ACHCHIQ HAQIQAT

@achchiq_info


Ўзбекистондаги ва энг ишончли янгиликлар канали, фақат долзарб воқеалар 24/7.

Бизнинг расмий канал АОКАнинг 16.11.2022 йилдаги 0485910-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Биз адолат ва ҳақиқат учун курашмоқдамиз!

ACHCHIQ HAQIQAT

21 Oct, 17:14


Исроил Hamas гаровга олган фуқароларини озод қилиш учун Яҳё Синварнинг жасадидан "савдолашиш воситаси" сифатида фойдаланмоқчи

CНН билан суҳбатлашган Исроилнинг юқори мартабали расмийлари Hamas етакчисининг жасади яширин жойда сақланаётгани ҳамда Ғазода гаровда қолаётган исроилликларни озод қилиш учун фойдаланишини тасдиқлаган.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

21 Oct, 17:14


Тошкентда 14 мингга яқин автотураргоҳ қурилади. Келгусида эса жами 84 мингта паркинг майдони кўзда тутилмоқда.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

21 Oct, 17:14


Tesla пилотсиз бошқариладиган Cybercab таксисини симсиз қувватлаш жараёни видеосини эълон қилди.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

21 Oct, 17:14


#тезкор

⚡️2025 йилдан Ўзбек тили ўқитувчилари маошига устама ҳақ тўланади


2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

❗️Хабарни ўқитувчиларга юбориб қўямиз, президент табриги

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

21 Oct, 17:14


⚡️Сирдарёда ўқувчи қизлар ўқитувчини урди

Сирдарё туманидаги 2-мактабда икки ўқувчи қиз ва ўқитувчи жанжали акс этган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, воқеа 7 октябрь куни Сирдарё туманидаги 2-мактабда содир бўлган. Видеода ўқувчи қизлар ўқитувчи аёлга қўл кўтариб, сочидан тортганини, ўқитувчи ҳам улардан бирининг сочини тортганини кўриш мумкин. Воқеага гувоҳ бўлган бошқа ўқитувчилар уларни ажратишга ҳаракат қилган.

Ҳолат Сирдарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва соҳа масъуллари назоратига олинган. Ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

20 Oct, 12:11


Наманганда 8 ёшли бола автоҳалокат оқибатида вафот этди 🥺

Хабарга кўра, болакай велосипедда кетаётганда юк машинаси томонидан босиб кетилган.

⚠️ «Барча ҳайдовчилардан қоидаларга амал қилишни сўраб қолардим. Тезликни меъёрдан оширманг», — дейди Камаз ҳайдовчиси.
https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:47


🇲🇽🇺🇸 АҚШ ва Мексика чегарасида 2024-йилда 108 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Деярли барча ўлимлар жазирама туфайли юз берган The Guardian

Сўнгги икки йил ичида АҚШ ва Мексика чегараси яқинидаги Нью-Мексикода беш йил олдингига нисбатан ўн баравар кўп муҳожир вафот этгани маълум қилинди.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:47


"Андижон билан Қўнғиротни, Термиз билан Тошкентни боғлайдиган жами 4 минг километрлик халқаро йўлларимиз энг юқори талабларга жавоб бериши шарт" – президент

Шавкат Мирзиёев йўл хўжалиги соҳасида қилинган ишлар ҳамда келгусидаги вазифаларга оид тақдимот билан танишди.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:47


Сунъий интеллект энди кўпроқ нефть қазиб олишга ёрдам беради

Россиялик олимлар СИ ёрдамида конларга иккинчи ҳаёт берувчи ва мураккаб заҳираларни қазиб олишга ёрдам берадиган "ақлли молекулалар"ни яратдилар. Реагентлар туфайли уларда нефть оқими яна ошади.

Ишланма Россиядаги иккита университетда синовдан ўтказилган. СИ йўриқномаси бўйича илк намуналар "Газпром нефть" томонидан ишлаб чиқилган.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:47


Исроил Ливан жанубига ҳужум қилди

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:47


ССВ фуқароларни коррупсион ҳолатлар бўйича хабар беришга чақирди

Мурожаатларни иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 гача 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли "Ишонч телефониъ" орқали йўллаш мумкин. Маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

Вазирлик фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмаслигини билдирди.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:45


❗️Нонуштани ўтказиб юбориш ортиқча вазн хавфини оширади

Нонуштани ўтказиб юбориш билан сиз ўзингизда ортиқча вазн хавфини туғдирасиз. Организм ўтказиб юборган нонушта натижасида, кўпинча кечқурун зарарли озиқ-овқатларни талаб қилиши эҳтимоли кўпроқ.

Диетологларнинг фикрига кўра, нонушта йогурт, сув ёки чой билан бошланиши керак. Бу метаболизмни бошлайди ва танани овқатланишга тайёрлайди. Энг фойдали ичимлик апельсин шарбатидир.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:45


#диққат

Скутерчилар энди "Права" олишга мажбур!
‼️Видеода дилни хира қиладиган кадрлар бор


Мопед ҳамда скутер ҳайдовчилари ўз транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиши ҳамда мазкур турдаги транспортни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари лозим.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

17 Oct, 03:45


#диққат
⚡️17-ОКТАБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга  туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол  3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16° бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик  кутилмайди. Баъзи жойларга  туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

15 Oct, 18:45


#Диққат

⚡️Перевалда ҳолат жуда ёмонлашди, харакат тўхтаб қолди

Машиналар қорда юра олмасдан тўхтаб қолмоқда. Тошентдан-Водийга қайтишда перевалга киришни ўзида жуда катта пробкалар..

Яқинларга юбориб огоҳлантиринг.
👇
https://t.me/achchiq_info

ACHCHIQ HAQIQAT

15 Oct, 08:08


#тезкор  #янгилик

⚡️УзАМ "Cobalt"нинг янги концепцияси, "Chevrolet Cobalt Midnight" чироқлари ва "дискларини" ўзгартирилган ҳолда чиқараркан 👍

Кобалтга қизиқадиган танишларга жўнатиб қўямиз

https://t.me/achchiq_info