Press Pool

@presspool_uz


Учинчи ПУЛ — LIVE форматда

Press Pool

22 Oct, 11:30


Эртадан – 23 октябрь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 817,85 сўм (+12,76 сўм) этиб белгиланди.

Курс йил бошидан бери 465 сўмга, шундан, 1 сентябрдан бери қарийб 178 сўмга кўтарилди.

Press Pool

21 Oct, 04:25


Тижорат банкларида мурожаатлар бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил қилиниши мажбурий этиб белгиланди

Шунингдек, банклар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби кўрсатилган.

Press Pool

18 Oct, 11:36


❗️Душанба – 21 октябрь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 815,13 сўм (+12,07 сўм) этиб белгиланди.

Press Pool

16 Oct, 13:17


Пойтахтда иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кунлик даврда 8 даражадан паст бўлган пайтдан бошланади.

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори чиқиши билан иситиш таъминоти ёқилади – Veolia Energy

Press Pool

14 Oct, 11:40


❗️12800+

Эрта – 15 октябрь санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 803,05 сўм (+22,91 сўм) этиб белгиланди.

Йил бошидан бери курс 450,19 сўмга кўтарилди.

Press Pool

14 Oct, 08:47


⚡️ Эндиликда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар космос мониторинг орқали аниқланади — Ҳужжат

Press Pool

12 Oct, 07:26


2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасаки атом бомбаларидан омон қолганларни бирлаштирган Nihon Hidankyo ташкилотига топширилди. Мукофот «ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини исботлагани учун» берилди.

Press Pool

10 Oct, 11:56


Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Гангга “тарихий жароҳатларга қарши турадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берувчи шиддатли шеърий насри учун” берилди.

Press Pool

07 Oct, 09:48


Виктор Эмброс ва Гэри Рувкун физиология ва тиббиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари бўлди.

Press Pool

07 Oct, 04:45


Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 830 сўмга етди.

Press Pool

04 Oct, 11:14


7 октябрдан АҚШ долларининг расмий курси 12 775,02 сўм (+34,00 сўм) этиб белгиланди.

Press Pool

04 Oct, 07:21


Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди.

Алишер Саъдуллаев эса федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Press Pool

02 Oct, 11:01


Доллар курси ошишда давом этмоқда

Эртадан – 3 октябрь санасидан бошлаб АҚШ долларининг расмий курси 12 757,94 сўм (+17,95 сўм) этиб белгиланди.

Press Pool

30 Sep, 06:51


АҚШнинг 2026 йил учун грин карта лотереяси анкетасини тўлдириш жорий йил 2 октябрь соат 21:00да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00га қадар давом этади.

Press Pool

30 Sep, 04:07


30 сентябрда иссиқ сувдан режали узиладиган ҳудудлар

Манба

Press Pool

26 Sep, 06:33


Мамаджанов Бунёд Бахтиёрович Учтепа тумани ҳокими этиб тайинланди.

2020 йилдан шу кунга қадар у “Асакабанк” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Press Pool

24 Sep, 16:20


“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) иловалари билан бирга.

Press Pool

20 Sep, 06:29


Даштобод темир йўл станцияси бошлиғи 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пора билан ушланди – ДХХ

Press Pool

18 Sep, 18:33


❗️Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган техноген ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жабрланганларга компенсация тўлаб берилади.