Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy @anjirfagnaviyuz Channel on Telegram

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

@anjirfagnaviyuz


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Хожа Махмуд Анжир Фагнавий» жомеъ масжидининг "anjirfagnaviy uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали.

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy (Uzbek)

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy kanali Uzbekiston Musulmonlari Idorasi tasarrufidagi Buxoro viloyati Vobkent tumani dagi "Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy" jome masjidining "anjirfagnaviyuz" rasmiy saytining Telegram messenger kanalidir. Bu kanal, Vobkent tumani bo'ylab jamoat a'zolari va fuqarolari uchun maqul, ma'qul va tafsilotli ma'lumotlarni taqdim etadi. Kanalda, masjidning faoliyati, diniy bayanlar va boshqa ijtimoiy tadbirlar haqida maqul ma'lumotlar, rasmiy e'tibor vaqt va joylari, vaqtincha o'tkaziladigan tadbirlar bilan bog'liq yangiliklar va ko'rsatmalar o'z o'rnini topadi. Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy kanaliga obuna bo'lib, Vobkent tumani diniy hayoti va jamoati bilan bog'liq eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'ling!

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 12:23


#раддия

عن عمر رضي الله عنه قال : « كان رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا مد يديه في الدعاء لم يردهما حتى يمسح بهما وجهه » أخرجه الترمذي.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуода қўлларини кўтарсалар, токи уларни юзларига суртмагунча, туширмас эдилар".

📚 Имом Термизий ривояти

Изоҳ: Сохта салафийлар дуодан сўнг қўлни юзга суртишни бидъат санайдилар. Аслида жумҳур уламолар томонидан дуодан сўнг икки қўлни юзга суртиш мустаҳаб амал саналади. Бунга мазкур ҳадис ҳам очиқ далолат қилади.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 10:22


#Ҳадис

ФАРЗАНДИ САБАБЛИ ЖАННАТГА КИРУВЧИЛАР

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта (баъзи) инсонлар жаннатга қўйилиб юксак даражаларга кўтарилади. У инсон (ажабланиб) сўрайди: Бу нарсалар нима учун? (яъни мен бу нарсаларга амалим етишмайдику?!)
Унга жавоб берилади: Бу нарсалар сенга кечирилишлигингни сўраган фарзандинг сабабли берилди".
Имом Аҳмад ривояти.

Шарҳ: Фарзандингизга Аллоҳни танитиб, ислом аҳкомларини ўргатиб шундай тарбиялангки охиратда сизни жаннатдаги юксак даражаларга кўтарилишингизга сабабчи бўлсин. Аммо Аллоҳ сақласин баъзи инсонларни кўрамиз, боласини тили чиқишига сўкинишни ўргатади. Боласини сўкинтириб хурсанд бўлиб ўтиради. Бундай фарзандлар охиратда отасини жаҳаннамдаги пастки табақаларга тушишига сабабчи бўлади.

"Намоз ва дуолар" китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 08:22


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 06:39


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 24 январь куни Вобкент тумани бош имом-хатиби Ғолиб домла Очилов, Вобкен туманидаги "Мавлоно Яқубий Чархий" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 03:46


ЭНГ катта сиғимли масжидлар


https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 02:21


ДУОЛАРИМИЗ НЕГА ҚАБУЛ БЎЛМАЯПТИ⁉️

Бир куни Иброҳим ибн Адҳамдан сўрашди:

-Доим дуо қиламиз, лекин нега қабул бўлмаяпти?

-Қуйидаги сабабларга кўра қабул бўлмайди,-дея Иброҳим ибн Адҳам сабабларни санай кетдилар:
👇

-Аллоҳ таолони тан оласиз, лекин амрларини адо этмайсиз.
❗️

-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни биласиз, бироқ унинг насиҳатларига қулоқ солмайсиз.
❗️

-Қуръони Каримни ўқийсиз, аммо унга амал қилмайсиз.
❗️

-Роббим ато қилган неъматларни ейсиз, лекин шукр қилишни билмайсиз.
❗️

-Дўзахни биласиз, лекин ундан қўрқиб хатолардан сақланмайсиз.
❗️

-Шайтон сизга душманлигини биласиз, аммо сиз унга душман бўла олмайсиз.
❗️

-Ўлим бор дейсиз, лекин унга ҳозирланмайсиз.
❗️

-Ота-онангизни ўз қўлингиз билан қабрга қўясиз, шундан ҳам ибрат олмайсиз.
❗️

-Ўз хатоларингизни тўғирлаш ўрнига бошқалардан хато ахтарасиз.
❗️

  Шундай экан нима учун дуоларингиз қабул бўлиши лозим?
⁉️

📚(Фаридиддин Аттор. Тазкират-ул авлиё. 159-бет)

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 01:03


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

17 январь - 23 январь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:10

  🌆 ШОМ:                     17:55

  🌃 ХУФТОН:               19:30


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Jan, 01:01


🦋Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.🦋

🌸Бир кун келиб, очилмайди деган гулларингиз очилади.
🌸Бир кун келиб, ўтмайди деган қийинчиликларингиз ўтиб кетади.
🌺Бир кун келиб,битмайди деган дардларингиз битади.

📖Ҳаёт шундай бир сир:  «Аввали дуо, ўртаси сабр, ниҳояси шукрдир!»


Кунингиз файзли ўтсин!

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 15:12


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 НИМА УЧУН ОЛИМЛАРГА ЭРГАШИШ КЕРАК?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 14:11


​​УЙИМИЗГА ШАЙТОН КИРМАСИН ДЕСАК:

▪️Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.

▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.

▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимояланолсин?! Уйимизда ҳафталик , ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.

▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.

▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.

▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.

▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.

▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.

▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.

▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.

▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта Бақара сурасини ўқишлари керак.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». (Термизий ривоят қилган).

📚 «Қиблагоҳ уйлар». Шайх Нуриддин Йилдиз

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 12:11


… Сизларга жаннат бўлсин! Эй сабр қилгувчилар, эй рози бўлгувчилар, эй ҳавою нафсидан ажралувчи инсонлар, сизларга омонлик бўлсин!

Шайх Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 10:11


#qissa_õğri_namoz

БИЗ УНИНГ ҚАЛБИНИ ЎҒРИЛАДИК

Бир куни Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳнинг уйига ўғри тушибди. Уйни тинтиб қўлга илинадиган ҳеч нарса топа олмабди. Қараса бир чеккада Молик ибн Динор намоз ўқиётган экан. Намозни тугатгач ўғрига қараб: "Дунё матосини излаб келдингми, топа олмадингми? Охират учун ўзингни бирор матоинг борми?" деб сўрабди. Бу гапдан ажабланган ўғри Моликнинг ёнига келиб ўтирибди. Молик ибн Динор унга ваъз-насиҳат айтишда давом этибди. Суҳбатдан таъсирланган ўғрининг кўзларидан ёш оқибди.
Тонгда икковлари масжидга намозга чиқишибди. Уларни бирга кўрган одамлар таажжубда қолишибди, энг катта олим энг катта ўғри билан бирга? Ажабланиб бу ҳолат ҳақида Моликдан сўрашганда: "Бизникига ўғриликка келган экан, биз унинг қалбини ўғрилаб олдик", деб жавоб берибди.

✍️ Одилхон қори Юнусхон ўғли

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 08:08


#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ – ШАХСГА ЭРГАШИШ ЭМАС

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 06:08


КАТТА ЖАМОА

Шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Алий Ҳаким Термизий роҳимаҳуллоҳ «Масъалатун фий сулуки аҳли-л аъдли байна-л мушаббиҳати ва-л муъаттилати» (Мушаббиҳа ва Муъаттилалар борасида адолат аҳлининг тутган йўли ҳақидаги масала) номли асарида қуйидагиларни зикр қиладилар:

«Аллоҳ таолони кўриш ҳақидаги ҳадиснинг* собит эканига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир нечталари иттифоқ қилишган. Уларнинг барчалари имомлардир. Улар:

• Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу,
• Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу,
• Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу,
• Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу,
• Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу,
• Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу,
• Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу,
• Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу,
• Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу,
• Савбон розияллоҳу анҳу,
• Умора ибн Руъайба Сақофий розияллоҳу анҳу,
• Ҳузайфа розияллоҳу анҳу,
• Абу Бакр розияллоҳу анҳу,
• Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу,
• Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу,
• Абу Умома розияллоҳу анҳу,
• Бурайда ал-Асламий розияллоҳу анҳу,
• Абу Барза розияллоҳу анҳу,
• Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъу-з Забийдий розияллоҳу анҳу.

Йигирма бир саҳобайи киромларнинг барчалари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳни кўриш собит экани борасида ҳадис ривоят қилишган. Ким буни рад этадиган бўлса, ушбу зотларни ёлғончига чиқаришни қасд қилибди!».

✍️ Сайфу-л Ҳақ Абул-Муъин Насафий роҳимаҳуллоҳ

📖 «Табсиратул адилла» асаридан

*Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, у зот тўлин ой кечасида ойга назар солдиларда: «Сизлар яқинда Роббиларингизни бу ойни кўргандек кўрасизлар, Уни кўришда қийналмайсизлар, агар қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намозга куч сарфлашга қодир бўлсаларингиз, албатта, уни адо қилинглар»,-дедилар”. (Муттафақун алайҳ)

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 02:29


#ҳикмат

Жаннат сўрасанг, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор.
«Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб-уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», дегин.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 02:06


#Дуо
📖 ХОНАДОН АҲЛИНИНГ ҲАҚҚИГА
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайси хонадонга борсалар, хонадон аҳлини дуо қилиб қайтар эдилар.

Бурс ибн Абу Бурс розияллоҳу анҳунинг уйларига борганларида, хонадон аҳли таом ва ватбаҳ (қуриган хурмо, ёғ ва пишлоқ аралаштириб таёрлаган таом) келтирди. У зот тановул овқатни қилдилар. Сўнгра келтирилган сувдан ичиб, хонадон аҳлининг ҳаққига қуйидагича дуо қилдалар:

اللَّهُمَّ بَارِكْ لَهُمْ فِيْمَا رَزَقْتَهُمْ وَغْفِرْ لَهُمْ وَارْحَمْهُمْ

📖Ўқилиши: “Аллоҳумма баарик лаҳум фиймаа розақтаҳум вағфирлаҳум варҳамҳум”.

🔖Маъноси: “Ё Аллоҳим! Уларга берган ризқингни баракотли қил. Уларни мағфират қил. Уларга раҳм айла!”

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Jan, 01:06


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

17 январь - 23 январь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:10

  🌆 ШОМ:                     17:55

  🌃 ХУФТОН:               19:30


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 10:12


❗️❗️❗️❗️

Қизи бор оталар учун 5 та ажойиб маслаҳат

1. Қизингизга имкон қадар кўпроқ яхши кўришингизни айтинг. Отаси яхши кўрган қиз, албатта, келажакда турмуш ўртоғи томонидан ҳам яхши кўрилади.

2. Уни ҳар доим ҳимоя қилинг. Келажакда бунақа қизлар қўрқмас бўлиб катта бўлади.

3. Ҳеч қачон уни бошқалар билан солиштирманг. Солиштирилган фарзандларнинг ўзига бўлган ишончи паст бўлади.

4. Ҳеч қачон уни танқид қилманг. Уни ҳар доим мақтанг. Бу унда ўзига бўлган баҳонинг юқори бўлишига сабаб бўлади.

5. Энг асосийси, қизингизни доим иккинчи ўринга қўйинг. Биринчи ўринга эса унинг онасини. Шунақа муҳитни кўрган қиз оиласи ҳам шуни такрорлайди.

        ⭐️⭐️⭐️🌟
✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 08:12


ЎЗ ВАҚТИДА ТЎХТАТАЙЛИК!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 06:11


12141. Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шукр қилувчи қалб, зикр айтувчи тил ва дунё ва дин ишларингда сенга ёрдам берувчи солиҳа аёл(ингни бўлиши) одамлар хазина қилиб жамлайдиган нарсалардан яхшидир”, дедилар.

Имом Байҳақий “Шуъабул иймон”да ривоят қилган.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 04:11


#muftiy_minbari

📹 ҲАҚИҚИЙ БАХТ БУ - МУСУЛМОН ҲОЛДА ЯШАШ ВА ВАФОТ ЭТИШ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 02:55


Боланинг энг катта душмани - унга Аллоҳни танитмаган, фақат дунё учун улғайтирган ота-онадир!

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 02:11


Машҳур олимга иккита савол беришибди:

Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:
— Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар;
— Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар;
— Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар.

Гал иккинчи саволга келди
Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:
— Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг;
— Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир;
— Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин;
— Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 01:03




Уйғониб олган барча-барчага:  "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкатуҳ!" деймиз...

Кунимиз яхши ўтсин,  хотиржамликда ўтадиган 1440 дақиқа, офиятда кечадиган 86400 сония насибамиз бўлсин!

Фарзандлар бағримизда,  яхшилар ёнимизда,  Ҳизрлар йўлимизда бўлсин!

Аллоҳ таолонинг ҳифзу ҳимоясида азиз ва саломат бўлайлик!

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 01:03


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

17 январь - 23 январь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:10

  🌆 ШОМ:                     17:55

  🌃 ХУФТОН:               19:30


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Jan, 01:03


Бухоро вилояти учун январ ойи намоз вақтлари


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 15:12


ЎЛИМ ҲАҚИДА ВАЪЗ

▪️ Вақти-соати етиб ҳар бир тирик жон бу фоний дунёни тарк этиши – ҳақиқат.
Инсон омонатини топширгандан кейин қабрга қўйилгач, икки фаришта – Мункар ва Накир келиб уни савол-жавоб қилади. Дастлаб “Раббинг ким? Пайғамбаринг ким?” деб саволлар беради.

Агар инсон имон билан вафот этган бўлса “Раббим Аллоҳ, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад алайҳиссалом унинг бандаси ва элчисидир”, деб жавоб беради. Агар банда икки фариштанинг савол-жавобларидан ўтиб олса, унинг қабри кенгайиб, нурга тўлади. Қиёматгача, яъни Аллоҳ таоло уни қабрдан қайта тирилтиргунча ётади.

Агар маййит мунофиқ ёки тавба қилмай ўлган бўлса, савол-жавоблардан ўта олмаса, қабр уни шундай қаттиқ қисадики, ҳатто қовурғалари бир-бирига ўтиб кетади. У то қиёматгача мана шундай азобланади.

Қабрдаги савол-жавоб каттаю кичик – ҳаммага баробардир. Шу боис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Маййитларингизга “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни талқин қилиб туринглар» (Имом Муслим ривояти).

Ким денгизда ҳалок бўлса ёки бирор йиртқичга ем бўлса, у ҳам қабрда савол-жавобга тутилади. Қабр азоби кофирлар ва осий мўминлар учундир. Тоат-ибодатда яшаб, эзгуликлар қилиб ўтган кишиларни Аллоҳ таоло қабрда ҳам неъматлантириб қўяди. Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:
«Албатта, қабр жаннат боғларидан бир боғ ёки дўзах чоҳларидан бир чоҳдир» (Имом Термизий ривояти).

▪️ Тарози ҳам ҳақдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Ўша куни вазн (амалларнинг тарозида тортилиши) ҳақиқатдир. Кимнинг мезонлари (амаллари) оғир келса, айнан ўшалар нажот топувчилардир. Кимнинг мезонлари (амаллари) енгил келса, ана ўшалар оятларимизга зулм (инкор) қилганлари сабабли, ўзларига зиён қилганлардир» (Аъроф сураси, 8–9-оятлар).

Тарози қиёмат куни амалларни ўлчайди. Унинг қандайлигини тасаввур қилишга ақл ожиздир.

▪️ Номаи аъмол, яъни амалларимиз битилган китоб ҳам ҳақдир. Бу китобга савобу гуноҳ амаллар битилган бўлади. Мўминларга, савоб ишларни кўп қилган кишиларга номаи аъмоли ўнг тарафидан, кофирларга чап тарафидан ёки орқа томонидан берилади.

▪️ Сирот – кўприк ҳам ҳақдир. Қилдан ингичка, қиличдан кескир дея таърифланадиган кўприкдан мўминлар тезда ўтиб кетишади. Жаҳаннам аҳли эса кўприкдан прастга қулашади.

▪️ Шафоат ҳам ҳақдир. Пайғамбарлар ва танланган хос кишиларгина шафоат қила олишади. Аллоҳ таоло ширкдан бошқа барча кишиларнинг гуноҳларни мағфират қилади. Катта гуноҳ қилган каттаю кичик кишилар жазога тортилади. Ояти каримада:
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур» (Нисо сураси, 48-оят).

▪️ Ҳавзи кавсар ҳақдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ҳавзим (кенглиги) бир ойлик масофача. Унинг ранги сутдан ҳам оқ. Ҳиди мушки анбардан ҳам яхши, идишлари осмондаги юлдузларга ўхшайди. Ким ундан бир бора ичса, асло чанқамайди» (Имом Бухорий ривояти).

▪️ Қиёмат куни қасос олиш ҳақдир. Кимнинг кимда ҳақи бўлса, албатта, унинг савобларидан олинади. Агар савоблари етмаса, мазлумнинг гуноҳларидан олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ким бировга бирор нарсада зулм қилган бўлса, динор ва дирҳамлар фойда бермайдиган кун келмасидан аввал рози-ризочилик сўраб олсин” (Имом Бухорий ривояти).

Ақлли киши инсонлардан узр сўраб, уларга яхшилик қилиши керак. Ғазаб ва жаҳлдан эҳтиёт бўлсин. Чунки бу иккаласи дўзахга элтади.
🤲 Аллоҳим, бизларга Ўзингдан қўрқмайдиган кишини бошлиқ қилма, бизни золимлардан қилма!

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 14:17


#Ҳадис

Мулойимлик гўзал ҳислатдир!

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Менга насиҳат қилинг" деди. "Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", *- дедилар.*
Муттафақун алайҳ
и.

Шарҳ: Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 12:16


🖋🖋🖋🖋🖋🖋🖋🖋🖋

Нега «Масжидул ҳаром»деб номланган?
😎
Қуръони Каримда «Масжидул ҳаром» ибораси бир неча маънода ишлатилади. Гоҳида «ҳарам» маъносида келади. Ҳарам эса, Маккаи Мукаррама шаҳри атрофида белгиланган махсус чегара ила ўралган, шаҳар ва унинг атрофидаги маълум жойларни ўз ичига олган минтақадир. Бу ҳудуд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратган кунида ҳаром қилинган. У Аллоҳнинг ҳурмати ила қиёмат кунигача ҳаромдир; Дарахти кесилмайди, ўсимлиги юлинмайди, ҳайвонлари овланмайди ва уруш қилиб бўлмайди.
Кўпинча Каъба атрофидаги масжид шу ном билан номланади. Маъноси ҳурматли, ичида ва атрофида ёмонликлар ва шариатда кўрсатилган бир қанча ишларни қилиш ҳаром бўлган масжид дегани.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 10:16


​​САЖДАДАН ҚИЁМГА ТУРИШДА БИР ОЗ ЎТИРИБ ОЛИШ
#намоз

😀CАВОЛ: Биринчи ракат тугаб, саждадан иккинчи ракатга тураётганда бир-икки сония ўтириб, кейин туриш суннат деб эшитдим. Бу қанчалик тўғри?

😀 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Буни фиқҳий китобларимизда "Жалсаи истироҳа" яъни, "ором олиб ўтириш" деб номланади. Бундан биринчи ва учинчи ракатлар охирида саждадан кейин қиёмга туришдан олдин бир оз ўтириб олиш тушунилади ва бу амал ҳанафий мазҳабида макруҳ амал саналади ("Ал-Лубоб шарҳул китоб"). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом намозда бевосита қадамларининг олд қисмига таянган ҳоллларида (яъни, ерга суянмай ва ўтирмаган ҳолда) туришлари ривоят қилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 08:14


#bugunning_muhim_mavzusi №21

📚МАЗҲАБ ИМОМЛАРИ КАБИ ИЖТИҲОД ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebook 📸 instagram 🎞 youtube

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 06:14


Ёмон хабарларни эмас, яхшиликларни тарқатайлик

Ҳақиқатни айтганда, бугунги кунда яхши ҳодисалар кўп бўляпти. Аммо одамлар уларни кўришмаяпти, кўришса ҳам, эътиборга олишмаяпти, уларни одамларга етказишмаяпти. Кўпроқ шумхабарларга, салбий воқеа-ҳодисаларга эътибор беришяпти, хунук ҳолатларни келтириб чиқаришга уринишяпти, уларни имкон қадар кўпроқ одамларга етказишяпти. Бу ниҳоятда афсусланарли, ачинарли ҳолдир.

«Гўзал ўрнак» китобидан

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 04:13


#muftiy_minbari

📹 ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 02:13


​​ИЛОҲИЙ ЕТТИ ҚОНУН

1.Ким “ҳамд” айтишни ўзига одат қилса, унга доим яхшиликлар тўхтовсиз етиб туради.
2.Ким “ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимасини доимий айтиб юрса, ҳар қандай қийин ишлари юришиб кетаверади.
3.Ким Расуллуллоҳга салавот айтиб юришни одат қилиб олса, гуноҳлари кечирилиб, барча ташвишлари арийди.
4.Ким Аллоҳни хотиржамлик вақтларида кўп эсласа, Аллоҳ таоло уни энг қийин вақтларида эслайди.
5.Ким Аллоҳ таолога таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоя қилади.
6.Ким Аллоҳнинг ўзидан ҳожатларини тиласа, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди.
7.Ким Аллоҳга илтижо қилса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади.


⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 01:05


🩷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸Хайрли тонг, тонгларни севувчи, ҳаётни борлигича қабул қилувчи, ҳар бир лаҳзага шукрона айтувчи азиз диндошим!

🌸Кунингиз ёруғ, мароқли, лаҳзаларингиз файзга тўла бўлсин!

⚡️Душанба тонги муборак бу́лсин!


⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 01:05


Бухоро вилояти учун январ ойи намоз вақтлари


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Jan, 01:05


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

17 январь - 23 январь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:10

  🌆 ШОМ:                     17:55

  🌃 ХУФТОН:               19:30


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 14:47


#Islom_ilm #talabalar_ijodidan
📕 ИСЛОМ ва ИЛМ:
🌱КЕЧИРИМЛИ БЎЛИШНИНГ САЛОМАТЛИККА ТАЪСИРИ

🎙 Жаҳонгир Ниғматов

Тошкент ислом институти талабаси


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    ⚖️ ИЙМОН ВА ГУНОҲ

    🌙 МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ АҲАМИЯТИ

    🗣 РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 13:44


​​НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ

1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 12:27


ℹ️ℹ️ℹ️📸

🔺Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насабларига келсак, у зот – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;

ибн Абдуллоҳ
ибн Абдулмуттолиб
ибн Ҳошим
ибн Абдуманоф
ибн Қусой
ибн Килоб
ибн Мурра
ибн Каъб
ибн Луъай
ибн Fолиб
ибн Феҳр
ибн Молик
ибн ан-Назр
ибн Кинона
ибн Хузайма
ибн Мудрика
ибн Иляс
ибн Музар
ибн Низаар
ибн Маъдд
ибн Аднан.

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ:
🌙Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари бўйича барча тарихчилар ва насабчилар иттифоқ қилган боболар шулардир. Кейинги насаблари Исмоил алайҳиссаломга бориб тақалиши ҳам аниқ.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 10:23




Бир кунлик хаётимизнинг закоти!

Бомдод 4 ракат;
Пешин 10 ракат;
Аср 4 ракат;
Шом 5 ракат;
Хуфтон 9 ракат
жами: 32 ракат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.
Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.
Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.

Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 08:42




Инсонлар билан муомала қилишда Қуръони Каримдаги Хужурот сурасидан 9 та васият:

💖Адолатли бўлинглар!
💖Ислоҳ қилинглар!
💖 Текшириб кўринглар!
💖 Масхара қилманглар!
💖Мазах қилманглар!
💖 Лақаблар қўйиб олманглар!
💖Ғийбат қилманглар!
💖 Жосуслик қилманглар!
💖Кўп гумондан четланинглар!

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 06:16


#раддия

"Уламоларнинг ягона фикрига кўра, жавробнинг матоси сув сизиб кирадиган даражадаги юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас".

✍🏻 Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ

📚"Бадойи санойи" китоби

Изоҳ: Жавроб — араб тили луғатларида пайпоқ экани қайд этилган. Бугунги кундаги пайпоқларнинг барча турига хоҳ қалин хоҳ юпқа бўлсин масҳ тортиб бўлмайди. Агар кимдир ҳозирги юпқа пайпоқларга масҳ тортаётган бўлса, имом Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки шогирдлари ҳамда имом Молик, имом Шофеий, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг мазҳабларига кўра унинг таҳорати дуруст бўлмайди.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 04:16


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 02:12


‼️‼️‼️
Ҳар кунлик вазифамиз бўлсин!

Ҳар бир мусулмон тонгда, бошқа ишларга киришишидан олдин озгина бўлса ҳам Қуръон тиловат қилишни одатга айлантириши, агар ортиқча вақти бўлмаса, бир порани тўртдан бирини ҳеч бўлмаса бир бет ўқиши лозим. Шундай қилинса, номаи аъмолда кундан-кунга савоб захираси кўпайиб боради.

Ҳазрати ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимни хофизасида Қуръони каримдан озгина ҳам бўлмаса, у бир вайрона уй кабидир" дедилар. (Имом Термизий ривояти)

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 01:43


Бухоро вилояти учун январ ойи намоз вақтлари


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 01:01




🦋Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдонларим,

🌟АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!🌟

Янги тонг муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

   ⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

19 Jan, 01:01


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

17 январь - 23 январь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:10

  🌆 ШОМ:                     17:55

  🌃 ХУФТОН:               19:30


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 15:12


🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

“Нур” сураси ўқилган уйга тинчлик, осойишталик киради, келишмовчилик ва турли зиддиятлар у ерни тарк этади.

“Ар-Раҳмон” сураси ўқилса эр-хотиннинг қалблари муҳаббат ила бир-бирига боғланади.

“Воқеъа” сураси ризқни зиёда қилади.

“Бақара” сурасини ўқиган инсон турли ёмонликлар, инс-жинлардан муҳофазада бўлади.

“Сод” ва “Фотир” сурасини ўқиган кишига бутун халойиқ бўйсундирилади.

“Сабо” сурасини ўқиган кишига ботиний сир-асрорлар очилади.

“Муъминун” сурасини ўқиб юрган киши гуноҳлардан сақланади.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 13:44


Ота-онага қилинадиган яхшиликларнинг энг олийси – ғамларинг, муаммоларинг ва оғриқларингни уларга айтмаслигингдир. Чунки, улар ўша нарсаларга сендан кўра ўн чандон кўпроқ ғам-алам чекадилар...
      
     ⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 12:27


​​НАМОЗДА БОЛАМ РЎМОЛИМНИ ЕЧИБ ЮБОРАДИ
#намоз

1524-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда болам рўмолимни тортиб ечиб юборди. Намозим нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозда беркилиши шарт бўлган аъзолардан бирининг тўртдан бир ва ундан кўп қисми уч тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш муддатича очиқ турса, намоз бузилади. Агар уч тасбеҳ айтиш муддатига етмасдан, бир қўлда енгил ҳаракат билан ёпиб олса, намоз бузилмайди. Сиздаги ҳолат ҳам мана шу ҳукмга тушади. Бу ҳолатда рўмолнинг ўзи тушиб кетиши ёки кимнингдир тушириб юбориши ўртасида фарқ йўқ (“Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 12:27


​​ҚУРЪОН ЎҚИШДА АЪУЗУ ВА БАСМАЛАНИ АЙТИШ
#Қуръон

1525-CАВОЛ: Қуръон ўқиётганда фарзандлар шовқин қилиб қолса, уларга жим бўлинглар дейилади-да, кейин яна Қуръон тиловатида давом этиб кетилади. Шунда қайта аъузу ёки бисмиллаҳ айтиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир-рожим"ни айтиб тиловатни давом эттириш мустаҳабдир. Чунки Қуръон тиловати асносида қироатга алоқаси бўлмаган гапларни гапирса, қироатни аъузуни айтиб давом эттиради. Агар Қуръон қироатига алоқадор гапларни гапиргандан кейин қироатни давом эттирса, аъузуни айтмасдан давом этаверади. Бу икки ҳолатда ҳам "бисмиллаҳ" айтилмайди. (“Ан-нашр фил қироатил ашр” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 10:43




Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди.

• Кимларнингдир айтган эртагига "раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди;
• Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига "раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди;
• Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди;
• Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди;
• Сизга меҳр, қувонч улашганларга "раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 08:27


#Ақида

Оят-ҳадисга эргашамизми ёки Насафийгами

▪️ Абдулқодир Абдурраҳим,
ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Тўлиқ дарс 👉 https://youtu.be/jnr2WHy78i4

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 06:21


🤲 Қарздан қутулиш дуоси

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан қутулиш учун “Аллоҳумма акфиний биҳалалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сивака”, деб дуо қилишни ўргатганлар.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 04:13


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДА ҚАНДАЙ ЯШАШ КЕРАК?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

18 Jan, 02:06


Дуо билан «жазоланг»!

Фарзандимизни қарғаётганимизда тилимиздан учаётган қарғиш аввал ўз кўксимизга қадаладиган ўқ бўлишини ўйламаймиз. Шу ўринда ривоятгами, ҳикоятгами ўхшаган бир нарса эсимга тушиб кетди. Бир одамнинг авлодида отасини уриб, отасига қўл кўтарган оқпадар деган лаънатни кўтариш одат тусига айланган экан. Буни қарангки, ўша авлоднинг оталари ўзига қўл кўтарган ўғлини «Илоҳим, вақти келиб сен ҳам фарзандингдан калтак егин! Илоҳим, рўшнолик кўрма!» деб қарғар экан. Қарғишнинг кучи билан авлоднинг бу ношойиста одати қон суриб бораверибди. Шу авлоднинг бир пайтлари отасини уриб оқпадар бўлган бир вакилини ҳам ўғли калтаклабди. Бир неча кун бағрини захга бериб ётган ота ўйлай-ўйлай шундай аҳд қилибди. У маҳалланинг кексаларини ва масжид имомини уйига чақириб «Азизлар, келинглар, ўғлимни дуо қилайлик. Бизнинг авлод фарзандини қарғаб ўғлининг калтаги остида эзғиланишни одат қилиб олди. Менинг боламни дуо қилайлик, - деб қўлини дуога очибди ва илоҳим, сенга аҳли солиҳ, ота-онасига меҳрибон, қобил фарзандлар насиб қилсин! Ҳеч қачон фарзандинг юзингга тик қарамасин!» деб ўғлини дуо қилибди. Отасининг дуосидан қаттиқ таъсирланган ўғил ўкириб йиғлаганча ўзини отасининг оёғига ташлабди ва шу авлод қарғиш урган одатидан қутулибди...

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
👉
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 15:07


🌙Ражаб ойида неча кун рўза тутиш керак?

🎙️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 14:06


#савол_жавоблар

ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?

CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 12:06


АЛЛОҲ ДАРГОҲИ

Неча минг мусулмон туну кун бедор,
Каъба атрофини тинмай айланар,
Барчасин муроди илоҳий дийдор,
Саждага ҳар бири ҳар зум шайланар.

Олам уммон бўлса — гирдоби шу жой,
Олам осмон бўлса — меҳвари бунда.
Милярд мартабали жаҳон, ҳойнаҳой,
Кемадек қалқади битта тўлқинда.

Ер узра тариқдай сочилган инсон,
Бир қушнинг олдига келиб тизилмиш.
Абасдир бу жойда миллат, ирқ, лисон,
Замин йўриқлари бунда бузилмиш.

Бу жойнинг бор эрур на қорабоғи,
На Ўзган, на Ўшу Фарғонаси бор.
Аллоҳнинг ўзидир ёлғиз чароғи,
Чароғнинг ҳисобсиз парвонаси бор.

Ҳатто нафрат мушти бунда тугилгай,
Ахир ягонадир бу ерда мақсад.
Сиғинсанг — гуноҳинг дув-дув тўкилгай,
Иймонсиз бандага йўқ лекин шафқат.

Шунчалар мукаммал Аллоҳ даргоҳи,
Мағфират қил, дея дилни тиғладим.
Ҳар ёндан таралар мўминлар оҳи,
То тонгга қадарли юм-юм йиғладим.

✍️ Абдулла Орипов

Bayyina.uz | Taqviym.uz

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 10:04


РАҒОИБ кечаси бу қандай кеча?
(1-қисм
)

Рағоиб кечаси бу шундай кеча-ки, «Ражаб» ойининг биринчи Жумъа кечасидир.
Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар
:
- Ражабнинг биринчи Жумъа кечасидан ғафлатда бўлманглар чунки у кеча шундай кечадир-ки, фаришталар уни Рағоиб кечаси деб номлайдилар. Рағоиб дейишликлари сабаби шуки, кечанинг учдан бир қисми ўтса, бирорта ҳам фаришта қолмайди осмонда-ю ерда. Магар ҳамма фаришталар Каъбанинг атрофида тўпланадилар.
Аллоҳ таоло уларга айтади-к
и:
- Эй фаришталарим! Сўранглар мендан хоҳлаган нарсангларни дейди.
Фаришталар айтадики
- Я Роббана бизни сенга хожатимиз:
Мана шу Ражаб ойида рўза тутганларни мағфират қилишлигинг дейдилар.
Аллоҳ таоло айтадики:

- Қилдим шу ишни. Уларни мағфират қилдим дейди.

Яъни мана шу кечада, кечанинг учдан бири ўтганда бирорта фаришта қолмасдан Каъбанинг атрофида тўпланадилар ва юқорида зикр қилинган ишлар бўлиб ўтади (ИншаъАллоҳ
)

  ⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 08:04


💬Савол-жавоб: Ражаб ойи ҳақида

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 06:03


😊😊😊😊😊

Фарзандлар ҳаққига доим шундай дуо қилинг:

- Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
- Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
- Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
- Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
- Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
- Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
-Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 04:02


📹 ЙЎЛНИНГ ҲАҚҚИ
👤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 02:04


ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада 
ҳимояланади. Бундан ташқари:

📕 Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
📖Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
📖 Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
📚Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
📘 Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
📖 хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
📚кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради;
📖 инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
📚 тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
📚дунѐга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий 
касалликлардан асрайди;
📖 Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
🧡Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
🧡Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
🧡қироат бош оғриғини самарали даволайди...


⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 01:04


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

3 январь - 9 январь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:40

  🌃 ХУФТОН:               19:10

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Jan, 01:04


🦋Ассаламу алайкум!🦋
Тонг xайрли бўлсин Қадрлигим...

💎Мўжизакор тонг  муборак  энг яхши инсоним!
💜Барчангизга шу бугунги кун яхшиликларни тилайман.
💙Уйғониб кўзингизни
очиб, фикрлай оляпсизми?
Табриклайман!
💗Демак сиз бугунги кунга шукроналик ила қадам ташлаяпсиз.
💛Бугун энг кўп шукур қилувчилардан бўлинг ва умр дафтарингизни зикр безаклари билан тўлдиринг
🧮

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 15:12


📿🥹Ихлос сурасини фазилатлари.

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
👉https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 14:11


ТЎЙ ВА МАРОСИМЛАР ОДОБИ.

  - Маросим эгаси ўзи истаган кишиларни оғзаки ёки таклифнома воситасида таклиф қилади.
  - Имкони борича кўпроқ тақводор, дуосидан умидворлик бор, қорни тўйса хурсанд бўладиган камбағал кишиларни, кўнгил яқинлари таклиф қилинади.
  - Маросим эгаси ўз маросимида исрофга йўл қўймайди ёки жуда ҳам қисиб юбормайди. Имконига қараб ўртача иш тутса, яхши бўлади.
  - Маросим эгаси рўза тутиб келганларнинг рўзасини очиришга ҳаракат қилмайди.
  - Маросим эгаси тортган таомини мақтамайди.
  - Таклиф қилинган маросимга бориш ҳанафий мазҳаби бўйича, агар у никоҳ тўйи бўлса, суннат,  бошқа маросим бўлса мустаҳабдир.
  - Маросимда гуноҳ ишлар содир бўлиши аниқ бўлса,  унга борилмайди.
  - Маросимга бориш имконини топа олмаган киши таклиф учун ташаккур айтиб, эзгу дуолар қилади, бора олмаслиги учун узр айтади.
  - Агар маросимга шахсан эмас, умумий тарзда таклиф қилинган бўлса,  бориш- бормаслик таклиф қилинган одамнинг ихтиёрида.
  - Таклиф қилинмаган шахсларнинг маросимга боришлари мумкин эмас.
  - Маросимга таклиф қилинган киши ўзи билан таклиф қилинмаган одамни олиб борса, бунинг учун маросим эгасидан рухсат сўрайди.
  - Маросимга борувчи маросим эгасининг ҳурматини ният қилиб боради.
  - Маросимга белгиланган вақтдан олдин борилмайди,  кеч ҳам қолинмайди.
  - Маросим эгаси меҳмонларни очиқ чеҳра билан, хурсанд ҳолда самимий кутиб олади.
  - Маросим эгаси муҳтарам кишиларга ва тортиниб турганларга алоҳида лутф кўрсатади.
  - Маросим эгаси ортиқча такаллуфга,  "олинг- олинг" ларга ўтиб кетмайди.
  - Маросимга борган меҳмон ўзига кўрсатилган жойга ўтиради. 
  - Мезбон ўзи таклиф қилмаса, тўрга ўтиш мумкин эмас.
  - Меҳмон вожиб рўза тутмаган бўлса, таомдан ўзини олиб қочмайди.
  - Меҳмон таом тановул қилишга шошилмайди.
  - Меҳмон таом тановул қилишнинг умумий одобларига риоя қилади.
  - Мезбон ҳаммадан олдин таом тановул қилишдан қўл тортмайди.
  - Меҳмон ўзига алоҳида, дастурхонга қўйилмаган таомни келтиришни сўрамайди.
  - Меҳмон ўзига ёққан одамга дастурхондаги таомдан олиб бермайди.
  - Маросим таомидан уйига олиб кетилмайди.
  - Бошқалар туриб кетгандан кейин ўтириб қолиш ҳам одобдан эмас.
  - Маросимга қатнашганлар маросим эгаси, унинг оиласи ҳаққига дуо қилишади. 

Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг   "Ижтимоий одоблар"   китобидан.


Яқинларингизга ҳам улашинг!
t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 12:12


АЁЛ КИШИНИ ҚАБРГА КИМ ҚЎЯДИ?
#жаноза

225-CАВОЛ: Шариат бўйича аёл кишини қабрга ким қўйиши керак? Баъзилар эри қўйса бўлади, дейди. Баъзилар гўрковларга қўйдиради. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабимизнинг мўътабар манбаларидан бири “Фатавои ҳиндийя” китобида аёл кишини қабрга қўйиш ҳақида шундай дейилган:

وَذُو الرَّحِمِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى بِإِدْخَالِ الْمَرْأَةِ الْقَبْرَ وَكَذَا الرَّحِمِ غَيْرِ الْمَحْرَمِ أَوْلَى مِنْ الْأَجْنَبِيِّ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ فَلَا بَأْسَ لِلْأَجَانِبِ وَضْعُهَا، وَلَا يُحْتَاجُ إلَى النِّسَاءِ لِلْوَضْعِ

яъни: “Аёл кишини қабрга маҳрам бўлган қариндоши қўйиши афзалдир. Шунингдек, маҳрам бўлмаган қариндош бегонадан кўра афзалдир. Агар қариндошлари бўлмаса, бегоналар қўйиши мумкин. Қабрга қўйиш учун (эркалар бўлганда) аёлларга эҳтиёж йўқ”.
Ушбу масалалар “Баҳрур роиқ” ва “Бадоиус саноиъ” каби мўътабар фиқҳий манбаъларимизда ҳам зикр қилинган.
Аёл кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари. Демак, аёл кишининг мазкур қариндошлари бўлмаса, маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари яъни, амакиси ва тоғаларининг ўғиллари ҳамда амма ва холаларининг ўғиллари қабрга қўяди. Агар мабодо маҳрам бўлмаган қариндошлар ҳам бўлмаса, шундагина аёл кишини эри ёки бегона кишилар қабрга қўйиши мумкин. Уламоларимиз бегонадан кўра эри қабрга қўйгани маъқулдир, деганлар.
Аёл кишининг маҳрам ва маҳрам бўлмаган эркак қариндошлари ёки эри дафн жараёнида ҳозир бўла туриб, уни қабрга гўрковлар қўйиши мумкин эмас. Чунки бунда шариатимиз қонун-қоидасига амал қилинмаган бўлади ва бунинг гуноҳи аёл кишининг эркак қариндошлари зиммасига тушади.
Шундай экан, аёл кишини қабрга қўйишда шариатимиз кўрсатмаларига амал қилишимиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

👉https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 10:11


#Ҳадис

ДУО ҚИЛУВЧИГА САҚЛАБ ҚЎЙИЛАДИГАН АЖРУ САВОБ.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.


Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар экан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади. Аллоҳ таоло бу бандадан ўшанча ёмонликни даф қилиши ҳам мумкин.
Шунинг учун мўмин-мусулмон банда дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилмаслиги керак.

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 08:09


АВВАЛ ОНАГА

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/2fxOhvWisr4?feature=shared

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
👉https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 06:09


​​Аёлингиз ҳақидаги 20та факт

1. Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг.

2. Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг.

3. Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг.

4. Аёлингиз ноёб марвриддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг.

5. Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг.

6. У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг.

7. Аёлингиз - қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг.

8.Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг.

9. Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг.

10. Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди.

11. У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг.

12.Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг.

13. Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг.

14. Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг.

15. Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг.

16. Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг.

17. Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг.

18. У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг.

19. Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг.

20. Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👉https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 04:08


#muftiy_minbari

📹 ИЙМОН ШАРТЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👉https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 02:08


Энг даҳшатли оғриқ нима биласизми? Ичингиздаги барча нарча ёниб битаётган бўлсада, жим туришингиздир!

Жалолиддин Румий

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
👉https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 01:06


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

3 январь - 9 январь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:40

  🌃 ХУФТОН:               19:10

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Jan, 01:01


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
   
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...

Кун давомидаги ишларингизда Аллох мададкор бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Dec, 08:11


#савол_жавоблар

🔴ЎЛИМТИКНИНГ СУЯГИДАН ИМПЛАНТ ТИШ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?

CАВОЛ: Шариатда тиш даволатиш, пломба ёки ясама тиш қўйдириш жоиз. Ҳозирда имплант тиш учун турли металлар билан бирга, ҳайвонларнинг суякларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бунда ўлимтик ҳайвоннинг суяги, шунингдек, чўчқа ва одамнинг суягидан фойдаланиш динимизда мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имплант тиш деганда металл винт ёрдамида суякка жойлаштириладиган ва тиш илдизи вазифасини бажарадиган мослама тушунилади. Ушбу мослама чўчқа ва одам суягидан бошқа ўлимтик ҳайвоннинг суягидан бўлиши шариатимизга кўра жоиз саналади. Чунки барча ҳанафий фуқаҳоларимиз ҳамда моликий уламолардан Аллома Ибн Ваҳб ҳайвонлар гарчи ўлимтик бўлса ҳам уларнинг суягидан фойдаланиш мумкин эканига фатво беришган. Аллома Ибн Нужайм бу борада Имом Муҳаммаднинг қуйидаги гапларини келтирадилар:
قال محمد في السير الكبير لا بأس بالتداوي بالعظم إذا كان عظم شاة أو بقر أو بعير أو فرس أو غيره من الدواب إلا عظم الخنزير والآدمي فإنه لا يمكن التداوي بهما ولا فرق فيما يجوز بين أن تكون ذكيا أو ميتا رطبا أو يابسا .
“Имом Муҳаммад “Сиярул кабир”да айтадилар: “Суяк билан даволаниш жоиз. Бунда суяк қўй, мол, туя ёхуд бошқа ҳайвонларнинг суяклари бўлиши керак. Лекин чўчқанинг ва одамнинг суяги бундан мустасно. Чунки бу иккисиники билан даволаш мумкин эмас. Суяк билан даволашда ҳайвон шаръий сўйилган ёки ўлимтик, ҳўл ёки қуруқ бўлишининг фарқи йўқ” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Чўчқанинг гўшти, ёғи ва суяги нажосат экани ва ундан фойдаланиш жоиз эмаслигига барча фуқаҳолар ижмо қилишган. Одамнинг суягидан фойдаланиш жоиз эмаслиги, унинг мукаррамлиги, улуғлигига, қадр-қиммати сабаблидир.
Демак, ҳанафий мазҳабига кўра, одам ва чўчқанинг суягидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг, гарчи ўлимтик бўлса ҳам, фойдаланиш ёки даво сифатида ишлатиш жоиз. Чунки суякда ҳаёт бўлмагани сабабли у пок ҳисобланади. Демак, одам ва чўчқадан бошқа жонзотларнинг суягидан имплант тиш учун фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Dec, 06:11


Мақола.

Бир дона пойабзал

Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб:
– Болакай! - дея чақирди.
– Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор.
Болакай унга қайрилиб:
– Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди.
– Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ.
– Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди.
– Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди...
Болакай жим тураверди. Сотувчи эса гапида давом этди:
– Кошки виждонимиз бўлмагунча, оёғимиз бўлмасайди.
Болакай ҳайрон қолди. Сотувчига яқинлашиб:
– Тушунмадим? - деди.
– Шундай, болажон! - деди сотувчи. – Виждонимиз бўлмаса инсон бўлолмаймиз. Оёқларимиз бўлмаса, инсон бўлишимиз мумкин. Зотан инсонни жисми эмас феъл-атвори тўкис кўрсатади. Виждонсизлар жаннатга киролмайдилар. Оёғи йўқлар учун эса жаннатда бу нуқсондан фориғ бўладилар. Ҳатто жисмидан нуқсони бор инсонлар соғлом инсонлардан кўра кўпроқ мукофотга муносиб бўлишлари мумкин.
Болакай яна бир бор табассум қилди. Шу бугунга қадар чеккан изтироблари аригандай бўлди. Сотувчи пештахтага ишора этиб:
– Ҳозир кўрганинг пойабзал сенга ярашади. Кийиб кўрасанми? - деди.
Болакай боши билан "йўқ" ишорасини берди:
– Устига ўттиз лира деб ёзилган экан. Уни ололмайман.
– Ҳозир мавсум тушган пайт, шунинг учун бироз арзонлаштираман. Йигирма лирага туширишим мумкин. Сен унинг бир пойини оласан. Демак, бир пой оёқ кийими учун ўн лира берсанг кифоя қилади.
Болакай бироз ўйланиб турди-да:
– Нариги пойи бирор ишга ярамайди. Ким олади уни?- деди.
– Оббо, роса гапни чўздинг, - дея кулди сотувчи.
– Уни ҳам ўнг оёғи бўлмаган бирор болага сотарман.
Болакайнинг кўнгли бироз тинчлангандай бўлди. Сотувчи ундан: – Мактабга борасанми? - дея сўради.
– Иккинчи синфни тамомладим. Учинчига ўтдим!
– Унда яна ҳам яхши, - деди сотувчи. - Ўқувчи бўлганинг учун беш лирага арзонлаштирамиз. Беш лира қолди. Демак, пойафзал сеники бўлди! Сотдим уни!
Сотувчи боланинг ҳайрат тўла боқишлари орасида дўконга кирди. Пештахтадан болакайга ёққан пойабзални олди. Болакайни ўриндиққа ўтирғизиб, янги оёқ кийимини кийдирди. Эски пойабзалини болакайга кўрсатиб:
– Мен маҳсулотимни сотдим, - деди. – Сен ҳам бу пойабзалингни менга сотсанг мамнун бўлардим.
– Ҳазиллашяпсизми? - қиқирлаб кулди болакай. - Унинг тагчарми ейилиб кетган, эски бир пойабзал бўлса. Шу туришида пулга арзийдими у?!
– Сен қолоқ экансан-ку, кичик дўстим, - деб кулди сотувчи. - Антиквар диган нарсадан хабаринг йўқ эканда. Антиквар нарсалар қанча эски бўлса, шунча нархи ошади. Шунинг учун ҳам менимча оёқ кийиминг ўттиз-қирқ лира турса керак.
Болакай гўё туш кўраётганди. Сотувчининг ҳаяжондан титраётган қўлларидаги қоғоз пулларга кўз югуртирар экан, ўн лиралик банкнотни нари сурди:
– Менимча йигирма лира ҳам етарли. Ҳозир мавсум тушган пайт-ку!
Сотувчи унинг гапини рад этмай ўн лирани қайтиб олди ва болакайнинг ёноғидан ўпди. Қувончи ичига сиғмасди сотувчининг. Агар бутун дўкондаги молларини бир кунда сотиб юборса ҳам ҳозиргидек бахтиёр бўлолмасди. Болакай секин ўрнидан қўзғалди. Гўё қўлтиқ таёққа ҳам эҳтиёжи йўқ эди унинг. Маҳзун табассум билан шундай деди:
– Отам ҳақ эканлар! "Жисмингдаги нуқсон учун ҳеч қачон ўкинма!" - дердилар. Бугун биринчи марта нуқсонимдан ўкинмадим...

"Кўнгил олиш бандани Aллоҳга яқинлаштрадиган ибодатларнинг энг улуғидир”.
Кулхатиб М.Ф.Е отинойи Бахронова Кимё

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Dec, 04:05


🌐 Интернет зинога сабаб бўлмасин!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Dec, 02:05


Қарз беришнинг, қийналганга муҳлат беришнинг фазилати

Динимизда қарз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ун(инг қарзи)дан кечиб юборса, Аллоҳ Қиёмат кунида – Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уни Аршнинг соясига олади» (Имом Термизий ривояти).

Яна бир ривоятда «Ким камбағалга муҳлат берса ёки бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Аршнинг соясига олади», дейилган (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг соясида сояланадиганларнинг биринчиси – қарз олган камбағал бирон нарса топгунича унга муҳлат берган ёки талаб қилиб турган нарсасини унга садақа қилиб, «(Қарзга берган) молим Аллоҳ розилиги учун сенга садақа» деб, аҳдномасини йиртиб ташлаган кишидир» (Имом Табароний ривояти).

          ⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Dec, 01:03


🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ


Бугун Сешанба

— 24 декабрь 2024.
-23. жумадус соний  1446.
Бухоро Намоз вақтлари

Субҳи содиқ: 06:23
(Саҳарлик
Қуёш чиқиши: 08:01

🕌БОМДОД:   07:00
🕌ПЕШИН:      13:10
🕌АСР:             16:00
🕌ШОМ:           17:30
🕌ХУФТОН:       19:00

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Dec, 01:03


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

20 декабрь - 26 декабрь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:30

  🌃 ХУФТОН:               19:00


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Dec, 01:01


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Янги кун,  янги тонг,  янги саҳифа Сиз учун хайрли бўлсин,  азиз қадрдон!

Аллоҳ таоло сизга яхши нарсаларни ният қилишни насиб этсин ва ўша яхши ниятингизга етиштирсин!

Хонадонингизга хотиржамлик,  ишларингизга ривож тилаймиз.  Қаерда бўлманг,  Аллоҳ таолонинг паноҳида азиз бўлинг деймиз. Зеро инсон аслан азиздир!


       ⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 15:15


⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️Араб тилини яхши билган киши Қуръондан ўзича ҳукм чиқарса бўладими?

🎙Абдулатиф домла Турсунов

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 14:35


🤎"Намоз ўқимасам ҳам ишларим яхши, пулим бор, ҳеч нарсага муҳтож эмасман" дея қувонма. Аллоҳ таоло ўзини инкор этган кофирга ҳам фазлу мархамати билан ризқ беради. Аслида, Аллоҳ сен билан гаплашишни истамагани учун намоз ўқишга муваффақ бўлмаяпсан. Бу қандай оғир мусибатлигини билсанг эди. Оҳ, билсанг эди...

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 10:33


ҚИЗ ФАРЗАНД

Қиз бола тарбиясида, уларга маликалардек муносабатда бўлиш ва уни яхши кўриш ва мақташ жуда мухим. Қиз бола ҳеч қандай шартларсиз "бахт" ва "мухаббат" га лойиқ эканлигини хис қилиб улғайиши керак.

Қиз болани қайсидир қилган иши учунгина мақтаб  ўргатсак унинг онгида "менинг ўзим мухаббатга, яхши кўришларига лойиқ эмасман" деган ишонч ўрнашиб қолади. Оқибатда у қадрланиш, севилиш бахтини қабул қилолмайдиган бўлиб қолади. Бахт аслида кўнгил мулки - хиссиёт. Буни моддийликка алоқаси йўқ. Қиз фарзанд тарбиясига донолик билан ёндашиш керак.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 06:32


Мақола.
Илм олмоқ .

Илм олиш ва илм ўргатишни ислом улуғлайди . Илмли киши юрар йўлини борар жойини яхши билади .
Имом Ахмад рахималлоҳ илм учун умрини бағишлаган эди .
Бир куни бир таниши : " Қачонгача илм ўқийсан ? " , Шунча ўқиганинг етмайдими , ахир катта олим бўлдингку ", деди .
Имом Аҳмад шундай жавоб берди :
" Қабргача сиёҳ билан бораман " - деб жавоб берди .
Имом Аҳмад ўз даврининг етук ҳадис султони эди . Ибн Рофеь айтади : - " Маккада Ибн Аҳмал Ҳамбални кўриб қолдим , Ямандан
қайтиб келган эдилар , кўп йўл юргандан икки оёқлари шишиб қавариб кетган эди . "- Менга эй Абдуллоҳни отаси , энди ҳадис излаб сафар қилиб юришга ярамайман шеклли " , деди .
Кийинчалик эшитсам , ўшанда ҳам Химисга сафар қилибди ". Имом Аҳмад йўл кирага пули йўқлиги учун Тарсус шаҳрига пиёда кетибди .
У одам эллик дирҳам пулим бўлганда Райга бориб Жарир Абдулҳамиддан ҳадис эшитиб келардим " деган экан .
Илмга ошиқ қалблар учун дунёларнинг энг чеки азоблари билинмайди . Муҳаммад салоллоҳ алайҳи вассалламга бўлган муҳаббат , чин ихлоси ишонч барчамизга насибу бардавом бўлсин илоҳо .

Манбалар асосида таёрланди .

Шифокор мфй . отинойиси
Ҳайдарова Оҳида .

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 04:32


#muftiy_minbari

📹 УЛУҒ ХИСЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 02:15


📖Уламолар фикрига кўра бола ёшлигидан Қуръон тиловатини эшитиб катта бўлса келажакда тез ва осон Қуръонни ёдлайди. Ва етук қори бўлиб етишади.

Болажонлар Қуръон тиловати билан ором топур ва рухий тарбия олур...

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 01:00


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бизни соғ-саломат уйғотган,  руҳимизни ўзимизга қайтиб берган Зотга ҳамду-сано бўлсин!

Қадрдоним,  соғ-омонмисиз? 

Эрта тонгдан вақтимиз-у нақдимизга барака сўраб,  катта-ю кичик гуноҳларимизга истиғфор айтиб,  хайрли манзиллар сари бошланган сафаримизда хайрли инсонларни йўлдош қилишини тилаб янги бир кунни қарши олдик.

Бошланаётган кун хайрли амалларга тўла бўлсин.  Беморларга шифо,  қарздорларга нажот,  бахт талабларга бахт,  фарзанд талабларга фарзанд, қариндош,  ёр-биродарларга меҳр-оқибат, дини-диёнат сўраб дуодамиз
💚

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 01:00


🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ


Бугун Душанба

— 23 декабрь 2024.
-22 жумадус соний  1446.
Бухоро Намоз вақтлари

Субҳи содиқ: 06:23
(Саҳарлик
Қуёш чиқиши: 08:01

🕌БОМДОД:   07:00
🕌ПЕШИН:      13:10
🕌АСР:             16:00
🕌ШОМ:           17:30
🕌ХУФТОН:       19:00

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

23 Dec, 01:00


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

20 декабрь - 26 декабрь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:30

  🌃 ХУФТОН:               19:00


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Dec, 14:29


РАББОНИЙ УСТОЗЛАР

Бухоройи шариф қадимдан илм маскани бўлиб келган. Бу муборак диёрда жуда кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Гарчи, шўролар сабаб бир муддат бу жойларда илм сусайган бўлсада, олимлар йўқолиб кетгани йўқ. Тўғри, уламолар камайди, аммо, охирги вақтларда Аллоҳнинг инояти билан яна забардаст олимлар кўпайиб бормоқда.
Бухоронинг ҳозирги уламолари деганда албатта устоз Абдуғафур домла, Муҳиддин домла, Қобилжон домла, Абдулбосит домла, Жобир домла ва ҳоказо бир қанча улуғ устозларимиз кўз ўнгимизда гавдаланади. Буларнинг ҳар бирлари ҳақида биттадан китоб ёзса арзийди. Улар орасида яна бир мўтабар устозимиз борларки, у киши ҳақларида икки оғиз гап ёзмоқчимиз;

25 йилдан бери Бухоро халқига ва ватанимизга илму маърифат тарқатиб келаётган забардаст олим, доцент, Бухоронинг асл фарзанди устоз Азизхўжа домла Иноятовни танимаган одам бўлмаса керак. У кишини Аллоҳнинг назари тушган инсон десак муболаға бўлмайди. Чунки, дарсни тушунтирганларида у зотда ҳақиқий олимнинг қиёфасини кўрасиз ва ўша дарс тугамаслигини орзу қиласиз. Масжидда ваъз айтганларида ўткир воиз, раҳбарлик қилсалар ўта пухта ва узоқни кўра билган бошқарувчи, маслаҳат сўрасангиз жуда тўғри насиҳатгўй ва тақволи, ҳақиқий мусулмонлик у зотда намоён бўлади. Қайси масжидда имомлик қилган бўлсалар ўша масжид албатта обод ва шинам бўлади. Масжид атрофида яшайдиган аҳоли орасида ёмонликлар, бузғунчиликлар, фирқабозлик ва салбиётлар камаяди. Бир ёки икки қатор намозхони бўлган масжидлар домла имом бўлиб боргач намозхонлар билан тўлиб тошганини ўзимиз бир неча марта гувоҳи бўлганмиз.

Бундан ташқари, одамларга, толиби илмларга қилган ёрдамлари, хизматлари беқиёсдир. Азизлар, Устозимиз Азизхўжа домланинг қилган яхши ишларини битта - иккита мақолага сиғдириш имконсиз. Мақсадимиз ҳам аслида бу эмас. Чунки у киши яхшилик йўлида тиним билмай ҳаракат қиладилар...

Бу гапларни ёзишдан мақсадим, олдимиздан оқаётган дарёлардан чучук сувлар ичайлик. У зотларни борида қадрига етайлик ва уларга ҳар доим таянч бўлайлик. Зеро уларнинг бизга эҳтиёжи йўқ, лекин биз уларга доимо муҳтожмиз. Шунинг учун ҳар қандай ҳаётий ишларимиз ва мушкул масалаларимизда улардан маслаҳат олиб, кейин ишга киришайлик. Уларни хорламайликки, Аллоҳнинг интиқоми қаттиқ.
Аллоҳ таоло устозларимизни Ўз паноҳида асрасин! Бизларни улардан маҳрум қилмасин!

  МАНБА.

t.me/UlugbekBuxoriy

🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 15:09


ҚУРЪОНИЙЛАР ФИТНАСИ

Устоз Улуғбек Бухорий

Видеони тўлиқ кўриш: https://youtu.be/aynXM8MY1TQ?si=90tY9wHSfFNHzTAj

Албатта яқинларингизга хам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 14:39


ҲАДЯГА КЕЛГАН НАРСАНИ ҲАДЯ ҚИЛИШ
#ҳадя

1466-CАВОЛ: Менга бир киши кийим ҳадя қилган эди. Мен у кийимни анча кийиб фойдаландим. Энди шу кийимни мен ҳам кимгадир ҳадя қилиб берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ҳадя сифатида келган нарсаларни ўзгаларга ҳадя қилиш дуруст. Чунки ҳадя қилинган нарсани қўлга олиш ёки олишга тўлиқ имконият берилиши билан совға олувчининг мулкига ўтади. Кейин киши ўз мулкини хоҳлаганидек ишлата олади.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
الهبة : تصح بالإيجاب والقبول وتتم بالقبض
“Ҳадя ижоб (“сенга фалон нарсани ҳадя қилдим”, дейиш) ва қабул (“қабул қилдим”, дейиш) билан дуруст бўлади ва қўлга олиш билан охирига етади”. Қўлга киритиш кўчадиган мулкларда уларга муносиб кўринишда, кўчмас мулкларда эса калитларни олиш ва уйнинг бўшатиб қўйилиши билан бўлади.
Ҳадяда “сенга фалон нарсани ҳадя қилдим” ва “қабул қилдим”, деган сўзларни талаффуз қилиш шарт қилинмайди. Балки берилган нарса ҳадя эканига далолат қилувчи ишлар кифоя қилади. Масалан бир фақирга кийим берса ва у индамай олса ҳам, ҳадя бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 14:39


​​ҲАДЯНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?
#ҳадя

1467-CАВОЛ: Одамлар ўртасида доим совға-салом алмашиш бўлиб туради. Баъзи одамлар турли сабабларга кўра берган совғаларини қайтариб олишади, шу иш тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Берган ҳадясини қайтариб олиш ҳадя олганнинг розилиги билан жоиз бўлади. Лекин ҳадясини қайтариб олувчи гуноҳкор бўлади. Чунки ҳадиси шарифда берган ҳадясини қайтариб олиш, ит ўзининг қайт қилган нарсасини қайтариб олишига ўхшатилган. Энди ҳадя олувчи норози бўлса, ҳадяни қайтариб олиш ўзганинг мулкини ноҳақ олишдир ва бу асло жоиз эмас.
Бу ҳақда “Мухтасарул Қудурий” китобида шундай дейилган:
وإذا وهب هبة لأجنبي فله الرجوع فيها إلا أن يعوضه عنها أو تزيد زيادة متصلة أو يموت أحد المتعاقدين أو تخرج الهبة من ملك الموهوب له وإن وهب هبة لذي رحم محرم منه فلا رجوع فيها وكذلك ما وهب أحد الزوجين لآخر
"Бегона кишига ҳадя қилса, ундан қайтиши жоиз (лекин макруҳ бўлади), қуйидаги ҳолатларда эса ҳадяни қайтариб олиш дуруст эмас:
- Ҳадя эвазига бирор нарса олган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарсага ажратиб бўлмайдиган зиёдалик қўшилган бўлса;
- Ҳадя берувчи ёки олувчидан бири вафот этган бўлса;
- Ҳадя қилинган нарса уни олган кишининг мулкидан чиқиб кетган бўлса;
- Маҳрам қариндошига ҳадя қилган бўлса;
- Эр-хотин ўртасидаги ҳадяларда ҳам, ундан қайтиш йўқ".
Демак, ушбу олтита ҳолатда ҳеч ҳам ҳадяни қайтариб олиб бўлмайди.
Шуни таъкидлаш керакки, кўп ўринларда садақа қилиш ҳадянинг ҳукмида бўлади. Масалан садақа ҳам қабз (қўлга олиш) билан охирига етади. Лекин фарқли томони, садақадани ҳеч қачон қайтариб олиш жоиз эмас.
Бойга берилган садақа ҳадя деб ҳисобланади, камбағалга берилган ҳадя эса садақа бўлади. Камбағал кишига берилган совға ва ҳадяларни қайтариб олиб бўлмайди. Ҳатто камбағалга майда пул деб ўйлаб адашиб, қиймати катта пулни бериб қўйса ҳам уни қайтариб олмайди.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 12:38


Ғийбатнинг зарарлари

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

©️ “Дин насиҳатдир” китобидан

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 10:38


БЕШ ВАСИЯТ

Зикр қилинишича, Одам алайҳиссалом ўғли Шис алайҳиссаломга беш нарсани васият қилди. Шис алайҳиссаломга ҳам ўғилларига шуларни васият қилишни буюрди.

Биринчиси: ''Болаларингга айтгин, дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим, Аллоҳ мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди''

Иккинчиси: ''Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилманглар. Мен хотинимнинг ҳавосига амал қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим''

Учинчиси: ''Қайси амални қилсангиз,оқибатини ўйланг. Агар мен қилаётган ишимнинг оқибатига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмасдим''

Тўртинчиси:”Агар қалбларингиз бирон нарсадан изтироб чекса, ундан сақланинглар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди, лекин ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим''

Бешинчиси: ''Ишларингизда маслаҳатлашинглар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда, бундай қийин аҳволга тушиб қолмасдим''


https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 08:37


#Раддия

СОХТА ДАЪВАТЧИЛАР ХАТАРИ

Жасур Панжиев,
Бухоро шаҳар, "Имом Ғаззолий" жомеъ масжиди имом хатиби


Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 06:37


#mutolaa #arsh #soya #Alloh
💬 АРШНИНГ СОЯСИДА БИР КИШИНИ КЎРДИМ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? деб сўрадилар.

☝️ Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.

(Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар).

📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 04:36


#muftiy_minbari

📹 ИЛМ-МАЪРИФАТ ҚОЛДИРАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 02:36


Бутун дунёни қўлдан бой берсанг-у, Аллоҳ билан бўлсанг, ҳеч нарса йўқотмабсан!
Бутун дунёни қўлга киритсанг-у, Аллоҳдан йироқ бўлсанг, ҳамма нарсани қўлдан бой берибсан!

👉
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 01:00


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

6 декабрь - 12 декабрь
 
  🏙 БОМДОД:             07:00

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:25

  🌃 ХУФТОН:               19:00



@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 01:00


🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ


Бугун Шанба
— 07 декабрь 2024.
-6 жумадус соний  1446.
Бухоро Намоз вақтлари

Субҳи содиқ: 06:14
(Саҳарлик
Қуёш чиқиши: 07:49
Ифторлик ; 17; 25

🕌БОМДОД:   07:00
🕌ПЕШИН:      13:10
🕌АСР:             16:00
🕌ШОМ:           17:25
🕌ХУФТОН:       19:00

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

07 Dec, 01:00


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 15:12


Баъзи дўстлар қиёмат куни душманга айланади


🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Албатта яқинларингизга хам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 14:31


БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРИШИ
#намоз

1470-CАВОЛ: Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
“Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Албатта яқинларингизга хам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 12:30


#bugunning_muhim_mavzusi №21

📚МАЗҲАБ ИМОМЛАРИ КАБИ ИЖТИҲОД ҚИЛА ОЛАСИЗМИ?

🎙Ҳабибуллоҳ домла ЖўрабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази мутахассиси

▶️Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:

📱 telegram (HD), 🎞 youtube (HD)

©️Bugunning_muhim_mavzusi

👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 10:30


#Ҳадис

ФАРЗАНДИ САБАБЛИ ЖАННАТГА КИРУВЧИЛАР

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Албатта (баъзи) инсонлар жаннатга қўйилиб юксак даражаларга кўтарилади. У инсон (ажабланиб) сўрайди: Бу нарсалар нима учун? (яъни мен бу нарсаларга амалим етишмайдику?!)
Унга жавоб берилади: Бу нарсалар сенга кечирилишлигингни сўраган фарзандинг сабабли берилди".
Имом Аҳмад ривояти.

Шарҳ: Фарзандингизга Аллоҳни танитиб, ислом аҳкомларини ўргатиб шундай тарбиялангки охиратда сизни жаннатдаги юксак даражаларга кўтарилишингизга сабабчи бўлсин. Аммо Аллоҳ сақласин баъзи инсонларни кўрамиз, боласини тили чиқишига сўкинишни ўргатади. Боласини сўкинтириб хурсанд бўлиб ўтиради. Бундай фарзандлар охиратда отасини жаҳаннамдаги пастки табақаларга тушишига сабабчи бўлади.

"Намоз ва дуолар" китобидан.

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 08:29


ПАЙҒАМБАРЛАР ҲАҚ

Устоз Улуғбек Бухорий

Видеони тўлиқ кўриш: https://youtu.be/aynXM8MY1TQ?si=90tY9wHSfFNHzTAj

Албатта яқинларингизга хам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 06:29


Ҳар жума тирноқларни олиш Пайғамбаримиз Расулуллоҳ( с. а. в) нинг суннатларидир

Ким Жума куни тирноқларини олса, Aллоҳ у инсондан 60 та дардни чиқариб ташлаб, 60 та шифони киргизар экан...

👆Юқоридаги видеода суннатга мувофиқ тирноқ олиш қоидаси кўрсатилган.

Диний расмий илмий маърифий,
каналга аъзо бўлишни унутманг
👇
Telegram👇👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 05:28


Ота-онамиз чойга солинадиган қандга ўхшайдилар...
Ҳаётимизни ширин қилиб, ўзлари эриб кетадилар...

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

06 Dec, 04:28


#muftiy_minbari

📹 ЭНГ ГЎЗАЛ САДАҚА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

©️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 14:26


«Отам Мулла Рамазон роҳимаҳуллоҳ шундай дер эдилар: «Фарзанд гапиришга ҳаракат қила бошлаши билан унга Аллоҳ калимасини ўргатиш керак. Сўнгра калимаи шаҳодатни ёд олдириш керак. Шунда бола бу жумлани тўлиқ айтадиган бўлади. Бешикдан тушиб, ақли кира бошлагач, унга Аллоҳнинг коинотдаги қудратларини, яъни ушбу коинотнинг илоҳи мавжудлигини, ундаги ҳамма ишларни тадбир қилишини, ҳар бир инсон ўша Зотнинг бандаси экани ҳақида сўзлаб бериш керак. Ундан кейин пайғамбарларнинг ҳаёти, хусусан, охирги пайғамбар – Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт тарзлари, ота-оналарининг исмлари, туғилган жойлари, Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлари, қўйингки, у зотнинг сийратлари ҳақида кўп гапириш керак. Ундан кейин Қуръоннинг аввалидан охиригача ўргата бошлаш керак».
Отам роҳимаҳуллоҳ бу муҳим асосларни фарзандларининг гўдаклик давриданоқ тарғиб қилардилар.

Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
———

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 12:44


#Ҳикматлар_сарчашмаси

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УСТОЗЛАРГА ҲУРМАТ

Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон тумани "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом хатиби


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 12:42


🗣Ижтимоий ва диний соҳалардаги ишлар бўйича ахборот берилди

Давлат раҳбарига ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш ҳамда диний маърифатни ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди.

Батафсил: https://muslim.uz/e/post/41071-ijtimoiy-va-diniy-sohalardagi-ishlar-bo-yicha-axborot-berildi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 12:26


#ЭЪЛОН

🗓Эртага, 29 ноябрь куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Бухоро шаҳридаги "Болои Ҳовуз" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 12:23


ХАЛҚАРО ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ ҲАФТАЛИГИ

Aйни кунларда, вилоятимиз “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”га мезбонлик қилиб турибди. Бугун, Мир Араб олий мадрасасида “Ўзбекистонда зиёрат туризмининг салоҳияти” номли илмий-амалий конференсиянинг илк учурашуви бўлиб ўтмоқда. Унда 30 га яқин маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, зиёрат туризми йўналишида соҳа мутахассислари, вазирлик ва идора вакиллари фаол иштирок етмоқдалар.

Хусусан, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Индонезиянинг тарихчи профессорлари, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиклари, Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари, ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги шунингдек, республика ҳудудларидан бир қатор соҳа вакиллари Жаҳон ва миллий туризм ривожланишида янги трендлар, туризм йўналишидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, зиёрат туризми имкониятлари ва мавжуд камчиликлар, юзасидан маърузалари билан иштирок этмоқдалар.

✍️Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 10:13


​​СЕҲР ТАЪСИРИДА АЙТИЛГАН ТАЛОҚ
#талоқ

1459-CАВОЛ: Бир одам аёлига талоқ берган, кейин яқинларига ўша инсоннинг сеҳрлангани маълум бўлибди. Сеҳр қилинган кишининг талоғи ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талоқ тушиши учун эрнинг ақл-ҳуши жойида бўлиши шарт. Шунинг учун фуқаҳоларимиз мажнун (ақли заиф), уйқудаги ва беҳуш кишининг талоғи ўтмаслигини таъкидлашган. Худди шунингдек, сеҳр сабабидан ақли жойида бўлмаса, феъл-атвори ўзининг мувозанатидан ташқарида бўлсаю хотинини талоқ қилса, талоғи тушмайди. Агар сеҳр қилинган кишининг ақл-ҳуши жойида бўлиб, ўзининг ҳатти-ҳаракатларини онгли равишда бажараётган бўлса, унинг талоғи тушади.
Замондош ҳанафий уламолар сеҳр қилинган кишининг тасарруфи (талоқ, савдо каби ишлари) ҳақида шундай деганлар:
إن فقد عقله فهو غير مكلّف، وإلّا فيكون مكلّفاً
“Агар сеҳр қилинган киши ақл-ҳушини йўқотган бўлса, мукаллаф эмас (яъни талоғи ўтмайди). Аксинча - ақли жойида бўлса, мукаллаф саналади (яъни қилган ишларига жавобгар бўлади)” (Арийжуз зуҳр” китоби).
Демак, саволда сўралган ҳолатда кишининг талоғи тушиши ақли жойида ёки жойида эмаслигига боғлиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 09:37


Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:

               اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

   "Аллоҳумма соййибан наафиъан.

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

28 Nov, 08:13


#Раддия

ЖИҲОД ТУШУНЧАСИ

Асадуллоҳ Нажмиддинов,
Бухоро шаҳар "Умар ибн Хаттоб" жомеъ масжиди имом хатиби


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 15:08


Оила пароканда бўлмасин

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 12:38


❗️АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

🕌 Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”, деганлар.

🔥 Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.

Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур. Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата (бекор) бўлибди, дейилган.

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Каналга аъзо бўлинг
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 10:37


Яшаб ўтган ҳаётимизни бир китоб қилиб олсак, кўпчилигимизнинг баланд овозда ўқий олмайдиган саҳифаларимиз бор..

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 10:33


Фаришталарнинг вазифалари

• Фаришталар Аллоҳ таолонинг каломи ва ҳукмини У Зотнинг бандаларига етказиш вазифасини бажарадилар
• Фаришталар Аршни кўтариб туриш вазифасини адо этадилар.
• Фаришталар жаннат ва унинг аҳлининг хизматини қилиб турадилар.
• Фаришталар дўзах ишларини ва унинг аҳлини жазолаш вазифасини ҳам бажарадилар.
• Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.
• Фаришталарга инсонни доимий равишда муҳофаза қилиб юриш вазифаси ҳам юкланган.
• Фаришталарга руҳларни қабз қилиш вазифаси юкланган.
Демак, биз мусулмонлар бошқа нарсаларга иймонимиз каби, фаришталар ҳақида ҳам энг тўғри иймонга эга эканимиз билан фахрланишимиз ва ундан фойдаланишимиз лозим.

"Сунний ақийдалар"китобидан.

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 08:33


Rasulullohga qo‘shni bo‘lishni istagan sahobaga, qanday vazifa buyurilgan edi?

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 06:30


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЖАРОҲАТ УСТИГА МАСҲ ТОРТИШ ҲУКМИ


CАВОЛ: Жароҳат етган аъзони ювиш мумкин бўлмаса, устига масҳ тортилар экан. Шуни ҳам тортмаса, таҳорат мукаммал бўлмайдими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳорат қилувчи шахснинг таҳоратда ювиладиган аъзоларидан бири жароҳат олган ёки гипс қилинган бўлса ҳамда сув билан ювиш жароҳат ёки гипсга зарар қилса, устидан масҳ тортади. Масҳ тортмаса, таҳорат мукаммал бўлган ҳисобланмайди. Чунки ювиш узрли бўлгани учун унинг ўринбосари сифатида масҳ тортилади ва масҳ тортиш ювишнинг ўрнига ўтади. “Мабсути Сарахсий” китобида бундай дейилган:

فان ترك المسح وهو لا يضره قال في الاصل لم يجزه في قول أبى يوسف ومحمد رحمهما الله تعالى

“Жароҳат устига масҳ тортиш зарар қилмайдиган ҳолатда масҳ тортмаса, “ал-Асл” (“Мабсут”) китобида: “Имом Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар сўзига кўра бундай таҳорат дуруст бўлмайди”, дейилган".

Лекин жароҳат устига масҳ тортиш ҳам узрли (зарар келтирадиган) бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади.

Агар қўли боғланган ёки гипс қилинган бўлиб, ўзига ўзи масҳ торта олмаса, бошқа одам бўлса, ўша одам масҳ тортиб қўяди. Ҳеч ким йўқ бўлса, масҳ тортиш соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 04:25


#муфтий_минбари

📹 ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 02:26


АҚИҚА ГЎШТИНИ СОТИШ
#ақиқа

1453-CАВОЛ: Ақиқага сўйилган жонлиқнинг гўштини сотиб, пулини эҳсон қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки ақиқа учун сўйилган жонлиқ қурбат, яъни Аллоҳга маънан яқин бўлиш мақсадида сўйилган бўлиб, бундай жонлиқларнинг гўшти, териси ёки бошқа аъзоларини сотиб бўлмайди. Бу ҳақида аллома ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
فَفِي الْخُلَاصَةِ وَغَيْرِهَا : لَوْ أَرَادَ بَيْعَ اللَّحْمِ لِيَتَصَدَّقَ بِثَمَنِهِ لَيْسَ لَهُ ذَلِكَ ، وَلَيْسَ لَهُ فِيهِ إلَّا أَنْ يُطْعِمَ أَوْ يَأْكُلَ
“"Хулосатул фатово" ва бошқа китобларда келтирилишича: “Агар пулини садақа қилиш мақсадида Аллоҳ йўлида сўйилган жонлиқнинг гўштини сотмоқчи бўлса, жоиз бўлмайди. Чунки Аллоҳ учун жонлиқ сўйган одам уни ё едириб юборади, ёки ўзи ейди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 01:08


#Ҳадис

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга олиб боради. Киши рост сўзлаб юради. Оқибатда Аллоҳ ҳузурида сиддиқ (ростгўй), деб ёзилади. Ёлғончилик ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон сўзлаб юради. Ва Аллоҳ ҳузурида каззоб (ёлғончи), деб ёзилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 01:04


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

15 ноябрь - 21 ноябрь
 
  🏙 БОМДОД:             06:50

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:30

  🌃 ХУФТОН:               19:10



@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Nov, 01:01


Жаннат гўзалроқ ва боқийдир

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун Пайшанба куни.


Янги кун ҳам бошланди. Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.

🌹Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌤 Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Telegram 👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 15:07


#Видео

СИЗНИ ЖОҲИЛЛАР ҲАҚОРАТЛАСА СИЗ УЛАРНИ ҲАҚОРАТЛАМАНГ!

Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 14:07


#Ҳикматлар_сарчашмаси

ҚЎШНИЛАРГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон тумани"Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом-хатиби


Каналга аъзо бўлинг
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 10:05


МАСЖИДНИ МОДДИЙ ОБОД ҚИЛИШ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 08:35


ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари  бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жобир домла Эловга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

🕌 Жаноза бугун аср намозидан сўнг Ромитан туманидаги  "Эшони Пир" жоме масжиди ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 08:04


ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.

❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.

📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир.

🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ.

Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз:
➡️https://taplink.cc/kanallar

🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир.

🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда.

✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин.

❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди.

🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |
@mp3muslim | @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 06:03


Қабр саҳобани ҳам сиққан бўлса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سَمِعَ صَوْتًا مِنْ قَبْرٍ فَقَالَ: مَتَى مَاتَ هَذَا؟ فَقَالُوا: مَاتَ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، فَسُرَّ بِذَلِكَ، وَقَالَ: لَوْلَا أَلَّا تَدَافَنُوا لَدَعَوْتُ اللهَ أَنْ يُسْمِعَكُمْ عَذَابَ الْقَبْرِ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва:

«Қачон вафот этган?» дедилар.

«Жоҳилиятда вафот этган», дейишди.

У зот бундан енгил тортдилар ва:

«Агар дафн қилмай қўйишингиздан қўрқувим бўлмаганида, сизга қабр азобини эшиттиришини сўраб, Аллоҳга дуо қилар эдим»,
дедилар».

Насаий ва Муслим ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрдаги овозларни эшитиш хусусиятлари ҳам борлиги.
2. Жоҳилиятда ширк билан ўлганлар ҳам қабрларида азобланишлари.
3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга дуо қилиб, умматларига қабр азобини эшиттириш имкониятига эга бўлсалар ҳам бу ишни қилмаганликлари. Чунки қабрдаги азобни эшитадиган бўлса, одамлар қўрққанларидан ҳеч кимни дафн қилгани бормай қўяр эканлар.

Демак, қабр овозини эшитмасдан ҳам унга иймон келтириб, ундан паноҳ сўраб, ундан қутултирадиган ишларни қилиб юришимиз керак экан.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: هَذَا الَّذِي تَحَرَّكَ لَهُ الْعَرْشُ، وَفُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَشَهِدَهُ سَبْعُونَ أَلْفًا مِنَ الْمَلَائِكَةِ لَقَدْ ضُمَّ ضَمَّةً، ثُمَّ فُرِّجَ عَنْهُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ هُنَا وَالشَّيْخَانِ فِي الْفَضَائِلِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мана бу унинг учун Арш ҳаракатга келган, унга осмоннинг эшиклари очилган, унга етмиш минг фаришта ҳозир бўлган одамдир. Батаҳқиқ, у ҳам бир марта сиқилди. Сўнгра у қўйиб юборилди», дедилар».


Бу жойда Насаий ва икки Шайх «Фазилатлар» бобида ривоят қилганлар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисдаги гапларни ансорийларнинг Авс қабиласи бошлиғи, улуғ саҳобий Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу ҳақида айтганлар.

Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу вафот этиб, руҳлари кўтарилганида у кишининг ҳурматларидан Арши Аъло ҳаракатга келган, осмон эшиклари очилган экан. У кишининг жанозаларига етмиш минг фаришта ҳозир бўлган экан.

Лекин шунчалик улуғ мақомга эга бўлишларига қарамай, қабрга қўйилганларида у киши ҳам қабр томонидан бир марта сиқилган, кейин қўйиб юборилган эканлар.

Имом Аҳмад келтирган ривоятда:

«Албатта, қабрнинг бир босиши бор. Агар ўша босишдан бирор киши нажот топадиган бўлса, Саъд топар эди», дейилган.

Ушбу қабрнинг сиқишидан фақат Пайғамбар алайҳиссаломлар ва балоғатга етмаган болаларгина четда қолар эканлар. Чунки бу икки тоифада умуман ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Қолганлар эса бунга албатта дучор бўлар экан. Гуноҳи озларни қабр сиқиши озроқ, кўпларники эса кўпроқ бўлар экан.

Шунинг учун иложи борича гуноҳдан узоқда бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Шариатимизда қайси иш гуноҳ дейилса, албатта ўшанинг яқинига бормаслик керак.

Эй Биру Бор, ҳар бир нарсага қодир Аллоҳ! Сенинг Ўзингдан бизни қабр азобидан сақлашингни сўраймиз!

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 04:03


#muftiy_minbari

📹 МУСУЛМОН УЧУН ЭНГ ОҒИР МУСИБАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

20 Nov, 02:02


#tafakkur

РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 10:09


#Видео

🎤Илмдан ўзга нажот йўқ
Раҳимберди домла Раҳмонов


https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 07:09


Ҳар жума тирноқларни олиш Пайғамбаримиз Расулуллоҳ( с. а. в) нинг суннатларидир

Ким Жума куни тирноқларини олса, Aллоҳ у инсондан 60 та дардни чиқариб ташлаб, 60 та шифони киргизар экан...

👆Юқоридаги видеода суннатга мувофиқ тирноқ олиш қоидаси кўрсатилган.

Диний расмий илмий маърифий,
каналга аъзо бўлишни унутманг
👇
Telegram👇👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 05:02


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 04:08


#muftiy_minbari

📹 САДОҚАТ - ОИЛА ПОЙДЕВОРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 02:22


Бугун Жума куни.
Каҳф: Kahf(surasi.)

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар.

Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир, яқинларингиз билан баҳам кўринг!


Диний расмий илмий маърифий каналга обуна бўлинг👇

Telegram👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 01:13


Бизни севганни севдик,
Севмаганни кечирдик,
Қалбимиздан адоват,
Ҳам ҳасадни ўчирдик.

Ғамимиз иймон бўлди,
Йўлимиз Қуръон бўлди.
Душман билиб шайтонни,
Дўст тутганмиз Раҳмонни!

Биродарим, ишончим!
Қадрдоним, қувончим!
Соғинчим сизга  бўлак,
Жума айём муборак!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 01:01


JUMA MUBORAK BO‘LSIN AZIZ DINDOSHIM!!!

Telegram 👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

15 Nov, 01:01


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

15 ноябрь - 21 ноябрь
 
  🏙 БОМДОД:             06:50

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:30

  🌃 ХУФТОН:               19:10



@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

14 Nov, 17:26


Шоядки тақводор бўлсангизлар

Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Аллоҳ таолога севимли бандалар. Бакара сураси 187-188 оятлар тафсири. Азизхўжа Бухорий
Азизхўжа Бухорий

———
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

14 Nov, 15:06


#Факт
Биласизми?

Ер юзида биринчи бўлиб қурилган бино Каъба.
* * *
Унинг илк меъмори Иброҳим алайҳиссалом.
* * *
Қаламни биринчи бўлиб қўллаган Идрис алайҳиссалом.
* * *
Соатни биринчи бўлиб қўллаган Юсуф алайҳиссалом.
* * *
Ислом тарихида бино қилинган илк масжид Қубо.
* * *
Мусулмонларнинг биринчи уруши Бадр жанги.
* * *
Илк вазирлик тизимини Аббосийлар ташкил қилган.
* * *
Ўтроқлашган биринчи туркийлар уйғурлардир.
* * *
Пул биринчи бўлиб Лидияда кашф қилинган.
* * *
Ой ва йиллари асосли бўлган илк тақвим ҳижрий тақвимдир.
* * *
Милодий тақвимни мисрликлар тузишган, римликлар такомиллаштирган.
* * *
Биринчи юрак кўчириш амалиёти Кристиан Бернард томонидан ўтказилган.
* * *
Дунёда энг кўп гаплашиладиган тиллар хитойча, ҳиндча, инглизча, испанча ва арабчадир.

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

14 Nov, 14:05


#раддия

ҚАБР ЗИЁРАТИ БИДЪАТМИ?

Абдуғани Рўзиев,
Бухоро шаҳар, "Сайфиддин Бохарзий" жомеъ масжиди имом хатиби


Каналга аъзо бўлинг
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

14 Nov, 12:04


#Ибрат

• Биргина дарахт, қалин ўрмонзорни бошлаб бериши мумкин.
• Биргина кечирим, ришталарни қайта боғлаши мумкин.
• Биргина ширин сўз, синиқ кўнгилларни шод қилиши мумкин.
• Биргина табассум, нохушликларни бартараф этиши мумкин.
• Биргина узр, аламзада қалбларни юмшатиши мумкин.
• Биргина салом, ўзаро муҳаббат уйғотиши мумкин.
• Биргина умид, юксак муваффақиятларга етаклаши мумкин.
• Биргина сукут, минглаб кўнгилсизликнинг олдини олиши мумкин.
• Биргина яхшилик, Жанннатга олиб кириши мумкин!

Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

14 Nov, 11:44


🕋Зиёратчиларимиз Пайғамбар юртида дуою илтижо, тоат-ибодат билан машғул

🗓 Айни кунларда ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Макка шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” мавсумининг 8-9- гуруҳ зиёратчилари Арафот, Мино, Муздалифа, Савр ҳамда Нур тоғларида бўлиб, тажрибали гуруҳ бошилар томонидан Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг муборак қадамлари босилган заминнинг тарихи билан яқиндан танишдилар.

🤲 Ватандошларимиз мўтабар қадамжоларда дуо ва тазаррулар қилиб, Аллоҳ таолодан юртимиз тинч, халқимиз ҳаёти янада фаровон бўлишини, фарзанду аржумандларимиз бахту саодатини сўраб илтижолар қилдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 12:04


Охиратга олиб кетадиган савоб чемоданингиз шундай - тешик бўлишидан эҳтиёт бўлинг!

• Таҳорат оласиз-у, сувни исроф қиласиз!
• Ҳижоб ўрайсиз-у, хулқингиз ёпинмаган!
• Тунлари таҳажжуд намозига турасиз-у, кунлаб биродарингиз билан аразлашиб юрасиз!
• Рўза тутасиз-у, одамларни ғийбат қиласиз!
• Дабдабали ифторлик берасиз-у, сўнгра "энг зўр ифторликни мен бердим" деб одамлар ичида мақтаниб юрасиз!
• Садақа берасиз-у, уни миннат қиласиз!

Яхшиликларингизни тешик халтага солманг!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 08:03


#shukrona_ko'rsatuvi

ҒИЙБАТ ОҒИР ГУНОҲ 2-қисм
(сухбат асносида)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом хатиби,
"Файзобод"жомеъ масжиди имом хатиби
ва
Салоҳиддин домла Гадоев,
Бухоро шаҳар "Хўжа Исмат" жоме масжиди имом хатиби
билан суҳбат

Каналга аъзо бўлинг
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 06:02


Дўзахга қараган бўлади

Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 04:01


#muftiy_minbari

📹 У КУН УЧУН НИМА ТАЙЁРЛАДИНГ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 02:13


* Кун ҳикмати

Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз,
Жамиятингиз борини давлат тутунгиз.
Чун гардиши чарх бу дурур, тенгри учун,
Бир-бирни неча куни ғанимат тутунгиз.


БОБУР

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 01:10


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

8 ноябрь - 14 ноябрь
 
  🏙 БОМДОД:             06:40

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:00

  🌆 ШОМ:                     17:35

  🌃 ХУФТОН:               19:15


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 01:10


🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ

🗓 Бугун шанба
— 09 ноябрь 2024
— 07 жумадул аввал 1446


Бухоро Намоз вақтлари

Субҳи содиқ: 05:46
(Саҳарлик
Қуёш чиқиши: 07:18
Ифторлик : 17: 35

🕌БОМДОД:   06:40
🕌ПЕШИН:      13:10
🕌АСР:             16:00
🕌ШОМ:           17:35
🕌ХУФТОН:       19:15

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

09 Nov, 01:03


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 12:52


​​РЎЗАДОР АЁЛНИНГ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #аёлларга_оид_масала

1437-CАВОЛ: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:
(وإذا حاضت المرأة)أو نفست (أفطرت وقضت) وليس عليها أن تتشبه حال العذر؛ لأن صومها حرام، والتشبه بالحرام حرام (وإذا قدم المسافر) أو برئ المريض أو أفاق المجنون (أو طهرت الحائض) أو النفساء (في بعض النهار أمسكا) وجوباً، هو الصحيح
“(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 12:52


​​КЕТМА-КЕТ ТАВОФ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

1436-CАВОЛ: Биз умрада асрдан кейин тавофни бошладик. Тавоф намозини асрдан кейин шомгача ўқиш макруҳ бўлар экан. Шунинг учун шомгача яна тавоф қилдик ва шомдан кейин тавоф намозини ўқиб, кейин саъй қилишга ўтдик. Бу ишимизда бирор камчилик бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда тавоф намозини ўқимасдан кетма-кет тавоф қилиш макруҳ бўлар эди. Уламоларнинг ушбу масаладаги фикрларига кўра нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтларда икки тавофни тавоф намозисиз бажариш макруҳ бўлмайди. Бундай ҳолатда тавоф намозларини макруҳлик вақт чиққанидан кейин ўқиб қўйилади. “Ғунятун носик” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَيُكْرَهُ الْجَمْعُ بَيْنَ أُسْبُوعَيْنِ أَوْ أَكْثَرَ بلا صَلَاةٍ بَيْنَهُمَا عِنْدَهما وَعِنْدَ أَبي يُوسُفَ لَا بأسَ إن انْصَرَفَ عَنْ وَتْرٍ كثَلَاثَةِ أَسَابِيعَ أَوْ خَمْسَةٍ أَوْ سَبْعٍ وَالْخِلَافُ فِي غَير وَقْتِ الكراهة أَمَّا فِيه فَلَا يُكْرَهُ إجْمَاعًا وإذا زال وقت الكراهة ينبغي أن يكره الطواف قبل الصلاة لكل أسبوع ركعتين
“Икки ва ундан кўп тавофларни намозсиз жамлаш Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳуллоҳлар наздида макруҳдир. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра агар тоқ қилса, масалан, ҳар бири етти айланишдан иборат бўлган уч, беш, етти марта тавоф қилган бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу хилоф нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтга тегишли. Макруҳ бўлган вақтларда (кетма-кет тавоф қилиш) ундай бўлмайди. Бу ҳолатда макруҳ вақт чиққанидан кейин қилинган ҳар бир тавофга икки ракат тавоф намози ўқимай туриб, бошқа тавофга киришиш макруҳ бўлади”.
Шуни билиш керакки, тавоф намозини тавофдан кейиноқ ўқиш суннат ҳисобланиб, кечиктириш макруҳдир. Лекин бу нафл намоз ўқиш мумкин бўлган вақтларга тегишли. Нафл макруҳ бўлган вақтда эса тавоф намози кечиктирилади.
ويكره تأخيرها عن الطواف إلا في وقت مكروه
“Тавоф намозини тавофдан кечиктириш макруҳ бўлиб, (нафл намоз ўқиш) макруҳ бўлган вақтлар бундан мустасно”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 10:32


Ўкинма, Аллоҳ бир мусибат ортидан
икки яхшилик беради! Сабр қилсанг бас.

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 08:51


#shukrona_ko'rsatuvi

ҒИЙБАТ ОҒИР ГУНОҲ 1-қисм
(сухбат асносида)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом хатиби,
"Файзобод"жомеъ масжиди имом хатиби
ва
Салоҳиддин домла Гадоев,
Бухоро шаҳар "Хўжа Исмат" жоме масжиди имом хатиби
билан суҳбат

Каналга аъзо бўлинг
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 06:24


Ҳар жума тирноқларни олиш Пайғамбаримиз Расулуллоҳ( с. а. в) нинг суннатларидир

Ким Жума куни тирноқларини олса, Aллоҳ у инсондан 60 та дардни чиқариб ташлаб, 60 та шифони киргизар экан...

👆Юқоридаги видеода суннатга мувофиқ тирноқ олиш қоидаси кўрсатилган.

Диний расмий илмий маърифий,
каналга аъзо бўлишни унутманг
👇
Telegram👇👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 04:32


#muftiy_minbari

📹 КАМТАР ИНСОН ТОРТИШМАЙДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 03:22


#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

08 Nov, 02:22


Эй қалб, ҳеч кимдан ранжима... Инсон унутувчан... Бугун ранжитган қалбини, эртага мутлақ унутади...

Эй юрак, ҳадеб тилка-пора бўлаверма... Ҳаёт синов учун берилган бир нeъмат... Ҳар иш ҳам ўтиб боришини унутма...

Эй кўнгил, инсонлар қалбида абадий қолиш учун уринма... Ҳеч кимни мутлақ рози қилолмайсан... Унутма! Инсонлар қалби Жаннатмас!.. Улар ҳам хатокор..!

Эй вужуд, сен учун ҳам бир кун жавоб бераман... Ўша кунда менга қарши сўзлашингдан қўрқаман... Ахир сени авайлаб-асролмадим...

Эй Роббимиз... Эй қалбимиз Эгаси... Биз гуноҳкор, ожиз, хатокор бандаларингни Ўзинг кечир...
Ҳақ йўлга бошла...
Адашишдан асра...

Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 15:10


Мусибатларнинг энг каттаси

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 14:26


🔠Эркакларга эслатма!

✔️Оила раҳбари бўлган эркак барча сирларни хотинига айтмаслиги керак. Хотин зуҳд ва тақво соҳиби бўлса ҳам, арзимаган нарсадан хафа бўлиб, эр сирларини очиб қўйиши мумкин.

✔️Эр хотинига нисбатан кўп сўзлик бўлмаслиги лозим. Ҳар айбини юзига солмаслик, севги ва алоқасини маълум ўлчовда тутиши керак.

✔️Эркакнинг кўп уйда ўтириши, ҳар нарсага аралашавериши, эр-хотин ўртаси бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Бу хусусга эътибор бериш керак.

✔️Эркак хотинидан исломга номувофиқ нарсани сўрамаслиги, унинг исломий хизматларни ўринлатишида, билимининг ортишида ёрдам бериши, меҳр муҳаббат ва шавқат қанотларини паст ва майин тутиши керак.

Абу Ҳомид Ғаззолий

   ☪️ 

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 10:24


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

​​НИКОҲДА ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИНГ РОЗИЛИГИНИ ЭШИТИШ ШАРТМИ?

CАВОЛ: Киёв никоҳ пайтида қулоғи оғирлиги учун келинни "топширдим", деган гапини эшитмаган. Шу никоҳ жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу никоҳ жоиз бўлмаган. Зудлик билан қайтадан никоҳ ўқитиб олишлари лозим. Чунки куёвнинг қулоғи кар эмас, балки оғирроқ холос. Баландроқ овоздаги гапларни эшита олади. Никоҳнинг шартларидан бири никоҳланувчилар (келин-куёв) бир-бирларининг розиликларини ифодаловчи сўзларни эшитишлари лозим. Шунингдек, гувоҳлар ҳам келин-куёвнинг шу гапларини эшитишлари шартдир. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:

وشرط سماع كل من العاقدين لفظ الآخر ليتحقق رضاهما.

“Никоҳланувчиларнинг никоҳланишга рози эканликлари маълум бўлиши учун ҳар иккиси ҳам бир-бирларининг гапларини эшитишлари шарт”. Чунки розилик қалб иши бўлгани сабабли уни ўзга томон билиши учун тил билан ифодалаш керак бўлади.

Агар келин ёки куёвнинг қулоғи кар бўлиб, эшитишдан буткул маҳрум бўлган бўлса, бу ҳолатда ёзиш, уни ҳам билмаса, розиликни ифодаловчи ишора қилиш каби ишлар билан никоҳланадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 08:23


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ

(3-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 06:23


Уламолар ва бидъатчиларнинг фарқи

Уммати Муҳаммадийя орасида турли ихтилофлар ҳар замон кўтарилиб туради. Ҳозир бундай ихтилофлар роса кенг тарқаган замонда яшамоқдамиз.

Одамлар орасида ихтилоф чиқазиш, умматни тафриқа қилиш жуда хатарли ишлардан. Бу иш бизнинг умматга зарар бўлиш билан бирга душман учун манфаатли ҳисобланади. Чунки байроғи, оммавий фикрлаши, ғояси бир бўлган миллатни йиқишдан кўра турли хил фирқаларга бўлиниб олган миллатни йиқитиш анча осон.

Ихтилофлар ҳам турлича. Миллатчилик, маҳаллийчилик каби иллатлар яна ақийдавий, фиқҳий, сиёсий, ижтимоий ихтилофлар уммат келажагига раҳна солиб турган хавфлардан.

Ақийдавий ва фиқҳий ихтилоф ёйилишининг асосий сабаби уммат орасидаги бефаросатлар ёки хоинлар томонидан ўқтин ўқтин бундай ихтилофларни эсга олиниши ва эслатилишидир. Яна асл мақсад тушунилиши қийин бўлган ҳамда муташобиҳ бўлган ояту ҳадисларни омма олдида зикр қилиш ҳам бундай ихтилофлар қўзғалиши ва тарқалишининг энг катта сабабларидандир. Шунинг учун ҳақ йўлдаги забардаст уламоларимиз бундай ҳадисларни омма олдида айтишни қоралашган. Масалан Имом Суютий раҳимаҳуллоҳ Имом Нававий раҳимаҳуллоҳнинг «Тақриб» номли китобларига ёзган «Тадрибур ровий» номли асарларида қуйидагиларни айтадилар:

«(Муҳаддис) инсонлар ақли кўтармайдиган ва тушунмайдиган ҳадисларни (омма олдида айтишдан) четланмоғи даркор.*

БАТАФСИЛ

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 04:23


#muftiy_minbari

📹 РАҲМОННИНГ СУЮКЛИ БАНДАЛАРИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 02:24


Расулуллоҳ «Сизларнинг яхшиларингиз» деган инсонларнинг 7 тоифаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз – Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ўргатганингиздир», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – аҳли-оиласига яхшилик қилувчиларингиздир», дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – умри узун ва амали гўзал бўлганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон, Имом Байҳақий ривояти);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир», дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз (одамларга) таом берадиган ва саломга алик оладиганингиздир», дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир», (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

02 Nov, 02:21


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 15:11


Диндаги мусибат

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 14:13


​​ЗАКОТ ФАҚАТ РАМАЗОНДА БЕРИЛАДИМИ?
#закот

1426-CАВОЛ: 1. Закот фақат Рамазонда бериладими? 2. Ажратилган закот суммасини бир нечта одамга бўлиб берса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Закотни фақат Рамазонда эмас, бошқа ойларда ҳам бериш мумкин. Чунки закотнинг фарз бўлиши Рамазонга эмас, йил тўлишига боғлиқ ҳисобланади. Кўпчиликнинг Рамазонда закот бериши бу ойда ажри кўп бўлгани учундир. Аслида шахснинг закотга оид мулки (тилла, кумуш, нақд пул, тижорат моллари, яйловдаги чорвалари) нисобга етиб, қамарий ҳисобда бир йил тўлганда берилади. Узрсиз кечиктириш гуноҳ ҳисобланади.
Бу гап барча фиқҳий манбаларимизда айтиб ўтилган. “Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
ومنها حولان الحول على المال العبرة في الزكاة للحول القمري كذا في القنية
“Закотнинг шартларидан бири молга бир йил тўлган бўлишидир. Закотда қамарий йил эътиборга олинади”.
“Мабсути Сарахсий”да бундай дейилган:
وَلَيْسَ فِي أَقَلِّ مِنْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ زَكَاةٌ فَإِذَا بَلَغَتْ مِائَتَيْ دِرْهَمٍ وَحَالَ عَلَيْهَا الْحَوْلُ فَفِيهَا خَمْسَةُ دَرَاهِمَ
“Икки юз дирҳамдан оз маблағдан закот берилмайди. Қачонки маблағ икки юз дирҳам етса ва бир йил тўлса, ундан беш дирҳам закот беради”.
2. Закотни бир неча кишига бўлиб бериш мумкин. Фақат бир неча кишига бўлиб берганда, ҳар бир кишининг олган улуши бир кунлик эҳтиёжига етадиган бўлиши мустаҳаб ҳисобланади. "Мухтасарул-виқоя" китобида: "Бир кишига закотдан бир кунга етарли, яна ўзгалардан сўрашга ҳожат қолдирмайдиган миқдорда бериш мустаҳабдир", – дейилган. Бир кун тўлиқ сўрашдан беҳожат бўлиш деганда фақатгина фақирнинг ўзи эмас, балки унинг аҳли аёлини ҳам бир кунлик сўрашдан беҳожатлиги назарда тутилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 10:12


​​ИДДА ТУГАМАСДАН ТУРМУШ ҚУРИШ
#идда

1425-CАВОЛ: Аёл кишининг эри вафот этса ёки талоқ қилса идда ўтиришини биламиз. Кўпчилик буни ҳомиладорликни аниқлаш учун жорий этилган деб тушунади. Шунинг учун бугунги кунда баъзи аёллар УЗИ аппаратига тушганда ҳомиладорлик аниқланмаса, янги турмуш қуриб кетмоқдалар. Шаръий жиҳатдан идда тугамасидан қилинган ушбу никоҳлари дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиз эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун идда ўтиришни белгилаган. Агар у ҳомиладор бўлса, бола туғиши билан иддаси тугайди. Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳидоя” китобида қуйидагиларни айтади:
)وَإِنْ كَانَتْ حَامِلًا فَعِدَّتُهَا أَنْ تَضَعَ حَمْلَهَا ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى { وَأُولَاتُ الْأَحْمَالِ أَجَلُهُنَّ أَنْ يَضَعْنَ حَمْلَهُنَّ (
) وَعِدَّةُ الْحُرَّةِ فِي الْوَفَاةِ أَرْبَعَةُ أَشْهُرٍ وَعَشْرٍ ) لِقَوْلِهِ تَعَالَى وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا
“Агар аёл ҳомиладор бўлса унинг иддаси ҳомиласини туққуничадир. Чунки Аллоҳ таоло: “Ҳомиладор аёлларнинг идда муддати ҳомилаларини туққунларигачадир”, деган (Талоқ сураси 4-оят)”. Эри вафот этганда озод аёлнинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Чунки Аллоҳ таоло: “ Сизлардан вафот этиб, хотинларини қолдирган бўлсалар, (бева хотинлари) тўрт ою ўн кун ўзларини кузатиб (идда сақлаб) ўтирадилар”, - деган (Бақара сураси 234-оят)”.
Бироқ, ҳомиладор бўлмаса, айтилганидек, унинг иддаси тўрт ой ва ўн кундир. Идда чиқмасидан турмуш қуриши мутлақо жоиз эмас ва у шаръий жиҳатдан ҳақиқий никоҳ ҳисобланмайди. Чунки, идда ўтиришнинг сабаби фақатгина ҳомилани аниқлаш эмас. Балки, ортда қолган никоҳнинг ва ушбу никоҳда жуфти ҳалол бўлган эрнинг эҳтироми учун ҳам аёл идда ўтиради. Шунинг учун эрлари вафот этган муслима аёллар, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунча, ҳомиладор бўлмасалар, эрларининг вафотидан тўрт ойу ўн кун ўтмагунча бошқага турмушга чиқишлари жоиз эмас. Шунингдек, эрлари талоқ қилган аёлларнинг ҳам, агар ҳомиладор бўлсалар болани туғмагунларича, ҳомиладор бўлмасалар тўлиқ уч ҳайз кўрмагунларича иддалари тугамайди. Ҳайз кўрмайдиган аёллар эса уч ой идда ўтирадилар. Ушбу муддат ичида уларнинг бошқа никоҳ қуришлари жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 08:28


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИ КАЛИТИ

(2-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Акрам домла Абдуллаев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 07:12


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 06:26


Ҳар жума тирноқларни олиш Пайғамбаримиз Расулуллоҳ( с. а. в) нинг суннатларидир

Ким Жума куни тирноқларини олса, Aллоҳ у инсондан 60 та дардни чиқариб ташлаб, 60 та шифони киргизар экан...

👆Юқоридаги видеода суннатга мувофиқ тирноқ олиш қоидаси кўрсатилган.

Диний расмий илмий маърифий,
каналга аъзо бўлишни унутманг
👇
Telegram👇👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 04:27


#muftiy_minbari

📹 АЙБНИ НАМОЗДАН ЭМАС, ЎЗИНГИЗДАН ҚИДИРИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 02:26


Бугун Жума куни.
Каҳф: Kahf(surasi.)

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар.

Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир, яқинларингиз билан баҳам кўринг!


Диний расмий илмий маърифий каналга обуна бўлинг👇

Telegram👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 01:39


Бизни севганни севдик,
Севмаганни кечирдик,
Қалбимиздан адоват,
Ҳам ҳасадни ўчирдик.

Ғамимиз иймон бўлди,
Йўлимиз Қуръон бўлди.
Душман билиб шайтонни,
Дўст тутганмиз Раҳмонни!

Биродарим, ишончим!
Қадрдоним, қувончим!
Соғинчим сизга  бўлак,
Жума айём муборак!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

01 Nov, 01:39


🇺🇿🌙 Бухоро вилояти учун
2024 йил ноябрь ойи намоз вақтлари


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 15:11


Qanday holatda taloq qilinadi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

🕋@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 12:39


#bugunning_muhim_mavzusi №18

💬 СИЗ ЎЗ ҲАЁТИНГИЗНИ ИШОНГАН БЎЛАРМИДИНГИЗ?

🎙Яҳё домла РАЗЗОҚОВТошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

Кўрсатувнинг тўлиғи қуйидаги ҳаволаларда:
📱 telegram (HD) 🎞 youtube (HD)

➡️ https://t.me/Bugunning_muhim_mavzusi
📷 facebbok 📸 instagram 🎞 youtube

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 11:11


#Дуо

🌧 Ёмғир ёғаётганда айтиладиган дуо

▫️Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар (Сунани Абу Довуд).

▫️Айни дамда юртимизнинг кўплаб худудларида ёмғир ёғмоқда!

▫️Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ёмғир ёғса:

اللَّهُمَّ صَيِّبًا نَافِعًا
дер эдилар»
(Бухорий ривояти).

▫️Маъноси: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин».

▫️Бу яхшиликни дўстларингизга ҳам улашинг!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 10:39


💫 Оятал Курсийни хар куни ўқишликни ажрлари

«Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

«Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

«Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

“Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”



@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 08:39


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(3-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 07:26


Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам: «Жума кунида йигирма
тўрт соат бор. Хар бир соатда Аллоҳ таоло олти юз минг дўзахга мустаҳиқ бўлган мусулмонни дўзахдан озод қилади», - дедилар».
Абу Яло ва Байхакий ривоят қилишган.

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 06:38


Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти).


الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ

1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ

2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ

3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ

4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ

5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ"

اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ

6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ

7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн"

الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ

8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн"

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 05:37


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Дўзахнинг азобидан йироқ
қил мани.

Жамолингни кўришга ман муштоқ
Икки дунё ўртасинда тоқатим-тоқ.
Ё роббим рахмат назари ила боқ.,
Дўзахинг азобидан йироқ.
қил мани.

Мен қилдим товба-тазарру,
Рўза-намозларим қабул қил бари.
Ё роббим жаннатингга дохил қил мани,
Дўзахинг азобидан йироқ қил мани.

Бутун вужудимни пок айла,
Қалбимни висолингга чоғ айла.
Ғариб бу кўнглимни шод айла,
Дўзахинг азобидан йироқ қил мани.

Жисмим аро рухимни пок айла,
Қилган амалларим чун савоб айла.
Мани гунохлардан пок айла,
Дузахинг азобидан йироқ қил мани.

Сирли оламларингга шайдоман ҳамон,
Бу девона ошиқ қалбим сен томон.
Мухаббатим ишқингла жўш урар мудом,
Дўзахинг азобидан йироқ қил мани

Кечаларнинг буюги қадр кеча,
Бунга муштоқ қалблар бир неча.
Ё роббим тақдирим белгила шу кеча,
Дўзахинг азобидан йироқ қил мани.

Бозоржойи М.Ф. Й. отинойиси Мавлуда Орипова.

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 04:36


#muftiy_minbari

📹 ҚИЗ ФАРЗАНДЛАР ДЎЗАХДАН ПАРДАДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 03:01


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

25 октябрь - 31 октябрь
 
  🏙 БОМДОД:             06:30

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:10

  🌆 ШОМ:                     17:50

  🌃 ХУФТОН:               19:30



@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 02:23


Ҳар жума тирноқларни олиш Пайғамбаримиз Расулуллоҳ( с. а. в) нинг суннатларидир

Ким Жума куни тирноқларини олса, Aллоҳ у инсондан 60 та дардни чиқариб ташлаб, 60 та шифони киргизар экан...

👆Юқоридаги видеода суннатга мувофиқ тирноқ олиш қоидаси кўрсатилган.

Диний расмий илмий маърифий,
каналга аъзо бўлишни унутманг
👇
Telegram👇👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 01:10


Бугун Жума куни.
Каҳф: Kahf(surasi.)

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар.

Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир, яқинларингиз билан баҳам кўринг!


Диний расмий илмий маърифий каналга обуна бўлинг👇

Telegram👇
@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 01:01


☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

25 Oct, 01:01


Бизни севганни севдик,
Севмаганни кечирдик,
Қалбимиздан адоват,
Ҳам ҳасадни ўчирдик.

Ғамимиз иймон бўлди,
Йўлимиз Қуръон бўлди.
Душман билиб шайтонни,
Дўст тутганмиз Раҳмонни!

Биродарим, ишончим!
Қадрдоним, қувончим!
Соғинчим сизга бўлак,
Жума айём муборак!


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Oct, 15:32


Кимларга эргашяпмиз?

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Oct, 14:31


#Долзарб #Видеоҳа

🎞Адашганларнинг надоматлари

🔰Отабек домла Авезов,
Бухоро вилоят бош имом-хатиби ўринбосари

👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Oct, 12:29


🤩🤩🤩🤩🤩🤩
#ҳикмат

❗️Қабрдагилар пушаймон бўлган нарсаларга эга бўлиш учун тириклар бир-бири билан қир-пичоқ бўлмоқдалар!

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

24 Oct, 08:29


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ГУНОҲ НИМА?
(2-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Носир домла Жумаев,
Пешку тумани бош имом хатиби билан суҳбат


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 16:09


Йигит: "Аёлим илмли бўлсин", – дейди. Қиз: "Ҳалолим илмли бўлсин", – дейди. Лекин ҳеч ким илм олай демайди...
"Дунё фоний",– дейди, бирор нарсага эришолмай қолса, сиқилавериб юраги касал бўлади...
"Онамни яхши кўраман", дейди. Онаси иш буюрса "уфф" дан бошлаб, "уфф"да тугатади...
"Вақтим йўқ", дейди, 5 дақиқадан кейин қараса, бекорчилик билан "шайтонни" хурсанд қилаётган бўлади...
"Фалончини яхши кўраман", дейди, аммо қачон охирги маротаба ҳаққига дуо қилиб, холини сўраганини эслолмайди...
"Хотимам чиройли бўлсин", дейди, аммо таҳоратсиз уйқуга кетади...
"Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман", дейди, аммо фарз ва суннатларга эътиборсиз яшайди...
Ўша дейдиган кимлар, биласизми?
Мен, сиз ва атрофимиздагилар...
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 15:08


Расулуллоҳ хушхабар бердилар

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 14:07


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЁЛЛАРНИНГ ЖЎР БЎЛИБ ТАҲЛИЛ АЙТИШИ

CАВОЛ: Дугонамнинг яқини вафот этганда таъзияга бордим. Шу ерда бир танишим ҳамма аёллар жўр бўлиб таҳлил айтинглар, деди. Мен бундай гапни аввал эшитмаган эдим. Ҳақиқатан, жанозага борган аёллар шундай қилиши керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Жанозада аёллар жўр бўлиб таҳлил айтади”, деган гап йўқ. Аммо таҳлил каби зикрларни айтиб, маййитга бағишлаши бор ва савобли амал. Шунда ҳам зикрларни махфий тарзда айтиш афзал ҳисобланади. Айрим ҳолатлар бундан мустасно. Аллома Ходимий Ҳанафий бундай деган:

وفي آخر رسالة أبي مسعود: الجهر بالذكر جائز ولكن الإخفاء أفضل وهو مراد محمد

“Абу Масъуд рисоласининг охирида “Зикрни жаҳрий айтиш жоиз, аммо махфий қилиш афзалдир. Буни имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ҳам ирода қилган”, дейилган”.

Қолаверса, аёллар намоз ўқиш учун азон ва иқомат айтмайдилар, намозларини махфий ўқийдилар. Шу сабабли сиз айтган аёлнинг жўр бўлиб таҳлил айтинглар, дейиши катта хато ҳисобланади. Бунинг ўрнига ҳар бир инсон ўзи билган зикр ва дуоларни ўқиб, маййитга ёрдам беришлари савобли амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 12:06


ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 10:06


Таҳоратдан олдин "бисмиллаҳ" айтилса

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ўйлаб кўринг, таҳоратдан олдин «бисмиллаҳ» айтилса, унга қанча меҳнат, вақт сарф бўлади, қанча пул тўланади? Лекин ушбу кичкинагина амал инсоннинг зоҳирию ботинининг поклиги ва мунавварлигига сабаб бўлади. Шунинг учун таҳорат бошлашдан аввал «бисмиллаҳ»ни айтишга ҳаракат қилишимиз лозим. Лекин баъзан эътиборсизлик сабабли, биз ана шундай баракалардан маҳрум бўламиз.

Агар мусулмон бўлмаган бошқа одам таҳоратнинг барча амалларини қилса, яъни қўлини ювса, ғарғара қилса, бурунни чайса, оғизни ювса, бошига масҳ тортса, оёғини ҳам ювса, бунинг натижасида тозалик ҳосил бўлади. Лекин унга таҳоратнинг нури ва маънавий баракалари келмайди. Шунинг учун, намоздан олдин мусулмон одамга таҳорат олиш буюрилганки, ундан мақсад фақат зоҳирий ташқи бадани покланмасин, балки ботин ичкарида ва руҳда ҳам бир нур ва барака ҳосил бўлсин, ботини ҳам поклансин.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 08:05


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

Йўл қоидаси-умр фойдаси

(2-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Фарҳод домла Жумаев,
Бухоро шаҳар "Дилкушо" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 06:04


Зино -улкан гуноҳ !

Маълумки Ислом дини инсоннинг ҳаёти, ақли, дини, шаънини ва мол-мулкини мухофаза қилишга буюриши билан бирга унинг наслини ҳам сақлашга амр этади.
            Инсон наслининг пок бўлишлиги учун албатта эркак ва аёл ўртасидаги муносабатларни никоҳ орқали бўлишига тарғиб этади.
            Бу икки жинс ўртасидаги никоҳсиз муносабатлар эса зино деб аталади.
Аллоҳ таъоло бандаларини зинога яқинлашишдан ва зинога сабаб бўладиган ишлардан қайтариб шундай дейди: «Зинога яқинлашманглар! Чунки бу бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир.» (Ал-Исро сураси,32)
Зино энг оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир.
Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг”, дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг”, деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориши мумкин бўлган ҳар қандай ишдан узоқ юриши лозим.
Маълумки, ҳали оила қурмаганлар зино қилса, уларга юз дарра уриш жазоси белгиланади. Аммо оилали эркак ва аёл зино қилган бўлса, улар тошбўрон қилинади. Шундай уларнинг гуноҳи ювилишидан умид қилинади.
Зинонинг катта-кичиги бўлмайди, унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Аммо яқин қариндошлар, ака-ука ёки қўни-қўшни ўртасидаги зино энг қабиҳ ва жуда катта гуноҳ иш саналади. Бу ишни қилган кимсалар Аллоҳнинг лаънатига учрайди.

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُرَحْبِيلَ عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ الذَّنْبِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللهِ قَالَ: أَنْ تَجْعَلَ للهِ نِدًّا وَهُوَ خَلَقَكَ قُلْتُ: إِنَّ ذَلِكَ لَعَظِيمٌ قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ قَالَ: وَأَنْ تَقْتُلَ وَلَدَكَ تَخَافُ أَنْ يَطْعَمَ مَعَكَ قُلْتُ: ثُمَّ أَيُّ قَالَ: أَنْ تُزَانِيَ حَلِيلَةَ جَارِكَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.
Амр ибн Шураҳбил Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Аллоҳ наздида энг катта гуноҳ қайси?” деб сўрадим. У зот: “Аллоҳга (бирон) нарсани шерик қилишинг. Ваҳоланки, У сени яратган”, дедилар. Мен: “Албатта бу жуда катта гуноҳ. Ундан кейин қайси (гуноҳ энг каттаси)?” дедим. У зот: “Сен билан қўшилиб таом ейишидан қўрқиб болангни ўлдиришингдир”, дедилар. Мен: “Ундан кейин-чи?” деб сўраганимда, “Қўшнинг хотини билан зино қилишинг”, дедилар” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).
Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) хадисларининг бирида қуйдагича мархамат қиладилар: “Қайси бир қавмда зино авж олса, Аллоҳ таоло ўша қавмга бир балони юборадики, бу балони уларнинг ота – боболари ҳам кўрган эмас”.
Кимки Аллоҳ таоло қайтарган харом қилган фахш ва зино ишлардан хазар қилмаса қайтмаса, Аллоҳ таоло унинг бошига турли бало ва офатларни солади.
Ўзини мўмин санаган, Аллоҳга ва қиёмат кунига ишонган, охиратда нажот топишдан умид қиладиган банда зинонинг ҳар қандай туридан сақланади. У кўз, тил, қўл ёки икки фарж зиноси бўладими, фарқи йўқ.
Шу билан бирга, мўмин киши ҳаром ишдан сақланиши билан бир қатордан ўзгаларни ҳам бу манфур амалдан қайтаради. Сабаби у амру маъруф ва наҳий мункар қилишга буюрилган. Акс ҳолда мусулмонлар жамияти бузилиб, оилалар тинчлигига хавф туғилади, фарзандлар тарбияси издан чиқиб, ҳар бир соҳада таназзулга юз тутилади.
Хулоса қиладиган бўлсак Зино бу Аллоҳ  ва расули лаънатлаган иш экан. Унинг уқубати дунё ва охиратда ҳам бўлар экан. Дунёдагиси жамиятда тузалмас касалликлар тарқалишига сабаб бўлади, молидан ризқидан барака кетади. Аллоҳ ва расулини норизо қилади. Энг ачинарлиси эса унинг бадалини ўзининг қизи ёки яқинлари тўлайди.    Охиратдагиси Аллолҳнинг ғазаби бўлган дўззахда аламли азобларга гирифтор бўлади.
Аллоҳ таъоло ҳаммамизнинг бундай фахш ва мункар ишларни қилишдан сақласин, ўзи бизни икки дунё саодатига етиштирсин.

Вобкент тумани бош имом-хатиби Ғ. Очилов

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 04:04


#muftiy_minbari

📹 СЎНГИ ВАСИЯТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 02:14


#Ҳадис

Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Расулуллоҳ, бир ишни айтиб беринг, уни маҳкам ушлай», деганимда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раббим Аллоҳ, деб айт, кейин шу сўзингга мувофиқ истиқоматда (собитқадам) бўл», дедилар. Яна «Эй Расулуллоҳ, менга қўрқиладиган нарсанинг энг хавфлиси (хабарини беринг)», деганимда, у зот тилларини ушлаб «Бу», дедилар».

Имом Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 01:03


ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!

КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

22 Oct, 01:03


#Намоз_вақтлари

БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

18 октябрь - 24 октябрь
 
  🏙 БОМДОД:             06:25

  🏞 ПЕШИН:                13:10

  🌇 АСР:                       16:20

  🌆 ШОМ:                     18:00

  🌃 ХУФТОН:               19:40

@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Oct, 14:16


Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Oct, 14:01


#Маъруза

Замонга мослашиш керак


Азизхўжа домла Иноятов
Бухоро тумани "Чор Бакр" масжиди имом-хатиби

👉 https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Oct, 10:33


​​СУВ ЎРНИГА НАМ САЛФЕТКА ИШЛАТИШ
#таҳорат

1412-CАВОЛ: Ҳожатдан кейин авратни сув билан эмас, нам салфетка билан поклаш мумкинми? Буни узоқ масофага катта юк машиналарда юрадиган дўстим сўраган эди.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нажосат чиққан жойидан атрофига ёйилмаган бўлса, қоғоз, тош каби нарсалар билан тозаланиш мумкин. Агар дирҳам (катта танга) миқдоридан кўп ёйилган бўлса, сув каби суюқлик билан поклаш лозим бўлади. Чунки бундай ҳолатда баданга нажосат теккан ҳукмида бўлиб, уни фақат ювиш билан кетказилади.
ثم الاستنجاء بالأحجار إنما يجوز إذا اقتصرت النجاسة على موضع الحدث فأما إذا تعدت موضعها بأن جاوزت الشرج أجمعوا على أن ما جاوز موضع الشرج من النجاسة إذا كانت أكثر من قدر الدرهم يفترض غسلها بالماء ولا يكفيها الإزالة بالأحجار
“Тош билан истинжо қилишнинг ўзи билан кифояланиш ахлат ёки бавл чиққан жойидан ташқарига ёйилмаган ҳолатда жоиз бўлади. Агар ахлат ёки бавл нажосат ўрнидан атрофига дирҳам миқдоридан кўп ёйилса, сув билан ювиш фарз бўлади. Тош билан кетказиш кифоя қилмайди. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Суюқликдан бошқа барча нарсалар, ҳатто у нам нарса бўлсин, тош билан бир хил ҳукмда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Oct, 08:30


#Раддия

ИСЛОМДА ФАТВО БЕРИШГА КИМ ҲАҚЛИ

Нодир Асадов,
Бухоро шаҳар "Пойи остона"
жомеъ масжиди имом хатиби


@anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Oct, 07:46


#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

Йўл қоидаси-умр фойдаси

(1-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Фарҳод домла Жумаев,
Бухоро шаҳар "Дилкушо" жоме масжиди имом хатиби билан суҳбат


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Oct, 06:30


САҲОБАЛАРНИНГ ФАХРИЙ УНВОНЛАРИ

1. Сиддиқ – Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
2. Форуқ – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
3. Зуннурайн (икки нур соҳиби) – Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.
4. Шижоат эгаларининг саййиди ва Ҳайдар (шер) – Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
5. Расулуллоҳнинг муаззини – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
6. Расулуллоҳнинг хатиб (нотиқ)лари – Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу.
7. Расулуллоҳнинг шоирлари – Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу.
8. Икки тараф эгаси (ҳар икки қўли бир хил ишловчи) – Умайр ибн Абду Амр ибн Мазла розияллоҳу анҳу.
9. Расулуллоҳнинг ходимлари – Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу.
10. Расулуллоҳнинг ҳаворий (қўлловчи)лари – Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.
11. Асадуллоҳ (Аллоҳнинг шери) – Ҳамза ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу.
12. Сайфуллоҳ (Аллоҳнинг қиличи) – Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу.
13. Расулуллоҳнинг қўриқчилари – Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу.
14. Бу умматнинг амини (ростгўй ва омонатдори) – Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу.
15. Бу умматнинг билимдони – Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу.
16. Бу умматнинг ҳакими – Абу Дардо Уваймир ибн Зайд розияллоҳу анҳу.
17. Расулуллоҳнинг Маккадаги икки муаззинлари – Авс ибн Миъяр ибн Робиа ва Абу Маҳзура розияллоҳу анҳумо.
18. Уммат ичида ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчи – Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
19. Расулуллоҳнинг райҳонлари – Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо.
20. Арабларнинг “Атрабуни” (даҳоси) – Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу.
21. Румликларнинг Исломга пешқадами – Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳу.
22. Форсларнинг Исломга пешқадами – Салмон Форсий розияллоҳу анҳу.
23. Ҳабашларнинг Исломга аввалгиси – Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу.
24. Қуръонда исми зикр қилинган ягона саҳоба – Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу.
25. Қиёмат кунида уламоларнинг имоми – Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу.
26. Масжиднинг кабутари – Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу.
27. Қабрини Расулуллоҳнинг ўзлари қазиган саҳоба – Абдуллоҳ Зулбижодайн розияллоҳу анҳу.
28. Парвоз қилувчи шаҳид – Жаъфар ибн Абу Толиб.
29. Мискинларнинг отаси – Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
30. Бану Хатма қабиласига имомлик қилган ва “Қори” деб аталган саҳоба – Умайр ибн Адий розияллоҳу анҳу.

   ☪️ 

https://t.me/anjirfagnaviyuz

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

21 Oct, 04:20


#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ИМТИҲОНДАН ИБОРАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

@anjirfagnaviyuz

1,902

subscribers

11,390

photos

8,827

videos