Асанов формати @asanoveldar Telegramチャンネル

Асанов формати

Асанов формати
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
13,900 人の購読者
1,388 枚の写真
321 本の動画
最終更新日 01.03.2025 12:46

類似チャンネル

Геосиёсат | News
88,459 人の購読者
Panda Books
6,541 人の購読者
G'azna
5,921 人の購読者

Эльдар Асановнинг ижоди: Тилларнинг, Тарихнинг ва Антропологиянинг Назари

Эльдар Асанов – тилшунос, журналист ва блогер. У ўзининг каналини самарали фаолият олиб борадиган платформага айлантирган. Асанов ўз иши орқали тиллар, тарих ва антропология каби муҳим соҳалардаги замонавий тенденцияларни, муаммоларни ва тадқиқотларни муҳокама қилади. Унинг таълифлари оила ва жамиятни қизиқтирган мавзуларда таҳлилий ва оммабоп материаллар билан тўлдирилган. Тилларнинг бойлиги ва уларнинг жамиятдаги ўрни, тарихий воқеалар ва антропологиянинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги маълумотларни тўплаш, хусусан, Асановнинг иш фаолиятининг асосий мақсадидир.

Эльдар Асановнинг ижоди қайси мавзуларга бағишланган?

Эльдар Асановнинг иши тил, тарих ва антропологияга бағишланган. У уларнинг ўзаро алоқаси, умумий хусусиятлари ва зўравонликларини ўрганишда беназир самарали методлардан фойдаланади. Мисол учун, Асанов баъзи тилларнинг тарихи, уларнинг пайдо бўлиш нуқтаси ва жамиятга таъсирини аниқлашга ҳаракат қилади.

Шунингдек, тарих мавзусида Асанов тарихан муҳим воқеаларни, сиёсий ўзгаришларни ва уларнинг инсон ҳаётига кандай таъсир кўрсатганини ўрганади. Ушбу мавзуларни ёритишда, фақат тарихий фактлар билан чекланмаса, балки ана шу воқеалардан олинган хулосалар ва уларнинг замонанинг муаммоларига тўғри келадиганлиги учун ҳам аҳамиятли.

Асановнинг каналидан қандай материаллар олиш мумкин?

Асановнинг каналида фаол равишда тиллар, тарих ва антропология мавзуларидаги таҳлиллар, мақолалар ва видеолар жойлаштирилади. Улар орасида тилларнинг структуралари, уларнинг ривожланиш тарихи, антропологиянинг одам хулқ-атворига таъсири каби қизиқарли мавзулар ҳам бор.

Бундан ташқари, у замонавий тилшуносликдаги янгиликлар, таҳлулий тадқиқотлар ва тарихий тадқиқотларни бепул олиб бориш имкониятини таклиф этади. Канали ёрдамида, сиз тилларнинг ривожланиши, уларнинг жамиятдаги роли ва тарихий жараёнлар ҳақида мунтазам равишда олиб бориладиган аниқ маълумотларга эга бўласиз.

Эльдар Асановнинг ижоди кимларга мансуб?

Эльдар Асановнинг ижоди тилшунослик, тарих ва антропология билан қизиқувчилар, олий таълим муассасаларида ўқувчи талабалар, илм-фан ва жамиятда бўлаётган жараёнларга қизиқувчи ҳар қандай фойдаланувчилар учун манзур бўлади. Унинг мўжизали таҳлиллари, нафақат академик қатлам, балки кенг жамоатчилик учун ҳам қизиқарли.

Бундан ташқари, Асанов ўзининг ижоди орқали ўз жамиятида бошқа одамлар билан ўзаро мулоқот қилишга, уларнинг фикрларини билдиришlariga имкон яратади. Ушбу жараёнлар, тилнинг ривожланиши ва жамиятдаги рольни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.

Асановнинг ижоди қандай қоғозлар ёки материаллардан фойдаланган?

Асановнинг ижоди аниқ ва илмий асосланган материалларга таянган ҳолда шаклланган. Ушбу материаллар орасида жарык кўрган тадқиқотлар, мақолалар, китоблар ва бошқа манбалар жойлашган. Унинг таҳлилларида, аниқ фактлар ва статистик маълумотлар асосида халқни хабардор қилиш муҳими ҳисобланади.

Бундан ташқари, Асанов соҳадаги мутахассислар билан ҳамкорлик қилган ва жамиятни қизиқтирган мавзуларда беназир ва самарали материалларни билан таъминлашга ҳаракат қилган. Тадқиқотларнинг илмий катталигини кучайтириш учун у замонавий технологиялардан фойдаланади.

Асановнинг ижоди жамиятга қандай таъсир кўрсатади?

Эльдар Асановнинг ижоди жамиятда тиллар, тарих ва антропология соҳаларидаги ахборотни ёритишда муҳим рол ўйнайди. Унинг фаолияти фақатгина тилларнинг ва тарихнинг аҳамиятини белгилаб бермай, балки жамиятни янги нарсалар ҳақида хабардор қилишга ҳам ёрдам беради.

Асановнинг таҳлилий материаллари, жамиятни янада ривожлантириш ва ҳақиқий маълумотлар ҳамда улкан маълумот манбаларига асосланган хулосалар билан таъминлаш орқали инсонларни хабардор қилиш имконини яратади. Бу эса ижтимоий самарадорликка олиб келиши мумкин.

Асанов формати テレグラムチャンネル

Барча муаллифларни, тилшуносларни, журналистларни ва блогерлarni ёритаётган каналимизга хуш келибсиз! Асанов формати каналида Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология ва бошқа маълумотлар бўйича таҳлилий ва оммабоп материалларни кўрсатиб бериб келади. Энг янги ва маълумотли мақолалар, тадқиқотлар ва муҳокамалар учун бизнинг каналга обуна бўлинг. Каналга қўшилиш учун: tirikchilik.uz/AsanovEldar. Аҳоли билан мулоқот учун: @AshiVanghuhi. Сизга янги пайвандлар узатиш имкониятини тақдим этувчи Асанов формати каналига обуна бўлинг ва маълумотлардан фойдаланишни бошланг!

Асанов формати の最新投稿

Post image

Сиёсий мухолифат ҳақида суҳбат

Зафарбек Солижонов Aksent подкастда депутатлар билан мухолифат ҳақида суҳбат қурган экан, яқинда кўзим тушди.

Аввало, бундай мавзуда суҳбат қурилганининг ўзи менинг диққатимни тортди. Мухолифат сўзи салкам ҳақоратдай бўлиб қолган, эшитган одам моховдан қочгандай қочарди. Аммо маданиятли жамиятда бу каби мавзулар муҳокама қилиниши, ечимлар топилиши керак.

Бу мухолифат ҳақида фикр шаклланишига хизмат қилади. Унинг ўзи нега кераклиги ва қандай ишлаши ҳақида тасаввур ҳосил бўлади.

Тўлиқ видео: https://youtu.be/HRf2A-Llbyg

@AsanovEldar

01 Mar, 09:59
1,309
Post image

Оқ Уйда кеча Зеленский ва Трамп/Вэнс жуфтлиги ўртасидаги баҳсдан сўнг ўрисқуллар кўчаларда шаталоқ отиб байрам қилиб юборди. Россияга симпатиясини яширмайдиган одамлар Россия манфаатларидан келиб чиқиб хурсанд бўлганини тушунаман, майли ҳеч бўлмаса иккиюзламачи эмас. Ўзини холис, бетараф, "тинчлик тарафдори" қилиб кўрсатадиганлар хавфлироқ — улар чиройли сўзлар билан барибир Кремль тарғиботини юритиб бераётганини ҳамма ҳам тушунмайди.

Кеча нима бўлди? Оқ Уйни эгаллаб олган гуруҳ на сиёсатга, на гўёки тажрибаси бор бизнесга тўғри келадиган кўчабезори оҳангида муаммони "решать" қилмоқчи бўлди, Зеленскийга босим ўтказиб, беҳурматлик қилиб, уни боши берк кўчага тиқиб, келишувни мажбурлаб имзолатмоқчи бўлди. Музокара илмидан бехабар бу одамлар ўзини кўча одамларидай тутди, Зеленский эса сиёсий онгга эга эканини кўрсатди, фақат охиригача бу спектаклга чидай олмади. Миллий ғурурини ҳимоя қилгани тўғри бўлди-ю, музокара ўйинини охиригача олиб бора олмагани нотўғри бўлди, деб ҳисоблайман-у, лекин тўғри-нотўғрилик йўлига. Муҳими бошқа нарса.

Украинага тўрт-беш йил тинч яшаш, бунинг эвазига ҳудудларидан, мустақиллигидан ва табиий бойликларидан воз кечиш таклиф қилиняпти. Тўрт-беш йилдан сўнг уруш яна такрорланиши мумкин — ҳеч ким тинчлик кафолатини бермаяпти. Бунақа вазиятда Украинанинг ягона йўли қаршиликни давом эттиришдир. Энг камида уруш ҳеч қачон такрорланмаслигининг кафолатини олмай туриб тузилган сулҳ сулҳ эмас, душманга нафас ростлаш фурсатидир.

Бу воқеани, реал сиёсий вазиятни бузиб талқин қилаётган "тинчликпарвар"ларнинг аргументларига келсак. Нима бўлгандаям урушни тўхтатиш керак эмиш ва бу Зеленскийнинг қўлида эмиш, Зеленский инжиқлик қилиб одамларини ҳалокатга бошлаётган эмиш.

Урушни тўхтатиш Зеленскийнинг қўлида бўлса, нега у ҳатто Саудиядаги музокараларга таклиф қилинмади? Уни умуман томон деб кўрмаётган Трамп уни Учинчи жаҳон урушини бошлашда айблаши иккиюзламачилик ва сиёсий кўрликдан бошқа нарсамас.

АҚШ—Украина—Россия учлигидаги энг кучсиз ўйинчи бўлган Украинага икки томондан оғир, кўтариб бўлмайдиган шартлар қўйилиб, рози бўлмагани учун тинчликни қадрламасликда айбланмоқда. Биров Россияга худди шу саволни бериш кераклигини айтмаяпти. Россия тинчликни хоҳламайдими? Путин қайтариб берсин Донбассни, одамларининг қирилиб кетишини тўхтатиш, тинчлик ўрнатиш учун. Ëки унга мумкинми? Нега Россия шартлари остида тинчлик ўрнатилиши керак? Нега унга кўнмаган Украина айбдор? Қани бир мард "холис" "тинчликпарвар" шу саволларни Россияга ҳам берсин. Талафот пулини тўлаб, ерларни қайтар, тинчлик хоҳласанг, бўлмаса сен айбдорсан, десин.

Вазият жудаям равшан. Уйингга кириб, пулингни талон қилиб, ўзингни калтаклаб, "қўй энди тинч яшайлик" деган гопник бор. Пулниям қайтармоқчимас, шифокорга кеткизадиган харажатингни ҳам кўтармоқчимас. Маҳаллада сенга туриб бераман деган бошқа бир "кўча" "майли рози бўл нима деса, тинч яшайлик" деб уни қўллаяпти. Сўнг икки томон ҳам сени урушқоқликда айблаяпти.

Кечаги баҳсда баъзилар Россиянинг ғалабасини кўрди, "Трамп Зеленскийни ерга урди, хор қилди" деди. Аслида Трамп ва унинг жамоаси нокомпетент кўчабезорилар эканини кўрсатди, Зеленский уларни мағлуб қилди, АҚШнинг қўғирчоғи эмаслигини, суверенитет йўлида АҚШга ҳам керак бўлса тупуришини кўрсатди ва прогрессив инсониятнинг симпатиясини янада кўпроқ қозонди. АҚШ билан бунақа гаплашиш ҳаммага ҳам эмас. Вазиятга реал баҳо бераётганларнинг ҳаммаси Зеленскийнинг ғалабасини таъкидлаяпти. Украинанинг обрўи янада ошди.

@AsanovEldar

01 Mar, 06:05
2,981
Post image

Янгиликнинг зўри бор. Самарқандда Шайбонийлар дахмаси зиёратгоҳга айлантирилар экан. Видеоси.

Бу охирги йилларда Шайбонийхон ва унинг сулоласи атрофида олиб борилган баҳслар маълум таъсирга эга бўлганини кўрсатади. Ҳозирча бу вилоят даражасидаги ташаббусга ўхшаяпти — Самарқанд миқёсида таклиф бериляпти ва энг юқорилардан қандайдир тақиқ йўқ. 10 йил олдин душман, эслашга арзимайдиган майда персонаж деб ҳисобланган тарихий шахс яқин йилларда миллий қаҳрамонга айланиб қолса ажабмас.

Беихтиёр янги метро бекатларига ном беришда Убайдуллахон номини таклиф қилганимда "ўтмайди, қабул қилинмайди" деб чопворишгани эсимга тушиб кетди. Балки ўшанда таклиф киритсак, ўтиб ҳам кетарди. Самарқанддаги таклиф каби. Тушунишимча, қандайдир кескин қаршилик ҳам, жуда катта қизиқиш ҳам йўқ, шунчаки бировнинг иши йўқ. "Ким эди ўзи бу? Ҳа, шунақами, зўр, босинглар" дегандай муносабат.

@AsanovEldar

01 Mar, 05:18
2,643
Post image

Бу йил Ўзбеккинога танловга жудаям кўп лойиҳа келиб тушди. Бадиий фильмларнинг ўзи 120 дан ошиқ. Қисқа метражли фильмлар, анимацион фильмлар бор.

Сюжет ва ғояларни кўрсангиз, жудаям хилма-хил — детектив фильмлардан тортиб мистикагача; болаларбоп эдьютейментдан саргузашт сериалларгача.

Ўзбекинно бу фильмларнинг ҳаммасини молиялаштира олмайди. Аниқроғи, кичик бир қисминигина молиялаштиради. Лекин шунча ғоя борлигининг ўзи қизиқ.

Бу фильмлар ҳозирча бир синопсис кўринишида (асосий ғояси, қисқача сюжети ва ҳ.к. маълумотлари бор яъни). Лекин тасаввур қилинг, бизда кинога инвестиция киритадиган компания ва ташкилотлар кўпайса; аҳолида кинотеатрлар ва стриминг-сервислар орқали пул тўлаб кино кўриш маданияти шаклланса ва кино харажатини оқлаб бошласа. Шу йилги 200 та нари-бериси лойиҳадан 100 таси амалга ошса. Ўзбек киносида жуда хилма-хил жанр ва мазмундаги кино ва анимацион фильмлар кўпайиб, бу бозор ҳам ривожланармиди.

@AsanovEldar

28 Feb, 05:25
3,111