YURTIMIZDA | Rasmiy kanal @yurtimizda Channel on Telegram

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

@yurtimizda


🌎 Янгиликлар канали!

Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган қизиқарли ва долзарб воқеа-ҳодисалар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!


Мурожаат 👉 @Yurtimizda_murojaatbot

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal (Uzbek)

YURTIMIZDA | Rasmiy kanalnn🌎 Янгиликлар канали! Юртимизда ва duniyoda sodir bo'layotgan qiziqarli va dolzarb voqea-hodisalar haqida birinchilardan bo'lib xabardor bo'ling!
YURTIMIZDA kanali - bu sizning ma'lumotingizni yangilab borish uchun eng yaxshi manba. Bu orqali siz dunyodagi eng so'nggi voqealardan birinchi bo'lib xabardor bo'lasiz. Sodir bo'layotgan eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lib, maqolalardan va afzalliklardan foydalanib, o'z fikrlaringizni ham izoh qoldirishingiz mumkin. Bu kanal sizga dunyodagi eng yangi vaqtlar haqida xabar bering! Agar siz o'z fikrlaringizni ko'rsatishni istasangiz, murojaat uchun @Yurtimizda_murojaatbot'ga yozing.

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

29 Jan, 11:16


#Диққат

⚡️1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🟥Болалар боғчаларида давоматни автоматик тарзда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
🟥"Она маскани" хизмати ташкил этилади;
🟥Камбағал оилалар аъзоларига имкониятлар яратилади;
🟥Электротехника саноатига ўзгартишлар киритилади;
🟥Электромобиллар учун зарядлаш станциялари сони ортади;
🟥“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми бошланади.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

27 Jan, 12:49


⚡️Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 5,78 сўмга пасайиб, 12 963,27 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 13,85 сўмга пастлаб, 13 597,17 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,55 сўмга кўтарилди ва 132,74 сўмни ташкил қилди.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

24 Jan, 11:05


🟡 O‘zbekiston jahon turizm bozori uchun iqtisodiyoti eng faol rivojlanayotgan davlatlar ro‘yxatida birinchi o‘rinni egalladi.

✍️ Ro‘yxatga O‘zbekistondan tashqari Kot-d’Ivuar (+6,4%), Albaniya (+5,9%), Saudiya Arabistoni (+5,7%), Tanzaniya (+4,5%), Indoneziya (+4,5%), BAA (+) kiritilgan. 4,4%, Misr (+4,3%), Nigeriya (+4,2%) va Salvador (+4%).

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Jan, 15:12


ХОРИЖДА ИШЛАЁТГАНЛАРГА "РАСМИЙ ДАРОМАДИ ЙЎҚ" ДЕЙИЛМАЙДИ. УЛАРГА ҲАМ ИПОТЕКА КРЕДИТИ АЖРАТИЛАДИГАН ТИЗИМ ЯРАТИЛАДИ

Президент: Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган.

Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти.

Мутасаддиларга хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқароларимиз даромадини ҳисобга оладиган тизим яратиш топширилди.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Jan, 05:46


"Сафо" табриклаш хизмати доимо хизматингизда.

Буюртма учун: +99893 306 98 88;
+99893 196 98 88;


Бизни кузатинг: https://t.me/SAFO888

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Jan, 04:40


#Fikr_qil

Qanchalar baxtli ekanligingizni anglashingiz uchun 1 daqiqa yetarli! Ishonmaysizmi, unda suratlarni ko‘rib-chiqib, xulosa qiling!

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

22 Jan, 13:09


🎞 Ҳозир сизга бир шеър ўқиб бермоқчиман

"УМР МАЗМУНИ"


@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

22 Jan, 06:09


⚡️ ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ СИРДАРЁГА ҲОКИМ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

20 Jan, 10:42


2024 йилда Ўзбекистон "Дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида, 121 та давлат ичида 1-ўринни эгаллади.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

20 Jan, 08:35


Инсон қадрининг ҳеч қандай аҳамияти қолмаётган АҚШ давлатига интилаётган айрим ношукур кимсаларга бағишланади, кўринг ва хулоса қилинг.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

17 Jan, 09:30


"Сафо" табриклаш хизмати ҳар бир кунингиз файзли ва қувончли ўтиши учун хизмат қилади.

Буюртма учун: +99893 306 98 88;
+99893 196 98 88;


Бизни кузатинг: https://t.me/SAFO888

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

16 Jan, 07:23


#Fikr_la

So‘nggi marta qachon atrofingizda kechayotgan keskin vaziyatlar haqida mushohada yuritib, o‘zingizda boriga shukr qildingiz? Unutmang, siz uchun oddiy holatga aylanib qolgan tinch-osuda hayot kimlar uchundir orzu, yana kimlar uchun bir umrlik armon!

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Jan, 10:38


⚡️"Cobalt" учун яна шартнома очилади.

"Uz Auto Motors" 16-январ куни соат 10:00 да "Chevrolet Cobalt GX-MIDNIGHT AT" автомобиллари учун яна шартнома очилишини эълон қилди.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Jan, 13:44


САМАРҚАНДДА МЕТРО ҚУРИЛАДИ

Самарқандда метро қурилишини депутатлар маъқуллади. 6 км узунликдаги ер усти метроси қурилиши кўзда тутилмоқда. Метро янги қуриладиган «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ҳудудида бўлиши кутилмоқда.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Jan, 05:50


Самарқандда 5 киши қўлбола спиртли ичимликдан ҳалок бўлди
Самарқанд шаҳрида 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик ичиш оқибатида ҳалок бўлди. Маҳсулотни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд шаҳрида 11 январь куни 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган алкоголли ичимлик истеъмолидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Milliy телеканалининг Millar дастури хабар берди.

Маълум бўлишича, марҳумларнинг 4 нафари уйда, 1 нафари шифохонада вафот этган. Улар — А.М. (1961 й.т.), Д.Б. (1974 й.т.), В.Б. (1952 й.т.), О.Т. (1985 й.т.), А.У. (1968 й.т.).

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов БП терговга қадар текшириш ҳаракатларини бошлаганини, ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланганини маълум қилди.

Ушбу қўлбола ичимлик маҳсулотларини сотган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Jan, 05:05


#Байрам_Муборак

❗️Бугун, 14-январь - Ватан ҳимоячилари куни

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда, Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!

Байрам муборак Ватан ҳимоясига бел боғлаганлар!

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

12 Jan, 05:11


Диққат: телефонингиз сиз билмаган ҳолда пул ечиб олиши мумкин — тўловли обуналарни текширинг !

Айрим абонентлар ҳисобларидан пул йўқолиб кетаётганини, бунга улар билмаган тўловли обуналар сабаб бўлаётганини аниқлашди!

▶️ Барча тўловли обуналарни ўчириш учун USSD-кодлар рўйхати:

• Beeline: *115#
• Ucell: *350#
• UzMobile: *199#
• Mobiuz: *190#

📲 Ҳозироқ текширинг ва яқинларингизни огоҳлантиринг, пул йўқотишнинг олдини олинг!

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

11 Jan, 07:08


Англияга масумий 1 000 та иш ўрни очилди!
Энг муҳими таълим даражаси аҳамиятсиз!

Талаблар:
Мажбуриятлари - Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва териш
Ташкилот манзили - Буюк Британия, ОВЕРРОСС ҲОУСЕ, РОСЕ ПАРК, РОСС-ОН-WЕ, ҲР9 7 УС
Иш тури - Мавсумий
Иш вақти - Ҳафтада 30 соат (5/2)
Турар жой - Буюк Британия ҳудуди (фермаларга қараб)
Таълим даражаси - Аҳамиятсиз

Рўйхатдан ўтиш учун манзил:
https://xorijdaish.uz/resume

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

11 Jan, 06:56


⚡️«Open budjet»1 февраль куни старт берилади

2025 йил учун Очиқ бюджет лойиҳалари тақвими тасдиқланди. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Вазирлик хабарига кўра, ташаббусли бюджетнинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Биринчи мавсум ғолиблари 21 март куни эълон қилинади. Биринчи мавсум 48 кун давом этади.

Ташаббусли бюджетнинг иккинчи мавсуми 15 июлда бошланади ва 30 кун давом этади. Иккинчи мавсум ғолиблари 1 сентябрь куни эълон қилиниши белгиланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг!

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

11 Jan, 05:50


Ўқитувчиларга "Malibu", "Tracker", "Onix", "Equinox", "Captiva 5T" автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади

Бу ҳақда Бош вазир А.Арипов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарованинг хатига жавоб сифатида вазирлар ва масъулларга топшириқ берилган.

Автомобиллар "Муаллим эъзозда" акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилади.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

10 Jan, 12:24


✍️ Ҳиндистоннинг Мангалор шаҳридан Аади Сварупа 11 хил услубда ёзиши мумкин

Унинг миясининг иккала томони бир вақтнинг ўзида ишлайди ва у иккала қўлни тенг ишлата олади. Бу маҳорат Амбидекстрия сифатида танилган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

10 Jan, 10:17


Пулга кўнгил қўйма алданасан. Аёлларга кўнгил қўйма алданасан. Майлар ичида энг ўткир кайф берувчиси бу эрк...

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

10 Jan, 06:15


Фожиамиз

— Дада, ўқимоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, укангнинг суннат тўйини қилишимиз керак!

— Дада, мусиқани ўрганмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, опангни узатишимиз керак!

— Дада, спорт билан шуғулланмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, акангнинг тўйини қилишимиз керак!

Болага "қўй-қўй" деявериб, қўй қилиб қўймаяпмизми? Хулоса ўзингиздан...

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

10 Jan, 05:45


Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар олган вақтида, Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг тезкор бўлинмаси бошлиғи 7 минг доллар олган вақтида ушланди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

10 Jan, 03:43


Бугун 10-январ – Тоғалар куни.

Тоға десам, тоғларга етар бошим,
Тоға десам, тоғдай бўлар бардошим.
Қадрим улуғ, қаддим баланд сиз билан,
Тоға десам, эгилмас сира бошим.

Меҳрибон тоғажонингзни табриклаб қўйинг.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

09 Jan, 12:29


🧠Бошингизни қайси қисми оғрийди?

• Бош оғриғи кўпчиликда кузатилади ва бу оғриқ миянинг қайси соҳасида эканига қараб, оғриқнинг сабабини аниқлаш, ташхис қўйиш мумкин.

• Суратда мигрен, стресс, гипертония, грипп кабиларда бошнинг қайси соҳаларида оғриқ пайдо бўлиши кўрсатилган.

❗️Яқинларга ҳам улашинг.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

09 Jan, 07:51


#Ана #Холос

⚡️Эрининг телефонидан рухсатсиз фойдаланган аёллар қамалиши мумкин 😳

Шунингдек, улар 133 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилиши айтилмоқда.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

09 Jan, 06:41


Колбаса, сосиска соғлиқ учун ўта хавфли

Ушбу маҳсулотлар саратонга олиб келиши мумкин.

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

08 Jan, 17:29


#диққат

"Фирибгарлар +99878 лик номерлардан телефон қилишмоқда экан" мазмунидаги хабарларга изоҳ

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

08 Jan, 12:11


#ТЕЗКОР #ЭСЛАТМА

❗️Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади.

Ота-оналарга юбориб эслатиб қўямиз.👇

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

08 Jan, 10:19


Бугун 8 январь - Оила учун вақт ажратиш куни

Оила - ҳамма нарса...
Оиланг ёнингда бўлмаса ҳеч кимсан, йўқсан.
Оилангни асра!..

Оила аъзоларингизга юборинг...

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

07 Jan, 16:31


Борида қадрланг қадрдонларни,
Лаҳзада умрлар топади якун.
Бугун соғ-саломат юрган одамни,
Эртага қабрга қўйиш ҳам мумкин...


@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

07 Jan, 12:23


⚡️⚡️Доллардаги хақиқий Франклинни топишибди

Яқинларга юбориб қўямиз, биз бу одамни топдик

@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

07 Jan, 08:28


#эслатма

Айни дамда амалдаги жарималар миқдорлари билан танишиб олинг!

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз👇

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

05 Dec, 03:59


Таракан босган уйлар ўрнига давлат томонидан текинга янги уй бериладими?

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

04 Dec, 16:50


"Кал бобой" курси келгуси йилларда қанчага ошади?

S&P Global агентлиги Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги иқтисодий прогнозларини очиқлади. Унга кўра, ўзбек сўмининг долларга нисбатан курси йиллар давомида қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

2024 йилнинг охирида — 12 950 сўм;
2025 йилнинг охирида — 13 650 сўм;
2026 йилнинг охирида — 14 300 сўм;
2027 йилнинг охирида — 15 000 сўм.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

04 Dec, 09:57


❗️Мактаб ўқувчилари қишки таътилда кетма-кет 14 кун дам олади

Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 2025 йил 10 январгача (14 календар кун) давом этади. III чорак дарслари 11 январдан бошланади.

Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган.

Низомга кўра,
агар таътилнинг охирги куни байрамга (ишланмайдиган кунларга) тўғри келса, дарслар кейинги кундан бошланади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

03 Dec, 16:52


Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Бугун, 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

Бугунги кунда мамлакатда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангизни Жанубий Кореяда турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлиғингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз.

Зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўралади:

+82-10-3213-4505
+82-10-2909-4334

Ўзбекистон Республикасининг
Корея Республикасидаги элчихонаси


@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

03 Dec, 05:48


ДЕПУТАТ ЎҚИТУВЧИЛАРГА "ЁПИШДИ"

Депутат Алишер Қодиров мактаб дарсликларининг ижара тўловини жорий этиш масаласини қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди.

У, шунингдек, ўқитувчиларнинг маошларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди: «Яхши ўқитувчилар кўпроқ, ёмон ишлаётганлар эса камроқ оладиган рақобатли тизим яратайлик», — деди у.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

02 Dec, 16:57


#Диққат

⚡️Янги кўринишдаги «ақлли» газ ҳисоблагич қарздорлик сабаб ўчиб қолса, уни қайта ёқиш учун қандай ҳаракат қилиш керак?

Фойдали маълумотни бошқаларга ҳам улашинг!

👉
@YURTIMIZDA

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

02 Dec, 09:19


Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;

❗️14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

01 Dec, 13:56


Энди Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин.

Тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

01 Dec, 11:03


#диққат

⚡️ Агар маҳаллангизга келиб суюлтирилган газ баллонини  30 кунда алмаштириб кетишмаса, 1159 ишонч рақамига  мурожаат қилинг.

"Ҳудудгаз" ҳар 30 кунда суюлтирилган газ олиб келиш мажбуриятини олган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

01 Dec, 10:14


❗️Ўзбекистонликлар Конституция кунида кетма-кет 3 кун дам олади

8 декабр бу йил якшанба кунига тўғри келади, шунинг учун қўшимча дам олиш куни 9 декабр душанба куни бўлади.

Шунга кўра, “беш кунлик ҳафта”да ишлаётган ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун, “олти кунлик ҳафта”да эса 2 кун дам олади.

Хабарни тарқатинг!


@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

30 Nov, 08:17


Автобус йўлакларида ҳаракатланган ҳайдовчиларга жарима ёзилади

Жамоат транспорти учун ажратилган махсус йўлакларда ҳаракатланиш тартибини бузган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари жорий этилади. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилмоқда.

Лойиҳага кўра, қоидабузарликни биринчи марта содир этган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Агар бундай қоидабузарлик бир йил ичида такрорланса, жарима миқдори БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 875 минг сўм) оширилади.
Мазкур қонун Олий Мажлиснинг иккала палатаси томонидан тасдиқланиб, президент томонидан имзолангандан сўнг амалга киритилади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

29 Nov, 08:25


⚡️Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди:

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет 29-ноябрдан 2 декабр кунига қадар республикада беқарор об-ҳаво кутилиши бўйича тезкор огоҳлантириш билан чиқди.

Унда ноябрнинг сўнгги икки кунида республикада нам ҳаво, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлиши, айрим ҳудудларда кучли ёғиши, декабрнинг бошида ҳудудларда ҳаво ҳароратининг тунда нол даражадан пасайиб кетиши келтирилган.

Республиканинг кўплаб ҳудудларида 30-ноябр ва 1-декабрда қор ёғиш ҳодисалари кузатилиши мумкин.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

28 Nov, 09:34


Эркинжон Турдимов Президент администрациясида фаолиятини давом эттиради

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтаётган сессияда маълум қилинди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

28 Nov, 09:31


САМАРҚАНДНИНГ ЯНГИ ҲОКИМИ ҲАҚИДА НИМАЛАР МАЪЛУМ?

Адиз Бобоев - 1972 йилда Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Бухоро вилояти молия бошқармасида 1-тоифали иқтисодчи, монополияга қарши ва нарх сиёсати бўлими етакчи иқтисодчиси бўлиб, шунингдек, бошқа лавозимларда ишлаган (1993−2007). Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижроия бошқармаси даромадларни прогнозлаш бошқармаси бошлиғи (2008−2010), Давлат буджети бош бошқармасининг жамланма буджет даромадларини режалаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари (2010−2012) ва Молия вазирлиги тузилмасидаги бошқа лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

28 Nov, 09:19


#РАСМАН

CАМАРҚАНД ВИЛОЯТИГА ЯНГИ ҲОКИМ ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

28 Nov, 05:34


Айтишларича, Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод қилиниши кутилмоқда.

Унинг ўрнига шу кунга қадар Ҳисоб палатаси раиси сифатида ишлаб келган Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда.


Хабар расман тасдиқланмаган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

27 Nov, 16:42


"ҚИМОРБОЗ" БУХГАЛТЕР

Самарқандда бухгалтер тадбиркорнинг 6,4 млрд сўм маблағини ўз банк картасига ўтказиб, қиморга ютқазиб қўйди.

Маълум бўлишича, МЧЖ ҳисобчиси банк электрон калитларидан фойдаланиб, корхонанинг 6,4 млрд сўм маблағини сохта маълумотларни расмийлаштириш орқали ўзининг номига очилган пластик карталарга ўтказиб олган.

Пулларни эса интернетда қимор ўйинларида ютқазиб қўйган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

25 Nov, 06:51


“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субектлари рўйхати эълон қилинди

‼️ Ҳурматли фуқаролар! Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Nov, 14:10


Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди

ДХХ раиси Абдусалом Азизов лавозимидан кетди, дея хабар бермоқда кун.уз манбаси.

Унинг ўрнига Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Nov, 13:01


❗️Сўнгги ойларда пропан нархи 2 баробарга қимматлашди. Бу кўплаб фуқароламизни хавотирга солаётгани аниқ.

Шу сабабли "Адолат" СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси томонидан Энергетика вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Бош прокуратурага пропан нархи ошиши сабабларини аниқлаш, аҳолига аниқ ва асосли жавоб бериш, нархларни барқарорлаштириш ҳамда бу борада таъсирчан чоралар кўриш юзасидан нуқтаи назарини баён этиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

22 Nov, 14:01


#ана_холос

⚡️Кобальтни кутиш муддати 7-8 ойгача чўзилиб кетди
🤦‍♂️

Соат 17:00га қадар 33 мингдан ортиқ шартномалар имзоланган. Кутиш муддати ёзгача чўзилиб кетган.👇

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

22 Nov, 11:08


Янги Кобальтга шартнома 😂

"UzAuto Motors" 4 соатда 20 264 та Сobalt'га шартнома тузди

Бу фақат 14:00 га қадар олинган маълумотлар.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

20 Nov, 09:04


⚡️⚡️2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

20 Nov, 06:04


Чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узилмоқда(ми?)

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узилмоқда" мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Бироқ "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бу хабарни рад этди.

Қайд этилишича, ташкилот ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан техник ишлар олиб борилаётганлигини, амалиёт тўлиқ ишга туширилиши билан ОАВ орқали расмий маълумот берилишини хабар берган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги турли хил канал админларидан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни илтимос қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь санасида Президент фармони мувофиқ чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий этиш белгиланган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

19 Nov, 10:50


Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

17 Nov, 03:56


Самарқанд ва Тошкент вилоятида пора талаб қилган газчи ва "светчи" қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими ва Давлат хавфсизлик хизматининг ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, "Булунғур туман газ" газ таъминоти ходими пора билан қўлга тушди.

Газчи, фуқаронинг хонадонида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 млн сўм зарарни 14 млн сўм деб кўрсатиб, зарарни камайтириш эвазига 4,4 млн сўм пора олган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳар электр таъминоти компаниясининг ҳисобчиси ҳам фуқаронинг электр таъминотидан 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилган. Ҳодиса жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қўлга олинган ҳар икки шахсга қарши Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари бошланган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

16 Nov, 10:40


Президент томонидан тайинланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Nov, 17:34


🍃 Ҳеч бир нарса абадий эмас. Ёмғирдан кейин қуёш, кечадан кейин кундуз, ғамдан кейин қувонч бор. Интиҳони (охири нима бўлишини) ҳеч ким билмайди, ҳар лаҳзани қадр бил!

©Шамс Табризий

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Nov, 08:26


#Диққат

❗️Кам маошга ишлаш юрак хасталикларини икки баравар оширади

Тадқиқотчилар ўртача ёши 45 га яқин 6500 ходимларни, узоқ йиллар давомида ўрганишди. Кам ҳақ тўланиши туфайли ишда стрессни бошдан кечираётган ходимларнинг юрак-қон томир касалликларидан икки баравар кўпроқ азият чекишини аниқлашди.

Коллектив группага юбориб қўямиз.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Nov, 04:20


АЭРОПОРТГА ИШГА КИРИШ "ШАПКА"СИ 1,5 МИНГ ДОЛЛАРМИ?

Аэропортга ишга киритиб қўйишини айтиб, лақма одамларни алдаб келган "шпана" қўлга олинди. У И.Каримов номидаги халқаро аэропортга ишга жойлаштириш эвазига 1,5 минг АҚШ доллари сўраган.

Пулни олаётган вақтда Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган Р.М аэропорт ходими бўлиб чиқди. Ўзбекистоннинг ҳаво коридори, остонаси бўлган даргоҳга ишга талпиниш яхши xислат. Бироқ, бузуқ ният орқали, ўз тартиби билан эмас, пора ҳисобига ишга кираман деб ўйлаш нотўғри.

Аэропорт ходими қамоқда, унга жиноят иши очилган. Жабрланувчи ҳам ўз навбатида нима учун бундай йўлни танлаганини судга тушунтириб бериши керак бўлади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Nov, 17:07


СУБСИДИЯГА УЙ ОЛИШ ҚОИДАЛАРИ ЎЗГАРДИ

Ипотека субсидияларини олиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари ўзгарди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак.

Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади.

Аризаларни баҳолашда фойдаланиладиган ижтимоий мезонларнинг янги тизими тасдиқланди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Nov, 09:25


❗️#ДИҚҚАТ!

Электр ва газ таъминоти бесабаб ўчирилса мурожаат қилиш учун!

Тошкент ш. 71-233-7686
Қорақалпоғистон 61-222-30-11
Андижон 74-223-57-00
Бухоро 65-221-59-36
Навоий 79-225-5444
Жиззах 72-226-4077
Кашқадарё 75-225-1117
Наманган 69-233-2515
Самарқанд 66-233-3133
Сурхондарё 76-223-3957
Сирдарё 67-226-3700
Фарғона 73-241-7202
Хоразм 62-228-5115
Тошкент в. 70-202-0175

☎️Ҳудудий электр тармоқлари
Саll маркази - 1154
Ишонч рақами - 71 207 23 76
Девонхона - 78 150 73 39

☎️Ҳудудгазтаъминоти
Телефон рақами - 71 281 16 75
Қисқа рақам - 1104

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Nov, 05:30


БУГУН ФУТБОЛ

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон МТЖ 2026 йилги Жаҳон чемпионати йўлидаги юришини давом эттиради.

🌎ЖЧ-2026 саралаши
🇶🇦 Қатар - Ўзбекистон 🇺🇿
🗓14 ноябрь | 21:15
🏟 “Jassim bin Hamad” стадиони

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

13 Nov, 16:58


#тезкор #тарқатинг

⚡️Уй-жой, квартира сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби ўзгартирилди

Хабарни субсидияга уй олмоқчи бўлган танишларга юбориб қўямиз

Унга кўра,
ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади.👇

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

13 Nov, 05:17


⚡️ УЙИНГИЗГА ГАЗ КЕЛМАГАНМИ?
"СВЕТ" ПУЛИНИ КАМРОҚ ТЎЛАЙСИЗ!

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1 январдан газлашмаган ҳовлиларга электр энергияси учун 50 фоиз чегирма берилиши режалаштирилаётганини айтганди.

kun.uz вазирликдан олган маълумотга кўра, бу борадаги қарор лойиҳаси тайёрланиб, тегишли ташкилотларга юборилган.

Газлашмаган худудлар светдаги лимитлар сабаб анчагина қимматга тушмоқда, энди бу инсонларна 50% чегирма берилар экан.

🔷 Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

12 Nov, 09:37


«ТАБИБ»НИНГ ЎЗИ ҲАМ «БЕМОР» ЭКАН

“Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

12 Nov, 04:38


Энди сув учун тўлов фақат электрон қабул қилинади

Бу орқали коррупцион ҳолатларни камайтириш кўзланган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

11 Nov, 15:59


Эҳтиёт бўлинг, янги даврнинг янгича фитналари.

Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган кенг кўламдаги изчил ислоҳотлар натижасида эришилган ютуқлар шуни кўрсатмоқдаки, туғруқхоналарга туғиш учун келган ҳар 10 та аёлдан 9 тасига операция қилдириш (кисерва) таклиф этилмоқда ёки мажбурланмоқда.

Яъни, агар кисерва қилинмаса, она-боланинг ҳаёти ҳавф остида қолиши уқтирилмоқда.

Аёлнинг туғишга соғлиги тўғри келса ҳам қўрқитилмоқда.
Агар аёл ўзи туғишни ҳохласа, пуллик қиммат хусусий туғруқхоналарга кўрсатма берилмоқда.

Эътибор бериладиган томони, бу таклиф биринчи бор ҳомиладор бўлган аёлларга берилмоқда.
Чунки, биринчи марта кисерва йўли билан туққан аёллар иккинчи марта ўзи туға олмас экан. Туғолмаслигига сабаб, операция қилинган жой камида 5 йилда битаркан. Кейин ҳохласа ҳохламаса, мажбур яна кисерва қилдиришар экан.

Хўш, бу ишлар қачон бошланди ўзи?
Тахминан охирги 15 йилда. Айниқса сўнгги 5 йил ичида сезиларли даражада кўпайиб кетди.
Мақсад нима? Албатта пул.

Суриштирувларга кўра, хусусий туғруқхоналарда хизмат ҳаққи тўлови ҳар бир аёлдан неча кун ётишига қараб, 10 млн.дан 20 млн. сўмгача экан. Кисерва эса, 1 ярим млн.дан бошланар экан.
Қарабсизки, пули озроқ оилалар табиийки, операцияга рози бўлишади.

Бу найрангларни фақат ҳушёр одамлар сезмоқда.

Ўша 90% аёлларнинг туғишга соғлиги кўтармаса, бунга ҳеч қандай эътироз йўқ албатта. Аммо бу ишлардан мақсад фақат пул бўладиган бўлса, у ҳолда тегишли мутасадди идоралар текширув ўтказиши керак бўлади.

©

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

11 Nov, 06:45


#ана_холос

❗️Шахсни тасдиқловчи хужжатлар ва маълумотларни бегоналарга берманг.

Бухорода 16 ёшли бола ўзгалар номига 54 миллион сўм кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

10 Nov, 14:23


Семизликнинг асосий сабаби тестестерон тушиб кетишидир.

Хўш, буни қандай аниқлаш мумкин?

Видеони семираётган танишларизга юбориб қўйинг

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

10 Nov, 04:34


#ТЕЗКОР

❗️САМАРҚАНДДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР ХИЗМАТЧИСИ, СОЛИҚЧИ, ҚЎРИҚЛАШ ХОДИМИ ВА ЯНА БИР МАНСАБДОР ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ

Батафсил: 👉https://telegra.ph/TEZKOR-%D2%9AUROLLI-KUCHLAR-HIZMATCHISI-SOLI%D2%9ACHI-%D2%9A%D0%8ERI%D2%9ALASH-HODIMI-VA-YANA-BIR-MANSABDOR-PORA-BILAN-USHLANDI-11-09

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

09 Nov, 06:08


Тошкентда Австралиядан келтирилган мармар гўшт сотилмоқда. 1 кг нархи 2,4 млн сўм

Сотувчининг айтишича, қорамоллар стрессга тушмаслиги учун улар куй-қўшиқлар эшитиб, массажлар олиб катта бўлишган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

29 Oct, 05:02


❗️ Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 11 ноябрдан бошланади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

29 Oct, 02:55


#Тезкор #Диққат

⚡️1 ноябрдан нималар ўзгаради?

Янги ойдан коммунал тўловларда ўзгариш бўлади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

28 Oct, 13:30


❗️Контракт тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилди

Қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш узайтирилди:

▪️ базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);
▪️ қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
▪️ ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

28 Oct, 06:03


⚡️Самарқанд вилояти Қўшработ тумани тоғларида биринчи қор ёғди👇

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

27 Oct, 16:34


⚡️Москвада мигрантлар учун «электрон паспорт» берилади

2025 йилда Москвада мигрантлар учун тажриба тарзида электрон гувоҳномалар жорий этилади.

Электрон ҳужжат «барча маълумотларни» ўзида жамлайди: мигрантнинг Россия ҳудудига кирган санаси, биометрик маълумотлари, иш жойи ва рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлиги.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

27 Oct, 14:06


Ҳалиям Green Card ўйнамадингизми?

Америкада яшаш ва ишлашни хоҳлайсизми? Биз сизга Green Card ўйинида қатнашиш имкониятини осонлаштириб берамиз!

🧐 Нима учун бизни танлашингиз керак?
Дунёни исталган жойидан туриб, ўйнаш имконияти!
Энг муҳими, арзон ва сифатли хизмат!
Осон ва тушунарли жараён – биз билан ариза топшириш энди бир неча дақиқа!
Тўлиқ ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш – ҳужжатларингизни тўлдиришда хатоларни олдини оламиз.
Текшириб бериш – Green Card жавоблари чиқса, бепул текшириб бериш хизмати ҳам мавжуд!

🇺🇸 Америка Қўшма Штатларида яшаш ва ишлаш орзусига эришинг!
⏱️ Муддат тугашига саноқли кунлар қолди! Агар улгурмасангиз, бир йил кутишингизга тўғри келади😬

☎️ Биз билан боғланинг: @green_card_02

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

27 Oct, 06:12


PREZIDENT SAYLOVDA OVOZ BERDI

Prezident Shavkat Mirziyoyev oila a’zolari bilan birga Toshkent shahri Mirzo Ulug‘bek tumanidagi 59-saylov uchastkasiga tashrif buyurib, saylovda ovoz berdi.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

27 Oct, 05:45


#Yosh_saylovchi

Farzona Mamatova, yosh saylovchi:

📎 Saylovlar orqali o'z fikrimizni bildiramiz va kelajagimizni quramiz. Men ham saylovda ishtirok etib, o'zim munosib deb bilgan nomzodga ovoz berdim.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

27 Oct, 02:49


Бугун, 27 октябрь  — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни!

Овоз бериш жараёни бошланишига оз фурсат қолди.

Овоз бериш жараёни соат 8:00 дан соат 20:00 гача давом этади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

26 Oct, 05:17


🇨🇳Хитой 2027-йилда сайёҳларни коинотга олиб чиқишни бошлайди

Deep Blue Aerospace компанияси 2027-йилга мўлжалланган суборбитал космик парвозлар учун чипталар сотувини эълон қилди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

25 Oct, 16:13


Республикамиз ҳудуди бўйлаб совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

Ўзгидрометга кўра, навбатдаги совуқ антициклон чеккаси 28 октябрдан бизнинг минтақага кириб келиб, 29 октябрь тонгги муддатларда республика шимоли, маркази ва Тошкент хамда кўплаб вилоятларида ҳароратнинг -2 даражагача совиб кетишига олиб келар экан.

29 октябрь куни Қорқалпоғистоннинг Устюрт платосида ҳаво ҳарорати -7 даражагача совиши кутилмоқда.

  @YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

25 Oct, 14:43


Иситиш мавсумида табиий газ учун ижтимоий норма ва нархлар қанча бўлади?

1 ноябрдан 1 мартгача (иситиш мавсумида) республиканинг аксарият ҳудудларида табиий газ учун 500 куб метрлик ижтимоий норма амал қилади. Бунда норма доирасидаги ҳар бир куб метр газ 650 сўмдан, нормадан ошиқча ишлатилгани эса 1500 сўм ва ундан юқори тарифларда ҳисоб-китоб қилинади.

 @YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

25 Oct, 12:46


❗️Тошкентда қора ош пишириляпти

Бу ош қора гуручдан тайёрланади.
Сиз ҳам шу ошдан еб кўрган бўлармидингиз?

Ошни яхши кўрадиган танишларга юборамиз.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

25 Oct, 04:56


#Infografika

Is gazining ko‘p uchraydigan manbalari qaysi? Is gazidan zaharlanish qurboniga aylanmaslik uchun nimalarni bilish kerak?

⚡️🔣Hurmatli fuqarolar! qish mavsumida isitish moslamalaridan foydalanishda ogoh boʻling. Gaz va koʻmir yoqilgʻisini ishlatganda, dudboʻronlar sozligiga, xonalarni shamollatishga, zarur ehtiyot choralarini koʻrishga eʼtibor bering!

🆘O‘zingiz va oila aʼzolaringizni is gazi xavfidan himoya qiling. Aziz joningizni, oilangiz, farzandlaringiz hayotini xatarga qo‘ymang.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

25 Oct, 04:49


⚡️Диққат

Фуқароларга уйини таъмирлаш учун 120 млн. сўм паст фоизли кредит берилади


«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

24 Oct, 16:37


Келажагимиз учун бефарқ бўлмайлик! Акс ҳолда... 👆

27 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этинг!

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

24 Oct, 15:54


#Диққат

⚡️Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мамлакат фуқароларини бир кун аввал Анқарадаги терактдан сўнг Туркияда жорий қилинган эҳтиёт ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

Анқарада теракт содир бўлиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 22 киши яраланган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

24 Oct, 12:48


Бегуноҳ болалар қурбон бўлишини ҳеч қандай сиёсий мақсадлар оқлай олмайди — Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можаро ҳақида

Бугунги кунда ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалар экани таъкидланган. Ўзбекистон Исроил-Фаластин муаммосининг ягона ечими – «икки халқ учун икки давлат» тамойили асосида можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўлиб қолмоқда, деб ҳисоблайди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

24 Oct, 07:58


Кредит олиб еб юборган қидирувдаги шахс қайнотасининг ертўласидан топилди

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

24 Oct, 05:14


❗️1 доллар 13 минг сўмга яқинлашмоқда

Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 870 - 12 890 сўмга етди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Oct, 18:53


⚡️ПУТИН ДОЛЛАРНИ СИНДИРА ОЛАДИМИ?

Путин долларни синдирадиган янги дунё валютасини тақдим этди. БРИKС саммитида Путин альянс аъзолари учун ягона валюта банкнотасини тақдим этди, бу келажакда доллар учун альтернатив бўлиши мумкин.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Oct, 17:41


Ҳалиям Green Card ўйнамадингизми?

Америкада яшаш ва ишлашни хоҳлайсизми? Биз сизга Green Card ўйинида қатнашиш имкониятини осонлаштириб берамиз!

🧐 Нима учун бизни танлашингиз керак?
Осон ва тушунарли жараён – биз билан ариза топшириш энди бир неча дақиқа!
Тўлиқ ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш – ҳужжатларингизни тўлдиришда хатоларни олдини оламиз.
Текшириб бериш – Green Card жавоблари чиқса, бепул текшириб бериш хизмати ҳам мавжуд!

🇺🇸 Америка Қўшма Штатларида яшаш ва ишлаш орзусига эришинг!
⏱️ Муддат тугашига 10 кун қолди! Агар улгурмасангиз, бир йил йўқотасиз.

☎️ Биз билан боғланинг: @green_card_02

Админга ёзинг: 👉 @samarqandmarket01
Каналга уланинг: 👉@samarqandmarket1

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Oct, 14:27


❗️Мактабларда «синф фонди», «мактаб фонди» деган йиғимлар мутлақо нотўғри.

Қайсидир мактабда Директор ёки ўқитувчи ота-оналардан пул йиғадиган бўлса жазога тортилади, бунга аввало маҳаллий ҳокимлар жавоб беради.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

23 Oct, 13:25


Шавкат Мирзиёевни Қозон аэропортида Татаристон раҳбари Рустам Минниханов кутиб олди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

21 Oct, 16:25


Коллежлар тўлиқ тугатилиб, техникумлар тармоғи ташкил этилади

Президент фармони билан касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

Касбий таълим тизимида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича масъул орган этиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгиланди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

21 Oct, 06:32


Ҳатто Африкадаги дўстларимиз ҳам сайловга чиқинглар деяпти. Энди ҳам сайловга бормасак уят бўладиёв 😅

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

20 Oct, 07:56


“Россияни Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак”

Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллиги Ўзбекистон фуқароларини Россия армияси сафига қўшилмасликка чақириб, бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатганди.

Россиялик депутат Сергей Миронов бу чақириққа нисбатан “сизни боқаётган мамлакатни ҳимоя қила олмайсизми”, деб Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Мироновга муносиб жавоб қайтарди:

“Ўзбеклар баракали халқ, ҳаққини меҳнат қилиб топади, одам ўлдириб эмас.

Россияни эса Мироновнинг ўзи, ўғиллари, куёвлари, неваралари ҳимоя қилиши керак.

Билишимча, руслар ҳам ватанни ҳимоя қилишни ўзбеклардек муқаддас бурч деб ҳисоблайдилар?“, деб ёзди Қодиров.

❗️Эслатиб ўтамиз, хорижий давлат ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш жиноятини содир қилган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

20 Oct, 06:05


Хориждаги ўзбекистонликлар 1500-2000 доллардан кам маош олса, улар учун шу ерда шароит яратишимиз керак — президент

Тошкент вилоятида 157 минг аҳоли четда юрибди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. “Агар улар 1500-2000 доллар олса, нур устига нур, уларга кўмакчи-елкадош бўламиз. Лекин ундан кам ойлик олса, ўзимизда шароит яратиб ишлатсак, ўйлайманки, ана шунда адолатли тизим бўлади”, деди президент.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

19 Oct, 11:47


МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАЧОНДАН ТАЪТИЛГА ЧИҚАДИ?

Мактаб ўқувчилари учун биринчи чоракнинг охирги ўқув куни 3 ноябр, 4 ноябр эса кузги таътилнинг биринчи куни бўлади.

Ўқув йилининг 2-чораги 2024 йил 10 ноябрда бошланади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

19 Oct, 11:23


Олимлар танани саратон ўсимталарини йўқ қилишга ўргатувчи биринчи вакцинани ихтиро қилишди.

• Вакцина организмга ўзгартирилган бактерияларни чиқаради — улар иммун ҳужайраларини метастаз ва мутацияларни нишонга олиб, йўқ қилишга ўргатади.
• Ушбу даволаш йўли соғлом ҳужайраларга зарар етказмайди ва қайталанишни олдини олади.
• Вакцина сичқонларда аллақачон синовдан ўтказилган — у меланома ва ҳатто энг хавфли ичак саратонини муваффақиятли йўқ қилди.
• Яқинда олимлар ҳар бир бемор учун шахсий вакциналарни энг қисқа вақт ичида ишлаб чиқишни бошлашади.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

19 Oct, 08:40


2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда автобусларда йўл ҳақи учун нақд пулдан воз кечиб, тўлиқ электрон тўлов тизимига ўтилади

«Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади. Ҳозир бу тажриба Тошкент шаҳрида синовдан ўтказиляпти. Барча автобусларга шу ҚР-кодларни ўқий оладиган девайслар ўрнатилади. Улар ўрнатилгач, табиийки кондукторлар ишламайди. Сабаби нақд пулни йиғиш эҳтиёжи қолмайди», деган Транспорт вазири 18 октябр кунги форумда.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

18 Oct, 11:35


30 сония ичида Ипотека кредитига, Боғча ва Олий таълимга тўланган суммадан 12% даромад солиғини қайтариб олишни ўрганиб олинг

Фойдали маълумотни бошқаларга ҳам улашинг.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

18 Oct, 07:33


Telegram Wallet Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Телеграм Linkedin тармоғида Ўзбекистондаги офис бош менежери лавозимига номзод қидираётгани бўйича эълон берган. Мессенжер ўзининг Wallet ҳамёнини Ўзбекистонга олиб киришни режа қилган, ишга талабларда ҳам айнан шу лойиҳа кўрсатиб ўтилган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

17 Oct, 09:14


#Диққат

❗️Биометрик паспортингизни амал қилиш муддати тугади, қанча вақт ичида ID карта олсангиз жарима тўламайсиз?

Яқинларга юбориб қўйинг!

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

17 Oct, 05:30


⚡️ССВ фуқароларни коррупцион ҳолатлар бўйича хабар беришга чақирди

Мурожаатларни иш кунлари соат 08:00 дан 20:00 гача 71 241-10-65 ёки 1203 қисқа рақамли «Ишонч телефониʼ» орқали йўллаш мумкин. Маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.

Вазирлик фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмаслигини билдирди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

17 Oct, 03:55


Скутерчилар энди "Права" олишга мажбур!

Мопед ҳамда скутер ҳайдовчилари ўз транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиши ҳамда мазкур турдаги транспортни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари лозим.

Видеода дилни хира қиладиган кадрлар бор.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

16 Oct, 01:43


#ибрат

Шундай пайтлар бўладики, ҳатто яқинларинг ҳам мусибат ичида ташлаб қочишади. Фақатгина ўзингга ишониб, омон қолишинг мумкин.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Oct, 13:52


Исм-фамилияни ўзгартириш қанчага тушади?

Бунинг учун давлат божи ва герб йиғими тўлаши керак.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Oct, 09:43


Oʻyin kuni

🌎 JCh-2026 saralashi
🇺🇿 Oʻzbekiston 🆚 BAA 🇦🇪
🗓 15-oktabr | 19:00
🏟 “Bunyodkor” stadioni

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Oct, 08:41


"Кобальт" янги кўринишда

UzAuto Motors компанияси ташқи кўриниши “янгиланган” Chevrolet Cobalt Midnight (ўнг томонда) автомобили ишлаб чиқарилишини маълум қилди.

Нархи ҳақида маълумот берилмаган.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

15 Oct, 03:48


☎️Барча билиши зарур бўлган телефон рақамлари – рўйхат

▪️101 – ўт ўчириш хизмати
▪️102 – милиция
▪️103 – тез тиббий ёрдам хизмати
▪️104 – газ хизмати
▪️1050 – қутқарув хизмати
▪️1157 – табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун.
▪️1159 – Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-маркази.
▪️1001 – об-ҳавони билиш учун алоқа хизмати.
▪️1004 – аниқ вақтни билиш учун алоқа хизмати.
▪️1054 – “Сувсоз” ДУК авария хизмати.
▪️1069/(78)140-19-19 – дорихона ва дори-дармонларни топиш учун алоқа хизмати.
▪️1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун.
▪️1009барча ташкилотлар манзили, телефон рақами, томошалар намойиши, кўргазмалар иш жадвали, халқаро ва шаҳарлараро телефон кодлари, шаҳарлар индекслари ва бошқа маълумотларни тақдим этувчи алоқа хизмати.

Бу маълумотларни сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам жўнатинг!

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Oct, 13:35


Сайловга ҳам 12 кун қолди

Сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишлари давом этмоқда. Сайловчиларни овоз беришга чақириш учун турли миллат вакиллари томонидан видео тайёрланибди.

Видеода миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликка урғу берилган.

#saylov24

YURTIMIZDA | Rasmiy kanal

14 Oct, 12:50


#Диққат
⚡️Автобуслар учун ажратилган махсус йўлаклардан бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг

3,067

subscribers

5,668

photos

2,910

videos