиш.
2. Азонни кутиб туриш.
3. Ҳар бир намознинг вақти ўтиб кетмасдан унда ҳозир бўлиш.

Қиблага юзланишда ҳам уч бўлак бор:
1. Қиблага зоҳирий бадани ила юзланиш.
2. Аллоҳ таолога ботини ва қалби ила юзланиш. Аллоҳ қалбининг ва орзуларининг Каъбасидир.
3. Буткул (Аллоҳга) юзланиб, том маънода Унга хушуъ қилиш.

Ниятда ҳам уч бўлак бор:
1. Қайси намоз эканлигини билиш.
2. Кўрувчи ва билувчи Аллоҳ олдида турганини ҳис қилиш.
3. Албатта Аллоҳ унинг сир-асрорларини билишини англаш.

Аввалги такбир (такбиру таҳрима)нинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Саломат лафз ила англамоқ.
2. Қўлини қулоқлари юмшоғига етказмоқ. (Гўёки дунё ишларининг барчасини орқа томонига отиб юборгандек).
3. Такбир айтган пайтда Аллоҳнинг улуғлиги ва азаматини ҳис қилмоқ.

Қиёмнинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Сажда қилинадиган ўринга қараш.
2. Раббиси ҳузурида турганини тўла ҳис этмоқ.
3. Ўнг ва чапга алангламаслик. Ўнг ва чапга қарашнинг мисоли худди султоннинг олдига эҳтиёж билан киради-да, рўбарасида туриб у ёқ-бу ёққа қарайверишига ўхшайди.

Тиловатнинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Оятларни тартил ила тиловат қилмоқ.
2. Оятлар маъносини тааммул қилиб фикр юргизмоқ.
3. Ва ундаги нарсаларга амал қилмоқ.

Рукуънинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Орқаси намозда текис бўлмоқ (яъни, тенг бўлмоқ).
2. Тиззасига қўл бармоқларини ажратган ҳолда қўймоқ.
3. Хузуъ, инобат ва таъзим этган ҳолда тасбеҳ айтмоқ.

Сажданинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Қўлини қулоғи яқинида жамламоқ.
2. Икки тирсагини ердан кўтармоқ.
3. Саждада Аллоҳнинг улуғлиги ва азаматини ҳис этган ҳолда тасбеҳ айтмоқ.

Қаъданинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Ўнг оёғини кўтариб, чап оёғи устига ўтирмоқ.
2. "Ташаҳҳуд"нинг маъноларига риоя қилган ҳолда ўқимоқ. (Чунки унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот бор).
3. Дуо қилиб, ўнгга ва чапга салом бераётганда, намоз ўқувчи мўминлар-у фаришталарга салом бермоқ (яъни, ассалому алайкум вал башару вал малак, демоқ).

Ихлоснинг ҳам уч бўлаги бор:
1. Намоз ўқиётганда Аллоҳ розилигидан бошқани хоҳламаслик.
2. Бу Аллоҳнинг тавфиқи билан бўлаётганини билмоқлик.
3. Ундан ажр ва савобни умид қилмоқ.
taskin uz
"Фазоилул аъмол" китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

09 Nov, 15:30


​​ЖАНОБАТ ҲОЛАТИДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#ғусл #таҳорат

1440-CАВОЛ: Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб, яъни ғусл вожиб бўлган аёл, шунингдек ҳайз кўраётган аёл боласини эмизиши жоиз. Бу борада шундай зикр қилинган:
فإنه يجوز للأم أن ترضع ولدها، وهي على جنابة، والمسلم لو أصابته جنابة، فإنه لا ينجس، وقد قال النبي صلى الله عليه وسلم: إن المؤمن لا ينجس (رواه البخاري ومسلم).
“Она жанобат ҳолатида ҳам боласини эмизиши жоиз бўлаверади. Чунки мусулмон одамга жанобат етса, у нопок бўлмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўмин нопок бўлмайди” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китоби).
Шунга кўра, баъзиларнинг “Жунуб аёл боласини эмизиб бўлмайди”, деган гаплари асоссиз ва шаръий далилга таянмаган ҳолда айтилган гап бўлиб, унга эътибор қилинмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

09 Nov, 08:40


АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР

Америка Миллий Соғлиқни сақлаш тадқиқот марказида фаолият кўрсатувчи Дэвид Б. Ларсон ва унинг гуруҳи олиб борган изланишларга кўра, динга ишонувчи ва ишонмайдиган америкаликлар бир-бири билан таққосланганда жуда ажойиб натижалар қайд этилди.

Мисол учун, диндор одамлар динга кам эътиқодли ёки умуман эътиқодсиз одамларга қараганда 60%  камроқ юрак хасталиги билан оғрийдилар, улар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичи 100% кам, улар юқори қон босимининг анча паст даражалари билан оғрийдилар ва бу чекувчилар орасида 7:1 нисбатни кўрсатади.

Тиббиёт оламида муҳим илмий манба ҳисобланадиган «Тиббиётда психиатрия»  халқаро журналида чоп этилган бир изланишнинг маълум қилишича, ўзларини динга эътиқодсиз деб ҳисоблайдиган одамлар тез-тез касал бўлиб туришади ва қисқароқ ҳаёт даврини кечиришади.

Изланишнинг натижаларига кўра, динга эътиқодсиз кишилар эътиқодли кишиларга қараганда икки мартагача кўпроқ ошқозон-ичак касалликлари билан оғрийдилар ва уларнинг нафас йўллари хасталикларидан ўлиш даражаси эътиқодли инсонларга нисбатан 66% кўпроқ экан.

Диндан холи, дунёвий психологлар бунга ўхшаш рақамларга «Психологик таъсирлар» деб изоҳ беришади. Бу шуни англатадики, динга эътиқод одамларнинг руҳини кўтаради ва бу уларнинг соғлигига ижобий таъсир кўрсатади. Эҳтимол, бу тушунтириш чиндан ҳам тўғридир, аммо бу мавзу чуқурроқ ўрганиб кўрилганда бундан ҳам қизиқроқ хулосалар юзага келади.

Аллоҳга имон келтириш бошқа ҳар қандай психологик таъсир кўрсатишлардан кучлироқдир.  Диний эътиқод ва жисмоний соғлиқ ўртасидаги боғлиқлик юзасидан Гарвард Тиббиёт факультети ходими Доктор Ҳерберт Бенсон томонидан ўтказилган кенг миқёсли изланиш бу соҳа бўйича ажойиб хулосаларни келтириб чиқарди. Ўзи динга эътиқодсиз бўлишига қарамай, Доктор Бенсон ибодат ва Аллоҳга имон келтириш бошқа ҳар нарсадан кўра инсон соғлиги учун ижобий таъсир кўрсатади, деган хулосага келди.

Бенсон яна шундай хулосага келганлигини таъкидлайдики, ҳеч бир эътиқод Аллоҳга ишонишдан кўра кўпроқ руҳий хотиржамлик бахш этолмас экан.
Эътиқод, инсон қалби ва жисми ўртасидаги бу боғлиқликка сабаб нимада? Диндан холи, дунёвий тадқиқотчи Бенсоннинг сўзлари билан айтганда, инсон танаси ва руҳи Аллоҳга ишонишга тўғрилаб қўйилган.

Жаҳон тиббиёти томонидан аста-секин тан олинаётган бу  ҳақиқат Қуръонда қуйидаги сўзлар билан ваҳий қилинган сирдир:

«... Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур.» («Раъд» сураси, 28-оят).

Аллоҳга имон келтирувчи, унга ибодат ва эътиқод қилувчи кимсаларнинг руҳан ҳамда жисмонан соғломроқ бўлишига сабаб улар ўзларининг яратилишидаги мақсадга мувофиқ равишда йўл тутишларидир. Инсоннинг яратилишини инкор этувчи фалсафалар ва тизимлар ҳар доим изтироб ва бахтсизлик келтирган.

Замонавий тиббиёт эндиликда бу ҳақиқатни тушуниб етиш жараёнида. Худди Патрик Глин ёзганидек:

«Кейинги йигирма беш йил ичида психология бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар шу нарсани намоён қилдики, ... динга ишониш умуман руҳий соғломлик ва бахтиёрлик ўртасидаги энг изчил боғлиқликлардан биридир».
Jaloliddinrumiyy
«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

09 Nov, 04:10


#​ВАҚТНИНГ НАРҲИ

Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
-Кимсан?
-Ўлим фариштасиман.
-Нега келдинг?
-Жонингни олгани!
-Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми?, кет бу ердан.
-Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
-Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
-Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
-Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман. Ўлим Фариштаси яна ўша жавобни берди. Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин,- деб ялинди.
-Йўқ!- деди фаришта қатъий.
-Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, -деди. Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди: "Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зоеъ қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама"!

Хулоса сиздан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

09 Nov, 00:18


Истиғфорнинг фазилати

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо - жаннат бўлсин”, дедилар. Ибн Можа ривояти.

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур”, дедилар”. Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилишган.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда гуноҳ қилиб, сўнгра таҳорат қилса, таҳоратини мукаммал қилса, сўнг туриб икки ракат намоз ўқиса, кейин ўша гуноҳига истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», дедилар. Имом Аҳмад, Насоий ва Термизийлар ривояти.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога қараб:” Агар бир гуноҳ билан аламлансанг Аллоҳга истиғфор айт ва тавба қил. Албатта гуноҳдан тавба надомат ва истиғфор айтишдир” дедилар. Имом Байҳақий ривояти.

5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуубу илайҳ» деса, ҳатто жангдан қочган бўлса ҳам, унинг гуноҳлари кечирилади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

Дуо маъноси: Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, Ҳаййул Қоййум бўлган Аллоҳга истиғфор айтаман ва У Зотга тавба қиламан.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради”, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар: “Ва фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилиб қўйганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар”, (Оли Имрон сураси, 135-оят), Имом Термизий ривояти.

7. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Роббиғфирлий ва туб ъалайя, иннака антат тавваабур роҳийм» деб юз марта айтганларини санаганмиз». Абу Довуд ривоят қилган.

Маъноси: “Роббим! Мени мағфират қил, тавбамни қабул қил, ахир Сен тавбаларни қабул қилувчисан, раҳмдилсан”.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимни (амал) саҳифаси хурсанд қилишини яхши кўрса, бас, унда истиғфорни кўпайтирсин», дедилар. Имом Байҳақий ривояти.

9. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ таоло: “Эй Одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сенинг гуноҳингни аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, Менга истиғфор айтсанг, гуноҳингни кечираман. Эй, Одам боласи, агар Менга ерни тўлдирадиган гуноҳ билан келиб, сўнгра бирор нарса билан Менга ширк келтирмасанг, гуноҳинг тўлалигича мағфират билан сенга бораман”, деди”. Имом Термизий ривояти
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

08 Nov, 16:35


Дуоси ижобат бўлишини истаганларга тавсия
“Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Дуо қилишим учун калималарни ўргатинг”, деди.  У зот дедилар: “Ўн марта тасбеҳ (“субҳаналлоҳ”) айтасан, ўн марта таҳмийд (“алҳамдулиллаҳ”) дейсан, ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”)дейсан. Сўнгра Аллоҳдан ўзингни ҳожатингни сўрайсан, Албатта, У шундай бўлсин, шундай бўлсин, дейди”.

(Имом Аҳмад ривояти).

Бу ҳам унутилган суннатлардан бўлиб, биргаликда уни иҳё қиламиз.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

08 Nov, 05:32


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

08 Nov, 00:20


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

07 Nov, 15:53


Nabiy sollallohu alayhi vasallamning shafoatiga eng loyiq odam — u zotga ko‘p salovot aytgan kishidir. Salovotning afzal vaqti — juma kunidir.

‏﷽
۝ إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ۝ ﷺ 

«Albatta, Alloh va Uning farishtalari Payg‘ambarga salavot ayturlar. Ey iymon keltirganlar! Siz ham unga salavot ayting va salom yuboring!» (Ahzob surasi, 56-oyat).
ALLOXUMMA SOLLI VA SALLIM ALA NABIYYNA MUXAMMAD.
Rasululloh ﷺ : «Kim menga bir marotaba salovat aytsa, Alloh unga o‘n marotaba salovat aytadi va undan o‘nta hatoni o‘chiradi.» dedilar
( Buxoriy rivoyati)
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

07 Nov, 11:50


​​РЎЗАДОР АЁЛНИНГ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #аёлларга_оид_масала

1437-CАВОЛ: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:
(وإذا حاضت المرأة)أو نفست (أفطرت وقضت) وليس عليها أن تتشبه حال العذر؛ لأن صومها حرام، والتشبه بالحرام حرام (وإذا قدم المسافر) أو برئ المريض أو أفاق المجنون (أو طهرت الحائض) أو النفساء (في بعض النهار أمسكا) وجوباً، هو الصحيح
“(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

07 Nov, 07:24


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

07 Nov, 03:29


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

07 Nov, 00:02


🕋Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қиёмат куни бўлганида тарози қўйилиб, намозхонлар олиб келинади. Улар тарози билан ажрларини оладилар. Сўнгра рўзадорлар олиб келиниб, улар ҳам тарози билан ажрларини оладилар. Сўнгра ҳожилар олиб келиниб, улар ҳам ажрларини тўла оладилар.
⚡️
Сўнгра аҳли бало олиб келиниб, уларга тарози қўйилмайди, амаллари битилган китоб ҳам очилмайди. Улар ажрларини ҳисоб-китобсиз оладилар. Офият аҳли уларнинг ўринларида бўлишни орзу қиладилар” дедилар.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

06 Nov, 10:31


ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ
Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.
Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.)
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

06 Nov, 06:30


​​ИМОМДАН АВВАЛ САЛОМ БЕРИШ
#намоз

1435-CАВОЛ: Жума намозида адашиб имомдан олдин салом бериб юбордим. Кейин эсимга тушиб, тек турдим ва имом билан салом бердим. Намозим бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга эргашувчи ташаҳҳудни ўқимасдан туриб, салом бериб қўйса-ю, шу заҳоти хатосини билиб, имом билан бирга намозини давом эттирса, намози бузилмайди. Салом бериб туриб кетган бўлса, намози бузилади. Агар ташаҳҳудни ўқиб бўлиб, имомдан олдин салом бериб қўйса, намози бузилмайди. Аммо узрсиз бўлса, таҳримий макруҳ, узр билан бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أتم المؤتم التشهد، بأن أسرع فيه وفرغ منه قبل إتمام إمامه فأتى بما يخرجه من الصلاة كسلام أو كلام أو قيام جاز: أي صحت صلاته لحصوله بعد تمام الأركان ... وإنما كره للمؤتم ذلك لتركه متابعة الإمام بلا عذر، فلو به كخوف حدث أو خروج وقت جمعة أو مرور مار بين يديه فلا كراهة
“Муқтадий (имомга эргашувчи) ташаҳҳудни тезроқ ўқиб, имомдан олдин уни тугатиб, салом, гапириш ёки туриб кетиш каби намоздан чиқадиган амал қилса, намози дуруст бўлади. Бу ҳолатда муқтадий имомга иқтидо қилишни узрсиз тарк қилган бўлса, макруҳ бўлади. Агар таҳорати синиши, жума намозининг вақти чиқиб кетиши, олдидан одамлар ўтиши хавфи каби ишлар туфайли салом берган бўлса, макруҳ бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

06 Nov, 01:03


ЧЕТ ДАВЛАТДАГИ ГЎШТЛАР
#ҳалол_ҳаром

1432-CАВОЛ: Мен ҳозирда Кореяда ўқийман. Бу ерда ҳалол таомларни топиш мушкул бўлса-да, Аллоҳга шукр, ўзбек ошхоналари бор. Бир курсдошим айтдики, мусофирда юрганлар учун магазиндаги, яъни асли ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш тўғрисида фатво бор, деди. Ҳақиқатда шундай фатво борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳеч ким ҳалол бўлмаган гўштларни ейиш мумкин деб фатво бермайди. Фақатгина инсон ейишга ҳалол нарса топа олмасдан ўлар ҳолга келиб қолгандагина яшаб қолгудек миқдорда ҳаром нарсани истеъмол қилишга рухсат берилган. Бу жуда ҳам нодир ҳолатдир. Ҳатто мол-қўй сингари ҳалол ҳайвонларни ҳам Аллоҳ таолонинг исмини айтиб сўйиш орқали гўшти ҳалол бўлади. Бисмиллаҳ айтилмасдан сўйилса, ҳалол бўлмайди. Чунки бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай буюради:
وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар”. (Анъом сураси, 121-оят).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

05 Nov, 17:50


​​КАФАН НОПОК БЎЛИБ ҚОЛСА
#жаноза

1434-CАВОЛ: Мен маййит ювишга қарашиб тураман. Баъзида маййитда жароҳатлар борлиги учун ғусл қилдиргандан кейин қон чиқиб кафанга тегиб қолади. Бу ҳолатда кафанни алмаштириш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда кафан алмаштирилмайди. Шу ҳолатда жаноза ўқиб, дафн қилинади. Алмаштириш ёки уни ювиб қайта кафанлаш машаққат ҳисобланади. “Раддул муҳтор” китобида бу масала ҳақида бундай дейилган:
إذَا تَنَجَّسَ الْكَفَنُ بِنَجَاسَةِ الْمَيِّتِ لَا يَضُرُّ دَفْعًا لِلْحَرَجِ بِخِلَافِ الْكَفَنِ الْمُتَنَجِّسِ ابْتِدَاءً . وَكَذَا لَوْ تَنَجَّسَ بَدَنُهُ بِمَا خَرَجَ مِنْهُ إنْ كَانَ قَبْلَ أَنْ يُكَفَّنَ غُسِّلَ وَبَعْدَهُ لَا
“Кафан маййитдан чиққан нажосат туфайли нопок бўлиб қолса, зарар қилмайди. Машаққатни даф қилиш учун шундай бўлади. Бу аввал бошдан нажосат бўлган кафанга тегишли эмас. Шунингдек, маййитдан чиққан нажосат баданига тегса ва бу кафанлашдан аввал содир бўлса, ўша жойнинг ўзи ювиб қўйилади. Кафанлагандан кейин бўлса, ювилмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

05 Nov, 16:42


Yolg’onchilikingizga kifoya qiladigan ish!

Hech qachon farzandlaringizga bunday ish qilmang

xolislar uchun @Taskin_uz

Авғонбоғ Масжиди

05 Nov, 13:41


#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

Авғонбоғ Масжиди

05 Nov, 08:24


🤲 JAMOAT NAMOZINING SHARAFI

Alloh subhanahu va taolo jamoat bilan oʻqilgan namozga ulkan savoblar belgilagan. Bu ham Muhammad alayhissalom ummati naqadar sharafli ekanining bir koʻrinishidir.
Abu Hurayra roziyallohu anhu Paygʻambarimiz sollallohu alayhi vasallamdan rivoyat qilgan hadisda jamoat bilan oʻqilgan namozning savobi yolgʻiz ado qilingan namozning savobidan yigirma besh daraja koʻp ekani aytilgan. Abdulloh ibn Umar roziyallohu anhumoning rivoyatida esa Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Jamoat namozi yolgʻiz oʻqilgan namozdan yigirma yetti daraja afzaldir”, deganlar (Imom Buxoriy va Imom Muslim rivoyati).

Imom Navaviy ushbu ikkala hadis oʻrtasidagi farqni shunday izohlagan: “Namoz oʻquvchilar namozlarining xushuʼ-xuzuʼsiga qanchalik rioya etganiga, jamoatlarining kam-koʻpligiga, fazilatli ekaniga, namoz oʻqigan makonlarining shaʼn-sharafiga qarab baʼzilari yigirma besh daraja, baʼzilari esa yigirma yetti daraja savob oladilar”,
Jamoat bilan ado qilingan namozning fazilatlaridan yana biri bunday namozning gunohlarga kafforat boʻlishidir.

Usmon roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: “Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning shunday deganlarini eshitganman: «Kim tahorat qilayotib, tahoratning amallarini mukammal ado etsa, soʻngra farz namozni ado etish niyatida yoʻlga chiqsa va farz namozni imom bilan birga oʻqisa, gunohlari magʻfirat etiladi” (Ibn Xuzayma rivoyati).
Ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi: “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam shunday dedilar: «Bir kuni kechasi Robbimdan bir farishta kelib, menga (Alloh nomidan) «Ey Muhammad!” dedi. “Labbay, Robbim!” dedim. Shunda Alloh subhanahu va taolo: “Osmon ahli nima haqida baxs etayotganini bilasanmi?” dedi. “Bilmayman”, dedim. Soʻng Alloh taolo qoʻlini ikki yelkam orasiga qoʻydi, men koʻksimda uning muzdekligini his qildim (boshqa bir rivoyatda “boʻynimga qoʻlini qoʻydi, osmonlaru yerdagi barcha narsalarni koʻrdim”, yana boshqa rivoyatda “magʻribu mashriqdagi barcha narsani bildim”, deganlar). Soʻngra Alloh subhanahu va taolo “Ey Muhammad, osmon ahli nima haqida bahslashayotganini bilasanmi?” deb yana soʻradi. “Ha, ular darajotlar, kafforotlar va jamoat sari bosilgan qadamlar haqida bahslashmoqda”, dedim» (Imom Termiziy rivoyati).
muhaddis uz
Muhammad Hasaniyning "Eng sharafli ummat" kitobidan.
Oybek  Ne'matulloh, G'iyosiddin Habibulloh tarjimasi

https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

05 Nov, 04:53


Uch narsani hargiz unutma:

Allohning neʼmatlari oldingda koʻringan zahoti hamd aytishni;

Rizqning senga kelishi kechikkan paytda istigʻfor aytishni;

Boshingga mashaqqat tushganida “Laa havla va laa quvvata illa billah” (Kuch ham, quvvat ham faqat Allohdandir) deyishni.
Muhaddis uz
Shayx Muhammad Mutavalliy Shaʼroviy rohimahulloh

https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

05 Nov, 00:36


Саҳар вақти очилган кафтлар, ҳожат пайти кўтарилган қўллар, зулм кўргач йиғлаган кўзлар, мусибат чоғи сўраган қалблар Унга интилур.
Тиллар Унинг номи ила куйлайди, сўзлайди, ёрдам сўрайди, нидо қилади. Қалблар Унинг номи ила хотиржам бўлади, кўнгиллар таскин топади, ҳислар сокин бўлади, асаблар тинчланади, эс- ҳуш ўзига келади, ишонч қарор топади. “Аллоҳ бандаларига меҳрибондир” (Шўро сураси 19-оят).
Эй Раббим, бедор кўзларга уйқу, изтиробли қалбларга сукунат бер. Уларга мадад бер. Эй Раббим, саросимага тушганларни томонга, адашганларни томонга, Нуринг йўлдан Йўлинг ҳидоятдан тойганларни ҳидоятингга бошла.
Тонги ибодатлар, зикр ва 
дуоларингиз қабул бўлсин!

Jaloliddinrumiyy
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

04 Nov, 18:16


АЖРАШГАНДАН СЎНГ АЁЛДАН УНГА ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТНИ УНДИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эр ва хотин умрага боришган, орадан вақт ўтиб ажрашишди. Энди эр аёлдан умрани харажатини сўраяпти. Аёл харажатни тўлайдими ёки тўламайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умрага олиб кетаётганда қарз демаган бўлса, балки ўзимни пулимга сени олиб бориб келаман деган бўлса, пулни қайтариб ололмайди. Агар қарз деб берган бўлса қайтариб олса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

04 Nov, 15:37


​​ҚИЁМАТ АЛОМАТЛАРИ
#ақида

CАВОЛ: Қиёмат аломатлари ҳакида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиёмат куни қачон бўлиши Аллоҳ таоло яширган сирдир. Лекин унинг аломатлари ҳақида ояти карима ва ҳадиси шарифларда бизга бир қанча маълумотлар етиб келган. Қиёмат аломатлари - қиёмат яқинлашганда содир бўладиган воқеа-ҳодисалардир.
Қиёмат аломатларининг ҳаммаси юзага чиқиб бўлса Аллоҳнинг иродаси билан бу дунё ниҳояси етади ва қиёмат қоим бўлади. Ўшанда бутун борлиқда ҳаёт тугайди. Борлиқнинг ҳозирги низоми тамомила бузилади. Ҳамма нарса остин - устин бўлиб кетади. Ана ўша қиёмат қоим бўлганидир.
Кўплаб ҳадиси шарифларда қиёматдан олдин содир бўладиган катта ва кичик ҳодисалар ҳақида сўз юритилган. Жумладан, Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир куни суҳбатлашиб турсак, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар ва: “Нима ҳақда суҳбатлашиб турибсиз?”, дедилар. “Қиёматни эслаб турибмиз”, - дейишди. У зот: “Ўнта аломатни кўрмагунингизча қиёмат бўлмайди”, деб: Тутун (ўраб келиши), Дажжолнинг чиқиши, одамларга гапирадиган ҳайвоннинг чиқиши, Қуёшнинг мағриб (ботадиган жойи)дан чиқиши, Исо (алайҳиссалом)нинг ерга тушиши, Яъжуж-Маъжужнинг чиқиши, учта ер ютиши: машриқ, мағриб ва Арабистон ярим оролидаги ер ютишларини, Ямандан одамларни махшаргоҳга тўплайдиган оловнинг чиқишини эслаб ўтдилар” (Имом Муслим, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривоят қилган).
Баъзи қиёмат аломатлари ақида китобларимиздан ҳам жой олган ва мусулмон киши имон келтириши лозимлиги таъкидланади. Масалан, “Ақоиди Таҳовия” китобида бу борада шундай дейилади:
وَنُؤْمِنُ بِأَشْرَاطِ السَّاعَةِ: مِنْ خُرُوجِ الدَّجَّالِ، وَنُزُولِ عِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ عَلَيْهِ السَّلَامُ مِنَ السَّمَاءِ، وَنُؤْمِنُ بِطُلُوعِ الشَّمْسِ مِنْ مَغْرِبِهَا، وَخُرُوجِ دَابَّةِ الْأَرْضِ مِنْ مَوْضِعِهَا.
“Қиёмат аломатларига: Дажжолнинг чиқиши, Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг осмондан тушиши, Қуёшнинг мағриб (ботадиган жойи)дан чиқиши, ер ҳайвонининг чиқишига имон келтирамиз”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

31 Oct, 11:17


УЧ ГЎДАКДАН БОШҚА ҲЕЧ КИМ БЕШИКДА СЎЗЛАГАН ЭМАС

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ дедилар: уч гўдакдан бошқа ҳеч ким бешикда сўзлаган эмас.
Биринчи – Исо алайҳиссалом ўзлари оналарининг гуноҳи йўқлиги ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг барҳақ пайғамбари эканликлари ҳақида Аллоҳ таоло Қудрати билан бешикда тилга кириб сўзлаган эканлар.

Иккинчи - Бани Исроилда Журайж исмли обид бўлиб, ўзининг алоҳида ибодатхонасида яккаю ягона Аллоҳга ибодат қиларди. Ҳатто шу даражада машғул эдики, онаси келиб, у билан суҳбат қилишни истаганда ҳам ибодатини тарк этмас эди. Бу бир неча марта такрорланганидан кейин онаси хафа бўлиб, "Парвардигоро, уни ёмон ахлоқли аёлга дучор этгандан кейин жонини ол!" деб дуо қилди. Бир куни Бани исроилликлар унинг ибодатини ва тақводорлигини таъриф-тафсир қилаётганларида бир аёл ўрнидан туриб: "Уни айнитишимни истайсизми?" — деб сўради. "Майли", - деб жавоб қилишди. Шундан кейин бу маккора аёл обиднинг олдига келиб, ўзини касалга солди. Обид унга қайрилиб ҳам қарамади. Журайжнинг уйига яқин жойда бир чўпон молларини боқиб юрарди. Кун исиганда унинг уйи соясида моллари дам олиб ётар эди. Бадбахт аёл чўпонни ҳийла-найранглари комига тортиб ҳомиладор бўлди. Вақт-соати етиб, ўғил туғди. Одамлар ундан: "Бу кимнинг боласи", — деб сўрашди. "Обид Журайжнинг боласи", - деб жавоб берди аёл. Одамлар бундан ғазабланиб, Журайжнинг ўзини калтаклаб, ибодатхонасини вайрон қилиб ташладилар. Журайж бундан ҳайрон бўлиб, уларга деди: "Менинг гуноҳим нима, нега бундай қиляпсиз? Улар Журайжга: "Узингнинг сохта ибодатинг билан бизни алдабсан. Мана бу бадахлоқ аёл билан алоқа қилиб, беникоҳ бола туғилган", дейишди. Журайж бу қуруқ туҳматни эшитиб: "Ўша бола қани?" - деди. "Сенинг ҳаромзодaнг мана!" - деб болани унга кўрсатишди. Журайж дарҳол туриб, ибодат қилди ва намозини тугатиб, гўдакнинг олдига келди. "Эй бола, Худо ҳаққи-ҳурмати учун айт, сенинг отанг ким?" - деди. Гўдак фасиҳ тил билан: "Чўпон менинг ҳақиқий отам бўлади", - деди. Одамлар буни гўдак тилидан эшитиб ёқаларини ушлаб, қилмишларидан пушаймон бўлган одамлар обиднинг қўл-оёғини ўпиб узр сўрашди. "Биз ўша нопок аёлнинг гапига ишониб, сенга жабр қилдик. Айбимизни ювиш учун хоҳласанг олтиндан ибодатхона қуриб берамиз". Журайж уларга: "Тиллаларингизни ўзингизга ишлатинг. Менга ўзимникига ўхшаган лойдан оддийгина ибодатхона қуриб берсангиз етарли", - деди.

  Учинчи сўзлаган гўдакнинг тарихи бундай: "Бир аёл боласини эмизиб ўтирган эди. Улар олдидан бир отлиқ ўтди. Она шундай деб дуо қилди: "Парвардигоро, ўғлим шу отлиққа ўхшаган бўлсин". Гўдак оғзини она кўкрагидан олиб: "Парвардигоро, мени унга ўхшаган қилмагин!" – дедию, яна онасининг кўкрагини оғзига олди. Шундан кейин она-бола калтакланаётган аёлни кўриб қолишди. Шунда она: "Парвардигоро, зинҳор менинг бошимга бу аёлнинг кўргилигини солмагин", – деди. Гўдак яна ширингина қилиб: "Парвардигоро, онамнинг қисмати шу аёлникига ўхшаган бўлсин", - деди. Шунда она боласига деди: "Болагинам, сени отлиққа ўхшаган савлатли, обрўли бўлсин" деганимда, сен Худодан унинг аксини сўрадинг, "Зинҳор мени бу аёлга ўхшатмагин" деганимда, менинг дуойимнинг аксини айтдинг?" - деди она. Бола деди: "У киши золимлар ва зинокорлар тоифасидан эди, аёл эса одамлар туҳматига учраган бўлиб, унга зинокорсан, ўғри-ҳаромхўрсан, деб туҳмат қилиб, озор бераётган эдилар. Аслида бу аёл покдомонлардандир, у ҳеч қачон ўғирлик қилмаган. Аёл уларнинг тухматига жавобан: “Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло менга кифоядир ва ҳимоячимдир!” деб айтаётганини эшитмадингизми?”.
Имом Бухорий ривояти.
"Дурратул- ваъизийн" китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

31 Oct, 07:26


НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

• Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

• Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

• Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)
Ибн Сунний ривоятлари.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

31 Oct, 00:11


ДУОДА ЮЗГА ҚЎЛНИ СУРТИШ

Савол:
  Дуо қилгандан сўнг қўлни юзга суркамоқ суннатми ёки бидъат?
Жавоб:
  Бу жуда муҳим саволлардан биридир. Бугунги кунда ҳатто баъзи бир ўзига илмни нисбат берадиганлар ҳам қўлини дуодан сўнг юзига суркайдиганларни масхаралаб устидан кулиб юрибди.  Аслида бу иш суннат. Чунки бу иш мутахассислар наздида турли туруқ (йўллар) йиғиндиси ила собит бўлган ишдир. Салафи солиҳларимиз бунга амал қилиб келишган. Ҳеч бўлмаганда амал қилмаса ҳам  бунга нисбатан одоб билан туриш керак.
Далиллар:
1. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадилар: " Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилсалар қўлларини юзларига суртмасдан туширмас эдилар".
(Имом Термизий ривояти)

2. Ибн Аббос розиёллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У зот айтадилар:
  "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
  "Аллоҳ таолодан кафтларингизни қорни билан сўранглар, орқаси билан сўраманглар. (Дуодан) фориғ бўлсангиз уни юзингизга сурканглар".
(Имом Абу Довуд ривояти)
   Аллома Бассом роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Бу ҳадис туруқининг (йўлининг) кўплиги билан қувватли ҳадис бўлади. Буни Исҳоқ, Нававий, Муновий, ибн Ҳажар, Санъоний ва Шавконийлар қувватли ҳадис дейишган".
("Тавзиҳул аҳком")

3. Абдурраззоқ айтади:
  "Маъмарни қўлларини кўкраги баробар кўтариб дуо қилаётганини кўрдим. Сўнг қўлини қайтариб юзига суртди".
  "Дуода қўлни кўтариш боби"да шундай дейди(3234):
  "Маръмардан ривоят қилинди, у Зуҳрийдан ривоят қилди:
  "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўксилари баробар кўтарар эдилар. Сўнг қўлларини юзларига суртар эдилар. Маъмар ҳам шундай қилди. Мен ҳам шундай қиламан".
4. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ Ваҳбдан ривоят қиладилар. У айтади:
  "Ибн Умар ва ибн Зубайрларнинг дуо қилаётганини кўрдим. Улар кафтларини юзларига айлантиришди".
("Адабул муфрад")
 
5. Муътамир ибн Сулаймон деди:
  "Абу Каъбнинг қўлини кўтариб дуо қилаётганини кўрдим. У фориғ бўлгач қўлларини юзига суртди. Мен ундан: "Кимнинг шундай қилганини кўргансан?", деб сўрасам у: "Ҳасаннинг", деди.
(Имом Суютийнинг "Фаззул виъо")
  Имом Санъоний айтади:
"Бу ҳадисда дуодан сўнг қўлни юзга суртишнинг машруълигига далил бор".
("Субулус салом")

6.  Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари Абдуллоҳ айтади:
   "Мен отамдан "қўлни юзга суртиладими?", деб сўрадим. Отам: "Зарари йўқ деб умид қиламан", дедилар.
 
7. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ дуодан сўнг қўлни юзга суртишни мустаҳаб деганлар.

8. Мурдовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Қўлни юзга суртиш ҳақида қилинган ривоят бу мазҳабдир. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ шундай қилганлар.
  "Мажмаъул баҳрайн"нинг соҳиби ҳам буни авло(афзалроқ) деган.
("Инсоф" китоби)

9. Ибнул Муфлиҳ роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қўлини дуодан сўнг юзига суртади. Имом Аҳмад шундай қилганлар".
("Ал-фуруъ" китоби)

10. "Ҳанбалий мазҳабида рукуъдан  кейин мустаҳаб тарзда қунут ўқийди. Қунутдан кейин қўлини юзига суртади. Намознинг ташқарисида ҳам шундай қилади".
  Юқоридаги гапни шайх Муръий Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтган.

11. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Қунутда дуодан сўнг қўлни юзга суртиш ҳақида икки хил қавл бор. Машҳури бу ишнинг мустаҳаблигидир. Буни Жувайний, ибн Саббоғ ва Ғаззолийлар айтишган".
("Ал-мажмуъ")
 
12. Нафровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Дуодан кейин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қилганлари каби қўлни юзга суртиш мустаҳабдир.
("Ал-фавокиҳ")

13. Кўп машойихларимиз дуодан сўнг юзни масҳ қилишнинг саҳиҳлигини айтишган. Бу тўғрисида хабар воқе бўлган.
("Ҳиндийя")

14. Шайх Ҳаммод Ансорий роҳимаҳуллоҳ айтади:
  "Дуодан кейин қўлни юзга суртиш ҳақида ҳасан даражасига етган учта ҳадис бор" .
("Ал-мажмуъ фий таржиматил аллома ал-Ансорий")
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Oct, 18:39


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сизларнинг бирортангиз эснаса, қўлини оғзига қўйсин, чунки шайтон оғиздан киради ”, дедилар.
Имом Муслим ривоят қилган.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Oct, 15:05


​​“Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи”ни кўп айтиш.

Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий  соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Нуҳ алайҳиссаломнинг вафоти яқинлашгач, икки ўғлини чақириб деди: “Мен иккингизга васият қилмоқчиман. Мен сизларни икки нарсага буюраман ва икки нарсадан қайтарман. Сизларни ширк ва кибрдан қайтараман ҳамда “лаа илаҳа иллаллоҳ”га буюраман. Зеро осмонлар, Ер ва ундаги бор нарсалар тарозининг бир палласига ҳамда “лаа илаҳа иллаллоҳ” бошқа бир паллага қўйилса, албатта у оғир келади. Агар осмонлар ва Ер бир ҳалқа бўлиб, унга “лаа илаҳа иллаллоҳ” қўйилса, уни узиб юборади. Мен сизларни “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ”(ни кўп айтиш)га буюраман. Зеро, у барча нарсанинг “салот”идир ва у билан барча нарса ризқлантирилади” (Имом Аҳмад ривояти. Имом Аҳмад томонидан қилинган бошқа ривоятда: “У билан (Аллоҳнинг) махлуқотлари ризқлантирилади”, дейилган).
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Oct, 10:25


Ғийбатдан сақланинг!
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг китобида ғийбатнинг ёмон иш эканини далиллаб, ғийбатчини ўлимтик гўштини ейувчига ўхшатди: «...айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?!».
(Ҳужурот, 12)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дейди: «Кимки бу дунёда биродарининг гўштини еса, охиратда егани унга яқин келтирилиб: «Тиригида қандай еган бўлсанг, ол, энди ўлигида ҳам е!» - дейилади унга...».

Қиёда дейди: «Айтилишича, қабр азоби уч қисм: бири ғийбат, бири чақимчилик, бири сийдикдан эҳтиёт бўлмаслик туфайлидир».

Ҳасан Басрий дейди: «Аллоҳга қасамки, ғийбат мўмин кишининг динига таом жасадга етганидан ҳам тезроқ таъсир қилади».

Ҳасан Басрий дерди: «Эй Одам фарзанди! Токи ўзингда бор айб билан одамларни ғийбат қилмагунингча ва шу йўл билан ўзингни ислоҳ қилмагунингча иймон ҳақиқатига етолмайсан. Қачонки шундай йўл тутсанг, ўзинг билан ўзинг жиддий банд бўласан. Бандаларнинг Аллоҳга энг суюклиси мана шу кишидир».

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: «Бир-бирингизни ғийбат қилмангиз. Бир гал мен Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида битта аёлга ишора қилиб: «Анави пакана» - деган эдим, сарвари олам менга: «Туфлаб ташла, туфлаб ташла!» - дедилар. Шунда мен бир парча гўшт туфлаб ташлаган эдим». (Ибн Абу Дунё ривояти).

Ҳасан Басрий дейди: «Бировни ёмонлаш уч хил бўлади: ғийбат, бўҳтон, ифк (ёлғон). Буларнинг барчаси Ҳақида улуғ ва қудратли Зотнинг Китобида айтилган. Ғийбат - биродарингда бор сифатни, бўҳтон - унда йўқ сифатни, ифк–эшитган нарсангни айтишингдир».

Умар розияллоҳу анҳу деди: «Аллоҳ таолонинг зикрини маҳкам тутинг, чунки у шифодир. Одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддир».
(Абу Ҳомид Ғаззолий "ИҲЁУ УЛУМИД-ДИН")
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Oct, 06:23


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

30 Oct, 00:30


ПАЙҒАМБАР ВА АСҲОБИНИНГ ДУОСИ БИЛАН КЎР КЎЗЛАРНИНГ ОЧИЛИШИ

     Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари билан Қурайшдан бир неча кишининг кўзлари очилиши Ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо) шундай ривоят килинади; “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) масжидда баланд овозда Қуръон ўқирдилар. Қурайш қабиласидан бир неча кишига бу иш ёқмай, Расулуллоҳни тўхтатмокчи бўлишди. Бироқ энди ҳаракатга ўтишганида уларнинг қўллари бўйинларига ёпишиб, кўзлари кўрмай қолди. Кейин Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёнларига келиб: “Эй Муҳаммад! Сен билан орамиздаги қариндошлик ҳаққи-ҳурмати, бизга раҳм қил”, дейишди (у ерда Пайғамбар алайҳиссалом билан қариндошлик алоқаси бўлмаган хеч бир кимса йўк эди).

    Шунда Пайғамбаримиз ҳам уларга раҳм қилиб, кўзлари очилгунча дуо қилдилар. Шунда: “Йа Сиин! (Эй Муҳаммад!) Ушбу ҳурматли Қуръон билан қасамёд этаманки, ҳақиқатдан Сиз Пайғамбарлардансиз! (Сиз) тўғри йўлдадирсиз!” ояти каримасидан: “(Эй Муҳаммад!) Сиз уларни огоҳлантирдингизми ёки огоҳлантирмадингизми уларга барибир  - Имон келтирмаслар”, (Ёсин сураси, 1-10) ояти каримасигача нозил бўлди. Лекин улардан хеч қайсиси имон келтирмади” (Абу Нуайм, «Далойил», 63-бет).

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Oct, 16:14


Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг 40 фойдаси:

1. Аллоҳнинг амрига бўйсунган бўласиз.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ билан бир хил салавот айтган бўласиз.
3. Фаришталар билан бир хил салавот айтган бўласиз.
4. Бир салавот эвазига Аллоҳдан ўнта салавот оласиз.
5. Ўн даражага кўтариласиз.
6. Ўнта ҳасанот оласиз.
7. Ўнта ёмонлигингиз ўчирилади.
8. Дуоларингиз ижобат бўлади.
9. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўласиз.
10. Гуноҳларингиз мағфират қилинади.
11. Энг муҳим ишларда Аллоҳ таолонинг Ўзи кифоя қилади.
12. Қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўласиз.
13. Танг аҳволда қолган бўлсангиз, салавотингиз садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларингиз бароридан келади.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг салавотига мушарраф бўласиз.
16. Покланиб, мусаффо бўласиз.
17. Ўлим олдидан жаннат башоратига сазовор бўласиз.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинчдан қутуласиз.
19. Унутган нарсангиз ёдингизга тушади.
20. Салавотингизга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб қайтарадилар.
21. Мажлисларингиз хайрли бўлади.
22. Камбағалликдан қутуласиз.
23. Бахилликдан қутуласиз.
24. Дуоибаддан омонда бўласиз.
25. Салавот сизни жаннат йўлига олиб боради.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омон бўласиз.
27. Хутба ва бошқа сўзларингиз мукаммал бўлади.
28. Сирот кўпригида нурга мушарраф бўласиз.
29. Жафодан қутуласиз.
30. Осмонлару ер аҳли орасида Аллоҳнинг чиройли мақтовига сазовор бўласиз.
31. Баракот соҳиби бўласиз.
32. Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўласиз.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сазовор бўласиз.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот сизни ҳидоятга элтиб, қалбингизни жонлантиради.
36. Исмингиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўласиз.
38. Набий алайҳиссаломнинг ҳақларини адо қилган бўласиз.
39. Аллоҳни зикр ва шукр қилган бўласиз.
40. Салавот дуодир, яъни Аллоҳдан ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўрашидир.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Oct, 12:50


​​ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда

1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

29 Oct, 08:15


ИХЛОС СУРАСИ ФАЗИЛАТИ.
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, мушриклар Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва салламга:

– Эй Муҳаммад, бизга парвардигорингни васф қилиб бер! – дейишганида, Аллоҳ таоло Ихлос
сурасини нозил қилган.

Бу сура бежизга Ихлос, деб номланмаган. Чунки у қалбни риѐдан, ширкдан, шак-шубҳалардан
поклайди, киши эътиқодини тўғрилайди, ихлосини кучайтиради. Ихлоснинг маъноси Ёлғиз Аллоҳдан
қўрқиш, Ўзидангина умид қилиш, У Зотга юкинишдир.

Ҳадиси шарифларда айтилишича, Ихлос сураси Қуръони каримнинг учдан бирига тенг. Бу сурани бир марта ўқиган кишига жаннатда қаср қурилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан кетаѐтганимда бир одам Ихлос сурасини ўқиѐтганини эшитиб: “Вожиб бўлди”, дедилар. Шунда мен сўрадим: “Нима вожиб бўлди?” У зот: “Жаннат”, дедилар ”.

   Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишини
қўшинга (бошлиқ қилиб) жўнатдилар. У намозда имомликка ўтар, Ихлос сураси билан тамомларди.

Қайтиб келишгач, саҳобалар унинг қилган ишини Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтишди.
Расули акрам: “Сўраб кўринглар-чи, нега бундай қилаѐтган экан?” дедилар. Улар бунинг боисини
сўрашди. Ҳалиги киши: “Чунки (Ихлос сураси) Раҳмоннинг сифатидир. Мен уни ўқишни яхши
кўраман”, деб жавоб қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ уни яхши кўришини
(ўша кишига) айтиб қўйинглар”, деб марҳамат қилдилар.

“Ихлос сураси билан тамомларди” жумласи икки хил тушунтирилган:

1. Намознинг ҳар бир ракатида зам сура қилиб, охирида Ихлосни ўқирди;

2. Намознинг охирги ракатида Ихлос сурасини ўқирди.
Биринчи фикр кучлироқ саналади.
Уламолар айтишича, Аллоҳнинг бандага муҳаббати унга улуғ ажр-савоблар бериши, неъматлар
билан сийлашидир. Банданинг Аллоҳга муҳаббати эса фақат Аллоҳга ибодат қилиб, Ўзидангина ѐрдам сўрашидир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, ансорлардан бир киши Қубо
масжидида имомлик қиларди. У Фотиҳа сурасидан кейин Ихлосни бошларди. Ўқиб бўлгач, унга бошқа
сурани қўшарди. Ҳар ракатда шундай қиларди. Дўстлари имом билан шу ҳақида гаплашиб:

– Сен бир сурани бошлаб, кейин “Бу етарли эмас”, деб ўйлаб яна бир сурани қўшиб ўқияпсан. Ё
унинг ўзини ўқи, ѐ бўлмаса бошқасини ўқи, – дейишди.
Шунда у:

– Мен бу ишни тарк этмайман. Мана шу сура билан имомлик қилишимни истасангиз, имомликка
ўтаман. Хоҳламасангиз, буни тарк этаман, – деди.

Улар ҳалиги одамни ичларида энг афзали, деб билишарди. Ундан бошқаси имом бўлишини
исташмасди. Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб бу хабарни
айтишганда, у зот ўша кишидан сўрадилар:

– Эй фалончи, нима учун ҳар бир ракатда бу сурани ўқияпсан?

– Чунки мен Ихлос сурасини яхши кўраман.

– Унга муҳаббатинг сени жаннатга  олиб киради.
Зиёвуддин Рахим
Қуръон қалблар шифоси.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

29 Oct, 05:38


Ёшлик шижоат даври!

Исломда  буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нималар қилишмаган:

1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш.
Унинг асри Андалус давлатининг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Бунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишар эди.

2. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш.
Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ўша пайтгача не-не катта ёшлилар уни фатҳ қилишга уринишмаган дейсиз.

3. Усома ибн Зайд. 18 ёш.
Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумо каби катта саҳобалар бўла туриб ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар қўшинини бошқарган.

4. Муҳаммад Қосим. 17 ёш.
Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.

5. Саъд ибн Аби Ваққос. 17 ёш.
Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: "Бу менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғангизни кўрсатинг", деган эдилар.

6. Арқам ибн Абил Арқам. 16 ёш.
Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.

7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш.
Арабларнинг энг олийжаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб қўли ишламай қолганида гавдаси билан у зотга қалқон бўлган.

8. Зубайр ибн Аввом. 15 ёш.
Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.

9. Амр ибн Кулсум. 15 ёш.
Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: "Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўяр эди", дейишган.

10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш
Муаввиз ибн Афро. 14 ёш.

Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдиришган. Абу Жаҳл ўшанда мушриклар қўшини қўмондони эди.

11. Зайд ибн Собит. 13 ёш.
Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.

12. Итоб ибн Усайд. 18 ёш.
Набий саллаллоҳу алайҳл ва саллам уни Маккага волий қилиб қўйганлар.

13. Молик ибн Анас. 17 ёш.
Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: "Мени фатво айтишим учун Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман", деган.

14. Абдулҳай Лакнавий. 17 ёш.
Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ "Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила", "Тибён фий шарҳил мезон" номли китобларини ёзган. У зот 110 та китоб ёзиб 39 ёшида вафот этган.

Энди "бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, бу ўспирин" каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб ёшлигидан фарзандларимизга диний ва дунёвий билимларни (аслида илмни диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда иншааллоҳ уларни буюк инсонлар бўлганини кўриб "ҳали ёш, ўсмир, ўспирин, сал улғайсин" каби сўзлар фарзандларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканини кўрамиз.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

28 Oct, 23:58


Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин!
Чин юракдан ибодат қилинг... 
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...🤲🏻

Ассаламу Алайкум ва    
Роҳматуллоҳи ва Барокату
Пайшанба тонги хайрли бўлсин...
Аллоҳим! Гуноҳларимизни афв айла, бизни динингга, севганларимизга, ўлкамизга ҳайрли қил. Аллоҳим кўнглимизда бор бўлганни умримизга ҳайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Раббим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан ёлғиз Ўзингга асра!  Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин!🤲🏻🤲🏻🤲🏻
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

28 Oct, 16:59


#Қуръон_фазилатлари

ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:

1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).

2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).

3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).

4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).

5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).

6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).

7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28оят).

8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).

9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).

10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).

11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).

12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).

13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).

14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159оят).

15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).

16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).

17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).

18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).

19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).

20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

28 Oct, 09:56


​​ИЖАРАЧИ УЙДАН ОЙНИНГ ЎРТАСИДА ЧИҚИБ КЕТИШИ
#ижара

1424-CАВОЛ: Мен ижарада тураман. Ойлик тўлов пулини келишганман. Яқинда янги уйим таъмири тугаб чиқиб кетадиган бўлдим. Янги ойдан 10 кун ўтиб қолди. Мен ижарани ўн кунга тўлайманми ёки бир ойгами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида ижара битимида фойдаланиш муддати аниқ қилиб олиниши керак. Масалан, бир уйни ижара олишда ундан фойдаланиш муддати ва унга бериладиган ижара ҳақини аниқ белгилаб олиш лозим. Ижара ҳақини бир бутун қилиб ёки ҳар ойда бўлиб бериш мумкин. Аммо бир уйни яшаш учун ижарага олинганда қанча туриш айтилмаса, лекин ҳар ойига шунчадан ижара ҳақи тўлайман деса, ижара биринчи ой учун тузилган бўлади. Агар ой тугаганда чиқиб кетмай, кейинги ойнинг аввалида ҳам уйда тураверса шу ойга ҳам ижара битими тузилган бўлади. Бу хусусда “Мухтасарул виқоя” китобида:
إجَارَةُ دَارٍ كُلَّ شَهرٍ بِكَذَا بِلَا بَيَانِ المُدَّةِ في وَاحِدٍ فَقَط، وفِي كُلِّ شَهرٍ يَسكُنُ فِي أَوَّلِهِ،
“Уйни ижара муддати айтилмасдан ҳар ой учун шунча ҳақ эвазига ижарага бериш аввалги бир ой учун, шунингдек, аввалги кунларида турилган кейинги ҳар бир ой учун ҳам ижара дуруст бўлади”.
Сизнинг ҳолатингизда бир ой тугагандан кейин, кейинги ойнинг аввалида туриб қўйган ой учун ҳам ижара битими тузган ҳисобланасиз ва бир ойлик ижара ҳақи тўлайсиз. Бироқ, уй эгаси ўзи рози бўлиб турмаган кунларингиз учун ижара ҳақидан кечса ва сиз турган кунингиз учун ҳақ тўласангиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

28 Oct, 06:06


​​МУСОФИРЛИК МАСАЛАСИ
#намоз #сафар

1423-CАВОЛ: Мен тижорат юзасидан хорижий давлатларга чиқиб тураман. Ишим битишига қараб, ҳар хил кун тураман. Баъзида бир ҳафтада қайтаман. Баъзида ишим чўзилиб кетиб, бир ой ёки бир ярим ой қолиб кетаман. Шу сабабли намозларимни қаср ёки тўлиқ ўқиш борасида қийналаман. Шунинг ҳукмини ёритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда сафар масофаси чиқадиган жойда 15 кун ва ундан кўп муддат туришни ният қилган киши муқим ҳисобланади. Агар ундан кам муддат туришни ният қилса ёки сиз каби қанча туриши ноаниқ бўлса, бу ҳолатда мусофир бўлиб, намозларини қаср қилиб ўқийди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган:
ومن دخل بلدا ولم ينو أن يقيم فيه خمسة عشر يوما وإنما يقول غدا أخرج أو بعد غد أخرج حتى بقي على ذلك سنين صلى ركعتين
“Киши бир шаҳарга кирса-ю, у ерда ўн беш кун туриш нияти бўлмаса, балки эртага кетаман, индин кетаман, деб юрса ва ҳатто шу ҳолда икки йил қолиб кетса ҳам, намозларини икки ракат (яъни қаср қилиб) ўқийди”. (“Мухтасари Қудурий” китоби).
وَلَوْ بَقِيَ فِي الْمِصْرِ سِنِينَ عَلَى عَزْمِ أَنَّهُ إذَا قَضَى حَاجَتَهُ يَخْرُجُ وَلَمْ يَنْوِ الْإِقَامَةَ خَمْسَةَ عَشَرَ يَوْمًا قَصَرَ ، كَذَا فِي التَّهْذِيبِ .
“Агар инсон бир шаҳарда ишим битиши билан чиқиб кетаман деган мақсадда икки йил қолиб кетса ва ўн беш кун туришни ният қилмаса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Шунга кўра сиз намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз.
Лекин агар сиз у ерда ўн беш кун ва ундан кўп тураман, деган мақсадда борсангиз, етиб боргандан кейин намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

23 Oct, 14:41


Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо  айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиб, қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар».
Бухорий ва Муслим ривояти.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини кечаси ўқиса, (офатлардан) унга кифоя қилади», дедилар.
Бухорий ва Муслим ривояти
Jaloliddinrumiyy
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Oct, 12:16


Ғийбатнинг зарарлари

1.  Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2.  Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3.  Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4.  Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5.  Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6.  Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7.  Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8.  Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.
FARG‘ONALIKLAR
Дўстларингизни ҳам хабардор қилиб, огоҳлантиринг
Ғийбатдан сақланиб яшаб ўтишни барчамизга
Роббим ўзи насиб қилсин
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Oct, 08:21


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Oct, 04:49



Қизлар– бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди. Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди. Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди. Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди. Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди. Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир”, – деб ёзиб қўйди.
“Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Jaloliddinrumiyy
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

23 Oct, 01:19


МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ...

Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир.
Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар:
– Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи?
Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар:
– Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан...
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб:
– Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар...

Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
– Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир.
Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат.
“Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади.

Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим:
Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик;
Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик;
Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш;
Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик;
Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради.
Jaloliddinrumiyy
“Ирфон» тақвимидан олинди
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

22 Oct, 10:08


НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

22 Oct, 06:22


НАМОЗ ВАҚТИ ЧИҚМАСДАН ТУРИБ, АЁЛ КИШИ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛСА
#намоз
#аёлларга_оид_масала

1418-CАВОЛ: Намоз вақти киргандан кейин, уни адо қилмасдан аввал аёл узрли бўлиб қолса, шу намоз қазо қилинадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши намоз вақти киргандан кейин ҳали шу намозни ўқимай ва намоз вақти чиқмай туриб, ҳайз кўриб қолса, шу вақтдан бошлаб узрли ҳисобланади ва мазкур намознинг қазосини ўқимайди.
Бу ҳақда “Жавҳаратун наййира” китобида бундай дейилган:
ولو حاضت المرأة في وقت الصلاة لا يَجب عليها قضاؤها بعد الطُّهر ولو كانت طاهرةً في أول الوقت، سواءٌ أدركها الحيضُ بعدما شرَعَت في الصلاة أو قبل الشُّروع، وسواءٌ بقي مِن الوقت مقدارُ ما يَسَعُ لأداء الفرض أم لا
“Аёл киши намоз вақтида ҳайз кўриб қолса, пок бўлгандан кейин шу намознинг қазосини ўқимайди. Намоз вақтининг аввалида пок бўлиб, намозга киришганда ёки ундан олдин ҳайз келиб қолган бўладими ёки фарзни адо қиладиган даражада вақт қолган бўладими, фарқи йўқ (барибир, бу намознинг қазосини ўқимайди)”.
Агар ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолган бўлса, ўша намоз зиммасига фарз бўлади. Аммо ҳайз намознинг охирги вақтида тўхтаса ва намоз вақти чиқиб кетгунча ғусл қилиб, “Аллоҳу акбар” лафзини айтиш миқдорича вақт қолмаган бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

22 Oct, 05:41


❇️Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази: 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин❇️

🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.

☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Авғонбоғ Масжиди

22 Oct, 02:36


Nima uchun avvalo namoz deyilgan?!

1. Namoz — Qiyomat kuni bandaning birinchi hisob-kitob qilinadigan amali;
2. Namoz — fahsh va munkar ishlardan qaytaradi;
3. Namoz — agar vaqtida o‘qilsa, Allohga eng mahbub amallardan;
4. Namoz — mo‘minlarga vaqtida farz qilingan;
5. Namoz — Nabiy sallallohu alayxi vasallam vafot etayotgan lahzada vasiyat qilgan narsa;
6. Namoz — dunyo mashaqqatlaridan rohat;
7. Namoz — xatolarni o‘chiradi;
8. Namoz — banda bilan Robbisini orasini bog‘laydi;
9. Namoz — tark qilinishi mo‘minlikdan chiqarib yuboradi;
10. Namozni — tark qilgan kishi halokatga boradi;
11. Namozni — tark qilgan kishi do‘zaxning saqar vodiysidan joy oladi;
12. Namozni — tark qilgan kishi Allohning kafilligidan chiqadi.
Taskin uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

21 Oct, 17:15


#Видеолавҳа
⚠️ КИБРЛАНМАНГ!
🎙 Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!   
🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram 

🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

Авғонбоғ Масжиди

21 Oct, 14:13


@Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

21 Oct, 09:27


ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ

1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.
6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.
7. Зикр ризқни жалб қилади.
8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.
9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.
10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.
Ҳеч бир кунингиз Аллоҳнинг зикрисиз ўтишига йўл қўйманг!
• Субҳаналлоҳ
• Алҳамдулиллаҳ
• Лаа илааҳа иллаллоҳ
• Аллоҳу акбар
• Астағфируллоҳ
xatib uz
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

21 Oct, 06:37


#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiy, Abdulloh Zufar kabi soxta da’vatchilarning yolg‘on “fatvo”lariga uchgan yoshlarning afsus-nadomati

Manba: O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasining rasmiy sahifasi

🌐 Maxdum.uz —diniy  maʼrifiy kanal!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring
👇

Telegram  Facebook  Instagram

Авғонбоғ Масжиди

21 Oct, 02:44


❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

21 Oct, 00:51


Хақиқий зокир банда ким?

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий шундай дейдилар:

"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим"  - 100 марта.

3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.
https://t.me/Avgonbogmasjidi

Авғонбоғ Масжиди

20 Oct, 16:16


@Avgonbogmasjidi