Эндиликда божхона органларига юборилаётган божхона юк декларацияларини тўлдириш билан шуғулланувчи божхона брокери фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар бир қанча талабларга жавоб бериши лозим бўлади. Жумладан:
- БҲМнинг минг баравари (ҳозирда 375 млн сўм) миқдорида божхона тўловлари тўланиши таъминланганлиги (депозит, суғурта ва ҳ.з)
- штатида икки ва ундан ортиқ божхона расмийлаштируви бўйич мутахассислар (ходим) бўлиши ва ушбу ходимлар ҳар икки йилда малака оширганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши;
- штатидаги ходим бир ой ичида декларациялардаги турли хатоликлар учун 3 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилса ушбу ходимни навбатдан ташқари малака ошириш курсида ўқитиши;
- божхона брокерининг божхона тўловлари бўйича қарздорлиги юзага келганда ўн кун ичида ушбу қарздорликни тўлаш орқали бартараф қилиши ва бошқа бир қанча талаблар.
Ҳужжат 18 мартдан кучга киради (малака сертификатига оид талаблар 2025 йил 1 октябрдан кучга киради).
👉 @autodeklarant