❗️Изза бозорга бориш керак бўлса, юрагинг орқага тортар эди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида ва Учтепа тумани, КҲАЙ-Ҳамроқул Турсунқулов кўчалари кесишган чорраҳада тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракат иштирокчилари учун қулайликлар яратиш, шунингдек, пиёдалар учун қурилаётган ер ости ўтиш жойларини ташкил этиш мақсадида ИИВ ЖХД ЙҲХ хизмати бошлиғи полковник Шерзод Ибрагимов раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузилиб Изза бозор рўпарасидаги мазкур чорраҳада хавфсиз ҳаракатни ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Жараёнлар бевосита Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаларида ёритиб борилади.
👉 @YHXX_UZ