• Лекин самимий табассумлари бор эди.
• Совуқда юпун кийимда суратга олиб юрганимда бир ёши катта Фаластин аёли қўлимдан маҳкам тутиб уйига тортди.
• Бу терорист мени ўғирламоқчи, шекилли, деб ўйладим.
• Қўлимдан тортиб уйига олиб кириб, кийим жавонидан бир иссиқ палто олиб кийдирдида.
• Энди боравер, деди.
• Ичгани суви, егани нони ҳам йўқ аёл Рамазон рўзасини тутаётганини кўриб, "Сени Аллох ёмон кўради, нега рўза тутасан", дедим.
• У эса "Мен рўза тутсам, фақирларнинг ҳолатини яхшироқ ҳис қиламан" дерди.
• Мана шу дин ҳақ, дерди юрагим.
• Бир болакай бозордан ҳадиялар олишиб берди, ундан инлиз тилида Қуръон сўрадим, у овозининг борича одамлардан инглиз тилида кимда Қуръон бор деб бақирар эди, топиб қўлимга тутқазди.
• Хизмат хаққинг қанча бўлади дедим, ҳамма сумкаларни ҳисоблаётганда мана ҳозир пулларимни шилиб олади, дедим.
• У эса, сиздан бир илтимосим бор, кетганиздан сўнг Фаластинни унутманг, деди.
• Боласи ҳам олийжаноб, ватани, дини ҳақида қайғуради.
• Таксичилари ҳам бирор фурсатни қўлдан бермай гўзал динлари ҳақида гапириб даъват қиларди.
• Мен ўта инжиқ бир муаммо учун ҳаммани оёққа тургизар, сиқилсам юзим бужмайиб кетар эди.
• Уларнинг болаларини ўлдиришсада, тўхтатмай хорлаб азоблашсада, улар олийжаноб хулқли инсонлар эди, табассум билан боқиб сизга салом бўлсин деб таомини узатар эди.
• Мени Фаластинга ортимдан бир куч қаттиқ итариб олиб келди.
• Билдимки, Ўша куч мени бахтни топиш учун олиб келган экан, мен хақиқий бахтни топдим.
• Мен фаластинликлар сабаб, яхшилик дини Исломни топдим...
✍️ Лондонлик журналист Лорен Бут
@dunyoi_kabir