Zikr.uz @yozyovon_zikr_uz Channel on Telegram

Zikr.uz

@yozyovon_zikr_uz


Zikr.uz - Ёзёвон тумани "Билол ибн Рабоҳ" масжидининг диний-маърифий каналига хуш келибсиз!
📚 Ҳадис ва оятлар тафсири
🔊 Маърузалар
📖 Ибратли ривоятлар
🎵 Гўзал қироатлар
📝 Авлиёлар хаёти
🤲 Дуо ва зикрлар

Zikr.uz (Uzbek)

Zikr.uz kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda Ёзёвон тумани "Билол ибн Рабоҳ" mаsжidining diniy-maъrifiy mavzular bo'yicha eng yangi va foydali ma'lumotlar jamlangan. Kanalda Ҳadis va o'ytlar tafsiri, maъruzalar, ibratli rivoyatlar, gўzal qiroatlar, avliyolar hayoti, duo va zikrlar bo'yicha ma'lumotlar o'qish uchun imkoniyatlar mavjud. Siz ham zikr.uz kanaliga obuna bo'lib, eng so'nggi diniy bilimlardan xabardor bo'ling!

Zikr.uz

21 Feb, 04:56


#Жума

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилур ва мен эшитурман», – дедилар».

Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

21 Feb, 04:56


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

21 Feb, 04:56


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 17:38


🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ёзёвон тумани учун 2025-йил Милодий Март. Хижрий 1446-йил Муборак Рамазон ойи намоз вақтлари.

Эслатма: ‼️‼️ Ёзёвон туманидаги барча масжидларда ушбу тақвим бўйича азон айтилади.

ZIKR.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 13:41


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам…

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 13:41


Қиз фарзанд яхшилик

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилдилар: “Кимнинг уч қизи бўлиб, уларга яхши одоб-ахлоқ ўргатса, раҳм-шафқат кўрсатиб барча таъминотларини кафолатласа, албатта, унга жаннат вожиб бўлади”. Ё, Расулаллоҳ! Агар иккита бўлсачи? – деб сўрашди. “Агар иккита бўлса ҳам”, – дедилар. Қавм орасидан бирлари агар битта бўлсачи, деб сўраганида, “битта бўлса ҳам”, деб жавоб берган бўлар эдилар”, деди (Имом Аҳмад ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 13:38


#Рамазонга_тайёргарлик
Жаннат эшиклари очилади
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ الله ﷺ قَالَ:
"إِذَا جَاءَ رَمَضَانُ، فُتِحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ جَهَنَّمَ، وَسُلْسِلَتِ الشَّيَاطِينُ".


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
— Қачонки Рамазон ойи кирса, жаннат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари беркилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади, — дедилар.

(Бухорий ва Муслим ривояти)


Ушбу ҳадисда Рамазон ойининг фазилати ва унинг алоҳида баракаси ҳақида сўз бормоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кириши билан учта воқеа рўй беришини хабар бердилар:

1. Жаннат эшикларининг очилиши рамазон ойидаги барча ибодатлар, тавбалар ва яхши амаллар қабул бўлиш эҳтимоли юқорилигини англатади. Бу ойда қилинган ҳар бир савобли иш орқали жаннатга йўл очилади.


2. Жаҳаннам эшикларининг ёпилиши рамазон ойида Аллоҳнинг раҳмати ва мағфирати зоҳир бўлишини, гуноҳларнинг кечирилиши учун имконият эшиги очилишини англатади.


3. Шайтонлар занжирбанд қилиншидан икки маъно назарда тутилади:

Биринчиси, рамазонда мусулмонлар кўпроқ ибодатга, Қуръон тиловатига, рўза тутишга ва тақво йўлига киришади, шунинг учун шайтоннинг васвасаси камаяди.

Иккинчиси, Аллоҳ таоло бу ойда шайтонларнинг таъсирини пасайтиради, улар инсонларни васваса қилишда қийинчиликка дуч келишишади.

Рамазон ойи – гуноҳлардан покланиш ва жаннатга эришиш учун катта имкониятдир.
Бу ойда шайтонлар таъсирининг заифлаши билан инсон ўз нафсига қарши мустаҳкам тура олиш имкониятига эга бўлади..
Жаннат эшиклари очиқлиги инсоннинг кўпроқ савобли амалларга интилишини англатади.
Жаҳаннам эшиклари ёпиқ экан, гуноҳлардан қайтиб, тавба қилишнинг энг яхши вақтидир.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 12:47


ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЗИНОДАН УЗОҚЛАШИШ МУМКИН?

Аллоҳ ҳаром қилган ўринлардан кўзингни тий, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Кўз ҳам зино қилади, қалб ҳам зино қилади. Кўзнинг зиноси назардир. Қалбнинг зиноси орзу қилишдир. Фарж эса бу нарсаларни тасдиқлайди ёки инкор қилади»
(Имом Аҳмад ривояти).

Ҳеч қачон бирор аёл билан ёлғиз қола кўрма. Номаҳрам эркак-аёллар аралаш бўладиган ўтиришлардан узоқда бўл. Набий алайҳиссалом айтдилар: «Маҳрам бўлмаган эркак ва аёл асло ёлғиз қолмасин» (Имом Бухорий ривояти).

Агар уйланган бўлсанг, У ҳолда шаҳватингни Ҳабибимиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисда ўргатганлари каби ҳалол йўл билан қондир:

«Arap бирортангизни бирор аёл қизиқтириб, қалбига ўрнашиб қолса, ўз аёлига юзлансин ва унга воқе бўлсин (яъни жимо қилсин). Албатта, мана шу нарса қалбидаги нарсани кетказади»
(Имом Муслим ривояти).


Нима учун Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида зикр қилган иффатли бўлиш «дори»сини синаб кўрмайсан:

«Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар» (Нур сураси, 33-оят).

Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга қодир бўлмаганларга тавсия қилган иффатни сақлаш рўзасини синаб кўрмайсан?

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Сизлардан кимда-ким уйланишга қодир бўлса, бас, уйлансин. Зеро, у кўзни тияди ва фаржни сақлайди. Ким қодир бўлмаса, ўзига рўзани лозим тутсин. Албатта, у (рўза) унинг учун бичилишдир» (Имом Бухорий ривояти).

Нима учун шайтон қалбингга кириб бориши мумкин бўлган учта воситани ҳам кесиб ташламайсан?
Назарни мутолаа ва ишингга қаратиш билан.
Тўқликни имкон қадар кўпроқ рўза тутиш билан.
Фикрни «Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?» (Алақ сураси, 14-оят) оятини шиорингга айлантириш билан.

Нима учун сен бир кун келиб ўғилларинг ва қизларинг олдида ўтириб, «Отангиз шундай киши эдики, уни бирор-бир шаҳват бука олмаган», дея фахланиб гапиришни ўйламайсан?!

“Ёш йигитга насиҳат” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 12:43


ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.
Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).
•  Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!
•  Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!
•  Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!
•  Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.
•  Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.
•  Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...
•  Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...
•  Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...
•  Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...
•  Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.
•  Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.
•  Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.
•  Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

“Набавий тарбия” китобидан.
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 07:05


Айтиладики:

“Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:

1.Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.

2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.

3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.

4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.

5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди”.

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 07:04


Солиҳ мусулмонлар етимларга ғамхўрликда намуна бўлганлар

Зайд ибн Аслам отасидан ривоят қилади: «Мен Умар розияллоҳу анҳу билан бозорда юрган эдим. Бир ёш аёл олдимизга келиб: “Ё амирал мўминин! Менинг эрим ҳалок бўлди. Болаларимни боқишга эса ҳеч вақоим йўқ. Уларнинг ўлиб қолишидан қўрқяпман. Мен Хаффоф ибн Иймо Ғифорийнинг қизиман. Отам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Ҳудайбияда қатнашган”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Сен хафа бўлма”, дедилар ва уйларидаги туяни олиб келиб, унга икки катта идишда дон юклаб, ҳалиги аёлга бердилар. Яна унга маълум миқдорда пул ва кийим ҳам тортиқ қилдилар. Шунда бир киши: “Эй Умар! У аёлга кўп нарса бериб юбордингиз”, деди. Умар розияллоҳу анҳу: “Сенинг ҳолингга вой бўлсин! Унинг отаси Исломга мустаҳкам қўрғон қўйган кишилардан эди”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Feb, 06:03


#ПЕШҚАДАМЛАР
🌙 УММАТ ФАҚИҲИ

🎙Нўъмонхон Яҳёхон,
Тошкент ислом институти талабаси


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uzy

Zikr.uz

19 Feb, 07:20


Ихлосда гап кўп

Ихлос Ислом динининг – асл моҳияти, ҳар бир яхши амал унинг асосига барпо этилади.
Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача келадиган барча одамзод сўз ва амалида ихлосли бўлишга буюрилган. Ким ихлосни маҳкам тутса, нажот топади. Ким уни зое қилса, ҳалокатга юз тутади. Зеро, амалнинг қабул бўлиши ёки бўлмаслиги, ихлосга боғлиқ.


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Feb, 03:57


АСЛО УМИДСИЗ БЎЛМА...

Ғаму қайғудамисан?
Муаммоларинг борми?
Ўзингни маҳзун ҳис қиляпсанми?
Ҳар қачон ўзингда ғаму ташвиш, қийинчилик ва маҳзунликни сезсанг, Ҳақ таолонинг маҳбуби ва халойиқнинг саййиди бўлмиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг бошларидан не ҳодисалар ўтганини эсла. Инсоннинг маҳзунлик сабабли феъл-атвори кашф, иймони зоҳир, сабри маълум бўлади ва маҳзунлик сабабли Роббига муқарраблик топади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Одамларнинг энг қаттиқ синовга дучор бўладиганлари пайғамбарлардир, улардан кейин солиҳ зотлар, кейин уларга яқинлар, кейин уларга яқинлардир. Киши динига қараб имтиҳонга солинади, агар динида салобат бўлса, синови ҳам зиёда қилинади, агар динида енгиллик бўлса, синови ҳам енгил қилинади. Бандага синовлар келаверганидан, охир бориб ер юзида гуноҳи қолмаган ҳолда юрадиган бўлади» (Термизий ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлари давомида турфа хил азиятлар, ёлғончига чиқаришлар, масхара қилишларга дучор бўлдилар. Бу ҳолатларда собитлик ила рост турдилар ва: «Аллоҳим, қавмимни ҳидоят қилгин, улар не қилаётганини билмаяптилар», дея дуо қилишдан зиёда қилмадилар.

Қизингдан ажралиб қолдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам икки қизларидан кетма-кет ажраб қолган эдилар.

Фарзандларингдан бирини йўқотдингми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам ҳаётлигида Фотима онамиз розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этган эди. У зот ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламдан кейин оз муддатда вафот қилдилар.

Оилангга туҳмат қилишдими?
Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг аёллари мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат қилишди. Аллоҳ таоло у зот аёлини Қуръон оятлари ила пок эканини маълум қилди.

Эй, «бошим ташвишдан чиқмайди, доим мушкулотлар ичидаман», дея нолийверадиган инсон. Сендан бошқаларда ғам ташвиш йўқ деб ўйлайсанми? Ҳаммани ҳам ўзига яраша ғам-ташвиши бор, фақат баъзилар нолийверишдан ҳазар қилишади.

Имом Раббоний ҳазратлари айтадилар: «Ким Аллоҳ субҳонаҳу ва таолони севса, унинг муҳаббатига яраша синовлар бўлади. Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламни севишни иддао қилса, у зотга етган мусибатларга сабр этганларидек, сабр қилишда ҳам эргашсин. Тобеъликни иддао қиларкансан, мусибат онларида ҳам тобеъ бўл».

«Айтинг: "Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳга таваккул этсинлар!" (Тавба сураси, 51-оят).


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Feb, 18:55


Ўлим олдидан калимани айта олмаган талаба

Ривоятда ҳикоя қилишларича, Фадил ибн Айязнинг талабаси бор эди. Бир куни хасталаниб қолди. Устози уни зиёрат қилгани бориб, шогирдини оғирлашиб қолганини кўради. Бош томонига ўтириб, дарров Ёсин сурасини ўқий бошлади. Хаста кўзини очди ва:
- Устоз, ўқиманг, тўхтатинг, - деди.
Фадил бироздан сўнг калимайи шаҳодатни ўқиди ва беморга қайтаришни сўради. Талабаси:
- Бу сўзларингиздан безор бўлдим, - деди ва бироздан кейин жон берди.
Фадил уйига қайтди. Талабасининг даҳшатли ҳолига куюниб йиғлади. 40 кун уйидан чиқмади. Бир куни кечаси тушида талабасини дўзах ичида кўрди.
- Сен талабалар ичида энг ғайратлиси, доноси эдинг-ку! Қалбингни иймон тарк этишининг сабаби нима? - дея сўради. Талабаси унга шундай жавоб қилди:
- Бунинг уч сабаби бордир:
1. Иккиюзламачилик. Дўстларимга сиз айтган ўгитларнинг доим тескарисини айтар эдим.
2. Ҳасад. Жуда қизғанар эдим. Дўстларимга кўп ҳасад қилардим.
3. Ичкилик. Бир хасталигим бор эди, шуни даволайман деб баъзан май ичар эдим.
Мазкур ҳикоятда англашилганидай, ўлим келганда яхши ва ёмон банданинг ҳоли маълум бўлади. Ояти карималарда Аллоҳ таоло мунофиқларга ўлимдан ҳам қаттиқ хабарни билдиради. Пайғамбар истиғфор айтса ҳам, Роббим кечирмайди ва уларни ҳидоятга йўлламайди. Зеро, гуноҳкор ва гумроҳ ҳолида охиратга сафар қилишнинг оқибати қандай хатарли эканлиги маълум.

"Обидлар йўли" китобидан.

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Feb, 17:54


ГУНОҲИ КАБИРАЛАР НИМАЮ, ГУНОҲИ САҒИРАЛАР НИМА?

Уламолар бу хусусда бир неча хил гап айтганлар.
Энг кучли ва тўғри гапга биноан, гуноҳи кабира—ҳадд жазосига (шариатда белгилаб қўйилган жазо) лойиқ бўлган, дўзахга кириш ёки лаънат ва ғазабга учраш билан огоҳлантирилган гуноҳдир.
  Уламоларнинг гуноҳи сағиранинг (кичик гуноҳнинг) таърифи ҳақидаги гаплари ҳам ҳар хил келган. Энг кучли қавлга биноан, гуноҳи сағира—бу дунёда ҳаддга лойиқ бўлмаган, у дунёда дўзах ёки лаънат ва ғазаб ила қўрқитилмаган гуноҳлардир. 
Юқорида гуноҳи кабирага берилган таърифнинг авлолигига далил қуйидагича: 
1. Бу таъриф Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо, Ибн Уяйна, Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқалардан ривоят қилингани.
2. Аллоҳ таолонинг: 
"Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, ёмонликларингизни ўчирурмиз ва сизни карамли манзилга киритурмиз", деган сўзи. 
(Нисо сураси, 31-оят). 
  Кимки Аллоҳнинг ғазаби, лаънати ва дўзахи ила қўрқитилган бўлса, бу гўзал ваъдага ҳақдор бўла олмайди. 
3. Ушбу таъриф орқали гуноҳи кабира билан гуноҳи сағира орасидаги фарқни очиқ-ойдин билиб олиш мумкинлиги, бошқа таърифлардан эса билиш мушкуллиги.
Муаллифнинг "Гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам", деганида тавба гуноҳларни ювиб юборишида ихтилоф йўқлигига, ихтилоф тавба қилмаган одамда эканига ишора бор.
  Муаллиф "Аллоҳга У Зотни таниган ҳолларида рўбарў бўлганларидан кейин", деган гапидаги "таниган ҳолларида"нинг ўрнига" мўмин бўлган ҳолларида", деса яхши бўлар эди. Чунки ким Аллоҳни таниса-ю, иймон келтирмаса, кофирдир. Худди Иблис билан Фиръавнга ўхшаб. Чунки улар Аллоҳни таниганлар, аммо иймон келтирмаганлар. Танишнинг ўзи билан кифояланиб қолиш Жаҳм ибн Сафвон ва унинг атбoъларининг гапидир.
  Муаллифнинг "Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар... Кейин эса жаннатига юборади", деган гаплари ҳақида:
Аллоҳ таоло ширкни бошқа гуноҳлардан фарқлагандир. Чунки ширк гуноҳи кабираларнинг кабирасидир. Аллоҳ таоло ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларидек, ширк гуноҳи кечирилмас. Ундан бошқа гуноҳларнинг кечирилиши эса Аллоҳнинг хоҳишига боғлангандир.
  Бўлиши мумкин нарса хоҳишга боғланади. Бу ширкдан бошқа гуноҳни тавбасиз кечиришдир. Бўлиши мумкин бўлмаган нарса эса хоҳишга боғланмайди. Бу ширкни тавбасиз кечиришдир. Агар ҳаммаси баробар бўлганида, орасини фарқламаган бўлар эди. Балки икковини фарқлаш бефойда бўлиб қоларди.
  Муаллифнинг "Бу – Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир", деган сўзида юқорида айтганимиздек, "аҳли маърифат"нинг ўрнига "аҳли иймон" деганида эди, "Аллоҳга иймон келтирмасдан ҳам У Зотни танишнинг ўзи кифоя", деган ботил тушунчадан холи бўлар эди.
  Муаллифнинг "Аллоҳим! Эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти..." деган гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан олингандир.
Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
"У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида:
"Аллоҳим! Эй Ислом ва унинг аҳлининг дусти, мени то Сенга рўбарў бўлгунимча Исломда тут!" дер эдилар"
"АҚИДАТУТ-ТАҲОВИЯ шарҳининг талҳийси" китобидан

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uzy

Zikr.uz

08 Feb, 10:33


Очкўзлик – разолат

Нофеъ розияллоҳу анҳу айтади: «Ибн Умар розияллоҳу анҳумо овқатланмоқчи бўлса, ёнида, албатта, бир мискин бўлар эди. Бир куни бир мискинни Ибн Умар розияллоҳу анҳумо билан бирга овқатланишга таклиф қилдим. У жуда кўп овқат еди. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Эй Нофеъ, қайта бу одамни таомга таклиф қилмагин. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Албатта, мўмин бир ошқозон ила ейди. Кофир эса етти ошқозон ила ейди”, деганлари эшитганман”» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу овқатни қизғаниш эмас, балки ҳалиги кишининг кўп ейиши кофирнинг одатига ўхшагани учун хушламаган.

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Feb, 07:25


Тўрт илоҳий ваъда
1.
ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
«Менга дуо қилингиз, сизларга ижобат қилурман» (Ғофир сураси, 60-оят).
2.
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ
«Мени ёд қилинглар ва Мен ҳам сизларни ёд қилурман» (Бақара сураси, 152-оят).
3.
لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ
«Агар шукр қилсанглар, сизларга, албатта, зиёда қилурман» (Иброҳим сураси, 7-оят).
4.
وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
«Улар истиғфор айтиб туришар экан, Аллоҳ уларни азобловчи эмас» (Анфол сураси, 33-оят).



🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

07 Feb, 19:06


Бешта муҳим хислат

Мужоҳид айтади: «Ибн Аббоснинг шундай деганини эшитдим: Бешта хислат борки, улар мен учун кўп нарсаларни вақф этишдан ҳам суюклироқ:
1. сенга аҳамиятсиз бўлган, бекорчи гапдан тийил, чунки у ортиқча. Боз устига, унинг устингга тушадиган ёмонлигидан сақлангувчи ҳам эмассан;
2. то ўрни эмас экан, аҳамияти бор гапни ҳам гапирма. Зеро, қанча гапирувчилар борки, айтаётгани муҳим бўлса ҳам ўрнида айтилмаётгани учун қийин аҳволда қолишган;
3. ҳалим одам билан ва аҳмоқ билан тортишма. Чунки ҳалим киши сени ёмон кўриб қолади, аҳмоқ эса озор етказади;
4. биродаринг сени қайси сўзлар билан ёдга олишини ёқтирсанг, сен ҳам уни ўзи йўқлигида шундай сўзлар билан эсга ол. У сенга нисбатан кечиримли бўлишини хоҳлаганингдек, унга нисбатан кечиримли бўл. Биродаринг сенга қандай муомала қилишини хуш кўрсанг, сен ҳам унга шундай муомалада бўл;
5. эҳсон билан мукофотланишини, эҳтиром билан қабул қилинишини билган кишининг амалини қил».

Дўстларингиз билан улашинг!
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

07 Feb, 03:41


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

07 Feb, 03:28


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

07 Feb, 01:20


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

07 Feb, 01:17


عن أم المؤمنين أم سلمة رضي الله عنها :
أن النبي صلى الله عليه وسلم كان يقول إذا صلى الصبح حين يسلم : اللهم إني أسألك علما نافعا ورزقا طيبا وعملا متقبلا.
رواه ابن ماجة .
Мўминлар онаси бўлмиш, Умму Салама р. а дан ривоят қилинади.
Пайғамбаримиз сав қачон бомдод намозини ўқиб салом берсалар :
Эй роббим Мен сендан манфатли илм, покиза ризқ, қабул қилинадиган амални сўрайман, деб дуо қилардилар.
Ибни Можжа ривояти.

🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

06 Feb, 17:28


#Кун_ҳикмати
Муаммо  фақатгина технологиянинг ривожланишида эмас,  афсуски, одамзод  бир-бирига нисбатан меҳрсиз, тоқатсиз бўлиб қолган. Меҳру муҳаббат ҳар қандай воситаларсиз юзма-юз  суҳбатдагина  тўла ҳолда қалбдан қалбга кўчади.

🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

06 Feb, 08:29


«КЎЗИНГ РАВШАН БЎЛСИН»

Нақлдирки, (Ҳасан Басрийнинг)шундай синиқлиги – хокисорлиги бор эдики, кимни кўрса, уни ўзидан яхши деб билар эди. Бир куни Дажла дарёсининг қирғоғига борди. У ерда бир сайёҳни кўрди: қўлида бир қадаҳ бўлиб, ёнида бир аёл ўтирар эди. Қадаҳдан ичимлик ичар эди. Ҳасаннинг кўнглидан: «Бу ҳам мендан яхшироқ», деган ўй ўтди. Яна шариъат зоҳир ҳукми ила ҳамлага ўтди: «Ахир, у (гуноҳкор ҳолда) қандай қилиб мендан устун бўлсин!» – деган ўйга борди. Ногоҳ дарёда оғир юкли бир қайиқ келиб қолди, унда етти киши бор эди. Дафъатан қайиқ чайқалди ва чўкиб кетди. Ул сайёҳ дарҳол югуриб бориб, беш кишини сувдан қутқарди. Кейин Ҳасанга ўгирилиб деди: «Мен беш кишини қутқардим, агар сен мендан устун бўлсанг, тургил, у икки кишини сен қутқаргил, эй мусулмонларнинг имоми! Билгилки, бу қадаҳда (шароб эмас) сув бор, бу аёл эса (ўйнашим эмас) менинг – онамдир. Сени имтиҳон қилишни истадим, кўрайлик-чи, ҳаётни зоҳир кўзи билан кўрармикансан ёки ботин кўзи биланми?! Энди маълум бўлдики, кўр экансан ва зоҳир кўзи билан кўрар экансан» – деди. Ҳасан унинг оёғига йиқилди ва узр сўради. Билдики, у Ҳақ таъолонинг бир элчиси экан. Деди:

– Эй Шоҳ! Уларни сувдан қутқарганингдек мени ҳам бадгумонлик дарёсидан қутқар!

Сайёҳ:
– Кўзинг равшан бўлсин! – деб дуо қилди.

Сўнг шундай ҳол топдики, ўзини ҳеч қачон ҳеч кимдан устун кўрмайдиган бўлди. Ҳатто, бир итни кўриб, айтдики: «Илоҳий мени шу ит сабабли юксалтир – мағфират қил!»

«Тазкират-ул авлиёдан»

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

06 Feb, 08:27


ҚАБРДАГИ ҲОЛАТДАН ҚЎРҚИШ

Маълумки, одамлар кўп қўрқадиган нарса майит, қўрқинч ҳақида келган оят ва ҳадислар, дўзах ва унинг азоби, сирот кўприги, қиёматда бўладиган қийинчиликлар, одамларнинг терга ботиб, гапиролмай қолишлари каби қийинчиликни одамлар эшитиб қўрқади. Лекин шундай бўлса-да ҳазрат Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) ўта қўрқинчли, у жойга тушган инсон албатта саволга тушиши ҳақидаги жой
қабрни кўп зикр қилиб йиғлардилар. Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) қабр олдида ўтсалар тўхтаб туриб, йиғлардилар кўз ёшлари билан соқоллари ҳўл бўлиб кетарди. У зотга, жаннатни эслаганда ҳам йиғламайсиз нега қабрни эслаганда йиғлайсиз" дейилганиди, у зот: "Аллоҳни расули айтган эдилар: "Қабр охират манзилининг биринчи манзили бўлиб, ким ундан нажот топса, ундан кейинги ҳолатга осон, енгилроқ кечади. Кимки қабрдан нажот топмаса, ундан кейингиси бундан-да оғирроқ кечади". Инсон дунёда фақат уйин-кулги қилишдан сақланиши керак. Ўтаётган кунлар инсонга ўлимининг хабарини бермайди. Инсон ҳануз беҳуда ўйин кулги билан машғул у учун нималар тайёрлаб қўйилганини билганида эди, албатта у хафа бўлган бўларди.

«Сарвари коинот алайҳиссалом ва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

05 Feb, 07:41


Бақиъ қабристонига дафн этилган илк саҳобий

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг вафот этганини эшитганларида кўз ёш тўкканлар. Бақиъ қабристонига дафн этилган илк муҳожир саҳобий – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу саналади.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Маккада дунёга келди. Отаси Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб, онаси Сухайла бинту Анбас. Куняси Абу Соиб эди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу оилада яхши тарбия кўриб улғайди. Қабиласи орасида одоби билан ажралиб турарди. Ниҳоятда зийрак, ақл-заковатли ва гўзал хулқли инсон эди. Ҳатто жоҳилият даврида ҳам ичкиликка яқинлашмаган. У: “Ақлимни оздирадиган, одамларга масхара бўлишимга сабаб бўладиган ва ўзимга муносиб бўлмаган аёлга уйланишимга мажбур қиладиган бу нарсани асло ичмайман”, деб айтарди.

Ўттиз ёшида Исломни қабул қилди. Бу ҳақда бундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг оилаларига муҳаббатим жуда кучли эди. Кунларнинг бирида Набий алайҳиссаломга ваҳий нозил бўлаётганига гувоҳ бўлдим. Бу ҳодиса менинг қалбимда иймон нури порлашига сабаб бўлди”.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу кечаларини ибодат билан ўтказар, кундузлари эса рўза тутар, уйда ҳатто бир кунлик таом сақламасди. Дунёга муҳаббат қўймади, обид ва зоҳид, хайрли ишларда пешқадам, ҳақ йўлда мустаҳкам ва Ислом йўлида фидокор бўлди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу мушрикларнинг тазйиқи гирдобида қолганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилишга рухсатлари бўлганидан сўнг аёли ва ўғлини олиб Мадинага ҳижрат қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир қанча ғазотларда иштирок этди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Бадр ғазотидан кейин касал бўлиб қолди. Оғир бетобликдан сўнг Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Уммул Аълонинг хонадонида вафот этди. Бу ҳақда Уммул Аъло бундай дейди: “Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг вафотини эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизга келдилар. У зот алайҳиссалом кўз ёш тўкиб: “Аллоҳ ва Расулини севарди. Эй Абу Соиб. Аллоҳ сени раҳматига олсин! Дунёдан ўтдинг. На Сен дунёга муҳаббат қилдинг, на у сенга муҳаббат қилди. У бизнинг қандай яхши биродаримиз эди”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳуни Бақиъ қабристонига дафн этишни буюриб, жанозани ўзлари ўқиб бердилар.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига қўйилган дастлабки муҳожир сифатида тарихда қолди.

Маълумот учун: Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига қўйилган илк ансорий саҳоба ҳисобланади.
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

05 Feb, 07:38


ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР

1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварада вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Feb, 09:05


Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

> قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْرًا مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ. فَقَالَ: "ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ، وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الْأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ، فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِي وَأَنَا صَائِمٌ".


Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен: 'Эй Расулуллоҳ, сизни ҳеч бир ойда Шаъбон ойидагидек кўп рўза тутганингизни кўрмадим', дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: 'Бу ой Ражаб билан Рамазон орасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. Ҳолбуки, барча амаллар оламларнинг Роббисига мана шу ойда кўтарилади. Мен эса рўзадор бўлган ҳолатимда амалим кўтарилишини истайман', дедилар".

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Feb, 09:01


⚡️⚡️⚡️Огоҳ бўлинг!
Таъқиқланган материалларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Feb, 07:54


СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Feb, 07:52


ДУО ФАҚАТ ЎЗИ УЧУН ЭМАС, УМУМИЙ БЎЛИШИ ЛОЗИМ
  Маълумки Аллоҳнинг бировга берган неъматига ҳасад қилмаслик улкан фазилатдир. Бу фазилатдан йироқ жоҳил, худбин кимсалар давлат, мартаба, хотиржамлик каби неъматларни фақат ўзларидагина бўлишини хоҳлайдилар. Вақти-вақти билан яқин дўстлардек кўринган одамлар, ҳатто қариндошлар орасида ҳам хасад туфайли келиб чиққан низолар, жанжаллар бунинг мисоли бўла олади. Қуръонда мақтаб васф этилган асл мўмин ҳам дунё, ҳам охират неъматларини бошқалар билан баҳам кўришни истайди.
  Мисол учун саодат асрида Маккалик муҳожирларга Мадиналик ансорлар томонидан қилинган фидокорликлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
“У (муҳожир)лардан аввал бу жой (Мадийна)да яшаган ва иймонга (ихлос қилганлар). Улар юртларига ҳижрат қилиб келганларни севарлар ва уларга берилган нарсаларга қалбларида ҳасад қилмаслар. Ва агар ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам, уларни ўзларидан устун қўярлар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир”.
(Ҳашр сураси, 9-оят).
  Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари, бир-бирларига яхшилик қилиш учун астойдил ҳаракат қилишлари Қуръоннинг бошқа оятида шундай васф қилинган: “Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрурлар, ёмонликдан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ тезда раҳим қилур. Албатта, Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир”.
(Тавба сураси, 71-оят).
  Мўминларнинг ўзаро ғамхўрликлари албатта, уларнинг дуоларида ҳам ўз ифодасини топган. Энг аввало эътиборни жалб этадиган нарса Қуръонда баён қилинган, мўминлар тилидан қилинган дуоларда Аллоҳга “мен” эмас, “биз” деб кўпчилик учун илтижо қилинганини кўрамиз.
  Яъни Аллоҳга юзланган мўмин фақат ўзи учун дуо қилмайди. Албатта, фақат ўзи учун дуо қилиш керак бўлган ҳолатлар ҳам бўлади. Лекин ўз истаклари билан ёнма-ён бошқа мўминлар учун ҳам дуо қилиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш Қуръонда ибрат қилиб кўрсатилган фазилатдир.
  Қуйидаги оятларда улардан намуна кўрсатилган: “Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен Хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил”.
(Бақара сураси, 286-оят ).
“Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг ўзинг кўплаб ато қилувчисан”.
(Оли Имрон сураси, 8-оят).
“Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик. Бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин”.
(Оли Имрон сураси, 16-оят).
🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Feb, 05:55


ЖУФТИ ҲАЛОЛ ТАНЛАГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЛОЗИМ?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озод қилган Савбон розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: "Кумуш ёки олтин йиғиш билан боғлик оят нозил қилинган пайтда одамлар: "У ҳолда қайси молни тўпласак бўлади?" дея бир-биридан сўради. Шунда ҳазрат Умар: "Буни мен сўраб билиб, сизга хабар бераман!" деди ва дарров туясига миниб кетди. Мен ҳам унинг ортидан бордим. Ҳазрат Умар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бориб сўради:
- Ё Расулуллоҳ, қайси молдан йиғинайлик?
- Ҳар бирингиз шукрона айтган бир қалб, зикр қиладиган тил, охират ишингизга ёрдам берадиган мўмина аёлга уйланинг, шуни жамлашга ҳаракат қилинг, дея марҳамат қилдилар".

Абу Умома розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин киши Аллоҳга тақводан кейин энг зиёда солиҳ завжасидан хайр кўради. Назар солса уни хурсанд қиладиган, амр қилса унга итоат қиладиганини ва ўз жонидан ва молидан эри ёқтирмайдиган нарса ила унга хилоф қилмайдиган аёл афзалдир”, дея марҳамат қиладилар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол-дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақводор) бўлса, ўша (тақводор аёл диндор бўлмаган ҳур аёллардан) афзалроқдир”, дея марҳамат қиладилар.


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Feb, 02:38


Садақа кўп қилинса, кенг ризқ келтиради, эҳтиёжларни қондиради, зафарга, Муваффақиятга, шифога, орзуларнинг ушалишига сабаб бўлади.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, шундай дедилар: «Эй инсонлар, вафот этишингиздан олдин тавба қилинглар, банд бўлиб қолишдан олдин солиҳ амалларга шошилинглар. Аллоҳни кўп зикр қилиб, махфий ва ошкора кўп садақа қилиб ўзингизни Роббингизга боғланглар, шунда сизларга ризқ берилади, ёрдам (нусрат) берилади, (садақангизнинг ўрни) тўлдирилади» (Имом Ибн Можа ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

31 Jan, 04:35


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

31 Jan, 04:35


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

31 Jan, 04:34


Жума фазилатли кун

🔖Солиҳ салафларнинг жума куни ҳақида айтганлари

قال أبو عبد الله جعفر بن محمد الصادق الملقب بالصادق في فضل يوم الجمعة “انّ للجمعةِ حقّاً فايّاكَ ان تضيّع حرمته أو تقصّر في شيءٍ من عبادةِ الله تَعالى والتقرّب إلَيهِ بالعمل الصّالحِ وَترك المحارم كُلَّها ، فإنّ الله تَعالى يُضاعِف فيهِ الحَسنات وَيَمحو السّيّئات وَيَرفَع فيهِ الدّرجات ، وَيومه مثل ليلته فان استطعت أن تحييها بالدّعاءِ وَالصّلاةِ فَافعل فإن الله تَعالى يَرسل فيها الملائِكة إلى السَّماء الدّنيا لتضاعف فيها الحسَنات وَتَمحو فيها السيّئات ، وَانّ الله واسِعٌ كريم.

Содиқ номи билан танилган Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ жума кунининг фазилати ҳақида:
“Жума кунининг ўз ҳаққи бор. Шунинг учун унинг ҳурматини зое қилишдан ёки солиҳ амалларни бажариш ва ҳаром қилинган ҳар қандай нарсадан сақланиш орқали Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Унга қурбат ҳосил қилишда нуқсонга йўл қўйишдан эҳтиёт бўлинглар.
Албатта, Аллоҳ таоло у кунда (мўмин бандалари учун) яхши амалларни кўпайтириб беради, ёмонликларни ўчиради ва даражотларни кўтаради.
Унинг кундузи ҳам кечаси кабидир, агар дуо ва намоз билан уни тирилтира олсангиз, бас, шундай қилинг. Аллоҳ таоло (бу кунда) ҳасанот, яхшиликларни кўпайтириш ва ёмонликларни ўчириш учун пастки осмонга фаришталарини юборади. Албатта Аллоҳ карами кенг Зотдир”,–деди.

———
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

31 Jan, 04:32


🌙 Шаъбон ойингиз муборак бўлсин!

🔸Бугун 2025 йил 31 январь - Шаъбон ойининг биринчи куни.

🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).

🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

31 Jan, 02:02


Жума фазилатли кун

🔖Солиҳ салафларнинг жума куни ҳақида айтганлари

قال أبو عبد الله جعفر بن محمد الصادق الملقب بالصادق في فضل يوم الجمعة “انّ للجمعةِ حقّاً فايّاكَ ان تضيّع حرمته أو تقصّر في شيءٍ من عبادةِ الله تَعالى والتقرّب إلَيهِ بالعمل الصّالحِ وَترك المحارم كُلَّها ، فإنّ الله تَعالى يُضاعِف فيهِ الحَسنات وَيَمحو السّيّئات وَيَرفَع فيهِ الدّرجات ، وَيومه مثل ليلته فان استطعت أن تحييها بالدّعاءِ وَالصّلاةِ فَافعل فإن الله تَعالى يَرسل فيها الملائِكة إلى السَّماء الدّنيا لتضاعف فيها الحسَنات وَتَمحو فيها السيّئات ، وَانّ الله واسِعٌ كريم.

Содиқ номи билан танилган Абу Абдуллоҳ Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ жума кунининг фазилати ҳақида:
“Жума кунининг ўз ҳаққи бор. Шунинг учун унинг ҳурматини зое қилишдан ёки солиҳ амалларни бажариш ва ҳаром қилинган ҳар қандай нарсадан сақланиш орқали Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Унга қурбат ҳосил қилишда нуқсонга йўл қўйишдан эҳтиёт бўлинглар.
Албатта, Аллоҳ таоло у кунда (мўмин бандалари учун) яхши амалларни кўпайтириб беради, ёмонликларни ўчиради ва даражотларни кўтаради.
Унинг кундузи ҳам кечаси кабидир, агар дуо ва намоз билан уни тирилтира олсангиз, бас, шундай қилинг. Аллоҳ таоло (бу кунда) ҳасанот, яхшиликларни кўпайтириш ва ёмонликларни ўчириш учун пастки осмонга фаришталарини юборади. Албатта Аллоҳ карами кенг Зотдир”,–деди.

———
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

30 Jan, 17:35


ЯРИМ КУН – БЕШ ЮЗ ЙИЛ

Масжидда муҳожирлар зикр, тасбеҳ айтиб, Қуръон тиловат қилишарди. Қалблар Аллоҳни эслаш билан ҳузурланарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. Уларнинг олдида турган эдилар, Қуръон ўқиётган киши тўхтаб қолди. Уларга салом бериб: «Умматимдан бирга бўлишим керак бўлган кишиларни чиқариб қўйган Зотга ҳамд бўлсин»*, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг орасида ўтириб, қўллари билан ишора қилиб: «Ҳалқа бўлинглар!» дедилар.
Бир-бирларига юзланиб ўтиришди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй муҳожирларнинг камбағаллари! Қиёмат куни мукаммал даражадаги нур сизларга берилади. Жаннатга бойлардан ярим кун олдин кирасизлар. Ўшандаги ярим кун бугунги беш юз йилга тенгдир», дедилар.

Изоҳ: *Бу ҳадис билан Каҳф сурасининг 28-оятига ишора қилинган: «Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари «юзи»ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг! Дунё ҳаёти зийнатини деб кўзларингиз улардан четланмасин! Шунингдек, қалбини Биз зикримиздан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!».

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

30 Jan, 17:29


Қарасам, У зот Бақийъда осмонга қараб турган эканлар: “Эй, Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан қўрқдингми?”, дедилар. “Сиз баъзи аёлларингиз ёнига боргансиз, деб гумон қилувдим”, дедим. “Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калб (қабиласи)нинг қўйлари жуни ададидан кўпроқ кишини мағфират қилади”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ва Имом Аҳмад ривоят қилган). 
عن معاذ بن جبل رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : " يطلع الله إلى جميع خلقه ليلة النصف من شعبان فيغفر لجميع خلقه إلا لمشرك أو مشاحن " (رواه ابن حبان في صحيحه والطبراني والبيهقي)
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Шаъбон ярмидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган). 
    Шунинг учун фуқаҳоларимиз ҳам бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар. Бу ҳақда ибн Нужайм Мисрий (ваф. 970/1563) раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
“Рамазон ойининг охирги ўн кунлигини, икки ийдни, Зул ҳижжанинг аввалги ўн кунлигини ва Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаларини бедор ўтказиш ҳадисларда ворид бўлганидек мустаҳаб амаллардандир. “Ат-Тарғиб ват тарҳиб”да бу ҳақда батафсил тарзда зикр қилинган. Кечаларни бедор ўтказиш дегандан мурод уни ибодат ила ўтказиш тушунилади” (Манба: “Ал-Баҳрур-роиқ шарҳи канзид-дақоиқ”).
    Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, баъзилар томонидан бароат кечасида юз ракатли намоз ўқилиши, унда “Ихлос” сурасини муайян ададда ўқилиши кераклиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз эканини уламоларимиз таъкидлашган. Жумладан, Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бу мавзуга тўхталиб шундай деганлар: 
"واعلم ان المذكورة في اللآلىء أن مائة ركعة في نصف شعبان بالاخلاص عشر مرات في كل ركعة مع طول فضله للديلمي وغيره موضوع"
“Билгинки, Шаъбон ойининг ярмида юз ракатли намозни ҳар бир ракатида “Ихлос” сурасини ўн мартадан ўқиб, адо этилиши, унинг фазилати кўп экани борасида Дайламий ва ундан бошқаларнинг ривояти мавзу – тўқима ҳадислар экани “Ал-Лаоли”да айтиб ўтилгандир” (Манба: “Мирқотул мафотиҳ”). 
    Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳ Бароат кечаси ва ундаги қилинадиган ибодатлар ҳақида шундай деганлар:
فيعلم بمجموع الأحاديث القولية والفعلية استحباب إكثار العبادة فيها فالرجل مخير بين الصلاة وبين غيرها من العبادات فإن اختار الصلاة فكمية أعداد الركعات وكيفيتها مفوضة إليه ما لم يأت بما منعه الشارع صراحة أو إشارة 
 “Қовлий, феълий ҳадисларнинг мажмуаси орқали бароат кечасида ибодатни кўпайтириш мустаҳаб эканлиги маълум бўлади. Киши намоз ўқиши ва бошқа ибодатлар қилишда ихтиёрлидир. Намоз ўқишни истаса, шариатда манъ қилган нарсаларни очиқча ҳам, яширин ҳам қилмаслик шарти билан ракатларнинг ададини ва миқдори, кайфиятини намоз ўқувчининг ўзига топширилади”(Манба: “Ал-Аасаарул марфуа фил ахбарил мавзуа”).  
   Демак, бундан маълум бўладики, Бароат кечаси учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи ва имкони қайси ибодатни адо этишга етса ўшани амалга ошираверади. Айниқса, истиғфор, тасбиҳ, таҳлил айтиб зикр қилиш, дуруду саловотлар айтиш, Қуръон карим тиловати ёки уни эшитиш, ҳадис китоблар мутолаа қилиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бир қаторда умумий нафл намозларни ўқиш, Аллоҳ таолога дуолар қилиб, ҳожатларини сўраши улкан ажрларга сазовор қилади. Валлоҳу аълам. 

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

30 Jan, 17:29


ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда
Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: " قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ "ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ " (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ). 
«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар  (Имом Насоий ривояти).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: " لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم فِي الشّهْرِ مِنَ السَّنَةِ أَكْثَرَ صِيَاماً مِنْهُ في شَعْبَانَ " (رَوَاهُ مُسْلِمٌ)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).
Тобеъин, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бири Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: “Бу қориларнинг ойидир”, дер эди.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом, “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади” деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси “Бароат” кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гуноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатларга эга экани борасида турли ривоятлар бор. Ушбу ривоятлар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларини жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариатимизга кўра ушбу кеча фазилатли ва баракотли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий “Шаъбон ойи 15-тунининг фазилат борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб, уларнинг мажмуаси унинг шариатда ишончли асоси бор эканига далолат қилади”, деган (Туҳфатул аҳвазий. 3-жуз, 365-бет).
Машҳур мужтаҳид олим Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
بَلَغَنَا أَنَّهُ كَانَ يُقَالُ: " إِنَّ الدُّعَاءَ يُسْتَجَابُ فِي خَمْسِ لَيَالٍ: فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ وَلَيْلَةِ الأَضْحَى وَلَيْلَةِ الفِطْرِ وَأَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَجَبٍ وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ" 
яъни: “Бизга етган хабарларда айтилишича беш кечада дуо ижобат бўлади: жума кечаси, қурбон ҳайит кечаси, Рамазон ҳайити кечаси, Ражабнинг биринчи кечаси ва Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси” (манба: Ал-Умм. 1-жуз, 264-бет).
Қуйида бу борада келган баъзи ҳадиси шарифларни келтириб ўтамиз:
عن أم المؤمنين عائشة رضي الله عنها قالت: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وآله وسلم ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَخَرَجْتُ أَطْلُبُهُ فَإِذَا هُوَ بِالْبَقِيعِ رَافِعٌ رَأْسَهُ إِلَى السَّمَاءِ، فَقَالَ: «يَا عَائِشَةُ، أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ!»، فقُلْتُ: وَمَا بِي ذَلِكَ، وَلَكِنِّي ظَنَنْتُ أَنَّكَ أَتَيْتَ بَعْضَ نِسَائِكَ، فَقَالَ: «إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَنْزِلُ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا فَيَغْفِرُ لأَكْثَرَ مِنْ عَدَدِ شَعَرِ غَنَمِ كَلْبٍ -وهو اسم قبيلة-» (رواه الترمذي وابن ماجه وأحمد).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим.

Zikr.uz

30 Jan, 08:51


Бу дунёда яшаган инсон борки, барчаси қилган ишларидан сўралади.

Содиқ-ростгўйлар – сидқу ростгўликларидан сўраладилар,

Ёлғончилар ёлғонларидан,

Пайғамбарлар ўз пайғамбарликларидан,

Авлиёлар валоятларидан,

Қозийлар чиқарган ҳукмларидан,

Тужжорлар савдо-сотиқларидан,

Фақирлар сабрларидан,

Бойлар шукрларидан,

Тасаввуф аҳллари сафолари – покликларидан,

Зуҳд аҳллари зуҳдларидан,

Уламолар илмларидан ва илмига қилган амалларидан,

Обидлар ибодатларидан,

Ҳақиқат аҳллари ҳақиқатларидан,

Орифлар дақоиқларидан,

Мужоҳидлар урган қиличларидан,

Мужтаҳидлар ижтиҳодларидан сўраладилар.

Аллоҳ таолонинг сўзи:

وَيَقُولُونَ يَا وَيْلَتَنَا مَالِ هَذَا الْكِتَابِ لَا يُغَادِرُ
صَغِيرَةً وَلَا كَبِيرَةً إِلَّا أَحْصَاهَا

«Э вой бизнинг ҳолимизга! Бу қандай (ғаройиб) китобки, каттаю кичик ҳеч нарсани қолдирмасдан, уларни ҳисоблаб қўйибди!» – дерлар (Каҳф сураси, 49-оят).

"Баҳрул-маҳабба"дан.
Шайх Аҳмад Ғаззолий


Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

30 Jan, 08:49


🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ёзёвон тумани учун 2025-йил Милодий Февраль. Хижрий 1446-йил Шаъбон ойи намоз вақтлари.

Эслатма: ‼️‼️ Ёзёвон туманидаги барча масжидларда ушбу тақвим бўйича азон айтилади.

ZIKR.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

29 Jan, 19:31


БАРМОҚ ИЗИДА ЯШИРИНГАН ШАХСИЯТ

Қуръонда инсонни қайта тирилтириш Аллоҳ учун осон эканлиги таъкидланиши билан бир қаторда, одамларнинг бармоқ изларига ҳам алоҳида урғу берилган:  

«Йўқ! Биз унинг бармоқ учларигача тўлиқ тартиб билан йиғиб қўйишга қодирмиз». («Қиёмат» сураси, 4-оят) 

Бармоқ изларига берилган урғунинг ўзига хос маъноси бор. Чунки ҳар бир кишининг бармоқ изидаги шакллар ва кичик деталлар ҳар бир шахс учун ягонадир. Нафас олиб турган ҳар бир инсон ёки бу оламда яшаб ўтган инсонлар такрорланмас бармоқ излари тўпламига эгадирлар. 

Бундан ташқари, ҳатто бир хил ДНК кетма-кетлигига эга бўлган ўхшаш эгизаклар ҳам ўзларининг алоҳида бармоқ излари тўпламига эга. Бармоқ излари туғилишдан олдин якуний шаклга киради ва умр бўйи, агар доимий чандиқ орттирилмаса, ўзгармасдан қолади. Шу боис, ўз эгаларига ягона бўлган бармоқ излари шахсиятни жуда ҳам тўғри тасдиқловчи далил сифатида қабул 
қилинади. 

Бармоқ излари илмидан шахсни хатосиз аниқлаш услуби сифатида фойдаланилади Бармоқ изларининг бу фазилати фақатгина XIX асрнинг охирларида кашф қилинганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Ундан олдин, бармоқ излари ҳеч қандай аҳамиятсиз ёки маъносиз оддий эгри чизиқлар деб тушунилар эди. 

Аммо Қуръонда, Аллоҳ ўша пайтда ҳеч ким эътибор қилмаган бармоқ учлари ҳақида бизни огоҳ қилган ва бизнинг диққатимизни уларнинг муҳимлигига жалб қилган. Бу муҳимлик фақат ҳозирги кунга келиб тўлиқ англаб етилди. Бармоқ излари воситасида шахсни аниқлаш усулининг қонунга мувофиқлиги кейинги йигирма беш йил ичида кўплаб полиция маҳкамалари томонидан тасдиқланган ва у қонуний исботланган услубдир. 

Бизнинг давримиздаги шахсни аниқловчи ҳеч бир технология бармоқ изларидек бундай самарали натижаларни бермайди. Шахсни тасдиқлаш учун бармоқ изларидан фойдаланиш кейинги 100 йил ичида қонуний жараёнларда ва халқаро эътиборга молик жараёнларда қўлланиб келинмоқда. 

АндреА. Моэнсен сўзининг «Fingerprint Techniques» (Бармоқ изи усуллари) номли китобида ҳар бир шахс ягона бармоқ излари тўпламига эга эканлигини таҳлил қилади: «... шу пайтгача турли бармоқлардан олинган икки бармоқ изининг бир-бирига аниқ мос тушганлик ҳодисасига бирор марта ҳам дуч келинмаган».

«Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўъжизалари» китобидан.
Миролим Мансуров

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uzц

Zikr.uz

14 Jan, 17:21


Саҳарлар бедор бўлинг


Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:
— Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Ваҳоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса ҳам, бирдан ўнта болаласа ҳам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан баҳраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебаҳра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хоҳласангиз, саҳарлар бедор бўлинг.

🚀Улашинг🗣https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

14 Jan, 17:19


Ҳар фурсатни ғанимат билинг

Шайх Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:

— Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

— Бир куни келиб ё сиз рихлат қиласиз, ёки улар. Қалбда эса уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

— Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

— Ҳаёт гина-кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.

— Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

🚀Улашинг🗣https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

14 Jan, 17:17


Силайи раҳмни узманг

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
–Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
–Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
–Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?''– деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
–Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
–Огоҳ бўлинглар, силайи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

13 Jan, 12:41


Эҳсон

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Мискинга қилинган садақага битта савоб, қариндошга қилинган садақага иккита савоб: бири садақа, иккинчиси силайи раҳм учундир”.
  Бошқа бир ҳадисда: “Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Киши эҳсонини ота-онадан бошлайди. Сўнг қариндош-уруғ, меҳр-мурувватга муҳтож бўлган етим, камбағал-фақирлару, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади.
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

12 Jan, 18:09


ДУНЁДАН ОГОҲЛАНТИРИШ ҲАҚИДА

"Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас. Ва Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бор".(Тағобун, 15).Мол-мулк инсон учун синовдир. У қўлига келган мол-дунёни ҳовлиқмасдан, тўғри йўлда сарфласа, ибодатини вақтида қилса, улкан савобларга эга бўлади. Аммо дунёга берилиб, йўлдан озса, ҳаром-хариш ишларни қилса, мол топиш учун гуноҳ йўлларга ҳам кираверса, унда синовдан ўта олмаган бўлади ва гуноҳига яраша жазосини олади.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

12 Jan, 17:56


🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.


https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

11 Jan, 19:05


Ухлаш учун тўшакка ётганда айтиладиган зикрлар

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар кўрпаларига кирсалар, икки кафтларини жамлаб туриб, унга «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас»ни ўқиб, қўллари етган жойларигача суртар эдилар. У икки кафтларини бошлари, юзлари ва жасадларининг олд томонидан бошлаб уч мартадан бажарардилар».
(Бухорий ва Муслим ривояти)


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

11 Jan, 19:04


РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

11 Jan, 19:03


#ҳадис

Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилиншича, Набий ﷺ: “Мен сизларни Аллоҳ унинг сабабидан гуноҳларни ўчирадиган (амаллар)га далолат қилайми:
қийин (вақт)ларда таҳоратни мукаммал қилиш;
масжидга юриб бориш;
бир намоздан сўнг (келаси) намозни кутиш.
(Мана шулар) гуноҳларни бутунлай ювиб ташлайди”, деганлар.
(Ҳоким, Абу Яъло ва Баззор ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

11 Jan, 19:00


НАМОЗ ФАҲШ ВА МУНКАР ИШЛАРДАН ҚАЙТАРУР!

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири намоздир.
Намоз диннинг устунидир.
Намоз тоатларнинг дуридир.
Намоз мўминнинг меърожидир.
Намоз нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг белгиси ва ўлчовидир.
Намоз ибодат, тавҳид ва шукр маъноларини чуқурлаштирувчи воситадир.
Намознинг аҳамияти Қуръони Каримда бир қанча оятларда таъкидланган: 
ٱتۡلُ مَآ أُوحِيَ إِلَيۡكَ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَأَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَۖ إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ تَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَآءِ وَٱلۡمُنكَرِۗ وَلَذِكۡرُ ٱللَّهِ أَكۡبَرُۗ وَٱللَّهُ يَعۡلَمُ مَا تَصۡنَعُونَ (٤٥)
“Сенга китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни тўкис адо эт, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур” .
(Анкабут сураси, 45-оят).
  Биз “намозни тўкис адо эт”, деб таржима қилган жумлани тўғридан-тўғри, сўзма-сўз ўзбекчага ўгирадиган бўлсак, “намозни тик турғиз” деган маъно келиб чиқади.
(Янаям тушунарлироқ бўлиши учун: Ўқиётган намозинга руҳ кирсин, батамом қил, ўтириб қолмасин, эгилиб қолмасин, букилиб қолмасин, чўккалаган ёки ўтириб олган бўлмасин, намозни мукаммал қоим қил)
 Демак, намоз ўқиш билан намозни тик турғизиш, яъни тўкис адо этиш орасидаги фарқ бор.
Агар биз намозни ҳақиқий қоим қиладиган бўлсак, ичимизда нима учун фалончи намоз ўқиб туриб ёлғон гапиради деган саволларни бермаймиз.
Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга “Намоз ўқи ”, деб эмас, “Намозни тўкис адо эт”, деб хитоб қилмоқда.
Ҳа, тўкис адо қилинганда, “Албатта, намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтарур”.
  Мана шу нуқтадан кимнинг намози ҳақиқий, кимнинг намози сохта эканини билиб оламиз.
Намозни ҳамма ҳам ўқийверади, лекин намозхон фаҳш ва мункар ишлардан қайтмаса, унинг ўқиган намози ҳақиқий бўлмайди. Қачонки намозхон намозни тўкис адо қилса, фаҳш ва мункар ишлардан қайтади.
عن الحسن رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من صلى صلاة لم تنهه عن الفحشاء والمنكر لم يزدد بها من الله إلا بعدا". أخرجه البيهقي في(شعب الإيمان)

Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
  “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир намоз ўқиса-ю, намози уни фаҳш ва мункар ишлардан қайтармаса, у кишининг ўз намози ила Аллоҳдан узоқ бўлиш зиёда бўлади, холос”, деганлар”.
  Чунки намоз Аллоҳнинг зикридир.
“Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир”.
  Жумладан, намозни тўла-тўкис адо этсангиз ҳам, чала, ноқис ўқисангиз ҳам билур. Ундан ҳеч бир иш махфий бўлиб қолмайди.
  Ушбу ишда ҳам иймон синови, ҳақиқий мўминни мунофиқдан ажратиш омили яққол кўриниб турибди. Ҳақиқий мўмин синовларга бардош бериб, намозини тўкис адо қилади.
Намоздаги хушуъ ва хузуъ банданинг руҳини поклайди.
Биз бу ҳақиқатни билишимиз керак

Ушбу маълумотлар "Шайх Муҳуммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг Руҳий тарбия, 1-жилд" китобидан, ҳамда ушбу китоб асносида қилган илмий-маърифий суҳбат дарсларидан олинди.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

11 Jan, 18:58


ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ

Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: «Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: «Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли», дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар:
— Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.)

Мазкур ҳадис орқали ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб, кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг гўзалидир, деган ҳикмат таъкидланмоқда. Худди шу сингари ғийбат қилмаслик ҳам улуғлик келтирадиган эзгу амал саналади. Бировнинг камчилигини таҳлил қилиш айбдир.

"Ҳадислар ҳикмати" китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

11 Jan, 06:06


Закот – мол-давлатни ўғриликдан ва йўқолишдан сақловчи қўрғондир

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мол-мулкингизни закот билан қўриқланглар, беморларингизни садақа билан даволанглар, бало-офатларни дуо ва тазарру билан қарши олинглар», дедилар (Имом Табароний ва Имом Байҳақий ривояти).

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

10 Jan, 19:09


НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДА КУНДАЛИК ЗИКРЛАР ОДОБИ

1. Агар кароҳат вақти бўлмаса, икки ракат намоз ўқилади. Тиззалар устида қиблага қараб ўтиради.
2. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 25 марта айтилади.
3. Бир марта “Фотиҳа” сураси (Алҳамду) ва уч марта Ихлоси шариф (Қул ҳуваллоҳу аҳад...) ўқилади. Қилинган хайрли ишлар савоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, Нақшбандия устозларининг руҳига бағишланади. Муршид ҳаққига дуо қилинади. Кўзлар юмилади.
4.Робитаи мавт (ўлимни эслаш) – 5 дақиқа.
5. Робитаи муршид (Шайхни эслаш) – 5 дақиқа.
6. Аллоҳ таолонинг қудрати, азамати, берган неъматларини тафаккур қилиш – 5 дақиқа.
7.Тил танглайга қўйилиб, қалб билан 500 марта “Аллоҳ” дейилади. Ҳар 100 мартадан сўнг: “Илаҳи, Анта мақсуди ва ризака матлуби”, дейилади.
  
ЖАҲРИЙ ЗИКРЛАР

1. Калимаи Тавҳид (Ла илаҳа иллаллоҳ) -100 марта.
2. Саловати шариф (Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала оли саййидина Муҳаммад) – 100 марта.
3. Истиғфори шариф (Астағфируллоҳ ал азийм ва атубу илайҳ) – 100 марта.

МУҲОСАБАИ НАФС

  Ҳар кеча ётишдан олдин кун бўйи қилинган ишлар ҳисоб-китоб қилинади. Савоб ишлар қилинган бўлса, истиғфор айтилади. Ўтказилган кунни умр, ётоқни қабр билиб, эртанги кунга тайёргарлик кўриб ётилади.

“Шайх Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий-Нақшбандийнинг “Тасаввуф сирлари” китобидан олинди”.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

10 Jan, 04:19


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

10 Jan, 04:19


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

09 Jan, 07:44


Луқмони Ҳаким ўғлига насиҳат қилиб:
« Эй ўғлим ҳеч қачон тавбани кечиктирма, зеро ўлим тўсатдан келади»
Дедилар.

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Jan, 11:47


МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БОЛАЛИКЛАРИДАН...

Муҳаммад алайҳиссалом умри давомида ҳеч қачон бутга сиғинмади. Бир куни ҳазрати Али Расулуллоҳдан сўради: “Ё Расулуллоҳ, болалик чоғингизда ҳеч бутга ибодат қилдингизми?”
– «Йўқ! Асло!» дедилар.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб кичик Муҳаммадни бир санамга атаб ўтказилаётган қурбонлик маросимига олиб бормоқчи бўлди. Бу маросим ҳар йили ўтказилиб, қурайшийлар кечга қадар санамни тавоф қилишарди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) у ерга асло бормаслигини айтди. Биринчи марта жиянидан жаҳли чиққан Абу Толиб бошидаги қийиқни унга қараб отди:
– Мен қўрқаманки, бутлар сенга бирон зиён-заҳмат етказмасин!
Гарчи амакиси мажбуран у ерга олиб борган бўлсада, Муҳаммад бутга ибодат қилмади. Кўзларига малаклар кўриниб:
– Асло унга яқинлашма, сен унга яқинлаша олмайсан, - деганларини эшитди. Бир четда ўтиб маросимни кузатиб турди.

* * *
Бир куни амакиси Абу Толиб билан Зулҳижор (савдо- сотиқ ери)га боришди. Абу Толиб жуда чанқаган эди. Муҳаммадга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қараб:
– Эй укамнинг ўғли, жуда чанқадим,- деди. Шунда Расулулоҳ муборак оёқлари билан қумни тепди ва «Шайъан», деди. Шу пайт у ердан сув қайнаб чиқди. Буни кўрган Абу Толиб ҳайратдан ёқа ушлади. Кейинчалик бу ҳақда шундай ҳикоя қилади:
– Муборак оёқлари босилган ердан сув қайнаб чиққанини кўрдим. Бу сув мисли кўрилмаган лаззатли эди. Қониб-қониб ичдим. Сўнг оёқларини такрор қумга урди, қум ўз ҳолига қайтди.

* * *
– Зайниддин Даҳлоний «Сийратуннабавийя» асарида айтадики, Макка аҳли сувсизликдан қийналган эди. Абу Толиб кичик Муҳаммаднинг қўлидан тутиб Каъбаи муаззамага олиб борди. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) қўлларини кўкка ишора қилар-қилмас осмонни булут қоплаб, шаррос ёмғир ёға бошлади. Водийлар сувга тўлиб тошди.

* * *
– Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон маъсият жойларга бормади. «Сайратул Халабий» китобида келтиришича, бир куни Расулуллоҳ ёшлигида Макканинг бир маҳалласидан ўтаётиб мусиқа овозини эшитади.
«Бу қандай овоз?» деб сўрайди. “Фалон одамнинг ўғли фалончининг қизига уйланяпти, тўй бўляпти”, дейишади. Ичкарига кирган Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни уйқу элитади. Шу тариқа Аллоҳ таоло ўз Расулини ёмон нарсаларни кўришдан сақлайди.

«Муҳаммад алайҳиссаломнинг болалиги ва ёшликлари» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Jan, 11:45


#Аҳли_сунна_вал_жамоа #иқтибос

Билингки, “Ахли сунна ва жамоа” бу – Имом Абул Ҳасан Ашъарий ва ҳидоят Имоми Абу Мансур Мотуридий раҳимахумаллоҳга эргашганлардир. Улар салафи солиҳларга ҳамда тўрт мазҳаб: ҳанафий, моликий, шофеий ва ҳанбалийларнинг фозилларига эргашган жамоадир. Мана шулар бу умматнинг катта қисмидирлар ва ҳақ диннинг имомларидирлар.

© Аллома Низол Иброҳим ҳафизахуллоҳ

🚀Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Jan, 11:44


#уламоларга_эҳтиром #иқтибос

"Уламолардан илм олмаган, улар билан узоқ вақт бирга бўлмаган ва уларнинг одобларини ўрганмаган киши қандай қилиб уламоларнинг қийматини билиши мумкин?! Бундай кимсаларнинг тили ва "қалами" уламоларга узатилишидан ва муносабатида ихтилоф одобига риоя қилмаслигидан ажабланмаса ҳам бўлади!".

©️Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ

🚀Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Jan, 05:12


ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».


"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Dec, 22:53


🅰🅰🅰🅰🅰 🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰

Yozyovon tumani vaqti bilan

📆 2024-yil 27-dekabr
25-Jumodus soniy Juma
----------------------------
☀️ Tong: - 06:13
🌞 Quyosh: - 07:38

Bomdod: - 06:13
Peshin: - 12:30
Asr: - 15:15
Shom: - 17:01
Xufton: - 18:31
----------------------------
ZIKR.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Dec, 22:25


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Dec, 19:53


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌼 Жума учун ғусл қилиш.

🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌼 Чиройли кийимлар кийиш.

🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни бомдод намозида «Ҳаа мийм сажда» ва «Ҳал атаа алалинсани» сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


ZIKR.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Dec, 19:53


Қиёмат куни қорилар даҳшатли қўрқинчлардан омонда бўлади

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч тоифа инсон борки, уларни катта қўрқинч қўрқита олмайди, уларга ҳисоб-китоб ҳам бўлмайди, бошқаларнинг ҳисоб-китоби тугагунча улар мушк-анбарли ерда бўладилар: Аллоҳ розилиги учун Қуръон ўқиган ва бир қавмга имом бўлиб, қавм ундан рози бўлган киши; Аллоҳ розилиги учун намозга чақирган муаззин; Роббига ҳам, хожасига ҳам гўзал муомала қилган қул» (Имом Табароний ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Dec, 19:50


"ЭЙ БАНДАМ"

"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг"
.

"Минг бир ҳадис" китобидан.

ZIKR.UZ га обуна бўлинг!!!   
🎬

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Dec, 18:38


Ким гуноҳ ишни кам қилади

Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди: сукут ва яна сукут...

Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди: Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.

Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди: гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...

Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди: Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...

Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди: Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...

Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди: Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.

Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди: Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...

Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди: Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.

“Фарзанднома” китобидан.
Каналга аъзо бўлинг:👇

Дўстларингиз билан улашинг!
🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Dec, 14:28


Дўстларингизга хам улашинг

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

22 Dec, 17:07


«Ла илаҳа иллаллоҳ»ни кўп-кўп айтиб юрайлик

Абу Жавзо айтади: Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, шайтон қалбни шундай эгаллаб оладики, ҳатто инсон Аллоҳни зикр қила олмай қолади. Кўрмайсизми, баъзилар кун бўйи фақат қасам ичгандагина Аллоҳнинг номини тилларига оладилар, холос. Абу Жавзонинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, қалбдан шайтонни фақат «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасигина қувиб солади.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐ZIKR.UZ |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

22 Dec, 16:55


Ғийбат ва унга қулоқ солиш

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғийбатдан ва ғийбатга қулоқ солишдан қайтардилар». Ғийбат мўминнинг обрўсини тўкишдир. Ҳолбуки, бир мўминнинг обрўсини сақлаш барча мўминларнинг зиммасидадир. Мўминда тавҳид борлиги боис унинг ҳурмати каттадир. Зеро, динимизда мўминнинг қони, моли, обрўсини тўкиш ҳаром қилинган. Чунки молу давлат мўминнинг диёнати ва обрўсини тутиб турувчидир. Тавҳид аҳлининг ҳам диний, ҳам инсоний жиҳатлари тавҳид пардаси ичида бўлади. Агар бирон ёмон нарса ҳақида гапирсанг Аллоҳнинг пардаси ортида бўлган бир нарса ташқарига чиққан бўлади. Зикр қилган киши эса Аллоҳ ёпган парданинг ичидаги бир нарсани ташқарига чиқарган бўлади. Бу билан у Аллоҳ таоло тутган пардани йиртган бўлади. Гапга қулоқ тутган кимса ғийбатчига шерикдир. Зеро, қулоқ тутувчи бўлмаганида бу гап ғийбат бўлмасди. Чунки бу сўзларни қулоқ тутувчининг олдида айтди, унинг ҳузурида бировнинг пардасини йиртди, обрўсини тўкди. Ғийбат қилиб пардани йиртгани - қулоқ тутувчининг ҳузурида айбларни зоҳир қилганидир. Дунё подшоҳларидан бири ўзининг эшигига парда тутиб қўйган бўлса, бирон киши келиб ўша пардани тортиб, йиртиб юборса, унинг бундай журъати учун нималар юз беришини тасаввур қила оласанми? Яна бир жиҳат борки, қулоқ тутувчи эшитувчи эмас, яъни қулоқ тутувчи ва эшитувчи кишилар бошқа-бошқадир. Чунки баъзида бехосдан бировнинг ғийбати қулоққа чалиниб қолиши мумкин. Лекин эшитувчи бу ишга рози бўлмайди. Аммо қулоқ тутувчи эса, рағбат қилиб ғийбатчига шерик бўлади. Чунки у бутун вужудини қулоққа айлантириб, қулоқ солади ва унинг ғийбатига рози бўлади.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.


📝 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

22 Dec, 16:52


АГАР БАНДА ЎЗИГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРСА...

Нақлга кўра, Жаброил алайҳиссалом:
«Эй Юсуф! Бир куни кўзгуга қараган вақтингизни эслайсизми?» – дедилар

«Ҳа, эслайман», – дедилар.

«Ўшанда кўнглингиздан нима кечган эди?» – дедилар.

«Кўнглимда, агар қул бўлганимда (қийматим баланд бўлиб) мени сотиб олишга ҳеч кимнинг пули етмас эди, деган эдим», – дедилар.

Жаброил алайҳиссалом дедилар: «Бугун ўша кунингиз келди! Туринг, энди ўз қийматингиз ва нархингизни кўрасиз!».

Бирор банда ўзига юқори баҳо берса, унинг ҳеч қандай қиймати бўлмайди, чунки нафснинг ҳеч қандай қиймати бўлмас.

Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло сизларнинг ҳуснларингизга ҳам, жамолларингизга ҳам, бойликларингизга ҳам, сўзларингизга ҳам қарамайди, лекин сизларнинг қалбларингизга ва ниятларингизга қарайди».

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

22 Dec, 16:48


ИҒВО БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛМАЙДИ

Ҳазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар.
Ижобат бўлмади. Шунда Мусо: “Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди.

Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом:
“Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз”, деди.

Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни ман қиламан”, деди.
Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди.
Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
📱 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

09 Dec, 18:00


Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ризқи тор бўлади.

Изоҳ. Оллоҳ таоло деди: «Дарҳақиқат, уни (яъни ўз нафсини-жонини иймон ва тақво билан) поклаган киши нажот топди. Ва у (жонини фисқ-у фужур билан) кўмиб хорлаган кимса номурод бўлди» Ваш-шамс, 9-10-оятлар.
Фисқ-у фужур – ёмон хулқ белгиси. Бундай хулқ эгаси муродига етолмайди. Ҳар қандай оқил инсон дунёда ҳам, Охиратда ҳам азиз бўлишни хоҳлайди. Ризқнинг танглиги азизлик эмас. Қашшоқликнинг куфрга яқинлиги ҳикматларда баён қилинган. Бундай танг аҳволда киши очкўзлик, тамаъ, ҳасад, аламзадалик каби куфрга етакловчи иллатларга яқинлашади. Демак, моддий ва албатта маънавий қашшоқлигимизнинг сабаби, кўпинча эътиборимиздан четда қоладиган, ёмон хулққа бориб тақалар экан. Шунинг учун ҳам Яҳё ибн Муоз айтган: «Ахлоқнинг кенглиги ризқлар хазинасидир».

“Унвонул баён”дан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

09 Dec, 17:59


РИЗҚ – АЛЛОҲДАН

...Ораларида Абу Мусо, Абу Молик ва Абу Омир каби саҳобалар бўлган ашъарийлар карвони Мадинага ҳижрат қилишди. Манзилга очликдан силласи қуриб, бир алфозда етиб келдилар. Бир кишини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўраб келишга юборишди. Жўнатилган одам эшиклари олдига келганда ичкаридан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса! (У) унинг қароргоҳини ҳам, оромгоҳини ҳам билур...” оятини тиловат қилаётганларини эшитди. Ўзига ўзи: “Аллоҳга ашъарийлардан ҳам кўра ризқлантириш осонроқ бирор жонзот йўқ”, дея Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрамай қайтиб кетди.
Бориб: “Хушхабар, сизларга ёрдам келмоқда!” деганида, шериклари бу гапни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам кўмак ваъда қилибдилар, дея тушунишди. Шу пайт уларнинг олдига нон ва гўшт тўла идиш кўтариб олган икки киши келди. Ашъарийлар ундан тўйгунларича егач, таомдан ортиб қолганини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қайтарайлик, У Зот буни бошқа муҳтожларга берсинлар, деб келишишди. Сўнг барчалари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, таом учун миннатдорлик билдиришди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен сизларга ҳеч қандай егулик юборганим йўқ”, дедилар. Бир шерикларини Ул Зотнинг ҳузурларига юборганларини айтишганида, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша одамдан нима гаплигини сўрадилар. У нима қилгани ва шерикларига нима деганини айтганида У Зот саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу Аллоҳнинг сизларни ризқлантирганидир”, дея марҳамат қилдилар.

Ҳаким Термизийнинг “Наводир ул-усул” асаридан.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

09 Dec, 17:44


Фатво бериш масъулияти

Аллома Ибн Абдулбар раҳимаҳуллоҳ Уқба ибни Муслимдан ривоят қиладилар: “Ибни Умар розияллоҳу анҳу билан ўттиз тўрт ой ҳамроҳ бўлдим, кўп вақт у кишидан масъала сўралганда: “билмайман” дер эдилар ва менга юзланиб “Булар нима хоҳлаётганларини биласизми, булар бизнинг орқамиз жаҳаннамга кўприк бўлишини истайдилар” деб айтардилар.

🌐Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Dec, 18:12


Бирлашган Aраб Aмирликларидаги Зайд миллий музейи мутахассислари гуруҳи Қуръони каримнинг эрамизнинг 800-900 йилларгача бўлган тарихий қўлёзма нусхасини аниқлади.
“IQNA”нинг “ Al-Ittihad ”га таяниб ёзишича, бу Қуръон тилла қоғоз ва кўк варақда ёзилган бўлиб, Қуръоннинг дунёдаги энг машҳур қўлёзма нусхаларидан бири ва ислом хаттотлигининг йирик намунасидир.
Оятларни аниқлаш учун мултиспектрал тасвирлаш усулларидан фойдаланган Қуръоннинг ушбу шаклида “Нисо” сурасидаги оятлар кўринади. Ушбу услуб вақт ўтиши билан ўчиб кетган ва билинмас даражадаги кўзга кўринмайдиган матн ва тасвирларни таъкидлайди.
Ушбу қўлёзма нусханинг санаси милодий 800-900 йилларга тўғри келади ва ёрқин кўк ёки индиго саҳифалар, олтин куфий хаттотлик ва кумуш безаклар ушбу Қуръоннинг хусусиятлари ҳисобланади.
Мазкур Қуръон куфий ёзувида ёзилган бўлиб, нуқта ва унлиларсиз араб ҳарфлари қўлланилгани сабабли уни ўқиш қийиндир.
Қуръоннинг бу нусхаси дастлаб терига ёзилган 600 саҳифадан иборат бўлиб, бугунги кунда улардан атиги 100 саҳифаси музейлар ва шахсий коллекцияларда сақланмоқда, 5 саҳифаси эса Зайд миллий музейида намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Zikr. uz га обуна бўлинг

🌐Улашинг📲 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Dec, 18:08


#савол_жавоб

БИР НАМОЗНИ ЎҚИЁТГАНИДА ИККИНЧИ НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КИРСА НИМА ҚИЛАМИЗ ?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Мен пешин намозини уйда ўқиётган эдим. Тўртинчи ракатида асрга азон айтилди. Ўқиган пешин намозим дурустми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ҳа, ўқиган пешин намозингиз дуруст, уни қайта ўқилмайди. Бу ҳақида Имом Қўҳистоний шундай зикр қилганлар:
"أَنَّ الْوَقْتَ لَوْ خَرَجَ فِي خِلَالِ الْوَقْتِيَّةِ لَمْ تَفْسُدْ وَ هُوَ الْأَصَحُّ وَ هُوَ أَدَاءٌ لَا قَضَاءٌ وَ هُوَ الْأَصَحُّ كَمَا فِي قَضَاءِ الزَّاهِدِي. وَ يُسْتَثْنَي مِنْ ذَلِكَ خُرُوجُ وَقْتِ الْفَجْرِ فَإنَّهُ مُفْسِدٌ"
“Вақтлик намозни ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намози бузилмайди. Энг тўғри гап шудир. Мазкур намоз адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади, қазо ҳисобланмайди. Энг саҳиҳ гап шудир. “Зоҳидий”нинг қазо бобида ҳам шундай зикр қилинган. Аммо бундан бомдодни ўқиётганида, унинг вақти чиқиши истисно қилинади. Чунки у (бомдод вақтининг чиқиши) намозни бузувчидир” (“Жомеур-румуз” китоби).
Демак, бир фарз намозини ўқиётганида, ушбу намознинг вақти чиқса, намоз бузилмайди. Чунки иккинчи фарз намозининг вақти киради. Масалан: пешинни ўқиётганида, асрга азон айтилса, пешиннинг вақти чиқиши билан асрнинг вақти киради. Шунингдек, асрнинг вақти чиқиши билан, шомнинг вақти киради, шомнинг вақти чиқиши билан, хуфтоннинг вақти киради. Шунга кўра, намозни бир фарз намозининг вақтида бошлаб, иккинчи фарз намозининг вақтида тугатган бўлади. Шунинг учун унинг намози дуруст ва адо, яъни ўз вақтида ўқилган бўлади. Фақат бомдод намози бундан мустасно. Чунки бомдоднинг вақти чиққанидан кейин пешиннинг вақти кирмайди. Шунинг учун бомдодни ўқиётганида, қуёш чиқиб қолса, унинг намози бузилади ва қазосини ўқиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

Zikr.uzга обуна бўлинг!!!

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Dec, 18:03


ФАРҚ

Ливиялик олим Шайх Али Саллобий ҳафизаҳуллоҳ ҳақиқий мусулмон билан радикал мусулмоннинг фарқини ажойиб тушунтиб берибдилар:

1. ▫️ Ҳақиқий мусулмон ўз имони билан машғул бўлади.
▪️ Радикал мусулмон бировларнинг имони билан машғул бўлади.

2. ▫️Ҳақиқий мусулмон ўзини ва бошқаларни жаннатга кириши учун ҳаракат қилади.
▪️ Радикал мусулмон бошқаларни дўзахий эканини исботлашга ҳаракат қилади.

3. ▫️Ҳақиқий мусулмон кишиларнинг хато ва тойилишларини кечириш учун узр қидиради.
▪️Радикал мусулмон эса инсонларни жазолаш ва уларни гапириб юриш учун уларнинг хатолари, айблари ва тойилишларини қидириб юради.

Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Dec, 17:59


ЧИВИН МЎЪЖИЗАСИ

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади: «Эй инсонлар! (Сизларга) зарбулмасал қилинди. Бас, унга қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингизнинг барчаси бирлашганда ҳам, бир пашшани ярата олмаслар, агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб этилувчи (бутлар) ҳам заифлик қилурлар» (73-оят).
400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскоп орқали таҳлил қилинганда, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги (марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак) борлиги маълум бўлди.
Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган бўлиб, унда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб оларкан. Чивинда қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумчасида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.
Субҳаналлоҳ!
Ё Аллоҳ, Сен ҳар нарсага қодирсан!

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Dec, 17:57


Кимнинг наздида мол-дунё арзимас бўлса, орзулар унга юзланади.

Изоҳ. Кимгаки мол-дунёнинг кўп ёки озлиги баробар экан, билингки, у дунё молининг ҳақиқий қийматини биладиган, шунинг учун ҳам уни хор тутадиган инсондир. Оллоҳ таоло дейди: «Бу ҳаëти дунё Охират олдида фақат бир арзимас матодир» (Раъд, 26-оят).

Бу ҳақиқатни англаган инсон шу даражада бадавлатки, босган изидан олтин-кумушлар тўкилади, унинг эса бу «жаранг-жиринг»ларга эътибори йўқ. Қизиғи шуки, у инсон қанчалик дунё муҳаббатидан қочса, дунё шунчалик унинг орқасидан қувади, бутун орзу-ҳаваслари билан унга юзма-юз, бор имконияти билан унинг хизматига тайёр, сафарбар!

“Унвонул баён”дан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Dec, 17:57


Ислом – чиройли ахлоқлар мажмуи

Жаъфар ибн Аба Толиб розияллоҳу анҳу подшоҳ Нажоший ҳузурига кирганда, ундан Ислом қандай дин эканини сўрайди.
Жаъфар ибн Абу Толиб: "Эй подшоҳ! Бизга Аллоҳ таоло то ўз ичимиздан, омонатдор, тўғрисўз иффатли ва наслу насби маълум ва машҳур бир кишини пайғамбар қилиб юборгунича жоҳилият ҳолатида яшайдиган, бут-санамларга ибодат қиладиган, ҳаром-хариш нарсаларни ҳам истеъмол қилаверадиган, фаҳш ва бузуқ ишлардан тап тортмайдиган, қариндошлик ва қўшничилик алоқаларини боғламайдиган бир қавм эдик. Пайғамбар алайҳиссалом бизни Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишимизга, тўғри сўзлашга, омонатга хиёнат қилмасликка, ваъдага вафодорликка, силаи раҳмни боғлашга ҳамда қўшниларга яхшилик қилиш каби чиройли хулқлар билан хулқланишга буюрдилар. Шунингдек, ҳаром қилинган нарсалардан ва ноҳақ қон тўкишдан қайтардилар", деди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Dec, 05:46


🇺🇿 8 - декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барча юрдошларимизни муборакбод этамиз.

Азиз Ўзбекистонимизга фаровонлик, равнақ ва юксаклик, юртошларимизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

06 Dec, 06:39


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

06 Dec, 06:39


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Dec, 15:56


Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасалламнинг тунги намозлари ҳақида.

۱۳۱۷ حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ مُوسَى حَدَّثَنَا أَبُو الأحوص حوَحَدَّثَنَا هَنَّادٌ عَن أَبِي الأحوص - وَهَذَا حَدِيث إِبْرَاهِيمَ - عَن أَسْعَتَ عَن أَبيهِ عَن مَسْرُوقَ قَالَ سَأَلتُ عَائِشَةَ رضىالله عنها - عن صَلَاةِ رَسُولِ اللهِ ﷺ فَقُلْتُ لَهَا أَي حِينٍكَانَ يُصَلِّي قَالَت كَانَ إِذَا سَمِعَ الصِّرَاحَ قَامَ فَصَلَّى.

Масруқ розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозлари борасида шундай деганлар: Мен Оишарозияллоҳу анҳодан Росулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васалламнинг тунги намозлари борасида сўраб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламтуннинг қайси вақтида намоз ўқирдилар деб сўрадим. Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламтунда хўроз қичқиришини эшитсалар турардилар ва намоз ўқирдилар.
Бу ҳадиси шарифда Росулуллоҳ соллаллоҳуалайҳи васаллам туннинг ярмида уйғониб намоз ўқиганликлари айтилмоқда, яъни Хижоздиёрларида хўроз кўпинча туннинг ярмида қичқиради. Аллома Тийбий роҳматуллоҳи алайҳхўрозлар аксар вақтларда туннинг ярмида қичқиради деганлар.


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

04 Dec, 15:22


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

1. Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
2. Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
3. Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

04 Dec, 15:20


#оят

مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ خَيْرٌ مِنْهَا ۖ وَمَنْ جَاءَ بِالسَّيِّئَةِ فَلَا يُجْزَى الَّذِينَ عَمِلُوا السَّيِّئَاتِ إِلَّا مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

"Ким бир яхшилик келтирса, унга у(яхшилиги)дан кўра хайрлироқ (мукофот) бор. Ким бир ёмонлик келтирса, ёмонлик қилганлар фақат қилганларига яраша жазоланурлар".
(Қосос сураси, 84-оят).

Тафсир: Яъни, яхшиликнинг савоби кўпайтириб берилади. Ёмонлик эса, ўз ҳолича жазога тортилади. У кўпайтирилмайди.


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

04 Dec, 14:05


ЭҲСОН ВА САХОВАТ

“Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар ҳамда зулмкорликдан қайтарадир. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз” (Наҳл сураси, 90-оят).
Эҳсон олижаноб зотларнинг шиорлари, меҳрибонлик нишонаси ва ҳар бир нарсанинг сир- асроридан хабардор Зот – Аллоҳ таоло томонидангина ато этилажак илоҳий илҳомдур. Ҳақ таоло уни Ўз фазли ва карами ила вужудлардан шақоватни ўчириш, кўнгли яримларнинг бошларини силаш, инсонлар гина-адоват ва нафратларсиз, ака-укадек аҳил яшашлари учун қалблар тубига жойлаб қўйгандир.
Ислом дини таълимотларида эҳсонга тарғиб қилинади. Бу ҳақда кўплаб оятлар ва ҳадислар собит бўлган. Аллоҳ таоло садақа билан яхшиликка буюриб, инсонлар орасини ислоҳ қилишни бундай марҳамат қилган:
“Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз” (Нисо сураси, 114-оят).
Фақир ва муҳтожларга нафақа қилишни мўминларнинг энг машҳур ва бошқалардан ажратиб тургувчи асосий сифатларидан қилиб қўйди.
Бу ҳақда Анфол сурасида баён қилган:
“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, имонларини зиёда қилгувчи ва Раббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир” (2–4-оятлар).
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга хабар қилганларидек, садақанинг ози ҳам, ҳатто яримта хурмо бўлса ҳам, дўзах азобидан ҳимоя бўлгай.
Шубҳасизки, бу ҳадиси шарифда гарчи назаримизда арзимас бўлса-да, садақа қилишликка ва эҳсон соҳибининг улкан ажрлар олишига тарғиб бор. Яъни айтдиларки:
“Агар яримта хурмо билан бўлса ҳам, дўзахдан сақланиб қолинг”.
Ва яна айтдилар:
“Сув оловни ўчирган каби садақа хатоларни ўчирур”.
Шу сабабдандурки, Ислом асрида эҳсон ва садақа соҳиблари кўпайиб кетди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, садақа ва эҳсон миннат ва мақтанчоқлик билан бўлса, қабул бўлмагай.
Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳоблари ҳаётларидан латофатли ҳикояларни келтиришини лозим топдик.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

02 Dec, 18:02


⚡️ЯНГИ ОЙ КИРИБ КЕЛДИ. 3 ОЙДАН КЕЙИН РАМАЗОН 🌙

Шу кунларга ҳаммани етказсин яхши ниятда яқинларни ҳам хабардор қилиб қўйинг.

👉 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz каналга аъзо бўлинг!

Zikr.uz

02 Dec, 12:21


🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ёзёвон тумани учун 2024-йил Милодий пДекабрь. Хижрий 1446-йил Жумодус соний ойи намоз вақтлари.

Эслатма: ‼️‼️ Ёзёвон туманидаги барча масжидларда ушбу тақвим бўйича азон айтилади.

Дўстларга ҳам улашинн👇

📱 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

02 Dec, 12:15


ҚИШ – ИБОДАТ МАВСУМИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).
Қиш Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган мавсумдир. Салафи солиҳларнинг таъкидлашича, саҳобалар қиш келиши билан хурсанд бўлишар, одамларни ҳам қиш кунларини ғанимат билишга тарғиб этишарди.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Қиш фасли хуш келибди. Унда барака нозил бўлади, кечалар таҳажжуд учун узаяди, кундузлар рўза учун қисқаради”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳа, мўмининг унумли мавсуми қишдир. Унинг кечаси узун, намоз ўқийди, кундузи қисқа, рўза тутади”, деган.
Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.
Уламолар “салқин ўлжа”нинг маъноси: “енгил, сабаби рўзадорга қишда ташналик етмайди”, деб шарҳлашган.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қишдаги қиёмул лайл (яъни намоз ўқиш билан бедор бўлиш), ёзда рўза тутиш билан баробар”, деган.
Умар розийаллоҳу анҳу: “Қиш обидларнинг ўлжасидир”, деган (Абу Наим ривояти).
Солиҳ салафлар қиш фаслининг тунларидан илм талабида фойдаланишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тунни уч қисмга тақсимларди: намоз, уйқу ва илм. У зот айтади: “Тунни уч қисмга тақсимладим: учдан бирида намоз ўқийман, учдан бирида ухлайман ва учдан бирида Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларини зикр этаман”.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

29 Nov, 06:41


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

29 Nov, 06:41


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

26 Nov, 04:18


Бир сажда эвазига жаннат муждаси

Баъзи одамлар бу сарлавҳани ўқиб таажжубланишлари мумкин. Бу улуғ неъматдан маҳрум инсонлар қанча?
Бу шундай неъматки, имом сажда қилаётганда намозга кечиккан кишининг унга дарҳол эргашиб қилган саждасидир. Кўпчилик имомнинг сажда қилаётганини кўриб дарҳол унга эргашмайди, унинг қиёмга қайтишини кутиб туради, сўнг унга қўшилиб олади. Гўё унга сажда қилиш оғирлик қилаётгандек. Эй намозхон биродарим! Имом нима амални қилса, унга эргашинг. Рукуъ қилса, руку қилинг, рукуъ қилувчилардан бўлинг, сажда қилса, сажда қилиб, сажда қилувчилардан бўлинг, еру осмонлар Раббига яқинлашинг. Уни ўзингизга оғир санаманг, балки уни ғанимат билиб қолинг. Сажда қилган вақтингиз ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ таоло сизнинг барча гуноҳларингизни кечириб юбориши мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
(“Агар одам боласи сажда қилса, шайтон йиғлаган ҳолда узоқлашади ва: “Ҳолимга вой бўлсин! Одам боласи сажда қилишга буюрилди ва сажда қилди, бас, унга жаннат (бўлади), мен саждага буюрилдим ва бош тортдим, бас менга дўзах (бўлади)”, дейди”Имом Муслим ривояти). Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида "Имом сажда қилаётганда келган киши нима қилиши зикри ҳақидаги боб” деган боб ажратиб, унда қуйидагиларни келтирган: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар бирингиз намозга келса-ю имомни бир ҳолда кўрса, бас имом қилганини қилсин”, дедилар”. Абу Ийсо Термизий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Аҳли илм наздида бунга амал қилинади, улар: "Агар киши имом сажда қилаётганда келса, бас, у ҳам сажда қилсин. Имом билан рукуъ ўтиб кетса, ўша ракъат учун (сажда қилишнинг ўзи) кифоя қилмайди”. Яъни, ўша ракъатни топмаса ҳам сажда қилганнинг савобини топади. Робиа ибн Каъб Асламийдан ривоят қилинади: "Набий соллалоҳу алайҳи васаллам билан кечаларнинг бирида эдим, У зотнинг таҳорат сувлари ва бошқа ҳожатларини келтириб бердим. Шунда менга: “Сўра”, дедилар, мен “Сиз билан жаннатда бирга бўлишни сўрайман" дедим, у зот: “Бундан бошқаси эмасми?” дедилар. "Шунинг ўзи” дедим. “У ҳолда ўзинг кўп сажда қилиш билан ёрдам бер”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул Борий”
китобида шундай деган: “Ҳасан (Басрий) роҳимаҳуллоҳ айтади: “Қанийди, Аллоҳ менинг бир саждамни қабул қилганини билсам".

Саждани ғанимат билиб қолайлик, Аллоҳ таоло раҳмати қаерда эканини билмаймиз.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

26 Nov, 04:14


Сўрасангиз, Аллоҳдан сўранг!

Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади: Бир кеча тушимда бир кимсанинг: “кулфатга учраган кимсага ёрдам бер”, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва “қаранглар, қўни-қўшнилардан муҳтож кимса борми?”, дедим. Улар: “билмаймиз”, дейишди. Яна уйқуга кетгандим, тушимга кирган кимса яна келиб: “кулфатга учраган кишига ёрдам қилмай ухлайверасанми?!”, деди. Яна уйғониб кетдим, сўнг яна ухладим. У тушимда яна келганди, мен ўрнимдан турдим ва хизматчига “ҳачирни эгарла”, дедим. Ўзим билан бирга уч юз дирҳам олдим ва ҳачирга миниб, унинг жиловини қўйиб юбордим. У жомеъ масжидга қараб йўл олди. Туялар турар жойининг кўчасидан ўтиб, тоғ йўли бўйлаб қабристон томон юриб борди. Сўнг ўнг тарафга, масжиднинг жаноза ўқиладиган томонига бурилди ва шу ерда тўхтади. Қарасам, бир киши намоз ўқиб турган экан. У менинг келганимни сезган эди, мен унга яқин бориб, “Эй Аллоҳнинг бандаси, сизни бу вақтда бу жойга чиқишга нима мажбур қилди?”, дедим. У: “Мен бир камбағал бандаман, юз дирҳам сармоям бор эди, қўлимдан кетди, зиммамда эса икки юз дирҳам қарзим бор”, деди. Мен уйимдан олволган уч юз дирҳамни чиқариб: “мана бу уч юз дирҳам, буни олинг”, деб бердим ва “мени танийсизми?”, дедим. У: “Йўқ”, деди. Мен: “Мен Исҳоқ ибн Аббод бўламан, агар сизга яна бирор мусибат етса, меним олдимга боринг, манзилим фалон жойда”, дедим. У эса: “Аллоҳ сизни раҳматига олсин!, агар менга яна бирор мусибат етса, сизни бу вақтда чиқарган Зотга илтижо қиламан, Ундан ёрдам сўрайман, шунда У Зотнинг Ўзи яна сизни бизнинг олдимизга олиб келади”, деб жавоб берди.
Субҳаналлоҳ, Ўзинг хоҳлаган кишига ҳикматни берасан! “Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар!” (Тавба;51)

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

23 Nov, 12:31


Дунё аҳлига ато этилган нарсаларга ҳасад қилсанг, демак, жоҳил экансан. Қалбинг уларнинг қўлидаги мол мулкка машғул бўлса, бу ундан баттар жоҳилликдир. Чунки мол дунё эгалари ҳар ҳолда ўзига ато қилинган нарса билан банд бўлади, сен эса ўзингга берилмаган нарса билан банд бўляпсан.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий

Telegram

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

Zikr.uz

23 Nov, 12:30


ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»
Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
imon.uz

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

22 Nov, 03:16


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

15 Nov, 06:38


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

15 Nov, 06:38


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

14 Nov, 14:21


#Видеолавҳа
🌙 Диниммзда аёлларга эҳтиром
🎙 Комилжон домла Султонов

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz га обуна бўлинг!!!   
К

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

13 Nov, 04:35


ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ

«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

11 Nov, 18:27


Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можаро тинчлик ва дипломатия йўли билан тез фурсатда ҳал этилиши муҳимлигини таъкидлади

Президент Шавкат Мирзиёев выступил за скорейшее урегулирование ближневосточного конфликта мирным и дипломатическим путем



🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing🗣

Zikr.uz

11 Nov, 07:30


Hazrat Ali roziyallohu anhu aytadi:

“Ilm talabida boʻlganni jannat, gunoh ortidan yugurganni doʻzax kutib turadi”.



🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing🗣

Zikr.uz

11 Nov, 07:29


⚠️ #Долзарб #Видеолавҳа

⁉️"Аллоҳ қаерда?" дейиш мумкинми?

🎙Миср диёрининг фахри Шайҳ Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

09 Nov, 08:11


Мувафаққиятлар калити (сири)

Дунё шундай бир уйки, у бир кун кулдирса, эртаси куни йиғлатади. Йиғлатган куни у уйдан ёмони йўқ.
• Иззат-ҳурмат ва шарафга эришишнинг калити Аллоҳга ва Расулига ибодат қилишдир.
• Ризқнинг калити истиғфор ва тақво билан ишлашдир.
• Жаннатнинг калити таровеҳдир.
• Иймоннинг калити Аллоҳнинг оятлари ва яратиқлари ҳақида мушоҳада юритишдир.
• Яхшиликнинг калити тўғриликдир.
• Қалбнинг тетик бўлиши калити Қуръонда айтилганларни ўйлаш, тонг саҳарда туриб дуо қилиб, Аллоҳга ёлвориш ва гуноҳларни тарк этиш.
• Илмнинг калити чиройли савол сўраб, жавобни яхшилаб эшитишдир.
• Мувофаққиятнинг калити сабр қилишдир.
• Нажотнинг калити тақводир.
• Орттиришнинг калити шукур қилишдир.
• Охиратни сўрашнинг калити дунёга ортиқча меҳр қўймаслик.
• Ижобатнинг калити дуо қилишдир.

“Ноумид бўлма” китобидан.

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing🗣

Zikr.uz

09 Nov, 07:10


АЛЛОҲ ҲАР БИРИНГИЗНИ СЎРОҚҚА ТУТАДИ

Нега паришонсан, ҳаёлларинг қайга сочилган? Ўзингни йиғиб, бир жиддий ўйла. Аллоҳ айбингни ўзгалардан бекитди! Маҳшарга чорланаëтган сас қулоғингга чалинмаяптими? Агар билсанг, бу гуноҳларингга кифоя қилгулик қўрқинчдир. Тасаввур қил, пешона сочларингдан ушлаб, сени судраб кетишяпти. Рангларинг бўзарган, аъзоларинг шалвираган, тиззаларинг титроқда, ҳушинг бошингдан учган, қалбинг изтиробга тўла, олам кўзингга қоронғу, кўзлар эса сенга тикилган. Фараз қил, худди шу ҳолатда муаккил фаришталар олдидасан. Улар ёнингга яқинлашиб, сени Раҳмоннинг арши қадар отишади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло сенга улуғ каломини нидо килади: "Эй Одам фарзанди, яқин кел!” Қўрқувдан дукиллаб ураётган маҳзун қалб билан кўзларингдан мўлт-мўлт ёш тўкиб, синиқ бир аҳволда яқинлашасан. Бирон нарса қолдирилмасдан ёзилган номаи аъмолинг берилади. Эвоҳ! Сенга унут бўлиб кетган қанчадан-қанча ишлар номангга битиб қўйилган, эслаяпсанми? Қанчадан-қанча ибодатларни бой бердинг, бунинг офатларидан ғофил қолдинг? Бас, мана энди сенга уларнинг оқибатлари! Номаи аъмолингга қара, қанчадан-қанча хижолатлик ишлар ва Ўзидан ўзгадан қўрқоқликлар! Қанчадан-қанча чекинишлар ва ўринсиз ожизликлар! Кошки, Аллоҳнинг ҳузурида қандай туришингни, қандай жавоб беришингни, жавоб бераётиб, қалбинг қай аҳволга тушишини, озгина бўлсада, сезганингда эди! Кейин гуноҳларинг бирма-бир, ошкора эслатилади. Фикр эт, бундан ортиқ уят ва шармандалик борми?! "Эй бандам! - дейди ўшанда Аллоҳ.
- Мендан ҳаё қилмай, қабиҳ амалларга бош урдингу, Мен халқ этган маҳлуқотдан уялиб, уларга чиройли бўлиб кўриндинг. Мен сенга улардан ҳақирроқ бўлдимми? Менинг назаримни арзимас билиб, ўзганинг назарини улуғ санадингми? Сени
неъматлантирмадим-ми? Нима сени алдаб кўйди? “Бугун кўрмаяпман, эртага ҳам юзма-юз бўлиш йуқ" деган гумонга бордингми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ сизларнинг ҳар бирингизни ҳеч қандай тўсиқ ва таржимонсиз сўроққа тутади” (муттафақун алайҳ).

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing🗣

Zikr.uz

08 Nov, 08:19


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

07 Nov, 19:27


Табибга ишинг тушмайди

Мўминлар амири Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўғли Имом Ҳасанга айтдилар: "Овқатланишга фақат оч қолганингда ўтир, овқатдан тўймасингдан олдин туриб кет, овқатни яхши чайна, ухламоқчи бўлсанг, олдин ҳожатга бориб кел. Агар шунга риоя қилсанг, табибга ишинг тушмайди".

Дўстларингиз билан улашинг!

🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing🗣

Zikr.uz

04 Nov, 17:23


Eng yaxshi ummat

Amr ibn Shuʼaybdan, u otasidan, u bobosidan rivoyat qiladi: “Rasululloh sollallohu alayhi va sallam: “Sizningcha, kimning imoni yaxshi?” deb soʻradilar.
– (Sahobalar:) “Farishtalarniki”, – deyishdi.
– “Ular osmonda, sizlar koʻrmagan narsalarni koʻrishadi, shunday boʻlgach nega imon keltirmasinlar?” – dedilar.
– “Nabiylarniki”, – deyishdi.
– “Ularga vahiy tushib turib ham imonga kelmasalar, qanday boʻladi? ” – dedilar.
– “Bizniki”, – deyishdi.
Rasululloh sollallohu alayhi va sallam:
“Men oralaringizda turib ham imon keltirmasalaringiz, qanday boʻladi?” dedilar-da, oʻzlari javob qildilar: “Men uchun xaloyiqning ichida imoni yaxshisi sizlardan keyin keladigan va sahifalarda kitobni (Qurʼonni) koʻrib, undagilarga imon keltiradigan qavmlardir”, dedilar”


🌐 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz |📲 Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing🗣

Zikr.uz

04 Nov, 17:22


ИККИ КИШИНИНГ КЎНГЛИНИ АЛЛОҲ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди».

Дўстларингиз билан улашинг!
🔔 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Nov, 17:19


Ноҳақ танқидга қандай муносабатда бўласан?

Тубан, беақл кимсалар Холиқу Розиқ бўлган жалла алони, бирон шериги бўлмаган Ёлғиз Оллоҳни ҳақорат қилдилар-у, энди мен, сен, биз хатокорлар, гуноҳкор бандалар улардан нимани кутяпмиз ўзи? Сен ўз ҳаётингда модомики хайру-саховат, бунёдкорлик, фидокорлик билан кўзга кўринар, гуллаб-яшнар экансан, шак-шубҳасиз аччиқ бўҳтон – ёмонлашларга, ҳеч тинчимайдиган тишли-тирноқли тўқнашувларга дуч келаверасан. Улар токи сен «Ерга (кириб кетадиган) бирон тешик ёки осмонга (чиқиб кетадиган) бирон нарвон истаб – топиб», қочиб кетмагунинггача сенга тинчлик беришмайди, аммо сен ўшалар орасида яшар экансан, сенга ёмонлик қилишларига, кўзингдан қонли ёшлар оқизишларига, ётоғингда ҳам тинч қўймасликларига кўз тутавергин. Ерда ўтирган одам йиқилмайди, одамлар ўлик итга тегмайдилар, лекин улар ғазабланурлар, чунки сен улардан ё илм, ё адаб, ёки мол-давлат борасида юқорисан, демак сен уларнинг наздида то бу хислатларингдан, Оллоҳнинг сенга берган неъматларидан, мақтовга лойиқ сифатларингдан ажраб, улар каби аҳмоқ, бахтсиз, тугаган мирқуруқлар, беақл-бефаҳмлар қаторига тушиб қолмагунинггача кечириб бўлмас гуноҳкорсан гўё. Улар аниқ шуни хоҳлайдилар. Бас сен уларнинг сўз ва танқидларига, буҳтон ва хақоратларига Уҳуд – тоғининг саботи каби - саботли бўлгин; ўзининг мавжудлигини, боқий қудратини исботлаш учун ҳар қандай дўл-довул остида қолса ҳам мардона турадиган ҳайбатли харсанг тош каби бўлиб олгин. Агар сен уларнинг гапига қулоқ тутсанг, ундан таъсирланадиган бўлсанг, уларнинг ҳаётинг, умрингни кир-бахтсиз қилишдек жирканч орзуларини рўёбга чиқарган бўласан, балки сен уларни чиройли тарзда кечиргин, улардан юз ўгир, уларнинг макр-ҳийлаларига сиқилмагин, чунки уларнинг тубан танқидлари сенинг таржимайи ҳолингда ҳурматга лойиқ саҳифа бўлиб қолади. Сен уларнинг оғизларини ёпишликка, тилларини боғлашликка қодир эмассан, лекин сен уларнинг аҳмоқлигига бепарво бўлишлик, уларнинг сўзларини тингламасликка қодирсан: «Бу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!", деб айтинг!». (Оли Имрон сураси, 119-оят) Сен ўз фазилатларингни яна ҳам оширишлигинг, янада ўзингни тўғри тутишлигинг билан уларнинг оғизларига қалампир уруғини солиб қўйган бўласан. Демак сен агар барчага бирдек манзур, маҳбуб бўлишликни, айбсиз кўринишни истасанг, узун ва ушалмас орзуни умид қилибсан.

"Маҳзун бўлма" китобидан.
📱 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Nov, 16:29


ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қавмига озор берганларга ҳам яхши муомалада бўлар эдилар. Агар Аллоҳ таолога дуо қилсалар эди, душманлари ҳалок бўлгай эди. Ҳолбуки, кейинги авлодга ибрат бўлиши учун улардан интиқом олиш имкони кўп бўлган, лекин ул табаррук зот уларнинг ёмонликларига қарши яхшилик, жабру жафоларига кечириш билан жавоб берганлар.
Бир куни онамиз Ойша розияллоҳу анҳо сўради:
– Сизнинг бошингизга ҳар қачонгидан ҳам оғирроқ кун келганми?
Сарвари коинот жавоб бердилар:
– Қавмимга йўлиққанларим ичида энг оғирроғи Ақаба кунида бўлган. Ўшанда мен ўзим Лайл ибн Абдукалолга учраган эдим, у илтимосимни рад этди. Чеҳрамда ғам-андуҳ билан қайтдим. Бир маҳал бошимни кўтарсам, устимда булут соя ташлаб турибди. Қарасам, Жаброил алайҳиссалом турибди. Менга нидо қилди:
– Аллоҳ таоло қавмингиз сўзларини ва илтимосингизни рад этганларини эшитди ва сиз хоҳлаганингизни буюришингиз учун тоғлар фариштасини юборди.
Тоғлар фариштаси менга:
– Раббим мени буйруғингизни бажариш учун ҳузурингизга юборди. Нимани хоҳлайсиз? Агар хоҳласангиз, Маккадаги иккала тоғни уларнинг устига ташлаб қўяман! – деди”.
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга бундай дедилар:
– Йўқ! Мен Аллоҳ таоло уларнинг зурриётларидан Аллоҳга ширк келтирмасдан ёлғиз Ўзигагина ибодат қиладиган авлодлар чиқаришидан умидворман!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
📱 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Nov, 05:43


АБДУЛЛОҲ ИБН АМР

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳонинг уйида ўтирган бир аёлга эътибор қаратиб қолдилар. Аёлнинг кийимлари эски, чиройли юзларидан ғам-андуҳ аломатлари яққол сезилиб турар, нигоҳлари синиқ, кайфияти тушкун эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у аёлнинг турмуши анча фаровон, ўзига анча тўқ оиладан эканини билганларидан бу тушкунликнинг яна қандай сабаби бўлиши мумкинлиги ҳақида сўрадилар. Аёл айтдики, унинг эри Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо кундузлари доимий рўзада, кечалари доимий намозда бўлганидан бунга вақт ажрата олмаётганини айтди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳни чақиртирдилар ва унга ғамхўрлик ила насиҳат қилдилар:
– Менга етиб келган сўзларга қараганда сен кундузлари рўза тутиб, кечалари ибодатда экансан. Ундай қилмагин. Чунки сенинг зиммангда баданинг ҳақи бор, кўзингнинг ҳақи бор ва хотинингнинг ҳам ҳақи бор. Рўза тут ва тутмай ҳам юр.
Бу насиҳатдан сўнг ҳеч қанча фурсат ўтмай у аёл яна Ойша розияллоҳу анҳонинг зиёратига келди. Бу сафар ўзига оро берган, чиройли кийиниб олган, юзларида мамнунлик аломатлари сезилиб турар эди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!
🚀 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

04 Nov, 01:39


🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ёзёвон тумани учун 2024-йил Милодий Ноябрь, Декабрь. Хижрий 1446-йил Жумадул аввал ойи намоз вақтлари.

Эслатма: ‼️‼️ Ёзёвон туманидаги барча масжидларда ушбу тақвим бўйича азон айтилади.

Дўстларга ҳам улашинн👇

📱 https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

01 Nov, 05:53


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

01 Nov, 05:53


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

28 Oct, 06:16


Муҳаббатнинг закоти нима?

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

🔣Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
🔣Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
🔣Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
🔣Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
🔣Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
🔣Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
🔣Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
🔣Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
🔣Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
🔣Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
🔣Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
🔣Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
🔣Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
🔣Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
🔣Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
🔣Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
🔣Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
🔣Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
🔣Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

27 Oct, 11:12


Кун эслатмаси!

Ҳасан Басрий айтади: Ким нимани муҳим деб билган бўлса, эртага ўша билан бирга бўлади. Ким бир нарсага Аллоҳнинг зикридан ортиқ эътибор берган бўлса, охирати йўқ кимсанинг дунёси ҳам йўқ бўлади. Ким охиратни қўйиб мана шу ҳаётни танлаган бўлса, дунёсидан ҳам, охиратидан ҳам маҳрум бўлибди.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

25 Oct, 04:46


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

25 Oct, 04:46


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

24 Oct, 19:06


#Видеолавҳа
📹 Кибру- хаво ва манманлик
🎙 Комилжондомла Султонов

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

24 Oct, 06:50


РАСУЛУЛЛОҲ МАДҲ ЭТИЛГАН ОЯТЛАР

«Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминларга ўзларидан Пайғамбар юбориб, неъмат берди. У уларга Аллоҳ оятларини тиловат қилиб берадир, уларни поклайдир, китоб ва ҳикматни ўргатур. Гарчи олдин очиқ-ойдин адашувда бўлсалар ҳам» (Оли Имрон сураси, 164-оят).
* * *
«Аллоҳ сизга Китоб ва Ҳикматни нозил қилди ва билмаганларингизни билдирди. Аллоҳнинг сизга (нисбатан) фазли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).
* * *
«Ким Аллоҳга ва Расулга итоат қилса, бас, ана ўшалар Аллоҳ неъмат берган набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан биргадир. Ва уларнинг рафиқлари қандай ҳам яхшидир» (Нисо сураси, 69–70-оятлар).
* * *
«Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, сизларнинг машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизларнинг (саодатга эришишингизга) ташна, мўминларга марҳаматли, меҳрибон бўлган Пайғамбар келди» (Тавба сураси, 128-оят).
* * *
«Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Аллоҳнинг расулидир» (Фатҳ сураси, 29-оят).
* * *
«У ўз пайғамбари (Муҳаммад)ни ҳидоят ва Ҳақ дин (Ислом) билан, у (дин)ни барча дин(лар)га ғолиб қилиши учун юборган зотдир. Аллоҳнинг ўзи (бунга) етарли гувоҳдир» (Фатҳ сураси, 28-оят).
* * *
«Ботаётган юлдуз билан қасамки, сизнинг соҳибингиз (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам) адашгани ҳам, йўлдан озгани ҳам йўқ. У ҳаводан нутқ қилмас. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас. Унга (Муҳаммадга) шиддатли қувват эгаси таълим берди» (Нажм сураси, 1–5-оятлар).
* * *
«Эй Набий, Биз сизни гувоҳлик берувчи, ҳушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи, ҳамда нурли чироқ қилиб юбордик» (Аҳзоб сураси, 45–46-оятлар).
* * *
«Сизни (Эй Муҳаммад) барча инсонларга башорат берувчи ва огоҳлантирувчи пайғамбар қилдик, лекин кўп одамлар буни билмайдилар» (Сабаъ сураси, 28-оят).
* * *
«(Эй Муҳаммад) сабр қилинг, (ва парво қилманг) албатта, Сиз Бизнинг ҳифзу ҳимоямиздадирсиз» (Тур сураси, 48-оят).
* * *
«Зикрингизни (исмингизни) ҳам баланд кўтариб қўйдик» (Шарҳ сураси, 4-оят).
* * *
«Ва, албатта, сиз буюк ҳулқ узрадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).
* * *
«Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).
* * *
«Батаҳқиқ сизлар учун, Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп ёдга олувчилар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди» (Аҳзоб сураси, 21-оят).
* * *
«Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг» (Аҳзоб сураси, 56-оят).

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

24 Oct, 02:37


Нафс

Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Агар Одам фарзандининг бир водий тўла мол-дунёси бўлса, яна шунча бўлишини хоҳлайди. Унинг нафсини тупроқдан бошқа нарса тўлдиролмайди. Ким тавба қилса, Оллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи Зотдир».

Бухорий ривояти.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

23 Oct, 07:25


ЖАЗОНИНГ МИҚДОРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб айтди:
– Менинг қулларим бор. Улар ёлғон гапиришади, хиёнат қилишади ва осийлик қилишади. Мен уларни сўкаман, ураман. Энди қиёматда менинг ҳолим қандай бўлур?
– Қиёмат куни бўлганида сенга қилган хиёнатлари, осийликлари, ёлғонлари ва сенинг уларга берган жазоларинг ҳисоб қилинади. Агар сенинг жазойинг уларнинг гуноҳлари миқдорида бўлса, сенга кифоя бўлади, ҳеч нарса қилинмайди. Агар жазойинг уларнинг гуноҳи миқдоридан ошиб кетса, ўша ортган миқдорда улар сендан қасос олурлар.
Киши уввос солиб йиғлаб юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– Аллоҳнинг мана бу Каломини ўқимаганмисан?
“Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз” (Анбиё сураси, 47-оят).
– Эй Аллоҳнинг Расули, – деди у киши, – сизни гувоҳ қилурманки, улар озоддур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

20 Oct, 13:02


​​Намозни тарк қилганнинг насибаси йўқ

Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади: "Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, хушларидан кетдилар. Саҳобалар: "У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота олмайсизлар", дейишди. Атрофдагилар: "Эй мўминларнинг амири, намоз ўқиб бўлинди, уйғонинг", дейишлари билан Умар розияллоҳу анҳу ўзларига келиб, "Ё Аллоҳ! Намоз ўқишим керак, намозни тарк қилган кишининг Исломдан насибаси йўқ", дедилар. Кейин намоз ўқидилар, ҳолбуки, жароҳатларидан шундайгина қон оқиб турарди".

«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Oct, 10:10


#Ҳадис

Қўшнингизга яхши муносабатда бўлинг!

Аллоҳ таоло: “Аллоҳга бандалик қилинглар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар! Ота-онангизга ҳамда қариндош-уруғ, етим ва мискинларга, қариндош қўшни ва бегона қўшнига, ёнингиздаги ҳамроҳингизга, йўловчи мусофирга вa қўлларингиздаги қулларингизга ахшилик қилингиз!”, *- *деб
айтади.
(Нисо сураси, 26-оят).

Абу Шурайҳ ал-Хузоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинад
и: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, қўшнисига яхшилик қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!”, - дедилар.
Имом Буҳорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

"Риёзус солиҳийн" китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Oct, 05:30


АЛЛОҲ МЎМИНЛАРНИНГ ОРАСИНИ ИСЛОҲ ҚИЛУР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳоби ила ўтирган эдилар. Шу пайт жаноб шундай кулдиларки, ҳато муборак тишлари кўринди. Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу сўради:
– Ота-онам сизга фидо бўлсун, эй Аллоҳнинг Расули, сизни кулдирган нарса нимадир?
– Умматимдан икки киши Раббил-иззатнинг ҳузурида тиз чўкиб ўтиришди. Бири айтди: “Эй Раббим, бундан менинг ҳақимни олиб бер”.
Аллоҳ золимга айтди:”Биродаринг ҳақини бер!” У: “Эй Раббим, мен қандай қилиб берайин, ахир менда савоб амалдан ҳеч нарса қолмади-ку!” деди. Шунда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло сўрагувчига айтди: “Бу биродарингни нима қилурсан, унда савоблардан ҳеч нарса қолмабди?” У айтди: “Ундай бўлса, менинг гуноҳларимдан олсин!”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу сўзларни айтиб кўзларига ёш олдилар ва:
– Дарҳақиқат, ул кун улуғ кундур. У кунда инсонлар ўз гуноҳларини юклашга муҳтож бўлиб қолурлар, – сўнг яна сўзини давом эттирдилар, – Шунда Аллоҳ таоло даъвогарга айтур: “Бошингни кўтариб назар сол!” У бошини кўтаради ва: “Эй Раббим, кумушдан бўлган шаҳарларни ва олтиндан бўлган қасрларни кўрмоқдаман. Бу қайси пайғамбар, қайси сиддиқ ёки қайси шаҳидга тегишли?” дейди. Аллоҳ: “Бу ҳақини тўлайдиганга”, дер. Банда: “Бунга ким қодир бўлур?” деди. “Бунга сен қодир бўлурсан”, деди. “Нима билан?” деди. “Биродарингни афв қилиш ила”, деди. “Ундай бўлса уни афв қилдим!” дегай банда.
Эй инсонлар! Аллоҳга тақво қилинг, ораларингизни ислоҳ қилинг. Чунки Аллоҳ мўминлар орасини ислоҳ қилур!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Oct, 03:40


Нофеъ айтади:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо вафотига қадар мингта ёки ундан кўпроқ жонни озод қилди.

Нофеъ айтади:

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога мол-давлатидан нимадир ёқиб қолса, айнан ўша нарсани Аллоҳ учун бериб юборарди. Унинг қуллари буни яхши билаганлари боис енг шимариб ибодатга киришар ва масжидни лозим тутар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қайси қулини ана шу яхшилик устида кўрса, уни озод қилиб юборарди.
– Эй Абу Абдураҳмон, Аллоҳга қасамки, улар сизни алдашмоқчилар, холос! – дерди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумога оғайнилари.

– Ким бизни Аллоҳ йўлида алдамоқчи бўлса, Аллоҳ учун алданаверамиз! – деб жавоб берарди Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Oct, 03:39


Рашк билан рашк ўртасидаги фарқ

Аёл киши эри билан кўчада кетаётган эди. Уларга яқин масофада бир кекса киши ҳам юриб борар эди. Кекса киши бехосдан тойилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб юборди. Кўлмакдаги сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган аёл кекса кишига бақира кетди: кўзинга қараб юрсанг бўлмайдими эй ҳайвон. Аёлининг ҳолатини кўрган эр мушти билан кекса одамни бир урган эди, каловланиб йиқилиб тушди. Ўрнидан аранг туриб, жавоб қайтармоқчи эди, эркакнинг жасадини кўриб кучи етмаслигига ишонди ва ичида ғудраниб қўяқолди. Эр-хотин яқин ердаги уйга кириб кетишди. Йўлакдаги зинапоядан кўтарилишда эркак қоқилиб кетди ва юз тубан йиқилиб боши билан зинапоянинг қиррасига урилди ва ўша ерда жон таслим қилди. Бу ҳолатдан аёл жазавага тушиб яна кекса одамга ташланди. Сен сабабли мени эрим ўлди, уни сен ўлдирдинг, деди. Атрофга тезда одамлар тўпланди. Аёл ўша даъвосида туриб олди. Масала қозига кўтарилди. Аёл қозинининг олдида: бу киши сеҳргар, дажжол экан. Бир нималарни пичирлаб ғудранди. Ана шундан кейин эрим йиқилиб тушди, деди. Қози кекса кишидан нима деганини сўради. Шунда кекса киши бўлган воқеани айтиб берди. Мен беҳосдан қоқилиб кетиб, кўлмакдаги сувни босиб олдим. Сув эса, сачраб аёлнинг кийимини ифлос қилди. Аёлнинг эри мени бошимга мушти билан уриб жароҳат етказди. Аммо, менинг кучим унга етмаганлиги учун, Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: Эй Роббим, у менга ўз кучини кўрсатди, Сен ҳам унга Ўз кучингни кўрсатиб қўй, дедим. Кўп ўтмай эркак йиқилиб тушиб бошини зинапояга уриб ўлди. Бўлган иш шу холос, деди. Шунда қози аёлга қараб: мўйсафит сенинг эрингни ўлдирмаган. Маҳбубинг сени рашк қилиб кексага жароҳат етказди, унинг Маҳбуби рашк қилиб сени эрингни уриб ўлдирди, деди.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Oct, 03:05


Мушук сабабидан дўзахга кирган аёл.

Бани Исроилда ҳеч кимга раҳм қилмайдиган бағри тош бир аёл бор эди.
         Кунлардан бирида бу аёл баъзи юмушлари учун уйидан чиқиб йўлда кетаётиб бир бечора мушукни кўриб қолди ва уни дарҳол ушлаб уйига олиб келиб қамаб қўйди.
         Мушук аввалига бу аёл таом, сув бериб меҳрибончилик қилиш учун бу чиройли уйга қамади деб ўйлади. Лекин аёл мушукка таом ҳам сув ҳам бермади.
         Мушук очлик ва чанқоқликдан кечасию кундузи миёвларди, аёл унинг авозини эшитса ҳам унга на таом, на сув берар, раҳми ҳам келмасди ёки қўйиб ҳам юбормасди.
         Балки бу аёл мушукни оч, чанқоқ ҳолда кечасию кундузи миёвлашини эшитиш учун қамаганмикин! Бундай ҳолатдаги мушукнинг овози унга ёрдамга ошиқишга, унга бир нима беришга мажбур қилади. Бу овозни ҳайвонлар овозини биладиган кишилар аниқ идрок этади. Лекин бу аёлнинг тошбағир қалби мушукнинг нидоларига парво қилмади. Унинг ялиниб-ёлворишларини қабул қилмади. Мушукнинг овози пасайиб бораверди ҳатто эшитилмай қолди. Мушук, Роббисига инсоннинг зулми, тошбағирлиги ва қалбининг қоралигидан шикоят қилиб ўлди. Бу аёл агар ҳоҳласа мушукка таом, сув бериб ўлимдан қутқаришга имкони бор эди, лекин буни ҳоҳламади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта биз ҳайвонларга қилган яхшилигимиздан ҳам ажр оламиз”, деганлар”. Агар мушукни ҳаётини сақлаб қоладиган нарсани бергиси келмаса, уни қўйиб юбориши лозим эди. У Аллоҳнинг кенг ерига кетарди. Унга озуқа бўладиган, ҳаётини сақлайдиган нарса топилмай қолмасди. Чунки Аллоҳ мушукларга инсонларнинг таомларидан ортганларини, овланадиган ҳашоратларни озуқа қилиб қўйган.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу аёл шу мушукка қилган зулми сабабидан дўзахга кирди”, дедилар”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу мушук ўша аёлга дўзахда ҳужум қилиб, дунёда қилган азобига жазо тариқасида уни юзини ва жасадини тирнаётганини кўрганларини хабарини берганлар”.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу қиссани шундай зикр қилдилар:
“Аёл, мушукни боғлаб таом бермаганлиги ва ер ҳашоратларини ейишга қўйиб юбормаганлиги сабабидан дўзахга кирди”
Саҳиҳ Бухорийда Асмо бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Менга дўзах яқин қилинди ҳатто эй Роббим мен улар билан биргаман, дедим. Мушук тирнаётган аёлни кўриб, унинг мақсади нима?, деб сўрадим. Улар: Аёл, мушукни қамаб очликдан ўлдирди, таом ҳам бермади ва ер ҳашоратларини ейишга қўйиб ҳам юбормади” дедилар.
Қиссадан олинадиган фойдалар:
1-Ҳайвонларни азоблаш ва уларни уриб ўлдириш оғир гуноҳлиги. Бу аёл мушукни ўлдирганлиги сабабидан дўзахга киритилди.
2- Инсон мушук, қушлар каби ҳайвонларни таомини, сувини берадиган бўлса қамаб боқиши жоизлиги, таомини бера олмайдиган бўлса ёки бахиллик қиладиган бўлса уни қўйиб юбориши лозимлиги.
3-Инсон охиратда осий бўлган нарсаси билан азобланиши. Бу аёлга дўзахда мушук ҳужум қилиб азобланганидек

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Oct, 02:47


#Дуо
Дангасаликдан қутулиш дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деса, (унинг ажри) ўн қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ëзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди» (Имом Бухоpuй ва Имом Муслим ривояти).

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқиганлар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман» (Имом Муслим ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

19 Oct, 02:37


#савол_жавоб

Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми ?

Савол: Ассалому алайкум!
Жароҳат устига масҳ тортиш маҳсига масҳ тортиш билан бир хилми, яъни фақат устига масҳ тортиладими ёки бошқача бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
Жароҳатга масҳ тортиш билан маҳсига масҳ тортиш бир неча жиҳатдан бир-биридан фарқ қилади. Масалан, маҳсини мукаммал таҳорат билан кийиб, кейин масҳ тортилади. Жароҳат устига боғланган нарсани бетаҳорат ҳолда боғлаб, кейин таҳорат пайтида боғловга масҳ тортиш мумкин. Яна бир фарқи маҳсининг устига (тўпиқдан пастига) уч бармоқ миқдорича масҳ тортиш билан фарз адо бўлади. Аммо жароҳат ёки унга боғланган гипс, мато ва бинт каби нарсаларнинг ҳамма ёки кўп қисмига масҳ тортиш фарздир. “Фатовои Оламгирия” китобида бундай дейилган:
وَيَكْتَفِي بِالْمَسْحِ عَلَى أَكْثَرِ الْجَبِيرَةِ وَلَا يَجُوزُ عَلَى النِّصْفِ فَمَا دُونَهُ إجْمَاعًا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Таҳорат қилувчи жабира (жароҳат устидаги боғлам)нинг аксар қисмига масҳ тортиши етарлидир. Лекин ярми ёки ярмидан озроқ қисмига масҳ тортиши етарли эмас (яъни тортган масҳи дуруст эмас). Уламолар бунга ижмо қилган. “Сирожил Ваҳҳож”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

18 Oct, 19:15


Тўртинчи ёки бешинчи бўлиб Исломга кирган Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу Кўфага борди. Бир неча йил ўтиб, у ерга Алий розияллоҳу анҳу борди. Сўнг етмишта бадрий (бадр жангида қатнашган) саҳоба, сўнг бир ярим минг саҳоба борди. Ана шулар ҳанафий мазҳабига асос солишди. Сизлар ҳозир ўрганаётган масалалар Ибн Маъсуд розияллоҳу анҳунинг масалаларидир.

Шайх Салоҳ Абулҳожнинг “Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ” китобидан

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

18 Oct, 19:01


AMAL VA UMID

Junayd Bagʻdodiy rahmatullohi alayh shunday deganlar: “Kim amal qilmasdan turib, “Alloh taolo meni magʻfirat qiladi va jannatga kirgizadi”, deb umid qilsa, bunday shaxs oʻzini oʻzi aldayapti. Shuningdek, “men yaxshi amal qildim, shuning uchun, albatta, jannatga kiraman”, deb amaliga suyanayotgan boʻlsa, bunday shaxs ham oʻzini aldayapti. Aksincha, amalda bardavom boʻlsin, amaliga ishonib qolmasin – chunki uning qabul boʻlgan-boʻlmaganini bilmaydi – lekin Alloh taoloning rahmatidan umid qilsin, amallarini qabul qilishini soʻrasin, U Zotning rahmatiga suyansin, fazlini soʻrasin”.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing

Zikr.uz

18 Oct, 05:44


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

18 Oct, 05:44


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

15 Oct, 05:51


Чумчуқ ва қопқон

Ҳикоя қилинишича, учиб кетаётган бир чумчуқ ерда ётган қопқонга кўзи тушибди. Секин пастлаб қўнибди ва:
– Сен кимсан? – дебди
Қопқон:
– Мен Аллоҳнинг қулларидан бириман.
Чумчуқ:
– Унда нега тупроққа қоришиб ётибсан?
Қопқон:
– Аллоҳга итоатдаман.
Чумчуқ:
– Нима учун қаддинг букилган?
Қопқон:
– Аллоҳдан қўрққаним учун.
Чумчуқ:
– Нима учун қоқ ўртанг пишиқ-мустаҳкам?
Қопқон:
– Хизмат юзасидан.
Чумчуқ:
– Бу қамиш нима учун?
Қопқон:
– Бу ҳассам унга таяниб тураман.
Чумчуқ:
– Мана бу дон-дунлар-чи?
Қопқон:
– Уларни улашаман.
Чумчуқ:
– Мен ҳам озгина териб олсам майлими?!
Қопқон:
– Олгинг келаётган бўлса олавер...
Чумчуқ донни чўқийман деб эгилди... Эгилдию қопқон шу заҳоти ёпилди. Оғриқдан чумчуқ фарёд солди.
Қопқон:
– Хоҳлаганингча бақир-чақир! Қутилиб бўпсан!
Чумчуқ:
– Аллоҳим, Сендан ёрдам сўрайман! Қутқар!..

Азизлар, қопқон нима эканини биласизми?!
Қопқон бу – Аллоҳ кўзларини кўр қилган кимсаларни сўқир қилувчи ДУНЁдир! Ҳа, ўша ФОНИЙ ДУНЁ!!!
Чумчуқ эса, одамлар!
Бу қопқонга тушиш ё тушмаслик ўзингизга ҳавола!
Аллоҳим, бизларни яширин ва ошкора фитналардан асра

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

15 Oct, 04:59


#савол_жавоб

Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

Савол: Ассалому алайкум!
Телефонга нажосат тегса, қандай покланади?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
Нажосат телефоннинг қайси қисмига тегишига қараб уни поклаш ҳам турлича бўлади. Ойна ёки темир қисмига тегса, бирор пок мато билан артиш орқали пок бўлади. Ювиш шарт эмас.
( وَمِنْهَا الْمَسْحُ ) إذَا وَقَعَ عَلَى الْحَدِيدِ الصَّقِيلِ الْغَيْرِ الْخَشِنِ كَالسَّيْفِ وَالسِّكِّينِ وَالْمِرْآةِ وَنَحْوِهَا نَجَاسَةٌ مِنْ غَيْرِ أَنْ يُمَوَّهَ بِهَا فَكَمَا يَطْهُرُ بِالْغُسْلِ يَطْهُرُ بِالْمَسْحِ بِخِرْقَةٍ طَاهِرَةٍ . هَكَذَا فِي الْمُحِيطِ وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الرَّطْبِ وَالْيَابِسِ وَلَا بَيْنَ مَا لَهُ جِرْمٌ وَمَا لَا جِرْمَ لَهُ .
“Покловчи амаллардан яна бири: артиб тозалашдир. Агар бирор сайқалланган темирга масалан: қилич, пичоқ, кўзгуга ўхшаш нарсаларга нажосат текса, лекин нажосат билан бўялмаган бўлса, мато билан артиш орқали пок бўлади. Нажосатнинг ҳўл ёки қуруқ ва ҳажмли ёки жисмсиз бўлишининг фарқи йўқ”. (“Фатово Оламгирия” китоби).
Устидаги ғилофига теккан бўлса, уни ювиб-сиқиш орқали покланади. Ювиб-сиқишнинг имкони бўлмаса, уч марта ювиб-қуритиш орқали бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

14 Oct, 03:51


Вафот қилганларга қироат қилиш ёки хайр-эҳсон қилиш

Машҳур ҳадисшунос олим, ҳофиз, “Саҳиҳ ал-Бухорий”га ёзган “Фатҳ ал-Борий” номли кўп жилдлик шарҳи билан шуҳрат қозонган аллома Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ мазкур “Нажм” сурасининг 39-ояти борасида саккизта фикрни келтирганлар. 1) Мазкур оят “Тур” сурасининг 21-ояти билан мансух бўлган, ҳукми бекор қилинган; 2) Бу оятдаги гап Иброҳим алайҳиссалом ва Мусо алайҳиссаломнинг қавми учун айтилган. Мусулмон уммати учун эса бошқаларнинг саъй-ҳаракатларидан фойда олиш фазилати мавжуд. Бунга гўдакнинг ҳажи тўғрисидаги ҳадис далил бўлади. Унда: “Ажр-савоби сен учундир!”, дейилган. Бошқа бир ҳадисда эса “Онам вафот қилди. Унинг номидан садақа қилсам, ажр унга етадими?”, деб сўралганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, ажр-савоб сенга ҳам етади”, деганлар. Бу икки ҳадис ҳам саҳиҳдир; 3) Оятдаги инсондан мурод кофирдир. у дунёда қилган хайрли амалларига мукофот олади, лекин бошқа бировнинг қилган ишининг савоби унга асло етиб бормайди; 4) Бу оят одамларнинг ичидаги махсус кимсалар учун нозил қилинган. У мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай бўлиб, у вафот қилганида, уни кафанлаш мақсадида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз кўйлакларини унинг ўғлига берганлар. Бу унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари Аббос разийаллоҳу анҳуга кўйлак кийдиргани эвазига эди; 5) Одамзот учун адолат юзасидан фақат ўзи саъй-ҳаракат қилган нарсаси бўлади. Аммо-лекин-бироқ, фазлу ато юзасидан эса Аллоҳ таоло ўзи истаган кимсасига хоҳлаган савобларни етказиб бераверади; 6) Оятдаги “ли” қўшимчаси “ъала” маъносида. Яъни, бошқа бировнинг жиноятига бу жазо олмайди, бироқ, бировнинг савобига эгаси рози бўлганда, шерик бўла олади; 7) Оятнинг зоҳири шундай. Бироқ, саъй-ҳаракат дегани ўзи билан ҳам бўлади, бошқа биров ёрдами билан ҳам бўлади. Бу бир сабабдир. Диний ишларни барпо қилишда саъй-ҳаракат қилгани каби, дин аҳли уни яхши кўриб уни дуо қилгани каби ишларда муҳаббат сабаби ҳосил бўлади. Ушбу саъй-ҳаракатлар тириклар ёрдамида бевосита ҳам бўлиши мумкин, ўлганлар томонидан восита билан ҳам бўлиши мумкин; 8) Оятдаги саъй-ҳаракат бу ерда “ният” маъносидадир. Ибн Ҳажар ал-Асқалоний раҳимаҳуллоҳ бу жавоблардан бешинчисини энг мақбули деб ҳисоблаганлар.
Савоб вафот этганларга етиб боришини инкор қилувчиларнинг ҳадисдан келтирадиган далиллари ҳам бор. У ушбу саҳиҳ ҳадиси шарифдир:
إذا مات الإنسان إنقطع عنه عمله إلا من ثلاثة الا من صدقة جارية او علم ينتفع به او ولد صالح يدعو له
“Қачон инсон вафот этса, унинг амали тўхтайди. Фақат учта ҳолат бундан мустасно. Садақаи жория – ватандошларига аталган савобли ишлар, унга фойда берадиган илм ва унга дуо қиладиган солиҳ фарзанд” (Муслим, Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоятлари).
Бироқ, мазкур ҳадис ҳам инкор қилувчилар фикрларининг аксини исботлайди. Чунки, солиҳ фарзанд Қуръон ўқиб, унинг савобини ўтган ота-онасига етишини дуо қилса-чи? Мазкур ҳадисга кўра, солиҳ фарзанднинг бу дуоси албатта ижобат бўлиб, вафот этган инсонга етиб боради. Шунинг учун, “Шарҳ ал-Ақидат ат-Таҳовия”да вафот этганлар тирикларнинг саъй-ҳаракатларидан манфаат олишининг иккита ақлий далили бор, дейилган. Уларнинг биринчиси, вафот этиб кетган одамнинг ўзи шунга сабабчи бўлганидир. Яъни, солиҳ фарзандлар қолдиргани, хайрли ишларни кўп қилгани сабабли одамларнинг кўнглида қолганидир. Иккинчиси, тирикларнинг ўз ихтиёрлари билан қилган саъй-ҳаракатларидир. Чунки, бу ҳадисда вафот этган инсоннинг ўз амали борасида сўз юритилган. Тирик инсоннинг эса амали кесилиб тўхтатилмас экан, демак, савобли ишларни ўтганлар руҳига бағишлаш иши ҳам кесилиб тўхталилмайди.
Ҳаётдаги инсонларнинг савобли ишлари ўтганлар руҳига бағишланганда, савоб етиб бормайди, дегувчиларнинг ақлий далиллари дуо қазони, яъни тақдирни ўзгартира олмайди, дейишларидир. Ҳолбуки, тақдирга мувофиқ қилинган дуо қазо-қадарни ўзгартириши, умрни узайтириши, бало-офатларни ҳам қайтара олиши ҳадиси шарифларда зикр қилинган. Жалолиддин ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ томонидан “ал-Жомеъ ас-сағир” асарларида: الدعاء يردّ البلاء – “Дуо балони қайтаради”, деган ҳадис ривоят қилинган.

Zikr.uz

14 Oct, 03:51


Айнан ўтганлар руҳига атаб дуо қилишни эса бизга Қуръони карим ўргатган. Унда қуйидаги ояти карима мавжуд:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
«Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!» (Ҳашр, 10).
Вафот этган мусулмонларга жаноза намозини ўқиш фарз амал бўлиб, унинг асл маъноси дуодир. Жаноза намозида эркакларга, аёлларга ва ёш болаларга алоҳида-алоҳида дуолар муқаррар қилинганидан бу дуолардан вафот этганларга манфаат борлигини кўрсатади

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

14 Oct, 02:49


Баъзи ҳакимлар айтишди:

“Тавба қилувчи оқил ўн нарсага амал қилмоғи лозим:
1. Тил билан истиғфор айтиш.
2. Қалб билан надомат чекиш.
3. Баданидан
(гуноҳни) суғуриб ташлаш.
4. Абадий ўша гуноҳга қайтмасликка қасд қилиш.
5. Охиратга муҳаббат қўйиш.
6. Дунёга ғазаб қилиш.
7. Каломни камайтириш.
8. Емакни озайтириш.
9. Ичимликни камайтириб, илм ва ибодатга машғул бўлиш.
10. Уйқуни озайтириш”.

Аллоҳ таоло Зориёт сурасининг 17-18-оятларида “Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар мағфират сўрар эдилар”, деб айтган.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

13 Oct, 10:11


Ибн Синодан ҳамр (ароқ) ҳақида сўрашганида, "мени одамлар орасида азиз қилиб турган нарса онгим бўлса, мен қандай қилиб мени ҳушсиз қиладиган нарсани ўзимга раво кўрай", деб жавоб беради.

Ҳудди шу сингари ёлғон маълумотлар, лағв, бекорчи нарсалар, фейк нарсалар, белдан паст қуруқ ҳазиллар ҳам инсон онгини заҳарлаб, уни ўтмаслаштиради.

Онгингизни асранг, ахир бу улуғ неъмат.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

12 Oct, 07:33


МАЪНАВИЙ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ХАТАРИ.

Аллоҳ таоло биз инсонларга бошқа махлуқотларда бўлмаган тил орқали сўзлаш, фикримизни баён эта олиш имкониятини ато этди. Бу энг улуғ неъматлардан саналади. Динимизда тилни фақат яхшилик йўлида ишлатишимиз, ёмон гапларни сўзлашдан сақланишимиз таълим берилади. Мусулмон киши тилига жуда эҳтиёт бўлиши, оғзидан чиқаётган ҳар бир сўзи ё унинг фойдасига ёки зарарига ҳужжат бўлиб қолиши мумкин эканлигини асло унутмаслиги лозим. Аллоҳ таоло бу ҳақда биз бандаларини огоҳлантирган.
яъни: Аллоҳ таоло айтади: “У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг  олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир” (Қоф сураси, 18-оят). Шунинг учун, Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилдилар:
яъни: Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади, Пайғамбар (с.а.в.) дедилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса яхши гап гапирсин ёки жим турсин” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ислом динимиз биз мўмин-мусулмонларни бир қанча гуноҳ саналган ишлардан қайтарганки, улар асосан тил орқали содир этилади ва уларни бир сўз билан маънавий жиноятлар деб атаймиз. Ана шундай маънавий жиноятлардан ғийбат, туҳмат, бўҳтон кабиларни санаб ўтишимиз мумкин. Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларида ушбу гуноҳлардан қатъий қайтарилган.
 
яъни: Аллоҳ таоло айтади: “... ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят).  
         Ғийбат нима эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:
яъни: Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ғийбат нима эканлигини биласизларми?” – деб сўрадилар. Саҳобалар: Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биродарингизни унга ёқмайдиган сифати билан эслашингиз”, дедилар. Улар: Агар биродаримизда биз айтган сифат бўлсачи? – деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Агар унда сиз айтган сифат бўлса, ғийбат қилган бўласиз. Агар сиз айтган сифат унда бўлмаса, у ҳолда бўҳтон қилган бўласиз”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Муҳтарам азизлар! Жамиятда ғийбат, бўҳтон, ёлғончилик каби маънавий жиноятларнинг авж олиши ва турли миш-мишларнинг тарқалиши охир оқибат шу жамиятдаги кишилар ўртасида бир-бирларига нисбатан ўзаро ишончсизлик, ҳатто адоват ва нафратни юзага келтиради.
Пайғамбар (с.а.в.) катта-ю кичик жиноятларнинг олдини олиш мақсадида шундай марҳамат қилганлар: 
яъни: Абу Бакра (р.а.)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳажжатул вадоъда Ҳайит куни Минода туриб айтган хутбаларида жумладан шундай дедилар: “Албатта, қонларингиз, молларингиз ва обрўларингизни тўкиш бир-бирингизга ҳаромдир, ҳудди шу кунингиз, шу ойингиз ва шу ерингизнинг ҳурмати каби. Сизларга етказдимми?!”(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:
яъни: Абу Мусо (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: Ё Расулуллоҳ, мусулмонларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.) жавоб бердилар: “Мусулмонлар унинг тилидан ҳам, қўлидан ҳам саломат бўлгани” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Демак, ўзгаларга тили билан озор беришлик мусулмончиликдан эмас экан. Чунки, мусулмон сўзининг ўзи барчага тинчлик, яхшилик тиловчи деган маънони англатади. Бир инсонга салом бериб туриб, ортидан ғийбат ёки бўҳтон қилса, у ҳақида туҳмат гапларни тарқатса албатта, бу иши мусулмончиликка зид, балки мунофиқлик саналади.
Ўз навбатида бундай оғир гуноҳнинг жазоси ҳам ўзига муносиб бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан шундай ҳадис ворид бўлган:
яъни: Анас (р.а.)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Меърож кечаси мен бир қавмнинг ёнидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, ўзларининг юзлари ва кўкракларини тирнар эдилар. Мен: Ё Жаброил, булар кимлар? – деб сўрадим. У: Булар одамларнинг гўштини еган (яъни ғийбат қилган), обрўларини тўккан кишилар, деб жавоб берди” (Имом Абу Довуд ривояти).

Шундай экан, дунё ва охиратда хасрату надомат келтирадиган бу каби гуноҳлардан сақланайлик.

Zikr.uz

12 Oct, 07:33


Аллоҳ таоло барчаларимизни тинчлик ва омонликда, ўзаро ҳурмат ва иззатда умргузаронлик қилмоғимизни насибу рўзи айласин! 

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

11 Oct, 14:47


Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен: — Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман. (Дуоларимнинг қанча қисмида) Сизга қанча салавот ва салом айтай? — деб сўрадим.

У зот: – Истаганингча, – дедилар.

– Tўртдан бир (қисм)и етадими? – дедим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқ”, деб қўшиб қўйдилар.

– Учдан иккиси-чи? – деб сўрадим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқ”, деб айтдилар.

– (Ўзим ҳаққимга дуо қиладиган) вақтимни бутунлай сизга салавот ва салом айтишга ажратайми? – дедим.

– Ундай бўлса, истаган дуойинг қабул қилинади, гуноҳларинг кечирилади, – дедилар».

(Tермизий ривояти)

Дўстларингиз билан улашинг

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

11 Oct, 05:58


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
Жума муборак!

Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

11 Oct, 05:58


#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

🔗 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

10 Oct, 16:36


ДУОДА ОТА-ОНАНГИЗНИ УНУТМАНГ!

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
– Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Нега шундай бўляпти? – деб сўради… Шайх:
– Ота-онанг борми? – деб сўради.
Шогирд:
– Ҳа бор, Аллоҳга шукр, ота-онам ҳаёт…
Шайх кулиб:
– Мен сендан ота-онанг тирикми, деб сўрамадим. Ота-онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? – деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
– Йўқ, ота-онамни дуоларимда эсламас эканман – деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетибди.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

10 Oct, 07:26


#Видеолавҳа
📹 Бир Ҳадис шарҳи
🎙 Комилжондомла Султонов

🚀 Улашинг: https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Oct, 11:22


КЕНГЛИК ВА ТАНГЛИК

Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ бир кишидан: “Эй биродар, менга кенгчилик ва тангликдаги ҳолатингизни сифатланг-чи”, деб сўрабди.
У: “Биз берилса шукр қиладиган, тўсилса сабр қиладиган қавммиз”, деб жавоб қайтарибди.
Шақиқ раҳимаҳуллоҳ: “Бу Балх итларининг ҳоли-ку”, дебди. Ҳалиги киши ажабланиб: “Унда сизларнинг кенгчилик ва тангликдаги ҳолатингиз қандай?” деб сўрабди.
Шақиқ раҳимаҳуллоҳ бунга: “Биз тўсилса сабр қиладиган, берилса шукрини айтиб бошқаларга ҳам улашадиган қавммиз”, деб жавоб қайтарибди.

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Oct, 11:20


Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, бундай уй хонадон аҳлига кенг бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Бундай уй ўз аҳлига кенг бўлади, яхшилиги кўпаяди, ёмонлиги камаяди.
Қуръон ўқилмайдиган уйга шайтонлар келади, фаришталар қочади, бундай уй ўз аҳлига тор бўлади, унинг яхшилиги кам бўлади, ёмонлиги кўп бўлади»
(Имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ривояти).

Дўстларингиз билан улашинг!

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz

Zikr.uz

08 Oct, 04:10


Istigʻforning foydalari

• Azobni man qiladi;
• Rizqni jalb qiladi;
• Gunohni oʻchiradi;
• Darajani koʻtaradi;
• Gʻamni ketkazadi;
• Yomgʻirni jalb qiladi;
• Qalbni poklaydi;
• Farzand koʻrishga sabab boʻladi;
• Sogʻlikni saqlaydi;
• Kuch-quvvat ato etadi;
• Baloni daf qiladi;
• Duoning ijobat boʻlishiga sabab boʻladi.
• Goʻzal hayot rohat-baxsh etadi;
• Qulflarni ochadi;
• Mol-mulkni koʻpaytiradi;
• Fitnalardan omonda boʻlishga sabab boʻladi.

https://t.me/Yozyovon_Zikr_uz | Obuna bo'ling va yaqinlaringizga ulashing