Yurist_Abduvaliyev⚖️ @advokat_yurist_maslaxati Channel on Telegram

Yurist_Abduvaliyev⚖️

@advokat_yurist_maslaxati


Мурожаат учун:
@YuristAbduvaliyev
@AB_Admin_uz
Жиноят ҳуқуқи, Фуқаролик ҳуқуқи, Оила ҳуқуқи, Меҳнат ҳуқуқи, Маъмурий ҳуқуқ бўйича саволларингизга жавоб берамиз

advokat_yurist_maslaxati (Uzbek)

🏛️ advokat_yurist_maslaxati kanalida sizning ma'muriy muammolingizga echiladigan yurist Abduvaliyev bilan bog'lanishingiz mumkin. Kanal orqali Yurist Abduvaliyev va AB_Admin_uz jamoasi sizning jinoiy, fuqarolik, oila, mehnat va ma'muriy huquq bo'yicha savollaringizga javob beradi. Yurist Abduvaliyev mehnat huquqi sohasida e'tiborga sazovor mutaxassis bo'lib, shaxsiy va jamoatning huquqiy muammolari bilan shug'ullanadi. Sizning huquqiy masalalaringizga yordam berish, maslahatlar va yuridik xizmatlar ko'rsatishda Yurist Abduvaliyev va jamoatga yordam berish uchun advokat_yurist_maslaxati kanaliga obuna bo'ling!

Yurist_Abduvaliyev⚖️

10 Dec, 10:24


⚖️ КАМБАҒАЛ ВА ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📄 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар 👈 белгиланган:

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (15 000 000 сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

10 Dec, 08:59


⚖️ Оиласи кам таъминланганлар рўйхатида турган хотин-қизлар "Аёллар дафтари"ни қайси тоифаларига киритилиши мумкин ?

⚡️САВОЛ:
Кам таъминланган хотин-қизлар "Аёллар дафтари
"ни қайси тоифасига киритилиши мумкин ?

✔️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 145-сон қарорига асосан,

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилалардаги хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг фақат «ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар», «тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар» ва «уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар» тоифаларига киритилиши мумкин.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

10 Dec, 08:42


⚖️ КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ ?


Ўзбекистонда умумхалқ байрами Конституция куни арафасида қуйидаги кунларда дам оламиз:

7 декабрь (шанба) —ҳафтада 5 кун ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунликлар учун иш куни);

8 декабрь (якшанба) — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;

9 декабрь (душанба) - байрам куни шундоқ хам дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинга кўчирилган дам олиш куни.

✏️ Шунга кўра, ҳафтада олти кун ишлайдиганлар кетма-кет икки кун, беш кун ишлайдиганлар кетма-кет уч кун, ишидан хайдалиб кетганлар кетма-кет ҳар куни дам олишлари мумкин..


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

10 Dec, 08:22


⚖️ ТЎЙ ТЕЗЛАШИБ КЕТТИ, ЛЕКИН НИКОҲ ГУВОҲНОМАСИНИ ОЛГАНИМИЗ ЙЎҚ..

⚡️САВОЛ;
Шу йили 28-декабрь санасига тўй кунимиз белгиланган эди. Келиннинг яқин қариндошларидан бири оғир касаллиги сабабли улар тўйни яқин кунларда ўтказиб юборайлик дейишяпти. Шу каналда қонуний никоҳ гувоҳномаси бўлмаганларга шаръий никоҳ хам ўқилмайди деган хабарни ўқиган эдим ва ФҲДЁ бўлимларидан никоҳ гувоҳномасини бир ой бўлмасидан олиш мумкин деб хам ёзган экансизлар. Бизни ариза ташлаганимизга энди 17 кун бўлди. Саволим шуки, бизни ҳолатимизда никоҳ гувоҳномасини тезроқ олишимиз учун қандай йўл тутсак бўлади ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 13-моддасининг учинчи қисмида, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади деб кўрсатилган.

Ушбу модданинг 4-қисмида эса, узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар хам никоҳ тузишга рухсат бериши мумкинлиги келтирилган.

Ундан кейинги қисмда, алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкинлиги назарда тутилган.

✏️Демак, юқорида келтирилган асосларга кўра никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномани ариза берилганидан кейин бир ой тўлиқ ўтмасдан хам олиш мумкин. Фақат озгина расмиятчилиги бор! Сизни ҳолатингизда ўша келин тарафдаги яқин қариндошнинг ҳақиқатда касаллигини ФҲДЁ бўлимига исботлаб бериш керак бўлади. Бунинг учун ўша шахсни касаллигини тасдиқлайдиган бирорта тиббий маълумотнома олиб келиб ФҲДЁ бўлимига тақдим қилишингиз керак ва масала ҳал. Бошқа узирли сабаблар бўлганда хам тартиб шундай, яъни ўша сабабни тасдиқлайдиган хужжат билан ишни муддатидан олдин битириш мумкин.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

10 Dec, 08:21


⚖️ УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯЛАР ФАҚАТ КАМ ТАЪМИНЛАНГАНЛАРГА БЕРИЛАДИМИ ?

⚡️ САВОЛ;
Ипотека кредити бўйича уй-жой сотиб олиш учун субсидия олмоқчи эдим, Танишларим субсидия фақат кам таъминланган оилаларга берилади дейишмоқда. Шу тўғрими ?

⚡️ЖАВОБ;
Ўша танишларингиз нотўғри айтибди. Ҳукуматнинг 25.03.2020  йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда бошланғич бадални бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун талабгор шахс ёки оила, уларнинг яшаш ҳудудига қараб ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000)нинг 2.7 барвари (3 118 500 сўм)дан 9,2 барвари (10 626 000 сўм)гача бўлган оралиқдаги маблағга эга бўлиши кераклиги кўрсатилган. (✏️ Шу миқдорларни ўзи бу турдаги субсидия фақат кам таъминланганларга берилмаслигини кўрсатиб турибди).

✏️ Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгорларнинг доимий пул келиб турадиган жойи бўлиши керак ва пул келиб турадиган жойини тасдиқлайдиган расмий хужжатга эга бўлиши керак. Расмий хужжатга қаралганида талабгорлар энг камида бир ойда 3 118 500 сўмдан юқори миқдорда пул топа оладиган бўлиши керак. Субсидия асосида уй оламан деган оила даромад бўйича манашу талабларга ва юқоридаги низомнинг бошқа талабларига мос келган тақдирдагина субсидия билан уй олиб,— "кимки чин кўнгилдан нийят қилса гар, барчаси ўшалиб ғамлар кетаркан, биргина армоним қолди дўстларим, уйимнинг падъезди қачон битаркан" деган қўшиқни айтиши мумкин..


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 09:05


⚖️ КРЕДИТИНИ ТЎЛАЙ ОЛМАГАН АЙРИМ ШАХСЛАР ТЎЛОВГА ЛАЁҚАТСИЗ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

📄 Фуқаролик кодексининг 26 прим 1-моддасига асосан,


жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ёки солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.

✏️ Ушбу норма қонунчиликда олдинлари бўлмаган. Бу норма Фуқаролик кодексига 21.02.2024 йил кунги ЎРҚ-911-сон Қонун билан киритилган.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 08:26


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди.

Аутстаффинг иш берувчи томонидан ўз ходимларини уларнинг розилиги билан бошқа юридик шахсларга ушбу ходимлар томонидан иш берувчи ва унинг ходими ўртасида тузилган меҳнат шартномаларида, шунингдек, жамоа келишувларида белгиланган меҳнат вазифаларини бажариш учун вақтинчалик юбориш йўли билан кўрсатиладиган хизматлар туридир.

Ушбу янги жорий этилган хизмат тури норасмий бандликни камайтиришга ҳамда аҳолини иш билан таъминлашнинг прогрессив шаклларини ривожлантириш орқали бандликни янада кенгайтиришга ва тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 07:25


⚖️ БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:


меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 07:05


Камбағал деб топилган оила ипотека кредитини олиш учун кимга ва қай тартибда мурожаат қилади?

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитлари Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қоида тариқасида, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш билан боғлиқ тўловлар қиймати 50 фоизга камайтирилади;

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 06:54


⚖️ БОЛАГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ?

⚡️САВОЛ:
Биз яқинда фарзандли бўлдик. Қонунчиликка кўра фарзандимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁ бўлимига қанча муддат ичида мурожаат қилишимиз керак ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарорида, боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган.

Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарурлиги белгиланган.

✏️ Демак, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун бола туғилганидан бошлаб бир ой муддатда мурожаат қилишларинг керак.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 06:33


⚖️ "ПРАВАСИ РИШОН" БЎЛГАНЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧЕКЛОВДАН ҚУТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени "правам" бир йил олдин бир йилу олти ойга "ришон" бўлган эди. Шуни тўлиқ муддат тугамасдан чекловдан қутилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан,

муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Сизни ҳайдовчилик гувоҳномангиз бир йил олдин бир йил олти ойга "ришон" бўлган бўлса, демак белгиланган муддатни ярмидан кўпи ўтибди. Энди Сиз ишлаётган ташкилот маъмурияти шу фуқарони транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган муддатини қисқартиришингизни сўраймиз деган мазмундаги илтимоснома билан судга мурожаат қилса, суд томонидан 1 йил 6 ой тўлиқ тугамасидан Сизни автомашина бошқариш ҳуқуқингиз қайта тикланиши мумкин.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 06:23


⚖️ Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Олтиариқ туман бўлими суюлтирилган газ хизмати бошлиғи С.А. 58 520 кг суюлтирилган газни бошқа шахсларга  сотиб юбориб, корхонанинг “E-gaz” дастурига ушбу газни аҳолига етказиб берилганлиги ҳақида сохта маълумотлар киритиб, сотувдан тушган 262,2 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 209-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 06:14


⚖️ МАШИНАМНИ ҚАНЧА МУДДАТДА ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШИМ КЕРАК ?

🪧 САВОЛ:
Мен машинамни 2022 йилда салондан янги олганман. Савол шуки, мен ўша машинамни қанча муддатда техник кўрикдан ўтказишим керак ?

🪧 ЖАВОБ:
Президентнинг 28.06.2022 йил кунги ПҚ-298-сон қарорига кўра; 

Жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади деб белгиланган.

✏️ Демак, Сизни машинангизни ишлаб чиқарилган йили 2022 йил бўлса Сиз яна 8 йил, умумий ҳисобда ишлаб чиқарилганидан бошлаб 10 йил давомида транспорт воситангизни ихтиёрий равишда техник кўрикдан ўтказишингиз мумкин. Бу дегани манашу вақт давомида Сиз техник кўрик сабабли жарима деган нарсага дуч келмайсиз. Фақат ўзингизни ҳавфсизлигингиз нуқтаи назаридан буни ихтиёрий қилишингиз мумкин.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 06:09


⚖️ СУДЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИНИ ТУГАТИЛИШ МУДДАТЛАРИ

📄 Жиноят кодексининг 78-моддасига асосан, шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан бошлаб;

мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

06 Dec, 03:45


⬇️ Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича қарор устидан шикоят бериш муддати қисқартирилган

📄 25.12.2023 йил кунги ЎРҚ-884-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир нечта ўзгаришлар киритилган.

❗️Хусусан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган.

Апелляция барча материаллар келиб тушгандан бошлаб 15 суткада апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилиши лозим.

❗️Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция эса 1 сутка ичида кўрилади.


👉 @advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 13:49


⚡️ЯНГИ ҚАРОР

⚖️ ЭНДИ ФАОЛ НУРОНИЙЛАР ҲАР ОЙДА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ


📃 25.11.2024 йил кунги ПҚ-405-сон Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан маҳаллаларда катта ҳаётий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли уч нафар фаол нуроний бешта камбағал оилага бириктирилади.

❗️Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;

оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;

пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;

кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

Фаол нуронийлар ҳар ойда МҲТЭКМ (1 125 000 сўм)нинг 50 фоизи миқдорида рағбатлантириб борилади.

❗️Кекса ёшдаги фуқароларни спортга жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага йилига 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 13:28


⚖️ Чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш мумкинлиги белгиланган

📃 Президентнинг 11.09.2023 йил кунги ПҚ–300-сон қарорига асосан,

2024 йил 1 мартдан нотариал идорага келмасдан, шу жумладан чет элдан туриб мол-мулкдан фойдаланиш билан боғлиқ битимларни (мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишдан ташқари) электрон рақамли имзодан фойдаланиб, видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириш тартиби йўлга қўйилган.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 13:18


⚖️ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ЁШЛАРГА 18 750 000 СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарорига асосан,

ҳар йили 500 нафаргача
ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

1) нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўргатиш, уларда касбий кўникмаларни шакллантириш, ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, шунингдек, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун;

2) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатган ҳамда махсус сертификатни олган, шунингдек, тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

✔️ Субсидиялар юқоридаги икки йўналишдан биттаси учун ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшнинг талабига мувофиқ, БҲМнинг 50 баравари (18 750 000 сўм)гача миқдорда ажратилади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 12:47


⚖️ МАНСАБДОР ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра;

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик👇

❗️мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 12:26


⚖️ ХОДИМЛАРГА КЕЧИКИБ ОЙЛИК ТЎЛАГАН ИШ БЕРУВЧИЛАР КЕЧИККАН КУНЛАР УЧУН ФОИЗ ТЎЛАЙДИ

📄 Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан,


иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

❗️Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида белгиланади. (Жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки меҳнат шартномаси билан бу миқдор 10 фоиздан оширилиши хам мумкин)

🟢 Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. Яъни, ойликлар ёки бошқа тўловлар кеч тўланиши иш берувчининг айби билан бўлмаган тақдирда хам у жавобгар бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 12:20


⚡️ДИҚҚАТ

⚖️ ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!


✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 12:16


⚖️ КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА ҚАРАБ ТУРИЛГАН ВАҚТ МЕҲНАТ СТАЖИГА ҚЎШИЛАДИ!

⚡️САВОЛ;

70 ёшдан ошган фуқароларга қараб турилган вақт меҳнат стажига қўшиб хисобланиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига асосан,

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари хисобланиши кўрсатилган.

Мазкур асосга кўра, 80 ёшга тўлган фуқароларга қараб турилган вақт даволаш муассасасининг хулосаси асосида меҳнат стажига қўшиб хисобланади. Ушбу ёшга тўлмаган шахсларга қараб турилган вақт эса юқоридаги айрим ҳолатлардан ташқари меҳнат стажига эга бўлиш учун асос бўлмайди.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 03:40


❗️ЎЗБЕКИСТОНДА МАЪМУРИЙ ЖАЗОНИНГ ҚАНДАЙ ТУРЛАРИ БОР ?

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23-моддасига асосан,

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

1️⃣ жарима;

2️⃣ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;

3️⃣ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мусодара қилиш;

4️⃣ муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум этиш;

5️⃣ ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш;

6️⃣ маъмурий қамоққа олиш;

7️⃣ чет эл фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш.


👉 @advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

05 Dec, 02:30


❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ БЕРИШ РАД ЭТИЛИШИ МУМКИН ?

📄 26.12.2018 йил кунги ПҚ-4079-сон Президент қарорига асосан,

▪️ қуйидагилар хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни рад этилишига сабаб бўлади:

1) биометрик паспортни олиш учун талаб этилувчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

2) агар шахс ўзи тўғрисида била туриб сохта ёки нотўғри маълумотларни тақдим этган бўлса;

3) қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган бўлса;

4) агар шахсга нисбатан хорижга чиқишига тўсқинлик қиладиган шартнома, контракт мажбуриятлари амал қилаётган бўлса, ушбу мажбуриятларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунига қадар;

5) агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса — иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунга қадар;

6) агар шахс ички ишлар органларининг маъмурий назоратида бўлса — назорат тўхтатилгунгача

7) агар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо ва шартли ҳукм қўлланилган бўлса — жазони ўтаб бўлгунигача ёки жазодан ва шартли ҳукмдан озод қилингунга қадар;

8) агар шахсда суд томонидан юкланган ижро этилмаган мажбуриятлар бўлса — мажбуриятлар ижро этилгунга қадар (вояга етмаган болаларни таъминлаш учун алиментлар олдиндан тўланганлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотномалари билан тасдиқланган ҳолатлар бундан мустасно);

9) агар шахсга нисбатан ваколатли органларнинг мазкур шахс хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатувчи ахбороти мавжуд бўлса;
.
❗️Хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишни юқорида санаб ўтилганлардан бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.


👉 @advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

31 Oct, 14:19


❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ГЎШТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 386-сон қарорига кўра,

қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади:

✔️ сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

✔️ гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт  ёрдамида етказиб берилган бўлса;

✔️ тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

✔️ ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

✔️ оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

✔️ хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

✔️ ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.


❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!

👉 @Yurist_Blogerr

Yurist_Abduvaliyev⚖️

31 Oct, 13:50


🔰 АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИНИ ТЕКШИРТИРСА БЎЛАДИМИ ?

⚡️Савол:
Эрим ишлаётган жойидан 5 млн сўмдан ортиқ ойлик олади лекин, бошқа жойдан қандайдир хужжат қилиб алиментни кам тўлайди. Мен уни ҳақиқий ишлаш жойидан алиментни кам миқдорда тўлаётганлигини қандай текширтирсам бўлади ?

⚡️Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонунига кўра,

давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказиши мумкинлиги белгиланган.

Шунга кўра, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишингиз керак!

❗️Агар алимент тўловчи ёки у ишлаётган ташкилот вакили ижрочининг талабига кўра нотўғри маълумот берса ёки маълумот бермаса, уларнинг бу ҳаракати жавобгарликка сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

31 Oct, 13:30


🔰 ПОРНОГРАФИК ВИДЕОЛАРНИ ТАРҚАТГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддасига асосан,

порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, порнографик маҳсулотни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, — порнографик маҳсулотни, шу жумладан уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (18 750 000 сўм)дан тўрт юз баравари (150 000 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар шундай қилмиши учун бир марта маъмурий жавобгарликка тортилган шахс яна шу қилмишини такрорласа у кейинги сафар жиноий жавобгар бўлади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

31 Oct, 13:20


🔰 Оиласи кам таъминланган оилалар рўйхатида турган хотин-қизлар "Аёллар дафтари"ни қайси тоифаларига киритилиши мумкин ?

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилдаги 145-сон қарорига асосан,

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилалардаги хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг фақат «ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар», «тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар» ва «уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар» тоифаларига киритилиши мумкин.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

31 Oct, 13:16


🔰 Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Рўйхатда вазирлардан ҳеч ким йўқ. Яъни бирорта ҳам вазир депутат бўлишни истамаган.

Қизиқ томони, партия раисларининг барчаси партия рўйхати асосида депутатликка сайланган. Яъни уларнинг ҳеч бири сайлов округидан тўғридан тўғри номзод сифатида кўрсатилиб, сайланмаган.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

25 Oct, 06:20


🔰 Ўзбекистон қонун устуворлиги индексида 5 поғонага пасайди

Глобал қонун устуворлиги индексининг 2024 йилги ҳисоботида Ўзбекистон 142 давлат орасида 83-ўринни эгаллади.

Рейтинг ҳукумат ваколатларини чеклаш, коррупциянинг йўқлиги, очиқ ҳукумат, инсон ҳуқуқлари, ҳимоя ва хавфсизлик, қонун назорати, фуқаролик судлови, жиноий судлов даражаси каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон рейтингда 2016 йилдан бери биринчи марта пастламоқда ва 2023 йилга нисбатан 5 поғона пастга тушган.

☝️Ўзбекистоннинг қонун устуворлиги индексида пасайиши учун ҳисса қўшаётган барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, суд ва ҳокимликларга алоҳида "рахмат"! Шунча йиллик ҳаракатларни бир тийин қилиш ҳар кимга ҳам эмас, албатта.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

25 Oct, 05:30


🔰 БОЛАНИ МАКТАБГА ЮБОРМАГАН ОТА-ОНАГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ?

⚡️САВОЛ;
Фарзандини мактабга юбормаган ота-оналарга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000)нинг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

25 Oct, 05:29


Энди уйни таъмирлаш учун 120 млн. сўмгача кредит олиш мумкин

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ушбу низомга кўра, муҳтожларга "маҳалла еттилиги" тавсияси билан 120 млн. сўмгача, 20 йил муддатгача ипотека кредитлари ажратилади.

каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

25 Oct, 05:01


🔰 МОДДИЙ ЁРДАМ НАФАҚАСИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Моддий ёрдам нафақаси кимларга берилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, моддий ёрдам фарзандлари бўлмаган ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

Моддий ёрдам нафақаси оиланинг ойлик жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмайдиган оилаларга берилади.

❗️6 ойлик муддат тугаганидан кейин яна моддий ёрдам олишни давом эттирмоқчи бўлган оила янги муддат учун қайта ариза бериши керак бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

25 Oct, 04:50


🔰 ФУҚАРО ВА ДАВЛАТ ОРГАНИ ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЗИДДИЯТЛАР ФУҚАРОНИНГ ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК

Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.

❗️Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

❗️Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.

📄 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 20-модда


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 12:04


🔰 ЎҚИТУВЧИЛАРГА ҚОНУНЧИЛИКДА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 10:03


🔰 БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЙНИНГ ҚАЙСИ САНАСИГАЧА ТЎЛАБ БЕРИЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Бола пули олувчиларга бу пул ойнинг нечанчи санасигача тушиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга иккинчи илова қилиб келтирилган схемага кўра,

болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари АТ «Халқ банки» нинг бўлимлари томонидан тўлов амалга ошириладиган ойнинг 5-санасидан 27-санасига қадар олувчиларга етказиб берилиши кераклиги кўрсатилган.

Демак, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга бу пуллар ойнинг 5 ва 27 саналари оралиғида тушиши керак.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 09:02


❗️БОШҚА БИР ШАХС ҲАҚИДА УНИ ОБРЎСИЗЛАНТИРАДИГАН ЁЛҒОН АХБОРОТ ТАРҚАТГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

⚡️САВОЛ;
Мен ҳақимда бир танишим мени камситиш ва обрўсизлантириш учун телеграм гурухларида ёлғон маълумот тарқатиб юрипти. Унга қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 прим 2-моддасига кўра,

шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг эллик баравари (18 750 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сиз ўша шахсни устидан даъво қилиб ариза берганингиздан кейин унинг Сизга нисбатан қилган ҳаракатлари юқоридаги модданинг талабларини бузганлиги судда тасдиқланса, унга нисбатан кўрсатиб ўтилган жарима жазоси қўлланиши мумкин


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 08:01


🔰 1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМАЛАР МИҚДОРЛАРИ

Жадвалда 1 октябргача ва 1 октябрдан бошлаб оширилган ҳолатига ҳуқуқбузар ҳайдовчилар томонидан тўланиши керак бўлган жарималар миқдори келтирилган

✏️ Маълумот учун: мазкур жарималар миқдори оширилиши Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори кўтарилгани билан боғлиқ


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 07:01


🔰 НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?

⚡️Савол;

Қонуний никоҳни бекор қилиш учун судга ариза берилганда тўланадиган давлат божи қанча ва давлат божини эр-хотиннинг қайси бири тўлаши керак ?

⚡️Жавоб;
"Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сон қонунга кўра,

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм);

❗️Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 06:00


🔰 ЯНГИ ҚОНУН

❗️ЭНДИЛИКДА ТАДБИРКОРЛАРДАН ОРТИҚЧА ХУЖЖАТ ТАЛАБ ҚИЛГАНЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ


📄 21.10.2024 йил кунги ЎРҚ-979-сон Қонун Президент томонидан имзоланди ва мазкур Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш киритилди

Қонунга кўра кодексга, тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек қонунчиликда назарда тутилмаган ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик, худди шунингдек мазкур ягона рўйхатга киритилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда

📣 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 05:28


🔰 СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ !

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра,

солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 05:15


🔰 КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 04:55


🔰 СОЛИҚЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ !

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддасига кўра,

солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва йиғимлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 750 000 сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati

Yurist_Abduvaliyev⚖️

24 Oct, 04:44


🔰 КЕКСА ЁШДАГИ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН АЙРИМ ИМТИЁЗЛАР

📃 Президентнинг 2022 йилдаги 167-сон қарорига асосан;

ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади;

шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга рецептга асосан 3 ойлик эҳтиёж асосида дорилар, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади;

оғир ташхисли касал ҳамда ногирон кексаларга шифокорлар рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача суммаси компенсация қилинади;

кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади;

давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади.


каналга уланиш учун👇👇

👉
@advokat_yurist_maslaxati