👩👧👦Соғлом она - келажак пойдевори
❇️ Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасида “Соғлом она – соғлом бола” шиори остида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хотин-қизлар ўртасида ўтказилаётган турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари шулар жумласидан.
⛹🏻♀️Жумладан, ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида бетакрор қалби меҳр-муҳаббатга тўла бўлган аёлларимизнинг ҳамжиҳатлигини янада ошириш, жисмонан етук бўлишини ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш мақсадида, “Соғлом она - келажак пойдевори” шиори остида спорт мусобақаси ташкиллаштирилди.
🏆Қизғин руҳда кечган мусобақа якунларига кўра, “Тўмарис” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм командири томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳамире Қдирбаева
t.me/sarhad_uz