Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Андижон вилояти Балиқчи туманида ўрганишлар давом эттирилди.
Аҳоли хонадонларига электр, табиий газ, кўмир ва ичимлик сувини етказиб бериш ҳолати куз-қиш мавсумига шайлиги, энерготежамкорликни таъминлаш ишлари натижалари жойига чиққан ҳолда бевосита ўрганилди.
Хусусан, бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида энергияни иқтисод қилиш имкониятлари ва энерготежамкорлиги масалаларига эътибор қаратилди.
Ижтимоий соҳа объектларида, жумладан, 28-сонли мактабгача таълим ташкилоти ва 7-сонли умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда бунда энергия самарадорлигини таъминлаш ва кўмир заҳираси таъминоти аҳволига эътибор қаратилди.
Маҳаллаларда аҳолига электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, еттилик тизими фаолияти, бунда бандликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари ўрганилиб, жараёнда фуқаролар тингланди ва муаммоларини ижобий ҳал этишнинг амалий чоралари кўрилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt