Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқдиЎзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур эҳтиёт чораларини кўришни, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда.
Маълумот ўрнида, "Коммерсант” рус нашрининг хабар беришича, айни вақтда Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида аксилтеррор операцияси режими жорий этилган.
"Мақсад фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва душманнинг қўпорувчилик ва разведка бўлинмалари томонидан содир этиладиган террористик ҳаракатлар таҳдидини бостириш",— дейилади хабарда.
Ўзбекистон элчихонаси юқорида келтирилган ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга имкон қадар вақтинча онлайн таълимга ўтишни тавсия қилмоқда.
Консуллик ёрдами ёки маслаҳат керак бўлганда, қуйидаги Кол-марказига мурожаат қилишлари мумкин:
+7 499 238-36-20;
+7-499 230-00-76.
Электрон манзил:
[email protected]@andijan_23